Muslimalar uchun foydali maslahatlar
|
|
BAXOR | Дата: Payshanba, 11-Avg-2011, 06:20 | Сообщение # 1 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| Hurmatli muslimalar bu forumda islomiy- o'qigan va bilgan foydali maslahatlarimizni qoyib boramiz.Marhamat.
|
|
| |
DURDON | Дата: Payshanba, 11-Avg-2011, 06:29 | Сообщение # 2 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| АЁЛЛАР УЧУН РАМАЗОН НАСИҲАТЛАРИ Тайёрловчи: Дорул-Ватан нашриёти Таржимон: Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин. Биз муборак Рамазон ойининг кириши муносабати билан ушбу қисқа калималарни ва қимматли нидоларни муслима аёлларга бағишлаймиз. Аллоҳ таолодан бу насиҳатларни мўмина опа-сингилларимизга фойдали қилишини ва уларга Аллоҳга итоат қилишларида ҳамда бу улуғ ойда Аллоҳнинг розилиги ва мағфиратига етишишларида ёрдамчи қилишини сўраймиз. Биринчи насиҳат Рамазон биз шукр қилишимиз лозим бўлган неъматдир Муҳтарама опа-сингиллар! Рамазон ойи Аллоҳнинг мўмин бандаларига берган энг улуғ неъматларидан. Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, гуноҳлар мағфират қилинади, ажр-савоблар кўпайтирилади ва Аллоҳ бандаларини жаҳаннамдан озод қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «... Агар Рамазон ойи кирса, жаннат дарвозалари очилади, жаҳаннам қопқалари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади...».[1] «Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазон рўзасини тутса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади. Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазонда (кечалари) қоим бўлса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади».[2] Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: «Одам боласининг барча амаллари ўзи учун, фақат рўза Мен учундир. Унинг мукофатини ҳам Ўзим бераман».[3] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Рамазон ойининг ҳар кеча-кундузида Аллоҳнинг жаҳаннамдан озод қиладиган бандалари бор ва ҳар бир мусулмоннинг дуо қилса, ижобат қилинадиган бир дуоси бор».[4] Яна бу ойда қадр кечаси ҳам бор. «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир».[5] Муниса опа-сингиллар! Биз Рамазон ойининг баъзи фазилатларини зикр этдик. Бу Аллоҳнинг сизга берган неъматининг нечоғлик улуғлигини баён қилиб беради: Сизни бошқалардан афзал қилиб, Рамазон рўзаси ва қиёми учун тайёрлади. Ўтган Рамазонда биз билан бирга рўза тутган қанча кишилар ҳозир тупроқ остида, қабрларидалар. Бу неъмат учун Аллоҳга шукр қилинг, уни гуноҳлар ва маъсиятлар билан қарши олманг. Акс ҳолда, бу неъмат завол топади. Мана бу шоирнинг сўзи қандай ҳам яхши: Шукр эт, Аллоҳнинг иноятига, Токи гуноҳ сабаб топмасин завол. Омонлик фақат Ҳақ ибодатида, Ношукр бандага кўп оғир савол.
|
|
| |
DURDON | Дата: Payshanba, 11-Avg-2011, 06:31 | Сообщение # 3 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| Davomi...
Иккинчи насиҳат Рамазонни қандай қаршилаш керак? 1. Ҳақиқий тавба қилишга шошиш билан... «Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар».[6] 2. Ёлғон, ғийбат, чақимчилик, бузуқлик, мусиқа, жоҳилият ясан-тусани, номаҳрамлар билан аралашиш каби барча гуноҳлардан халос бўлиш билан... 3. Рамазонни солиҳ амаллар билан барпо қилишга ҳамда қимматли вақтларни беҳуда сарфламасликка қатъий ният ва олий ҳиммат билан... 4. Зикр, дуо, истиғфор ва Қуръон тиловатини кўпайтириш билан. 5. Беш вақт намозни ўз вақтида, хотиржамлик ва хушуъ ила адо қилиш билан. 6. Фарзларни бажаргандан кейин нафл ибодатларни ҳам комил адо қилиш билан. Учинчи насиҳат Муслима тутган рўзаси Аллоҳ ҳузурида қабул бўлиши учун рўзанинг фарзлари, суннатлари ва одобларини ўрганиши лозим. Аёллар рўзасига тегишли бўлган ҳукмларни келтириб ўтамиз. 1. Балоғатга етган, оқила, муқим (мусофир эмас), қодир (касал эмас), ҳайз ва нифос каби ман қилувчилардан холи ҳар бир муслима аёлга рўза тутиш фарз бўлади. 2. Агар навниҳол қиз кундузи балоғатга етса, куннинг қолган қисмида (рўзани бузувчи нарсалардан) тийилиши керак. Чунки унга рўза фарз бўлди. Ойнинг ўтган қисмининг рўзасини қазо қилиб тутиб бериши лозим эмас. Чунки у пайтда унга рўза вожиб эмас эди. 3. Фарз рўзада қалб билан ният қилиш шарт. Тил билан талаффуз қилинмайди. Шунингдек қазо рўза ва каффорат рўзалари каби вожиб рўзаларда ҳам ният шарт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кечаси рўза (тутишни ният) қилмаган кишига рўза йўқ. (Яъни рўзаси саҳиҳ эмас)».[7] Туннинг қайси қисмида ҳатто тонг киришидан бир лаҳза олдин бўлса ҳам ният қилсангиз, рўзангиз дуруст бўлади. 4. Қуйидагилар рўзани бузади: а) Емоқ, ичмоқ; б) Жимо; в) Қучоқлашганда, ўпганда эркак ёки аёлдан маний келиши; г) Озиқлантирувчи укол каби қувват бўладиган нарсаларни олиш; д) Қасддан қайт қилиш; е) Ҳайз ва нифос қонининг келиши. 1. Ҳайз кўрган аёл оқликни (яъни ҳайз тугагандан кейин чиқадиган оқиш суюқлик.. Бу билан аёл покланганини билади) кўрса, кечаси рўзани ният қилиб, рўза тутади. Агар аёл покланганини билолмаса, пахта ёки шунга ўхшаш нарса билан ҳайз ўрнини артади, тоза бўлса, рўза тутади, акс ҳолда, рўза тутмайди. 2. Ҳайз кўрган аёл ўз табиатида қолиши афзал. Аллоҳ унга ёзиб қўйган нарсага рози бўлсин ва ҳайзни тўсадиган ёки кечиктирадиган дориларни истеъмол қилмасин. Чунки бу (ҳайз) Аллоҳ таоло Одам алайҳис-салом қизларига ёзиб қўйган нарсадир. 3. Агар нифос кўрган аёл қирқ кун тўлмасдан покланса, рўза тутади ва намоз учун ғусл қилади. Агар нифоси қирқ кундан ўтиб кетса, рўза ва намоз ниятида ғусл қилади. Тўхтамаётган қонни истиҳоза деб эътиборга олади. Лекин ўша кунлар одатий ҳайз вақтига тўғри келса, ҳайз ҳисобланади. 4. Истиҳоза қони рўзани бузмайди. 5. Ҳомиладор ва эмизикли аёл рўза оғирлик қиладиган касалга қиёс қилинади. Оғиз очишлари жоиз. Улар қазосини тутиб беришади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини кечди. Ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзани кечди».[8] 6. Рўзадор эҳтиёж туғилганда таомни татиб кўриши мумкин. Лекин ютиб юбормайди. Оғзига олган таомни туфлаб ташлаши рўзасини бузмайди гарчи унинг таъмини димоғида топса ҳам. 7. Шомга азон айтилиши билан намоздан олдин ифторликни тезлатиш, саҳарликни эса бомдод азонигача кечиктириш мустаҳаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Инсонлар модомики ифторликни тезлаштирар эканлар, яхшиликда давом этадилар».[9]
|
|
| |
DURDON | Дата: Payshanba, 11-Avg-2011, 06:33 | Сообщение # 4 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| Davomi...
Тўртинчи насиҳат Рамазон рўза ойи, таом ойи эмас! Аллоҳ Рамазон рўзасини мусулмонлар сабрга одатланиши учун фарз қилган. Токи улар нафсларини ва шаҳватларини тиювчи, Роббиларига тақво қилувчи бўлсинлар. «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди».[10] Салафларнинг биридан: «Рўза нима учун машруъ қилинган?»- деб сўралди. У жавоб берди: «Бой ҳам очлик нималигини билиши учун. Шунда камбағални унутмайди». Афсуски кўпчилик бу улуғ ойда исрофгарчиликка йўл қўйишади. Аксар оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар миқдори ва тури йилнинг бошқа ойларига нисбатан кўпроқ. Фақат Аллоҳ раҳм қилганлар бундан мустасно. Шунингдек аёл кунининг кўп қисмини ошхонада турли таомлар ва пишириқлар тайёрлаш билан ўтказади. Энди у қачон Қуръон ўқийди? Қачон Аллоҳни зикр қилиб, У Зотга дуо ва истиғфор билан юзланади? Қачон рўза ҳукмлари ва кечаси қоим бўлиш одобларини ўрганади? Қачон Аллоҳга итоат қилиш учун фурсат топади? Муҳтарама опа-сингиллар! Бу ойни Аллоҳга итоат, ибодат қилмасдан беҳуда ўтказиб юборишдан эҳтиёт бўлинг! Дарҳақиқат Рамазонга етиб, гуноҳлари кечирилмаган кимса бахтсиз бўлибди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одам боласи қориндан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига белини тутиб турадиган бир неча луқма таом кифоя. Жуда бўлмаса, қориннинг учдан бири таомига, учдан бири ичимлигига ва яна учдан бири эса нафас олишигадир».[11] Бешинчи насиҳат Рамазон – Қуръон ойидир Рамазон ойининг Қуръон билан ўзига хос боғлиқлиги бор. «(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва Фурқон (ҳақ билан ботилни ажратувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган».[12] Рамазон ва Қуръон бир-бирига боғлиқдир. Рамазон зикр қилинганда Қуръон ҳам зикр қилинади. Ибн Аббос розияллҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг энг қўли очиғи эдилар. Рамазонда Жаброил алайҳис-салом билан учрашган пайтларида яна ҳам сахийроқ бўлар эдилар. Жаброил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Рамазоннинг ҳар кечасида келарди ва Қуръондан таълим берарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳис-салом билан учрашган пайтларида ҳур шамолдан ҳам яхшиликни (улашувчи) сахийроқ бўлар эдилар».[13] Демак Рамазон тунлари Қуръон тиловат қилиш ва Қуръондан дарс қилиш мустаҳаб экан. Чунки кечаси ташвишлар тин олади. Инсон бир хотиржамлик туяди. «Албатта кечаси (ибодат учун бедор бўлиб) туриш (тун уйқу-ором вақти бўлгани сабабли) жуда оғир юкдир ва (лекин у пайтда кундузги безовталиклар бўлмагани учун) энг тўғри сўздир».[14] Салафлар Рамазонни Қуръон тиловати билан ўтказардилар. Баъзилари Рамазоннинг ҳар ўн кечасида қоим бўлиб Қуръонни хатм қилардилар. Қатода ҳар доим етти кунда хатм қиларди. Рамазонда эса уч кунда хатм қиларди. Охирги ўн кунлигида ҳар кеча хатм қиларди. Зуҳрий Рамазон ойи кирса, «Бу ой Қуръон тиловат қилиш ва таом бериш ойидир»- деб айтарди. Ибн Абдулҳакам айтади: «Молик Рамазон ойи кирганида ҳадис ўқишни ва илм мажлисларини тарк қилиб, мусҳафдан Қуръон тиловат қилишга киришар эди». Абдураззоқ айтади: «Суфён Саврий Рамазон ойи кирганда барча нафл ибодатларни тарк қилиб, Қуръон тиловатига киришарди». Сиз ҳам Қуръон тиловатини одат қилиб олинг. Шунда қалбингиз уйғонади, нафсингиз покланади ва аъзоларингиз Аллоҳ ҳукмига бўйсунади. Иншааллоҳ Қиёмат куни Қуръоннинг шафоатига ноил бўласиз. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Рўза ва Қуръон Қиёмат куни бандага шафоатчи бўлади. Рўза айтади: «Эй Роббим. Мен уни таомдан ва шаҳватдан тўсдим. Мени унга шафоатчи қилгин». Қуръон айтади: «Мен уни кечаси уйқудан тўсдим. Мени унга шафоатчи қилгин». Ҳар иккаласи шафоатчи қилинади».[15] Олтинчи насиҳат Рамазон саховат ва эҳсон ойидир Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларни садақа қилишга чақириб, шундай дедилар: «Эй аёллар! Садақа қилинглар ва кўп истиғфор айтинглар. Жаҳаннам аҳлининг кўпчилиги сизлардан эканини кўрдим».[16] «Эй аёллар! Тақинчоқларингиздан бўлса ҳам, садақа қилинглар».[17] Оиша разияллоҳу анҳо онамиз бир куни юз минг садақа қилиб юбордилар. Ўша куни рўзадор эдилар. Хизматчиси айтди: «Инфоқ-эҳсон қилган нарсаларингиздан бир дирҳамига ифторлик қилишингиз учун гўшт сотиб олсангиз бўларди-ку?». Оиша разияллоҳу анҳо айтдилар: «Агар эслатганингда, шундай қилган бўлардим». Рамазонда қилинган саховат бошқа ойда қилинган эҳсондан афзалдир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда ҳур эсадиган шамолдан ҳам сахийроқ бўлар эдилар. У кишининг сахийликлари саховатнинг барча турларини ўз ичига олар эди. Аллоҳнинг динини ғолиб қилишда ва бандаларни тўғри йўлга бошлашда Аллоҳ учун илмини, молини ва жонини сарфлар эдилар. Инсонларга кўп томонлама фойда етказар эдилар. Очларни таомлантирар, ваъз-насиҳат қилар, ҳожатларини раво этиб, оғирларини енгил қилар эдилар. Рўзадорларга таом бериш Рамазондаги саховатлар жумласидандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ҳам рўзадорнинг ажридек ажр бўлади. Лекин (бу билан) рўзадорнинг ажридан бирор нарса камаймайди».[18] Шунингдек ажри мудом етиб турувчи садақа (садақаи жория)га ҳам ҳарис бўлинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одам боласи вафот этса, амали тўхтайди. Фақат уч нарса тўхтамасдан давом этиб туради; Жорий садақа, фойдаланиладиган илм ёки уни дуо қиладиган солиҳ фарзанд».[19]
|
|
| |
DURDON | Дата: Payshanba, 11-Avg-2011, 06:36 | Сообщение # 5 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| Davomi..
