Uzbek sporti
|
|
DURDON | Date: Dushanba, 12-Sen-2011, 05:13 | Message # 31 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Futbol: O‘zbekiston-Ummon 1:0
12.09.2011 Futbol bo‘yicha O‘zbekiston olimpiya terma jamoasi London Olimpiadasining saralash bosqichiga tayyorgarlik doirasida 11 sentabr kuni Toshkentning “Jar” stadionida Ummon terma jamoasi bilan o‘rtoqlik uchrashuvi o‘tkazdi.
Birinchi bo‘limning 15-daqiqasida Temurxo‘ja Abduxoliqov mehmonlar darvozasiga kiritgan yagona to‘p O‘zbekiston olimpiada jamoasiga g‘alaba keltirdi.
Olimpiya o‘yinlari 3-saralash bosqichining 1-turi doirasida O‘zbekiston olimpiya terma jamoasi Iroq olimpiya terma jamoasiga qarshi maydonga tushadi.
O‘yin 21 sentabr kuni Toshkentda bo‘lib o‘tadi.
Shu kuni Umon jamoasi Janubiy Koreya jamoasi bilan kuch sinashadi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 12-Sen-2011, 17:33 | Message # 32 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Россиядаги «ўзбекча дерби»да Одил Аҳмедовнинг жамоаси ғалаба қозонди
Россия премьер-лигасининг навбатдаги турида ўзига хос ўзбек дербиси бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сураётган Махачқалъанинг "Анжи" клуби ўз уйида яна бир ҳамюртимиз тўп сурувчи Санжар Турсунов тўп сурадиган Нижний Новгороднинг "Волга" клубини қабул қилди.
Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ "Волга" тезкор қарши ҳужум натижасида ҳисобни очди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўп Санжар Турсуновга келиб тушди. Санжар ҳужумни марказ бўйлаб давом эттираётганда уни Буссуфа чалиб йиқитди. Бироқ тўп "волгачи"ларда қолгани боис ҳакам ўйинни тўхтатмади. Тўпни қабул қилиб олган Плешан эса чамаси 25-28 метрлардан зарба берди. Тўп йўлига тўғаноқ бўлиш учун ташланган Одил Аҳмедовга теккан йўналишини ўзгартирди Ревишвили қўриқлаётган дарвозадан жой олди
Учрашувнинг 17-дақиқасига келиб мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. "Волга" жарима майдонига яқин тўпни қабул қилиб олган Одил Аҳмедов тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўллади. Йўл-йўлакай Белозёровга тегиб йўналишни ўзгартирган тўп Буссуфага келиб тушди. Буссуфа эса ўйланиб ўтирмасдан уни "Анжи" ягона ҳужумчиси сифатида ҳаракат қилаётган Самуэль Это'Ога еткази берди. Тўпни қабул қилиб олаётган вазиятда офсайдда қолгандек тасаввур ўйғотган камерунлик футболчи осонлик билан Астаховни ожиз қолдирди.
Биринчи бўлимда меҳмонлар таркибида тўп сурган Санжар Турсунов икки марта узоқ масофадан Нукри Ревишвили дарвозаси томон зарба берди, бироқ иккала зарба ҳам ноаниқ кўриниш олди.
Иккинчи бўлимда эса "Анжи" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Меҳмонларнинг қоида бузишларидан кейин Роберто Карлос ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширилди. Унчалик кучли бўлмаган тўп узатиш йўл-йўлакай Шуленинга тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўридан жой олди. Гол Роберто Карлос ҳисобига ёзилди.
72-дақиқада энди Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасида ўзининг биринчи голини киритиши мумкин эди. Али Гажибековдан тўпни қабул қилиб олган ҳамюртимиз чамаси 20-22 метрлардан чап оёғида зарба берди. Бироқ тўпнинг дарвозага бориши учун қандайдир сантиметрлар етмай қолди ва ҳисоб ўзгармай қолди.
Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Одил Аҳмедов яна бир бор Астахов дарвозаси томон зарба берди, бироқ бу сафар тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди. Шу тариқа ўйиндаги ҳисоб ўзгармай қолди ва махачқалъаликлар навбатдаги ғалабани қўлга киритиб мусобақа жадвалининг 4-поғонасига кўтарилиб олди. Ўзига хос "ўзбекча дерби"да эса Одилнинг қўли баланд келди. Одил Аҳмедов учрашувда тўлиқ тўқсон дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Санжар Турсунов 70-дақиқада Маляровга алмаштирилди.
РОССИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ 23-ТУР
АНЖИ – ВОЛГА НН – 2:1 (1:1) Голлар: Это′О (17), Р.Карлос (60) – Плешан (4).
АНЖИ: Нукри Ревишвили, Расим Тагирбеков, Жоао Карлос, Али Гаджибеков, Бенуа Ангбва, Роберто Карлос (Жусилей, 85), ОДИЛ АҲМЕДОВ, Юрий Жирков, Мубарак Буссуфа (Лахиялов, 90+2), Махач Гаджиев (Прудников, 80), Самюэль Это`О.
ВОЛГА: Виталий Астахов, Андрей Буйвулов, Александр Белозёров, Александр Шуленин, Инал Гетигежев, Михайта Плешан, Илья Максимов (Р. Аджинджал, 82), Андрей Ещенко,САНЖАР ТУРСУНОВ (Маляров, 70), Мате Вацадзе (Хазов, 60), Дани Бондарв.
Огоҳлантиришлар: Ангбва (15), Это′О (39) – Бондарв (20), Белозёров (44), Санжар Турсунов (61), Маляров (82), Р. Аджинджал (88).
Manba: uff.uz
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 18-Sen-2011, 08:34 | Message # 33 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| "Bunyodkor" stadioni qurilishi yana cho‘ziladi
"Bunyodkor" stadioni maketi. 16.09.2011 Toshkent shahridagi "Bunyodkor" stadioni qurilishi keyingi yilning avgust oyida nihoyasiga yetadi.
Bu haqda yozgan 12.uz sayti boshqa tafsilotlarni yoritmagan.
O‘zbekiston Vazirlar Mahkamasining qaroriga ko‘ra, “Bunyodkor” stadioni 2012 yilning 10 martida topshirilishi kerak edi.
Germaniyaning GMP firmasi tomonidan loyihalashtirilgan sport kompleksi qurilishi 2008 yil boshlangan va keyinroq to‘xtab qolgan edi. Bunga “Bunyodkor” jamoasining muassisi, Gulnora Karimovaga tegishli ekani aytiladigan "Zeromaks" shirkatining yopilishi sabab bo‘lgan edi. Shundan so‘ng to‘xtab qolgan qurilish O‘zbekiston Vazirlar Mahkamasining 5 apreldagi qaroridan so‘ng yana boshlandi.
Stadionning dastlab 45 ming odamni sig‘dira oladigan Markaziy Osiyodagi eng katta sport kompleksi bo‘lishi haqida aytilgan edi. 12.uz sayti ma‘lumotiga ko‘ra, endilikda tomoshabinlar o‘rindiqlari soni 34 ming bo‘lib, majmua uch qavatdan iborat bo‘ladi.
“Bunyodkor” sport kompleksining avvalgi loyihasi 150 million AQSh dollariga teng ekani aytilgan edi, hozirgi qurilishga 60 milliard so‘m sarflanishi va bu mablag‘ning xayriya hisobiga yig‘ilishi aytilayapti.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 20-Sen-2011, 08:29 | Message # 34 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ўзбекистон футболчилари Ироқ жамоаси билан куч синашади 20.09.2011 Лондон Олимпия ўйинлари 3-саралаш босқичининг 1-тури доирасида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ироқ жамоасига қарши майдонга тушади.
Ўйин 21 сентябр куни Тошкентдаги “Жар” стадионида соат 18:00да бошланади.
Шу куни Ўзбекистон билан бир гуруҳда тўп бўлган Уммон терма жамоаси Жанубий Корея жамоаси билан куч синашади.
11 сентябр куни Тошкентда Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон олимпиада жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Меҳмонлар дарвозасига жавобсиз тўпни Темурхўжа Абдухолиқов киритган.
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 21-Sen-2011, 06:37 | Message # 35 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ўзбекистонда муай тай бўйича жаҳон чемпионати бошланди 21.09.2011 20-27 сентябр кунлари Ўзбекистонда муай тай спорт тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳридаги Юнусобод теннис кортида бўлиб ўтаётган чемпионатда дунёнинг 70 дан отиқ давлатидан борган мингга яқин спортчи иштирок этмоқда.
ЎзА агентлиги берган хабарга кўра, 20 сентябр куни бўлиб ўтган очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Абдулла Орипов ва Халқаро Муай тай федерацияси расмийлари иштирок этган.
Ўзбекистондаги Профессионал ва хаваскор муай тайчилар уюшмасидан олинган маълумотга кўра, жами 50 нафар ўзбекистонлик спортчи майдонга тушади.
- Муай тай спорт тури билан бизда 17 йилдан буён шуғулланиб келинади. Ҳозиргача 15 мингга яқин спортчи. Шулардан 50 нафари жангга тушади ва баъзилари бугун майдонга тушди ҳам, - дейди уюшма ходими.
Яна бир номи Тай бокси, дейиладиган Муай тай асли Таиландда келиб чиққан ва 2 минг йиллик тарихга эга бўлган мураккаб осиё кураш турларидан биридир.
Бу кураш кўпроқ ғарбдаги кикбоксингга қиёсланади.
|
|
| |
Saodat | Date: Yakshanba, 09-Okt-2011, 16:28 | Message # 36 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:
| "Оқ Тайсон" яна рингга тушади
Германиядаги Universum Box-Promotion ширкати ўзбек боксчиси Руслан Чагаев яна рингга тушиши ва жанг шу йилнинг ўзида бўлиши мумкинлигини билдирди. Энг оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик донгдор боксчи Руслан Чагаев яна жаҳон чемпиони камари учун рингга тушади ва жанг ҳатто шу йил ўтказилиши мумкин.
Бу ҳақда Чагаевга ҳомийлик қилаётган Германиядаги Universum Box-Promotion ширкати раҳбари Валдемар Клюх баёнот берди.
- Биз Русланга яна бир имкон бермоқчимиз ва уни жаҳон чемпионлиги учун жангга тавсия этамиз. Ўйлаймизки, Руслан чемпионлик камарини қайтариб олиш учун ҳали кўп нарсага қодир, - деди Клюх.
Лекин жаноб Клюх ўзбек боксчисининг эҳтимолий рақиби ким бўлиши ҳақида айтмади.
Руслан Чагаев шу йилнинг 27 август куни Германиянинг Эрфурт шаҳрида россиялик рақиби Александр Поветкинга фақат очколар ҳисобига ютқазиб қўйганди.
Ўзбекистонлик боксчи бу жангидан қониқмагани ва рингда бор имкониятини ишга солишга муваффақ бўлмаганини айтганди.
У 2007 йилнинг 14 апрел куни россиялик рақиби Николай Валуевни енгиб, илк бор профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлганди.
Руслан Чагаев бир неча йилдан буён Ҳамбургдаги Universum Box-Promotion клубида шуғулланиб келади.
Ҳар икки қўли билан кучли зарба беришга қодир бўлгани учун Руслан Чагаев профессионал бокс оламида "Оқ Тайсон" лақабини олган.
Поветкин билан бўлган жангдаги мағлубияти ортидан Озодлик радиосига берган интервюсида Руслан Чагаев мухлисларидан кечирим сўраган ва яна катта рингга тушишини ваъда қилган эди.
- Бу мен учун охирги жанг эмас. Худо хоҳласа, яна жанг бўлади ва чемпионлик шоҳсупасига яна қайтаман, - деган эди Руслан Чагаев.
Ўзбекистонда эса ҳукумат назоратидаги матбуотнинг Руслан Чагаев ҳақида гапирмай қўйганига анча бўлган.
Чагаевнинг 2010 йилги австралиялик Кали Миҳан устидан ғалабаси ҳам, Поветкин билан бўлган жангги ҳам ўзбек матбуотида тилга олинмади.
Маҳаллий аҳоли орасида "Чагаев Ўзбекистондан бутунлай кетиб қолган ва Германия фуқаролигини олган" деган овоза тарқалган.
Руслан Чагаевнинг ўзи эса Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаганини айтади. У барча жангларда Ўзбекистон байроғи остида рингга кўтарилади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 14-Okt-2011, 07:22 | Message # 37 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Тўптепар шаҳзодалар
Оқ отдаги шаҳзода — эртаклардагина учрайдиган афсонавий қаҳрамон. У ўзида мукаммал хислатларни жамлаган, дунёдаги барча қизларнинг орзусидаги йигит. Албатта, ҳар бир қиз «Бир куни мени ҳам мана шундай шаҳзода сеҳрли қасрига олиб кетади ва биз узоқ йиллар бахтли ҳаёт кечирамиз», деб орзу қилади. Бугун, шундай шаҳзодаларимиздан бир эмас, нақ тўрт нафарини мухлисаларимизга таништирмоқчиман. Шаҳзодаларимиз шу йили Мексикада 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон ўсмирлар (U17) терма жамоаси ўйинчиларидир. Кучли саккизликка кирган ушбу жамоа ўйинчиларининг ҳар бири ўз ютуқлари учун «Chevrolet Spark» автомобили билан тақдирланди. Тўғри, сиз уларни «Эндигина ўн етти ёшда-ку?», дейишингиз мумкин. Аммо келгусидаги ҳавас қилса арзигулик шаҳзодаларимизга бир эътибор беринг. Уларнинг оқ отдаги афсонавий шаҳзодалардан қаери кам?
Учрашувга кеч қолишига кўз юмсангиз бас!
Аббос Махсталиев, Ўзбекистон ўсмирлар (U17) терма жамоасида ярим ҳимоячи, жамоа сардори.
Бўйи: 1,69 см
Вазни: 62 кг.
Футболда: 10 йилдан бери.
Феъли: Камгап, «ичимдагини топ» дейдиганлар тоифасидан.
Жондан ортиқ яхши кўради: ҳовлисидаги ишком тагида узум ейиш жону дили.
Одати: Уйқуга кетишдан аввал Охунжон Мадалиевнинг оғир куйларидан эшитади.
Камчилиги: вақтни тўғри тақсимлай олмайди, шу сабабли кўпинча айтилган жойга кечикиб боради.
Мактабда қандай бўлган: ёшлигидан футболни яхши кўрарди. Бир сафар ҳатто қўшнининг уйидан тўп ўғирлаб, маҳаллада футбол ўйнагани учун ота-онасида роса гап эшитган. Қилган ишидан ҳали-ҳануз уялса-да, футболга қизиқиши ўша пайтлардан бошланган деб ҳисоблайди.
Қандай қизлар ёқади: У аввало иродали бўлиши, турмуш ўртоғини ҳар қандай вазиятда руҳан қўллай олиши керак. Яна Аббоснинг футболга қизиқишини тушуна билиши ҳам муҳим. Кийиниш ва одоб бобида миллийликни йўқотмаган, ота-онанинг ҳурматини жойига қўя оладиган қизлар, диққат қилинг, бу шаҳзода айнан сиз учун яралган!
Йиғлоқи ва романтик дарвозабон
Ғанишер Холмуродов, Ўзбекистон ўсмирлар (U17) терма жамоасида дарвозабон.
Бўйи: 1,84 см.
Вазни: 69 кг.
Футболда: 5 йилдан бери.
Феъли: Романтик, таъсирчан.
Жондан ортиқ яхши кўради: қулупнайли музқаймоқни қишин-ёзин ейишга тайёр.
Одати: Ҳар бир ўйиндан кейин қувонч ёки мағлубиятдан алам қилиб йиғлайди.
Соч кесиш услуби: бошқалардан ажралиб туриш учун сочининг орқа тарафини ўстиради.
Ҳеч қачон севмаган: чунки муҳаббатни футболдан устун қўйишдан чўчийди.
У ҳақда ҳеч ким билмайдиган нарса: таъсирли фильмларни кўрса, кўз ёш тўкади. Энг охирги марта кўриб йиғлаган фильмлари — «Фарёд» ва «Фаришта».
Романтиклигига ишонмайсизми? Авваллари у шеър ёзар, ёмғир тагида хаёлларга берилиб сайр қилишни, тонг ёришаётганини кузатишни яхши кўрарди.
Қандай қизлар ёқади: Оддий, табиийликдан йироқ бўлмаган... Сергап бўлиши жуда муҳим, чунки Ғанишер жуда тортинчоқ. Ўзига ўхшаш феълли қиз билан зерикиб қолиши тайин.
Уйланадиган қизига ваъдаси: Олтиндан тоғ ваъда қилмайди-ку, аммо у бахтли бўлиши учун кечалари бола боқиши ва... ҳафтада бир марта картошка билан тухум қовуриши мумкин.
Орзуси: Икки ўғил, икки қизнинг отаси бўлсаю уларга камдан-кам учрайдиган тарихий исмларни қўйса.
Айиқчали пижамани киймасдан ухламайди
Ҳакимов Тимур, Ўзбекистон ўсмирлар (U17) терма жамоасида ҳужумчи.
Бўйи: 1,72 см.
Вазни: 68 кг.
Футболда: 10 йилдан бери.
Феъли: ҳазилкаш, киришимли.
Жондан ортиқ яхши кўради: пушти рангни.
Мактабда: Дарсдан футболга қочиб кетавериши туфайли онаси ота-оналар йиғилишида кўп қизаришига тўғри келган. Ҳозир дарсга вақтида бормай юрган пайтларини эслашга уялади.
Одати: Сув бўйида сайр қилишни ёқтиради. Унинг катта орзуларидан бири соҳил бўйидан уй олишдир.
Кўпчиликда: Биринчи марта кўришаётган одамлари билан сал тортиниб кириша олмай туради, кейинги сафар ҳазил-ҳузул қилганча чиқишиб кетади.
У ҳақда ҳеч ким билмайдиган нарса: фақат дўсти совға қилган айиқчали пижамани кийгачгина уйқуга ётади. Буни у дўсти хафа бўлмаслиги учун эмас, айнан ёшлигидан айиқчаларни яхши кўргани туфайли қилади.
Қандай қизлар ёқади: Ғайратли, эпчил, шўх қизларни ёқтиради. Сипо, босиқ қизлар билан зерикиб қолади. Ташқи кўринишига келсак, қизларнинг кўзлари қора ва сочи узун бўлгани маъқул.
Уйланадиган қизига талаби: У Тимурни севиши, яна... ош пиширишни қойиллатишининг ўзи етарли, бундан ортиқ талаби йўқ.
Орзуси: уч ўғил ва бир қизнинг отаси бўлиш.
Жаҳлдор ва қайсар, ширинхўр
Сардор Раҳмонов, Ўзбекистон ўсмирлар (U17) терма жамоасида ҳимоячи.
Бўйи: 1,80 см.
Вазни: 69 кг.
Футболда: 9 йилдан бери.
Феъли: қайсар, талабчан, жаҳли тез ва рашкчи.
Жондан ортиқ яхши кўради: тортни, ҳар бир тушликдан сўнг бир бўлак торт ейиш одати бор.
У ҳақда ҳеч ким билмайдиган нарса: Мактабда ўқиётган пайтларида синф журналидаги «3» баҳосини икки марта «5»га тўғирлаб қўйган. Буни ўқитувчи сезмаган, аммо Сардор ўша қилмишидан ҳозиргача уялади.
Қизлар билан мулоқотда: Ёшликда уларни йиғлатиб хафа қиларди. У тортинчоқ, шу сабабли ҳозир ҳам қизлар билан кўп гаплашавермайди. Бир сафар одатига зид равишда дугоналари билан кетаётган бир қизни ёқтириб қолиб, ўртоқларидан унинг телефон рақамларини сўрайди. Кейин худди адашиб тушиб қолгандек ўша қизга қўнғироқ қилади. (Бу воқеани айтиб бергунча, ишонсангиз, шунчалар хижолат тортдики, ҳатто менга ҳам жаҳл қилди) Ҳозир иккаласи дўстлашиб кетишган.
Жаҳли чиққанида: Юмшоқлик билан гапирсангиз, дарҳол ҳовридан тушаркан. Ўзининг айтишича, ҳам қаҳрли, ҳам меҳрли эмиш.
Қандай қизлар ёқади: Босиқлиги ўртача бўлиши керак. Унинг фикрича, ўта жиддийлик қизларга ярашмайди.
Уйланадиган қизига талаби: Калта либос киймаслиги, рашкни меъёрида қилиши, Сардорнинг телефонини кавламаслиги ва кўп гапирмайдиган бўлиши керак.
Тўрт шаҳзода, тўрт хил дунё
Кўриб турганингиздек тўртта шаҳзодамизнинг феъл-атврори ҳам тўрт хил.
А) Аббос -холерик — ғайратли, фаол, ахлоқ қоидаларига қатъиян амал қилади. Шу билан бир қаторда тез қизишиб, ҳис-туйғуси жунбушга келганида ўзини бошқара олмайди.
Б) Тимур - сангвинник — янги шароитга мослашувчан, киришимли, ҳис-туйғулари тез алмашинади. Одатда кечинмаларида чуқурлашмайди. Бир жойда муқим ўтира олмайди, ишда қатъий тартибга амал қилиши қийин.
В) Сардор -флегматик — ҳаракатлари сустроқ, хотиржам, қатъиятли, ва мақсади сари интилувчан. Туйғуларни чуқур ҳис этади. Сабрли, тортинчоқ, журъатсизроқ. Муносабатларда меъёрида гаплашиб, бекорчи валдираганларни ёқтирмайди.
С) Ғанишер -меланхолик – Камдан-кам жаҳли чиқади. Ҳис-туйғулари барқарор, аммо уларни ифодалашга қийналади. Бирор нарсада эътиборини тўплаши, кайфияти тушса, ишни қайта бошлаши осонмас. У жуда жиддий, муносабатлардаги ҳиссиётларни ҳам жиддий қабул қилади.
Сўровнома
«Сизга қайси феълдаги йигитлар ёкади?» саволига жавоб излаб 50 нафар аёллар ўртасида сўровнома ўтказдик. Жавоблари эса қуйидагича:
А) Холерик –25%
Б) Сангвинник – 22%
В) Флегматик – 35%
С) Меланхолик – 18%
Нигора СОЛИҲОВА
|
|
| |
BAXOR | Date: Seshanba, 18-Okt-2011, 17:10 | Message # 38 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
|
Вьетнамга 15 нафар футболчи жўнаб кетди
19-23 октябрь кунлари бу давлатда Вьетнам футбол федерацияси кубоги халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.
Вадим Абрамов ушбу мусобақага 18 нафар футболчини олиб кетишни режалаштириб, уларнинг рўйхатини эълон қилганди. Аммо кейинчалик "Насаф" футболчилари Фозил Мусаев ва Кенжа Тўраев Вьетнамга эмас, клуб билан биргаликда Иорданияга йўл олганди. Ўз клублари билан жиддий ўйинларда иштирок этиши кутилаётган баъзи футболчилар - Ислом Тўхтахўжаев, Акбар Исматуллаев, Егор Кримец, Владимир Козак, Темурхўжа Абдухолиқов ҳам Вьетнам турнирига бормайдиган бўлишди.
Уларнинг ўрнига эса Фаррух Нурлибоев, Зоҳир Пиримов, Нодир Одилов ва Алишер Шоғуломов ўйинчилар таркибга жалб қилинди. Натижада Жанубий-Шарқий Осиё минтақасида бўладиган мусобақага 15 нафар йўл олди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 22-Okt-2011, 09:10 | Message # 39 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 31 балл билан 6 ўрин кўтарилдик
Халқаро ФИФА ташкилоти терма жамоаларнинг октябрь ойи учун рейтинг жадвалини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Шимолий Кореяни сафарда мағлубиятга учратгани учун 31 балл билан олти ўрин юқорилашга эришди. Айни пайтда термамиз 73-ўринда бормоқда.
Биринчи ўринни ҳамон Испания термаси эгаллаб турибди. Бразилия бўлса, кучли бешликдан ўрин олган.
ФИФАнинг октябрь ойидаги рейтинги:
1 Испания 1624 2 Голландия 1425 3 Германия 1352 4 Уругвай 1230 5 Бразилия 1144 6 Италия 1135 7 Англия 1101 8 Греция 1044 8 Португалия 1044 10 Аргентина 1030 13 Россия 975 15 Франция 953 17 Япония 924 20 Австралия 868 31 Жанубий Корея 754 42 Эрон 626 46 Арманистон 608 58 Украина 551 59 Эстония 542 61 Булоруссия 529 67 Грузия 475 70 Хитой 463 73 ЎЗБЕКИСТОН 452 75 Латвия 447 81 Иордания 428 91 Ироқ 379
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 19-Noya-2011, 08:10 | Message # 40 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| «Анжи» дарвозабони ўзбекистонлик экан
Бугунги кунда "Анжи" клубининг асосий дарвозабони Евгений Помазан ҳисобланади. Маълум бўлишича, ушбу футболчи Ўзбекистонда туғилган экан.
- Ҳа, мен Ўзбекистонда туғилганман. Кейинчалик Украинага кўчиб келганмиз ва у ерда оиламиз билан бир неча йил яшаганмиз. Шундан сўнг Краснодарга келганмиз ва мен профессинал фаолиятимни "Кубань" жамоаси қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабида бошланганман. Ўша пайтда 12 ёшда эдим, - дейди Евгений Помазан.
|
|
| |
BAXOR | Date: Juma, 25-Noya-2011, 14:34 | Message # 41 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
| Barkamol avlod 2011 - Sport musobaqalari
Surxondaryo viloyatida O’rta maxsus, kasb-hunar ta’limi muassasalari o’quvchi-yoshlari o’rtasida o’tkaziladigan “Barkamol avlod-2011” sport musobaqalari sportning 12 ta turi bo’yicha 867 (513 nafar o’g’il bolalar, 354 nafar qizlar) nafar o’quvchi sportchilar va 175 nafar murabbiylar, 195 nafar hakamlar, 130 nafar ommaviy axborot vositalari, 100 nafar xoreografiya guruhi, 80 nafar delegatsiya a’zolari va mehmonlar, 16 nafar mash’alani olib keluvchilar, jami bo’lib 1563 nafar ishtirokchilar qatnashadilar.
Surxondaryo viloyatida O’rta maxsus, kasb-hunar ta’limi muassasalari o’quvchi-yoshlari o’rtasida o’tkaziladigan “Barkamol avlod-2011” sport musobaqalari sportning 12 ta turi bo’yicha 867 (513 nafar o’g’il bolalar, 354 nafar qizlar) nafar o’quvchi sportchilar va 175 nafar murabbiylar, 195 nafar hakamlar, 130 nafar ommaviy axborot vositalari, 100 nafar xoreografiya guruhi, 80 nafar delegatsiya a’zolari va mehmonlar, 16 nafar mash’alani olib keluvchilar, jami bo’lib 1563 nafar ishtirokchilar qatnashadilar. Har bir hududdan jamoalar tarkibi 142 nafarni tashkil etadi.
Shuningdek, “Barkamol avlod-2011” sport musobaqalarining Respublika final bosqichini o’tkazishga mo’ljallangan 9 ta sport inshootlari, 6 ta ovqatlanish joylari va 10 ta ta’lim muassasalarining o’quvchi-talabalar turar joylari va mehmonxonalar Tashkiliy qo’mita tomonidan belgilangan .
- “Barkamol avlod” sport musobaqalari o’tkaziladigan sport inshootlari etib quyidagi ob’ektlar belgilangan: Termiz olimpiya zaxiralari kolleji, Termiz davlat universiteti qoshidagi 1-sonli akademik litsey, Termiz davlat universiteti qoshidagi 2-sonli akademik litsey, Termiz pedagogika kolleji, Termiz davlat universiteti, Termiz “Alpomish” tennis korti, Termiz kurash majmuasi, Termiz Alpomish o’yingohi, Termiz shahar Bakumenko ko’chasidagi suzish havzasi, 10 ming kishilik yangi o’yingohi;
“Barkamol avlod” sport musobaqalari o’tkaziladigan bino va inshootlarda qurilish, rekonstruktsiya qilish va ta’mirlash ishlari nihoyasiga yetkazilmoqda.
Hududlarda o’tkazilayotgan musobaqalar hamda Surxondaryo viloyatida “Barkamol avlod-2011” sport musobaqalarining respublika bosqichiga tayyorgarlik ishlarining borishi mahalliy va Respublika ommaviy-axborot vositalarida keng yoritilmoqda.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 16-Dek-2011, 15:58 | Message # 42 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Иван Нагаевга «Насаф», «Пахтакор» ва «Шўртан» харидор Якунланган мавсумда Аҳмад Убайдуллаев бошқарувидаги «Динамо» жамоасида тўп сурган Иван Нагаевга айни дамда бир қатор Олий лига клублари қизиқишмоқда.
Олган маълумотларимизга кўра, ҳозирда мамлакатимизнинг кучли клублари ҳисобланмиш «Насаф», «Пахтакор» ва «Шўртан» жамоалари Иван Нагаевни ўз сафларида кўриш учун ҳужумчига «харидор» бўлиб туришибди.
Бироқ, «Динамо» клуби матбуот хизматининг бизга маълум қилишича, Иван Нагаев янги мавсумни яна самарқандликлар сафида бошлаши деярли аниқ. Лекин футболчининг ўзи ҳозирча клуб билан шартномасини узайтиргани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Иван Нагаев якунланган мавсумда саккиз маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этганди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 24-Dek-2011, 16:09 | Message # 43 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ОДИЛ АҲМЕДОВ – 2011 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИСИ Ўзбекистон футбол федерацияси йил якунларини эълон қилди. «Анжи» жамоасининг ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди. Бу борада у Александр Гейнрих ва Сервер Жепаровларни ортда қолдирди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов эса 2011 йилнинг энг яхши мураббийи ўлароқ тан олинди. Иккинчи ўрин Алексей Евстафеев, учинчилик эса Анатолий Демьяненкога раво кўрилди. «Энг яхши ҳакам» номинациясида Равшан Эрматов ғолиб чиқди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 28-Dek-2011, 20:41 | Message # 44 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| «ПАХТАКОР»ГА ЯНГИ МУРАББИЙ ТАЙИНЛАНДИ Сербиялик мутахассис Деян Журжевич Тошкентнинг «Пахтакор» клубига бош мураббий этиб тайинланди. Маълумотларга қараганда, Журжевич билан бир йилга шартнома тузилган ва кейинчалик бу муддат яна бир йилга чўзилиши мумкин. «Пахтакор» футбол клубининг вице-президенти Самвел Бабаянинг билдиришича, янги ўйинчилар билан ҳам шартнома имзоланган. Улар орасида Азамат Бобожонов, Алексей Николаев, Алишер Маҳмудов ва Баҳриддин Ваҳобовлар бор. Деян Журжевич «Пахтакор» чиройли ўйин кўрсатиши ва юқори натижаларга эришиши кераклигини таъкидлади. У жамоанинг ОФК Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этишни режалаштираётганини айтди. Деян Журжевич Сербиянинг турли клубларида ишлаган, Сербия ва Черногориянинг ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоаларини бошқарган. Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг бош мураббийи Равшан Ҳайдаров шу йилнинг сентябрида истеъфога чиққан эди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 28-Yan-2012, 05:34 | Message # 45 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ruslan Chagayev shanba kuni ringga tushadi
28 yanvar kuni Germaniyaning Hamburg shahrida boks bo‘yicha o‘ta og‘ir vazndagi sobiq jahon chempioni o‘zbekistonlik Ruslan Chagayev va Kertson Mensuell o‘rtasida jang bo‘ladi.
33 yoshli Chagayevning trinidad-va-tobagolik 35 yashar raqibi professional boksda jami 25ta jang o‘tkazib, 22 tasida g‘alaba qozongan. 2009 yilda u super og‘ir vaznda Trinidad va Tobago chempioni bo‘lgan. Ruslan Chagayev o‘tgan yil 27 avgust kuni Germaniyaning Erfurt shahrida bo‘lgan jangda rossiyalik raqibi Aleksandr Povetkinga faqat ochkolar bo‘yicha yutqazgan edi. Universum Box-Promoition promouterlik kompaniyasi uyushtirayotgan musobaqada boks ishqibozlari 12ta jangni tomosha qiladilar. WBC Baltic unvoni uchun o‘ta og‘ir vazndagi jangda rossiyalik Denis Boytsov ham amerikalik bokschi Darnel Vilsonga qarshi ringga tushadi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 28-Yan-2012, 12:18 | Message # 46 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ravshan Ermatov Eron-Qatar o‘yiniga sudyalik qiladi
O‘zbekistonlik referi Ravshan Ermatov 2014 yilgi jahon chempionatining uchinchi saralash o‘yinlari doirasida o‘tkazilayotgan Eron va Qatar jamoalari o‘rtasidagi musobaqaga bosh hakam etib tayinlandi.
Eron-Qatar o‘yini 29 fevral kuni Eronning Tehron shahrida bo‘lib o‘tadi.
O‘yinda o‘zbekistonlik Abduhamidullo Rasulov va qirg‘izistonlik Baxodir Qo‘chqorov yon chiziq hakamlari bo‘ladi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 28-Yan-2012, 12:49 | Message # 47 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Руслан Чагаев: 'Бугунги жангга тайёрман' Профессионал боксда энг оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик донгдор боксчи Руслан Чагаев бугун шанба куни Тринидад ва Тобаголик рақиби Кертсон Менсуэллга қарши рингга тушади.
Жанг Олмониянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтади.
Руслан Чагаев бугунги жангга тайёр эканини айтмоқда
Бугун нақ жанг арафасида Би-би-си Ўзбек Хизматига берган интервьюсида Руслан Чагаев жангга шай эканини айтди.
Бу Руслан Чагаевнинг россиялик рақиби Александр Поветкинга сўнгги мағлубияти ортидан ўтказаётган илк жангидир.
У ўтган йил Жаҳон чемпионлиги учун жангда россиялик рақибига фақат очколар ҳисобигагина ютқазиб қўйганди.
Ўзбекистонлик донгдор боксчи энди қатор жанглар ўтказиб, ўз рейтингини яхшилаш ва шу йил охири ё келаси йил бошларида яна жаҳон чемпионлиги камари учун беллашмоқчи.
Рақиблар кеча ўз вазнларини ҳам синаб кўришди
Руслан Чагаев профессионал боксда шу пайтга қадар жаъми 30 та жанг ўтказган, шундан 27 тасида ғолиб чиққан, иккитасида мағлуб бўлган ва биттасини дуранг ҳисоби билан якунлаган.
35 ёшли рақиби Кертсон Менсуэлл эса, профессионал рингда 25 та жанг ўтказган, шундан 22 тасида ғалаба қозонган, учтасини бой берган.
Бу - икковлон орасидаги биринчи жанг бўлади
Икки рақибнинг жангги Гамбургдаги беш юлдузли Grand Elysée меҳмонхонасида маҳаллий вақт билан соат 16:00 да бошланади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 05-Fev-2012, 11:57 | Message # 48 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ришод Собиров Париждаги “Катта шлем” турнирида ғалаба қозонди
Ўзбекистонлик дзюдочи Ришод Собиров Париждаги “Катта шлем” турнирида 60 кг гача бўлган вазн тоифасида ғалаба қозонди.
Турнир чоғида Собиров чехиялик Павел Петриковни, швейцариялик Людовик Чаммартинни, россиялик Роберт Мшвидобадзени, жанубий кореялик Жанг Жин-Минни ва финалда Ким Вон-Жинни мағлубиятга учратди.
Ўзбекистоннинг бошқа вакили Мирали Шарипов эса 73 кг гача бўлган вазн тоифасида германиялик Кристефер Воелкка мағлуб бўлганидан кейин бешинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди, дея хабар беради UzDaily.
Турнирнинг биринчи кунидан кейин Ўзбекистон термаси жамоа ҳисобида тўртинчи ўринда кетмоқда. Бугун татамига ўзбекистонлик бошқа дзюдочилар чиқади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 06-Fev-2012, 14:01 | Message # 49 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ўзбек футбол мухлислари энг катта байроқни тайёрлашди Ўзбекистон терма жамоалари фан-клуби Австралия билан ўйинга “сюрприз” тайёрлаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Кеча Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган пайтда, улкан ўлчамдаги Ўзбекистон давлат байроғи “сюрприз” сифатида мухлислар томонидан кўтарилди.
Байроқнинг эни 25 метр бўлиб, узунлиги 80 метрга тенг. Юзаси 2000 метр квадратни ташкил этади. Унинг вазни 200 кг дан ортиқ. Байроқни тайёрлаш учун 12.000.000 сўм маблағ сарфланди. Маблағ тадбиркор ҳомийдан олинган.
Байроқни тикиш учун 2200 метр квадрат ҳажмдаги креп материал ишлатилди. Ушбу байроқ "Mohir qo'llar" корхонасида 11 кун давомида тикилди, уни тикишда 8 нафар тикувчи меҳнат қилди.
Мазкур байроқ мухлислар томонидан стадионларда кўтарилган Осиёдаги энг катта байроқлардан бири бўлиб, у стадионнинг битта томонини тўлиқ эгаллаб олди.
Дарвоқе, байроқни трибуна бўйлаб ёзишда 100 дан ортиқ мухлис иштирок этди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 08-Fev-2012, 03:51 | Message # 50 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ЎзПФЛ кубоги тақвими
Эртадан бошлаб ЎзПФЛ кубоги мусобақаси бошланишидан хабарингиз бор. 14та жамоа 3та гуруҳга бўлинишган. 2та гуруҳ ўйинлари Тошкентда ва 1таси эса Янгиер шаҳрида бўлиб ўтади. Финал ўйини 17 февралга режалаштирилган.
Мусобақа тақвими билан танишинг:
“А” гуруҳи «Қизилқум» (Зарафшон) «Пахтакор-2» (Тошкент) «Локомотив» (Тошкент) «Қорасарой» (Тошкент) 1-тур. 10 февраль, жума «Қизилқум» - «Қорасарой» «Пахтакор-2» - «Локомотив» 2-тур. 12 февраль, якшанба «Қорасарой» - «Локомотив» «Қизилқум» - «Пахтакор-2» 3-тур. 14 февраль, сешанба «Пахтакор-2» - «Қорасарой» «Локомотив» - «Қизилқум» “В” гуруҳи «Олмалиқ» (Олмалиқ) «Сўғдиёна» (Жиззах) «Пахтакор-3» (Тошкент) «Сергели» (Тошкент) «Локомотив-БФК» (Тошкент) 1-тур. 9 февраль, пайшанба «Сўғдиёна» - «Локомотив-БФК» «Пахтакор-3» - «Сергели» 2-тур. 10 февраль, жума «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» «Локомотив-БФК» - «Пахтакор-3» 3-тур. 11 февраль, шанба «Пахтакор-3» - «Олмалиқ» «Сергели» - «Локомотив-БФК» 4-тур. 13 февраль, душанба «Сўғдиёна» - «Пахтакор-3» «Олмалиқ» - «Сергели» 5-тур. 14 февраль, сешанба «Сергели» - «Сўғдиёна» «Локомотив-БФК» - «Олмалиқ» “С” гуруҳи «Янгиер» (Янгиер) «Оқбулоқ» (Қозоғистон) «Бунёдкор-2» (Тошкент) «Зомин» (Зомин) «Бунёдкор-3» (Тошкент) 1-тур. 9 февраль, пайшанба «Бунёдкор-2» - «Бунёдкор-3» «Зомин» - «Янгиер 2-тур. 10 февраль, жума «Оқбулоқ» - «Бунёдкор-2» «Бунёдкор-3» - Янгиер» 3-тур. 11 февраль, шанба «Янгиер» - «Оқбулоқ» «Зомин» - «Бунёдкор-3» 4-тур. 13 февраль, душанба «Бунёдкор-2» - «Янгиер» «Оқбулоқ» - «Зомин» 5-тур. 14 февраль, сешанба «Зомин» - «Бунёдкор-2» «Бунёдкор-3» - «Оқбулоқ» Ярим финал. 15 февраль, чоршанба А 1 – В ва С гуруҳларидан энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 2-жамоа В 1 – С 1 Финал. 17 февраль, жума
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 08-Fev-2012, 11:35 | Message # 51 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Японияда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг фан-клуби ташкил этилди ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев ёрдами билан Японияда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик мухлис Самариддин Абдуллаев мамлакатдаги салкам 100 га яқин бошқа ватандошларимиздан фан-клуб тузди.
Кунчиқар юрт термасига қарши ўйинда улар ҳам Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаб туришади, дея хабар беради ЎФФ.
29 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичининг сўнгги турида Япония миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади.
ЎФФ илтимосига биноан Япония футбол уюшмаси (ЯФУ) Абрураҳмон Фозилов бошчилигидаги ўзбекистонлик футбол мухлислари учун 150 та чипта брон қилиб қўйди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 09-Fev-2012, 17:22 | Message # 52 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| авшан Эрматов XXI асрнинг энг яхши ҳакамлари рейтингидан жой олди Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов Ҳалқаро футбол тарихи ва статистикаси федерациясининг версияси бўйича XXI асрнинг энг яхши ҳакамлари рейтингига киритилди.
Охирги тўрт йил давомидаги Осиёнинг энг яхши ҳаками 48 очко тўплаб, 19-ўринни эгаллади. Эрматов рейтингдаги Осиёлик ҳакамлар орасида ҳам биринчи ўринни эгаллаган.
Ўз фаолиятини якунлаган германиялик ҳакам Маркус Мерк рейтингнинг биринчи поғонасини эгаллади. У 135 очко тўплаб, 108 очкога эга иккинчи ўринни олган уругвайлик ҳакам Хорхе Ларриондуни анча ортда қолдирди. Учинчи ўрин 104 баллни тўплаган колумбиялик рефери Оскар Руисга насиб этди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 25-Fev-2012, 17:07 | Message # 53 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Пойтахтдаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида қўл жанги бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида уч юз нафарга яқин спортчи уч ёш тоифасида ғолиблик учун куч синашди.
Мусобақада ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган тошкентлик Бобур Раҳматов, Равшан Абдулазизов, Шоҳруҳ Рўзиев, Шамсиддин Йўлдошев, Жаҳонгир Мансуров, қашқадарёлик Бобур Қурбонов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Ғолиблар жорий йил Бельгияда ўтадиган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати ва Болгарияда ташкил этиладиган Европа очиқ чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Ўзбекистон чемпионатининг 10-11 ва 12-13 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги беллашувлари мамлакатимизнинг етакчи спортчиларига муносиб ўринбосарлар тайёрланаётганини кўрсатди.
11 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида ғолиб чиққан пойтахт вакиллари – Ислом Акбаров ва Иброҳим Акбаровнинг маҳорати мухлису мутахассисларга манзур бўлди.
12-13 ёшли болалар мусобақасида жиззахлик Жасурбек Қувондиқов ва наманганлик Нормурод Мирсаидов каби иқтидорли спортчилар биринчи ўринга лойиқ топилди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 01-Mar-2012, 04:44 | Message # 54 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Тарихий ғалаба: японларни мағлуб этдик!
Ўзбекистон терма жамоаси тарихий ғалабага эришди. Япония майдонига сафар қилган вакилларимиз гуруҳда биринчи ўринда боришаётганини исботлаб беришди. Ўйин “Спорт” телеканали орқали намойиш этилмади. Шу боис ашаддий мухлислар интернетдаги Япония сайтлари орқали ўйинни жонли томоша қилишди. Шу жумаладан биз ҳам. Ўйин жуда тезкор руҳда кечди. Ўйиннинг 52-дақиқасида Шадрин ҳисобни очди. Шундан кейин ҳам вакилларимизда бир қатор имкониятлар бўлди. Айниқса, Баҳодир Насимов қулай фурсатдан фойдалана олмади. Бу ғалабадан кейин вакилларимиз очколар сонини 16 тага етказиб олишди. Япония терма жамоасида эса 10 очко мавжуд. Кейинги босқичда ҳам вакилларимизга омад тилаб қоламиз. Биз албатта, Бразилияга борамиз!
Япония - Ўзбекистон 0:1
Гол: А.Шадрин, 53
Япония: Эйжи Кавашима, Юто Нагатомо, Ацуто Учида, Ясухито Эндо, Жунго Фужимото, Шинжи Оказаки, Шинжи Кагава, Ясуюки Конно, Майк Хавинаар, Макото Хасебе, Мая Ёшида.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Иномов, Анзур Исмоилов, Артем Филипосян, Станислав Андреев; Жасур Ҳасанов, Темур Кападзе, Азизбек Ҳайдаров, Илдар Магдеев, Александр Шадрин, Баҳодир Насимов.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 21-Mar-2012, 11:18 | Message # 55 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони – Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигасида дастлабки ғалабасини нишонлади. Қитъамиз футбол клубларининг энг нуфузли мусобақаси – Осиё чемпионлар лигасининг “E” гуруҳида иштирок этаётган мамлакатимизнинг тўрт карра чемпиони – “Бунёдкор” футболчилари иккинчи тур учрашувини сафарда Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерс” жамоасига қарши ўтказди.
Баҳснинг биринчи бўлими тезкор ва шиддатли ҳужумлар, турли масофадан йўлланган аниқ зарбалар, чиройли комбинацияларга бой бўлди. “Бунёдкор” футболчилари 28-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Камолиддин Мурзоев ва Ян Козак уюштирган комбинацияни Лутфулло Тўраев самарали якунлади – 1:0. “Поханг Стилерс” футболчилари танаффусгача ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилган бўлса-да, “Бунёдкор”нинг мустаҳкам ҳимоя чизиғини ёриб ўтолмади.
Учрашувнинг иккинчи ярмида ўйин шиддати янада ошди. Миржалол Қосимов шогирдлари ҳисобдаги фарқни йириклаштириш, ўз мухлислари кўз ўнгида тўп сурган мезбонлар эса вазиятни ўнглаш учун ҳужумга зўр берди. 77-дақиқада ўзбекистонлик чарм тўп усталарининг яна бир ҳужуми самарали якунланди. Австралиялик легионер Дэвид Карни тўпни узоқ масофадан Камолиддин Мурзоевга аниқ оширди. Иқтидорли ҳужумчимиз “Поханг Стилерс” ҳимоячилари ва посбонини доғда қолдириб, рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритди. “Бунёдкор” 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлабки уч очкони қўлга киритган “Бунёдкор” вакиллари 3 апрелга белгиланган учинчи тур учрашувини Японияда “Гамба Осака” жамоасига қарши ўтказади. Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги соҳиби сифатида Осиё чемпионлар лигасида иштирок этаётган “Пахтакор” халқаро турнирда дастлабки очкосини қўлга киритди.
Пойтахтимиздаги “Жар” стадионида Бирлашган Араб Амирликларининг “Банияс” жамоаси билан куч синашган “Пахтакор” жамоасининг биринчи бўлимда қўли баланд келди – Дилшод Шарофуддинов ҳисобни очди. Аммо иккинчи таймда Муҳаммад Фавзи “Пахтакор” ҳимоячилари хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Осиё чемпионлар лигасининг “Б” гуруҳида дастлабки очкосини қўлга киритган “Пахтакор” учинчи тур учрашувини 4 апрел куни пойтахтимизда Қатарнинг “Ал-Араби” жамоасига қарши ўтказади, дея хабар беради ЎзА агентлиги.
Футбол бўйича “ОФК кубоги – 2011” мусобақаси ғолиби ва миллий чемпионатимиз кумуш медал совриндори Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигасидаги илк очкосини қўлга киритди. Эроннинг “Истиқлол” жамоаси майдонида ўтган учрашувда ҳисоб очилмади.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 12-Apr-2012, 02:04 | Message # 56 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ўзбекистонлик боксчилар Лондонга 6 та йўлланмани қўлга киритди
Астана шаҳридаги лицензия турнирида олти нафар боксчимиз Олимпиада лицензияларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Булар Жасурбек Латипов (52 кг гача), Орзубек Шойимов (56 кг гача), Фазлиддин Ғоипназаров (60 кг гача), Ўктамжон Раҳмонов (64 кг гача), Аббос Атоев (75 кг гача) ва Элшод Расулов (81 кг гача).
Чорак финалда Ўктамжон Раҳмоновга кучли рақиб – жаҳон чемпионати совриндори Масатсугу Кавачи (Япония) рўбарў келди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг тўлиқ устунлигида ўтган беллашувда бир неча кучли зарбаларни ўтказиб юборган япониялик боксчи 4 марта нокдаун ҳолатига тушди ва муддатидан олдин мағлубиятини тан олди. Ўктам Раҳмонов ярим финалга чиқиш баробарида Лондон Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Дастлабки учрашувда жанубий кореялик Сун Жай Вуни 21:6 ҳисобида мағлубиятга учратган Аббос Атоев чорак финалда малайзиялик Ҳорун Муҳаммад Фархон билан куч синашди ва иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа жангни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган Аббос Атоев ярим финалга чиқди ва Олимпиада лицензиясини қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлик матбуот хизмати.
|
|
| |
Solih_96 | Date: Shanba, 28-Apr-2012, 22:58 | Message # 57 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:
| Uzbek sportidan yangiliklar kutup kolamiz
<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
|
|
| |
Solih_96 | Date: Shanba, 12-May-2012, 21:47 | Message # 58 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:
|
<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
|
|
| |
SAKINA | Date: Juma, 19-Okt-2012, 05:04 | Message # 59 |
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Юксак эътибор ва ғамхўрлик ифодаси
Бу йил ўзбек футболи учун ғалабаларга бой бўлмоқда: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпиони, мамлакатимиз ногиронлар терма жамоаси кетма-кет учинчи марта жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Пойтахтимизда ушбу терма жамоалар аъзоларини шарафлаш маросими бўлиб ўтди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида футболни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида мамлакатимизда моҳир футболчиларнинг янги авлоди тарбияланмоқда. Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, олимпия захиралари коллежлари, футбол мактаблари ва академиялари фаолиятининг замон талабларига мос йўлга қўйилгани бунда муҳим омил бўлаётир.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2010 йили Тошкентда ўтган футбол бўйича Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олган, Мексика майдонларидаги ажойиб ўйинлари билан барчамизни қувонтирган эди.
Бу йил Эронда ўтказилган Осиё чемпионатининг финалида Япония вакилларини 4:2 ҳисобида енгган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2013 йили жаҳон биринчилигида энди Осиё чемпиони сифатида тўп сурадиган бўлди.
2013 йилда Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи ягона турнир – Осиё чемпионатида ишончли ғалабалари билан минглаб мухлису мутахассислар эътиборини қозонган ёш футболчиларимизга пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.
– Нуфузли халқаро мусобақаларда Ватан шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчи учун катта бахт ва менга ҳам шундай қувонч насиб этганидан жуда хурсандман, – дейди футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сардори Отабек Шукуров. – Келгуси мусобақаларда ҳам Ватанимиз байроғини янада сарбаланд этишга ҳаракат қиламиз.
2007 йили Туркияда ва 2010 йили Аргентинада ўтган жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси бу йил Россиянинг Калининград шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ҳам юксак ирода, жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб, чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилди.
Президентимизнинг фармонига мувофиқ футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси аъзоларининг бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.
Маросимда футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси мураббийи Мавзурхўжа Умархўжаевга “Дўстлик” ордени, терма жамоа аъзолари – Нуриддин Турсунов ва Ҳакимжон Ҳасановга “Жасорат” медали, терма жамоанинг барча аъзоларига пул мукофоти топширилди.
Спортчилар мамлакатимизда спортни ривожлантириш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган доимий эътибори учун Президентимизга миннатдорлик изҳор этиб, бундай ғамхўрликка жавобан келгуси мусобақаларда Ватанимиз байроғини янада юқори кўтаришга интилишини алоҳида таъкидладилар. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов иштирок этди.
|
|
| |
SAKINA | Date: Juma, 19-Okt-2012, 05:09 | Message # 60 |
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Икки полвонимиз – жаҳон чемпиони!
Болгариянинг София шаҳрида самбо бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 олтин ва 8 бронза медални қўлга киритди.
Дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатидан самбочилар қатнашган жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиздан Раҳмон Жумаев ва Камолиддин Расулов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Давлатжон Ҳамроев, Раҳмон Бойтўраев, Нодир Мирхолиқов, Беҳрўз Турдиев, Валижон Искандаров, Азиз Ҳусаинов, қизлар мусобақасида Вероника Ковалчёва ҳамда Маликабону Мирзаева терма жамоамиз ҳисобига биттадан бронза медаль келтирди.
|
|
| |