• Page 1 of 9
  • 1
  • 2
  • 3
  • 8
  • 9
  • »
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Ro'za haqida hadislar
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:14 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

Rasululloh sollallohu alayhi va sallam dedilar: «Ro‘za va Qur’on qiyomat kunida banda uchun shafoat so‘raydi. Ro‘za: «Rabbim, men uni taom va mayllardan to‘sdim, endi uni shafoat qilaman qabul et!» deydi. Qur’on: «Men uni tunlari uyqudan to‘sdim, endi uni shafoat qilaman qabul et!» deydi. Shundan so‘ng ularning shafoatlari qabul qlinadi»
(Ahmad rivoyati).
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:15 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Rasululloh sollallohu alayhi va sallam:
«Alloh jahannamni Alloh yo‘lida bir kun ro‘za tutgan bandaning yuzdan yetmish yillik masofaga uzoq qiladi»
(Imom Abu Dovuddan boshqa barcha ishonchli muhaddislar rivoyat qilishgan).
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:17 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Bir odam Rasulullohga: “Men Allohdan boshqa iloh yo‘qligiga, siz Allohning elchisi ekaningizga guvohlik bersam, besh vaqt namozni o‘qisam, ramazon ro‘zasini tutib, kechalari ibodat bilan bedor bo‘lsam, kimlar bilan birga bo‘laman?» dedi. Nabiy: «Siddiqlar va shahidlardan birisan», deb javob berdilar.
(Ibn Huzayma va Ibn Hibbon rivoyati)
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:18 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ой чикиш жойларининг фаркли булиши хакида

Ой ва Куёшнинг чикадиган жойлари шахарлар китъаларга нисбатан фаркли булади. Бундай холатга биноан чикишда ва ботишда барча мусулмонларнинг ягона бир вактда рузани бошлашининг фарз булиши ёки булмаслиги масаласида факихларнинг карашлари иккига булинади:

1) Ислом факихларининг купчилигига кура ойнинг чикиш жойларининг фарк килишига эътибор берилмасдан, барча мусулмонлар бир пайтда руза тутишлари керак. Ханафийларга бу – зохирур- ривоянинг караши булиб, фатво мана шу тарздадир.
Унга кура Гарбдаги мусулмонлар Рамазон хилолини курадиган булсалар, бунинг хабарини олган шаркдаги халклар хам руза тутишлари керак булади. Аммо бунинг учун хилолни курган жамоатнинг бу гувохликларини хокимнинг карорига бо\ланиши шарт. Акс холда мавхум бир курганлик хабарга хилолни курмаган шахар халки богланмайди. Бу хабарни етказиш шундай булади: Бирор шахар хокимига икки одил киши келиб, «Фалон шахарда хилол курилганлигига, у шахар хокимининг усулига кура карор берганлигига гувохлик берамиз»- дейишлари керак.
Ойнинг чикиши жойларининг фаркли булиши масаласида хисоб ва астрономия олимларининг олдиндан берган хабарларга таянилмайди. Чунки Аллохнинг элчиси шундай деганлар: «Ойни куриб руза тутинг, ойни куриб рузани бузинг. Агар хаво булутли булса, Шаъбоннинг кунларини уттизга тулдиринг» ( Бухорий. Савм, 5, 11; Муслим. Сийам, 4, 7, 8, 17-20; Абу Довуд. Сийам, 7; Ибн Можа, Сийам, 7).

Бу хадис барча мусулмонларга рузанинг фарз булишининг хилолни куриш шартига бо\лангандир. Бу жихатдан бир жамоанинг ёки гувохлиги кабул килинадиган кишининг хилолни куриши етарли булади.
Бошка томондан, купчилик бу масалада узок мамлакатларни хилолни курган шахарга якин булган мамлакатларга ухшатадилар. Бу улкалар орасини фарклаш кийин ва хар кандай бир далилга таянмайди ( Ибн Обидин. Раддул-Мухтор, II, 131, 132; Санъоний. Субулус-Салом, II, 151; Bilmen. B. Islam ilmihali).

