RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 2
  • 1
  • 2
  • »
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Намоз, Намоз, Намоз
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:25 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Намоз ўқимоқчи бўлган кишининг кийими, бадани ва намоз ўқийдиган ўрни нажосатлардан пок бўлиши лозим. Шу билан бирга катта ва кичик таҳоратсизликдан, яъни жунублик ва бетаҳоратликдан ҳам пок, авратлари эса ёпиқ ҳолатда бўлмоғи керак. Агар намоз вақти кирса, азон айтилади, сўнг суннат намозлари ўқилиб, орада фарзга турилади, қиблага юзланган ҳолда ўқимоқчи бўлган намоз ният қилинади.
Биринчи ракатга «Аллоҳу акбар» деб қўл қулоқ баробарига кўтарилган ҳолда киришилади. Бармоқларнинг ёзилган оралари эса бир оз очиқ, кафтнинг ичи қиблага қараган бўлади. Сўнг ўнг қўл билан чап қўлининг бўғинидан ушлаб, иккиси киндик остига туширилади ва қиём ҳолда сажда қилинадиган ўринга қараб туриб, махфий ушбу дуо ўқилади: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таҳала жаддука ва ла илаҳа ғойрук». (Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени айбу нуқсонлардан поклайман. Сенинг исминг муборакдир. Азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир.)
Кейин: «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», деб айтиб, сўнг ошкор қилиб ўқиладиган намозларнинг аввалги икки ракатида Фотиҳа сураси жаҳрий ўқилади. Имомга иқтидо қилган киши санони айтгандан сўнг «Аъузу, Бисмиллоҳ» ни ва Фотиҳани ўқимайди. Имом Фотиҳани ўқиб бўлгач, махфий қилиб «омийн», дейди, иқтидо қилганлар ҳам «омийн»ни махфий айтишади. Фотиҳадан сўнг камида уч оят миқдорида Қуръони каримдан тиловат қилинади. Жаҳрий ўқиладиган намозларда буни ҳам ошкор қилиб ўқийди. Жаҳрий намозлар қуйидагилар. 1. Бомдод. 2. Шомнинг аввалги икки ракати. 3. Хуфтон аввалги икки ракати. 4. Жума. 5. Икки ҳайит намозлари; 6. Рамазондаги витр ва таровеҳ намозлари.

Сўнг Аллоҳу Акбар деб рукуъ қилади, икки кафти билан тиззасини кўзини ушлаб, боши билан белини бир текис қилади ва ҳотиржам ҳолда уч марта «Субҳона Раббиял ъазим» (Улуғ Раббим покдир) дейди. Рукуъ ҳолида икки қадамининг устига қараб туради. Сўнг белини кўтариб, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Унга ҳамд айтган кишини Аллоҳ эшитди) дея тик туради. Тик тургач эса, «Роббана ва лакал ҳамд» (эй Раббимиз мақтов фақат Сен учундир) дейди. Ёлғиз намоз ўқувчи киши иккисини ҳам айтади. Имом эса аввалгиси билан кифояланса, иқтидо қилувчи кейингисининг ўзини айтади. Рукуъдан қайтиб, бир оз фурсат хотиржам ҳолда тик турилади. Кейин такбир айтиб саждага йиқилади ерга аввал тиззалар, кейин кафтлар, сўнг бурун, охири пешона қўйилади. Тирсакларни ерга ва икки биқинига теккизмасдан, имкон борича ҳар бир аъзони, хусусан, оёқ бармоқларини қиблага юзлантириб, хотиржам ҳолда «Субҳана Раббиял аъло» (олий Рабббим покдир), деб уч марта айтилади. Кейин такбир айтиб, саждадан бош кўтарилади ва чап оёқ тўшаб, ўнг оёқнинг кафти тик қилиб, бармоқлар қиблага юзланган ҳолда ўтирилади икки қўл кафтларининг учи тизза баробарида бўлади, ундан осилиб тушиб кетмайди ва тиззага етмай ҳам қолмайди. Шу ўтирган ҳолда хотиржамлик билан
«Раббиғфирлий варҳамний (Раббим, мени кечиргин ва менга раҳм қилгин) дейилади. Сўнг иккинчи сажда ҳам аввалгисидек қилинади. Кейин бош «Аллоҳу Акбар» (Аллоҳ улуғдир) деб кўтарилади, ўтирмай, ҳеч нарсага суянмай, иккинчи ракатни ўқиш учун ўриндан турилади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:25 | Message # 2
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Davomi


Икккинчи ракатда яна «Бисмиллоҳ»ни, сураи Фотиҳа, кейин Қуръондан бирор нарса ўқилади. Кейин биринчи ракатдаги каби рукуъ ва саждалар қилинади. Иккинчи саждани қилиб бўлгач, чап оёқ қадамини тўшаб, унинг устига ўтирилади, ўнг оёқ қадамининг бармоқлари қиблага юзланган ҳолда тик қилинади. Назар эса қучоғида бўлади. Ушбу ҳолда ташаҳҳуд дуосини ўқийди. У қуйидагичадир: «Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». (Маъноси: «Саломлар, дуолар ва яхшиликларнинг барчаси Аллоҳ учундир. Эй Пайғамбар, сизга салом ва Аллоҳнинг раҳматию баракоти бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига ҳам салом бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман. Ва яна Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман.)
Ташаҳҳудда «ла илаҳа»га келганда ўнг қўлнинг ишора бармоғи кўтарилади, «иллаллоҳ»га келганда бармоқ туширилади. Агар намоз бомдод каби икки ракатли бўлса, ташаҳҳуддан кейин саловоту иброҳимияни ўқилади. У эса қуйидагичадир: «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд». (Маъноси: Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан.)

Сўнгра маъсур дуодан ўқийди: «Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазоби жаҳаннама ва мин ъазобил қобри ва мин фитнатил маҳйа вал мамати ва мин шарри фитнатил масиҳид дажжал».
(Маъноси: Эй Аллоҳим жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан, масиҳи дажжолнинг фитнаси ёмонлигидан сени паноҳингга қочаман.) Сўнгра ўнг елкага юзланиб «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», деб салом берилади. Кейин чап томонга ҳам худди шу каби салом берилиши билан намоздан фориғ бўлинади. Аммо намоз шом каби уч ракатли бўлса ташаҳҳуд дуосини якунланиб, такбир айтган ҳолда учинчи ракатни ўқимоқ учун турилади.
Учинчи ракатда ҳам «Бисмиллаҳ»ни айтилиб, сўнг Фотиҳанинг ўзи ўқилади, кейин юқоридагидек рукуъ ва сажда қилинади. Сўнгра қаъдаи охирда ўтириб ташаҳҳуд, саловоти иброҳимия ва дуолар ўқиладида, салом бериб намоз якунланади. Агар намоз пешин, аср ва хуфтоннинг фарзлари каби тўрт ракатли бўлса, учинчи ракатнинг иккинчи саждасидан сўнг тўртинчи ракатга турилади.
Тўртинчи ракатда ҳам «Бисмиллаҳ»ни айтиб кейин Фотиҳа сураси ўқилади, сўнг рукуъ ва сажда қилиниб, охирги қаъдага ўтирилади. Ташаҳҳуд ва саловоти иброҳимия, ҳамда маъсур дуо ўқилиб, салом бериш билан намоз якунланади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:27 | Message # 3
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Намознинг фарзлари, унинг шартлари ва рукнлари


Юқорида баён қилганимиздек, намоз махсус кўринишда адо қилинадиган сўзлар ва феъллардан иборат экан, мана шу намоздаги сўзлар ва амалларнинг барчасини қилишлик ёки қилмасликдаги ҳукм бир хил эмас. Буларда шундай сўзлар ва феъллар борки, уни бажармай туриб намоз дуруст бўлмайди. Улар намознинг фарзлари, дейилади. Яъни, шундай амаллар ва сўзлар борки, уларни бажаришнинг ҳукми фарз бўлмаса-да, лекин вожиб ҳисобланади. Булар намознинг вожиблари, дейилади. Яна намозда шундай феъллар ва сўзлар борки, уларсиз намоз дуруст бўлса-да, лекин уларни бажариш суннат ҳисобланади. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу амалларни аксар вақтларда бажариб, фақат баъзида қилмаганлар. Булар намознинг суннатлари, дейилади.
Намозга киришдан олдинги фарзлар шартлар, дейилса, намоз ичидаги фарзларни эса «рукнлар» дейилади.

Намознинг рукнлари ҳам олтитадир:

1. Ҳаром қилувчи такбир. Ҳаром қилувчи такбир, дейишлишига сабаб уни айтиб намозга кириши билан кишига намоздан ташқарида қилиб юрган, намозга тааллуқли бўлмаган амаллар ҳаром бўлгани учундир. Такбирни «Аллоҳу акбар» лафзи билан айтиш вожибдир.
2. Қиём туриш. Қиём фарз намозларида қироат қилиниши лозим бўлган муддатда туришликдир. (Нафл намозларда қиём туриш фарз эмас, балки қиёмга қодир бўла туриб ўтириб ўқиса, ҳам намоз дуруст бўлади. Лекин фарз намозларида қиём туришга қодир бўлса-ю, ўтириб ўқиса, намози намоз ҳисобига ўтмайди. Ҳатто ҳассасига ёки деворга суяниб бўлса ҳам, қироат миқдорича тик туриши лозим. Тик туришга умуман имконияти йўқ кишидангина қиём соқит бўлади….Тарж).
3. Қироат қилиш. Қуръони каримдан уч оят ўқиш ёки бир оят узун миқдорича қироат қилиш. Фарз намозларнинг аввалги икки ракатида, витр ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатида қироат лозимдир. (Намоз ўқувчи учун Қуръони каримдан ҳеч бўлмаганда уч оят қисқа ёки бир узун миқдорида тажвидга мувофиқ ўзлаштириб, ёдлаши фарздир….Тарж).
Имомга иқтидо қилувчи қироат қилмайди, балки жаҳрий намозларда қулоқ солиб, махфийларида жим туради. Чунки имом ёлланишидан мақсад жамоатнинг намозини адо қилиб бериши учундир. Муқтадийнинг имом орқасидан қироат қилиши макруҳи таҳримийдир.
4. Рукуъ қилиш. Рукуъ бошни эгишликдир. Рукуънинг комил бўлиши икки қўлнинг тирсакларини букмай тиззани ушлаб, бош билан белни бир текисда эгишликда ҳосил бўлади. Бу ҳолат қиём туришга қодир кишилар учундир. Аммо ўтириб ўқувчиларнинг рукуълари бошларини ҳатто тиззаларига теккунга қадар эгиш билан бўлади.
5. Сажда қилиш. Ҳар бир ракатда икки бор сажда қилиш фарз ҳисобланади. Саккиз аъзонинг ерга тегиб туриши сажда, дейилади. Пешона, бурун, икки кафт, икки тизза, икки оёқ қадамининг учлари. Пешона ва буруннинг биргаликда ерга тегиб туриши вожибдир. Саждага боришда қайси аъзо ерга яқин бўлса ўша аввал қўйилади. (Мисол учун, аввал икки тизза, кейин икки қўл, сўнгра бурун ва пешона. Саждадан туришда эса бунинг акси бўлиб, қайси аъзо ерга узоқроқ бўлса, ўша дастлаб кўтарилади. Яъни, аввал пешона, сўнгра бурун, кейин қўллар ва охири тиззалар. Сажда қилинганда оёқлар ердан узилса намозга нуқсон етади, яъни бузилади…Тарж).
Сажда пешона қарор топадиган ўринга қилиш билан дуруст бўлади. Пешона ботиб кетадиган пахта ёки буғдой хирмонида сажда қилишлик дуруст эмас.
6. Охирги қаъдада ташаҳҳуд миқдорича ўтириш.
Мана шу рукнлардан қайси бири тарк бўлса ёки бузилса, намоз ботил бўлиб, уни қайтадан ўқиш фарз бўлади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:31 | Message # 4
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Намознинг шартлари




1. Катта ёки кичик таҳоратсизликдан пок бўлиш. Жунуб ёки бетаҳорат кишининг намози дуруст бўлмайди.
2. Бадан, кийим ва жойининг нажосатдан пок бўлиши. Бир томони нажосат, бошқа томони пок бўлган гилам ёки кўрпачаларда ўқилган намоз дуруст бўлади. (Агар астарлик тўн қўшиб тикилмаган, яъни тўн билан астарлик ўртаси ажраган бўлса, шу тўннинг бир томонига нажосат текканлиги билан нажосат тегмаган томонида намоз ўқишлик жоиз бўлади. Аммо тўнга астар қўшиб қавилган бўлиб, унинг бир томонига нажосат тегса, энди унинг ҳар икки томонида ҳам намоз ўқиш дуруст бўлмайди. Агар кийимдаги нажосатни ювадиган нарсанинг йўқлиги сабабли имкони бўлмаса, шу кийими билан намозини ўқийди. Ҳатто кийимининг тўртдан уч қисмига нажосат етган бўлса ҳам, яланғоч намоз ўқимайди, бундан-да кўпроқ қисмида нажосат бўлса ҳам, яланғоч ўқигандан кўра шу кийим билан ўқиган афзал ҳисобланади. Кейинчалик имконият топилиб, кийимини тозалагач ўша намозини қайтариб ўқимайди….Тарж).
3. Авратнинг (уят жойларининг) берк бўлишлиги.
Аврат, деб ор қилинадиган нарсага айтилади. Бундай номланишига сабаб шу ўринларни очиқ юришни соғлом табиатли кишининг ўзига ор, деб билишидандир. Кўзнинг назарини ҳам бу жойга туширмаслик лозим. Эркак кишининг киндик остидан тиззасигача бўлган оралиғи авратдир. Аёлларнинг юзлари, кафтлари ва қадамларидан бошқа барча аъзолари, ҳатто қулоқларининг ёнидан тушиб турадиган сочлари ҳам аврат ҳисобланади. Намоз ўқувчи аёлга авратларини қуюқроқ кийим билан беркитилиши шартдир. Агар кийим баданнинг ранги яққол билинадиган даражада нафис бўлса, у билан намоз ўқиш жоиз эмас. Намозда авратнинг беркитилиши талаб қилинганидек, намоздан ташқарида ҳам уят ўринларни ёпиб юриш лозимдир. Бугунги кунда кўп одамлар ажнабий кофирларга тақлид қилиб, спорт, сузиш номлари билан авратларини очиб юрибдилар. Бу иш инсонларга Аллоҳ таолонинг азобини мустаҳиқ қилиб қўядиган ҳаром амаллардандир. Умумий ҳаммомларда кишилар яланғоч ҳолда бемалол чўмилишади. Бу ҳам тўхтатишлик лозим бўлган ҳаром ишлардандир. Аёл кишининг аёл кишига нисбатан аврати эркак кишининг эркак кишига нисбатан аврати кабидир. Яъни, муслима аёлнинг бошқа бир муслима аёлдан киндиги остидан тиззасининг остигача бўлган оралиқни беркитиши шарт бўлади. Ҳатто шу ўринларни ўзининг онаси ёки қизи ёхуд опа-синглисининг олдида ҳам очиб юриши ҳаромдир. (Кўчалардаги ҳамма инсонларнинг кўз ўнгида очиқ юришини ҳали бир чеккага қўйиб туринг!!!) Лекин кўр-кўрона тақлид умматни бугунгидек пасткашликка олиб келди.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:32 | Message # 5
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Davomi



Бадандаги авратларга қараш ҳаром бўлганидек, аёл кишининг кесилган сочи, эркакнинг хатна қилинган аъзосига қараш ва тикилиш ҳам ҳаромдир. (Аврат аъзонинг тўртдан бирини узрсиз очилиб қолиши намозни ман этади. Агар аъзо намоз ичида очилиб кетса, дарҳол уни беркитиб, намозини давом эттиради. Сон бир бутун аъзо, тўпиқ ҳам алоҳида аъзо, закарнинг (олат) ўзи ёлғиз аъзо, икки тухумча ҳам бир аъзо, аёл кишининг сочи ҳам алоҳида бир аъзо ҳисобланади….Тарж).
4. Қиблага юзланиш. Қибла, деб Каъбаи Муаззама томон айтилади. Қиблага юзланиб намоз ўқимоқчи бўлса-ю, орқа томонидан душман ёки йиртқич ҳайвоннинг хавфи бўлса, ундан бу шарт соқит бўлади. (Шунингдек, касал киши ҳам қодир бўлган томонига юзланиб намозни адо қилади. Қиблани топишдан ожиз қолган киши бир томони қибла, деб қасд қилади. Қасд қилиш, деганда кишининг теварак атрофдаги омиллардан фойдаланиб қиблани излашига айтилади. Мисол учун дарахтларнинг баргига, қуёш чиқиб ботишига қараб, хуллас ҳар маконнинг ўзига яраша қиблани аниқлаш омиллари бўлади. Шулардан фойдаланиб, имкон қадар қиблани қидиради ва ғолиб бўлган гумони билан қибла шу томонда, деб қасд қилади. Агар қасд қилган томони қибла бўлмаса ҳам, шу томон қибла, деб қасд қилганлиги сабабли намози дуруст бўлиб, уни қайтариб ўқимайди. Аммо бир томонни қибла, деб қасд қилмай намоз ўқиса-ю, ваҳоланки юзланган томони қибла бўлса ҳам, намози дуруст бўлмай, уни қайтариб ўқийди. Чунки қиблани қай томонда эканлигини билмаган киши учун бир томонни қибла, деб қасд қилишлиги шартдир….Тарж).
5. Намоз вақтининг кириши. Вақти кирмай туриб ўқилган намоз фарз ўрнига ўтмайди. Намозни вақти киргандан то чиқиб кетганга қадар адо қилишлик керак. Агар вақт таҳоратни қилишлик ва фарз намозни эдо этишлик миқдорича қолган бўлса, мана шу тор фурсатда фақат намозга ҳаракат қилиш вожиб бўлади, бошқа амаллар билан машғул бўлишлик ҳаром ҳисобланади. Намозни ўз вақтидан шаръий узрсиз ўтказиб юбориш ҳам ҳаромдир. Шаръий узрсизга ухлаб қолиш, эсдан чиқаришлар киради.
6. Ният қилишлик. Ниятнинг ўрни қалбдир. Агар ўқилаётган намоз фарз ёки вожиб бўлса, ўша намозни тайин қилиб ният этиш матлубдир. Гўё бугуннинг пешини ёки асри ва ёки витр, ийд намозлари ва ҳоказо. Аммо нафл намозларда хоҳ улар суннати муаккада бўлсин, хоҳ бошқа бўлсин тайин қилиш шарт эмас, балки мутлақ намоз, деб ният қилса кифоядир. Лекин буларда ҳам «таровиҳ намозини ният қилдим» ёки «пешиннинг суннатини ният қилдим», деб тайин қилса маъқулроқ ва эҳтиётлироқ бўлади. Имом ўзининг имоматлигига ният қилиши суннатдир. Лекин аёлларга имом бўлаётганини тайин қилади. Имом эса намоздаги такбири таҳримани айтиши билан ўзининг аёлларга имомлигини тайин қилган бўлади. Аммо имомга иқтидо қиладиганлар «мана шу имомга иқтидо қилдим», деб ният қилишлари шартдир. Агар имомга иқтидо қилишни ниятида қатъий қилмаса, намози дуруст бўлмайди. Кимки юқоридаги олти шартнинг бирини тарк қилса ёки ўрнига қўйиб бажармаса, намози ботил бўлиб, уни қайтадан ўқиш вожиб бўлади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:33 | Message # 6
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
[c]Намознинг вожиблари



1. Фотиҳа сурасини қироат қилиш.
2. Фарз намозларининг аввалги икки ракатида, нафл ва витрнинг ҳамма ракатида Фотиҳадан сўнг зам сура ўқимоқлик. Зам сура камида қисқа уч оятдан, узун оятдан бир оят бўлиши.
3. Зам сурани Фотиҳадан кейин ўқишлик.
4. Рукуъда, қовмада (яъни, рукуъдан қайтиб тик туришда), саждаларда ва икки сажда оралиғида хотиржам бўлишлик. Бу ўринларда хотиржам бўлиш, деб аъзоларнинг ўз бўғинларида таскин топишига айтилади.
5. Саждада пешона билан буруннинг бирга бўлишлиги.
6. Тўрт ёки уч ракатлик намозларнинг аввалги икки ракатидан сўнг ташаҳҳуд дуосини ўқиш миқдорича қаъда ўтириш.
7. Аввалги ва кейинги қаъдада ҳам ташаҳҳудни ўқишлик.
8. Аввалги қаъдада ташаҳҳудни ўқиб бўлгач, кечиктирмай учинчи ракатга туриш. Кечикиш деганда уч тасбеҳни айтиш миқдорича тўхтаб қолишга айтилади. (Ёки ташаҳҳуддан сўнг ўқиладиган саловотдан бир маънони ифодалайдиган миқдорда ўқиб бўлишга айтилади. Агар «Аллоҳумма соли ала Муҳаммад», деб қўйса кечиккан бўлади. Чунки бу калимада тўлиқ маъно бор. Лекин «Аллоҳумма соли ала» деса-ю, учинчи ракатга туриш эсига тушиб қолса, у кечиккан ҳисобланмайди. Балки ўрнидан туриб кейинги ракатни давом эттирса, вожибни тарк этмаган бўлади….Тарж).
9. Намозни икки томонга салом бериш билан тугатиш. Салом елкага тўла юзлангач берилади.
10. Жаҳрий ўқиладиган намозларни имом жаҳрий ўқимоқлиги ва махфий ўқиш лозим бўлган намозларда қироатни махфий қилмоқлиги. Шом ва хуфтоннинг аввалги икки ракатида, бомдод ва жумада, икки ҳайит намозида, таровеҳ намозида ва Рамазон ойида ўқиладиган витрни барча ракатида қироатни имом жаҳрий қилади. Аммо ёлғиз ўзи ўқийдиган кишига мазкур шом, хуфтон, бомдод, таровиҳ. Рамазондаги витр намозларида қироатни махфий ёки жаҳрий қилишлик ихтиёри берилади. Лекин жаҳрий ўқиши афзал бўлади. Пешин ва асрда, шом билан хуфтоннинг кейинги икки ракат, Рамазондан бошқа пайтлардаги витрнинг барча ракатларида қироатни имом ҳам, ёлғиз ўқувчи ҳам махфий қилади.
Ушбу юқорида зикр қилинган вожиблардан бирини эсдан чиқариб тарк этган кишига намозининг охирида эсдан чиқарганлик саждасини қилишлик вожиб бўлади. Охирги қаъдада ташаҳҳудни ўқиб, сўнг ўнг томонига салом беради. Кейин икки бор сажда қилиб, яна ташаҳҳуд дуосини ва иброҳимийя саловотини ўқийди, сўнгра суннатда собит бўлган дуоларни ўқиб, икки томонга салом беради. Мана шу билан вожибни тарк қилиш орқали намозга етган нуқсоннинг ўрни тўлдирилади. (Намоздаги вожиблардан бирини қасддан тарк қилган кишига, у намозини қайтариб ўқиб олиши маъқулдир….Тарж).


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:34 | Message # 7
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Намознинг суннатлари


1. Такбири таҳрима айтилаётганда эркак кишилар қўлларини қулоқларининг юмшоқлари баробарича, аёллар эса елкалари баробарида кўтармоқлари.
2. Иқтидо қилувчининг такбири имомнинг такбири билан орқама-кейин бўлиши.
3. Эркаклар ўнг қўлларини чап қўлларининг устига қўйиб, икки қўлни ҳам киндик остига ташлаб қўйишлари, бошбармоқ ва жимжилоқни халқа қилиб, чап кафтнинг бўғинидан ушлашликлари, аёллар эса ўнг қўлларини чап қўлларига халқа қилмасдан кўкракларининг устига қўйишлари.
4. Биринчи ракатда такбири таҳримадан сўнг санони яъни Субҳонакаллоҳумма» ни махфий ўқимоқлик.
5. Фақат биринчи ракатда Фотиҳадан олдин тааввуз яъни «Аъузу» ни ўқишлик.
6. Фотиҳадан олдин ҳар ракатда «Бисмиллаҳ»ни айтишлик. Тааввуз ҳам, «Бисмиллаҳ»ни ҳам махфий айтилади;
7. Фотиҳадан сўнг сиррий қилиб «омийн», дейишлик. Омийнни имом ҳам, муқтадий ҳам ва ёлғиз ўқувчи киши ҳам махфий айтади.
8. Бомдод билан пешинда Фотиҳадан сўнг қилинадиган зам сурани узун муфассал суралардан бўлиши. Узун суралар Ҳужуротдан Буружгача. Аср билан хуфтонда ўртача муфассал суралардан зам сура қилиш. Ўртача муфассал суралар Буруждан Баййинагача (Лам якун). Шомда қисқа муфассал суралардан зам сура қилиш; Қисқа муфассал суралар Баййинадан Нос сурасигача:
(Қуръони карим суралари узун қисқалигига қараб тўртга бўлинади:
1. Узун суралар (Ат-Тивол). Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анфол, Тавба, Юнус суралари узун суралар жумласидандир. Улар узун бўлганлиги учун Ат-Тивол, деб номланади.
2. Юз оятли суралар (Ал-Миун). Буларга юз оятдан кўп ёки шунга яқин суралар киради. Шунинг учун Ал-Миун, дейилади, яъни юзликлар.
3. Ал-Масоний, яъни қайта-қайта ўқиладиган суралар. Буларга юз оятга етмаган суралар киради. Намозларда асосан шу суралар кўп ўқилганлиги сабаб уларни такрор айтиладиган суралар, яъни Ал-Масоний, дейилади.
4. Ал-Муфассал. Муфассал суралалар Ҳужуротдан Нос сурасигачадир. Бу оралиқ ҳам учга бўлинади:
А) Узун Муфассал. Буларга Ҳурутдан Буружгача бўлган суралар киради.
Б) Ўрта Муфассал. Буларга Буруждан Баййинагача бўлган суралар киради.
В) Қисқа Муфассалга Баййинадан Носгача бўлган суралар киради… – тарж.).
9. Рукуъга кетишида такбир айтиш, ундан қайтишда «Самиаллаҳу лиман ҳамидаҳ», деб, тик турганда «Роббана лакал ҳамд» билан кифояланиш.
10. Имом такбирларни жаҳрий айтишлиги. Чунки иқтидо қилувчиларнинг имомга эргашишлари учун жаҳрий такбирга ҳожатлари бор. Лекин иқтидо қилувчилар такбирни жаҳрий айтишмайди, чунки бунга уларда ҳожат йўқ. (Агар жамоат катта бўлса, имом жамоатнинг ичидан такбирни етказувчини тайин қилади. У имомнинг такбиридан сўнг такбирни, «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деганидан кейин «Роббана лакал ҳамд»ни жаҳрий айтиб туради. Чунки бунга ҳожат бор. Унинг номи муболиғ, дейилади… – тарж.).