Еттинчи насиҳат Рамазон – кечалари қоим бўлиш ойидир «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечалари намоз ўқиб қоим турардилар. Ҳатто оёқлари шишиб кетарди. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдилар: «Ё Расулуллоҳ! Сиз нимага бундай қиляпсиз, ваҳоланки сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингиз кечирилган-ку?». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Шукр қилувчи банда бўлмайинми».[20] Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазонда (кечалари) қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».[21] Аёл ҳам намоз учун масжидга чиқиши мумкин. Лекин уйда ўқиган намози афзал. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёлларингизни масжиддан тўсманглар. (Лекин) уйлари улар учун яхшироқдир».[22] Ҳофиз ад-Димётий айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вақтларида аёллар намозга чиқсалар, кийимлари, ёпинчиқлари билан ўраниб чиқардилар. Ғира-ширада уларни таниб бўлмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиб салом берсалар, эркакларга: «Аёллар кетгунларича жойларингда ўтиринглар!»- дер эдилар. Шундай бўлса ҳам Расулуллоҳ: «Уйларида ўқиган намозлари афзал»- деб айтдилар. Энди бўяниб, ясан-тусан қилиб, «танноз» бўлиб кўчага чиқадиган аёллар хусусида нима дейсиз?!. Оиша разияллоҳу анҳо айтдилар: «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларнинг у кишидан кейин нималар қилганларини билганларида, уларни масжидга чиқишдан тўсиб қўйган бўлар эдилар». Бу Оиша онамизнинг ўз даврларидаги аёллар хусусида гапирган сўзлари, у зот бизнинг замона аёлларини кўрганларида нима дер эдилар?!». Оқила аёл масжидга чиқмоқчи бўлса, салафларнинг аёллари каби ўраниб, мастура бўлиб чиқиши керак. Аёлнинг нияти тўғри бўлсин. Яъни намозни адо қилиш учун ва Аллоҳнинг оятларини эшитиш учун боряпман, деб ният қилиб олсин. Бу уни хотиржамлик, виқор ва бошқаларнинг этиборини ўзига тортмасдан юришга чақиради. Аёл кишига уйидан чиқаётганида хушбўйлик сепиш мумкин эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қайси аёл хушбўйлик сепса, биз билан бирга хуфтон намозига ҳозир бўлмасин».[23] Аёллар агар ўз ҳолига ташлаб қўйилса йиғлаб, бақириб ёки масжиддаги нарсаларни ўйнаб, атрофдаги мусулмонлар хаёлини чалғитадиган ёш болаларни ўзлари билан бирга намозга олиб чиқмасинлар. Саккизинчи насиҳат Тана аъзоларининг рўзаси Муҳтарама опа-сингиллар! Рўзадор ўзининг аъзоларини гуноҳлардан тияди. Кўзлари ҳаромга қарашдан, қулоқлари ёлғон, ғийбат, чақимчилик, мусиқа каби ҳаром овозларни эшитишдан тийилади. Қўллари зулмдан, оёқлари ҳаромга боришдан, тили ғийбат, ёлғон, туҳмат ва бузуқ сўзлардан, қорни еб-ичишдан ҳамда фаржи қўшилишдан тийилади. Фақат фойдали ва яхши сўзларни сўзлайди. Рўзасига зарар етказадиган ёки бузиб юборадиган беҳаё, бузуқ сўзларни гапирмайди. Шунингдек мусулмонларнинг шаънига ёлғон, ғийбат, чақимчилик ва ҳасад тўқимайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким ёлғонни, унга амал қилишни ва жоҳилликни тарк қилмас экан, унинг емай-ичмай юришининг Аллоҳга бирор-бир ҳожати йўқ».[24] «Агар биронтангиз рўза тутса, бузуқ сўзни айтмасин, бақирмасин. Бирортаси уни ҳақорат қилса ёки уришса: «Мен рўзадорман»- деб айтсин».[25] Фақат еб-ичишдан тийилиб, мусулмонларнинг гўштлари ва обрўларига чанг солишдан тийилмаган кимсага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари тааллуқлидир. «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзадан насибалари фақат очлик ва ташналик бўлади».[26] Тўққизинчи насиҳат Рамазон ойида вақтни беҳуда ўтказмаслик учун амалий қадамлар Муслима опа-сингиллар! Бу улуғ ойда вақтларингизни Қиёмат куни сизга ютуқ ва бахт келтирадиган ишларга сарфланг. Жаннатга яқинлаштирадиган ва жаҳаннамдан узоқлаштирадиган ишларда Рамазон кеча ва кундузларини ғанимат билинг. Албатта, бу Аллоҳга итоат қилиб, маъсиятлардан узоқлашиш билан бўлади. Рамазонни хайрли ўтказиш учун қуйидагиларга риоя қилинг: 1. Уйдан фақат зарурат ёки ибодат учун чиқинг. 2. Бозорларда айланиб юрманг. Хусусан Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўзингизни ушланг. Ҳайит учун кийим-кечакларни охирги ўн кунликкача ёки Рамазонгача харид қилиш ҳам мумкин. 3. Беҳуда меҳмондорчиликларни йиғиштиринг. Агар касални кўриш каби сабабли зиёрат бўлса, узоқ ўтириб қолманг. 4. Ёмон давралардан четланинг. У ерлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон, бошқаларнинг устидан кулиб, таъна етказиш мажлисларидир. 5. Мусобақаларга, (топишмоқ) бошқотирма ечишга, кино ва сериаллар кўришга вақтингизни кетказманг. Акс ҳолда сиз Рамазондан фойдалана олмайсиз. 6. Бомдодгача бедор бўлишдан четланинг. Чунки бу намозларни зое қилишга ва кун бўйи ухлашга олиб боради. 7. Ёмонлар суҳбатидан қочинг. 8. Кунни ухлаб ўтказманг. Баъзи бировлар бомдоддан кейин уйқуга кетиб, пешиндан кейин уйғонадилар. Бу қанақа рўза бўлди? 9. Бутун вақтингиз турли егуликлар тайёрлаш билан ўтмасин. 10. Вақтни ясан-тусан қилиб, бўяниб-тараниб ойна олдида ўтказманг. 11. Вақтни телефон (ҳозирги кунда мессенжер (таҳр))да гаплашишга сарфламанг. Бу иймони заифларнинг очлик ва чанқоқни енгиш учун тутган йўлларидир. Агар улар Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб, дарс қилганларида, ўзлари учун яхшироқ бўларди. 12. Талашиб-тортишишдан йироқ бўлинг. Чунки бу фақат вақтни зое кетказиш ва ҳаром ишларни қилишга олиб боради. Агар сиз билан кимдир тортишмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман»- деб айтинг. Ўнинчи насиҳат Рамазоннинг охирги ўн кунлиги Муслима опа-сингиллар! Рамазон ойининг йигирма куни ўтган бўлса, яна ўн кун фурсат бор. Агар ўтиб кетган кунларда сусткашлик қилган бўлсангиз, қолган ўн кунни ғанимат билинг. Чунки амаллар хотималарига қараб баҳоланади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (охирги) ўн кунликда кечасини бедорлик билан ўтказардилар, оила аъзоларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар».[27] Бу саноқли кунларни баъзи инсонлар ғанимат билишади. Баъзилар эса ҳасратда қолишади. Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг аёли кечаси унга шундай дерди: «Кеча ўтиб кетди. Йўл эса узоқ. Озуқамиз жуда оз. Солиҳларнинг карвони узоқлашиб бораяпти. Биз эса ортда қолиб кетдик». Аллоҳ таоло Ўз фазли билан «Қадр кечаси»ни охирги ўн куннинг бирида қилиб қўйди. Бу охирги ўн куннинг тоқ кечаларида бўлади. Оиша разияллоҳу анҳодан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтардилар: «Қадр кечасини Рамазонда охирги ўн куннинг тоқ кечаларидан қидиринглар».[28] Қадр кечаси улуғ кеча ва ғанимат фурсатдир. Унда қилинган ибодат минг ойлик ибодатдан яхшидир. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта бу ой келди. Унда минг ойдан яхшироқ бўлган бир кеча бор. Ким бу кечадан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумгина бебаҳра қолади».[29] Қадр кечасини талабида бедор бўлинг. Бу улуғ ажрдан маҳрум бўлманг. Агар сиз охирги ўн куннинг барча кечаларида қоим бўлсангиз ҳамда уни ибодат ва тоат билан ўтказсангиз, шубҳасиз қадр кечасига етасиз. Қадр кечасида қилинадиган дуо. Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: «Агар қадр кечасига етсам нима деб дуо қилай?». У киши дедилар: «Эй Аллоҳим! Сен афв этгувчисан. Афвни яхши кўрасан. Мени афв этгин».[30] "Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний" Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, аҳли оилаларига ҳамда асҳобларига салоту саломлар бўлсин!
|
|
| |
BAXOR | Дата: Seshanba, 25-Okt-2011, 03:38 | Сообщение # 6 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| 
Гўзал итоат қандай бўлиши керак?
Худодан қўрқадиган муслима аёл итоаткор бўлиши шарт. Аслида бизнинг аксариятимиз бу шартни бажаряпмиз деб кўнглимиз ҳотиржам. Хақиқатда, ҳеч бир иймонли аёл, эри тақиқлаган биронта ишни қилмайди. Чунки у билади: Аллоҳ аёл кишига турмуш ўртоғига бўйсунишни буюрган. У(эр)нинг амрига итоаткорлик – аёлнинг солиҳалик аломати: “Солиҳа аёллар – итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир”. (“Нисо” сураси, 34-оят). Лекин ўзимизнинг итоатимизда биз хар доим ҳам, Аллоҳнинг дини буни талаб этганидек, аъло даражада эмасмиз. Бизнинг итоатимиз хар доим ҳам гўзал эмас! Аксарият холларда биз, севгилимиз амрига қулоқ сола туриб, ўзимизни шундай тутамизки, бизни итоаткор ёки мунтазир деб айтиш ниҳоятда қийин. Бизнинг мажбуран розилигимиз, сўзсиз итоатимиздан кўра, яққол кўриниб туради. Мен мусулмон-акаларимга: “Сиз аёлингиз қандай бўлишини хоҳлайсиз?” - деган ягона савол билан мурожаат қилиб сўровнома ўтказганимда, шунингдек улар танишиш сайтларидаги анкеталарда нима ёзганликларини таҳлил қила туриб, энг машҳур пункт ва жавоб “итоаткор” деган жавоб эканлигини аниқладим. Эътибор берилса, катта ёшдаги ёки ажралишни бошидан кечирган эркаклар орасида бу талаб илғор ва балким ягона ҳам эди.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Seshanba, 25-Okt-2011, 03:39 | Сообщение # 7 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| 1. Сўзсиз.
Аксарият аёллар, ўз фикрида туришлик бефойдалигини тушуниб етгандагина, эрига қулоқ солади. Мисол учун, муслима аёл: “Дугонам билан учрашсам майлими?” – деб сўраяпти ва кетидан: “Йўқ” – деган рад жавобини оляпти. Суҳбатнинг давоми аксарият оилаларда тахминан бир хил кўринишга эга, қатор саволлар: “нимага йўқ?”, “узоқ қолиб кетмасам-чи?”, “балким, шундай бўлса ҳам рухсат берарсиз?” ва ишонтирувчи баҳоналар: “мен анчадан бери кўчага чиқмаяпман”, “таомингиз тайёр”, “сиз барибир уйда йўқсиз, мен бўлсам зеркяпман”, “фақат чойхонама-чойхона юришни биласиз!” – ва шу каби занжир бўйлаб давом этаверади. Натижада эркак кишига, ўз тақиқининг рағбат томонларини тушунтириш учун, вақт ажратишига тўғри келади, ҳамда турмуш ўртоғига, қарорининг қатъийлиги ва ҳеч қандай “беш минутга” уни ўзгартирмаслигини етказиб, тушунтириши керак бўлади. Аслида аёл киши итоатсизликни ошкор қилишни ҳаёлига ҳам келтирмайди, у фақат қабул қилинган қарорга ўз таъсирини ўтказмоқчи бўлади. Агар у ўзгармасдан қолса, у ҳолда итоат қилаверади. Жуда кўп холларда кейинги босқич қилиб аёллар, эрларининг амрларига ҳамфикр бўлмаганликлари учун, улардан хафа бўладилар. Ва фикрини ўзгартиришга бўлган ҳаракатлар, кетидан хафа бўлиш – бу манипуляция усулларидир. Бундай хатти-ҳаракатларни қилувчи аёл кишини итоаткор деб айтиш ниҳоятда қийин бўлади. Юқоридаги вазиятда солиҳа аёлнинг чиройли, покдамон итоати - эрининг “йўқ” деган жавобига “хўп бўлади” деган ҳозиржавоблиги ва эрининг “йўқ” дегани орқали намоён бўлган Аллоҳнинг иродаси билан қониққанлигининг ифодаси бўлар эди. Ахир итоат аёлларга Яратувчилари томонидан тайин этилган эди.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Seshanba, 25-Okt-2011, 03:40 | Сообщение # 8 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| 2. Ҳушмуомила.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.), солиҳа аёлни тарифлаб, шундай деган эканлар: “У, унга қиё боққан маҳал эрининг кўзи хурсанд бўладиган, амри ва илтимосида итоаткор бўлган аёл...” (Абу Хурайра, “Ан-Насаий” ҳадислар тўплами, Аҳмад). Биринчи бўлимда изоҳлаб берилгани каби, ўхшаш вазиятлар кўплаб учрайди. Ва камдан-кам, аёлнинг истаги эрининг иродасига нисбатан бошқа-бошқа бўлганида, ҳар қандай аёл ҳам, ўзининг қиёфаси ва хатти-ҳаракати билан, эри унга қиё боққан маҳал кўзини хурсанд қила олиши мумкин эмас. Шу билан бирга юмшоқлик ва хотиржамлик (муроса қилиш) – бу эркаклар айнан биздан кутган нарсадир. Аёл киши эрининг иродасига важоҳат билан муносабат билдирганида, у ўзаро муносабатларига “жарлик” ҳосил қилади, ҳамда ўз болаларига салбий ўрнак кўрсатади. Эркак киши оила бошқарувини ўз аёли қўлига топшира олмайди, чунки у Аллоҳнинг олдида ўз оиласидагиларига нисбатан омонатдор. Ундан ташқари ўз уйида бошқариш қийин бўлган оилага эга бўлишлик ниҳоятда мушкул. Нохушлик, ҳамда қониқмаслик ва хунук (феъл-атворига зид) итоат уйга барака(бахт) келтирмайди.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Seshanba, 25-Okt-2011, 03:42 | Сообщение # 9 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| 3. Зудлик билан.
Ҳозир сизларга, мисол тариқасида, қуйида келтирмоқчи бўлган вазиятларга мен кўп маротаба гувоҳ бўлганман. Мана шулардан бири: Аёл дугонаси билан харид қилиш жараёнига бор вужуди билан машғул. Улар бир талай кийимларни ўзларига мослаб кўришга ҳам улгуриб, ниманидир ҳам танлашди, бир қарорга келиш учун, ниманидир яна кийиб кўришди ҳамки... шу пайт бемаҳал, хозироқ уйга қайтиш шарти билан, эри қўнғироқ қилиб қолди. Жонажон эрининг зулмидан норози бўлган, аммо иймонли муслима аёл: “Хўп бўлади” – деб айтади. Нарса танлашни ниҳоясига етказиб, харид учун тўловини тўлаб, буюртирилган таксини кутиб олади ва уйига кетади. Йўлда дугонаси билан, машаққатли хариддан сўнг мўлжалланган қаҳвахонадаги ўтириш, эри сабабли бекор бўлганлиги ҳақида ўз кечинмалари билан фикр алмашишиб... . Умуман олиб қараладиган бўлса эрининг талаби бажарилмади. У нима деди: “Ҳозироқ уйга бор”, бу эса – зудлик билан дегани. Алҳамдулиллоҳ, мен аёлларни кўрганман, бундай вазиятда ҳулқи билан – ҳақиқатда гўзал итоат мисоли бўла олади. Мисол учун, бир куни мени дугонам, эридан шундай кўрсатма олиб, мобил телефонини қўя туриб, қизлар билан меҳмондорчилик учун ёзилган дастурхонимиз олдидан турдида, ейишга улгурмаган ширинлигини ҳам ташлаб, уйига кетди. Зудлик билан итоатга қарата Пайғамбар Муҳаммад (С.А.В.) айтган эдилар: “Агар ўз аёлини эри чорласа... ўчоқ олдида турган бўлса ҳам, зудлик билан уни ҳузурига келсин” (Ан-Насаий, Ат-Термизий ҳадислар тўплами). Мисол учун, у қуймоқ пиширяпти: одатда бу жараённи узлуксиз бажариш керак, бўлмаса қуймоқ товада куйиб кетиши мумкин, ёки, олов ўчириб қўйилса, унда яна бошидан товани қиздириш керак бўлади. Шу пайт эри чорлаб: “Жоним, олдимга келинг” – деб чақириб турибди. Аёли эса жаврамасдан, табассум билан таом тайёрлашни тўхтатиб уни олдига келади. Ҳаётимизда эса аксарият холларда эр киши мана бундай жавоб гувоҳи бўлади: “Кутиб туринг, мен бандман” - деб, тўғрими? Афсуслар бўлсинким, бу яхши эмас.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Seshanba, 25-Okt-2011, 03:44 | Сообщение # 10 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| Солиҳа(итоаткор) аёл бўлиш учун нима қилиш керак?
Пайғамбар Муҳаммад (С.А.В.) дедилар: “...Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар аёл киши эри олдидаги мажбуриятларини бажармас экан, у холда у Аллоҳ олдидаги мажбуриятларини ҳам бажармайди”. Ушбу ҳадислари кўп жойларда тез-тез иқтибос қилинади. Ҳақиқатда Аллоҳ эркакни яратди, бизни, аёлларни яратди, ва биз ўзаро қандай муносабатда бўлишимиз керак, вазифаларимиз қанақалигини белгилаб берди. Итоатдаги гўзалликка эришиш учун, ўз Яратувчисидан қўрқиш керак холос (!) ва бизни келажакда Унга ҳисобот бериш кутяпти, шуни унутмаслигимиз керак. Инсон ҳаётида нима содир бўлмасин, бунда Яратувчининг Иродаси мавжудлигини тушуниш муҳим. Агар У истамаса, ҳеч нарса содир бўлмайди. Бизнинг оилавий жуфтликларимиз ҳам Унинг Иродаси билан ҳосил бўлади. (Бизнинг йўлларимиз ҳаёт чизиғида кесишадилар ва бу йўлни бирга ёки ёлғиз давом эттиришликни ўзимиз танлаймиз, оқибатда босиб ўтган йўлимиз учун жавоб берамиз.) Ҳар биримизда Худо бизга берган жуфтимиз бор, шунинг учун унинг олдида, Аллоҳ ҳузурида тургандек, ўзимизни тутишимиз ва муносабатда бўлишимиз керак. Ва унутманг, У(Аллоҳ) сизни ҳаётингизнинг ҳар лаҳзасида кўриб турибди, - ва шундагина сиз ўзингизда асл гўзалликни, сўзсиз итоаткорликни, ҳосил қиласиз.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Seshanba, 25-Okt-2011, 03:46 | Сообщение # 11 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| Эрингиз сизнинг итоатингизга лойиқ бўлмаслиги мумкинми?
Баъзи бир аёллар, жуфти ҳалоллари ҳушхулқлироқ бўлганида эди, ана шундагина унга итоаткор бўлар эдик, - деб айтадилар. Улар итоатсизликларини эр хулқининг пастлиги билан ўзларини оқлайдилар. Аслида эса, сизга Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан бирига буюрсагина, эрга қулоқ солмаса бўлади. Айнан шу масалада нафақат қулоқ солмаслик мумкин, ҳаттоки тақиқланган ҳам. Итоат – бу биз ҳуш кўрмаган нарсадир. Бу нарса бизни ҳар доим ҳам хурсанд қилавермайди. Лекин, бизда шу “Бисмиллоҳ”ни – Аллоҳ учун қилаётганлигимиз, ҳаётимиз давомида доимо эсимизда турганда эди, балки шунда: “Хўп, жоним, сиз айтгандай бўлсин” – деб туриб, бизга, бундан роҳат олишни ўрганиш осонроқ бўлармиди. Аёл киши бошқариш учун яратилмаган, аксинча у эрига итоат қилиш учун яратилгандир, ва агар у бу ишни тўғри бажарса, ҳеч бўлмаса, келгуси ҳаётда мукофот олиб, бу курраи замин ҳаётида ўз оиламда тинчликни сақлаб қоламан – деган фикр билан лаззатланиш нима эканлигини хис қилиши мумкин.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Seshanba, 25-Okt-2011, 04:14 | Сообщение # 12 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| Ҳис-туйғуларга асирлик шайтондандир
Қуръони каримнинг ахлоқий кўрсатмалари бўйича яшовчи инсонлар ҳаётда рўй берадиган барча воқеаларга ақл-идрокни йўқотмай ёндашадилар. Ҳис-туйғуларни ақл-идрокдан устун бўлишига йўл қўймай, ҳар қандай вазиятда адолат билан, ҳаракат қиладилар, яъни, ҳақиқат ҳукмига амал қиладилар.
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга туғилишиданоқ муҳаббат, меҳр-шафқат, қўрқув ҳиссиётларни ато этади. Фақат мустаҳкам имон ва соғлом ақл-идрок инсонга тетик, вазмин руҳиятни, ҳис-туйғуларини жиловлаш ва тўғри бошқариб бориш имконини беради. Масалан, муҳаббат туйғуси авваламбор, инсонга, бизни яратиб, бахтли ҳаёт кечиришимиз учун беҳисоб неъматларни ато этган Аллоҳ таолони севиш, унга ибодат завқини ҳис қилиш учун берилган. Аллоҳни садоқат ила севган ва ўзи ҳам Аллоҳга севимли бўлган кишиларни, яъни, ҳақиқий имон эгаларини биз ҳам севишимиз керак. Муҳаббат даражаси барча одамларда бир хил бўлмайди. Муҳаббат ҳар бир инсоннинг имони ва Аллоҳга яқинлиги, ибодатга тиришқоқлиги ва Яратгандан қанчалик қўрқишига яраша бўлади.
Муҳаббат Аллоҳ учун бўлиши лозим. У шундагина Аллоҳ розилигига боис бўлади.
Инсон ҳис-туйғуларини Аллоҳнинг розилиги йўлида ишлатмоғи керак. Ахлоқ кўрсатмаларига зид муҳаббат, қўрқинч ва адоват бўлмаслиги керак.
Акс ҳолда Аллоҳнинг амрларига эмас, ўзининг эҳтиросларига бўйсинилган бўлади. Ҳис-туйғу ақл ва идрок назоратидан чиқса, инсон эҳтирослар ҳукми остида беўхшов хатти-ҳаракатлар содир этади, ўзига, атрофидагиларга жабр қилади. Бу ҳолда ҳис-туйғу инсоннинг хулқ-атворини, хатти-ҳаракатини ва ҳатто фикрини бошқара бошлайди.
Севги учун ҳатто жонига қасд қилишга ҳам тайёр ёки бошлиғи, эри олдида доимо қўрқиб турадиган ёки сал нарсага қаттиқ ғазабланаверадиган одамлардан оқилона ва мантиқий хатти-ҳаракат кутиш маъносиздир. Чунки бундай одамлар ҳеч қандай меъёр-чегарани тан олмайдиган ҳис-туйғуларнинг асири бўлади ва уларнинг ақл-идроклари рисоладагидек ишламайди.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Seshanba, 25-Okt-2011, 04:16 | Сообщение # 13 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| Ҳис-ҳаяжон натижалари
Ҳиссиёт таъсиридаги одам ҳолатини ойнаи жаҳонда кўрсатилаётган филм таъсирида ҳўнграб йиғлаётган одамга қиёсласа бўлади. Бундай одам ҳақиқатдан шунчалар йироқдаки, ҳатто бу филмда пул учун рўл ўйнаган артистни ўйлаб, асабини бузиб, йиғлайди ва қайғуга ботади. Ҳолбуки, воқеликда у артист муттаҳам ва бадахлоқ киши бўлиши мумкин. Томошабин сенарий бўйича актёр ўйнаган қиёфа учун йиғлайди. Ақл-идрокли одам кимдир тўқиган чўпчак таъсирига шунча қаттиқ берилиши мумкинми?
Туйғуларининг асири бўлган одамлар кўп ҳолларда оддий қийинчиликдан енгилиб, кўз ёш тўкадилар, маънавий тушкунликка тушадилар, маст қилувчи ичкиликлар ича бошлайдилар, ўзларининг "оғир тақдирлари" тўғрисида атрофдагиларга шикоят қиладилар. Бу шикоят ва ҳасратлар охир-оқибатда қуруқ сўз бўлиб қолаверади. Масалан, бирор яқин кишиси фалокатга учрагани тўғрисида эшитган ҳиссиётчан одам яхшиликка умид қилишни, қандай ёрдам беришни ўйлаш ўрнига, йиғлаш-сиқташга, қайғуришга тушади, холос. Бу вазиятда у дўстига кўмак қўлини чўзмай ё табиб ахтармай, аксинча, ўзи ҳам юпатишга муҳтож жабрланувчига айланади-қолади.
Демак, ҳиссиётга берилувчан одамлар турли вазиятларда мустақил, оқилона қарор-хулоса чиқара олмасликлари устига улар соғлом фикрловчи одамлар учун ортиқча ташвиш бўлишади. Негаки, уларга доимий назорат, юпатув ва насиҳат талаб қилинади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Аллоҳ яна икки киши ҳақида мисол келтирур: улардан бири ҳеч нарсага кучи етмайдиган гунг-соқовдир. У эгасига ортиқча юк бўлиб, (эгаси) қаерга жўнатса, бирон яхшилик-фойда келтирмайди. Ўша кимса билан ўзи тўғри йўлда бўлган ҳолда (ўзгаларни ҳам) адолат-ҳақиқатга буюрадиган киши баробар бўлурми?!" (Наҳл, 76, мазмуни).
Комил имонли, оқил инсонлар атрофда рўй бераётган барча воқеалар Аллоҳнинг изни-иродаси билан бўлишини, ҳеч нарса Аллоҳнинг иродасини ўзгартиришга қодир эмаслигини биладилар. Шундай экан, ҳаётимиздаги ҳар бир қийинчиликни Парвардигор марҳамати деб қабул қилишимиз, Аллоҳ таоло раҳматидан умидвор бўлишимиз, ақл неъматини соғлом сақлашимиз керак. Биз дастлаб мусибат деб қабул қилган ҳодиса охир-оқибатда Аллоҳ таолонинг марҳамати бўлиши мумкинлигини ҳар доим ҳам фаҳмлайвермаймиз.
Яна бир хавфли томони шуки, ҳиссиётларининг асири бўлган кишиларга бузуқ руҳий ҳолатларини тушунтирмоқчи бўлсангиз, асло қулоқ солмайдилар. Ақл-идрокли далил-исбот уларнинг онгига етиб бормайди. Ҳиссиётга берилган одам ҳар қандай ташқи соғлом фикрдан тўсилган бўлади, алам ёки мусибат ҳисси уни соғлом фикрлашдан шундай тўсиб қўядики, у одам мусибатдан, ёлғизликдан, аламдан эзилавериб, дунёдан юз ўгириб, қобиғига ўралиб олади. Шунинг учун ҳиссиётга берилган одамни танқид қилиш у ёқца турсин, ҳатто унга маслаҳат ёки тилак ҳам айтиб бўлмайди. Чунки бу иш уни ақл-идрок овозидан янада узоқлаштиради.
Ҳиссиётга берилиш инсонни жиззаки қилиб қўяди. Ундай одам ҳар нарсадан яширин маъно қидирадиган бўлади. Айтилганларни нотўғри қабул қилади, ҳар қандай маълумотдан бемаъни ва мутлақо асосланмаган хулоса чиқаради.
Ҳис-ҳаяжонга берилиш инсон шахсиятини ичдан шу даражада қаттиқ емирадики, у ҳеч бир изоҳсиз бачкана хатти-ҳаракатлар қилади. Масалан, тўсатдан ҳеч ким билан гаплашмай қўйиш ва ўз қобиғига ўралиб олиш, ҳаммадан ранжиш ва атрофда ҳеч кимни пайқамаслик ва ҳоказо. Тўғри фикрлаш, ҳақиқатга эргашиш ис-таги йўқлигидан, у ҳатто ўзини тафтиш қилишдан ҳам қочади. Ақл-идрокини жаҳолатдан қутқаришга бирор имкон қолдирмайди. Бундай инсонлар тўғрисида Қуръони каримда шундай оят бор: "Аллоҳдан қўрқадиган киши панд-насиҳат олажак. Катта ўтга (дўзахга) кирадиган бадбахт кимса эса ўзини у (насиҳат)дан четга олур" (Аъло, 10—12, мазмуни
|
|
| |
BAXOR | Дата: Seshanba, 25-Okt-2011, 04:17 | Сообщение # 14 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| Пайғамбаримиз Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, айтадилар: "Ақл-идроки бўлмаганнинг имони ҳам бўлмайди". Ҳиссиётга берилган одам мулоҳазасиз бўлиб, соғлом ва мантиқий фикрлаш қобилиятидан маҳрумдир.
Имонли одамлар учун жуда ойдин ва тушунарли масалаларда ҳиссиётга берилган киши эсанкирайди, ўзининг шубҳалари ва бемаъни ҳиссиётларида туриб қолади. У соғлом фикр эгаларига ҳаққоний йўл дастури бўлган Қуръон аҳкомларини тушунмайди. Парвардигорга шукр айтолмайди. Бизга инъом этилган ҳаётнинг олий ҳикматини, бу дунё ҳаётини, жаннат ва жаҳаннамнинг яратилиш сабабини англамайди. Унга Аллоҳ таолони севиш учун ато қилинган ақл-идрокни ўз ўрнида ишлатмай, бизларга билдирилган тавҳид калимасининг маъносини фаҳмлашга ожиз қолади. Ҳиссиёт асири бўлган одамнинг ҳар бир фикри, мақсади ва ҳаракати уни Яратувчидан узоқлаштиради.
Ҳиссиётчанлик инсонни Аллоҳга етишиш йўлидан узоқлаштирувчи шайтоннинг бир қуролидир Комил имонли инсон ҳар доим фақат Парвардигорига умид боғлайди, Аллоҳ оятларини билади ва шайтоннинг ҳар қандай ҳийла ва найрангларини рад этади, ҳис-туйғусига асир тушмайди. Яратганнинг ҳукмларига асосан ҳаракат қилиб, ҳар қандай ҳодисани тўғри ва ақл-идрок ила қабул қилади. Ҳиссиётга берилган одам учун ваҳимали ва мушкул, эсанкиратувчи туюлган саволлар мустаҳкам имон эгасига очиқ-ойдин ва тушунарлидир.
Муҳаммадсобит САЛОҲИДДИН ўғли таржимаси
|
|
| |
SAKINA | Дата: Dushanba, 27-Avg-2012, 14:43 | Сообщение # 15 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Эй қизчам, 1-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)
Одамларда ислоҳ қиламиз, одамларни тузатамиз деб маърузалар қилдик. Китоблар ёздик. Гапиравериб тилларимиз чарчади, ёзавериб қаламларимиз. Биз одамларни тузатамиз десак, одамларнинг бузилиши кўпайиб кетяпти. Фасоднинг доираси кенгайиб бир шаҳардан иккинчи шаҳарга қараб чўзилиб кетяпти. Худо манъ этган, ҳаром деб айтган иш бутун дунёга ёйилиб кетяпти. Жаннатнинг эшиги турганда, ўзларини дўзахнинг эшигига қараб уряпти одамлар. Кўкрак очиқлик, бош яланғочлик, беҳаёлик, сатри авратнинг йўқлиги аёлларнинг ичида бир шаҳардан иккинчи шаҳарга қараб чўзилиб кетяпти. Ҳатто бошидан оёғигача, бутун баданини ёпиб юрадиган, паранжилилари бор ислом давлати – Сурия давлатининг аёллари ҳам кўчага кўкраги очиқ ҳолатда, боши очиқ ҳолатда чиқиб кетяпти. Шунча гапириб, муваффақиятга эриша олмадик, нажот тополмадик ҳам. Муваффақиятга эришамиз деб, умид ҳам қилолмайман. Нимага, биласанми?
Сабаби шуки, шунча насиҳатлар, шунча даъватлар қилибмиз-у, одамларни тузатамиз дебмиз-у, одамларни тузатадиган жойнинг эшиги қаердалигини билмаган эканмиз. Эшиги қолиб, биз деразадан кириб юраверган эканмиз. Одамларни тузатадиган йўл қаерда? Ҳалиги, айтилган эшиги қаерда? Эшикнинг калити кимнинг қўлида? Биз билмас эканмиз буни. Охири билдикки, одамларни тузатадиган эшик у аёл киши экан. Одамларни тузатадиган эшикнинг калити аёлларнинг қўлида экан. Шу нарсага энди иймоним комил бўлди. Минг афсуски, бу нарсаларни умрим охирлаганда билдим.
Гуноҳ жуда ҳам катта йўл. Бу катта йўлга биринчи қадамни эркак киши қўяди. Аёл киши бу йўлга қадамни биринчи бўлиб қўймайди, яъни эркак киши бўлмаса аёл киши бузилмайди, бузила олмайди.
Илк қадамни эркак киши қўйиши рост, эй қизим, аммо сенинг розилигинг бўлмаганда у бу қадамни қўя олмас эди, - дейди у. – Сени мулойимлигинг бўлмаганда, эркак киши дағаллик қила олмас эди. Сен унга эшикни очиб, баайни ўғри-қароқчига эшикни очиб, марҳабо, келсинлар, мана уйимиз, ташриф буюринг дегансан. Ўғри кириб, бутун борлигингни, уйингдаги бор ашё, асбоб-ускунани ўғирлаб чиқиб кетганидан кейин кўчага чиқиб олиб «войдод, одамлар, уйимни ўғри урди» деб бақирган одамсан. Уйингни ўғирлаб кетган ўғри чиқиб кетганидан кейин, агар кўчага чиқиб дод солсанг, ўғрини топиш мумкин. Ўғирлаб кетган матоҳларингни, агар сотиб юбормаган бўлса, топиш мумкин. Аммо сенинг ор-номусингни ўғирлаганларидан кейин, ўғрини отанг топиб келса ҳам, аммо ўғирланган ор-номусингни топиб келиб бўлмайди. Бўрига қаршисида турган қўйнинг чиройли териси ҳам, мароқли маъраб бериши ҳам керак эмас. Ширингина бир-икки кило гўшти керак. Сенга рўбарў бўлган бегона эркак учун ҳам сенинг чиройли хулқ-одобинг керак эмас. Кийган чиройли ламбада кўйлагинг ҳам керак эмас. У бутун ҳаётингда сенга шараф бериб турган, фахринг, зийнатинг бўлиб турган ҳаётингни, ору номусингни талаб қилади. У кутилмаганда қўйга ёпирилган бўри олиб келаётган мусибатдан кўра ёмонроқ мусибатни талаб қилади. Сени номусинг қўйнинг бир-икки кило гўштидак нарса эмас. Ор-номусингнинг қиймати шунақанги юқори нарсаки, агар поймол бўладиган бўлса, қиёматгача наслингнинг ҳаммасига таъсир қилади. Ана шундай баҳодаги нарсани сўрайди.
Сен атрофингда айланишиб қолган бегона эркакларнинг «сизнинг чиройли гапиришингиз мени адо қилмоқда», «мен сизнинг хулқ-одобингиз гадосиман», «менга сизнинг ору номусингиз керак эмас», деган гапларига ишоняпсанми, шу гапларга алданяпсанми? Аллоҳга қасамки, бегона эркак бегона аёлни кўрганда, хаёлан унинг кийимларини ечиб ташлаб, уни яланғоч тасаввур қилиб кўрмаса, келиб менинг юзимга туфлагин. Ҳар бир бегона эркакнинг «сизни дўстона яхши кўрамиз» деган гапларига учдингми? Сен бу гапларга алданмагин. Бегона эркакларнинг хилват, қоронғу жойларда, аёл кишилар бўлмаган давраларда аёллар тўғрисида гапирган беъмани, беҳаё гапларини эшитганингда, уларнинг бетларига туфлаган бўлардинг. Улар аёлни қанча пулга гаплашганларини, қанча пулга обрўсини, ору номусини поймол қилганликларини мақтаниб гапириб ўтирганларини эшитганингда сен ҳам уларга бор нафратингни изҳор қилган бўлардинг.
|
|
| |