|
ИСЛОМДА АЁЛ КИЙМАТИ
|
|
| DURDON | Date: Juma, 11/07/22, 7:06:43 AM | Message # 16 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status: 
| Абдуллоҳ ибн Умар р.а. Росулуллоҳ с.а.в. «Қайси бир қавмда фаҳш пайдо бўлиб, улар у билан очиқдан очиқ шуғуллансалар, ораларида ўлат ҳамда ота-боболари даврида бўлмаган бошқа касалликлар тарқалади» дедилар. (Ибн Можжа). Агар ўша момоларимиз ҳозирги даврга келиб қолишса, отин-қизларимизни аҳволини кўрганида энсалари қотиб «бу аёллар ҳаммомдан чиққанну-кийимини ҳамасини кийишни унутган ёки мажнун» деб ўйлашса керак. Улар буни инсонни эмас балки, шайтоннинг амали деб билишган. Чунки Аллоҳ Қуръони каримда: «Эй одам авлоди! Шайтон ота-оналарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни, уятли аҳволга солиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин». (Аъроф 27) деган оятини Бухорийдек, Термизийдек зотларни тарбия қилган аёллар яхши билишган. Ушбу тариқа Иблис ўз-ўзини кўз-кўз қилиш бўлган даъватнинг асосчиси бўлди. Шунингдек, ҳозирда ҳам «аёлозодлиги» деб номланаётган сохта шиорларнинг ҳам раҳнамоси Иблиснинг ўзидир. У ўзига итоат қилувчиларнинг раҳнамосидир. Булар яъни Аллоҳга итоат этмайдиган шайтонга итоат этувчилар биринчи навбатда ўзини кўз-кўз қилувчи, жамиятни йўлдан оздирувчи еҳаё аёлардир. Бу одам боласининг иши эмас. Нега бу жумлани келтирамиз уни савол-жавоб услубида баён қиламиз.
Савол - Одам деган номга қайси киши лойиқ? Одам деб кимни айтилади? Жавоб – Бунга жавоб излаб тарихга, инсониятнинг аввалига қайтамиз. Буни эса Қуръондан топамиз. Аллоҳ таъоло Бақара сурасининг 30-оятида фаришталарга «Мен ерда ўринбосар қилмоқчиман» деди. Яъни ерда Аллоҳ ўзининг халифасини яратмоқчи эканлигини билдирди. Лекин унинг номини айтмади. Аллоҳ Ўзи яратган биринчи кишини Одам деб номлади. У киши қандай эди? У қалби Аллоҳга итоат этишлик учун завқу-шавққа тўла эди. У биринчи пайғамбар эди. Фақат ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилувчи эди. У Аллоҳ буюрган ишларни бажони дил қилар, қайтариқларидан қайтар эди. Мана шундай кишини Аллоҳ Одам деб номлади. Мана шу сифатларнинг эгаси одам деб аталади, Одамнинг бошланиш нуқтаси мана шу. Бундан юқорилагани сари «солиҳ, сидиқ, валий» ва ҳоказо даражаси ортиб бораверади. Бу сифатларга эга бўлмаган кишини одам дейиш асоссиздир. Чунки, ундай кишини Аллоҳ одам деб атамади. Шу ўринда қизиқ бир савол туғилади. Юқорида зикр қилинган сифатларга эга бўлган кишигина одам дейилса мазкур сифатларга қарама-қарши, терс ҳолатдаги, бузуқчилик қуроли деб аталган ярим яланғоч аёлларчи? Жавоб оддий. Аллоҳ аёлга авратларини беркитиб юришни, ўзини кўз-кўз қилмасликни фарз қилди. Ва ҳар қандай инсонни ўзининг авратларини ёпиб юриш табиати билан табиатлантириб қўйди. Бирорта инсон ўзининг авратини зарурат туғилганда ҳам хатто табибларга ҳам хурсанд бўлиб очиб бермайди. Чунки уят унинг табиатида бор. Чорва ҳайвонлари эса авратни фарқига ҳам бормайди. Чунки унинг табиатида уялиш йўқ. Бемалол очиб юришаверади. Энди онги бор, табиатида уялиш деган ҳисси бор кимса, шу онги, табиати билан авратларини бўлиб ҳам кўкрагу, киндикларини очиб юрса, авратни фарқига бормаса, одам деган номдан сал пастроққа тушиб қолганга ўхшайди. Қуръони каримда Аллоҳ таъоло: «… Уларнинг диллари бору, англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорва (ҳайвонлари) кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорва (ҳайвон)лардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.» (Аъроф 179) дея марҳамат қилган. Аҳамият беринг, Аллоҳ айтаяпти, чорва ҳайвонларидан баттардирлар. Чунки ўша кимсага берилган онг, идрок агар чорва ҳайвонларига берилса эди, улар ўша кимсанинг аҳволига тушмас эдилар. Яна оятни охирида «Ана улар ғафлатда қолган кимсалардир», деди. Бундан аввало, тушуниладиган нарса шуки, агар кишининг қалби ҳақиқатни ҳис қилмаса, қулоғи ҳақиқатни эшитмаса, кўзи ҳақиқатни кўрмаса, унга қалб, қулоқ, кўз нима учун берилганини ҳис қилмасдан ғафлатда ўтиб кетади. «Ана улар ғафлатда қолган кимсалардир», одамлардир дейилмади. Одам деган ном, бу кимсаларга муносиб кўрилмади. Ҳатто чорва ҳайвонлари одам дейишга лойиқ бўлмаган кишилардан устунроқ қўйилди. Бу нарсани тиниқроқ ҳис қилинг, эй ўзини одамман, инсонман деб юрган кимсалар!
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Juma, 11/07/22, 7:09:32 AM | Message # 17 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status: 
| Бугунги аёллар «маданияти»ни яна бошқа нуқтадан кузатиб кўринг. Бугун Европа ўзини дунёнинг маданият бешиги деб атамоқда. Бутун дунёга, шу жумладан Ислом оламига ҳам маданиятдан устозлик қилмоқчи бўлади. Аслида Европани маданият бешигини Ислом тебратган. Ислом Европага кириб борган пайтда улар инсонга ўхшаб таом ейишни ҳам билишмасди. Мусулмонлар Испан (Андалусия) ерларига боришган маҳалда ерлик аҳоли устиларига совуқдан ҳимоя сифатида ёпиб олган ҳайвон териларини ошлаб фойдаланишни билмасдан, қуртлатиб юрардилар. Нега юз-қўлини ювишни Исломдан ўрганганлар бугун дунё маданият бешиги бизмиз деган даъвода. Исломдан бехабар қолиб кетган бечора мусулмон фарзанди, аёлларимиз эса ўша «маданиятли»ларнинг орсиз қилиқларига ҳам кўрларча тақлид қилмоқдалар. Аслида бу маданият соғлом одоб-аҳлоқ меъёрларига ҳам зиддир. Хатто соғлом табиат ҳам бунга рози бўлмайди. Бундай тубан ишлар (яъни, очилиб-сочилиб «кийим кийган яланғоч» суратида юриш, шарқона либос деб билакларини очиб, енгсиз кўйлак кийиш, узун кўйлак кийдим деб иштонсиз юриш ёки ҳамма ёғим ёпиқ деб, жуда ҳам тор кийиш) фақатгина ҳулқ-атвори бузуқ, ҳаёсиз, жоҳил аёлларга хос бўлган «фазилат»дир. Чунки ақлли, иффатли ва ўзини ҳурмат қиладиган аёлнинг кўча-кўйда, бозорларда ва ҳар хил жамоат жойларда ўзининг зийнат бўлган аврат жойларини уялмасдан бегона эркакларга кўз-кўз қилиб юриши тасаввурга ҳам сиғмайдиган ҳолатдир. Аксарият аёлларимиз манна шундай тубан ҳолатда кўчага чиқиш билан кишиларнинг ҳурматига сазовор бўламан, деб ўйлайдилар. Бу ҳам шубҳасиз ақлдан узоқроқ тушунчадир. Бу турдаги аёлларга битта савол билан мурожаат қиламиз.
- Сиз «ҳурматларига сазовор бўламан», - деб қандай кишиларни назарда тутяпсиз? Агар худони танимайдиган, динини билмайдиган фосиқ кимсаларни назарда тутаётган бўлсангиз, билингки, тўғри ўйлабсиз. Сиз уларнинг ҳурматига эришасиз. Лекин шу билан бирга «ана у жойини қара», «фалон жойи писмадан эканми?» каби иззат нафсингизга тегадиган гаплардан ҳам бенасиб қолмайсиз. Агар шунга рози бўлсангиз, ўзингизнинг иззат нафсингизни қанча баҳолаганингиз ҳақида ҳам ўйлаб кўринг. Энди агар худодан қўрқадиган, хулқ-атвори нормал даражадаги кишиларнинг ҳурматини қозониш мақсадида бу ишларга қўл ураётган бўлсангиз, билингки, қаттиқ адашибсиз! Чунки Аллоҳдан қўрқадиган мусулмон эркаклар бу каби аёлларга нисбатан бошқачароқ мавқе тутишни афзал биладилар. Инсонлар ҳеч қачон бундай аёлларга нисбатан ҳурмат билан қараганлар ва бундан буёғига ҳам шундай бўлиб қолади, иншааллоҳ. Аксинча, унга ёмон кўз билан қараб, масхара қиладилар, шаънларига ёмон сўзлар айтадилар. Бундай аёллар ҳамиша одамлар хаёлида улуғворлик сифатлари ва ҳулқ-атворларини йўқотган бузуқ аёл рамзи сифатида гавдаланиб қолаверади. Қайси бир ақли расо, ўзини ҳурмат қиладиган ҳамда ўз қадрига етадиган аёл ўзи учун мана шундай муомала қилинишига рози бўлади? Бундай паст даражага тушиб қолишига уни нима мажбур қилаяпти?! Ахир мусулмоннинг фарзанди бўлган муслима аёлман, мусулмонман деган аёл бошқалардан ақли ва ҳаёси билан ажралиб туриши керак-ку! Унинг маданияти ҳам ўзига хос ҳавас қиларли даражада бўлиши керак-ку! Юқорида зикр қилганимиз улуғ алломаларга оналик қилган момоларимиз ақли ва ҳаёси билан бошқалардан шундай ажралиб турдиларки, ҳалигача энг яхши аёлларни жамласа ҳам улар ажралиб турадилар. Кўрларча тақлид қилиниб, эришилаётган бу «маданий ўсиш»нинг самараларидан яна бирини эса, аёллар шифокори бўлиб ишлаётган бир мутахассис аёлнинг сўзларидан ҳам билиб олса бўлади. У аёлнинг айтишича, бугунги кунда турмушга чиқаётган қизларнинг аксарияти тўйидан олдин келиб «иффатли келин» бўлиш учун ўзларининг «иффат»ларини тадбирини кўриб жарроҳлик амалиётини қўллаб, ҳеч нарса кўрмаган «иболи» қиз бўлиб кетишмоқда эмиш. Ҳатто мактаб ўқувчиларининг орасида ҳомиласини аборт қилдириш учун мурожаат қилаётганлар бор. Бунга мен шифокор сифатида жуда кўп дуч келаяпман, дейди. Хўп, ўша тўйидан олдин бундай «тадбиркорлик» қилаётган қизлар ҳам бугуннинг аёлими? Эртанинг онасими? Улар бу каби «тадбиркорлик»лари билан кимни алдамоқчи бўладилар? Аллоҳними? Аллоҳни ҳам алдаб бўладими? У ҳамма нарсани кўриб, эшитиб турувчи Зот. Агар, йўқ, Аллоҳни алдамоқчи эмасман деса, яна савол туғилади, унда кимни, ўзингизними? Агар йўқ, мен хатоимни тузатмоқчиман, шу услуб билан бу муаммодан чиқАман, кейин бу ишни қилмасдан тавба қилиб яшайман деган ният бўлса, уларга гапимиз шуки, «синглим, бир хиёнат бошқа бир хиёнат билан беркитилмайди.» Аввало сизни бу ҳолатга тушиб қолишингиз ота-она, ака-укаларга нисбатан хиёнат. Энди турмушингизни ҳам хиёнат пойдеворига қуриб, бўлажак умр йўлдошингизни алдаб бу ҳолатдан чиқиб кетаман дейишингиз, буч ора эмас. Бу фақатгина ўзингизни ўзингиз алдашингиз холос. Балки уддаларсиз ҳам, лекин биратўла икк хиёнатнинг орасида қолиб, виждон азобида дунёдан ўтасиз. Агар виждон бўлса. Аввало бу ҳолатга тушиб қолишдан Аллоҳдан паноҳ сўраб яшаш керак. Инсон ўзини Аллоҳ кўриб, билиб турибди, эртага унинг ҳузурига боришим аниқ, ўшанда қандай жавоб бераман деган иймон билан назорат қилиши керак. Энди инсон гуноҳ қилгувчи, хатокор экан шундай ҳолат бўлди ёки қачонлардир бўлган дейлик. Бундай ҳолатда, виждон азобида қийналиб ўтмаслик учун шайтонга ўлжа бўлиб қилинган бу каби гуноҳларга қаттиқ тавба лозим бўлади. Ва бу каби ишларга яқин йўламаслик керак бўлади. Келажак тақдирни эса қандайдир «тадбиркорлик» билан эмас, балки тоза қалб, чиройли иймон билан кутиб олиш керак бўлади. Бу муаммони Исломга бош эгган ҳолда, иймон билан ҳал қилмоқ керак. Аллоҳ тавбаларни, агар чин юракдан қилинса қабул қилади. Инсон тирик экан, тавбага фурсати бор. Қилинган ишларнинг ҳаммасига тавба қилиб янгидан ҳаёт бошлаш керак. Исломий маданият билан ҳаёт бошлаш керак.
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Juma, 11/07/22, 7:17:51 AM | Message # 18 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status: 
| Юқорида фикр юритганимиз «динсиз ғарбча маданият» ҳақида хулосамиз шуки «кеча» бу каби «маданият» ҳам, унинг бу каби самараси ҳам йўқ эди. Бугун эса ривожланиб шу даражага етди. Эртагачи? Эртага қандай бўлади? Балки қизлар учун ҳеч қандай жарроҳлик амалиёти ҳам керак бўлмас? Балки бу ҳолатга умуман эътибор берилмас? Балки буни билган, эшитган ота-оналар бошларини Сарак-сарак қилиб, «эҳ ёшлар, ёшлар» дейишдан нарига ўтмас? Балки бу ҳолат умуман айб ҳам саналмас? Аллоҳ асрасин! Хўш унда миллат нима бўлади? Келажак авлод нима бўлади? Умуман бу дарддан қутилиш чораси нима? Жавоб шуки, бу дарддан қутилиш чораси фақатгина иймон, фақатгина ислом. Келажак авлодни иймонли қилиб тарбия қилиш керак. Бунинг учун бугунги кун авлоди иймонни яхшилаб таниб олиш керак. Асосан, авлоднинг онаси аёллар, Аллоҳдан қўрқинг, гуноҳларингизни кечиришини сўраб, фарзандлар салоҳиятини сўраб дуодан тўхтаманг, дуо билан чекланиб қолмасдан қабиҳ ишлардан ўзингизни тўхтатиб олинг. Эртага қайтиб борадиган жойингиз ҳақида тафаккур қилинг. Бир куни келиб қоронғи, зулматли ва даҳшатли қабрда ёлғиз ўзингиз ётасиз. Ундан кейин эса Аллоҳ ҳузурида бутун ҳаётингиздан ҳисоб-китоб қилинишингиз учун ёлғиз ўзингиз турасиз. Қуръони каримда: «Уларнинг барчаси Қиёмат Кунида ёлғиз ҳолда у Зотнинг ҳузурига келувчидир.» (Марям 95). деб Аллоҳ билдириб қўйган.
Қиёмат даҳшатини, жаҳаннам азобини эсланг. Кўча-кўйда ясаниб, бегона эркаклар олдида кўкракларингизни, қоринларингизни, елкаларингизни, билак ва болдирларингизни очиб юришдек қабиҳ ишларга қўл уришдан олдин мана шу нарсалар ҳақида бир ўйлаб кўринг. Сизларни аниқ ишонтириб айтаманки, Қиёмат даҳшатларининг биронтасига тоқатингиз етмайди. (Аллоҳ ва Росули хабар берган). Жаҳаннам азоби ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Ўзингизга раҳмингиз келсин!!! Бундай ишларга энди қайта юрманг. Тавба эшиклари ёпилиб қолмасдан, қабрингиз узра тупроқ тўлдирилмасдан олдин Аллоҳга ҳақиқий тавба қилишга шошилинг. Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи. Меҳрибондир.
Аллоҳга шукрлар бўлсинки, иймон эътиқодли аёлларимиз ҳам оз эмаслар. Динини маҳкам тутиб, Бухорий ва Термизийларга оналик қилган момоларимизнинг давомчилари бўлаётган аёлларимиз ҳам йўқ эмас. Кечалари ҳам ибодат қилиб жамиятимиз, халқимиз салоҳиятига дуо билан ҳисса қўшаётган аёллар ҳам бор. Бугунги европача «маданият»нинг ичида ўсиб унга қиё ҳам боқмай, ўзини иймон билан назорат қила олаётган иффатли қизларимиз ҳам бир мунча кўп. Теварак атрофни булғаб, киндикларини очиб юрган «маданиятли, замонавий» хотин қизларни кўриб, улардан нафратланиб, ўзининг авратларини бегона эркакларга кўрсатмай юрган ёшгина қизчалару, табаррук онахонлар ҳам анчагина.
Умуман олганда аёллар оламининг бу қисми аввалги қисмига нисбатан ҳурмат қилишга арзигулик. Лекин беш қўл баробар эмас деганларидек, бу қисмда ҳам дилни хира қиладиган ҳолатлар учраб туради. Биз танқидий назаримизни шундай қаратдикки, қуйида мулоҳаза қилинадиган ҳолатлар соҳибаси мўмина аёл бўлганлиги учунгина шу мавзуларга кириб бордик. Аёллар оламининг аввалги яъни динидан узоқлашган қисмида учрайдиган айни шу муаммоларга хатто эътибор ҳам бермадик. Чунки эътибор деган нарса, эътибор берувчининг қалбида оз бўлсада қиймати бор бўлган нарсага берилади.
Аввало, мўъмина деб аталаётган аёлларимизнинг аксариятини либослари, яъни рўмоллари, танқидга сазовордир. Мана шу аксарият рўмолдаги аёлларимиз аслида рўмол нима эканини, унинг моҳиятини билмадиган кўринади. Аслида рўмол, аёлнинг аъзоларини беркитиб, билинтирмасдан, бегона эркаклар назарини ўзига қаратмасдан тўсиқ вазифасини бажариши керак. Лекин айрим хонимларнинг рўмоли эса қарамаганни ҳам қаратиб оладиган даражада. Улар ҳамма аъзоларим ёпиқ бўлса бўлди, қабилида кийинишган. Аммо ҳамма аъзолар бўртиб, билиниб туради. Бундан ташқарии, Аллақандай кийимлар кийишадики, буни рўмол дейишга ҳижолат бўласан киши. Камига юз-кўзларини бўяб, қошларини териб, хушбўй атирларни сепиб олишади. Хатто баъзилари бошига рўмол ўраб, эгнига эркакларникига ўхшаб костюм-шимларни кийиб олишади. Пайғамбар с.а.в.нинг қош терувчиларни, ўзини эркакларга ўхшатиб олган аёлларни лаънатлаган мазмундаги ҳадислари бор. Рўмолнинг асли зийнат бўлмаслиги керак, шарт. Масалан бичими тор, ранги ҳам кишилар эътиборини ўзига тортадиган ва хушбўй атирлар сепилган либослар асли зийнат ҳисобланиб, бундай рўмоллар ношаръийдир. Чунки Росулуллоҳ с.а.в. атир сепган ҳолда бегона эркаклар орасида юришни аёлларга ҳаром қилганлар. Яъни: «Қайси бир аёл хушбўй атирларни сепиб (эркаклар) унинг ҳидини туйишлари учун бирор қавмнинг олдидан ўтар экан, у аёл зинокордир» деганлар. (Имом Аҳмад ривояти).
Рўмол ўрадим деб тор кийимларни кийиб, ўзларини мукаммал рўмол ўрадим деб юрган аёлларимиз, Росулуллоҳ с.а.в.ни мана бу ҳадисларини ҳам билиб қўйсалар фойдадан ҳоли бўлмайди. «Икки тоифа кишилар борки, улар жаҳанам аҳлидандир. Мен ҳали уларни кўрмадим. Биринчиси: қўлларида сигир думига ўхшаш таёқлари билан одамларни уриб юрадиган кимсалар. Иккинчиси кийиниб олган лекин, яланғоч, (бошқаларни ҳам) йўлдан оздирувчи, ўзлари ҳам (ҳақдан) оғган ҳамда бошлари (даги сочлари)ни туянинг (бир тарафга) мойил бўлган ўркачлари сингари дўппайтириб олган аёллардир. Улар жаннатга кира олмайдилар, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар. Зеро, Жаннатнинг ҳиди, фалон масофадан келиб туради». (Муслим ривояти). Аҳли илмлар ҳадисдаги «кийиниб олган, лекин яланғоч аёллар» деган сўзни «улар кийимларини кийишади, лекин тор, юпқа ёки баданининг ҳамма жойини тўсмайдиган кийимлар киядилар» деб таърифлашган.
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Juma, 11/07/22, 7:19:38 AM | Message # 19 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status: 
| Кейинги танқидга сазовор ҳолат, баъзи рўмолли аёлларимизни ўзларини тутишлари, муомалаларидир. Бу асосан ёшлари катта бўлмаган аёлларга талуқлидир. Кўча-кўйларда гувоҳ бўлиб қоламизки, баъзи рўмолли аёллар, асосан қизлар бегона эркаклар билан қўл бериб сўрашиб, соатлаб ҳамманинг кўз ўнгида қийқириб кулиб туришади. Ўрталарида эски таниш ёки синфдош деган кўприк борлиги баҳона. Номаҳрам эркак билан қўл бериб сўрашишлик ҳалол эмас. Ҳаром! Пайғамбар с.а.в: «Мен (бегона яъни никоҳи жоиз) аёллар билан қўл бериб сўрашмайман» деганлар. Бунга гувоҳ бўлган баъзи «намоз ўқимасам ҳам дилим пок, ўғрилик қилмасам ғарлик қилмасам» дегувчиларга эса қачон диндан гапирсангиз, намозни таклиф қилсангиз, «рўмол ўраб намоз ўқийдиганларингни аҳволи шуми?» деб баҳона қиладилар. «Рўмолни ўраб олиб нималар қилиб юрганини биламиз, фоҳишалик қилиб юрганлари ҳам бор» деб, қандайдир ғурур билан гапириб қўядилар. Аслида эса рўмоллик мўъмина аёллар фоҳишалик қилиб юргани йўқ. Балки фоҳишаларнинг айримлари ўзининг кирдикорларини беркитиш мақсадида рўмолга ўраниб «ов» қилиб юрган бўлиши мумкин. Балки уни ҳам биров кўрса жирканадиган дарди бордир, песдир, моховдирки буни рўмол билан беркитиб юргандир. Нима бўлганда ҳам бошқаларда нотўғри тушунча пайдо қилмаслик учун мўъмина қизларимиз, аёлларимиз шундай ҳолатлардан узқроқ бўлиб, ўзларини Аллоҳ назорати остида эканликларини унутмасалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Маънавият масаласида ҳам анчагина муаммолар етарли. «Илмли» аёлларимиз давраларни тўрида бирор масалани гапираётганида, илмга асосланиб, устозларимиз китобларидан фойдаланиб гапиришса яхши бўларди. Баъзи отин ойиларимиз ўзлари қайси маросимда ўтирганини, у маросим динимизда борми йўқми фарқ қилмасдан, яна шайх ва уламоларга тош ҳам отиб қўйишади. Уламо шайхларимизнинг гуноҳлари, улар «тирикчилик» қилиб турган маросимларини қўллаб қувватлаш ўрнига қоралаганларидир. Қанақанги маросимлар ҳақида гап кетаётганлигини тушунгандирсиз. Ҳа бу ўша гапирилавериб сийқаси чиққан етти, йигирма, қирқ, йил деган бидъат маросимлардир. Агар аёлларимиз тўғри эътиқод билан уламоларимизнинг фикрларига терс юрмасдан, тўғри илм ўргансалар, бу ўзлари учун ҳам, фарзандлари учун ҳам фақат яхши бўлар эди. Ёш авлодни ҳам ҳар хил оқимларга ўлжа бўлмаслигига, тўғри тарбия билан шаклланишига бир омил бўлар эди. Ўша «устозлик» қилаётган отин ойиларимиз ҳам улардан илм ўрганиб юрган аёлларимиз ҳам оиласидагиларни, фарзандларни маънавиятини ўстириш учун ўзларининг маънавиятини юксалтириши керак бўлади. Мўмина аёлларимизнинг оилавий, эр-хотин ўртасидаги муносабатларига ҳам бир назар солиб ўтсак.
Танқид назарига биринчи бўлиб мўъмина аёлларимизнинг кўпини эрига итоатсизликлари кўринади. Бунда аёллар ўзларини оқлаш мақсадида, эрининг баъзи қилиқларини рўкач қилишади. Бизнинг сўзимиз шуки: эрлар қиёмат кунида ўзларидан ҳам, қўл остидаги аёллардан ҳам масъулдирлар. Бундан ташқари Росулуллоҳ с.а.в: «Агар инсонни инсонга сажда қилиши мумкин бўлганида, аёлларни эрларига сажда қилишини буюрар эдим» деган мазмунда ҳадислари озгина имони бор аёлни ҳушёр торттириб қўйиши керак. Жуда кўп бузилиб кетаётган оилаларни замирида ҳам шу нарса ётади.
Азиз ўқувчи шу ерда муаллифнинг мақсадига ҳам эътибор бериб кетишингизни илтимос қиламиз. Бизнинг мақсадимиз юқоридаги фикрлар асносида умумий аёллар оммасига танқид тошларини отиш эмас. Балки ойни этак билан ёпиб бўлмганидек, юқоридаги ҳолатларни ҳам беркитиб бўлмайди. Шунинг учун қалбида иймони бор покиза аёлларимизга ҳурматимиз баланд бўлсада, ўша ҳолатдаги аёлларни танқид қилдик. Зеро танқид келажакнинг мевасидир. Балки сўзларимиз бироз аччиқ туюлгандир. Дўст ачитиб бўлсада ҳақиқатни гапиради. Умидимиз рисоалдаги фикрларни ҳақ деб билсангиз, уни дўст тутарсиз, мўмина, мастура аёллар!
Шу ўринда ёш мастура қизларимизга ҳам икки оғиз сўз. Ўзларини сохта гўзаллаштириб, ўзини кўз-кўз қилиб юрган хонимлар барибир сизларча гўзалликка яқин ҳам эмаслар. Сизларни шаънингизга айтилаётган сўзларга сабр билан жавоб беринг. Ҳазрати Умар р.а. «Бизга нимаики яхшилик етган бўлса, сабримиз туфайли етди» деганлар. Бундан сабоқ олинг мастура қизлар!
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Juma, 11/07/22, 7:23:57 AM | Message # 20 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status: 
| Эркакларга ҳам икки оғиз сўз
Ҳурматли эркаклар, Ислом нафақат аёлни балки ундан олдин эркакни огоҳлантиради. Қиёмат кунида эркаклар ўзлари хусусида сўралиб бўлганидан кейин аҳли аёлидан ҳам сўралади. Бу эса аёлдан кўра кўпроқ масъулият эркакда эканлигини англатади. Кўпчилик муслима аёлларнинг ясан-тусан бобида хатто динсиз аёллар ҳавас қиладиган даражада илгарилаб кетишида эркакларнинг ҳам ҳиссалари кам эмас. Чунки аёлларнинг бу даражада ўзгариб кетишларига ягона сабаб эркакларнинг ўз аёлларига нисбатан эътиборсизлиги, совуққонлиги, уларни бегона эркаклардан қизғаниш керак деган нарсани аллақачоноқ унутишга улгурганлари, муқаддас динларини писанд қилмай, эркаклик ғурурларини йўқотиб қўйганлари ҳамда билиб туриб уларни бундай ҳаёсизликлардан қайтармаётганларидир. Биз юқорида куюниб гапирганимиз, шим кийиб, қоринларини очиб юрган хотин-қизларнинг ҳам отаси-акаси бордир. Нима улар буни кўрмаяптиларми? Кўряптилар. Балки ўзлари қизларини бозорга олиб бориб, ўзинга ёққан кийимингни олавер, деяптилар. Ёки қизи ўзига ўша кийимни олиб келиб «одоб» билан шуни олсам майлими? деса, ўзингга ёққан бўлса бўптида, деяптилар. Хатто қизларини ўша кийимида етаклаб олиб бориб, номи улуғ жойларга ишга жойлаб қўймоқдалар. Қизлари кўз олдида ўша аҳволда ишга чиқиб кетаётганини кўриб индамаяптилар. Хатто рўмол ўраса қаршилик қилаётганлари ҳам бор. Қизини қаерда, ким билан нима қилиб юрганини ҳам, қизининг иффати жойидами ёки топталиб улгурганми билмай юрганлари ҳам бор. Булар даюсдирлар. Пайғамбар с.а.в. бундай кишилар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди, деганлар. Афсуски, баъзи эркакларда фақат «эркак» деган ном қолган холос. Аёлдек нозик ҳилқат устидан волий, ҳоким қилинган «эркак» деярли ўша нозик ҳилқат билан бир хил даражага тушиб қолган. Ўз қадрларини билмайдиган, қўл остидагиларни муҳофаза қила олмайдиган ва Аллоҳнинг омонати бўлган аёлларни чиройли бошқара олмайдиган бундай эркакларнинг ҳолига вой бўлсин. Росулуллоҳ с.а.в. айтганлар: «Аллоҳ таъоло бирор раъият устига бош қилиб қўйган қайси бир бошлиқ, ўз қўл остидагиларга нисбатан эътиборсиз бўлган ҳолда вафот этар экан, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур.» (Бухорий ривояти).
Эй эркаклар, сизларнинг обрўларингиз худди руҳингиз кабидир. Сизлар бу руҳингиз хусусида кўп сусткашлик қилдингиз, раъиятингизга етарлича эътибор бермадингиз, омонатни зое қилдингиз, хатарли ишга қўл уриб қўйдингиз. Сизлар фақат ўзларингизни ҳалок қилмоқчисизлар. Лекин буни сира сезмаяпсизлар. Тўғрироғи тушунишни ҳоҳламаяпсизлар. Ахир ақлларингизни ишлатмайсизларми? Шояд парвардигорингизга тавба қилсангиз ва устингизда омонат бўлган аёлларингизни муҳофаза қилсангиз! Азиз тингловчи, шу ерда дастуримизга нуқта қўяр эканмиз, сиз азизларга яна эслатиб ўтмоқчимиз. Рисола оммабоп бўлсин учун имкон қадар соддалаштирилди. Оят ва ҳадисларни матнини бермасдан мазмунан ёндашилди. Агар нимаики тўғри берилган бўлса бу Аллоҳдан, хатолар эса ўзимдан. Бу хизматимиз учун Аллоҳ жамолини насиб этишини сўраб қоламиз. Сўзимизнинг хотимасида шуни айтамизки Аллоҳга ўзи рози бўлганича ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбар с.а.в.га у кишиинг аҳли-оилаларига, саҳобаларига ва Қиёмат кунигача уларга яхшилик билан эргашган кишиларга Аллоҳнинг салоту-саломи бўлсин. Амийн.
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Juma, 11/07/22, 7:26:46 AM | Message # 21 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status: 
| Қалбим оташида битилди ғазал, Ғамбода кечадан келади кечгим... Муслима опалар, сингиллар, азал Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Тарихни ўқидим, у йиғлар беун, Келажак мўрида қоп-қора тутун. Мен жавоб бераман, сўзимга бугун Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Ҳурлиқо фаранги ўқисин таҳсин, Яхшиси танлаган йўлидан қайтсин. Голливуд дод десин, қўшиқлар айтсин Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Тарих шоҳид бугун, қилмай баҳона, Мўмин юрагида буткул тантана. Ромео ўзини ўлдирсин яна Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Олам гул кийинди саодат сайли - Аёл ҳақ сўз айтди Умар туфайли, Қирол Лир икки бор кўр бўлсин майли... Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Отелло қатл этди Дездемонани Қонга бўяб буткул гулдек хонани. Лек муслим бошида тутар онани, Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Аллоҳнинг ҳукмини билсангиз ёддан, Биз сизни севамиз ҳаддан-да ҳаддан. Жулия Робертслар йиғлар ҳасаддан! Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Алий йўлга тушди, ҳилол, бирга юр! Ҳолид қиличидан таралмоқда нур! Евгений Онегин, четга ўтиб тур! Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Дунёвий севгига кўнгиллар зорми, Илоҳий чашмадан қонган ифторми? Ҳақиқий мўминлар севсалар борми? Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Инсоф билан айтинг, қай элатда бор Фақат маҳрамига тўкилган виқор? Зино кўчасидан беркиниб, бедор Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Бечора таналар, ҳаммадан қолган, Бугун дунё узра фарёдлар солган. Буюк пайғамбардан насиҳат олган Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Кўрдим юзингизда гулгун чеҳралар, Ундан шаббода ҳам олар баҳралар. Кўнглимда бир сурур аста сирғалар: Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
Мўмин кўрса, қалби билан кўради, Шу боис, юрак ҳам сокин уради. Севсак гар, ўртада Аллоҳ туради Биз каби севолмас сизларни ҳеч ким!
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Juma, 11/07/22, 8:58:35 PM | Message # 22 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| Эй муслима синглим, бугун менинг сенга насиҳатим – ўзимга эса эслатмам бор
Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида қуйдагиларни айтади:
وَمَن يَقْنُتْ مِنكُنَّ لِلَّهِ وَرَسُولِهِ وَتَعْمَلْ صَالِحاً نُّؤْتِهَا أَجْرَهَا مَرَّتَيْنِ وَأَعْتَدْنَا لَهَا رِزْقاً كَرِيماً {31}
31. Сизлардан ким Аллоҳ ва Унинг Расулига мудом итоатда бўлса ва яхши амал қилса, унинг ажрини икки марта берамиз ва унинг учун гўзал ризқни тайёрлаганмиз.
يَا نِسَاء النَّبِيِّ لَسْتُنَّ كَأَحَدٍ مِّنَ النِّسَاء إِنِ اتَّقَيْتُنَّ فَلَا تَخْضَعْنَ بِالْقَوْلِ فَيَطْمَعَ الَّذِي فِي قَلْبِهِ مَرَضٌ وَقُلْنَ قَوْلاً مَّعْرُوفاً {32}
32. Эй, Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна, қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар.
Яъни, сизларнинг бошқа ҳамма аёллардан фарқларингиз бор. Сизлар Пайғамбарнинг хотинларисиз, мўминларнинг оналарисиз. Ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар.
Ҳа, сизлар аёллардан бирортаси каби эмассизлар. Бу мақомга эришишларингиз учун Пайғамбарга жуфти ҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак.
«Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг...»
Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг.
«...яна, қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин.»
Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.
«Гапирганда яхши гапни гапиринглар.»
Амри маъруф бўладиган, кишиларни тақвога, яхшиликка чақирадиган гаплардан гапиринглар.
Гарчи ушбу оятларда оналаримизга қарата хитоб қилинса-да, ундаги буйруқ ва ҳукмлар барча муслималарга тегишлидир.
وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَى وَأَقِمْنَ الصَّلَاةَ وَآتِينَ الزَّكَاةَ وَأَطِعْنَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيراً {33}
33. Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй, аҳли байт!
«Виқор билан уйингизда ўтиринг».
Албатта, ўрнак бўладиган одам доимо виқорини сақламоғи лозим. Шунинг учун, муслима опа-сингилларимиз ҳам виқорларини сақлаб, уйларида ўтиришга амр қилинмоқда. Бу ерда аёл кишининг асосий жойи уй бўлиши кераклигига ишора қилинмоқа. Муслима опа-сингилларимиз виқор билан уйларида ўтиришлари, сабабсиз остона ҳатлаб чиқмасликлари улар учун зийнат ва фазилатдир.
«Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг.»
Жоҳилият – Исломдан олдинги тузум. У вақтда аёллар очилиб-сочилиб, ясан-тусан қилиб, эркакларнинг эътиборини ўзига тортишга интилар эдилар. Ўзларини бозорга солиб, таналари ва зебу зийнатларини кўз-кўз қилар эдилар. Бундай очилиб-сочилиб юриш «табарруж» дейилади. Аллоҳ таоло мўмина-муслималарни жоҳилият тузумининг хотинлари каби очиқ-сочиқ юрмасликка амр этмоқда. Бу амр ҳар бир муслима аёлга тегишли.
«Намозни тўкис адо этинг...»
Намозни тўкис адо этиш энг зарур амаллардан биридир. Айниқса, аёл кишилар учун яна ҳам аҳамиятли. Чунки, фарзандлар доимо улар билан бўлади. Аёлнинг намозни тўкис адо этиши бола тарбиясига сўзсиз таъсир қилади.
«...закот беринг...»
Аёлларнинг молиявий ибодатга алоҳида эътибор билан қарашлари лозимлигини шу оятдан билиб оламиз. Одат бўйича, молиявий ибодатлар эркакларнинг ишига ўхшаб қолган. Лекин Аллоҳ таоло аёл кишига ҳам эркак киши билан тенг мол-дунё касб қилишига изн берганидан кейин, улардан молиявий ибодатни ўз ўрнида адо этишларини ҳам талаб этади.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Juma, 11/07/22, 9:06:13 PM | Message # 23 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| 
«...Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг.»
Бу ҳамма амру фармонларнинг жамловчисидир. Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига итоат қилиш доирасига юқорида зикр этилган ва зикр этилмай қолган бошқа ишлар ҳам киради. Ҳар бир мўмин ва мўмина Аллоҳга ва Унинг Расулига тўла итоат қилмагунича комиллик касб этмайди. Уларга айни комилликдан дарс берувчи зотлар эса, мўминларнинг оналари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари бўлмоғи лозим. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир ёстиққа бош қўйиб яшаётган аёллар, уйларида Қуръон оятлари тушиб турган бандалар Аллоҳга ва Унинг Расулига биринчи бўлиб итоат қилмасалар, ким итоат қилар эди!
«Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй, аҳли байт!»
Ушбу жумладаги «кир», албатта, маънавиятга тегишлидир, яъни, гуноҳлар ва бошқа маънавий доғлар тушунилади. «Аҳли байт» – хонадон аҳллари. Шиъа мазҳабидагилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «аҳли байт»лари деб ҳазрати Али, Фотима онамиз ва уларнинг фарзандларинигина назарда тутадилар. Аммо Аҳли сунна ва жамоа уламолари ушбу ояти каримани далил қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳаралари ҳам «аҳли байт»га киришларини айтадилар. Бу мақом улар учун катта бахтдир. «Аҳли байт» дейилишининг ўзи катта гап. Чунки, бу ибора бошқага ишлатилмайди. «Аҳли байт» деганда фақат маҳбуб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадон аҳллари тушунилади, холос. Ўша аҳли байтдан кирларни кетказишни Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олмоқда. Ўша аҳли байтни бутунлай поклашни Аллоҳ таоло ўз зиммасига олмоқда. Лекин, аввало, уларни одобли, ахлоқли бўлишга, уйларида виқор билан ўтиришга, жоҳилият очиқ-сочиқлигидан узоқ туришга, нозу карашма билан гапирмасликка, намоз ўқиб, закот беришга ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилишга амр этмоқда ва шундан сўнггина улардан кирни кетказиб, бутунлай поклашга ваъда бермоқда.
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга аҳли байт бўлишнинг ўзигина Аллоҳнинг уларни бутунлай поклаши учун етарли эмас. Балки, аввало, улар иймон-эътиқодда ва ибодату амалда бўлмоқлари зарур. Ана шундагина Аллоҳ таоло уларнинг кирларини кетказиб, бутунлай поклайди.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй, Фотима, Муҳаммаднинг қизи!
Эй, София, Абдулмуттолибнинг қизи!
Эй, Бани Абдулмуттолиб! Мен сизларга Аллоҳдан келадиган бирор нарсани қайтаришга молик эмасман. Мендан ўз молимдан нимани хоҳласангиз, сўранглар», деганлар.
Имом Муслим ва имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй, Қурайш жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг!
Эй, Бани Каъб жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг!
Эй, Бани Ҳошим жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг!
Эй, Бани Абдулмуттолиб жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг!
Эй, Фотима бинти Муҳаммад, ўзингни дўзахдан қутқар!
Албатта, Аллоҳга қасамки, мен сизларга Аллоҳдан келадиган бирор нарсани қайтаришга молик эмасман», деганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларига муносабат шунчалик экан, энди, бошқалар ўзлари тушуниб олаверса бўлади.
Ҳа, Аллоҳ таоло Ислом жамиятининг жавҳари ҳисобланган Пай-ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларидан кирни кетказишни, уларни бутунлай поклашни хоҳлайди, аммо аввал аҳли байтни иймон ва амалга чақиради.
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳараларига қаратилган нидосини қуйидаги оят билан якунлайди:
وَاذْكُرْنَ مَا يُتْلَى فِي بُيُوتِكُنَّ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ وَالْحِكْمَةِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ لَطِيفاً خَبِيراً {34}
34. Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латийф ва ўта хабардор бўлган зотдир
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Juma, 11/07/22, 9:12:10 PM | Message # 24 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| 
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига улар яшаб турган уйлар оддий уй эмас, Аллоҳнинг оятлари нозил бўлиб, тиловат қилиниб турган манзил эканини эслатмоқда. Улар яшаб турган уйлар оддий уй эмас, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари жорий этилиб, ҳадислари сўзланиб турган уйлар эканини эслатмоқда. Айни чоқда, улар уйларида тиловат этилаётган Қуръон оятларини ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳикматли ҳадисларини унутмасликка, уларни эслаб, англаб, ўрганиб, сўнг амал қилишга буюрилмоқдалар.
«Албатта, Аллоҳ ўта латийф ва ўта хабардор бўлган зотдир.»
Исломда оила масаласига алоҳида эътибор билан қаралиши маълум. Чунки, оила ҳар бир жамиятнинг ўзаги бўлади. Оилалари мустаҳкам бўлган жамиятнинг ўзи ҳам мустаҳкам бўлади. Ҳамма нарса оиладан бошланади.
Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига алоҳида эътибор беришда ҳам катта ҳикмат бор. Чунки, Ислом жамиятининг ўзаги мусулмон оилалари бўлса, мусулмон оилаларнинг ўзаги бу муборак оиладир. Исломий оила қандай бўлади? Исломий оилада ўзаро муносабатлар қандай бўлиши керак? Шу каби кўплаб саволларга айнан мана шу муборак оиладан жавоб ва ўрнак олинади.
Бу хусусда мулоҳазалар жуда ҳам кўп. Лекин нима учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳараларига бунчалик жиддий эътибор берилмоқда? Ҳолбуки, душманлар: «Ислом аёллар масаласига эътибор бермайди, аёл кишига мислсиз жабр-ситам беради», деб айблайдилар-ку?
Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига Қуръони Каримда бунчалик кўп эътибор берилишнинг ўзи душманларнинг гаплари беҳуда эканига ёрқин далилдир. Қолаверса, бу масалада анчагина гап бор. Аллоҳ таоло ер юзига Ислом нурини юбора бошлаган вақтда бутун дунё жаҳолат ботқоғига ботган эди. Чор атрофда жоҳиллик, адолатсизлик, зулм ва жавру ситам ҳукм сурарди. Айниқса, аёлларга тегишли масалаларда бу салбий ишлар авж олиб, энг чўққига чиққан эди. Ҳатто, аёлни одам ўрнида кўрмайдиган тоифалар бор эди. Масалан, насоролар оламида алоҳида йиғилиш ўтказилиб, ўша вақтдаги раҳнамолар томонидан «Аёл эркакни йўлдан уриш учун яратилган шайтондир, унга кўзи тушган одам ҳам гуноҳкор бўлади, аёл ҳавони булғатмаслиги учун оғзига тўсиқ тутиб юриши керак», деган қарорлар қабул қилинган эди. Аҳли китоб бўлмиш насоролардан келгани шу бўлганидан кейин, бошқа тоифаларни қўйиб турса ҳам бўлади. Жоҳилият тузумида аёлга дунёнинг матоҳи сифатида қараларди. У эркак кишига матоҳ эди, гўё. У эркак кишининг шаҳвати учун керак эди. Жинсий алоқаларда ким нимани хоҳласа, шуни қиларди. Оила масаласи жуда оғир аҳволда эди. Аёл кишини молу мулкка қўшиб, мерос қилиб олиш оддий ҳол эди. Аёлга қилинган паст муносабатлар, унга етказилган турли зулмлар мисоли бошқа сура ва оятларда ҳам келди.
Ислом дини мукаммал илоҳий тузум ўлароқ, дунёдаги мавжуд барча нуқсонларни, жумладан, инсониятнинг нафис парчаси саналмиш аёлларга муносабатдаги мавжуд нуқсонларни ҳам тузатишга киришди. Аёлга тўлақонли инсон сифатида қараш масаласини ўртага қўйди. Аёлларга қилинаётган зулм, жавр ва ситамни кесишга киришди. Шу билан бирга, исломий қонун-қоидаларни, ахлоқ-одобларни, тасаввур ва маданиятни жорий қила бошлади. Ўша вақтда аёлларга етказилган зулм кўп бўлгани учун Исломда уларга эътибор ҳам кўп бўлди.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Juma, 11/07/22, 9:13:36 PM | Message # 25 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
|  Қуръони Каримнинг узун сураларидан бири «Нисо» («Аёллар») деб аталди. Бошқа бир сура «Мужодала» («Тортишувчи аёл») номини олди. Шунингдек, «Талоқ» сурасини ҳам «Кичик Нисо», дейишади. Қуръони Каримнинг бошқа сураларида ҳам аёллар масаласига алоҳида эътибор билан қаралади. «Нур» сураси бунинг ёрқин мисолидир. Ҳозир биз ўрганаётган «Аҳзоб» сураси ҳам шулар жумласига киради. Аёлларга бўлган эътиборнинг тасдиғи ўлароқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон умматига қилган оммавий ваъз-насиҳатларидан ташқари, яна аёллар учун алоҳида мажлислар ҳам ўтказиб турардилар.
Шу билан бирга, мазкур оятларни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини, ҳадисларини, шариат аҳкомларини муслима аёлларга ўзига хос услуб билан етказадиган, хусусан, аёлларнинг ўзларигагина хос бўлган масалаларни тушунтириб берадиган муаллималар керак эди. Бу вазифани фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларигина бажаришлари мумкин. Шунинг учун ҳам, юқорида ўрганган оятларимизда у зотларга алоҳида эътибор билан қаралмоқда, алоҳида талаблар қўйилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари кўп бўлгани ҳам, асосан, шу эътибордандир. Чунки, бундай улкан масъулият – Ислом уммати аёлларига Қуръони Карим, Суннати набавия таълимотларини, шариат аҳкомларини етказиш битта ёки тўртта аёлнинг қўлидан келадиган иш эмас эди.
Аҳли байтдан доғларни кетказиб, бутунлай поклаш учун уларда зарур сифатларнинг мавжуд бўлиши шарт эканига юқоридаги оятларда ишора қилинди. Ислом жамиятидан кирни кетказиб, уни бутунлай пок-лаш учун ҳам, албатта, ўша жамият аъзоларида маълум бир сифатлар, қадриятлар бўлиши керак. Чунки, Аллоҳнинг розилигига эришиш, жаннатга кириш ўз-ўзидан бериладиган мукофот эмас.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Juma, 11/07/22, 11:54:09 PM | Message # 26 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| 
Исломда аёлнинг ўрни ва қадр-қиммати
Муҳаммад (с.а.в.)га ваҳий келиш арафасида дунёда икки катта давлат – Рум ва Эрон бир-бирлари билан рақобатлашар, бошқа халқ ва элатлар устидан ҳукмларини ўтказишар эди. Рум насроний давлат, Эрон эса оташпарастлар юрти эди. Бу давлатларнинг қонунчилиги бузуқ, инсон ҳақ-ҳуқуқлари поймол эди, ички низолар оқибатида кучсизланиб қолган эдилар.
Арабистон ярим ороли гоҳ у, гоҳ бу давлатнинг қўшинлари билан ҳарбий тўқнашувларга дуч келиб турарди. Шу вазиятда Муҳаммад (с.а.в.)га ваҳий келиши, Ислом динига даъватнинг бошланиши, диннинг шаклланиши VI-VII асрларда Арабистонда ижтимоий-сиёсий ҳаётни муолажа қилувчи бир дастур сифатида қарши олинди. Ҳаётнинг барча жабҳаларини қамровчи Ислом аёллар ҳақ-ҳуқуқларига ҳам катта эътибор берди. Аёл энг муносиб ўрнини Исломдан топди.
Исломда аёлнинг ҳақлари қуйидагича адо этилиши лозим:
1. Аёлларга яхши муомалада бўлиш, уларга нисбатан хушмуомала, ширин сўз, мулойим муносабатда бўлиш, ноҳақлик ва қўполлик қилмаслик керак. Бу хусусда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: «Мўминларнинг энг тўла ишончлиси хушхулқлисидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларга, завжаларига яхши муомалада бўлганларингиздир». Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Аёллар хусусида Аллоҳдан қўрқингиз. Зеро, сиз уларни Аллоҳдан омонат ўлароқ олгансиз», деганлар. Ҳадисларда келишича, Пайғамбаримиз (с.а.в.) аёлларга ва болаларга дуч келганларида, салом берардилар, яъни салом билан муқобалада бўлгандилар.
2. Аёлларни урмаслик. Қуръони каримнинг: «Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнг (бу таъсир қилмаса,) уларни ётоқларида тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса,) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқа) йўл ахтармангизлар.*Албатта, Аллоҳ жуда олий ва улуғ зотдир»* («Нисо», 34) оятида айтилганидек, итоатсиз аёлни тарбия ва сўнгги чора сифатида қаттиқ оғритмасдан уришга изн берилган. Лекин, Муҳаммад (с.а.в.) ўзлари аёлларини урмаганлар ва хотин кишини урганларга ҳам қарши турганлар. «Не бўлди эркакларга, хотинларини қул каби урадилар, ҳолбуки, айни кун сўнгги (тун)да латифлашадилар», деган ҳадис ҳам сўзимизнинг исботидир. Шунингдек, аёлларга ҳам эрларига озор бермаслик амр этилган. Маоз ибн Жабалдан (р.а.) айтилганига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Қайси бир аёл (мўмин) эрига озор берганда, у кишининг ҳур жуфти (бу аёлга): «Аллоҳ сенинг жонингни олсин, у кишига озор, азият берма. Чунки, шубҳасиз, у сенинг ёнингда меҳмон-мусофирдир, сендан айрилиб, тезда ёнимизга келади», дейди”.
3. Исломда аёл ва болаларни ўлдириш маън этилган. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “(Эй инсонлар), болаларингизни қашшоқликдан қўрқиб ўлдирмангиз, уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш, шубҳасиз, катта хатодир” («Ал-Исро», 31). “Ўз болаларини илмсизлик қилиб, жоҳилона ўлдирган ва Аллоҳга туҳмат қилиб, улар учун Аллоҳ ризқ қилиб берган (ҳайвонлар)ни ҳаромга чиқарганлар, албатта, (ўзларига) зиён қилдилар. (Улар) ҳақиқатдан адашдилар ва тўғри йўлга юрувчи бўлмадилар” («Анъом», 140). Ислом ҳуқуқида, ҳатто, уруш вақтида аёл ва болаларни ўлдириш тақиқланган. Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.): “Кимки иккита қизни вояга етгунча боқса, жаннатга мен билан бирга киради”, деб ўрта ва ишора бармоқларини ёнма-ён қилиб кўрсатдилар”.
4. Аёлларнинг илм олишлари. Аёл ва эркак мусулмонларга илм ўрганмоқ фарзи айндир. Қуръони каримда фақатгина аёлларнинг ўзига хос, фитратига мувофиқ келган Аллоҳнинг хитобларидан ташқари (масалан, авратларини тўсиш, бола эмизиш, идда муддати, талоқ тўғрисида ва ҳоказо) қолган барча оятлар Аллоҳ таолонинг башариятга, эркаг-у аёлга қилган хитобларидир. Илм ҳақидаги чақириқлар ҳам шулар жумласидандир. Исломда иймондан кейинги фарзи айнлардан бири илм олишликдир (“фарз” бажарилиши шарт деган маънони ҳам англатади). Зеро, Жаброил (а.с.)нинг Пайғамбаримиз (с.а.в.)га етказган биринчи каломи ҳам “Ўқи!” бўлган. Аллоҳ таоло бандасини тафаккур қилиб, борлиққа қараб, таҳлил билан Ўзини танишини хоҳлайди. Кўр-кўрона, тақлидий иймон келтиришликни хуш кўрмайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Илмни Чинда бўлса ҳам бориб, олинглар”, деганлар. Ваҳоланки, ўша пайтда Чин (Хитой) бутлар ва бутпарастлар ўлкаси бўлган. Лекин улар бундай дейишга қўрқмадилар, чунки борлиқда Аллоҳнинг қудратини намоён этиб тургувчи сон-саноқсиз далилларни ақли билан тааммул қилган инсон Унинг ваҳдониятига иймон келтиргач, Роббисига ширк келтирмайди, аксинча, Ҳақ талабида бўлади. Ҳозирда мусулмонлар орасида илм деганда, фақат диний илмлар тушунилади. Бу хато тушунча. Исломда диний, дунёвий, деган гаплар бўлмаган. Илм соҳаларга бўлинган, холос: фиқҳ, ҳадис, фароиз, тиб, ҳандаса, тарих, фалакиёт илмлари ва ҳоказолардир. Мусулмонлар Қуръон ва суннатга амал қилган вақтларида уларнинг орасида илмнинг барча соҳаларида дунёга танилган алломалар етишиб чиққан. Бунга ўзимизнинг ватандошларимиз Ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Улуғбек, Замахшарий ва бошқа кўплаб олимларнинг номларини келтириш мумкин. Охирги асрларда мусулмонлар тарафидан илмий кашфиётлар қилинмай қўйди. Бугунги кунда ўлкамизда нафақат мусулмон аёлларнинг, ҳатто, эркакларнинг ҳам илмга рағбатлари паст. Ислом дини эркакларгина қиладиган оғир касбларни аёлларга фарз қилмаган. Лекин аёлларга хос баъзи ишларни эркакларга хос баъзи ишлар билан тенглаштириб, улар билан тенг савоб олишни жорий қилди. Масалан, ҳозир туғруқхоналарда эркак доялар ишлаб юришибди. Шуларнинг ўрнини аёллар эгалласалар, ўртадан гуноҳ кўтарилиб, савобли, хайрли иш бўларди. Чунки аёлнинг дардини эркакдан кўра, аёл кўпроқ тушуниб, ундан кўра, яхшироқ ёрдам бера олади. Ислом келмасдан олдин ва ундан кейин ҳам анча вақт ҳали дунёда ўқиш-ёзишни биладиганлар кўп эмасди. Арабистонда ҳам вазият шундай эди. Фақат Қуръони карим амри билан бошланган илм ва маданий фаолият тез суръат билан илгарилай бошлади. Ҳазрат Пайғамбаримизга (с.а.в.) ваҳий котиблар кун сайин кўпаяр, бошқа мўминлар ҳам ўқиш-ёзишни ҳавас қилишарди. Ислом оламида биринчи дарсхоналар, мадраса ва масжидлар очилиб, илк устоз Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ўзлари бўлдилар. У зотга эргашган саҳобийлар кўплаб мўминларни диний ва дунёвий билимлар билан бойитишга муваффақ бўлдилар. Бу диний ва бошқа билимларни таҳсил этишда аёл-эркак ажратилмаган. Чунки Исломда илм олишда аёл-эркак тенгдир.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Juma, 11/07/22, 11:57:39 PM | Message # 27 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
|  Имом Сарахсий (р.а.) марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таолога иймондан сўнг, энг қувватли фарз – илм талаб этишдир. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.): “Илм талаб этмоқ ҳар мусулмон эркак ва аёл учун фарздир”, деб буюрганлар. Илм – нубувватнинг меросидир. Пайғамбарлар илмни мерос қолдирадилар. Эркаклар нубувват меросида қанчалик ҳақ соҳиби бўлсалар, аёллар ҳам шунчалик ҳақ соҳибидирлар. Илмнинг фазилати тўғрисида Аллоҳ деган: “Аллоҳ таоло сизларнинг орангиздаги иймон келтирганларни ва илмни юксалтирганларни бу дунёда ёрлақаб, мартабасини улуғ қилгайдир, охиратда жаннатга кирмоқликни насиб этгусидир”. Яна бошқа ояти каримада эса: “Ё Роббий, илмимни зиёда қилгайсан, деб айт!” – дейилган. Асри саодатда саҳобиялар ўртасида илмлари, зеҳнлари билан ажралиб турган аёллардан Ҳазрат Оиша, Ҳафса, Умму Салама, Карима бинтул Микдол, Умму Кулсум бинти Уқба, Оиша бинти Саъд (р.а.)ларнинг номлари тарихда қолган. Шубҳасиз, шариатнинг уч амал таянчи бор. Булар: илм, амал, ихлос. Шу уч жуъздан ҳар бири ҳақиқийлашса, шариат ҳақиқийлашади. Бир кишида бу уч жуъз билан шариат вужудга келса, Аллоҳ розилиги қозонилган бўлади. Маймуна (р.а.) (шу маънода) амр қилдилар: “Арабчани ўрганинг ва ўргатинг!” Тўрт халифа замонлари ўтиб кетгач, Ислом давлатларида сохта дин пешволари тарафидан аёлларнинг илм олишини таъқиқлайдиган уйдирма ҳадислар ҳам юзага келди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ (с.а.в.) ва Ҳорун ар-Рашид даврларида аёллар илм таҳсилининг чўққисида бўлганлар. Кимки “Муслима аёлларнинг илм олишини дин таъқиқлаган ёки таъқиқлайди” иддаосини илгари сурса, билингизки, у кимса Исломга хиёнат этган. Ислом келтирган илм инқилоби аёллар учун бир нажот эшигидир. Мадинада янги тузилган Ислом жамияти ва давлатида ўқиб-ёзадиган аёллар ҳам оз эмасди. Машҳур саҳобия Аш-Шифо бинти Абдуллоҳ ал-Адавийя исломдан аввал ўқиш-ёзишни биларди. Сўнг бир қанча саҳобияларга ўргатди (масалан, Ҳафса бинти Умар ал-Форуқ). Ўзи шу тариқа исломда илк муаллима бўлди. Аш-Шифодан ташқари ўқиш-ёзишни биладиган Ҳазрат Оиша, Ҳафса, Умму Салама, Карима бинтул Миқдол, Умму Гулсум бинти Уқба ва Оиша бинти Саъд каби саҳобиялар зикр этилган. Улар Муҳаммад (с.а.в.) сўзларини тушуниб олиб, одамларга етказар эдилар. Олима саҳобалар ёнида шоиралар ҳам бор эди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) қизи Фотима аз-Заҳронинг сут қариндоши Аш-Шайма бинтул Ҳорис ас-Саъдийя, Ал-Ҳафса бинти Амр ибниш-Шарид, Атиқа бинти Зайд ва Нажия бинти Жундуб ал-Асломий шоира саҳоба аёллардир. Тарихда Ислом оламида машҳур аёллар Миср, Испания ва Африкадаги мамлакатларнинг бир қанчасига дахлдорлар. Молик бин Анасдан ривоят этган Обида ал-Маданийя, Имом Бухорийнинг “Ал-жоме ас-саҳиҳ”ини Маккада ривоят этган Карима ал-Марвазийя машҳурдирлар. Тасаввуф соҳасида ҳам кўзга кўринган аёллар бўлган, булардан машҳурлари Робиа ал-Адавиййа, андалусиялик Фотималар маълум. Гарчи юқорида илмли, истеъдодли саҳобияларнинг номлари келтирилган бўлса-да, Арабистонда ўқиш-ёзишни биладиган эркак ва аёллар саноқли эди. Аёллар келиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан илм ўргатишларини илтимос қилишган. Бир аёл ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.)га дедилар: “Сўзингизни тинглашимизга имкон бўлмаяпти (сўзларингизни эркаклар етказмоқдалар), бевосита ўзингиздан эшитайлик, бир кунни тайин қилинг, келайлик, Аллоҳ сизга ўргатганини бизга ўргатинг”. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бу мурожаатни яхши қаршиладилар ва аёлларга алоҳида дарс ўтишни қабул қилиб, буюрдилар: “Фалон кун, фалон ерда тўпланинглар!” Улар тўпландилар. Ўша кун келгач, ваъз-насиҳат айтдилар, баъзи диний ишларни буюрдилар: “Эй хотинлар, орангизда 3 та боласи ўлган бирорта ҳам хотин бўлмаса керак, мабодо бўлса, уни ўша болалари парда бўлиб, дўзах ўтидан асрагайдир”, - дедилар. Шунда бир хотин: «Иккита бўлса–чи?” - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Иккита бўлса ҳам (парда бўлгайдир)”, дедилар (бу гап оталарга ҳам тааллуқли). Абу Ҳурайра (р.а.): “Балоғатга етмаган учта фарзандни назарда тутганлар”, - деб ривоят қиладилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) аёлларга Аллоҳ ўргатганидан ўргатдилар ва шу тариқа исломда аёлларга оид илк мадраса барпо бўлди.
5. Аёлларнинг ҳақлари. Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.) айтганлар: “Аёлларнинг эркаклар зиммасидаги ҳаққи яхши таом ва кийим беришларидир”. Қуръони карим дейди: “Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон) агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “Уф...” дема ва уларни жеркма! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!” (Ал-Исро, 23). Қуръонда марҳамат қилингани каби ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): «Энг кўп кимга яхшилик кўрсатиш керак?, деб сўраган бир саҳобийга “Онангга”, дея уч бор такрорлаганларидан сўнг, “Отангга”, дедилар. Исломда она ёки аёл ҳаққига эътибор шу қадарки, она мушрик бўлса-да, бу ҳаққини йўқотмаган бўлади. Фақат ота-она фарзандига ё эр хотинига Исломдан ташқари, яъни Исломга зид амр ва талқинда бўлсалар, у ҳолда уларга итоат қилинмайди. Аллоҳга исён қилувчиларга итоат этилмайди. Бу ҳадиси шарифда очиқ айтилгандир: “Аллоҳга исён этган кимсага итоат этиш йўқдир”.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Shanba, 11/07/23, 0:07:01 AM | Message # 28 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| 
Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: “Улар (яъни, бошингиздагилар)дан ким сизга Аллоҳга исён қилмоқни амр этса, зинҳор (бу хусусда) у кимсага итоат этманг”. Исломнинг аёл ҳақлари хусусида келтирган янгиликлари ва қўйган асосларини шундай тартиблашимиз мумкин: яратилиш жиҳатидан, Аллоҳнинг махлуқи бўлиш жиҳатидан аёл билан эркак тенг. “Эй, одамлар! Сизларни бир жондан (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда у иккисидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз!…” (Нисо, 1). Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам бир ҳадиси шарифларида аёл билан эркак орасидаги тенгликни шундай баён этганлар: “Аёл-эркак барча инсонлар тароқ тишлари каби бир-бирларига тенгдирлар”. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса шундай: “Аёл-эркак – барча мусулмонлар қариндошдирлар. Бир кишининг бошқа бир кишига нисбатан тақводан бошқа ҳеч бир устунлиги йўқдир”. Исломга кўра, аёл ва эркак бир бутуннинг икки парчаси кабидир. Бир-бирларини тўлдирадилар. Чунки ҳадиси шарифда: “Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир”, дейилган. Ояти каримада эса шундай дейилмоқда: “…Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсизлар…” (Бақара, 187). Қуръони карим шу тариқа аёлни нотўғри, нопок ҳукмлардан халос этиб, эркакка турмуш ўртоғи этди. Қуръони карим бу ҳукми билан аёл инсонми-йўқми деб тортишган Оврўпадаги қарашларни яксон қилди. Ислом аёлдан лаънатни кўтариб ташлади, инсон ўғлининг, Одамнинг жаннатдан чиқишига, лаънатланишига аёл сабаб бўлди, деган эътиқодни ҳам рад этди. Исломга кўра, аёл ҳам эркак каби диндош бўлишга, ибодат қилишга ҳақли ва буюрилгандир. Қиладиган амалига қараб мукофотланади ёки жазоланади. Жинсият фарқи савобининг кам бўлишига сабаб эмас. Аллоҳнинг қули бўлиш ёки Аллоҳга бандалик жиҳатидан эркак билан аёл орасида фарқ йўқдир. Дин уламоларининг таъкидлашича, Аллоҳ таоло иймон келтирганлар соясида иймон келтирмаганларни ҳалок қилмаяпти, закот берганлар соясида закот бермаганларни, рўза тутганлар соясида рўза тутмаганларни, зикр этганлар соясида зикр этмаганларни, намоз ўқиганлар соясида намоз ўқимаганларни ҳалок қилмаяпти. Илмга жуда эътиборли бўлайлик. Тиш берган ризқни ҳам берар, Яратган бизни оч қўймас. Ҳадиси шарифда марҳамат қилингани каби: “Ким Аллоҳ учун илм талабида бўлса, Аллоҳ таоло унинг ризқини кутмаган еридан етказади”. Ислом аёлларнинг илм эгаллашлари учун қулайликлар таъмин этмоқда. Мақсад Ислом жамиятининг фойдали бир аъзоси, миллати, ватани, давлатига манфаат етказувчи инсон бўлиб етишиш ва етиштиришдир. Ислом аёлни жаҳолатдан кутқариб, юксалтирди, шарафлади. Жамият аёлларга ҳурмат билан қарайдиган бўлди, аёлларнинг иқтидорлари, қобилиятларини эркаклар тан олдилар. Урва бин Зубайр (р.а.) ҳазрати Оиша (р.а.) ҳақларида; “Ҳазрати Оиша Қуръон ҳукмлари, шеър ва адабиётни, араб тарихи ва унинг поғоналарини бошқа шахслардан кўра кўпроқ биларди”, деганлар. Ҳазрат Оиша (р.а.) дин борасида бамисоли тўлиб-тошган денгиз, ҳикмат ва шариат илмига хазинабон эдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ўша пайтда ўз илми, фазли, тақвоси ва дунёқараши билан юқори даражада бўлган саҳобаи киромларга қарата: “Эй биродарлар, динингизнинг ярим илмини Оишадан олинглар”, деган ҳадиси шарифларидан ҳам билса бўлади. Оиша (р.а.) фазлининг юқорилиги, илмининг тўлиб-тошганлигига Абу Мусо (р.а.)дан келтирилган ушбу ривоят ҳам шоҳидлик беради: “Бизлар – Расулуллоҳнинг дўстларига биронта ҳадиснинг маъносини тушуниш мушкул бўлиб қолгудек бўлса, дарҳол Оишага мурожаат этар ва ундан тўла тушунча олар эдик”. Ато ибн Рабоҳ айтадики: “Оиша одамлар орасида энг доно ва фикри терани эди”. Ҳишом ибн Урва ўз отасидан ривоят қилиб айтадики: “Фиқҳ илмида, тиб соҳасида ва шеър борасида Оишадан билимлироқ кишини кўрмадим”. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг яна бир аёллари ҳазрати Зайнаб (р.а.) ҳам ўша замонанинг буюк фақиҳи (ҳуқуқшуноси) эди. Мадинада эса Бинти Аби Салама (р.а.) фиқҳ соҳасининг билимдони эди. Исломда аёлнинг илм таҳсил этишига қарши чиққан эрларга ўрин йўқ. Аксинча, Исломни тўғри тушуниб унга амал қилган мўмин эркаклар, аввало ўзлари илмли бўлганлари ёки илм олаётганлари ҳолда, аёлларга ҳам илмни эгаллашларига ёрдамчи бўладилар. Бу борада мусулмонлар тарихи шарафли саҳифалар билан тўлиқдир. Аёлларни илм таҳсил этмакдан ман қилмоқ бу жаҳолат ва ғафлатга берилган эрларнинг ишидир. Чунки, аёлни илм олишдан ман этмоқ дин ўрганмоқдан ман этмоқдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Эй Пайғамбар, қачонки, сизнинг олдингизга мўминлар келишиб, сизга ўзларининг Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмасликларига, ўғрилик қилмасликларига, зино қилмасликларига, ўз болаларини ўлдирмасликларига ва қўл-оёқлари ўртасида тўқиб оладиган бўҳтонни қилмасликларига* ҳамда бирор яхши ишда сизга итоатсизлик қилмасликларига қасамёд қилсалар, сиз уларнинг қасамёдларини қабул қилинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг! Албатта Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир” (Мумтаҳана, 12). Бу ояти каримадан маълум бўладики, аёл Исломнинг муайян ақидаларига эргашмоққа йўналтирилган. Аёл руҳан ва феълан бу ақидаларга амал қилиши, кузата ва англай олиши учун ўз-ўзини тарбиялаб, таълим олиши Исломнинг асосий жиҳатидир.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Shanba, 11/07/23, 0:08:46 AM | Message # 29 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| 
Қуръони каримда Пайғамбаримизга (с.а.в.) хитобан келган оят бор: “Улар билан кенгашиб иш қилинг”, яъни саҳобалар билан кенгашиб иш қилишликни Аллоҳ буюрмоқда. Саҳобалар орасида эса аёллар ҳам бўлишган ва бу амр уларга ҳам тегишли бўлган. Бундан ташқари, Муҳаммад (с.а.в.) аҳли аёлларига ҳурмат билан қараб, улар билан масалаҳатлашиб иш кўрганлар. Табиийки, мусулмонлар шу амрга тобедирлар. Бу ояти каримада фақат эркаклар билан маслаҳатлашиб, аёллар билан маслаҳатлашмаслик керак, бунга эҳтиёж йўқ, дейдиган бирор ишора мавжуд эмас. Бу ояти каримани фақат эркакка махсус дейиш аёлга мухолифликдан бошқа нарса эмас. Ислом олими Ибни Хозим шундай дедилар: “Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.) ҳам эркакларга, ҳам аёлларга тенг юборилгандирлар. Аллоҳнинг хитоби, пайғамбарнинг хитоблари аёлларга ҳам, эркакларга ҳам қаратилгандир. Бу хитобларни очиқ бир насс ёки ижмо бўлмагунча эркакларга махсус этиб, аёлларни ташқарида қолдирмоқ жоиз эмас”. Пайғамбаримиз (с.а.в.) аҳли аёллари билан маслаҳатлашиб иш кўрганликлари маълум. Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун ушбу ҳадисни келтирамиз. Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб айтдилар: “Кимки Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин! Шунингдек, аёллар билан доимо яхшиликча маслаҳатлашингизлар”. Шу сабабдан аёлни кенгашдан маҳрум этмоқ, бевосита Аллоҳга қарши қуллик чегараларидан ўтмоқдир, ҳадди убудиятига тажовуз қилмоқдир. Аллоҳ аёлларга берган бир ҳақни уларнинг қўлларидан олмоқдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) иймон келтирган мўмин эркак ва мўмина аёлларнинг бундай маъсиятга тушишининг олдини олиш учун аёл билан эркак маслаҳат қилиши кераклигини ташвиқ этганлар. Ҳақиқатдан саҳиҳ бир ҳадисда шундай марҳамат қилинади: “Қизлар билан боғлиқ масалаларда оналари билан маслаҳатлашинг”. Яъни, қизларнинг оталари қизларини турмушга чиқариш хусусида оналари билан маслаҳатлашадилар. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) сийратлари аёллар билан маслаҳат қилиш хусусида бир ибрат хазинасидир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) 6 ҳижрий йилда 1400 саҳоба билан Мадинадан Байтуллоҳнинг зиёрати учун борганларида мушриклар Ҳудайбия номли водийда йўлни тўсдилар. Ўша ерда сулҳ тузилиб, мусулмонлар Каъбани зиёрат қилмай, қайтиб кетадиган бўлдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳудайбияда оёққа қалқиб; “Эй инсонлар, туринг, қурбонликларингизни сўйинг. Сочларингизни олдиринг ва эҳромдан чиқинг!” дея асҳобига амр этдилар. Улардан ҳеч бири жойидан қимирламади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) амрларини яна бир такрорладилар. Яна қимирлаган бўлмади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) буйруқларини учинчи бор такрорладилар. Яна қимирлаган бўлмади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) завжалари Умму Саламанинг ёнларига бордилар. Шунда Умму Салама: “Ў Расулуллоҳ! Не бўлди?” - деб сўрадилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Эй Умму Салама! Халқнинг (мусулмонларнинг) бу қилиғи недир? Эсанкирайдиган ҳол. Уларга: «Қурбонликларингизни сўйинг, сочингизни олдиринг ва эҳромдан чиқинг», деб такрор-такрор айтдим. Улар сўзларимни эшитар, юзимга боқишару амримни бажармоққа туришмади”, деб нолидилар. Ҳазрат Умму Салама: “Ў Расулуллоҳ! Кўрганингиздек халқ шу ҳолга тушмоқда. Эй Аллоҳнинг Пайғамбари! Сиз шу ишни бажармоқ истайсизми? Истасангиз, тез боринг, қурбонликларни сўйгунча, сартарошни чақириб, соч олдиргунча асҳобдан ҳеч кимга сўз айтманг. Сиз қурбонликларни сўйиб, соч олдирсангиз, халқ ҳам шундай қилади». Расулуллоҳ қўлларига бир найза олиб, баланд товушда “Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар!” дея қурбонлик туяларини сўя бошладилар. Асҳоб Пайғамбаримиз (с.а.в.) қурбонлик сўйишларини кўришлари билан дарҳол туриб қурбонлик туяларини сўйишга тушдилар. Ҳазрат Умму Салама шундай дедилар: “Қурбонликларга қараб шундай чопдиларки, тўпланганларини кўриб, бир-бирларини эзиб қўйишларидан қўрқдим”. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Умму Саламанинг ўринли маслаҳатлари асосида ниятларини амалга оширдилар. Энди Аллоҳ учун айтайлик, тарихнинг бу шарафли саҳифаси қошида Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.) номларидан тўқилган “Аёлларга маслаҳат солинг, лекин улар айтганининг тескарисини қилинг. Чунки аёлларга қарши иш тутишда барака бордир”, деган гаплар У зотга (с.а.в.)га туҳмат эмасми? Бўҳтон эмасми? Айтсак–айтмасак, ҳам бўҳтон, ҳам туҳмат! Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳазрат Умму Салама билан маслаҳатлари, кенгашлари ва унинг натижаси бунга энг буюк ҳужжатдир. Аёллар ҳақ-ҳуқуқларини Исломдан бошқа дин ва мафкуралар кўриб чиқмаган, десак хато қиламиз. Аёллар ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб, даставвал Франция инқилобида 1791 йили “Аёл ҳақлари” баённомаси қабул қилинди. Бу таълимот аввал ҳуқуқий соҳада (қонун олдида эркак-аёл тенглиги каби), сўнг сиёсий соҳада (сайлаш-сайланиш каби) муваффақият қозонди. Лекин бу таълимотни кўтариб чиққанлар аёлларнинг ҳақларига эътибор берайлик, деб, йилдан-йилга аёлнинг фитратини ҳам унутиб, эркаклаштиришга олиб келдилар. Натижада аёл жамиятда бир кўнгилхушлик унсури, реклама материали, яъни намойиш ашёсига айланиб қолди. Феминизм аёл эзилишига қарши бўлиш ўрнига ўзи аёлга кўрсатилаётган зулмга зулм қўшди ва фақат эркаклар эмас, балки аёлни аёлга зулм қилишга ўргатди, ташвиқ этди, ташкил қилди.
Фотимахон Сулаймон қори қизи[/c]
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Seshanba, 11/07/26, 2:31:52 AM | Message # 30 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| 
Ayol burchi
Bundan bir necha yuz yil oldin arab qabila boshliqlaridan Avf ibn Milham ismli kishi bo`yi yetgan qizi Ummu Inasni qabila peshvolaridan biriga turmushga berishga qaror qilgan edi. Milhamning ayoli Umoma o`zga xonadonga uzatilayotgan qizini qarshisiga o`tqazib ushbu qimmatli nasihatlarni aytgan:
«Jonim bolam!
Bir kishini yaxshilikka undash uchun pand-nasihatlar beriladi. Odob-axloqli yoki boy bir kishining farzandi bo`lish yoki barchaga maqbul xislatga egalikning o`zi insonga kifoya qilganida edi, senga nasihat qilib o`tirmasdim. Aslida, nasihat va tavsiya unutilganlarni o`rgatadi. Shunga ko`ra, nasihatlar juda foydalidir.
Suyukli qizim!
Agar bironta qiz ota-onasi boy bo`lganidan turmushga chiqishga muhtoj bo`lmasaydi, sening hech qachon xo`jayinga ehtiyojing qolmasdi. Ammo hayot sen o`ylagandek emas. Erkaklar biz uchun, biz esa erkaklar uchun yaratilganmiz.
Qizim!
O`zing ulg`aygan oiladan chiqib, mutlaqo notanish-begona bir uyga borasan, hech ko`rishib-gaplashmagan, xulq-atvorini bilmagan bir kishining umr yo`ldoshiga aylanasan. Sen uning xizmatkori bo`lginki, u ham senga yordamchi bo`lsin!
Bolam!
Kel endi, ba`zi nasihatlarni berayin. Ularni yaxshilab o`rganib chiroyli amal qilsang, umr bo`yi rohatda yashaysan. Umr yo`ldoshing bilan hech qachon orangiz buzilmaydi. Bu dunyoda baxtli hayot kechirganing kabi, oxiratda ham abadiy saodatga erishasan.
1. Qanoatli bo`l! Ya`ni umr yo`ldoshing keltirgan oziq-ovqat, kiyim-kechakning hammasnni mamnuniyat bilan qabul kil. Chunki qanoat qalbga huzur-halovat bag`ishlaydi.
2. Aytilayotgan gaplarni doimo diqqat bilan eshit va hamisha itoatda bo`l. Umr yo`ldoshingga e`tiroz bildirma, u bilan hamfikr va yaqdil bo`lishga harakat qil. Bunday harakatlaring bilan Janobi Haqning roziligiga ham yetishasan.
3. Umr yo`ldoshing ko`zi tushishi mumkin bo`lgan hamma joyga e`tibor ber, shunday qilki, uning ko`zi zinhor nojo`ya holatlarga tushmasin.
4. Yomon hid chiqishi ehtimoli bo`lran narsa va yerlarga diqqat qil. Ularni topib, tozala. Uyingdan har doim xushbo`y hidlar taralib tursin.
5. Shuni yaxshi bil: tozalik va latofat suvga bog`liq. Har qanday narsa suv bilan toza bo`ladi. Uyda suvlarning toza turishiga ahamiyat ber.
6. Eringning ovqatlanish soati va uyqu vaqtiga diqqat qil. Ovqatni hamisha uning odati bo`yicha tayyorla. Vaqtida uxlashi uchun ishlaringni vaqtida tamomla. Chunki ochlik kishini tajanglantiradi, uyqusizlik esa, xafalikka sabab bo`ladi.
7. Uyingdagi mol-mulk, jihozlarni ehtiyot qil, bu narsa sening ishbilarmonligingni ko`rsatadi.
8. Eringning yaqinlariga chiroyli muomalada bul. Bu narsa sening yaxshi uy bekasi ekaningni bildiradi.
9. Eringning sirlarini zinhor birovga aytma. Agar sirlarini atrofga yoyadigan bo`lsang, sendan ranjiydi. Bevafolik yo`liga kirib ketishi ham mumkin.
10. Eringni hurmat qil, buyruqlarini bajar, gap qaytarib unga qarshi chiqma. Agar qarshi borib isyon etsang, jahli chiqib ranjishiga, hatto dushman kabi harakat qilishiga sabab bo`lasan. Ering g`amgin na xafa bo`lgan vaqtida o`zingni xursand tutma, uning g`am-tashvishiga sherik bul. U xursand bo`lsa, sen ham shunday kayfiyatda bo`lishga harakat qil.
Qisqasi: Qizim! Eringga qanchalik hurmat va itoat qilsang, shunchalik suyukli bo`lasan. Qanchalik rozi qilsang, shunchalik muhabbat ko`rasan. Shuni ham ta`kidlab o`tishim lozimki, bu aytganlarimni faqat uning istaklarini o`z hoy-havaslaringdan, uning roziligini o`z orzularingdan ustun qo`yish bilangina uddalay olasan.
Umomaning o`z turmush tajribalariga asoslanib qiziga qilingan bu pand-nasihatlari umuman eri bilan shirin hayot kechirish, oilani yaxshi boshqarish va huzur-halovatda xotirjam yashashni hohlaydigan har bir ayol amal qilishi lozim bo`lgan ishlardandir. Bu nasihat barcha xonimlarning quloqlariga qo`rg`oshindek qo`yilishi, o`zlariga mana shu o`gitlarga muvofiq yo`l tanlashlari kerak.
Janobi Haq bizga o`zining kuch-qudratini ko`rsatish uchun yaratgan maxluqotlarini dunyomizda ko`paytirib qo`ydi. Shu sababdan erkak bilan ayolni bir-birlariga muhtoj qildi, aql-zakovat bilan sharafladi, ularni boshqa maxluqotlardan ustun etdi.
Insonlar birlashib yuzaga keltirgan jamiyatlar kuchli va mustahkam bo`lishi uchun ayol va erkakning o`zaro munosabatini nikoh vositasida shar`iy holga keltirdi: ehtiyojlarining ta`minlanishiga shu yo`sinda izn berdi.
Erkak va ayolning birgalikdagi turmushi shar`iy nikohga asoslanadi. Bu buyruq (amr) olamning nizomi, insonlarning go`zal axloqli bo`lishlari va sog`lom jamiyatlarning vujudga kelishi uchundir.
«Tafsiri Kabir» muallifi Faxriy Roziy hazratlari «Va ja`alna baynakum mavaddatav va rohmatan» oyati karimasini shunday tafsir qiladilar: «Er-xotin o`rtasidagi sevgi faqat insoniy lazzatdan iborat emas. U muhabbat bevosita Allohning lutfiga oid kayfiyatdir. Chunki nafsoniy lazzatsiz ham muhabbat davom etaveradi. Agar er-xotin orasidagi rishta faqat shahvatdangina iborat bo`lsaydi, shahvat bo`lmagan vaqtlarda o`zaro kelishmovchilik kuchayib ayrilishlar yuzaga kelardi». Demak, shar`iy nikoh sevgiga, murosa ila yashashga va yaxshi hayot kechirishga sabab bo`ladigan yagona bog`dir.
Shuning uchun, «nikohda karomat bordir» iborasi ham shu tajribalar tufayli maydonga kelgan haqiqatdir.
Davomi bor...
|
| |
|
|