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:35 | Message # 8
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Davomi


11. Рукуъга борганда икки кафти билан икки тиззасининг кўзини ушлаб, белини бир текис қилиб, камида уч марта «Субҳона Раббиял аъзим», дейди.
12. Қиёмдан саждага боришда аввал тиззани, кейин қўлларни, кейин бурунни ва сўнггида пешонани қўйиш, саждадан қиёмга туришда эса бунинг аксини қилиш, яъни аввал пешонани, кейин бурунни, кейин қўлларни ва сўнггида тиззаларни ердан кўтариш. Демак, саждага боришда сажда ўринларидан ерга яқинроқ бўлган аъзо аввал қўйилиб, саждадан туришда кейин кўтарилар экан.
13. Эркак киши саждада қорнини сонига теккизмаслиги, икки тирсагини ҳам ерга ёпиштириб олмаслиги ва билакларини узоқ тутиши. Аёллар эса бунинг акси ўлароқ, саждада сонларини қоринларига теккизиб, тирсакларини эса ерга ёпиштириб туриши суннат ҳисобланади. Чунки аёллар доимий ўзларини беркитганлари маъқул. Зеро, зийнат беркитилганда қадрли бўлади.
Сажда икки кафтнинг ўртасига қилиниб, камида уч марта «Субҳона Раббиял аъла», дейилади.
14. Эркак киши қаъдада чап оёғини тўшаб, унинг устига ўтириб, ўнг оёғини эса тик қилиб, бармоқ учларини қиблага қаратган ҳолда эгиши. Аммо аёллар эса қаъдада чап думба томонига ўтириб, ўнг думба томонидан икки оёқларини чиқариб олишади.
15. Ташаҳҳуддаги «Ашҳаду анла илаҳа» калимаси ўқилган пайтда ўнг қўлнинг бош бармоғи билан ўрта қўлни халқа қилиб, кўрсатгич бармоқни кўтариш, «иллаллоҳ» калимасини ўқиганда эса кўрсатгич бармоқни тушириш.
16. Тўрт ракатли ёки уч ракатли фарз намозларининг учинчи, тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини қироат қилишлик. Зам сура қилишлик эса шарт эмас. (Аммо суннат ва нафл намозларининг учинчи, тўртинчи ракатларида Фотиҳа сураси билан зам сура қилишлик вожибдир. Нафл намозлари аслида икки ракат бўлади. Агар киши тўрт ракат нафлни ният қилса-ю, икки ракатдан кейин намозни тугатса, унга қайта тўрт ракат намоз ўқиш вожиб бўлмайди. Чунки аслида нафл икки ракатдир. Лекин иккинчи ракатдан туриб, учинчи ва тўртинчи ракатларни ўқимоқчи бўлса, албатта уларга ҳам Фотиҳани ва зам сурани қироат қилиши вожибдир… – тарж.).
17. Қаъдаи охирда ташаҳҳуд дуосидан кейин саловоту Иброҳимияни ўқишлик.
18. Охирги қаъдадаги саловоту Иброҳимиядан кейин Қуръон ёки ҳадисда келган маъсур бирор дуони ўқиш.
19. Намоздан чиқаётганда саломни ўнг ва чап елкага юзланганда беришлик. Мана бунинг барчаси суннат ҳисобланиб, улардан бирини ёки кўпроғини тарк этиш билан намоз бузилмаса-да, лекин Расулуллоҳнинг (с.а.в.) суннатлари бажарилмаганлиги сабабли гўзал намоз адо қилинмаган бўлади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:36 | Message # 9
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Намознинг одоблари

Намознинг қуйидаги одобларига риоя қилишлик билан ибодат мукаммал бўлади:
1. Қиёмда сажда ўрнига қараб туриш;
2. Рукуъда икки қадамнинг устига қараш;
3. Қаъдада қучоғига тикилиб туриш;
4. Салом бераётганда елкага қараш;
5. Саждада буруннинг икки ёнига қараб туриш;
6. Қодир бўлгунча эснашни ўзидан кетказиш. Агар эснаш ғолиб келса, чап қўл билан оғизни беркитиш лозим;
7. Намозда имкон қадар хушуъни муҳофаза қилиш. Қалбнинг ибодатдаги ҳузур-ҳаловати ва хушуъси аъзоларнинг таскин топиши билан пайдо бўлади. У эса на динга ва на охиратга фойдаси бўлмасин, беҳуда нарсалардан узоқ бўлиш билан вужудга келади.
8. Ибодатга энг гўзал кийимларни кийиб туриш. Иш кийими билан намоз ўқиш беодобликдир.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:36 | Message # 10
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Намозни бузувчилар

Бир нечта амаллар борки, булар содир бўлиши билан намоз бузилади:
1. Намознинг шартларидан бирини тарк қилиш. Мисол учун авратни беркитмаса ёки уч тасбеҳ айтиш миқдорича қибладан бошқа томонга юзланиб турса.
2. Намознинг рукнларидан бирини тарк қилса. Мисол учун рукуъ ёки сажда қилмаса.
3. Кетма-кет бир рукнда бир ҳаракатни уч маротаба такрорласа ёки намозга тегишли бўлмаган амални кўпайтириб юборса. (Намозда бир қўл билан бажариб бўлмайдиган, икки қўл муҳтож бўладиган амалларга амалу кассир, яъни кўп амал, дейилади. Мисол учун салла ўрашлик, белбоғни боғлашлик, тўнни кийиш ёки ечиш ва ҳоказо. Мана шу каби кўп амални қилиш билан ҳам намоз бузилади. Аммо бир қўл билан бўладиган амални икки қўлда қилса ҳам, кўп амал қилган ҳисобланмайди, модомики, ўша амални бир рукнда уч бора қилмаса. Мисол учун тушиб кетган бош кийимни кийиб олиш, чўнтагидан дастрўмолини олиб бурнини артиш ёки жиринглаган телефонни кармонидан олиб ўчириб қўйиш каби амаллар билан намоз бузилмайди... – тарж.).
4. Тўхтамасдан уч қадам юрса. Лекин олди саф очиқ бўлса, бир рукнда бир ёки икки қадам билан олдини тўлдириш жоиз.
5. Намозга тегишли бўлмаган сўзни хоҳ у тушунарли бўлсин, хоҳ тушунарсиз бўлсин, бир ёки икки ҳарф миқдорида талаффуз қилса.
6. Рукуъ ва саждаси бор намозларда қаҳқаҳа билан кулса. Қаҳқаҳа, деб ёнидаги одам эшитадиган даражадаги кулгига айтилади. Намоздаги бу кулги билан намозга қўшилиб таҳорат ҳам бузилади. Рукуъ ва саждаси йўқ намоз жаноза намозидир.
7. Узрсиз йўталса.
8. Қуръонни бузиб ўқиса. Агар Қуръоннинг маъноси қўпол бузилса, у намозни қайтариб ўқиш вожиб бўлади. Қўпол бузиш, дегани жаннат ўрнига дўзахни, мўмин ўрнига мушрикни, ҳидоят ўрнига залолатни ва шу каби аксларни қироат қилиб юборишга айтилади. Мисол учун Зумар сурасининг 73-оятидаги «Парвардигорларидан қўрққан зотлар эса тўп-тўп ҳолда жаннатга ҳайдалдилар» ўрнига «жаҳаннамга ҳайдалдилар» жумласини айтиб қўйиб, шу ракатда ўша хатосини тўғриламасдан намозни адо этса, у намоз бузилган бўлади. Аммо ўша ракатнинг ўзида хатосини тўғриласа, намози дуруст бўлади.
9. Намозда туриб озми-кўпми сув ичса ёки овқат еса.
10. Сув йўқлиги учун таяммум қилиб намоз ўқиётган киши таҳорат қилиш учун етарли сувга қодир бўлиб қолса.
11. Намоз ўқиётган чоғида маҳсига тортган масҳнинг муддати ўтиб кетса.
12. Бомдод намозини ўқиётганда қуёш чиқиб кетса. Ийд намозини ўқиётганда қуёш заволга оғса. Жума намози ўқилаётганда аср вақти кириб қолса ҳам, шу ўқилаётган намозлар бузилади.
(Демак, шу ҳолатларда қуёш найза бўйи кўтарилишини кутади ва қазо бўлган бомдодни ўқийди, қуёш заволга оғгач эса, ийд намозини тарк қилиб, пешин намозини ўқийди. Аср вақти кириб қолган бўлса, жума намозини бузиб, ўрнига қазо бўлган пешинни ўқийди… – тарж.).
13. Намоз асносида ўзини билмай қоладиган даражада ҳушидан кетса. Бу ҳолатда намоз бузилиши билан бирга таҳорат ҳам синади. Ушбу масала юқорида ўтган эди.
14. Битта намозда эркак киши билан аёл киши сафда баробар туриб қолса, аёлнинг намози бузилади. Агар имом шу аёлга ўзининг имомлигини ният қилса, бу ўринда имомнинг ҳам намози бузилади, бу аёл хоҳ маҳрам бўлсин, хоҳ маҳрами бўлмасин, фарқи йўқ.
15. Намозга тегишли бўлмаган сўз гапирса. Қасддан бир кишига салом берса ёки саломга алик олса, беузр инграб, камида икки ҳарфли овоз чиқарса, товуш чиқариб йиғласа ҳам, намоз бузилади, лекин йиғлаши охират ташвиши билан бўлса, зарари йўқ. Акса уриб алҳамдулиллаҳ, деган кишига жавоб қайтарса, имомдан бошқанинг қироатини тўғриласа, намоздан ташқаридаги кишининг қироатини тўғрилаш учун айтган каломини қабул қилиб, унга эргашса ҳам, намоз бузилади. Яна гапга гарчи зикр билан бўлса ҳам, жавоб қайтарса, намоз ботил бўлади. Мисол учун бир киши мағлуб бўлди, деса-ю, намозда турган киши унга жавобан алҳамдулиллаҳ, деса ёки «Бир мусулмон оламдан ўтибди», деса, унга жавобан «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», деса ҳам, намоз бузилади.
Мусҳафга қараб туриб намозда қироат қилса, нажосат устига сажда қилса, инсонлардан сўраладиган нарсани намоз ичида дуо қилиб сўраса ҳам, намоз бузилади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:39 | Message # 11
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Намоздаги макруҳ амаллар

Макруҳ амаллар содир бўлиши билан намоз бузилмаса-да, лекин у нуқсонли бўлиб адо этилади. Шунинг учун намозхон улардан сақлангани маъқул.
1. Намознинг вожибларидан бирини қасддан тарк қилишлик. Мисол учун сураи Фотиҳани ўқимаслик ёки махфий ўқиладиган намозларни имомнинг жаҳрий ўқиши, қаъдада ташаҳҳудни ўқимаслик ва ҳоказо.
2. Намознинг суннатларидан бирини қасддан тарк қилишлик. Мисол учун сано дуосини ўқимаслик, рукуъ ва саждадаги тасбеҳларни тарк этишлик.
3. Фарз намозларининг бир ракатида ёки икки ракатида қасддан битта сурани такрор ўқиш. Аммо нафл намозларида бир сурани такрор қироат қилиш макруҳ эмас.
4. Мусҳафнинг тартибига тескари қироат қилиш. Масалан, биринчи ракатга Нос сурасини зам қилиб, иккинчи ракатда Фалақ сурасини зам қилиш.
5. Қисқа муфассал суралардан икки ракатга орада бир сурани ташлаб қироат қилиш. Мисол учун биринчи ракатда Ихлос сурасини зам қилиб, иккинчи ракатда Нос сурасини ўқишлик. Шу орада Фалақ сурасининг қолиб кетиши макруҳдир.
6. Кийимни беузр тўғрилаш, бармоқларини қарсиллатиш, баданининг баъзи жойларини беҳуда ўйнаш, чунки бу хушуъга халал беради. Қаъдада икки оёғини тик қилиб, товонларининг устига ўтириш.
7. Бошини у ёқ-бу ёққа қаратиш.
8. Хоҳ пешоб бўлсин, хоҳ катта таҳорати бўлсин, уни мажбуран ушлаб туриш. Чунки бу ҳам намозхондаги хушуъни кетказади.
9. Кўзларни беҳуда юмиб олиш. Агар камоли хушуъ билан юмса, макруҳ ҳисобланмайди.
10. Жамоат намозларида ортдаги сафда намоз ўқиса-ю, унинг олдида бўш жой бўлса, ана шу бўш жойни тўлдирмаслик ҳам макруҳ.
11. Сажда қиладиган ўринда ёки икки ёнида ё кийимида жонли ҳайвоннинг сурати бўлиши. (Орқасида ёки оёғи остида бўлса, макруҳ ҳисобланмайди. Шунингдек, ниҳоятда кичик ёки боши йўқ бўлса ҳам, макруҳ эмас. Қиблага юзланиб турган ёки ўтирган кишининг орқасида намоз ўқишлик дуруст бўлади, аммо қиблага тескари ўгирилиб ўтирган кишининг тўғрисида ҳам намоз ўқиш макруҳдир… – тарж.).
12. Аланга ёки чўққа қараб ҳам намоз ўқиш макруҳ. Аммо меҳробда чироқ бўлишининг макруҳлиги йўқдир.
13. Намоз ўқувчи олдидан бирор йўловчининг ўтиши эҳтимоли бўла туриб, сутра қўймасдан намоз ўқиш ҳам макруҳдир. Сутра, деганда одамларнинг намозхон олдидан ўтишини ман қилувчи эллик, олтмиш сантиметрлар чамасидаги, йўғонлиги камида бармоқча келадиган ёғоч тушунилади. (У намозхоннинг сажда қиладиган томонига санчиб қўйилади, бўлмаса, қиблага тўғри қилиб ётқизиб қўйилади. Имомнинг олдига қўйилган сутра жамоатга ҳам кифоя қилади… – тарж.).
14. Намоз асносида осмонга тикилишлик. Жаноза намозларида ҳам такбирлар айтилганда осмонга тикилишлик макруҳдир.
15. Овқат тайёр бўлиб, иштаҳа тусаб турганда намоз ўқиш.
16. Саждада билакларни ерга теккизиб туришлик.
17. Қўл ва оёқ бармоқларини сажда ва бошқа ўринларда қибладан бошқа томонга ўгириш.
(Дастлабки такбирда кафтларни қиблага қаратмаслик. Хушуъни кетказадиган ҳар бир амални бажариш. Сажда қиладиган ўринни майда тошлардан намоз ичида туриб бир неча бор тозалашлик, лекин бир марта бўлса, макруҳ эмас. Пешонасига ёпишган тупроқни артишлик. Салласи ёки телпаги билан пешонасини беркитиб олиш ва ўшанинг устига сажда қилиш. Кийимини елкасига ташлаб олишлик. Саждага бораётганда шимини қўли билан кўтаришлик. Имомнинг алоҳида маконда туришлиги. Аммо имомнинг қадами жамоат турган хонада бўлиб, саждаси бошқа хонага ўтса, макруҳ бўлмайди. Иш кийими билан намоз ўқишлик. Беузр бош кийимсиз намоз ўқишлик, чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) бирор марта бош кийимсиз намоз ўқимаганлар. Аммо ўзини хор тутган ҳолда (яъни, ҳажда ёки умрада) бош кийимсиз ўқишлиги макруҳ эмасдир. Шу билан бирга масжидларнинг эшигини беузр қулфлаб қўйишлик ҳам макруҳдир, лекин ўғрининг хавфи бўлса зарари йўқ… – тарж.).


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:41 | Message # 12
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Намозни бузиш жоиз ва вожиб бўлган ўринлар

1. Ҳалокатнинг олдини олиш учун, гарчи фарз намози бўлса-да, бузишлик вожиб бўлади. Мисол учун бир киши сувга чўкаётганлигини билса ёки бир ҳайвон ҳужум қилса, хоҳ у ўзига, хоҳ бошқа кишига, хоҳ намоз ўқиётган одамга, хоҳ ташқаридагига бўлсин, шу ҳалокатнинг олдини олиш учун намозини бузади.
2. Бир дирҳам миқдоридаги молини ўғридан ҳимоя қилиш учун, гарчи фарз намозини бўлса ҳам, бузишлик жоиздир. Бир дирҳам Суриянинг пулида ўттиз беш қирш миқдорича келади.
3. Ота ёки она фарзандини намоз ўқиётганини сезмай туриб чақирса, фарзанд агар нафл намоз ўқиётган бўлса, фақат шу нафл намозни бузишлик жоиздир. Аммо ота ёки она фарзандни намоз ўқиётганини билиб туриб чақирса, фарзанд намозини бузиши жоиз эмас.


Азон ва иқомат


Шариатда азон, деб намоз вақтининг кирганлигини эълон қиладиган махсус калималарга айтилади. Улар қуйидагича:
Бомдод намози учун айтилган азонга «Ҳайя ъалал фалаҳ, ҳайя ъалал фалаҳ»дан кейин «Ассолату хойрум минаннавм, ассолату хойрум минанавм»ни қўшиб айтишлик суннат амаллардан ҳисобланади. Бунинг маъноси «Намоз уйқудан афзал», деганидир. Бомдод уйқу ва ғафлат вақти бўлганлиги учун бу калима фақат шу намоздаги азонга хосланган.
Фарз намозларидан олдин муаззин иқомат айтади. Бу ҳам худди азон каби бўлиб, фақат «Ҳайя ъалал фалаҳ»дан кейин «Қод қоматис солаҳ»ни зиёда қилади.


Азон ва иқоматнинг ҳукми

Беш вақт фарз намозлари ва жума намози учун азон ҳамда такбир айтишлик эркакларга таъкидланган суннатдир. Хоҳ улар ўз вақтида адо этилаётган намозлар бўлсин, хоҳ вақти ўтиб кетган қазо намозлари бўлсин, хоҳ жамоат намози бўлсин, хоҳ ёлғиз ўқувчининг намози бўлсин, хоҳ сафарда ва ё муқимда бўлсин, бу фарз намозларининг барида азон билан такбир айтмоқлик суннат амалларидан ҳисобланади. Бир намоз учун маҳаллада айтилган бир азон кифоя қилади. (Яна шунингдек, бир кунлик қазо намозларини ўқувчи киши учун ҳам бир мажлисда битта азон кифоя қилади, қолганларини такбирининг ўзи билан ўқиса ҳам жоиздир… – тарж.).


Азоннинг шартлари

1. Намоз вақтининг кириши. Намознинг маълум вақти кирмасдан айтилган азон дуруст эмас.
2. Азон араб тилида бўлмоқлиги. Араб тилидан бошқа луғатларда айтилган азон ҳам азон ҳисобига ўтмайди.
3. Азон оқил, балоғатга етган, яхши-ёмонни ажрата оладиган, етти ёшдан юқори шахс томонидан айтилмоқлиги. Фойда-зарарни ажрата олмайдиган гўдакнинг, мастнинг, жиннининг, жунуб кишининг, аёл кишининг айтган азонларини қайтадан айтиш лозим. Лекин шулар такбирни айтиб қўйишган бўлса, қайтадан айтилмайди.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:42 | Message # 13
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
]Азон ва иқоматдаги суннатлар

1. Азонни эркак киши айтмоқлиги. Аёл кишининг азон айтмоқлиги макруҳдир, чунки уларнинг қадри беркинишларидадир.
2. Азонни тик турган ҳолда айтишлик. Муаззиннинг ўтириб азон айтиши макруҳдир. Шу билан бирга такбирни ҳам ўтириб айтмоқлик макруҳ ҳисобланади.
3. Инсонлардан кўпчиликка эшиттириш мақсадида овозни имкон қадар баланд кўтариш.
4. Азонни баланд жойга чиқиб айтиш, чунки бунда овоз узоқроққа боради.
5. Азон ва иқоматни қиблага юзланиб айтишлик. Азонни ҳар томонга етказиш учун мезанани айланиб айтишнинг зарари йўқ.
6. «Ҳайя ъалассолаҳ»ни айтаётган вақтда юзни ўнг томонга буриш, «Ҳайя ъалал фалаҳ»да эса чап томонга ўгириш.
7. Азон жумлаларининг ораларини ажратиб айтиш, яъни бир жумлани айтиб бир лаҳза сукут қилиш ва кейин иккинчи жумлани айтиш. Азонда шошилмаслик, иқоматда эса бир оз тезроқ айтиш.
8. Азон айтаётганда таҳоратли бўлиш. Таҳоратсиз кишининг азони жоиз бўлса-да, бироз кароҳияти бор. Чунки азон ўзи намозга чақиришдир. Намозга чақирувчининг ўзи инсонлардан кўра намозга тайёр бўлишга ҳақлидир.
9. Муаззиннинг солиҳ киши бўлишлиги. Аллоҳнинг ибодатига чақирувчи солиҳликда инсонларнинг аълоси бўлгани маъқул. Фосиқ одамнинг азон айтишлиги макруҳ.
10. Азон билан иқоматнинг ўртасида намозхонлар етиб кела олиш миқдорича ўтириш. Бу тўрт ракат намоз ўқишлик миқдоридаги фурсат бўлади. Лекин шом намозидан азондан сўнг ўтирмасдан такбир айтиш маъқул, чунки шомнинг вақти тордир.
11. Муаззин азон айтаётганда гапирмаслиги, ҳатто салом берганга ҳам, акса уриб ҳамд айтган кишига ҳам жавоб қайтармаслиги лозим. Агар муаззин азон айтиш асносида бирор сўз содир этса, азонни қайтариб айтади.
12. Азон калималарини ноўрин чўзиб, маъноларини бузиб юборишдан муҳофаза қилиш. (Масалан, «Аллоҳ» калимасидаги алифни чўзиб «Аааллоҳу акбар», деса, азон маъноси бузилади. Чунки бунда Аллоҳнинг улуғлигига шак қилганга ўхшаб қолади. Ёки «Акбар» калимасидаги «ба»ни чўзиб «Аллоҳу акбааар», деса ҳам, маъно бузилади. Шайтоннинг исмларидан бири Акбааардир. Мана шу такбирни намознинг ичида ҳам шу каби бузиб айтса, намоз ботил бўлиб, қайтариб ўқиш лозим бўлади… – тарж.).
13. Такбир айтилгач, кечиктирмай намозни бошлашлик. Агар такбирдан сўнг намоз кечикиб кетса, у қайтариб айтилади. (Имом ҳам, жамоат ҳам такбирдаги «Ҳайя ъалассолаҳ»да ўринларидан туриб, «Қод қоматиссолаҳ»га етганда эса, намозга ният қилиб киришади… – тарж.).
Ушбу суннатлардан бирортасини қасддан тарк қилиш макруҳ. Муаззинга азон айтаётганда бармоқлари билан қулоқларини беркитиб олишлик мустаҳабдир. Чунки бу унинг овозини баландлашишига сабаб бўлади. Қазо намозларига азон ва такбир айтилади. Агар қазо намозлари кўп бўлса, аввалгисига азон, қолганларига такбир айтилади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:43 | Message # 14
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Муаззинга жавоб бериш

Азон эшитувчиларга ўзларининг ҳар қандай амалларини, ҳатто Қуръон қироатларини ҳам тўхтатиб, азонга жавоб беришлари суннатдир. Азонга жавоб қайтариш сўз ва амал билан бўлади:
А) Муаззиннинг ҳар бир чақириғини тўла ҳолда қайтариб айтишлик, «Ҳаййа ъла ас-Солаҳ» ва «Ҳаййа ълал фалаҳ»га эса «Ла ҳавла вала қуввата» калимасини айтиб жавоб бериш сўз билан азонга ижобат қилиш, дейилади.
Б) Азонни эшитган киши масжидга жамоат билан намознинг аввалги вақтида ўқимоқ учун юриши азонга амал билан ижобат қилиш, дейилади. Агар муаззиннинг азонини эшитган киши масжидга бора олмайдиган бўлса, азонни ҳурматини қилиб эшитиши, сўнг ўзининг муҳим ишларини қилиши лозим.
Муаззин ҳам, азон эшитувчи ҳам азондан сўнг Пайғамбаримизга саловот айтиб, кейин ушбу азон дуосини ўқийди:
«Аллоҳумма Рабба ҳазиҳид даъватит томмаҳ вассолатил қоимати оти Саййидина Муҳаммадинил васийлата валфазийла вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳу».
Азон билан иқомат ўртасида қилинган ҳар қандай дуо ижобатдир. Демак, бу фурсатни ғанимат билмоқ керак.

Жамоат намози


Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Жамоат намози ёлғиз намоздан – яъни, ёлғиз ўқувчининг намозидан йигирма етти даража ортиқдир», дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Жамоатнинг ҳукми ва ҳикмати

Намозда имомга қўшилиб камида бир киши ёки ундан кўп хоҳ эркак, хоҳ аёл ва хоҳ оқ-қорани ажрата оладиган бола бўлса, жамоат, дейилади. Эркак учун намозни жамоат бўлиб ўқишлик таъкидланган суннатлардандир. Бу намоз юқоридаги ҳадисда айтилганидек, ёлғиз ўқувчининг намозидан афзал туради. Шубҳа йўқки, барча мусулмонлар масжидларда кунига беш маротаба жам бўлиб, ўрталарида ўзаро ёрдамлашиш ва улфатлашишни йўлга қўядилар. Қалблари эса муҳаббат ришталари билан боғланади. Кучли заиф олдидаги бурчини ҳис қилади, соғлом касални ҳолидан хабардор бўлади, бой-камбағалга мурувват қилиб, катта кичикни ўз ёнига олади, савдогар деҳқон билан, амир эса мискин билан бир сафда ёнма-ён туради. Муҳими, ҳамма Аллоҳнинг наздида баробарлигини тан олади. Парвардигорлари ҳузурида фақат тақво билангина мукаррам бўлиш мумкинлигини тушуниб етади.
Жамоат намози тартиб ва интизомга муҳаббат қўйдирувчи, солиҳ йўлбошчининг буйруқ ва қайтариқларига итоат эттирувчи мураббийдир. Нима учун бундай бўлмасин? Ахир улар ўзларининг имомларига иқтидо қиладилар имомлари такбир айтса, улар ҳам такбир айтадилар, рукуъ қилса, рукуъ қиладилар, сажда қилса, сажда қиладилар. Сўзда ундан олдинга ўтиб кетмайдилар, амалда эса унга қарши чиқмайдилар.
Мусулмонларнинг жамоатини ҳосил қиладиган Аллоҳ таолонинг байтлари бўлмиш масжидлардан кўра улуғроқ макон яна қаерда бор!!!
Мусулмонларнинг қалбларини бир бирига улфат этадиган жамоат намозидан ўзга меҳрибонроқ яна нима бор!!!


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:44 | Message # 15
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Имомлик ва жамоатнинг шартлари

1. Балоғатга етган бўлмоқлиги. Балоғатга етган киши гўдакка иқтидо қилиш дуруст эмас.
2. Эркак киши бўлмоқлиги. Аёл киши эркак кишига имом бўлмоқлиги дуруст эмас. Аммо аёл аёллар жамоасига имом бўлиб, намоз ўқишлиги макруҳ бўлса-да, дурустдир. Бунда имом бўлган аёл эркаклар каби олдинда ажраб турмайди, балки олди сафдагиларнинг оёқ учларига товонини баробар қилиб туради.
3. Имомнинг қироати намозни бузмайдиган даражада тажвидли бўлиш, лекин иқтидо қилувчилар ичида қори бўлса ўша имомликка ўтиши яхши.
4. Имом сийдик томиб туриши, ел чиқиб туриши, доимий қон оқиб туриши каби узрли ҳолатлардан саломат бўлмоқлиги. Узрлик киши ҳақидаги масалалар, таҳорат ҳукмлари бобида гапириб ўтилди.
5. Имом ўзи имомга иқтидо қилган бўлмаслиги, агар у масбуқ бўлса ҳам. Масбуқ, деб имомга бир ёки ундан кўпроқ ракат кечикиб иқтидо қилган, имом салом бергач эса, ўрнидан туриб кечиккан ракатларини ўқиётган кишига айтилади. Демак, имомга иқтидо қилган кишига иқтидо қилиш дуруст бўлмаганидек, масбуққа ҳам иқтидо қилмоқ жоиз эмас, чунки у масбуқ ҳам иқтидо қилувчи ҳукмидадир.
6. Имомга иқтидо қилувчи сафда имомдан олдинга ўтиб кетмаслиги. Бу ҳам иқтидонинг шартларидандир.
7. Иқтидо қилувчи имомга эргашишни ният қилиши. Аммо имом ўзининг имомлигини ният қилиши суннат ҳисобланади. Агар имом аёлларга имомлик қилса, уларга имомлик қилаётганини ният қилиши вожибдир. Чунки шу ният билан имомга иқтидо қилган аёлларнинг намози дуруст бўлади. Бу масалага биз юқорида ишора қилдик.
8. Имомнинг ҳолати иқтидо қилувчининг ҳолати билан мувофиқ бўлиши. Фарз намозни ўқувчи нафл ўқиётган кишига, рукуъ, саждага қодир киши имо-ишора билан ўқувчига, бир фарзни ўқийдиган киши бошқа фарзни ўқиётганга иқтидо қилмоқлиги дуруст бўлмайди. Шунингдек, қироати тажвидли одамнинг тажвидсиз кишига, олимнинг омига, кийимли киши яланғочга иқтидо қилиши жоиз эмас. Лекин таяммум қилган киши таҳоратлиларга, маҳсига ёки ярасига масҳ тортган киши масҳ тортмай оёқларини ювган кишиларга имом бўлиши дурустдир.
9. Имом билан эргашувчи кишининг намозлари ҳар хил бўлмаслиги. Масалан, аср намозини ўқиётган имомга пешин намозини ният қилиб иқтидо қилса ёки жума кунининг аср намозини ўқиётган кишига пайшанба кунининг аср намозини ният қилиб иқтидо қилса, намози дуруст эмас.
10. Имом билан иқтидо қилувчи эркакларнинг ораларини тўрт ёки ундан кўпроқ аёллар ажратиб қўймаслиги. Агар имом билан унга иқтидо қилувчи кишиларнинг ўртасига аёллардан саф туриб қолса, шулар ортидаги эркакларнинг намозлари бузилади.
11. Имом билан муқтадийнинг ўртасида кенглиги кичик қайиқ сиғадиган миқдорда анҳор бўлмаслиги; Ёки арава ўтадиган кенгликда йўл бўлмаслиги. Имомнинг нима қилаётганини муқтадийдан тўсиб, уни имом аҳволидан шубҳага соладиган тўсиқнинг бўлмаслиги. Агар шу нарсалар бўлса, эргашувчининг иқтидоси дуруст бўлмайди. Аммо муқтадий имомни кўриб турса ёки овозини эшитиб турса ҳамда бир масжид ҳовлисида бўлса, орадаги тўсиқларнинг зарари йўқ.
12. Муқтадий имомнинг таҳоратини синган, деб билмаслиги ҳам шарт. Имомнинг таҳоратсизлигини, масалан, қон оққани ёки бошқа нарсани билган кишининг шу имомга иқтидо қилмоқлиги жоиз эмас.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:45 | Message # 16
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Фарз намозларининг жамоатига етишиш

