RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 3
  • 1
  • 2
  • 3
  • »
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Dard borki darmon bor
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 10:58 | Message # 1
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Xoji Mengnazar Rustam o'gili.

Dard borki darmon, bor kitobidan
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:07 | Message # 2
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Мингбошнинг даволиги (Вьюнок)


1. Мингбошнинг 400 граммини 5 литр сувда мил-мил қайнатиб, докадан сузиб, 10 кун 3 маҳалдан ичилса, талвасага қарши фойда қилади, жароҳатларнинг оғриқларини қолдиради, яраларнинг битишини тезлаштиради. Сил ва бронхиал астма касалликларида шу қайнатмадан 20 граммдан ичиб юрилса, фойда қилади.

2. Қайнатмаси 15 кун 3 маҳал 20 граммдан оч ҳолда парҳези билан фалаж ва скелет мускулларининг тонуси кучайиб кетадиган бошқа касалликларда холинолитми модда тариқасида ичилса, фойда қилади.

3. Тропацин силлиқ мускуллар тонуси кучайиб кетадиган касалликлар (бронхиал астма, сийдик-тош ва ўт тош касалликлари, яра касалликлари) билан касалланган беморлар ва бола тушиши хавфи бор аёл кишилар қайнатмадан 10 кун 3 маҳал оч ҳолда парҳези билан 1 ош қошиқдан ичишса, яхши фойда қилади.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:09 | Message # 3
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Қора теракнинг хосиятлари

Қора терак Ўрта Осиёнинг кўпчилик сувли ва тоғли жойларида экиб ўстирилади.

1. Мевасини сирка билан аралаштириб, бир сутка қолдириб, 20 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинса, тутқаноқ касаллиги билан оғриган бемор тузалади.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:15 | Message # 4
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Қора ҳалиланинг даволиги


Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтибдирларки: «Сиз қора ҳалилани ичинг, у жаннат ўсимликларидандир. Унинг мазаси аччиқ, лекин ҳамма дардингизга шифо бўлади».

Жолинус ҳаким айтади: у (қора ҳалила) рангни тозалайди, мохов, талоқ ва бавосил иллатларига яхши шифо бўлади.

1. Агар талқонини 10 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан парҳези билан капаланса, балғам ва йўталларни даф қилади.

2. Талқони 10 кун 3 маҳал кўзга суртилса, кўзни равшан қилади, кўришни кучайтиради.

3. Талқони 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 чой қошиқдан капаланса (парҳези билан) эслаш қобилияти кучаяди.

4. Уни шундай 10 қун 3 маҳал 1 чой қошиқдан 3 маҳал истеъмол қилинса (парҳези билан) бош оғриқ, жигар сўлиш (истисқо) ва эски иситмалар даф бўлади.

5. Унинг ёғда қовурилгани 10 кун 3 маҳал ярим чой қошиқдан парҳез билан ичилса ёки ейилса, балғам ва сав-дони суради.

6. Ҳалила меъдани ва таом ҳазмини кучайтиради.

7. Қайнатмасига 10 кун 7-8 маҳал (парҳези билан) оғиз чайилса, тиш иллатларини даф қилади.

8. Агар бир йилгача ҳалила 1 маҳал оч ҳолда истеъмол қилинса, сочнинг қоралиги абадий сақланиб қолади.

9. Ҳалилани гулоб билан эзиб, кўзнинг ташқарисидан суртилса, кўздаги яллиғлани, қизилликка жуда катта фойда қилади (10 кун 3 маҳал парҳези билан даволаш керак).

Ҳалилани шаҳар бозорларидан топса бўлади.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:17 | Message # 5
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Сунбуланинг хосиятлари


Сунбула ҳамма мамлакатларнинг тоғли жойларида ўсади. Илдизи каврак илдизига ўхшайдиган кичик дарахт бўлиб, лойи билан қўпориб олинади. Илдиз толалари ниҳоят ингичка ва ҳидлидир. Дисқуридуснинг айтишича, (сунбуланинг) энг яхшиси толалари кўп қизғиш, сариқ рангли хили. Тилни ачиштиради. Сунбулани қазиб олишда қизиғи шундаки, ёпишган лой қўлни ювиш учун яхши бўлиб, уни хушбўй қилади.

1.Сунбула талқонини оқадиган яраларга 15 кун 3 маҳал сепиб боғланса, рутубатларини қуритади.

2.Сунбуланинг 300 граммини 3 литр сувда 30 дақиқа секин қайнатиб, иссиқ шишларга 10 кун 2 маҳалдан латтани тўйинтириб, боғлаб қўйилса, қайтаради.

3.Қайнатмаси 15 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, бошдаги рутубатларни қайтаради ва мияни ниҳоятда бақувват, кучли қилади.

4.Талқони 15 кун 3 маҳал сурма чўп билан кўз милкига суртилса, киприкларни ўстиради.

5.Қайнатмаси 20 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан оч ҳолда ичилса, хафақон ва кўкрак оғриқ касалликларига фойда қилади.

6.Қайнатмаси 20 кун 3 маҳал оч ҳолда 500 граммдан ичилса, ўпкани тозалайди ва уларга моддаларнинг оқишини тўхтатади.

7. Қайнатмасини 15 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, меъда ва жигар тиқилмаларини очади ва органларни қувватли қилади. Ҳамма хили ҳам сариқ касалликларига фойда қилади.

8. Қайси хили бўлмасин, қайнатмаси 10 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, меъда ачишини босади. Қайнатмасига сирка аралаштириб ичилса, томоқ касалига бешубҳа фойда қилади. Унинг талқони 3 маҳал 3 кун совуқ сув билан 1 чой қошиқдан капалаб устидан озроқ сув ичилса, кўнгил айнишига фойда қилади.

9. Унинг қайнатмасига 40 дақиқа ўтирилса, сийдик ҳайдайди ва бачадон шишларини кетказади, моддаларнинг ичкарига оқишига қаршилик қилади.

10.Сунбуланинг қайнатмасидан 10 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, ниҳоятда кўп кетаётган қонни тўхтатиш хусусиятига эгадир.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:18 | Message # 6
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Лоланинг хосиятлари


Баҳор пайтида қир-адирлар лолазорга бурканади. Лола кишиларда яхши кайфият уйғотиши билан бирга барги, гули ва уруғи ҳар хил касалларга даво бўлади.

1.Лоланинг гул сувини 2 кун 3 маҳалдан кўзга томизилса, кўз оғриғи ва кўз яраси тузалади.

2.Бадан терилари қуришиб ёрилса, лола гулининг сувини 5 кун 3 маҳалдан суртилса, тери ёрилишига фойда қилади, бегумон.

3.Гулининг сувини 10 кун 3 маҳалдан кўзга томизилса, кўз нурини кўпайтиради.

4.Уруғини янчиб, малҳам қилиб, 2 ой ҳар куни 2 маҳалдан пес (оқ)га боғлаб юрилса, яхши фойда қилади.

5.Кишининг совуқдан оёқ-қўли кафти ёрилса, уруғини қайнатиб, 12 кун 2 маҳалдан ёрилган жойларига пахта ёки докани қайнатмага тўйинтириб боғлаб юрилса, тузатади.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:39 | Message # 7
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Араб акациясининг хосиятлари


Дисқуридуснинг айтишича, акация дарахти Мисрда ва Ўрта Осиёнинг ҳамма ерларида ўсади. Тиканли ва тикани тикка эмас, бутоқлари ҳам шундай, оқ гули бор. Миср бақиласи каби ғилофли оқ меваси бор. Акация йиғиб, тўплаб, шираси қуйидагича олинади, меваси билан япроғи янчилади ва шираси чиқарилади. Баъзилар шундай йўл билан оладилар; сувга солиб эзиб, сувининг юзига чиққан нарсалари тўкилади; бу ишни сув тоза бўлгунча давом эттирилади. Сўнг ундан кулча ясалади ва керак вақтда давога ишлатилади.

1.Шу кулчадан 5 кун 3 маҳал 50 граммдан ейилса, парҳези билан қон оқиш касали тузалади.

2.Шу сувдан сиқиб олган ширасини 10 кун 3 маҳал 50 граммдан ейилса, бетга суртилса, сочни қорайтиради ва юзни силлиқ қилиб, рангни яхшилайди ва совуқдан юз ёрилганга фойда қилади.

3.Сув( устидаги ширасини 8 кун 4-5 маҳал милкларга суртилса фойда қилади, бегумон.

4. Сув юзидаги ширасини тухум оқи билан қўшиб, оловда куйганга ва иссиқ шишларга 10 кун 2 маҳал қўйиб боғланса, тузатади, бешубҳа.

5. Сув устидаги ширасини 10 кун 3 маҳал парҳези билан бўғинлар бўшаганда суртиб боғланса, фойда қилади.

6. Сув юзидаги ширасини 8 кун 3 маҳал оғиз яраларига суртилса яхши фойда қилади.

7. Сув юзидаги ширасини 10 кун 3 маҳал кўзга суртилса, кўзни кучли қилади (фақат Мисрдаги қора акация)нинг шираси ишлатилади холос.

8. Бу дорини ичиш, у билан клизма қилиш ва қуюқ қилиб суртиш ични боғлайди. Ичакнинг шилиниши ва қонли ич кетишда 8 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан қуйқа шираси ичилса, фойда қилади.

9.10 кун 3 маҳал қуйқаси 1 ош қошиқдан ичилса, бачадондан турли нарсаларнинг оқишини тўхтатади.

10. Кўтан ва бачадон чиқишини 10 кун 3 маҳал ичилса, қайтаради; икковининг ҳам бўшашида фойда қилади. Бу акация дарахти Ўзбекистоннинг ҳамма ерларида ўсади. Қора мевалиси Арабистонда ўсади, холос.

 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:41 | Message # 8
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Бангидевонанинг хосиятлари


Энг зарарли ва ёмон хили қорасидир. Ундан кейинги ўринда қизили туради. Оқ хили соғломроқ бўлиб, истеъмол қилинади. Иккита олдингиси истеъмол қилинмайди. Қорасининг гули арғувонтусда, қизилининг гули сариқ тусда бўлиб, оқ рангининг гули оқ тусда ёки сарғиш бўлади. Ҳамма иссиқ мамлакатларда ва Ўзбекистоннинг экин далаларида ўсади. Энг яхшиси оқ хилидир. Бу топилмаганда қизили истеъмол қилинади. Қора хили ишлатилмайди.

1.Баргини 6 кун 4-5 маҳал сигаретдай қилиб чекиб, тутуни ютилса, қон кетишни тўхтатади ва қўл-оёқ увишиши, зирқираб оғриган оғриқларга фойда қилади.

2.Таркибида қонни ивитиш ва қотириш хусусиятлари борлиги сабабли, ориқ киши кўп чекиб, тутуни ичига ютилса, уни семиртиради.

3.Шишлардаги оғриққа фойда қилади, моякларнинг қаттиқланишини тарқатади. Сарамос касалига фойда қилади. 15 кун 5-6 маҳал чекиб, тутунини ютиб юбориш керак.

4.Уни 15 кун 5-6 марта чекиб, тутунини ичга ютилса, ревматизмга фойда қилади, бешубҳа.

5.Агар япроғининг 14 грамми тилло шарбати билан ичилса, суяклар емирилишини тузатади.

6.Уни 5 кун 5-6 маҳал қулоқ оғриғига тутатилса тузалади.

7. 8 кун 6-7 маҳал чекиб, тутунини ичга ютиб юборилса, йўталларга фойда қилади.

8.Япроғининг 100 граммини 1 литр сувда қайнатиб, ҳомиладор бўлгандан кейин пайдо бўладиган кўкрак шишларига суртилса, шишларни эритиб қайтаради, бегумон.

9.Қайнатмасини 10 кун 3-4 маҳал бачадондаги оғриққа ва бачадондан қон оқишга 2 ош қошиқдан ичилса, тузатади.

10.Япроқ қайнатмасини 10 кун 5-6 маҳал мояк шишлариса суртилса, тузатади.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:43 | Message # 9
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Девпечакнинг хосиятлари


Девпечак янтоқ, бута дарахтлар, наъматак ва дарахтларга ёпишиб озиқланади, барглари чўзинчоқ, кичик-кичик уруғчалари чирмашиб кетган таналарда кетма-кет жойлашган. Танаси оч-қизил рангда бўлиб, уруғидан кўпаяди. Бир йиллик ёввойи ўсимлик мевали дарахтларга ёпишиб озиқланади ва уларнинг меваларига катта зарар келтиради.Девпечак мия, жигар тиқилмаларини очади. Балғам ва савдони ҳайдайди, бинафша билан бирга қўшиб ишлатса, сафрони қувади, тутқаноқ, жиннилик, босинқираш, савдодан юз берган васваса, фалаж, юз фалажи, увишиш, ич қотиш, томир тортиш, бўғин оғриғи, саратон (рак) ярасига фойда қилади.

1.Девпечакнинг 200 граммини 2 литр сувда секин қайнатиб, 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан парҳези билан ичилса, мия ва жигар тиқилмаларини очади.

2.Қайнатмаси 15 кун 3 маҳал 50 граммдан оч ҳолда ичилса, балғам ва савдони ҳайдайди.

3.Қайнатмаси 15кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, тутқаноқ ва жиннилик касалликларига фойда қилади.

4.Қайнатмаси 15 кун 3 маҳал оч ҳолда парҳези билан 50 граммдан ичилса, босинқираш, савдодан юз берган васваса касалликларига яхши фойда қилади.

5.Қайнатмаси парҳези билан 20 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, фалаж ва юз фалажига фойда қилади.

6.Қайнатмаси 13 кун 3 маҳал 50 граммдан оч ҳолда ичилса, бўғим оғриғига ва саратон (рак) яраларига фойда қилади.

7.Қайнатмасини 8 кун 3 маҳал оч ҳолда парҳези билан 50 граммдан ичилса, қорин дамлаш ва ич кетиш касалликлари бешубҳа тузалади, томир тортишиш касалларига ҳам фойда қилади.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:48 | Message # 10
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Оқ карракнинг хосиятлари


Оқ каррак тиканли бўлиб, ҳасакка ўхшайди. Танаси оқ, узунчоқ, гули гунафшаранг, уруғи думалоқ. Ўзбекистоннинг ҳамма қир-адирларида ўсади. Дориликдан ташқари чорва молларига озуқа ҳамдир.

1.Уруғининг 100 граммини 2 литр сувда 1 кун қолдириб, 30 дақиқа секин қайнатиб, 10 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, қотиб қолган қонни ивитиш ва тўхтатиш хусусиятига эгадир.

2.Ёпишқоқ (гел) илдизининг 200 граммини 1500 грамм сувда 1 кун қолдириб, 30 дақиқа секин қайнатиб, 10 кун 3 маҳал 50 граммдан парҳези билан ичилса, совитиш ва қуритиш хусусияти бор. Балғамли шишларни тузатади.

3.Қайнатмаси 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, бўғин, тиришиш ва болалар мушаклари бузилганда фойда қилади.

4.Илдиз қайнатмаси 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, қон туфлашда яхши фойда қилади.

5.Қайнатмаси 15 кун 3 маҳал ичилса, меъда ва ундаги тиқилмаларни очади ва фойда қилади.

6. Илдиз қайнатмаси 10 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, ични суради.

7. Илдиз қайнатмаси 11 кун 3 маҳал 50 граммдан оч ҳолда ичилса, ушланиб қолган сийдикни юриштиради.

8.Қайнатмасини 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан балғамли чўзма иситмаларга ичилса, фойда қилади.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:50 | Message # 11
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Чучукмиянинг даволиги


1.Чучукмия илдизидан 500 граммини 4 литр сувда мил-мил 1 соат қайнатиб 5 кун 3 маҳал овқатдан олдин 100 граммдан ичилса, йўтал барҳам топади. Парҳези: ширинлик, аччиқ, шўр нарсалар ва қовунни тўлиқ тузалгунга қадар истеъмол қилмаслик.

2.Худди шундай қилиб 5 кун 3 маҳал парҳези билан 100 граммдан ичилса, иситма ҳам даф бўлади.

3.Худди шундай қилиб, 15 кун 3 маҳал 100 граммдан парҳези билан ичилса, буйрак яраси тузалади.

4.Яна шундай қилиб, 5 кун 3 маҳал 100 граммдан парҳези билан ичилса, пешоб куйиб чиқиши даф бўлади.

5.Зарур вақтларда мия илдиз қиёмининг қотирилганини оч ҳолда 10 кун 3 маҳал овқатдан 1 соат олдин чигит катталигидай ейилса ҳам, юқорида номи зикр қилинган касалликлар тузалади.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 11:58 | Message # 12
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Ғуббак дарахтининг хосиятлари

Маҳаллий халқ уни «Қорачулак» деб атайди




1.Пўсти пастга қараб шилиниб, истеъмол қилинганда, орқадан кучли ич кетади. Юқорига қараб шилинганда истеъмол қилинса, оғиздан қайт қилинади. Ҳар икки ҳолатда ҳам кўпинча 3 маҳал 2 ош қошиқдан пўстлоқ талқони орқасидан қайноқроқ сув ичилади. Ёки 300 грамм пўстлоғининг янчилгани 3 литр сувда 30 минут аста-секин қайнатилади-да, қайнатмадан 150 грамм ичилса, жигар, ўт ва ичаклар иллатини яхшилаб, ич қотиши ва қорин дамини даф қилади.

2.Ич қотиш, қорин дамлаш узоқ йиллар давом этган бўлса, маккаи санони қайнатиб, 600 гр. бирдан ичилса, уч соатда ични суради, орқасидан губбак қайнатмасидан ҳам 2 ош қошиқ ичилса, касаллар бегумон тузалади.

3.Сариқ касаллигида ғуббак барги, пўстлоғи ва ёғоч қисми қайнатмасидан овқатдан 1 соат олдин, 3 маҳал 100 граммдан ичилади. Бемор 8-10 кунда тузалади ва асорат қолмайди.

Ғуббак ёғочи соя жойда қуритилиб, янчилиб, қайнатилиб, истеъмолга тайёрланади.

Даволаниш даврида парҳезга қатъий амал қилинади. Юз фоиз тузалгунча қатиқ, сут, қовурма овқатлар, палов, қовун, шўр, аччиқ ва совуқ нарсалардан тановул қилинмайди. Оилали бўлса, қўшилмайди.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 12:00 | Message # 13
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Тоғ арчаси уруғининг хосиятлари


Тоғ арчаси, асосан, барглари билан фарқ қилади, бир турининг уруғи қиррали кўсак шаклида бўлиб, кўсак ичида 5-8 тагача уруғ бўлади. Иккинчи турининг уруғи кўйлаги ичида бўлиб, битта уруғ жойлашган. Бу турининг барги тиканли ва ҳидли бўлади. Ҳар икки турининг барг органлари юлғунга ўхшайди. Халқ табобатида ишлатилади, уруғини туйиб, талқонига асал қўшиб ишлатилса, ёйилган, ҳидланган яраларга яхши фойда қилади.

1.Арча уруғи янчилиб, икки маҳал қўйиб боғланса, югурдак яраларнинг ёйилишини тўхтатади.

2.Арча уруғини темир идишда кунжут ёғида қорайгунча қайнатиб, қайнатмани 3 маҳал томизилса, қулоқ карлигида катта фойда қилади. (5 кун).

3.Талқони овқатдан 1 соат олдин, ярим чой қошиқдан кунига 3 маҳал капаланса юрак ўйнаш ва хафақонлик касаллигини тузатади.

4.Талқони қусишни тўхтатади, меъдага қувват беради, унинг дам бўлишини даф қилади.

5.Айниқса, узум шарбатида ёки сиркада бир кеча-кундуз ивитилса, жигар оғриғига яхши фойда қилади. (10 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан ейилса).

6.Тиканли арча баргига сирка ёки қўй гўштиғки тандир кабоб қилиб ейилса, таъми киши оғзидан кетмайди, организмга катта таъсир қилади.

7.Арча касалларни даволаш билан бирга табиатни гўзал қилиб, тоза ҳаво етиштириб беради.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 12:25 | Message # 14
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Сурманинг даволиги


Сурманинг энг яхшиси тошсиз бўлади.

1.Янчилган сурмага мол ёғи аралаштириб, устига қора нефть сепиб куйдириб, 10 кун 3 маҳал кўзга суртилса, кўздан сув оқиши тўхтайди, кўзнинг саломатлиги сақланади, ортиқча эт барҳам топади.

2.Сурмани ёғ билан қўшиб, оловда куйган аъзога сур-тилса, фойда қилади (ҳамма ёғҳам бўлаверади).

3.Жолинус айтадики: сурмага асал аралаштириб, 3 кун 3 маҳал кўзга суртилса, бош оғриғи йўқолади.
 
SAKINADate: Dushanba, 24-Dek-2012, 12:26 | Message # 15
Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status:
Ёввойи қора токнинг хосиятлари


Ёввойи қора токлар ҳамма тоғли жойларда ва тошлоқ, сернам ерларда ўсади. Меваси қора рангда бўлади.

1.Ток илдизининг 500 граммини 4 литр булоқ сувида 2 соат секин қайнатиб, 15 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, (парҳези билан) фалажга, бўғин оғриқларига фойда қилади.

2.Эрта баҳорда ўсимлик янги чиққан вақтда 10 кун 3 маҳал ёш барги ейилса, тутқаноққа фойда қилади. Илдиз ва баргини қўшиб қайнатиб, 15 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, ўпкани тозалайди.

Ўсимлик энди кўкарган вақтда ўзаги 8 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ейилса, сийдик ва ҳайз қонини ҳайдайди

 
  • Page 1 of 3
  • 1
  • 2
  • 3
  • »
Search:
This site uses cookies for better user experience. By continuing to browse the site you agree to the Cookie Policy.
UzigaBek online