RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Muslimalar uchun foydali maslahatlar
SAKINADate: Dushanba, 27-Avg-2012, 14:46 | Message # 16
Group: IJODKOR
Messages: 2599
Status:
Эй қизчам, 1-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Davomi...


Эй, қизим, - дейди, - бу жамият шунақанги жамиятки, инсоният шунақанги инсониятки, зино, ҳаром иш, очиқ-сочиқлик олиб борувчи номуссизлик шунақанги доғ бўлиб тушадики, сени гуноҳга, зинога даъват қилган, сенинг ору номусингга тегиб олдингдан чиқиб кетганидан кейин эркакнинг ҳалиги гуноҳлари эсидан чиқиб, кўчада хотиржам юрган вақтида, гуноҳнинг орқасидан келган расволиклар умр бўйи сенинг қаддингни букиб туради. Бу жамият, инсоният гуноҳга бошлаган эркакни эртага кечириб юборади, «ҳа, энди йигитчиликда бўлган-да», - дейди. Лекин қиз боланикини кечирмайди. Ёшинг бир жойга бориб, кексайиб, тавба-тазарру қилган ва, худо кечирган бўлса ҳам булар сени бари-бир кечирмайди. Бузуқ аёл деган тамға бир умрга тушади пешонангга. Аёлники ёмонроқ бўлади. Аёл кишининг ор-номусига бир нарса бўлса, бутун авлоди, бутун насл-насабига доғ тушади. У доғни кейин ҳеч ким покиза этолмайди.

Шунинг учун мен аёлларга насиҳат қилаётганимда, насиҳатнинг биринчисини Худодан қўрқинглар деб бошлардим. Ҳамма ишнинг аввали худодан қўрқишдир. Худодан қўрққани яхши одамнинг. Қороғида, ҳеч ким бўлмаса ҳам зино қилмаяпти-ку. Ҳеч нарса монелик қилмаяпти унга, ҳеч ким кўрмаяпти ҳам, фақат худодан қўрқиш уни тўхтатиб турибди. Худодан қўрққанлиги учун у одам, буни тушунмаса ҳам, билмаса ҳам, ёлғон гапирмаяпти-ку. Худодан қўрққанлиги учун бозорда қасам ичмаяпти. Худодан қўрққанлиги учун ароқ ичмаяпти, худодан қўрққанлиги учун, ҳеч ким кўрмасаям ота-отасини ҳурмат қиляпти. Нимага? Чунки худода қўрққанлигидан қиляпти шуни. Шу сабабли насиҳатимни, эй, қизларим, худодан қўрқинглар деб бошлар эдим. Инсон ўзи шунақа, табиати қизиқ: охиратдан гапирсам, охиратнинг гапи таъсир қилмайди унга. Кўпроқ ўз кўзи билан кўрган нарсалардан таъсирланадилар.

Уларга иккинчи гапирадиган гапим – касаллик. Уларни касаллик билан қўрқитган бўлардим. Бу ёмон ишнинг, зинонинг оқибатида ёмон дардлар бор, тузалмас касалликлар бор дердим. Агар буни ҳам тушунмасалар, уларга айтардимки, эй қизим, дунёда ҳеч бир нарса абадий, бардавом турмаганидек, сени бу гўзаллигинг ҳам бардавом эмас. Одамларни ўзига жалб қилиб турган бу гўзалликлар, юзингдаги чиройли терилар бир кун келиб ғадир-будур бўлиб, ҳайдалган ерга ўхшаб кетишлари бор. Бир ҳовуч буғдойни ташласанг ҳаммаси унга жо бўлиб, ерга тушмайдиган бўлиб кетишлари бор. Ҳар хил рангга бўяб юрилган бу сочларнинг эшак думига ўхшаб кетишлари бор ҳали. Ҳеч бир нарсада камолот бардавом турмайди. Қуёш ҳам чиқиб дастлаб камол топади, сўнгра бари бир заволга қараб кетади. Ҳар бир нарсанинг заволи бор. Сенинг ҳуснинг ҳам абадий эмас. Атрофингда юрган бу зотлар ҳозирча ҳусну жамолингга ишқивоз бўлсалар, сендан ҳусн-жамол юз ўгирганда, улар ҳам бошқа тарафга юз ўгириб кетадилар, сен ўртада, аросатда қолиб кетасан. Қариганингда ғам-ташвишингни ким ейди, ким қайғуради сенга? Ҳаром-хариш йўлларга қадам ташлаганингда атрофимда парвона бўлганлар дерсан, балки. Ҳеч ким ғам-ташвишингни қилмайди. Афсус ва надомат ўтида қовриласан ва кўрасанки, бошқа қариган кампир, аёлларнинг ғам-ташвишини фарзандлари, неваралари ейди. Ўша вақтда, ғам-ташвишини фарзанд ва неваралари еб турган вақтда улар катта бир саройда ўтирган маликадек, бошига бахт тожи кийдирилган подшоҳдек ўтирадилар.
 
SAKINADate: Dushanba, 27-Avg-2012, 14:51 | Message # 17
Group: IJODKOR
Messages: 2599
Status:
Эй қизчам, 2-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)


Мен мана шу камтаргина насиҳатларимни оталар ва оналарга ҳавола қиламан. Бу аслида маълум ва машҳур нарса. Бу гапларни айтар эканман, бу билан Архимеднинг янги қонунини кашф қилдим деб даъво қилмайман. Кимлар буни эсидан чиқарган бўлса, эслатиб қўяман, эсида бўлганларни эса унга амал қилишга даъват қиламан, холос.

Биринчидан, фарзанди учун отаси билан онаси амалий намуна бўлиши керак, яъни уларнинг ўзи ўз фарзандига ўрнак бўлиши керак. Отанинг ўзи астойдил намоз ўқимаса, фарзандига астойдил намоз ўқигин дея олмайди. Фарзанди онаси бир кунда йигирма марта ёлғон гапирганини кўриб тургач, онанинг фарзандига ёлғон гапирмагин дейишидан нима наф? Айтайлик, она синглимникига бориб келдим дейди, ваҳоланки боласи онасининг бозорга бориб келганидан хабардор.

Боласининг кўз ўнгида дўкондан икки сўмга олган нарсасини беш сўмга олдим деб отасидан пулини ундириб турган бўлса-чи?! Отаси фарзандининг олдида ёшлигимда фаришда бўлганман деб даъво қилмасин, хулқим шунақанги чиройли бўлганки, хулқим гўзалликда, қомат зеболигида, ўқиган мактабимда, дарсларни ёдлашда, имтиҳонларда биринчиликни олишда ягона бўлганман демасин. Чунки фарзанд отаси болалигида ғирт шайтон бўлганлигини бувисидан ёки аммасидан эшитиб бўлган. Мактабда дангасаликда унинг олдига тушадигани бўлмаганлигини ҳам, ўн йилда аранг еттинчи синфни тамомлаганини ҳам эшитган.

Воиз – гапиргувчи одам айтиб турган гапига кафил бўлса, феъллари эса унинг айтиб турган гапларини тасдиқлаб турган бўлса, хўп-хўп. Вақтики, унинг насиҳати фақатгина оғиздан чиқадиган гап бўлса, фақатгина бошлиқ бўлиб қолганлиги учун расмий тарзда гапираётган бўлса, у бировга ҳеч ҳам фойда қилмайди, манфаат ҳам бермайди – хоҳ у насиҳат ота тарафидан бўлсин, хоҳ она тарафидан бўлсин ёинки мактабдаги мударрис тарафидан бўлсин ёки минбарда турган хатибники бўлсин!

Ҳазрати Али Тонтови айтадиларки, болани тарбия қилишдаги биринчи шарт уни саҳиҳ тарбия қилишда ота билан она аввал ўзини ислоҳ қилсин-у, ундан кейин фарзандларини ислоҳ қилсин, яъни аввал ўзларини тузатиб олсин.

Болани тарбия қилишдаги иккинчи шарт шуки, бола билан ота-она жуда кўп гаплашсин, яъни болани ўзидан ажратиб қўйишмасин. Ота ишга барвақт, эрта тонгда кетса, тонгда бола ухлаётган бўлса, ота пешинда овқатлангани келганда бола мактабда бўлса, ота кечқурун чойхонага, ўтириш-зиёфатларга кетса, қайтиб келганда бола яна ухлаб ётган бўлса, айтингчи, бу алфозда фарзанд отасини қачон кўради? Ота фарзандининг тарбияси билан қачон машғул бўлади? Ёки она, у ҳам боласини тарбиячиларга бериб, қўни-қўшниникида қолдириб, бошқа жойларга кетаверса, ишга ёки бозорга борса ёинки ҳали у, ҳали бу дугонасиникига юриш топса, бу бола қаерда тарбия олади? Ахир у ота-онанинг меҳридан, хайрихоҳлигидан маҳрум бўлиб қолмоқда-ку! Жоҳил, худони танимайдиган ходималар қўлида қолиб кетаётир-ку. Улар боғча опа ёки ходималарнинг аъмолларига рўпара бўлиб, истаса-истамаса, уларнинг жоҳиллик, худо бехабарлик меваларидан баҳраманд бўлади. Хулқи хунуклашиб, ёмонлик устига ёмонлик зиёда бўлади.

Ота билан она фарзандининг кўчада тенгқур болалар билан ўйнашига бепарво бўлмаслиги ва ҳамиша ҳам бунга изн беравермаслиги керак. Бола биринчи дарсни, илк сабоқни кўчадан олади. Ўтган-кетган одамлардан гапиришга ор қилинадиган, хунук гапларни эшитади. Ўткинчиларга азият беради. Машиналар ҳалокатга учраган жойларда уймалашиб қолади. Ногаҳон бегона бир тош учиб келиб унинг бошини ёради. Хуллас ўзининг ошиёнига жасадидаям, руҳидаям фақатгина зарар билан қайтиб келади.
 
SAKINADate: Dushanba, 27-Avg-2012, 14:55 | Message # 18
Group: IJODKOR
Messages: 2599
Status:
Эй қизчам, 2-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Davomi...



Энди ёмон онанинг қўлида катта бўлган бола қаерда-ю, уйда ўтирган, ўз кўксини тутиб уни ўзи эмизган, ўз қўли билан унга хизмат қилган, кечалари билан бедор бўлиб унга тарбия берган яхши онанинг фарзанди қаерда? Қайси хотин уйини таниса, уйим-жойим деса, эрини таниса, унинг иззат-ҳурматини жойига қўйса, боласининг тарбиясини бошқа нарсалардан устун қўйса, турмуши осойишта кечади.

Ота билан фарзанднинг муомаласи шундай бўлиши керакки, эрталаб бамдодга турган отанинг биринчи вазифаси ўзи уйғонганидан кейин фарзандини уйғотсин, яъни унга юзлансин. Ишидан қайтиб келганидан кейин ҳам у билан бирга бўлсин. Унинг сайрини, юриш-туришини, сулҳини, музокарасини, мурожаатини, гапираётган сўзларини, гапларининг оҳангини муроқабат қилиб кузатсин, унинг хулқини тузатсин, дарс қилиши, таълимига эътибор берсин, агар ота ташқарига айлангани чиқадиган бўлса уни ҳам ўзи билан олиб чиқсин. Йўл-йўлакай насиҳатини қилиб борсин. Ана шундай қилинганда сиз ўтирган, яшаб турган уйингиз дорил омон бўлади. Муҳаббат билан якдиллик уйига айланади. Унда бир бутунликлар-у, иттифоқлар жамулжам бўлади. Бундай гўшада ҳамма одамлар аввало ўзидан, қолаверса бошқалардан рози бўлади, худойи таоло ҳам рози бўлади.

Яна иккинчи шарт шундан иборатки, ота ўз тижоратини, ўзининг ўйин-кулгусини, фосиҳ ўртоқлари билан гаплашишликни боласининг тарбиясидан устун қўймасин. Она ҳам ишлайдиган ишини, дугонасини зиёрат қилишни ёинки туғилган кун баҳонасидаги қандайдир зиёфатларга боришликни фарзандининг тарбиясидан устун қўймасин. Учинчи шартига келсак, ҳар бир ота билсинки, иймон билан куфр, солиҳ билан фасод – ҳамма-ҳаммаси уруғини боланинг ёшлигидан қўяди. Иймон, фасод ёинки бошқа ҳаммаси уруғи боланинг ёшлигида экилади. Бола Аллоҳ таолога иймонни, яхшиликка муҳаббатни, ҳаққа эргашишликни ёшлигида ўрганиб бўлади. Ҳазрати Али Тонтови бу ижодимда қисқагина қилиб гапирган гапларимни кейинчалик муфассал гапирсам керак деган умидим бор дейди ишонч билан.
 
SAKINADate: Seshanba, 28-Avg-2012, 11:44 | Message # 19
Group: IJODKOR
Messages: 2599
Status:
Эй қизчам, 3-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)


Лекин ана шу одамларнинг нафсидаги экилган дарахтларнинг томирини кўрсангиз, унинг уруғини дадаси эккан бўлиб чиқади. Ёшлигида олган тарбиясининг меваси бўлади. Куфр, иймон, солиҳ, фасод – булар ҳаммаси ўз уруғини бола бир ёшдан ўн ёшгача бўлган даврда унинг ақл деб аталмиш заминига ташлайди. Боланинг қалби аслида оппоқ бир қоғозга ўхшайди. Нима нарса нақшланган, чизилган бўлса, ўша қоғозда шундоққина қолиб кетаверади. Ундаги нақшларни чизадиган зот ота билан онадир. Ёинки ота билан онанинг бепарволиги туфайли кўчадаги бошқа одамлар чизиб қўяди.

Ота ўз фарзандини иймонли бўлиб улғайтириш учун нима қилиши керак? Мен биламан дейдиган одамлар ўзини овутиш учун қўлига маза қилиб газета, журнал олади, бекорчи вақтини шунга сарфлайди. Менинг насиҳатомуз гапларимни улар ўзига қаттиқ олади, гапларимни эшитгиси ҳам келмайди. Бундай одамларга кўпроқ қайсидир артистнинг қанақа қилиб кийинишлиги, қанақа қилиб бўянишлиги тўғрисидаги маълумотлар керак. Улар гўё яхши одамлар ёмонликнинг олдидан ўтаётганларида кўзларини юмиб, ўзларини кўрмаганликка олиб бепарволик билан ўтганидек болани яхши, иймон-эътиқодли қилиб тарбиялаш тўғрисидаги гапларга эътиборсиз бўладилар.

Аммо фойда, манфаатни хоҳлаган одамлар ҳар бир яхши гапни ўзининг йўқотиб қўйилган нарсаси деб билади. Яхши гап, ҳикматли гап мўминнинг йўқотиб қўйган нарсаси ҳисобланади. Қаердан топса ҳам, ким гапирса ҳам олаверади. Ҳикматли гапларни ўзининг йўқотган нарсаси деб биладиганлар, қаердан топсам ҳам олишга ҳаққим бор деб ўйлаганлар бу гапларнинг мағзидан ўзларига катта бир ҳикматли, фойдали, манфаатли нарса топадилар.

Гоҳида шу нарсаларни олиш билан болаларимизнинг иймонини бут сақлаб қоламиз, ўзимизни эса дўзах ўтидан сақлаб қолган бўламиз. Мен бу гапларни бирорта китобдан насиҳат сифатида ўқиганим йўқ, – дейди Ҳазрати Али Тонтови. – Мен буни бировдан эшитиб нақл қилиб гапираётганим ҳам йўқ. Лекин бу ўз қизларимни тарбиялашдаги тажрибаларимнинг натижалари, шунингдек уларнинг фарзандларини – набираларимни тарбиялашда эришган натижаларим.

Тажрибаларим шуки, бола уч ёшга кирган вақтида, гапни секин-аста тушунишни бошлаган вақтида ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини билсин. Ҳамма нарса Аллоҳдан деган тушунча унда пайдо бўлсин. Буни амалий тарзда бажариш учун менинг қиладиган ишларим шунда иборат эдики, боламнинг олдига бирон бир ширинлик кўтариб келиб, бу нарсалар қаердан келди, билдингми деб сўрар эдим. Уч ёшга кирган болам йўқ, билмадим деса, буни Аллоҳ берди дердим. Майли, бу гапларни у тушунмаса ҳам гапиргин. Аллоҳ ким эканлигини у тушунмайди, лекин бу ҳақиқатнинг унинг қулоғига кириши, кўп эшитишини хоҳлаган эдим. Эртасига ҳам бирон бир нарса олиб келсанг, индамасдан, лоқайдлик билан бермагин: болам, буни ҳам Аллоҳ бериб юборди деб бергин. Шу зайл секин-секин боланинг фикрида ҳамма нарса Аллоҳдан экан деган тушунча пайдо бўлиб ўрнашади.

Унга ҳамма нарса Аллоҳнинг қўлида, сен яхши кўрган ширинлик ҳам, ўйинчоқ ҳам Аллоҳда бор деб тушунтиргин. Биз кўриб турган ҳамма нарса – ой ҳам, қуёш ҳам, ер ҳам худоники дегин унга. Шуларни даражама даража, ҳеч қандай фалсафасиз тушунтиргин, содда қилиб гапиргин. Мана бу оятга ёки мана бу ҳадисга мувофиқ деб гапирмагин. Боланинг ёшига монанд тушунтиргин.

Болага дуо қилишни ҳам ўргатгин. Масалан, сендан у қанд сўради дейлик. Болам, Аллоҳдан сўрагин, ундан: «Эй, Аллоҳ, менга қанд бергин», – деб сўрашни ўргат. Бу гапларни ўзимнинг тажрибамдан айтяпман. Эй болам, овозингни чиқармасдан айтсанг ҳам Аллоҳ таоло эшитади, секин сўрайвергин дегин. Шу нарсани тушунтиргинки, Аллоҳ таоло сен айтиб турган ҳамма гапларни тинглайди, у бизни доим кўриб туради. Қаерда бўлсак ҳам, эшикни беркитиб қўйсак ҳам, чироқни ўчириб қўйсак ҳам, болам, у бизни кўриб тураверади дегин. Аллоҳдан сўраган нарсанг қўлингга келиб тушганидан кейин худога шукрона ҳам айтиб қўйгин, болам, қачон сен шукур қилсанг, сенга ҳар доим сўраб турган нарсангни беради, индамасанг бошқа бермайди деган тушунчани болага сингдириш керак.

Алҳамдулиллоҳ дейишни ўргансин. Бола каттароқ бўлиб 5-6 ёшга кирганда Аллоҳдан бирон нарса сўраб дуо қилди, аммо дуо қилиб сўраган нарсаси қўлига келиб тушмади дейлик. Унга айтгинки, Аллоҳ таоло сен сўраган нарсани бермади, сен қилган биронта ишинг Аллоҳга ёқмаган бўлса керак, бирон бир гуноҳ қилибсан шекилли дегин. Масалан, сен кеча онангга ёлғон гапириб турганингни эшитган эдим, шунинг учун сенга бермади шекилли дегин. Акангга қаттиқ гапирганингни эшитувдим, укангни урганингни кўрувдим, ёинки сен кеча онангнинг айтганини қилмаган эдинг шу сабабли сўраган нарсангни бермади. Кимки гуноҳ қиладиган бўлса, парвардигор ундан рози бўлмайди, рози бўлмаганидан кейин сўраган нарсасини бермайди деган тушунчани боланинг ақлига яраша тарзда тушунтиргин.

Болага худойи таоло солиҳ бўлинглар деган, намоз ўқинглар, ёлғон гапирманглар, осийлик қилманглар деган. Тушунтиргинки, агар биз буларга амал қиладиган бўлсак, яхшиликларимизни худо кўпайтиради, бизни жаннатга киргизади. Агар бу ишларни қилмайдиган бўлсак, худо бизни жаҳаннамнинг ўтида куйдиради деган гапларни такрор ва такрор болангга уқтиргин.

Болангга яна шуларни ҳам тушунтиргинки, жаннат деган бир беназир бўстон бор. Унда ҳамма гўзаллик мужассам, мевали дарахтлари, чиройли қушлари бор. Унда ширин таомлар, ичимликлар бор. Нимаики сўрасанг, ҳаммаси олдингда ҳозир бўлиб қолаверади дегин. Жаннатда совуқ бўлмайди. Меҳнат бўлмайди. Қўрқув бўлмайди. У ерда ҳеч кимдан қўрқмайсан дегин. Жаҳаннамда эса, ёниб турган ўтлар бор. Ери ҳам, томи ҳам, деворлари ҳам ўтдан унинг. Унга кирган ҳар бир одам шиддатли алам билан ёнади, доим ўтда куяди. Чанқаса, ичгани сув тополмайди, илло бир ифлос сув топади, аммо ундан, топган суви қайнаб турганлиги учун ичолмайди деган гапларни ҳам унга тушунтиргин.

Шунақа мисолларни ҳар доим, нима муносабат бўлса ҳам гапиравераман дейди Ҳазрати Али Тонтови. Масалан, болам бирон нарса сўраб қолди, гапнинг охирини Аллоҳга тақаб қўявераман. бирон бир баҳона топилиб қолса бўлди, динга тақаб қўявераман, дейдилар у киши сўзларини давом эттириб. Катта бўлиб, мактабга борадиган бўлганда боламга оятларнинг маъноларини айтишни бошлайман.
 
SAKINADate: Seshanba, 28-Avg-2012, 11:46 | Message # 20
Group: IJODKOR
Messages: 2599
Status:
Эй қизчам, 3-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Davomi...



Гўзал ахлоқларнинг ҳаммасини, Аллоҳнинг зикрини олдига қўшиб туриб таъриф эт ва таълим бергин. Унга ёлғон гапирмагин, чунки Аллоҳ ёлғонни ёмон кўради дегин. Ҳар кимки ёлғон гапирадиган бўлса, Аллоҳ уни дўзах билан азоблайди дегин. Ўғирлик қилмагин, чунки Аллоҳ таоло бизни ўғирликдан қайтарган деб уқтиришдан эринма. Онангга ғазаб қилмагин, чунки онасига ғазаб қилганга Аллоҳ ғазаб қилади деган гапларни гапиравергин.

Агар боланг бир гуноҳ иш қилиб қўйгудек бўлса, унга уриш билан таҳдид қилмагин, ураман деган гап билан қўрқитмагин. Шу иш сабаб ўзингга етган жабр уқубат, азоб ҳақида унга оғиз очмагин. Лекин сен уни худонинг иқобидан, худонинг азобидан қўрқитгин. Айтгинки, агар сен менга ёлғон гапирадиган бўлсанг, мен сенинг оғзингдан чиққан ёлғоннинг ҳақиқатини билмайман. Сен ёлғон гапириб турганингда худойи таоло ҳақиқатиниям билади, ёлғонингга яраша жазоингни ҳам беради дегин. Гуноҳ иш қилганингда ҳам шу. Ана шу тахлит у яхши ишни қилишни ҳам, ёмон ишни тарк этишни ҳам ўрганади.

Болаларни тарбия қилишдаги енгилгина, саҳиҳ йўл мана шу. Агар сен, эй болам, ўғирлик қилмагин, агар ўғирлик қилсанг қамаб қўйишади ёки ўзим қамаб қўяман десанг, у ўғирликдан тийилади, унда қамалишдан қўрқиш бўлса, ўзига ўзи бу номаълум ишни тақиқ қилади. Борди-ю одамлар мени кўрмаяпти деб ўйласа ёки мени қамаб қўядилар деб қўрқмайдиган бўлса, ўғирликни қилаверади. Сен унга авратингни очмагин, уни одамлар кўрадиган бўлса, айб бўлади десанг, бекитиб юради. Одамлар кўрмайдиган бўлса, яна очишга ўтади. Одамлар фасодга учраса, иштонсиз юриш уларнинг урфига кириб кетса, уларнинг наздида бу юриш айбга айланмайдиган бўлса, боланг иштонсиз юришга орланмайдиган бўлиб қолади.

Аммо ёмонликдан фақатгина Аллоҳдан қўрққанлиги учун тийиладиган бўлса, одамларнинг урфи ўзгариб кетса ҳам у бу ишни қилмайди. Чунки у ҳамма қилаётган ишидан Аллоҳ таоло хабардорлигини билади. Қайси ахлоқ, қайси хулқ дин асосига бино қилинмаган бўлса, пойдевори динга асосланмаган бўлса, Аллоҳ кўриб турибди-ку деган тушунчага эга бўлмаса, жаннатдаги савобдан ҳам ортиқ бино қўйиладиган бўлса, дўзахдаги Аллоҳнинг азобидан қўрқишлик устига барпо қилинмаган бўлса, буларнинг ҳаммаси қумга қурилган бинога ўхшайди. Заиф бир иморатга ўхшаб қолади.

Сен болангга тоат-ибодатларни ёшлигидан ўргатгин. Намоз ўқийдиган бўлсанг, ёнингда турсин. Сен қилаётган ишни бирга қилсин. Сен билан бирга туриб, бирга ўтирсин, лекин сен унга тазйиқ ўтқазмагин. Совуққа олиб чиқиб, муздек сувда таҳорат қилдирмагин. Балки уни рағбатлантиргин. Аллоҳу акбар дейишни ўргатгин. Фотиҳани ўргатган бўлсанг, энди унга мукаммал намозни ҳам ўргатгин. Агар ёш бўла туриб намоз ўқишни мукаммал ўрганиб олган бўлса, сен уни жамоатнинг олдига олиб чиқишдан эринмагин. Жамоат билан бирга намоз ўқишни ўргансин. Намозни тугатганидан кейин унга зикрларни ҳам ўргатгин. Зикрларни у тушунадиган қилиб шарҳлаб бергин.

Агар фарзандинг қиз бола бўлса унга ёшлигидан шарманда кийимлар кийишликни, сонлари очиқ ҳолда бировларнинг олдига чиқишликни ман қилгин. Мен бу гапни ёш қизчанинг ҳам аврати борлиги учун айтмаяпман. Мусулмонча либосга уни ёшлидан одатлантиришни хоҳлайман, холос. Енги узун кийимларни кийдиргин, бошига рўмол ўрашга одатлантиргин ва тушунтиргинки, болам, бу нарса сенга зарур, лекин бунга одатланганинг маъқул. Сенга ҳали ўраниб юриш вожиб бўлмаган десанг ҳам майли. У балоғат ёшига бориб қолганда, ёпиниб юришликка одатланиб қолади, бундай юриш унинг учун баайни фарз бўлиб қолади. Энди уни ҳаргиз тарк этолмайди. Сенга лозим ва лобитлик иш шуки, қизинг бошига рўмол ўраб турган вақтида уни зарур эканлигига иймон келтирган ҳолда ўрасин, худонинг уқубатидан хавф қилиб ўрасин, шу ишни қилмасам худо азоблар экан деган тушунча билан ўрасин. Сендан қўрққанлиги учун ўрамасин асло.

Ҳижоб ўраган аёлларнинг жуда кўпидан биз мушоҳада қиламиз. Айримлари ҳижобни отасидан қўрққанидан ўрайдилар. Вақтики, бундайлар отасидан узоқроқ жойда бўлсалар, очмаган жойлари қолмайди. Оталарнинг мусибати шуки, ҳар қанча катта бўлиб қолган бўлса ҳам қизларини улар ҳали ҳам ёш деб ўйлайдилар.

Агар қизлари 13 ёки 14 га кириб қолган бўлса-да, ўйлайдиларки, қизимга мен қандай назар билан қарасам, кўчадагилар ҳам шундай назар билан қарайди – ҳа, улар адашадилар. Кўп оталарни кўрамиз – рўза тутади, намоз ўқийди, масжиддан ажрамайди, лекин катта-катта қизлари бор: сонлари, бўйинлари очиқ юраверади кўчада. Йўлда жуда кўп кампирларни кўраман, бўй-басти билан тенг қизлари очиқ-сочиқ кетаверади олдиларида. Ваҳоланки, кампир билан қизни солиштирганингизда кампир очиқ юрса-ю, қиз ёпиниб олганда, зарари камроқ, гуноҳи кичикроқ бўлар эди.

Қўлингдан келганча болангни радио ва телевизордан йироқроқ тутгин. Агар боланг телевизор орқали худога ёқмайдиган, худо рози бўлмайдиган кўрсатув ёки кинони кўрган бўлса, бу ишни қилаётган кишилардан худо рози бўлмаслигини, улар дўзах азобида куйишларини сен тушунтиргин унга.

Айтилган гаплардан зарур хулоса шуки, ҳар куни болаларимиз учун алоҳида бир мажлис ташкил қилиб ўтиришимиз керак. Уларга китоб ўқиб берайлик, улар билан бирга китоб ўқийлик, ҳалол билан ҳаромни тушунтирайлик, исломнинг қоидаларини уларга баён қилайлик, динимиз арконларини, яъни исломда нима буюрилган-у, нимадан қайтарилган – буларни гапиришдан биз ҳаргиз эринмайлик.

Сен ҳам ўз фарзандларингга Пайғамбаримиз (САВ) сийратларини танитишга ҳаракат қилгин, биродари азиз. Пайғамбаримизнинг (САВ) ахлоқларини, саҳобаларининг ахлоқларини, улар оилада қандай бўлганлар-у, одамлар билан қандай бўлганлар – шарҳлашдан асло зерикмагин. Аллоҳ таоло уларнинг чиройли хулқлари учун дунёнинг зафарларини, саодатни насиб қилганлигини, охиратда эса улар учун нималар – баланд иқболлар тайёрлаб қўйганлигини ҳам айтишдан зерикмгин.
 
SAKINADate: Seshanba, 28-Avg-2012, 11:51 | Message # 21
Group: IJODKOR
Messages: 2599
Status:
Эй қизчам, 4-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)


Шаҳватлар касаллигининг дастлаб намоён бўлиши ҳижобни ташлашдан бошланади. Ўғил болалар билан қиз болаларнинг аралашуви замин бўлади. Ёш қизлар билан ёш йигитларга фаҳш ишлар сари йўл тайёрлаб беришдан илҳом олади.

Мана шу ишларни қилишликка, яъни эркаклар билан аёлларнинг ўртасида ёмон ишларни тарқатишлик учун саноғини айтиб бўлмайдиган даражада қувват мусаххар бўлган. Яъни бунга жуда катта пуллар ташланган, катта илмли одамлар, зўр университетлар бунга ишлаган ва тинимсиз ишламоқда. Биз ҳаммамиз йиғилиб, бир жамият бўлиб ҳаракат қилганимизда ҳам уни қувиб чиқара олмаймиз.Аёл киши билан эркак кишининг бузилишига сарфланаётган пулларга қарши мусулмон одам ҳеч нарса қила олмайди. Илло ота ўзининг қизини сақласа, эр хотинини сақласа, ака синглисини сақлай олса бўлди.

Мен Маккада яшайман – дейди Ҳазрати Али Тонтови. – Маккада иссиқ жуда ҳам қаттиқ бўлади, ҳарорат гоҳида 50 даражага чиқади. Мен бу ҳолатда нима қила оламан? Менинг қўлимдан Абу Қубайс тоғига бутун Маккаю Мукаррамани совутадиган катта бир кондиционер қўйиш келармиди? Ҳамонки, бу нарса қўлимдан келмаса, ҳеч бўлмаса, ўзимнинг уйимга кичкинагина кондиционер қўйиб олиб, маза қилиб ўтирганим яхши эмасми? Модомики дунёнинг ҳаммасини тузата олмас эканман, ақалли ўз уйимни тузатиб олсам ҳам бўлди, қизимни сақлаб олсам ҳам бўлди. Бизга лозими шуки, аввал ўзимизни сақлайлик. Худои таоло бизни кимларга бошчи қилиб қўйган бўлса, шу рутбада туриб аҳилларимиз, авлодимиз, фарзандларимизни сақлаб қолайлик.

Қизларим ҳижобда бўлиши учун мен нима қилай деган савол туғилади. Хусусан мен қизимни бу борада мажбурлашликни хоҳламайман. Ўзи хоҳламаган тарзда ҳижобга киришини ҳам сира хоҳламайман. Мен у ҳижобни қаноатланиб кийсин, қалби хотиржам бўлиб кийсин, яхши кўриб кийсин дейман. Биринчи қизимнинг ёши тўққиздан ўтиб ўнга қараб кетаётган кезларда ёки ундан сал олдинроқмиди, эсимда йўқ, лекин ҳали балоғатга етмаган кезлар эди, мен фикр қилдим, Аллоҳдан ёрдам сўрадим. Онасига айтдимки, эй онаси, бозорга бориб қизимга жуда ҳам нафис, қимматбаҳо рўмол сотиб олиб кел. Ҳалигача эсимда, ўшанда оддий рўмолни икки сўмга берарди. Агар нархи жуда ошиб кетган бўлса ҳам уч сўмга берарди. Хотиним ахир қизимиз ҳали ёш, рўмол ўраб борса, мактабдаги дугоналари устидан кулади, сочини ёпиб борадиган бўлса, уни ҳамма масхара қилади деб қолди гапим тугар-тугамас. Мен айтдимки, эй хотин, мен бу нарсаларнинг ҳаммасининг ҳисобини қилиб бўлдим. Унга шундай рўмол сотиб олгинки, бозорда энг қиммати бўлсин, ҳеч кимнинг пули етмайдигани бўлсин! Кейин хотиним бозорга кетди. Бозордан менга телефон қилиб айтдики, тақсир, мен бир жойдан рўмол топдим: ўзи ипакдан экан, лекин нархи қирқ сўм эмиш. Шуниси энг қиммати экан, деди. Бу ўша пайтда топадиган ойлигимнинг нақ ярми эди. Унга сотиб олавергин десам, хотиним ажабланди. Мени гапимдан қайтармоқчи бўлди. Мен айтган гапимда туриб олдим. Алҳол хотиним рўмолни олиб келди.

Қизим шу рўмолни ўраб мактабига борди. Мактабда қизимнинг рўмол ўраб борганига ажабланишдан кўра рўмолнинг чиройлигига ажабланиб қарашлик зиёда бўлибди. Рўмолнинг чиройлигига ҳамма ҳайрон қолибди. Рўмолини ҳамма мақтабди. Аксарият қизлар ҳасад ҳам қилишибди. Ҳаммаси уйга боргач, шундай рўмол бўлмаса ҳам ҳар қалай шунга ўхшаш рўмол олиб беринг деб оталарининг ҳоли-жонига қўйишмабди. Мен олиб берган рўмолга ўхшаш рўмол олдиришибди.

Хуллас қизимнинг рўмол ўрашлиги шу зайл – фахр билан бошланган. Бинобарин биров мажбур қилмаган. Халқда қимматбаҳо нарсанинг нархи ўзида деган гап бор. Ўша рўмол ўзининг баҳоси билан, ўзининг гўзаллиги билан, ўзининг савлати, оҳорлиги билан аслича қолди. Ундан кейин сингиллари ҳам шу рўмолни ўрашди. Ҳалигача янгидай турибди бу ажиб рўмол. Қизларимнинг ҳаммаси ҳижоб ўраниб катта бўлди. Ҳамма қизларим иқтидо билан, яхши кўриб, қаноатланиб, холислик билан ўради уни.

Ўша қизим ўзининг қизи билан кўп йил Европада яшади, лекин бирон марта юзини очмаган, кийинишини ўзгартирмаган. Қизимнинг қизи – Ҳодия Германияда ўқиди. Бир куни неварамнинг муаллимаси синфига кириб келса, неварам билан дугоналари тортишиб турган экан. Овозлари баландлаб кетган, ҳаммаси нимага рўмол ўрайсан деб неварамни юмма талагудек бўлишаётган экан. Муаллими гап нимада эканлигини суриштириб билгач, неварамга сенга ўн дақиқа вақт бераман, шу ерда ўтирган қизларнинг ҳаммасига нимага ҳижоб ўрайсан-у, унинг фойдаси нимада эканлиги тўғрисида гапириб берасан дебди. Неварам туриб, олмон тилида ҳижобнинг фойдаси тўғрисида бийрон-бийрон гапириб берибди. Шундан кейин ҳеч ким унинг олдида ҳижоб тўғрисида гап очмайдиган бўлибди.

Қизим бир маротаба, ижоза олган вақтида Оммонга келди (биз ўша вақтда Оммонда турардик). Иттифоқо, қизимнинг тиши оғриб тиш докторига боришга тўғри келибди. Тиш даволаш муассасасида бир жамоат юзлари очиқ, сонлари очиқ мусулмон араб хотинлар, ўзларини тараққиёт эгаларимиз деб ўйлаган, кофирга эргашишликни ўзларига фахр деб билган мусулмон хотинлар қизимнинг устидан кулмоқчи бўлибдилар. Қизимга қараб туриб сиз қайси қишлоқдансиз дейишибди. Қизим ҳам мен Женева деган қишлоқданман дебди. Женевадаги ўзининг ҳаёти тўғрисида, нечта тилни билишлиги, молу дунёда улардан нечи чандон бойлиги ҳақида гапиргандан кейин ҳаммалари ҳайрон қолиб сукут сақлабдилар.

Қизим олмонияда кўп вақтдан бери яшаганлиги учун немис, француз, инлиз тилларини яхши билар эди. Хуллас мана шу нарсалар юзаки кофирликка эргашиб юрган ўша мусулмон хотинларга жуда таъсирли бўлди.

Менинг тушунчам бўйича – дейди Ҳазрати Али Тонтови, – гўзал ахлоқни, гўзал одатни экишликнинг отини тарбия дейди. Шу нарсани неча марта қилса одат бўлади, биласизми дейди ва жавоб тариқасида бундай дейди: «фуқаҳоларнинг айтишига қараганда, бир марта билан одатга айланади. Фарзандингизга бир ишни қилдирдингизми, худо хоҳласа, мана шу нарса унга одат бўлиб қолади. Одатнинг саноғи 50 ёки 60 та эмас, битта. Ҳа, битта билан одатланиб қолади».
 
SAKINADate: Seshanba, 28-Avg-2012, 11:53 | Message # 22
Group: IJODKOR
Messages: 2599
Status:
Эй қизчам, 4-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Davomi...


Ҳаётий тажрибаларимнинг биттаси шуки, қизларимнинг ёшлигидан уларнинг одатлари дурустлашишлигига ҳаракат қиламан. Гўдак, ҳали тўрт ёшга кирмаган қизчамга овқат чайнаётганда оғзингни очмагин деб ўргатсам, аҳилларим ҳайрон бўлишарди. Мен унга оғзимга овқат солмасдан, оғзимни очмасдан қандай қилиб қимирлатишни кўрсатиб берардим. Гоҳида оғзимга овқат солиб туриб мана шундай қилиб ейиш керак деб гапиришдан эринмасдим, – дейди Ҳазрати Али Тонтови.

Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларга номоз аҳкомларини ўргатаётганларида, уларнинг олдида намоз ўқиётганларида уларга «Менинг намозни қандай қилиб ўқиётганимни кўриб, Сиз ҳам намозни шундай қилиб ўқинглар» дер эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонлар билан ҳаж қилдилар. Аҳкоми ҳажни уларга талқин қилиб ўргатаётганларида «Ҳаждаги қилинадиган ибодатларни мендан ўрганинглар» деганлар.

Муқояса қилиш жилла жоиз бўлмаса-да, ростини айта қоламан: мен қизимга қўлни совун билан қандай қилиб ювишни ўргатишдан ҳам эринмаган одамман. Қизимнинг тиши чиқиши билан унга мисвоқ олиб келиб тишни қандай тозалашни ўргатишдан ҳам эринмаган одамман. Мактабларда ўргатишда гапиришдан нарига ўтишмайди, мен эса эринмасдан ювинишга мўлжалланган жойга қизимни қўлидан етаклаб кириб, қўлимни, тишимни ювиб ўргатардим. Қизим салгина катта бўлганидан кейин санчқи (вилка) билан қошиқни қандай қилиб ишлатишни ўргатдим. Мен французларнинг одатини яхши кўрганим учун бундай қилмадим, балки кофирларнинг ичига кириб қолганда қизим ҳижолат бўлиб қолмаслиги учун ўргатдим.

Баъзи уқувсизлар гумон қилганидек, бу ишларнинг суннатга ҳилоф тарафи йўқ. Пайғамбар алайҳу вассаллам ҳам гўштни кесишликда пичоқ ишлатганлар. Динимиз ҳам маслаҳат билан бўлган одатлардан ҳаргиз қайтармайди. Қизимнинг ейишига, одобига, озодалигига шу даражада эътибор бериш баробаринда мен бундан-да эътиборлироқ, юқорироқ нарсага ҳам аҳамият берардим. Бу нарса унинг қалбига иймон дарахтининг уруғларини экишлик эди. Қизларимнинг тарбияси билан боғлиқ гапларни радиода ҳам, телевизорда ҳам кўп гапирганман. Аллоҳ ҳақида қизчамнинг қулоғига қуйишни у уч ёшга тўлар-тўлмас бошлаганман.

Такрор бўлса ҳам яна қайтараман, ҳолва олиб келсам ҳам, ўйинчоқ олиб келсам ҳам Аллоҳ берди деб айтардим. Қизим ўйинга берилиб кетган пайтда ҳам қўлига Аллоҳ берди деб ўйинчоғини тутқазар эдим. Ва бир куни у Аллоҳ қаерда деб сўради. Сен уни кўзинг билан кўролмайсан дедим. Лекин у ҳозир сенинг гапингни эшитиб турибди, бирон нарса сўрасанг эшитиб, сен сўраган нарсани юборади дедим. Агар қизчам эй Аллоҳ, менга шу нарсани бергин деб сўраса, мен эринмасдан шу нарсани олиб келиб берардим. Мана қизим, сен Аллоҳдан сўраган эдинг-а, сенга мендан бериб юборди дердим. Эй қизим, сенга Аллоҳ таоло бераяпти, лекин у ҳам ўзи ёқтирган болаларгагина беради.

Ота-онасининг айтганини қилдиган, ёлғон гапирмайдиган, таҳорат қилиб юрадиган қизларни яхши кўради. Шунақа, яхши қизларга Аллоҳ сўраганини беради. Агар сўраган нарсангни бермаса, сен Аллоҳга ёқмайдиган иш қилганинг учун бермаган бўлади. Худога ёқадиган иш қилгин. Қилаётган ишингни менга айтгин. Дада, мана шу ишни қилсам бўладими, Аллоҳга ёқадими, мендан хафа бўлиб қолмайдими – деб сўрасанг, мен қилаётган ишингни тўғри ёки нотўғрилигини айтаман. Шундай қилиб, мен қизимга тарбия беришликда қадам-бақадам силжиганман. Ақли зиёда бўла бошлагани кейин «Эй қизим, агар яхши иш қилсанг сенга у ёки бу нарсани олиб келиб бераман» дейиш ўрнига «Аллоҳ бунинг учун сени жаннатга олиб киради» дейишни бошлаганман. Тоинки, мендан бирон нарсани умид қилиб қолмасин, мен шу ишни қилган эдим, дадам ҳеч нарса бермади деб айтмасин. Агар бирон бир ёмон иш қиладиган бўлса, ҳаргиз уни ураман деб таҳдид қилмас эдим. Ҳар ким шу ишни қиладиган бўлса, худо уни дўзах азобида қийнайди деб қўяверардим.

Бир куни қизим мендан жаннат нима, дадажон деб сўраб қолди. Мен айтдимки, жаннат жудаям катта ҳовли, атрофида катта-катта ҳовлилари бор. Ичида ширинликлари ҳам, ўйинчоқлари ҳам бор. Нима хоҳласанг, ҳаммаси бор. Ҳамма нарсаси бепул. Яхши болаларни худо жаннатга олиб киради. У кофирларни, намоз ўқимаганларни, гапга кирмаганларни дўзахга олиб киради дердим.

Аслида қизим жаннат ҳақида сўради, лекин мен дўзах ҳақида ҳам гапираверардим. Қизларим билан мана шунақанги йўл тутардим. Уларга насиҳатларни, ваъзларни гоҳида кенг-кенг гаплар билан ҳам гапирардим. Қачонки қизларимга бир иш буюрсам, орқасидан Аллоҳнинг савобини, ваъдасини қилишдан ҳам эринмас эдим. Хуллас, менинг қизларим ёшлигидан худодан қўрқиш билан, худо кўриб турибди-ку деган ақида билан катта бўлишган.

Масалан, қизим бирорта дугонасининг уйига борганида уларнинг оиласида бирон бир аёл очиқ юрганини кўрса, уйга келибоқ дада, аёл киши очиқ юриб бўлмас эди-ку, фалончи очиқ юрибди деб айтарди. Қизим, сен унақа қилмагин асло. У худонинг гапига қулоқ солмас экан. Аллоҳ уни яратган, Аллоҳ унга хоҳлаган ҳамма нарсасини берган. Ўша хоҳлаган ҳамма нарсасини бериб туриб жисмингни бегона эркаклар олдида очмагин деган. Лекин у худонинг гапини қилмабди-да, қизим дердим. Аллоҳнинг айтганини қилмабди десам, у аёлга нисбатан қизимнинг қалбида ёмон кўришлик пайдо бўлиб қолар эди. Бир куни келиб, дада, сиз «худо ёмонларнинг жазосини беради», – дердингиз, у аёл ҳали ҳам юрибди-ку, худо жазосини бермади-ку деб сўрайди. Энди мен унинг гапига муносиб жавоб топишим керак. Хўш, мен нима дейишим мумкин? Ундан «Қизим, сен биринчи синфдан иккинчи синфга қачон ўтасан?», – деб сўрадим. «Имтиҳондан кейин», – деди. «Ҳа, худди шундай, қизим, имтиҳондан кейин ўтилади, – дедим. – Имтиҳонда одам ё хор бўлади ёки азиз бўлади. Имтиҳонгача ҳамма "азиз" бўлиб юраверади, аммо ҳақиқий азизлик имтиҳондан кейин бўлади. Ўша мактабингдаги имтиҳон аслида жуда кичкина имтиҳон. Ана шу имтиҳондан «йиқилиб», биринчи синфдан иккинчи синфга ўтолмаган одам озгина аламланади. Синфдошлари, дугоналари, қўни-қўшниларининг олдида юзи озгина шувут бўлади. Лекин олдинда роса катта имтиҳон бор. У имтиҳонга ҳамма киради. Муаллиму, шогирду, катта-ю, кичкина-ю, ҳоким ҳам, маҳкум ҳам. Ҳамма ўлганлар – Одам алайҳиссаломдан тортиб ўша кунгача дафн қилинганларнинг ҳаммасини Аллоҳ таоло битта жойга жамлаб, уларнинг амалларини торозига тортади. Яхшилик қилган бўлса, иймон билан ўлган бўлса, жаннатга боради. Кимки кофир бўлган бўлса, Аллоҳ уни дўзах билан азоб беради. Ана ўша ердаги шармандалик ҳамма инсоннинг олдида, ҳамма инсоннинг кўз ўнгида бўлади. Шунақанги имтиҳон бор. Ана ўша имтиҳонгача Сизни ажаблантирган аёл ва унга ўхшаганлар юриб тураверади.

Қизларимга ақида усулларини, қалбларига иймон уруғларини шундай қилиб экар, сингдирар эдим. Ҳар бир гапимни ёш бола тушунадиган услуб билан гапирардим. Чунки баъзи гапларни ёш бола тушуниши қийинроқ, – дейди Ҳазрати Али Тантови. Ҳазрат Али Тантови раҳматуллоҳи-алайҳнинг ушбу китобларида ёритилган бу муаммолар бизнинг бугунги кунимиз учун ҳам жуда долзарбдир. Аллоҳ бу китобдаги солиҳ фарзанд тарбияси йўлидаги бой тажрибадан бизнинг ҳам тўкис фойдаланишимизга муваффақ айласин. Фарзандларимизнинг Аллоҳнинг иймонли, эътиқодли ва солиҳ бандаларидан бўлишига етказсин. Амин.
 
DURDONDate: Yakshanba, 14-Okt-2012, 15:40 | Message # 23
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10140
Status:
Гўзаллигини номахрамларга кўрсатиш учун пардоз қилган хотин-кизларнинг аҳволлари.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам пардозли хотин-кизларнинг Қиёмат кунидаги аҳволлари ҳақида берган хабарларида, уларнинг жаннатга киришдан узоклаштирилишлари ва (кириш учун) кечикишлари баён қилинган.

Имом Муслим ўз «Саҳиҳ» ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан нақл этди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимнинг икки тоифаси борки, мен уларни кўрмадим» - дедилар. «улар ярим-ялангоч кийинган, ўзига мойил қилиб, нозланиб юрадиган, бошлари эса туянинг эгилган ўркачи каби аёллар. Улар жаннатга кирмайдилар, жаннатнинг бўй-ҳидлари фалон-фалон (узок) масофалардан келсада, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар». (Имом Муслим, ҳадис № 2128).

Аёлларнинг (номаҳрамлар кўрсин дея) пардоз-андоз қилишлари катта гуноҳлардан экани, шубхасиздир. Чунки, бу гуноҳни қилган хотин-қизлар учун қаттиқ ваъийд ва жазолар айтилган ва уларнинг пардозлари сабабли жаҳаннам аҳлидан бири бўлиб қолишлари мумкиндир.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Дунёда кийинган қанча-қанча хотин-қизлар борки, охиратда яланғочдирлар», дейилган (Имом Бухорий, ҳадис № 115; Термизий, «Сунан», ҳадис № 2196; Имом Молик, «ал-Муваттоъ»: 2/ 913).

Сўнгги ҳадис қуйидагича тафсир қилинди:

1 - Аёл бу дунёда бойлиги ва кўп кийимлари билан кийинган, бироқ, қилган солиҳ амаллари йўқлиги сабабли охиратда кийимсиз-яланғоч бўлади;

2 - Аёл бу дунёда кийинган, бироқ, кийимлари шаффоф бўлгани учун авратларини тўса олмаган ва охиратда қилган бу иши эвазига яланғочлик билан жазоланади;

3 - Аёл бу дунёда Оллоҳнинг неъматларини кийган, бироқ, самаралари охиратда савоб бўлиб кўринадиган шукроналардан ялангоч (шукрона келтирмаган) бўлади;

4 - Аёлнинг кийимлари баданини тўсган, бироқ, рўмолини орқасига ташлаган-да, кўкрақлари ва жисмининг айрим ерлари очиқ қолган. Натижада, у яланғоч хисобланган ва охиратда унга яраша жазо бўлади;

5 - Аёл бу дунёда солиҳ умр йўлдошига турмушга чиққан, бироқ, охиратда амалсиз яланғоч қолиб, эрининг солиҳлиги унга фойда бермаган. Зотан Оллоҳ таоло: «У кунда насаблар фойда бермайди»- деган (Мўъминун: 101).

Бундай хотин-қизлар бу дунёда шараф ва мансаб кийимини кийган бўлсаларда, охиратда жаҳаннамда яланғоч қолишлари эҳтимолдан ҳоли эмас («Фатхул-Борий»: 13/ 23).

Ақлли хотин-қизлар бу даҳшатли манзара ва пардоз олиб бораётган натижалар ҳақида бир ўйланиб кўрсинлар!

Бу манзара ва оқибат ҳақида, ҳижоб воситаларидан бири бўлган рўмоли ва ёпнчиқларини фитнали ва жозибали қилиб олганлар тафаккур қилиб кўрсинлар!

Булар ҳақида ўзини мўъмин ва мўъминалар учун фитна қилиб, уларни жаннатнинг равон йўлларидан адаштирган хотин-қизлар фикр юритиб кўрсинлар!

* Оллоҳ таъоло Қиёмат кунида гапирмайдиган, қарамайдиган ва покламайдиган ҳамда аламли азоб берадиган кимсалар.

Оллоҳ таъоло ўзининг гаплашмаслиги, қарамаслиги, покламаслиги ва аламли азоблар тайинлангани билан огоҳлантирган кўплаб оят ва ҳадислар бор. Бу каби кимсаларнинг баъзилари қуйидагилардир:

* Оллоҳ таъоло нозил қилган Китобларни яширган олимлар.

Улар бу китоблардаги илм-таълимотларни ҳоким-подшоҳларни рози қилиш, бирон бир манфаатга эришиш ёки дунёвий фойдалар учун яширадилар. Оллоҳ таъоло деди: «Оллоҳ индирган Китоб (илми)ни яшириб, уни озгина пул эвазига сотаётган кимсалар коринларида оловни емоқдалар. Оллоҳ уларга Қиёмат куни гапирмас ва уларни покламас. Уларга аламли азоблар бордир. Улар залолатни ҳидоят, азоб-қийноқни эса мағфират-кечирим эвазига сотиб олдилар. Улар жаҳаннам (олови)га қандай сабр қиладилар-а?!» (Бақара: 174, 175).

Имом Бағавий раҳимаҳуллоҳ деди: ««Оллоҳ уларга Қиёмат кунида гапирмайди» - яъни, Оллоҳ улар билан раҳмат ва уларни севинтирадиган нарсалар билан гаплашмайди. Балки, улар билан қўполлик билан гаплашади. Оллоҳ таъолонинг уларга нисбатан ғазабнок бўлиши ҳам нақл қилинган. Зотан ҳалқ ўртасида: «У бу одам билан гаплашмайди, чунки у, ундан ғазабланган» жумласи истеъмол қилинади» (Имом Бағавий, «Маъалимут-Танзил» (тафсир): 1/ 141).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бирон илмдан сўралган ва у илмни яширган кимсани, Оллоҳ таъоло Қиёмат кунида жаҳаннам олови билан жиловлайди»» (Абу Довуд, Сунан, ҳадис № 3658; Термизий, Сунан, ҳадис № 2651).

* Оллоҳ таъолога берган аҳдларини бузган ва қасам-онтларини озгина пул эвазига сотган ҳамда арзимас шахсий манфаатлари учун бўҳтон касам ичган кимсалар.

Оллоҳ таъоло деди: «Оллоҳнинг аҳди ва қасамларини арзимас пулга сотаётганларга, ўшаларга охиратда насиба йўқдир ҳамда Оллоҳ уларга гапирмас, қарамас ва уларни покламас. Уларга аламли азоб-қийноқлар бордир» (Оли Имрон: 77).

* Кийимларини оёқ тўпиқларидан пастга тушириб юрган эркак, миннатчи, матоси сотилиши ёки мақбул бўлиши учун бўҳтон қасам ичган кимса.

Абу Зар разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч тоифа инсонлар борки, уларга Қиёмат кунида Оллоҳ таъоло гапирмайди, қарамайди ва уларни покламайди. Уларга аламли азоб-қийноқлар бор»- деб, уч марта такрорладилар». Мен: «Улар зарар ва зиён кўрар эканлар! Улар кимлар, ё расулуллоҳ!»- дедим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Кийимларини оёқ тўпиқларидан пастга тушириб кийган одам, миннатчи ва матосини бўҳтон қасам билан ўтказган кимса» - дедилар» (Имом Муслим, ҳадис № 106).

* Сув танқис бўлган жойда яшаган, бироқ, ўзида етарли, балки ортиқча суви бўла туриб, сўраганларга бермаган одам ва унга ўхшаганлар, имом (раҳбар)га дунё мато ва манфаатлари учун байъат қилган одам.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч тоифа одам борки, Оллоҳ уларга Қиёмат кунида гапирмайди, қарамайди ва уларни покламайди ҳамда уларга аламли азоб-қийноқ бордир: саҳро-чўлда ортиқча суви бўла туриб мусофирга бермаган, аср вақтидан сўнг матосини фалон-фалон нархга сотиш илинжида Оллоҳ номига онт ичган ва харидор уни тасдиқлаган сотувчи ҳамда дунё (матолари) учун имом (раҳбар)га байъат қилган: дунё матоларини берса вафодор, бермаса бевафо бўлган одам»» (Имом Бухорий, ҳадис № 2358, № 2369, № 2672, № 7212, № 7446; Имом Муслим, ҳадис № 108). Ҳадис лафзи имом Муслимники.

* Зоний чол, каззоб подшоҳ, кибрли камбағал.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч тоифа одамга Оллоҳ Қиёмат кунида гапирмайди, қарамайди ва уларни покламайди ҳамда уларга аламли азоб бордир: зоний чол, каззоб подшоҳ ва мутакаббир камбағал» (Имом Муслим, ҳадис № 107).

* Ота-онасига оқ бўлган одам, эркакларга кийиниши ва ҳаёт тарзида тақлид қилган аёл ва даюс – махрамларидаги ёмон ишларни кўра-била туриб рашки келмаган эркак.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч тоифа одам борки, Оллоҳ Қиёмат кунида уларга қарамайди: ота-онасига оқ бўлган одам, ўзини эркакларга ўхшатган аёл ва даюс. Уч тоифа одам борки, улар жаннатга ҳеч ҳам кирмайдилар: ота онасига оқ бўлган одам, муккасидан кетиб маст қилувчи ичимликларни ичган (пиёниста) ва берган нарсасини миннат қилган миннатчи» (Насоий, Сунан: 5/ 80; Ибн Хузайма, «ат-Тавҳид»: 634- б.; Имом Аҳмад, ал-Муснад: 2/ 134; Ибн Хиббон, ал-Маворид: 566 Хоким: 4/ 136 – 147. Албоний, ас-Силсилатус-саҳиҳа: 674)


 
DURDONDate: Seshanba, 18-Dek-2012, 11:54 | Message # 24
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10140
Status:

Эри учун...



Аёл яратилиши жиҳатидан гўзал бўлса-да, бу гўзалликни зиёда қилувчи зийнатдан узоқ бўлмаслиги керак. Аввало, бу эри олдидаги вазифасидир.
Умму Лайло дедилар: “Бизга Расулуллоҳ (с.а.в.) байъат этдик. Бизга берган буйруқлари орасида шулар бор эди: “... оёқларингизга хина қўйинг, ғусл қилганда сочларингизни таранг, қўлларингизга хина қўйинг. Кучингиз етса, кумуш билакузук тақинг. Кучингиз етса, қайиш (узун ингичка тери – сирим) ишлатинг, фақат асло эркакларга ўхшаманг”. Пайғамбаримиз (с.а.в.) аёлларни эрлари, маҳрамлари олдида пардоз-андоз қилиб, тақинчоқлар тақиб ораста юришдан қайтармаганлар, аксинча шунга буюрардилар ҳам. Фақат аёл эри ўлсагина пардоз қила олмас эди. Бу хусусда ушбу ҳадис келган. Умму Атийя: “Биз аёллар ўликка уч кундан ортиқ аза тутмоқдан қайтарилдик, эр ўлсагина 4 ойу 10 кун аза тутмоқ мумкин эди. Бу муҳлат мобайнида на сурма, на атир-упа ва на яманий кийим кияр эдик” дедилар.
Машҳур араб адабиётчиси Асмоий (749/828) нақл этадилар: “Чўлда бир аёлни кўрдим, қирмизи кўйлак кийган, қўлларига хина қўйган. Айни замонда қўлида тасбеҳи ҳам бор, буни кўриб “тасбеҳ не, бу безак не”, дедим. Аёл: “Менинг бир Аллоҳга оид бўлган, бир нафсим ва бўш вақтимга оид бўлган тарафим бор”, деган маънода шеър айтди. Билдимки, у эри учун безанган яхши хотин экан”.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, агар бир хотин гўзал бўлса, бу билан эрини камситмаслиги, унга ғурур қилмаслиги керак.
Яна Асмоий саҳро саргузаштларидан сўзлайдилар: «Чўлга чиқдим. У ерда ғоят гўзал аёлни кўрдим, эри жуда ёқимсиз эди. “Бунга қандай рози бўлдинг?”, дедим. Менга шундай деди: “Жим бундай гапирма, ҳар ҳолда эрим, Аллоҳга хуш келувчи бир иш қилгандирки, мукофот сифатида мени унга берди. Мен Аллоҳ рози бўлмайдиган бир иш қилгандирманки, жазо сифатида уни менга бергандир. Аллоҳ рози бўлганига мен рози бўлмайинми?”. Мен жим бўлдим”. Аёлларимиз масалага шундай ёндоша олсалар эди, турмуш муаммолари осонроқ ҳал этиларди.
Ҳозир мусулмонман, деган баъзи аёлларимиз Ғарб аёлларига монанд пардоз-андоз қилишга кўп хунук тақлидлар қиладилар. Баъзи ҳолатлар Ислом динида айтиб ўтилган:
Баданига чиздирмоқ, тишларини йўндирмоқ, қош ва юз тукларини юлмоқ ва юлдирмоқ
Бухорий, Муслим ва бошқаларнинг ривоятларида Расули Акрам марҳамат қилганлар: “Гўзаллик учун сочига соч улаган ва улатганга (парик таққан ва тақдирганга) баданига ўйиб чиздирган ва чизганга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!”.
Ҳазрати Ойша онамиз (р.а.) айтадилар: “Ансордан бир хотин қизини турмушга узатганди. Қизининг сочлари тўкилди. Аёл Пайғамбаримизга келди, куёви (қизининг эри) сунъий, улама соч (парик) тақишини истаётганини сўзлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Сунъий, улама соч таққанлар малъундир”, дедилар.
Улама соч ҳақида шундай экан, бошни очиб юриш каби диний амрларга зид, тескари муносабатлар ва истак-талаблару сўровларга асло ижобий жавоб берилмайди.
Яна Бухорий билан Муслимнинг ибн Масъуд (р.а.)дан ривоятида шундай дейилган: “Гўзаллик учун баданига ўйиб чиздирган ва чизганга, жимбизга ўхшаш нарсалар билан қош ва юз тукларини юлдирган ва юлганга, тишларини кенгайтириб Аллоҳ яратган гўзалликни ўзгартирган аёлларни Аллоҳ раҳматидан узоқ қилсин!”.
Фақиҳлар: “Аёлларда соқол ва мўйлов пайдо бўлса, олмоқ жоизлигини асослаганлар. Ибни Обидин соқол ва мўйлов аёлга фитрат эмаслигини, шу сабабли (агар чиқса) олиш мустаҳаблигини баён этган”.
Бухорий ва Муслим ривоятларига кўра, ансорлардан бир аёл қизини турмушга узатади. Бу орада қизининг сочлари тўкилди. Расули Акрамга онаси мурожаат этди:
– Ё Расулуллоҳ, қизимнинг сочи тўкилди, эри яъни, куёвим қизимнинг бошига бошқа соч тақмоғини айтяпти, нима дейсиз?
Расули Акрам:
– Йўқ, зеро бундай сочларига соч қўшганлар, лаънатлангандир, деб – жавоб бердилар.

Аёлларнинг соч кестиришлари

Аёл кишига сочини кесишга зарурат туғилса, агар сочни бутунлай тагидан ёки эркаклар сочига ўхшатиб қисқартириб олдирса ҳаромдир. “Аллоҳ таоло ўзини эркакларга ўхшатишга ҳаракат қилган аёлларни ва ўзини аёлларга ўхшатишга ҳаракат қилган эркакларни лаънатлагандир”.

Эрига азият бермаслик

Баъзи хотинлар эрларидан қанча-қанча яхшиликлар кўришларига қарамай, арзимас нарса учун барча яхшиликларни инкор қилиб, эрларига озор берадилар.
Бир кун Пайғамбаримиз (с.а.в.) аёлларга: “Садақа беринг, эй аёллар, жаҳаннам халқининг кўпи хотинлардир”,-дедилар. Ўрта ҳол буғдой ранг бир аёл: “Нега ё Расулуллоҳ?”, деб сўради. “Чунки сиз кўп шикоят қилувчи, эрингизнинг яхшилигини (неъматини) инкор этгувчисиз”, дедилар”.
Пайғамбаримиз дан, (с.а.в.) Умму Салама онамиз (р.а.) ривоят этган ҳадисларида: “Мен уйда этакларини судрай-судрай эридан шикоят этиш учун чиқиб кетган хотинлардан нафратланаман”, деганлар.
“Бир хотин эрига ҳар азият берганда жаннатдаги хотини – ҳур қиз: “Унга озор берма, Аллоҳ жонингни олсин, у сеннинг ёнингда омонатдир. Кўп ўтмай сени қолдириб, бизнинг ёнимизга келади”, дейди”.
Абу Умома ал-Боҳилий айтадилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бир аёл келди. Ёнида иккита сут эмадиган боласи бор эди. Пайғамбаримиздан (с.а.в.) нималардир сўради. Расулуллоҳ (с.а.в.) уч дона хурмо бердилар. У ҳар боласига биттадан хурмо берди. Боланинг бири йиғлади. Хотин бир дона хурмони иккига бўлиб, болаларига берди. Бундан таъсирланган Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар: “Булар болаларини қоринларида кўтарадилар, сўнгра туғадилар, эмизадилар, меҳр-шафқат билан ўстирадилар. Агар эрларига озор-азият бермасалар, намоз ўқиганлари жаннатга киради”.
Эрлари рози бўлган хотинларга мана бу хушхабарни етказдилар: “Қайси хотиннинг эри ундан рози ҳолда ўлса, у хотин жаннатга киради”.




 
BAXORDate: Chorshanba, 02-Yan-2013, 04:54 | Message # 25
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4076
Status:



Исломий гламур


Ислом мамлакатларида гламур йўқ деб ўйлайсизми? Йўқ, Cиз қаттиқ янглишасиз, чунки гламур у ерларда ҳам бор, фақат у жуда яхши ниқобланиб, исломий муҳитга мослаша олган. Гламур – бу ғарбча ғояларни Шарққа қон тўкмасдан тарғиб қилишнинг энг зўр воситасидир. Гламур нима ўзи? Бу сўзни доим истеъмол қиладиганлар ҳам унинг келиб чиқишини, маъносини билавермайди.



Glamour – шотланд тилидаги бузилган glamor сўзидан келиб чиққан ва аввалида афсун, сеҳр, жоду ёки тилсим маъноларини берган. Ҳақиқатдан ҳам, бу сўз маъносида қандайдир сир-асрор бўлса керак, чунки ХХ аср мабойнида у ўзига қуёш тагидан жой эгаллаб, ўзига яраша динга ёхуд сиғинадиган нарсага (культга) айланиб улгурди.

Гламур ғоялари XIX-XX асрларнинг ўртасида пайдо бўлди. Айнан ўша вақтларда Ницше Худо йўқ, дея жар сола бошлаган. Кейинчалик эса унинг баъзи ғояларини психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейд қўллаб-қувватлади. Насроний динининг ҳукмронлиги ниҳоясига етди, одамлар ҳаётидан аста-секинлик билан тоталитар дин назорати чекина бошлади. Одамлар дин қоидаларига риоя қилишни ва динга эргашишни тарк қила бошлашди. Эски дунё ўрнига ёрқин ва ғайриодатий янги бир нарса туғилди.

Гламурнинг асосчилари ёзувчи Оскар Уайлд ва Жорис-Карл Гюисманс ва санъат назариётчиси Уолтер Пейтер ва бошқа бир қатор прерафаелчи рассомлар ҳисобланади. Айнан ўшалар анъанавий патриархал жамиятнинг қадриятларидан воз кечиб, гўзалликни "илоҳ” мартабасига кўтаришди. Энди яхши ёки ёмон нарса йўқ, балки гўзал ва хунук нарсаларгина мавжуд, деган фикр асосий ғояга (концепция) айланди ва айнан шу ғоя гламур асосини ташкил қилди.

Гламур тушунчаси ҳеч қандай инқилоб қилган эмас, аммо у аста-секин одамларнинг ақлини забт эта бошлади – расмдаги актрисанинг жозибали либоси, шляпанинг янги фасони, енгилтак саҳна асари... Буларнинг ҳаммаси одамларни гўзал, олий ва эришиб бўлмайдиган нарсалар ҳақида орзу қилишга ундади. Ўтган асрнинг 20-йиллар инқирози (буюк депрессия) шароитида бунга ўхшаш гўзалликлар ҳақиқатдан ҳам оқсуякларнинг қўлларигина етадиган "илоҳий” нарсадек туюлган эди.

Бироқ ҳозирги гламурнинг тантанали юриши Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланди. Бу кўриниш ўз навбатида иқтисодга бевосита боғлиқдир. Иқтисодий ривожланиш маҳсулот ва хизматлар истеъмолини талаб қилади. Шу боис омма орасида гламур ғояларининг кенг ёйилиши ҳам бевосита истеъмолчини рағбатлантирар эди.

Гламурга сиғиниш (культи) ҳам бошқа анъанавий динлар каби жаннат ва чексиз фароғатни ваъда қилади. Бироқ бу бахтга эришиш учун одам ўзини ўзи назорат қилиши ва турли хил чекловларга бардош бериши шарт эмас. Бу бахтни дўкондан пулга сотиб олса бўлади. Одамлар магазинларга янги либос ёки сумкача учун боришмайди, балки улар ўзларига бахтнинг бир бурдасини сотиб олишни орзу қилиб боришади. Айнан шу нарса замонавий дунёда гламур позициясини ушлаб турибди.

Гламур – бу порлоқ ва ялтироқ нафосат ва гўзаллик оламидир, олам бўлганда ҳам ўзига хос демократик оламдир. У барча учун очиқ ва айни пайтда ҳамманинг ҳам қўли етмайдиган (ва шунинг учун ҳам маълум даражада нуфузли ва муҳташам) оламдир. Гламур ўзининг хусусий "худо”ларини яратди ва уларни ғайритабиий, доимо ёш, оила ва ғам-ташвишларидан холи, қарилик нималигини билмайдиган ҳамда хурсандчилик ва муҳаббат улашадиган қилди. Буларга эришиш учун эса ҳар қандай воситадан фойдаланиш мумкин бўлди. Ёшлар (энг аввало, албатта, қизлару аёллар) ўзларини диета ва молекуляр таомлар билан қийнаш, доим фитнес билан шуғулланиш, соляри ва пляжларга бориб туриши, мода бўлган курортларга саёҳатлар, доим ўйин-кулги ва янги ҳис-туйғуларни излашга тушиб кетишди.Бироқ, аксар гламурчилар бу нарсаларда мавжуд бўлган улкан салбий жиҳатларига эътибор қилишмайди.


 
BAXORDate: Chorshanba, 02-Yan-2013, 04:59 | Message # 26
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4076
Status:



Ҳақиқий гламурчи бўлиш учун катта маблағ сарф қилиш керак, агар маблағи бўлмасачи? Янги сумочкани сотиб олишга имкони бўлмаган қизлар кўп ҳолатларда фоҳишалик кўчасига киришга, ўғирлик қилишга ёки ўз жонига суиқасд қилишларига туртки бўлмоқда. Ўзининг ташқи кўриниши билан "касал” бўлиб қолган аёл кўпинча пластик жарроҳнинг тиғи остига ётишга ҳам рози бўлади. Аммо бундай амалиётлар ҳар доим ҳам ёрдам беравермайди. Бундай "мижозлар” орасида ўзини ўзи ўлдириш ҳолатлари жуда кўп учрайди. Турли хил диеталар билан касал бўлиш анорексия (очлик ҳиссининг йўқолиши) эпидемиясини келтириб чиқарди. Шимолий Американинг ўзида ўн миллиондан ошиқ одам бу касалликка чалинган. Улар қандайдир идеалга эргашишни исташади. Аммо турли хил сабабларга кўра буни амалга ошира олмаган жуда кўп гламурчилар норасолик ва ўзини паст билиш комплексига чалинган.

Кўпчилик гламур эпидемияси Ислом мамлакатларини махф қилмаган, деб ҳисоблайди. Бу аслида тўғри эмас. Аксар муслималар, айниқса ўзига тўқлари, либосларини жаҳонга машҳур дизайнерларнинг мода уйларидан харид қилишади ҳамда Париж ва Миланда ўтадиган мода ҳафталикларига ташриф қилиб туришади.

Албатта, бу либосларни улар ўз уйларида, эрлари учун кийишлари мумкин. Бироқ бу ҳаммаси эмас-да. Мода уйлари муслималарнинг истакларига пешвоз чиқишмоқда. Мана, Форс кўрфази мамлакатларида ҳам дизайнернинг эксклюзив тарзда тайёрлаган дуру олтин ва кумуш иплар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган абая, ниқоб, рўмоллар пайдо бўлмоқда. Уст кийимга мос тикилган сумкачалар, шпилкада бўлмаса ҳам платмформали оёқ кийимлар, қиммат-қиммат автоуловлар ва обрўли курортларга сайёҳатлар (ҳалол деб танилган). Суниъий йўлдош антенналар Европадаги фусункорларнинг "тусовка”ларини намойиш қилмоқда. Мусулмонлар эса аста-секин уларга тақлид қилишни бошладилар. Табиийки эркак ва аёллар (ҳозирча) анъанавий руҳда, яъни алоҳида-алоҳидадир.

Гламур жуда мослашувчандир: одамни куч билан енгишга қурби етмаган ҳолда унинг таъб-дидига, анъанаси, одоб-ахлоқи ва манфаатларига эгилади, аммо... оқибатда одам ўз гламурлигидан ҳалок бўлади. У анъанавий Ислом қадриятларини шубҳа остига олди, асрлар мобайнида шаклланган устунлар ўз жойидан қимирлай бошлади ва мусулмонларнинг қатъийлиги эса синовда қолди.

Гламур тарафдорлари мусулмонларни ўзларининг стандартларига эргашмаётганлари учун танқид қила бошладилар. "Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни яхши кўради”, деб динимиз таълим беришини уларнинг кўпчилиги билишмаса керак-да. Мусулмон одам ҳашамат ва ҳаёт лаззати учун бор нарсасини исроф қилиб, ақли йўқ истеъмолчига айланишига ҳаққи йўқдир.

Муслима янги ва ноодатий нарсалар ахтариб, унинг бу нарсаларга асло эҳтиёжи бўлмаса ҳам янги либослар коллекцияси учун ҳаддан ташқари кўп пул сарф қилиб ташламайди ва ярим йил олдин сотиб олган нарсаларини ташлаб юбормайди, чунки бундай иш исломда "исроф” деб ҳисобланган эканлигини жуда яхши билади. Бу билан у эски ва тўзиб кетган кийимларда юриши керак, демоқчи эмасмиз асло! Янги кийим (ҳатто унинг бренди мода бўлса ҳам) мода сезонига қараб эмас, балки эҳтиёжга қараб харид қилинади; эскилари эса ташлаб юборилмайди, балки муҳтожларга берилади. Муслима аёл ўзини аҳмоқона диеталар билан кўп уринтирмайди, у тўғри таомланишга ҳаракат қилади, чунки динимиз саломатлик ва таомланишга эътибор қилишимизни буюради. У муқовадаги "модел” спорт билан шуғуллангани учунгина спорт билан шуғулланмайди, балки бизларга Аллоҳ Таоло тарафидан омонат қилиб берилган ва у ҳақида сўраладиган танамизга фойдаси бўлгани учун жисмоний тарбия билан шуғулланади.

Аллоҳ инсонларга ақл ва ирода эркинлигини берган, бироқ бир одамнинг эркинлиги бошқа одамнинг эркинлиги бошланган жойда тугайди. Гўзаллик – ажойиб нарсадир, аммо у билан фоҳишабозлик, алкоголизм, наркомания ва ортиқча ҳашамат ёнма-ён бораётган бўлса, дарҳол тўхташ керак. Гўзаллик ва бошқа нафис нарсаларга ҳаром йўл билан эришиш мумкин эмас. Ислом ҳалол қилган йўллар билан, Аллоҳ қонунларини бузмасдан худди шундай натижаларга эришишимиз мумкин.

Гламур, гўзаллик ва уларга тегишли нарсалар дунёни қутқариши мумкинми? Мана қарийб юз йилдан бери Европа олами гламурда яшашга ҳаракат қилиб келади, бироқ бу тушунчаю нарсалар Африкада одамларни очликдан, Осиёда касалликлардан, Тайландда болалар фоҳишабозлигидан, Жанубий Американи эса фақирликдан қутқара олмади-ку...

XX асрнинг "илоҳий гламур”и ўз ниҳоясига етди. Биз унинг аста-секин одамиёна, илиқ ва инсонларга яқин бир кўриниш олаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Агар мусулмонлар астойдил ҳаракат қилсалар, ўзларининг гламурини тақдим қилиши шубҳасиз. Ва бу исломий гламур гўзалликка эмас, балки айнан ўша гўзалликни ва нафосатни Яратувчига сиғинишга чорлайди.



Абу Муслим таржимаси
(Фотима Манзур, islam.ru)


 
DURDONDate: Yakshanba, 13-Yan-2013, 10:49 | Message # 27
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10140
Status:
Қандай қилиб тақводор рафиқа бўлиш мумкин?

Мақтовга лойиқ бўлган, фақат Ундангина ёрдам ва мағфират сўраладиган зот Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Нафсимиз ёмонлиги ва гуноҳ ишларимиздан юз ўгириб Аллоҳга юзланамиз. Бизга тўғри йўлни кўрсатган ва бу йўлда ўзи ҳам улкан ўрнак бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин!

Албатта кимники Аллоҳ таоло ҳақ йўлга йўлласа,уни ҳеч ким бу йўлдан адаштира олмас ва кимники Аллоҳ таоло ҳақ йўлдан адаштирса,уни ҳеч ким тўғри йўлга сола олмас.Аллоҳнинг ягоналигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам Унинг расули ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман.

Бу мақола кейинги ҳаётини хайрли бўлишини Аллоҳдан умид қилувчи ҳар бир аёл учундир.Бу мақолада муслима аёл қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги Қуръон оятлари, Расулуллоҳ (сав)нинг ҳадислари, саҳобалар сўзлари ва солиҳ кишиларнинг ҳаёт тажрибалари ўрин олган. Муслима аёл бу сифатларни ўзига қабул қилиши ва қўллаши лозим. Аллоҳ таоло айтади:

Аллоҳ таоло ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилганда-ҳеч бир мўмин ва мўминага(уни бажариш ёки бажармаслик)ишларида ихтиёр берилиши мумкин эмасдир. Кимки Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоатсизлик қилса,бас,у аниқ залолат билан йўлдан озибди. ( Азҳоб сураси 36-оят.)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мени рад этганлардан бошқа умматимнинг барчаси жаннатга киради”, дедилар. Одамлар сўрадилар: “Я Расулуллоҳ, сизни ким рад этади?” У зот (с.а.в.) дедилар: “Ким менга эргашса жаннатга киради, ким мени айтганларимга амал қилмаса мени рад этган бўлади”. (Имом Бухорий ривояти)

Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду сано бўлсин! Эркакни аёл устидан бошқарувчи эканини У Зот бундай баён қилди:

Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчидирлар. Сабаб-Аллоҳ уларни айрим (эркак)ларини айримлари (аёллари)дан баъзи ҳусусиятларда ортиқ қилгани ва эркаклар ўз (оилаларига) ўз мол мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Нисо сураси 34-оят)

Бу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари тасдиқлайди: ”Агар Аллоҳдан бошқа бирор Зотга ибодат қилишни буюра олганимда аёлларни эрларига сажда қилишларига буюрардим!М уҳаммаднинг нафси қўлида болган зотга қасамки, аёл киши ўз эри олдидаги бурчини бажармасдан аввал Аллоҳ олдидаги бурчини бажара олмайди. Аёл эрининг буйруғини ҳеч қачон рад қилмаслиги керак, хатто туғруқ жараёнида ҳам”.

Аллоҳ азза ва жалла айтди:

Аёллар ичида солиҳалари-бу (Аллоҳга ва эрига)итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли яъни эрларининг сирларини, мулкларини ва обрўларини сақловчилардир. Нисо сураси 34-оят.

Ҳозирги кунимизда ҳам аёлларимиз бу сўзларга эътибор беришлари лозим. Айниқса бу ҳаддини билмай, ўзини эркаклардек тутадиган ва ўз эрларини бошқаришга уринадиган аёлларга тегишли. Бундай аёллар ўзларига қулай бўлган барча ишларни қилмоқдалар. Улар тартибсиз ҳаёт тарзини олиб боришяпти. Буни аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги тенглиги учун кураш деб атамоқдалар.Аслида бу аёллар ҳозирги дунё ҳаётини оҳират ҳаётидан устун қўймоқдалар.

Азиз синглим! Эҳтиёт бўл ва йўлдан адашма! Зеро, даҳшатдан болаларнинг сочлари оқариб кетадиган кун сени кутмоқда ,юқоридаги аёлларнинг йўлидан борма!

Абдуллоҳ ибн Амр (р.а) айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Дунё ҳаёти бу-вақтинчалик ҳузр-ҳаловатдир. Уларнинг ичида энг яхшиси Муслима аёлдир”, дедилар.(Имом Муслим ривояти)

Абу Ҳурайра (р.а) айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Аёл кишига 4 сифати учун уйланилади; бойлиги, насли, гўзаллиги ёки диндорлиги учун. Сен диндорини танлагин”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти) Яна айтадилар: “Бахт 4 нарса устига қурилади: муслима аёл, кенг уй, ибодатли қўшни ва яхши улов. Бахтсизлик ҳам 4 нарса орқали бўлади: ёмон хотин, ёмон қўшни, ёмон улов ва тор жой”. (Ал-Ҳаким)

Суннатда имонли жуфт танлаш қанчалар муҳим экани жуда кенг баён қилинган. Бу эса муслималар эгаллаши лозим бўлган сифатларки, улар орқали Аллоҳ ризолигига эришилади.

Муслила синглим! Бу сифатларни эслаб қолишга ва у билан ўзингни тарбиялашга ҳаракат қил.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Агар аёл 5 вақт намоз ўқиса, рамазон рўзасини тутса, оқила бўлса ва ўз эрига итоаткор бўлса, унга “Жаннатга хоҳлаган эшигингдан кир” дейилади”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти)

Яна Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизларнинг аёлларингиз ўз эрларини яхши кўрувчи, серфарзанд ва ўз эрларига ғамхўр бўлсалар, жаннатда яшовчиларнинг бири бўладилар. Агар бундай аёл эрини хафа ҳолда кўрса, қўлларини унинг қўллари устига қўяди ва “сиз рози бўлмагунингизгача кўзларимни юммайман” дейди.

Абу Ҳурайра (р.а)дан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айтадилар: ”У кишидан сўрадилар: ”Қандай аёл энг яхши ҳисобланади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай жавоб бердилар: “Эри унга қараганда уни хурсанд қиладиган, итоаткор, эрининг бойлигини беҳуда сарфламайдиган ва унга ёқмайдиган ишларни қилмайдиган аёл- энг яхши аёлдир”.

Муслима синглим! Сенда шундай ҳислатлар борми? Агар бўлмаса унга тезроқ эга бўлгинки, Аллоҳ розиллиги топасан. Буни ўзинг учун, эринг учун, фарзандинг учун ва энг муҳими икки дунёнинг саодатига эришиш учун ҳам бажаргин!

Бир куни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлдан сўрадилар: ”Турмушга чиққанмисан?” У “Ҳа” деб жавоб берди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яна сўрадилар: “У сендан розими?” Аёл: “Бирор нимани қила олмасам, у мендан аччиқланади, жаҳли чиқади”, деди. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга эътиборли бўлгин! Зеро,у сени жаннатинг ёки дўзахингдир”, дедилар. (Имом Аҳмад ивояти)

Бундан хулосага келамизки ҳар бир муслима аёл:

1)тақводор бўлиши;

2)Аллоҳ таъқиқламаган барча ишларда ўз эрига итоаткор бўлиш;

3)ўз номусини ҳимоя қилиши айниқса, эри йўқлигида;

4)Эри ва фарзандлари мулкини асраши;

5)Эри уни ҳар доим гўзал, ораста ва табассумли ҳолатда кўришига ҳаракат қилиши;

6)Эри ундан хафа ҳолида уни кўнглини олиши, зеро эри унинг жаннати ё дўзахидир;

7)Эри хоҳлаганда уни рад қилмаслиги лозимдир.

Агар аёл шу ишларни бажарса унга Аллоҳ томонидан жаннат ваъда қилинган.

Муслима синглим! Ушбу ҳадислар ва ўгитлардан сўнг ўзинг хулоса қил! Фақат унутмагинки, саодатга эришиш ўз қўлингда. Зеро аёлнинг жаннат калити унинг тақводорлиги, ўз эрига итоаткорлигидадир!


 
DURDONDate: Yakshanba, 03-Fev-2013, 02:06 | Message # 28
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10140
Status:
Оналик хотирани мустаҳкамлайди

Олимлар тарафидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра маълум бўлдики, энди фарзанд кўрган оналар кўз хотираси анчайин яхшиланар экан. Яъни, оналар, фарзандсиз аёлларга нисбатан ўз атрофидаги маълумотларни яхшироқ ўзлаштиришар экан.

Маълумки, ҳомиладор аёлнинг хотираси ёмонлашади, у унутувчан бўлиб қолади, деган фикр мавжуд. Олиб борилган тадқиқот эса бу фикрнинг янглиш эканлигини исботлади.

Тадқиқот муаллифи Майями, Карлос Албизу Университетининг олимаси Мелисса Сантьяго. Тадқиқотда жаъми 70 нафар аёл қатнашган ва уларнинг 35 нафарининг 10 ойликдан 24 ойликка қадар фарзанди бўлса, қолган 35 нафар бефарзанд аёллар эди. Ҳар икки гуруҳнинг ақлий қобилиятлари деярли бир хил натижани кўрсатган бўлса, кўз хотираси борасида олиб борилган тестларда эса фарзандли оналар юқори натижаларни кўрсатишди. Аёлларга 10 сония давомида олтита белги кўрсатилган, сўнгра аёллардан ёдларида қолган белгиларни чизиб беришни илтимос қилишган. Бу тестни бир неча бор такрорлашган.

Биринчи тестларда икки гуруҳ аёллари ҳам бир хил натижа кўрсатган бўлса, кейинги тестлар натижасида оналар топшириқни яхшироқ бажара бошлашган. Уларга турли белгилар кўрсатилиб, бу белгилардан қай бири аввалги топшириқларда ҳам кўрсатилгани сўралганда, фарзандсиз аёлларга нисбатан оналар бу белгиларни яхши ёдда сақлаб қолгани маълум бўлди.

Нима учун фарзандли бўлиш хотирани яхшилайди?

Ҳомиладорлик пайтида бўлажак она организмида турли физиологик ўзгаришлар содир бўлади. Ҳатто ҳомиладор аёлнинг мияси 4-5 фоизга қисқаради ва туғруқдан сўнгра яна ўз ҳолига қайтади. Олимларнинг тахминига кўра, мия ўз ҳажмини тиклаш асносида хотирани мустаҳкамловчи жараёнлар ҳам содир бўлиши мумкин.

Ундан ташқари кўриш хотирасининг ривожланишининг яна сабабларидан бири, онада туғруқдан сўнгра боласини ҳимоя қилиш ва уни турли хавфлардан муҳофаза қилиш ҳисси ҳам ошади.


 
DURDONDate: Juma, 08-Fev-2013, 12:54 | Message # 29
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10140
Status:
Солиҳа оналик маслагинг бўлсин!

Қизим!

Ёдингдан чиқарма, солиҳа аёл, солиҳа она бўлиш ҳассослик, фидойилик, муҳаббат талаб қилади. Бунинг учун, энг олдин, ҳазрат Оминалик руҳиятига кирмоғинг керак. Бунинг маъноси нима, биласанми? Омонатга муносиб тарзда риоя қилмоқ, дегани. Бу – осон эмас.

Вужудингдаги яна бир митти вужудни – улуғ омонатни тўққиз ой барча мушкулликларга чидаб кўтарасан. Шу муддат ичра тилинг такрорлаётган зикрлар юрагингдан чиқсинки, ортингдан барчага намуна бўлажак “садақаи жория” қолсин.

Кўзларим нури!

Ичингда янги бир дунёни ҳис қилган онингдан бошлаб қалбингни марҳамат туйғулари қоплайди. Аллоҳга шукроналар айтасан пайғамбарлар сифати бўлган марҳамат, шафқатдан сенга ҳам улуш берилгани учун.

Тўққиз ой тез кечақолмайди, ҳаловатсиз кечаларнинг оғриқларига намоз билан сабр қилки, фарзандинг Яратган ҳузурида қоим турмоқни ўргансин...

Кўзёшлар тўк, уммати Муҳаммадга дуо ила инфоқ қил, боланг марҳаматли, шафқатли бўлсин...

Ҳушёр бўл, оғзингдан бир луқма шубҳали таом кирмасинки, жигарпоранг ҳалолликни танисин, ҳаромга узанмасин...

Тилингдан фақат ширин сўзлар чиқсинки, гўдагинг яхши сўзлашга одатлансин...

Саждаларни кўпайтир, фарзандинг бандалигини ҳис этиб, тавозу либосига ўралсин...

Маҳлуқотга кўнглингни очиқ тут, севги ва муҳаббатни ўргансин...

Болажоним!

Тўлғоқ азоблари сенга қиёматни эслатар, балки. Ўшанда онангни тушунасан, жаннат оналар оёғи остида экани сабабини англайсан. Тишларингни маҳкам сиқаркансан, ўлим инсонга нақадар яқин эканини ҳис қиласан.

Сўнгра... гўдагингни қўлингга оларкансан, Дийдор завқини тотмоқнинг тўланиши шарт бўлган эвазлари борлигига иқрор бўласан...

Болангни Ёсини шариф ўқиб эмизаркан, Аллоҳ розилиги учун бошқаларга ўзингдан узиб бўлса ҳам бера олмоқ энг гўзал амал эканини ҳис қиласан...

Кечалари уйқунинг энг ширин пайтида боланг йиғисини эшитиб, завқ билан унинг ёнига шошасан. Худди ўша пайтда Аллоҳни ҳам чин дилдан севсанг, уйқудан воз кечиб, таҳажжудга туришнинг ҳеч қийинчилиги йўқлигини англайсан...

Гўдагинг хасталанганда, унинг азобларини енгиллатишга минг имкон изларкансан, чорасиз ва ҳечлигингни англаб, имонинг зиёда бўла боради...

Жигарпорам!

Фарзандингга суннатга кўра яшашни ўргатки, ҳар борада Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эргашсин. Агар ўргатмасанг, эртага тайинсиз кимсаларга тақлид қилганида ўзингдан хафа бўл...

Муборак кун ва кечаларни завқу ҳаяжонини боланг билан бирга ҳис қилки, улғайиб, мантиқсиз байрамларга мафтун бўлмасин. Ўз байрамларини танисин...

Қуръони каримни тилигагина эмас, энг олдин, қалбига жо этишга ҳаракат қил. Ҳар бир сура, ҳар оят кўнглига нозил бўлаётгандек ҳис этсинки, яшаш тарзи билан “жонли Қуръон”га айлансин...

Қуръон ҳофизлигига муҳаббат уйғот, тилида маъносиз қўшиқлар, сатрлар айланишининг олдини ол...

Бу йўлда ғайрат қил, дуода бўл ҳамиша – фарзандинг Қуръони карим ахлоқи ила хулқланса, икки дунёси нурли бўлгай.

Мақсадингни унутма, маслагингни унутма, қизим!

Маслагинг солиҳа аёл, солиҳа она бўлмоқдир!


 
DURDONDate: Seshanba, 12-Fev-2013, 19:10 | Message # 30
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10140
Status:
Фарзандлар жаннат райҳонларидир!
Фарзанд Аллоҳ таолонинг бандага берган бебаҳо неъмати ва омонатидир. Инсон Аллоҳнинг бу неъматига ношукурлик қилмаслиги ва Аллоҳнинг омонатига xиёнат қилмаслиги зарур. Фарзанд дунёга келиши билан уни тарбиялаш, муҳофаза қилиш лозим бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в) бир ҳадиси шарифларида: «Фарзандларингизга одоб ўргатинг ва одобларини чиройли қилинг» деган бўлсалар, бошқа бир ҳадиси шарифда: «Фарзандларингизни Аллоҳнинг амрларига бўйсунишга ва Аллоҳ қайтарганларидан сақланишга буюринглар. Чунки мана шу нарса уларни дўзаxдан сақловчидир» деганлар. Албатта, фарзанд Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ неъмат ҳисобланади. Фарзанд инсон қалбидаги энг олий мақсадлардан бири бўлиб, ота-она ўз ҳаётларини шулар орқали янгилаб давом этади. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир...” – деб таъкидлаган. Ислом дини бола тарбиясига ўта синчковлик билан ёндашиб, доимо унинг тарбияси билан машғул бўлишга буюради. Ота-она ўз фарзандининг инсонлар билан xуш муомалада бўлиши ва ростгўй, омонатдор, катталарга ҳурмат ва кичикларга шафқатли бўлиши учун масулдирлар. Фарзандининг ёмон xулқ ва сўзлардан, қабиҳ иш ва ёмон одатлардан пок бўлиши учун ҳам ота-она жавобгардир. Фарзандини юриш туришидан, кийиниш одобларида бошқаларга кўр-кўрона тақлид қилишидан қайтариши ва уни ўзининг диний ва миллий қадриятларини эъзозлайдиган инсон қилиб вояга етказиш ҳам ота-


 
Search: