Ro'za haqida hadislar
|
|
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:19 | Сообщение # 226 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| 11. Сафарда рўза тутиш ҳақида
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафар чоғида бир тўда кишиларнинг кимнидир Қуёшдан пана қилмоққа уринишаётганини кўриб: «Не қилмоқдасизлар?» — дедилар. Шунда, улар бояги кишининг рўзадор эканлигини айтишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Сафарда рўза тутмоқ яхши эрмас»,— дедилар».
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга сафарда эрдик. Айримларимиз рўза тутган ва айримларимиз рўза тутмаган эрдик. Шунда, рўза тутмаган кишига «Нега тутмағайсан?», деб ёки тутган кишига «Нега сафарда рўза тутғайсан?», деб таъна қилмас эрдик».
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда Маккага сафар қилдилар. Шунда, Кадид деган жойга келгунча рўза тутдилар, ундан сўнг рўза тутмадилар. Буни кўрган одамлар ҳам рўза тутмай қўйишди».
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга (сафарда) эрдик. (Баъзимиз рўза тутган ва баъзимиз тутмаган бўлиб, кун ниҳоятда иссиқлигидан) кўпчилигимиз кийими бирлан, (қолганлар эрса қўли бирлан ўзини Куёшдан) пана қилиб келар эрди. (Ниҳоят, бир ерда дам олгани тўхтадик). Шунда рўза тутганлар азбаройи толиққанларидан ҳеч бир иш қилиша олмади, рўза тутмаганлар эрса (ўзларининг ва рўза тутганларнинг) туяларини (сув буйига) ҳайдаб бориб суғоришди, ем-хашак беришди, (рўза тутганларга чайлалар қуришди). (Буни кўриб) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўза тутмаганлар бугун (рўза тутганларга хизмат қилиб, кўп) ажру савоблар олишди» — деб марҳамат қилдилар»
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар: «Ҳамза ибн Амруласламий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан «Сафарда бўлганимда ҳам рўза тутаверайинми?» —деб сўради. Жаноб Расулуллоҳ: «Хоҳласанг тутғил, хоҳламасанг, тутмағил!» — дедилар».
Абуддардоъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Одамлар қўлларини бошларига соябон қиладирган даражада ҳаво исиб кетадиган пайтларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга сафарга чиқар эрдик. Бундай сафарларда Жаноб Расулуллоҳ ва Ибн Рувоҳадан бошқа ҳеч ким рўза тутмас эрди».
12. Рўза тутмаганлик эвазига фидя бериш ҳақидаги оятнинг мансуҳ бўлиши ҳақида
Салама иби ал-Акваъ ривоят қиладилар: «(Рўза тутмоққа) қодир кишилар эрса, бир мискинни тўйдирарлик таом фидя қилгайлар» (2:184) деган оят нозил бўлганда фидя бериб рўза тутмай юрадиганлар чиқиб қолди, шунда мазкур оятдан кейинги оят (2:185) нозил бўлиб, аввалгисини мансух қилди».
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:24 | Сообщение # 227 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Рўзага оид муттафақун алайҳ ҳадислар. 2-қисм 1. Азон ва саҳарлик Абдуллоҳ ибн Масъуд бундай дейдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Билол азон айтганда бирортангиз саҳарлик қилмоқдан тўхтамангиз, чунким муаззин ухлаб ётганларни уйғотмоқ учун, уйғоқларни намозга чорламоқ учун қоронғуда азон айтғайдир»,— дедилар.
Изоҳ (Админ): Расулаллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам даврларида Рамазонда икки марта азон айтилар эди. БИринчи азон Билол р.а. томонидан кишиларни саҳарликка уйғотиш ёки таҳажжуд намозини ўқиётганларга тун тугаётганини эслатиш учун иккинчиси эса Умми Мактум томонидан айтилиб, саҳарлик вақти тугаганини билдириб, кишиларни бамдод намозига чақирар эди.
Имом Бухорий Ойша онамиз р.а.дан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва. саллам: «Билол кечаси азон айтғайдир. Сизлар Ибн Умми Мактум азон айтгунча, еб-ичаверингиз,—деганлар», дейилади.
2. Саҳарликда барака бор
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилингиз, чунким саҳарлик қилишда баракот бордир!» — деганлар»,— деб ривоят қиладирлар.
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:28 | Сообщение # 228 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| 3. Саҳарликни кечиктириш ҳақида Зайд ибн Собит ривоят қиладирлар:
«Биз Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга саҳарлик қилдик, кейин туриб бомдод ўқидик. Мен: «Саҳарлик бирлан бомдод оралиғида қанча вақт бордир?» — деб сўрадим. Жаноб Расулуллоҳ: «Эллик ёким олтмиш оят ўқиғулик фурсат бордир», — дедилар».
4. Ифтор (оғиз очиш) вақти
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қуёш ботса, рўзадор оғиз очғайдир»,— дедилар».
5. Ифторликни кечиктирмаслик ҳақида
Ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: Жаноб Расулуллоҳ: «Агар қоронғулик мана бу томондан (қўллари бирлан машриқ томонга ишора қилдилар) келса, рўзадор оғиз очғайдир»,— дедилар».
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:30 | Сообщение # 229 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Рамазондан қолиб кетган кунлар 1. Рамазонда тутилмай қолган рўзалар қазоси
Оиша разияллоҳу анҳо: «Рамазонда тута олмаган рўзаларимнинг қазосини то Шаъбон ойи келмагунча тута олмас эрдим»,— дедилар.
2. Вафот қилган кишининг зиммасидаги рўза
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки вафот қилса, унинг зиммасида қолган рўзаларини (яъни, тута олмаган рўзаларини) вафот қилган кишининг яқинлари тутиб берғайдирлар»,— деганлар».
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, онам, зиммаларида бир ойлик рўза бўлган ҳолларида вафот қилдилар, ўша зиммаларидаги рўзани мен адо қилсам бўлурми?» — деб сўради. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа,— бўлғайдир. Чунки Оллоҳнинг қарзини адо этмоқ бошқа қарзларни адо к;илмоқдан ҳам зарурроқдир! »— дедилар»
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:34 | Сообщение # 230 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Нафл рўза
1. Шаъбон ойи рўзаси
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар: «Жаноб Расулуллоҳнинг Рамазон ойидан бошқа ойларда тўлиқ рўза тутганларини кўрмадим. Шаъбон ойидан бошқа ойларда ҳам тўлиқ рўза тутганларини кўрмаганман».
2. Узлуксиз рўза тутишнинг маън қилингани ва бир ойда уч кун рўза тутиш етарли эканлиги ҳақида
Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос разияллоҳу анҳу: «Менга Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен узлуксиз рўза тутиб, кечанинг ҳаммасида ибодат қилар эмишсен»,— дедилар. Мен: «Ҳа, шундоқ»,— дедим. Ул киши: «Агар шундоқ қилаверсанг, кўзингнинг «кўриш қобилияти заифлашғайдир ва бутун аъзоларинг толиқғайдир. Умр бўйи тутган рўзанг савобсиз қолиб, зое кетғайдир. Ҳар ойда уч кун рўза тутган кишига эрса, умр бўйи рўза тутганнинг савоби берилғайдир»,— дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, бундан ҳам кўпроқ тутмоққа кучим етғайдир»,— дедим. Шунда ул зот: «Бўлмаса, Довуд алайҳиссалом тутган рўзани тутғил, ул киши бир кун рўза тутиб, бир кун тутмас эрдилар. Душман бирла рўбарў келганларида ҳам қочмас эрдилар»,— дедилар.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Эй Абдуллоҳ, сенга ҳар куни рўза тутиб, ҳар кеча ухламай, ибодат қилмоқ хусусинда айтайинми?»— дедилар, мен: «Айтингиз, ё Расулуллоҳ!» — дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Ундоқ қилмағил, рўза ҳам тутғил, оғиз ҳам очғил, кечаси ибодат ҳам айлағил, уйқуга ҳам ётғил! Чунким сенда ўз танангнинг ҳам ҳаққи бор. Сенга ҳар ойда уч кун рўза тутмоғинг кифоя қилғайдир, чунким ҳар бир қилган яхшилиғинг учун ўн баробар савоб теккайдир, бу эрса сенга умр бўйи рўза тутганлик савобини берғайдир»,— дедилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки марта кетма-кет оғиз очмай, рўза тутмоқдан эҳтиёт бўлингиз!» — дедилар, шунда улар: «Узингиз тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Мени Оллоҳ кечаси едириб-ичирғайдир. Сизлар қурбингиз етадирган ишни қилмоғингиз лозимдир»,— дедилар».
Изоҳ: Бу ерда едириб-ичирадир сўзи Аллоҳ қувватлантириб туради маъносида келган (Фатҳул Бори)
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:38 | Сообщение # 231 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| 3. Ёлғиз жума куни рўза тутмаслик ҳақида
Муҳаммад ибн Аббод ривоят қиладирлар: «Мен Жобир разияллоҳу анҳудан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жумъа куни (нафл) рўза тутмоқдан қайтарганлари тўғрисида сўрадим. Жобир: «Ҳа, қайтарганлар»,—дедилар». Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, ҳеч қайси бирингиз жумъа куни (нафл) рўза тутмангиз, агар тутадирган бўлсангиз, жумъадан олдинги бир кунни ёким жумъадан кейинги бир кунни қўшиб тутингиз, деганларини эшитганман»,— дейдилар. 4. Икки ҳайит – ийд ул-фитр ва ийд ул-азҳо кунлари рўза тутишдан қайтарилгани ҳақида
Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳу: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Икки кун — Рамазон ва Қурбон ҳайитлари куни рўза тутилмасин” дедилар.
5. Ашуро куни рўза тутмоқлик ҳақида
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хоҳлаган киши Муҳаррам ойининг ўнинчи (Ашуро) куни рўза тутсин, хоҳламаган киши тутмасин»,— дедилар».
6. Аёл киши эрининг руҳсатисиз нафл рўза тутмаслиги ҳақида
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эри ҳузурида бўлган аёл эрининг изнисиз рўза тутмайди!» — дедилар».
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:42 | Сообщение # 232 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Эътикоф
1. Эътикоф Рамазоннинг оҳирги ўн кунлигида афзаллиги
Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга охирги ўн кунликда эътикоф қилмоқ лозимлиги аён бўлди. Тушимда менга Лайлат ул-Қадр (кечаси) бўладирган кун аниқ тайинланди, бироқ ул ёдимдан чиқиб қолди. Энди, уни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларида кутингиз», дедилар.
2. Эътикофни бамдод намозидан сўнг бошлаш ҳақида
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикофда ўтирар эрдилар. Жаноб Расулуллоҳ менинг учун масжид саҳнида чодир тутиб берган эрдилар, бомдоддан сўнг олдимга кирардилар. Жаноб Расулуллоҳнинг бошқа заифалари — Ҳафса мендан ўзига чодир тутиб олмоққа рухсат сўраб эрди, рухсат бердим, чодир тутиб олди. Буни кўрган Зайнаб бинти Жаҳш (Расулуллоҳнинг хотинларидан бири) ҳам ўзига чодир қуриб олди. Эртасига эрталаб Жаноб Расулуллоҳ чодирларни кўриб: «Бу несидир?»—дедилар. «Хотинларингизнинг чодири»,— дейишди. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар яхши иш қилишибдир, деб ўйлайсизларми?»— дедилар. Шундан сўнг, Жаноб Расулуллоҳ ўша ойдаги эътикофни тарк этдилар. Бунинг эвазига Шаввол ойида ўн кун эътикоф қилдилар»
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:44 | Сообщение # 233 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Таровеҳ
1. Таровеҳ намозининг фазилати
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазон кечасининг фазилатига ишониб ва савобидан умид қилиб (таровиҳ ўқимоққа) турган кишининг илгари қилган барча гуноҳлари мағфират қилинғайдир»,— деганлар».
2. Таровеҳ намозининг вожиб эмаслиги ҳақида
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кечаларидан бирида масжидга чиқиб намоз ўқидилар. Жаноб Расулуллоҳга иқтидо қилиб, одамлар ҳам намоз ўқишди. Бу дарҳол одамлар орасида овоза бўлди. Эртасига масжидга анчагина одам тўпланиб, намоз ўқишди. Учинчи кеча яна ҳам кўпроқ одам йиғилиб, Жаноб Расулуллоҳ бирлан бирга намоз ўқишди. Тўртинчи кеча масжидга одам сиғмай кетди. Жаноб Расулуллоҳ бу гал кечаси чиқмадилар, фақат бомдод намозига чиқдилар, Бомдоддан сўнг, хутба ташаҳҳудини ўқиб бўлгач, одамларга қараб: «Мени сизларнинг кўпайиб кетганлигингиз чўчитгани йўқ, балким бул сизларга фарз
|
|
| |
SAKINA | Дата: Shanba, 12-Yan-2013, 16:45 | Сообщение # 234 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
| Қадр кечаси
Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир қанча саҳобалари Лайлат ул-Қадрнинг Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида бўлмоғини тушларида кўришган эркан. Шунда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг тушларингиз Лайлат ул-Қадр Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисинда эрканлиғига мувофиқ келғайдир, деб ўйлармен. Кимки Лайлат ул-Қадрни кутмоқчи эрса, Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисинда кутсин!» — дедилар».
|
|
| |
DURDON | Дата: Payshanba, 07-Fev-2013, 04:27 | Сообщение # 235 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| RAMAZON HADISLARI
Rasululloh sollallohu alayhi va sallam dedilar: «Ro‘za va Qur’on qiyomat kunida banda uchun shafoat so‘raydi. Ro‘za: «Rabbim, men uni taom va mayllardan to‘sdim, endi uni shafoat qilaman qabul et!» deydi. Qur’on: «Men uni tunlari uyqudan to‘sdim, endi uni shafoat qilaman qabul et!» deydi. Shundan so‘ng ularning shafoatlari qabul qlinadi» (Ahmad rivoyati).
Rasululloh sollallohu alayhi va sallam: «Attoh jahannamni Alloh yo‘lida bir kun ro‘za tutgan bandaning yuzdan yetmish yillik masofaga uzoq qiladi» (Imom Abu Dovuddan boshqa barcha shlonchli muhaddislar rivoyat qilishgan).
Bir odam Rasulullohga: “Men Allohdan boshqa iloh yo‘qligiga, siz Allohning elchisi ekaningizga guvohlik bersam, besh vaqt namozni o‘qisam, ramazon ro‘zasini tutib, kechalari ibodat bilan bedor bo‘lsam, kimlar bilan birga bo‘laman?» dedi. Nabiy: «Siddiqlar va shahidlardan birisan», deb javob berdilar. (Ibn Huzayma va Ibn Hibbon rivoyati)
|
|
| |
DURDON | Дата: Dushanba, 04-Mar-2013, 03:01 | Сообщение # 236 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| Умму Ҳаниъдан ривоят қилди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг (Умму Ҳаниънинг) ҳузурига кирдилар. Ичимлик (келтирилишини) сўрадилар ва ичдилар. Сўнг унга (Умму Ҳаниъга) узатдилар, у ҳам ичди. Ва: “Эй Росулуллоҳ, мен рўзадор эдим-ку”, деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Нафл рўзасини тутувчи рўзадор ўзига бекдир. Хоҳласа тутади, хоҳласа оғзини очади”, дедилар" (Аҳмад (26353). Албоний “Саҳиҳ ал-Жамиъ” (3854)да саҳиҳ санадилар)
|
|
| |
DURDON | Дата: Yakshanba, 14-Iyul-2013, 02:30 | Сообщение # 237 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ деди: Одам боласининг рўзадан ташқари барча амали ўзи учун. Батаҳқиқ, у (рўза) Мен учун ва унинг мукофотини Мен бераман. Рўза қалқондир. Агар сизлардан бирингизнинг рўза куни бўлса, бас, беадаб сўзларни айтмасин ва бақирмасин. Агар бирор киши уни сўкса ёки урушса: «Мен рўзадор кишиман», деб айтсин. Муҳаммаднинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мискнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорнинг хурсанд бўладиган икки хурсандчилиги бор. Рўзаси билан ифтор қилганда хурсанд бўлади ва Раббисига йўлиққанда хурсанд бўлади» (Бухорий (1904), Муслим (1150), лафз Бухорийники). Муслимнинг ривоятларида: «Одам боласининг барча амали бир неча бор кўпайтирилади. Бир ҳасанот ўн баробаридан етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла рўза бундан мустасно деди. Батаҳқиқ, у Мен учун ва унинг мукофотини Мен бераман. Шаҳвати ва таомини Мен учун ташлади» (Муслим (1150)).
|
|
| |
DURDON | Дата: Dushanba, 29-Iyul-2013, 22:01 | Сообщение # 238 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| Абу Хурайра( р.а)дан ривоят килинган хадисда Пайгамбаримиз с.а.в:"Рузадорнинг килган дуоси албатта кабул килинади.Чунки унинг уйкуси хам ибодат,нафас олиши хам ибодатдир". Яна бир хадисда "Аллох таоло мархамат килади:"Одам фарзандининг яхши амалига ун баробардан етти юз баробаригача савоб зиёда килинади.Руза ундай эмас.Руза мен учун ва унинг мукофотини узим бераман.Бандам шахватини,таомини,шаробини мен учун тарк килади.Руза пардадир.Рузадор учун икки хурсандчилик бор:огиз очишдаги ва киёмат кунидаги хурсандчилик.Рузадор огзидан келган хид менинг наздимда мушку анбар хидидан хам хушбуйрокдир",-дедилар.(Бухорий,Муслим).
|
|
| |
DURDON | Дата: Dushanba, 29-Iyul-2013, 22:52 | Сообщение # 239 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хузурингизга муборакли ой кириб келди унинг рўзаси сизларга фарз килинди. У (ой) да жаннат дарвозалари очилиб, жаханнам дарвозалари ёпилади, Шайтонлар кишанланади. Унда бир кеча борки, у минг ойдан кўра яхширокдир. Ким у (кеча) нинг яхшиликларидан махрум бўлса, (кўп нарсадан) махрум бўлибди» (Имом Ахмад, имом Нисоий ва имом Байхакий ривоят килдилар). Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон ойида умматимга бошка умматларга берилмаган беш хислат берилди: Рўзадор огзининг хиди Аллох хузурида мушкдан хам хушбўйрокдир; Фаришталар рўзадор учун ифтор пайтига кадар Аллохдан магфират сўрайдилар; Аллох таъоло жаннатини безайди ва унга: «Солих бандаларимнинг устларидаги кийинчилик ва азиятларни ташлаб, сенинг хузурингга келишларига оз колди»- дейди; Бу ойда жинлар занжирбанд килинади-да, бошка ойларда килган ишлари (васвасалари) ни кила олмайдилар; У (рамазон)нинг охирги кечасида рўзадорларнинг гунохлари кечирилади». Сахобалар: «Ё расулуллох, у кеча кадр кечасими?» - деб сўрадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Йўк, лекин мардикор ишини адо этганидан сўнг савоби тўла килиб берилади» - дедилар» (Имом Ахмад ривояти).
|
|
| |
DURDON | Дата: Dushanba, 29-Iyul-2013, 22:56 | Сообщение # 240 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| Абу Олия рахимахуллох деди: «Рўзадор, модомики, гийбат килмас экан, хатто ухласа хам, ибодатдадир» (Абдурраззок ривояти). Иброхим Нахаий рахимахуллох деди: «Рамазоннинг бир кунидаги рўза, минг кунлик ибодатдан, унда айтилган бир тасбих, бошка ойларда айтилган минг тасбихдан, унда ўкилган бир ракаат намоз бошка ойларда ўкилган минг ракаат намоздан кўра афзалрокдир».
Ибн Абу Маръям рахимахуллох ўзининг устозларидан куйидаги сўзларни накл этди: «Рамазон ойи келса оилангизга харажатни сероб килинглар! Чунки бу харажат Аллох йўлида килинган харажат каби мўл савоблидир. Бу ойдаги бир тасбих, бошка ойлардаги минг тасбихдан афзалрокдир». Рамазондаги садака - энг афзал садакадир
Анас разияллоху анху дедилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга: «Садакаларнинг афзали кайси?»- деб савол берилганида: «Рамазондаги садака» - деб жавоб бердилар» (Имом Термизий ривояти). Рўза – гунохлар ва жаханнам оловидан химоя киладиган калкондир
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Рўза калкондир...» (Имом Ахмад, имом Муслим ва имом Насоий ривоятлари). Рўза инсонни бардошли килади
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон ойи - сабр ойидир» (Имом Термизий ривояти).
|
|
| |