|
sheriyat makoni
|
|
| OSIYO | Date: Payshanba, 11/07/28, 5:27:17 AM | Message # 31 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| Лавҳул маҳфуз
Аслида битилган, тақдири азал,
Аллоҳ ҳукми билан, Лавҳул-Махфузга.
Қалам, нимаики битган ўша пайт,
Шуни кўриш насиб қилади бизга.
Лекин тан оламиз хает синовдир.
Бизларга берилган хоҳиш-ихтиёр.
Нимаики бўлиб ўтибди, барча,
Демак шу, азалда тақдирингда бор.
Бизнинг яхши ёмон қилмишларимиз,
Шубҳасиз, азалда битилган эди.
Аммо айбимизга иқрормиз,-чунки?,
Бизларга ихтиёр берилган эди?!
Азалда қалам не битган бўлса бас,
Битикга мувофиқ тепар юраклар.
Мен ёзарман Қалам ёзганларини,
Мен ёзганни яна, ёзар Малаклар.
Ана шундай ҳаёт этади давом,
Азалий битикга мос ва мувофиқ.
Яшаб ўтган ҳаёт ёзилар яна,
Иккала фаришта доимий котиб.
Ё Раб,-охиримиз Ўзинг обод эт,
Азалда битигим хайрли бўлсин!
Ҳукминга таслимман, дилимни шод эт,
Ҳар икки дунёмиз файзли бўлсин!
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Payshanba, 11/07/28, 5:29:37 AM | Message # 32 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| Шамоллар
Ёмғир ёғаяпди майдалаб секин,
Вужудимни чирмаб кучар шамоллар.
Жасадим титратар хаелим олар.
Шошилиб кайгадир кочар шамоллар.
Осмонда хам каро булутлар сузар.
Ёкимсиз тунд хаво кунглимни бузар.
Юрак туйгуларим бирма-бир узар.
Тузитиб хар томон сочар шамолла
Бетизгин хаеллар олиб кочади.
Беихтиер дилим тулиб тошади.
Гохида нотаниш хислар босади.
Телба дилим уйнаб учар шамоллар.
Бу нима синоат билган билдирса.
Гохида йиглатиб гохо кулдирса.
Баъзида кунглимни гамга тулдирса.
Баъзан бахри дилим очар шамоллар.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Payshanba, 11/07/28, 5:31:34 AM | Message # 33 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| Умр мазмуни
Ўткинчи дунеда яшаймиз беш кун.
Баъзида гамгинмиз баъзида кулиб.
Эслаймиз утганлар кимлигин гохо.
Ё хурматлаб еки нафратга тулиб.
Ота-боболару кавму-кариндош.
Баъзиси яхши деб эсланар доим.
Якинда утамиз биз хам дунедан.
Ажални белгилаб куйган худойим.
Пайти келиб бизни эсга олсалар.
Нима дейишаркан зурриетимиз.
Арокхур, зинокор, фирибгар, фосик.
Деган сифат билан чикса отимиз.
Баъзи бир имонсиз одамларни хам.
Эсламокка лойик сифатлари бор.
Эслашар уларни зурриетлари.
Ҳатто улар билан килар ифтихор.
Не булди муминлар зурриетига.
Бу кофирлар билан ошно булдилар.
Одамийлик туркин йукотиб буткул.
Улардан баттаррок расво булдилар.
Ширку нохак катл еки угирлик.
Судхурлик кимору ароку зино.
Ғийбат тухмат хасад е порахурлик.
Турли фиску-фасод мусика гино.
Барча екда фошдир бидъат хурофот.
Қонун хам одамлар ихтиросидир.
Илохий низомга йук хеч эътибор.
Имонсиздир ким шуларга розидир.!
Шунинг учун бу юрт боши чикмайди.
Турли хил мусибат офат балодан.
Имонга чакирса бир холис инсон.
Фитначи деб кувилар эл ародан.
Ё турмага камалар е йук булар.
Золимлар уни хеч омон куймайди.
Ўзлари яшайди тинч фарогатда.
Ичиб муминлар конини туймайди.
Таърихлардан маълум булгани шуки.
Ё бу халк булади тез кунда хароб.
Ёки Аллох хак йулга кайтариб.
Ўз-рахмати билан килади сероб!!!
Тиларман е роббим нусратингни бер.
Ҳалок килма бизларни залолатда.
Золимларга офат кулфатингни бер.
Адолатинг курсатиб киематда
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Payshanba, 11/07/28, 5:33:31 AM | Message # 34 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| ЮЗИДАН БИЛИНАР ОДАМНИ КАЛБИ
Мехр аен булар кузда дейдилар.
Аввало у дилда буларкан пайдо.
Дилда не бор булса шуни кузимиз.
Акс этиб оламга килади ифшо.
Юзда хам акс этар дилингда бори.
Дейдилар юз ахир дил оинаси.
Юзидан билинар одамни калби.
Юзда намоендир дилни кийнаси.
Жасаддаги муътабар аъзо
Зохир булиб тургани юздир.
Гузал еки хунук таърифлар.
Шу юз учун айтилган суздир.
Юзда булур намоен рухий.
Холатларинг–билдирар кузинг.
Юз билан куз алдаелмайди.
Алдайди тилдан чиккан сузинг.
Хуллас хикмат куп экан юзда.
Юз холати калбинга боглик.
Калб пок булса юзинг хам покдир.
Калб дог булса юзинг хам доглик.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 11/08/05, 10:54:55 AM | Message # 35 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| Ғазаллар
Онча кавкаб тўкти шоми ғам хаёлингдин кўзум,
Ким ёруди оқибат субҳи висолингдин кўзум.
Холдин кўз тийра бўлмоқ расм эрур, бу турфаким,
Ёруди кўз мардумидек турфа холингдин кўзум.
Қуй ақиқи май суҳайли жом аро, эй муғбача,
Ким ёрур ул ахтари фархундафолингдин кўзум.
Васлингга еттим, биҳамдиллаҳки, зойиъ бўлмади,
Улки қон йиғлар эди ҳар дам хаёлингдин кўзум.
Бу сабабдинким недин сенсиз қолиб кўр ўлмади,
Боқа олмайдур юзунгга инфиолингдин кўзум.
Янги ой кўргач халойиқ кўзни юммоқ расм эрур
Лекин очилди кўруб мушкин ҳилолингдин кўзум.
Шукрлиллаҳким, Навоийдек мунаввардур яна
Хоки пойингдин юзум, шамъи жамолингдин кўзум.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 11/08/05, 11:04:53 AM | Message # 36 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| ********* Меҳр кўп кўргуздум, аммо меҳрибоне топмадим,
Жон басе қилдим фидо, ороми жоне топмадим.
Ғам била жонимға еттим, ғамгусоре кўрмадим,
Ҳажр ила дилхаста бўлдум, дилситоне топмадим.
Ишқ аро юз минг маломат ўқиға бўлдум нишон,
Бир камон абрўда тузлукдин нишоне топмадим.
Кўнглум ичра сарв ўқдур, ғунча пайкон, гул тикан,
Даҳр боғи ичра мундоғ гулситоне топмадим.
Ҳусн мулки ичра сендек шоҳи золим кўрмадим,
Ишқ кўйида ўзумдек нотавоне топмадим.
Кўп ўқудум Вомиқу Фарҳоду Мажнун қиссасин,
Ўз ишимдин булъажаброқ достоне топмадим.
Ул амон ичинда бўлсун, эй Навоий, гарчи мен
Бир замон ишқида меҳнатдин амоне толмадим.
Табъ ганжидан маоний хурдасии, юз қатла ҳайф,
Ким нисор этмакка шоҳи хурдадоне топмадим
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/08/06, 8:21:40 AM | Message # 37 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| Йиғлатар
Йиғламок осон эмасдир, эй жигарбандим эшит,
Мулки дил садпора бўлгач дийдасидан нам келур.
Боборахим Машраб
Хаётимда кўп синадим, одамни .
Меҳр мухаббату, эҳсон йиглатар.
Аслида йиғламоқ, осон эмасдир.
Инсонни доимо, инсон йиғлатар.
Таърихдан ҳам, ибрат олмоқлик керак,
Қуръон берар, Фиръавн, Намруддан дарак.
Салтанат сохиби бўлса, тош юрак.
Зулм килиб халқин, султон йиғлатар.
Юртда фитналар куп булди,Огохсиз.
тутиб камадилар исбот гувохсиз.
бадном булса одам хеч бир гунохсиз.
нохак булса тухмат бухтон йиглатар.
бу замонда кадрин йукотди имон.
хор булди муминлар хор булди куръон.
жабру-зулм курди канча мусулмон.
золимга йул бериб замон йиглатар.
турмаларда етарсан махкум булиб.
диерингдан эркингдан махрум булиб.
дин учун имон учун мазлум булиб.
калтаклар еб етсанг зиндон йиглатар.
кочиб булмас экан золим зулмидан.
эмасдир бу сузим илми-гайбидан.
билганим шу булди имон илмидан.
адолат истасанг сарсон йиглатар.
имон йиглатади лекин куфрмас.
аламлар йиглатар аммо сехрмас.
халимлик йиглатар газаб жахлмас.
хор булганинг англаш емон йиглатар.
хар кимни бошида хар хил савдолар.
уз жонимизга куп килдик жафолар.
утди биздан куп бехисоб хатолар.
баъзида эслатиб виждон йиглатар.
синовлар келганда киламиз фаред.
истаймиз гамдан тез булишни озод.
агар яхшиликга етса одамзод.
курдимки кувонч хам чунон йиглатар.
тинчи оромин йукотган дилларни.
балолар каърига ботган дилларни.
курдимки тош каби котган дилларни.
гохида укилган куръон йиглатар.
шундай одамлар бор асли нокасда.
кафасда куш куйиб саклаш хавасда.
туткун булса булбул олтин кафасда.
нолон килиб уни ошен йиглатар.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/08/06, 8:22:30 AM | Message # 38 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| ********
хали кийналаман эслаб бу гамдан.
юрагим тулгандир дарди аламдан.
хар ким узи учун азиз одамдан.
айрилса–согинчи чандон йиглатар.
тушундим шундайин яралган олам.
хает бошдан оек машаккату гам.
баъзида калтак еб йигламас одам.
баъзан бир огиз суз гирен йиглатар.
югуриб еламиз мол-дуне учун.
бевафо эканин англамай нечун.
эътимод килсанг бу дунега бир кун.
бор йугингни килиб вайрон йиглатар.
угилми-киз булса агар дилбандинг.
яхши булгай хулки шу жигарбандинг.
мехр билан боккан азиз фарзандинг.
баъзан ота-онани кон йиглатар.
кизик экан бу дуненинг ишлари.
тугамайди муаммо ташвишлари.
юракларни уртар согинч хислари.
айрилик хасрати хижрон йиглатар.
адаштирар бизни иблис куп емон.
кошки тузогидан чиколсак омон.
карангки одамзод тугилган замон.
келиб озор бериб шайтон йиглатар.
фарки нима гадомисан-шохмисан.
нодонмисан е доно огохмисан.
е такволи банда е гумрохмисан.
ажал етса тулса паймон йиглатар.
огирдур бир давоси йук дард берса.
яхшидир бир енинга хамдард берса.
мурувватни рад айлама мард берса.
мухтож булсанг жохил нодон йиглатар.
Етар бас, Сахвиё, дилни тиғлаш ҳам,
Ҳар нарсани сабабига, боғлаш хам,
Кулиш хам Аллоҳдан бўлар, йиғлаш ҳам,
Аслида, Қудратли, РАҲМОН йиғлатар!!!
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/08/06, 8:23:16 AM | Message # 39 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| Ичинда.
Дўстлар дунё ишларига хайронман,
Рохатни билмаслар, рохат ичинда!
Ақл етмас ҳикматига Худонинг,
Кулфатни сезмаслар, кулфат ичинда.
Одам улай демас умри битса хам.
Ажал екосидан келиб тутса хам.
Бутун умр гафлат ичра утса хам.
Ғофил одам билмас гафлат ичинда.
Умид кушларини тутдик деганда.
Огир дахшатлардан утдик деганда.
Офиятли кунга етдик деганда.
Ихтилофлар чикди уммат ичинда.
Ҳар ким кунгли тортган йулга юради.
Одамзод хар максадга интилади.
Барчаси узини хак деб билади.
Бир-бирга адоват нафрат ичинда.
Бундан кимга фойда бор, кимга зиён?
Ҳак билур ким яхши, ёки ким емон?!.
Фосикларга кулиб бокди бу замон,
Мўминлар азобу-мехнат ичинда!!!
“Хато” дедилар, биз тутган йўлимиз.,
Банд бўлди кишанга энди қўлимиз.
Яна ихтилофда куяр дилимиз,
Расво бўлдик келиб, ғурбат ичинда.
Такдир экан, бугун беихтиермиз,
Мехру-мурувватга оч интизормиз.
Махруму, мазлуму, неъматга зормиз,
Қадрини билмаслар, неъмат ичинда!
Муминлардан “Устун” ўғри каззоблар,
Бизлар гўёки қул, улар “жаноб”лар.
Имонсиз, виждонсиз, кўп ноинсофлар,
Яшаяпди обрў-ҳурмат ичинда.
Гапирмасдан кета олмасман ўтиб,
Кимлар шод, ким ётар ғуссалар ютиб?
Биров етар ўлим хукмини кутиб,
Бировлар айш ила ишрат ичинда?!
бошимга бу дардни солганда билдим.
кузим йулга бокиб толганда билдим.
огир кунлар келиб колганда билдим.
дуст йук экан еру-улфат ичинда.
банда боши тошга текканда англар.
умри поенига етганда англар.
е киемат куни турганда англар.
хисобини кутиб дахшат ичинда.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/08/06, 8:27:32 AM | Message # 40 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| Жаслиқ турмаси
Қуриётган орол бўйида,
Бийдек чўлда қурилган Зиндон.
Жаслик деган, кичик бир қишлоқ,
Борлигин билди бу Жаҳон.
Бу кимсасиз саҳро қаърида,
Каримовнинг жазо макони,
Жаллодлари тўпланиб олиб,
Қон ичар борича имкони.
Бу турманинг маҳбуслари ким?
Кимлар бунда топширдилар жон.?!
Бу турмани жаллодлари ким?!
Нега жимсан,эй Ўзбекистон?!!!
Кимнинг пули маблағи билан,
Кимлар маош олади бунда?!
Кимнинг фарзандлари жон берар,
Ўликлари чиқади кунда?!
Эй имони бутунлар айтинг,
Нолишингиз етгай Худога.
Сизнинг азиз фарзандларингиз,
Лойиқмиди шундай жазога?!
Лойиқмиди ёш, ўспиринлар,
Зулм билан топширишга жон?!
Нега жимдир дунё,нега жим?,
Имон даъво қилган мусулмон?!
Жаслиқ деган,ёшлар умрини,
Гўёки бир офат, заволи.
Ўтиб йиллар, ўтиб асрлар,
Тутар бизни, бунинг уволи.
Хоҳласакда хоҳламасакда,
Ўтмиш ҳам биз,келажак ҳам биз.
Шу бугунни қилолмай ислоҳ,
Билмам қандай юксалажакмиз?!
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/08/06, 8:28:06 AM | Message # 41 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| ****
Ўзбекистоннинг Золим амалдорларига
Қувонмангиз бунча мансабингизга,
Ичидан чириган давлатингизга,
Ўткинчи мол-дунё савлатингизга,
Хиёнат қилдинглар миллатингизга,
Билинг адолатли, Одилдир Худо!
Сизларга ҳам келар,ҳали бир бало?!
Сизни максадингиз саробдир, хомдир,
Золимни заволи якин, тамомдир!,
Ширк келтирганларга жаннат ҳаромдир!
Бу ҳақиқат сўздир,олий каломдир.
Келар сизларга ҳам бир куни навбат!
Ҳали дунёдаям кўрарсиз албат!!!
Виждон йўқ сизларда ва йўқдир инсоф!,
Каззобсиз, Имондан ,урмангизлар лоф!,
Сизлар ҳаққа қарши қилдинглар хилоф,
Ўртамизда фақат шудир ихтилоф,
Сизлар Хак тарафмас, “иблис” томонсиз!
Яшаб қолинг, ҳозирча тинч омонсиз!!
Зулм зўравонлик тутган йўлингиз,
Қонга ботди бугун буткул қўлингиз,
Ҳаром билан топилгандир пулингиз,
Давронингиз келди, ўйнаб-кулингиз!,
Кейин, қонлар йиғлағайсиз,уқбода!
Шунга лойиқ иш қилдингиз дунёда!
Мўминларни ёлғиз Аллоҳ ёридир,
Ҳар икки дунёда мададкоридир,
Сизлар “иблис”га қул,хизматкоридир,
Бўлар не бўлса, қисматда боридир,
Ҳақ барибир ғолиб келур ёлғондан!
Куфр мағлуб бўлмоғи шарт, Имондан!
Аслида ҳеч нарса йўқотмадик биз,
Имонни бу дунёга сотмадик биз,
Сиздек разолат ичра ботмадик биз,
Ўз ватандошимизни отмадик биз,
Шудир биз учун бахт, дилда алам йўқ!
Имон билан ўтган мўминда ғам йўқ!