2) Шофийларга кура бир шахарда хилол куринганда унинг хукми факат бу ерга якин булган шахарларни бо\лайди, узок булган шахарларни бо\ламайди. Со\лом карашга кура бу – ойнинг чикиш жойларига караб фарк курсатади. Аммо бу фарк йигирма турт фарсахдан камрок масофада амалга ошмайди ( Бир фарсащ 5544 метрдир. Шундай экан, бу масофа тахминан 134 км былади).
Шофийлар ойнинг чикиш жойларининг фаркли булишига эътибор бериб, бу масалада суннат, киёс ва акл далилларига таянганлар.
Курайб (р.а.)дан накл килинган бир хадисда шундай дейилади: «Уммул-Фозил Курайб (р.а.)ни Шомда булган Муовияга юборгандир. Курайб: «Шомга келдим ва Уммул Фозилнинг эхтиёжларини келтирдим. Мен Шомда экан, Рамазон ойи бошланди. Жума кечаси хилолни курдим. Кейин ойнинг охирида Мадинага келдим. Абдуллох ибн Аббос хилол хакида гапирар экан саволлар суради ва «Хилолни качон курдингизлар?»- деди. «Жума кечаси курдик», -дедим. Ибн Аббос: «Сен хилолни курдингми?»- деб суради. «Ха, курдим», - дедим. «Одамлар хам хилолни куриб руза тутдилар, Мовийа хам руза тутди», - дедим. Ибн Аббос эса: «Аммо биз хилолни шанба кечаси курдик. Рамазонни уттизга тулдиргунга ёки хилолни кургунга кадар руза тутишда давом этамиз»,-деди. Унга : «Муовиянинг рузаси билан ва хилолни кургани билан кифояланмаймизми?»-дедим. Ибн Аббос: «Йук, Расулуллох (салаллоху алайхи ва саллам) бизга шундай ургатди»- деди» ( Муслим. Сийам, 28; Абу Довуд. Сийам, 9; Термизий. Савм, 9; Насоий. Сийам, 7; Ахмад ибн Ханбал. I, 306).
Бу хадис Абдуллох ибн Аббос (р.а.)нинг Шом халкининг хилолни куриши билан кифояланмаганига ва бир шахар халкининг хилолнинг куриши бошка бир шахар халки учун бо\ловчи булмаслигига далолат этмокдадир.

Бу масалада бошка бир далил Абдуллох ибн Умар (р.а.)нинг хадиси шарифдир: «Ой йигирма туккиз кундир. Хилолни курмаганингизча руза тутманглар, яна хилолни курмаганингизча рузани бузманглар. Агар хаво булутли булса, руза учун ойни хисоб билан аникланг» (Бухорий. Савм, 11, Мазолим, 25, Салот, 18; Аймон (Eyman), 20, Никощ, 83, 91, 92; Муслим. Сийам, 5, 6, 7, 9, 11, 14, 22, 24, 25, Радо, 97; Термизий. Савм, 6; аш-Шавконий. Найлул-Автор, IV, 189 ва бошк.) .
Бу хадисда руза фаризасининг хилолни куришга бо\лик эканлигини курсатаётир. Аммо бундан максад якка-якка жамоадаги хар бир кишининг куриши эмас, бир кишининг куришидир.
Шофийларга бундан фаркли ойни куёшга киёс килганлар. Куёшнинг чикиш жойлари фаркли булганда намоз вактларининг фаркли булиши каби ойнинг чикиш жойларининг фаркли булиши билан хам Рамазоннинг кириши ва тамом булишининг фарки булиши керак.
Юкоридаги икки карашдан купчиликнинг караши мусулмонларни бирлаштириши, улар орасидаги турли-туманликни йукотиш нуктаи назаридан афзал курилишга купрок лойикдир. Астрономия илмлари бирор Ислом улкасида ой чикадиган жой билан бу улкага энг узок булган бир Ислом шахрида ойнинг чикиш жойи орасидаги муддатлар фаркининг туккиз соатдан иборат эканлигини аниклаганлар. Бу жихатдан барча Ислом улкалари кечанинг кисмларида бир-бирларига ухшайдилар. Бу улкаларда хилолни куринишини кутган масъул кишиларнинг хилол курингани замон буни телефон, телеграф ёки факс алокаси билан бир-бирларига етказишлари мумкин. Бутун Ислом улкаларининг бир кунда ибоадат килиши ва кувончли кун булмиш байрамларини бир санада кутлашлари бирлик рухнини кучайтиради (Каралсин: Ибн Обидин,Раддил Мухтор. II, 131 ва бошк.; Ибн Рушд. Бидоятул Мужтащид, I, 278; Тафсирул-Куртубий. II, 296; Фатхул Борий. IV, 87; аз-Зухайлий, аш-Шавконий) .
Бошка томондан, ойнинг харакатлари олдиндан килинадиган астрономик хисоб-китоблар билан аниклаш ёки хилолни булут ва бошка тусиклар халакт бермайдиган асбоблар билан кузатилиши холида Рамазоннинг кириши- куёш ботгандан кейин хилолнинг гарб уфкида уфк чизигининг устида колиши асосига таянади. Холбуки, хилол факат кузнинг узи билан (асбобларсиз) кузатилганида куёшнинг оркасидан дархол 15 ёки 20 дакика ичида ботгани холида куёш нурлари орасида йуколиб кетади ва кузатилмайди. Бу холда ойни факат эртаси куни куз билан куриш мумкин булади. Бунинг натижасида олдиндан килинадиган хисоб-китобларга ва асбоб-ускуна билан кузатишларга таянадиган шахарларда ёлгиз кузнинг узи билан кузатиш асосини амалиётга куллаган кишилар орасида кун фарки вужудга келади. Иккинчи куни куёшнинг ботиш даврида ойнинг уфк билан юзага чикарадиган бурчакнинг катталигидан буни хисоблаш мумкин. Бундай холга кура куёш ботишининг оркасидан дархол (тахминан 15 ёки 20 минут ичида) ойнинг ботиши холида буни куз билан кузатиб булмаслиги эътиборга олиниб, бир хулосага келиш керак. Бу масалада уртача бир услуб изланиб, ойнинг уфк чизи\и устида куриш мумкин булган нуктада булишини асос килиб олиш мумкин. Чунки Аллохнинг элчиси ва асхоби ойнинг феълан куринишини Рамазоннинг кириши деб кабул килганлар, ой курилмаслиги ва булут сингари куришга халакит берадиган бир иллатнинг булишлиги холида эса Шаъбон ойини уттиз кунга тулдириш йулидан боришардилар.
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:21 | Message # 5
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Atodan, u Abu Solih Zayytdan, u Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qiladi: «Rasululloh (s.a.v.) (bir hadisi qudsiyda): «(Alloh taolo aytadiki,) insonning barcha amallari o‘zi uchundir. (unda nafsning ulushi bor - Tarj.). Ro‘za bundan mustasnodir, u xolis Men uchundir. Uning mukofotini Men beraman», dedilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:22 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Ismoildan, u Abu Solihdan, u Ummu Honiydan (r.a.) rivoyat qiladi. Ummu Honiy aytdi: «Rasululloh (s.a.v.): «Qaysi bir mo‘min bir kun och qolsa, haromlardan saqlansa va musulmonlar molini nohaq yemasa, Alloh taolo unga jannat mevalarini yediradi», deb marhamat qildilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:22 | Message # 7
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Ibrohimdan, u otasidan, u Hamid ibn Abdurahmon Himyariydan rivoyat qiladi. Himyariy aytdi: «Rasululloh (s.a.v.) Ashuro kuni ashoblaridan bir odamga: «Qavmingga ayt, bugun ro‘za tutsinlar», dedilar. Haligi odam: «Ular ovqatlanib qo‘ydilar», degan edi, Rasuli akram: «Ular ovqatlangan bo‘lsalar ham», deya marhamat qildilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:22 | Message # 8
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Haysamdan, u Muso ibn Talhadan, u Ibn Hutokiyadan, u hazrati Umardan (r.a.) rivoyat qiladi: «Bir kishi Rasulullohga (s.a.v.) quyon olib keldi. Ul zot (s.a.v.) sahobalariga buyurdilar, ular ham yeyishdi. Quyonni keltirgan kishiga:
- Nega sen o‘zing yemayapsan? - dedilar.
- Men ro‘zadorman, - dedi haligi odam.
- Qanaqa ro‘za tutgansan? - so‘radilar Rasuli akram (s.a.v.).
- Nafl ro‘za.
- Ayyyomi Biyzda (hijriy oylarning o‘rtalarida) ro‘za tutmaysanmi? - deya marhamat qildilar Rasululloh (s.a.v.)».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:23 | Message # 9
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Abdulloh ibn Umardan (r.a.) rivoyat qiladi. Ibn Umar (r.a.) aytdi: «Rasululloh (s.a.v.): «Bilol tunda azon aytadi. Ibn Maktum azon aytganicha yeb-ichingiz. Ibn Maktum namoz (vaqti)ning kirganida azon aytadi», dedilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:23 | Message # 10
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Abu Suvordan, (u Abu Suro deb ham nomlangan yoki u Sulamiydir), u Abu Hojibdan, u Ibn Abbosdan rivoyat qiladi. Ibn Abbos (r.a.) aytdi: «Rasululloh (s.a.v.) ro‘zador holda Kahota deyilgan joyda (Makka bilan Madina orasidagi makonda) qon oldirdilar».
Bir rivoyatda: «Rasululloh (s.a.v.) Kahota deyilgan joyda ro‘zador va ehromda bo‘lganlarida qon oldirdilar», deyiladi.
Yana bir rivoyatda: «Nabiy (s.a.v.) qon oldirdilar va qon olgan kishiga uning haqini berdilar. Agar bu yomon bo‘lganda bermas edilar», deyilgan.
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:24 | Message # 11
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Abu Sufyondan rivoyat qiladi. Abu Sufyon (r.a.) aytadi: «Qon olgan va oldirgan ro‘zasini buzadi, degandan so‘ngra Nabiy (s.a.v.) qon oldirdilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:24 | Message # 12
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Hammod ibn Sulaymondan, u Ibrohimdan, u Asvaddan, u Oisha onamizdan (r.a.) rivoyat qiladi. Oisha onamiz (r.a.) aytdilar: «Hazrati Payg‘ambar (s.a.v.) junublikdan va qo‘shilishdan g‘usl qilib, boshlaridan suv tomib bomdod namoziga chiqar edilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:24 | Message # 13
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Atodan, u Oisha onamizdan (r.a.) rivoyat qiladi. Oisha onamiz (r.a.) aytdilar: «Rasululloh (s.a.v.) junublikdan g‘usl qilib, boshlaridan suv tomib, bomdod namoziga chiqar edilar, so‘ng ro‘zador bo‘lardilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:25 | Message # 14
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Atodan, u Oisha onamizdan (r.a.) rivoyat qiladi. Oisha onamiz (r.a.) dedilar: «Rasululloh (s.a.v.) tush ko‘rmay junub bo‘lib tong ottirardilar. Keyin ro‘zalarini oxiriga yetkazardilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:25 | Message # 15
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Sulaymon ibn Yasordan, u Ummu Salamadan rivoyat qiladi. Ummu Salama (r.a.) dedi: «Rasululloh (s.a.v.) boshlaridan suv tomchilab bomdod namoziga chiqardilar va ro‘zador bo‘lardilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:26 | Message # 16
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Ummu Salamadan (r.a.) rivoyat qiladi. Ummu Salama (r.a.) bunday deydi: «Nabiy (s.a.v.) ramazonda ayollarini o‘par edilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:26 | Message # 17
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Haysamdan, u Omir Sha’biydan, u Oisha onamizdan (r.a.) rivoyat qiladi Oisha onamiz (r.a.) aytdilar: «Nabiy (s.a.v.) ro‘zador bo‘lib, uning (Oisha onamizning (r.a.). - Tarj.) yuzlariga tegardilar, ya’ni o‘par edilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:26 | Message # 18
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Ziyoddan, u Amr ibn Maymundan, u Oisha onamizdan (r.a.) rivoyat qiladi. Oisha onamiz (r.a.) aytdilar: «Nabiy (s.a.v.) ro‘za bo‘lganlarida o‘par edilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:27 | Message # 19
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Haysam ibn Hubayb Sayrafiydan, u Anas ibn Molikdan (r.a.) rivoyat qiladi. Anas ibn Molik (r.a.) aytdilar: «Rasululloh (s.a.v.) ramazon oyidan ikki kecha o‘tganda Madinadan Makkaga yo‘lga chiqdilar. Qudayd degan joyga yetganlarida kishilar ro‘zaning qiyinligidan shikoyat etishdi. Rasululloh (s.a.v.) ro‘zalarini ochdilar va Madinaga kelgunga qadar ro‘za tutmadilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:27 | Message # 20
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Muslimdan rivoyat qiladilar: «Rasululloh (s.a.v.) ramazon oyida Makkaga borish uchun yo‘lga chiqdilar. Ro‘zador edilar. Odamlar ham ul zot bilan birga ro‘za tutishgan edi».
Bir rivoyatda quyidagicha aytiladi: «Rasululloh (s.a.v.) Madinadan Makkaga ramazon oyida ro‘za tutib yo‘lga chiqdilar. Biroz yo‘l yurganlaridan so‘ng insonlar ro‘za mashaqqatidan shikoyat etishdi. Rasululloh (s.a.v.) ro‘zalarini ochdilar va Makkaga kelgungacha ro‘za tutmadilar».
Yana bir rivoyatda quyidagicha keladi: «Rasululloh (s.a.v.) ramazon oyida Makkaga borish uchun yo‘lga chiqdilar va ro‘za tutdilar. Sahobai kirom ham ro‘za tutdilar. Biroz yo‘l yurilgach, ba’zi musulmonlar ro‘za qiyinchiligidan shikoyat qildilar. Rasululloh (s.a.v.) suv so‘radilar va ro‘zalarini ochdilar. Musulmonlar ham ro‘zalarini ochdilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:28 | Message # 21
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
ShA’BON OYIDA RO’ZA TUTISh
Oisha onamizdan (raziyallohu anho) rivoyat etiladi:
«Allohning Rasuli (sallalohu alayhi vasallam) ro’zani shunchalik maromiga yetkazib tutar edilarki, biz hatto u kishi har doim ro’zador bulsalar kerak derdik. Ro’za tutmagan paytlarida esa endi sira ro’za tutmasalar kerak deb o’ylardik. Rasulullohning Ramazon oyidan boshqa oylarda to’liq ro’za tutganlarini ko’rmadim. Sha’bon oyidan boshqa oylarda dam to’liq ro’za tutganlarini ko’rmadim».
Rasululloh sallalohu alayhi vasallam Sha’bon oyining fazilati haqida shunday deganlar:
«Ushbu oy Rajab bilan Ramazon o’rtasidagi oydir».
«Sha’bon oyida tutilgan ro’za Ramazon oyiga ta’zimdir».
«Oylarning sevimlisi Ramazon oyiga bog’liq Sha’bon oyidir».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:28 | Message # 22
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Alloh (ramazon) ro`zasini farz qildi. Men esa musulmonlarga (uning kechasini ibodat bilan) bedor (o`tkazishni) sunnat qildim. Kim iymon va savob umidida ramazon ro`zasini tutsa va (kechalarini ibodat bilan) bedor o`tkazsa, onadan tug`ilgan kundagidek tozalanadi. (Imom Nasaiy rivoyati)
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:28 | Message # 23
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Adiydan, u Abu Hozimdan, u Abu Sha’soiydan, u Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qiladi. Abu Hurayra (r.a.) aytdilar: «Nabiy (s.a.v.) visol ro‘zasi (iftor qilmay, peshma-pesh ro‘za tutishni) va sukut ro‘zasidan qaytardilar». Sukut ro‘zasi ibodat qasdi ila gapirmaslikdir.
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:29 | Message # 24
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Shaybondan, u Yahyodan, u Muhojirdan, u Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qiladi. Abu Hurayra (r.a.) aytdilar: «Rasululloh (s.a.v.) sukut ro‘zasini va visol ro‘zasini ta’qiqladilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:29 | Message # 25
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Abdumalikdan, u Quza’adan, u Abu Saiddan (r.a.) rivoyat qiladi. Abu Said (r.a.) aytdi: «Rasululloh (s.a.v.) uch kun ro‘zasidan qaytardilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:29 | Message # 26
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Abdumalikdan, u Quza’adan, u Abu Saiddan (r.a.) rivoyat qiladi. Abu Said (r.a.) aytdi: «Rasululloh (s.a.v.) shak kunida ro‘za tutishni ta’qiqladilar».
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:30 | Message # 27
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Abu Hanifa (r.a.) Nofiydan, u Ibn Umardan (r.a.) rivoyat qiladi. Umar ibn Xattob (r.a.): «Men johiliyat davrida Masjidi Haromda e’tikof o‘tirishni nazr qilgandim. Musulmon bo‘lganimda Rasulullohdan (s.a.v.) «E’tikof o‘tirishim kerakmi?» deb so‘radim. Rasululloh (s.a.v.): «Nazringni ado et», deya marhamat qildilar», deganlarini aytdilar.
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:30 | Message # 28
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Oyni yangi chiqqanda yoki keyin ko’rganda aytiladigan zikrlar

473/1. Talha ibn Ubaydullohdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam yangi chiqqan oyni ko’rsalar:

«Allohumma ahillahu ‘alayna bilyumni val iymani vassalamati val islam. Robbiy va Robbukalloh», deb aytardilar. (Ma’nosi: Ey Allohim, bizga bu oyni barakotli, iymon, salomatlik va islom oyi qil. (Ey hilol!) Mening rabbim ham, seni rabbing ham Allohdir.) Doramiy va Termiziy rivoyatlari

"Al-Azkor"dan
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:31 | Message # 29
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
474/2. Ibn Umardan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam yangi chiqqan oyni ko’rsalar:

«Allohu akbar, Allohumma ahillahu ‘alayna bil amni val iymani vassalamatu val islami vattavfiqi lima tuhibbu va tarzo. Robbuna va Robbukalloh», deb aytardilar. (Ma’nosi: Alloh ulug’dir, ey Rabbim, bizga bu oyni omonlik, iymon, salomatlik, islom, tavfiq, O’zing yaxshi ko’radigan va rozi bo’ladigan oy qil. (Ey hilol!) Mening rabbim ham, seni rabbing ham Allohdir.) Doramiy rivoyatlari
 
OSIYODate: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:31 | Message # 30
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
475/3. Qatodadan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam agar yangi oyni ko’rsalar:

«Hilalu xoyrin va rushdin, hilalu xoyrin va rushdin, hilalu xoyrin va rushdin. Amantu billahillaziy xolaqoka», deb uch marta aytar, so’ngra:

«Alhamdu lillahillaziy zahaba bishshahri kaza va ja`a bishshahri kaza», der edilar. (Ma’nosi: Yaxshilik va hidoyat oyi, yaxshilik va hidoyat oyi, yaxshilik va hidoyat oyi. Seni xalq qilgan Allohga iymon keltirdim. U oyni ketkazib, bu oyni keltirgan Allohga hamd bo’lsin.) Abu Dovud rivoyatlari
 
  • Page 1 of 9
  • 1
  • 2
  • 3
  • 8
  • 9
  • »
Search: