RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
uzbek fudbool yangliklari
Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:51 | Message # 16
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
KUBOK “BUNYODKOR”GA NASIB ETDI!

Hozirgina Toshkеntdagi markaziy "Paxtakor" stadionida O`zbеkiston kubogi final uchrashuvi bo`lib o`tdi. Unda poytaxtning "Bunyodkor" va G`uzorning "Sho`rtan" jamoalari o`zaro kuch sinashishdi. O`yin haqida nima dеyish mumkin? Baribir tajriba o`z so`zini aytdi. O`yinning 62-daqiqasiga kеlib, tinib-tinchimas Ristich tomonidan kiritilgan gol "Qaldirg`ochlar"ni Kubok sohibiga aylantirdi. Bosh sovrinni tantanali topshirish marosimida O`zbеkiston Futbol Fеdеratsiyasi prеzidеnti Mirabror Usmonov ishtirok etdi va g`oliblarni munosib taqdirladi. O`yin dеyarli tеng kuchlar ostida o`tdi. "Bunyodkor"ning chap qanotida Sahob Jo`rayеv ancha faol bo`lgan bo`lsa, "Sho`rtan" jamoasida Asror Aliqulov ajralib turdi. Stadionning 30-sеktorida G`uzorlik fan-klub a'zolari "Sho`rtan"ni tinimsiz olqishlab turishdi.O`yinni stadiondan bеvosita 8 mingdan ziyod muxlislar kuzatib bordi. Darvoqе, o`yin tugashiga ozgina vaqt qolganda "Paxtakor" stadionidagi yoritkichlarning tеng yarmisi ishlamay qoldi. So`nggi daqiqalar unchalik yorug` bo`lmagan sharoitda o`tdi. Ravshan Ermatov boshchilik hakamlar brigadasi bo`lsa, bahsni ajoyib sur'atda boshqarib borishdi.


 
Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:51 | Message # 17
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
Go'llar shodasi: O'zbekiston- Estonya 3:3

Ўзбекистон терма жамоаси Эстонияга қарши баҳсда сермаҳсул дурангга эришди. Дурангга эришди дейиш ҳам мушкул, чунки ўйиннинг боришидан биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо афсус,бор йўғи дурранг. Учрашувда бизникилар асосан тўпни назорат қилишган бўлсада,эстонларнинг тезкор қарши ҳужумлари ҳар доим жуда кескин ва хавфли бўлиб чиқди.
Қолаверса термамизнинг икки марта рақибини қувиб етганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтсак бўлади,менимча. Анчадан бери бундай мардонавор ўйинни кўрмаган эдик термамиздан. Ундан ташқари, менимча бизнинг дарвозамизга белгиланган пенальтини қўймаса ҳам бўлар эди. Бироз шу ерда адашди менимча ҳакам. Васильевнинг узоқ масофадан урган голи эса.. Нима қиламиз, агар ўша футболчига шундай масофадан тўсиқсиз зарба беришга қўйилмаса.кифоя.Нима бўлганда ҳам, терма жамоамизга матонатли ўйин учун "яхши" баҳо қўйсак арзийди

Жамоалар таркиби:
Эстония: 22.Артур Котенко (12.Михкель Аксалу,46), 16.Герт Камс ( 2.Тихон Шишов, 82), 21.Игорь Морозов, 19.Ало Бяренгруб, 23.Андрей Сидоренков, 11.Атс Пурье ( 5-Дмитрий Круглов, 66), 13.Мартин Вунк ( 14.Константин Васильев, 57), 6.Александр Дмитриев, 9.Тармо Кинк, 20.Каймар Сааг ( 18.Сандер Пост, 66), 8.Вячеслав Заховайко ( 10.Сергей Зенёв, 57).
Заҳира: 12.Михкель Аксалу, 2.Тихон Шишов, 15.Рагнар Клаван, 14.Константин Васильев, 5.Дмитрий Круглов, 18.Сандер Пост, 10.Сергей Зенёв.
Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров, 2.Ярослав Крушельницкий, 6.Сахоб Жўраев, 19.Виталий Денисов, 22.Виктор Карпенко(А.Исмоилов,44), 35.Шавкат Муллжонов, 50.Вагиз Галиулин ( 40.Одил Ахмедов, 51), 10.Игорь Таран ( 29.Олим Новкаров, 74), 18.Тимур Кападзе(4.Лутфулла Тўраев,85), 16.Максим Шацких, 15.Александр Гейнрих(7.Шавкат Саломов,82).
Заҳира: 12.Мурод Зухуров, 44.Анзур Исмаилов, 4.Лутфулла Тўраев, 7.Шавкат Саломов, 40.Одил Ахмедов, 29.Олим Новкаров, 32.Муззафар Умрзоқов.
Огоҳлантириш: А.Гейнрих,73
Об ҳаво: +16, булутли,ёғингарчиликсиз
Томошабин: 2055
Бош ҳакам:Хью Жонс
Ёрдамчилар:Гаррет Айреш,Жон Робертс(Барчаси Уэльс)
Тўртинчи ҳакам: Кристо Тохвер (Эстония)
Эстония - Ўзбекистон 3:3 (1:1)
25. Атс Пурье - 1:0
40. Максим Шацких - 1:1
55. Александр Гейнрих - 1:2
62. Константин Васильев - 2:2
71. Константин Васильев (пен.) - 3:2
86. Максим Шацких - 3:3


 
Mirzo_91Date: Payshanba, 09-Sen-2010, 02:51 | Message # 18
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
"O'zbekiston Jahon chempionatini qabul qilishga qodir"

Хабарингиз бор, ФИФАнинг аёллар футболи бўйича мутахассиси Моника Штааб 12 кун давомида мамлакатимизда меҳмон бўлди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, Ўзбекистонда аёллар футболининг ривожланиши, клубларнинг ҳолати, уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва баҳолаш эди. Камина бу аёл ҳақида сал аввалроқ яъни, Германияда бўлган чоғимда эшитгандим. У раҳбарлик қиладиган «Франкфурт» футбол клубида ҳам бўлиб, машғулотлар жараёнини кузатгандим. Аммо бу футбол фидойиси билан учрашиш насиб этмаганди. Тасодифни қарангки мен Тошкентга қайтганимда у ҳам Ўзбекистонга келганини эшитиб қолдим. Германия элчихонаси ходимларининг кўмагида Моника Штааб билан суҳбатлашиш ва эксклюзив интервью олишга муваффақ бўлдим. Ростини айтсам, Radisson SAS меҳмонхонасига борганимда у мени худди қадрдонлардек кутиб олганини кўриб ҳайрон қолдим. Кўринишидан жуда шижоатли бўлган бу аёл билан суҳбатимиз нақд икки соат давом этди.

- Авваламбор сиз билан кўришиб турганимдан хурсандман. Мамлакатимизга келишингиздан аввал Ўзбекистон ҳақида қандай тасаввурга эга эдингизу, эндиги таассуротларингиз қандай?

- Биласизми, ҳисоблаб чиқсам шу пайтгача ФИФА дастури доирасида 53та мамлакатда бўлибман. Уларнинг ҳар бири ўзига хос, турли маданият, ранг-баранг урф-одатларга эга мамлакатлар. Бир-биридан фарқ қилувчи шаҳарлар. Ўзбекистонга келиб, ижобий маънода ҳайратланганимни яширмайман. Ўта камтар, самимий, хушмуомала инсонлар яшар экан. Қайси шаҳарда бўлмай, дўстона муҳит ва ажойиб меҳмондўстликнинг гувоҳига айландим. Табиатингиз ҳам ҳавас қилса арзигулик. Тўғриси, Ўзбекистонда Бухоро, Самарқанд, Хива сингари тарихий ва гўзал шаҳарлар борлигини билмаганимдан ўзим хижолат бўлиб кетдим. Хуллас, юртингиздан олам-олам таассурот билан қайтяпман ва бу ташрифни ҳали узоқ вақтгача ёдда сақлайман. Ким билади, агар режалар амалга ошса, балки яна кўп бор кўришармиз.

- Мамлакатимиз ҳақидаги ижобий фикрларингиз учун раҳмат. Энди бевосита, ташрифингиздан кўзланган мақсадга ўтсак.

- Менинг бу ерга келишимдан асосий мақсадим, юртингиздаги аёллар футболининг ривожланиш жараёни билан танишиш, керакли тавсияларни бериш ва якунда ФИФАга ўз хулосаларимни тақдим этишдир. Ҳозиргача Тошкент, Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларида бўлдим, эртага Урганчга ҳам бораман (суҳбат 13 август куни бўлиб ўтган). Яширмайман, бу шаҳарлар орасида Қаршидаги базани кўриб ҳайрон қолдим. Бу ҳақиқатдан ҳам жаннатнинг ўзи. Энг асосийси, айнан аёллар футболи учун барпо этилгани мени қувонтирди. Қаршининг «Севинч» жамоаси ютуқлари ҳақида ҳам гапириб беришди. Бу жудаям яхши. Ўзбекистон аёллар футбол ассоциацияси президенти Алишер Султонов худди шундай мажмуани Тошкентда ҳам қуриш режалаштирилаётганини айтиб ўтди. Биласизми, бу жуда зўр лойиҳа бўларди. Боиси, биргина мукаммал база билан аёллар футболини ривожлантириб бўлмайди. Республиканинг бошқа жойларида ҳам шундай иншоотлар барпо этилса, натижа ўз-ўзидан намоён бўларди. Бундан ташқари, кучли-кучли жамоаларни шакллантириш керак. Эркаклар клуби қошида ҳам аёллар жамоалари ташкил этилиб, уларга умумий бюджетнинг 5 фоизи ажратилса, ишни бошлаш учун кифоя қиларди. Шунда лига ташкил этиш имконияти ҳам туғиларди. Менинг ишончим комилки, сизларда иқтидорлилар етарли. Мен Баҳрайн, Қатар, Покистон давлатларида ҳам бўлганман. Уларда бу ишни амалга ошириш жуда мушкул. Аммо Ўзбекистонда вазият умуман бошқача. Биринчидан, мамлакатингизнинг салоҳияти юқори, боз устига сизларда аёллар спортига давлат даражасида эътибор қаратиларкан. Бундай пайтда фақатгина хоҳиш, иштиёқ, интилиш ва ўз ишига нисбатан масъулият ҳис этилса бўлди. Албатта, бунда сизларнинг, яъни оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳиссалари ҳам катта бўлади. Биламан, ота-оналар ўз қизларига нисбатан қаттиққўлроқ бўлишади. Аммо футбол бу ажойиб спорт тури эканини, унинг инсон саломатлиги учун фойдалари қолаверса, ижтимоий нафи ҳам юқори эканини тарғиб қилиш керак. Германия терма жамоасининг таниқли ўйинчиларидан бири бўлган Штеффи Жонсни илк бор кўчада тўп тепиб юрганида учратдим. Ундаги иқтидорни кўрдиму, ота-онасига, қизингиз футбол юлдузи бўлади, дедим. Шунда улар, «Йўқ, бизнинг фарзандимиз теннисчи, машҳур теннисчи бўлади», де-йишди. Маълум муддат вақт беришларини сўраб, Штеффини «Франкфурт» клубига олиб келдим. Мен адашмагандим, бугун у икки карра жаҳон чемпиони, 2011 йили Германияда аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасининг етакчиларидан бири.

- Дарвоқе, жаҳон чемпионати ҳақида. Келаси йилги мундиалдан ташқари, Германия бу йил 20 ёшли қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилди. Ўзим ҳам ушбу мусобақада бевосита иштирок этганим сабабли, Ўзбекистон ҳам бундай турнирларни бемалол қабул қила олади, деган фикрга келдим. Сиз бу борада нима дейсиз?

- Биз бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерация президенти Мираброр Усмонов билан суҳбат давомида фикр алмашдик. Чиндан ҳам Ўзбекистон жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун барча имкониятга эга. Балки 2014 йилги мусобақа сизнинг юртингизда ўтказилар? Айни пайтда федерация раҳбарияти керакли ҳужжатларни тайёрлаб, ФИФАга тақдим этмоқчи. Агар шу иш амалга ошириладиган бўлса, бу аёллар футболининг ривожи учун муҳим туртки бўларди. Қанча-қанча қизларда футболга қизиқиш уйғонарди. Ҳа, айтганча, мен федерация раҳбарларига яна бир таклифни бердим. Таълим вазирлиги билан келишган ҳолда мактабларда қизлар футболи секцияларини ташкил этиш. Чунки, улар кичкиналигидан шуғулланадиган бўлишса, келажак учун мустаҳкам пойдевор қўйган бўлишарди. Нафақат футболда, балки бошқа спорт турларида ҳам шундай. Яна ўз тажрибамдан мисол келтирадиган бўлсам, Германия терма жамоаси сардори Биргит Принцни олайлик. У 6 ёшидаёқ «Франкфурт» клубида шуғулланарди.

Бугунги кунда клубимизда турли ёшдаги 7та жамоа бор. Асосий жамоанинг 9 нафар ўйинчиси эса мамлакат миллий термасига номзод саналади. Ана сизга натижа.

Моника Штаабнинг фикрларига қўшимча равишда бугунги кунда Германияда аёллар футболининг ривожланиш жараёни ҳақидаги баъзи маълумотларни келтириб ўтсам. Миллий футбол уюшмасига 6,7 миллион футболчи аъзо бўлса, шундан 1,1 миллионини қизлар ва аёллар ташкил этади. Мамлакат чемпионатида 2та бундеслига бўлиб, ўйинлар асосан тижорат каналлари орқали мунтазам намойиш этилади. Германия аёллар футболи тарихида энг муҳим ўрин тутадиган жамоалардан бири юқорида номи тилга олинган «Франкфурт» клуби бўлиб, у ҳозиргача 3 карра УЕФА кубоги ғолиби, 7 карра Германия чемпиони, 7 карра мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Аслида жамоа 1908 йилда ташкил этилган. 1993-1994 йилги мавсумдан эса айнан аёллар клубига айлантирилган.

Айтиб ўтганимиздек, Германия 2011 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақа ташкилий қўмитаси вакиллари билан учрашув чоғида тайёргарлик ҳақида маълумот берилди.

ФИФАга мусобақани қабул қилиш таклифи 2006 йилнинг 26 январида тақдим этилган бўлиб, бу курашда германияликларга 5та мамлакат -Канада, Франция, Перу ва Швейцария рақиб бўлди. Аммо якунда ФИФА 2006 йилги мундиални юқори савияда ўтказган мамлакат номзодини маъқуллади. Ҳозирга келиб ўйинлар учун танлаб олинган 9та стадион тахт ҳолга келтирилган. 26 июндан 17 июлга қадар давом этадиган нуфузли мусобақанинг очилиш учрашуви пойтахт Берлиндаги 75 минг ишқибозни ўз бағрига сиғдира оладиган, 2006 йилги мундиалнинг финал ўйинини қабул қилган «Олимпия» стадионида ўтказилади. Ярим финаллар Мюнхенгладбахдаги «Боруссия парк» (47 минг) ва Франкфуртдаги «Коммерсбанк Арена» (46700)да бўлиб ўтса, бронза медали учун кечадиган ўйин Зинсхаймдаги «Рейн-Наккар Арена» (23 минг)да ўтказилади.


 
OSIYODate: Dushanba, 04-Iyul-2011, 10:08 | Message # 19
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
mavzu berkitildi
 
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: