RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Пайғамбар табобати
SARDORBEKDate: Payshanba, 10-Dek-2009, 17:50 | Message # 1
Orta tajribali
Group: Banned
Messages: 49
Status:
Тиб илми моҳиятига кўра дунёвий илмлар қаторига қўшилса ҳам, аслида инсонларга чинакам фойдали табобатнинг илк куртаклари Қуръони карим ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида тилга олинган. Замонавий тиб илми қанча ривож топиб, сўнгги кашфиётлар туфайли қанча янгиликлар киритилмасин, Китоб ва Суннатда бундан ўн беш асрча муқаддам инсониятга тақдим этилган тиббий тавсиялар ҳамиша долзарб ва фойдали бўлиб қолаверади.

"Пайғамбар табобати" ("Тибб ун-набавийя") китобида келтирилган жуда кўп муолажалар ва касалликлар давосига оид тавсиялар ҳозирги пайтда тиб илмининг асоси сифатида тан олиб келиняпти. Масалан, "Шифо учта нарсададир: асал ичиш, қон олиш ва куйдиришда, аммо мен умматимни куйдиришдан қайтараман" деган ҳадис тавсиясида тиббий муолажанинг асос омиллари зикр этилган.

Китобда турли касалликларга таъриф берилади, уларни даволаш йўллари келтирилади, руҳ ва бадан табобатининг фарқлари кўрсатилади. Унда ёзилишича, касаллик икки хилдир: қалб касаллиги ва бадан касаллиги. Қалб касаллиги ҳам ўз навбатида икки хил: шубҳа ва гумон хасталиги ҳамда шаҳват ва залолат касаллиги. Бадан табобатининг қоидалари учтадир: соғлик муҳофазаси; зарардан ҳимоя; фасодли моддалардан фориғ бўлиш.
Қамалиб-тиқилиб қолиб, зарар етказадиган нарсалар ўнтадир: кўпирган қон, қўзғалган маний (шаҳват уруғи), бавл (сийдик), катта ҳожат, қориндаги дам, қусқи, акса, уйқу, очлик, ташналик. Мана шу ўн нарсанинг ҳар бири ушланиб-тутилиб қолса, албатта бир дард-касалликни келтириб чиқаради.
Баданлар табобати икки турли бўлади: очлик, ташналик, совуқ, чарчаш ва уларга зид ҳолатлар муолажасига ўхшаш биринчи турини Аллоҳ тилли ва тилсиз махлуқида яратиб қўйган, бунда табибнинг муолажасига эҳтиёж йўқ. Иккинчи тури эса фикр ва ҳаракатга муҳтождир. Мизож-да пайдо бўлган ва уни мўътадилликдан чиқарадиган касалликларни даф қилишга ўхшаш. Зотан, мизож иссиқ ёки совуқ, қуруқ ёки ҳўл бўлиши мумкин.
Пайғамбар табобатида мизожий касалликлар икки хил бўлиши айтилган: модда сабабидан ва моддасиз сабаб билан. Моддали хили иссиқ, совуқ, ҳўл ёки қуруқ бўлади. Мана шу тўрт кайфиятдан иккитаси: иссиқ ва совуқ таъсир этувчи кайфиятга, ҳўл ва қуруқ эса таъсирланиш кайфияти-га эга. Абу Абдуллоҳ ал-Мозарий айтишича, "Касаллик келиб чиқишига кўра тўрт турли бўлади: қондан, сафродан, балғамдан ва савдодан. Агар у қондан бўлса, унинг шифоси қонни зулук, қортиқ қўйиш, ништар уриш каби усуллар ёрдамида чиқариб ташлаш билан бўлади. Агар қолган уч қисмдан бўлса, уларнинг шифоси ҳар бир мизожга лойиқ сурги билан амалга оширилади. Пайғамбаримиз асал ҳам сурги эканини айтганлар".
Мизожий касалликларнинг асли таркиб кайфиятларининг кучлисига, яъни иссиқлик ва совуқликка тобеъдир. Агар касал иссиқдан бўлса, венадан қон олиш, зулук ёки ништар, қортиқ ёрдамида қон чиқариб ташланиб муолажа қилинади. Чунки бунда модда бўшанади, мизож совийди. Агар у совуқдан бўлса, у қиздириш йўли билан даволанади, бу асалда мавжуддир. Агар совуқ моддадан бўшанишга эҳти-ёж бўлса, бу ҳолда ҳам асал кор келади.
Лекин замонавий шифокорлар даволаш чоғида аксари ҳолларда беморнинг мизожи билан мутлақо қизиқишмайди, касалликнинг ботиний сабаблари ҳақида сўраб-суриштиришмайди, ташқи кўринишларга қараб хулоса чиқаришади ва ташхис қўйишади. Натижада кўп ҳолларда беморнинг тузалиши кечикиб кетади, баъзан эса муолажалар ҳатто оғир оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин.
Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларида мусулмонлар ҳаётининг барча жабҳалари қатори улар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни даволаш каби муҳим масалалар ҳам қамраб олинган. У зот таълим берган муолажа усуллари, содца дорилар, шифобахш таомлар, овқат истеъмол қилиш ва ичимлик ичиш қоидалари асрлар мобайнида инсониятга хизмат қилиб келмоқда.
 
SARDORBEKDate: Payshanba, 10-Dek-2009, 17:50 | Message # 2
Orta tajribali
Group: Banned
Messages: 49
Status:
Коинот сарвари бош оғриғидан халос бўлиш учун хина қўйишни тавсия этганлар. Кўз касалликларида тинчликни сақлаш, осойишталик ва дам олишни буюрганлар. Томоқ оғриғини даволашда ҳинд ёғочини, қорин оғриғида асални қўллаганлар. "Пайғамбар табобати" китобида истисқо, ўпка яллиғланиши, бадан қичимаси, ҳуснбузар ва бошқа касал-ликларни даволашда фойда берадиган дорилар ҳам тилга олинган.
Абу Баракотнинг ёзишича, "Бир касал чиққан жойда бўлсангиз, бошқа бирор ёққа чиқманг, бир ерда касаллик тарқаса у ерга саёҳат қилманг", деб буюриб, карантин усу-лини ҳам илк марта Расулуллоҳ алайҳиссалом тавсия этганлар. Яна у зот барча касалликларда парҳез буюриб, "Ҳамма даволарнинг боши шудир", деганлар.
Абу Ҳаййаннинг "Ал-холис" китобида кўз касалликлари ва томоқ оғриқларига оид ҳазрати Пайғамбарнинг ушбу тавсиялари келтирилган: "Замбуруғларни олинг, намли қоронғи ерда уч кун сақланг, улар моғорлаб қолади. Сихга илиб қиздиринг. Совугач, кўзга худди сурма сургандай уч марта шу моғордан суртинг, томоққа босиб ўранг".
Кўзи оғриганларга доимо асал, хурмо ейишни тавсия этганларки, бунинг пенитсиллин экани кейинчалик аниқланди. Заҳарланганда дарҳол ошқозонни бўшатиш учун қайт қиддирар ва елкаларининг уч жойидан қон олдирар эдилар. Сил, йўталга чалинганларни ва балғам ташлаганларни чўпонлар ёнига қўйиб келардилар ва сут ичишни тавсия этардилар.
Аллоҳ берган умрни яшаб Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:
Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
Овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
Сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
Укроп истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касаллиқдир.
Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз "Сут ичиб туриб, балиқ ема", деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
Асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир.
Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.
Овқатдан сўнг дуо ўқиб, Аллоҳга шукр қилинг.
"Пайғамбар табобати"да Рамазон ойида дастурхонимиз кўрки бўлувчи хурмонинг кўпгина хислатлари келтирилади: "Хурмо жуда тўйимли, қувват бўлувчи мева, ози шифо ва кўпи таом ҳисобланади, танани қувватлантиради, ошқозонни тозалайди, буйрак ва жигарга куч беради, ичак йўлларини равон қилади, ҳомиладор аёлларга айниқса фойдали: ҳомила ривожига ижобий таъсир кўрсатади ва туғишни осонлаштиради, эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради, шамоллашдан пайдо бўладиган ва бўғим касалликларига даво, терининг рангини чиройли қилади". Айни пайтда уни ҳар куни мунтазам ёки уйқу олдидан емаслик, кўп истеъмол қилмаслик, кўзи оғриганларнинг ундан тийилишлари тавсия этилади.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг кунига бир неча марта мисвок қилишга буюришларининг ҳикматини олимлар яқиндагина кашф этишди. Оғиз-тишларни тозалаш учун ишлатиб келинган арок дарахти шохидан тайёрланадиган мисвок таркибидаги шифобахш моддалар поклаш-тозалаш билан бир қаторда йигирма тўрт хил турли хасталикларга даво ҳам экан. Олимлар эътирофича, мисвок оғиздаги нохуш ҳидларни йўқотиб, уни хушбўй қилади, тиш чириши (кариес) олдини олади, милкни мустаҳкамлайди, бўғизга қувват беради, оғиз сувини юмшатади, зеҳнни очиб, ёд олиш қобилиятини оширади, овқат ҳазмини яхшилайди, юрак, меъда, кўз хасталикларига даво, кўз оғриғини йўқотади, кўзни равшан, назарни ўткир қилади, овозни чиройли қилади, юзни гўзаллаштиради, заковатни кучайтиради, қаришни секинлаштиради, хулласи ўлимдан бошқа кўплаб касалликларга шифодир.
Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид бўлмагани каби инсониятнинг етук табиблари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ана шу тавсиялари олдида бўйин эгаверадилар.
 
OSIYODate: Chorshanba, 06-Iyul-2011, 06:45 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
сано барги (маккаи сano)

Асма бинти Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “У кишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима ила ичингни тозалайсан?” деб сўрадилар. “Шубрим ила”, деди. “Иссиқ, қаттиқ”, дедилар. Кейин сано ила ич тозалаган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирор нарсада ўлимнинг шифоси бўлса, санода бўлар эди”, дедилар”. (Ат-Термизий ривояти)

Дорихона номланиши

Сано барги (Искандария саноси) – Sennae folium (Folium Sennae); ўткир (найза) барг сано меваси – Sennae fructus angustifoliae (Folliculi Sennae); Искандария саноси меваси – Sennae fructus acutifoliae (Folliculi Sennae).

Халқ орасидаги номи ва синонимлари: сано барги, Искандария барги, маккаи сано, узун (найза) барг кассия.

Ўсимликнинг ташқи кўриниши ва жўғрофик тарқалиши

Ўсимликнинг иккала турининг барг ва мевалари доривор сифатида ишлатилади. Ҳар иккала сано ўсимлиги бўйи 0,5-1,5 метрга етадиган ярим бута. Сано ўсимлиги ёввойи ҳолда Африканинг чўл ва ярим чўл вилоятларида (Судан, Нубия ва Қизил денгиз бўйида) ҳамда Арабистоннинг жанубида учрайди. Бир йиллик ўсимлик сифатида Ўрта Осиё ва Кавказда ўстирилади. Унинг мураккаб баргларининг 5-8 та баргчалари бўлиб, учида калта тиканаги бор. Баргчаларнинг иккиламчи томири асосий томирдан ўткир бурчак ҳосил қилиб чиқади ва учи билан бирлашиб, барг пластинкаси қиррасига параллел йўналган чизиқ ҳосил қилади.

Cassia acutifolia Del. Искандария порти орқали чет элга чиқарилгани учун у яна Африка, Миср ёки Искандария саноси деб ҳам юритилади. Бу сано ўсимлиги турининг мураккаб баргларининг 4-5 та баргчалари бўлиб, улар аввалги тур баргчаларидан икки баробар кичик. Бу тур ўсимлиги Нил дарёсининг юқори оқим ерларида ўстирилади.

Cassia anugustifolia Vahl. Ҳиндистонда ўстирилгани учун Ҳиндистон саноси деб аталади.

Сано ўсимлигининг гуллари сариқ рангда, барглар қўйнидан чиқувчи попук шаклида бўлади.Меваси – ялпоқ жигаррангли дуккаклар, узунлиги – 2-4 см,эни – тахминан 1 см.

Ёввойи ҳолда Осиё ва Африка чўлларида учрайди. Ҳиндистон, Покистон, Судан, Миср, Жанубий Украина, Краснодар ўлкаси, Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистонда бебаҳо шифобахш ўсимлик сифатида ўстирилади.

Маҳсулот тайёрлаш

Санонинг ҳосилини йиғиб олиш муддати, ўсимлик тўлиқ гуллаб, мева ҳосил қилган даврдан (ўсимликнинг барглари мовий рангга кирганда) бошланади. Биринчи навбатда 4—5 кун давомида пастки шохчалардаги барглар қўлда терилади. Иккинчи терим 20—25 кундан кейин амалга оширилади ва бу жараён совуқ тушгунча давом этади. Дорихоналар учун мўлжалланган маҳсулот хусусан культивация қилинган туридан тайёрланади. Бироқ баъзан ёввойи туридан тайёрланган маҳсулотлар ҳам учрайди. Санонинг териб олинган барглари салқин жойда, брезент устида ёйиб қуритилади. Ўсимликнинг уруғлари (дуккаклари) пишгандан кейин бир неча марта қўлда терилиб тозаланади ва қуритилади. Мевалари баргга ўхшаганлиги ва олдинги замонларда туғруқ вақтида кенг қўлланилганлиги боис уларни яна “оналик барглари” деб ҳам аташган. Баргларидан мевасига қараганда кўпроқ фойдалинилади. Маҳсулот кучсиз ўзига хос ҳид ва шиллиқ-аччиқроқ мазага эга.

Кимёвий таркиби

Ўткир баргли сано ўсимлиги баргида 6,17%, мевасида 2,70%, тор баргли сано баргида эса 3,77%, мевасида 4,6% гача антрацен унумларининг йиғиндиси (сеннозид А, сеннозид В, сеннозид С, сеннозид Э, реин, алой-эмодин, глюко-алой-эмодин, глюкореин ва бошқалар) бўлади. Сано барглари таркибида антрацен унумларидан ташқари, флавоноидлар (изорамнетин, кемпферол ва уларнинг гликозидлари) ҳамда салицилат ва бошқа органик кислоталар, смолалар ва жуда оз миқдорда алкалоидлар бор.Меваси таркибида смола бўлмайди.

Сано баргининг асосий таъсир этувчи антрагликозидлари сурги таъсирига эга. Улар овқатни ҳазм қилувчи ферментлар ва бактериал жараёнлар таъсирида қанд моддалари ва аглюконларга парчаланади. Аглюконлар ҳазм қилиш трактининг шиллиқ пардаси рецепторларини қўзғатиш хусусиятига эга. Бунда улар безларнинг шира чиқаришини активлаштирмайди, аммо ҳаракатлантирувчи фаолиятни кучайтиради. Буларнинг барчаси айниқса йўғон ичакда акс этади. Сано барги узоқ муддат терапевтик дозаларда истеъмол қилинса, организмга ҳеч қандай токсик таъсир этмайди. Бунда унинг организмга таъсири юмшоқ ва оғриқсиз бўлади. Антрагликозидлар суст сурги таъсирига эга, шунинг учун унинг дамламаси кечаси ётишдан олдин ичилади. Сано барги дамламасини узоқ муддат ичиш мумкин эмас, чунки унга одатланиб қолиш мумкин. Шунинг учун шифокор уни беморга бошқа сурги дорилар билан навбатма навбат ичиш учун белгиласа мақсадга мувофиқ бўлади.

Шифобахш таъсири ва ишлатилиши

Сано барги биз билган барча кучли сурги дориларининг энг ишончлиси ҳисобланади. У кўпгина ич сурадиган чойлар таркибида учрайди. Сано меваси ( “оналик барглари”) ҳам сурги сифатида ишлатилади, аммо у баргидан кўра кучсизроқ таъсир қилади. Сано барги ва мевасидан тайёрланган чой ва дамламалар ҳозирги кунда ҳам ич қотишга қарши восита сифатида халқ орасида кенг қўлланилади. Бироқ шу ерда таъкидлаб ўтиш жоизки, барча сурги воситаларидан, жумладан ўсимлик шаклидагидан ҳам, узоқ муддат фойдаланиш ярамайди, чунки бу ичакларни қўзғатиши ҳамда керакли минералларни организмдан чиқариб, инсон саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.

Сано барги ва меваси қачон ишлатилади:

- ич қотишларда,
- ичаклар фаолиятини тартибга солиш учун,
- сурункали атоник ич қотишларда,
- ҳомиладорлик давридаги ич қотишларда,
- жигар ва ўт пуфаги касалликлари билан хасталанган беморлар учун, бунда у сабурдан кўра афзалроқ,

- ичакларни юмшоқ ҳолда бир оз бўшатиш керак бўлган барча касалликларда, масалан, бавосил, орка чиқиш йўли атрофида тешиклар пайдо бўлганда ва тўғри ичакдаги операциялардан сўнгги ҳолатларда,

- рентгеноскопиядан олдин ичакларни бўшатиш керак бўлганда ҳамда қорин бўшлиғидаги операциялардан олдин ва кейин ишлатилади.

Хитойда ўткир (найза) барг сано севимли ва тез-тез ишлатиладиган ични юмшатувчи гиёҳдир. Хитой медицинасида сано баргининг кичик дозаси иштаҳани ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун истеъмол қилинади, катта дозалари эса сурги воситаси сифатида фойдалинилади. Хитой табиблари уни ич қотиш, шиш, олигоменорея (ҳайз циклининг бузилиши) ва глаукомали беморларга ичга қабул қилиш учун белгилайдилар. Конъюктивит, баъзи тери касалликлари ва пиодермияли беморларга эса ташқи фойдаланиш учун белгиланади.

АҚШ ва Канада аҳолиси “америка саноси” номи билан аталадиган мериленд кассиясини ишлатадилар. Бу ўсимлик барглари суст сурги таъсирига эга. (Klan, 1956)

Унинг барглари бавосилга қарши чойлар таркибига киради. Бу чойлар сурги дори ҳисобланади.

Ножўя таъсири

Узоқ муддат истеъмол қилишдан сақланинг; ичаклар беркилиб қолган ҳолларда истеъмол қилманг.

Сано барги ич сурувчи ва пешоб ҳайдовчи восита

Дамлама: 1 ош қошиқ сано барги устига бир стакан қайноқ сув солиб 3-4 соат дамланади. Дамламани кечаси ётишдан олдин қултумлаб ичинг. 7-10 соатдан сўнг дамлама ўз таъсирини кўрсатади.

Бавосилга қарши чой.Таркибий қисмлар: сано барглари, итшумурт пўстлоғи, бўйимодарон ўти (мингбарг), кориандр мевалари, қизилмия илдизи – барчаси 20 граммдан. Бир ош қошиқ аралашмага 200 мл қайноқ сув солиб 20 дақиқага дамлашга қўямиз. Сўнг сузгичдан ўтказамиз. ½-1 стакан дамламани кечаси ётишдан олдин ичинг.

Кунжут ва асалга сано уруғлари аралаштириб ейилса,жинсий қувватни оширади.
Сано барги уруғларини истеъмол қилиш эмизикли аёлларнингсутини кўпайтиради.
 
OSIYODate: Chorshanba, 06-Iyul-2011, 06:50 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Туя сути ва сийдиги билан даволаниш борасидаги илмий тадқиқотлар. Саратон ва гепатит В касалликларининг давоси




Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Оллоҳ таоло ҳар қандай дард юборганда унинг давосини ҳам юборгандир”.

Қадим замонларда, тиббий дезинфекцияловчи воситалар ҳали ихтиро қилинмаган кезларда, араблар туя сийдигини жароҳат ва яраларни дезинфекция қилиб тозалаш учун ишлатар эдилар. Ҳар қачонки таналарида лоҳаслик ёки ичакларида оғриқлар сезганларида, туя сийдиги ва сутини ичиб барча дардлардан фориғ бўлишар эди.

Кўчманчи араблар туя сийдиги ва сутини кўпгина хасталикларга шифо деб билишади ва ҳозирги кунга қадар ундан даво сифатида фойдаланиб келишмоқда. Масалан, тиш оғриқлари ва оғиз бўшлиғи дардларидан халос бўлиш учун улар оғизларини туя сийдиги билан чайқайдилар. Сочларини қалин, мустаҳкам қилиш ва қазғоқдан, ҳамда битлардан халос бўлиш учун бошларини туя сийдиги билан ювадилар. Ҳали урчимаган ёш туя сийдигидан тумовга қарши даво сифатида фойдаланадилар. Кўз шамоллаганида улар саҳрода ўтлаб юрган ёш урғочи туянинг сийдиги билан кўзларини ювадилар. Алоэ ва ёш урғочи туянинг сийдигидан тайёрланган қоришмани яра ва жароҳатларга суртиб, Аллоҳ инояти билан шифо топадилар. Умуман, саҳро араблари туя сийдигини одам бадани ва бошида чиққан чипқон ва яраларни даволовчи энг зўр даво воситаси деб ҳисоблайдилар.

Бундан ташқари кўчманчи араблар туя сийдигига бошқа баъзи бир унсурларни қўшиб, безгак тутган беморга ичтириб, уни даволайдилар. Аллергик ҳолатларда ва шамоллаганда улар туя сийдигини чуқур нафас олиб ҳидлайдилар, бунда улар цитрусли ўсимликлар олдида ўтлаб юрган туялар сийдигини мақул кўрадилар. Ёш туя сийдиги ва биринчи марта туққан туя сутидан тайёрланган “ал-макшура” деб номланадиган аралашмани эса улар кўпгина дардларга дармон сифатида ичадилар.

Туя сути ва сийдиги устида олиб борилган замонавий тадқиқотлар

Лаборатория тадқиқотлари давомида бир литр туя сийдиги таркибида қуйидаги унсурлар борлиги аниқланди:

- 10 грамм протеин,
- 27 грамм азот,
- 7 грамм альбумин,
- 10000 миллиграмм мочевина (карбамид, сийдик таркибида бўладиган кристалл модда),
- 29 миллиграмм креатин,
- 245 миллиграмм сийдик кислотаси,
- 108 грамм креатинин,
- 248 миллиграмм натрий,
- 8000 миллиграмм калий,
- 12 миллиграмм кальций,
- 246 миллиграмм магний,
- 59 микрограмм мис,
- 58 микрограмм темир,
- 22 микрограмм рух.
 
OSIYODate: Chorshanba, 06-Iyul-2011, 06:53 | Message # 5
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Пайғамбар табобатида туя сийдиги ва сути

Аллоҳ таоло айтади: “Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?” (“Ал-Ғошия” сураси, 17-оят)

Анас ибн Молик ривоят қиладилар: «Укл ва Урайна қабиласига мансуб бир неча кишилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, биз чорвадорлармиз, қишлоқ аҳли эмасмиз»,— дедилар ва Мадина об-ҳавосининг ёқмаганлигидан шикоят қилдилар. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир тўда туяларни туябони бирлан уларнинг тасарруфига топширдилар-да, саҳрога чиқиб туя сути ва сийдигидан дори тариқасида истеъмол қилмоқни буюрдилар.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «(Урайна қабиласига мансуб) бир гуруҳ одамлар бетоб эрди. Улар: «Ё Расулаллоҳ, бизга шаҳар (Мадина) ҳавоси хуш келмади, бошқа бошпана бериб, ҳам таом бирла таъминласангиз!» — деб илтимос қилишди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни Ҳарра деган ерга жойлаштириб, ихтиёрларига бир қанча туяларни ҳам бериб қўйдилар-да, «Буларнинг сутидан ичиб туринглар!» — дедилар.

Муқаддас Қуръон ва Пайғамбар суннати асносида олимлар туя сути ва сийдигини замонавий усуллар билан тадқиқ қилдилар. Тадқиқотлар ажойиб натижаларни берди, яъни бу натижалар туя сийдиги ва сутидан кўпгина касалликларни даволашда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатди.

Абдулазиз қироли университети доктори Ахлям аль-Авади туя сийдигининг замбаруқ ва бактерияларга бўлган таъсири устида ўтказган илмий тадқиқоти натижасида “Вазарин” препарати ишлаб чиқилди. “Вазарин” препарати туя сийдигидан тайёрланган бўлиб, уни кенг қўлланиш доирасига эга анбиотик сифатида ишлатиш мумкин. Унинг замбуруқ ва бактериялар, ҳамда экзема, аллергиялар, яллиғланган ғудда ва яралар, куйган жойлар, псориаз ва тирноқ, бармоқ ва оёқлардаги замбуруқлар туфайли юзага келган касалликлар каби тери хасталикларини даволашда самарали восита эканлиги тасдиқланди. Бу препарат – ўта хавфсиз, ножўя таъсирларга эга бўлмаган ва шу билан бирга арзон турадиган препарат ҳисобланади.

Мухаммадани Ахмад Абдулла истисқо (жигар сўлиши) касаллиги устида илмий тадқиқот олиб борди. Бунда ҳали тадқиқот бошланмасдан қорни сувдан шишиб чиққан 15 та бемор устида 15 кунлик илмий тажриба ўтказилди. Доктор осон ҳазм бўладиган қилиб тайёрланган туя сийдиги ва сути аралашмасининг муайян миқдорини ҳар бир беморга ҳар куни бериб борди. 15 кундан сўнг эса тадқиқот ҳайратланарли натижаларди берди: қорин шишиши йўқолиб, беморлар қорни ўзининг аввалги ҳолатига қайтди ва улар истисқодан тўла даволанишди. Бундан ташқари Мухаммадани жигар циррози билан хасталанган 25 та бемор устида илмий тажриба ўтказди: бу беморларнинг 15 таси жигарида ёғ йиғилиб қолганлиги, қолганлари эса бильгарциоз сабабли ушбу касалликка йўлиққан эди. Икки ой давомида доктор беморларга ҳар куни муайян миқдорда туя сийдигини ичишга бериб даволади. Бу муолажа барча беморларга ёрдам берди, баъзилари ҳатто муолажани яна икки ойга чўзиш хоҳишини билдиришди. Муолажа тугагач ўтказилган текширувлар ушбу беморларда жигар циррозининг асари ҳам қолмаганини тасдиқлади.

Мисрда доктор жигар ва буйрак касалликларини 21 кун давомида 100 мл ёш туя сийдигини ҳар куни эрталаб ва кечқурун тановул қилиш орқали даволаш мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бунда у беморлар зайтун мойига асосланган овқатланиш тартибига риоя қилишлари ва туя сийдигини ичишдан 4 соат олдин ва 4 соат кейин ҳеч нима тановул қилмасликлари кераклигини таъкидлади.
 
OSIYODate: Chorshanba, 06-Iyul-2011, 06:53 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Саратон (ўсма) касалини туя сути ва сийдиги билан даволаш

«Тарик ал-ҳидая фи дар махатир ал-жинн ваш-шаятин» китобининг муаллифи бадавийлардан бир гуруҳ одамлар лейкемия (қон саратони) касаллиги билан хасаталанган 4 кишини даволаганлари ҳақида гапириб ўтади: “Бу беморларнинг баъзилари турли хил даволанишлар кор қилмаганидан сўнг умидлари йўқолиб Лондондан тўғри саҳро араблари олдига келган кишилардир. Улардан баъзиларига эса аллақачон ўлим ташхиси қўйилган эди. Аммо Аллоҳ қудрати ва раҳмати банда фикр-мулоҳазаларидан зиёд ва буюкдир. Чўпонлар беморлар учун алоҳида чодирлар тайёрлаб, уларни ўша ерга жойлаштиришди ва 40 кунлик барча озиқ-овқатдан маҳрум қилишди. 40 кун давомида беморлар озуқа ва даво сифатида туя сийдиги аралаштирилган туя сутини истеъмол қилишди. Бунда асосан ёш (ҳали туғмаган) туя сийдигидан фаойдаланилди, чунки бундай туялар сийдиги фойдалироқ ва тезроқ таъсир этади, цитрусли ўсимликлар орасида ўтлаб юрган туяларнинг сути эса самаралироқ бўлади. Беморлар тўлиқ шифо топишди, улардан бири эса ўзини ҳатто қайта ёшаргандай ҳис қила бошлади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ раҳмати туфайли содир бўлди.

Мен бу каби воқеаларни кўп эшитганман, замонавий тиббиёт саратон касалидан даволай олмаганидан сўнг Аллоҳ таоло инояти билан бадавийлар ана шундай йўл билан кўп беморларни даволашган”.

Бадавийлар туя сийдигини “ал-вазар“ деб аташади. Даво сифатида уни ишлатиш усули: кофе чашкаси миқдорича (тахминан 3 ош қошиқ) туя сийдигига бир коса туя сути аралаштириб наҳорда ичилади. Бунда ёш ва саҳрода ўтлаб юрган туя сийдиги олинса, мақсадга мувофиқ бўлади.
 
OSIYODate: Chorshanba, 06-Iyul-2011, 06:55 | Message # 7
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Туя сути мева ва кўкатлар ўрнини боса олади

Илмий тадқиқотлар туя сути мева ва кўкатлар ўрнини боса олиш хусусиятига эканлигини аниқлади. Қишлоқ хўжалик министирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалик тадқиқотлари марказининг йирик қорамол тадқиқотлари бўлими раҳбари доктор Абдулати Камел туя сути таркибидаги саҳро одамлари учун зарурий витамин ва минераллар борасида шундай дейди: “Туя сути таркибида жуда кўп миқдорда витамин С мавжуд бўлиб, саҳрода яшовчилар учун у янги узилган мева ва кўкатлар ўрнини босувчи беназир неъмат ҳисобланади. Ҳар йили сут мавсумида унинг таркибидаги витамин ва минераллар концентрацияси ўсади, ҳолбуки туяларда сут мавсуми тўлиқ 12 ой давом этади, сигир ва буйволларда эса 7 ойдан ошмайди, қўйларда эса атиги 3 ой давом этади. Туя сутидаги витамин ва тузлар миқдори сигир сутидаги худди шу элементлар миқдоридан 3 баровар зиёд, одам (она) сутидаги элементларга қараганда эса 50 фоиз кўпроқ, аммо айни шу пайтда туя сутидаги казеин протеиннинг 70 % ни ташкил этади, шунинг учун у организм томонидан осонгина ҳазм қилинади ва одам танасига тезда сингиб кетади.

Туя сутидаги В1 ва В2 витаминлар миқдори ҳам қўй ва эчки сутидаги витаминларга нисбатан кўпроқдир. Туя сути буйрак хасталиклари, вос-вос ва кўкракдаги оғриқларни даволаш хусусиятига эга. Туя сути саҳро арабларининг асосий озуқаси ҳисобланади. Бадавийлар уни сутларнинг энг яхшиси деб билишади. Улар бу сутни кўпинча янги соғилган ҳолда ичишни мақул кўрадилар. Туялар сути фойдалилиги ва таркиби бўйича бир биридан фарқ қилиши мумкин. Бу фақрнинг сабаблари эса туянинг ирсияти, соғиш даври, урғочи туянинг ёши, уларнинг емаги ва ичган сув миқдори билан боғлиқ бўлиши мумкин”.
 
OSIYODate: Chorshanba, 06-Iyul-2011, 06:56 | Message # 8
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Туя сути таркибий қисмлари

Туя сути ишқорли ҳисобланади, аммо у жуда қисқа вақт ичида тезда ачиб қолиши мумкин. Унинг таъми жуда ширин ёки шўр бўлиши мумкин. Унинг таркибида протеин компонентлари (4% дан 25% гача), қаттиқ моддалар (10-15%), ёғлар (соғишнинг бошида – 2-3%), шакар моддалари, хусусан лактоза (3-6%), хлорид натрий (14-27%), ҳамда темир, калций, фосфор каби минераллар ва В2 ва С витаминлари мавжуд.

Туя сутидан даво сифатида фойдаланиш усуллари

Туя сутини даво сифатида ишлатиш усуллари ҳақида гапиришдан олдин, келинг, авваламбор азиз китобхонларимизга бадавийларнинг бу қимматбаҳо неъматга бўлган муносабатлари ҳақида бироз маълумот берайлик. Бадавийлар дунё халқлари орасида туя сутидан энг кўп фойдаланадиган кишилар ҳисобланади. Уларда «туя сути киради, аммо унга кириб бўлмайди» деган нақл бор. Бунинг маъноси шуки, туя сути бўлган жойда бошқа озиқ-овқатларга ҳожат йўқ. Бадавийларда туя сути ҳақида бир мақол бор: “Туя сути чанқоғни босиб, очликни кетказади”. Бундан ташқари улар бу сутни “очликни қондиради, ташналикни синдиради ва танани озуқа билан таъминлайди” деб сифатлайдилар, чунки туя сути сув ва бошқа барча озиқ-овқатлар ўрнини боса олади. Ҳар қачон улар сутни бировга узатсалар, улар “сутни ич ва ўзингни хавфдан сақлаб ол” деб айтишади. Араблар туя сутидан кўпгина дардларга даво сифатида фойдаланишган, масалан, чечак касаллиги, яралар, тиш оғриқлари, овқат ҳазм қилиш тизими хасталикларига қарши. Туя сутидан ҳатто турли хил заҳарларга қарши восита сифатида ҳам фойдаланишган. Даволаниш учун энг яхши сут – бу янги туққан туянинг 40 кун давомида келадиган сутидир; бунда сут оппоқ, хушбўй, хуштаъм, бироз ширин ва ўртача суюқликда бўлиши мақул; яхши жойларда ўтлаган ва яхши сувларни ичган мутаносиб тузилишга эга туя сути бўлса ҳам жуда яхшидир. Юқорида хадиси шарифларда туя сутининг баъзи бир касалликларни даволашдаги аҳамияти ҳақида гапириб ўтган эдик. Араблар “Туя сути - дардларга дармон” деб айтишади. Туя сути қонни янгиланишига яхшигина ёрдам беради, қуруқ баданларга рутубат бахш этади, вос-вос, ғам-андуҳ ва руҳий зарбалардан фориғ этади. Агар уни асал билан бирга ичса, у ички яраларни йирингли элементлардан тозалайди. Агар унга шакар қўшиб ичилса, у тери рангини очади ва терини тозалайди. Туя сути кўкрак касалликлари, хусусан зотилжамга қарши яхши даво ҳисобланади. Сил касаллиги билан хасталанган беморларга ҳам у яхши фойда қилади. Туя сути ҳақида Ар-Рози шундай дейди: “Янги туққан туянинг сути буйрак хасталикларини даволайди ва ёмон кайфиятдан халос этади”. Ибн Сино ўзининг “Ал-Қонун” китобида: “Дарҳақиқатки, урғочи туяларнинг сути фойдали дармондур, чунки унда равшанлик ва ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Бу сут жуда фойдали бўлиб, агарда киши уни озуқа ва сув ўрнида истеъмол қилса, у шифо топғусидур. Буни араб мамлакатига келган бир гуруҳ одамлар ўзларида синаб кўрганлар: улар араб ерларига келиб қолганида зарурият уларни шундай қилишга мажбур этди ва шундай қилиб улар даво топишди”. Туя сутидан даво сифатида фойдаланган бемор ёлғиз туя сутини тушликка тановул қилиши мақул ва шундан сўнг дам олиши лозим. Янги соғилган туя сути овқат ҳазм қилиш тизимини тозаловчи энг зўр восита ва энг яхши сурги дори ҳисобланади.

Ошқозони оғриган бир киши ҳақидаги ҳаётда ҳақиқаттан содир бўлган воқеа: Бир кишининг ошқозони оғриб, у кўпгина шифокор ва касалхоналарга мурожаат этибди, аммо дардига даво топмабди. Натижада унинг дарди оғирлашиб, у ҳатто юра олмайдиган даражагача этибди. Касалининг оғирлашиб бораётганлигини кўрган бемор қариндошидан уни чўлда истиқомат қилгувчи қариб қолган бувисини ўлимидан олдин кўриб келишига ёрдам беришини сўрабди. Қариндоши унинг айтганини қилибди. Бувиси беморни кўрганида унинг бу аҳволидан жуда ачинибди. Аммо қари кампир туя сути – кўпгина дардларга дармон эканлигини аниқ билар эди. У бемор учун соғлиги мустаҳкам, дориворли гиёҳларни еган урғочи туянинг сутидан соғади ва акасининг ўғлига уйидан 50 метр нарида бемор учун чодир тайёрлаб, беморни ўша жойга олиб боришини илтимос қилади. Бу киши қари кампирнинг айтганини қилади, чодир тайёрлаб, беморни ўша ерда жойлаштиради ва кампир соғиб берган сутни беморга ичтиради. Сутни ичгандан сўнг бир неча соат ўтиб бемор қорнида ғайритабиий ҳаракатларни ва чидаб бўлмайдиган оғриқларни сеза бошлайди. Шундан сўнг жуда қаттиқ ичи кетиб, ичидан ғалати бир парчалар чиққанини кўради… Бироз вақтдан сўнг бувиси яна туя сути соғиб беморга ичишга беради. Аввалги ҳолат яна такрорланиб, беморнинг яна ичи кетади. Учинчи мартасига бувиси беморга қатиқ бўлган туя сутини ичишга беради. Бу дафар ич кетиши тўхтаб, оғриқлар йўқолади ва у ўзини енгил ҳис қилиб, оч қолганини сезади, чунки бунгача у бир неча кун давомида иштаҳаси бўлмаганлиги боис ҳеч нима тановул қилмаган бўлади. Бувиси унга кулда, яъни кўмир ва кул ичида нон пишириб, уни роҳатбахш шўрва билан беморга узатади. Буларни еб бемор ўзини саломат ва хотиржам ҳис қила бошлайди. Бемор бувисиникида тўлиқ соғайгунича яшаб туради ва сўнг уйига, ўзининг аввалги ҳаёт тарзига, ўзининг ишларига соғлом, бақувват бўлиб қайтади, ҳолбуки бундан олдин у яшашдан умидини тўла узган бўлади.
 
OSIYODate: Chorshanba, 06-Iyul-2011, 06:57 | Message # 9
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Туя сути ва сийдиги ёрдамида вирусли гепатит В касаллигини даволаш тартиби

Бир курс даволаниш – 3 босқичдан иборат:
1- босқич
- сут (1л)
- сийдик (500мл)
- эзилган қора седана (тўлиқ 3 ош қошиқ қора седана талқони).

2 ҳафта давомида бир ичганда 100 гр қабул қилинади.
Суткасига 2 марта – эрталаб ва кечқурун;
Эрталаб оч қоринда ичилади ва шундан сўнг 2 соат давомида ҳеч нима тановул қилмаслик лозим (ҳатто сув).

Кечқурун оч қоринга ухлашдан олдин ичилади.

2 - босқич

(таркибий қисмлар юқорида кўрсатилганидек)
Аралашма 7 кун давомида, суткасига 3 маротаба ичилади (оч қоринга, ичгандан сўнг 2 соат давомида бирон нарса ейиш ва ичиш тақиқланади)

3 - босқич
- сут
- асал
- қора седана талқони
10 кун давомида суткасига 2 маротаба ичилади + мева ва сабзовотли парҳез;
ҳар куни янги сиқилган сабзи ва олма шарбати ичиш лозим.

Агар касаллик “ёш” (яъни касаллик бошланишига бир йилдан ортиқ бўлмаган) бўлса, унда бемор тезда, 1-2 курс давомида соғайиши мумкин, иншаАллоҳ.

Сут+сийдик аралашмасини 2 ҳафта совутгичда (холодильникда) сақлаш мумкин, чунки сийдик кучли бактерицид (бактерияларни ўлдирадиган) хусусиятга эга, аммо сут+асал аралашмасини 3 кундан ортиқ совутгичда сақлаб бўлмайди, чунки у тез ачийди, шунинг учун қолган қисмини музлатиб қўйиш мақул.

Диққат, эътиборингизни қуйидаги муҳим ҳолатга қаратаман: 1-чи ва 2-босқичлар давомида бемор сийдиги кўкимтир рангда ва жуда ёқимсиз ҳидли бўлиши мумкин. Бу организмда тозаланиш ва қайта тикланиш жараёни кетаётганлигидан далолат беради.

Яна бир муҳим нарса шуки, туя сути ва сийдиги билан даволаниш курси албатта Қуръон суралари ёрдамида даволаниш билан бирга олиб борилиши лозим: ҳар куни бемор ўзига ва аралашмага бир неча марта руқия ўқимоғи лозим.

Саратон касалини даволаш бироз фарқланади, бунда сийдик+сут аралашмасини қабул қилиш узоқроқ давом этади; касаллик қанчалик ўтказиб юборилганлигининг ҳам аҳамияти бор.
 
OSIYODate: Chorshanba, 06-Iyul-2011, 07:30 | Message # 10
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ал-Ҳижома (қон олдириш)

Араб тилида ҳижома сўзи “ал-ҳажм” ўзагидан келиб чиққан бўлиб, у “сўриш” деган маънони англатади. Ал-Ҳижома термини қон олдириш борасида ишлатилиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳим суннатларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда организмимиз турли хил токсинлар билан сув, ҳаво, озиқ-овқат ҳамда вакцина ва дори-дармонлар орқали заҳарланмоқда. Ана шу бизни ўраб олган сон-саноқсиз токсинлар мавжуд даврда организмни тозалаш борасида ҳижама янада актуал бўлиб қолмоқда.

Сахих ҳадисда хабар берилишича: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Уч нарсада дардга даво мавжуддир — асал ичмоқ, қон олдирмоқ ҳамда ярага тамға қиздириб босмоқ”. (Ал-Бухорий ривояти)

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳуривоят қиладилар: “Набий саллаллаҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Исро кечасида ҳар осмонда менга айтилди: “Эй Муҳаммад, умматингга ҳижома (қон олдиришни) қилдиришни амр эт…”. (Ибн Мoжаривояти).

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи ва саллам ҳижома қилдирганликлари ва ҳажжомга ҳақ тўлаганликлари ҳақида ривоят қиладилар. (Ал-Бухорий ва Муслим)

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қортиқчига (ҳажжом) ҳақ тўламоқ борасида сўраган эрдим, ул зот Абу Таййибаға қон олдирдилар-да, ҳақига икки соъ хурмо бердилар ва мавло (озод қилинган қул)ларига унинг қабиласидан олинадирган хирожни бироз камайтиришни тайинладилар”.(Ал-Бухорий ривояти).

Пайғамбаримизсаллаллаҳу алайҳи ва салламсўзларига биноан: “Сизлар қила оладиган даво муолажаларининг энг яхшиси – бу хижома (қон олдириш)дир”. (Ал-Бухари ва Муслим ривояти).
 
OSIYODate: Chorshanba, 06-Iyul-2011, 07:32 | Message # 11
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Қон олдирадиган вақт борасидаги тавсиялар

Ибн аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “(Ойнинг) 17-, 19-, 21-чи кунлари қон олдириш учун энг яхши вақтдир”. (Ат-Термизий ривояти). Шунга ўхшаш хадисларни бироз ўзгаришлари билан Ибн Можа, Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қиладилар.

Гарчи бу ҳадислар турли манбалардан келтирилган ва қайсидир даражада заиф бўлса-да, улар бир бирини қувватлаб келмоқда.

Имом Ибн ал-Қоййим (рахимуҳуллаҳ) айтади: “Бу ҳадислар уламолар ўзаро келишган фикрга тўғри келмоқда. Уларнинг фикрига кўра қон олдириш учун энг қулай вақт ойнинг иккинчи ярми бўлиб, ойнинг учинчи чорагида қон олдириш ой боши ва охирига нисбатан яхшироқдур. Аммо зарурият туғилган вақтда ой боши ёки охири бўлишидан қатъий назарҳижомат қилдирмоқ организм учун фойдалидур. Ойнинг қайси даври бўлмасин ҳар гал қон босими ошганида Адмад ибн Ханбал ўзларига ҳижомат қилдирганлар.

Бундан ташқари уламолар тўқ қоринда ҳижома қилдиришни тавсия этмайдилар, чунки бу меъда-ичак йўлларининг беркитилишига ва шу сабабли қаттиқ оғриқлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, хусусан агар овқат оғир ҳазм бўладиган ва сифатсиз бўлса.

Юқорида тавсия этилган қон олдириш кунлари – бу қўшимча эҳтиёткорлик чораси бўлиб, у адашиб соғликка зарар етказмаслик учун керакдур. Аммо агар бирон бир дардни даволаш зарурияти туғилса, ҳижомат қилмоқ лозимдур”.

Ал-Хафиз ибн Хажар (рахимуҳуллаҳ) айтадилар: “Табиблар сўзига биноан энг мутаасибҳижома –бу чўмилиб чиққандан сўнг икки ёки уч соат ўтганда, қорин на тўқ ва на оч бўлганда қилинган ҳижомадир. Қон олдириш кунлариборасидаИбн Можа ривоят қилади: “Ибн Умар разияллоҳу анҳуривоят қиладилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қон олдиришни, барокаллоҳу фикум, пайшанба ҳамда душанба ва сешанба кунларига белгиланглар, аммо чоршанба, жумъа, шанба ва якшанба кунлари қон олдирманглар”. Шу аснода ал-Халлол ривоят қиладики, Имом Ахмад юқорида зикр қилган кунларда қон олдиришни ёқтирмас эдилар, ҳолбуки ушбу ҳадис сахиҳлиги тасдиқланмаган эди”.

Абу Довуд ривоят қиладики, Абу Бакр разияллоҳу анҳусешанба кунлари қон олдирмас ва: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сешанба куни қон олдиришдан наҳий қилар ва:”У кун, қон кунидир. Унда бир соат бор, унда (қон) тўхтамас”, – дер эдилар”- деб айтди”.

Ойнинг иккинчи ярмида, хусусан учинчи чорагида, қилинган ҳижома ойнинг боши ёки охирида қилинган ҳижомадан кўра фойдалироқ эканлигини шифокорлар ҳам ўз навбатида тўғри деб топишди. Ал-Муваффақ ал-Боғдодий айтади: “Қамарий ойнинг бошида қон тез ва кўп оқади, охирида эса секин. Шунинг учун қон олдириш учун энг қулай вақт – ойнинг ўртасидир”.

Ушбу сўзлар ҳижома учун муайян кунларни тавсия этувчи ҳадислар қандайдир асосга таянганлигидан далолат бермоқда.Ўз навбатида шифокорлар ҳам буни тасдиқламоқда. Агар хижрий ойнинг 17-, 19- ёки 21-кунлари пайшанбага тўғри келса, унда бу қон олдириш учун энг қулай пайтдир. Бироқ бундан ҳижомани бошқа пайтда қилдирмоқ макруҳ деган хулоса чиқариш нотўғри.

Даволаниш усули сифатида қон олдиришни муайян вақт билан чегарамаслик керак. Бемор учун бунга зарурият пайдо бўлгандаёқ уни ҳижома қилиш лозимдир.

Аммо аввал ҳижомани тўғри амалга ошираётганингизга амин бўлишингиз зарур. Ҳижомани тажрибаси бор киши керакли анжомлар ёрдамида амалга ошириши лозим. Бундан ташқари ҳажжом бемор ошқозонига қон кириб қолмаслиги учун керакли эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак.

Шейх Мухаммад Салих ал-Мунаджид
 
OSIYODate: Shanba, 09-Iyul-2011, 16:15 | Message # 12
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Седана ва унинг шифобахш хусусиятлар

Табобатда седананинг ўрни бошқача. Седана инсон танасидаги иммунитет тизимини қувватлантиради ва бир қанча касалликларни даволашга сабаб бўлади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в.нинг “Седанада ўлимдан бошқа ҳамма касалликларга шифо бордир” (Маснад Аҳмад)ҳадиси шарифи билан унинг нақадар шифобахшлигини айтиб ўтганлар.
Ибн Сино эса “Седана – вужуд энергиясини тузатади, касалликлардан йўқ бўлган бактерияларни тиклайди” дея қайд этган.
Ўзбекистон аҳолиси седанани қадим-қадимдан ўз таомларида қўллаб келади. Ўзбек оби нонлари-ю, сомса-ю, патирларини седанасиз тасаввур қилиш қийин. Шу ўринда бунинг сабабини ҳам айтиб ўтсак, гўштли сомса, ёғли патир ва умуман хамир маҳсулотлари қийин ҳазм бўладиган таомлар сирасига киради. Седана эса ўз шифобахш хусусияти билан оғир таомларни ҳазм қилишга ёрдам беради. Ота-боболаримиз унинг бу хусусиятини яхши билган бўлсалар не ажаб.
Ислом инсоннинг табиатини мукаммал тарзда тушган диндир. Мусулмон сўзининг маъноси эса “таслим бўлиш”ни билдиради. Ислом буюрган ва Пайғамбаримиз салллалоҳу алайҳи васаллам бизга суннат қилиб қолдирган амаллар бизни ҳам руҳимизни, ҳам соғлиғимизни соғлом сақлашга хизмат қилади. Худди шундай 15 аср аввал шифобахш хусусиятлари айтиб ўтилган седана ҳам бугунга келиб буни илмий тасдиқлар билан исботламоқда.

1959 йилда турли ҳалқаро университетларда 200 дан ортиқ тадқиқотлар олиб борилди. Тадқиқот натижалари ҳайратланарли эди ва турли илмий журналларда чоп этилди.

1989 йил Покистон табобат журналида қора седананинг хусусиятлари ҳақида мақола эълон қилинди. 1992 йилда эса Дакки (Бангладеш) медицина университети департаменти седананинг антибактериал хусусиятлари 5 антибиотик: ампицилин, тетрациклин, катромокзазол, гентамицин ва налидикс. кислотасининг таъсилари билан солиштириб кўрилди. Олинган натижалар таҳсинга лойиқ – қора седана ёғи кўпгина бактерияларга қарши самаралироқ ишлаши ва ундан ташқари медицина препаратларига қаршилик кўрсатиши кучли бўлган вабо, е-коли (хом гўштларда учрайдиган инфекция тури) ва бошқа касалликларга таъсир қиларди.

Табобатда седананинг уруғи ва ёғидан фойдаланилади. Таркибида тана учун керакли моддалар мужассам. Унинг тухуми таркибида 38 % гидрокарбонат, 35 % турли ёғлар, 21 % альбумин (турли оқсиллар) бор. Қолган 6 % эса юздан ортиқ фойдали моддалар мавжуд.

Инсон танаси ёғни ишлаб чиқара олмагани учун уни ташқаридан олишга мажбур. Бир грамм седана инсонга зарур кунлик ёғ эҳтиёжини қондира олади. Докторлар седанани истеъмол қилиш йўлининг энг унумлиси уни эзиб ейиш эканлигини таъкидлашади. Седана имминитет тизимини мустаҳкамлаб, рак, ОИТС каби касалликларга қарши тавсия этилади. Қон босими, иситмани тушириши ва табиий антибиотик каби таъсир кучларига эга.

Шунингдек тана тизимини нормал ҳолига келиши учун седанини 4-6 ой истеъмол қилиш тавсия этилади. Ва яна баъзи докторларнинг тавсиясига кўра седанани маълум бир муддат эмас, умр бўйи истеъмол қилиш яхшироқ, чунки инсон бир умр соғлом бтанага муҳтож бўлади.
Седананинг қайси касалликларга шифо эканлигини қисқача санаб ўтсак.

Седана куч ва энергия берувчи, иммунитетни кўтарувчи, асаб тизими касалликлари, ички яралар (язва), гижжа, аёллардаги оғриқли ва анормал ҳайз цикли, рак касалликлари, нафас олиш йўллари касалликлари, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бўйрак ва жигар касалликлари, бош ва тиш оғриғи, шамоллаш, кўз хасталиклари, юрак, ошқозон касалликларига даво сифатида қўлланилади.
Танани умумий мустаҳкамлаш учун овқатдан сўнг 1 чой қошиқ қора седана (кунлик миқдор, бундан кўпайтириш тавсия этилмайди) истеъмол қилинади.

Седана ёғи шунингдек она сутини ҳам кўпайтиради.
Қора седана ёғи соч ўсишини яхшилайди ва сочларнинг эрта оқаришини олдини олади.
Ҳомиладорлик вақтида истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш лозим.

Фойдалари:
Микроб, вирус ва турли замбуруғли (грибковые) вирусларга қарши нобуд қилувчи таъсирга эга.
Қондаги шакар миқдорини тушуради.
Томир касалликларини тўсқинлик қилади.
Ҳазмни қўлайлаштиради.
Вужудни заҳарлардан тозалайди.
Яраларни тузалишига ва ҳўжайраларни янгиланишига ёрдам беради.
Аллергик касалликларга фойдали.
Иммунитет тизимини кучайтиради.
Гормонал тизим ва руҳ ҳолини соғломлаштиради.
Болаларда асаб ва тери касалликлари, астма ва аллергияда тавсия этилади.

Қўллаш услублари:
Касалликларни олдини олиш мақсадида эрталат ва кечқурун оч қоринга овқат ейишдан 15-20 дақиқа олдин 1 чой қошиғи янги янчилган седана ейиш керак. 6 ой мобайнида истеъмол қилиш керак.
Қон босими баландлиги учун: Наҳорда ва кечқурун оч қоринга овқатдан 15-20 дақиқа аввал 1 чой қошиғи седана ва қоврилмаган кунжут билан биргаликда янчилиб ейилади. Муолажа 6 ой давом этиши керак.
Седана чойи: Доим ичиб юрилиши керак бўлган чой. Бир стакан қайноқ сувга 1 чой қошиғи янги янчилган седана солинади, сўнгра усти ёпилиб 10 дақиқа тиндирилади. Сўнгра сузиб олиниб ичилади. Бир кунда 2-3 стакан ичиш мумкин.

Астма ва йўталда:
Кўкрак қафаси седана ёғи билан зайтун ёғи аралашмаси билан уқаланади. ¼ миқдорини тил остида ушланади.

Ич кетиши:
1 чой қошиқ седана ёғини бир пиёла қатиқ билан аралаштирилади. Бу аралашмани 3 кун мобайнида кунига 2 марта истеъмол қиланади.

Бош оғриғи:
1 ош қошиқ янчилган қора седана,
1 ош қошиқ янчилган анис,
1 ош қошиқ янчилган қалампирмунчоқ (гвоздика)
Овқатдан аввал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади. Қоришмани ютиш учун енгил бўлгунга қадар оғизда ушланади. Сув билан истеъмол қилманг!

Ревматизм:
Бироз миқдорда зайтун билан аралаштирилган седана ёғи қиздирилади, ва оғриқ бор жой бу аралашма билан уқаланади. Шунингдек уйқуга ётишдан аввал асал қўшилган седанали чой ичилади.

Тери касалликларида:
1.5 чой қошиқ седана ёғи 1 ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани юзга суриб 1 соат терида қолдирилади. Сўнгра совун билан ювиб ташланади.

Бош айланиши:
Седанали чой ичиш тавсия этилади. Шунингдек юз таги ва бўйин орқасига сурилади.

Қулоқ оғриганда:
Қулоқ оғриқларида ва инфекцион касалликларда қора седана ёғи қулоққа томизилади.

Тўлғоқ тутганда:
Тўлғоқ оғриқларини енгиллатиш учун седанани қизидириб, сўнгра асал солиб ичиш тавсия этилади.

Рак касалликларида:
Седана ёғини шикаст етган жойга сурилади. Кунига 3 марта 1 чой қошиқ седана ёғи ва 1 стакан янги чиқарилган сабзи суви (ичишдан аввал чайқатинг) ичиш керак. Бу ичимлик 3 ой давомида ичилади.

Хотирани яхшилаш учун:
Ялпизни қайнатиб олиб ва сўнгра уни асал ва 7 томчи седана ёғи билан аралаштирилади. Иссиқ ҳолатда хоҳлаган пайтингиз ичасиз. Шунингдек чой ва кофе ичишни камайтиринг.

Дангасаликка қарши:
10 томчи седана ёғини бир стакан апельсин соки билан биргаликда истеъмол қилинг. Диққат: Эрталабки намоздан сўнг ухламанг!
Седананинг янчилган ва асал билан аралаштирилган аралашмаси буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни эритишда ёрдам беради
 
OSIYODate: Dushanba, 11-Iyul-2011, 06:51 | Message # 13
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Hurmo – Quronda alohida ta’kidlangan meva va uning inson uchun foydalari

Hurmo – Quronda alohida ta’kidlangan meva va uning inson uchun foydalari

Quroni Karim oyatlarida “o’xshashi yo’q hurmolar” (Rahmon surasi, 68.) deya ta’riflangan hurmo mevasi iymon keltirganlar uchun va’da etilgan Jannat ne’matlari qatorida ta’kidlangandir. Alloh Ta’alo Quronda alohida zikr etgan ushbu mevaning kimyoviy tarkibi olimlar tomonidan o’rganilganda uning ko’plab o’ziga hos hususiyatlari yuzaga chiqdi.
Hurmo – eng qadimiy o’simlik turlaridan biri bo’lib, bugungi kunda nafaqat o’zining mayin, shirin ta’mi bilan balki o’ziga hos oziq hususiyatlari uchun maqul ko’rib iste’mol qilinadi.

Ushbu mevaning olimlar tomonidan yangidan yangi ajoyib hususiyatlarini tadqiq etilayotgani uning hushta’m ozuqa bo’lishi bilan birga bir qator kasalliklarga darmon ekanligini ham ko’rsatmoqda. Hurmoning foydasi va uni qachon iste’mol qilish insonga qanchalik zarur bo’lishi haqida “Maryam” surasining quyidagi oyatlarida ta’kidlangandir:

“Bas, to’lg’oq uni hurmo tanasiga olib bordi. U: “Koshki bundan oldin o’lsam edi va butunlay unutilib ketsam edi”, dedi. Uning ostidan: “Mahzun bo’lma, batahqiq, Robbing ostingdan oqar ariq qildi. Hurmo tanasini silkit, senga meva tushadi” deb nido qildi. Ye, ich, va ko’zing quvonsin. Bas, biror odamni ko’rar bo’lsang: “Man Rohmanga ro’za nazr qildim. Bugun inson zotiga zinhor gapirmasman”, degin”. (19-sura, 23-26 oyatlar)

Yuqorida keltirilgan surada, to’lg’oq payti Alloh Maryam onamizga hurmodan yeyishni buyurdi, bunda Yaratganning biz bandalari uchun buyuk hikmatini ko’rish mumkin. Hurmo homilador ayol va yangi tuqqan ayol uchun eng ma’qul tanlovdir. Bu ko’pgina olimlar tomonidan qabul qilingan ilmiy asosdir. Maryam onamizga ushbu va’hiy orqali to’lg’oqlari oson kechishi uchun hurmodan yeyishlarini tushuntirildi.. Hurmoning 60-65% foizini shakar tashkil etib, boshqa mevalar ichida bu eng yuqori ko’rsatkichdir. Shifokorlar homilador ayollarga tug’ish arafasuda va ko’z yorigan kuni tarkibida fruktoza miqdori ko’p bulgan oziq moddalardan iste’mol qilishni tavsiya etadilar. Chunki fruktoza holdan toygan organizmga kuch bag’ishlab, ayol organizmida bir qator kimyoviy kirishuvlarni sodir bo’lishida, jumladan, tug’ilgan zahotiyo’q bolaga zarur bo’lgan sutni ishlab chiqarishda ta’siri sezilarli darajada kattadir.

Bundan tashqari, tug’ish jarayonida ayol anchagina qon yo’qotadi. Bu esa organizmda shakar miqdorini pasayib ketishiga sabab bo’ladi. Hurmo avvalo organizmga qo’shimcha shakarni kirishi va qon bosimini tushib ketmasligi uchun muhimdir. Ushbu mevadagi yuqori kaloriya kasallik yoki charchash sabab zaiflashib qolgan odamga quvvat bag’shlaydi.

Yuqorida Maryam onamizga kelgan oyatlarda hurmoni onaga kuch bag’shlashi va ko’krak bezlarida sut ishlab chiqish jarayonining boshlanishini jadallashtirish hususiyatiga ega ekanligi Allohning bandalariga ko’rsatgan hikmatidir. Shuni alohida ta’kidlash joizki, hurmoda inson salomatligi va faolligi uchun zarur bo’lgan 10 dan ortiq unsurlar mavjud. Hozirgi zamon olimlari shunday qarorga kelishdiki, inson bir necha yillar mobaynida faqatgina hurmo va suv iste’mol qilib hayot kechirishi mumkin ekan110. (Tarjimon izohi: Payg’ambarimiz s.a.v va ularning ahllari bir necha kunlab qozon qaynatmay faqatgina hurmo bilan taomlanganlari haqida sahih hadislarda bayon etilgan). Dietalogiya sohasidagi shuhrat qozongan mutahassislardan biri V.H.W. Dowson ta’kidlashicha, bir dona hurmo va bir stakan sut insonning oziq moddalariga bo’lgan bir kunlik ehtiyojini qondiradi.111.
 
OSIYODate: Dushanba, 11-Iyul-2011, 06:53 | Message # 14
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Hurmo tarkibidagi kimyoviy oksitotsin moddasi zamonaviy tibbiyotda to’lg’oqni tezlashtiruvchi darmon sifatida qo’llaniladi. Ko’pgina ilmiy manbalarda oksitotsin “to’lg’oqni tezlashtiruvchi” vosita sifatida keltirilgan. Shunisi hayratlanarliki, tug’ruqdan so’ng darhol oksitotsin moddasi organizmga tushib ko’krak bezlarining sut ishlab chiqarish mehanizmini jadallashtiradi.

Gormon sifatida oksitotsin miya gipofizining orqa qismida ishlab chiqarilib, to’lg’oqni boshlanishi, bachadon va toz mushaklarini qisqarishini ta’minlash hususiyatiga ega. Barcha tug’ishdan oldin organizmdagi tayyorgarliklar ushbu gormon orqali boshlanadi. Gormonning mushak to’qimalariga, ona sutini ishlab chiqarilishini ta’minlashga va bachadon mushaklariga ta’siri kattadir.

Tug’ish jarayoni muvafaqqiyatli o’tishishi uchun bachadon mushaklari to’g’ri qisqarishi muhimdir, buning uchun esa oksitotsin zarurdir. Bola tug’ilgandan so’ng esa bu modda quyida ta’kidlanganidek sut ishlab chiqarishda faol ishtirok etadi.Birgina ushbu keltirilgan asosning o’zi Allohning kitobi Quronning ilohiy qudratini isbotlamoqda. Shuningdek, hurmoda yengil hazm bo’ladigan va tez singiydigan shakar – fruktoza mavjud bo’lib organism faoliyati uchun quvvat vositatisi hisoblanadi. Hurmodagi fruktoza oddiy shakar va glyukozadan farqli o’laroq qondagi shakar miqdorini keskin ko’tarib yubormaydi. Qondagi shakarning keskin oshishi ko’pgina jiddiy kasalliklarga olib keladi, eng avvalo shakarli diabedga. Shu bilan birga insonning ko’pgina ichki organlariga salbiy ta’sir ko’rsatadi, jumladan, buyraklar, ko’z nuri, yurak-qon tomirlari va asab tizimiga.
Hurmoda turli vitaminlar va minerallar miqdori ko’p bo’lib, ular kletchatka, yog’ va oqsillarga boydir. Mineral birikmalardan natriy, magniy, temir, sera, kaliy, fosfor va hlor, vitaminlardan esa vitamin A, betakarontin, B1, B2, B3 va B6 vitaminlari mavjud.

Ushbu mineral va vitaminlarning organizmga foydaliligi hususida bir nechagina misollar keltiramiz:

• Hurmoning 50% ni shakar tashkil qilganligi uchun nihoyatda oziq kuchi yuqori, organizmda juda tez hazm bo’lib fruktoza asab taranglashishini oldini oladi. Hurmo miya faoliyati uchun juda foydali bo’lib uning 2.2%ni oqsil shuningdek A, B1 va B2 vitaminlari tashkil etadi. Oqsil organizmni kasallik va infeksiyalarga qarshi immunitetini mustahkamlaydi. Vitamin A ko’z mushaklari, suyak, to’qima va tishlar uchun kerakli, B1 vitamini asab tizimiga katta ta’sir qiladi, B2 vitamini esa oqsil, uglevod va yog’larni parchalashda hizmat qilib organism va hujayralarni yangilanishi uchun kerakli quvvat bilan ta’minlaydi.

• Hurmoning oziq qiymati. Ushbu meva tarkibidagi inson uchun zarur minerallar, masalan, homilador ayollar uchun ayniqsa ilk homila davrida juda zarur bo’lgan foliy kislotasi (B9) miqdoriga bog’liqdir. Foliy kislotasi organizmda yangi qon hujayralarini paydo bo’lish jarayonida ishtirok etuvchi muhim vitamin, aminokislotalar – hujayralarni yangilanishida organizmning asosiy quruvchi materiali hisoblanadi. Homiladorlik davrida foliy kislotasiga kundalik talab ikki barobarga oshadi. Ushbi kislota yetishmasa organizmda to’htovsiz ishlab chiqariladigan qondagi eritrotsitlar soni oshadi, ammo ularning funktsional faoliyati susayadi, natijada kamqonlik asoratlari rivojlanib boradi. Bundan tashqari, foliy kislotasi hujayralarning ajrarilishida va genetik shakllanishida katta rol o’ynaydi. Suning uchun ham ona bachadonida bolaning rivojlanishida ona organizmida bu kislotaga ehtiyoj oshadi.
 
OSIYODate: Dushanba, 11-Iyul-2011, 06:54 | Message # 15
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

• Homiladorlik davrida ko’pgina ayollar ko’ngil aynish holatlari va fiziologik o’zgarishlarni boshdan kechiradi, bu vaqtda organizmning kaliyga bo’lgan ehtiyoji keskin ortadi va ona ushbu unsurni ovqat bilan birga iste’mol qilishi lozim bo’ladi. Kaliy hurmoda ko’p miqdorda mavjud bo’lib, bo’lajak onaning organizmida suv muvozanatini saqlab turishda juda foydalidir. Kaliy organizmga miyaga kislorod yetkazib berilishida yordam beradi va miya tiniqligini ta’minlaydi. Shu bilan bir qatorda, organizmda suyuqlik uchun zarur shilliq muhitni ta’minlab beradi, buyraklardan chiqitlar va toksinlarni chiqarib tashlashda yordam beradi. Yetarli miqdordagi kaliy qon bosimini oshib ketishiga to’sqinlik qiladi hamda teri uchun ham foydali hizmat qiladi.113

• Temir moddasi ushbu meva tarkibida ko’proq bo’lib, qizil qon hujayralarida gemoglabulin sintezini nazorat qiladi, kerakli miqdordagi hayotiy zarurat bo’lgan qizil qon katakchalari – eritritsitlar bilan ta’minlaydi. Bu esa kamqonlikni oldini olib ona rahmida bolaning me’yorda rivojlanishi uchun muhim hayotiy zaruratdir. Ma’lumki, eritrotsitlar kislorod va qondagi uglekislotalarni tashuvchi hisoblanadi va hujayralarni hayotiy faoliyatini taminlashda muhim ro’l o’ynaydi. Hurmoning temirga boyli tufayli inson bir kunda 15 donasidan iste’mol qilsa organizmning bir sutkalik temirga bo’lgan ehtiyojini qondiradi, shuningdek ushbu modda tanqisligi sababli yuzaga keladigan quvvatsizlik va kasalliklardan forig’ bo’ladi.

• Kaltsiy va fosfatlar hurmoda sezilarli miqdorda bo’lib, sog’lom skelet va tayanch-harakat apparatining shakllanishidagi asosiy unsur hisoblanadi. Doimiy ravishda hurmodan tanavvul qilib turish esa organizmni suyaklar zaiflashuvi va osteoporozdan himoya qiladi.

• Hurmoni insonlarga g’amguzor (stress) va ruhiy zo’riqish hollarida ularning ruhiy-jismoniy holatlarini mo’tadillashtirishga samarali ta’sir qilishini olimlar alohida ta’kidlashadi. Berkley universiteti tibbiyotshunoslari inson organizmiga B6 vitaminining ta’siri ustida olib borgan tadqiqotlariga ko’ra, hurmoda B6 vitamin foizi yuqori bo’lib, asab tizimi va mushaklar faoliyatini mustahkamlashda muhim rol o’ynaydi. Bundan tashqari, hurmo tarkibidagi magniy buyrak uchun juda zarur moddadir, kuniga 2-3 dona hurmodan iste’mol qilish inson organizmning magniyga bo’lgan bir sutkalik ehtiyojini qondirishi mumkin.114

• B1 vitamini – hurmo tarkibida yuqori ko’rsatkichda ekanligi bois asab tizimi sog’lig’ini saqlashda katta ta’sir ko’rasatadi. Shuningdek, B2vitamini organizmga uglevodlarni quvvatga aylanishiga hamda oqsil va yog’larni orgaizmning barcha ehtiyojlarini qondirishi uchun foydalanishda hizmat qiladi. B1 va B2 vitaminlari birgalikda organizmda ovqatlardan olinadigan oqsil, uglevod va yog’larni siqib uning quvvatga bo’lgan ehtiyojini ta’minlashda va hujayralarning yangilanish jarayonini davom etishida munosib hissa qo’shadi.

• Homiladorlik vaqtida ayollarda A vitaminiga ehtiyoj ortadi. Hurmo tarkibidagi A vitamin immunitetni va organizmning qarshi kurashuvini oshiradi, ko’z nuriga foydali ta’sir ko’rsatadi, suyaklar va tishlarni mustahkmlaydi. Ushbu meva betokarotinga juda boydir. 115. Betokarotin organism hujayralariga tushadigan molekulalarni nazorat qilib saraton hujayralarini rivojlanishini oldini olish hususiyatiga egadir.

• Hurmoning yana bir ajoyib hislati bor, uning tarkibida sezilarli miqdorda oqsil mavjud bo’lib, odatda bu boshqa mevalarda uchramaydi.116 Shuning uchun ham ushbu hususiyati organizmning kasalliklarga, infeksiyalarga qarshi kurashishini mustahkamlaydi, hujayralarni yangilanish jarayonini yahshilaydi va suyuqlikni organizmda taqsimlanishini bir ma’romga soladi. Masalan, go’sht ham qiymati yuqori mahsulot, ammo u ham hurmochalik foyda bera olmaydi, ayniqsa pishib yetilgan vaqtda hurmoni mineral va vitaminlar jamlanmasiga o’shatsa bo’ladi. Shuningdek, go’shtni ko’p istemol qilish bezarar deb bo’lmaydi, hazm qilinishiga uzoqroq vaqt kerak bo’ladi. Bundan tashqari har qanday go’shtda ham mavjud bo’lgan holosterin va toksinlar organizmda yig’ilib boradi, hurmo esa boshqa barcha o’simlikar qatori organizm sog’lig’i uchun eng foydali tanlovdir.

Ushbu ma’lumotlarning barchasi Buyuk Yaratguvchining cheksiz ilm sohibi va odamlarga mehribon ekanligini ko’rsatadi. Ko’rib turibmizki, hurmoning homiladorlikda foydaliligi va unda tug’ish arafasidagi ayolning organizmida kimyoviy jarayonlarning boshlanishida kerakli bo’lgan zaruriy kimyoviy birikmalar haqidagi ilm zamonaviy tibbiyotga ohirgi bir necha yillar mobaynida ayon bo’ldi, biroq ushbu ilmga ko’rsatmalar Quroni Karimda14asr ilgari bayon etilgandir.
 
OSIYODate: Dushanba, 11-Iyul-2011, 07:26 | Message # 16
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Zaytun



Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам. (Қуръони карим, Сура Тийн, 1).

Keyingi yillardagi tadqiqotlar zaytun mevasi nafaqat yoqimli taom, balki yaxshi sog’lik manbai ham ekanligini aniqladi. Zaytun mevasiga qo’shimcha ravishda, zaytun moyi ham muhim ozuqa manbaidir. Uning sog’likka keltiradigan foydalari quyidagicha umumlashtirilishi mumkin:

Yurak tomirlari va arterial sog’lik uchun foydalari

Zaytun mevasi va zaytun moyidagi ayrim yog’ kislotalari mono-to’yinmagan hisoblanadi. Mono to’yinmagan yog’ kislotalari tarkibida xolesterin bo’lmaydi. Shu sababli zaytun moyi xolesterin miqdorini oshirmaydi, balki uni nazorat ostida saqlab turadi. Zaytun moyi tarkibida inson tanasi uchun muhim bo’lgan omega-6 linoleik kislotasi ham mavjud. Mana shu xususiyati tufayli sog’lik muammolari bilan shug’ullanuvchi (Jahon Sog’liqni saqlash tashkiloti kabi) tashkilotlar aholisi arteriya qon tomirlari aterosklerozi va qandli diabet kasalligi bilan ko’p og’rigan davlatlarda iste’mol qilinadigan yog’ kislotalarning kamida 30% omega-6 dan iborat bo’lishi kerakligini tavsiya qiladi. Bu zaytunning ahamiyatini yanada ko’proq oshiradi.

Bu sohada olib borilgan izlanipshar bir hafta davomida kuniga 25 millilitr (taxminan ikki choy qoshiq) tabiiy zaytun moyi iste’mol qilgan odamlarda kam miqdorda zichligi kichik lipo-protein (yomon xolesterin) va ko’p miqdorda antioksidlovchi mavjud bo’lishini aniqladi. Antioksidlovchilar tanadagi erkin radikallar deb nomlanadigan zararli moddalarni neytrallash va hujayra buzilishining oldini olishi sababli juda muhimdir. Ko’plab izlanishlarda yana shu narsa aniqlandiki, zaytun moyini iste’mol qilish xolesterin miqdorini kamaytiradi va yurak kasalligining oldini oladi.

Zaytun moyi qon oqimidagi zararli xolesterin (zichligi kichik lipoprotein) miqdorini kamaytirishi va foydali xolesterin (zichligi yuqori lipoprotein) miqdorini ko’paytirishi bois u yurak hamda arteriya qon tomir kasalliklari bilan og’riydigan bemorlarga ham tavsiya etiladi. Yurak va arteriya qon tomir kasalliklari ko’p uchraydigan mamlakatlarda odatda yuqori xolesterin tarkibli to’yingan yog’lar iste’mol qilinadi.

Bundan tashqari, zaytun moyi omega-6 ning omega-3 ga bo’lgan nisbatiga zarar yetkazmaydi. Omega-3 va omega-6 larning tanada muayyan miqdorda bo’lishi juda muhim, chunki bularning nisbatidagi har qanday nomutanosibliklar ko’pgina kasalliklar, ayniqsa, yurak, immun tizimi va saraton kasalliklarining rivojlanishiga sabab bo’ladi. Shu sabablar tufayli ko’pchilik odamlar zaytun moyi sharofati bilan o’z salomatliklarini yaxshi ahvolda saqlab turishadi. Amerika Yurak salomatligi assotsiatsiyasi yurak xastaligi xavfini kamaytirish uchun ko’p miqdordagi mono-to’yinmagan yog’lar 30% gacha yog’i kamaytirilgan taomga muqobil bo’lishi mumkinligini ta’kidlaydi.
 
OSIYODate: Dushanba, 11-Iyul-2011, 07:27 | Message # 17
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Saraton kasalligining oldini olishi

“The Archives of Internal Medicine” (Ichki tibbiyot arxivlari) nomli nashrda chop etilgan bir izlanish ko’p miqdorda monoto’yinmagan yog’ iste’mol qiladigan ayollarda ko’krak saratonining kamroq rivojlanish xavfi tug’ilishi haqida yozadi. Buffalo universiteti hamda Nyu-York Davlat universiteti olimlari tomonidan olib borilgan boshqa bir izlanish esa zaytun moyi kabi o’simlik moylarida topiladigan yog’, ya’ni b-sitosterol, prostatada saraton hujayralari paydo bo’lishining oldini olishda yordam berishini isbotladi. Tadqiqotchilar shunday xulosaga kelishdiki, b-sitosterol hujayralar bo’linishiga buyruq beradigan hujayraning ichki aloqa tizimini kuchaytiradi va shu yo’sinda hujayra bo’linishi boshqarib bo’lmas darajaga yetmasdan saraton kasalligining oldi olinishi mumkin. Oksford universitetida shifokorlar tomonidan o’tkazilgan tadqiqot zaytun moyi ichak saratoniga qarshi himoyaviy ta’sirga ega ekanligini ko’rsatdi. Shifokorlar zaytun moyi ichak saratoni boshlanishining oldini olish uchun oshqozon kislotasi bilan reaksiyaga kirishishini aniqladilar. Oksford universiteti tadqiqotchilari yana shu narsani aniqlashdiki, zaytun moyi safro miqdorini kamaytirib, diamin fermenti oksidazasining miqdorini ko’paytiradi va shu tariqa organizmni nonormal hujayra o’sishi hamda saratondan himoya qiladi.
 
OSIYODate: Dushanba, 11-Iyul-2011, 07:31 | Message # 18
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Zaytun moyi va suyaklar Zaytun moyi

Zaytun moyi tarkibida mavjud bo’lgan E, A, B, D va K vitaminlari kattalar va bolalarda suyaklarning o’sib rivojlanishiga yordam berishi va kaltsiy miqdorini barqarorlashtirish orqali suyaklarni mustahkamlashi nuqtai nazaridan ayniqsa ahamiyatlidir. Ular oson hazm bo’lishi va o’z minerallari orqali tanada vitaminlarning ishlatilishiga yordam berishi tufayli yoshi kattalarga ham tavsiya etiladi. U suyakning minerallanishini ko’paytirish orqali kaltsiy yo’qolishining oldini ham oladi. Suyaklar organizmning mineral struktura ombori hisoblanadi. Suyaklarda mineral moddalar to’planishining yo’qolishi suyakning mo’rtlashishi kabi jiddiy asoratlarni keltirib chiqarishi mumkin. Zaytun moyi bu masalada eng foydali ta’sirga egadir.
 
OSIYODate: Dushanba, 11-Iyul-2011, 07:32 | Message # 19
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Qarishning oldini olishi

Zaytun moyi tarkibidagi vitaminlar hujayrani yangilash xususiyatiga egaligi sababli ular qariyalarni davolashda hamda terini oziqlantirish va himoya qilishda ham ishlatiladi. Oziq-ovqatlar tanamizda energiyaga aylanishi sababli oksidlovchi deb nomlanadigan ma’lum moddalar hosil bo’ladi. Zaytun moyining tarkibida uchraydigan ko’p miqdordagi antioksidlovchilar zararli moddalar keltiradigan ziyonning oldini oladi, bizning hujayralarimizni yangilaydi va to’qima hamda organlarning qarishini keyinga suradi. Zaytun moyi E vitaminiga ham boy bo’lib, bu vitamin tanamizdagi hujayralarni nobud qiluvchi va qarishga sabab bo’luvchi erkin radikallarni yo’qotadi.
 
OSIYODate: Dushanba, 11-Iyul-2011, 07:32 | Message # 20
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Bola rivojlanishiga qo’shadigan hissasi

Zaytun mevasi va zaytun moyida mavjud linoleik kislota (omega-6 yog’ kislotasi) tufayli ular yangi tug’ilgan chaqaloq hamda o’sayotgan bolalar uchun sog’lom ozuqa hisoblanadi. Linoleik kislotaning yetishmasligi bolalikda o’sishdan orqaga qolishga va turli teri kasalliklarining paydo bo’lishiga sabab bo’ladi.

Zaytun moyi tarkibida tanamizdagi zararli moddalarning halokatli ta’siridan himoya qila oladigan antioksidlovchi elementlar va inson salomatligi uchun katta ahamiyatga ega yog’ kislotalari mavjud. Bular tanadagi gormonlarga quvvat bo’ladi va hujayra membranasining shakllanishiga yordam beradi.

Zaytun moyi ona sutidagi kabi muvozanatlashgan polito’yinmagan tarkibga ega. Zaytun moyi inson tanasidan olib bo’lmaydigan yog’ kislotalarning yetarli manbai bo’lganligi sababli bola tanasi uchun katta ahamiyatga ega. Bu omillar zaytun moyining yangi tug’ilgan bolalar uchun juda muhimligini ko’rsatadi.

Bola miyasi va asab sistemasining tabiiy rivojlanishiga o’z hissasini qo’shishi bois, zaytun moyi mutaxassislar tomonidan homilador ayollar va onalarga iste’mol kilish uchun tavsiya etiladigan yagona moydir. Zaytun moyi tarkibida ona sutidagiga teng miqdorda linoleik kislota mavjud. Yog’siz sigir sutiga zaytun moyi qo’shilganda, u ona sutiga tenglashib, tabiiy ozuqa manbaiga aylanadi.
 
OSIYODate: Dushanba, 11-Iyul-2011, 07:33 | Message # 21
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Foydali zaytun moyi Qon bosimini tushirishi

2000 yil 27 martda “The Archives of Internal Medicine ” (Ichki tibbiyot arxivlari) nashrida chop etilgan bir izlanish yana bir bor zaytun moyining yuqori qon bosimiga nisbatan foydali ta’siriga urg’u beradi. Yuqori qon bosimini tushirish uchun ishlatiladigan dorilar zaytun barglaridan ham tayyorlanadi.
 
OSIYODate: Dushanba, 11-Iyul-2011, 07:34 | Message # 22
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ichki a’zolar uchun foydasi

Zaytun moyi issiq yoki sovuq holda iste’mol qilinishidan qat’i nazar, oshqozon kislotasi miqdorini kamaytirish orqali oshqozonni gastrit va yaralar kabi kasalliklardan himoya qiladi. Shuningdek, o’tni harakatga keltirib, uning faoliyatini yaxshi-laydi. U o’t pufagidan chiqadigan suyuqlikni tartibga soladi va o’t pufagida tosh paydo bo’lish xavfini kamaytiradi. Zaytun moyining tarkibida xlorid mavjud bo’lib, u jigar faoliyatiga yordam beradi va shu tariqa ortiqcha mahsulotlarni tanadan yo’qotishga ko’maklashadi. U miya arteriyalariga ham foydali ta’sir ko’rsatadi.

Bugungi kunda ko’pchilik olimlar zaytun moyiga asoslangan ovqatlanish tartibi ideal ozuqaviy modelni tashkil etadi, deb hisoblashadi. Bunday fazilatga ega zaytun mevasi va zaytun moyi har bir kishining kundalik ovqatlanish dasturidagi har bir taomning asosiy tarkibiy qismi bo’lishi kerak.
 
OSIYODate: Dushanba, 25-Iyul-2011, 13:01 | Message # 23
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Бўғимларни ҳижомат ёрдамида даволаш
Бугунги кунда жуда кўп кишилар шифокорларга бўғимлардаги оғриқлардан шикоят қилиб боришмоқда.

Қуруқ статистика сонларига биноан ҳар бир учинчи киши бўғим оғриғидан азият чекмоқда. Бу дарднинг пайдо бўлиш сабаблари эса кундан кун ортиб бормоқда:

* биринчидан, гиподинамия (камҳаракатлик), яъни тегишли меъёрда жисмоний оғирликнинг йўқлиги сабабли мушакларнинг заифлашуви ва тана вазни ошиши туфайли бўғимларга бўлган оғирликнинг ортишидир;

* иккинчидан, синтетик дори-дармон ва вакциналарни қабул қилиш, нотўғри овқатланиш, экологиянинг бузилиши ва турли хил руҳий зарбалар каби сабаблар бўғимлардаги яллиғланиш ва дегенератив жараёнлар ривожини келтириб чиқармоқда.

Одатда артроз ва артрит хасталиги билан касалланган беморларга шифокор ёзиб берган дори-дармонлар (оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дорилар) оғриқ ва яллиғланиш реакциясини босишга қаратилган бўлиб, аслида улар хасталикнинг асл сабабларини йўқ қилмайди, балки вақтинча оғриқ симптомларининг намоён бўлишини бартараф этиб туради.

Ўз инояти ила барча дардларга даво юборган куч-қудрат Эгаси бўлмиш Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам айтдилар:
ما أنزل الله من داءٍ إلا وأنزل له دواء، علمه من علمه، وجهله من جهله
“Аллоҳ дардларни нозил қилган, улар билан бирга даво усулларини (дориларни) ҳам. Кимдир уларни билади, кимдир билмайди”. (Ал-Бухорий)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам яна айтдилар:
خير ما تدوايتم به الحجامه
“Даволанишнинг энг яхши усули қон олдиришдир”. (Ал-Бухорий, Муслим)

Ҳурматли китобхон, тизза бўғими – инсон танасидаги энг катта бўғим бўлиб, у танадаги иккита энг узун суякни боғлайди ва туриш, юриш, зинага чиқиб-тушиш ва ҳ.з.лар каби кўпгина жисмоний ҳаракатлардаги муҳим вазифаларни амалга оширади.

Тиззага шикаст етказилиши, қарилик, тана вазнининг ошиши ҳамда кўп марталаб тепага кўтарилиш ва пастга тушишлар туфайли тиззаларнинг қаттиқ чарчаши сабабли уларга ўтказилган доимий босим натижасида бўғим тоғайлари юпқалашади ва заифлашади, бу эса тиззада қаттиқ оғриқларнинг пайдо бўлишига олиб келади ва тизза қуйидаги кўринишга келади:
 
OSIYODate: Dushanba, 25-Iyul-2011, 13:02 | Message # 24
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ҳижомат ёрдамида даволаш

Ҳижомат бу хуружни даволашда жуда яхши дармон бўлиб, у тоғайларни озиқлантирувчи ҳужайралардан суюқликни чиқаришга ёрдам беради, тоғайларнинг ишқаланиш даражасини камайтириб дардни секинлаштиради ва Аллоҳ марҳамати ила ҳижомат беморга самарали таъсир этади, иншаАллоҳ.

Шу сабабли биз тиззалари билан боғлиқ дардлари борларга ҳижомат қилишни тавсия этамиз.

Бу ҳолатда ҳижомат қуйидаги усулда амалга оширилади: соат стрелкасига қарши (тавоф йўналишида(1)) тизза атрофларига қуруқ банка қўйилади, лекин банка қўйишдан олдин бу жойларга ялпиз ёки зайтун мойи суртилади. Банка қўйилган жойлар қизармагунича ва бемор оғриқ сезмагунича банкалар олинмайди, чунки бу ҳолат банка қўйилган жойлардаги бўшлиқлардан суюқлик ажралиб чиққанлик ва қон айланишининг янгиланиши ишораси ҳисобланади, иншаАллоҳ.

Шундан сўнг тиззанинг икки томонига қортиқ қўйилади (қон олинади), агар касаллик оғир бўлса, тизза устидан (ўзидан) ва остидан қон олинади.
 
OSIYODate: Juma, 19-Avg-2011, 09:44 | Message # 25
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Барҳаёт суннатлар

Бугун биз 15 аср аввал Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг табобат борасида айтиб ўтган тавсиялари ҳақида ҳикоя қиламиз. Шифокорларнинг тадқиқ қилишларича, табобат жуда ҳам ривожланганига қарамай, бу тавсиялар табобат китобининг олтин зарварақларига муҳрланган. Бу тавсияларни берган инсон – Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламга тасанно айтиш мумкин. Ҳижратгача Мадинадаги одамларнинг кўпчилиги безгак касаллиги билан оғришгани ҳақида маълумотлар бор. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг шаҳар атрофида 30000 хурмо дарахтини экишга бошчилик қилганлар. (Хурмо дарахти намликни камайтириб ботқоқликларнинг қуришига сабаб бўлади).
Абул Баракатнинг китобларида ёзилишича, Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида “Вабо, ўлат каби
касалликлар тарқаган шаҳарга кирмангиз ҳам ва у ердан чиқиб ҳам кетмангиз” (Имом Бухорий) деган тавсияни берганлар. Улар бу билан карантинни жорий қилганлар. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам ўзларининг тавсияларини суннат тарзида бизга ҳам умримизни гўзаллаштирадиган ҳам охиратимиз озуқаси сифатида васият қилдилар:


Сақланган таомни еманг.

Овқатни жуда иссиқ ва жуда совуқ ҳолда истеъмол қилманг.

Қўлларингизни овқатдан олдин ва кейин ювинг.

Жуда туйиб овқат еманг.

Овқатни шошмасдан яхшилаб чайнаб енг.

Овқат вақтида сув, чой каби суюқликни кўп ичманг.

Қишда қувватлироқ овқат, ёзда эса енгил ҳазм бўладиган мева ва сабзавотлар танаввул қилинг.

Ибодат қилишингизда узум, хурмо ва зайтун сизга куч беради.

Чарчаганингизда ширинлик танаввул қилинг.

Синган, ёрилган идишдан нарса еманг ва ичманг.

Овқатни танҳоликда танаввул қилманг ва хурсанд ҳолда дастурхонга ўтиринг.

Овқатдан кейин Аллоҳга шукр айтинг.

Бир ойда бир кун бўлса ҳам рўза тутиб, танангизга дам беринг.

Асал енг – у минг хил касалликга дармондир. Бу хилдаги тавсияларни Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам минглаб берганлар. Мусо ибн Абу Хайяннинг «Ал-Халис” китобларида Расули акрам саллалоҳу алайҳи васалламнинг томоқ оғриғи ва кўз касалликларига берган ушбу тавсиялари келтирилган: “Қузиқорин теринг ва уларни уч кун қоронғу ва нам жойда сақланг. Уларда бир қават моғор пайдо бўлади. Қузиқоринларни чўпга кийдириб, оловда ушлаб туринг. Улар совугач, устидаги моғорни олиб, кўз атрофига (кўз касалликларида) ва томоққа (ангинада) суртинг”. Ҳозирги кун олимларининг айтишларича, бу ҳар бир дорихонада топиш мумкин бўлган пеницциллин бўлиб, бу дармонни Расул саллалоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср аввал тавсия этганлар. Бу яна бир бора Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг чексиз илм соҳиби эканликларини кўрсатади. Яна Муҳаммад мустафо саллалоҳу алайҳи васаллам кўзи оғриган кишиларга кўпроқ хурмо танаввул қилишни, иситма чиққанда баданни совуқ сувда чайишни тавсия этганлар. Буларнинг ҳаммасини ҳозиргача шифокорлар тавсия этадилар. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам даврларида йўтал, ўпка силига учраган беморларни тоғда, чўпонлар билан қолдиришган ва уларга кўпроқ сут ичишни буюришган. Бундай касаллар тоғнинг тоза ҳавосида табиий нарсалар билан даволанганларидан сўнг Мадинага қайтаришган. Набий саллалоҳу алайҳи васаллам вабо ва ўпка сили каби юқули касалликларга учраганларни одамлардан узоқлаштириш кераклигини таъкидлаганлар. Бу касалликларни қузғатувчи микроблар эканлигини олимлар 20 асрга келиб татқиқ қилишди. Карантин ҳам шу асрнинг бошларида шифокорлар тарафидан тавсия этила бошланди
 
OSIYODate: Juma, 19-Avg-2011, 09:46 | Message # 26
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Асаб толалари

Узун йиллар мобайнида асаб толалари тикланмаслиги ҳақидаги эшитиб келдик. Қариялик дарвозасида турган инсонларда йилига 100 минг нейронлар нобуд бўлиши оқибатида ҳаётдаги турли воқеаларни унутиш ҳам шу сўзларга асосланган. Ҳатто одамлар орасида қаттиқ асаби бузилган инсонга қарата «Асаб толалари тикланмайди», куйидаги огоҳлантиришлар ҳам бор.
«Замонамизнинг юқори технологиялари бу теорияни текшириб кўриш имконини берди», - деб ёзади америка «US news and world report" журнали, - «текширишларга кўра нейронлар нобуд бўлмайди. Нейронларни тиклаш эмас, балки уларнинг ишлаш тизимини тиклаш керак. Гап шундаки, баъзи асаб толалари «ишсизлик» оқибати ухлаб қоладилар, аммо бу уларни аввал тўплаган илм ва тажрибаларни унутмайди. Аммо бу ухлаб қолган клеткалар қанча узоқ ишламаса, уларни уйғотиш шунча қийин кечади.

1979 йилда АҚШда бу борада олиб борилган тадқиқотларда маълум бўлишича нерв толалари тикланиш хусусиятига эга. Орадан ўн йил ўтиб янги далиллар чиқа бошлади. Оқибатда Мэриленд штатининг тиббиёт институтида олиб борилган илмий изланишларда бу далиллар яна бир бор тасдиқланди.

Яна маъум бўлишича, қушларнинг ва майда ҳашоратларнинг нерв толалари ҳам бўлиниш хусусиятига эга. 1998 йилда олимлар тадқиқот натижаларини янгилашди, унда маълум қилинишича, инсон умри давомида мия янгиланиб бориш хусусиятига эга. Гиппокамп, яъни миянинг хусусан хотира учун жавоб берадиган қисмидаги толалар инсоннинг ёшидан қатъий назар бўлинади.
Шу хусусда бизнинг сўзимиз: Мусулмон қарияларда қарилик сабаб ақли ноқислашиши камдан кам учрайдиган ҳолат. Чунки Ислом таълимоти мусулмонларни тафаккур қилишга чақиради. Али разияллоҳу анҳудан келган ривоятга кўра, мусулмоннинг зеҳнини Қуръон ўқиш ва мисвок ишлатиш ўткирлаб туради. Шунда экан, қани тиловатга ва тафаккурга, диндошлар!
 
OSIYODate: Juma, 18-Noya-2011, 16:31 | Message # 27
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:


Бугун биз 15 аср аввал Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг табобат борасида айтиб ўтган тавсиялари ҳақида ҳикоя қиламиз. Шифокорларнинг тадқиқ қилишларича, табобат жуда ҳам ривожланганига қарамай, бу тавсиялар табобат китобининг олтин зарварақларига муҳрланган. Бу тавсияларни берган инсон – Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламга тасанно айтиш мумкин. Ҳижратгача Мадинадаги одамларнинг кўпчилиги безгак касаллиги билан оғришгани ҳақида маълумотлар бор. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг шаҳар атрофида 30000 хурмо дарахтини экишга бошчилик қилганлар. (Хурмо дарахти намликни камайтириб ботқоқликларнинг қуришига сабаб бўлади).

Абул Баракатнинг китобларида ёзилишича, Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида “Вабо, ўлат каби касалликлар тарқаган шаҳарга кирмангиз ҳам ва у ердан чиқиб ҳам кетмангиз” (Имом Бухорий) деган тавсияни берганлар. Улар бу билан карантинни жорий қилганлар. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам ўзларининг тавсияларини суннат тарзида бизга ҳам умримизни гўзаллаштирадиган ҳам охиратимиз озуқаси сифатида васият қилдилар:

Сақланган таомни еманг.

Овқатни жуда иссиқ ва жуда совуқ ҳолда истеъмол қилманг.

Қўлларингизни овқатдан олдин ва кейин ювинг.

Жуда туйиб овқат еманг.

Овқатни шошмасдан яхшилаб чайнаб енг.

Овқат вақтида сув, чой каби суюқликни кўп ичманг.

Қишда қувватлироқ овқат, ёзда эса енгил ҳазм бўладиган мева ва сабзавотлар танаввул қилинг.

Ибодат қилишингизда узум, хурмо ва зайтун сизга куч беради.

Чарчаганингизда ширинлик танаввул қилинг.

Синган, ёрилган идишдан нарса еманг ва ичманг.

Овқатни танҳоликда танаввул қилманг ва хурсанд ҳолда дастурхонга ўтиринг.

Овқатдан кейин Аллоҳга шукр айтинг.

Бир ойда бир кун бўлса ҳам рўза тутиб, танангизга дам беринг.

Асал енг – у минг хил касалликга дармондир. Бу хилдаги тавсияларни Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам минглаб берганлар. Мусо ибн Абу Хайяннинг «Ал-Халис” китобларида Расули акрам саллалоҳу алайҳи васалламнинг томоқ оғриғи ва кўз касалликларига берган ушбу тавсиялари келтирилган: “Қузиқорин теринг ва уларни уч кун қоронғу ва нам жойда сақланг. Уларда бир қават моғор пайдо бўлади. Қузиқоринларни чўпга кийдириб, оловда ушлаб туринг. Улар совугач, устидаги моғорни олиб, кўз атрофига (кўз касалликларида) ва томоққа (ангинада) суртинг”. Ҳозирги кун олимларининг айтишларича, бу ҳар бир дорихонада топиш мумкин бўлган пеницциллин бўлиб, бу дармонни Расул саллалоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср аввал тавсия этганлар. Бу яна бир бора Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг чексиз илм соҳиби эканликларини кўрсатади. Яна Муҳаммад мустафо саллалоҳу алайҳи васаллам кўзи оғриган кишиларга кўпроқ хурмо танаввул қилишни, иситма чиққанда баданни совуқ сувда чайишни тавсия этганлар. Буларнинг ҳаммасини ҳозиргача шифокорлар тавсия этадилар. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам даврларида йўтал, ўпка силига учраган беморларни тоғда, чўпонлар билан қолдиришган ва уларга кўпроқ сут ичишни буюришган. Бундай касаллар тоғнинг тоза ҳавосида табиий нарсалар билан даволанганларидан сўнг Мадинага қайтаришган. Набий саллалоҳу алайҳи васаллам вабо ва ўпка сили каби юқули касалликларга учраганларни одамлардан узоқлаштириш кераклигини таъкидлаганлар. Бу касалликларни қузғатувчи микроблар эканлигини олимлар 20 асрга келиб татқиқ қилишди. Карантин ҳам шу асрнинг бошларида шифокорлар тарафидан тавсия этила бошланди.
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: