RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
ДЕСЕРТЛАР
BAXORDate: Seshanba, 28-Iyun-2011, 11:39 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Дesertlar reseptlari




 
BAXORDate: Seshanba, 28-Iyun-2011, 11:44 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Мевали десерт



Бу ҳилдаги десертларни ўзингиз ёқтирган, уйингизда бор мевалар билан тайёрлашингиз мумкин. Иссиқ кунда ёқимли, енгил, оромбахш ширинлик.
100 мл суюқ қаймоқ
200 мл малина пюреси (қулупнай...)
200 мл мева (ўрик, шафтоли, манго...)
3-4 ош қошиқ шакар (таъбга кўра)

Қаймоқ шакар билан кўпиртириб олинади.
Қаймоқни учга бўлиб оламиз. Бир қисмини малинага, бир қисмини мевага қўшиб, қолганини олиб қўямиз.
Стаканларга хоҳлаган кетма кетликда соламиз.
2 соатга совутгичга қўямиз.


 
OSIYODate: Juma, 08-Iyul-2011, 17:09 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Qulupnayli desert

Qulupnay foydali xususiyatlarga boy. Biz undan hattoki davollash va pardoz maqsadida foydalanamiz. Lekin biz hozir Sizlar bilan qulupnaydan tayyorlanadigan ajoyib va barcha mehmonlarni lol qoldiradigan qulupnayli desert haqida gaplashamiz.
Bizga kerakli massaliqlar:

400g qulupnay *
· 200g tvorogli pishloq

Tayyorlash

1. Qulupnayni bo’lakchalarga kesamiz, tvorogli pishloqni ko’pirtiramiz va navbat bilan ikkalasini likopchaga taxlaymiz.

2. Desertni yalpiz barglari bilan bezatamiz, ta’bga ko’ra ustini mevalli sirop bilan quyamiz.

3. Mexmonlarni chaqirishni boshlasangiz ham bo’ladi, qulupnayli desertimiz tayyor
 
OSIYODate: Shanba, 09-Iyul-2011, 18:46 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
TIRAMISU(italyanskiy dessert)



3 ta tuhum sarigi;
75gr shakar;
2 tomchi vanilla,yoki achchiq bodom essensasi;
1 pachka damskie palochki (lady fingers)
mascarpone;
1-2 osh qoshiq kakao;
200ml achichiq kofe.

Tuhum sarigíga shakar,essensani qoshib aralashtiramiz.(man kopincha achichiq bodomni essensasini qoshaman.neobichniy vkus beradi.)Keyin mascarponeni qoshib mikserda yahshilab aralashtiramiz.Idishga lady fingersni bir tomonini kofega shundoq botirib olib quruq tomonini pastga qaratib tahlaymiz.(kofega uzoq botirib yubormang!) 1 qator tahlaganimizdan keyin ustidan kremni yarmini solamiz,yana huddi shu usulni huddi boshidaka bir marta qaytaramiz.Ustiga kakao sepamiz.2 soatga holodilnikka qoyamiz.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 06:52 | Message # 5
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Shokoladli desert yalpiz bilan



Kerakli massaliqlar:


1ta shokolad plitkasi
200g qaymoq(25%), ko’pirtirish uchun
1 ta limon
2ta yalpiz shoxchasi


tayyorlaymiz:

1. Qaymoqni ko’pirtiramiz *
Sovuq yalpiz-olmalik choy

2. Shokoladni bo’lakchalarga bo’lamiz va bug’li banyada uni eritamiz va ozgina erigandan so’ng ko’pirtirgan qaymoq bilan aralashtiramiz.

3. Limon sedrasini ya’ni ustidagi pochog’ini qirg’ichdan chiqaramiz, yalpizni mayda kesamiz. Shokolad –qaymoqlik aralashmasiga qo’shamiz.

4. Shokoladlik desertimiz tayyor.
 
OSIYODate: Yakshanba, 14-Avg-2011, 15:02 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Творогли десерт


Керакли маҳсулотлар:

100гр қаймоқ,

200гр творог,

50гр эритилган шоколад,

1 дона банан,

1 дона апельсин,

3-4 ош қошиқ шакар упаси.

Тайёрланиши:

Творог ичига шакар упаси ва қаймоқ солиб аралаштирилади. Алоҳида идишга мевалар тўғралади. Тоғорачага қолган қаймоқни ичига шакар упасини солиб қуюлтирилади. Десерт идишига творог ва мевалвр солинади. Усти қаймоқли крем билан безатилиб сўнг, эритилган шоколад қуйилади.
 
BAXORDate: Shanba, 03-Sen-2011, 02:27 | Message # 7
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Holvaytar

1 – усул

Керакли массалиқлар:
100 гр қўй ёғи (эритилгани),
1 стакан ун,
1 стакан шакар ёки 150 гр оқ қанд,
3 стакан қайноқ сув.

Тайёрлаш усули:

Қозонни қиздириб, ёғни доғлайсиз ва оловдан олиб, капкир билан шопириб тобини чиқаринг. Ёғга унни солиб оловга қўйиб, доим аралаштириб турсангиз, ун қизаринқираб, жигарранг тусга киради. Қайноқ сувда қанд (шакар) ни эритиб қозонга қуясиз ва тез-тез аралаштириб қумоқларини ёзиб қайнатасиз. Оловни сустроқ беринг. Ҳолвайтар қизғиш рангга кирганда оловдан олиб тобини чиқарасиз ва пиёлаларга, ликопчаларга тақсимлаб, дастурхонга тортасиз.

2 – усул

Керакли масаллиқлар:
Буғдой уни – 100 гр,
Шакар – 150-200 гр,
Ўсимлик ёғи – 50 гр,
Қайнаган сув – Бир коса,
Ванилин – 2 гр.

Тайёрланиш усули:

Товага ўсимлик мойи солиб доғланади.

Тайёрланиш усули:

Товага ўсимлик мойи солиб доғланади.



Ёғ бироз совугач ун солинади. Қозон яна оловга қўйилиб, ун қизартириб қовурилади.





Сўнгра шакар шарбати қуйиб, паст оловда мунтазам кавлаб турилади.



Ҳолвайтар бироз қуюқ тортгач, ликопчаларга сузиб, дастурхонга тортилади.





 
BAXORDate: Shanba, 10-Sen-2011, 14:37 | Message # 8
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Mevali muzqaymoq

Kerakli masalliqlar :
1,5 l qaymoq; 300 gr shakar
6 ta tuxum sarig’i
100 gr yong’oq
Mevalar va ta’bga ko’ra vanelin

Tayyorlanishi:

Tuxum sarig’i shakar bilan birga aralashiriladi va vanelin ham solinadi. Bu orada qaymoqni asta-sekinlik bilan solib aralashtirilib boriladi. Jarayonni past olovda doimiy ravishda aralshtirgan holda, massa quyulgunicha davom ettiramiz. Massa o’z holatiga kirishib, tayyor holga kelgach, uni sovitamiz va muzlatkichning muzxonasiga solib qo’yamiz. Muzqaymoqni dasturxonga tortishdan avval idishga solasiz va ustini o’z didingizga ko’ra mevalar bilan bezaysiz. Mevalar qiyomsiz, kompot yoki murabbo bilan birga tortiladi. Uning eng ustgi qismiga yong’oq sepiladi.


 
OSIYODate: Yakshanba, 27-Noya-2011, 03:29 | Message # 9
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Қулупнайдан тайёрланадиган консервалар



Қулупнайдан компот тайёрлаш

Тегишлича тайёрланган қулупнайлар сирланган идишга солинади, устига 50-60°С гача иситилган 60% ли шарбат (қиём) қуйилиб, 3-4 соат тиндириб қўйилади. Шарбат меваларни қоплаб турадиган микдордагина қуйилиши лозим. 3-4 соат ичида шарбатнинг бир қисми меваларга шимилади ва мевалар шираси қисман шарбатга чиқади (диффузия рўй беради). Натижада меваларнинг ҳажми кичраяди, эти зичлашади (тиғизлашади), қайнатганда эзилиб кетмайди, энг муҳими шарбатнинг микдори ортмайди. Белгиланган муддат ўтгач, мевалар шарбатдан олиниб, банкаларга тиғиз жойланади, устига ўша шарбатдан керагича қуйилади. Бундан олдин шарбат 10-15 дақиқа қайнатиб қуюлтирилиши ёки 65-68% ли шарбат ҳосил этиш учун унга шакар қўшилиши лозим, шунда унинг қуюқлик даражаси 104-105°С да қайнатиб эришилган қуюқликка мос келади. Банкаларга қуйиладиган шарбат 60-70°С гача иситилган бўлиши лозим. Қулупнай компоти солинган банкалар локланган (сариқ) қопқоқлар билан ёпиғлиқ ҳолда иссиқ (60-70°С) сувли идишга жойланади ва 85°С да муайян вақт қиздирилади; бунда 0,5 литрлик банкалар-12 дақиқа, 1,0 литрлик банкалар эса 15 дақиқа давомида қиздирилиши (пастеризация қилиниши) лозим; шу муддат ўтгач, улар сувдан олинади, қопқоқлари маҳкам бураб жипс бекитилади ва тўнтариб (қопқоғини пастга қаратиб) қўйган ҳолда тез совитилади. Компот тайёрлаганда 0,5 литрлик банкалардан 10 тасига 3,8 кг қулупнай, 1,2 кг шакар солиш керак. Ярим литрлик битта банкага 340 г қулупнай ва 200 г шакар шарбати (қиёми) сиғади.

Тезпишар мураббо

Бундай мураббо қайнатиш учун олинган қулупнай, аввало, сараланади ва тозаланади, ювилади ҳамда суви сирқитилади, сўнгра сирланган тоғорага солиниб, устига (1 кг мевага 0,5 кг ҳисобидан) шакар сепилади. Қулупнай шакар сепилган ҳолда 3-4 соат тургач, тоғора пзст оловга қўйиладн: сепилган шакар шар-батда бутунлай эригунча қулупнайни эҳтиётлик билан ковлаб туриш керак. Мураббо 5-7 дақиқа қайнагандан сўнг барвақт тайёрлаб қўйилган ва иситилган 0,5 л ли банкаларга қайноқлигича қуйилади, банкалар идишда қайнатиб олинган сариқ (локланган) тунука қопқоқлар билан маҳкам бураб (жипс) бекитилади ва тўнтариб қўйилади ҳамда ўзидан-ўзи стерилланиши учун устига қалин дастурхон ёки одеял ёпилади. Бу тарзда тайёрланган мураббони қиздириш, яъни стерилизация қилишнинг ҳожати йўқ. Банкалар совигач, уларни артиб, қуруқ ва қоронғи жойда сақлаш керак.
0,5 литрлик 10 та банкадаги мураббо учун 4 кг қулуп-най ва 1,8 кг шакар керак бўлади.
Қулупнайдан мураббо қайнатиш. Сараланган, тозаланган ва ювилган қулупнайнинг муайян қисмини сирланган тоғорага солиб, устига шакар сепиш, кейин яна қулупнай солиш ва яна шакар сепиш керак; хуллас, шакар шу тарзда қатлам-қатлам сепилса, меванинг шарбати (суви) тез чиқади (шакар 1 кг меваға 1 кг ҳисобидан олинади). Қулупнай шу ҳолида 8-10 соат туриши лозим, етарли микдорда шарбат ажралиб чиққач, тоғорага 1 кг мевага ярим стакан ҳисобидан сув қуйилиб, тоғора паст оловга қўйилади. Мураббо капгир билан бот-бот, лекин эҳтиётлик билан қориштириб турилган ҳолда, секин қайнатилади. У паст оловда атиги 40-45 дақиқа қайнатилиши ва кўпига капгир билан мунтазам равишда олиб турилиши лозим. Шу муадат ўтгандан кейин мураббо барвақт тайёрлаб қўйилған ва иситашган 0,35 ва 0,5 литрли шиша банкаларга қайноқлигида тўлдирилади (мураббо суюқроқ бўлгани маъқул), банкалар дарҳол сариқ (лакланган) тунука қопқоқлар билан жипс бекитилади (қапқоқлар қайнатилган бўлиши керак. Шундан кейин улар тўнтариб қўйилган ҳолда аста-секин соштмлади. Совиган банкалар, аввало, ҳўл латта, кейин қуруқ латта билан артилиб, сақланадиган жойига (қоронғи жойга) теркб қўйилади.


Қулупнайдан қуюқ шинни (джем) қайнатиш

Қоидага мувофиқ тайёрланган қулупнай 300 г сувга 800 г ҳисобидан шакар қўшиб тайёрланган шарбатга солиниб, паст оловда қайнатиб қуюлтирилади; тайёр шинни мутлақо қуруқ ва иситилган шиша банкаларга қайноқлигида тўлдирилади, банкалар дарҳол сариқ (қайнатилган) тунука қопқоқлар билан маҳкам бураб бекитилади, сўнгра ҳўл латта билан артиб-тозаланиб, тўнтариб қўйилган ҳолда совитилади; совиганидан кейин улар қоронғи жойда сақланади. Шинни тайёрлаганда ҳар бир килограмм мевага 800 г ҳисобидан шакар ва 1,5 стакандан сув қўшиш керак.

Ўз шарбатига босилган (шакарсиз) қулупнай консерваси

Бундай консерва қанд касаллигига чалинган беморларга мўлжалланган. Тегишлича тайёрланган қулупнайни шиша банкаларга мумкин қадар зич (лекин мевалар эзилмасин) тўлдириш: 0,5 литрли ҳар бир банкага 450 г гача, 1,0 литрли банкага эса камида 800 г мева сиғдириш керак; бунда меваларни ёғоч қошиқ (куракча) билан эҳтиёт бўлиб зичласа ҳам бўлади. Банкалар тўлгандан кейин оғзи сариқ тунука қопқоқ билан енгил бекитилиб, иссиқ (40-50°С) сувли идишга жойланади ва 100°С да муайян вақт давомида қиздирилади; бунда 0,5 л банка 10 дақиқа, 1,0 л банка 15 дақиқа, 85°С да эса 0,5 л банка 15 дақиқа, 1,0 л банка эса 25 дақиқа қиздирилади. Шундан кейин уларнинг қопқоқлари маҳкам бураб бекитилади ва тўнтариб қўйиб совитилади. Совиган банкалар ҳўл латта билан артиб тозалангач, сақлаш учун қоронғи жойга қўйилади.
Бундай консервалардан турли мақсадларда фойдаланиш: мевасини ҳар хил сомсалар, бўлкалар ичига солиш, шарбатидан кисель, ивиқ (желе) ва бошқа хил ширинликлар тайёрлаш мумкин. 0,5 литрлик 10 банкага 5кг гача Қулупнай сиғади.
Қулупнай бўтқаси (пюре) тайёрлаш. Тегишлича тайёрланган қулупнай сирланган кастрюлькада паст оловга қўйилиб, муттасил қориштириб турган ҳолда 85-90°С да қиздирилади. Шундан кейин оловдан олиниб, қайноқлигида элак (ғалвир)дан ёғоч куракча (ёғоч қошиқ) ёрдамида ишқалаб ўтказилади (элакнинг кўзлари диаметри 1 мм дан катта бўлмасин). Ҳосил бўлган бўтқа сирланган кастрюль-кага солиниб, яна оловга қўйилади ва 5-7 дақиқа давоми-да қайнатилади. Тайёр бўтқа шиша банкаларга лиммо-лим тўлдирилгач, банкалар қайнатилган тунука қопқоқлар билан маҳкам бураб бекитилади. Сўнгра, банкалар (баллонлар) тўнтариб қўйилиб, устига қалин дастурхон ёки бошқа қалин мато ёпилади ва шу тарзда секин-аста совитилади. Совиган банкалар қоронғи жойда сақланиши керак.
1 кг бўтқа тайёрлаш учун 1 кг гача қулупнай керак бўлади.

Қулупнай шарбати тайёрлаш

Қоидага мувофиқ тайёрланган қулупнай гўшт қиймалагичдан ўтказилади, сўнгра дастаки исканжада суви уч карра сиқиб олинади. Меванинг сувини ҳар гал сиқиб олгандан кейин турпини яхшилаб қориштириб, сувини яна сиқиб олиш керак. Сиқиб олинган шарбат қалин тоза мато ёки 3-4 қават букланган дока орқали сузилади, сирланган идишга солинади ва шарбат оғирлигининг 10 фоизи миқдорида шакар қўшиб, муттасил аралаштириб турган ҳолда 95°С гача қиздирилади, шундан кейин ювиб тозаланган ва иситилган банкаларга қайноқлигида (ҳарорати 92-95°С лигида) тўлдирилади, банкалар барвақт қайнатиб қўйилган (зарарсизлантирилган) сариқ тунука қопқоқлар билан маҳкам бураб, жипс бекитилади. Қопқоғи бекитилган банкаларни тўнтариб қўйиб ва устига қалин мато ёки дастурхон ёпиб, секин-аста совишига имкон туғдирилади, шунда консерва ўзидан-ўзи стерилланади, яъни банка ичида қолган микроорганизмлар ўлади. Совиган банкаларни ҳўл латта билан артиб, сақланадиган жойига (қоронғи жойга) қўйиш керак. Консерва узоқ вақт сақланганида банка тубида чўкинди ҳосил бўлади. Шарбатни лойқалатмай (банкани чайқатмай) куйиб олиш тавсия этилади.
1,0 кг қулупнайдан 700 г шарбат чиқади, 1,0 кг шарбат (шакарсиз) олиш учун 1450 г қулупнай керак. Қулупнайнинг суви (шарбати) сиқиб олингандан кейин қолган чиқиндидан - турпидан яна фойдаланса бўлади. Бунинг учун турпга (оғирлигининг 10% миқдорида) сув қўшиб суюлтирилади ва 3-5 соат ўтгач, тағин суви сиқиб олинади. Такрор сиқиб олинган шарбатдан кисель пишириш ёки уни мураббо, куюқ шинни ва компотга ишлатиш мумкин.
 
OSIYODate: Yakshanba, 04-Dek-2011, 16:50 | Message # 10
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Узумли мураббо



Узумли мураббо.

1кг узум,

1кг шакар

0,3литр сув,

Лимон кислотаси,

Ванилин.

Тайёрланиши: узумдан мураббо Тайёрлаш учун қаттиқроқ, лат емаганлари саралаб олинади ва яхшилаб ювилади. Сўнг иссиқ сувда 1 дақиқа давомида тургач, дарҳол совуқ сувга солинади. Узум 0,3 литр сув ва 1 кг шакардан тайёрланган сиропда 6соат давомида тургандан кейин, 10 дақиқа қайнатилади ва 8 соат давомида совитилади. Сўнг яна 10 дақиқа қайнагач, яна 8 соат давомида совитилади ва охириги, учинчи марта қайнатилади ҳамда лимон кислотаси, Ванилин қўшилади.

Иссиқ мураббони қуруқ ҳамда аввалдан қиздириб олинган банкаларга жойлаш керак. Банкалар қопқоғи ёпилади, лекин жуда мустаҳкам бўлиши керакмас. 70 даража қиздирилган кастрюлкага 90 даражагача қиздирилган сув қуйилади ва банкалар кастрюлкага жойлангач, кастрюлка қопқоғи ёпилади. 0,5 литр сув солинадиган ҳажмга эга бўлган кастрюлкада 9 дақиқа қайнатилади, 1литрда эса 10 дақиқа қайнатилади. Шу билан бирга кастрюлкадаги сув банкаларнинг қопқоғидан 3 см пастроқ бўлиши лозимлиги инобатга олиниши керак. Қайнатиш тугагандан кейин банка қопқоқлари мустаҳкам ёпилади ва совитилади.
 
OSIYODate: Shanba, 10-Dek-2011, 18:45 | Message # 11
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ёнғоқли музқаймоқ!

Масаллиқлар:
Ёнғоқлар (бодом, ерёнғоқ…);
Мандарин бўлакчалари; шакарланган мева(цукат)лар – 200 грамм;
Аччиқ шоколад – 100 грамм;
Қаймоқ – 500 мл.;
4 дона тухум сариғи;
Шакар – 100 грамм;
Бир чимдим ванилин.
Ўз қўлларингиз билан

Тайёрланиши:
Ёнғоқлар тозаланади, товада озроқ қизартирилади (куйиб қолмасин!)
Шоколад қирғичдан ўтказилади.
Шакарланган мевалар майда тўғралади.
Кекс идишини махсус плёнка билан қопланг.
Тухум сариқлари ва шакарни бир хил массага келгунга қадар кўпиртиринг. Буғли ванна устида 4-5 дақиқа ушлаб туринг.
Тайёр тухумли кремни ёнғоқ, шоколад, тўғралган мева ва цукатлар билан аралаштириб, устига кўпиртирилган қаймоқни солинг.
Эҳтиёткорлик билан қориштиринг.
Аралашмани кекс қолипига жойлаб, плёнка билан ўранг. 12 соатга музлаткичга солиб қўйинг.
Тайёр бўлгач, қайноқ сувга тиқиб олинган пичоқ билан бўлакларга бўлинг!
Ёқимли иштаҳа!
 
OSIYODate: Payshanba, 15-Dek-2011, 14:45 | Message # 12
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Олчали мураббо
Керакли маҳсулотлар:
Олча.
Сув.
Шакар.

Тайёрланиши:
Олчаларни сараланиши мураббо тайёрлашда муҳим ахамият касб этади. Лат еган ёки ўта етилганлари мураббога ярамайди. Чўпларидан тозаланган олчалар чавлига солиниб, устидан иссиқроқ, яъни 85 даража иссиқликгача қайнатилган сув 3 - 4 дақиқа давомида қуйилгач, олчалар асталик билан совуқ сувга олинади. Сўнг олчалар сувдан ажратиб олинади ва иссиқ шакарли сироп билан аралаштирилади. Сиропнинг иссиқлиги тахминан 75 - 80 даража иссиқликда бўлиши, 1 кг. олча учун 600 гр. шакар ва 400 гр. сув аралашмасидан сироп тайёрланиши лозим. Иссиқ сироп билан аралаштирилган олчалар 8 соат тургандан кейин сиропга сарфланган шакардан қолгани 4 қисмга ажратилади ва муроббо 4 маротаба пиширилади. Ҳар бир пиширишда шакарнинг бир қисми қўшилиб пиширилади ва пиширишлар орасида мураббо 8 соат давомида тиндирилиши керак. 1кг. олчадан мураббо тайёрлаш учун: 1.3 - 1.4 кг. шакар ҳамда 400 гр. сув сарфланади.
 
OSIYODate: Yakshanba, 25-Dek-2011, 13:05 | Message # 13
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Мевали ласси




МАСАЛЛИҚЛАР:

Манго ласси Шафтоли ласси
Блубери ласси
1 та манго
1 ст қатиқ
2-3 ошқ шакар 3 та шафтоли
1 ст қатиқ
2-3 ош/қ шакар 100 гр блубери
1 та банан
1 ст қатиқ
2-3 ош/қ шакар

ТАЙЁРЛАНИШИ:

1. Мангони тўғраб блендерга соламиз.

2. Шакарни соламиз.

3. Қатиқ соламиз.

4. Битта айлантириб оламиз.

5. Шафтоли ва блуберида хам шу жараён такрорланади.
 
OSIYODate: Dushanba, 26-Dek-2011, 16:31 | Message # 14
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Mevali yogurt


Masalliqlar:
Kubik shaklida kesilgan mevalar
Myusli - 200 gr
Yogurt - 500 gr







Birinchi myuslini solamiz


Ustidan yogurt solamiz



Yogurt ustidan qulubnoy solamiz



Keyin yana myusli, ustiga yogurt, uni ustidan yana qulubnoy

 
OSIYODate: Seshanba, 27-Dek-2011, 17:15 | Message # 15
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Mevali koktel



Kerakli masalliqlar:
Banan - 1 dona
Kivi - 2 dona
Nok - 1 dona
Shakar kukuni - 20 gr
Olma sharbati -200 ml
Shokolad - 10 gr

Ikki porciya koktel tayor bo`ladi










 
OSIYODate: Dushanba, 19-Mar-2012, 10:00 | Message # 16
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Salat sousi

Masalliqlar:
- 1 osh qoshiq un;
- 1,5 choy qoshiq gorchica (xantal) poroshogi;
- 2 choy oqshiq shakar;
- 1/4 choy qoshiq;
- 2 dona tuxum;
- 80 ml uksus
- 150 ml slivki.

Un, gorchica poroshok, shakar va tuzni aralashtiramiz. Tuxum qo`shib yaxshilab aralashtiramiz. Keyin esa uksus qo`shamiz.
Masalliqlarni qaynab turgan suv ustida tayyorlang. Bu 3-4 daqiqa vaqtngiz oladi. Olovdan tushirib sovutishga qo`ying.
Sovuganidan so`ng, slivki qo`shing, agar qo`yiq bo`lib ketsa sut qo`shing.
Xar-xil salatla va sendvichlar uchun to`gri keladi. Muzlatkichda 1-2 xafta davomida saqlash mumkin.
 
OSIYODate: Payshanba, 06-Dek-2012, 13:11 | Message # 17
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:


Зарур масаллиқлар: (4 кишилик) 20 дона қулупнай, 300 гр. қаймоқ, 120 гр. музқаймоқ, 3-4 ош қошиқ мевали сироп.

Тайёрланиши: Ҳамма масаллиқларни блендерда яхшилаб аралаштиринг. Кейин стаканларга солиб дастурхорнга тортишинггиз мумкин.

Тайёрланиши: 15 дақиқа
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search:
New reply
Name:
Message text:
Security code: