Hadislar (22 hadis)
|
|
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 15:45 | Сообщение # 31 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Ўн олтинчи ҳадис: Ғазабдан сақланиш
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Менга насиҳат қилинг”, деди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Ғазабланма!” дедилар. Буни бир неча марта такрорлаб: “Ғазабланма!” дедилар”. Имом Бухорий, Муслим ва Аҳмад ривоятлари.
Пайғамбаримизнинг “Ғазабланма!” деган сўзларининг маъноси “ғазабингни юзага чиқарма” деганидир. Йўқса, умуман ғазабланма, дегани эмас. Чунки ғазаб инсоннинг фитратида бўлиб, инсоннинг ундан қутилиш имкони йўқ.
Расулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деганлари ривоят қилинади: “Ғазабдан сақланинг. Чунки ғазаб одамзотнинг ичида ёниб турган бир чўғдир. Сизлардан бирингиз ғазабланганида кўзлари қизариб, томирлари бўртиб чиққанини кўрмадингизми? Агар қай бирингиз ўзида ғазаб аломатларини сезса, ётиб олсин ёки ўтириб олсин” (Термизий ва Аҳмад ривоятлари).
Бир киши Набий с.а.в.га шундай деди: “Эй Расулуллоҳ, менга шундай илм ўргантингки, у мени жаннатга яқинлаштирсин ва жаҳаннамдан узоқлаштирсин”. Унга Пайғамбаримиз с.а.в.: “Ғазабланма, сенга жаннат бўлур”, деб жавоб бердилар.
Пайғамбаримиз яна марҳамат қиладилар: “Ғазабланиш – шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилган. Оловни ўчирадиган нарса сувдир. Бас, қайси бирингиз ғазабланса, таҳорат олсин” (Имом Аҳмад ривояти).
Абу Зарр Ғифорий розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ с.а.в. бизга шундай дедилар: “Сизлардан бирингиз ғазабланганида, агар тик турган бўлса, ўтириб олсин. Агар шунда ҳам ғазабдан тушмаса, ётиб олсин” (Имом Аҳмад ривояти).
Исо алайҳиссалом Яҳё алайҳиссаломга деди: “Мен сенга фойдали бир илм ўргатаман – ғазабланма!” Яҳё алайҳиссалом: “Қандай қилиб ғазабланмай?” деб сўради. Шунда Исо алайҳиссалом шундай жавоб берди: “Агар сенга нафсингда бўлган бир айбин айтилса, эслатилган гуноҳ учун Аллоҳдан мағфират сўра. Борди-ю, сенда мавжуд бўлмаган (айтилганда сени ғазаблантирадиган) бир хато билан айбласа, Аллоҳга ҳамд айт. Чунки У сени айблайдиган нарсани пайдо қилмайди”.
Амр ибн Ос р.а. шундай дейди: “Расулуллоҳ с.а.в.дан: “Мени Аллоҳнинг ғазабидан узоқ тутадиган нарса нима?” деб сўрадим. Шунда ул зот с.а.в.: “Ғазабланма!” деб жавоб бердилар”.
Луқмони Ҳаким ўғлига шундай насиҳат қилган экан: “Бирор киши билан дўстлик риштасини боғламоқчи бўлсанг, аввал унинг жаҳлини чиқар. Агар ғазабланган пайтида сенга инсоф билан муносабатда бўлса, у билан дўст бўл. Йўқса ундан узоқлаш”.
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 15:46 | Сообщение # 32 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Ўн еттинчи ҳадис: Исломда шавқат
Абу Яъло Шаддод ибн Авс розийаллоҳу анҳунинг ривоятига кўра, Расулуллоҳ с.а.в. шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло ҳамма нарсага нисбатан яхши муомала қилишни буюрган. Шунинг учун (ҳайвонни) сўяётганда қийнамасдан сўйинглар. Кимки (бирор ҳайвонни) сўйётганда пичоғини чархлаб олсин ва сўйилаётган ҳайвонга озор бермасин”. Имом Муслим ва Насоий ривоятлари.
Яъни, ҳайвонни сўйишдан олдин пичоқни яхшилаб ўткирлайди ҳамда ҳайвоннинг қийналишига йўл қўймайди. Олдиндан пичоқни чархлаб, тайёрлаб олмасдан унинг бўйнининг бир қисмини кесиб, жон чиқишини кутиб туриш яхши эмас. Сўйишдан олдин ҳайвонга сув беради. Сут берадиган болали туяларни то сутдан қолмагунича сўймайди. Соғиладиган ҳайвоннинг сути тўлиғича соғиб олинмайди ва соғилаётган пайтда соғувчининг тирноқлари ўсмаган бўлиши керак. Бир ҳайвонни бошқа ҳайвонлар кўз ўнгида сўйиш ярамайди.
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 15:48 | Сообщение # 33 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Ўн саккизинчи ҳадис Тақво ва гўзал аҳлоқ
Абу Зарр ва Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳулар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини ривоят қиладилар: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан қўрқ. Қилган ҳар бир ёмон ишинг орқасидан уни ювадиган бирор бир яхшиликни эргаштир ва инсонларга нисбатан гўал ахлоқ билан муомала қил”. Имом Термизий, Доримий ва Имом Аҳмад ривоятлари. “Қаерда бўлсанг ҳам…” Яъни, одамлар ҳузурида Аллоҳ таолодан қўрққанинг каби, улар бўлмаган жойларда ҳам, ҳар ер ва ҳар вақтларда ҳам ундан қўрққин. Тақводор бўлишга ёрдам берадиган нарсалардан бири инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ таоло ундан хабардор эканини кўриб-билиб турганини доима ёдда сақлашдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Уч кишининг ўзаро шивир-шивирлари бўлса, албатта У Зот уларнинг тўртинчисидир” (Мужодала 7, маънолар таржимаси). Тақво калимаси вожиб бўлган ишларни қилиш, тақиқланган ишларни қилишдан ўзини тийишни билдирадиган калимадир.
“Қилган ҳар бир ёмон ишинг орқасидан уни ювадиган бирор бир яхшиликни эргаштир…” Яъни, бир гуноҳ қилиб қўйсанг, дарҳол тавба қил ва уни ювадиган бирор яхшилик қилгин, деган маънода айтилган. Ҳадиснинг зоҳирига қарайдиган бўлсак, битта яхшилик битта ёмонликни кетказади. Аслида эса бошқача. Баъзида бир яхшилик ўнта ёмонликни ювиб юбориши ҳам мумкин. Бунга ҳужжат бўлган ҳадислар жуда кўп.
Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ҳар бир намоздан кейин ўн марта такбир, ўн марта ҳамд ва ўн марта тасбеҳ айтинг. Бу тилда бир юз эллик, мезонда эса бир минг беш юз деганидир” (Имом Аҳмад ривояти). Бу ҳадис арзимас, кичик солиҳ амаллар ҳам ёмон амалларни ўчириб юборишига далолат қилади.
Ҳадиснинг зоҳири том маънода яхшиликлар ёмон амалларни йўқ қилишини билдирса ҳам, бу фақат Аллоҳнинг ҳаққи билан алоқадор бўлган ёмонликларга тегишли. Зулм, туҳмат, ғийбат каби банданинг ҳаққи билан алоқадор бўлган гуноҳлар фақатгина мазлумдан ризолик олингандан кейин кечирилади.
Ҳадиси шарифда нафснинг муҳосабаси вожиб эканига далил бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар ҳисобга тортилишингиздан олдин (ўзларингизни) ҳисоб-кибот қилинг”, деганлар (Ҳиндий, “Канзул Уммон”).
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 15:50 | Сообщение # 34 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон (Қиёмат куни) учун нима (яъни, қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин!” (Ҳашр 18, маънолар таржимаси). “…инсонларга нисбатан гўал ахлоқ билан муомала қил”. Гўзал ахлоқ инсонларга яхши муомала қилиш ва уларга озор бермасликни билдирадиган инсоний фазилатдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сизлар одамларга бойлигингиз билан ёрдамга шошилманглар. Уларга очиқ юз ва ширин сўз билан ёрдам беринглар” (Имом Аҳмад ривояти). Яна у кишидан ривоят қилинади: “Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи гўзал бўлганингиздир” (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Эй Расулуллоҳ, амалларнинг энг фазилатлиси (афзали) нима?” деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Гўзал ахлоқ”, деб жавоб берганлар.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳунинг ривоят қилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ахлоқи энг гўзал бўлган киши иймони мукаммал бўлган мўминдир. Энг хайрли бўлганлари эса аёлларига нисбатан гўзал (муомалада) бўлганларидир” (Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривоятлари).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло сиз учун исломни (дин қилиб) танлади. Сиз эса гўзал ҳулқ ва сахийлик билан икромда бўлинг. Чунки Ислом буларсиз асло мукаммал бўлмайди”, дедилар.
Қуръони каримдаги: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), авф-марҳаматли бўлинг…” (Аърой, 199) оят нозил бўлганида Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар с.а.в.га бу оятнинг тафсирини қуйидагича баён қилди: “Албатта, авф сизга зулм етганни кечиришингиз, сиз билан алоқани узган кишини зиёрат қилишингиз, сизни маҳрум этганга беришингиз билан бўлади…”
Аллоҳ таоло айтди: “Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг!” (Фуссилат, 34).
“(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта сиз улуғ ҳулқ устидадирсиз!” (Қалам, 4) оятининг тафсирида шундай дейилади: “Расулуллоҳ с.а.в. ҳулқлари Қуръон эди. Қуръоннинг буюрган нарсаларига буюрар, қайтарган нарсалардан қайтарар эдилар. Қуръон нозил бўлганига розилик берардилар”.
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 15:56 | Сообщение # 35 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Ўн тўққизинчи ҳадис Аллоҳнинг мадади
Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо ривоят қиладилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уловларининг орқасида ўтирган эдим. Менга шундай дедилар:“Эй йигит! Ҳозир сенга баъзи нарсаларни ўргатаман: уларни эсингдан чиқарма, токи Аллоҳ ҳам сени сақласин. Аллоҳни муҳофаза қилсанг, ҳар жойда Аллоҳни топасан. Бирор нарса истасанг, фақат Аллоҳдан сўра. Ёрдамга муҳтож бўлганингда, Аллоҳдан мадад тила. Шуни яхши билки, бутун инсоният сенга бир яхшилик қилиш учун бир жойга тўплансалар, фақат Аллоҳ тақдир қилганича яхшилик қила оладилар. Агар сенга ёмонлик қилиш учун жам бўлсалар, фақат Аллоҳ сенга тақдир қилганича ёмонлик қила оладилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган”.Имом Термизий ривояти. Имом Термизийдан бошқаларнинг ривоятида қуйидагича келтирилади:“Буларни яхшилаб ёд олиб, Аллоҳнинг ҳаққини муҳофаза қил, шунда Уни топасан. Хурсандчилик пайтингда Аллоҳни тани, токи бошингга келмаслиги лозим бўлган нарса асло сенга етмайди. Бошингга тушиши лозим бўлган нарса эса албатта сени четлаб ўтмайди. Ва яна билки, ёрдам сабр билан, хурсандчилик мусибат билан бирга, енгиллик эса қийинчилик билан бирга келур”.Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 15:58 | Сообщение # 36 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| “Уларни эсингдан чиқарма, токи Аллоҳ ҳам сени сақласин”. Яъни, Аллоҳнинг амрларини ёд ол ва уларга тўлиқ амал қил, таъқиқлардан узоқлаш, шундай дунё ва охиратда қийин ҳолатга тушганингда Аллоҳ сени муҳофаза қилади. Аллоҳ таоло айтади: “Эркакми аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилча, баз, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган энг чиройли амаллари сабабли бериладиган ажр-савоблар билан мукофотлаймиз” (Наҳл 97, маънолари таржимаси). Банданинг бошига тушадиган бало ва мусибатлар унинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига нисбатан бўлган эътиборсизлиги туфайлидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(Эй инсонлар), сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса – гуноҳ сабабли (етур)” (Шўро 30, маънолари таржимаси).
“Ҳар жойда Аллоҳни топасан”. Яъни, ҳузурингда Уни (Аллоҳни) топасан.
“Енгиллик пайтида Аллоҳни эсла, токи қийинчилик етганда Аллоҳ сенга ёрдам берсин”. Аллоҳ таоло Қуръони каримда солиҳ амаллар қийинчилик онларида инсонга фойда беришини ва ундан қутилишга васила бўлишини, ёмон амаллар эса соҳибини қийинчиликка дучор қилишини билдирган. Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссалом тўғрисида шундай дейди: “Энди агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаса эди, албатта, у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган Кунларигача (яъни, Қиёматгача) қолиб кетган бўлур эди” (Вас-соффот 143-144, маънолари таржимаси).
Фиръавн: “Исроил ўғиллари ишонган илоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига иймон келтирдим”, деганида унга Жаброил алайҳиссалом келиб шундай деганди: “Энди-ми?! Сен бундан олдин осий ва бузғунчилардан эмасмидинг?”
“Бирор нарса истасанг, фақат Аллоҳдан сўра”. Бу ифодада инсон сирларини Аллоҳдан бошқага очмаслиги ва барча ишларда Аллоҳга таваккул қилиши кераклигига ишора бор. Исталган эҳтиёж, ҳидоят, илм, Қуръонни ва суннатни англаш, касалликлардан шифо топиш ва дунёдаги қийинчиликлар билан охиратдаги азобдан қутулиш каби инсонлар қила олмайдиган ишларда Аллоҳга ёлвориш лозим. Агар сўраладиган нарса инсонлар уддалай оладиган, Аллоҳ таоло одатда қуллар воситаси билан берадиган нарса бўлса, унда одамларнинг қалблари юмшашини сўраб Аллоҳга дуо қилади: “Аллоҳим, бизга нисбатан бандаларингнинг қалбини юмшат…”. Йўқса инсонларга муҳтож бўлмаслиги учун Аллоҳга бундай дуо қилмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳунинг: “Аллоҳим бизни инсонларга муҳтож қилма!” деб дуо қилаётганини эшитиб қолиб, шундай дедилар: “Бошқа бундай дуо қилма. Чунки инсонлар бир-бирларига муҳтождирлар. Шунинг учун ҳам мана бундай дуо қил: “Аллоҳим, бизни маҳлуқотингнинг ёмонларидан муҳофаза қил!”
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 15:59 | Сообщение # 37 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Одамлардан сўраш ва уларга суяниш эса кариҳ саналган. Самовий китобларнинг бирида Аллоҳ таолонинг шундай дегани ривоят қилинади: “Менинг эшигим очиқ бўлгани ҳолда қандай қилиб бошқа эшикларга мурожаат қилиш хотирингизга келади? Молик ва Қодир бўлганим ҳолда қийинчиликдан қутулиш учун қандай қилиб бошқалардан умид қиласизлар? Мендан бошқасидан бирор нарса умид қилганларга инсонлар орасида хорлик кийимини кийдираман…” “… Шуни яхши билки, бутун инсоният бир жойга тўплансалар…” Инсонлар севган кишисига яхшилик исташлари, ёқтирмаган кишиларнинг ёмонликларидан қўрқишлари сабабли ёрдам умид қилишлари хусусида Аллоҳ таоло қуйидаги ояти каримасида шундай дейди: “Агар Аллоҳ Сизга бирор зиён етказса, бас, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирор яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олгувчи йўқдир” (Юнус 107, маънолар таржимаси).
Қуйидаги оятлар ҳам фикрларимизни тасдиқлайди: “Бас, мени (Сенинг фармонингни уларга етказмасимдан) ўлдириб қўйишларидан қўрқурман” (Шуаро 14, маънолари таржимаси).
“Дарҳақиқат, биз (агар уни Сенга иймон келтиришга даъват этсак), у шошқалоқлик (билан бизни азобга гирифтор) қилишидан ёки баттар туғёнга тушишидан хавфдамиз”(Тоҳа 45, маънолари таржимаси).
“Эй мўминлар, эҳтиёткорлик (йўлини) тутинглар…” (Нисо 71, маънолари таржимаси).
Бу ерда енг тўғри иш Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиш, қадарига бўйин эгишдир. Бундай вазиятда инсон ҳалокат сабабларидан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истабгина қутулади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “…Ва бахиллик қилиш билан ўзингизни ҳалокатга ташламанг!” (Бақара 195, маънолари таржимаси).
“Билки, ёрдам сабр билан биргадир”. Расулуллоҳ с.а.в. шундай дейдилар: “Душманга рўбарў келишни истаманглар. Аллоҳдан офият сўранглар. Душман билан юзма-юз келганда сабр қилинглар, қочманглар. Шубҳасиз, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” (Табароний ва Ҳоким ривоятлари). Шунингдек кетидан мадад келадиган вазиятларда мусибатларга сабр қилмоқ керак.
“Хурсандлик мусибат билан бирга”. Ҳадисдаги “мусибат” деб таржима қилинган “карб” сўзи – катта бало деган маънони англатади. Бало кучайган сари Аллоҳ таоло унинг орқасидан бир эминлик эҳсон қилади. “Мусибатлар, қийинчиликлар кучайганда халос бўлинади”, дейилганидек…
“Енгиллик қийинчилик билан биргадир”. Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в. шундай марҳамат қиладилар: “Бир қийинчилик иккита енгилликдан асло ғолиб бўлма олмас” (Табароний ва Ҳоким ривоятлари). Шу боис Аллоҳ таоло Қуръони каримда қийинчилик билан енгилликни бир йўла икки мартта зикр қилган (Шарҳ сурасида).
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:01 | Сообщение # 38 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Йигирманчи ҳадис: Ҳаёнинг фазилати
Уқба ибн Амр Ансорий розийаллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Собиқ пайғамбарлардан одамларга етиб келган бир ибора мавжуд: “Беҳаё эрсанг, истаганингни қил”. Имом Бухорий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.
“Беҳаё эрсанг, истаганингни қил”. Яъни, инсон бирор ишни қилишни ирода қилса, агар Аллоҳдан ва одамлардан уялмаса, хоҳлаганини қилади, йўқса уни қилмайди. Ислом дини бутунлай ана шу асос устида қурилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Истаганингни қил”, сўзлари мубоҳ ишларга ҳам таалуқлидир. Чунки бир иш шаръан таъқиқланмаган бўлса, мубоҳ ҳисобланади.
Баъзилар ҳадисни қуйидагича изоҳлашган: “Агар кўнглингда бир ёмон ишни ният қилсанг, Аллоҳдан ҳаё қилмасанг ва ундан қўрқмасанг истаганингни қил”. Бу ерда амр таҳдид учун, мубоҳ учун эмас.
“Ўзларингиз хоҳлаган амални қилаверинглар! Албатта У қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир” (Фуссилат 40, маънолари таржимаси).
“Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзғат…” (Ал Исро 64, маънолари таржимаси).
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:03 | Сообщение # 39 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Йигирма биринчи ҳадис: Истиқоматнинг аҳамияти
Суфён ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай дедим: “Эй Расулуллоҳ, менга Исломга таалуқли бирор сўз айтинг, токи у ҳақда сиздан бошқасидан сўрамай”. У зот с.а.в. жавобан: “Аллоҳга иймон келтирдим, деб айт, сўнгра эса тўғри бўл!”, дедилар. Имом Муслим, Аҳмад ва Термизий ривоятлари.
“Аллоҳга иймон келтирдим, деб айт, сўнгра эса тўғри бўл!” Яъни, буюрилган ва қайтарилганидек, деганидир. Истиқомат (тўғрилик) буюрилган амрларни қилиш, қайтарилган ишларни тарк этиш билан ҳақ йўлда собитқадам бўлиш билан бўлади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Бас, (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз ва Сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиғ Тўғри йўлда бўлингиз!” (Ҳуд 112, маънолари таржимаси)
“Албатта Парвардигоримиз Аллоҳдир, деб сўнгра (Ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри-устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): “Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат (хушхабари) билан шодланинглар!” (Фуссилат 30, маънолари таржимаси).
Оятнинг тафсирида келтирилишича, бу кишиларга жаннат хушхабари берилганида шундай дейишади: “Болаларимиз нима еб-ичишади, биздан кейин уларнинг аҳволи қандай кечади?” Шунда уларга қуйидаги оят билан жавоб берилади: “Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз” (Фуссилат 31, маънолари таржимаси). Яъни, сиздан кейин ишларингизни зиммамизга оламиз. Шундай кейин уларнинг кўнгиллари хотиржам бўлади.
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:05 | Сообщение # 40 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Йигирма иккинчи ҳадис: Жаннат йўли
Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳу нақл қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир киши сўради: “Нима дейсиз, фарз намозларини ўқисам, Рамазон рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром, деб билсам ва бунга бирор нарсани зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жавобан: “Ҳа (кирасан)”, дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
“Ҳаромни ҳаром, деб билсам”, дегани уларни қилишдан сақлансам, “ҳалолни ҳалол, деб билсам”, дегани ҳалоллигига ишониб уларни бажарсам, деганидир.
Савол берган кишининг “Нима дейсиз?” сўзи “менга айтинг-чи”, деган маънодадир. “Ҳалолни ҳалол деб ҳисобласам”. Яъни ҳалоллигига ишониб, улардан вожибларини қилсам… “ҳаромни ҳаром, деб билсам”, деган сўзи, ҳаромлигига эътиқод қилиб, уларни қилишдан тийилсам, деганидир. Пайғамбаримиз с.а.в.: “Ҳа”, яъни, жаннатга кирасан, дедилар.
|
|
| |