Намоз, Намоз, Намоз
|
|
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:45 | Message # 16 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Фарз намозларининг жамоатига етишиш Киши жамоатга келса, имом фарз намозини ўқиётган бўлса, унга иқтидо қилади, сўнгра фарздан олдинги ўқилмаган суннатни ўқийди, кейин эса фарздан кейинги суннатни адо этади. Аммо бомдод намозида имом фарзни бошлаган бўлса, суннатни ўқимаган киши вақтни чамалаб кўради. Имом фарз намозини адо қилмай, суннатни ўқиб, имом салом беришидан олдин етиб олишига кўзи етса, жамоатдан узоқроқ жойда суннатни ўқиб олиб, кейин имомга иқтидо қилади. Бироқ суннатни ўқиса-ю, жамоат намозига етиб олишига кўзи етмаса, суннатни тарк қилиб, имомга иқтидо қилади. Чунки жамоат намози афзалроқдир. Агар бомдоднинг суннати ўқилмай қолса, унинг қазоси ўқилмайди. Бомдоднинг фарзидан кейин намоз ўқишлик макруҳдир. Аммо шаръий сабабга кўра, бомдодни фарзи билан суннати қазо бўлиб қолса, қуёш найза бўйи кўтарилгач, фарздан олдин суннатини ҳам ўқийди. Демак, субҳда суннат ўзи ёлғиз қазо бўлса, фарздан сўнг ўқилмайди, аммо фарзга қўшилиб ўқилмай қолган бўлса, қуёш найза бўйи кўтарилгандан сўнг то пешин вақтигача суннатини ҳам фарзга қўшиб қазоси ўқилади. Киши агар ўзи ёлғиз бомдод каби икки ёки шом каби уч ракатли намозга киришса-ю, жамоат намозига такбир айтилса, яъни имом намозга киришса, биринчи ракатни ўқиб, иккинчи ракатга сажда қилмаган бўлса, намозини бузиб имомга иқтидо қилади. Аммо иккинчи ракатни ҳам сажда қилишлик билан ўқиб қўйган бўлса, энди бу намозни бузмайди, балки ёлғиз ҳолда охирига етказиб қўяди. Агар ёлғиз ўқувчининг намози пешин, аср, хуфтон намозларидек тўрт ракатли бўлса, биринчи ракат саждасини қилмаган бўлса, намозини бузиб, имомга иқтидо қилади, аммо биринчи ракат саждасини қилган бўлса, иккинчи ракатни ҳам адо қилиб, икки томонига салом беради ва жамоатга қўшилади. Агар икки ракатни ҳам тугатиб, учинчи ракатга турган бўлса, тик турган ҳолида икки елкага салом бериб, намозини тўхтатади ва жамоатга эргашади. Агар учинчи ракат саждасини ҳам адо қилган бўлса, энди намозни ўзи ёлғиз ҳолида тугатади, жамоат намозини эса тарк этади. Нафл намозларидан бирига киришган киши эса такбир айтилиб, имом фарзни бошлаган бўлса ҳам, икки ракатни адо этмай туриб намозни бузмайди, агар у тўрт ракатли нафлга ният қилган бўлса-да, икки ракат билан нафлни адо қилади ва имомга эргашади. Агар киши жума намозининг суннатини бошлаган бўлса, имом хутба учун минбарга кўтарилса, у намозни бузмайди, балки қироатни енгилроқ қилиб тугатади. Пешин намозини суннатини бошлаган киши жамоат намозига етиш учун аввалги икки ракатни тугатиб салом беради ва имомга иқтидо қилади. Фарзни ўқиб бўлгач, аввал тўрт ракатли қазо бўлган суннатни, кейин эса икки ракатлигини ўқийди. Фарздан олдинги икки ракат нафлга ўтиб кетади.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:46 | Message # 17 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Имомга иқтидо қилувчининг ҳолатлари
Муқтадий икки хил ҳолатда бўлади: А) Имом билан биргаликда ҳамма ракатларни тўлиқ ўқиган киши. Бу киши мудрик, дейилади. Унинг намози имомнинг намози тугаши билан тамом бўлади. Б) Имомга иқтидо қилишда кеч қолган киши. Бу масбуқ, дейилади. Масбуқ имомни рукуъ ҳолида топса, такбири таҳримани тик туриб айтади ва рукуъ қилади. Агар имом рукуъдан туриб кетмасдан унга етиб олса, у ўша ракатни топган бўлади, гарчи қиём ва қироатга ета олмаган бўлса ҳам. Агар имомга у рукуъ қилган ҳолида ета олмаса, тик турган ҳолида такбири таҳримани айтади, сўнг имом қандай ҳолда бўлса ҳам, унга эргашади. Имомнинг кейинги ракатга туришини кутиб ўтирмайди. Лекин масбуқ шу ракатни тополмаган бўлади. Имом намозини тугатиб салом бергач, масбуқ ўрнидан туриб, ета олмаган ракатларини ўқиб олади. Масбуқ ета олмаган биринчи ва иккинчи ракатларида сураи Фотиҳа сурасидан кейин бир сурани зам қилади. Чунки у зам сурали ракатларни топа олмаган бўлади. Аммо учинчи ва тўртинчи ракатларда зам сурани қироат қилмай, Фотиҳанинг ўзи билан кифояланади. Масбуқ имомга қироати махфий ўқиладиган ракатларда иқтидо қилган бўлса, такбири таҳримани айтгандан сўнг сано дуосини махфий ўқийди. Агар масбуқ имомга жаҳрий ракатда етиб келган бўлса, имом билан қўшилиб ҳеч нарсани ўқимайди, балки рукнлар алмашаётгандаги такбирлар ва сажда рукуъдаги тасбеҳларни айтади. Имомнинг саломидан кейин эса ўрнидан туриб санони, «Аъузу»ни ва «Бисмиллоҳ»ни ўқийди, кейин ёлғиз ўқувчи каби қироат қилади, лекин бунда сано, «Аъузу» ва «Бисмиллоҳ» билан бирга қироатни ҳам махфий қилади.
Имомликка ҳақлироқ киши ким
Имомликка намоз ҳукмларининг бузилиши ёки дуруст бўлишини билувчироқ олим киши ҳақлироқдир. Шу билан бирга бу кишининг солиҳлиги маълум бўлган, ошкора фаҳш, гуноҳлардан сақланган бўлмоқлиги ҳам шартдир. Кейин қироати чиройлироқ киши, сўнгра тақводорроқ, сўнг ёши улуғроқ, кейин эса хулқи гўзалроқ киши имомликка ҳақлироқ ҳисобланади. Бу айтилган тартиб агар жамоатнинг ичида султон бўлмаса, ҳисобга олинади. Агар жамоатда султон бўлса ёки амир ё амирнинг ноиби, ё қози бўлса, ёки ўша ўринда одамлар келишиб, жамоат ҳолида ўзларига бир кишини тайин қилиб олишган бўлса, ё имом вазифасидаги киши бўлса, мана шулар намозни бузмай ўқиб бера олсалар, имомликка ўз масжидларида бошқалардан кўра ҳақли бўладилар.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:47 | Message # 18 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Имомлиги макруҳ бўлган кишилар Жохилнинг имомлиги макруҳдир, чунки у намоз аҳкомлари билмаслиги сабабли уни ботил қилиб қўйиши мумкин. Кўзи ожиз кишининг ҳам имомлиги макруҳдир. Чунки у қиблани топишда қийналади, яна ўзининг кийимларини нажосатдан сақлай олмайди. Аммо жамоатда шу кишидан кўра афзалроқ одам бўлмаса, унинг имомга ўтишлиги макруҳ эмас. Катта гуноҳлардан сақланмайдиган, кичик гуноҳларни доимий қилиб юрадиган кишининг ҳам имомлиги макруҳдир. Чунки бу кабиларнинг қалбида дин ғами кам бўлади. Шу сабабли имомликдек улуғ масъулиятга уларни муқаддам қилиш маъқул эмас. Эътиқоди куфр даражасига етиб бормаган бидъатчининг ҳам имомлиги макруҳдир. Бидъатчилар, деб Исломнинг аввалидаги диний қарашларга янгиликлар қўшувчиларга айтилади. Мисол учун Меърож воқеасини инкор қилувчилар, Алини (р.а.) Абу Бакр ва Умардан (р.а.) ортиқ кўрувчилар, қабр азобини инкор этувчилар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Пайғамбарлар ва авлиёларни васила қилувчиларни кофир, деб ўйлагувчиларни бидъатчилар, дейилади. Аммо эътиқоди куфр даражасига етган бидъатчининг орқасида намоз ўқиш жоиз эмас. Исро воқеасини инкор қилган, диннинг заруратларидан бўлган намоз, закот, рўза кабиларни тан олмаган, Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатларидан бирини паст санаган ёки масхара қилган, мисол учун соқол қўйиш ва ё мисвок ишлатишни устидан кулган одам эътиқоди куфр даражасига етган бидъатчи ҳисобланади. Бунинг орқасида иқтидо қилиб ўқилган намоз қайтариб ўқилади. Намоздаги қироатни суннатда келган миқдордан узайтириб юборадиган кишининг ҳам имомлиги макруҳдир. Суннатга мувофиқ бўлган қироат миқдорининг баёни юқорида ўтган эди. Қироат ҳаддан зиёд узун бўлиб кетиши жамоатнинг қочиб кетишига сабаб бўлади. Аёллар ўзларидан бирортасини имом қилиб жамоат бўлишлари ҳам макруҳ. Лекин масжиддаги жамоатда иштирок этишмайди. Чунки бунда фитна эҳтимоли бор. Имомга иқтидо қилувчи қандай туради Агар муқтадий бир киши бўлса ёки оқ-қорани ажратувчи гўдак бўлса имомнинг ёнида тургани маъқул. Аммо иқтидо қилгувчи ўнг ёнида имомни тавонига ўзининг оёқ учини баробар қилиб туради, аёл эса имомнинг бир саф орқасидан иқтидо қилади. Шу суратда гўдак ҳам кишининг мисолида. Агар жамоатга эркаклар, гўдаклар ва аёллар тўпланган бўлса, имом орқасидан аввал эркаклар кейин гўдаклар, сўнгра аёллар саф туришади. Агар гўдак ёлғиз бўлса эркаклар уни ўз ораларига оладилар. Имом жамоатни ўртасида турмоқлиги лозим. Агар у жамоатнинг ўнг ёки чап томонига туриб олса суннатга хилоф қилганлиги сабабли гуноҳкор бўлади. Лекин жой тор бўлиб, жамоатнинг ўртасида туриш имкони бўлмаса, у узрлик ҳисобланади ва қодир бўлган ўринда имомликка туради.
Жамоатга бормаса бўладиган узрлар 1. Қаттиқ ёмғир. 2. Қаттиқ совуқ. 3. Кўчанинг азият етказадиган даражада лой бўлиши. 4. Оғир касал бўлиши, ёки ҳизматкорга муҳтож оғир касалнинг хизматида бўлиш. 5. Бир золимнинг унинг жонига нисбатан зулм қилишидан ёки фитна содир этишидан ҳавсираш. 6. Кўзини кўрмаслиги ёки юра олмасдан ўтириб қолганлигига ўхшаш сабаблар билан ожиз бўлиб қолиш. Шу каби сабабли узрлар билан жамоат намозига бора олмай қолган кишига гуноҳ бўлмайди. Лекин шу узрлар бўла туриб ҳам имкон топиб жамоат намозига қатнаган кишининг ажри зиёдалашади. Киши юқоридаги сабабли узрлар билан жамоат намозига бора олмаса-ю, қалбидан шу ҳолатига изтироб чекса, агар мана шу узр бўлмаганда жамоат намозига албатта борар эдим деб ният қилса, унга жамоат билан намоз ўқиганлик савоби умид қилинади.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:49 | Message # 19 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Масжид одоблари
Улар қуйидагилардир: 1. Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқиш. 2. Кириш-чиқишда суннатда ворид бўлган маъсур дуоларни ўқиш. Масжидга кираётгандаги дуо:
[size=14]«Бисмиллаҳи Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала олиҳи ва саҳбиҳи ва саллам. Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика» Масжиддан чиқаётгандаги дуо: «Бисмиллаҳи Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала олиҳи ва саҳбиҳи ва саллам. Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика». 3. Масжидга кирганда намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақт бўлса, икки ракат таҳийётул масжид намозини ўқиш. 4. Масжидга таҳоратли кириб, ўзини турли нажосатлардан пок тутиш. 5. Инсонларга масжидда ваъз-иршод қилиб, уларга таълим бераётган бўлса, овозини кўтармаслик. 6. Хутба ўқилаётганда жим туриш. Чунки хутбага қулоқ солиб, диққатини бериб туриш вожибдир. 7. Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, хусусан, жума кунлари одамларнинг елкаларидан ошиб олдинги сафга ёриб ўтмаслик лозим. Чунки булар ҳаромга яқин макруҳлардандир. 8. Покликка риоя қилиш. 9. Масжидга бадбўй ҳид билан кирмаслик. Мисол учун пиёз, саримсоқ, нос кабиларни истеъмол қилиб, сўнг масжидга кирса, ўзидан келаётган сассиқ ҳид билан намозхонларга озор беради. Бу ҳам ҳаромга яқин макруҳлардан ҳисобланади. 10. Масжидда виқор ва осойишталик билан юрмоқлик. Ховлиқиш ва шошқалоқликдан сақланиш лозим. Агар жамоатга ёки бирор ракатга кеч қолаётган бўлса ҳам, шошилмаслик даркор. Секин-асталик билан жамоатга келиб қўшилади ва ета олмаган ракатларини юқорида баён қилганимиздек ўқиб қўяди. 11. Сафардан қайтган киши ҳам дастлаб масжидга тушишлиги масжид одобларидандир.[/size] Масжидда бажариш макруҳ бўлган амаллар
Улар қуйидагилардир: 1. Масжиднинг ичидан узрсиз йўл қилиб олиш макруҳ. 2. Масжидда ухлаш макруҳ, аммо эътикоф ўтирувчи ёки жойи йўқ мусофирнинг масжидда ухлаши макруҳ эмас. 3. Эътикоф ўтирувчи кишилардан бошқалар учун масжидда овқатланиш макруҳ; 4. Зикр тасбеҳларда овозни кўтариб, намозхонларга халақит бериш ёки ухлаганларни уйғотиб юбориш макруҳ. Агар намоз ўқиётган кишига халақит бермаса, ухлаб ётганларни уйғотиб юбормаса, масжидда жаҳрий Қуръон ўқиб, Аллоҳни зикр қилишлик афзалдир. Чунки жаҳрий зикрда зокирнинг қалби уйғоқ туради, уйқуси қочиб, ибодатни сергаклик билан адо этади. 5. Масжидга дунё ишларидан бўлган гап-сўзларни гаплашиш учун киришлик макруҳ; 6. Масжидда олди-сотти қилишлик макруҳ. 7. Таҳоратини ушлаб туролмайдиган, масжидни нажосат қилиб қўйиш эҳтимоли бўлган гўдакларнинг ҳам масжидга кириши макруҳ. 8. Масжидга тупириш ва бурун қоқиш ҳам макруҳ. 9. Йўқотган нарсасини масжидда эълон қилиш ҳам макруҳ. 10 Масжидда шеър айтиш ҳам макруҳ. Аммо ҳаққа даъват қилишлик, ҳикматли сўзлар билан Аллоҳнинг неъматини эслатиш, Пайғамбаримиз (с.а.в.) сифатларининг зикри, тақводорларнинг сифатлари ва шунга ўхшаш мавзулар бўлса, шу шеърдан даъват асносида фойдаланиш яхшидир. 11. Масжид ичида тиланчилик қилиш ёки тиланчига пул бериш ҳам макруҳ. 12. Масжидда таҳорат қилиш ҳам макруҳ. Аммо масжид ҳовлисида алоҳида таҳорат учун жой тайёрланган бўлса, у ерда таҳорат қилиш макруҳ эмас.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:50 | Message # 20 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Витр намози
Витр намози уч ракатни бир салом билан тугатиладиган намоз бўлиб, уни хуфтондан кейин ўқиш вожибдир. Витрнинг ҳамма ракатида сураи Фотиҳа билан қўшиб, қисқа бир сура (ёки узун оятдан бир оят), қисқа оятлардан уч оятни зам қилиш лозимдир. Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин «Аъло» сурасини, иккинчи ракатда «Кафирун» сурасини, учинчи ракатда «Ихлос» сурасини зам қилиш суннат амаллардан ҳисобланади. Ушбу кўринишни қилиб юриш мустаҳаб бўлса-да, доим қилмаган маъқул. Чунки авом халқ буни вожиб, деб тушуниб қолиши мумкин. Витрда ҳам худди шом намозидаги каби иккинчи ракатдан сўнг қаъда ўтириб, ташаҳҳуд ўқилади ва такбир билан учинчи ракатга турилади. Учинчи ракат ўқиб бўлингач эса, икки кафт қиблага юзлантирилиб, қулоқ баробар кўтарилади. Шу билан бирга бошланишидаги каби, такбир ҳам айтилади, бу такбирни айтиш эса вожибдир. Такбирдан сўнг эса икки қўлини боғлаб киндик остига қўяди ва маъсур бўлган қунут дуосини махфий ўқийди. Қунут дуоси ушбудир: «Аллоҳумма инна настаъийнука ва настаҳдийка ва настағфирука ва натубу илайка ва ну`мину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойро куллаҳ, нашкурука ва ла накфурука ва нахлаҳу ва натруку май йафжурук. Аллоҳумма иййака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду наржу роҳматака ва нахша ъазабака инна ъазабакал жидда билкуффари мулҳиқ» (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг ёрдам беришингни, ҳидоят қилишингни, гуноҳларни кечишингни сўрайман. Сенга тавба қилдим, иймон келтирдим ва Сенга суяндим. Яхшиликларнинг барчаси билан Сени сифатлаймиз. Сенга шукр қиламиз, ношукрлик қилмаймиз. Сенга фожирлик қилганлардан четлашамиз. Эй Раббим, Сенга ибодат, намоз, сажда этамиз. Ва Сенинг йўлингда саҳй-ҳаракат қилиб, раҳматингни умид қиламиз. Азобингдан қўрқамиз. Албатта, ҳақ азобинг кофирларга рўпара қилинувчидир.) Қунут дуосини ўқишлик вожибдир. Агар ушбу дуони билмаса, то ўргангунча қуйидаги дуоларни ҳам ўқиб турса, жоиз бўлади: Агар қунут дуосини ўқиш эсидан чиқиб рукуъ қилиб қўйса, уни ўқиш учун яна орқага қайтмайди ва рукуъда ҳам бу дуони ўқимайди, балки намозини давом эттиради, намоз охирида ўнг томонига салом бергач саҳв (эсдан чиқарганлик) саждасини бажаради. Агар Фотиҳадан кейинги зам сура билан қунут дуосини эсдан чиқариб, рукуъга борган бўлса, у қиёмга зам сура билан қунутни ўқимоқлик учун қайтади. Сўнг яна рукуъ қилиб намозини давом эттиради, намоз охирида эса, саҳв (эсдан чиқарганлик) саждасини қилади. Иқтидо қилувчи ҳам имом каби қунут дуосини махфий ўқийди. Агар имом муқтадий қунут дуосини ўқиб бўлмасидан олдин рукуъ қилса, қолган жойини тарк қилиб, имомга эргашади, чунки муқтадий учун қунутни охирига етказиб қўйиш мандуб бўлса, имомга эргашиш вожибдир. Агар муқтадий имомга учинчи ракатнинг рукуъсида етиб иқтидо қилса, учинчи ракатни топганлигига кўра, ҳукмда у қунутни ҳам ўқиган ҳисобланади ва имом ўқиб ўтган қунутни муқтадий қайтариши шарт эмас. Намозхон витрдан бошқа намозларда қунутни ўқимайди, фақат шиддатли кунларда бомдод намозининг рукуъсидан қайтгач, ўқишлик суннатдир. Витрда эса рукуъдан олдин ўқилади. Лекин қунут ҳамма вақт ҳам ўқилавермайди. Шиддатли кунлардаги бомдодда қунутни имом жамоат билан бирга ўқишлиги суннат. Агар имом қунутни жаҳрий ўқиса, муқтадий фақат омийн, деб туради. Агар ҳанафий мазҳабидаги азизлар шофеъий мазҳабидаги биродарларга бомдод намозида иқтидо қилса, имом рукуъдан қайтгач, қунутни ўқиса, имомга эргашишлик вожиблиги учун икки қўлини ёнига ташлаб, жим туради ва имом намозни адо қилишига қараб бу ҳам тугатади. Витрнинг вақти шафақдаги қизиллик ва оқлик йўқолганда киради. Витрни хуфтондан сўнг ўқишлик вожибдир. Чунки намозлар ўртасидаги тартибга риоя қилиш ҳам вожибдир. Агар эсидан чиқиб хуфтондан олдин витрни ўқиб қўйса, витрни ўқиган ҳисобланади. Хуфтондан сўнг уни қайтариб ўқимайди. Худди шунингдек, агар хуфтон билан витрни ўз тартибида ўқиган бўлса-ю, кейин хуфтоннинг бузилганлиги билинса, шу хуфтоннинг ўзини қайтариб ўқийди, витрни эса бузмаганлиги учун қайтариб ўқимайди. Чунки мана шу каби узр билан тартибга амал қилишнинг вожиблиги соқит бўлади. Кечанинг охирида уйғонишга ишончи бўлган киши учун витрни шу пайтга кечиктириш афзалдир. Аммо ухлаб қолиш эҳтимоли кўпроқ бўлса, хуфтондан кейин витрни ўқиб олиш маъқул ҳисобланади. Киши витрни эсидан чиқариб ёки қасддан ва ёки ухлаб қолиб вақтида ўқий олмаса, унинг қазосини ўқиш вожибдир. Тик туришига қодир бўла туриб витрни ўтириб ўқиш жоиз эмас. Тик туришга қодир бўла туриб ўтирган ҳолда суннат ва нафл намозларини ўтириб ўқиш жоиз бўлади. Чунки бу намозларда қиём вожиб эмас, балки суннатдир. Аммо витр намози вожиб бўлиб, ундаги қиём туришлик ҳам вожибдир. Витр намозини фақат рамазон ойидагина жамоат ҳолида жаҳрий ўқилади. Рамазондан бошқа ойларда витрни жамоат бўлиб ёки жаҳрий ўқишлик шариатда йўлга қўйилмаган.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:53 | Message # 21 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Нафл намози Нафл намози, деб киши ўз ихтиёри билан фарзга қўшимча тарзда ўқийдиган намози айтилади. Бу намозни Аллоҳ таоло мўминлар зиммасига фарз каби мажбурий эмас, балки ихтиёрий суратда бажаришликларини юклагандир. Нафл намозлари икки хил бўлади: 1. Беш вақт фарз намозларига тобе бўлган нафллар. Булар фарзлардан олдин ёки кейин ўқиладиган намозлар бўлиб, улар суннати равотиблар, дейилади. 2. Беш вақт намозлардан ташқари мустақил ўқиладиган намозлар. Булар жумласига зуҳо, таҳажжуд, ҳожат сўраш ва бошқа намозлар киради.
Фарз билан бирга ўқиладиган суннатлар Булар ҳам ўз ўрнида икки қисмга бўлинади: 1. Бажаришлик кўп бор таъкидланган суннатлар. Буларга суннати муаккадалар, дейилади. 2. Қилиш таъкидланмаган суннатлар.
Таъкидланган суннатлар
Улар қуйидагилардир: 1. Бомдод намозининг фарзидан олдинги икки ракат суннат. Ушбу намозда Фотиҳадан сўнг биринчи ракатга Кафирун сурасини, иккинчи ракатга Ихлос сурасини зам қилишлик ҳам суннат амалларидандир. Агар жамоат бомдоднинг фарзини ўқиш учун турса-ю, кечроқ келган киши ҳали суннатини ўқимаган бўлса, шу суннатни ўқимоқликка киришади, агар фарзга етиб олиш имконияти бўлса. Агар фарзга ҳам етолмасликка ишонса, суннатни тарк қилади ва жамоатга қўшилади. Фарздан сўнг эса суннатнинг қазосини ўқимайди. Чунки бомдоднинг фарзидан кейин нафл намоз ўқишлик макруҳдир. Агар жамоат фарз намозини ўқиш учун қўзғалса, бомдоднинг суннатидан бошқа суннатлар ўқишликка киришилмай, жамоатга қўшилади. Чунки бомдоддаги суннатни фарздан олдин ўқишлик ниҳоятда кўп таъкидлангандир. Агар бир киши ухлаб қолиб умуман бомдодни қазо қилса, қуёш чиқиб найза бўйи кўтарилгандан сўнг фарзга қўшиб, суннатнинг ҳам қазосини ўқийди. Аммо бомдоднинг фарзини ўз вақтида ўқиган бўлса-ю, суннатини тарк қилган бўлса, қуёш чиққандан кейин ҳам бу суннатнинг қазосини ўқимайди. 2. Пешин намози фарзидан олдинги тўрт ракат. Бу бомдоднинг суннатидан кейинги ўринда турадиган муаккада суннатдир. 3. Пешин намозидан кейин икки ракат, жума кунлари эса икки ракатли жума намозидан олдин тўрт ракат суннат ўқилганидек, кейин ҳам тўрт ракат ўқишлик суннатдир. 4. Шом намозидан кейин икки ракат. 5. Хуфтондан кейин ўқиладиган икки ракат. Суннат намозларининг ҳар бир ракатида Фотиҳадан кейин зам сура ўқишлик вожиб эканлиги эсингиздан чиқмасин.
Таъкидланмаган суннатлар 1. Пешиндан кейинги икки ракатли суннатдан сўнг ўқиладиган икки ракатли намоз. 2. Асрни фарзидан олдинги тўрт ракатли намоз. 3. Шомдан кейинги олти ракатли намоз. Икки ракати муаккада, тўрт ракати мустаҳаб. 4. Хуфтонни фарзидан олдинги тўрт ракатли намоз. Таъкидланмаган суннатда муаккада суннатларидан икки амал ортиқча бўлади: А) Аввалги қаъдада ташаҳҳуддан кейин саловот ўқилади; Б) Саловот ўқилгач, учинчи ракатга турилади, шу ракат сано дуоси билан бошланади. Фарз намозлари билан улардан кейин ўқиладиган суннатларни орқама-кетин қўшиб ўқимай, балки «Аллоҳумма антассалом ва минкассалом табарокта яа зал жалали вал икром» дуосини ўқиш билан уларнинг орасини ажратади. Аммо намозни фарзидан кейин ўқиладиган зикрларни суннатдан сўнг ўқишликни инкор қилиб қайтарилмайди. Чунки суннатлар фарз намозларининг қўшимчаларидир. Ҳаргиз улардан бегона эмас. Шундай экан, зикрларни суннат намозларини ҳам ўқиб бўлингандан кейин айтишликнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Аллоҳу Аъламу.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:53 | Message # 22 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Намоздан сўнг ўқилиши ворид бўлган зикрлар Ҳар вақт намоз суннатлари ҳам ўқиб бўлингач, уч маротаба астағфируллоҳ, деб Аллоҳга тавба қилишлик мустаҳабдир. Сўнг оятал курси ўқилади, кейин Қуръоннинг охиридаги учта сура ўқилади. Бу уч сура муаввизатон, деб номланади. Сўнгра «Аллоҳумма аъинни алаа зикрика ва шукрика ва хусни ъибадатик», дейилади. Кейин ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб, охирида «Ла илаҳа, иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъала кулли шайъин қодир», дейиш билан юзта қилиб қўяди. Булардан сўнг «Аллоҳумма ла маниа лима ъатойту ва ла муътия лима манаъту ва ла янфаъу зал жадди мингкал жадд», дейди. Икки қўлини кўтариб ўзи ва барча мусулмонларнинг ҳаққига хоҳлаганча дуо қилади, Қуръон ва ҳадисда собит бўлган дуолар билан дуо қилмоқлиги афзал ҳисобланади. Дуонинг охирини ушбу оят билан якунласа яхши бўлади: Кейин қўлини юзига суртади. Бомдод намозидан кейин эса юқоридаги дуолардан ташқари «Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла шаррика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир» ўн марта айтилади. Бомдод ва шомдан кейин яна «Аллоҳумма ажрини минаннар» яъни Аллоҳим мени дўзахдан сақла дуосини етти мартадан зикр қилади. Ушбу дуоларнинг барчаси Пайғамбаримизнинг саҳиҳ ҳадисларида ворид бўлган.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:57 | Message # 23 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Фарз намозларига тобеъ бўлмаган, мустақил ўқиладиган суннатлар
Бу турдаги намозлар жуда кўп бўлиб, улардан имкон қадар келтиришга ҳаракат қиламиз: 1. Зуҳо намози. Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда кириб (яъни, қуёш чиққандан тақрибан ярим соат кейин), заволга бир соат қолгунча давом этади. Бу «заҳватул кубро», яъни катта тонг дейилади. Зуҳо намози камида икки ракат ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқилмоқликдир. 2. Таҳийётул масжид намози (яъни, масжид билан саломлашиш намози). Бу намозни ҳам икки ёки тўрт ракат ўқиса, бўлади. Афзали тўрт ракат ўқимоқликдир. Агар масжидга кирган киши жамоатнинг равотиб суннатларни ёки фарзни ўқиётганини кўрса, таҳийётул масжид намозини шу суннат ёки фарзларга қўшиб ният қилади. Шу билан у суннат ва ёки фарзга қўшиб таҳийётул масжидни ўқиганлик савобини олади. Аммо ниятни қилмай, суннат ёки фарзнинг ўзини ўқиса, ундан таҳийётул масжид намозини ўқиганлик савоби соқит бўлади. Таҳийётул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади. Бу намозни ўқимай туриб ўтирган кишидан ҳам суннат соқит бўлади. Агар яна туриб таҳийётул масжид намозини ният қилиб бошласа ҳам, у бошқа нафл намозлари жумласига кириб кетади, лекин таҳийётул масжид намози ўрнига ўтмайди. 3. Таҳорат ёки ғуслдан кейиноқ ўқиладиган икки ракат намоз. 4. Сафарга чиқаётганда ва сафардан қайтгандаги икки ракатли намоз. 5. Кечқурунги таҳажжуд намози. Бу камида икки ракат, кўпида эса хоҳлаганча ўқилади. Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилганлиги учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Таҳажжуд хуфтондан сўнг ухлаб, кечанинг иккинчи ярмида бедор бўлишга айтилади. Аммо хуфтондан кейин ухламасдан кечаси билан бедор бўлса ҳам, ҳақиқий таҳажжуд ҳисобланмайди. Зеро, таҳажжуднинг асл маъноси бир ухлаб, кечқурунда бедор бўлишдир. 6. Истихора намози. Яъни, яхшилик талаб қиладиган намоз. Бу ҳам икки ракат ўқилади ва намоздан сўнг ушбу дуо ўқилади: «Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ», деб ҳожатини айтсин», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт.) Дуодаги «мана шу иш», деган ерига келганда ўз ҳожатини зикр қилади, сўнгра ўша ишни қилишлик ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:58 | Message # 24 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| davomi 7. Ҳожат сўраш намози. Бу ҳам икки ракат бўлиб, намоздан фориғ бўлгач, ушбу дуони ўқийди: «Ла илаҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн. Ас`алука мужибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика вал ғониймата мин кулли биррин, вассаламата мин кулли исмин, ла тадаъ лий занбан илла ғофартаҳу ва ла ҳамман илла фаррожтаҳу ва ла ҳажатан ҳийа лака ризон илла қозайтаҳа йа арҳамар роҳимийн». (Маъноси: Ҳалим ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳни поклаб ёд этаман. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган нарсани, ҳар бир яхшиликда ғаниматни ва ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни сўрайман. Менда бирор гуноҳ қолдирмасдан мағфират қилишингни, бирор ғам қолдирмасдан очиб юборишингни ва ўзинг рози бўладиган бирор ҳожат қолдирмасдан раво қилишингни сўрайман, эй раҳм қилгувчиларни Раҳмлиси.) Қуйидаги дуо ҳам ҳожат намозининг дуоларидандир: «Аллоҳумма инний ас`алука ва атаважжаҳу илайка бинабиййика Муҳаммадин набиййир роҳмати соллаллоҳу алайҳи васаллам, йа Муҳаммаду, инний таважжаҳту бика ила роббий фий ҳажатий ҳазиҳи литуқзо лий. Аллоҳумма фашаффиҳҳу фиййа». (Маъноси: Аллоҳим, мен пайғамбаринг Муҳаммад алайҳиссалом билан Сенга юзланиб, Сендан сўрайман. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мен бу ҳожатим раво бўлиши учун сиз билан Раббимга юзландим. Эй Раббим, ана шунда у кишини менга шафоатчи қил.) 8. Таровеҳ намози. Бу йигирма ракат бўлади. Таровеҳ намози суннати муаккадалардандир. Жамоат бўлиб ўқишлик эса маҳалла кишилари учун суннати кифоя ҳисобланади. Яъни, баъзилар жамоат бўлиб таровеҳни ўқишса, қолганлардан жамоат бўлиб ўқиш суннати соқит бўлади. Аммо бир маҳаллада ҳеч ким жамоат бўлмаса, шу маҳалладаги ҳамма одам суннатни тарк қилган ҳисобланади. Имом Бухорий ва Муслимлар (р.а.) ривоят қилган ҳадиси шарифда келишича, Набий (с.а.в.) рамазон ойидаги кечаларнинг бирини ярмида масжидга чиқдилар. Шу чиқишлари уч марта бўлди. Рамазоннинг учинчи, бешинчи ва йигирма еттинчи кечалари масжидда намоз ўқидилар. Бошқалар ҳам у ерда намоз ўқишди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) улар билан саккиз ракат намоз ўқидилар, одамлар эса қолганини уйларида адо қилишди. Уларни уйларидан хурмо дарахтини вишиллаши каби овоз келар эди. Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, Пайғамбаримиз (с.а.в.) таровеҳ намозини ва уни жамоат бўлиб ўқишни саҳобаларга суннат қилиб қолдирдилар. Лекин улар билан йигирма ракат ўқимадилар. Ваҳоланки, ҳазрати Умар даврларидан ҳозирга қадар таровеҳ йигирма ракат ўқиб келинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар гал масжидга чиқиб таровеҳни ўқиганларида, одамлар масжидда кўпаяверди. Учинчи бор чиққанларида масжидга одам сиғмасди. Шундан сўнг умматга таровеҳнинг фарз бўлиб қолишидан қўрқиб чиқмадилар. Бошқа бир ривоятларда шу хусусда ҳадислар келган. Яна ҳадиси шарифдан шу нарса маълум бўладики, таровеҳ намози Пайғамбаримиз (с.а.в.) масжидда саҳобаларга ўқиб берган ракатнинг ўзигина эмас экан, балки ҳадиси шариф иборасига кўра, «Улар қолганини уйларида адо қилардилар». Ҳазрати Умар (р.а.) ўзларининг халифалик даврларида одамларнинг Рамазон кечаларида масжидга тўплаб, таровеҳни йигирма ракат жамоат билан ўқишликни рўёбга чиқардилар. Саҳобалардан бирор киши бу ишга қарши чиқмади. Ҳатто ҳазрати Умардан кейинги ҳазрати Усмон ва ҳазрати Алидек ҳулофои рошидинлар маконидаги зотлар ҳам бу амални тўхтатишмади. Ваҳоланки, бу улуғлар диндаги бидъат амалларнинг рўпарасида ҳаргиз сабр қилиб тамошабин бўлиб турмаганлар, балки у бидъат бўлса, ўз ўрнида тўхтатардилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) муборак ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қилгандилар: «Ўзингларга менинг суннатимни ҳамда рошид ва маҳдий бўлган (яъни, ҳидоят, тўғри йўлдан юрувчи) халифаларимнинг суннатини лозим тутинглар, буни ақл тишларинг билан маҳкам тишлаб олинглар». (Абу Довуд ривоятлари.) Абу Ҳанифанинг шогирдларидан бўлган Абу Юсуф (р.а.) устозларидан сўрадилар: – Нима учун Умар (р.а.) бу ишни қилдилар?
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 17:59 | Message # 25 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Абу Ҳанифа жавоб бердилар: – Таровеҳ суннати муаккадалардандир. Умар (р.а.) бу ишни ўзидан ўйлаб чиқиб жорий қилгани йўқ, у ҳаргиз бидъатчилардан эмас. У мусулмонларни нимага буюрган бўлса, ўзи билган диндаги асл нарсага, Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида бор бўлган амалга буюрди. Таровеҳ намози витрдан ташқарида йигирма ракат ҳисобланади. Унинг вақти хуфтон намозидан кейин кириб, то бомдод вақти киргунча давом этади. Витрдан олдин ҳам, кейин ҳам ўқишлик дуруст бўлади, лекин афзали – таровеҳни витрдан олдин ўқишликдир. Таровеҳ икки ракатдан ўқилади, ҳар тўрт ракат ўқигач, бир оз истироҳат учун ўтириш маъқулдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишарди. Таровеҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровеҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбеҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди. Бизнинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбеҳлар ўқилади:Таровеҳ намозларида Қуръони каримни бир бора хатм қилиб чиқишлик ҳам рамазон ойининг суннат амаларидандир. Афзали имом муқтадийларнинг ҳолига риоя қилиб, қироатни бир оз тезлатади, лекин шарт шуки, тезлик намозни бузадиган ёки муқтадийлар англолмай қоладиган даражада бўлмасин. Таровеҳ намозларида Қуръони каримни хатм қилишдан қавм малолланса, имом уларни эътиборга олмайди, балки суннатни адо қилади. Фотиҳадан кейинги зам сурани узун оятдан бир оят, қисқа оятдан уч оят миқдоридан кам ўқиб қўйишлик ҳаромга яқин макруҳлардан ҳисобланади. Чунки бунда вожибни тарк қилишлик бор. Таровеҳнинг ҳар икки ракати мустақил намоз бўлиб, уларга алоҳида ният қилинади, такбири таҳримадан сўнг эса сано ва «Аъузу…», «Бисмиллоҳ…»лар ўқилади, қаъдада ташаҳҳудга қўшимча саловот ва дуоларни ҳам қўшади ва ҳоказо. Таровеҳ намозларини қиёмга қодир бўла туриб ўтириб ўқишлик ҳам дурустдир. Аммо қиёмда туриб ўқиса, ўтириб ўқигандан кўра афзалроқ бўлади. Имомга муқтадий ўтирган ҳолида ҳам иқтидо қилса, дуруст, аммо қиёмга қодир бўла туриб, то имом рукуъга боргунча қиёмни кечиктириш макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда ибодатга дангасалик қилганлик зоҳир бўлади. Таровеҳ намозининг масжидда адо қилиниши маъқулдир. Зеро, шариатга кўра, жамоат бўлиб адо қилинадиган ибодатларнинг афзалроғи масжидда бўлганлигидир. Таровеҳ намозининг вақти чиқиб кетса, қазоси ўқилмайди. Чунки қазо фарз ва вожиб амалларгагина хослангандир. Мабодо, бирор киши таровеҳнинг қазосини ўқиса ҳам, у мутлақ нафл намозлар жумласига кириб кетади, барибир таровеҳнинг ўрнига ўтмайди. Таровеҳ намози рамазон ойидаги вақтнинг суннатларидан ҳисобланади, рўзанинг суннатларидан эмас. Шу сабабли таровеҳ намозини ўқишлик мусофир учун, рўза тутмаган узрли касал учун ҳам суннат бўлади. Маълумки, бу кишиларга рўза тутиш шарт эмас эди. Шу билан бирга ҳайз ва нифос кўраётган аёллар ҳам агар кунинг охирида пок бўлишса, таровеҳни ўқимоқлари суннат ҳисобланади. 9. Ой ёки қуёш тутилганда ўқиладиган намоз. Қуёш тутилган вақтда икки ёки тўрт ва ёки ундан кўпроқ намоз ўқишлик суннатдир. Афзали бир ёки икки салом билан тўрт ракат ўқимоқликдир. Камида эса икки ракатли нафл намоз кўринишида ўқилади. Бу намоз жамоат бўлиб, азон ва иқоматсиз, қироатни жаҳрий қилмай ва хутба ўқимасдан адо қилинади. Инсонларни жамоатга тўплаш учун жамоат намозига, деб чақирилади.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:00 | Message # 26 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Қуёш тутилганда ўқиладиган намозни жума намозида имомлик қиладиган киши имом бўлиб ўқиб бериши лозим. Агар у бўлмаса, султоннинг рухсати билан тайин қилинган киши ўқиб бериши керак. Агар булар ҳам бўлмаса, инсонлар ўзлари ёлғиз-ёлғиз бўлиб, ўз манзилларида ўқишади. Ушбу намознинг биринчи ракатида Фотиҳадан сўнг Бақара сураси каби узун, иккинчи ракатида Оли Имрон сураси каби узун қироатни зам қилишлик суннатдир. Агар ракатдаги қироатларни енгил қилса, намоздан кейинги дуони узун қилади. Ҳадиси шарифда келишича, муҳими инсонлар қуёш тутилган вақтда намоз ва дуо билан машғул бўлишлари керак. Агар қироатни узун қилсалар, дуони қисқа қиладилар, дуони узун қилсалар, қироатни қисқа қиладилар. Токи қуёшнинг тутилиши йўқолгунча намоз ва дуога машғул бўладилар. Рукуъ-саждаларни ҳам беҳад узун қилишади. Имом қиблага юзланиб ўтиради ва хоҳлаганча дуо қилади, одамлар эса дуога қўл очиб омийн, деб турадилар. Ой тутилганда ўқиладиган намоз ҳам худди қуёш тутилганда ўқиладиган намоз кабидир. Лекин бу намозни ўқиш мустаҳаб бўлиб, уни масжидда йиғилиб, жамоат ҳолида ўқиш шариатда йўлга қўйилмаган, балки ҳар ким ўз уйида ёлғиз-ёлғиз бўлиб адо қилади. Қуёш ва ой тутилганда ўқиладиган намозлар бирор даҳшатли воқеа содир бўлганда ҳам ўқилади. Мисол учун қаттиқ зилзилалар, бир воқеа сабаб кўпчиликнинг ўлиб кетиши, шиддатли шамоллар, кундуз куни атрофни қўрқинчли қоронғулик ўраб олиши ва шу каби қўрқинчга соладиган ҳодисалар содир бўлиши билан намоз ўқиш, гуноҳлардан четланиш, инсонлар ўзларини тўғрилашлари ва нажот топишлари учун сабаб бўладиган ибодатларга қайтишлари одатий ҳолдир. Ибодатлардан узоқлашиб, гуноҳ кўчасига кириб қолган бандани Раббисига қайтариб, Унга яқинлаштирадиган энг яхши ибодат бу намоздир. 10. Ёмғир сўраб ўқиладиган намоз. Бу намознинг номи истисқодир. Истисқо намози, деб сувга муҳтож бўлиб қолинганда Аллоҳ таолодан бандаларининг ёмғир талаб қилиб ўқиладиган намозига айтилади. Буни яшаётган ўринларида сувидан экинлари-ю ҳайвонларини суғориб турган, дарё-ю анҳор ва булоқлари бўлмаган одамлар ўқишади. Мабодо, анҳор ва булоқлари бўлса ҳам, эҳтиёжларига етмаётганлиги сабабли ушбу намоз ўқилади. Истисқо намозини худди икки ҳайит намози каби адо қилинади, лекин бунда зоида такбирлар айтилмайди. Намоз ўқиб бўлингач, ерда ўзаро туриб иккита хутба ўқиш мустаҳаб амаллардандир. Аммо ҳайит намозларидек минбарга чиқиб хутба ўқиш макруҳдир. Ҳайит намозидаги хутба такбирлари ўрнига имом истиғфор айтади. Икки хутбанинг ўртасини бир оз ўтиришлик билан ажратади. Имомнинг хутба мобайнида қибла томонга юзланиб туриши мандубдир. Хутбадан бир оз кейин имом кийимини тескарисига ағдариб кийиб олади ва тасбеҳ айтиб, мўминлар ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтади. Лекин имомга эргашган инсонлар кийимларини тескарисига ағдариб киймайдилар. Кейин имом инсонлар томонига юзланиб, тик турган ҳолида истисқо дуосини ўқийди. Инсонлар эса қиблага юзланиб ўтиришади ва имомнинг дуосига омийн, дейишади.
Ёмғир талаб қилиб ўқиладиган намоз учун ўз масканларидан четроққа уч кун орқама-кетин чиқиш мустаҳабдир. У ерга аҳли зиммийлар (яъни, Ислом юртида яшаш эвазига товон тўловчи кофирлар) олиб чиқилмайди. Ҳар кун чиқишдан олдин мусулмонлар тавбаларини янгилаб, зулмларига тавба қилиб, бева-бечораларга садақа қилмоқлари ҳам мустаҳаб амалларидандир. Ҳар бир мусулмон ер юзидаги барча мусулмон биродарлари ҳаққига истиғфор айтишади. (Кўп уламоларимиз истисқода, яъни ёмғир талаб қилишда намоз ўқимайди, балки унда истиғфор ва дуо қилишади. Мабодо, намоз ўқилса ҳам, ҳар ким ўзи ўқийди, дейишади. Лекин юқоридаги гаплар ҳам фиқҳ китобларимизда бор. Энг тўғриси фақат Аллоҳга маълумдир….Тарж). 11. Мутлақ нафллар. Намозхон киши юқоридагилардан ташқари яна ўзи хоҳлаганича нафл намозларини ўқиши мумкин.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:01 | Message # 27 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Нафлларга тегишли ҳукмлар Кундузги нафл намозларини тўрт ракатдан, кечқурунги нафлларни эса икки ракатдан ўқишлик суннат амаллардан ҳисобланади. Қиём туришга қодир бўла туриб ўтирган ҳолда нафл намозлари ўқиш жоиз лекин савобни ярмига эришади. Аммо тик туриб ўқишга қодир бўлмаган кишининг ажри тик туриб ўқиган кишининг ажри билан баробар бўлади. Ўтириб ўқийдиган киши агар узри бўлмаса, бошқа намозлардаги ташаҳҳуд ўқиётган кишидек чап оёғи устига ўтириб ўнг оёғини тик қилади агар узри бўлмаса. Нафл намозини ўқишга киришган кишининг намози агар икки ракатни тўлиқ тугатмай туриб бузилса, унинг қазосини ўқиб қўйиши вожиб бўлади. (Агар у тўрт ракатни ният қилган бўлса ҳам, икки ракатни қазо қилса, кифоядир. Зеро, мутлақ нафл намозлари аслида икки ракат бўлади. Мисол учун бир киши тўрт ракат нафлни ният қилиб намозга киришса-ю, фарзга такбир айтиб юборилса, у киши нафлни икки ракат қилиб тугатади-да, фарзга қўшилади. Сўнгра тўрт ракатли нафлни қайтариб ўқимайди. Чунки у аслида мутлақ нафлни қазо қилмаган, балки адо қилган ҳисобланади….Тарж).
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:02 | Message # 28 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Нафл намозларини ўқиш макруҳ бўлган вақтлар
Шундай вақтлар борки, унда нафл намозларини ўқиш макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин макруҳ ҳисобланади. 1. Субҳ вақти киргандан то бомдод ўқилгунга қадар мутлақ нафл намозларини ўқиш макруҳи таҳримийдир, фақат субҳнинг икки ракат суннатини ўқишга рухсат бор. 2. Бомдод ўқилгандан то қуёш чиққунга қадар. Бу фурсатда умуман нафл намозлари ўқилмайди, гарчи намозхон бомдоднинг ёлғиз суннатини қазо қилган бўлса ҳам. Чунки субҳнинг суннатининг ёлғиз ўзини ўқий олмаган киши кейин қазосини ўқимайди. Агар фарзини қўшиб адо қилмаганда эди, қуёш найза бўйи кўтарилгач, иккисининг қазосини ўқиган бўлар эди. Бунинг масаласи юқорида ўтди. 3. Қуёш чиқиб тоинки бир найза миқдори кўтарилгунча. Бу тақрибан ярим соат чамаси ўтгунча. 4. Қуёш тиккага келгандан то заволга оққунча вақт оралиғида ҳам мутлақ намоз ўқиш жоиз эмас. 5. Аср намозидан то шом намозини ўқиб бўлгунга қадар ҳам нафл намозларини ўқиш макруҳдир. 6. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан вақтда ҳам намоз ўқиш жоиз эмас. Имом хоҳ жума хутбасига чиққан бўлсин, хоҳ ёмғир талаб қилинаётгандаги хутба бўлсин, хоҳ бошқаси бўлсин барибир ўша фурсатда намоз ўқиш дуруст эмас. (Бизнинг диёрларда имом жума кунлари аввал амру маъруф, наҳий мункар қилади ва сўнг жума намозидан олдин хутба ўқиш учун минбарга чиқади. Намоз ўқиш жоиз бўлмаган вақт шу имом минбарга кўтарилган фурсатдир. Аммо имом хутбадан олдин даъват қилаётган бўлса, масжидга келган намозхон имом турган хонадан бошқа ўринда, модомики, қиём вақти бўлмаса, таҳийётул масжид намозини ўтирмасдан олдин ўқиб олиши дуруст бўлади. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинган ҳадиси шарифда келган воқеа эса Пайғамбаримизнинг ҳикматларига далолат қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) хутба ўқиб турганларида бир киши келиб ўтирди. Пайғамбаримиз унга қараб: «Эй фалончи, намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. У: «Йўқ», деди. Расулуллоҳ унга: «Туриб намоз ўқиб ол», дедилар». Ушбу ҳадисни имом Шофеъий ва Ҳанбалийлар (р.а.) жума кунида, ҳатто имом хутба ўқиётган бўлса ҳам, таҳийётул масжидни ўқиш жоизлигига далил қилиб келтиришади. Бизнинг Ҳанафия мазҳабимиз ва Моликий мазҳабининг уламолари эса ушбу ҳадисни бундай тушунтиришади: «Ҳадисда зикр қилинган шайх Сулайҳ (р.а.) бўлиб, у киши ниҳоятда камбағал эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг аҳволини масжиддаги бошқа одамларга кўрсатиб қўйиш учун унга туриб икки ракат намоз ўқишни буюрдилар. Мақсад эса бойлар Сулайҳнинг аҳволидан хабардор бўлсин ва унга садақа қилсин эди. Дарҳақиқат, шу ҳикмат рўёбга чиққан, бунга бошқа йўллар билан келган ҳадис далолат қилади. Пайғамбаримизнинг Сулайҳга (р.