Киши жамоатга келса, имом фарз намозини ўқиётган бўлса, унга иқтидо қилади, сўнгра фарздан олдинги ўқилмаган суннатни ўқийди, кейин эса фарздан кейинги суннатни адо этади. Аммо бомдод намозида имом фарзни бошлаган бўлса, суннатни ўқимаган киши вақтни чамалаб кўради. Имом фарз намозини адо қилмай, суннатни ўқиб, имом салом беришидан олдин етиб олишига кўзи етса, жамоатдан узоқроқ жойда суннатни ўқиб олиб, кейин имомга иқтидо қилади. Бироқ суннатни ўқиса-ю, жамоат намозига етиб олишига кўзи етмаса, суннатни тарк қилиб, имомга иқтидо қилади. Чунки жамоат намози афзалроқдир. Агар бомдоднинг суннати ўқилмай қолса, унинг қазоси ўқилмайди. Бомдоднинг фарзидан кейин намоз ўқишлик макруҳдир. Аммо шаръий сабабга кўра, бомдодни фарзи билан суннати қазо бўлиб қолса, қуёш найза бўйи кўтарилгач, фарздан олдин суннатини ҳам ўқийди. Демак, субҳда суннат ўзи ёлғиз қазо бўлса, фарздан сўнг ўқилмайди, аммо фарзга қўшилиб ўқилмай қолган бўлса, қуёш найза бўйи кўтарилгандан сўнг то пешин вақтигача суннатини ҳам фарзга қўшиб қазоси ўқилади.
Киши агар ўзи ёлғиз бомдод каби икки ёки шом каби уч ракатли намозга киришса-ю, жамоат намозига такбир айтилса, яъни имом намозга киришса, биринчи ракатни ўқиб, иккинчи ракатга сажда қилмаган бўлса, намозини бузиб имомга иқтидо қилади. Аммо иккинчи ракатни ҳам сажда қилишлик билан ўқиб қўйган бўлса, энди бу намозни бузмайди, балки ёлғиз ҳолда охирига етказиб қўяди. Агар ёлғиз ўқувчининг намози пешин, аср, хуфтон намозларидек тўрт ракатли бўлса, биринчи ракат саждасини қилмаган бўлса, намозини бузиб, имомга иқтидо қилади, аммо биринчи ракат саждасини қилган бўлса, иккинчи ракатни ҳам адо қилиб, икки томонига салом беради ва жамоатга қўшилади. Агар икки ракатни ҳам тугатиб, учинчи ракатга турган бўлса, тик турган ҳолида икки елкага салом бериб, намозини тўхтатади ва жамоатга эргашади. Агар учинчи ракат саждасини ҳам адо қилган бўлса, энди намозни ўзи ёлғиз ҳолида тугатади, жамоат намозини эса тарк этади. Нафл намозларидан бирига киришган киши эса такбир айтилиб, имом фарзни бошлаган бўлса ҳам, икки ракатни адо этмай туриб намозни бузмайди, агар у тўрт ракатли нафлга ният қилган бўлса-да, икки ракат билан нафлни адо қилади ва имомга эргашади. Агар киши жума намозининг суннатини бошлаган бўлса, имом хутба учун минбарга кўтарилса, у намозни бузмайди, балки қироатни енгилроқ қилиб тугатади. Пешин намозини суннатини бошлаган киши жамоат намозига етиш учун аввалги икки ракатни тугатиб салом беради ва имомга иқтидо қилади. Фарзни ўқиб бўлгач, аввал тўрт ракатли қазо бўлган суннатни, кейин эса икки ракатлигини ўқийди. Фарздан олдинги икки ракат нафлга ўтиб кетади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:46 | Message # 17
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Имомга иқтидо қилувчининг ҳолатлари

Муқтадий икки хил ҳолатда бўлади:
А) Имом билан биргаликда ҳамма ракатларни тўлиқ ўқиган киши. Бу киши мудрик, дейилади. Унинг намози имомнинг намози тугаши билан тамом бўлади.
Б) Имомга иқтидо қилишда кеч қолган киши. Бу масбуқ, дейилади. Масбуқ имомни рукуъ ҳолида топса, такбири таҳримани тик туриб айтади ва рукуъ қилади. Агар имом рукуъдан туриб кетмасдан унга етиб олса, у ўша ракатни топган бўлади, гарчи қиём ва қироатга ета олмаган бўлса ҳам.
Агар имомга у рукуъ қилган ҳолида ета олмаса, тик турган ҳолида такбири таҳримани айтади, сўнг имом қандай ҳолда бўлса ҳам, унга эргашади. Имомнинг кейинги ракатга туришини кутиб ўтирмайди. Лекин масбуқ шу ракатни тополмаган бўлади. Имом намозини тугатиб салом бергач, масбуқ ўрнидан туриб, ета олмаган ракатларини ўқиб олади. Масбуқ ета олмаган биринчи ва иккинчи ракатларида сураи Фотиҳа сурасидан кейин бир сурани зам қилади. Чунки у зам сурали ракатларни топа олмаган бўлади. Аммо учинчи ва тўртинчи ракатларда зам сурани қироат қилмай, Фотиҳанинг ўзи билан кифояланади.
Масбуқ имомга қироати махфий ўқиладиган ракатларда иқтидо қилган бўлса, такбири таҳримани айтгандан сўнг сано дуосини махфий ўқийди. Агар масбуқ имомга жаҳрий ракатда етиб келган бўлса, имом билан қўшилиб ҳеч нарсани ўқимайди, балки рукнлар алмашаётгандаги такбирлар ва сажда рукуъдаги тасбеҳларни айтади. Имомнинг саломидан кейин эса ўрнидан туриб санони, «Аъузу»ни ва «Бисмиллоҳ»ни ўқийди, кейин ёлғиз ўқувчи каби қироат қилади, лекин бунда сано, «Аъузу» ва «Бисмиллоҳ» билан бирга қироатни ҳам махфий қилади.

Имомликка ҳақлироқ киши ким

Имомликка намоз ҳукмларининг бузилиши ёки дуруст бўлишини билувчироқ олим киши ҳақлироқдир. Шу билан бирга бу кишининг солиҳлиги маълум бўлган, ошкора фаҳш, гуноҳлардан сақланган бўлмоқлиги ҳам шартдир. Кейин қироати чиройлироқ киши, сўнгра тақводорроқ, сўнг ёши улуғроқ, кейин эса хулқи гўзалроқ киши имомликка ҳақлироқ ҳисобланади. Бу айтилган тартиб агар жамоатнинг ичида султон бўлмаса, ҳисобга олинади. Агар жамоатда султон бўлса ёки амир ё амирнинг ноиби, ё қози бўлса, ёки ўша ўринда одамлар келишиб, жамоат ҳолида ўзларига бир кишини тайин қилиб олишган бўлса, ё имом вазифасидаги киши бўлса, мана шулар намозни бузмай ўқиб бера олсалар, имомликка ўз масжидларида бошқалардан кўра ҳақли бўладилар.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:47 | Message # 18
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Имомлиги макруҳ бўлган кишилар

Жохилнинг имомлиги макруҳдир, чунки у намоз аҳкомлари билмаслиги сабабли уни ботил қилиб қўйиши мумкин. Кўзи ожиз кишининг ҳам имомлиги макруҳдир. Чунки у қиблани топишда қийналади, яна ўзининг кийимларини нажосатдан сақлай олмайди. Аммо жамоатда шу кишидан кўра афзалроқ одам бўлмаса, унинг имомга ўтишлиги макруҳ эмас.
Катта гуноҳлардан сақланмайдиган, кичик гуноҳларни доимий қилиб юрадиган кишининг ҳам имомлиги макруҳдир. Чунки бу кабиларнинг қалбида дин ғами кам бўлади. Шу сабабли имомликдек улуғ масъулиятга уларни муқаддам қилиш маъқул эмас.
Эътиқоди куфр даражасига етиб бормаган бидъатчининг ҳам имомлиги макруҳдир. Бидъатчилар, деб Исломнинг аввалидаги диний қарашларга янгиликлар қўшувчиларга айтилади. Мисол учун Меърож воқеасини инкор қилувчилар, Алини (р.а.) Абу Бакр ва Умардан (р.а.) ортиқ кўрувчилар, қабр азобини инкор этувчилар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Пайғамбарлар ва авлиёларни васила қилувчиларни кофир, деб ўйлагувчиларни бидъатчилар, дейилади.
Аммо эътиқоди куфр даражасига етган бидъатчининг орқасида намоз ўқиш жоиз эмас. Исро воқеасини инкор қилган, диннинг заруратларидан бўлган намоз, закот, рўза кабиларни тан олмаган, Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатларидан бирини паст санаган ёки масхара қилган, мисол учун соқол қўйиш ва ё мисвок ишлатишни устидан кулган одам эътиқоди куфр даражасига етган бидъатчи ҳисобланади. Бунинг орқасида иқтидо қилиб ўқилган намоз қайтариб ўқилади.
Намоздаги қироатни суннатда келган миқдордан узайтириб юборадиган кишининг ҳам имомлиги макруҳдир. Суннатга мувофиқ бўлган қироат миқдорининг баёни юқорида ўтган эди. Қироат ҳаддан зиёд узун бўлиб кетиши жамоатнинг қочиб кетишига сабаб бўлади. Аёллар ўзларидан бирортасини имом қилиб жамоат бўлишлари ҳам макруҳ. Лекин масжиддаги жамоатда иштирок этишмайди. Чунки бунда фитна эҳтимоли бор.


Имомга иқтидо қилувчи қандай туради


Агар муқтадий бир киши бўлса ёки оқ-қорани ажратувчи гўдак бўлса имомнинг ёнида тургани маъқул. Аммо иқтидо қилгувчи ўнг ёнида имомни тавонига ўзининг оёқ учини баробар қилиб туради, аёл эса имомнинг бир саф орқасидан иқтидо қилади. Шу суратда гўдак ҳам кишининг мисолида. Агар жамоатга эркаклар, гўдаклар ва аёллар тўпланган бўлса, имом орқасидан аввал эркаклар кейин гўдаклар, сўнгра аёллар саф туришади. Агар гўдак ёлғиз бўлса эркаклар уни ўз ораларига оладилар. Имом жамоатни ўртасида турмоқлиги лозим. Агар у жамоатнинг ўнг ёки чап томонига туриб олса суннатга хилоф қилганлиги сабабли гуноҳкор бўлади. Лекин жой тор бўлиб, жамоатнинг ўртасида туриш имкони бўлмаса, у узрлик ҳисобланади ва қодир бўлган ўринда имомликка туради.

Жамоатга бормаса бўладиган узрлар
1. Қаттиқ ёмғир.
2. Қаттиқ совуқ.
3. Кўчанинг азият етказадиган даражада лой бўлиши.
4. Оғир касал бўлиши, ёки ҳизматкорга муҳтож оғир касалнинг хизматида бўлиш.
5. Бир золимнинг унинг жонига нисбатан зулм қилишидан ёки фитна содир этишидан ҳавсираш.
6. Кўзини кўрмаслиги ёки юра олмасдан ўтириб қолганлигига ўхшаш сабаблар билан ожиз бўлиб қолиш. Шу каби сабабли узрлар билан жамоат намозига бора олмай қолган кишига гуноҳ бўлмайди. Лекин шу узрлар бўла туриб ҳам имкон топиб жамоат намозига қатнаган кишининг ажри зиёдалашади. Киши юқоридаги сабабли узрлар билан жамоат намозига бора олмаса-ю, қалбидан шу ҳолатига изтироб чекса, агар мана шу узр бўлмаганда жамоат намозига албатта борар эдим деб ният қилса, унга жамоат билан намоз ўқиганлик савоби умид қилинади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:49 | Message # 19
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Масжид одоблари

Улар қуйидагилардир:
1. Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқиш.
2. Кириш-чиқишда суннатда ворид бўлган маъсур дуоларни ўқиш. Масжидга кираётгандаги дуо:

[size=14]«Бисмиллаҳи Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала олиҳи ва саҳбиҳи ва саллам. Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика»
Масжиддан чиқаётгандаги дуо:
«Бисмиллаҳи Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала олиҳи ва саҳбиҳи ва саллам. Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика».
3. Масжидга кирганда намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақт бўлса, икки ракат таҳийётул масжид намозини ўқиш.
4. Масжидга таҳоратли кириб, ўзини турли нажосатлардан пок тутиш.
5. Инсонларга масжидда ваъз-иршод қилиб, уларга таълим бераётган бўлса, овозини кўтармаслик.
6. Хутба ўқилаётганда жим туриш. Чунки хутбага қулоқ солиб, диққатини бериб туриш вожибдир.
7. Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, хусусан, жума кунлари одамларнинг елкаларидан ошиб олдинги сафга ёриб ўтмаслик лозим. Чунки булар ҳаромга яқин макруҳлардандир.
8. Покликка риоя қилиш.
9. Масжидга бадбўй ҳид билан кирмаслик. Мисол учун пиёз, саримсоқ, нос кабиларни истеъмол қилиб, сўнг масжидга кирса, ўзидан келаётган сассиқ ҳид билан намозхонларга озор беради. Бу ҳам ҳаромга яқин макруҳлардан ҳисобланади.
10. Масжидда виқор ва осойишталик билан юрмоқлик. Ховлиқиш ва шошқалоқликдан сақланиш лозим. Агар жамоатга ёки бирор ракатга кеч қолаётган бўлса ҳам, шошилмаслик даркор. Секин-асталик билан жамоатга келиб қўшилади ва ета олмаган ракатларини юқорида баён қилганимиздек ўқиб қўяди.

11. Сафардан қайтган киши ҳам дастлаб масжидга тушишлиги масжид одобларидандир.[/size]

Масжидда бажариш макруҳ бўлган амаллар

Улар қуйидагилардир:
1. Масжиднинг ичидан узрсиз йўл қилиб олиш макруҳ.
2. Масжидда ухлаш макруҳ, аммо эътикоф ўтирувчи ёки жойи йўқ мусофирнинг масжидда ухлаши макруҳ эмас.
3. Эътикоф ўтирувчи кишилардан бошқалар учун масжидда овқатланиш макруҳ;
4. Зикр тасбеҳларда овозни кўтариб, намозхонларга халақит бериш ёки ухлаганларни уйғотиб юбориш макруҳ. Агар намоз ўқиётган кишига халақит бермаса, ухлаб ётганларни уйғотиб юбормаса, масжидда жаҳрий Қуръон ўқиб, Аллоҳни зикр қилишлик афзалдир. Чунки жаҳрий зикрда зокирнинг қалби уйғоқ туради, уйқуси қочиб, ибодатни сергаклик билан адо этади.
5. Масжидга дунё ишларидан бўлган гап-сўзларни гаплашиш учун киришлик макруҳ;
6. Масжидда олди-сотти қилишлик макруҳ.
7. Таҳоратини ушлаб туролмайдиган, масжидни нажосат қилиб қўйиш эҳтимоли бўлган гўдакларнинг ҳам масжидга кириши макруҳ.
8. Масжидга тупириш ва бурун қоқиш ҳам макруҳ.
9. Йўқотган нарсасини масжидда эълон қилиш ҳам макруҳ.
10 Масжидда шеър айтиш ҳам макруҳ. Аммо ҳаққа даъват қилишлик, ҳикматли сўзлар билан Аллоҳнинг неъматини эслатиш, Пайғамбаримиз (с.а.в.) сифатларининг зикри, тақводорларнинг сифатлари ва шунга ўхшаш мавзулар бўлса, шу шеърдан даъват асносида фойдаланиш яхшидир.
11. Масжид ичида тиланчилик қилиш ёки тиланчига пул бериш ҳам макруҳ.
12. Масжидда таҳорат қилиш ҳам макруҳ. Аммо масжид ҳовлисида алоҳида таҳорат учун жой тайёрланган бўлса, у ерда таҳорат қилиш макруҳ эмас.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:50 | Message # 20
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Витр намози

Витр намози уч ракатни бир салом билан тугатиладиган намоз бўлиб, уни хуфтондан кейин ўқиш вожибдир. Витрнинг ҳамма ракатида сураи Фотиҳа билан қўшиб, қисқа бир сура (ёки узун оятдан бир оят), қисқа оятлардан уч оятни зам қилиш лозимдир. Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин «Аъло» сурасини, иккинчи ракатда «Кафирун» сурасини, учинчи ракатда «Ихлос» сурасини зам қилиш суннат амаллардан ҳисобланади. Ушбу кўринишни қилиб юриш мустаҳаб бўлса-да, доим қилмаган маъқул. Чунки авом халқ буни вожиб, деб тушуниб қолиши мумкин. Витрда ҳам худди шом намозидаги каби иккинчи ракатдан сўнг қаъда ўтириб, ташаҳҳуд ўқилади ва такбир билан учинчи ракатга турилади. Учинчи ракат ўқиб бўлингач эса, икки кафт қиблага юзлантирилиб, қулоқ баробар кўтарилади. Шу билан бирга бошланишидаги каби, такбир ҳам айтилади, бу такбирни айтиш эса вожибдир. Такбирдан сўнг эса икки қўлини боғлаб киндик остига қўяди ва маъсур бўлган қунут дуосини махфий ўқийди. Қунут дуоси ушбудир: «Аллоҳумма инна настаъийнука ва настаҳдийка ва настағфирука ва натубу илайка ва ну`мину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойро куллаҳ, нашкурука ва ла накфурука ва нахлаҳу ва натруку май йафжурук. Аллоҳумма иййака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду наржу роҳматака ва нахша ъазабака инна ъазабакал жидда билкуффари мулҳиқ» (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг ёрдам беришингни, ҳидоят қилишингни, гуноҳларни кечишингни сўрайман. Сенга тавба қилдим, иймон келтирдим ва Сенга суяндим. Яхшиликларнинг барчаси билан Сени сифатлаймиз. Сенга шукр қиламиз, ношукрлик қилмаймиз. Сенга фожирлик қилганлардан четлашамиз. Эй Раббим, Сенга ибодат, намоз, сажда этамиз. Ва Сенинг йўлингда саҳй-ҳаракат қилиб, раҳматингни умид қиламиз. Азобингдан қўрқамиз. Албатта, ҳақ азобинг кофирларга рўпара қилинувчидир.)
Қунут дуосини ўқишлик вожибдир. Агар ушбу дуони билмаса, то ўргангунча қуйидаги дуоларни ҳам ўқиб турса, жоиз бўлади: Агар қунут дуосини ўқиш эсидан чиқиб рукуъ қилиб қўйса, уни ўқиш учун яна орқага қайтмайди ва рукуъда ҳам бу дуони ўқимайди, балки намозини давом эттиради, намоз охирида ўнг томонига салом бергач саҳв (эсдан чиқарганлик) саждасини бажаради.
Агар Фотиҳадан кейинги зам сура билан қунут дуосини эсдан чиқариб, рукуъга борган бўлса, у қиёмга зам сура билан қунутни ўқимоқлик учун қайтади. Сўнг яна рукуъ қилиб намозини давом эттиради, намоз охирида эса, саҳв (эсдан чиқарганлик) саждасини қилади. Иқтидо қилувчи ҳам имом каби қунут дуосини махфий ўқийди. Агар имом муқтадий қунут дуосини ўқиб бўлмасидан олдин рукуъ қилса, қолган жойини тарк қилиб, имомга эргашади, чунки муқтадий учун қунутни охирига етказиб қўйиш мандуб бўлса, имомга эргашиш вожибдир. Агар муқтадий имомга учинчи ракатнинг рукуъсида етиб иқтидо қилса, учинчи ракатни топганлигига кўра, ҳукмда у қунутни ҳам ўқиган ҳисобланади ва имом ўқиб ўтган қунутни муқтадий қайтариши шарт эмас. Намозхон витрдан бошқа намозларда қунутни ўқимайди, фақат шиддатли кунларда бомдод намозининг рукуъсидан қайтгач, ўқишлик суннатдир. Витрда эса рукуъдан олдин ўқилади. Лекин қунут ҳамма вақт ҳам ўқилавермайди. Шиддатли кунлардаги бомдодда қунутни имом жамоат билан бирга ўқишлиги суннат. Агар имом қунутни жаҳрий ўқиса, муқтадий фақат омийн, деб туради.
Агар ҳанафий мазҳабидаги азизлар шофеъий мазҳабидаги биродарларга бомдод намозида иқтидо қилса, имом рукуъдан қайтгач, қунутни ўқиса, имомга эргашишлик вожиблиги учун икки қўлини ёнига ташлаб, жим туради ва имом намозни адо қилишига қараб бу ҳам тугатади. Витрнинг вақти шафақдаги қизиллик ва оқлик йўқолганда киради. Витрни хуфтондан сўнг ўқишлик вожибдир. Чунки намозлар ўртасидаги тартибга риоя қилиш ҳам вожибдир. Агар эсидан чиқиб хуфтондан олдин витрни ўқиб қўйса, витрни ўқиган ҳисобланади. Хуфтондан сўнг уни қайтариб ўқимайди. Худди шунингдек, агар хуфтон билан витрни ўз тартибида ўқиган бўлса-ю, кейин хуфтоннинг бузилганлиги билинса, шу хуфтоннинг ўзини қайтариб ўқийди, витрни эса бузмаганлиги учун қайтариб ўқимайди. Чунки мана шу каби узр билан тартибга амал қилишнинг вожиблиги соқит бўлади. Кечанинг охирида уйғонишга ишончи бўлган киши учун витрни шу пайтга кечиктириш афзалдир. Аммо ухлаб қолиш эҳтимоли кўпроқ бўлса, хуфтондан кейин витрни ўқиб олиш маъқул ҳисобланади. Киши витрни эсидан чиқариб ёки қасддан ва ёки ухлаб қолиб вақтида ўқий олмаса, унинг қазосини ўқиш вожибдир. Тик туришига қодир бўла туриб витрни ўтириб ўқиш жоиз эмас. Тик туришга қодир бўла туриб ўтирган ҳолда суннат ва нафл намозларини ўтириб ўқиш жоиз бўлади. Чунки бу намозларда қиём вожиб эмас, балки суннатдир. Аммо витр намози вожиб бўлиб, ундаги қиём туришлик ҳам вожибдир. Витр намозини фақат рамазон ойидагина жамоат ҳолида жаҳрий ўқилади. Рамазондан бошқа ойларда витрни жамоат бўлиб ёки жаҳрий ўқишлик шариатда йўлга қўйилмаган.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:53 | Message # 21
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Нафл намози
Нафл намози, деб киши ўз ихтиёри билан фарзга қўшимча тарзда ўқийдиган намози айтилади. Бу намозни Аллоҳ таоло мўминлар зиммасига фарз каби мажбурий эмас, балки ихтиёрий суратда бажаришликларини юклагандир.
Нафл намозлари икки хил бўлади:
1. Беш вақт фарз намозларига тобе бўлган нафллар. Булар фарзлардан олдин ёки кейин ўқиладиган намозлар бўлиб, улар суннати равотиблар, дейилади.
2. Беш вақт намозлардан ташқари мустақил ўқиладиган намозлар. Булар жумласига зуҳо, таҳажжуд, ҳожат сўраш ва бошқа намозлар киради.

Фарз билан бирга ўқиладиган суннатлар
Булар ҳам ўз ўрнида икки қисмга бўлинади:

1. Бажаришлик кўп бор таъкидланган суннатлар. Буларга суннати муаккадалар, дейилади.
2. Қилиш таъкидланмаган суннатлар.

Таъкидланган суннатлар

Улар қуйидагилардир:
1. Бомдод намозининг фарзидан олдинги икки ракат суннат. Ушбу намозда Фотиҳадан сўнг биринчи ракатга Кафирун сурасини, иккинчи ракатга Ихлос сурасини зам қилишлик ҳам суннат амалларидандир. Агар жамоат бомдоднинг фарзини ўқиш учун турса-ю, кечроқ келган киши ҳали суннатини ўқимаган бўлса, шу суннатни ўқимоқликка киришади, агар фарзга етиб олиш имконияти бўлса. Агар фарзга ҳам етолмасликка ишонса, суннатни тарк қилади ва жамоатга қўшилади. Фарздан сўнг эса суннатнинг қазосини ўқимайди. Чунки бомдоднинг фарзидан кейин нафл намоз ўқишлик макруҳдир. Агар жамоат фарз намозини ўқиш учун қўзғалса, бомдоднинг суннатидан бошқа суннатлар ўқишликка киришилмай, жамоатга қўшилади. Чунки бомдоддаги суннатни фарздан олдин ўқишлик ниҳоятда кўп таъкидлангандир. Агар бир киши ухлаб қолиб умуман бомдодни қазо қилса, қуёш чиқиб найза бўйи кўтарилгандан сўнг фарзга қўшиб, суннатнинг ҳам қазосини ўқийди. Аммо бомдоднинг фарзини ўз вақтида ўқиган бўлса-ю, суннатини тарк қилган бўлса, қуёш чиққандан кейин ҳам бу суннатнинг қазосини ўқимайди.
2. Пешин намози фарзидан олдинги тўрт ракат. Бу бомдоднинг суннатидан кейинги ўринда турадиган муаккада суннатдир.
3. Пешин намозидан кейин икки ракат, жума кунлари эса икки ракатли жума намозидан олдин тўрт ракат суннат ўқилганидек, кейин ҳам тўрт ракат ўқишлик суннатдир.
4. Шом намозидан кейин икки ракат.
5. Хуфтондан кейин ўқиладиган икки ракат. Суннат намозларининг ҳар бир ракатида Фотиҳадан кейин зам сура ўқишлик вожиб эканлиги эсингиздан чиқмасин.

Таъкидланмаган суннатлар
1. Пешиндан кейинги икки ракатли суннатдан сўнг ўқиладиган икки ракатли намоз.
2. Асрни фарзидан олдинги тўрт ракатли намоз.
3. Шомдан кейинги олти ракатли намоз. Икки ракати муаккада, тўрт ракати мустаҳаб.
4. Хуфтонни фарзидан олдинги тўрт ракатли намоз. Таъкидланмаган суннатда муаккада суннатларидан икки амал ортиқча бўлади:
А) Аввалги қаъдада ташаҳҳуддан кейин саловот ўқилади;
Б) Саловот ўқилгач, учинчи ракатга турилади, шу ракат сано дуоси билан бошланади. Фарз намозлари билан улардан кейин ўқиладиган суннатларни орқама-кетин қўшиб ўқимай, балки «Аллоҳумма антассалом ва минкассалом табарокта яа зал жалали вал икром» дуосини ўқиш билан уларнинг орасини ажратади. Аммо намозни фарзидан кейин ўқиладиган зикрларни суннатдан сўнг ўқишликни инкор қилиб қайтарилмайди. Чунки суннатлар фарз намозларининг қўшимчаларидир. Ҳаргиз улардан бегона эмас. Шундай экан, зикрларни суннат намозларини ҳам ўқиб бўлингандан кейин айтишликнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Аллоҳу Аъламу.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:53 | Message # 22
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Намоздан сўнг ўқилиши ворид бўлган зикрлар

Ҳар вақт намоз суннатлари ҳам ўқиб бўлингач, уч маротаба астағфируллоҳ, деб Аллоҳга тавба қилишлик мустаҳабдир. Сўнг оятал курси ўқилади, кейин Қуръоннинг охиридаги учта сура ўқилади. Бу уч сура муаввизатон, деб номланади. Сўнгра «Аллоҳумма аъинни алаа зикрика ва шукрика ва хусни ъибадатик», дейилади. Кейин ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб, охирида «Ла илаҳа, иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъала кулли шайъин қодир», дейиш билан юзта қилиб қўяди. Булардан сўнг «Аллоҳумма ла маниа лима ъатойту ва ла муътия лима манаъту ва ла янфаъу зал жадди мингкал жадд», дейди. Икки қўлини кўтариб ўзи ва барча мусулмонларнинг ҳаққига хоҳлаганча дуо қилади, Қуръон ва ҳадисда собит бўлган дуолар билан дуо қилмоқлиги афзал ҳисобланади. Дуонинг охирини ушбу оят билан якунласа яхши бўлади:
Кейин қўлини юзига суртади. Бомдод намозидан кейин эса юқоридаги дуолардан ташқари
«Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла шаррика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир» ўн марта айтилади. Бомдод ва шомдан кейин яна «Аллоҳумма ажрини минаннар» яъни Аллоҳим мени дўзахдан сақла дуосини етти мартадан зикр қилади. Ушбу дуоларнинг барчаси Пайғамбаримизнинг саҳиҳ ҳадисларида ворид бўлган.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:57 | Message # 23
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Фарз намозларига тобеъ бўлмаган, мустақил ўқиладиган суннатлар

Бу турдаги намозлар жуда кўп бўлиб, улардан имкон қадар келтиришга ҳаракат қиламиз:
1. Зуҳо намози. Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда кириб (яъни, қуёш чиққандан тақрибан ярим соат кейин), заволга бир соат қолгунча давом этади. Бу «заҳватул кубро», яъни катта тонг дейилади.
Зуҳо намози камида икки ракат ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқилмоқликдир.
2. Таҳийётул масжид намози (яъни, масжид билан саломлашиш намози). Бу намозни ҳам икки ёки тўрт ракат ўқиса, бўлади. Афзали тўрт ракат ўқимоқликдир. Агар масжидга кирган киши жамоатнинг равотиб суннатларни ёки фарзни ўқиётганини кўрса, таҳийётул масжид намозини шу суннат ёки фарзларга қўшиб ният қилади. Шу билан у суннат ва ёки фарзга қўшиб таҳийётул масжидни ўқиганлик савобини олади. Аммо ниятни қилмай, суннат ёки фарзнинг ўзини ўқиса, ундан таҳийётул масжид намозини ўқиганлик савоби соқит бўлади. Таҳийётул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади. Бу намозни ўқимай туриб ўтирган кишидан ҳам суннат соқит бўлади. Агар яна туриб таҳийётул масжид намозини ният қилиб бошласа ҳам, у бошқа нафл намозлари жумласига кириб кетади, лекин таҳийётул масжид намози ўрнига ўтмайди.
3. Таҳорат ёки ғуслдан кейиноқ ўқиладиган икки ракат намоз.
4. Сафарга чиқаётганда ва сафардан қайтгандаги икки ракатли намоз.
5. Кечқурунги таҳажжуд намози. Бу камида икки ракат, кўпида эса хоҳлаганча ўқилади. Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилганлиги учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Таҳажжуд хуфтондан сўнг ухлаб, кечанинг иккинчи ярмида бедор бўлишга айтилади. Аммо хуфтондан кейин ухламасдан кечаси билан бедор бўлса ҳам, ҳақиқий таҳажжуд ҳисобланмайди. Зеро, таҳажжуднинг асл маъноси бир ухлаб, кечқурунда бедор бўлишдир.
6. Истихора намози. Яъни, яхшилик талаб қиладиган намоз. Бу ҳам икки ракат ўқилади ва намоздан сўнг ушбу дуо ўқилади: «Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ», деб ҳожатини айтсин», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт.)
Дуодаги «мана шу иш», деган ерига келганда ўз ҳожатини зикр қилади, сўнгра ўша ишни қилишлик ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:58 | Message # 24
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:

davomi
7. Ҳожат сўраш намози. Бу ҳам икки ракат бўлиб, намоздан фориғ бўлгач, ушбу дуони ўқийди: «Ла илаҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн. Ас`алука мужибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика вал ғониймата мин кулли биррин, вассаламата мин кулли исмин, ла тадаъ лий занбан илла ғофартаҳу ва ла ҳамман илла фаррожтаҳу ва ла ҳажатан ҳийа лака ризон илла қозайтаҳа йа арҳамар роҳимийн». (Маъноси: Ҳалим ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳни поклаб ёд этаман. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган нарсани, ҳар бир яхшиликда ғаниматни ва ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни сўрайман. Менда бирор гуноҳ қолдирмасдан мағфират қилишингни, бирор ғам қолдирмасдан очиб юборишингни ва ўзинг рози бўладиган бирор ҳожат қолдирмасдан раво қилишингни сўрайман, эй раҳм қилгувчиларни Раҳмлиси.)
Қуйидаги дуо ҳам ҳожат намозининг дуоларидандир: «Аллоҳумма инний ас`алука ва атаважжаҳу илайка бинабиййика Муҳаммадин набиййир роҳмати соллаллоҳу алайҳи васаллам, йа Муҳаммаду, инний таважжаҳту бика ила роббий фий ҳажатий ҳазиҳи литуқзо лий. Аллоҳумма фашаффиҳҳу фиййа». (Маъноси: Аллоҳим, мен пайғамбаринг Муҳаммад алайҳиссалом билан Сенга юзланиб, Сендан сўрайман. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мен бу ҳожатим раво бўлиши учун сиз билан Раббимга юзландим. Эй Раббим, ана шунда у кишини менга шафоатчи қил.)
8. Таровеҳ намози. Бу йигирма ракат бўлади. Таровеҳ намози суннати муаккадалардандир. Жамоат бўлиб ўқишлик эса маҳалла кишилари учун суннати кифоя ҳисобланади. Яъни, баъзилар жамоат бўлиб таровеҳни ўқишса, қолганлардан жамоат бўлиб ўқиш суннати соқит бўлади. Аммо бир маҳаллада ҳеч ким жамоат бўлмаса, шу маҳалладаги ҳамма одам суннатни тарк қилган ҳисобланади.
Имом Бухорий ва Муслимлар (р.а.) ривоят қилган ҳадиси шарифда келишича, Набий (с.а.в.) рамазон ойидаги кечаларнинг бирини ярмида масжидга чиқдилар. Шу чиқишлари уч марта бўлди. Рамазоннинг учинчи, бешинчи ва йигирма еттинчи кечалари масжидда намоз ўқидилар. Бошқалар ҳам у ерда намоз ўқишди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) улар билан саккиз ракат намоз ўқидилар, одамлар эса қолганини уйларида адо қилишди. Уларни уйларидан хурмо дарахтини вишиллаши каби овоз келар эди.
Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, Пайғамбаримиз (с.а.в.) таровеҳ намозини ва уни жамоат бўлиб ўқишни саҳобаларга суннат қилиб қолдирдилар. Лекин улар билан йигирма ракат ўқимадилар. Ваҳоланки, ҳазрати Умар даврларидан ҳозирга қадар таровеҳ йигирма ракат ўқиб келинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар гал масжидга чиқиб таровеҳни ўқиганларида, одамлар масжидда кўпаяверди. Учинчи бор чиққанларида масжидга одам сиғмасди. Шундан сўнг умматга таровеҳнинг фарз бўлиб қолишидан қўрқиб чиқмадилар. Бошқа бир ривоятларда шу хусусда ҳадислар келган. Яна ҳадиси шарифдан шу нарса маълум бўладики, таровеҳ намози Пайғамбаримиз (с.а.в.) масжидда саҳобаларга ўқиб берган ракатнинг ўзигина эмас экан, балки ҳадиси шариф иборасига кўра, «Улар қолганини уйларида адо қилардилар». Ҳазрати Умар (р.а.) ўзларининг халифалик даврларида одамларнинг Рамазон кечаларида масжидга тўплаб, таровеҳни йигирма ракат жамоат билан ўқишликни рўёбга чиқардилар. Саҳобалардан бирор киши бу ишга қарши чиқмади. Ҳатто ҳазрати Умардан кейинги ҳазрати Усмон ва ҳазрати Алидек ҳулофои рошидинлар маконидаги зотлар ҳам бу амални тўхтатишмади. Ваҳоланки, бу улуғлар диндаги бидъат амалларнинг рўпарасида ҳаргиз сабр қилиб тамошабин бўлиб турмаганлар, балки у бидъат бўлса, ўз ўрнида тўхтатардилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) муборак ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қилгандилар: «Ўзингларга менинг суннатимни ҳамда рошид ва маҳдий бўлган (яъни, ҳидоят, тўғри йўлдан юрувчи) халифаларимнинг суннатини лозим тутинглар, буни ақл тишларинг билан маҳкам тишлаб олинглар». (Абу Довуд ривоятлари.)
Абу Ҳанифанинг шогирдларидан бўлган Абу Юсуф (р.а.) устозларидан сўрадилар:
– Нима учун Умар (р.а.) бу ишни қилдилар?


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:59 | Message # 25
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Абу Ҳанифа жавоб бердилар:
– Таровеҳ суннати муаккадалардандир. Умар (р.а.) бу ишни ўзидан ўйлаб чиқиб жорий қилгани йўқ, у ҳаргиз бидъатчилардан эмас. У мусулмонларни нимага буюрган бўлса, ўзи билган диндаги асл нарсага, Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида бор бўлган амалга буюрди.
Таровеҳ намози витрдан ташқарида йигирма ракат ҳисобланади. Унинг вақти хуфтон намозидан кейин кириб, то бомдод вақти киргунча давом этади. Витрдан олдин ҳам, кейин ҳам ўқишлик дуруст бўлади, лекин афзали – таровеҳни витрдан олдин ўқишликдир. Таровеҳ икки ракатдан ўқилади, ҳар тўрт ракат ўқигач, бир оз истироҳат учун ўтириш маъқулдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишарди. Таровеҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровеҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбеҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди. Бизнинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбеҳлар ўқилади:Таровеҳ намозларида Қуръони каримни бир бора хатм қилиб чиқишлик ҳам рамазон ойининг суннат амаларидандир.
Афзали имом муқтадийларнинг ҳолига риоя қилиб, қироатни бир оз тезлатади, лекин шарт шуки, тезлик намозни бузадиган ёки муқтадийлар англолмай қоладиган даражада бўлмасин. Таровеҳ намозларида Қуръони каримни хатм қилишдан қавм малолланса, имом уларни эътиборга олмайди, балки суннатни адо қилади. Фотиҳадан кейинги зам сурани узун оятдан бир оят, қисқа оятдан уч оят миқдоридан кам ўқиб қўйишлик ҳаромга яқин макруҳлардан ҳисобланади. Чунки бунда вожибни тарк қилишлик бор. Таровеҳнинг ҳар икки ракати мустақил намоз бўлиб, уларга алоҳида ният қилинади, такбири таҳримадан сўнг эса сано ва «Аъузу…», «Бисмиллоҳ…»лар ўқилади, қаъдада ташаҳҳудга қўшимча саловот ва дуоларни ҳам қўшади ва ҳоказо. Таровеҳ намозларини қиёмга қодир бўла туриб ўтириб ўқишлик ҳам дурустдир. Аммо қиёмда туриб ўқиса, ўтириб ўқигандан кўра афзалроқ бўлади. Имомга муқтадий ўтирган ҳолида ҳам иқтидо қилса, дуруст, аммо қиёмга қодир бўла туриб, то имом рукуъга боргунча қиёмни кечиктириш макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда ибодатга дангасалик қилганлик зоҳир бўлади. Таровеҳ намозининг масжидда адо қилиниши маъқулдир. Зеро, шариатга кўра, жамоат бўлиб адо қилинадиган ибодатларнинг афзалроғи масжидда бўлганлигидир. Таровеҳ намозининг вақти чиқиб кетса, қазоси ўқилмайди. Чунки қазо фарз ва вожиб амалларгагина хослангандир. Мабодо, бирор киши таровеҳнинг қазосини ўқиса ҳам, у мутлақ нафл намозлар жумласига кириб кетади, барибир таровеҳнинг ўрнига ўтмайди. Таровеҳ намози рамазон ойидаги вақтнинг суннатларидан ҳисобланади, рўзанинг суннатларидан эмас. Шу сабабли таровеҳ намозини ўқишлик мусофир учун, рўза тутмаган узрли касал учун ҳам суннат бўлади. Маълумки, бу кишиларга рўза тутиш шарт эмас эди. Шу билан бирга ҳайз ва нифос кўраётган аёллар ҳам агар кунинг охирида пок бўлишса, таровеҳни ўқимоқлари суннат ҳисобланади.
9. Ой ёки қуёш тутилганда ўқиладиган намоз. Қуёш тутилган вақтда икки ёки тўрт ва ёки ундан кўпроқ намоз ўқишлик суннатдир. Афзали бир ёки икки салом билан тўрт ракат ўқимоқликдир. Камида эса икки ракатли нафл намоз кўринишида ўқилади. Бу намоз жамоат бўлиб, азон ва иқоматсиз, қироатни жаҳрий қилмай ва хутба ўқимасдан адо қилинади. Инсонларни жамоатга тўплаш учун жамоат намозига, деб чақирилади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:00 | Message # 26
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:

Қуёш тутилганда ўқиладиган намозни жума намозида имомлик қиладиган киши имом бўлиб ўқиб бериши лозим. Агар у бўлмаса, султоннинг рухсати билан тайин қилинган киши ўқиб бериши керак. Агар булар ҳам бўлмаса, инсонлар ўзлари ёлғиз-ёлғиз бўлиб, ўз манзилларида ўқишади. Ушбу намознинг биринчи ракатида Фотиҳадан сўнг Бақара сураси каби узун, иккинчи ракатида Оли Имрон сураси каби узун қироатни зам қилишлик суннатдир. Агар ракатдаги қироатларни енгил қилса, намоздан кейинги дуони узун қилади. Ҳадиси шарифда келишича, муҳими инсонлар қуёш тутилган вақтда намоз ва дуо билан машғул бўлишлари керак. Агар қироатни узун қилсалар, дуони қисқа қиладилар, дуони узун қилсалар, қироатни қисқа қиладилар. Токи қуёшнинг тутилиши йўқолгунча намоз ва дуога машғул бўладилар. Рукуъ-саждаларни ҳам беҳад узун қилишади. Имом қиблага юзланиб ўтиради ва хоҳлаганча дуо қилади, одамлар эса дуога қўл очиб омийн, деб турадилар.
Ой тутилганда ўқиладиган намоз ҳам худди қуёш тутилганда ўқиладиган намоз кабидир. Лекин бу намозни ўқиш мустаҳаб бўлиб, уни масжидда йиғилиб, жамоат ҳолида ўқиш шариатда йўлга қўйилмаган, балки ҳар ким ўз уйида ёлғиз-ёлғиз бўлиб адо қилади. Қуёш ва ой тутилганда ўқиладиган намозлар бирор даҳшатли воқеа содир бўлганда ҳам ўқилади. Мисол учун қаттиқ зилзилалар, бир воқеа сабаб кўпчиликнинг ўлиб кетиши, шиддатли шамоллар, кундуз куни атрофни қўрқинчли қоронғулик ўраб олиши ва шу каби қўрқинчга соладиган ҳодисалар содир бўлиши билан намоз ўқиш, гуноҳлардан четланиш, инсонлар ўзларини тўғрилашлари ва нажот топишлари учун сабаб бўладиган ибодатларга қайтишлари одатий ҳолдир. Ибодатлардан узоқлашиб, гуноҳ кўчасига кириб қолган бандани Раббисига қайтариб, Унга яқинлаштирадиган энг яхши ибодат бу намоздир.
10. Ёмғир сўраб ўқиладиган намоз. Бу намознинг номи истисқодир. Истисқо намози, деб сувга муҳтож бўлиб қолинганда Аллоҳ таолодан бандаларининг ёмғир талаб қилиб ўқиладиган намозига айтилади. Буни яшаётган ўринларида сувидан экинлари-ю ҳайвонларини суғориб турган, дарё-ю анҳор ва булоқлари бўлмаган одамлар ўқишади. Мабодо, анҳор ва булоқлари бўлса ҳам, эҳтиёжларига етмаётганлиги сабабли ушбу намоз ўқилади. Истисқо намозини худди икки ҳайит намози каби адо қилинади, лекин бунда зоида такбирлар айтилмайди. Намоз ўқиб бўлингач, ерда ўзаро туриб иккита хутба ўқиш мустаҳаб амаллардандир. Аммо ҳайит намозларидек минбарга чиқиб хутба ўқиш макруҳдир. Ҳайит намозидаги хутба такбирлари ўрнига имом истиғфор айтади. Икки хутбанинг ўртасини бир оз ўтиришлик билан ажратади. Имомнинг хутба мобайнида қибла томонга юзланиб туриши мандубдир. Хутбадан бир оз кейин имом кийимини тескарисига ағдариб кийиб олади ва тасбеҳ айтиб, мўминлар ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтади. Лекин имомга эргашган инсонлар кийимларини тескарисига ағдариб киймайдилар. Кейин имом инсонлар томонига юзланиб, тик турган ҳолида истисқо дуосини ўқийди. Инсонлар эса қиблага юзланиб ўтиришади ва имомнинг дуосига омийн, дейишади.

Ёмғир талаб қилиб ўқиладиган намоз учун ўз масканларидан четроққа уч кун орқама-кетин чиқиш мустаҳабдир. У ерга аҳли зиммийлар (яъни, Ислом юртида яшаш эвазига товон тўловчи кофирлар) олиб чиқилмайди. Ҳар кун чиқишдан олдин мусулмонлар тавбаларини янгилаб, зулмларига тавба қилиб, бева-бечораларга садақа қилмоқлари ҳам мустаҳаб амалларидандир. Ҳар бир мусулмон ер юзидаги барча мусулмон биродарлари ҳаққига истиғфор айтишади. (Кўп уламоларимиз истисқода, яъни ёмғир талаб қилишда намоз ўқимайди, балки унда истиғфор ва дуо қилишади. Мабодо, намоз ўқилса ҳам, ҳар ким ўзи ўқийди, дейишади. Лекин юқоридаги гаплар ҳам фиқҳ китобларимизда бор. Энг тўғриси фақат Аллоҳга маълумдир….Тарж).
11. Мутлақ нафллар. Намозхон киши юқоридагилардан ташқари яна ўзи хоҳлаганича нафл намозларини ўқиши мумкин.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:01 | Message # 27
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Нафлларга тегишли ҳукмлар

Кундузги нафл намозларини тўрт ракатдан, кечқурунги нафлларни эса икки ракатдан ўқишлик суннат амаллардан ҳисобланади. Қиём туришга қодир бўла туриб ўтирган ҳолда нафл намозлари ўқиш жоиз лекин савобни ярмига эришади. Аммо тик туриб ўқишга қодир бўлмаган кишининг ажри тик туриб ўқиган кишининг ажри билан баробар бўлади. Ўтириб ўқийдиган киши агар узри бўлмаса, бошқа намозлардаги ташаҳҳуд ўқиётган кишидек чап оёғи устига ўтириб ўнг оёғини тик қилади агар узри бўлмаса. Нафл намозини ўқишга киришган кишининг намози агар икки ракатни тўлиқ тугатмай туриб бузилса, унинг қазосини ўқиб қўйиши вожиб бўлади. (Агар у тўрт ракатни ният қилган бўлса ҳам, икки ракатни қазо қилса, кифоядир. Зеро, мутлақ нафл намозлари аслида икки ракат бўлади. Мисол учун бир киши тўрт ракат нафлни ният қилиб намозга киришса-ю, фарзга такбир айтиб юборилса, у киши нафлни икки ракат қилиб тугатади-да, фарзга қўшилади. Сўнгра тўрт ракатли нафлни қайтариб ўқимайди. Чунки у аслида мутлақ нафлни қазо қилмаган, балки адо қилган ҳисобланади….Тарж).


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:02 | Message # 28
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Нафл намозларини ўқиш макруҳ бўлган вақтлар


Шундай вақтлар борки, унда нафл намозларини ўқиш макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин макруҳ ҳисобланади.
1. Субҳ вақти киргандан то бомдод ўқилгунга қадар мутлақ нафл намозларини ўқиш макруҳи таҳримийдир, фақат субҳнинг икки ракат суннатини ўқишга рухсат бор.
2. Бомдод ўқилгандан то қуёш чиққунга қадар. Бу фурсатда умуман нафл намозлари ўқилмайди, гарчи намозхон бомдоднинг ёлғиз суннатини қазо қилган бўлса ҳам. Чунки субҳнинг суннатининг ёлғиз ўзини ўқий олмаган киши кейин қазосини ўқимайди. Агар фарзини қўшиб адо қилмаганда эди, қуёш найза бўйи кўтарилгач, иккисининг қазосини ўқиган бўлар эди. Бунинг масаласи юқорида ўтди.
3. Қуёш чиқиб тоинки бир найза миқдори кўтарилгунча. Бу тақрибан ярим соат чамаси ўтгунча.
4. Қуёш тиккага келгандан то заволга оққунча вақт оралиғида ҳам мутлақ намоз ўқиш жоиз эмас.
5. Аср намозидан то шом намозини ўқиб бўлгунга қадар ҳам нафл намозларини ўқиш макруҳдир.
6. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан вақтда ҳам намоз ўқиш жоиз эмас. Имом хоҳ жума хутбасига чиққан бўлсин, хоҳ ёмғир талаб қилинаётгандаги хутба бўлсин, хоҳ бошқаси бўлсин барибир ўша фурсатда намоз ўқиш дуруст эмас. (Бизнинг диёрларда имом жума кунлари аввал амру маъруф, наҳий мункар қилади ва сўнг жума намозидан олдин хутба ўқиш учун минбарга чиқади. Намоз ўқиш жоиз бўлмаган вақт шу имом минбарга кўтарилган фурсатдир. Аммо имом хутбадан олдин даъват қилаётган бўлса, масжидга келган намозхон имом турган хонадан бошқа ўринда, модомики, қиём вақти бўлмаса, таҳийётул масжид намозини ўтирмасдан олдин ўқиб олиши дуруст бўлади.
Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинган ҳадиси шарифда келган воқеа эса Пайғамбаримизнинг ҳикматларига далолат қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) хутба ўқиб турганларида бир киши келиб ўтирди. Пайғамбаримиз унга қараб: «Эй фалончи, намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. У: «Йўқ», деди. Расулуллоҳ унга: «Туриб намоз ўқиб ол», дедилар». Ушбу ҳадисни имом Шофеъий ва Ҳанбалийлар (р.а.) жума кунида, ҳатто имом хутба ўқиётган бўлса ҳам, таҳийётул масжидни ўқиш жоизлигига далил қилиб келтиришади. Бизнинг Ҳанафия мазҳабимиз ва Моликий мазҳабининг уламолари эса ушбу ҳадисни бундай тушунтиришади: «Ҳадисда зикр қилинган шайх Сулайҳ (р.а.) бўлиб, у киши ниҳоятда камбағал эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг аҳволини масжиддаги бошқа одамларга кўрсатиб қўйиш учун унга туриб икки ракат намоз ўқишни буюрдилар. Мақсад эса бойлар Сулайҳнинг аҳволидан хабардор бўлсин ва унга садақа қилсин эди. Дарҳақиқат, шу ҳикмат рўёбга чиққан, бунга бошқа йўллар билан келган ҳадис далолат қилади. Пайғамбаримизнинг Сулайҳга (р.а.) қилган буйруқлари эса фақат унинг ўзига хос бўлган, мақсад юқорида зикр қилганимиздек, садақа қилишга инсонларни далолат қилиб қўйиш эди.
Таҳийётул масжид намозининг шартларидан бири уни масжидга кирган киши ўтирмасдан ўқишлигидир. Агар киши намоз ўқимасдан ўтириб олса, ундан таҳийётул масжид намози соқит бўлади. Бу хусусда очиқ ҳадислар ривоят қилинган. Юқоридаги ҳадисда эса Сулайҳ (р.а.) масжидга кириб ўтирган эди. Уни туриб намоз ўқишга буюрдилар. Бу эса мақсадни янада равшанлаштиради. Чунки Сулайҳдан таҳийётул масжид намози соқит бўлган эди….Тарж).
7. Муаззин фарз намозига такбир айтаётганда ҳам нафл намози ўқиш макруҳдир. Фақат бомдод намозида суннатни ўқиб, фарзга етиб олишига ишонса, шу суннатни такбир айтилаётган вақтда ҳам ўқишлик жоиз бўлади. Шунда суннатни имомдан узоқроқ ерда ёки бошқа хонада ўқиб олади. Муҳими, суннатни ўқиб олиб, фарзга етиб олса бўлди.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:03 | Message # 29
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
8. Масжидда, ҳайит намозидан олдин ҳам кейин ҳам нафл намози ўқиш макруҳ.
9. Ҳожилар Арафотда пешин билан асрни пешин вақтида жамлаб ўқишади, бу жамиъи мақдим, дейилади. Шу пайтда икки жам қилинаётган намоз ўртасида ҳам нафл намозларни, ҳатто пешиннинг суннатларини ўқишлик макруҳдир.
Муздалифада эса шом билан хуфтонни ҳожилар хуфтон вақтида жам қилиб ўқишади. Бу жамиъи маъхир, дейилади. Шу икки жам қилинаётган намознинг ўртасида ҳам, гарчи шомнинг суннати бўлса-да, ўқиш макруҳдир.
10. Фарз намозларидан бирортасининг вақти тор бўлиб қолган бўлса ҳам, нафлларни ўқиш макруҳ ҳисобланади. (Агар вақт тор бўлиб қолган бўлса, азон ва такбир ҳам, ҳатто бомдоднинг суннати ҳам тарк қилинади ва фарзни қазо қилмай ўқилади. Аммо таҳоратни вақт тор бўлиб қолганлиги билан тарк қилиб, таяммум билан намоз ўқилмайди. Мисол учун бир қудуқ атрофида икки юзта соғлом одам бўлиб, лекин қудуқдан сув олиш учун ягона идишлари бор, холос. Шу одамларнинг ҳар бирлари таҳорат қилиб намоз ўқимоқчи бўлишса, фарзнинг вақти чиқиб кетади. Хўш! Нима қилиш керак? Таҳорат қилганлар қилиб, қолганлар таяммум билан намозни вақтида ўқиб оладиларми? Йўқ! Балки вақт ўтиб кетса ҳам, таҳорат қилиб, кейин намоз ўқишади. Чунки таяммум қилишлик учун бу ўринда шарт топилмаяпти….Тарж).
11. Хоҳ олди, хоҳ орқа ҳожатларини мажбуран ушлаб туриб мутлақ ўқиш макруҳдир. Шунингдек, қорин дам бўлганда ҳам елни мажбуран ушлаб ўқилган намоз макруҳ ҳисобланади.
12. Худди шунингдек, яна хушуъни кетказадиган ҳар қандай муҳим иш ҳозир бўлгандаги ўқилган намозлар макруҳ бўлади. Ниҳоятда оч қолган ёки чанқаган кишига овқат ёки сув олиб келинса, ўз нафсини қондириб олиб кейин намозга туриши керак. Яна қаттиқ чарчаган киши ҳам бироз дам олиб, сўнг намоз ўқиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар шу юқорида эслаб ўтилган вақтларда нафл намозлар ўқилса, макруҳи тахрима билан адо топади. Кимки ушбу пайтларда намозни бошлаб қўйса, уни бузиб намоз ўқишлик макруҳ ёки ҳаром бўлмаган бошқа вақтларда уни ўқишлиги маъқулдир.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:04 | Message # 30
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Фарз намозларини ўқиш жоиз бўлмаган вақтлар

Учта вақтда фарз намозларини, жаноза намозларини ўқиш, тиловат саждаларни қилиш жоиз эмас.
1. Қуёш энди чиқаётган вақтдан то кўтарилгунча, агар бомдоднинг фарзига киришган бўлса-ю, қуёш чиқа бошласа, у намоз бузилади ва қуёшнинг найза бўйи кўтарилишини кутиб, сўнг қазосини ўқийди.
2. Қуёш тиккага келганда. Бу пайт қиём, дейилади. Ушбу фурсатда ҳам то қуёш оғгунга қадар намоз ўқиш ҳаром ҳисобланади.
3. Қуёш ботаётганда. Бу шом намозидан тақрибан ярим соат олдинги вақтдир. Лекин ўша куннинг аср намози ўқилмаган бўлса, у қуёшнинг ярми ботган бўлса ҳам, ўқиб олинади.
Жаноза намозлари ҳам агар маййит шу уч вақтдан олдин ҳозир бўлса, ўша вақтни киргизиб ўқишлик дуруст бўлмайди. Аммо қуёш чиқаётганда ёки тиккага келганда, ботаётганда маййит тайёр бўлса, жаноза намозини ўқишлик жоиз. Лекин афзали бу вақтни ўтказиб, кейин ўқишликдир. Тиловат саждаларини ҳам олдин ўқиб қўйиб, сўнг ушбу намоз ўқиш ҳаром бўлган вақтлардан бирининг киришини кутиб, кейин сажда қилиш жоиз эмас. Лекин сажда қилиш жоиз бўлган фурсатгача кечиктириш афзал.


Маркабда намоз ўқиш

Миниб юриладиган ҳайвонлар устида қайси томонга юзланиб бўлса ҳам, нафл намозлар ўқиш жоиздир. Машина, самолёт, поезд ва бошқа миниладиган нарсалар уловлар жумласидандир. Улов устида нафл намоз ўқишлик учун узоқ сафарга чиққан бўлиши шарт эмас, балки муқим киши узрли бўлмаса ҳам, нафл намозларини маркаб устида ўқишлиги мумкин.
Намозни бошлашда қиблага юзланган бўлиши ҳам шарт эмас, лекин машаққат бўлмаса, қиблага юзланиб олиш мустаҳаб ҳисобланади. Уловини намоз ўқиш асносида юришига оз амал билан тезлашлиги жоиз бўлади. Фарз, вожиб ва кўп таъкидлангани учун бомдоднинг суннатини ҳам улов устида ўқишлик мумкин эмас. Фақат зарурат бўлсагина, дуруст бўлади. Мисол учун ўғрининг хавфи бўлса ёки маркабдан тушса, ўзига ёки отига ё юкларига зарар етказса, шу каби узрлар билан фарз, вожиб, бомдод суннатини ҳам маркабда ўқиш жоиздир. Йўловчи оёғида юриб кета туриб нафл намозларини ўқиш жоиз эмас. Қачонки, намоз ўқимоқчи бўлса, тўхтайди ва у намозни мукаммал ўқийди.


 
  • Page 1 of 2
  • 1
  • 2
  • »
Search: