Ravshan Ermatov Eron-Qatar o‘yiniga sudyalik qiladi
O‘zbekistonlik referi Ravshan Ermatov 2014 yilgi jahon chempionatining uchinchi saralash o‘yinlari doirasida o‘tkazilayotgan Eron va Qatar jamoalari o‘rtasidagi musobaqaga bosh hakam etib tayinlandi.
Eron-Qatar o‘yini 29 fevral kuni Eronning Tehron shahrida bo‘lib o‘tadi.
O‘yinda o‘zbekistonlik Abduhamidullo Rasulov va qirg‘izistonlik Baxodir Qo‘chqorov yon chiziq hakamlari bo‘ladi.
Бу Руслан Чагаевнинг россиялик рақиби Александр Поветкинга сўнгги мағлубияти ортидан ўтказаётган илк жангидир.
У ўтган йил Жаҳон чемпионлиги учун жангда россиялик рақибига фақат очколар ҳисобигагина ютқазиб қўйганди.
Ўзбекистонлик донгдор боксчи энди қатор жанглар ўтказиб, ўз рейтингини яхшилаш ва шу йил охири ё келаси йил бошларида яна жаҳон чемпионлиги камари учун беллашмоқчи.
Рақиблар кеча ўз вазнларини ҳам синаб кўришди
Руслан Чагаев профессионал боксда шу пайтга қадар жаъми 30 та жанг ўтказган, шундан 27 тасида ғолиб чиққан, иккитасида мағлуб бўлган ва биттасини дуранг ҳисоби билан якунлаган.
35 ёшли рақиби Кертсон Менсуэлл эса, профессионал рингда 25 та жанг ўтказган, шундан 22 тасида ғалаба қозонган, учтасини бой берган.
Бу - икковлон орасидаги биринчи жанг бўлади
Икки рақибнинг жангги Гамбургдаги беш юлдузли Grand Elysée меҳмонхонасида маҳаллий вақт билан соат 16:00 да бошланади.
Ўзбекистонлик дзюдочи Ришод Собиров Париждаги “Катта шлем” турнирида 60 кг гача бўлган вазн тоифасида ғалаба қозонди.
Турнир чоғида Собиров чехиялик Павел Петриковни, швейцариялик Людовик Чаммартинни, россиялик Роберт Мшвидобадзени, жанубий кореялик Жанг Жин-Минни ва финалда Ким Вон-Жинни мағлубиятга учратди.
Ўзбекистоннинг бошқа вакили Мирали Шарипов эса 73 кг гача бўлган вазн тоифасида германиялик Кристефер Воелкка мағлуб бўлганидан кейин бешинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди, дея хабар беради UzDaily.
Турнирнинг биринчи кунидан кейин Ўзбекистон термаси жамоа ҳисобида тўртинчи ўринда кетмоқда. Бугун татамига ўзбекистонлик бошқа дзюдочилар чиқади.
Дата: Dushanba, 06-Fev-2012, 14:01 | Сообщение # 49
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
Ўзбек футбол мухлислари энг катта байроқни тайёрлашди
Ўзбекистон терма жамоалари фан-клуби Австралия билан ўйинга “сюрприз” тайёрлаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Кеча Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган пайтда, улкан ўлчамдаги Ўзбекистон давлат байроғи “сюрприз” сифатида мухлислар томонидан кўтарилди.
Байроқнинг эни 25 метр бўлиб, узунлиги 80 метрга тенг. Юзаси 2000 метр квадратни ташкил этади. Унинг вазни 200 кг дан ортиқ. Байроқни тайёрлаш учун 12.000.000 сўм маблағ сарфланди. Маблағ тадбиркор ҳомийдан олинган.
Байроқни тикиш учун 2200 метр квадрат ҳажмдаги креп материал ишлатилди. Ушбу байроқ "Mohir qo'llar" корхонасида 11 кун давомида тикилди, уни тикишда 8 нафар тикувчи меҳнат қилди.
Мазкур байроқ мухлислар томонидан стадионларда кўтарилган Осиёдаги энг катта байроқлардан бири бўлиб, у стадионнинг битта томонини тўлиқ эгаллаб олди.
Дарвоқе, байроқни трибуна бўйлаб ёзишда 100 дан ортиқ мухлис иштирок этди.
Дата: Chorshanba, 08-Fev-2012, 03:51 | Сообщение # 50
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
ЎзПФЛ кубоги тақвими
Эртадан бошлаб ЎзПФЛ кубоги мусобақаси бошланишидан хабарингиз бор. 14та жамоа 3та гуруҳга бўлинишган. 2та гуруҳ ўйинлари Тошкентда ва 1таси эса Янгиер шаҳрида бўлиб ўтади. Финал ўйини 17 февралга режалаштирилган.
Дата: Chorshanba, 08-Fev-2012, 11:35 | Сообщение # 51
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
Японияда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг фан-клуби ташкил этилди ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев ёрдами билан Японияда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик мухлис Самариддин Абдуллаев мамлакатдаги салкам 100 га яқин бошқа ватандошларимиздан фан-клуб тузди.
Кунчиқар юрт термасига қарши ўйинда улар ҳам Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаб туришади, дея хабар беради ЎФФ.
29 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичининг сўнгги турида Япония миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади.
ЎФФ илтимосига биноан Япония футбол уюшмаси (ЯФУ) Абрураҳмон Фозилов бошчилигидаги ўзбекистонлик футбол мухлислари учун 150 та чипта брон қилиб қўйди.
Дата: Payshanba, 09-Fev-2012, 17:22 | Сообщение # 52
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
авшан Эрматов XXI асрнинг энг яхши ҳакамлари рейтингидан жой олди Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов Ҳалқаро футбол тарихи ва статистикаси федерациясининг версияси бўйича XXI асрнинг энг яхши ҳакамлари рейтингига киритилди.
Охирги тўрт йил давомидаги Осиёнинг энг яхши ҳаками 48 очко тўплаб, 19-ўринни эгаллади. Эрматов рейтингдаги Осиёлик ҳакамлар орасида ҳам биринчи ўринни эгаллаган.
Ўз фаолиятини якунлаган германиялик ҳакам Маркус Мерк рейтингнинг биринчи поғонасини эгаллади. У 135 очко тўплаб, 108 очкога эга иккинчи ўринни олган уругвайлик ҳакам Хорхе Ларриондуни анча ортда қолдирди. Учинчи ўрин 104 баллни тўплаган колумбиялик рефери Оскар Руисга насиб этди.
Пойтахтдаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида қўл жанги бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида уч юз нафарга яқин спортчи уч ёш тоифасида ғолиблик учун куч синашди.
Мусобақада ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган тошкентлик Бобур Раҳматов, Равшан Абдулазизов, Шоҳруҳ Рўзиев, Шамсиддин Йўлдошев, Жаҳонгир Мансуров, қашқадарёлик Бобур Қурбонов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Ғолиблар жорий йил Бельгияда ўтадиган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати ва Болгарияда ташкил этиладиган Европа очиқ чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон чемпионатининг 10-11 ва 12-13 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги беллашувлари мамлакатимизнинг етакчи спортчиларига муносиб ўринбосарлар тайёрланаётганини кўрсатди.
11 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида ғолиб чиққан пойтахт вакиллари – Ислом Акбаров ва Иброҳим Акбаровнинг маҳорати мухлису мутахассисларга манзур бўлди.
12-13 ёшли болалар мусобақасида жиззахлик Жасурбек Қувондиқов ва наманганлик Нормурод Мирсаидов каби иқтидорли спортчилар биринчи ўринга лойиқ топилди.
Дата: Payshanba, 01-Mar-2012, 04:44 | Сообщение # 54
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
Тарихий ғалаба: японларни мағлуб этдик!
Ўзбекистон терма жамоаси тарихий ғалабага эришди. Япония майдонига сафар қилган вакилларимиз гуруҳда биринчи ўринда боришаётганини исботлаб беришди. Ўйин “Спорт” телеканали орқали намойиш этилмади. Шу боис ашаддий мухлислар интернетдаги Япония сайтлари орқали ўйинни жонли томоша қилишди. Шу жумаладан биз ҳам. Ўйин жуда тезкор руҳда кечди. Ўйиннинг 52-дақиқасида Шадрин ҳисобни очди. Шундан кейин ҳам вакилларимизда бир қатор имкониятлар бўлди. Айниқса, Баҳодир Насимов қулай фурсатдан фойдалана олмади. Бу ғалабадан кейин вакилларимиз очколар сонини 16 тага етказиб олишди. Япония терма жамоасида эса 10 очко мавжуд. Кейинги босқичда ҳам вакилларимизга омад тилаб қоламиз. Биз албатта, Бразилияга борамиз!
Дата: Chorshanba, 21-Mar-2012, 11:18 | Сообщение # 55
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони – Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигасида дастлабки ғалабасини нишонлади.
Қитъамиз футбол клубларининг энг нуфузли мусобақаси – Осиё чемпионлар лигасининг “E” гуруҳида иштирок этаётган мамлакатимизнинг тўрт карра чемпиони – “Бунёдкор” футболчилари иккинчи тур учрашувини сафарда Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерс” жамоасига қарши ўтказди.
Баҳснинг биринчи бўлими тезкор ва шиддатли ҳужумлар, турли масофадан йўлланган аниқ зарбалар, чиройли комбинацияларга бой бўлди. “Бунёдкор” футболчилари 28-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Камолиддин Мурзоев ва Ян Козак уюштирган комбинацияни Лутфулло Тўраев самарали якунлади – 1:0. “Поханг Стилерс” футболчилари танаффусгача ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилган бўлса-да, “Бунёдкор”нинг мустаҳкам ҳимоя чизиғини ёриб ўтолмади.
Учрашувнинг иккинчи ярмида ўйин шиддати янада ошди. Миржалол Қосимов шогирдлари ҳисобдаги фарқни йириклаштириш, ўз мухлислари кўз ўнгида тўп сурган мезбонлар эса вазиятни ўнглаш учун ҳужумга зўр берди. 77-дақиқада ўзбекистонлик чарм тўп усталарининг яна бир ҳужуми самарали якунланди. Австралиялик легионер Дэвид Карни тўпни узоқ масофадан Камолиддин Мурзоевга аниқ оширди. Иқтидорли ҳужумчимиз “Поханг Стилерс” ҳимоячилари ва посбонини доғда қолдириб, рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритди. “Бунёдкор” 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлабки уч очкони қўлга киритган “Бунёдкор” вакиллари 3 апрелга белгиланган учинчи тур учрашувини Японияда “Гамба Осака” жамоасига қарши ўтказади.
Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги соҳиби сифатида Осиё чемпионлар лигасида иштирок этаётган “Пахтакор” халқаро турнирда дастлабки очкосини қўлга киритди.
Пойтахтимиздаги “Жар” стадионида Бирлашган Араб Амирликларининг “Банияс” жамоаси билан куч синашган “Пахтакор” жамоасининг биринчи бўлимда қўли баланд келди – Дилшод Шарофуддинов ҳисобни очди. Аммо иккинчи таймда Муҳаммад Фавзи “Пахтакор” ҳимоячилари хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Осиё чемпионлар лигасининг “Б” гуруҳида дастлабки очкосини қўлга киритган “Пахтакор” учинчи тур учрашувини 4 апрел куни пойтахтимизда Қатарнинг “Ал-Араби” жамоасига қарши ўтказади, дея хабар беради ЎзА агентлиги.
Футбол бўйича “ОФК кубоги – 2011” мусобақаси ғолиби ва миллий чемпионатимиз кумуш медал совриндори Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигасидаги илк очкосини қўлга киритди. Эроннинг “Истиқлол” жамоаси майдонида ўтган учрашувда ҳисоб очилмади.
Дата: Payshanba, 12-Apr-2012, 02:04 | Сообщение # 56
SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус:
Ўзбекистонлик боксчилар Лондонга 6 та йўлланмани қўлга киритди
Астана шаҳридаги лицензия турнирида олти нафар боксчимиз Олимпиада лицензияларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Булар Жасурбек Латипов (52 кг гача), Орзубек Шойимов (56 кг гача), Фазлиддин Ғоипназаров (60 кг гача), Ўктамжон Раҳмонов (64 кг гача), Аббос Атоев (75 кг гача) ва Элшод Расулов (81 кг гача).
Чорак финалда Ўктамжон Раҳмоновга кучли рақиб – жаҳон чемпионати совриндори Масатсугу Кавачи (Япония) рўбарў келди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг тўлиқ устунлигида ўтган беллашувда бир неча кучли зарбаларни ўтказиб юборган япониялик боксчи 4 марта нокдаун ҳолатига тушди ва муддатидан олдин мағлубиятини тан олди. Ўктам Раҳмонов ярим финалга чиқиш баробарида Лондон Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Дастлабки учрашувда жанубий кореялик Сун Жай Вуни 21:6 ҳисобида мағлубиятга учратган Аббос Атоев чорак финалда малайзиялик Ҳорун Муҳаммад Фархон билан куч синашди ва иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа жангни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган Аббос Атоев ярим финалга чиқди ва Олимпиада лицензиясини қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлик матбуот хизмати.
Бу йил ўзбек футболи учун ғалабаларга бой бўлмоқда: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпиони, мамлакатимиз ногиронлар терма жамоаси кетма-кет учинчи марта жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Пойтахтимизда ушбу терма жамоалар аъзоларини шарафлаш маросими бўлиб ўтди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида футболни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида мамлакатимизда моҳир футболчиларнинг янги авлоди тарбияланмоқда. Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, олимпия захиралари коллежлари, футбол мактаблари ва академиялари фаолиятининг замон талабларига мос йўлга қўйилгани бунда муҳим омил бўлаётир.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2010 йили Тошкентда ўтган футбол бўйича Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олган, Мексика майдонларидаги ажойиб ўйинлари билан барчамизни қувонтирган эди.
Бу йил Эронда ўтказилган Осиё чемпионатининг финалида Япония вакилларини 4:2 ҳисобида енгган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2013 йили жаҳон биринчилигида энди Осиё чемпиони сифатида тўп сурадиган бўлди.
2013 йилда Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи ягона турнир – Осиё чемпионатида ишончли ғалабалари билан минглаб мухлису мутахассислар эътиборини қозонган ёш футболчиларимизга пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.
– Нуфузли халқаро мусобақаларда Ватан шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчи учун катта бахт ва менга ҳам шундай қувонч насиб этганидан жуда хурсандман, – дейди футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сардори Отабек Шукуров. – Келгуси мусобақаларда ҳам Ватанимиз байроғини янада сарбаланд этишга ҳаракат қиламиз.
2007 йили Туркияда ва 2010 йили Аргентинада ўтган жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси бу йил Россиянинг Калининград шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ҳам юксак ирода, жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб, чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилди.
Президентимизнинг фармонига мувофиқ футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси аъзоларининг бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.
Маросимда футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси мураббийи Мавзурхўжа Умархўжаевга “Дўстлик” ордени, терма жамоа аъзолари – Нуриддин Турсунов ва Ҳакимжон Ҳасановга “Жасорат” медали, терма жамоанинг барча аъзоларига пул мукофоти топширилди.
Спортчилар мамлакатимизда спортни ривожлантириш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган доимий эътибори учун Президентимизга миннатдорлик изҳор этиб, бундай ғамхўрликка жавобан келгуси мусобақаларда Ватанимиз байроғини янада юқори кўтаришга интилишини алоҳида таъкидладилар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов иштирок этди.
Болгариянинг София шаҳрида самбо бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 олтин ва 8 бронза медални қўлга киритди.
Дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатидан самбочилар қатнашган жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиздан Раҳмон Жумаев ва Камолиддин Расулов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Этот сайт использует файлы cookies для более комфортной работы пользователя. Продолжая просмотр страниц сайта, вы соглашаетесь с Политикой использования файлов cookies.
Hush kelibsiz saytimizga! Qanday yordam kerak? iltimos ayni saytdagi muammo yoki tushunmovchilik haqida habar yo'llang.Aks holda jiddiy bo'lmaga har qanday savol etiborsiz qoldirilishi mumkin! Yoki pastdagi savollardan tanlashingiz mumki!