а.) қилган буйруқлари эса фақат унинг ўзига хос бўлган, мақсад юқорида зикр қилганимиздек, садақа қилишга инсонларни далолат қилиб қўйиш эди. Таҳийётул масжид намозининг шартларидан бири уни масжидга кирган киши ўтирмасдан ўқишлигидир. Агар киши намоз ўқимасдан ўтириб олса, ундан таҳийётул масжид намози соқит бўлади. Бу хусусда очиқ ҳадислар ривоят қилинган. Юқоридаги ҳадисда эса Сулайҳ (р.а.) масжидга кириб ўтирган эди. Уни туриб намоз ўқишга буюрдилар. Бу эса мақсадни янада равшанлаштиради. Чунки Сулайҳдан таҳийётул масжид намози соқит бўлган эди….Тарж). 7. Муаззин фарз намозига такбир айтаётганда ҳам нафл намози ўқиш макруҳдир. Фақат бомдод намозида суннатни ўқиб, фарзга етиб олишига ишонса, шу суннатни такбир айтилаётган вақтда ҳам ўқишлик жоиз бўлади. Шунда суннатни имомдан узоқроқ ерда ёки бошқа хонада ўқиб олади. Муҳими, суннатни ўқиб олиб, фарзга етиб олса бўлди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:03 | Message # 29 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| 8. Масжидда, ҳайит намозидан олдин ҳам кейин ҳам нафл намози ўқиш макруҳ. 9. Ҳожилар Арафотда пешин билан асрни пешин вақтида жамлаб ўқишади, бу жамиъи мақдим, дейилади. Шу пайтда икки жам қилинаётган намоз ўртасида ҳам нафл намозларни, ҳатто пешиннинг суннатларини ўқишлик макруҳдир. Муздалифада эса шом билан хуфтонни ҳожилар хуфтон вақтида жам қилиб ўқишади. Бу жамиъи маъхир, дейилади. Шу икки жам қилинаётган намознинг ўртасида ҳам, гарчи шомнинг суннати бўлса-да, ўқиш макруҳдир. 10. Фарз намозларидан бирортасининг вақти тор бўлиб қолган бўлса ҳам, нафлларни ўқиш макруҳ ҳисобланади. (Агар вақт тор бўлиб қолган бўлса, азон ва такбир ҳам, ҳатто бомдоднинг суннати ҳам тарк қилинади ва фарзни қазо қилмай ўқилади. Аммо таҳоратни вақт тор бўлиб қолганлиги билан тарк қилиб, таяммум билан намоз ўқилмайди. Мисол учун бир қудуқ атрофида икки юзта соғлом одам бўлиб, лекин қудуқдан сув олиш учун ягона идишлари бор, холос. Шу одамларнинг ҳар бирлари таҳорат қилиб намоз ўқимоқчи бўлишса, фарзнинг вақти чиқиб кетади. Хўш! Нима қилиш керак? Таҳорат қилганлар қилиб, қолганлар таяммум билан намозни вақтида ўқиб оладиларми? Йўқ! Балки вақт ўтиб кетса ҳам, таҳорат қилиб, кейин намоз ўқишади. Чунки таяммум қилишлик учун бу ўринда шарт топилмаяпти….Тарж). 11. Хоҳ олди, хоҳ орқа ҳожатларини мажбуран ушлаб туриб мутлақ ўқиш макруҳдир. Шунингдек, қорин дам бўлганда ҳам елни мажбуран ушлаб ўқилган намоз макруҳ ҳисобланади. 12. Худди шунингдек, яна хушуъни кетказадиган ҳар қандай муҳим иш ҳозир бўлгандаги ўқилган намозлар макруҳ бўлади. Ниҳоятда оч қолган ёки чанқаган кишига овқат ёки сув олиб келинса, ўз нафсини қондириб олиб кейин намозга туриши керак. Яна қаттиқ чарчаган киши ҳам бироз дам олиб, сўнг намоз ўқиши мақсадга мувофиқ бўлади. Агар шу юқорида эслаб ўтилган вақтларда нафл намозлар ўқилса, макруҳи тахрима билан адо топади. Кимки ушбу пайтларда намозни бошлаб қўйса, уни бузиб намоз ўқишлик макруҳ ёки ҳаром бўлмаган бошқа вақтларда уни ўқишлиги маъқулдир.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:04 | Message # 30 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status: 
| Фарз намозларини ўқиш жоиз бўлмаган вақтлар Учта вақтда фарз намозларини, жаноза намозларини ўқиш, тиловат саждаларни қилиш жоиз эмас. 1. Қуёш энди чиқаётган вақтдан то кўтарилгунча, агар бомдоднинг фарзига киришган бўлса-ю, қуёш чиқа бошласа, у намоз бузилади ва қуёшнинг найза бўйи кўтарилишини кутиб, сўнг қазосини ўқийди. 2. Қуёш тиккага келганда. Бу пайт қиём, дейилади. Ушбу фурсатда ҳам то қуёш оғгунга қадар намоз ўқиш ҳаром ҳисобланади. 3. Қуёш ботаётганда. Бу шом намозидан тақрибан ярим соат олдинги вақтдир. Лекин ўша куннинг аср намози ўқилмаган бўлса, у қуёшнинг ярми ботган бўлса ҳам, ўқиб олинади. Жаноза намозлари ҳам агар маййит шу уч вақтдан олдин ҳозир бўлса, ўша вақтни киргизиб ўқишлик дуруст бўлмайди. Аммо қуёш чиқаётганда ёки тиккага келганда, ботаётганда маййит тайёр бўлса, жаноза намозини ўқишлик жоиз. Лекин афзали бу вақтни ўтказиб, кейин ўқишликдир. Тиловат саждаларини ҳам олдин ўқиб қўйиб, сўнг ушбу намоз ўқиш ҳаром бўлган вақтлардан бирининг киришини кутиб, кейин сажда қилиш жоиз эмас. Лекин сажда қилиш жоиз бўлган фурсатгача кечиктириш афзал.
Маркабда намоз ўқиш Миниб юриладиган ҳайвонлар устида қайси томонга юзланиб бўлса ҳам, нафл намозлар ўқиш жоиздир. Машина, самолёт, поезд ва бошқа миниладиган нарсалар уловлар жумласидандир. Улов устида нафл намоз ўқишлик учун узоқ сафарга чиққан бўлиши шарт эмас, балки муқим киши узрли бўлмаса ҳам, нафл намозларини маркаб устида ўқишлиги мумкин. Намозни бошлашда қиблага юзланган бўлиши ҳам шарт эмас, лекин машаққат бўлмаса, қиблага юзланиб олиш мустаҳаб ҳисобланади. Уловини намоз ўқиш асносида юришига оз амал билан тезлашлиги жоиз бўлади. Фарз, вожиб ва кўп таъкидлангани учун бомдоднинг суннатини ҳам улов устида ўқишлик мумкин эмас. Фақат зарурат бўлсагина, дуруст бўлади. Мисол учун ўғрининг хавфи бўлса ёки маркабдан тушса, ўзига ёки отига ё юкларига зарар етказса, шу каби узрлар билан фарз, вожиб, бомдод суннатини ҳам маркабда ўқиш жоиздир. Йўловчи оёғида юриб кета туриб нафл намозларини ўқиш жоиз эмас. Қачонки, намоз ўқимоқчи бўлса, тўхтайди ва у намозни мукаммал ўқийди.
|
|
| |