ABU BAKR AS-SIDDIQ
|
|
DURDON | Date: Yakshanba, 14-Iyul-2013, 03:13 | Message # 46 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Munozara.
Bir kuni Abu Bakr ra Rosululloh sav ning uylariga kirayotgan edilar, Ali ra kelib qoldilar. Abu Bakr ra orqaga tislanib: -Ey Ali siz kiring!- dedilar. -Yo'q, yo Abu Bakr, siz kirin hayrli ishlarda hammadan ilgari yuradigansiz!-javob berdilar hazrati Ali. Shu tarzda ikki ulug' zot o'rtasida chin samimiyatga yo'g'rilgan munozara quydagicha davom edti. -Siz oldin kirin, yo Ali, Rosululloh sav fa hammadan yaqinroqsiz. -Yoq, siz kiring chunki Rosululloh sav ning ''Quyosh chiqiwi va botiwida Abu Bakrdan ko'ra yahwiroq kimsaga duch kelmaydi '' deganlarini ewitganman. -Men esa u zot sav qizlari Fotimani '' Ayollarni eng yahwisini erkaklarni eng yahwisiga berdim'' deganlarini ewitganman. Siz oldin kiring. - Yoq sizdan oldin kirmayman. Chunki Rasululloh sav ''Ibrohim as ni ko'riwni istaganlar Abu Bakrning yuzlariga boqsin deb marhaman qilganlar. -Siz oldin kirin yo Ali! Chunki Rasululloh savning wunday deganlarini eshitdim ''Odam as ning hilmini, Yusuf as ning ahloqini ko'riwni istasangiz Aliga qarang'' -Yoq siz kirin Abu Bakr! Chunki Rosululloh sav'' Robbim meni hammadan yahwi ko'radigan ashobim orasida eng hayrli kiwi kim?'' suraganlarida, dargohi ilohiydan ''Abu Bakr Siddiq'' degan javob bo'ldi. -Yoq siz oldin kirin. Chunki Rosululloh sav marhamt qilganlar:''Qiyomat kuni Ali jannat hayvonlaridan biriga minib keladi. Alloh taolo marhamat qiladi:''Ey Muhammad! Sizni otangiz Ibrohim Halil qanday hayrli ota edi! Birodaringiz Ali qanday hayrli birodardir!'' -Yoq, sizdan oldin kirmayman. Chunki Rosululloh sav ''Abu Bakr va barcha muminlarni iymoni taroziga quyib tortilsa, Abu Bakrniki ogir keladi'' deganlar. -Sizdan keyin kiraman. Chunki Rosululloh sav ''Men ilmning wahriman, Ali darvozasidir'' deganlar. -Yoq, siz avval kirin. Chunki Rosululloh sav ''Men sodiqlikni wahriman, Abu Bakr darvozasidir'' deganlar. -Siz avval kirin. Chunki Rosululloh sav marhamat qilganlar:'' Qiyomat kuni Ali bir otga minadi, ko'rganlar bu qaysi paygambar ekan deb uylawadi. Alloh taolo ''Bu Ali ibn Abu Tolibdir'' deydi''. -Yoq sizdan oldin kirmayman. Chunki Rosululloh sav ''Men ba Abu Bakr bir tuproqdanmiz, yana bir bo'lajakmiz'' deb aytganlar. -Sizdan oldin qanday kirayki, Rosululloh sav aytganlar ''Men daraht bulsam Fotima uni hidi Ali tanasi Hasan va Husayn esa mevalaridir''. -Siz oldin kiring, ey Abu Bakr! Chunki Rosululloh sav aytdilar:''Alloh taolo Abu Bakrning butun hatolariniavf qilsin. Chunki u qizi Oyshani menga berdi, hijratda yordamchi bo'ldi, Bilol Habawiyni men un ozod qildi'' Bu gaplarni Rosululloh sav ewitib turgan edilar. Ichkaridan ovoz berib munozarani to'htadilar: -Ey birodarlarim Abu Bakr va Ali! Ichkariga kiringlar. Jabroil as kelib aytdi, ko'kdagi fariwtalar ham sizlarni ewitmoqdalar. Qiyomat qadar bir-biringizni maqtasangiz ham Alloh taolo huzuridagi qiymatingiz ifodasini qilolmaysiz. Shundan keyin ikkovlari quchoqlawib, eshikdan kiriwdi. Rasululloh sav ularni bu holda ko'rib aytdilar: -Alloh taolo ikkingizga ham, sizlarni sevganlarga ham rahmatini yog'dirsin. Biz ham ularni sevamiz. Yo Robbim rosulingni duosi ijobaddir. Bizni ustimizdan ham rahmatingni yog'dir ya Allohim,amin!
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 05-Sen-2013, 00:04 | Message # 47 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг парҳези
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиқишди. Дам олиш учун бир жойга тўхташганда, икки киши-икки кишидан шерик бўлиб олишди. Бир саҳоба ўзига бошқа бир саҳобани шерик қилиб олар, бошқаси бошқасини шерик қилиб оларди.
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Абу Бакр билан шерик бўлдим. Биз билан яна бир аъробий ҳам бор эди. Бир уйга тушдик. У ерда ҳомиладор аёл ҳам яшар экан. Аъробий ўша аёлга: “Ўғил бола туғишни хоҳлайсанми? Агар бизга ейиш учун қўй келтирсанг, ўғил бола туғасан” деди. Аёл дарҳол бир қўйни келтирди. Аъробий аёлнинг шаънига қофияли қилиб шеърлар ўқиди. Кейин қўйни сўйди. Ҳамма келиб қўй гўштидан еб ўтирганда, аъробий: “Бу қўй қаердан келганини сизларга айтайми?” деди-да, ҳаммага бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди. Шу пайт қарасам, бу гапларни эшитган Абу Бакр еган гўштини қайт қилаётган экан”.
Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 05-Okt-2013, 18:43 | Message # 48 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ФАЗЛЛАРИ Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: «Албатта, Аллоҳ бир бандага ё дунёни, ё Ўзининг ҳузуридаги нарсани танлаш ихтиёрини берди. Ҳалиги банда Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани ихтиёр қилди», дедилар. Шунда Абу Бакр йиғлади. Биз унинг йиғисидан ажабландик. Кейин билсак, ихтиёр берилган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Абу Бакр ичимизда буни энг яхши биладиганимиз экан. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани халил тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни тутар эдим. Лекин Ислом биродарлиги ва муҳаббатидир. Масжидда ҳеч бир эшик қолмасдан ҳаммаси беркитилсин. Илло Абу Бакрнинг эшиги бундан мутасно», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Агар умматимдан халил тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни тутар эдим. Лекин у биродарим ва соҳибимдир. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизнинг соҳибингизни халил тутгандир», дейилган». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Ислом умматининг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг афзал шахси эканликлари яққол кўриниб турибди. Шу билан бирга Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу саҳобаи киромларнинг ичларида энг илмли ва энг зеҳни ўткирлари эканлиги ҳам кўриниб турибди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: «Албатта, Аллоҳ бир бандага ё дунёни, ё Ўзининг ҳузуридаги нарсани танлаш ихтиёрини берди. Ҳалиги банда Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани ихтиёр қилди», дедилар». Аллоҳ таоло бир бандаги ёки бу дунёни танлаб унда яшайвер, ёки Менинг ҳузуримдаги нарсани танлаб бу дунёни тарк эт. Ихтиёр ўзингда, депти. Ўшанда мазкур банда Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги нарсани танлаб бу дунёни тарк этишга рози бўлибди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам анашу маънодаги гапларни ўз хутбаларида айтганларида кўпчилик, бу бўлиб ўтган бир ишнинг хабари бўлса керак, деган маънода ортиқча эътибор бермаптилар. «Шунда Абу Бакр йиғлади». У киши гапнинг асл маъносини англаб етганларидан йиғ-лаган эдилар. «Биз унинг йиғисидан ажабландик. Кейин билсак, ихтиёр берилган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Абу Бакр ичимизда буни энг яхши биладиганимиз экан». У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари яқинлашиб қолганини билганидан йиғлаётган экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хутбаларида давом этидилар. «Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг саҳобаликлари ҳеч бир иккиланишсиз эканлигига тўлиқ ишонганларидан мана шу гапни айтганлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу дину диёнат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган садоқат йўлида жонларини фидо қилишга ҳар лаҳзада шай бўлиб турганларидан у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни айтганлар. Ана ўша эътибордан: «Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани халил тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни тутар эдим. Лекин Ислом биродарлиги ва муҳаббатидир». Бу гапдан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам учун дўст тутиш маъносида Аллоҳ таолодан кейин иккинчи ўринда турадиган зот эканлари келиб чиқади. Халил дегани энг ишончли дўст маъносини англатади. «Масжидда ҳеч бир эшик қолмасдан ҳаммаси беркитилсин. Илло Абу Бакрнинг эшиги бундан мутасно», дедилар». Ушбу жумланинг маъносини тўлиқ ва тўғри англашимиз учун ўша пайт воқеълигига қайтишимиз лозим бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди шарифлари қурлгандан кейин, у зотга ҳужралар ҳам қурилди. Мазкур ҳужраларининг эшиклари масжид томондан очилган эди. Эшикни очиб масжидга кирилир эди. Ҳужраларга кир-моқчи бўлган одам масжид орқали кирар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб саҳобаи киромлар ҳам масжид атрофига ўзлари учун ҳужралар қурдилар. Мазкур ҳужраларнинг эшиклари ҳам масжид томондан очилган эди. Шундоқ қилиб кўпчилик масжид орқали ўз уйига кириб чиқадиган бўлиб қолди. Бора-бора бу нарса масжид ишига халал берадиган бўлиб қолди. Ана ўшанда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги гапларни айтиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бошқа саҳобаи киромларга масжиддан бошқа тарафдан эшик очишни амр қилдилар. Бу қилинган истисно ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳурматлари ниҳоятда юқори эканлигига ёрқин далилдир. «Агар умматимдан халил тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни тутар эдим. Лекин у биродарим ва соҳибимдир. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизнинг соҳибингизни халил тутгандир». Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халил тутгани ҳақида узотнинг сийратлари ҳақидаги китобда батафсил сўз юритилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу баёнотлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг у зотнинг умматлари ичидаги энг афзал шахс эканликларини кўрсатади. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Бирдан Абу Бакр кийимининг бир тарафини кўтариб олган ҳолда келиб қолди. Ҳатто тиззасини ҳам очиб олган эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аммо соҳибингиз шиддатга тушибди», дедилар. У келиб салом берди ва: «Мен билан Ибн ал-Хаттобнинг орасида бир гап ўтган эди. Сал тезлик қилиб қўйдим. Сўнгра надомат қилиб мени кечиришини сўрадим. У бош тортди. Энди сизга келдим», деди. У зот уч марта: «Аллоҳ сени мағфират қилур, эй Абу Бакр», дедилар. Кейин Умар ҳам надомат қилди ва Абу Бакрнинг уйига бориб: «Абу Бакр борми?» деди. «Йўқ», дейишди. Бас, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб салом берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари (ғазабдан) бошқача бўла бошлади. Ҳаттоки Абу Бакр қўрқиб кетди ва чўккалаб олиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки мен икки карра золимроқ бўлган эдим», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки марта: «Аллоҳ мени сизларга юборганда сизлар менга, ёлғон айтдинг, дедингиз. Абу Бакр, рост айтдингиз, деди. Ўзи сизлар менга ўз соҳибимни тарк қиласизларими, йўқми?!» дедилар. Шундан сўнг унга ҳеч озор берилмади». Бухорий ривоят қилган. Шарҳ: Саҳобаи киромларнинг, жумладан, катта саҳобаларнинг ораларида ҳам гоҳида баъзи бир ушбу ривоятда баёни келганганга ўхшаш гаплар ўтиб турар эди. Бу табиий бир ҳол. Саҳобаи киромлар ҳам оддий одамлар. Қолаверса уларнинг бошқларга ўрнак бўлишлари лозимлиги эътиборидан бунга ўхшаш ишлар содир бўлганда ўзини қандоқ тутиш лозимлигини бошқаларга таълим бериш учун ҳам керак. Ушбу ўрганган ривоятимизда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг яхшилик қилишга, ўзидан ўтган хатони тезроқ тузатишга Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ҳам ҳарисроқ эканликлари яққол кўриниб турибди. У кишининг анашунга ўхшаш фазийлатлари Ислом умматининг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг афзал кишиси даражасига кўтарган. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг уйларига узр сўраб боришлари, у киши узрни қабул қилмагач ташвишга тушиб, қаттиқ қўрққан ҳолларида нажот излаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига шошилишлари ҳар қандай таҳсинга сазовордир. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзларига ориз бўлган мушкил борасида нажот излаб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилганларида, ана ўша фазийлатлар юзасидан: «У зот уч марта: «Аллоҳ сени мағфират қилур, Эй Абу Бакр», дедилар». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапни уч марта такрорлашлари ўта кучли таъкидлашни билдиради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни, албатта, мағфират қилишига ишончлари комил бўлганларидан бу гапни айтганлар. Бу эса ўз навбатида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг фазллари қанчалик улуғ эканлигини кўрсатади. Энди масаланинг қолганини ўрганайлик. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам бўлган ҳодисадан кеч бўлсада афсусланиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни уйларига излаб бориб топа олмаганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон равона бўлдилар. «Бас, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб салом берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари (ғазабдан) бошқача бўла бошлади».
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 05-Okt-2013, 18:44 | Message # 49 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Бу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан айтишгани ва у кишининг узрларини қабул қилмагани учун бўлаётган эди. Ўта ҳалим бўлган зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу даражада ғазабланишлари жуда ҳам ташвишли эди. «Ҳаттоки Абу Бакр қўрқиб кетди ва чўккалаб олиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки мен икки карра золимроқ бўлган эдим», деди». Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қўрқишлари Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга бирор оғир ҳолат бўлиб қолмасин деган фикрларидан келиб чиққан эди. У киши менинг сабабимдан Умарга бирор нарса бўлиб қолмасин деган ташвишда эдилар. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлбориб айбни ўзларига ола бошладилар. Бу ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг фазийлатларидир. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг мазкур ёлборишларидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аччиқларидан тушдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни итоб қилмадиларда, гапни умумлаштириб туриб икки марта: «Аллоҳ мени сизларга юборганда сизлар менга, ёлғон айтдинг, дедингиз. Абу Бакр, рост айтингиз, деди. Ўзи сизлар менга ўз соҳибимни тарк қиласизларими, йўқми?!» дедилар». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳеч қандай иккиланишсиз иймон келтирган зот Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эдилар. Юқоридаги жумлада ана ўша ҳақиқат ўз йўли ила баён қилинмоқда. Бу гапларда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг афзалликлари ҳеч шубҳа қодирилмай очиқ-ойдин ва бўрттириб кўрастилмоқда. Шунин учун ҳам: «Шундан сўнг унга ҳеч озор берилмади». Ҳамма-ҳамма ўша ҳодисадан кейин Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ким эканликларини яхши билиб олди. У киши билан бўладиган муомалаларида ўзларини билиб ҳаракат қилишадиган бўлдилар. Биров у кишига озор беришга ботина олмай қолди. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирди. Бас, У зот унга: «Сен Аллоҳнинг дўзахдан атийқисан-(озод қилгани)», дедилар. Ўша кундан бошлаб у «атийқ» деб номлана бошлади». Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг очиқ-ойдин, Аллоҳ сени дўзахдан озод қилгандир, деб эълон қилишларининг ўзи Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг фазлларнинг фазлидир. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Бакр ичида бўлган қавмга ундан бошқа имом бўлиши мумкин эмас», дедилар». Термизий ривоят қилган Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг саҳобаи киромлар ичида энг афзаллари эканлигига равшан далилдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳузуримга Жиброил алайҳиссалом келди ва қўлимдан етаклаб бориб менга умматим кирадиган жаннатнинг эшигини кўрсатди», дедилар. Шунда Абу Бакр: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳам сиз билан бўлиб уни кўришни жуда ҳам истадим», деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Бакр, умматим ичидан жаннатга биринчи кирувчи, албатта, сен бўласан», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Шарҳ: Бир одам учун бундан ортиқ фазл бўлмаса керак. Аллоҳ таоло барча умматларга гувоҳ қилган, охирги ва энг афзал уммат бўлган уммати Муҳаммадиянинг ичидан биринчи бўлиб жаннатга кириши Аллоҳ таолонинг охирги ва энг афзал пайғамбари томонидан таъкидланган одамдан ҳам афзал одам бўлиши мумкинми? Хўш, шунчалик фазлларга эга бўлган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ким ўзи? У кишини бунчалик олий даражага кўтарилишининг сабаби нима? Бунчалик фазлга эга бўлиб, пайғамбари охири замон алайҳиссаломнинг таҳсинларининг турлисини жамлашга қандоқ қилиб эришди у одам? Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу нима сабабдан Аллоҳнинг атийқи-дўзахдан озод қилган бандаси бўлишга эришдилар? Ушбу ва шунга ўхшаш кўплаб саволларга жавоб топиш учун Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳаётларини қўлдан келганича ўрганиб чиқишга ҳаракат қилайлик. У КИШИНИНГ НАСАБЛАРИ У кишининг тўлиқ исмлари қуйидагича: Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир ибн Амр ибн Каъб ибн Маъд ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ал-Қураший ат-Таймий. У кишининг насаблари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Муррада бирлашади. У КИШИНИНГ ИСМЛАРИ ВА ЛАҚАБЛАРИ Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу куняси исмидан машҳур бўлиб кетган шахслардан биридир. «Абу Бакр» у кишининг куняларидир. Исмлари эса Абдуллоҳдир. Баъзи ривоятларда айтилишича у кишининг аввалги исмлари Абдулкаъба бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳга алмаштирган эканлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг оталари ҳам кунялари билан машҳур бўлган. У киши Абу Қуҳофа номи билан машҳур бўлганлар. Асл исмлари эса Усмон бўлган. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг энг машҳур лақаблари «Сиддиқ»дир. У кишининг бу лақабнинг олишларига ҳар бир нарсада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқлашга шошилганлари сабаб бўлган. Шу билан бирга Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу доимо ўзларига содиқликни лозим тутганлар. Ислом-иймон масаласида у кишида бирор марта ҳам, салгина бўлса ҳам иккиланиш ёки сустлик сезилмаган. Ушбу ва бунга ўхшаш кўпгина ҳолатлар у кишини «Сиддиқ» лақабини олишларига сабаб бўлган. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг иккинчи лақаблари «Атийқ» бўлган. У кишининг бундоқ лақабни олишлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари орқали бўлган. Буни юқорида имом Термизий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадиси шарифдан ўргандик. Яна шу маънодаги бошқа ҳадиси шарифлар ҳам бор. ТУҒИЛИШЛАРИ ВА УЛҒАЙИШЛАРИ Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларидан икки йилу бир неча ой кейин дунёга келдилар. У кишининг оталари Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир эди. Оналари эса, Умму Хойр Салмаа бинти Сохр ибн Амр бўлиб, Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳунинг амакиларининг қизи эдилар. У киши Маккаи Мукаррамада ўсиб улғайдилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу муқаддас шаҳардан фақат тижорат учунгина ташқарига чиқар эдилар. У киши ўз тижоратларидан катта молу мулк топган эдилар. Шу билан бирга Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу хайру эҳсон ва мурувватлари билан ҳам жоҳилият аҳли орасида ном чиқарган эдилар. У киши Қурайшнинг раҳбарларидан бўлиб, маслаҳат машварат ишларидан доимо иштирок этиб кишиларнинг муҳаббатини қозонган эдилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга Қурайшнинг дия ва қарз тўлаш ишлари топширилган эди. Жоҳилият даврида арабларнинг марказлашган давлатлари бўлмагани учун Макка аҳли турли вазифаларни турли қабилаларга бўлиб қўйган эди. Бир қабила кишиларни меҳмон қилишга масъул бўлса, бошқаси Каъбага қарашга, учинчиси мажлис ўтказишга масъул эди. Ана ўша тақсимда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қабиласига дия ва қарзлар иши топширилган эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам жоҳилиятда, ҳам Исломда шарафли бўлган ўн кишининг биридирлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу жоҳилият одамлари ичида энг иффатли кишилардан бири эдилар. У киши ўз ихтиёрлари билан ўзларича хамр ичишни тарк қилган эдилар. Шунингдек шеър айтиш билан ҳам машғул бўлмаганлар.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 05-Okt-2013, 18:46 | Message # 50 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| У КИШИНИНГ СИФАТЛАРИ Ибн Саъд ривоят қиладилар: «Бир киши Оишага, «менга Абу Бакрни сифатлаб беринг», деди. Бас, у киши: «У оппоқ, озғин, ёноқлари кичик, бир оз эгилган, изори икки ёнбошида турмай сирпалиб кетадиган, юзи ичига кирган, кўзлари чуқур, пешонаси дўнгроқ ва қушдек енгил одам эди. Унинг сифати ана шундоқ», деди. Бошқа бир ривоятда Оиша онамиз: «Абу Бакр (соч соқолини) ҳинно ва катм билан бўяб юрарди», деганлар. Яна бошқа бир ривоятда Анас розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида у зотнинг саҳобалари ичида Абу Бакрдан бошқа соч соқолига оқ тушгани йўқ эди. У ҳинно ва катм билан бўяб юрарди», деганлар.
ИСЛОМГА КИРИШЛАРИ Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу табиатан сезгир ва хайриятга моил бўлганларидан жоҳилиятда ҳам иложи борича ёмонликлардан қочиб, яхшиликларга ёндошиб юрар эдилар. Шу билан бирга жоҳилият ботқоғидан чиқиш мумукинми, деган саволга жавоб ахтарган бўлсалар ҳам ажаб эрмас. Ибн Асокир Ийсо ибн Язиддан қуйидагиларни ривоят қилади: «Абу Бакр Сиддиқ айтди: «Мен Каъбанинг ҳовлисида ўтирган эдим. Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ҳам ўтирган эди. Унинг олдидан Умаяя ибн Абу Солт ўтиб қолди ва: «Қандоқсан? Эй яхшилик ахтарувчи!» деди. «Яхшиман», деди у. «Уни топдингми?» деб сўради Умаяя. «Йўқ», деди у. «Қиёмат куни Аллоҳ амр қилмаган ҳамма динлар ёмондир. Анави кутилаётган набий бизданми, сизданми?» деди Умаяя:. Мен бундан олдин кутилаётган ва юбориладиган набий ҳақида эшитмаган эдим. Варақа ибн Навфалнинг олдига чиқдим. У осмонга кўп назар соладиган, ичида бир нарсаларни пичирлаб юрадиган одам эди. Уни топиб бўлган гапни айтиб бердим. «Ҳа, эй биродаримнинг ўғли, биз китоблар ва илмлар соҳибимиз. Ана ўша кутилаётган набий арабларнинг энг яхши насабидан бўлади. Мен насабларни биламан. Сенинг қавминг арабларнинг энг яхши насабидан», деди у. «Эй амаки, набий нима дейди?» дедим. «Ўзига нима айтилса, шуни айтади. Фақат у зулм қилмайди. Унга ҳам зулм қилинмайди. У зулмга аралашмайди ҳам», деди у. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юборилганларида у зотга иймон келтирдим ва тасдиқ қилдим». Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам у зот билан дурустгина алоқалари бор эди. У киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ростгўйликлари, омонатга хиёнат қилмасликлари, мурувватликлари ва бошқа барча ахлоқи ҳамидаларини жуда яхши билар эдилар. Ибн Исҳоқ қуйидагиларни зикр қилади: «Бир куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолди ва: «Эй Муҳаммад, Қурайшнинг сизнинг олиҳаларимизни тарк қилганингиз, ақлларимизни паст санаётганингиз, оталаримизни кофирга чиқараётганингиз ҳақида айтаётган гаплари тўғрими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа! Мен Аллоҳнинг Расули ва Набийсиман. У зот мени Ўз рисоласини етказиш учун юборди. Сени ҳақ ила Аллоҳга даъват қиламан. Аллоҳга қасамки, У зот ҳақдир. Эй Абу Бакр, сени ёлғиз, шериги йўқ Аллоҳга, Ундан ўзгага ибодат қилмаслигингга ва Унинг тоатида доим бўлишга даъват қиламан», дедилар. Сўнгра унга Қуръон қироат қилиб эшитдирдилар. У иқрор ҳам, инкор ҳам қилмади. Дарҳол Исломга келди. Санамларга куфр келтирди. Шерикларни отди. Ислом ҳаққини иқрор қилди. Абу Бакр мўмин ва мусоддиқ бўлган ҳолида қайтиб кетди». Ибн Исҳоқ Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳусойн ат-Тамимийдан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Кимни Исломга даъват қилсам, албатта, тўхташи ва иккиланиши бўлди. Фақатгина Абу Бакр кутиб турмади ва иккиланмади». Бу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг фазлларига фазл қўшадиган улкан гувоҳликдир. Аммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни у зот билан бешта қул, икки аёл ва Абу Бакргина борлигида кўрдим». Бухорий ривоят қилган. Шарҳ: Бу ҳолат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дастлаб пайғамбар бўлганларидаги ҳолат эди. У зотга биринчи бўлиб иймон келтирганлар шулардан иборат эди. Бешта қул; Билол ибн Рабоҳ, Зайд ибн Ҳориса, Омир ибн Фуҳайра, Абу Фукайҳа (Сафвон ибн Умайянинг қули) ва Убайд ибн Зайд ал-Ҳабаший эдилар. Икки аёл; Хадижа онамиз ва Умму Айман розияллоҳу анҳолар эдилар. Улар билан бирга, ягона ҳур эркак, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бор эдилар. Тўғрироқ қилиб айтсак, балоғатга етган эркаклардан биринчи бўлиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган зот Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эдилар. Бунга барча тарихчилар ва Ислом уммати иттифоқ қилганлар. Бу ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг энг афзал саҳобий эканликларини кўрсатади. Барча Ислом уммати катта кишилардан биринчи бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу иймонган келганларига иттифоқ қилганла
|
|
| |