Энди маҳбусмасман,лек дилим доғдир,
Юрагим хастадир,вужудим соғдир,
Руҳим ўртанади кўнгил ночоғдир,
Жавоб йўқ топганим фақат сўроғдир,
Дилимизда яхши тилак,ўй, ният,
Мўмин одам учун, шудир улуғ бахт!!
Шеърлар эмас ёзганларим “Алам”дир!,
Асли барин Лавҳга ёзган Қаламдир!,
Азалга таслимман хотирим жамдир!,
Дунё иши доим шу, бири камдир!,
Ё Раб,азал қисматимиз обод эт!
Раҳм айлагил, ғариб кўнглимиз шод эт!!
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/08/06, 8:28:49 AM | Message # 42 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| ****
Турмада кўрган тушим
Ўтирибмиз уйда, мехмонхонада,
Еб-ичиб, ўртада тўкин дастурхон.
Ўнтача одам бор эди, хонада,
Танимасдим лекин, кимлигин меҳмон.
Ўртада идишда, сут турган эди,
Бизлар ундан ичиб, тўйгандик гуё!
Учта-тўртта одам, кейин келгану,
Улар ичмагандек кўринди рўё.
Шунда Обид кори олди идишни,
Сут камлиги учун, қўшди озроқ сув.
Мақсад гўё, сутни кўпайтиришдек,
Сўнг олдига қўйиб, дуо қилди, у!
Мен тургандим қараб, ёнгинасида,
Эсладим пайғамбар мўъжизасини.
Ўйлаяпман қори кўрсатмоқчидир,
Бизга каромати натижасини?!
Аммо, зоҳирида кўпаймади сут,
Сутни олиб борди, меҳмонлар томон!
Кейин келганларга қуйиб, узатти,
Қолмади сут ичиб тўймаган меҳмон.
Ушбу тушни кўрдим, саҳар чоғида,
Масков турмасида, қамоқда ётиб.
Ўйлаганим ҳам йўқ эди, ҳеч нарса,
Баландёрлар саси, қўйди уйғотиб.
Майлида не бўлса бўлар, таъбири.
Бизга ғайбдир, Худо билиб турибди.
Лекин ҳаёт воқеълиги аксинча,
Бу кўрган тушга, зид бўлиб турибди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/09, 8:44:45 AM | Message # 43 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| ZILZILA
Yer qimirlar, qimirlar dunyo
Zir titraydi.
Tıtraydı dunyo.
O'yg'otadi g'aflat uyqudan
Qiyomati ko'pganday go'yo
Kalimalar olindi esga,
Bir lahzada o’limni tuydik
Jon shirinda , qaltiroq sasda
Alloh! deya yolvorib qo’ydik…
Alloh o’zing asra deb nolon,
Chirqiraydi onai zorim,
- Bolalarim, nabiralarim- nuri diydam
Dunyoda borim!
Balogardon bo’l o’zing Rabbim!
Deya Otam pichirlar dilgir,
Telefonda raqamlar uyqash,
Qizlaridan so’rolmas ko’ngil…
Pichirlaydi Boburim qo’rqib,
Shahodatni takrorlar bolam,
Zora, shular bahtiga, zora
O'z o'qidan chiqmasin olam!
Ana, kimga, nolon chinqirib
Mahallaga o'tdi “Tez yordam”
Voy, ishqilib tinchlik bo’lsinda?
Vahimasi yomonda biram.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/09, 8:49:55 AM | Message # 44 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| BOL ARI VA XIRA PASHSHA
Uchib bog’da bolari
Terardi gul shirasin.
Uchratib qoldi yo’lda
Pashshalarnig хirasin
G’ingillab u yoqimsiz,
To’xtatdi Bol arinini.
Dedi:- Yig’dingmi jo’ra
Asallarning barini.
Gulkosalar bo’m-bo’shku!
Ochko’zmisan shunchalar.
Yoki mendan asalin
Qizgonyapti gulchalar.
Bol ari dedi kulib?
- Tekin asal qayda bor?
Gulshirasin asalga
Aylantirmog’ing darkor.
Qilib mehnat erta-kech,
Mingta guldan yig’ib bol.
Bir payola asalni
Topaman men ehtimol.
Qoch, yo’limdan qoldirma.
Gulchalardan qilma arz .
Sen bekorchi, tanbalga
Tekin asal bo’lsa bas!
Ging’illab uchib ketdi
Xira pashsha nariga.
Endi hasrat qilyapti,
Do'sti Chumak ariga.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/09/11, 8:08:25 AM | Message # 45 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7162
Status: 
| Подшоҳимиз қизлари Подшоҳимиз қизлари, Гулнорахон, Лолахон. Отасидек, “ақлли”, Экани Бизга аён. Йигирма йилдан ошди, Оталари Юртбоши. Шунча йилдир, “чарақлар”, Мустақиллик қуёши. Озод бўлган юртимиз, “Гуллаб яшнаб” борадир. Ҳар соҳада ривожига, Ҳамма ҳайрон қоладир. Олтини бор кони бор, Нефту Гази бир ёнда. Халқи бундай меҳнаткаш, Бошқа эл йўқ жаҳонда. Хуллас, бу “обод” диёр, Номи Ўзбекистондир. Маликаси бу юртни, Гулнора, Лолахондир! Тўнғичи Гулнораси, Элчи, Испанияда. Истаги муҳайёдир, Бу қизни сонияда. Ёш бўлса ҳам “ақлли” Отасидек донодир. Битта ўзи ўн эркак, Хизматига қонадир. Ёш бўлсада бу хоним, Кўпдир илмий унвони. Ишбилармон тадбиркор, Бақувватдир ҳамёни. Ўзбекистон тахтини, Маликаси хонидир. Олтин кумуш, тақинчоқ, Бу хонимни жонидир. Иқтисодчи, файласуф, Дипломату, хонанда. Хуллас калом тенга йўқ, Маликадир Оламда. Саховати билан кўп, Машҳур бўлган Оламга. Беш юз минг Евро берди, Клинтондек одамга. Олиб келиб Тошентга, Стинг деган маддоҳни. Уч миллион доллар берди, Қаранг ҳимматин шоҳни! Қайсидир футболчига, Миллион доллар берибди. Қандайдир бир клубни, Элга танитай дебди. Мана шундай “мард” экан, Ўзбекнинг Маликаси. Бундай бўлишни орзу, Қилар ҳар уй бекаси. Лола яшар Парижда, Сўраманг ахир нечун?, Албатта сизни ўйлаб, Сизлар учун халқ учун! Юртбоши нима қилса, Халқ учун қилар аммо. Биз гуллаб, Яшнаяпмиз, Йўқдир ҳеч бир, муаммо! Бизни кўролмаганлар, Ёзар шундай туҳматлар. Улар мустақилликни, Кўролмаслар кўрмаслар. “Ўзбекистон халқини, Кўпчилиги оч наҳор. Дунё кезиб юрибди, Миллион миллион мардикор! Шароит йўқ имкон йўқ, Гўдаклари пахтакор. Уйда ейишга нон йўқ, Касал нимжон, хору зор. Иш йўқ, ишлайман десанг, Арзимаган маош ҳам. Уни ҳам ўз вақтида, Ололмас бирор одам. Одамлар оҳ зорини Тинглагувчи одам йўқ. Порахўр амалдорлар, Бунгачи вақтиям йўқ.” Буларни қўяверинг, Тугамас бу халқ зори. Ахир бизда бор тенгсиз, Юртимизнинг Сардори. Яшасин ўша сардор, Яшасин Маликалар! Уларга дуо қилиб, Ўтиринг уй бекалар. Гапирманглар асло ҳеч, Тугамас муаммони. Мадҳия айтинг фақат, Қўшиб ҳамду санони. Чунки, сизнинг улардек, Омадингиз чопганмас. Балким сизлар улардек, Уддабуррон чаққонмас?! Ким бизга туҳмат қилса, Террористдир ўғридир. Биз биламиз йўлимиз, Хатоси йўқ тўғридир. Ким бизга қарши чиқса, Улар халқни душмани, Ҳизбу Таҳрир ваҳҳобий. Ёки, эркчидир яъни. Улар кўролмас бизни, Гуллаб яшнаганимиз. Ушлай олсак уларга, Кўрсатамиз ҳали биз. Бундай имкону бахтдан, Ўзбек халқи бегона. Сабабини сўрасанг, Топилар бир баҳона. Хуллас, шундай давр бу, Бўлди бир туртки илҳом. Сўз очдим бу мавзуда, Бўлиб қолганда имкон. Ўқиганлар сўзимни, Маъносини англашар. Бу ҳикматни сиррига, Етолмас, ақли Башар. Адолату, Ҳақ қайда?, Кўп ғаройиб аломат. Ўқиганлар шеъримни. Бўлсин доим саломат. Муҳаммадсолиҳ Абутоv
|
| |
|
|