PAYG'AMBARIMIZ (S.A.V) IZDOSHLARI.............
|
|
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 09:58 | Message # 1 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Assalamu alaykum wr wb! Ushbu mavzuda Payg'ambarimiz (sav) izdoshlari, Islomning haqiqiy farzandlari haqida hayotiy voqealar berib boriladi InshaAlloh!
САЙИД ИБН ОМИР АЛ-ЖУМАХИЙ
Сайид ибн Омир дунё эвазига охиратини сотиб олган, Аллох ва у зотнинг расулни хамма нарсадан афзал билган кишидир. Тарихчилар сўзидан
Мухаммад алайхиссаломнинг хиёнат оркали кўлга туширилган -асхобларидан бири Хубайб ибн Адийнинг катл маросимини томоша килиш учун Курайш зодагонларининг чорлови билан Макканинг ташкарисидаги жазо майдонига лак-лак одам тўпланди. Улар орасида Сайид ибн Омир ал-Жумахий исмли ўспирин хам бор эди. Унинг тўлиб-тошган йигитлик куч-куввати елкалари билан одамларнинг сафларини ёриб ўтиб, маросимни бошкараётган Абу Суфён ибн Харб, Сафвон ибн Умайя ва бошка Курайш оксоколлари каторидан ўрин эгаллаш, кишанланган асирнинг хар бир харакатини яккол кузатши имкониятини яратди. Оломоннинг нияти битта эди: асирни катл этиб, аввало Мухаммад алайхиссаломга азият етказиш ва шу билан бирга Бадрда берилган курбонлар учун ўч олиш. Жангда мушрик эрларини йўкотган аёллару оталаридан жудо бўлган болалар шу илинжда кўлларини силкитанча сахобани ўлим майдонига хайдаб келардилар. Халойик асир ортидан катл учун хозирлаб кўйилган маконга етиб келгач, Сайид ибн Омир ал-Жумахий узун коматини чўзиб, катлгохда турган Хубайбга назар солди ва хотин-халажнинг кий-чуви остида унинг хотаржам, жарангдор товушини эшитди: - Агар лозим топсангиз. ўлимим олдидан икки ракаат намоз ўкиб олишимга рухсат беринг. Сайид асирга бокди. У Каъба тарафга юзланиб, ўлимидан олдинга сўнгга тилаги — намозни адо киларди. Накадар гўзал ибодат эди бу икки ракаат намоз! Хубайб намозни тугатгач, кавм оксоколларига карата: - Худо хакки, агар мени ўлимдан кўркканидан сусткаштлик киляпти, деб ўйламаганингазда эди, намозимни яна бир оз чўзган бўлардим, — деди, Сўнг жаллоддар уни мусла (тирик инсон ёки хайвон-нинг аъзоларини кесиб олиш) килишга киришишди. Жасадидан кетма-кет гўшт бўлакларини узиб олишаркан, сўра-шарди: - Хойнахой, хозир ўзинг нажот топиб кетсанг-у, лекин «менинг ўрнимда Мухаммад бўлса эди», деб тургандирсан?! У эса кип-кизил конга беланганча жавоб берарди: - Худо хакки, мен бола-чакам билан тинч-омон бўлсаму бунинг эвазига Мухаммадга битта зирапча кирса — асло рози бўлмасдим... Одамлар кўлларини хавода силтай бошлашди. Чор атрофни: «Уни ўлдиринглар, уни ўлдиринглар», деган овоз тутиб кетди. Шуидан сўнг Сайид ибн Омир Хубайбнинг самога тикилганча, дуойибад килаётганиии кўрди. - Парвардигоро, уларнинг ададини хисоблаб кўй, барчиларини халок кил, биронтасини хам жазосиз колдирма. Шу сўзларни айташи билан унинг баданига саноксиз килич-найзаларнинг тиш санчилди ва сўнгги нафаси узилди. Курайшликлар Маккага кайтгач, турмуш икир-чикирлари билан чалгиб, оз фурсатдаёк бўлиб ўтган катлни унутиб юборшади. Бирок ёш йигит Сайид ибн Омир ал-Жумахий Хубайбни бир лахза хам ёдидан чикара олмади. Ухласа тушида, уйгоклигида хаёлан кўрар, катлгохдаги мутлак хотиржамлик ва мислсиз хузур билан намоз ўкиётган холати кўз ўнгида гавдаланар, кулоги остида Курайш кабиласи хакига килган дуойибади янграр, бунинг касридан яшин уриб кетиши ёки осмондан тош ёгилишидан кўркарди. Бундан ташкари, Хубайб Сайидга илгари билмаган нарсасидан сабок бергандек эди гўё. Хакикий хаёт соф акида ва бу акиданинг йўлида то ўлгун ча курашмокдан иборат экан. Покиза иймон сохиби ажойиб ишларни килиб, мўьжизалар кўрсатшига кодир экан. Хубайб яна бир нарсани - асхоблари жонидан хам ортик кўрувчи киши Аллох тарафидан азиз килинган хак пайгамбар эканлигини билдирди. Бунда Аллох таоло Сайид ибн Омирнинг калбига хидоят солди, У одамлар тўпланадиган жойга бориб, ўзининт курайшиликлар ружу кўйган гуноху маъсиятлардан безорлигини, буту санамлардан воз кечганини хамда Аллох таолонинг динига кирганини эълон килди. Сайид ибн Омир Мадинага хижрат килиб, Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам билан биргаликда Хайбар ва ундан кейинги газотларда иштирок этди. Пайгамбар алайхиссалом, роббисини рози килган холда, дорулбакога рихлат килганларидан сўнг у кишининг халифалари Абу Бакр ва Умар розиаллоху анхумоларнинг кўлида, хар дамда курашга шай, ячангочлангаи килич бўлиб колди. Охиратни дунё эвазига сотиб олган, Аллохнинг розилига ва савобини нафсинииг рагбатларидан, жасадининг шахватларидан устун кўйган мўминларга хос беназир хаёт кечирди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 09:59 | Message # 2 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Davomi....
Расулуллох саллоллоху алайхи вассаламнинг хар икки халифаси Сайид ибн Омирнинг тўгри- сўзлигини, таквосини билишарди, бинобарин, унинг насихатларига кулок тутиб, хар бир сўзини эътиборга олишрди. Умар ибн Хатюб эндигина халифа бўлтан кезларида Сайид ибн Омир у кишининг хузурига кириб келди ва деди: - Эй Умар, мен сени одамларнинг хакларида Аллохдан кўркишга, Аллохнинг хаккида эса инсонлардан кўркмасликка чакираман. Сўзинг амалингга хилоф келмасин, чунки сўзларнинг энг яхшиси амал билан тасдикланганидир. Эй Умар, Аллох сени вилоятингдаги хар бир мусулмон учун маъсул килди. Ўзингга ва бола-чакангга раво кўрган нарсаларни уларга хам раво кўр, ёмон кўрган нарсаларингдан уларни хам асра. Хак йўл узра сув келса симир, тог келса кемир ва Аллохнинг динида маломатгўйларнинг гап-сўзларидан хайикма. Хазрати Умар айтди: - Ким хам буни эплай оларди?! Сайид жавоб берди: - Аллох билан ўртасида хеч ким турмаган, Мухаммад алайхиссаломнинг умматига волий бўлган сендай киши эплай олади. Шунда Умар ибн Хаттоб Сайидга вазирликни таклиф килди. - Эй Сайид, биз сени Химс ахлига волий килиб тайинлаймиз. У киши айтди: - Эй Умар, азбарои худо, мени дунёга рўбарў килиб, фитналарга дучор этма. Хазрата Умарнинг аччига чикди: ~ Сенларни кара-ю, бу ишни ёлгиз менинг гарданимга юктаб, ўзларинг тумтаракай кочмокчимисанлар?! Худо хакки, мен сени бўшатмайман, — деди ва уни Химсга волийлик лавозимига тайинлади. — Сенга маош ажратайликми? - Уни нима киламан? Байтул-молдан оладиган улушимнинг ўзи етиб ортади, - деди Сайид. Эртасига у Химсга жўнаб кетди. Бир неча кун ўтгандан сўнг амирул мўъмининнинг хузурига Химс ахлинииг ишончли кишилари вакил булиб келишди. Хазрати Умар нафака белгилаш учун-у ердаги факирларнинг номларини ёзиб беришни амр килди. Рўйхат кўлига теккач, ўкий бошлади: «Фалончи, фалончи, Сайид ибн Омир...» Шу ерда тўхтаб; сўради: «Сайид ибн Омир деганингиз ким?» Вакиллар «амиримиз», деб жавоб беришди. — Амирингиз факирми? - Ха, хатто ўчогада сурункасига бир неча кун олов ёкилмайди. Хазрати Умар буни эшитиб, кўнгли бузилиб йиглади, хатто соколлари хўл бўлиб кетди. Сўнг минг динорни бир хамёнга тугаб, вакилларга берди ва: — Амирингизга менинг номимдан салом айтинг. Амирул мўьминин буни сизга бериб юборди, барча хожатларингизни равон килиб оларкансиз, денглар, — дея каттик тайинлади. Вакиллар юртларнга кайтгач, хамённи Сайидга топширдилар. У эса динорларга кўзи тушиши билан хамённи иргитиб юборди ва: «Инна лиллахи ва инна илайхи рожеун» («Биз Аллохнинг бандаларимиз ва, албатга, у зотнинг хузурига кайтиб боражакмиз». Мусибатгаа йўликканда ўкиладиган дуо). деб кўйди. Буни эшиган хотини ранги ўчганча, уйидан чика солиб: - Кандай мусибат юз берди, эй Сайид? Амирул мўъминин вафои килдиларми? — деб сўради. — Йўк, бундан хам ёмонрок кулфат, - жавоб берди эри. - Мусулмонлар биронта жангда маглуб бўлдиларми? - Йўк, бундан хам каттарок мусибат рўй берди. - Бундан катта мусибат бўлиши мумкинми? Нима экан у? - Охиратимни барбод килиш учун хаётимга дунё ўрмалаб кирди, Уйимга фитна оралади. - У холда кутулинг ундан. Аёл динор вокеасидан бехабар эди. - Бу ишда менга ёрдам берасанми? — деб сўради Сайид. Тасдик жавобини олгач, динорларни бир неча хамёнга бўлиб, мусулмонлар орасидаги факирларга улашиб берди. Бу ходисадан кўп ўтмай хазрати Умар, ўзининг одатига кўра, Шом диёрига раият холидан хабар олгани борди. Химснинг яна бир номи «Кўфача» эди. Сабаби унинг ахолиси хам кўфаликлар сингари волий ва рахбарлари устидан кўп шикоят килишарди. Хазрати Умар химсликлар билан учрашиб, амирлари тўгрисида фикрларини сўраганида арз-дод килишиб, унга бир-биридан огир тўртта айбни такашди. Умар розиаллохи анху хикоя килади: - Мен уларни бир жойга тўпладим. Ичимда Сайид хакидага фикримни ўзгартирмасликни сўраб, Аллохга дуо киувдим. Чунки Сайидга каттик ишонар эдим.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:00 | Message # 3 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Davomi......
Химсликлар жамлангач: — Амирингиз хусусида кандай шикоятингиз бор? - деб сўрадим. - Бизнинг олдимизга тонг отиб, куёш анча кўтарилиб кетгандан кейингииа чикиб келади,— дейшиди улар. - Бунга нима дейсан, эй Сайид? — дедим. У бир оз сукут саклаб, сўнг гап бошлади. - Худо хакки, мен буни айтишнии ўзиша эп кўрмаган эдим, лекин бошка иложим йўк экан. Менинг хонадонимда хизмткорим йўк. Шунинг учун хар куни эрталаб ўзим хамир корамян. Бирпас кутаман. Кўпчигач, нон ясаб, ёпаман. Увдан сўнг тахорат килиб, одамларнинг олдига чикаман. Химсликлардан: «Яна кандай шикоятларингиз бор?» - деб сўрадим. Улар: «Бу киши тунда биронтамизни хам кабул кил-майди», дейишди. — Бунисига нима деб жавоб берасан, эй Сайид? — дедим. — Мен буни хам ошкор килишни, худо хакки, асло хохламаган эдим. Кундузи одамларнинг хизматида бўлиб, тунни Аллохнинг хизматига багишлайман, — деди у. Химсликлар Сайидни хар ойда бир кун вазифасини ўташ-ликка чикмасликда айблашди. Мен ундан нега бундай килишини сўрадим. У жавоб берди: — Менинг мана шу устимдагидан бошка либосим йўк. Хар ойда бир марта кийимларимни юваман. Куригунича кутиб, куннинг охирида ишга чикаман. Мен химсликлардан сўрадим: — Яна канака шикоятингаз бор? — Баъзан биз билан сухбатлашиб ўтирган жойида хушини йўкотиб, ўзидан кетиб колади, — дейишди улар. — Бунинг сабаби нима? — сўрадим мен. Сайид айтди: — Мен мушриклик пайтимда Хубайб ибн Адийнинг катл этилишини кўрганман. Ўшанда курайшликлар унинг жасадини нимталай туриб: «Хойнахой, канийди, Мухаммад менгинг ўрнимда бўлсайди, деб тургандирсан», дейишган эди. У эса: «Худо хакки, мен уйимда бола-чакам билан тинч-хотиржам бўлиб, бунинг эвазига Мухаммадга битта зирапча киришига хам рози эмасман», деб жавоб берди. Мен шу вокеани эсласам, ёрдамга кодир бўла туриб, кимир этмаганим ёдимга тушади. Бу гунохимни Аллох кечирмаса керак, деб ўйлаб, кўркканимдан хушимдан кетиб коламан. Шунда хазрати Умар Сайид хакидаги фикрини ўзгартир-магани учун Аллохга хамд айтди. Ва барча хожатларини бит-казиб олиши учун унинг уйига минг динор жўнатди. Буни кўрган хотини хурсанд бўлиб: — Худога шукрки, халифа огирингизни енгил килди. Бу пулга ул-бул сотиб олсангаз хам, ходим ёлласангиз хам бўлади, - деди. — Мен сенга яхширок йўлни кўрсатайми? — сўради Сайид. - Биз кўпрок шуни килишга мухтожмиз. — Нимани назарда тугяпсиз? - Пулнинг хамасини Аллохга карзга берамиз. - Хўп бўлади, Аллох сиздан рози бўлсин, - деди аёл. Улар шу ернинг ўзидаёк динорларни, аввалги сафаргидай, бир канча хамёнга таксимладилар-да, бева-бечора, етим-есир, мискину факирларга таркатдилар.
* * *
Ўзи мухтож бўлиб турган нарсасини хам бошкаларга раво кўрувчи Сайид ибн Омир ал Жумахийдан Аллох таоло рози бўлсин.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:01 | Message # 4 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| ҚЎРҚИНЧНИ УСТИДАН КУЛУВЧИ ИНСОН Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни эслаганда: “Абу Бакр р.а. бизнинг саййидимиз ва саййидимизни озод қилган инсондир” - дерди. Умар ибн Хаттоб р.а. “саййидимиз” деб атаятган бу инсон - ниҳоятда бахтли ва буюк зот эди. Аммо танасининг ранги қора, озғин, сочлари жуда қалин ва икки юзи ориққина бўлган бу инсон , ровийлар уни васф қилишларига кўра , қачонки ўзининг шаънига айтилган мақтов сўзларини эшитса, бошини эгиб, кўзларида ёш билан : “Мен фақатгина оддий бир ҳабашийман, холос. Кечагина қул бўлган эдим” - дер эди. Кечагина қул бўлган бу ҳабаший ким ўзи? Албатта, у Исломнинг энг аввалги муаззини ва бут-санамларни безовта қилган, Билол ибн Рабоҳдан ўзга киши эмас. Албатта, у иймон, садоқат ва буюк Исломнинг мўъжизалари - дан бири эди. Ер юзида Ислом пайдо бўлганидан, то ҳозирги давргача бўлган инсонларнинг ақалли ўндан еттитаси, Билол ибн Рабоҳнинг ким эканлигини жуда яхши билади. Неча асрлар давомида яшаб ўтган кишилар унинг исмини ҳудди икки буюк халифа - Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг исмлари каби ёддан билиб келишган. Бордию биз ҳоҳ Мисрда, ҳоҳ Покистонда, ҳоҳ Малайзияда, ҳоҳ Хитойда, хуллас, ер юзининг барча ҳудудларида яшаб келаётган ўн ёшдан ошмаган ҳар бир мусулмон фарзандидан : “Билол ибн Рабоҳ ким? - деб сўрасак, у бизга : Албатта, у Росулуллоҳнинг илк муаззинлари бўлиб, қуллик пайтида ҳожаси унинг кўксига катта қизиган тош бостириб, диндан қайтариш учун азоблаятган вақтда, у : “Аллоҳу аҳад . . . аҳад (Аллоҳ якка . . . якка)” - деган зотдир , деб жавоб беради. Ислом дини Билол ибн Рабоҳга мана шу буюклик ва машҳурликни инъом этди. Исломдан аввал Билол бин Рабоҳ ҳаётдан ҳеч қандай умиди йўқ , бир ховуч хурмо эвазига ҳожасининг туяларини боқиб юрувчи, чорасиз бир қул эди. Агар Ислом бўлмаганда эди, у катта аламон ичида йўлдан адашган қул сифатида қолиб, ўлим уни унитилиб, ном- нишонасиз кетган инсонлар денгизига улоқтирган бўлар эди. Лекин иймонининг садоқати ва у иймон келтирган диннинг буюклиги, тарихда ўтган Исломнинг буюк намоёндалари орасидан унга улуғ бир мақом берди. Башариятнинг олий насаб, обрў, нуфуз ва бойлик соҳибларидан кўпчилиги бу ҳабаший қул- Билол ибн Рабоҳ етган мақомнинг ўндан бирига ҳам етиша олмадилар. Балки, тарихда ўтган қаҳрамонларнинг кўпчилиги Билол эришган шуҳратнинг баъзисига ҳам эга бўла олмадилар. Албатта, танасининг қоралиги, насл-насабининг пастлиги, инсонлар орасида ўзини ҳокисор тутишлиги Ислом динини қабул қилганидан сўнг, фидоийлик, поклик, садоқат ва иймон бобида у учун буюк макон пайдо бўлишидан тўса олмади. Билол ибн Рабоҳ ва унга ўхшаш саҳобийларнинг ҳаётини ўқиган инсон, ҳайратга тушмасдан бошқа иложи йўқ . Ахир ҳеч қандай қариндош-уруғи, ҳимоячи ва суянчиғига, ҳатто ўз ҳаётига ўзи эгалик қила олмайдиган, уни сотиб олган ҳожасининг мулки бўлиб, эртаю-кеч ҳўжайинининг мол-ҳолини боқиб юрган қул, қандай қилиб бу даражотга етишиши мумкин? Аммо Билол мана шу барча тўсиқларни енгиб ўтди. У иймон келтиришга қодир бўлди. Сўнгра Росулуллоҳга эргашган асҳоби киромларнинг ҳар бири ўзи учун орзу қиладиган амал, яъни Ислом ва Росулуллоҳнинг энг аввалги муаззини бўлди. У қора танли чўрининг фарзанди эди. Тақдири уни онаси чўрилик қиладиган Маккадаги Бану Жумаҳ қабиласининг қули бўлишлигини ирода этди. У ҳудди бошқа қуллар каби кунлари бир-бирига ўхшаш, ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуққа эга бўлмай, эртаси куни учун ҳам ҳеч қанақа умиди бўлмаган ҳолда яшар эди. Мана шу даврда Муҳаммад САВ ҳақида Маккада ҳар-хил “миш-мишлар” пайдо бўла бошлади. Шу кунларда бутун Макка аҳлининг ташвиши Муҳаммад АС келтирган дин бўлиб қолди. Қурайш мушрикларининг бошлиқлари бу нарсадан ташвишланиб, ўзаро тўпланишиб, бу ишни олдини олиш ҳақида муҳокама қилишар эди. Билол шундай мажлисларда ўз ҳўжайини ва ҳўжайинининг меҳмонлари суҳбатига кўпинча қулоқ тутар эди. Айниқса , Бану Жумаҳ қабиласининг улуғларидан бири- Умаййа ибн Халафнинг сўзини кўп эшитди. Кўпинча, Билол Умаййанинг баъзи дўстлари билан ёки якка ўзи аҳён-аҳёнда Пайғамбар САВ ҳақида ғам-ташвиш, ғазаб ва нафратга тўлиб тошган ҳолда гапиришини эшитарди. Билолнинг қулоқлари ғазаб ва нафратга тўлган бу калималар билан биргаликда , янги дин олиб келган сифатларни йиға бошлади. Бу билан Билол ўзи яшаётган муҳит учун бу сифатлар янги эканини тушуниб етди. Баъзида Билол , бошлиқлари Пайғамбар АС га нафрат ва ғазаб билан биргаликда, у зотнинг омонатдорлик, ростгўйлик ва олий насаблилик каби сифатларини эътироф этаётганликларини эшитар эди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:02 | Message # 5 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Ҳа, албатта, Билол уларнинг Муҳаммад АС олиб келган дин ҳақида таажжубланиб ва хайрон бўлиб гапиришаётганини эшитди. Ҳатто баъзилари : “Муҳаммад шу кунгача бирор марта ёлғон сўзламаган, сеҳргар ва мажнун ҳам бўлмаган бўлса, ахир қандай қилиб шу айблар билан унинг шаънига доғ тушириб, унга эргашаётганларни Ислом динидан қайтара оламиз?” - дейишарди. Улар Муҳаммад АС нинг омонатдорликлари, вафо ва хулқлари, ақлларининг теранлиги ҳақида кўп суҳбатлашишар эдилар. Мушрикларни Пайғамбар АС га душманликка тарғиб этаётган сабаблар : Биринчидан, ота боболарининг динига қаттиқ ва кўр-кўрона берилганликлари. Иккинчидан, Қурайшнинг обрў-эътибори тушиб кетишидан хавфсирашлари. Қайсики, бу обрў улар учун Маккани араб жазирасидаги бутпарастарнинг марказига айлантириб, натижада Маккага бутун араб ерларидан мол-давлат оқиб келар эди. Учинчидан, Бану Ҳошим қабиласига бошқа қабилаларнинг хусумати. Бу хусуматнинг сабаби, пайғамбар уларнинг қабилаларидан эмас, балки айнан Бану Ҳошим қабиласидан чиққанида эди. Кунларнинг бирида Билол ибн Рабоҳ Аллоҳнинг нурини кўриб, қалбининг тубидан яхшилик нидосини жаранглаётганини эшитди. Бас, бир зум ҳам ўтмай Росулуллоҳ САВ ҳузурларига бориб иймон келтирди. Билолнинг Ислом динини қабул қилгани тезда ҳамма ерга тарқаб кетди. Кибр ва ғурурга тўлиб тошган Бану Жумаҳ қабиласи тўпланди. Ўз қулларидан бирининг Исломга кириши, бутун қабилани ор-номус ва хорлик билан қоплаган тарсаки деб тушуниб, Бану Жумаҳ қабиласининг бошлиқларидан бири Умаййа ибн Халафга таъна-маломатлар билан ёпирилдилар. Ҳабаший қуллари Исломга кириб, Муҳаммадга эргашяпти?!! Умаййа ўзига ўзи деди : “Ҳеч қиси йўқ , қуёш ботиши билан бу исёнкор қулнинг исломи ҳам бирга ботади”. Аммо қуёш ботиши билан Билолнинг Исломи бирга ботмади, балки қуёш бутун Қурайшнинг бут-санамлари ва уларнинг ҳимоячилари билан бирга ботди. Билолнинг мақоми фақатгина Исломнинг ўзи учун шараф бўлибгина қолмай, гарчи Ислом унга ҳақли бўлса ҳам, балки бутун инсоният учун шарафдир. Албатта , у турли-туман, шафқатсиз азобларга, буюк инсонларнинг қатъийлигида сабр-бардош берди.Танасининг қоралиги, ўзининг қуллиги ва ҳатто ўз руҳига ўзи эгалик қила олмаслигига қарамай, Роббисини таниб, иймон лаззатини тотган Билол, иймонини маҳкам тутиши билан барчага намуна бўлишга кифоя қиларди. Дарҳақиқат, Билол ўз замонаси ва барча замонлардаги Ислом дини ва бошқа дин аҳллари учун дарс берди. Бу дарснинг мазмуни : Инсоннинг виждони ва унинг ҳурлиги ер юзи тўла олтин ва кумуш баробарига алмаштирилмайди. Ёки ер юзи тўла азоб ҳам, инсоннинг иймони ва ҳурлигини енга олмайди. Диндан қайтаришлик учун Билолни яланғоч ҳолда, қизиган қум ва тошларнинг устига ётқизилди. Албатта, Ислом дини инсон ҳур ва озодлигини ҳимоя қилиш, виждонини ҳурмат ва эҳтиром қилиш бобида, бу заиф ҳабаший қулни бутун башарият учун устоз қилди. Саҳро худди жаҳаннамга ўхшаб қизиган туш пайтида, мушриклар Билолни олиб чиқиб, яланғоч ҳолда олов каби қизиган қумга ётқизиб, сўнгра бир неча киши жойидан зўрға қўзғатишга қодир бўлган, қизиб ётган катта тошни олиб, Билолнинг кўксига бостириб қўйдилар. Мана шу ваҳший азобни ҳар куни такрорлар эдилар. Ҳатто бу азобларни кўриб турган баъзи жаллодларнинг қалби юмшаб : “Агар олиҳаларимизнинг номларини биргина яхши сўз билан тилга олсанг, сени қўйиб юборамиз, шуни ўзи холос” - деб ёлборишди. Бир қулнинг қатъияти олдида чорасиз бўлиб, чекинганликлари ҳамма ерда гап-сўз бўлмаслиги учун, биргина шу сўзни Билолга талаффуз қилдирмасдан туриб, қўйиб юборишга уларнинг кибрлари йўл қўймас эди. Аммо Билол биргина шу сўзни айтиб, ҳаётини ва жонини сақлаб қолиб, эвазига иймонини йўқотиб, қаноатидан узоқлашишни истамади ! Ҳатто тил учида ҳам айтишдан мутлақо бош тортди ! ! ! Ҳа, тил учида ҳам айтишдан бош тортиб, унинг ўрнига мана бу сўзларни такрорлади : “Аллоҳу аҳад . . . Аллоҳу аҳад. . .” Тепасида жаллодлари унга ҳайқириб, балки ёлбориб : “Лот ва Уззони тилга ол “ - дер эдилар. Билол эса : “Аллоҳу аҳад . . . аҳад. . .” - деб жавоб қиларди. Улар Билолга : “Биз айтгандек қилгин” - дейишди. Билол ажойиб ва куйдирувчи бир мазаҳ билан уларга : “Тилим бу сўзларни яхши айта олмайди” - деб жавоб берди. Билол қизиган саҳрода куйиб, то қуёш боткунга қадар қолди. Сўнгра қуёш ботгач, мушриклар унинг бўйнига арқон боғлаб, арқонни ёш болаларнинг қўлига бериб, уни Макка кўчаларида айлантириб юришни буюрдилар. Билол эса, ўзининг муборак сўзларини қайта-қайта такрорларди : “Аллоҳу аҳад . . . аҳад . . .”. Кеч тушгач, мушриклар Билолга : “Эртага олиҳаларимиз ҳақида яхши сўзларни айтгин. “Роббим Лот ва Уззо” -дегин, сени қўйиб юборамиз. Шубҳасиз, сени азоблашдан чарчадик, ҳатто ўзимиз азобланиб, қийналиб кетдик” - дейишди. Билол бошини чайқаб, деди :
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:03 | Message # 6 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| “Аллоҳу аҳад . . . аҳад . . .”. Умаййа ибн Халаф ғазаб ва аламдан ёрилгудай ҳолда, Билолнинг юзига бир мушт тушириб, унга қичқирди : “Қайси лаънати сени бизга олиб келди, эй ярамас қул? Лот ва Уззога қасамки, сени барча қулларга ибрат бўлишлиги учун азоблайман”. Билол эса , мўминнинг ишончи ва юксак қатъийликда : “Аллоҳу аҳад . . .аҳад . . .” - деди. Шу пайт Умаййа тарафидан ёлланган бир одам , муғомбирлик билан, худди Билолга раҳми келгандай деди : “Эй Умаййа, Билолни қўйиб юбор. . . Лотга қасамки, бугундан бошлаб у азобланмайди. Албатта , Билол биздандир. Онаси ўзимизнинг жориямизку? Шубҳасиз, Билол исломни қабул қилиб, бизни бутун Қурайш орасида гап-сўзга қолиб, мазаҳ бўлишимизга рози бўлмайди”. Билол бу ёлғончи ва маккор кўзларга тикилиб,мийиғида жилмайиб, уларни ларзага солувчи хотиржамликда : “Аллоҳу аҳад . . .аҳад . . .” - деди. Эртаси куни келди. Туш киргач, Билолни яна жазирама саҳрога чиқарилиб, азоблана бошланди. У эса, қатъийлик ва сабот билан Аллоҳдан савоб умидида сабр қилар эди. Мушриклар Билолга қаттиқ азоб бераятган пайт , уларнинг олдига Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу келиб деди : “Кишини “Роббим Аллоҳ” - дегани учун қатл қиляпсизларми?”. Сўнгра Умаййа ибн Халафга қарата : “Бу қулни ўзининг нарҳидан кўпроқ қиймат эвазига бўлса ҳам, менга сотгин” -деди. Бу сўзларни эшитган Умаййа ибн Халаф ҳудди чўкаётган инсоннинг ёнига қутқариш учун келган нажот кемасини кўргандек хурсанд бўлиб кетди. Билолни азоблаш ниҳоят даражада жонига теккани сабабли, Абу Бакр уни сотиб олмоқчилигини эшитган заҳоти, Умаййа ибн Халаф ўзида йўқ севиниб кетди. У тижоратчи бўлгани учун , Билолни ўлдиришдан кўра, уни сотиб юбориш афзал деб ҳаёл қилди. Билолни Абу Бакрга сотиб юборди. Абу Бакр эса, уни зудлик билан озод этди. Шундай қилиб Билол ҳур ва озод инсонлар орасидан ўрин олди. Азобланиб, қийналиб, эгилган Билолни Абу Бакр қўлтиғидан тутиб, азобдан халос қилиб, олиб кетаётганда Умаййа Абу Бакр р.а. га деди : “Манавини ол, Лот ва Уззога қасамки, агар: ” бир уқиядан ортиғига сотиб олмайман”- деганингда ҳам, ўша нарҳга Билолни сенга сотган бўлар эдим”. Абу Бакр р.а. бу сўзлардан мушрикларнинг эзилиб, ҳафсалалари пир бўлганини тушуниб етди. Абу Бакр аввалига жавоб бермади. Лекин кейинчалик ҳозиргина ўзининг биродари ва диндошига айланган дўстининг ҳурматини улуғлаш учун деди : “Аллоҳга касамки, агар юз уқияга сотганингда ҳам , Билолни сотиб олган бўлар эдим”. Сўнгра биродари Билолни олиб, уни озод бўлгани билан Росулуллоҳ САВни хурсанд қилгани кетди. Мана шу кун буюк байрам куни бўлди. Росулуллоҳ САВ ва мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилиб келиб, ўрнашиб олганларидан сўнг, Пайғамбар АС намоз учун азон айтишни жорий қилмоқни ирода этдилар. Бир кунда беш маҳал намозга азон айтувчи ким бўлар экан? Уфқ узра ўзининг такбир ва таҳлилларини куйлайдиган инсон ким бўлиши мумкин? Албатта, у Билолдан ўзга киши эмасди. Қийноқлар уни эгиб куйдириб, синдирмоқчи бўлишига қарамай, ўн уч йил аввал : “Аллоҳу аҳад . . . аҳад . . .” калималарини айтган зот , яъни Билол ибн Рабоҳ бу шарафга энг ҳақли инсон эди. Мана шу куни Исломнинг энг аввалги муаззини бўлиш учун , Росулуллоҳ САВ Билолни ихтиёр этдилар. Билол барча қалбларни иймон билан тўлдирадиган кучли ва жарангдор товушда нидо қила бошлади : “АЛЛОҲУ АКБАР , АЛЛОҲУ АКБАР, АЛЛОҲУ АКБАР, АЛЛОҲУ АКБАР. АШҲАДУ АЛЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ, АШҲАДУ АЛЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ. АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАР РОСУЛУЛЛОҲ, АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАР РОСУЛУЛЛОҲ. ҲАЙЙА АЛАС СОЛАҲ, ҲАЙЙА АЛАС СОЛАҲ. ҲАЙЙА АЛАЛ ФАЛАҲ, ҲАЙЙА АЛАЛ ФАЛАҲ. АЛЛОҲУ АКБАР , АЛЛОҲУ АКБАР. ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ”. * * *
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:03 | Message # 7 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Мадинага бостириб келган Қурайш қўшинлари билан мусулмонлар ўртасида уруш аланга олди. Шафқатсиз жанг бошланиб кетди. Ислом бошидан кечирган биринчи жангда Билол мардлик кўрсатди. Бу Бадр ғазоти бўлиб, Пайғамбар АС бу ғазотнинг шиори : “Аллоҳу аҳад . . . аҳад . . .” бўлишига амр бердилар .
Мана шу ғазотда Қурайш ўзининг энг улуғларидан айрилди. Кўпгина Қурайш бошлиқлари ўзларининг ўлимгоҳларига чиқдилар. Билолнинг ҳўжайини бўлиб, унга ваҳшийларча азоб берган Умаййа ибн Халаф урушга чиқишдан бош тортган эди. Бу хабарни эшитган Умаййанинг дўсти Уқба ибн Аби Муайт қўлида отшкурак кўтариб, унинг ёнига келди. Сўнгра қўлидаги оташкуракни қовмининг орасида ўтирган Умаййанинг оёғи остига ташлаб : “Эй Або Алий, манавини олиб, ўчоқни бир қалаб қўй, чунки сен хотин кишилардан экансан” - деди. Умаййа жаҳли чиқиб, қичқирди “ “Сени ҳам, сен келтирган нарсангни ҳам Аллоҳ йўқ қилсин”. Сўнгра ноилож, ўзга чора тополмай, урушга чиқишга мажбур бўлди. Тақдирнинг ажойиблигини қаранг, Уқба ибн Аби Муайт Билол ва бошқа заиф мусулмонларга азоб бериш учун Умаййани энг кўп қўллаб-қувватлаган эди. Энди эса, унинг ўзи Умаййани ўлимгоҳи бўладиган жойга чиқиш учун тарғиб қилаяпти. Дарвоқе, Уқбанинг ҳам ажали ўша ерда кутиб турарди. Агар юқоридаги услуб билан Уқба Умаййани урушга тарғиб қилмаганида, албатта, Умаййа бу урушдан қолмоқчи эди. Аммо Аллоҳ Таъло жуда чевар зотдир. Ахир Умаййа билан Аллоҳнинг бандаларидан бир банда ўртасида эски ҳисоб-китоб бор эдику? Эски қарзларни тўлайдиган вақт келган эди. Икки томон ўртасида уруш бошланди. Мусулмонлар бараварига : “Аллоҳу аҳад . . . аҳад . . .” - деб ҳайқира бошлаганини эшитган Умаййанинг юраги жойидан қўзғалиб кетай деб, ўзини эса, кучли ваҳима босди. Кечагина азоб ва қийноқлар остида ётган бир қулнинг сўзлари , бугунги кунда бутун бир диннинг ва янги бир умматнинг шиорига айланибди! ! ! Қиличлар бир-бирига урилиб, жанг қизиб кетди. Вақтики, жанг ниҳоясига етиб, Қурайшнинг мағлубияти аниқ кўрина бошлагач, Умаййа ибн Халаф Пайғамбар АСнинг саҳобалари Абдураҳмон ибн Авфни кўриб қолди. Ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида Умаййа Абдураҳмон ибн Авфдан унинг асири бўлиб, ҳимоясига олишни талаб қилди. Абдураҳмон ибн Авф уни ўз ҳимоясига олиб, сўнгра асирлар турган жойга жанг майдонининг ўртасидан олиб кета бошлади. Йўлда уларни Билол кўриб : “Куфрнинг боши - Умаййа ибн Халаф, агар у омон қолса, мен асло тинчимайман”. Билол ғурур ва кибр оғирлаштириб юборган Умаййанинг бошини кесиш учун, қиличини кўтарган эди, Абдураҳмон унга ҳайқирди : “Эй Билол , бу менинг асирим! Асир? . . . Ахир уруш қизиб, аланга олиб турган вақтдами? Асир? . . . Ахир Умаййа ҳозиргина мана шу қўлидаги қиличи билан мусулмонларни ўлдираётган эдику? Ҳатто қиличидан ҳали ҳам ўша қонлар томиб турибдику? Билол қараса, ўзининг диндош биродари Абдураҳмон ибн Авфнинг ҳимоясини ёлғиз ўзи енгиб ўта олмайди. Бас, у баланд овозда мусулмонларга нидо қилди : “Эй Аллоҳнинг ёрдамчилари . . . куфрнинг боши Умаййа ибн Халаф, агар у омон қолса, мен асло тинчимайман”. Ўша заҳоти бир гуруҳ мусулмонлар етиб келиб, Умаййа билан Қурайш тарафида туриб , мусулмонларга қарши жанг қилаётган унинг ўғлини ўраб олдилар. Абдураҳмон ибн Авфнинг қўлидан ҳеч нарса келмай қолди. Билол ва бошқа мусулмонлар : “Аллоҳу аҳад . . . аҳад . . .” - деб Умаййага ёпирилиб, уни ҳалок қилдилар. Мана шу каби ўринда Билолнинг кечиримлилик каби фазилатлари хусусида баҳс қилишлик бизнинг ҳаққимиз эмас деб ўйлайман. Агар Билол билан Умаййанинг тўқнашуви бошқа бир ҳолатда бўлганида эди, унинг авф қилишлик фазилатлари устида баҳс юритсак бўлар эди. Душман билан уруш эмас, балки тинчлик ҳолатида йўлиққанда Билол каби иймонли инсонлар албатта, авф қилган бўлар эдилар. Лекин уларнинг ўрталаридаги учрашув, икки тоифа бир-бирини ўлдириш учун тўпланган уруш майдонида бўлди. Қиличлар тўқнашди. Бутун жанг майдони қурбонлар билан тўлиб кетди. Сўнгра шу вазиятда Билол танасининг бирор қаричини соғ қолдирмай, уни азоблаган Умаййага кўзи тушди. Ўша қийноқларнинг изи ҳали ҳам танасини тарк қилмаган эди. Хўш, Умаййани қаерда ва қандай ҳолда кўриб қолган экан? Албатта уни жанг майдонида, қиличи билан мусулмонларни бошини кесаётган ҳолда кўриб қолганди. Агар ўша пайт Билолнинг боши Умаййанинг қаршисидан чиққанда, шубҳасиз, уни ҳам кесиб ташлаган бўларди. Икки эркак йўлиққан мана шу каби ўринда : “Нима учун Билол кечириб юбормади?” - деб савол қилишимиз мантиқдан эмасдир. Орадан кунлар, ойлар, йиллар ўтди. . . Макка фатҳ қилинди. Росулуллоҳ САВ шукр қилиб, такбирлар айтиб ўн минг кишилик мусулмонлар сафларининг бошида Маккага кирди-лар. Росулуллоҳ САВ Қурайш мушриклари йилнинг кунларига мос, яъни уч юз отмишта бут-санамларга тўлдириб ташлаган муқаддас Каъбага юзландилар. Батаҳқиқ , ҳақ келди ва ботил йўқ бўлди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:03 | Message # 8 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Мана шу кундан бошлаб,Уззо ҳам, Лот ҳам, Хубал ҳам йўқ бўлди. Энди бу кундан ке-йин инсон бошини тош ва бутларга эгмайдиган бўлди. Инсонлар ҳеч бир ўхшаши йўқ , яккаю ёлғиз ва улуғ Аллоҳ Таълога ибодат қила бошладилар. Росулуллоҳ САВ Каъбага Билол ибн Рабоҳнинг ҳамкорлигида кирдилар. Ҳали Каъбанинг ичига киришга ҳам улгурмай, камон ўқлари билан фол очаётган Иброҳим АС нинг тошдан ўйилган ҳайкалларига кўзлари тушди. Пайғамбар АС ғазабланиб : “Уларни Аллоҳ ҳалок қилсин. Бизнинг шайхимиз камон чўплари билан фол очмаган. . . Иброҳим АС яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган, балки у тўғри йўлдан адашмай Аллоҳга ибодат қилувчи мусулмонлардан бўлиб, ҳаргиз мушриклардан бўлмаган” - дедилар. Пайғамбар АС Билолга Каъбанинг тепасига чиқиб, азон айтишга амр бердилар. Билол азон айта бошлади. . . Замоннинг, маконнинг ва ҳолатнинг гўзаллигига эътибор беринг. Гўё Маккада ҳаёт ҳаракатдан тўхтагандай. Минглаб мусулмонлар оҳиста ва хушуъ билан Билол-нинг ортидан азон калималарини такрорлаяптилар. Мушриклар эса, уйларида қулоқларига ишонмай : “Наҳотки,бу кечагина шу диёрдан ҳайдаб чиқарилган Муҳаммад ва унинг дўстлари бўлса ?” “Наҳотки, бу биз уни ҳайдаб чиқарган, унга қарши жанг қилиб, унинг энг яқин одамини(Ҳамза р.а.ни) қатл қилган киши бўлса ?” “Наҳотки, бу ҳозиргина бизнинг тақдиримиз унинг қўлида бўлиб, бизларга : “Бораверинглар, сизлар озодсизлар !” - деган киши бўлса ?” - дейишарди. Аммо Кабанинг ҳовлисида ўтирган Қурайшнинг уч нафар катталари икки қадами билан гўё бут-санамларни босиб янчиётган Билолни кўриб, алам ва изтиробда қолдилар. Бу уч кишининг бири, бир неча соат илгари иймон келтирган Абу Суфён ибн Ҳарб ва қолган иккиси ҳали иймон келтирмаган Аттоб ибн Усайд ва Хорис ибн Ҳишом эдилар. Аттоб ибн Усайд икки кўзини азон айтаётган Билолдан узмасдан деди : “Шубҳасиз Аллоҳ Усайдга(Аттобнинг отаси) мана бу уни ғазаблантирадиган ҳолатни кўрсатмай, уни мукаррам қилди”.(Аттоб вафот этиб кетган эди.) Хорис деди : “Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммадни шу нарсага ҳақли эканини билганимда, албатта унга эргашган бўлар эдим”. Аййёр Абу Суфён уларнинг суҳбатларига қўшилиб : “Мен бирор сўз айтмайман, бордию айтадиган бўлсам, мана бу майда тошлар ҳам мен ҳақимда хабар беради ! ! !” - деди. Пайғамбаримиз АС Каъбани тарк этаётган вақтларида бу уччовларини кўриб қолдилар. Бир лаҳзада уларнинг юзларини ўқиб олдилар. Кўзлари Аллоҳнинг нусрати ва нури туфайли ярқираб турган ҳолда уларга дедилар : “Мен сизларни нима ҳақида суҳбатлашганингизни билиб олдим”. Сўнгра уларга суҳбатларини бирма –бир айтиб бердилар. Хорис ва Аттоб : “Албатта, сен Аллоҳнинг элчиси эканингга гувоҳлик берамиз. Аллоҳга қасамки, бизнинг бу айтган сўзларимизни ҳеч ким эшитмаган эди” -дедилар. Сўнгра Билолни янги покланган қалб билан қарши олдилар. Қалблари эса, Пайғамбар САВ Маккага киришлари билан айтган : “Эй Қурайш аҳли , Аллоҳ сизлардан жоҳилият кирб-ҳавосини ва ота-боболар билан фахрланишни кетказди. Инсонлар Одам АС дандирлар. Одам АС эса, тупроқдандир” - деган калималарининг садоси билан тўлиб тошган эди. Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ САВ билан бирга барча маросим ва сафарларда иштирок этиб яшади. Намоз учун азон айтди. Уни қулликдан озодликка, зулматдан нурга чиқарган буюк диннинг шиорини ҳимоя қилиб ҳаёт кечирди. Ислом дини улуғ бўлди. Ислом билан биргаликда мусулмонлар ҳам азиз ва улуғ бўлдилар. Билолни : “Жаннат аҳлидандир” - деб васф қилган Жаноб Пайғамбаримиз САВнинг қалбларида кун сайин унинг яқинлиги зиёда бўлиб бораверди. Лекин Билол илгари қандай камтар ва тавозуъда бўлган бўлса, ўша ҳолича қолди. У ўзини кечагина қул бўлган бир ҳабаший деб биларди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:03 | Message # 9 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Бир куни ўзи ва укаси учун совчиликка бориб, қизларнинг отасига деди : “Мен Билолман, бу менинг укам. Ҳабаш ўлкасиданмиз. Иккимиз залолатда эдик, Аллоҳ бизни ҳидоят этди. Қул эдик, бас Аллоҳ бизни озод этди. . . Агар қизларингизни бизга никоҳлаб берсангиз, Аллоҳга ҳамд бўлсин. Агарда рози бўлмасангиз, бас Аллоҳу акбар!!!(яъни, ҳеч қиси йўқ) Росулуллоҳ САВ вафот топдилар.Мусулмонларнинг тепасига у зотдан кейин, Абу Бакр Сиддиқ р.а. тайинланди. Бир куни Билол халифанинг ҳузурига бориб, деди : “Эй Росулуллоҳнинг халифаси . . . Мен Пайғамбар АС дан эшитганман, у зот : “Мўминнинг энг афзал амали - Аллоҳ йўлида жанг қилиш” - деган эдилар. Абу Бакр деди : “Мақсадинг нима ,эй Билол ?” Билол : “То вафот этгунимча , жанг қилмоқчиман” - деди. Абу Бакр : “Ким бизларга азон айтади?” - деди. Билол кўзларидан ёшлари оқиб : “Мен Росулуллоҳдан кейин ҳеч кимга азон айтмайман” - деди. Абу Бакр : “Балки қолиб, бизлар учун азон айтарсан? - деди. Билол эса : “Агар сен мени ўзинг учун озод этган бўлсанг, шундай бўла қолсин. Агар Аллоҳ учун озод этган бўлсанг, у ҳолда мени қўйиб юбор” - деди. Абу Бакр : “Йўқ , мен сени Аллоҳ учун озод этганман” - деди. Ровийлар икки хил фикр билдиришади. Баъзилари, Билол шу суҳбатдан кейин ўзининг мақсадини ҳосил қилиш учун Шомга жўнаб кетди десалар, баъзи ровийлар эса, у Абу Бакрни илтимосини қабул қилиб, Мадинада қолди. Вақтики, Абу Бакр вафот топиб, унинг ўрнига Умар р.а. тайинлангач, халифадан рухсат сўраб, Шомга кетди дейишади. Қайси ҳолатда бўлса ҳам , Билол ўзининг қолган умрини Исломга бағишлади. У қайта ўзининг кучли ва жарангдор овози билан ҳечам азон айтмади. Бунинг сабаби, азондаги АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН РОСУЛУЛЛОҲ калимасини айта олмасдан, Пайғамбар АС эсига тушиб, ғам ва қайғудан товуши пасайиб кетар эди. Натижада азон калималарини талаффуз қилиш ўрнига, кўз ёш ва йиғи билан машғул бўлиб қоларди. Унинг охириги азони Қуддус шаҳри фатҳ бўлиб, ҳазрати Умар уни зиёрат қилиш учун келган вақтда бўлди. Мусулмонлар Умар ибн Хаттобга ёлвориб, Билолдан фақат биттагина намоз учун азон айтиб беришини илтимос қилишини сўрадилар. Мўминлар амири Билолни ёнига чорлаб, ундан азон айтиб беришни сўради. Билол тепаликка кўтарилиб, азон айта бошлади . . . Росулуллоҳ САВ ни кўрган асҳоблар, Пайғамбар АС учун азон айтган Билолни овозини эшитиб, илгари ҳеч ҳам йиғламаган қаттиқ бир йиғи билан дод – фарёд чекдилар . Шу йиғлаганларнинг энг қаттиқроғи Умар ибн Хаттоб р.а. бўлди . Бу йиғининг сабаби, барча асҳобларнинг ёдига Жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад САВ тушган эдилар. Кўз ўнгиларидан Росулуллоҳ САВ билан бирга яшаган саодат кунларини ўтказдилар. Билол ибн Рабоҳ р.а. ўзи истагандек ҳаёт кечириб, Шомда вафот топди. Бугунги кунда иймон, қаноат ва сабр бобида башариятнинг энг буюк инсонларидан бири бўлган Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳунинг жасади Дамашқ тупроғининг остида ором олиб ётибди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:04 | Message # 10 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Rasululloh (s.a.v) o‘rgatgan duo
Abu Umomadan, roziyallohu anhu: “Xolid ibn Valid Rasulullohga, sollallohu alayhi va sallam, kechalari dahshatli tushlar ko‘rayotgani, bu hol uni namozdan chalHitayotganini kuyinib so‘zladi. Shunda Alloh rasuli unga: Ey Xolid! Bir duo borki, uni uch marta o‘qib tugatmasingdanoq Alloh taolo seni bu holdan qutqaradi, —dedilar. — Ota-onam sizga fido bo‘lsin, yo Rasulalloh! O‘sha duoni menga o‘rgating, — dedi Xolid ibn Valid. Rasululloh, sollallohu alayhi va sallam, quyidagi duoni o‘qidilar: “Allohning azobidan, jazosidan, qullarining yomonligidan, shaytonlarning buHzu adovatidan (gij-gijlashidan) va yonimda bo‘lishlaridan Allohning kalimalari panohiga qochaman”. Oyisha, roziyallohu anho, deydilar: Oradan bir necha kun o‘tgach, Xolid ibn Valid yana kelib: — Yo Rasulalloh! Ota-onam sizga fido bo‘lsin! Sizni haq payg‘ambar etib yuborgan Allohga qasamki, siz menga o‘tgatgan duoni uch bora (uch kecha) o‘qimasimdan Alloh taolo avvalgi mushkul holdan meni xalos ayladi. Bundan buyon kechalari arslonning iniga kirsam-da, parvoyimga kelmas, — dedi”. Amr ibn Shuayb ham bobosidan rivoyat qilib, “Birortalaringiz uyquda qo‘rqsangiz, ushbu duoni o‘qisin”, deb aytganlar. Abdulloh ibn Os, roziyallohu anhu, esa har doim bolalariga bu duoni o‘rgatar edilar.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:05 | Message # 11 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Ul zotning birodarlaridan bo'laylik
Abu Hurayradan, roziyallohu anhu, rivoyat qilinadi: «Rasululloh (s.a.v) qabristonga keldilar va: — Mo‘minlar qavmida yashovchilarga assalomu alaykum! Biz ham, inshaalloh, sizlarga borib qo‘shilguvchilarmiz, deydigan birodarlarimizni ko‘rishni orzu qilardim, - dedilar. Shunda sahobalar: — Biz sizning birodarlaringiz emasmizmi, yo Rasululloh(s.a.v)? —deyishdi. Janobi Rasululloh(s.a.v) — Sizlar mening sahobalarimsizlar, birodarlarimiz esa, hali kelganlaricha yo‘q, — dedilar, Sahobalar: — Hali kelmagan ummatingizni qanday taniysiz, yo Rasululloh? — deb so‘rashdi. Rasululloh:(s.a.v) — Axir bir kishi o‘zining peshonasi va oyog‘i oq otlarini boshqa bir to‘da qop-qora otlar ichidan taniyolmaydimi? — dedilar. Sahobalar: — Tanib oladi, yo Rasululloh, —deyishdi. Janobi Rasululloh:(s.a.v) — Ular qiyomatda dunyodagi tahoratlari sababidan peshonalari va oyoqlari nurli bo‘lgan holda keladilar. Men ulardan oldin havzi Kavsarga borgan bo‘laman. Ogoh bo‘linglar, bir qancha kishilar hovuzimdan adashgan tuyani haydagandek haydaladilar. Men ularga, bu yoqqa kelinglar, deb nido qilaman. Menga aytiladiki, ular sizdan so‘ng dinni o‘zgartirishgan. Shunda men: «Uzoq bo‘linglar, uzoq bo‘linglar», deyman.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:05 | Message # 12 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| АБУ БАКР СИДДИҚ (Разияллоху анҳу)
БИРИНЧИ ХАЛИФА АБУ БАКР СИДДИҚ (Разияллоху анҳу) ДАВРЛАРИ
Энг аввалги мусулмон ва энг биринчи сиддиқ ва Расулуллоҳнинг ҳамсуҳбатлари ҳамда Улардан кейинги биринчи халифа бўлмиш Абу Бакр Сиддиқ Абдуллоҳ ибни Абу Қаҳофа ибни Омир насаблари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга туташади.. Ва Мурра ибни Кабъи ибни Луайда жамланади. Оналари эса Омирнинг ўғли Саҳрнинг қизлари бўлмиш Салмо номли аёл эдилар. Абу Бакр Сиддиқ, разияллоҳу анҳу фил йилидан икки йилу тўрт ойдан сўнг туғилганлар. Расулуллоҳ алайҳиссаломдан икки ёшу тўрт ойлик кичкина эдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом ул жанобнинг ростгўйликлари, омонатдорликлари ҳамда Исро ва Меърож ҳодисасини энг биринчи бўлиб тасдиқлаганликлари учун Сиддиқ деб ном қўйган эдилар. Яъни, Расулу акром ҳазратлари жанобни ростгўйларнинг ростгўйроғи деган юксак сифат билан олий мақом даражасига кўтаргандилар.
Яҳудийлар Расулуллоҳ алайҳиссаломдан Исро воқеасини эшитган сўзларига ишонмасдан, Абу Бакр ҳузурларига келадилар. «Соҳибингиз мана шундай деяпти, сиз шунга ишонасизми?» — деб сўрайдилар. Шунда Оллоҳ ва Расулининг дўсти, Ислом равнақи йўлида бутун борлиғини фидо этувчи зот бўлувчи Абу Бакр маккор яҳудийларга шиддат-ла қараб: «Агар бундан ҳам бошқа ажаблироқ нарсаларни Расулуллоҳ ҳазратлари айтсалар мен кўнглимга заррача шубҳа ва шак келтирмаган ҳолимда ҳеч бир тўхтовсиз дарҳол тасдиқ этаман», дедилар, Ушбу кундан бошлаб Ислом жон фидосининг тахаллуслари лақаблари Сиддиқ бўлиб қолди. Қиёматга қадар, иншооллоҳ, шундай бўлиб қолади. Оллоҳ Калимасининг юксалиши йўлида соф ниятли, холис ихлосда хизмат қиладиган ҳар бир мухлис мўъминнинг номи албатта жаҳон айвонида мана шундай юксак фазилатли номлар қаторида авлодлар қалбига муҳрланиб, то қиёматга қадар унутилмай қолажакдур. Нодонлик ва нафосатсизлик, бефаросатлик касаллигига йўлиққанликлари сабабли ОЛЛОҲ калимасининг юксалиш йўлларига ғов солишга беҳуда чираниб урунувчи бадбахтларнинг номлари эса асрлар оша лаънат тамғасига учраб авлодлар нафратига сазовор бўлажакдур. Бу икки йўлдан бирини ўзингиз танлаб олаверинг, мисоллар эса атрофингазда қалашиб ётибди.
ИСЛОМДАН АВВАЛГИ ҲАЁТЛАРИ
Абу Бакр (р. а), Маккада ўсиб улгайганлар. Балоғатга етганларидан кейин Макка аҳлининг одатига кўра савдогарчилик билан шуғулланганлар. Жоҳилият замонида ҳам Абу Бакр (р. а.) тўғриликлари, шарифликлари, хушхулқлари, муросагўйликлари билан халқ ичида танилган эдилар. Абу Бакр ҳазратлари асло арақ ичмаган эдилар. Арақни ўзларига ўзлари харом этгандилар. Бунга сабаб бўлган воқеани тарихчилар қуйидагича таърифлайдилар:
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:06 | Message # 13 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Бир куни Абу Бакр маст бўлиб учиб қолган одамнинг ёнидан ўтиб кетаётган эдилар. Қарасаларки, маст киши сийдигига қўлини тиқиб юзига суртаётибди. Бундай жирканч манзарани кўриб беҳад нафратланган ҳолда, «Мен асло бундай номаъқулчилик қилмайман», деб ўзларига сўз берган эканлар. Мана шундан кейин ҳатто бир томчи ҳам татиб кўрмаганлар. Тарих бизга у жанобнинг бутларга асло сажда қилмаганликларини ҳам ҳикоя этади. Оталари бир куни у жанобни олиб, аҳли Макка одатига кўра, бутларга сажда қилмоқлик учун Каъбага борган эканлар. Кейин катта бутни рўпарасига олиб келиб «Мана, шу сенинг илоҳинг бўлади», деб узларини ёлғиз қолдириб кетган эканлар. Оталари нари кетгач, у жаноб бутнинг ёнига яқин бориб, «мен очман, тўйғиз» дебдилар. Бутдан садо чиқмагач, яна «мен яланғочман, кийинтир», дебдилар. Бут эса жим, серрайиб тураверибди. Буни кўрган Абу Бакр ердан катта бир тошни олиб бутнинг юзига қараб отибдилар-да, ҳеч нарсага қарамай югурганча ташқарига чиқиб кетибдилар. Шундан кейин асло бутларга сажда қилмаган эканлар. Қурайш қабиласи у жанобни ростгўйликларини, очиқ-кўнгалликларини билганлари сабабли жуда яхши кўрардилар, хурмат қилардилар. Жанобда мужассам бўлган юксак инсоний фазилатлар қурайшлар қалбида ўзларига нисбатан муҳаббатни пайдо қилган эди. Жоҳилиятда Абу Бакр ҳарир савдоси билан машҳур эдилар. Бундан жуда катта фойда ҳам кўрардилар. Расулуллоҳ ҳазратлари билан ўрталарида айрилмас дўстлик алоқасининг барқарорлигага асосий сабаб — ҳар икки жанобнинг юксак сифатларда ҳамоҳанг бўлганликлари эди, Ёшлари қарийб тенгдош, ҳовлилари ҳамсоя, ўзлари эса омонатдорлик ва ростгўйлик сифатлари билан безанганликлари сабабли жоҳилият замонида, Расулуллоҳга пайғамбарлик келмасдан аввал ҳам ул жаноблар бир- бирларига яқин эдилар.
ИСЛОМГА КИРИШЛАРИ
«Хиро» ғорида Расулуллоҳ ҳазратларига ваҳий нозил бўлиб, Жаброил алайҳиссалом «Сиз Раббил оламин томонидан юборилган пайғамбарсиз», деб хабар берган заҳотлариёқ тездан Хадича онанинг олдиларига келганлар ва мазкур хабарни айтганлар. Хадича она ўшал ондаёқ ҳеч бир иккиланмай, имон келтирганлар. Қалбларига қўрқув кетар-кетмас, Расулуллоҳ ҳовлиларидан чиқиб Байтуллоҳни тавоф қилгани бораётганларида йўлда Абу Бакрни учратганлар. Расулуллоҳ ҳазратлари Абу Бакр разияллоҳу анҳуга Исломни арз этганлар. Ҳазрат ҳам худди Хадича она каби ҳеч бир иккиланмай, дарҳол тасдиқлаб, қабул қилганлар. Бу тўғрида сўралган пайтида, «Мен Муҳаммадни асло ёлғон гапирганлигини билган эмасман. У жаноб юксак омонатдорликлари, ҳусну хулқлари сабабидан пайғамбарликка лойиқ зотлар», деб жавоб бергандилар. ШуРтуфайли Расулуллоҳ ҳазратлари у жаноб ҳақларида шундай дегандилар: — Мен кимни Исломга даъват этсам бир оз тўхталар, тараддудга тушар эди. Абу Бакр эса мен арз этган чоғимда ҳеч қандай тараддудсиз дарҳол қабул қилгандур.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:06 | Message # 14 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН БИРГА БЎЛГАНЛИКЛАРИ
Абу Бакр Сиддиқ (р,а.), Расулуллоҳ алайҳиссалом билан Исломни эълон қилган Һунларидан бошлаб доимо бирга ҳамсуҳбат бўлганлар. У жаноб қурайшлардан ва бошқа нодонлардан жуда кўп изо жафо чекканлар. БойликларҒ ҳам, насаблари ҳам, халқ орасида тутган ўринлари, эътиборлари ҳам, хушхулқлари ҳам қурайшларнинг изосидан қайтара олмаган. Ислом динига биринчилардек мушарраф бўлганликлари Расулуллоҳнинг энг яқин ҳамкорларидан бўлганлари сабабли қурайшликлар у жанобга ҳар турли изо жафоларн8 етказганлар. У жанобнинг Расулуллоҳнинг жуда кўп ўринларда мушриклардан мудофаа қилганликлари тарих китобларида битилгандур, У жаноб Расулуллоҳни ҳимоя қилиш йўлида мушриклар изосидан заррача қўрқмай, жафоларини писанд этмай, жонфидоликлар этганлар. Сийрат китобларда бу ҳақда қуйидаги воқеа баён этилган. Қурайш мушриклари байтулхарамдаги Исмоил ҳужраларига тўпланишиб ўзаро суҳбат қурганлар. Гаплари асосан мана шу хусусда бўлган: — Биз ҳанузгача бу киши каби ўзидан жуда катта кетган одамни кўрган эмасдик. Мана бу одамнинг ўз қавмига янгиликлар киритгани каби бирон кишининг янгаликлар киритиб фитна қўзгаганини ҳам билмаймиз. Энди у динимизни айбламоқда, ақлимизни камситмоқда, олихаларимизни эса обрўсизлантирмоқда. Бошимиз қотиб, нима қилишни ҳам билолмай қолдик. Мушриклар шундай деб турган пайтларида Расулуллоҳ ҳазратлари беҳосдан кириб келиб, рукн олдига етиб қоладилар. Уларнинг ёнларидан ўтаётганларида улар ахмоқона сўзлар айтиб Расулуллоҳ ҳазратларини масхаралашди. Расулуллоҳ ҳазратлари тавоф қилиб бўлгач, яна уларнинг олдиларидан ўтадилар. Мушриклар беандиша гапларини яна такрор айтишади. Шунда Расулуллоҳ ҳазратлари уларга қараб: «Эй, қурайш жамоалари, мен сизларга қурбонлик келтирдим», дейдилар. Одамлар бирор нарса деб жавоб беришга яролмай жим бўлиб қолишади. Кейин тарқалиб кетишади. Эртасига яна тўпланишиб, кечаги бўлиб ўтган гапларни эслашади. Шунда биттаси ўрнидан туриб, уларга: «Эй, қурайшлар, кеча уни йўқлигида роса чайнадинглар. Олдингизга келганида эса лом-мим деёлмай қолдинглар-ку?» деди. Улар суҳбатлашиб турган онларида Расулуллоҳ ҳазратлари байтулхарамга адл қадамлар билан кириб келадилар. Шунда улар жаноби сарвари оламга ҳар томондан итдай ташланиб, «сенми ҳали бизга фалон -фалон гапни айтган», дсб сўроққа тутадилар. Сарвари коинот дадил «Ҳа!» деб жавоб берганларидан сўнг ораларидан биттаси белбоғини ечиб Расулуллоҳнинг муборак бўйинларига солиб бўғмоққа бошлайди. Бу ҳолни кўрган Абу Бакр уларнинг олдига тезлик билан етиб келадилар. Уларга қараб: «Қандай бадбахт кишисизлар! Ахир «раббим — ягона оллоҳ!» деган кимсани бекордан- бекорга ўлдирмоқчимисизлар?!»— дейдилар. Улар энди Абу Бакрга ташланиб, узун соқолларидан тортқилаб, урмоққа бошлайдилар. Улар ҳеч аямай роса дўппослаб, уриб азоб беришади. У жаноб уйларига бошлари ёрилган ҳолда, оғриқ зўридан азият чекиб, аранг етиб келадилару ҳушларидан кетиб қоладилар. Анча вақт беҳуш бўлиб ётадилар. Ҳушларига келгач, биринчи саволлари «Расулуллоҳнинг аҳволлари қандай?»— деб сўрашлик бўлади. «Яхши» дейишларига ҳам қаноат қилмай, кўнгиллари хотиржам бўлмай, оналарига ва яна бир қўшниларига суяниб Расулуллоҳнинг ҳовлиларига йўл оладилар. Расулуллоҳ алайхиссаломнинг нодонлар қўлидан эсон -омон қутулганларини кўриб, хурсандликларидан ўзларини тутиб туролмай Расулуллоҳ ҳазратларини қучоқлаб оладилар. Ҳа! Ислом юксалиши йўлида мана шундай жонфидоликлар кўргузишганди! Оллоҳ йўлида жонлари ўзларига ҳеч қандай қийматсиз туюлганди. Улар жонларини азиз билиб, узоқ тинч яшаб юрайлик, деб қуён юраклик қилишмай, «бизнинг ҳаётимиздан кўра оллоҳ калимасининг ер юзида ўрнашиб олий бўлишлиги қийматлироқ, муҳимроқдир», деб билишганди. Зеро, улар инсониятни жон-дилларидан севадиган, унга яхшиликни холис дил билан истайдиган юксак онг эгалари, кўзи очиқ кимса эдилар. Шунинг учун нарсалар қийматини баҳолашда хатога ҳеч йўл қўйишмаганди. Ҳаракатлари зое кетмади. Номлари абадият тахтасида ҳурмат-икром мартабасига ёзилиб қолди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:06 | Message # 15 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| ОЛЛОҲ ЙЎЛИДА ҚИЛГАН САРФЛАРИ
Абу Бакр Сиддиқ (р. а.), ўзларининг содиқларидан, севикли ҳабибларидан бир нафас ҳам ажралмай, узоқлашмай, доимо бирга бўлишга ҳаракат этардилар. Фақат бир нарса олди-сотти қилгани бирор ёққа борганларидагина бироз фурсат ажралишга мажбур бўлардилар. Ишларини битказгач, тездан яна дўстларининг ёнларига қайтиб келардилар. Ўзларида бўлган бор нарсаларини хоҳ арзон, хоҳ қиммат бўлсин, дин ғалабаси йўлига аямай сарф этардилар. Бир куни Умай ибни Халаф исмли кофирлар сардори Билол ибни Раббоҳ деган хабаш қулни Ислом динидан қайтариш учун азоблаётганини, қумлоқ саҳрога олиб чиқиб қайноқ қумларга ётқизиб устларига оғир тошларни бостириб қийнаётганини кўрдилар. Берилаётган азоб қулнинг фақат иймонини зиёда қиларди холос. Шунчалик қийноқ ва азоблар чекиб турган пайтида ҳам оғзидан ягона «АҲАД», «АҲАД» деган сўз чиқарди, холос. Абу Бакр, Умайя шайтондан Билол ибни Раббох разияллоҳу анҳуни катта пул баробарига сотиб оладилар. Кейин эса Оллоҳ учун ва раббил оламин ҳидоят қилиб йўллаган Ислом муҳаббати учун уни озод қилиб юборадилар. Умар ибни Ҳаттобнинг Замир Румия исмли чўрилари бўлар эди. У аёл Умардан аввалроқ Ислом динига мушарраф бўлганди, Ҳазрат Умар уни қаттиқ қийнаб, жуда кўп мартаба урганлари натижасида чўрининг кўзлари кўр бўлиб қолганди. Аммо шу ҳолатида ҳам раббил оламин кўрсатган йўлидан четга тоймаганди. Кўзидан ажралса-да, иймонидан айрилмаганди. Абу Бакр бу чўрини сотиб оладилар. Кейин эса оллоҳнинг ризолиги йўлида озод этиб юборадилар. Чўрининг кузлари ожиз бўлиб қолган пайтда қурайшлар, «мана бу мочағар Лот ва Манотнинг қарғишрга қолди», деб гап-сўз юритгандилар. Уларга қараб бахтли аёл шундай деганди: — Бу гапларингиз беҳуда. Лот ва Манот ҳеч нарсани билмайди ва ҳеч нарса қилолмайди ҳам. Менинг меҳрибон раббим эса ҳамма нарсага ҳатто мени кўзимни қайта очиб қўйишга ҳам қодирдур! Эртасига тонг отганда оллоҳнинг марҳамати туфайли аёлнинг кўзи қайта очилиб ёруғ дунёни яна кўришга муяссар булганди. Қурайшлар буни куриб, бу Мухаммад ибни Абдуллоҳнинг сеҳридан бўлган иш дегандилар. Қурайшлар ёлғон айтгандилар, буюк Оллоҳ эса рост айтганди. Абу Бакр Сиддиқ (р. а.) фақат мана шу икковларииигина озод этиб қолмагандилар. Балки Омир ибни Фухайрни, Умму Унайсни ва Абр ибни Жуминанинг жорияси бўлган икки қизни ҳам ва булардан бошқа яна қанча-қанча кишиларни озод этгандилар. Шунчалик кўп молларини Оллоҳ йўлида сарфлаганлари сабабидан ҳатто Оллоҳ таоло у жаноб ҳақларида оят нозил қилганди. Мазмуни: «Кимки берса ва тақво қилса, Исломни тасдиқ этса бас, биз уни сконликка йўллаб қўямиз». У жаноб мана шу мартабага лойиқ бўлганлар. Исломга доҳил бўлган вақтларида бойликларининг қиймати қирқ минг дирҳамга етганди. Мана шу улкан бойликдан Мадинага хижрат этаётган пайтларида фақатгана беш минг дирхам қолганди, холос. Бошқасини Оллоҳ динининг ғалабаси йўлида сарф этиб юборгандилар. Раббиларига йўлиққан онларида эса ёнларида ҳеч қандай бойликлари хам колмаганди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:07 | Message # 16 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| МАДИНАГА ҲИЖРАТЛАРИ Саййидино Абу Бакр Маккада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалам билан доимо бирга турдилар, Хабаш вилоятига кўчиб борувчилар ичида бормадилар. Бечораҳол мусулмонлар Макка мушрикларининг изоси ниҳоятда қаттиқ тус олган пайтда Хабашга кўчиб кетишганда ҳам Абу Бакр Маккада қолдилар. Дастлаб кўчиб кетмоқчи ҳам бўлгандилар. Бироқ, йўлдан тез қайтиб келиб, Маккада ўзларини бутунлай Ислом йўлига бахш этдилар. Кишиларни ислом йўлига ва динига ҳормай-толмай чақирдилар. Меҳнатлари эвази ўлароқ Макка атрофларидан бир неча гуруҳ Абу Бакр қўлларида Исломга мушарраф бўлдилар. Усмон ибни Аффон, Абдураҳмон ибни Афа, Зубайр ибни Авом, Талхатубни Убайдуллоҳ, Саъд ибни Абу Ваққос ва булардан бошқа яна қанча-қанча Макка аҳлининг атоқли кимсалари Абу Бакрга ишонганлари ва у жанобнинг фақат тўғри йўлга даъват этишларига амин бўлганлари сабабли, чақириқларига лаббай, деб жавоб бердилар. Ислом динини қабул қилдилар. Қурайш кофирларининг мусулмонларга нисбатан зулмлари кучайган ва соҳиби-даъват саллаллоҳу алайҳи васаллам ақаба байъатидан кейин даъватларини кенг ёйиш учун Мадинада осойишталик ва тинч жой топганлигидан сўнг мусулмонларнинг Маккада қурайш мушрикларидан ҳаддан зиёда изо жафолар чекаётганларини кўриб, уларга бемалол ибрат қилиш имкониятига эга бўлиш ҳамда динларининг асосини кенгликка ёйишга эриша олишга шароит яратиш учун Мадина шаҳрига кўчиб боришларига рухсат этдилар. Жуда кўп мусулмонлар Маккадаги ер-сувлардан, ҳовли-жойларидан баъзилари эса бойликларидан хам кечиб Мадинага кўчиб кетишди. Маккада жуда оз мусулмонлар қолишди. Шулар қаторида Абу Бакр ҳам ҳануз жўнаб кетмаган эдилар. Устозлари ва йўл кўрсатувчилари бўлган Муҳаммад алайҳиссалом ҳузурларига келиб биродарлари ва ҳамкорларига эргашароқ Мадинага кўчиб боришликка рухсат сўрадилар. Шунда Рисолат паноҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кутиб туринг, шояд Оллоҳ субхонаҳу ватаало сизга бирор йўлдошни белгиласа», дедилар. Ҳазратнинг гапларини эшитиб Абу Бакр соҳибин назир ва башир жанобларининг ўзлари ушбу тарихий сафарда ҳамроҳ бўлишликларини ҳис этдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳар куни кечқурун Абу Бакрнинг ҳовлиларига борардилар. У ерда кўп вақтларини ўтказардилар. Қурайш мушриклари эса ўзларининг мажлисхоналарига тўпланиб бу жаноб тақдирини нима қилиш туғрисида бош қотирардилар. Мана у Мадинада ўзини қўллаб- қувватловчи ёрдамчиларга эга бўлди, жуда кўп сафдошлари Мадинага кўчиб бориб ўрнашди. Энди нима қилишим керак?» дея тинмай кенгашлар ўтказишарди. Мана шу мажлисларида шайтон бошлиқларидан бўлган бир иблиси лаъин, уларнинг ҳозир қандай қарор қабул қилишларини кузатиб турарди. Улар турли таклифларни ўртага ташлашди. Шайтонсифат чол эса ҳаммасини рад этаверади. Охири мунфиқлар сардорларидан бўлган Абу Жаҳл ўрнидан туриб мажлис аъзоларига ҳар бир қабиладан биттадан қонхўр йигитларни атрофдан таклиф этди. Абу Жахлнинг режаси бўйича, бу қонхўр йигитлар Расулуллоҳ эшиклари ёнида пайт пойлаб, эрталаб Расулуллоҳ одатларига биноан, масжидга намоз ўқимоқ учун ҳовлиларидан чиққанларида бирданига ташланишлари, ҳазратнинг азиз жонларига қасд қилиб, ўлдирмоқлари зарур эди. «Шундай қилинса,— деди у лаъин,— Муҳаммаднинг қони бутун қабилаларга тарқалиб кетади, натижада Абу Манноф уруғи мажбуран хунбаҳосини олишдан ўзга чораси қолмайди». Ушбу таклифдан Иблис бениҳоя шодланди ва уни қўллаб-қувватлади. Шундан кейин тайёргарлик кўришга киришдилар. (Улар ҳам тадбир кўрдилар, Оллоҳ ҳам тадбир кўрди. Оллоҳ энг яхши тадбир кўрувчидир!) Оллоҳ субҳонаҳу ўз пайғамбарини кофирлар қилаётган яширин хийлаларидан хабардор этди ва Мадинага хижрат этмоқликларига амр қилди. Сафар йўлларини Оллоҳ субҳонаҳу кўрсатиб берди. Шундан сўнг Расулуллоҳ алайҳиссалом дарҳол Абу Бакрнинг ҳовлиларига жўнадилар. Бориб хабарни айтдилар. «Сафарга тайёргарлик кўраверинг», дедилар. Абу Бакр (р. а.) эса аллақачон сафар жабдуқларини тайёрлаб, иккита нор туяни узоқ йўлга мўлжаллаб боқиб турардилар. Абу Бакр Расулуллоҳдан хабарни эшитган онларида кўзларидан севинч ёшлари оқди. Уммул Мўъминин Ойиша онамиз шундай дейдилар:
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:07 | Message # 17 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| — «Мен ҳеч кимни Расулуллоҳ Абу Бакрга, «сиз мен билан Мадина сафарида ҳамроҳ бўласиз», деган пайтларида шодликдан йиғлаганларидск йиглаганини асло кўрмадим.» Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тузиб берилган кўрсатма бўйича дўстлари ва рафиқалари Абу Бакр (р. а.) билан биргаликда уйларидан чиқиб Савр номли ғорга етиб келдилар. Ғорга аввал Абу Бакр кириб, ичини текшириб, дўстларига зарар етказадиган бирор ҳашарот йўқлигига ишонч хосил қилиб хотиржам бўлдилар. Йўлда боришаётганда Абу Бакр гоҳ олдинга ўтиб, гоҳ эса орқада қолиб юрдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом нега бундай қилаётганларини сўраганларида «Гоҳо олдинга ўтиб кетишим — йўлни текшириб бирор хавф йўқлигини билиб келиш учундир. Гоҳида орқада колишим — яна орқамиздан бирор кимса эргашиб келаётган бўлса, биринчи бўлиб мен йўлиқай деганлигимдан эди», дедилар. Улар ғорда беркиниб ётганларида изларига тушганлар яқинига келиб излашганда Абу Бакр Расулуллоҳни хавфдан огоҳ этиб, қаттиқ хаяжонга тушдилар. «Агар биронтаси шундай пастга қараса, бизни кўради», дсганларида, Расулуллоҳ у жанобга қараб: «Эй, Абу Бакр, икки кишининг учинчи хамроҳи Оллоҳнинг ўзи бўлса, нсга гам қиласиз», дся тасалли бердилар. Абу Бакрнинг Расулуллоҳ ҳазратларига меҳрибонликлари бенихоя эди. Ғорда Расулуллоҳ у жанобнинг тиззаларига бош қўйиб ухлаб стганларида Абу Бакрни чаён чақиб олади. Оғриқнинг қаттиқлигига қарамай, сарвари олам безовта бўлмасинлар, деб Абу Бакр қимир этмай турадилар. Оғриқ зўридан кўз ёшлари ўз-ўзидан қуйилиб келаверади. Шунда меҳрибон ва шафқатли зот билиб қоладилар. Ўринларидан туриб муборак қўллари билан чаён чаққан ерни силаб қўядилар. Абу Бакр ўша заҳотиёқ оғриқдан фориғ бўладилар. Абу Бакр ҳазратларининг хижрат қилмасларидан аввал жуда кўп сафарларга боришлари одамларга маълум эди. Абу Бакр билан Расулуллоҳ ҳазратлари йўлда кетаётганларида учраган одамлар Абу Бакрдан «ким билан кетяпсиз»? деб сўраганларида у жаноб «йўл кўрсатувчим билан кетяпман», деб жавоб берардилар. Йўлда ҳеч ким Расулуллоҳнинг ишларидан хабардор бўлолмади. Икковлон узоқ машаққатли йўлни босиб ўтиб,, эсон-омон Мадинага етиб келдилар. Сувсиз саҳро йўлида, қуёшнинг ўтли нафасига чидаб, саноқсиз қум бархонларини ошиб ўтиб қарийб 500 чақирим йўл босишнинг ўзи бўлмайди. Бунда азиз жонини гаровга тикиб, кўзланган мақсад сари чидам, сабр ва матонат билан харакат қилишлик талаб этилади. Сафар машаққатидан силласи қуриган йўловчи кўзига олис-олис уфқлар гўё кети йўқ каби туюлиб юракни эзади. Саҳро қуёши йўловчини қадам бақадам таъқиб этиб шундай бошини қиздирадики, бир лаҳза бўлсин, тин олгани йўл бермайди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:08 | Message # 18 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| МАДИНАДАГИ АҲВОЛЛАРИ
Абу Бакр Сиддиқ Мадинага кўчиб борилганидан кейин ҳам Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ажралмай биргаликда ҳамкорликда бўлдилар. Расулуллоҳ ҳазратлари Абу Бакрни ниҳоятда иззат, ҳурмат этганларидан қизлари Ойиша онамизга уйландилар Бу хусусда Маккадалик вақтларида аҳд бойланган эди. Мадинага кўчиб боришганвдан кейин доҳил бўлганлар. Ойиша она Расулуллоҳ ҳазратларининг энг севикли ва қалбларига энг яқин аёлларидан эдилар. Абу Бакр (р. а.) Расулуллоҳ алайҳиссалом билан биргаликда ҳамма ғазотларда иштирок этадилар. Бадр жангида Расулуллоҳ ҳазратлари билан чодирда ҳамнишин эдилар. Ҳарбий асирларни фидя, яъни пул баробарига озод этишлик фикрини ҳам Абу Бакр таклиф этгандилар. Бадр ғазотида Абу Бакр мусулмонларнинг эҳтиёжларига қараб, ўртага ушбу фикрни ташлаган кимса эдилар. Берган маслаҳатларига биноан асирлар фидя муқобилига озод этилганди. Зеро, ўша кунларда мусулмонлар молиявий ҳолатларининг ночорлигидан маблағга ниҳоятда эҳтиёжли эдилар. Буюк қонунчи саллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу маслаҳатга амал қилганлари учун Оллоҳ таоло томонидан итоб, яъни танқид этилгандилар. Ухуд ғазотида Абу Бакр Расулуллоҳ ҳазратларининг ҳимоячилари ичида собитқадам тургандилар. Умумлашкар парокандаликка учраб, ҳолат оғирлашган бир пайтда сарвари оламни душманлар ўқидан баҳодирона ҳимоя этган шижоатли саҳобалар сафида Абу Бакр Сиддиқ (р. а.) ҳам жонлари ҳам кўзларига кўринмай, илоҳий нур ҳидоятчисининг омонлиги йўлида саботла мардона тургандилар. Худайбийя сулҳида мунофиқларнинг алдовларига тушиб қолмай, уларга қарши кескин раддия берган саҳобалардан бирлари Абу Бакр (р. а.) бўлгандилар. Табук ғазотида эса энг катта байроқнинг байроқдори вазифасида қатнашгандилар. Ҳижратнинг тўққизинчи йилида Расулуллоҳ ҳазратлари Абу Бакрни ўзларига ноиб этиб, ҳажга кетаётган карвонга хожибоши қилиб тайинлагандилар. Абу Бакр жуда кўп мусулмонларга бошчилик қилиб ҳажга бориб ва у ерда кишиларга ҳаж фарзларини ўргатгандилар. Абу Бакр Сиддиқ (р. а.) ҳеч бир фикрда ва ҳеч бир маслаҳатда йўлбошчилари бўлган Расулуллоҳ ҳазратларига ихтилофда абадий бўлмаганлар. Жаноб сарвари олам саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг кўрсатмаларидан бўйин товламай тўхтовсиз равишда бажо келтирганлар. Бирор раъйиларига қарши ўлароқ фикр ҳам билдирган эмасдилар. Қандай бир масала кўндаланг келмасун, ҳар қандай ҳодиса юз бермасун Расулуллоҳ, ҳазратлари ҳамма ҳолда Абу Бакр (р. а.) учун, ўз болаларидан, аҳли аёлларидан кўра ва моли дунёларидан кўра ҳам севиклироқ бўлардилар. Жаноб рисолат маоб хушликлари боисида Абу Бакр (р. а.) ҳар бир нарса- ларидан ҳеч қандай қарохиятсиз воз кеча олардилар. Абу Бакр (р. а.) Оллоҳга бўлган иймонларининг натижаси ўлароқ, унинг пайғамбарига мана шундай жон фидоликлар қилардилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом бир сафар Ойиша онамиз билан ўз ўрталарида юз берган бир воқеада ҳукм чиқармоқ учун Абу Бакрни чақиртириб келганларида Абу Бакрнинг тутган йўллари бунга энг яхши мисол бўла олади. Расулуллоҳ алайҳиссалом Ойиша онамизга қараб «мен гапириб берайми ёки сиз гапирасизми?» деганларида, Ойиша онамиз «сиз гапиринг, аммо фақат ҳақиқатни айтинг, дейдилар. Шунда Абу Бакр ўрниларидан шартта туриб қизларининг юзига тарсаки туширадилар. Ва «Эй беадаб, ҳали Расулуллоҳ ҳақиқатдан ташқари гапни гапирармидилар!» дейдилар. Эҳтимол мана шу ходиса ва бунга ўхшаш юз берган ҳодисалар Абу Бакр (р. а.) нинг иймонлари жаноб рисолатпаноҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам васф этган даражага етканлигига далил, ҳужжат бўлиб исбот этса керак. Жаноб сарвари олам «Бутун ер юзи аҳолисининг иймони Абу Бакр иймони билан тарозуда солиштирилганда, албатта, унинг иймони уларнинг иймонларидан босиб кетган бўларди», деб марҳамат этгандилар. Ҳазрати Содиқул амин алайҳиссалом Абу Бакр тўғриларида «агар мен дўст тутадиган бўлсам эди, албатта Абу Бакрни дўст тутардим. Лекин Ислом биродарлиги ўзи кифоя қилади», деганларида Абу Бакр шаънларига кўп гапирилган бўлмайди. Балки жаноб рисолат маобнинг у жаноб ҳақларида «Қуёш чиқиши ва ботишида Абу Бакрдан кўра бошқа яхшироқ кимсага дуч келмайди», демакларига ажабланмаса бўлади. Абу Бакр разияллоҳу анҳу заифларга ғоятда шафқатли, хушхулқ, латофатли бўлишликлари билан биргаликда дин душманларига бениҳоя қаттикқўл эдилар Хусусан, Мадина шаҳрига тўлиб кеттан яҳудийларга нисбатан чек сиз нафрат-ла шиддатли муомалада бўлардилар. Уларнинг тилёғламаликларига алданиб, ёлғон мақтовларига учиб, берган баъзи бир совғаларидан хуш бўлиб ўзларини йўқотиб қўймасдилар Мўъминлар буёқда қолиб, уларни мақташга ўтиб кетмасдилар.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:08 | Message # 19 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Расулуллоҳ ҳазратларининг пайғамбарликларши ўзи тавротдан ўқиб билгани ҳолда инкор этганида Пинхос исмли яҳудийга қаттиқ танбеҳ берганлари ва «Оллоҳ камбағал, биз боймиз, Оллоҳ бизга муҳтож бўлади», деган вақтида оғзига қараб аямай урганлари у жанобнинг иймонлари қанчалик қувватли эканлигига, ишончлари мустаҳкамлигига далил бўлолса керак. Халифалик мансабига минганларидан кейин аҳли риддаларга қарши урушмоқлик учун музокара кетаётган вақтда тутган ўринлари у жанобнинг собитқадам бир киши эканликларини исбот этса керак. Умар (р. а.) «Закот беришдан бош тортганларга қарши урушманг», деб илтимос қилганларида Абу Бакр қатьий суратда рад этганлари ва бу билан диннинг ҳайбатини ва шарафини саклаб қолишда ўзларини тутишлари у жанобни қанчалик соҳиби раъй киши эканликларнни кўрсатолса керак. Қуръони карим бир неча мавзуларда Абу Бакр Сиддиқ шаънларига ишора қилгандур. Сураи Лайлда шундай дейилади: «Бас, кимки берса ва ўзи тақво қилса, Исломни тасдиқ этса, биз уни тезда осонликка йўллаймиз». Сураи Нурда қариндошларн бўлган Мистаҳ бўҳтон қилувчиларга қўшилиб Ойиша онамизни бўҳтон қилганлиги учун унга бераётган эҳсонларини бермайман деб қасам ичган пайтларида у жанобга ишоратан шундай дейилган: «Сизлардан бўлган бойлар ва неъмат эгалари қариндошларига, мискинларга ва Оллоҳнинг йўлидаги мухожирларга эҳсон қилмоқликдан қасам ичмасун. Уларни авф этсунлар ва кечирсунлар. Ўзингиз ҳам Оллоҳ сизни кечиришини истамайсизми. Оллоҳ кечирувчи меҳрибон зотдур». Ушбу оят нозил бўлганидан кейин Абу Бакр эшитган заҳотлариёқ дарҳол уйларига бориб, озиқ -овқат ва бошқа нарса-лардан олиб, қариндошлари Мистохнинг ҳовлисига кўтариб жўнаб қолдилар. Йўлда бора-боргунча «Оллоҳнинг мағфиратини истайман, Оллохнинг мағфиратини истайман», деб кетдилар. Расудуллоҳ саллаллоҳу алайҳивасаллам, Абу Бакр (р. а.) Нажд ўлкасидаги Бани Қилоб жангига аскарбоши қилиб юборганлар. Шу каби Фазора жангига ҳам аскарбоши қилиб жўнатганлар. Мазкур жангларда Абу Бакр ҳазратлари кофирлар ила шиддатли жанг қилганлар ва зафар қозонган ҳолда қайтиб келганлар. Хажжатул вадоъда жаноб рисолат маоб ҳазратлари арофотда одамларга хутба ўқиб турган онларида Оллоҳ таолонинг: «Бугун динларингизни мукаммал этдим ва неъматларимни сизларга тўла айладим, ҳамда сизларга Исломнинг дин бўлишлигига розилик бердим»— деган ояти нозил бўлган вақтида Абу Бакр ҳазратлари йиғлаб «ваҳий тўхтатишга яқин қолибди-да», дегандилар. Севикли ҳабибларига ва муршидларига дорул фанодан дорул бақога сафар этишга изн берилганлигини ҳис этгандилар. Бир араб шоирининг байтини мисолга ўқигандилар:
Ҳар иш авжига етса, бошланди пуҳсони, Қуёш чиқса қиёмга бошлангай заволи.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:09 | Message # 20 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| РАСУЛУЛЛОҲ ХАСТАЛИК ПАЙТЛАРИДА МУСУЛМОНЛАРГА ИМОМЛИК ҚИЛГАНЛАРИ
Жаноби Рисолат маоб саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада ўн йил яшадилар ва у ерда мустаҳкам янги Ислом ҳукуматини барпо этдилар. Мадина шаҳрини мустаҳкам қўрғонга айлантирдилар. Исломий даъватни ён қўшни давлатларга ҳам тарқатдилар. Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло у жанобга охирги сура —«изо жоа насруллоҳи»ни нозил қилди. Бундан сарвари олам саллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёдан кетадиган вақтларини яқинлашганини сездилар. Шундан кейин Оллоҳ субхонаҳуга янада кўпроқ ҳамду сано айта бошладилар. Бир куни Жаноб сарвари коинот саҳобаи киром разияллоҳу анҳумга боқиб: «Оллоҳнинг бандаларидан бир бандасига Оллоҳ дунё ва охиратни ва ўзининг ҳузурига келишликни танлашга ихтиёр берди, Банда эса Оллоҳ ҳузурини ихтиёр этди», дедилар. Жаноб рисолат паноҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу гапларини Абу Бакр (р. а.) эшитиб кўзларидан жала каби ёшлар тўкароқ, қалблари айрилиқ ўтидан аланга олароқ жанобларига боқиб: «Ё Расулуллоҳ, сизга жонларимиз ва руҳларимиз фидо бўлса бўлмайдими?»— дедилар. Расулуллоҳ ҳазратлари хасталаниб ўринга ётиб қолдилар. Касалликлари қаттиқлашиб, хасталик оғир ҳолатга кўчгач, саҳобаларга боқиб: «Айтинглар, Абу Бакр намозда имом бўлиб турсинлар» дейдилар. Ойиша онамиз шундай дейдилар: «Ҳазрати Билол намозга азон айтдилар. Шунда жаноб рисолат маоб «Абу Бакрга айтинглар, одамларга имом бўлсинлар», дедилар. Мен у жанобга боқиб «Ё Расулуллоҳ, Абу Бакр нимжон киши, сизнинг ўрнингизда имом турсалар одамларга такбирни ва қироатни эшитдиролмайдилар. Ҳазрати Умарни таъйинласангиз яхши бўларди»,— дедим. Расулуллоҳ эса бир неча .марта ўз гапларини қайтардилар. Мен Хафсага дедим: «Сиз Расулуллоҳга айтинг, ўринларига Умарни тайимасунлар. Чунки у киши овозлари жуда кучли одам». Хафса менинг гапимга кириб ҳазрати Расулуллоҳга мазкур гапни айтдилар. Шунда Расулуллоҳ «Абу Бакрга айтинглар, одамларга имом бўлсин, сизлар Юсуфнинг ҳам суҳбатларисизлар», дедилар. Бу гапдан кейин Хафса Ойиша онага қараб ўпкаладилар. «Сизни деб шу гапни эшитдим» дедилар. Кейин Абу Бакр одамларга имом бўлиб намозни ўқидилар. Бир куни Расулуллоҳ Умарни такбир айтаётганларини эшитиб қолдилар. Шунда «Абу Бакр қаерда, Оллоҳ ва мусулмонлар бунга рози бўлмайдилар», дедилар. Воқеъа бундай бўлганди: Расулуллоҳнинг буюрганларидан бехабар бир саҳоба Абу Бакрнинг йўқлиқларини кўриб, Умарга «сиз имом бўлиб қўяқолинг», дегандилар. Шу туфайли Умар ҳазратлари имом тургакдилар. Кейин Абу Бакр қайтиб келдилар, намоз Расулуллоҳ буюрганларига амал қилиниб қайтадан ўқилди. Руҳи поклари малаил аъло тамон парвоз этган душанба куни Расулуллоҳ ҳазратлари муборак бошлари боғланган ҳолда Ойиша онанинг эшикларидан масжидга чиқдилар. Одамлар жаноби рисолат маоб саллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурона чеҳраларини кўриб беҳад шодландилар. Жаноби Рисолат маоб уларга намозларингизни давом эттираверинг деган ишорани қилдилар. Абу Бакр, разияллоҳу анҳу, ҳам одамлар ҳаракатларини кўриб, намозгоҳларидан орқага чекинмоқчи бўддилар. Лекин Расулуллоҳ алайҳиссалом «ўрнингизда туриб, намозни ўқиб беринг» дедилар. Жаноб расули акрам Абу Бакрнинг ёнларига келиб ўлтирган ҳолда намозни ўқидилар. Намозни ўқиб бўлганларидан кейин одамларга юзландилар, уларни атрофларига тўпладилар. Муборак овозлари масжиднинг эшиги ёнида ҳам эшитилиб турди. Ҳамма жамланиб бўлгач, уларга қараб: «Эй, инсонлар, дўзах қизитилган, фитнанинг эса зулмат туни каби қоронғулиги юзага чиққан. Мен фақатгина сизларга Оллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳалол қилганман, харом қилган нарсани мен ҳам харом қилганман», дедилар. Расули акрам сўзларини тугатиб ичкарига кириб кетадилар. Али карамаллоҳу важҳаҳу Расулуллоҳнинг олдиларидан ташқарига чиққанларида одамлар Расулуллоҳнинг аҳволлари нечук дсб сўрадилар. «Оллоҳга шукрлар бўлсин аҳволлари анча яхши», деб жавоб берадилар. Аббос ибни Абдумутталиб ҳазрати Алининг қўлларидан ушлаб туриб: «Эй Али, Оллоҳга қасам ичиб айтаман-ки, мен Расулуллоҳнинг муборак юзларида Абдумутталибнинг сўнгги соатларида юзларида кўрган ҳолатни кўрдим. Шунинг учун бизни Расулуллоҳ ҳузурларига бошлаб кирсангиз. Агар халифалик бизнинг ҳаққимиз бўлса унда билиб оламиз ва гар биздан бошқалар ҳаққи бўлса талаб қиламиз. Халифалик бизни ҳаққимиз эканлигини одамларга тавсия этадилар», дедилар. Ҳазрати Али Аббоснинг гапларига жавобан: «Оллоҳга қасамки, мен ҳаргиз бундай қилмасмен. Агар у жаноб биздан халифаликни маън этсалар, худога қасамки, ҳеч ким бизга уни қайтариб беролмайди, дедилар.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:09 | Message # 21 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Кун чошгоҳга кўтарилган вақтида жаноб рисолат маоб саллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи поклари фано оламидан бақо гулистонига раббил иззатнинг неъматларидан фарахбол бўлишлик учун парвоз этди. Машъум хабар бир зумда бутун Мадинага ёйилди. Кибор саҳобалардан биринчи бўлиб эшитган кимса Умар ибни Ҳаттоб бўлдилар. Эшитган заҳотларидаёқ шошилиб одамларнинг олдиларига келдилар. Уларни тўплаб, уларнинг ўртасида туриб: «Мунофиқлар Расулуллоҳ вафот этдилар, дея даъво этмоқдалар. Расулуллоҳ алайҳиссалом ўлган эмаслар, лекин Раббиларининг олдига, Мусо алайҳиссалом ҳам қавмларини қолдириб борганлари каби кетдилар. Мусо алайҳиссалом қирқ кундан кейин, ҳамма Мусо ўлди, деб гап тарқатиб юрганида тирик қайтиб келганлар. Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳ ҳам Мусо алайҳиссалом қайтиб келганларидек, албатта қайтиб келадилар. Кейин эса Расулуллоҳ ўлдилар деб гап тарқатган кишиларнинг қўл-оёқларини қирқадилар», дедилар. Хабарни эшитган онларида Абу Бакр ҳам масжидга қараб югурдилар. Умар одамлар ўрталарида туриб сўзлаб турардилар. Ҳеч кимга қарамай тўғри Расулуллоҳ алайҳиссалом ётган хоналарига кирдилар. Хонанинг бир ёнида Жаноб Расулуллоҳнинг жасади мубораклари оқ яманий чопонларига ўраб қўйилганини кўрдилар. Гулгун чеҳраларини очиб юзларидан ўпдилар. Фарахбахш юзларига боқиб, «Эй Расулуллоҳ, ота-онам сизга фидо бўлсин, Оллоҳ азалда ёзган ажал завқини тортибдилар-да», дедилар. Кейин гулгун чеҳраларини аввалгидек ураб қўйдилар. Ташқарига чиқсалар, Умар ҳануз одамларга сўзлаб турардилар. Олдиларига бориб «шошманг, эй Умар», дедилар. Бироқ Умар тўхтамай гапларида давом этавердилар. Шунда Абу Бакр ҳам одамларга қараб сўзламоққа киришдилар. Одамлар Абу Бакрнинг овозларини эшитиб юзларини ўша томонга каратдилар. Умар якка қолдилар. Энг аввало Оллоҳга ҳамд, кейин Расулуллоҳга саловат айтиб Абу Бакр шундай деб сўз бошладилар: — Муҳтарам жамоъат, кимки Муҳаммадга ибодат қилиб юрган бўлса, у жаноб вафот топдилар. Ва агар кимки ёлғиз Оллоҳга ибодат қиладиган бўлса яхши билсунки, Оллоҳ ҳаргиз ўлмайди, доимий тирикдур. Кейин ушбу муборак оятни ўқидилар: «Муҳаммад ҳам ўтмишдаги пайғамбарлар каби бир пайғамбардир. Агар у ўлса ёки ўлдирилса, сизлар орқангизга қайтиб кетасизларми? Кимки диндан орқасига қайтиб кетса, ҳаргиз Оллоҳга зарар етказаолмайди, Оллоҳ тезда шокирларни яхши амалларига биноан мукофотлайди». Ушбу оятни эшитганда Умар «Оллоҳга қасамки, мен ҳали бу оятни Абу Бакр ўқимасларидан бурун эшитмаган эканман», дедилар. Ва бирдан ўзларидан кетиб қолдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом вафот этганларини жазм билган пайтларида ҳазрати Умар ўзларини тутиб туролмай қолгандилар.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:10 | Message # 22 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| БАНИ СОИДАНИНГ САҚИФА НОМЛИ ГУЗАРИДА Мадинада хабар тезда ҳамма ёққа тарқалди. Ансорлар бани Соиданинг сақифа номли гузаргоҳида Саъд ибни Убода ёнларига тўпландилар. Али ибни Абу Толиб, Талха ибни Убайдуллоҳ ва Зубайр ибни Авомлар одамлардан ажралиб ҳазрати Фотиманинг уйларига алоҳида йигилдилар. Қолган муҳожир саҳобалар эса барчалари Абу Бакрнинг олдиларида жам бўлдилар. Бир киши келиб ансорлар, бани ансорлар бани Соида сақифасида тўплаииб «Расулуллоҳга ким халифа бўлади», деган масалани кўришяпти деган хабарни Абу Бакрга айтди. Ушбу хабарни эшитган заҳотлариёқ ҳазрати Умар Абу Бакрга «Бизни ўша ёққа бошлаб боринг. Гап нимада кетаётганлигини биргалашиб кўрайлик», дедилар. Тездан икковлон йўлга чиқиб жўнадилар. Бораётганларида халифаликка Убайда ибни Жаррохни тавсия этишликни, зеро у Ислом миллатининг ишончли кимсаларидан, деб маслаҳатлашдилар. Сақифага етиб келишгач, ансорлар Саъд ибни Убодани ҳалифаликка номзод этиб кўрсатишлик тараддудида турганликларини кўришди. «Мен Расулуллоҳ ҳазратларшшнг «ҳалифалик — Қурайш ҳаққи», деганларини эшитганман», дедилар. Абу Бакр бу билан бутун иш муҳожирларнинг ўзларига тегишли эканини эслатмоқчи бўлдилар. Абу Бакр амалий ишга ҳозирлик кўришни истаб одамлар олдида хутба ўқишга турдилар. Оллоҳга ҳамд ва сано айтганларидан сўнг Абу Бакр кишиларга қараб сўз бошладилар: — Оллоҳ таоло Муҳаммадни ўз халқига пайғамбар қилиб юборди. Якка Оллоҳга ибодат қилмоқлари учун ва уни ширкдан поклаб ягоналамоқлари учун ўз миллатига нигоҳбон этиб юборди. Одамлар турли олиҳаларга ибодат этардилар. Булар бизни шафоат этади, бизга фойда етказади, деб гумон қилардилар. Ҳақиқатда эса ибодат этаётган нарсалари жонсиз тошлардан йўнилган хайкал ва ёғочлардан ясалган бутлардурлар, Улар ўзларига зарар ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган Оллоҳдан бошқа нарсаларга ибодат этадилар. Булар Оллоҳ олдида бизни шафоат этадилар», дейдилар. «Биз буларга бизни Оллоҳга яқинлаштиришлари учунгина ибодат этамиз», дейишади. Бироқ, арабларга ота-боболаридан мерос бўлиб қолган хурофий динларини ташламоқлик осон бўлмади. Жуда катта иш кўринди. Уларни мана шу хурофий одатларини ташла-моқликлари учун ёрдамлашишга Оллоҳ таоло мухожирларнинг аввалларини хос қилди. Абу Бакр (р. а.) ушбу юқоридаги сўзларни сўзлаганларидан кейин ансор қиромнинг маноқибларини, фазлларини ва Ислом даъватини халқлар ўртасида ёйишда кўрсатган хизматларини бир-бир ёдга ола бошладилар. Кишилар шовқин-сурондан тинчиб қолдилар. Кейин яна сўзларида давом этиб дедилар: — Араблар ҳаргаз бу ишни билаолмаган бўлурдилар. Зеро улар фақат Қурайшлардан бўлган зотга келган ваҳий орқали бундай юксак илмий ва оламий фазилат чўққиларини эгаллаш воситасини билиб етдилар, Қурайш қабиласи эса араблар ичида ўрнашган ери ҳамда насаби жиҳатидан энг ўртадаги халқ ҳисобланади. Сизлар Умар ёки Абу Убайдани ўзларингазга Расулуллоҳдан халифа этиб сайлаб олсангаз мен розиман. Абу Бакр сўзларини тугатиб ўринларига ўлтиргашшрқдан кейин мухожирлардан битталари ўринларидан туриб: «Балки биз Абу Бакрга баъйт этамиз. Расулуллоҳ диний ишимизни ишониб у жанобга топширган эканлар, нечук биз дунёвий ишимизни ишониб топширмайлик?» дедилар. Ўртада анча тортишув бўлди. Ҳар ким ўз томонидан кўрсатган номзодни мансабга эга қилишлик учун ҳаракат қилиб кўрди. Аҳвол кескинлашиб кетиб ва ихтилофга айланиб кетишлигидан ҳавф этган Умар ўринларидан туриб Абу Бакрга «Қўлингизни чўзинг, мен сизга байъат бераман», дедилар. Абу Убайда ҳам ўринларидан туриб, «Мен орамизда Расулуллоҳга ғорда иккинчи ҳамроҳ бўлган киши туриб ушбу ишга у жанобдан илгари қўл урмасмен», дедилар ва қўлларини Абу Бакрга байъат беришлик учун узатдилар.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:10 | Message # 23 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Ўша овда Абу Бакрга байът бердилар. Мухожир ва ансорлар ҳам бирин-кетин Абу Убайдага эргашиб Абу Бакр разияллоҳу анҳуга байъат бера бошладилар. Охири хаммалари Абу Бакр му-сулмоиларнинг ҳалифалари деб тан олиб байъат бериб бўлдилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳуга байъат берилиб бўлгач, ўринларидан туриб сўзлашга ботштадилар. Аввало Оллоҳ таолога ҳамд ва сано айтганларидан кейин ўзларини халифалик мансабига минганларидаги биринчи ҳутбани иршод этдилар. У қуйидаги мазмундан иборат эди: — Эй одамлар, мен сизларга ишбоши бўлдим, аслида сизлардан кўра яхшироқ эмасман. Бас, агар ишни тўғри олиб борсам, менга ёрдам беринглар ва агар нотўғри қадам қўйсам, мени тўғрилаб қўйинглар. Ростлик Оллоҳ томонидан берилган омонатдур. Ёлғончилик эса хиёнатдур Сизларнинг ичларингизда заиф саналганлар менинг қошимда қучлидир. Токи ҳаққини зоъе этмай ундириб бергум, иншооллоҳ, ичларингизда кучли деб эътибор этиладиганлар менинг қошимда заифдур. Токи бировнинг ҳаққини ундан олдириб бергум, иншооллоҳ, қайси бир қавм Оллоҳ йўлида жиҳод этишликдан тийилса, албатта Оллоҳ уларга хорлик либосини кийгузур. Қайси бир қавм ичида ярамас бузуқ ишлар авж олса, барчаларини бало яксон этур. Сизлар мен Оллоҳга ва Расулига қанчалик итоат этсам, менга шунчалик итоат этинглар. Агар мен уларга итоат этмай, осийлик қилиб ўз хоҳишим йўлига кириб кетсам, у такдирда сизларга итоат этишлик лозим бўлмай қолади. Намозларингазга туринглар! Оллоҳ сизларга раҳм этсун!.. Аввалда баъзи бир бани Ҳошим уларнинг ичларида Али ибни Абу Толиб ҳам Абу Бакрга байът беришлиқдан бош тортиб турдилар. Бироқ узоқ вақт ўтмай ҳаммалари байъат этишди. Зеро, Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг юргизган гўзал сиёсатлари, Қуръон ва суннат талабларига биноан юритган иш услублари Али ибни Абу Толиб каби Ислом донишмандини ҳам Абу Бакрга ихтиёрий равишда сидқидилдан байът беришликка ундаган эди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:11 | Message # 24 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| АБУ БАКРНИНГ ХАЛИФАЛИК ДАВРЛАРИДА ЮРИТГАН БИРИНЧИ АМАЛЛАРИ
Ўн биринчи йил сафар ойининг охирларида Расулуллоҳ ҳазратлари Усома ибни Зайд қўмондонликлари остида аскар тортиб этиб, Зайд ибни Хориса ва у жанобнинг сафдошларини шаҳид этган Румларга қарши урушмоқ учун юбормоқчи бўлгандилар. Фақат бу даврда Расулуллоҳ хасталаниб қолганликлари сабабли аскарлар соғайишларини кутиб жиҳодга чиқмай тўхтаб туришганди. Аскарларнинг ҳарбий қароргоҳи Мадина шимолида жойлашган «Журф» деган қишлоқда эди. Расулуллоҳ ҳазратлари вафот топиб, ўринларига Саййидино Абу Бакр халифа этиб сайланганларидан кейин у жанобнинг биринчи ишлари мана шу қўшинни жангта жўнатмоқлик бўлди. Қўшин ичида Кибор сахобалар бўлишиб, улар мазкур юришни тўхтатиб туришликка маслаҳат бердилар. Бироқ Абу Бакр, разияллоҳу анҳу, ҳеч қандай тараддудга тушмай, «Мен Расулуллоҳ бошлаган ишларини ҳеч сўзсиз охирига етказаман. Агар мени йиртқичлар тортқилаб кетсалар-да, Усома аскарини Расулуллоҳ буюрганларидек Румларга қарши мухораба этувга юбораман!» дедилар. Аввал аҳвол ниҳоятда нозиклашиб турган бир пайтда, атроф қабилалар закот бермасликка аҳд этиб, Ислом давлатига қарши чиқиб турган аҳволда Абу Бакр ғоятда жасорат ва азимат кўрсатдилар. Бу билан четки хуружлар таъсири остида Ислом давлати ичида пайдо бўладиган тараддудли ҳолатга барҳам берилди. Зеро, Усома аскаридаги кучлар Мадина давлатининг асосий қўшинидан иборат эди. Бу қўшинни жангга юборишлик билан Абу Бакр (р. а.) биринчидан, аҳоли ўртасида туғиладиган нохуш ҳолатни бартараф этган бўлсалар, иккинчидан, эса Расулуллоҳ ҳазратларининг буйруқларини бажаришлик ҳамма ҳолатда қатъий лозим эканлигини амалий суратда кўрсатиб бердилар. Абу Бакр разилоҳу анҳу Усома аскарларини дарҳол Журфдаги ҳарбий қароргоҳга жамланишга амр этдилар. Аскар жамланиб бўлгач, Усоманинг ўзлари ҳам энг асосий кучни жангга олиб кетиб, Мадинаи Мунавваранинг мудофаасини таҳлика остига қолдирмаслик фикрида Умарни ўртага воситачи қилиб, аскарни жангга юбормасликни Абу Бакр (р. а.) дан илтимос этгани жўнатдилар. Ҳамда мазкур қўшин бориладиган бўлса, ўринларига бирон номдор саҳобани қўмондон этиб тайинлашларини ҳам айтишликка ўтиндилар. Ҳазрати Умар ўзлари ҳам мазкур қўшинда қатнашувчилар ичида эдилар. Абу Бакрнинг олдиларига келиб Усоманинг илтимосларини айтдилар. Абу Бакр (р. а.) қатъий суратда қўшин албатта жангга юборилишини айтдилар. У ҳолда қўшинга бирор номдор саҳобани бош қўмондон қилиб таъйинлаш лозимлигини маслаҳат тариқасида айтдилар. Бу сўзни эшитган онларида Абу Бакр (р. а.) ўринларидан сапчиб туриб, Умар (р. а.)нинг соқолларидан ушлаб, «Онанг боласиз қолгур, Умар, ҳали сенинг гапингга кириб мен Расулуллоҳ ҳазратлари шахсан тайинлаган қўмондонни ишдан олайми?!» дедилар. Зотан, Расулуллоҳ алайҳиссалом Усомани қўмондон этиб кўрган вақтларида ҳам халойиқ анча-мунча гаплар қилишган, ўринларига номдорроқ саҳобани тайинлашларини ҳам сўзлашган эдилар. Бироқ Расулуллоҳ алайҳиссалом уларнинг гапларига эътибор бермай Усомани халқ ўртасига қўйиб хутба сўзлаган ва уни қўмондоликка тайинлаган эдилар. Бу сафарда ҳам ўша аввалги гап қайтарилди. Жоҳилият одати бўлган номдор, улкан кишиларни эъзозлаш каби ҳолатни Абу Бакр бутунлай саҳобаи қиром ичларида тугатмоққа қарор берганларидан ҳеч қандай гапга қулоқ солмай Усомани яна қўмондон этиб тайинладилар. Ўзлари Журфга бориб аскарни қўзғолишга буйруқ бердилар. Пиёда юрган ҳолда қўшинни узоқ масофага кузатиб ҳам қўйдилар.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:11 | Message # 25 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Абу Бакр (р. а.) пиёда, Усома эса отда кетаётганларида: «Сиз ё отга миниб олинг, ё эса мен ҳам яёв бўлиб олай»,— деганларида, «Сен ҳам яёв бўлмайсан, мен ҳам отга минмайман. Оллоҳ йўлида бир неча қадам пиёда юрсам нима қипти», деб жавоб бердилар. Йўлда кетаётганларида Абу Бакр (р. а.) Усомадан «Умарни қолдириб кетишликларини, давлат ишларида ёрдам бериб туришлари лозимлигини айтиб, ижозат сўрадилар. Усома ҳам, табиий, ижозат бердилар. Абу Бакр ҳазратларининг бу ишлари бир томондан, Ислом аскарига бўлган тавозуълик бўлса, иккинчи томондан, Усоманинг қўмондонлигига диллари рози бўлмаган кишиларга сабоқ эди. Чунки халифа бўла туриб оддий бир қўмондондан қўл остидаги бир жангчисини тўғридан-тўғри олиб қолавермай, ижозат сўраганлиги, кишилар ўз қўмондонларига не даражада итоат этишлари зарурлигини кўрсатади. Бу билан Усоманинг аскарлар ичида обрў-эътибори кучаярди. Усома қўмондонлигидан норози ҳолда бўлганлар ҳам Абу Бакрнинг қилган ишларини кўриб лом-мим дея олмай қолдилар. Видолашув вақтида аскарларга қараб хутба ўқидилар: — Хиёнат қилмангаз, аҳдларингизни бузмангиз, бировни қийнаб ўлдирмангиз, ёш болаларни, қари кишиларни, аёлларни ўлдирмангиз, мевали дарахтларни суғуриб ташламангиз, ўт қўйиб куйдирмангиз, қўй, мол ва туяларни фақат ейиш учун сўйингиз, черковларда ибодат билан машғул бўлган кимсаларни ўз ҳолларига ташлаб қўйингиз, уларга тегмангиз. Елкаларига шайтон миниб олган ёвуз кишиларни кўрсангиз бўйинларини қилич билан узиб ташлангаз. Оллоҳ номи билан мадад тилаб иш юритингиз. Шундан кейин Усомага қараб Расулуллоҳ амрларини қаттиқ тутишликни таъкидлаб тавсия этдилар. Аскар жўнаб кетди, Усома ҳам Абу Бакрнинг тавсияларини ўрнига келтириб Кузоа ва Рум ерларига ҳужум қилдилар. Усома ҳам ушбу сафарда икки ойдан ортиқроқ юриб, охири эсон-омон мўл -кўл ғаниматлар билан Мадинага қайтиб келдилар. Кутиб олган бир неча саҳобалар ҳамроҳлигида Абу Бакрнинг ўзлари ҳам Мадинадан ташқарига чиқдилар, Зафар қучиб келаётган Ислом лашкарининг шавкатли жангчиларини такбир ва таҳлил айтган ҳолларида кутиб олдилар. Усома аскарларини юборишлик Ислом аҳлига маънавий жиҳатдан жуда фойдали бўлди. Чунки араб қабилалари буни эшитиб, аҳли Исломда етарли куч борлигини билдилар. Агар буларда етарли куч бўлмаса эди, чет қўшинлар билан урушмоқ учун бунга кўп аскарни жўнатолмас эдилар, деб ўйладилар. Шу туфайли баъзи бир Ислом давлатига қарши чиқишликни ўйлаб турган қабилалар ўз раъйиларидан қайтишга мажбур бўлдилар. Чунки атроф қабилалар Мухаммад алайҳиссалом вафотларидан сўнг барпо этилган давлат парчаланиб кстади, чет қабилаларни ўз таъсир доирасида тутиб турмоққа яролмайди, деб хом хаёл қилгандилар. Бироқ ўз динини сақлаб оламга етказишларини ирода этган Оллоҳ таоло Абу Бакр каби тўғри фикрли, собит қадам кишини иш бошига келтириб, уларнинг хомхаёлларини пучга чиқарди. Зеро, улар Ислом Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари ўйлаб топган хаёлларининг самараси деб гумон этардилар. Ислом Оллоҳ таоло ёққан нурдан бир машъала эканлигини, шохлари етти қават осмонда чўзилиб кетганлигини, асллари эса етти қават ернинг ичига маҳкам ўрнашганлигидан бехабар ғофил эдилар. Бутун хаёллари пучга чиқди, Исломнинг порлоқ нурини бутун ер юзи узра сочмоққа муваффақ бўлди. Келажакда ҳам шундай бўлади, иншооллоҳ, Омин!..
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:11 | Message # 26 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| РИДДА УРУШЛАРИ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бутун Арабистон ерини вафот этгунларига қадар Ислом байроғи остида бирлаштирган эдилар. Бироқ, баъзи бир саҳро араблари Исломга бутунлай жон-дилдан берилиб кетмагандилар. Улар закот беришликни жаримг деб тушунганлари сабабли малол келарди. Шунга кўра Расулуллс» алайҳиссаломнинг руҳи поклари олий даргоҳга парвоз этгач, баъзи қабилалар закот беришликдан қутулиш фурсати келиб қолди, деб ўйлаб, Абу Бакрга закот бермасликларини айта бошладилар. Баъзи бир қабилаларда эса ҳатто пайғамбарликни даъво этувчилар ҳам мавжуд эди. Улар ўзларига эргашган кимсалар ёрдамида Ислом ҳукуматига қарши исён уюштиришга киришдилар. Маккаи Мукаррамадан ташқаридаги ҳамма араб қабилалари мана шу каби ҳолатга гирифтор бўлдилар. Расулуллоҳ ҳазратлари тириклик вақтларида ҳам пайғамбарликни даъво этувчилар бор эди. Шулардан бири бани Ҳунайф қабиласидан бўлган Мусайламатубни каззоб ҳатто Расулуллоҳ ҳазратларига мактуб ёзишга ҳам журъат этганди. Унинг мактубида шундай иборалар бор эди: «Оллоҳнинг элчиси Мусайламадан, Оллоҳнинг элчиси Муҳаммадга, маълум бўлсинки, ернинг ярми сизга тегишли, қол-ган ярми эса Қурайшларга тегишлидур. Лекин Қурайшлар инсоф қилмаяптилар. Сизга салом билан Мусайлама». Расулуллоҳ ушбу мактубни олганларидан сўнг, унга қуйидаги мазмунли мактуб жўнатдилар: «Бисмиллоҳир роҳманир роҳим, Оллохнинг элчиси Муҳаммаддан, ёлғончи Мусайламага маълум бўлсинки, ер Оллохнинг ўзига хос мулкидур, кимга хоҳласа ўшанга беради. Оқибат мутаққийлар фойдасидадур». Бунинг орқасидан бир аёл киши ҳам бани Тамим қабиласидан пайғамбарлик даъво этиб чиққанди, Бу аёл Абу Бакр халифалик замонларида Мусайлама билан урушгани ўз эргашувчиларини бошлаб ҳам чиқди. Бироқ, Мусайлама хийла ишлатиб, аёлнинг кўнглини топиб унга уйлаиди. Шу зайлда аёл пайғамбарликни Мусайламага раво кўриб, тарафдорларини Мусайламага эргашмоқликка амр этади. Ҳар икки қабиланинг қўшилиши оқибатида каттагина қўшин тузилади. Бу ҳам етмагандай Талхатубни Хувайлидин ва Асвад ибни Хабс каби кимсалар ҳам пайғамбарликни даъво этиб Ислом ҳукуматига қарши бош кўтардилар. Аҳвол жуда жиддий тус олганди. Бир томонда пайғамбарлик даъвоси, иккинчи томонда закот бермаслик даъвоси билан ҳукуматга қарши кучлар майдонга келганди. Буларнинг барчаси билан уруш қилмоқликка мусулмонларнинг кучлари етмайди деган мулоҳаза билан Абу Бакрнинг хузурларига келиб, закот бермовчилар билан вақтинчалик сулҳ тузиб турмоқликни ҳам таклиф этдилар. Кўпроқ кучга эга бўлгунларигача урушмай туришни ўтиндилар. Маслаҳатчилар сафидаги кибор саҳобаларидан Умар ибни Ҳаттоб Абу Бакрга қараб «Закот бермовчилар билан урушмай туринг», дедилар. Шунда Абу Бакр (р. а.) халққа қараб «Агар улар Расулуллоҳ вақтла-рида бериб келган биргина улоқчани бермасалар, ўшаларга қарши уруш очаман», дедилар. Умар ибни Ҳаттоб ҳам ниҳоят Абу Бакрнинг раъйиларини қабул қилдилар. Сўнг қолган мусулмонлар ҳам ўз раъйиларидан қайтиб Абу Бакр (р.а.)нинг фикрларини маъқулладилар. Кейин ўн қўмондон раҳбарлик остида алоҳида-алоҳида аскар тўпладилар. Ислом лашкарида Холид ибни Валид, Амр ибни Ос, Укрима ибни Абу Жаҳл каби жасоратли саҳобалар бошчилик қилдилар. Абу Бакр буларнинг барчаларини тўплаб хутба ўқиганларидан сўнг улар бирин-кетин белгиланган маррага қараб йўл олдилар.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:11 | Message # 27 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Бу саъй ҳаракатдан олдинроқ исёнчиларни огоҳлантириб мактуб ҳам ёзиб юбортирдилар. Закотлардан бош тортган қабилалардан бир қанчаси хатоларини англаб, қилган ишларига пушаймон еб тездан яна закотларни йиғиб, халифа ҳузурига юбордилар. Қўшин зиммасидаги вазифаларини шараф билан адо этиб, исёнчиларни бутунлай тор-мор келтириб, Мадинага зафар ғалабалари ила қайтиб келдилар. Исломнинг аввалги ҳайбати қайтадан яна тикланди. Мусайлама жангда қутурган итдек ўлиб кетди. Ёлғондакам пайғамбар Талха ибни Хувайлидин аскарлари ҳам Исломнинг шавкатли, баҳодир, жонфидо жангчилари ҳамласига дош беролмай жангда бутунлай тор-мор бўлди. Талха ибни Хувайлидин эса аҳвол жиддийлашганини кўргач, қўшинни ташлаб, жуфтакни ростлаб қолди. Кейин ҳар ерларда яшириниб юрди. Умар ибни Ҳаттоб халифалик вақтларида тавба билан келиб Исломни қабул қилди. Ислом тарихида «Ридда» деб номланган воқеа мана шулардан иборатдур. Араблар бутунлай Исломдан чиқиб кетмаган бўлсалар-да, бироқ беш фарздан бирисини яъни закот беришликдан бош тортганлар. Абу Бакр (р. а.) нинг тўғри раъйилари ҳамда жасоратлари туфайли Ислом давлати ўз ичида пайдо бўлган ихтилофга тез орада барҳам берди. Ва диннинг шавкатини сақлаб қолди. Бутун аҳли Ислом тутган тўғри сиёсатлари учун Абу Бакрдан миннатдор бўлиб қолдилар. Агар Абу Бакрнинг ўз раъйиларида қаттиқ туришлари бўлмаганда эди, эҳтимол Ислом ҳукумати ичида пайдо бўлган ихтилоф ёмон оқибатларга олиб келган, диннинг юксак шавкати балки мустаҳкам ўрнашиб қолмаган бўлурди. Лекин Оллоҳнинг инояти ила бундай ночор аҳволнинг олди тўғри йўл билан олинди. Исломнинг сўнмас шавкати араблар ичида сақлаб қолинди. Албатта, ушбу мавқеъда Абу Бакр (р. а.)нинг тутган ўринлари катта аҳамият касб этади. Зеро, Умар каби қаттиққўл кимсалар ҳам раъй қилмаган ишни қилишликда ўз раъйиларида собит қадам турдилар. Натижа кутилганидек яхши оқибатли тугади.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:12 | Message # 28 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| ХОЛИД ИБНИ ВАЛИД САБАБЛАРИДАН ТУҒИЛГАН ИХТИЛОФ Сайфуллоҳ Холид ибни Валид ридда урушининг энг жасоратли қаҳрамонларидан ва душманга энг ғоратгир баҳодирлардан эдилар. Лекин мана шу жанг асносида юрган пайтларида кичкина бир хатога йўл қўядилар. Умар ибни Ҳаттоб (р. а.) Холидни қилган мана шу хатолари туфайли бош қўмондонлик вазифасидан бўшатишликни маслаҳат кўрадилар. Холид душман аскарбошиси Молик ибни Нувайрани ўлдириб аёлига, иддаси битгач, ўзлари уйлангандилар. Мазкур хато ишнинг хабари Мадинага етган вақтида Умар (р. а.) га Холидни ўз вазифасидан бўшатишлик лозим эканлигини айтадилар. Зеро, «бундай хатони кечириб бўлмайди»; дейдилар. Абу Бакр (р. а.) эса Холидни бош қўмондонлик вазифасидан бўшатмасликни раъйи этдилар. Қилган хатоси уни вазифасидан бўшатишлик каби жазога сазовор этмайди деб ўйладилар. Нувайранинг аёлини талоқ этиб юборсалар, шунинг ўзи хатоларига жазо сифатида кифоя қиларди деган фикрда бўлдилар. Халифа ўз раъйиларини амалга оширдилар. Холидни чақиртириб келиб, жуда қаттиқ танбеҳ бериб койидилар ва аёлни талоқ этиб юборишларига амр этдилар. Холид дарҳол халифа амрларини бажардилар. Яна қайтадан бориб қўмондонлик вазифасини адо этавердилар. Бироқ, Холиднинг қилган кирдикорларидан Умар норози бўлиб юравердилар. Халифалик мансабига ўлтиргач, Холидни қўмондонликдан бўшатиб, ўринларига Убайда ибни Жарроҳни тайин этдилар. Лекин катта қалб эгаси бўлган Холид ўзларини ишдан бўшашларидан ҳеч қандай тушкунликка тушмай, мусулмон аскарларининг сафларида Ислом душманларига қарши оддий жангчи сифатида қаҳрамонона жангни давом эттиравердилар. Холиднинг бундай юксак мардонаворликларини кўрган Умар (р. а.) у киши ҳақларида ўйлаб юрган нотўғри фикрларидан қайтиб шундай дегандилар: «Оллоҳ Абу Бакрни раҳмат қилсун, у жаноб одамларни танишликда мендан кўра билимдонроқ экан. Абу Бакр ақл- заковатлари, идрок ва лаёқатлари ёрдамида Рум аскарларини итоат этдирганларини, Исломдан қайтиб кетган жуда кўп қабилаларни яна қайтадан ғолиб шавкатли дин байроғи остида жам этганларини тарих асло унутган эмасдур. Дунё айвонидан бақо бўстонига рихлат этиб кетаётган вақтларида Ислом мустаҳкам тарзда араб ерларида ўрнашган, таълимотлари бир бутун ҳолда ҳукм сураётган эди. Исломни қайтадан яна оёққа турғизиб унинг тенгсиз таълимотини ҳеч қандай ортиқу камсиз мусулмонлар ичида ўрнатишликда Абу Бакрнинг хизматлари мақтовга лойиқ бўлганди. Уммул мўъминин Ойиша разияллоҳу анҳо жаноб Абу Бакр ҳақларида мана шу гапни жуда тўғри айтгандилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом бақо гулистонига кўчгач, Мадинада нифоқ ўрмалаб қолган, бутун араблар эса ёппасига диндан қайта бошлагандилар. Оллоҳ таоло таборак Абу Бакр қўллари орқали уларни яна қайтадан жам этди. Абу Бакрнинг бошларига тушган кун агар салобатли тоғ бошига тушса эди, албатта, уни ўрнидан тебратиб юборган ва майдалаб ташлаган бўларди».
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:13 | Message # 29 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| ҚУРЪОННИ ЖАМЛАШ Ридда уруши тугагандан кейин ҳазрати Умар ўзларининг зийрак фаҳмлари билан қарасалар, жуда кўп Қуръону Каримни ёдлаган қори саҳобалар мазкур урушда шаҳид бўлишибди. Бундан ҳазрати Умар Қуръонни тезда қалблардан зоеъ бўлиб кетишлигидан ҳавф этдилар. Зеро ҳали олдинда катта жанглар кутиб турмоқда эди. Шу сабабли халифани олдиларига бориб дедилар: «Мен жангларда қориларнинг шаҳид бўлиб кетишлари туфайли Куръон зойъе бўлиб кетишлигидан ҳавф этиб қолдим. Қуръонни жамлаб қўйсак деган раъйдаман». Абу Бакр бу гапларига жавобат «Мен Расулуллоҳ алайҳиссалом қилмаган ишни қилмасман» дедилар. Умар (р. а.) жанобга қайта-қайта мурожаат этиб, мазкур иш хайрли нарса эканлигани тушунтирдилар. Ниҳоят, Абу Бакр (р. а.) ҳам мазкур амални хақиқатдан хайрли иш эканлигига фаҳмлари етиб, Қуръонни жамлашга розилик бердилар. Энг машҳур қорилардан ва Қуръонни ёд олганлардан бири бўлган Зайд ибни Собит (р. а.)ни чақириб келтирдилар. У жанобга қараб: «Сиз Расулуллоҳнинг ваҳий котибларидан бўлгансиз, шунга кўра Қуръонни текшириб чиқинг ва бир ерда жамланг», деб буюрдилар. Зайд ибни Собит (р. а.) халифанинг буйруқларига биноан Қуръонни текшириб чиқдилар. Ҳар хил нарсаларга ёзилган Қуръон сураларини тўпладилар. Бирор нарсага ёзилмай қолган оятларини жамлашликда мазкур оятни Қуръондан эканлигага ва қайси сурада жойлашишига икки киши гувоҳлик берган-дан кейин саҳифага ёзишга келишиб олгандилар. Агар икки гувоҳ топилмаса мазкур оят ташлаб юборилган, Мана шунга кўра ёзилмай қолган оятларни икки қори гувохлик берганларидан сўнг, улар кўрсатмаси инобатга олиниб, Қуръон саҳифасига ёзиб, қўшиб қўйилган. Оғзаки эшитилган оятнинг қайси сурадан эканлигига саҳобалардан икки киши чиқиб гувоҳлик беролмаган тақдирда уни ҳам Қуръонга қўшмай ташлаб юборилган. Мана шу тариқа ила Қуръонни жамловчилар ҳеч қандай ихтилофсиз охиригача жамлаб чиқдилар. Фақат икки оятда тортишиб қолишди. Хузайматил ансорий бўлмаганларида зди, Умар (р. а.) мазкур икки оятни хазф этган бўлурдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи, Хузайматил ансорнинг гувоҳликларини икки киши гувоҳлиги ўрнида қабул қилишликка ишора этгандилар. Хузайма (р. а.) ўзлари мана шу икки оят ҳақиқатан ҳам Қуръондан эканлигига ўзлари ўзларига гувоҳлик берганларидан кейин гувоҳликлари икки киши гувоҳлиги баробарида ҳисобланиб Қуръонга қўшиб қўйилди. Қуръон, ҳаммаси тўплаб бўлинганидан кейин, Умар (р. а.)нинг қизлари Расулуллоҳ ҳазратларининг завжи мубораклари Хафса онанинг ҳузурларига қўйиб қўйилди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Dushanba, 20-Iyul-2009, 10:13 | Message # 30 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| АБУ БАКР ВА ФОТИМАИ ЗАҲРО (РАЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМ) ЎРТАЛАРИДА
Расулу акрам ҳазратлари рафиқил аълога интиқол этишларидан аввал «Фадақ» деган жойда бироз экинзор ер қолдиргандилар. Ҳазрати Расулуллоҳ вафот этганларидан кейин Абу Бакр халифа бўлиб тайинланганида жаҳон аёлларининг саййидалари бўлмиш фотимаи Захро халифанинг ҳузурларига оталаридан қолган «Фадак» қишлоғидаги ерни мерос тариқасида талаб этиб келдилар. Абу Бакр (р. а.) Фотимаи Заҳронинг талабларини инобатга олиб, Фадакдаги ерни мерос тариқасида бермоқчи бўлиб турганларид ҳазрати Умар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Биз пайғамбарлардан мерос олинмайди. Қолдирган нарсамиз садақа бўлади», деган муборак гапларини айтиб қолдилар. Ушбу ҳадисни эшитганларидан кейин халифа Фотимаи Заҳрога узр айтиб «Фадакдаги Расулуллоҳдан қолган ерни сизга мерос тариқасида мулк қилиб беролмайман», дедилар. Фотимаи Заҳро бу ҳукмни эшитиб аччиқлари келган ҳолда «Ёлғиз Муҳаммаднинг қизларидан бошқа ҳамма одамларнинг боласи отасидан мерос оларкан-да», деб чиқиб кетдилар. Ҳазрати Али Кармаллоҳу Важҳу Абу Бакр (р. а.) байъат бермаганларида ҳазрати Умарнинг «ёқиб юбораман», деб таҳдид солишлари аччиқларини янада зиёдалаштирди. Шунчалик жаҳлга банда бўлганларидан «Умар ва Абу Бакр ила гаплашмайман», деб Фотимаи Заҳро қасам ичдилар ва қасамларида собит турдилар. Абу Бакр саййидатин нисонинг ғазабланганларидан ниҳоятда диққат бўлдилар. Фотимаи Заҳронинг эрлари бўлган Али ибни Абу Толиб (р.а.)нинг олдиларига келдилар. «Агар Фотимаи Заҳро қасамларидан қайтмасалар ва мени кечирмасалар, мен албатта халифаликдан истеъфо бераман. Фотимаи Заҳронинг ичларида менга нисбатан ғазаблари бўла туриб мазкур вазифада қололмайман», дедилар. Ҳазрати Умар хам шунга ўхшаш сўз айтдилар. «Агар Расулуллоҳнинг азиз қизлари рози бўлмасалар, мен ҳам албатта Мадинани бутунлай ташлаб чиқиб кетаман». дедилар. Ҳазрати Али Фотимаи Заҳро ёнларига кириб бу хусусда анча сўз қилдилар, Халифа ва Умар тутган ишларида шариат доирасидан чиқмаганлари ва мусулмонлар ижмосида тажовуз қилмаганлариии айтдилар. «Аччиқланишингазга, ғазабда давом этишлигингизга шунинг учун ҳеч қандай баҳона йўқ,— дедилар. Фотимаи Заҳро Алининг кўрсатган ҳужжатларидан қаноат ҳосил қилдилар ва Абу Бакр (р. а.)га байът бердилар. Ҳамда Расулуллоҳнинг «Биздан қолган нарса мерос бўлмайди, уни садақа қилинади», деган гапларига ҳам қаноат ҳосил қилиб, ичларида бўлган адоват асарини бутунлай чиқариб ташладилар. Абу Бакр ва Умар каби Расулуллоҳнинг жонфидо сафдошларига нисбатан гина-кудуратлар кўтарилиб қалблари уларга нисбатан яна мусаффо қолган ҳолга келди, Ушбу ҳодисадан кўп вақт ўтмай Фотимаи Заҳро энг севикли кишиларига учрашмоқлик илинжида у жанобнинг икки саҳобаларидан мамнун ва рози бўлган ҳолларида дунёдан рихлат қилиб кетдилар.
|
|
| |