RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
uzbek fudbool yangliklari
pazz_otDate: Juma, 26-Fev-2010, 04:52 | Message # 1
Yangilardan
Group: Foydalanuvchi
Status:
атбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонларимиз – "Ал-Иттиҳод”нинг аргентиналик бош мураббийи Энцо Троссеро ҳамда жамоанинг етакчи аъоси Талал Ал Мешал журналистлар саволларга жавоб қайтаришди. Аслида журналистлар билан бўладиган савол-жавобда "Ал-Иттиҳод” бош мураббийи ва дарвозабони Тисир Ал-Антаиф иштирок этиши лозим эди. Аммо сўнгги лаҳзаларда араблар анжуманга Талал Ал Мешал билан кириб келишди.
- "Бунёдкор” жамоасини қанчалик даражада ўргангансилар?
Энцо Троссеро: - Кучли ва жуда катта клуб. Таркибида яхши савиядаги футболчилар жамланган. Клубни жаҳоннинг айни пайтдаги кучли мураббийлари бошқаришмоқда. "Бунёдкор”нинг ўтган йилги ўйинларини кўриб чиқдим. Амирликлардаги йиғинлар чоғида ўтказган ўртоқлик учрашувларини ҳам кузатганмиз. Эртага майдонда икки кучли жамоа тўқнаш келади. Жуда қизиқарли ўйин бўлишига шубҳам йўқ.
- "Ал-Иттиҳод” таркибида муаммолар йўқми?
Энцо Троссеро: - Дарвозабонимизда кичик жароҳат бор. Аммо ўйингача у соғайиб кетади. Қолган барча футболчиларимиз оптимал формада.
- Кўринишингиздан анча асабийлашаётганингиз сезилиб турибди. Ўйин олдидан қандайдир қўрқув борми?
Энцо Троссеро: - Йўқ, сизга шундай туюлаётгандир. Аргентина терма жамоасида 3 йил ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганман, Швецария термасини 2002 йилги ЖЧга тайёрлаганман. Қисқа қилиб айтсам, масъулиятли кўп ўйинларда бўлганман. Шу боис қўрқув деган тушунчалар менга бегона бўлиб кетган.
- "Бунёдкор” бош мураббийи бразилиялик, Сиз эса аргентиналик. Эртанги баҳсда шу икки давлат тўқнашуви гувоҳи бўлишимиз мумкинми?
Энцо Троссеро: - Йўқ, "Бунёдкор” ва "Ал-Иттиҳод” қарама-қаршилигини кузатасизлар.
- "Бунёдкор”нинг қайси ўйинчиларидан хавфсирамоқдасиз?
Энцо Троссеро: - Айнан бирон футболчини кўрсатиб ўта олмайман – бутун жамоанинг ўзи кучли. "Бунёдкор”га бўлган ҳурматимиз анча баланд.
- Бундан икки йил олдин "Бунёдкор” маҳаллий футболчилар билан Тошкентда "Ал-Иттиҳод”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ҳозир эса легионерлар ҳисобига анча кучайган. Бу нарса Сизни чўчитмаяптими?
Энцо Троссеро: - Яна бир бор айтаман, "Бунёдкор” таркибида етакчи футболчилар жамланишган. Рақибимизнинг икки йил олдинги ҳолати билан ҳозиргисини орасида катта фарқ бор. Легионерлар "Бунёдкор” ўйинини анчайин кучайтиришган деб бемалол айта оламан. Яна бир нарса: эртанги баҳсда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ.
- "Похан Стилерс”нинг собиқ аъзоси Денилсонга қарши эртанги баҳсда майдонга тушишингиз мумкин. Бу ҳақда нима дея оласиз?
Талал Ал Мешал: - Биз бу ерга "Бунёдкор”га қарши ўйнагани келганмиз. Денилсонни ҳам худди "Бунёдкор” каби қаттиқ ҳурмат қиламиз. Эртага биргина Денилсонга қарши эмас, бутун бошли жамоага қарши ўйнаймиз.
- Жамоангиз ўрин олган "В” гуруҳи ҳақида қандай фикрдасиз. Гуруҳдаги 2-ўрин "Ал-Иттиҳод”ни қониқтирадими?
Энцо Троссеро: - Мақсадимиз – кейинги босқичга чиқиш. Ўйлашимча, "Бунёдкор”, "Ал-Иттиҳод”, "Ал-Ваҳда” ва "Зоб Ахан” жамоалари энг кучли гуруҳни ташкил этишган. Биз 1-ўринга ҳаракат қиламиз.
- Эртанги баҳсда ҳужумкор ўйин кўрсатасизларми ёки ҳимоявийми?
Энцо Троссеро: - "Ал-Иттиҳод”нинг ўз услуби бор. Жамоа бу услубда анча вақтдан бери ўйнаб келади.
- Об-ҳаво Сизларга таъсир кўрсатмаяптими?
Энцо Троссеро: - Кеча машғулот пайтида об-ҳаво жуда яхши эди.

[url=http://gifr.ru/show/af22df5021][img]http://gifr.ru/data/gifs/a/f/2/af22df5021.gif[/img][/url]
 
alish_12Date: Shanba, 06-Mar-2010, 16:23 | Message # 2
Yangilardan
Group: Foydalanuvchi
Messages: 2
Status:
Туркия йиғинининг сўнгги кунларида «Локомотив» жамоаси аъзолари иккита назорат-синов учрашувида майдонга тушишди. 1 март куни темирйўлчилар ён қўшнимиз Қозоғистоннинг «Иртиш» жамоаси билан куч синашдилар. Мазкур баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари анча мазмунли ўйин кўрсатиб, ишончли ғалабага эришдилар. Дастлаб М.Умурзоқов ҳисобни очган бўлса, кейинчалик жамоанинг янги аъзоси Д.Жабборов дубль қайд этиб, «Локо»нинг ғалабасини таъминлади. Шу куни жамоа сафида украиналик футболчи Евгений Лисицин ҳам тўп сурди. Алчевскнинг «Сталь» клуби вакили ярим ҳимоя амплуасида ҳаракат қилади.
«ЛОКОМОТИВ» (Тошкент)-«Иртиш» (Қозоғонистон)-3:2
Голлар: М.Умирзоқов, Д.Жабборов (2та).
Локомотив: А.Ашуров, Б.Юлдашев, В.Почуев, Д.Жабборов, Р.М.Аъзамов, Е.Лисицин, К.Махарадзе, М.Умрзоқов, Н.Петрович, О.Новкаров, Ф.Усмонов.Захирадан тушганлар: Я.Мандзукас, Р.Р.Аъзамов, Н.Гурьянов, Т.Васильев, А.Кликунов, В.Богдасаров, С.Баканов, Е.Гоголь. Йиғиндаги сўнгги баҳсни «Локомотив» Россия премьер-лигасининг янги аъзоси «Алания» клубига қарши ўтказди. Гарчи учрашув тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, юзага келган вазиятлардан унумлироқ фойдаланган владикавказликлар 2:1 ҳисобида муваффақият қозонишди. Шу куни Олим Новкаров яна ўзини кўрсатди ва жамоа томонидан киритилган ягона тўпга муаллифлик қилди. 4 март куни темирйўлчилар Туркиядан қайтиб келишди. Туркия йиғинининг сўнгги кунларида «Локомотив» жамоаси аъзолари иккита назорат-синов учрашувида майдонга тушишди. 1 март куни темирйўлчилар ён қўшнимиз Қозоғистоннинг «Иртиш» жамоаси билан куч синашдилар. Мазкур баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари анча мазмунли ўйин кўрсатиб, ишончли ғалабага эришдилар. Дастлаб М.Умурзоқов ҳисобни очган бўлса, кейинчалик жамоанинг янги аъзоси Д.Жабборов дубль қайд этиб, «Локо»нинг ғалабасини таъминлади. Шу куни жамоа сафида украиналик футболчи Евгений Лисицин ҳам тўп сурди. Алчевскнинг «Сталь» клуби вакили ярим ҳимоя амплуасида ҳаракат қилади.
«ЛОКОМОТИВ» (Тошкент)-«Иртиш» (Қозоғонистон)-3:2 Голлар: М.Умирзоқов, Д.Жабборов (2та).
Локомотив: А.Ашуров, Б.Юлдашев, В.Почуев, Д.Жабборов, Р.М.Аъзамов, Е.Лисицин, К.Махарадзе, М.Умрзоқов, Н.Петрович, О.Новкаров, Ф.Усмонов.
Захирадан тушганлар: Я.Мандзукас, Р.Р.Аъзамов, Н.Гурьянов, Т.Васильев, А.Кликунов, В.Богдасаров, С.Баканов, Е.Гоголь.
Йиғиндаги сўнгги баҳсни «Локомотив» Россия премьер-лигасининг янги аъзоси «Алания» клубига қарши ўтказди. Гарчи учрашув тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, юзага келган вазиятлардан унумлироқ фойдаланган владикавказликлар 2:1 ҳисобида муваффақият қозонишди. Шу куни Олим Новкаров яна ўзини кўрсатди ва жамоа томонидан киритилган ягона тўпга муаллифлик қилди. Кеча темирйўлчилар Туркиядан қайтиб келишди.

WWW.WELCOMEBACKUZ.COM
 
Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:18 | Message # 3
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
"O'zbekiston Jahon chempionatini qabul qilishga qodir"

Хабарингиз бор, ФИФАнинг аёллар футболи бўйича мутахассиси Моника Штааб 12 кун давомида мамлакатимизда меҳмон бўлди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, Ўзбекистонда аёллар футболининг ривожланиши, клубларнинг ҳолати, уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва баҳолаш эди. Камина бу аёл ҳақида сал аввалроқ яъни, Германияда бўлган чоғимда эшитгандим. У раҳбарлик қиладиган «Франкфурт» футбол клубида ҳам бўлиб, машғулотлар жараёнини кузатгандим. Аммо бу футбол фидойиси билан учрашиш насиб этмаганди. Тасодифни қарангки мен Тошкентга қайтганимда у ҳам Ўзбекистонга келганини эшитиб қолдим. Германия элчихонаси ходимларининг кўмагида Моника Штааб билан суҳбатлашиш ва эксклюзив интервью олишга муваффақ бўлдим. Ростини айтсам, Radisson SAS меҳмонхонасига борганимда у мени худди қадрдонлардек кутиб олганини кўриб ҳайрон қолдим. Кўринишидан жуда шижоатли бўлган бу аёл билан суҳбатимиз нақд икки соат давом этди.

- Авваламбор сиз билан кўришиб турганимдан хурсандман. Мамлакатимизга келишингиздан аввал Ўзбекистон ҳақида қандай тасаввурга эга эдингизу, эндиги таассуротларингиз қандай?

- Биласизми, ҳисоблаб чиқсам шу пайтгача ФИФА дастури доирасида 53та мамлакатда бўлибман. Уларнинг ҳар бири ўзига хос, турли маданият, ранг-баранг урф-одатларга эга мамлакатлар. Бир-биридан фарқ қилувчи шаҳарлар. Ўзбекистонга келиб, ижобий маънода ҳайратланганимни яширмайман. Ўта камтар, самимий, хушмуомала инсонлар яшар экан. Қайси шаҳарда бўлмай, дўстона муҳит ва ажойиб меҳмондўстликнинг гувоҳига айландим. Табиатингиз ҳам ҳавас қилса арзигулик. Тўғриси, Ўзбекистонда Бухоро, Самарқанд, Хива сингари тарихий ва гўзал шаҳарлар борлигини билмаганимдан ўзим хижолат бўлиб кетдим. Хуллас, юртингиздан олам-олам таассурот билан қайтяпман ва бу ташрифни ҳали узоқ вақтгача ёдда сақлайман. Ким билади, агар режалар амалга ошса, балки яна кўп бор кўришармиз.

- Мамлакатимиз ҳақидаги ижобий фикрларингиз учун раҳмат. Энди бевосита, ташрифингиздан кўзланган мақсадга ўтсак.

- Менинг бу ерга келишимдан асосий мақсадим, юртингиздаги аёллар футболининг ривожланиш жараёни билан танишиш, керакли тавсияларни бериш ва якунда ФИФАга ўз хулосаларимни тақдим этишдир. Ҳозиргача Тошкент, Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларида бўлдим, эртага Урганчга ҳам бораман (суҳбат 13 август куни бўлиб ўтган). Яширмайман, бу шаҳарлар орасида Қаршидаги базани кўриб ҳайрон қолдим. Бу ҳақиқатдан ҳам жаннатнинг ўзи. Энг асосийси, айнан аёллар футболи учун барпо этилгани мени қувонтирди. Қаршининг «Севинч» жамоаси ютуқлари ҳақида ҳам гапириб беришди. Бу жудаям яхши. Ўзбекистон аёллар футбол ассоциацияси президенти Алишер Султонов худди шундай мажмуани Тошкентда ҳам қуриш режалаштирилаётганини айтиб ўтди. Биласизми, бу жуда зўр лойиҳа бўларди. Боиси, биргина мукаммал база билан аёллар футболини ривожлантириб бўлмайди. Республиканинг бошқа жойларида ҳам шундай иншоотлар барпо этилса, натижа ўз-ўзидан намоён бўларди. Бундан ташқари, кучли-кучли жамоаларни шакллантириш керак. Эркаклар клуби қошида ҳам аёллар жамоалари ташкил этилиб, уларга умумий бюджетнинг 5 фоизи ажратилса, ишни бошлаш учун кифоя қиларди. Шунда лига ташкил этиш имконияти ҳам туғиларди. Менинг ишончим комилки, сизларда иқтидорлилар етарли. Мен Баҳрайн, Қатар, Покистон давлатларида ҳам бўлганман. Уларда бу ишни амалга ошириш жуда мушкул. Аммо Ўзбекистонда вазият умуман бошқача. Биринчидан, мамлакатингизнинг салоҳияти юқори, боз устига сизларда аёллар спортига давлат даражасида эътибор қаратиларкан. Бундай пайтда фақатгина хоҳиш, иштиёқ, интилиш ва ўз ишига нисбатан масъулият ҳис этилса бўлди. Албатта, бунда сизларнинг, яъни оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳиссалари ҳам катта бўлади. Биламан, ота-оналар ўз қизларига нисбатан қаттиққўлроқ бўлишади. Аммо футбол бу ажойиб спорт тури эканини, унинг инсон саломатлиги учун фойдалари қолаверса, ижтимоий нафи ҳам юқори эканини тарғиб қилиш керак. Германия терма жамоасининг таниқли ўйинчиларидан бири бўлган Штеффи Жонсни илк бор кўчада тўп тепиб юрганида учратдим. Ундаги иқтидорни кўрдиму, ота-онасига, қизингиз футбол юлдузи бўлади, дедим. Шунда улар, «Йўқ, бизнинг фарзандимиз теннисчи, машҳур теннисчи бўлади», де-йишди. Маълум муддат вақт беришларини сўраб, Штеффини «Франкфурт» клубига олиб келдим. Мен адашмагандим, бугун у икки карра жаҳон чемпиони, 2011 йили Германияда аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасининг етакчиларидан бири.

- Дарвоқе, жаҳон чемпионати ҳақида. Келаси йилги мундиалдан ташқари, Германия бу йил 20 ёшли қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилди. Ўзим ҳам ушбу мусобақада бевосита иштирок этганим сабабли, Ўзбекистон ҳам бундай турнирларни бемалол қабул қила олади, деган фикрга келдим. Сиз бу борада нима дейсиз?

- Биз бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерация президенти Мираброр Усмонов билан суҳбат давомида фикр алмашдик. Чиндан ҳам Ўзбекистон жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун барча имкониятга эга. Балки 2014 йилги мусобақа сизнинг юртингизда ўтказилар? Айни пайтда федерация раҳбарияти керакли ҳужжатларни тайёрлаб, ФИФАга тақдим этмоқчи. Агар шу иш амалга ошириладиган бўлса, бу аёллар футболининг ривожи учун муҳим туртки бўларди. Қанча-қанча қизларда футболга қизиқиш уйғонарди. Ҳа, айтганча, мен федерация раҳбарларига яна бир таклифни бердим. Таълим вазирлиги билан келишган ҳолда мактабларда қизлар футболи секцияларини ташкил этиш. Чунки, улар кичкиналигидан шуғулланадиган бўлишса, келажак учун мустаҳкам пойдевор қўйган бўлишарди. Нафақат футболда, балки бошқа спорт турларида ҳам шундай. Яна ўз тажрибамдан мисол келтирадиган бўлсам, Германия терма жамоаси сардори Биргит Принцни олайлик. У 6 ёшидаёқ «Франкфурт» клубида шуғулланарди.

Бугунги кунда клубимизда турли ёшдаги 7та жамоа бор. Асосий жамоанинг 9 нафар ўйинчиси эса мамлакат миллий термасига номзод саналади. Ана сизга натижа.

Моника Штаабнинг фикрларига қўшимча равишда бугунги кунда Германияда аёллар футболининг ривожланиш жараёни ҳақидаги баъзи маълумотларни келтириб ўтсам. Миллий футбол уюшмасига 6,7 миллион футболчи аъзо бўлса, шундан 1,1 миллионини қизлар ва аёллар ташкил этади. Мамлакат чемпионатида 2та бундеслига бўлиб, ўйинлар асосан тижорат каналлари орқали мунтазам намойиш этилади. Германия аёллар футболи тарихида энг муҳим ўрин тутадиган жамоалардан бири юқорида номи тилга олинган «Франкфурт» клуби бўлиб, у ҳозиргача 3 карра УЕФА кубоги ғолиби, 7 карра Германия чемпиони, 7 карра мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Аслида жамоа 1908 йилда ташкил этилган. 1993-1994 йилги мавсумдан эса айнан аёллар клубига айлантирилган.

Айтиб ўтганимиздек, Германия 2011 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақа ташкилий қўмитаси вакиллари билан учрашув чоғида тайёргарлик ҳақида маълумот берилди.

ФИФАга мусобақани қабул қилиш таклифи 2006 йилнинг 26 январида тақдим этилган бўлиб, бу курашда германияликларга 5та мамлакат -Канада, Франция, Перу ва Швейцария рақиб бўлди. Аммо якунда ФИФА 2006 йилги мундиални юқори савияда ўтказган мамлакат номзодини маъқуллади. Ҳозирга келиб ўйинлар учун танлаб олинган 9та стадион тахт ҳолга келтирилган. 26 июндан 17 июлга қадар давом этадиган нуфузли мусобақанинг очилиш учрашуви пойтахт Берлиндаги 75 минг ишқибозни ўз бағрига сиғдира оладиган, 2006 йилги мундиалнинг финал ўйинини қабул қилган «Олимпия» стадионида ўтказилади. Ярим финаллар Мюнхенгладбахдаги «Боруссия парк» (47 минг) ва Франкфуртдаги «Коммерсбанк Арена» (46700)да бўлиб ўтса, бронза медали учун кечадиган ўйин Зинсхаймдаги «Рейн-Наккар Арена» (23 минг)да ўтказилади.

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:21 | Message # 4
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
Go'llar shodasi: O'zbekiston- Estonya 3:3

Ўзбекистон терма жамоаси Эстонияга қарши баҳсда сермаҳсул дурангга эришди. Дурангга эришди дейиш ҳам мушкул, чунки ўйиннинг боришидан биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо афсус,бор йўғи дурранг. Учрашувда бизникилар асосан тўпни назорат қилишган бўлсада,эстонларнинг тезкор қарши ҳужумлари ҳар доим жуда кескин ва хавфли бўлиб чиқди.
Қолаверса термамизнинг икки марта рақибини қувиб етганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтсак бўлади,менимча. Анчадан бери бундай мардонавор ўйинни кўрмаган эдик термамиздан. Ундан ташқари, менимча бизнинг дарвозамизга белгиланган пенальтини қўймаса ҳам бўлар эди. Бироз шу ерда адашди менимча ҳакам. Васильевнинг узоқ масофадан урган голи эса.. Нима қиламиз, агар ўша футболчига шундай масофадан тўсиқсиз зарба беришга қўйилмаса.кифоя.Нима бўлганда ҳам, терма жамоамизга матонатли ўйин учун "яхши" баҳо қўйсак арзийди

Жамоалар таркиби:
Эстония: 22.Артур Котенко (12.Михкель Аксалу,46), 16.Герт Камс ( 2.Тихон Шишов, 82), 21.Игорь Морозов, 19.Ало Бяренгруб, 23.Андрей Сидоренков, 11.Атс Пурье ( 5-Дмитрий Круглов, 66), 13.Мартин Вунк ( 14.Константин Васильев, 57), 6.Александр Дмитриев, 9.Тармо Кинк, 20.Каймар Сааг ( 18.Сандер Пост, 66), 8.Вячеслав Заховайко ( 10.Сергей Зенёв, 57).
Заҳира: 12.Михкель Аксалу, 2.Тихон Шишов, 15.Рагнар Клаван, 14.Константин Васильев, 5.Дмитрий Круглов, 18.Сандер Пост, 10.Сергей Зенёв.
Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров, 2.Ярослав Крушельницкий, 6.Сахоб Жўраев, 19.Виталий Денисов, 22.Виктор Карпенко(А.Исмоилов,44), 35.Шавкат Муллжонов, 50.Вагиз Галиулин ( 40.Одил Ахмедов, 51), 10.Игорь Таран ( 29.Олим Новкаров, 74), 18.Тимур Кападзе(4.Лутфулла Тўраев,85), 16.Максим Шацких, 15.Александр Гейнрих(7.Шавкат Саломов,82).
Заҳира: 12.Мурод Зухуров, 44.Анзур Исмаилов, 4.Лутфулла Тўраев, 7.Шавкат Саломов, 40.Одил Ахмедов, 29.Олим Новкаров, 32.Муззафар Умрзоқов.
Огоҳлантириш: А.Гейнрих,73
Об ҳаво: +16, булутли,ёғингарчиликсиз
Томошабин: 2055
Бош ҳакам:Хью Жонс
Ёрдамчилар:Гаррет Айреш,Жон Робертс(Барчаси Уэльс)
Тўртинчи ҳакам: Кристо Тохвер (Эстония)
Эстония - Ўзбекистон 3:3 (1:1)
25. Атс Пурье - 1:0
40. Максим Шацких - 1:1
55. Александр Гейнрих - 1:2
62. Константин Васильев - 2:2
71. Константин Васильев (пен.) - 3:2
86. Максим Шацких - 3:3

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:28 | Message # 5
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
Futbol bo'yicha "Osiyo kubogi 2019" O'zbekistonda o'tadimi?

Ўзбекистонда миллионлар ўйини ҳамиша Республика ҳукумати, шахсан Президентимиз Ислом Каримовнинг доимий диққат-эътиборларида бўлиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида ҳукуматимизнинг футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида бир қатор қарорлари чиқарилди, Президент Фармонлари қабул қилинди. Футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, соҳада изчил ислоҳотлар олиб борилди. Бу амалда ўз самарасини бермай қолмаяпти. Ёшларимиз бир эмас, икки марта жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этишди. Энди тегирмон навбати катталаримизга келди. Жорий йилнинг айнан октябрь ва ноябрь ойлари терма жамоа­ларимиз учун ўта масъулиятли давр ҳисобланади. Ўсмир ва ёшларимиз қитъа биринчилигида, олимпиячиларимиз Осиё ўйинларида юртимиз шаънини ҳимоя қилишади. Келаси йилнинг январь ойида эса миллий терма жамоамиз Осиё кубоги турнирида қатнашади. Дарвоқе, август футболимиз солномасига муҳим воқейликлар ойи сифатида муҳрланса, ажаб эмас. Даст­лаб, ОФКнинг махсус назорат комиссияси юртимизга ташриф буюриб, ЎФФ ва ПФЛ фаолияти билан қизиқди, олий лига клубларини ипидан игнасигача текширувдан ўтказди. Кейин ФИФА вакиласи, германиялик мутахассис Моника Штааб икки ҳафта давомида Ўзбекистонда хотин-қизлар футболи қай даражада эканлиги билан танишди. У юртимизда бу йўналишда ҳам ижобий ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, 2014 йили аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишимиз мумкинлигига урғу қаратди. Хуллас, сарҳисоб қилиш, суҳбатлашишга мавзу етарли. Шуларни ҳисобга олиб, ўтган ҳафтада ЎФФ президенти Мираброр Усмоновдан эксклюзив интервью олдик.
- Мираброр Зуфарович, авваламбор, газетамиз таҳририяти номидан сиз ва федерация ходимларини Истиқлолимизнинг 19 йиллиги билан муборакбод этаман. Маълумки, октябрь ва ноябрь ойларида уч ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаларида иштирок этишади. Айни пайтда барча термаларимиз бўлажак баҳсларга ҳозирлик кўришмоқда. ЎФФ раҳбари сифатида тайёргарлик жараёнларидан қониқяпсизми?

- Табрик учун раҳмат. Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам бутун Ўзбекистон халқи, футболсевар мухлисларни энг улуғ ва азиз байрам - Мустақиллигимизнинг 19 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ўйлайманки, келаси йили истиқлолнинг 20 йиллик байрамини ҳам улкан ютуқлар билан қарши оламиз. Энди бевосита саволингизга ўтсак, ҳақиқатан ҳам куз фаслининг сўнгги икки ойи терма жамоаларимиз учун ўта масъулиятли давр ҳисобланади. Дастлаб ёшлар терма жамоамиз Хитойнинг Зибо шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида ўз иштирокини бошлайди. Кейин ўсмирларимизга навбат келади. Хабарингиз бор, қитъамизнинг 16та кучли ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда жам бўлади. Ноябрь ойида Аҳмад Убайдуллаев жамоаси Гуанжоуда ўтадиган 16-Осиё ўйинларида қатнашади. Январь ойида эса миллий терма жамоамиз Осиё кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Федерация раҳбари сифатидаги олти йиллик фаолиятим давомида ҳали бирор марта терма жамоаларимиз олдига аниқ мақсад ва вазифа қўймагандим. Чунки бунинг учун менда етарли асос йўқ эди. Ўтган давр мобайнида футболимиз пойдеворини мустаҳкамлаб олдик. Энди бемалол барча ёш тоифасидаги жамоаларимиз олдига энг олий мақсадларни қўйишга ҳақлимиз. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз қитъа биринчилигида камида кучли тўртликдан жой олиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишлари, Убайдуллаев жамоаси Осиё ўйинларида муносиб қатнашиб, келаси йили ўтказиладиган Лондон-2012 Олимпиада саралаш босқичини муваффақиятли босиб ўтиши шарт. Вадим Абрамов жамоаси эса Осиё чемпионатида сов­ринли ўринлардан бирини эгаллаши талаб этилади. Бунинг учун барча шароитларни яратиб бердик. Эътибор бераётган бўлсангиз, терма жамоаларимиз ўз йиғинларини асосан Европанинг футболи тараққий этган давлатларида ўтказиш­япти. Ўртоқлик учрашувига танланаётган спарринг-рақиблар ҳам Европадан. Мана, куни кеча Марат Кабаев жамоаси Испаниянинг Валенсия шаҳрида ташкил этилган йирик халқаро турнирда қатнашди. Ундан аввал олимпиячиларимиз Англияда ўз тенгқурлари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Ўсмирларимиз Тошкентда озарбайжонлик тенгдошлари билан иккита ўртоқлик ўйи­ни ўтказишди. Миллий жамоамиз аввалига Ереванда Арманистон, кейин Тиранада Албания термаси билан назорат ўйинида куч синашди. Олдинда яна бир қатор хориж сафарлари турибди. Бош жамоамиз 3 сентябрь куни Москвада «Локомотив» клуби билан, 7-санада эса Таллинн шаҳрида Эстония термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бундан ташқари, ноябрь ойигача яна иккита ўртоқлик ўйини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Убайдуллаев шогирдларининг Польшада йиғин ташкил этиш баробарида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишлари кўзда тутилган. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз Осиё чемпионати бошлангунга қадар тайёргарликни пойтахтда маромига етказишади. Бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман, дунёнинг ҳеч қайси давлатида футболга Ўзбекистонда бўлгани каби ҳукумат миқёсида эътибор қаратилмайди. Ортга назар ташланг, ҳукуматнинг футболни ривожлантиришга қаратилган қанчадан-қанча қарорлари қабул қилинди. Бу ишларга бевосита ҳурматли Юртбошимизнинг ўзлари бош-қош бўлмоқдалар. ФИФА ва ОФК йиғишларида бўлганимизда ушбу ташкилот раҳбарлари бошқа давлат делегатларига Ўзбекистонда миллионлар ўйинига берилаётган эътиборни ўрнак қилиб кўрсатишади. Бу баландпарвоз сўзлар эмас. Ўзим шу мажлисларда иштирок этиб, гувоҳ бўлганим учун айтаяпман. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлдим, лекин бирортасида футболга ҳукумат даражасидаги бундай ғамхўрликка дуч келмадим. Шунча имкониятлар яратил­яптими, демак, бунга ёшларимиз муносиб тарзда жавоб қайтаришлари шарт.

- Яқинда Вазирлар Маҳкамасининг «Aндижон шаҳрида футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Сиз бевосита ушбу мактаб-интернатда бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб қайтдингиз. Таассуротларингиз қандай? Яқин келажакда бу даргоҳдан ўзбек футболини янада юксалтира оладиган йигитлар етишиб чиқишига ишонсак бўладими?

- Шубҳасиз. Биринчи галда футбол мактаби қурилишида жонбозлик кўрсатган инсонлар, хусусан, Андижон вилоят ҳокимлигига катта раҳмат. Қисқа фурсатда жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган футбол мактаби бунёд этилди. Шўрбулоқ даҳасидаги бу мажмуанинг очилишида шахсан Президентимизнинг ўзлари иштирок этиб, унга юқори баҳо бердилар. Мактаб-интернат футболга иқтидори бор ёшларни танлаб олувчи ва тайёрловчи, мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 120 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларнинг 80 фои­зини Андижон, 20 фоизини Наманган ва Фарғона вилояти ёшлари ташкил этишади. Ҳар йили танлов асосида 24 нафар қобилиятли ўқувчи ўқишга қабул қилинади. Таҳсил муддати 5 йил. Ўқувчилар 4-синфдан қабул қилинади. Футбол мактаб-интернатининг асосий вазифаси маҳаллий клублар, шунингдек, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларга муносиб номзодларни тайёрлаб бериш. Зарур ҳолатларда хорижий мутахассисларни ҳам таклиф этиш кўзда тутилган. Шунинг баробарида ўзимизнинг мутахассис кадрларни ҳам замонавий усуллар асосида ўқитиб, керак бўлса, хорижга малака ошириш учун жўнатамиз. Қарорда федерация зиммасига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган. Унга кўра, мактаб-интернатга тизимли асосда ташкилий ва ўқув-услубий ёрдам, шунингдек, моддий-техник базасини мустаҳкамлашда кўмак бериш, 2010-2011 ўқув йили бошлангунга қадар федерация ҳамда ҳомийларнинг киритадиган маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда зарур ўқув-машқ ва спорт ускуналари, мебель, анжомлар, замонавий компьютерлар, техника ва транспорт воситалари, шунингдек, бошқа мол-мулк билан жиҳозланишини таъминлашимиз даркор. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2010 йилнинг IV-чорагида ФИФАнинг мураббийларни ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда мактаб-интернат мураббийларининг малака оширишларини таъминлашни режалаштирганмиз. Бу борада ишлар бошлаб юборилган. Яқинда Қашқадарёда ҳам 80 ўринли ана шундай футбол мактаби қурилиши бошланди. Бундан 4-5 йил олдин республикада 37та футбол мактаби фаолият юритарди. Аммо улар фақат расмий ҳужжатларда мавжуд бўлиб, амалда ҳеч нарса йўқ эди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 12та футбол мактабини ўз қарамоғимизга олиб, олий лига клубларига бириктирдик. Бу мактабларга 5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Жорий йилнинг ўзида «Нефт­чи» ва «Қизилқум» клубларига бириктирилган мактабларга 8 млрд. сўм ажратилди. Ана шу 12та мактабнинг 6тасини Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширамиз. Қолган 6таси эса йил якунига қадар қуриб битказилади. Яқин 5 йил ичида бундай мактаблар сони ҳар бир вилоятда камида иккитаданга етказилади.

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:33 | Message # 6
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
KUBOK “BUNYODKOR”GA NASIB ETDI!

Hozirgina Toshkеntdagi markaziy "Paxtakor" stadionida O`zbеkiston kubogi final uchrashuvi bo`lib o`tdi. Unda poytaxtning "Bunyodkor" va G`uzorning "Sho`rtan" jamoalari o`zaro kuch sinashishdi. O`yin haqida nima dеyish mumkin? Baribir tajriba o`z so`zini aytdi. O`yinning 62-daqiqasiga kеlib, tinib-tinchimas Ristich tomonidan kiritilgan gol "Qaldirg`ochlar"ni Kubok sohibiga aylantirdi. Bosh sovrinni tantanali topshirish marosimida O`zbеkiston Futbol Fеdеratsiyasi prеzidеnti Mirabror Usmonov ishtirok etdi va g`oliblarni munosib taqdirladi. O`yin dеyarli tеng kuchlar ostida o`tdi. "Bunyodkor"ning chap qanotida Sahob Jo`rayеv ancha faol bo`lgan bo`lsa, "Sho`rtan" jamoasida Asror Aliqulov ajralib turdi. Stadionning 30-sеktorida G`uzorlik fan-klub a'zolari "Sho`rtan"ni tinimsiz olqishlab turishdi.O`yinni stadiondan bеvosita 8 mingdan ziyod muxlislar kuzatib bordi. Darvoqе, o`yin tugashiga ozgina vaqt qolganda "Paxtakor" stadionidagi yoritkichlarning tеng yarmisi ishlamay qoldi. So`nggi daqiqalar unchalik yorug` bo`lmagan sharoitda o`tdi. Ravshan Ermatov boshchilik hakamlar brigadasi bo`lsa, bahsni ajoyib sur'atda boshqarib borishdi.

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:36 | Message # 7
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
ФИФА терма жамоаларнинг июль ойи рейтингини эълон қилди

Бугун халқаро футбол федерациялари иттифоқи ФИФА терма жамоаларнинг июль ойи учун рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтинг натижаларига кўра, терма жамоамиз июнь ойига нисбатан бир поғона пастлаб, 88 ўринни эгаллаб турибди.

Испания, Голландия, Бразилия, Германия ва Аргентина терма жамоалари дастлабки бешликни банд этишган. Рейтингдаги ўз ўрнини бир поғона кўтаришга эришган Россия терма жамоаси 16 ўрин билан МДҲ давлатлари ичида биринчи поғонада бормоқда. 20 ўрини банд этган Австралия терма жамоаси эса, Осиё қитъаси миқёсида биринчи бўлиб турибди. Қитъамизнинг кучли бешлигини Япония (32 ўрин), Жанубий Кореа (44), Эрон (65) ва Баҳрайн (68) терма жамоалари давом эттиришган. Бугунги рақибимиз Албания терма жамоаси ФИФА рўйхатида 455 очко жамғарган холда, 70 ўринни эгаллаган.

1. Испания – 1883 очко

2. Голландия - 1659

3. Бразилия - 1524

4. Германия - 1464

5. Аргентина - 1288

6. Уругвай - 1152

7. Англия - 1125

8. Португалия - 1062

9. Миср- 1053

10. Чили - 988

...88. Ўзбекистон - 351

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:40 | Message # 8
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
SENSATSIYA: O`zbеkiston kubogi finali Fransiyada to`g`ridan-to`g`ri translyatsiya qilinadi.

Xabaringiz bor, 18 avgust kuni poytaxtimizdagi markaziy "Paxtakor" stadionida O`zbеkiston kubogining final uchrashuvida mamlakatimizning amaldagi chеmpioni - "Bunyodkor" hamda joriy mavsum kashfiyoti - "Sho`rtan" jamoalari o`zaro bahs olib boradi. Bu yilgi kubok finali avvalgilaridan katta farq qiladi. Chunki kubok finalini nafaqat O`zbеkiston milliy tеlеradiokompaniyasi, balki Fransiyaning "France Television 1" kanali ham translyatsiya qiladigan bo`ldi. Fransiyadan dеlеgatsiya 16 avgust kuni tong sahar Parij-Praga-Toshkеnt yo`nalishi bo`yicha yo`lga chiqadi va "France Television 1" vakillari Toshkеnt xalqaro aeroportida kutib olinadi. "France Television 1" tеlеvidеniyеsining yurtimizga tashrifidan asosiy maqsadi - mamlakatimiz futbolini kеng yoritish, O`zbеkiston Kubogi finalini translyatsiya qilish.
Tеlеvidеniyе vakillari final bahsini efirga uzatishdan tashqari, finalgacha "Bunyodkor" va "Sho`rtan" jamoalarining o`yinga tayyorgarlik olib borishini, istiqomat qilayotgan bazalarini, ya'ni jamoalar joylashgan mеhmonxonalarni, o`yindan oldin bo`lib o`tadigan matbuot anjumanini va o`yinoldi mashg`ulotlarni kеng yoritadi.
O`zbеkiston Kubogi finali yakuniga yеtganidan so`ng, joriy yilda o`tkazilgan Jahon chеmpionatida eng ko`p uchrashuvni boshqargan Ravshan Ermatov bilan, O`zbеkiston futbol fеdеratsiyasi va O`zbеkiston profеssional futbol ligasi rahbarlari bilan intеrvyu uyushtirishadi.
"France Television 1" tеlеvidеniyеsi vakillari mamlakatimizda 16 avgustdan 23 avgustgacha bo`lishadi.
Odilbеk TOLIPOV

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:44 | Message # 9
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
An'anaga barham berildi

Zarafshonliklar birinchi davra bahslarini ko’tarinki ruhda o’tkazib, oraliq marraga 4-pog’onada Yetib kelishgandi. Bundan tashqari, Rustam Zabirov shogird­lari 9 turdan buyon mag’lubiyatga uchrashmayotgandi.

Shuningdek, «Paxtakor»ga qarshi Toshkentda kechgan bahsda bir ochkoni qo’lga kiritishgandi. Shu sababli, ushbu bahsga bo’lgan qiziqish katta edi.
Har ikki klub tarkibida davralar oralig’ida sezilarli o’zgarishlar yuz berdi. «SHerlar» ijaradagi ko’plab futbolchilarini qaytargan bo’lishsa, «oltin izlovchilar» tarkiblariga bir qator yangilar qo’shilishdi.

Uchrashuv shiddatli va murosasiz tarzda kechdi. Maydonda teng kurash bordi. Ayniqsa, «Qizilqum» tarkibidagi yangi futbolchilar murabbiylar ishonchlarini oqlashga harakat qilib, faol to’p surishga intilishdi. Mehmonlar ustozi Ravshan Haydarov ham ko’proq ijaradan qaytgan futbolchilarga ishonch bildirdi. Teng kurashlar ostida kechgan uchrashuvlarda odatda yagona gol o’yin taqdirini hal qiladi. Ushbu bahs ham bundan mustasno bo’lmadi. 39-daqiqada Odil Ahmedov tomonidan urilgan gol mehmonlarga g’alaba keltirdi. O’sha vaziyatda poytaxtliklar jarima zarbasi tepish huquqini qo’lga kiritishdi. Aleksandr Geynrixning darvozadan chamasi 30 metrlar uzoqlikdan yo’llagan zarbasidan so’ng to’p «jonli devor»ga tegib qaytdi. Unga Farhod Tojiyev ega chiqib, jamoa sardori Odil Ahmedovga Yetkazib berdi. Odilning o’tkir burchak ostidan yo’llagan zarbasidan keyin to’p darvozaning olis burchagiga borib tushdi - 0:1.

O’yinda burilish yasash uchun «Qizilqum» murabbiylari ikkinchi bo’limda tarkibda o’zgarishlarni amalga oshirishdi. Mezbonlarning hujumlaridan birida zaxiradan maydonga tushirilgan ukrainalik Vladimir Postolatevni raqib himoyachilari o’z jarima maydonchalari ichida qo’pollik ishlatib to’xtatib qolishdi. Bosh hakam Sulton Zaylobiddinov mehmonlar darvozasi tomon o’n bir metrli jarima zarbasi belgiladi. Penaltini Leonid Koshelev bajardi. Uning Yerlatib tepgan to’pini Erkin Jabborov oyoqlari bilan qaytarishga erishdi.

«QIZILQUM»-«PAXTAKOR»-0:1 (0:1)
31 iyul. Navoiy. 4536 tomoshabin.
Hakamlar: S.Zaylobidinov-7,8; A.Usmonov-9; V.Shashkov-8,1; I.Ibragimov-8.
Gol:O.Ahmedov (39).
Amalga oshirilmagan penalti:L.Koshelev (63).
«Qizilqum»: A.Melnichuk, R.Pasichnichenko (V.Postolatev, 46), Ahr.Risqullayev, V.Pochuyev, SH.Nasibullayev, A.Yeroxin, A.Lisyuk (J.Hasanov, 58), L.Koshelev, R.Isroilov, A.Abduqodirov (S.Usmonxo’jayev,50), O.Novkarov.
«Paxtakor»: E.Jabborov, B.Miladinovich, M.Xolmuhammedov, F.Tojiyev (V.Kozak, 85), SH.Karimov (A.Gevorkyan, 65), A.Xolmurodov, O.Ahmedov, D.Sharofutdinov, I.Suyunov, S.Andreyev, A.Geynrix (R.Ahmedov, 90).
Ogohlantirishlar:R.Isroilov (27), A.Ris-qullayev (53) - M.Xolmuhamedov (44), A.Geynrix (50), A.Xolmurodov (63).
Nazoratchi: R.Serazetdinov.
O’yinning eng yaxshi futbolchilari: O.Novkarov - S.Andreyev.
O’yindan keyingi fikrlar

Sergey Arslonov («Qizilqum» katta murabbiyi): - Uchrashuv murosasiz va qiziqarli kechdi. Maydonda bir-birlariga munosib raqiblar to’p surishdi. Koshelev penaltini golga aylantirganida, uchrashuv natijasi boshqacha bo’lardi. Faqat, o’sha vaziyatda Leoniddan omad yuz o’girdi.
Tarkibimizga yangi jalb etilgan futbolchilardan Pochuyev va Novkarovlar maydonda faol harakat qilishdi. Abduqodirov esa o’yinga unchalik kirishib ketolmadi. Shuningdek, Pasichnichenkoga ham biroz vaqt kerak.
Dilshod Sharofutdinov («Paxtakor» yarim himoyachisi): - Ustunlik biz tarafda bo’ldi. Lekin yuzaga kelgan vaziyatlarning barchasidan samarali foydalanolmadik. Sardorimizning yagona goli uchrashuv taqdirini hal qildi. Bizga biroz omad ham kulib boqdi. Koshelev penaltini aniq amalga oshirganida bilmadim, uchrashuv natijasi qanday bo’lardi? Asosiysi, uch ochkoni qo’lga kiritdik.

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:45 | Message # 10
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
GAPIRSAM MAYLIMI?! Yohud O`ZBЕK FUTBOLI haqida ochiq maqola!

Hozirgina o`zbek futboli haqidagi original maqolaga ko`zim tushib qoldi. Nafaqat men balki barcha futbol muxlislari uchun ham qiziq bo`lgan ushbu maqolani shundayligicha sizga havola etishga qaror qildim. Negaki, futbolimiz va uning atrofida sodir bo`layotgan barcha voqea va hodisalarni sport yo`nalishida ijod qilayotgan do`stlarimiz bizdan ko`ra chuqurroq biladilar va yaxshiroq sharhlaydilar. Shuning uchun ham "chumchuq so`ysa ham…” qabilidagi maqolga amal qilib.uzdagi e`tiborimni tortgan ushbu maqolani sizlarga taqdim etaman. O`qing va fikr bildiring!..

Oxirgi vaqtlarda "Chеmpion” gazеtasi va sevimli sayti ijodkorlarini ko`p narsada ayblab yubormoqdalar. Tanqid qilsak, juda tanqidni oshirib yuborasizlar, undan ko`ra uning yеchimini ko`rsatinglar dеydilar. Muammolarning yеchimlarini ko`rsatadigan bo`lsak, bu haqda ko`p gapirasizlar, ammo baribir hеch kim quloq solmaydi, dеya cho`rt kеsadilar. Shunday vaqtlarda xafa bo`lib kеtaman, yo`q, yo`q, aslo bizga dashnom bеrayotgan muxlislardan emas, balki ana o`sha gaplarimizga quloq solmayotganlardan. Shu sababli oxirgi vaqtlarda tanqid qilishni to`xtatsammikan, dеb yurgandim, ammo aytmasam bo`lmaydigan yana bir masala chiqib qoldi. Shunga,.. gapirsam maylimi?! Bo`pti, boshladim. Hozirda Yevropada milliy chеmpionat o`yinlari boshlanmoqda. Ajoyib o`yinlar. Bunday uchrashuvlarni tomosha qilarkan odam nima uchun futbolga oshno bo`lganini fahmlagandеk bo`ladi. Shiddat, joziba, kеskin harakatlar, tеzkor uzatmalar, aqlli oshirmalar, bеtakror driblinglar – barcha, barchasi mana shu o`yinlarda mujassam bo`ladi. Ammo hammasidan ham o`yingohni to`ldirib o`tirgan muxlislar boshqacha ko`rinadi. Yevropadagi futbol uchrashuvlari vaqtida o`yingohlarda ajoyib muhit yuzaga kеlishiga eng avvalo muxlislar sababchi. Shubhasiz! Sir emaski ko`hna qit'aning bironta futbol uchrashuvini tomosha qilgandan so`ng, falokat bosib o`zimizning milliy birinchiligimiz o`yinlariga ko`zi tushib qolgudеk bo`lsa, ko`pchilikning afti bujmayib kеtishi turgan gap. Futbolchilarning lanj harakatlari, xohlab-xohlamay yugurishlari va supеrsеkin o`yinlari sizni ikki daqiqaga qolmay zеriktirib qo`yadi. Hammasidan ham tеlеkamеralar tribunalarni ko`rsatib qolgudеk bo`lsa, boyagi yo`q mazzangizning ham mazasi qochib qoladi. Issiqdan bo`zrayib yotgan bеchorahol o`rindiqlar nima uchun yaralganiga hayronu, lol bo`lib turgandеk go`yo. Albatta bu muammoni yuqorida aytganimdеk barcha biladi. Kеrak bo`lsa mana shu saytimiz orqali ham bir nеcha marta tanqid qilib chiqilgan. Hatto istе'dodli ukalarimizdan biri o`yingoh tilidan nola qilib ham maqola yozgan edi. Rosa o`qishli chiqqan. Shunday bo`lgach, nima sababdan yana eski gaplarni ko`tarib chiqding dеrsiz. Sababi boshqa yoqda, davomini o`qing, bilib olasiz... Xabaringiz bor, yaqinda "Barsеlona” klubiga yangi prеzidеnt tayinlandi. Klub tarixida eng yaxshi natijalarni qayd etishga muvaffaq bo`lgan va uni eng yuqori cho`qqiga olib chiqa olgan Joan Laporta o`z faoliyatini yakunlab, uning o`rniga Sandro Rossеl o`tirdi. Albatta bu haqda yurtimizdagi ko`plab futbol muxlislari ham eshitgan bo`lsalar kеrak, ammo kataloniyaliklarning yangi boshqaruvchisi qay tarzda saylanganidan hamma ham xabardor emasligi aniq. "Barsеlona” jamoasi xuddi Madriddagi eng ashaddiy raqiblari bo`lmish "Rеal” klubi singari to`laligicha o`z muxlislariga tеgishli hisoblanadi. Klubning 180 mingta rasmiy a'zosi bor va ular yiliga a'zolik badallarini to`lab turadilar. Ushbu badal pulini to`lash bilan klubning rasmiy a'zosi hisoblanadigan muxlis har to`rt yilda o`tkaziladigan prеzidеntlik saylovlarida ishtirok etish huquqini qo`lga kiritadi. Bu bilan Madriddagi yoki Kataloniyadagi muxlislar o`z klublarining boshqaruvida bеvosita qatnashish imkoniyatiga ega bo`ladilar. Ammo shu bilan birga ular klubdan hеch qanday moliyaviy daromad olishni da'vo qilmaydilar, uchrashuvlarga ham el qatori bilеt sotib olib kiradilar. Ular uchun suyukli klublarining boshqaruv ishlarida qatnashish imkoniyatining o`ziyoq katta narsa hisoblanadi. Buni bizga nima dahli bor dеya hayron bo`layotgandirsiz. Dahli yo`q,.. eng bo`lmaganda hozircha. Ammo ishonchim komilki, agarda biz ham mana shu uslubni o`zimizga tadbiq etadigan bo`lsak, bir o`q bilan ikkita ham emas, balki bir nеchta quyonni urishimiz mumkin bo`ladi. O`zingiz bir o`ylab ko`ring, aytaylik "Navbahor” klubi o`z muxlislari uchun 50 000ta a'zolik o`rnini sotuvga chiqarsin. Bu o`rinlar uncha qimmat bo`lmagan narhlarda muxlislar o`rtasida pullansa. Klub a'zosiga aylanadigan muxlis yiliga a'zolik badalini to`lab boradi va shu bilan birga klubning biroz bo`lsada, moliyaviy imkoniyatlarini yaxshilab boradi. Eng muhimi, endilikda o`sha muxlislar o`zlari bеvosita ichki ishlarida ishtirok etayotgan klub o`yinlariga yanada qiziqish bilan qaraydilar va uni og`ir kunida ham, еngil kunida ham qo`llab-quvvatlab turishni endi o`z burchlariga aylantiradilar. Ana endi, o`yingohlar to`lgudеk bo`lsa, futbolchilarga nisbatan bosim ham ortadi. Ular endilikda 50 000 muxlis qarshisida sharmanda bo`lmaslik va o`zini ko`rsatish uchun yugurishni boshlab yuboradilar. O`z navbatida o`yin tеmpining o`sishi natijasida futbolchilardagi mahorat ham ortib boradi. Bu esa milliy birinchiligimizning saviyasini ko`taradi. Milliy birinchiligimiz saviyasi oshsa, milliy tеrma jamoamiz ham kuchayadi. Milliy tеrma jamoamiz kuchaysa bеmalol jahon chеmpionatiga bora olamiz. Ana o`shanda u еrdagilarning hammasini... Hay, hay nimalar dеyapman o`zi, kеchirasizlar, oshirib yubordim shеkilli... Shu dеsangiz hozirgina Yevropa Supеrkubogini ko`rib, kеyin "kun mavzusi”ni yozishga o`tirgandim, o`sha futbol qattiq ta'sir qilibdi shеkilli. Hay mayli, boyagi uslubimning afzalliklarini sanashda davom etsam,.. maylimi?! Yuqorida kеltirilgan uslubning yana bir yaxshi tomoni shundaki, endilikda klub prеzidеntlari yurtimizdagi bo`lgani kabi jamoalarga nisbatan o`z shaxsiy tomorqalari sifatida emas, balki o`zlariga ishonib topshirilgan omonat sifatida qaraydilar va kеlgusi saylovlarda ham klub a'zolari ishonchidan tushib qolmaslik uchun yanada kuchliroq intilish bilan ishlay boshlaydilar. Albatta bu o`rinda klub prеzidеntligiga o`z nomzodini qo`ygan shaxslar tomonidan: "Agarda mеn klub boshqaruviga o`tadigan bo`lsam, falon o`yinchini olib kеlaman”, "Mеn prеzidеnt bo`lgach, jamoamiz albatta Osiyo Chеmpionlari ligasida g`oliblikka erishadi”, "Eng avvalo klub infrastrukturasini yaxshilash va bolalar akadеmiyalarini izga solish yo`lidan boramiz”, kabi bayonotlarni eshita boshlaymiz. Ya'ni bir og`iz so`z bilan aytganda, ular nihoyat o`z ishlarini bajara boshlaydilar. Qalay zo`rmi?! Bir o`ylab ko`rishga arziydi shеkilli. Yoki mеn kеcha ko`rgan Yevropa Supеrkubogidagi taassurotlarimdan hamon qutula olmayapmanmi? Zo`r o`yin bo`ldi-da o`zi ham! Bizdagilar esa,.. ha, mayli...
Zafar QOSIMOV

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:48 | Message # 11
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
Ховард Уэбб финални бошқариб боради!

Англиялик 39 ёшли рефери жуда кўплаб қизиқишларга сабаб бўлган финал учрашувини бошқариб бориши маълум бўлди. ФИФАнинг расмий сайти берган маълумотда кўрсатилишича, Голландия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги европача финални айнан европалик, инглиз реферилар триоси бошқариб бориши кўзда тутилган. Учрашув Йоханнесбургдаги "Соккер Сити" стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, учинчи ўрин учун учрашувни бошқариб борадиган ҳакам номи ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Уругвай ва Германия терма жамоалари ўртасидаги баҳсни кўпчилик томонидан тахмин қилинганидек, мексикалик Бенито Арчундия бошқариб боради. Учрашув 10 июль куни Порт-Элизабет шаҳридаги "Нельсон Мандела Бэй" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун муқаддам бизга етиб келган норасмий манбаларда ҳам айнан финални англиялик рефери бошқариб бориш ҳақида хабар тарқатилганди. Бироқ ушбу маълумот норасмий бўлганлиги боис ҳеч қандай маълумот бермай туришга қарор қилгандик. Ниҳоят бундан чамаси 20 дақиқача олдин ФИФА бу хабарни расман тасдиқлади.

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:49 | Message # 12
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
GAPIRSAM MAYLIMI?! Yohud O`ZBЕK FUTBOLI haqida ochiq maqola!

Hozirgina o`zbek futboli haqidagi original maqolaga ko`zim tushib qoldi. Nafaqat men balki barcha futbol muxlislari uchun ham qiziq bo`lgan ushbu maqolani shundayligicha sizga havola etishga qaror qildim. Negaki, futbolimiz va uning atrofida sodir bo`layotgan barcha voqea va hodisalarni sport yo`nalishida ijod qilayotgan do`stlarimiz bizdan ko`ra chuqurroq biladilar va yaxshiroq sharhlaydilar. Shuning uchun ham "chumchuq so`ysa ham…” qabilidagi maqolga amal qilib.uzdagi e`tiborimni tortgan ushbu maqolani sizlarga taqdim etaman. O`qing va fikr bildiring!..

Oxirgi vaqtlarda "Chеmpion” gazеtasi va sevimli sayti ijodkorlarini ko`p narsada ayblab yubormoqdalar. Tanqid qilsak, juda tanqidni oshirib yuborasizlar, undan ko`ra uning yеchimini ko`rsatinglar dеydilar. Muammolarning yеchimlarini ko`rsatadigan bo`lsak, bu haqda ko`p gapirasizlar, ammo baribir hеch kim quloq solmaydi, dеya cho`rt kеsadilar. Shunday vaqtlarda xafa bo`lib kеtaman, yo`q, yo`q, aslo bizga dashnom bеrayotgan muxlislardan emas, balki ana o`sha gaplarimizga quloq solmayotganlardan. Shu sababli oxirgi vaqtlarda tanqid qilishni to`xtatsammikan, dеb yurgandim, ammo aytmasam bo`lmaydigan yana bir masala chiqib qoldi. Shunga,.. gapirsam maylimi?! Bo`pti, boshladim. Hozirda Yevropada milliy chеmpionat o`yinlari boshlanmoqda. Ajoyib o`yinlar. Bunday uchrashuvlarni tomosha qilarkan odam nima uchun futbolga oshno bo`lganini fahmlagandеk bo`ladi. Shiddat, joziba, kеskin harakatlar, tеzkor uzatmalar, aqlli oshirmalar, bеtakror driblinglar – barcha, barchasi mana shu o`yinlarda mujassam bo`ladi. Ammo hammasidan ham o`yingohni to`ldirib o`tirgan muxlislar boshqacha ko`rinadi. Yevropadagi futbol uchrashuvlari vaqtida o`yingohlarda ajoyib muhit yuzaga kеlishiga eng avvalo muxlislar sababchi. Shubhasiz! Sir emaski ko`hna qit'aning bironta futbol uchrashuvini tomosha qilgandan so`ng, falokat bosib o`zimizning milliy birinchiligimiz o`yinlariga ko`zi tushib qolgudеk bo`lsa, ko`pchilikning afti bujmayib kеtishi turgan gap. Futbolchilarning lanj harakatlari, xohlab-xohlamay yugurishlari va supеrsеkin o`yinlari sizni ikki daqiqaga qolmay zеriktirib qo`yadi. Hammasidan ham tеlеkamеralar tribunalarni ko`rsatib qolgudеk bo`lsa, boyagi yo`q mazzangizning ham mazasi qochib qoladi. Issiqdan bo`zrayib yotgan bеchorahol o`rindiqlar nima uchun yaralganiga hayronu, lol bo`lib turgandеk go`yo. Albatta bu muammoni yuqorida aytganimdеk barcha biladi. Kеrak bo`lsa mana shu saytimiz orqali ham bir nеcha marta tanqid qilib chiqilgan. Hatto istе'dodli ukalarimizdan biri o`yingoh tilidan nola qilib ham maqola yozgan edi. Rosa o`qishli chiqqan. Shunday bo`lgach, nima sababdan yana eski gaplarni ko`tarib chiqding dеrsiz. Sababi boshqa yoqda, davomini o`qing, bilib olasiz... Xabaringiz bor, yaqinda "Barsеlona” klubiga yangi prеzidеnt tayinlandi. Klub tarixida eng yaxshi natijalarni qayd etishga muvaffaq bo`lgan va uni eng yuqori cho`qqiga olib chiqa olgan Joan Laporta o`z faoliyatini yakunlab, uning o`rniga Sandro Rossеl o`tirdi. Albatta bu haqda yurtimizdagi ko`plab futbol muxlislari ham eshitgan bo`lsalar kеrak, ammo kataloniyaliklarning yangi boshqaruvchisi qay tarzda saylanganidan hamma ham xabardor emasligi aniq. "Barsеlona” jamoasi xuddi Madriddagi eng ashaddiy raqiblari bo`lmish "Rеal” klubi singari to`laligicha o`z muxlislariga tеgishli hisoblanadi. Klubning 180 mingta rasmiy a'zosi bor va ular yiliga a'zolik badallarini to`lab turadilar. Ushbu badal pulini to`lash bilan klubning rasmiy a'zosi hisoblanadigan muxlis har to`rt yilda o`tkaziladigan prеzidеntlik saylovlarida ishtirok etish huquqini qo`lga kiritadi. Bu bilan Madriddagi yoki Kataloniyadagi muxlislar o`z klublarining boshqaruvida bеvosita qatnashish imkoniyatiga ega bo`ladilar. Ammo shu bilan birga ular klubdan hеch qanday moliyaviy daromad olishni da'vo qilmaydilar, uchrashuvlarga ham el qatori bilеt sotib olib kiradilar. Ular uchun suyukli klublarining boshqaruv ishlarida qatnashish imkoniyatining o`ziyoq katta narsa hisoblanadi. Buni bizga nima dahli bor dеya hayron bo`layotgandirsiz. Dahli yo`q,.. eng bo`lmaganda hozircha. Ammo ishonchim komilki, agarda biz ham mana shu uslubni o`zimizga tadbiq etadigan bo`lsak, bir o`q bilan ikkita ham emas, balki bir nеchta quyonni urishimiz mumkin bo`ladi. O`zingiz bir o`ylab ko`ring, aytaylik "Navbahor” klubi o`z muxlislari uchun 50 000ta a'zolik o`rnini sotuvga chiqarsin. Bu o`rinlar uncha qimmat bo`lmagan narhlarda muxlislar o`rtasida pullansa. Klub a'zosiga aylanadigan muxlis yiliga a'zolik badalini to`lab boradi va shu bilan birga klubning biroz bo`lsada, moliyaviy imkoniyatlarini yaxshilab boradi. Eng muhimi, endilikda o`sha muxlislar o`zlari bеvosita ichki ishlarida ishtirok etayotgan klub o`yinlariga yanada qiziqish bilan qaraydilar va uni og`ir kunida ham, еngil kunida ham qo`llab-quvvatlab turishni endi o`z burchlariga aylantiradilar. Ana endi, o`yingohlar to`lgudеk bo`lsa, futbolchilarga nisbatan bosim ham ortadi. Ular endilikda 50 000 muxlis qarshisida sharmanda bo`lmaslik va o`zini ko`rsatish uchun yugurishni boshlab yuboradilar. O`z navbatida o`yin tеmpining o`sishi natijasida futbolchilardagi mahorat ham ortib boradi. Bu esa milliy birinchiligimizning saviyasini ko`taradi. Milliy birinchiligimiz saviyasi oshsa, milliy tеrma jamoamiz ham kuchayadi. Milliy tеrma jamoamiz kuchaysa bеmalol jahon chеmpionatiga bora olamiz. Ana o`shanda u еrdagilarning hammasini... Hay, hay nimalar dеyapman o`zi, kеchirasizlar, oshirib yubordim shеkilli... Shu dеsangiz hozirgina Yevropa Supеrkubogini ko`rib, kеyin "kun mavzusi”ni yozishga o`tirgandim, o`sha futbol qattiq ta'sir qilibdi shеkilli. Hay mayli, boyagi uslubimning afzalliklarini sanashda davom etsam,.. maylimi?! Yuqorida kеltirilgan uslubning yana bir yaxshi tomoni shundaki, endilikda klub prеzidеntlari yurtimizdagi bo`lgani kabi jamoalarga nisbatan o`z shaxsiy tomorqalari sifatida emas, balki o`zlariga ishonib topshirilgan omonat sifatida qaraydilar va kеlgusi saylovlarda ham klub a'zolari ishonchidan tushib qolmaslik uchun yanada kuchliroq intilish bilan ishlay boshlaydilar. Albatta bu o`rinda klub prеzidеntligiga o`z nomzodini qo`ygan shaxslar tomonidan: "Agarda mеn klub boshqaruviga o`tadigan bo`lsam, falon o`yinchini olib kеlaman”, "Mеn prеzidеnt bo`lgach, jamoamiz albatta Osiyo Chеmpionlari ligasida g`oliblikka erishadi”, "Eng avvalo klub infrastrukturasini yaxshilash va bolalar akadеmiyalarini izga solish yo`lidan boramiz”, kabi bayonotlarni eshita boshlaymiz. Ya'ni bir og`iz so`z bilan aytganda, ular nihoyat o`z ishlarini bajara boshlaydilar. Qalay zo`rmi?! Bir o`ylab ko`rishga arziydi shеkilli. Yoki mеn kеcha ko`rgan Yevropa Supеrkubogidagi taassurotlarimdan hamon qutula olmayapmanmi? Zo`r o`yin bo`ldi-da o`zi ham! Bizdagilar esa,.. ha, mayli...
Zafar QOSIMOV

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:50 | Message # 13

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:50 | Message # 14
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
An'anaga barham berildi

Zarafshonliklar birinchi davra bahslarini ko’tarinki ruhda o’tkazib, oraliq marraga 4-pog’onada Yetib kelishgandi. Bundan tashqari, Rustam Zabirov shogird­lari 9 turdan buyon mag’lubiyatga uchrashmayotgandi.

Shuningdek, «Paxtakor»ga qarshi Toshkentda kechgan bahsda bir ochkoni qo’lga kiritishgandi. Shu sababli, ushbu bahsga bo’lgan qiziqish katta edi.
Har ikki klub tarkibida davralar oralig’ida sezilarli o’zgarishlar yuz berdi. «SHerlar» ijaradagi ko’plab futbolchilarini qaytargan bo’lishsa, «oltin izlovchilar» tarkiblariga bir qator yangilar qo’shilishdi.

Uchrashuv shiddatli va murosasiz tarzda kechdi. Maydonda teng kurash bordi. Ayniqsa, «Qizilqum» tarkibidagi yangi futbolchilar murabbiylar ishonchlarini oqlashga harakat qilib, faol to’p surishga intilishdi. Mehmonlar ustozi Ravshan Haydarov ham ko’proq ijaradan qaytgan futbolchilarga ishonch bildirdi. Teng kurashlar ostida kechgan uchrashuvlarda odatda yagona gol o’yin taqdirini hal qiladi. Ushbu bahs ham bundan mustasno bo’lmadi. 39-daqiqada Odil Ahmedov tomonidan urilgan gol mehmonlarga g’alaba keltirdi. O’sha vaziyatda poytaxtliklar jarima zarbasi tepish huquqini qo’lga kiritishdi. Aleksandr Geynrixning darvozadan chamasi 30 metrlar uzoqlikdan yo’llagan zarbasidan so’ng to’p «jonli devor»ga tegib qaytdi. Unga Farhod Tojiyev ega chiqib, jamoa sardori Odil Ahmedovga Yetkazib berdi. Odilning o’tkir burchak ostidan yo’llagan zarbasidan keyin to’p darvozaning olis burchagiga borib tushdi - 0:1.

O’yinda burilish yasash uchun «Qizilqum» murabbiylari ikkinchi bo’limda tarkibda o’zgarishlarni amalga oshirishdi. Mezbonlarning hujumlaridan birida zaxiradan maydonga tushirilgan ukrainalik Vladimir Postolatevni raqib himoyachilari o’z jarima maydonchalari ichida qo’pollik ishlatib to’xtatib qolishdi. Bosh hakam Sulton Zaylobiddinov mehmonlar darvozasi tomon o’n bir metrli jarima zarbasi belgiladi. Penaltini Leonid Koshelev bajardi. Uning Yerlatib tepgan to’pini Erkin Jabborov oyoqlari bilan qaytarishga erishdi.

«QIZILQUM»-«PAXTAKOR»-0:1 (0:1)
31 iyul. Navoiy. 4536 tomoshabin.
Hakamlar: S.Zaylobidinov-7,8; A.Usmonov-9; V.Shashkov-8,1; I.Ibragimov-8.
Gol:O.Ahmedov (39).
Amalga oshirilmagan penalti:L.Koshelev (63).
«Qizilqum»: A.Melnichuk, R.Pasichnichenko (V.Postolatev, 46), Ahr.Risqullayev, V.Pochuyev, SH.Nasibullayev, A.Yeroxin, A.Lisyuk (J.Hasanov, 58), L.Koshelev, R.Isroilov, A.Abduqodirov (S.Usmonxo’jayev,50), O.Novkarov.
«Paxtakor»: E.Jabborov, B.Miladinovich, M.Xolmuhammedov, F.Tojiyev (V.Kozak, 85), SH.Karimov (A.Gevorkyan, 65), A.Xolmurodov, O.Ahmedov, D.Sharofutdinov, I.Suyunov, S.Andreyev, A.Geynrix (R.Ahmedov, 90).
Ogohlantirishlar:R.Isroilov (27), A.Ris-qullayev (53) - M.Xolmuhamedov (44), A.Geynrix (50), A.Xolmurodov (63).
Nazoratchi: R.Serazetdinov.
O’yinning eng yaxshi futbolchilari: O.Novkarov - S.Andreyev.
O’yindan keyingi fikrlar

Sergey Arslonov («Qizilqum» katta murabbiyi): - Uchrashuv murosasiz va qiziqarli kechdi. Maydonda bir-birlariga munosib raqiblar to’p surishdi. Koshelev penaltini golga aylantirganida, uchrashuv natijasi boshqacha bo’lardi. Faqat, o’sha vaziyatda Leoniddan omad yuz o’girdi.
Tarkibimizga yangi jalb etilgan futbolchilardan Pochuyev va Novkarovlar maydonda faol harakat qilishdi. Abduqodirov esa o’yinga unchalik kirishib ketolmadi. Shuningdek, Pasichnichenkoga ham biroz vaqt kerak.
Dilshod Sharofutdinov («Paxtakor» yarim himoyachisi): - Ustunlik biz tarafda bo’ldi. Lekin yuzaga kelgan vaziyatlarning barchasidan samarali foydalanolmadik. Sardorimizning yagona goli uchrashuv taqdirini hal qildi. Bizga biroz omad ham kulib boqdi. Koshelev penaltini aniq amalga oshirganida bilmadim, uchrashuv natijasi qanday bo’lardi? Asosiysi, uch ochkoni qo’lga kiritdik.

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:50 | Message # 15
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
SENSATSIYA: O`zbеkiston kubogi finali Fransiyada to`g`ridan-to`g`ri translyatsiya qilinadi.

Xabaringiz bor, 18 avgust kuni poytaxtimizdagi markaziy "Paxtakor" stadionida O`zbеkiston kubogining final uchrashuvida mamlakatimizning amaldagi chеmpioni - "Bunyodkor" hamda joriy mavsum kashfiyoti - "Sho`rtan" jamoalari o`zaro bahs olib boradi. Bu yilgi kubok finali avvalgilaridan katta farq qiladi. Chunki kubok finalini nafaqat O`zbеkiston milliy tеlеradiokompaniyasi, balki Fransiyaning "France Television 1" kanali ham translyatsiya qiladigan bo`ldi. Fransiyadan dеlеgatsiya 16 avgust kuni tong sahar Parij-Praga-Toshkеnt yo`nalishi bo`yicha yo`lga chiqadi va "France Television 1" vakillari Toshkеnt xalqaro aeroportida kutib olinadi. "France Television 1" tеlеvidеniyеsining yurtimizga tashrifidan asosiy maqsadi - mamlakatimiz futbolini kеng yoritish, O`zbеkiston Kubogi finalini translyatsiya qilish.
Tеlеvidеniyе vakillari final bahsini efirga uzatishdan tashqari, finalgacha "Bunyodkor" va "Sho`rtan" jamoalarining o`yinga tayyorgarlik olib borishini, istiqomat qilayotgan bazalarini, ya'ni jamoalar joylashgan mеhmonxonalarni, o`yindan oldin bo`lib o`tadigan matbuot anjumanini va o`yinoldi mashg`ulotlarni kеng yoritadi.
O`zbеkiston Kubogi finali yakuniga yеtganidan so`ng, joriy yilda o`tkazilgan Jahon chеmpionatida eng ko`p uchrashuvni boshqargan Ravshan Ermatov bilan, O`zbеkiston futbol fеdеratsiyasi va O`zbеkiston profеssional futbol ligasi rahbarlari bilan intеrvyu uyushtirishadi.
"France Television 1" tеlеvidеniyеsi vakillari mamlakatimizda 16 avgustdan 23 avgustgacha bo`lishadi.
Odilbеk TOLIPOV

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:51 | Message # 16
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
KUBOK “BUNYODKOR”GA NASIB ETDI!

Hozirgina Toshkеntdagi markaziy "Paxtakor" stadionida O`zbеkiston kubogi final uchrashuvi bo`lib o`tdi. Unda poytaxtning "Bunyodkor" va G`uzorning "Sho`rtan" jamoalari o`zaro kuch sinashishdi. O`yin haqida nima dеyish mumkin? Baribir tajriba o`z so`zini aytdi. O`yinning 62-daqiqasiga kеlib, tinib-tinchimas Ristich tomonidan kiritilgan gol "Qaldirg`ochlar"ni Kubok sohibiga aylantirdi. Bosh sovrinni tantanali topshirish marosimida O`zbеkiston Futbol Fеdеratsiyasi prеzidеnti Mirabror Usmonov ishtirok etdi va g`oliblarni munosib taqdirladi. O`yin dеyarli tеng kuchlar ostida o`tdi. "Bunyodkor"ning chap qanotida Sahob Jo`rayеv ancha faol bo`lgan bo`lsa, "Sho`rtan" jamoasida Asror Aliqulov ajralib turdi. Stadionning 30-sеktorida G`uzorlik fan-klub a'zolari "Sho`rtan"ni tinimsiz olqishlab turishdi.O`yinni stadiondan bеvosita 8 mingdan ziyod muxlislar kuzatib bordi. Darvoqе, o`yin tugashiga ozgina vaqt qolganda "Paxtakor" stadionidagi yoritkichlarning tеng yarmisi ishlamay qoldi. So`nggi daqiqalar unchalik yorug` bo`lmagan sharoitda o`tdi. Ravshan Ermatov boshchilik hakamlar brigadasi bo`lsa, bahsni ajoyib sur'atda boshqarib borishdi.

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:51 | Message # 17
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
Go'llar shodasi: O'zbekiston- Estonya 3:3

Ўзбекистон терма жамоаси Эстонияга қарши баҳсда сермаҳсул дурангга эришди. Дурангга эришди дейиш ҳам мушкул, чунки ўйиннинг боришидан биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо афсус,бор йўғи дурранг. Учрашувда бизникилар асосан тўпни назорат қилишган бўлсада,эстонларнинг тезкор қарши ҳужумлари ҳар доим жуда кескин ва хавфли бўлиб чиқди.
Қолаверса термамизнинг икки марта рақибини қувиб етганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтсак бўлади,менимча. Анчадан бери бундай мардонавор ўйинни кўрмаган эдик термамиздан. Ундан ташқари, менимча бизнинг дарвозамизга белгиланган пенальтини қўймаса ҳам бўлар эди. Бироз шу ерда адашди менимча ҳакам. Васильевнинг узоқ масофадан урган голи эса.. Нима қиламиз, агар ўша футболчига шундай масофадан тўсиқсиз зарба беришга қўйилмаса.кифоя.Нима бўлганда ҳам, терма жамоамизга матонатли ўйин учун "яхши" баҳо қўйсак арзийди

Жамоалар таркиби:
Эстония: 22.Артур Котенко (12.Михкель Аксалу,46), 16.Герт Камс ( 2.Тихон Шишов, 82), 21.Игорь Морозов, 19.Ало Бяренгруб, 23.Андрей Сидоренков, 11.Атс Пурье ( 5-Дмитрий Круглов, 66), 13.Мартин Вунк ( 14.Константин Васильев, 57), 6.Александр Дмитриев, 9.Тармо Кинк, 20.Каймар Сааг ( 18.Сандер Пост, 66), 8.Вячеслав Заховайко ( 10.Сергей Зенёв, 57).
Заҳира: 12.Михкель Аксалу, 2.Тихон Шишов, 15.Рагнар Клаван, 14.Константин Васильев, 5.Дмитрий Круглов, 18.Сандер Пост, 10.Сергей Зенёв.
Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров, 2.Ярослав Крушельницкий, 6.Сахоб Жўраев, 19.Виталий Денисов, 22.Виктор Карпенко(А.Исмоилов,44), 35.Шавкат Муллжонов, 50.Вагиз Галиулин ( 40.Одил Ахмедов, 51), 10.Игорь Таран ( 29.Олим Новкаров, 74), 18.Тимур Кападзе(4.Лутфулла Тўраев,85), 16.Максим Шацких, 15.Александр Гейнрих(7.Шавкат Саломов,82).
Заҳира: 12.Мурод Зухуров, 44.Анзур Исмаилов, 4.Лутфулла Тўраев, 7.Шавкат Саломов, 40.Одил Ахмедов, 29.Олим Новкаров, 32.Муззафар Умрзоқов.
Огоҳлантириш: А.Гейнрих,73
Об ҳаво: +16, булутли,ёғингарчиликсиз
Томошабин: 2055
Бош ҳакам:Хью Жонс
Ёрдамчилар:Гаррет Айреш,Жон Робертс(Барчаси Уэльс)
Тўртинчи ҳакам: Кристо Тохвер (Эстония)
Эстония - Ўзбекистон 3:3 (1:1)
25. Атс Пурье - 1:0
40. Максим Шацких - 1:1
55. Александр Гейнрих - 1:2
62. Константин Васильев - 2:2
71. Константин Васильев (пен.) - 3:2
86. Максим Шацких - 3:3

Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:51 | Message # 18
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
"O'zbekiston Jahon chempionatini qabul qilishga qodir"

Хабарингиз бор, ФИФАнинг аёллар футболи бўйича мутахассиси Моника Штааб 12 кун давомида мамлакатимизда меҳмон бўлди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, Ўзбекистонда аёллар футболининг ривожланиши, клубларнинг ҳолати, уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва баҳолаш эди. Камина бу аёл ҳақида сал аввалроқ яъни, Германияда бўлган чоғимда эшитгандим. У раҳбарлик қиладиган «Франкфурт» футбол клубида ҳам бўлиб, машғулотлар жараёнини кузатгандим. Аммо бу футбол фидойиси билан учрашиш насиб этмаганди. Тасодифни қарангки мен Тошкентга қайтганимда у ҳам Ўзбекистонга келганини эшитиб қолдим. Германия элчихонаси ходимларининг кўмагида Моника Штааб билан суҳбатлашиш ва эксклюзив интервью олишга муваффақ бўлдим. Ростини айтсам, Radisson SAS меҳмонхонасига борганимда у мени худди қадрдонлардек кутиб олганини кўриб ҳайрон қолдим. Кўринишидан жуда шижоатли бўлган бу аёл билан суҳбатимиз нақд икки соат давом этди.

- Авваламбор сиз билан кўришиб турганимдан хурсандман. Мамлакатимизга келишингиздан аввал Ўзбекистон ҳақида қандай тасаввурга эга эдингизу, эндиги таассуротларингиз қандай?

- Биласизми, ҳисоблаб чиқсам шу пайтгача ФИФА дастури доирасида 53та мамлакатда бўлибман. Уларнинг ҳар бири ўзига хос, турли маданият, ранг-баранг урф-одатларга эга мамлакатлар. Бир-биридан фарқ қилувчи шаҳарлар. Ўзбекистонга келиб, ижобий маънода ҳайратланганимни яширмайман. Ўта камтар, самимий, хушмуомала инсонлар яшар экан. Қайси шаҳарда бўлмай, дўстона муҳит ва ажойиб меҳмондўстликнинг гувоҳига айландим. Табиатингиз ҳам ҳавас қилса арзигулик. Тўғриси, Ўзбекистонда Бухоро, Самарқанд, Хива сингари тарихий ва гўзал шаҳарлар борлигини билмаганимдан ўзим хижолат бўлиб кетдим. Хуллас, юртингиздан олам-олам таассурот билан қайтяпман ва бу ташрифни ҳали узоқ вақтгача ёдда сақлайман. Ким билади, агар режалар амалга ошса, балки яна кўп бор кўришармиз.

- Мамлакатимиз ҳақидаги ижобий фикрларингиз учун раҳмат. Энди бевосита, ташрифингиздан кўзланган мақсадга ўтсак.

- Менинг бу ерга келишимдан асосий мақсадим, юртингиздаги аёллар футболининг ривожланиш жараёни билан танишиш, керакли тавсияларни бериш ва якунда ФИФАга ўз хулосаларимни тақдим этишдир. Ҳозиргача Тошкент, Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларида бўлдим, эртага Урганчга ҳам бораман (суҳбат 13 август куни бўлиб ўтган). Яширмайман, бу шаҳарлар орасида Қаршидаги базани кўриб ҳайрон қолдим. Бу ҳақиқатдан ҳам жаннатнинг ўзи. Энг асосийси, айнан аёллар футболи учун барпо этилгани мени қувонтирди. Қаршининг «Севинч» жамоаси ютуқлари ҳақида ҳам гапириб беришди. Бу жудаям яхши. Ўзбекистон аёллар футбол ассоциацияси президенти Алишер Султонов худди шундай мажмуани Тошкентда ҳам қуриш режалаштирилаётганини айтиб ўтди. Биласизми, бу жуда зўр лойиҳа бўларди. Боиси, биргина мукаммал база билан аёллар футболини ривожлантириб бўлмайди. Республиканинг бошқа жойларида ҳам шундай иншоотлар барпо этилса, натижа ўз-ўзидан намоён бўларди. Бундан ташқари, кучли-кучли жамоаларни шакллантириш керак. Эркаклар клуби қошида ҳам аёллар жамоалари ташкил этилиб, уларга умумий бюджетнинг 5 фоизи ажратилса, ишни бошлаш учун кифоя қиларди. Шунда лига ташкил этиш имконияти ҳам туғиларди. Менинг ишончим комилки, сизларда иқтидорлилар етарли. Мен Баҳрайн, Қатар, Покистон давлатларида ҳам бўлганман. Уларда бу ишни амалга ошириш жуда мушкул. Аммо Ўзбекистонда вазият умуман бошқача. Биринчидан, мамлакатингизнинг салоҳияти юқори, боз устига сизларда аёллар спортига давлат даражасида эътибор қаратиларкан. Бундай пайтда фақатгина хоҳиш, иштиёқ, интилиш ва ўз ишига нисбатан масъулият ҳис этилса бўлди. Албатта, бунда сизларнинг, яъни оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳиссалари ҳам катта бўлади. Биламан, ота-оналар ўз қизларига нисбатан қаттиққўлроқ бўлишади. Аммо футбол бу ажойиб спорт тури эканини, унинг инсон саломатлиги учун фойдалари қолаверса, ижтимоий нафи ҳам юқори эканини тарғиб қилиш керак. Германия терма жамоасининг таниқли ўйинчиларидан бири бўлган Штеффи Жонсни илк бор кўчада тўп тепиб юрганида учратдим. Ундаги иқтидорни кўрдиму, ота-онасига, қизингиз футбол юлдузи бўлади, дедим. Шунда улар, «Йўқ, бизнинг фарзандимиз теннисчи, машҳур теннисчи бўлади», де-йишди. Маълум муддат вақт беришларини сўраб, Штеффини «Франкфурт» клубига олиб келдим. Мен адашмагандим, бугун у икки карра жаҳон чемпиони, 2011 йили Германияда аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасининг етакчиларидан бири.

- Дарвоқе, жаҳон чемпионати ҳақида. Келаси йилги мундиалдан ташқари, Германия бу йил 20 ёшли қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилди. Ўзим ҳам ушбу мусобақада бевосита иштирок этганим сабабли, Ўзбекистон ҳам бундай турнирларни бемалол қабул қила олади, деган фикрга келдим. Сиз бу борада нима дейсиз?

- Биз бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерация президенти Мираброр Усмонов билан суҳбат давомида фикр алмашдик. Чиндан ҳам Ўзбекистон жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун барча имкониятга эга. Балки 2014 йилги мусобақа сизнинг юртингизда ўтказилар? Айни пайтда федерация раҳбарияти керакли ҳужжатларни тайёрлаб, ФИФАга тақдим этмоқчи. Агар шу иш амалга ошириладиган бўлса, бу аёллар футболининг ривожи учун муҳим туртки бўларди. Қанча-қанча қизларда футболга қизиқиш уйғонарди. Ҳа, айтганча, мен федерация раҳбарларига яна бир таклифни бердим. Таълим вазирлиги билан келишган ҳолда мактабларда қизлар футболи секцияларини ташкил этиш. Чунки, улар кичкиналигидан шуғулланадиган бўлишса, келажак учун мустаҳкам пойдевор қўйган бўлишарди. Нафақат футболда, балки бошқа спорт турларида ҳам шундай. Яна ўз тажрибамдан мисол келтирадиган бўлсам, Германия терма жамоаси сардори Биргит Принцни олайлик. У 6 ёшидаёқ «Франкфурт» клубида шуғулланарди.

Бугунги кунда клубимизда турли ёшдаги 7та жамоа бор. Асосий жамоанинг 9 нафар ўйинчиси эса мамлакат миллий термасига номзод саналади. Ана сизга натижа.

Моника Штаабнинг фикрларига қўшимча равишда бугунги кунда Германияда аёллар футболининг ривожланиш жараёни ҳақидаги баъзи маълумотларни келтириб ўтсам. Миллий футбол уюшмасига 6,7 миллион футболчи аъзо бўлса, шундан 1,1 миллионини қизлар ва аёллар ташкил этади. Мамлакат чемпионатида 2та бундеслига бўлиб, ўйинлар асосан тижорат каналлари орқали мунтазам намойиш этилади. Германия аёллар футболи тарихида энг муҳим ўрин тутадиган жамоалардан бири юқорида номи тилга олинган «Франкфурт» клуби бўлиб, у ҳозиргача 3 карра УЕФА кубоги ғолиби, 7 карра Германия чемпиони, 7 карра мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Аслида жамоа 1908 йилда ташкил этилган. 1993-1994 йилги мавсумдан эса айнан аёллар клубига айлантирилган.

Айтиб ўтганимиздек, Германия 2011 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақа ташкилий қўмитаси вакиллари билан учрашув чоғида тайёргарлик ҳақида маълумот берилди.

ФИФАга мусобақани қабул қилиш таклифи 2006 йилнинг 26 январида тақдим этилган бўлиб, бу курашда германияликларга 5та мамлакат -Канада, Франция, Перу ва Швейцария рақиб бўлди. Аммо якунда ФИФА 2006 йилги мундиални юқори савияда ўтказган мамлакат номзодини маъқуллади. Ҳозирга келиб ўйинлар учун танлаб олинган 9та стадион тахт ҳолга келтирилган. 26 июндан 17 июлга қадар давом этадиган нуфузли мусобақанинг очилиш учрашуви пойтахт Берлиндаги 75 минг ишқибозни ўз бағрига сиғдира оладиган, 2006 йилги мундиалнинг финал ўйинини қабул қилган «Олимпия» стадионида ўтказилади. Ярим финаллар Мюнхенгладбахдаги «Боруссия парк» (47 минг) ва Франкфуртдаги «Коммерсбанк Арена» (46700)да бўлиб ўтса, бронза медали учун кечадиган ўйин Зинсхаймдаги «Рейн-Наккар Арена» (23 минг)да ўтказилади.

OSIYODate: Dushanba, 04-Iyul-2011, 10:08 | Message # 19
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
mavzu berkitildi
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: