Ertaklar!!!
|
|
MASTER | Date: Yakshanba, 14-Mar-2010, 20:43 | Message # 1 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| Қадим замонда атрофи ўрмону адирлар билан ўралган Марғилон деган гўзал бир қишлоқ бўлган экан.Хонлар ,беклар назаридан чет бўлгани учун халқи ҳам,тинч экан.Лекин Марғилонга хонлар йўл топиб ,халқни талашга киришибди.Оғир меҳнат ,очлик азоблари жонидан ўтган бир йигит бахт ахтариб,йўлга чиқибди.Йўл юрибди ,йўл юрса ҳам мўл юрибди.Бир тўқайзорга келганида аллақандай тасир-тусур товуш эшитилибди.Яқинроқ бориб қараса,каттакон бир қоплон чолни босиб олиб,бўғзига тишини ботирмоқчи бўлиб турганмиш.Йигит ўзини қоплоннинг устига отибди.Қоплон ўлжасини қўйиб юбориб,йигитга ёпишибди.Иккоблари узоқ олишибдилар,охири йигит ёнидан пичоғини олиб,қоплоннинг биқинига санчибди.Қоплон ўша заҳоти жон берибди. Йигит ўз жароҳатларини ҳам унутиб,чолни ҳушига келтиришга уринибди.У бўлса жуда ҳолдан тойган экан,йигитнинг саволига жавобан алланарсалар дебди-да,ўнг қўли билан шарқ томонга ишора қилибди.Йигит чолнинг уй-жойи ўша томонда эканини фаҳмлабди. Яқин орадан карвонлар ўтиб қолишибди.Йигит уларни тўхтатиб ,чолни туяга миндирибди, ўзи пиёда жўнабди.Йўл юришибди,йўл юришса ҳам мўл юришибди.Анча юришгандан кейин Хитой мамлакатига кириб боришибди.Чол бир ҳовлини кўриб ,севинганидан қичқи-риб юборибди.Йигит чолнинг ҳовлиси шу эканини билиб,уни туядан туширибди,суяб ҳoвлига олиб кирибди.Ҳовлидаги қиз чолга пешвоз чиқиб,иккови қучоқлашиб кўришибдилар.Сўнгра қиз йигитга миннатдорчилик билдирибди. - Сиз ,отамни ўлимдан қутқарибсиз,катта раҳмат,- дебди у.Улар йигитни жуда яхши меҳмон қилишибди.Кунларнинг бирида йигит қизга мақсад-орзусини,нима учун йўлга чиққанини гапириб берибди.Шунда қиз унга: - Ўзимиз жуда камбағаламиз.Лекин уй-жойимизни сотсак ҳам сизга ёрдамлашамиз.Мато олиб,сизни карвонларга қўшиб юборамиз,савдо қилиб бойийсиз, - дебди. Йигит бунга рози бўлмабди. – Мен отангизни мол-дунё учун қутқармадим.Унга инсонлик юзасидан ёрдам бердим.Таклигингиз учун раҳмат ,лекин савдогарчиликдан оғиз очманг, - дебди.Қиз мулойимгина кулиб қўйибди. Кечиринг мени.Сиз бизга ўхшаб,ҳалол меҳнат билан яшайдиган одамлардан экансиз. Хоҳласангиз шоҳи тўқиш хунарини ўргатай, - дебди қиз.Қизнинг бу таклифи йигитга маъқул тушибди.
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 14-Mar-2010, 20:44 | Message # 2 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| Чунки йигит туғилган қишлоқдагилар шоҳи тўқишни ,ипакни қайси йўл билан олишни билишмас экан. Қиз уйидан кичкина халта олиб чиқиб,ундаги уруғларни йигитга кўрсатибди: -Мана шу уруғлар иссиқда қуртга айланади.Қуртлар ипак чиқаради. Қиз бўлса уруғларни қуртчалрга айлантириб,уларни саватларга солибди.Тут баргларини майдалаб,қуртларга едира бошлабди.Қуртлар баргларни иштаҳа билан еб, ўса бошлабди. Чол ,йигит ва қиз қуртларга аранг барг ташиб улгуришибди.Охири қуртлар енгил ипак толаларини чиқариб,ўша толаларга чулғана бошлабдилар.Қиз пиллани чуваб ,ипакка айлантирибди-да,ипакларни дастгоҳга тортибди.Йигит шоҳи тўқишни ҳавас билан ўргана бошлабди. Икки йил деганда жуда яхши тўқувчи бўлибди.Хитой подшоси қурт боқиш сирини,шоҳи тўқиш ҳунарини четга чиқармаслик учун мамлакатдаги кишиларга қатъий буйруқ берган экан.У шоҳи кийимларни фақат ўзи ва сарой кишиларигина кийишини хоҳлар экан.Мусофир йигитнинг моҳир шоҳи тўқувчи бўлганини эшитиб,дарров саройга чақиртирибди.Йигит келибди.Шоҳ унга бошдан-оёқ разм солиб: - Уч кун ичида Хитойда ҳеч ким тўқий олмайдиган ажойиб шоҳи тўқишинг керак.Агар уддасидан чиқолмасанг, каллангни танагдан жудо қиламан, - дебди.Йигитнинг роса боши қотибди.Уйга хомуш қайтибди.Уни бу аҳволда кўрган қиз ҳайрон бўлибди. – Нима бўлди? – сўрабди у. Йигит шоҳнинг қўйган шартини қизга батафсил гапириб берибди. – Қайғурма, - деб тассали берибди қиз унга, -киши доим дадил бўлиши,бошига мушкул иш тушганда ўзини йўқотиб қўймаслиги керак.Кел иккаламиз енг шимариб,ишга киришайлик.Ўша пайтда Хитойда оқ жужундан шоҳи тўқилар экан.Йигитнинг хаёлига Марғилон ўрмонининг қирғовуллари патидек рангдор шоҳи тўқиш келибди.Ўз қишлоғидагиларнинг дарахт гуллари, томири, мева пўчоқларидан қандай ранг олишганларини эслаб,ўшанақа ранглар тайёрлабди.У оқ ипакка шу рангдан пуркабди.Шоҳи тўқилиб бўлгач,унга тухум сариғини суриб,тўқмоқ билан кудинг урган экан,шоҳи жуда ҳам товланиб,ярқираб кетибди.Шоҳ йигит келтирган шоҳини кўриб,ҳангу манг бўлибди.Бармоғини баланд кўтариб «хо» дебди.Бу аъло дегани экан.- Сен энди менинг саройимда шоҳи тўқувчи бўлиб ишлайсан. – дебди шоҳ унга. – Катта ҳақ оласан.Лекин йигит бунга кўнмабди.У шоҳга: - Мен ўз ватанимга боришим керак, агар сизга шоҳи керак бўлса,олаверинг.Мен сизга эмас,халққа хизмат қиламан, - дебди. –Агар кўнмасанг, сенга ҳунар ўргатганларни ўлдираман, - деб уни қўрқитибди шоҳ.Йигит яна келаман деган баҳона билан уч кун муҳлат олиб,уйига келибди.Чол билан қиз воқеани эшитигач.ўйлай бошлашибди.Ярим кечада чол,қиз,йигит – уччовларибирга шаҳардан чиқиб қочишибди,йўл юришса ҳам мўл юришибди.,ниҳоят номаълум бир ўрмонга етиб келишибди.Шу ерда улар анчагина осойишта умр ўтказишибди.Ниҳоят,йигит чол билан қизни ўз қишлоғига олиб кетибди.Устахона очиб,ранг – баранг шоҳиларни тўқий бошлашибди.Қиз ва чол унга кўмаклашибди.Ҳунарларини ошналарига ҳам ўргатишибди. Шундай қилиб,улар тўқиган шоҳи Марғилон шоҳиси деб дунёга ёйилибди.
|
|
| |
CryGirl | Date: Dushanba, 15-Mar-2010, 21:40 | Message # 3 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 3997
Status:
| ФАРОТСАТСИЗ ЭШАК (Узбек халк эртаги) Бир эшак бор экан. У узини жуда аклли деб билар экан. Кунлардан бир кун у бир бокка кирибди. Караса, дарахтларда мевалар, полизда ковун-тарвузу ковоклар пишиб ётган эмиш. Эшак дарахтлардаги меваларга, полиздаги ковокларга караб, диккат булибди. Шалпанг кулокларини кимирлатиб: -Табиат-ку хамма нарсани билиб яратган-а, лекин куп нарсалар борки, уларни бошкачарок килиб яратиш керак эди-да, - дебди. Дарахт шохида утирган чумчук эшакдан: -Кани, айт-чи, сенга буларнинг нимаси ёкмади? – деб сурабди. - Курмайсанми? – дебди эшак, олма ва ковокларга имо килиб. – Шундай катта дарахтнинг солган мевасини кара, боланинг муштумидан хам кичкина. Энди анави ковокларни кур, калламдай келади, нозик палакларга илиниб турибди… -Хамма хикмат шунда-да, - дебди чумчук. - Бунда хикмат нима килади? – дебди эшак. – Олмалар ковокдек, ковоклар олмадек булса, тузук буларди. Шундай деб, эшак олма дарахтига сурканган экан, бита олма узилиб «так» этиб бошига тушибди. Шунда эшак дебди: - Вой бошим ёрилаёзди!... Чумчук кулиб: - Яхшиямки, олма ковокдек эмас, булмаса миянгни катигини чикариб юборарди, - дебди. - Рост айтдинг огайни! – дебди эшак ва олма дарахти тагидан нари кетибди.
|
|
| |
MASTER | Date: Juma, 26-Mar-2010, 21:26 | Message # 4 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| Луқмони ҳаким ривоятлари Луқмони Ҳаким дунёга донғи кетган табиб бўлган экан.У одамларнинг дил-дилини, гиёҳларнинг, жамики ҳайвон,жонли-жонсиз мавжудотларнинг тилини ҳам билар экан. Улар хасталанса, дардга чалинса,даволар экан.Кунлардан бир куни бир кишининг кўзи қаттиқ оғриб қолибди.У кўзини жуда кўп табибларга кўрсатибди,даво топа олмабди,олиму уламоларга боқтирибди,шифоланмабди.Охири излаб-излаб,узоқ бир ўлкада яшовчи Луқмони Ҳаким ҳақида дарак топиб,унинг олдига борибди. Луқмони Ҳаким кўзи оғриган кишининг уёқғ-буёғи кўрган бўлибди-да оёғига хина қўйишни маслаҳат берибди.Шунда бемор табибга қараб: -Эй улуғ Ҳаким, бу нима деганинг,ё мен билан ҳазиллашаяпсанми?Ахир ,менинг оёғим оғригани йўқ-ку , унга хина қўйсам.Кўзим оғриябди ,кўз қаёқда-ю оёқ қаёқда? – деб хафа бўлибди.Шунда Луқмони Ҳаким беморга шундай дебди . – Тўғри айтасан ,мен ҳам сенинг қаеринг касаллиигини кўриб, билиб турибман.Сенинг кўзинг оғриган,бизнинг фаҳму фаросатимизга кўра ,кўзнинг бир томири оёқнинг остида жойлашган.Сенинг ўша жойинг шамоллаган.Шунга хина қўйсанг,зора кўзинг тузалиб ,асли ҳолига қайтса.Кўзи оғриган киши Луқмони Ҳаким айтгандай қилиб оёғининг тагига хина қўйган экан икки-уч кун ўтмасдан,кўзи тузалиб,ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетибди.
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 28-Mar-2010, 12:32 | Message # 5 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| Сукутнинг Хосияти Ҳикоя қилишларича, ўз даврининг машҳур ҳакими,хамма даврларнинг ҳам доно табиби бўлмиш Луқмони Ҳаким кунлардан бир куни Довуднинг олдига борибди.Довуд одатдагидек ,зирҳли кийимлар тайёрлаш,яъни темир –терсаклар орасида ишлаб ўлтурган экан. Луқмони Ҳаким дунёга келганидан буён темирчихонага кирмаган,бундай кийимларнинг тайёрланишини кўрмаган экан.Шу боисдан бундай зирҳли кийимлар қандай кийимлар эканлигини,уни кимлар кийишини сўрамоқчи бўлибди.Аммо устози:«Аввал ўйла ,кейин сўйла»,«Сабр қил – сабрнинг таги олтин», - деб ўргатган экан.Шунга амал қилибди. Кийимнинг тайёр бўлишини кутиб турибди,Ҳазрати Довуд кийимни тайёрлаб,кийиб олибди-да шодланиб Луқмони Ҳакимга шундай дебди : - Луқмони Ҳаким, мана кўрдингизми ,мен совуқ темирдан қандай иссиқ кийим тайёрладим.Буни кийиб,бемалол жанга кириб,босқинчи душманнинг додини бериш мумкин.Бу гапни эшитган Луқмони Ҳаким :«Сукут қандай буюк ақллиликдир.Устозимнинг айтганини қилиб ,сукут сақладим-да қўпол хатодан сақландим»,- дебди ичида.
|
|
| |
BAXOR | Date: Seshanba, 10-May-2011, 17:20 | Message # 6 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
| May ertagi. Bor ekanda yoq ekan.Bir podshoh bo’lgan ekan.U juda zolim bo’lib,halqni ko’p qiynar ekan. Alpomish ,Farhodlarga zindonlari ko’p ekan.Har honada otasiz farzandlari ko’p ekan. Dehqonu,ishchilarga soliqlari kop ekan,Yuragi qonga to’lgan odamlari kop ekan.Bir kun ular dardlari Toshganidan toshibdi.Dardlarini shoh uchun aytishga borishibdi. “Ey shoh ,bizga rahm qil,senga biz do’st bo’laylik.Zindoningni ozod qil,seni duo qilaylik.” Lek podshoh g’azablanib,devlarini chorlabdi,ular isyonkor deya “Terrorchi” deb nomlabdi. Devlarga farmon berib,o’ldirishga chorlabdi.Nogoh xalq boshi uzra olovlar yogilibdi. Odamlar bo’pti hayron ,boraylik endi qayon? Osmonlar lol qolibdi ,qiyomat dahshat bo’pti.Bulutlar yordam uchun yomgirlar yogdiribdi. Devlar ham bo’sh kelmabdi,oq yogdirib tinmabdi.Xalq ne qilarin bilmay juda ojiz qolibdi. Ne-ne yahshi insonlar shu erda jon beribdi.Qolganlarin uzun yo’l panohiga olibdi. Ular yo’l yurishibdi,ular mol yurishibdi.Xorib,charchab bir katta “Teshik Tosh” ga etishibdi. Lekin Tosh orqasida yana devlar bor edi.Onalar yalinibdi “Bizda qurol yo’q bolam.Kel bizlarni o’ldirma,bizda gunoh yo’q bolam.Lek devlar unamabdi.Onayu bolalarni yamlamayin yutibdi. Qolganlarin bir daryo panohiga olibdi.Daryoga rahmat aytib,ALLOHga tasbeh aytib,yana yol olishibdi. Ular borib bir katta “qir adir” ga etishibdi. Qirg’iz adir so’z debdi “Sizga menda hatar yo’q,keling mening bagrimga,bildim sizda gunoh yo’q”. Ular havfdan holi bo’lib,22 kun yashabdi.Zolim podsho habar topib,yana xujum boshlabdi. Qirg’iz adir ularni singlisiga yollabdi.Singil adir ularni panohiga olibdi. 55 kun ular bilan do’stlashib ham qolibdi.Lekin podsho bunga hech chidayolmay qolibdi. Singil adir “Dunyo” dan yordam so’rab boribdi.Dostlariga boshpana berishlarin so’rabdi. Ular “OON” nomli oppoq kabutar uchiribdi.Ularga “RUMIN” degan bir polvon peshvoz kepti. Odamlarga yordamga “Humo “ qushi kelibdi.Qanotiga hammani o’tirgizib olibdi.Baland osmonlar uzra Podshohni zulmidan olib qochib ketibdi va Ruminga etibdi.Ular kelib qollarin duoga ochishibdi. “Parvardigor yahshisan,mehribonsan,azizsan.Bizga ko’p yordam berding,mehru muhabbat berding.Zolim shohga insof ber,xalqimizga najot ber.Erkaklar xor bo’lmasin,ayoli zor bo’lmasin.Bolalar yiglamasin,onalar qiylanmasin.Dunyo nurlarga to’lsin,olamga rahmat kelsin!”
Shuning bilan hozircha ertakni to’htatamiz.Odamlar dam olishsin,siz ham uhlab olasiz,quyosh chikib,tong otsa,unda charchab qolasiz…
|
|
| |
BAXOR | Date: Chorshanba, 11-May-2011, 13:56 | Message # 7 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
| May ertagi .(Davomi). Vaqt o’tdi ,o‘tdi kunlar,haftalar bo’ldi oylar.Tasbeh aytib poklandi Rumindagi odamlar. Bir birini qolladi,shukir qilib o’yladi: “Bizga ko’p yordam bo’ldi ,yahshilik hamroh bo’ldi. Keling biz yahshilikni shior qilib olaylik,dunyoga yahshilikni ekib,hosil olaylik. Xalqiga sabr so’rab,shohga ham insof tilab,Yana yo’lga tushibdi, to’qqizga bo’linibdi. Dunyoga yuzlanibdi.Ko’p do’stlar uchratibdi.Bilimlari oshibdi,umidlari jo’shibdi. Shoh esa ko’p o’ylabdi,hiyla qilib to’ymabdi.Xalqini ko’zin bo’yab,bor burdini toptabdi. Chetdagi xalqi esa bunga hech chidolmabdi.Xalqni qutqarish uchun choralarin o’ylabdi. Ularni ishlarini yahshilar quvvatlabdi.Borgan sari ularni saflari kengayibdi. Shoh ne qilarin bilmay,koppaklarin chorlabdi.”Qayda ko’rsez qopingiz,yo’llarini to’singiz!” Yahshilar parvo qilmay,yana olg’a yuribdi,Podshohni itlari hurib,hurib qolibdi. Bolalar, ular hozir katta yo’lga chiqdilar.Sizu bizga eng yahshi kelajakni bergaylar. Keling jajji bolalar,gunohsiz chuchmomalar,biz ham duo qilaylik,ularga kuch tilaylik! “Robbim o’zing Olimsan,har narsaga Qodirsan!Yomonlarni yo’q qilgin,Yahshilarni ko’p qilgin”. Bizlar ular yo’liga binafshalar ekamiz,qo’limizdan ne kelsa,biz ham yordam beramiz! Ular tezroq kelishsin zindonlarni buzishsin!Hech kimni dadajoni u erlarda qolmasin!” Balli shirin bolalar pahlavon..,gul lolalar!Ertagimni hozircha shu erda to’htataman. Siz uhlab orom oling,yo’qsa charchab qolasiz.Charchasez binafshani qanday qilib ekasiz?
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 19-Iyun-2011, 22:48 | Message # 8 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Dehqon Bir dehqon qo‘sh haydab turgan ekan, podshoning qushbegisi ot minib katta yo‘ldan o‘tib qolibdi. Dehqonga ko‘zi tushib: — Hormang! — debdi. Dehqon eshitsa ham o‘zini eshitmaganga solib, «xo‘sh, jonivor!» deb ho‘kizlarini qaytarib, yerni hayday beribdi. Bek: «Qulog‘i karmi buning, nega indamaydi yoki bu chol meni pisand qilmayaptimi», deb o‘ylabdi va yana unga qattiqroq: «Hormang!» debdi. Dehqon boshini bir qimirlatib, yana ishini davom ettiraveribdi. Bek g‘azablanib jo‘nab ketibdi. Qo‘rg‘onga borib, xizmatkorlariga buyruq beribdi. — Boringlar, o‘sha dehqonning qo‘lini orqasiga bog‘lab, shu yerga haydab kelinglar! Girandalar dehqonni ushlab, qo‘lini orqasiga bog‘lab, bek qoshiga olib kelishibdi. Dehqon bekni ko‘rib: — Assalomu alaykum, bor bo‘ling, bor bo‘ling, — debdi. Bek: — Ey ahmoq chol, qo‘ling orqangga bog‘landi, oldimga kelding, endi o‘lishingni bilding. Dalada ikki marta «Hormang», desam ham «Bor bo‘ling», demading, — debdi. Shunda dehqon: — Taqsir, o‘sha vaqtda ekadigan yerimning obi-tobi joyida edi, bor bo‘ling, deyishga ham vaqtim yo‘q edi. Bir tobidan qochmasin, dedim. Endi oldingizga keldim, qancha «bor bo‘ling» kerak bo‘lsa, ola bering — debdi. — Bir botmon yerdan qancha g‘alla olasan? — debdi bek. Dehqon: — Taqsir, agar ikkita yaxshi ho‘kizim, bir xizmatkorim bo‘lsa, bir botmon yerdan ikki yuz botmon g‘alla olaman, — debdi. Bek: — Agar bir botmon yerdan ikki yuz botmon g‘alla olsang olganing, bo‘lmasa, boshing o‘limda, moling talovda, — debdi-da, bu so‘zni xatga yozib, muhr bostirib beribdi. Ana endi dehqon bir botmon yerni mo‘ljallab, tizza bo‘yi qilib haydatibdi, tuprog‘ini almashtirib tobiga keltiribdi. Dehqon yerga oq jo‘xori ekibdi. Jo‘xorilar ikki quloq bo‘lganda orasiga lavlagi ham sepibdi. Lavlagi dum tortibdi, har bir lavlagi tagiga chelak-chelak go‘ng solibdi. Lavlagi barg chiqarganda, bitta qo‘ymay barglarini yulib olibdi. Jo‘xori ham yetilib shamol bo‘lsa, takalagi bir-biriga urilib shovillay boshlabdi. Lavlagining har bittasi ko‘zaday-ko‘zaday bo‘lib yetilibdi. Dehqonning hosili yetilib tayyor bo‘libdi. Bek va amaldorlari kelib: — Qani, dehqon, bir botmon yerdan ikki yuz botmon hosil olganingni ko‘rsat-chi! — debdi. Dehqon oq jo‘xorini yig‘ib, yanchib, o‘lchatib qarasa, yuz botmon chiqibdi. Shunda bek: — Ikki yuz botmon hosil olaman degan eding-ku, qani qolgan yuz botmon hosil? — debdi. Dehqon: — Shoshmanglar, hozir ekinimning bolasini oldinglar, onasi hali yerda yotibdi, — debdi. Bekning xizmatkorlari lavlagini yig‘ib olib qarashsa, har qaysisi ko‘zaday-ko‘zaday kelar emish. Ularni o‘lchashsa ikki yuz yigirma botmon chiqibdi. Bek dehqon o‘z mo‘ljalidan ziyoda hosil olganini ko‘rib, alamiga chidolmay, g‘azablanib: — Sen shuncha hosilni nima qilasan, bu hosil beklikka kerak, — debdi va xizmatkorlariga: — Bu hosilning uchdan biri qoldirilib, qolgani qo‘rg‘onga olib ketilsin! — deb buyuribdi. U otini minib, qo‘rg‘on tomonga qarab jo‘nabdi. Dehqon mo‘l hosil olish yo‘lini bilsa ham, o‘z mehnatining natijasidan mahrum bo‘lib qola beribdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 19-Iyun-2011, 22:55 | Message # 9 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Dunyoda nima lazzatli? Husayn mirzoning qirq vaziri bor ekan. Qirqinchisi Alisher Navoiy ekan. Bir kam qirq vazir Navoiyni Husayn mirzoga yomonlay beribdi. Husayn mirzo Alisherni vazirlikdan bo‘shatibdi. Bir kuni Husayn mirzo bir kam qirq vazirdan: — Dunyoda nima lazzatli? — deb so‘rabdi. Vazirlar bilgan va boshlariga kelgan hamma sirlarni aytibdilar. Husayn mirzo: — Yo‘q, topolmadingiz! Ertalabgacha topib bermasangiz hammangiz joningizdan umidingizni uzing! — debdi. Vazirlar o‘zaro maslahat qilishibdi. — Buni Alisher biladi, — debdi vazirlardan biri. Uni Navoiyga yuboribdilar. Vazir Navoiyning oldiga kelib: — Husayn mirzo bizga: «Dunyoda nima lazzatli, shuni topinglar!» deb buyurdi, biz topa olmadik. Aytib bermasangiz bo‘lmaydi, — debdi. — Qaysi ovqatni och qolib yesangiz, o‘sha lazzatli deng, — debdi Navoiy. Vazirlardan Husayi mirzo so‘raganida ular shunday debdilar. Husayn mirzo aytibdi: — Buni siz topmagansiz, to‘g‘risini ayting, kim aytib berdi? Vazirlar: — Taqsir, o‘zimiz topdik, — debdilar. Husayn mirzo hammalarini bir uyga qamab: — Kimki to‘g‘risini aytmasa, shu uydan birma-bir chaqirib, boshini olaveraman! — debdi. Shunda vazirlar turib: — Biz Alisherdan so‘radik, — debdilar. Husayn mirzo aytibdi: — O‘zingiz uni menga yomonlab haydatib yuborib, yana nega undan maslahat so‘raysizlar? Demak, usiz sizlarning miyangiz ishlamas ekan-da! — debdi va Navoiyni chaqirtirib, yana vazirlikka tayinlabdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 23-Iyun-2011, 00:58 | Message # 10 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Axmoq podshoning dono xotini Bir xotinini Podsho qo‘yib yuborgan ekan. Kunlardan bir kuni podsho o‘zini tanitmay shu xotinining uyiga kirib boribdi. — Tangri mehmon oling, — debdi. Xotin eshikni ochib: — Tangri mehmonga eshigimiz ochiq, — deb podshoni kutib olibdi. Podsho xotindan: — Bu uyda yolg‘iz yashaysizmi? — deb so‘rabdi. Xotin: — Yolg‘iz emasman, erim o‘tinga ketgan, kelib qolar, — debdi. Shunda podsho: — Shunday go‘zal ayol o‘tinchiga xotin bo‘lib yashaysizmi, topilmadimi bir boyroq odam? — debdi. — Boyroqni boshimga uraymi, podshoning ham xotini bo‘lib ko‘rganman, ming podshodan bir qul, ming oltindan bir pul yaxshi, — debdi xotin. Podsho taajjublanib yana so‘rabdi: — Nima, podshoning xotini bo‘lish yomonmi? — Agar podshoning xotini bo‘lsang qirq kunda bir kulasanu, kunda ming o‘lib tirilasan, erimga o‘xshagan g‘ariblar esa xotinlarini kunda ming kuldirib, oyogingga tikon kirsa tili bilan sug‘irib olishga ham rozi bo‘ladi, — debdi xotin. Podsho: «Xotinim mendan ayrilganidan xursand ekan», deb o‘tinchi kelmasdanoq chiqib ketibdi. Shunday qilib podsho ertasi kuni bir xotini bilan qolib, boshqa xotinlarini mol-dunyosi bilan ayirib yuboribdi. Uning ertasiga esa elatga jar urdiribdi: «Kimda-kim ikki xotinli bo‘lsa, bir xotini bilan qolib, ikkinchisini rozi qilib ayirib yuborsin, farmon bajarilmasa, moli podsholik, boshi qazolik!» Bu farmonni eshitgan boylar, vaziru vuzarolar, mulla-eshonlar, savdogarlar va boyvachchalar, qo‘yingki, kim ikki xotinli bo‘lsa birisini qozi-kalonlar ishtirokida taloq qilib, sevgan xotinlari bilan qolibdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 23-Iyun-2011, 00:59 | Message # 11 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ibn Sino va tarbiya Yigit bilan qiz turmush qurishibdi. Oradan to‘qqiz oy, to‘qqiz kun, to‘qqiz soatu to‘qqiz daqiqa o‘tgach, farzand ko‘rishibdi. — Bolamizni qanday tarbiya, qilamiz? — debdi ona. — Uni shunday tarbiya qilaylikki, katta bo‘lganda el-yurtga foydasi tegadigan bo‘lsin, — debdi ota. Xotini: — To‘g‘ri aytasiz, men ham shuni o‘ylab turgan edim. Yaxshisi, ustoz Ibn Sinodan so‘rab ko‘raylik-chi, u kishi nima derkin, — debdi. Bu gap eriga ham ma’qul tushibdi. Er-xotin bolani ko‘tarib, Ibn Sinonikiga kelishibdi. U bir kichik tor kulbada yashar, shunday bo‘lsa-da, dong‘i olamga ketgan ekan. Ibn Sino ularni yaxshi kutib olibdi, nima ish bilan kelganliklarini so‘rabdi. — Bolamizning tarbiyasi haqida bizga maslahat bersangiz. Toki katta bo‘lgach, el-yurtga foydasi tegadigan kishi bo‘lsa? — debdi eri. — Qachon tug‘ildi? — deb so‘rabdi Ibn Sino. — Erta bilan tug‘ildi, — deb erining o‘rniga xotini javob beribdi. — Ey bolalarim, — debdi Ibn Sino, — bola erta tongda tug‘ilgan ekan, hozir choshgoh bo‘ldi, kechikibsizlar. Bola tug‘ilishi bilan uning tarbiyasi haqida qayg‘urish kerak edi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 02-Iyul-2011, 09:24 | Message # 12 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Olmani o'rniga qo'yilgan shart Olmani o'rniga qo'yilgan shart Bir kuni bir yigit yo'lda ketayotsa, oldiga bir olma "to'p" etib kelib tushibdi. Yigit uyoq-buyoqqa qarab, olmaning egasini ko'rmabdi. Shunda u qirmizi olmani olib, oqib turgan suvga yuvibdi va bir tishlabdi. Bir payt oldidan bir barvasta kishi chiqib: - Hoy yigit, sen nega mendan so'ramasdan mening olmamni o'g'irlab yemoqdasan? - deb doq uribdi.
- Yo'q, amaki, kechirasiz, men olmangizni o'g'irlaganim yo'q, olma oyog'im ostiga kelib tushgan edi, olib yeyapman,-debti yigit.
Lekin u kishi juda qaysar ekan, "yo'q, o'g'irlading", deb turib olibdi.
- Ho'p, mayli, o'g'irlagan bo'lay, bu gunohimni nima qilsam kechirasiz? - deb so'rashga majbur bo'libdi yigit oxiri.
-Bu gunohingni yuvish uchun mening qizimga uylanasan, - debdi u odam.
- Mayli, uylanaman, - debdi yigit.
- Lekin, bilib qo'y, qizimning ikki oyog'i shol, ikki qo'li shol, ikki ko'zi ko'r - debdi u kishi.
- Yigit so'zi bitta, - debdi yigit, - nima bo'lsa ham qizingizga uylanaman. Shunday qilib yigit bu kishining qiziga uylanibdi. Go'shangada ko'rsa-ki, oy desa og'zi bor, ko'zlari cho'lpon, lablari g'uncha, qoshlari kamron, yuzlari shirmonday, sochi sumbul, qo'llari ipakdek mayin, qaddi-basti kelishgan sarvqomat qiz ekan.
Yigit qaynotasining gaplaridan hayron bo'libdi. To'ydan keyin gaplashib o'tirishgach, bir kuni u yurak yutib:- Dada, nega o'shanda qizingizni ko'zi ko'r, qo'li shol, oyog'i cho'loq degan edingiz? - deb so'rabdi.
- Ko'zi ko'r deganimki, qizim hali voyaga yetib, sendan boshqa yigitni ko'rgan emas. Oyog'i shol deganim, ostona xatlab, ko'chaga chiqmagan, qo'li shol deganim, sendan boshqani qo'li qizimning qo'liga tegmagan, - deb javob beribti qaynota. Yigit qaynotasining bu lutfiga tasanno aytgan va yori bilan qo'sha qarigan ekan. [color=purple]
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 05-Iyul-2011, 16:58 | Message # 13 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Dunyoda nima lazzatli? Husayn mirzoning qirq vaziri bor ekan. Qirqinchisi Alisher Navoiy ekan. Bir kam qirq vazir Navoiyni Husayn mirzoga yomonlay beribdi. Husayn mirzo Alisherni vazirlikdan bo‘shatibdi. Bir kuni Husayn mirzo bir kam qirq vazirdan: — Dunyoda nima lazzatli? — deb so‘rabdi. Vazirlar bilgan va boshlariga kelgan hamma sirlarni aytibdilar. Husayn mirzo: — Yo‘q, topolmadingiz! Ertalabgacha topib bermasangiz hammangiz joningizdan umidingizni uzing! — debdi. Vazirlar o‘zaro maslahat qilishibdi. — Buni Alisher biladi, — debdi vazirlardan biri. Uni Navoiyga yuboribdilar. Vazir Navoiyning oldiga kelib: — Husayn mirzo bizga: «Dunyoda nima lazzatli, shuni topinglar!» deb buyurdi, biz topa olmadik. Aytib bermasangiz bo‘lmaydi, — debdi. — Qaysi ovqatni och qolib yesangiz, o‘sha lazzatli deng, — debdi Navoiy. Vazirlardan Husayi mirzo so‘raganida ular shunday debdilar. Husayn mirzo aytibdi: — Buni siz topmagansiz, to‘g‘risini ayting, kim aytib berdi? Vazirlar: — Taqsir, o‘zimiz topdik, — debdilar. Husayn mirzo hammalarini bir uyga qamab: — Kimki to‘g‘risini aytmasa, shu uydan birma-bir chaqirib, boshini olaveraman! — debdi. Shunda vazirlar turib: — Biz Alisherdan so‘radik, — debdilar. Husayn mirzo aytibdi: — O‘zingiz uni menga yomonlab haydatib yuborib, yana nega undan maslahat so‘raysizlar? Demak, usiz sizlarning miyangiz ishlamas ekan-da! — debdi va Navoiyni chaqirtirib, yana vazirlikka tayinlabdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 05-Iyul-2011, 17:09 | Message # 14 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ilonshoh Bir bor ekan, bir yo’q ekan, qadim zamonda bir chol bo’lgan ekan. Cholning bir-biridan go’zal uch qizi bo’lgan ekan. Chol bir kuni bozorga bormoqchi bo’libdi va qizlariga: - Otajon, menga qip-qizil olma olib keling, - debti. Chol bozorga borib, o’z ishlarini bitirgach, katta qiziga kavush, o’rtancha qiziga oyna olibdi. Kenja qiziga esa axtarib-axtarib sirayam olma topa olmabti. Nihoyat olma qidirib charchagan chol bir yo’lovchidan: - Birodar, butun bozorni axtarib olma topa olmadim, qayerdan topsam bo’larkan? – debti. Shunda yo’lovchi: - E otajon, axtarib ovora ham bo’lmang, hamma olmalar Ionshohning qo’lida, -deb javob beribdi. Kenja qizini o’ksintirishni istamagan chol tog’lar orasida yashovchi Ilonshohning oldiga boribdi va : - E Ilonshoh mening kenja qizim uchun bittagina qizil olma bergin,-debti. - Mayli, - debti Ilonshoh, - men senga bitta qizil olma beraman, sen esa evaziga kichik qizingni menga xotinlikka berasan. Chol bu shartga ko’nmabdi va uyiga borib, bo’lgan voqeani qizlariga aytibdi. Olma olib kelmagani uchun kichik qizi xafa bo’lmapti. Oradan bir qancha vaqt o’tib cholning kichik qiziga Ilonshohdan sovchi kelibdi. Lekin chol qizini ilonga berishga unamay, sovchilarga rad javobini beribdi. Sovchilar bir necha marta kelishib, quruq qaytishibdi. Shunda Ilonshoh shaharga keladigan suvni to’sib, xalqni tashnalikda qoldiribdi. Yosh bolalar, keksalar tashnalikdan halok bo’la boshlabdilar. Bu holni ko’rgan kenja qiz: - Otajon, peshonamda ilonga xotin bo’lish yozilgan ekan, mayli, men roziman, meni Ilonshoh huzuriga olib boring, - debti yig’lab. Chol ham nailoj yig’lay-yig’lay qizini Ilonshoh huzuriga olib boribdi. Ilonshoh ularni hushnud qabul qilibdi va suv boshiga qilingan to’siqni oldirib tashlabdi. Qiz bilan Ilonshohning to’yi juda dabdabali o’tibdi. To’ydan keyin Ilonshoh ko’rkam va pahlavon bir yigitga aylanibdi. Uni Qoratog’da yashovchi bir jodugar qasdan sehrlab ilonga aylantirib qo’ygan, xamdashu cholning kenja qiziga uylansangina sehrdan halos bo’lasan, deb shart qo’ygan ekan. Yigit shohning o’g’li ekan. U kenja qizning opalarini ham o’z mulozimlaridan ikkita yaxshi yigitga uzatibdi va chol bilan birga qizlarni ham saroyga olib kelibdi. Hammalari umrlarining ohirigacha baxtli va farog’atli yashab, murod-maqsadlariga yetibdilar.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 09-Iyul-2011, 14:32 | Message # 15 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
|
Bir bor ekan, botir yo’q ekan bir tegirmonchi bo’lgan ekan. Tegirmonchining ikkita o’g’li bor ekan. O’g’illarining kattasi dangasa, ishyoqmas ekan. Kichigi mehnatsevar, pishiq, odobli yigit ekan. Bir kuni tegirmonchi ikki o’g’lini yoniga chaqirib : - O’g’illarim, men endi qarib qoldim, - debdi, - bir oyog’im to’rda bo’lsa bir oyog’im go’rda. Mendan sizlarga qoladigon mana shu hovli-yu tegirmon, xolos. Ikkalaring hamjihat bo’lib, ahil yashanglar. - Chol shu nasihatni qilgandan keyin bir necha kun o’tgach, vafot etibdi. O’g’illariga tegirmon bilan hovli meros qolibdi. Katta o’g’liga hovli tegibdi, kichigiga tegirmon tegibdi. Kichik o’g’il har kuni odamlarning bug’doylarini tortib, un qilib, uyga u-bu yegulik topib kelar ekan. Ammo akasi unga sira qarashmas ekan. Bir kuni ukasi, aka, keling, bir baxtimzni sinab ko’ramiz, debdi. Shunda akasi: - Baxtimizni sinash uchun qishloqning boy qiziga uylanamiz, boy qiz ko’pgina sepi bilan kelib bizlarni ham boy qiladi, kel sen topgan pullaringni menga ber, pul yig’aylik, -debdi. Bunday puch gaplarga ukasi ko’nmabdi. O’rtada janjal ko’tarilibdi. Akasi ukasini uydan haydab chiqaribdi. Ukasi tegirmon toshini ham o’zi bilan olib, uydan chiqib ketibdi. Yo’l yuribdi, yo’l yursa ham mo’l yuribdi. Qorong’u tushganda bir eski uy yoniga yetib boribdi. Eski uyda tunagani qo’rqib, daraxtning tepasiga chiqib olibdi. Tegirmon toshini ham o’zi bilan daraxtga olib chiqib ketibdi. Yarim tunda daraxtda uxlab o’tirib, qo’lidan toshini tushirib yuboribdi va uyg’onib ketibdi. Uyg’onganida turli sharpalar qochib ketayotganini ko’ribdi-yu, pastga tushgani qo’rqib, o’tiraveribdi. Tong otgach pastga tushsa, tegirmon toshining tagida yotgan yarim qop oltin va atrofga sochilib yotgan qimmat baho taqinchoqlarni ko’ribti. Kechasi o’g’rilar o’g’irlangan narsalarni tashlab qochgan ekanlar. Yigit tosh bilan birga oltin va taqinchoqlarni ham yig’ishtirib, uyga bormoqchi bo’libdi. Ammo akasi bilan yana ko’ngilsiz gaplar bo’lishini o’ylab, boyliklarni ko’targanicha boshi oqqan tomonga ketibti. Akasi bo’lsa, ukasini uydan quvlab chiqargach, qiyinchilik bilan kun ko’ra boshlabdi. Tez kunda yegulik narsa topa olmay, uyini sotibdi. Uyining puli ham tugab, u ko’chada qolibdi va kishilarning xizmatlarini qilishga majbur bo’libdi. O’tin terib, sotib kun ko’ribdi. Kunlar shu tarzda o’taveribdi. U avvalgidan ancha chaqqon bo’lib, qo’lidan ancha-muncha ish keladigan bo’lib qolibdi. Pul yig’ib, ukasini qidirib topishni maqsad qilibdi. Bir kuni u o’tin terib horib-tolib yurganda bir muhtasham saroy oldidan chiqib qolibdi. Darvozasini qoqib, suv so’rabdi. Ichkaridan 5-6 yoshlardagi bir qizcha chiqibdi. Qizcha ko’ziga issiq ko’rinibdi. Bu uy kimning uyi ekanligini so’rabdi. Qizcha odamlar dadasini ,,tegirmonchi” deb atashlarini aytibdi, dadamlar hozir ishdalar, debti. U tegirmonchi kelishini kutibdi. Tergan o’tinlarini ham shu hovliga olib kelibti. Bir vaqt tegirmonchi ishdan qaytib kelibdi. U o’zining ukasi ekan. Aka-uka bir-birlarini ko’rib, sevinganlaridan yig’lab yuboribdilar. Aka-uka bir-birlarini nihoyatda sog’ingan ekanlar. Ukasi akasini so’roqlagan paytda uni uyni sotib ketganini bilgan, topa olmay, nihoyatda xafa bo’lgan ekan. Aka-uka bir-birlaridan hol ahvol so’rabtilar, ukasi akasini uyga taklif qilibdi. Uka akasi ham ancha mehnatsevar odam bo’lib qolganini, mehnat bilan kun ko’rib ko’rayotganini anglabdi. Ikkalalari bir bo’lib, otalaridan qolgan hovlini qayta sotib olibdilar. Shu qishloqning odobli xonadoniga sovchi qo’yib, akasini ham uylantirib qo’yibdi. Akasi o’z qishlog’ida baxtli hayot kechiribti.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 27-Iyul-2011, 14:41 | Message # 16 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ayyor tulki Kunlarning birida ayyor tulki yo'lda ketayotib bir qarg'ani ko'rib qoldi. Uning qorni juda och edi. Bir xamla bilan qarg'ani tutib olmoqchi bo'lib unga o'zini tashlabdi. Qarg'a o'trigan joyda chuqur quduq bor edi. Nogohon, tulki o'sha quduqqa tushib ketdi. Suv kam edi, u cho'kib ketmadi, lekin balandligi bois u yerdan chiqib ham keta olmadi. Barcha harakatlari bekor ketgan tulki endi nima qilish kerakligi haqida bosh qotira boshladi. Ittifoqo o'sha yo'ldan bir echki o'tib qoldi. U quduq bo'yiga kelib qaradi va u yerda tulkini ko'rdi. - E, tulki, u yerda nima qilib o'tiribsan?
- Dam olib o'tiribman - javob berdi tulki.- Tepa juda issiq, bu yer salqingina ekan! Muzdek suv ichishni xohlamaysanmi?
Echki ham juda chanqab turgan edi.
- Muzdek suv deysanmi? - so'radi echki. - O! Qanday mazza!- javob berdi tulki.- Xohlasang yonimga tush. Bu yerda ikkimizga ham joy yetarli.
Echki quduqqa sakrab tushdi va dedi:
- Eh, sen. Salqingina joyda mazza qilib o'trigan ekansan-da!
Tulki esa bir sakrab echkining beliga, keyin bir sakrab quduqdan chiqib olibdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 27-Iyul-2011, 14:45 | Message # 17 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Sayohatchi kema Bir kemacha har kuni daryoga suzar, odamlarni va turli narsalarni tashir ekan. U tepasida uchib o'tayotgan qushlar, tagida suzib yurgan baliqlar bilan suhbatlashar, sira zerikmas ekan. Bir kuni mekachaning tepasidan uchib o'tayotgan qaldirg'och unga okean haqida so'zlab beribdi. Qirg'og'i ko'rinmaydigan suvlar va unda yashovchi o'lkan baliqlar haqida eshitib, kemacha hayratga tushibdi, judayam okeanni ko'rgisi kelibdi.
- Iltimos bir martagina okeanga borib, kitlar va delfinlarni ko'rib kelaylik, - deb iltimos qilibdi kemacha o'zini boshqaradigan kapitanidan.
- Yo'q, sening ishing daryoda suzish!- debdi kapitan
Kemacha rosa yalinsa ham kapitan rozi bo'lmabdi. Kemacha juda xafa bo'libdi. Bir kuni kechqurun kapitan uyiga ketganida kemachaning hayoliga bir fikr kelibdi.
- Baribir okeanga boraman! - deb qaror qilibdi kemacha.Shunday qilib kemacha g'izillagancha yo'lga tushibdi. Unga qushlar va baliqlar yo'l ko'rsatibdi. Oxirgi u okenga yetib boribdi.
Ertalab kemachasi yo'qolib qolganidan xabar topgan kapitan boshqa kemani boshqara boshlabdi. Dunyoda kemalar juda ko'p-da axir!
Kemacha esa delfinlar va kitlar bilan o'rtoqlashib, okeanda suzib yuraveribdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:46 | Message # 18 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Asalarilar qidiruvda Bahor kelib, oftob dala-dashtlardagi qorlarni eritib yubordi, o'tgan yili sarg'aygan o't orasidan och-yashil nafis kurtaklar nish urib chiqdi; daraxtlardagi kurtakchalar og'iz ochib, jajji-jajji yaproqchalar yoza boshladi. Mana, asalari ham qishki uyqusidan uyg'ondi, sertuk qo'llari bilan ko'zlarini uqalab ochdi-da, dugonalarini ham uyg'otdi, keyin ular qor, muz erib ketdimikin, sovuq shamol endi tinganmikin deb, uyaning tuynuklaridan mo'ralay boshladilar. Qarasalar, quyosh charaqlab nur sochib turibdi, hammayoq yop-yorug' va issiq, ular inlaridan chiqishib, olma daraxti tomon uchib ketishdi: - Olmajon, biz bechora asalarilar uchun biron nimang yo'qmi? Qishdan ochiqib chiqdik. - Yo'q, - dedi ularga olma daraxti. - Sizlar juda erta keldinglar, mening gullarim hali kurtak ichida yotibdi. Loladan so'rab ko'ringlar. Asalarilar lolaning oldiga uchib borishdi, uning chipor g'unchasini ichiga mo'ralab qarashdi, lekin unda ham na hid, na asal bor edi. Asalarilar ma'yus va och holicha uylariga qaytib uchib ketmoqchi edilar, buta ostidan mo'ralab turgan ko'rimsizgina to'q zangori gulga ko'zlari tushib qoldi: bu binafsha edi, u asalarilarga xushbo'y hid va shirin sharbat to'la kosasini tutdi. Asalarilar to'yib-to'yib yeb-ichdilar-da keyin xursand bo'lishib uylariga uchib ketishdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 07:11 | Message # 19 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Quyonchaning uychasi ulkining uychasi - muzdan, quyonniki - daraxtning postlog'idan qurilgan ekan. Bahor kelib, kunlar iligach, tulkining uychasi erib ketibdi. Boshpanasiz qolgan tulki tunashga joy berishni so'rab quyonning oldiga bordi-yu, uning uychasini egallab olib, o'zini haydab yubordi. Quyoncha yo'lda yig'lab borar ekan, oldidan kuchukcha chiqib qoldi: - Vov, vov, vov! Hoy quyoncha, nega yig'layapsan? - Qanday qilib yig'lamay? Mening daraxt po'stlog'idan yasalgan uycham bor edi. Tulkining muzdan qurilgan uychasi erib ketgach, tunashga joy berishimni so'rab keldi-yu, uychamni egallab olib, o'zimni xaydab yubordi. - Qo'y, yig'lama, quyoncha! - dedi kuchukcha. - Boshingga tashvish tushgan bo'lsa, men senga yordam beraman. Ular birgalikda quyonning uychasiga kelishdi. Kuchukcha vovillab dedi: - Vov,vov,vov! Hoy tulki, qani, buyoqqa chiq-chi! Tulki esa pechning ustida yotganicha ularga dag'dag'a qildi. - Hozir irg'ib o'rnimdan turaman-da, derazadan sakrab chiqib ikkalangni ham tilka-pora qilib tashlayman! Bu dag'dag'adan qo'rqib ketgan kuchukcha juftakni rostlab qoldi. Quyoncha yana yo'lda yig'lab borar ekan, oldidan ayiq chiqib qoldi: - Ha, quyoncha, nima uchun yig'layapsan? - deb so'radi. - Qanday qilib yig'lamay? - dedi hiqillab quyoncha. Mening daraxt po'stlog'idan yasalgan uycham bor edi. Tulkining muzdan qurilgan uychasi erib ketgach, tunashga joy berishimni so'rab keldi-yu, uychamni egallab olib, o'zimni haydab yubordi. - Qo'y, yig'lama, quyoncha! - yupatdi uni ayiq. - Boshingga tashvish tushgan bo'lsa, men senga yordam beraman. Ular birgalikda quyonning uychasiga kelishdi. Ayiq bor ovozi bilan baqirdi: - Hoy tulki, qani buyoqqa chiq! Tulki esa pechning ustida yotganicha ularga dag'dag'a qildi. - Hozir irg'ib o'rnimdan turaman-da, derazadan sakrab chiqib ikkalangni ham tilka-pora qilib tashlayman!Bu dag'dag'adan qo'rqib ketgan ayiq juftakni rostlab qoldi. Quyoncha yo'lda avvalgidan ham qattiqroq yig'lab borar edi. Oldidan xo'roz chiqib qolibdi. - Qu-qu-qu-qu-u-uq!- dedi qichqirib. - Hoy, quyoncha, nega yig'layapsan? - Qanday qilib yig'lamay? - dedi hiqillab quyoncha. Mening daraxt po'stlog'idan yasalgan uycham bor edi. Tulkining muzdan qurilgan uychasi erib ketgach, tunashga joy berishimni so'rab keldi-yu, uychamni egallab olib, o'zimni haydab yubordi. - Ketdik, - dedi xo'roz. - Boshingga tashvish tushgan bo'lsa, men senga yordam beraman. - Yoq, xo'roz, qo'lingdan kelmaydi. Kuchukcha haydamoqchi bo'ldi - haydolmadi, ayiq haydamoqchi bo'ldi - haydolmadi. sen ham haydolmaysan. - Men hayday olaman! Ular birgalikda quyonchaning uychasiga kelishdi. Xo'roz etiklari bilan yerni tepib, qanotlarini qoqdi: Qu-qu-qu-qu-u-uq! Tulkini qiyma-qiyma qilib tashlash uchun chalg'i o'rog'imni ko'tarib keldim. Hoy tulki, qani, chiq buyoqqa! Xo'rozning qichqirig'ini eshitib, tulki qo'rqib ketdi va ovoz berdi: - Hozir etigimni kiyib olay...Xo'roz yana qichqirdi: - Qu-qu-qu-qu-u-uq! Tulkini qiyma-qiyma qilib tashlash uchun chalg'i o'rog'imni ko'tarib keldim. Hoy tulki, qani, chiq buyoqqa! Tulki yana ovoz berdi: - Hozir! Kiyimimni kiyib olay... Xo'roz uchinchi marta qichqirdi: Qu-qu-qu-qu-u-uq! Tulkini qiyma-qiyma qilib tashlash uchun chalg'i o'rog'imni ko'tarib keldim. Hoy tulki, qani, chiq buyoqqa! Tulki lip etib uychadan chiqdi-yu, o'zini o'rmonning ichiga urdi. Shundan keyin quyoncha yana o'zining daraxt po'stlog'idan qurilgan uychasida tinch-osoyishta yashay boshlabdi.
|
|
| |
ROBIYA | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 07:16 | Message # 20 |
Yangilardan
Group: Muslima
Messages: 2502
Status:
| BIR BOR EKAN BIR YOQ QADIM ZAMONDA BIR BOLA BOGAN EKAN . U BIR AYIQNI TARBIYALABDI KATTA QIBDI U BILAN ULFATLARDEK BOB QOLISHIBDI AYIQ UNI HAR HIL YOVVOYI YIRTQICHLARDAN HIMOYA QILAR EKAN . EGASINI JUDA YAXSHI KORAR EKAN . KUNLARNI BIRIDA YIGIT SAFARGA CHIQMOQCHI BOBDI AYIQ MEN HAM BORAMAN SENI QORIQLAB TURAMAN DEB KETIDAN KETIBDI.. YOLDA KETAYOTIB BIR SOYALI DARAXTNI UCHRATIB UNNI OSTIDA BIROZ DAM OLAY DEB OTIRIB UHLAB QOBDI . UHLAYOTGANIDA BIR PASHSHA KELIB U BOLANI YUZIGA QONIBDI AYIQ UNI HAYDASA YANA QAYTIB KEBDI YANA HAYDABDI YANA QAYTIB KEBDI KOP MAROTABA HAYDASAYAM QAYTIB KELAVERINDI KEYIN AYIQ JUDAYAM G'AZABLANGANIDAN KATTA HARSANG TOSHNI OLIB EGASINI YUZIGA QO'NGAN PASHSHA GA OTIBDI . OSHA ZAHOTI PASHSHA HAM VA AYIQNI SEVIMLI EGASI HAM OLIBDI ......................................... QISSADAN HISSA AHMOQ DOSTDAN KORA AQLLI DUSHMAN YAXSHI
chiroylik imzo coyaman yaqinda
|
|
| |
BAXOR | Date: Payshanba, 11-Avg-2011, 04:03 | Message # 21 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
|
ESKI SHAHARLIK ERKATOY
Yaqin o'tgan zamonda, Eski Jo'va tomonda Erkintoy ismli bolakay yashar ekan. Ammo hamma uni Erkatoy deb chaqar, sababi, bolakay ota-onasining yakkayu-yolg'iz arzandasi bo'lib, xaddan ziyod erka ekan...
-Xoy Erkatoy, daraxt shoxlarini sindirma!
-Daraxtni shohari ko'p, bittasi sinsa kamayib qolmaydi..
-Erkatoy, suv ichganingdan so'ng vodoprovod Jo'mragini burab qo'y, suv isrof bo'lmasin!
-Suv ko'p, kamayib qolmaydi !.
- Erkatoy Jonivorlarga ozor berma!
Ex- xe… Xullas, etti maxalla bolalariga pand-nasihat qiladigan keksalarning ham Erkatoyga tishlari o'tmas ekan. Bir kuni Erkatoy odatdagidek tekkanga tegib tegmaganga kesak otib ketayotsa katta yo'l yoqasida bir chol og'ir qopini ko'tara olmay qiynalib turgan ekan.
-Xoy buva, yordam kerak emas-mi?- debdi, odatiga hech to'g'ri kelmagan muloyimlik bilan.
-Voy, baraka top bolam! Mayli, yordam berib yubor, keksalik qursin qop o'lgurni ko'tara olmayapman.-debdi chol.
Erkatoy cholning oldiga kelib, qopga ko'l cho'zibdi. Keksa odam emas-mi, xursand bo'lib o'zini chetga olishi bilan, qitmir bolakay erga o'tirib xoxolab kulib yuboribdi. Uning kutilmagan qilig'idan chol, xayron bo'libdi:
- Xa bolam, nega kulayapsan?
- Ex boboy, meni shu qopni ko'taradi deb uyladingiz-mi?
- Xa, o'zing «yordam beraymi?» deding-ku!
- Men-a, men birovga yordam beradigan bolaga o'xshayman-mi?
- Yordam berib yubora qol, bilasan-mi men kimman?
- Kimsiz? !- debdi Erkatoyning ensasi qotib.
- Men, shu Eski Jo'vaning eng mashhur sehrgari bo'laman!
- Men esa, Eski Jo'vaning eng mashhur Erkatoyi bo'laman! Kelib-kelib shu almisoqdan qolgan qopni orqalaydi deb o'ylaysiz-mi? Men o'sib turgan gullarni tomiri bilan yulishim, kichkintoylarning koptogini olib qo'yishim, qushlarga tosh otishim, kuchuklarni qiynashim, daraxtlar shoxini xoxlaganimcha sindirishim mumkin ammo birovga foydasi tegadigan ish qilmayman. Qolaversa, siz qanaqasiga sehrgar bo'lasiz, oling qopingiz o'zingizga siylov!- deya, g'oz yurish qilib choldan uzoqlashibdi.
Chol boshini sarak-sarak qilibdi-da, soqolidan bir dona yulib, allanarsalarni pichirlab Erkatoy tarafga qarab sochibdi. Chol chindan ham sehrgar ekan. Erkatoy ketayotgan Joyida daraxtga aylanib qolibdi.
Avvaliga qo'llari bargli shoharga aylanayotganini ko'rgan bola xayron bo'libdi, so'ng tanasidan ham shohar o'sib chiqayotganini ko'rib bor ovozda dodlab yuboribdi. Biroq o'zini sehrgar deb tanishtargan chol, ko'tara olmayotgan qopini dast ko'tarib elkasiga tashlabdi-da, shahdam yurib ketib qolibdi. Erkatoy har qancha yig'lasa ham hech kim uni eshitmasmish. Qaytanga o'tib ketayotgan odamlar, piyodalar yo'lagida o'sib chiqqan daraxtni ko'rib:
-Na mevalik, na manzaralik daraxt ekan. Baribir foydasi tegmaydi, odamlarning yo'lida xalaqit berib turadi xolos, kesib tashlaylik!- deyishibdi.
Erkatoy qo'rqib ketib, shoxchalari bilan gapirayotgan odamning boshini silab yalinibdi lekin u eshitmabdi.
-Ovora bo'lma, odamlar bizlarni eshitmaydi!- debdi, ariq chetida o'sgan behi.
-Nega eshitmaydi, mana men seni eshitib turibman-ku?! - debdi, Erkatoy, ko'z yoshlarini artib.
-Sen odam emas, bizga o'xshagan daraxtsanu! Odamligingda, mening va anavi qo'shnilarimning shoharini sindirganingda faryodimizni eshitarmiding?
-Yo'q!- debdi Erkatoy,- Sizlar ham mendaka yig'larmidilaring?
-Bo'lmasam-chi! Ana ishonmasang qolgan daraxtlardan so'ra !
-To'g'ri!
-To'g'ri!-chug'urlashib ketibdi boshqalar ham.
-Mening tanamni mix bilan o'yib «Erkatoy» deb yozayotganingda senga qancha yolborgan edim, parvoying falak edi-ku, endi Joning ko'zing-ga shirin ko'rinib qolibdi-da!- debdi baland mirza terak.
Shu vaqt o'tib ketayotgan sho'x bir bolakay, qo'lini cho'zib Erkatoyning shoxidan qars etib sindiribdi. Ko'zlaridan o't chaqnab, dodlab yuborgan Erkatoy birinchi marotaba o'zi ozor bergan daraxtlardan kechirim so'rabdi.
Kechiringlar, sizlarning qanday azob chekkaningizni bilmagan ekanman. Boshqa hech qachon xafa kilmayman!
-Tavbangga tayanganingni ko'rib turibmiz, biroq endi kech-da! Biz xoxlasak ham seni qayta odamga aylantira olmaymiz. Sen yaxshisi xov anavi ko'ppakdan iltimos qilib ko'r, o'sha sehrgar cholni topib kelishi mumkin!
Ajjabo, daraxtlar tilini odamlar tushunmasa ham, Jonivorlar Juda yaxshi anglashar ekan, ammo Erkatoyni tanigach, Turtko'z laqablik kuchuk ham uning iltimosini rad etibdi:
-Yodingda yo'q-mi, menga tosh otib qiynaganlaring. Kuching faqat kichkinalarga etar edi. Otimni bilib olib, siniq kuzoynakni ko'zlarimga tirab mazax qilganlaring-chi…Ey yo'q, og'ayni mana endi o'rningni topibsan, hech kimni qiynamaysan!- deb, dumini viqor bilan ko'tarib ketayotgan itdan Erkatoy kechirim so'rabdi.To'rtko'z qarasa bolakay Juda samimiy gapirayotgan edi.
|
|
| |
BAXOR | Date: Payshanba, 11-Avg-2011, 04:08 | Message # 22 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
| davomi
-Erkatoy, astoydil pushaymonliging ko'rinib turibdi ammo men bir narsa qilishga oJizman. Sehrgar buva xozir Eski Jo'vada emaslar, olis yurtlarga sehrgarlar anJumaniga ketganlar. Sen yaxshisi, qushchalardan iltimos qil, ular uchib borib tavbalaringni etkazishadi.
Ammo ming afsuslar bo'lsinki, Erkatoyning cho'zmasidan otilgan toshlardan bir qancha karindoshlari xalok bo'lgan qushchalar uni eshitgilari ham kelmabdi.
sha kecha Erkatoy, ko'chada qolib ketibdi. Uyda xavotirlanib bolasini qidirib yurgan ota-onasini o'ylab bir azoblansa, Jon-Jonidan o'tib ketgan kuz sovug'idan ertalabgacha titrab chiqibdi.
-Xa Erkatoy, mudramay titrab chiqding-a?!- debdi g'uJ-g'uJ mevali shoxlari bilan kerishib olgan bexi.
- Xa, birinchi marotaba ko'chada qolishim. Sizlar o'rganib ketgan ekansizlar.
- Xa, biz sovuq qotmaymiz. Senday to'palonchilar azob bermasa bo'ldi, sovuqlardan ona tabiatning o'zi himoya qiladi.
- Xa, biringiz mevali, biringiz xunarmandlarga kerakli, biringiz manzarali ekansizlar shuning uchun tabiat ham sizlarni sevsa kerak. Yolg'iz men, kechagi amaki aytganiday hech qanday xususiyatga ega emasman. Qolaversa yo'l o'rtasida hammaga halaqit berib turibman. Ex, bugun kesib tashlashsa kerak. Bir shoxchamni sindirishganiga qancha faryod chekdim, tanamga bolta urishsa ming azoblar bilan Jon bersam kerak.
- Erkatoy, kel oxirgi umid - xov anavi qo'hna masJidning baland minorasidan iltimos qilib ko'raylik, zora senga yordam berib yuborsa. Har qalay, aqling kirganida, bekorga nobud bo'lib ketma deyman-da!- debdi behi. Qolgan daraxtlar ham uning gapini maqullashib, baland minoraga muroJaat qilishibdi. Minora boshidagi sallasini tug'irlab, daraxtlarni tinglagach, Erkatoyga yuzlanibdi;
- Pushaymonman, degin?
- Xa Minora buva, Judayam pushaymonman. Agar sehrdan xalos bo'lib, avvalgi xolatimga qaytganimda hech qachon noJo'ya ishlar qilib, birovlarni dilini ranJitmas edim. Yordamimga muhtoJlardan ko'magimni ayamas edim.
Qo'hna minora uni gaplarini tinglagach:
-ErkinJon,- debdi sal egilib,- Mayli, sehrdan seni xalos kilaman!
-Siz!-debdi Erkatoy hayron bo'lib,- Axir meni bir chol sehrlab qo'ygan-ku, Eski Jo'valik mashhur sehrgarman dedi!
Shunda baland minora, daraxtlarga qarab ko'z qisib, turgan Joyida kechagi qopni dast orqalab ketgan cholga aylanibdi. Balandligini xisobga olmasa, uning o'zi ekan.
- Pushaymonliging, astoydil afsusdaligingni o'zim ham ko'rib turdim. Umuman olganda esa, bu balandlikda menga Eski shaharlik barcha bolakaylarning yaxshi-yomon xulqlari kaftday ko'rinib turadi. Meni bekorga mashhur sehrgar deyishmaydi, kamina qanchadan-qancha senga o'xshagan erkatoy va tupolonchilarni, dangasa va gap uqmaslarni qayta tarbiyaladim, sanasam sanog'iga eta olmayman. Axir, necha asrdan buyon shu erdaman.
- Men bilmagan ekanman! Sizni oddiy minora deb o'ylar edim.
- Mana endi bilib olding, aqling kirgani rost bo'lsin! Ammo yodingda tut, eski odatlaring takrorlansa, endi kechirib o'tirmayman. Yigirma, o'ttiz, ellik yildan buyon daraxt, tosh va boshqa xolatda qolib ketgan beodoblar Juda ko'p!
- Yo'q-yo'q, Minora buva! Boshqa kaytarilmaydi, menga ishoning!- debdi Erkatoy.
Eski Jo'valik mashhur sehrgar yana bir dona soqolidan uzib, allanarsalar deb pichirlabdi. Yo'lak o'rtasida qaqqayib paydo bo'lib qolgan daraxt, yana odamga-Erkatoyga, yo'g'-ey ErkinJonga aylanibdi.
Bu voqeadan so'ng avvalgi erkatoydan asar ham qolmabdi. Boshqalarni qo'ya turing, ota-onasi ham xayron emish. U yo'qolib qolgan tun Erkatoyni qidirib miJJa qoqmagan bo'lsalar ham, tobora odobli bolaga aylanayotgan o'g'illaridan xursand bo'lishibdi. ErkinJon har tong azonda ko'hna minoraga qarab:
- Assalomu alaykum sehrgar buva!- deya salom berarmish.
Minora ovoz chiqarib alik olmasada, bir oz egilib qo'yar, buni faqat sehrli ovoz sohibi bo'lgan muazzingina sezar ekan.
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 17-Avg-2011, 04:55 | Message # 23 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин! Тилга кирган телевизор Жуда яқин замонда, Тошкент ё Андижонда хонадонларнинг бирида ақлли бир телевизор яшаган экан. У эгаларининг истагини сўзсиз тушунар, дўсти Пультиквой билан халол меҳнат қилиб умргузаронлик қилишар экан. Нима бўлибди-ю ажойиб баҳор кунларининг бирида кўрсатиб турган телевизор куйиб қолибди. Хонадон соҳиблари ҳайрон эмиш, “Ҳеч нарса бўлгани йўқ-ку, нега куйиб қолади?” Оиланинг бош фарзанди техникадан бир оз хабардор бўлгани учун телевизорнинг у ёқ бу ёғини очиб кўриб, шубҳали нарса топа олмай боши қотибди. Хонадон энг яқин дўстидан айрилгандай чуқур қайғуга тушибди. Кичкинтойлар севимли мульфильмларини кўра олмаётганидан, катталар эса севимли сериаллари ўтиб кетганидан хафа эдилар. Чақирилган бир нечта усталар телевизорнинг ичак-чавағини ағдариб ҳам тузатиб бера олмабдилар. Елка қисиб “Телевизорингизни касалини топа олмадим” дан нарига ўта олмай қайтиб кетишар экан. Ахийри улардан бири хонадон катталарига дебди: - Нега ишламаётганига хайронман, икки соат уриниб тузата олмадим. Сизга бир маслаҳатим, фалон маҳаллада телевизорларнинг тилини биладиган уста яшайди деб эшитганман. Агар ўша киши бунинг дардига малҳам топа олмаса янгисини олишдан бошқа чорангиз қолмайди! Устани бошлаб келишибди. У дарҳақиқат ўз ишининг устаси экан: - Мени телевизор билан холи қолдиринглар, у билан гаплашиб олишим керак,- дебди. Иккаласи ёлғиз қолишгач, уста телевизордан сўрабди: - Бир қур кўздан кечириб чиқдим, ускуналаринг бинойидек, лекин ишламаяпсан. Нима бўлди? - Эх устажон,- дея тилга кирибди телевизор,- дардимга ҳеч ким хатто сиз ҳам малҳам бўла олмайсиз! - Нега ундай дейсан? Бир бошдан гапириб бергин, хонадон соҳибларидан бирортаси сени хафа қилиб қўйдими? - Йўқ,- дебди телевизор,- бу оиладагилар мени асло ранжитишмайди. Менинг қалбимга мутлақо бошқа инсонлар озор беришди. Майли, сизга айтиб бера қолай. ...Байрам арафаси эди. Бир куни оқшом кўрсатувларнинг бирида аллақайси бир корхона раҳбарининг тадбиркорлиги, ишбилармонлиги, чет эллардаги ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиб, халқ манфаати учун ажойиб ишлар қилаётгани ҳақида жуда чиройли лавҳалар намойиш этишди. Фахрланиб кетдим, нега десангиз мени томоша қилиб ўтирган кичик томошабинларимнинг кўзларида нур порлаб: - Биз ҳам зўр ўқиб, келажакда ана шундай тадбиркор бўламиз. Маҳалламиздаги инсонлар учун иш ўринлари яратиб, дуоларини оламиз! - дейишди. “Тўғрида, агар элда иш биладиган, ақлли инсонлар қанча кўп бўлса юрт фаровон, дастурхонлар тўкин бўлади. Мен эса гўзал юрт манзараларини жон деб кўрсатаман. Қурилаётган янги бинолар, замонавий мактаб ва коллежлар, барпо этилаётган боғ-роғлар инсон меҳнатининг, ақл- заковатининг маҳсули эканидан хурсанд бўламан. Оқ- қора кўрсатган ота-боболаримнинг тушига ҳам кирмаган замонда яшаётганимдан хурсандман! "Кичик томошабинларимни кўпроқ яхши одамлар билан таништириб турсам, улар ибрат олади" деган ўйлар билан кўрсатувнинг қолганини жон деб намоиш этаётган эдим. Бироқ, кўрсатув мени ранжитадиган лавҳалар билан якунланди. - Нега ундай деяпсан, тушунтириброқ гапир?!- деди уста ҳайрон бўлиб,- нима ўша тадбиркор қазо қилиб қолибди-ми? - Йўқ, у ўлмаган аммо....Хуллас кўрсатувнинг давомида ишбилармоннинг байрамз арафасидаги савоб ишлари ҳақида гап кетди. У киши “ Ҳар бир мулкдор саҳоватли бўлиб бева-бечораларга мурувват кўрсатиши лозимлиги ҳақида гапирди. Томошабиннинг диққатини ўз маҳалласида қилаётган эзгу ишларига жалб этди. Лавҳаларнинг бирида карнай- сурнай наволари остида терилиб турган ўн нафар етим болалар ўз суннат тўйларини нишонлаётган бўлсалар, яна бирида уйи таъмирланиб берилган бир отахон уни дуо қилаётган эди. Учинчи бир лавҳада эса, оила бошлиғи ногирон, ночор бир оилага мебеллар тўплами совға қилингани кўрсатила бошлади. Уйига янги мебел келганидаан қувонган келин, бой ва мурувватли маҳалладошини кўзида ёш билан дуо қилди. - Зўр-ку!- деди уста,- бунинг нимаси сени ранжитди. Ўзига тўқ бир инсон бошқаларга ёрдам қўлини чўзгани қандай яхши! - Яхшиликка яхши! Аввал мен ҳам шундай деб ўйлар эдим. Қўли калта бир оила, инсонпарвар тадбиркорнинг ёрдами билан иқтисодий аҳволини ўнглаб олишидан қувониб, шундай лавҳаларни чин қалбимдан намоиш эта бошладим. Аммо ногаҳон мебел тўплами совға қилинган ногирон оила бошлиғининг кўзларига тикилдим. У аёли каби қувонмас, атрофида йиғилиб турган одамларга қараб синиқ жилмайиб ўтирар эди. Шунда мўжиза рўй бериб, унинг хаёлларини ўқий бошладим. “Ногиронлик аравачасида ўтирганим билан, бугунга қадар ўзимни ҳеч қачон бунчалик нотавон сезмаган эдим. Уйимиз ва ундаги жиҳозлар эски бўлгани билан ўзимники эди. Биров аҳволимни сўраб келганида, ўтказгани тузукроқ жой топа олмасам ҳам, охори тўкилган кўрпачадаги меҳмоним билан мазза қилиб суҳбатлашар эдим... Кеча оқшом шу бой одамнинг олиб келган жиҳозларидан кўзим қувнади. Болаларим ҳам энди янги стол-стулда ўтириб дарс тайёрлайдилар, юмшоқ ётоқларда ухлайдилар дея уни астойдил дуо қилдим аммо кейин...Мен саҳоватгўй инсон ҳадяларини оқшомда ҳеч кимга билдирмай, қўни-қўшни олдида ҳижолатга қўймай ташлаб кетди деб бекор қувонган эканман. Мана бу томоша нимага? Қўлида камера кўтарган муҳбирлар, катта- кичик томошабинлар оиламга қилинган эҳсонни қайта-қайта томоша қилиб, тасвирга олишяпти. Ночорлигимга, шу нарсаларни болаларимга ўз меҳнатим билан олиб бера олмаганимга маҳалладошларим олдида ер чизиб, бир бурдагина бўлиб қолдим. Телевизоржон шуни сен орқали элга ноғора қилинди, мана ҳволимга бир қара! Ногиронда ҳам уят ва энг муҳими ҳамият борлигини ишбилармон қўшним унутиб қўйган бўлса? Унутган кўринади, бўлмаса элга ёймай, мени мулзам қилмасдан берар эди атаганларини! Болаларим ҳали гўдак лекин катта бўлгач эл орасида қандай бош кўтариб юришади. Ёнида кулиб турган ўртоғи кун келиб “катта бўлган каравотинг ҳам дадамнинг пулига келган” деса, ўғлим уялиб қолмайдими? Томошаталабларни бошлаб келишга отаси уялмади, юзга солгани боласи уяларми-ди? Ногирон одамнинг ичидан вулқондек тошиб келаётган йиғи, атрофдагиларга синиқ табассум ва ишбилармонга “дуо”га айланаётганини кўриб портлаб кетсам керак деб ўйладим! Портламадим-у, куйиб қолдим устажон. Балки, лавҳаларни томоша қилаётган кичик томошабинларим асло ўша тадбиркорга ўхшашларини истамагандирман?! Минглаб томошабинларнинг ярми болалар бўлса, шундай калтабин инсонлардан ўрнак олишса, эртага қанча ногироннинг, етимнинг, бечораҳолнинг юраги тирналади деган ўй кечди ҳаёлимдан. Мени тузатасиз устажон аммо яна шундай лавҳалар бериладиган бўлса ёниб кетмаслигимга кафолат йўқ! Телевизор қараса уста елкалари силкиниб йиғлаётган экан. Ҳа, биродар “Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин” деган ҳикмат бекорга айтилмаган... Телевизорнинг тилини топган устанинг кўзлари жиққа ёшлигини кўриб, хонадон аҳли хайрон қолди, у хизматига хақ ҳам олмади...
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 19-Avg-2011, 15:22 | Message # 24 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Susambil
Bor ekan-u yo'q ekan, och ekan-u to'q ekan, bo'ri bakovul ekan, tulki yasovul ekan, qarg'a qaqimchi ekan, chumchuq chaqimchi ekan, o'rdak surnaychi ekan, g'oz karnaychi ekan. O'tgan zamonda bir boy bor ekan. Uning eshagi va bir ho'kizi bor ekan. Uning yeri ko'p ekan, qarol-qo'shchilariga ekin ektirib kun o'tkazar ekan. Xo'jayinning o'g'illari ko'pincha eshakni minib yurar ekanlar. Xo'jayin eshakka yarasha egar-to'qim qildirib bergan ekan. To'qimi gajimli, juda ham kelishgan ekan. Shunday qilib, bu eshakni xo'jayin ham, xo'jayinning bolalari ham yaxshi ko'rib, suv o'rniga sharbat, o't o'rniga qora mayiz berib boqisharkan. Xayr, eshak suv o'rniga sharbat, o't o'rniga qora mayiz yeb maza qilaversin, endi gapni ho'kizdan eshiting. Xo'jayin ho'kizni ertadan kechgacha qo'shga qo'shar ekan. Ho'kiz kechqurun qorni ochib, charchab qaytib kelsa, uning oldiga bir bog' quruq poyani tashlab qo'yar ekan. Ho'kiz bechora har kuni bir bog' quruq poyaga yo'liqib, qorni ochib, qoni qochib, rangi to'zib, ko'p qiynalibdi. Bir kun ishdan kelib, poyani yegisi kelmay atrofga qarasa, boyagi eshak suv o'rniga sharbat, o't o'rniga qora mayiz yeb, maza qilib yotibdi. Shunda ho'kiz uning ovqatidan yegisi kelib, eshakdan: — Hoy o'rtoq, men ko'p och qoldim, rahming kelmaydimi? Kel, menga ham ovqatingdan ber, — debdi. Shunda eshakning rahmi kelib, ovqatidan beribdi. Eshakning oldida har doim ovqat ortib yotar ekan. Xo'jayin erta bilan chiqib ko'rsaki, eshakning oldida ovqati qolmabdi. «E, eshagimning ishtahasi endi ochilibdi», — deb ko'p-ko'p ovqat soladigan bo'libdi. Bir kuni xo'jayin chiqib qarasa, eshakning ovqatini hadeb ho'kiz kelib yeyayotgan emish. — Iye, hali sening qorning to'yib, dimog'ing ko'tarilib qolibdi-ku, — deb ertasi kuni ho'kizni eshakning o'rniga qo'yib, eshakni oborib ho'kizning o'rniga qo'shga qo'shibdi. Eshak sho'rlik umrida qo'shga qo'shilmagan ekan, omochni tortishga ko'p qiynalibdi. Oxiri taqdirga tan berib, qo'shda yurishga ham ko'nikib qolibdi. Kechgacha qo'shda yurib charchab, qorni ochib uyga borsa, avvalgi ovqatlar yo'q, sharbat o'rniga bir paqir suv, mayiz o'rniga bir bog' poya. Eshak bechora nochor yeyishga tushibdi. Xayr, shunday qilib, xo'jayin eshakni kuzgacha toza ham qo'shga qo'shibdi. Kuz bo'lganda esa unga yuk ortib, uzoq-uzoq yerlarga boradigan bo'libdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 19-Avg-2011, 15:23 | Message # 25 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| davomi Bir kuni xo'jayin eshakni minib bozorga boribdi. Bozordan bir qop tuz sotib olibdi. Tuzni eshakka ortib, ustiga o'zi minib, yo'lda ketayotsa, birdan havo aynib, yomg'ir yog'a boshlabdi. Hash-pash deguncha darrov yo'llar loy bo'lib ketibdi. Eshak bechora ustida tuz, uning ustiga xo'jayin mingan, uni ustiga yuklar yomg'irda vazminlashgan, yomg'irdan junlari ivib, yo'lda arang yurib kelar ekan. Noinsof xo'jayin loaqal eshakning oyog'idagi taqasini ham yangilatib qo'ymagan ekan. Taqasi siyqalanib qolgani uchun eshak loyda toyilib, turtinib borar ekan. Ustidagi og'ir yuki bosib, darmoni qurib, buning ustiga xo'jayin: — Tez-tez yurmaysanmi? — deb qo'lidagi xalacho'pi bilan bo'yniga niqtabdi, «xix-xix» deb, ikki oyog'i bilan qorniga tepibdi. Eshak shu azob bilan borayotib yo'lda bir buzuq ko'prikka kelib qolibdi. Bechora eshak toyilib-toyilib ko'prikning ustiga chiqqanida oyog'i toyib, ko'prikning teshigiga kirib qolibdi, ustidan xo'jayin chalqanchasiga ag'anab ketibdi. Shunda xo'jayinning qahri kelib, chayonday zahri kelib, ko'prikning tagidan bir so'yilni tortib olib, o'lganning ustiga tepgan deganday: «Meni ag'anatadigan senmisan», — deb bechora eshakni toza uribdi. Eshakning oyog'ini qisgan, o'zini yuk bosgan, buning ustiga kaltakning achchig'i. Eshak bo'ynini yerga solib, boshini loyga qo'yib, ko'zidan yoshini oqizib yotib qolibdi. Shunda uch-to'rt yo'lovchi yetib kelibdi. Eshakning ahvolini ko'rib, yo'lovchilarning rahmi kelibdi. Bitta yo'lovchi: — Hoy, noinsof. Eshakning ahvoliga qarasang-chi, uni urib nima qilasan? Ustidagi yukini ol, bo'lmasa o'lib qoladi, — debdi. Keyin yo'lovchilar kelib, biri yukning ustidagi arg'amchini qirqibdi, biri tuzni ag'anatibdi, biri eshakning belidan ko'tarib, yana biri dumidan ushlab, ko'prikdan chiqarib olibdi. Shundan keyin xo'jayin tuzni ortib yana yo'lga tushibdi. Eshak bechora shuncha azob bilan qorni ochib uyga zo'rg'a yetib boribdi. Borgandan keyin uydagilar: «Xo'jayin yomg'irda ivib kelibdilar, ko'p azoblanibdilar», — deb uni qo'llab-quvvatlab, issiq uyga olib kirib ketishibdi. Eshakni esa ochiq havoga bog'lab qo'yishibdi. Xo'jayin o'choqqa qo'llarini toblab, isinib, yog'li palovni yeb maza qilibdi. Eshakka bo'lsa, «boyagi-boyagi, boyxo'janing tayog'i» deganday bir bog' quruq poyani tashlashibdi. Eshakning juda xo'rligi kelib, shu ahvolda yuraverishga rozi bo'lgisi kelmabdi. «Endi nima qilsam bo'lar ekan? — deb o'ylabdi. — Men shu xo'jayinning qo'lida tokay ezilaman, axir, xo'jayinnikidan chiqib ketsam, ochdan o'lamanmi? Kel-e, shu yerdan boshimni olib ketayin!» — debdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 19-Avg-2011, 15:24 | Message # 26 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| davomi «Endi qayoqqa borsam ekan?» — deb o'ylabdi. Eshak yoshligida onasidan: «Susambil degan mamlakat bor ekan, u joyda o'tning bo'lig'i, suvning tinig'i mo'l ekan. Unda birov bilan birovning ishi ham yo'q, azob-uqubat ham yo'q, ovqat mo'l, qorning doim to'yib yuradi», — degan gapni eshitgan ekan. Onasi bechora ko'p orzu qilsa ham, Susambilga borolmay o'lib ketgan ekan. Eshak o'ylab-o'ylab shu Susambilni topmoqchi bo'libdi. O'rnidan turib, chiranib tortib, boshvog'ini uzib, osmonga qarab bir hangrab olibdi. Keyin xo'jayinning tashqi hovlisi bilan xayrlashib, yo'lga tushibdi. Bir odamning bir kam qirqta tovug'i, bitta xo'rozi bor ekan. Makiyonlar har kuni bir kam qirqta tuxum qilib berar ekanlar. Biroq egasi juda xasis odam ekan. Tovuqlarga loaqal uch kunda bir marta ham don sochib qo'ymas ekan. Tovuqlar hovlida xashaklarni va go'nglarni titib, shundan ovqat topib, qorin to'yg'azar ekanlar. Bir kuni tovuqlar qo'shnisining hovlisida donlab yurganda uning xotini uy obrezida oqshoq yuvib, qozonga solibdi. Obrezning chetida to'rt-beshta oqshoq to'kilib qolibdi. Buni xo'roz ko'rgan ekan, sekin kirib, haligi donlarni yeya boshlabdi. Shunda qo'shnisining xotini ko'rib, «kisht-kisht, qirilgurlar, kisht», deb otashkurakni otib yuboribdi. Otashkurak xo'rozga tegib, uni bir necha marotaba yumalatib yuboribdi. Otashkurakning zarbidan xo'roz ko'p alam tortib, bir chekkaga borib yig'labdi. Xo'rligi kelib: «Xo'jayin har kuni bir kam qirqta tuxum olsa, loaqal, bitta tuxumning puliga don olib sochmasa; uning eshigi yoniga borsak, o'zi ham, xotini ham «kisht-kisht» deb haydasa, boz ustiga qo'shnilaridan ham kaltak yesang! Menga nima azob! Kel, shu yerda yurgandan ko'ra dalalarga chiqib ketib, o'sha yerda o'zimcha tirikchilik qilsam, nima bo'ladi?» — debdi. O'rnidan turibdi va «qu-qu-qu» deb qichqiribdi. Keyin «pir» etib devorga qo'nibdi, undan uchib ko'chaga tushibdi-yu, dalaga qarab ketaveribdi. Xo'roz dala yo'lida borayotgan ekan, uch ko'chaning boshiga borib qolibdi. Uch ko'chaning biridan boyagi eshak, ikkinchisidan xo'roz chiqib kelibdi. Xo'roz eshakka qarab: — Assalomu alaykum, eshakvoy! — debdi. Eshak: — Vaalaykum assalom, xo'rozvoy, — debdi. Xo'roz: — Sizga yo'l bo'lsin? — deb eshakdan so'rabdi. Eshak: — Susambilga,— debdi. Xo'roz: — Susambil qanday joy? — debdi. Eshak: — Susambil — o'tning bo'lig'i, suvning tinig'i, unda azob-uqubat yo'q, maza qilib yurasan, — debdi. Xo'roz: — Men ham borsam bo'ladimi? — deb so'rabdi. Eshak: — Xayr, bitta edim, sen bilan ikkita bo'lamiz, yuraver! — debdi. Ikkovi boshidan o'tganlarini bir-biriga gapirib ketaveribdi. Endi boyagi ho'kizga kelaylik. Xo'jayini uni ho'kizlar bilan urishtirib yurar ekan. Ho'kiz juda urishqoq bo'lib, hamma joyda dong'i ketgan ekan. Bir kuni ho'kiz urishtirish bo'lib qolibdi. Shunda bu ho'kiz yetti-sakkiz ho'kizni qochiribdi. Endi bitta juda urishqoq ho'kiz qolibdi. Xo'jayin ho'kizini bu ho'kiz bilan ertasiga urishtirmoqchi bo'libdi. Tongda xo'jayin: — Endi ho'kizni urishtirishga boraman. Shoxini yog'lab qo'yay! — deb molxonaga chiqsa, ho'kizning ikki ko'zi yumuq, hadeb uxlayabti. Tushida katta bir yig'in emish. Ho'kizni xo'jayini yig'inga olib kirsa, haligi ho'kiz buni yig'indan quvib chiqarish uchun hamla qilib, yugurib qolibdi. Shunda buning achchig'i chiqib, kelayotgan ho'kizga hujum qilib uni bir suzibdi. Shunda ho'kiz shoxini yog'layotgan xo'jayinni suzib yuboribdi. Xo'jayinning yog' kosasi bir tarafga, o'zi ikkinchi tarafga uchib tushibdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 19-Avg-2011, 15:26 | Message # 27 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| davomi
Xo'jayin hushidan ketibdi, hushiga kelgandan so'ng: — Hali meni suzadigan senmisan?! — deb ho'kizni chunon uribdiki, qavarib chiqmagan joyi qolmabdi. Shunda ho'kiz yotib yig'labdi, xo'rligi kelibdi: «Men xo'jayinga shuncha ishlarni qilib, qancha ho'kizlar bilan urishib, ularni yengib, pul yutib bersam, u esa shugina hazilimni ko'tarmay meni o'larcha ursa, bu menga qanday xo'rlik?!» — debdi va: «Kel-e, men tokay xo'rlik tortaman, shu xo'jayinnikidan ketsam, nima bo'lar edi, ketaman!»— deb o'rnidan turibdi, bir chiranib boshvoqni uzib, yo'lga tushibdi, yurib-yurib bir joyga borsa, boyagi eshak ko'rinibdi. Shunda ho'kiz eshakni chaqirib, orqasidan yuguribdi. Orqasiga qarasa, uzoqdan bir ho'kiz uni to'xtovsiz chaqirib kelyapti. Eshak to'xtab turibdi, ho'kiz yetib kelibdi. Qarasa, o'zining sherigi ekan. Eshak: — Ha, ho'kizvoy, nima qilib yuribsan? — debdi. Ho'kiz aytibdi: — Sendan keyin xo'jayin meni ham toza azobladi. Men ham «bor-e» deb kelaverdim. Sen qayoqqa ketyapsan? Eshak: — Men Susambilga ketyapman, — debdi. Ho'kiz: — Susambil qanday joy? — debdi. Eshak aytibdi: — Susambil o'tning bo'lig'i, suvning tinig'i, unda azob-uqubat yo'q, maza qilib yurasan! Ho'kiz: — Bo'lmasa men ham borsam bo'ladimi? — debdi. Eshak: — Kelganing yaxshi bo'libdi. Ikkita edik, uchta bo'ldik. Yuraver! — debdi. Ho'kiz, eshak, xo'roz uchovi boshidan o'tganlarini bir-biriga gapirishib, hasratlashib ketaverishibdi. Necha kun yo'l yurib, cho'l-u biyobonga yetishibdi. Cho'lda hech kim yo'q ekan. Bir joyda ikkita kalamush turar ekan. Cho'lda oziq-ovqat kamligidan, ozgina ovqat topish uchun ko'p joylarga borib, ko'p yerlarni qazir ekanlar. Shunda qorin to'yar-to'ymas ozgina ovqat topishar ekan. Bora-bora cho'lda ovqat topilmay qolibdi. Bir kuni ikkala kalamush yeydigan ovqati yo'q, qorni ochiqib, endi nima qilamiz deb, uyasining og'ziga chiqib shumshayib o'tirishganda, uzoqdan haligi eshak, ho'kiz va xo'rozlar ko'rinishibdi. Biri aytibdi: — Shu ko'ringanlar yo'lovchi bo'ladi. Yur, ulardan ovqat olaylik. Zora rahmi kelib, biror narsa tashlab ketishsa, — debdi. Ikkalasi yo'lning ustiga chiqib turibdi. Ko'ringan hayvonlar ham yetib kelishibdi. Shunda kalamush ulardan ovqat tilabdi. Eshak turib: — Ey birodarlar, biz ham sizlarga o'xshash och qolganlardanmiz. Agar ovqat kerak bo'lsa, biz bilan birga yuraveringlar, — debdi. Kalamush eshakdan: — Qayerga ketyapsizlar? — deb so'rabdi. Eshak: — Biz Susambilga ketyapmiz, — debdi. — Susambil qanday joy? — deb so'rabdi kalamush. — Susambilni aslo so'rama! Susambil o'tning bo'lig'i, suvning tinig'i, unda azob-uqubat yo'q, maza qilib yurasan! — debdi eshak. — Bo'lmasa biz ham boraylik, — deyishibdi kalamushlar. — Uchta edik, beshta bo'ldik, yuraveringlar, — debdi eshak. Mana endi bular beshovi boshlaridan o'tgan sarguzashtlarini bir-biriga gapirishib, Susambilga ketaveribdilar. O'sha cho'lda bir gala ari bor ekan. Ular ham ovqat yo'qligidan och qolib, nima qilishini bilmay, osmonda g'o'ng'illab uchib ketayotgan ekanlar, birdan haligi Susambilga ketayotgan besh jonivorga yo'liqibdilar.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 19-Avg-2011, 15:27 | Message # 28 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| davomi Arilar bularni ko'rib: «Uh, mana ovqatning konidan chiqdik, keragini olib qol!» — deb chaqqani kirishibdi. Shunda eshak aytibdiki: — Ey ukalar, sizlar ham bizga o'xshab och qolib qiynalganga o'xshaysizlar. Bizning tanamizda shira qolgani yo'q. So'rganlaring bilan hech narsa chiqmaydi. Shiramizni xo'jayinlarimiz so'rib olgan. Agar ovqat kerak bo'lsa, biz bilan yuraveringlar! — debdi. Shunda arilar bularning ahvolini ko'rib, bular ham bizga o'xshagan och qolganlardan ekan, deb qayoqqa ketishayotganini so'rabdi. — Biz Susambilga ketyapmiz, — deyishibdi. — Susambil qanday joy? — deb so'rabdi arilar. — Susambil o'tning bo'lig'i, suvning tinig'i, unda azob-uqubat yo'q, maza qilib yurasiz, — deyishibdi. — Bo'lmasa biz ham boraylik, — debdi arilar. — Mayli, beshta edik, ko'p bo'ldik, — debdilar. Shunda bular hammasi: «Susambil, qaydasan?» deb boshidan o'tganlarini gaplashib, hasratlashib ketaveribdilar. Yo'lda ketayotib: «Qachon Susambilga yetamiz?» deb, yuraklari jig'illab, goho-goho eshakdan: «Yana bir gapirib bering. Susambil qanday joy o'zi?!» deb so'rashar ekan. Eshak ham Susambilni maqtab, ularning ko'nglini ko'tarar ekan. Bular: — Susambilga borsak, unday qilamiz, bunday qilamiz! — deb o'zlaricha shirin-shirin xayollar surib borishar ekan. Bular yo'l yuribdi, yo'l yursa ham mo'l yuribdi. Oxiri dimog'lariga Susambilning xushbo'y shabadasi urilibdi. Susambilga ham yetib kelishibdi. Susambil juda ham keng, bepoyon bir joy ekan. Havosi juda toza, narigi yoqda ulkan tog' bo'lib, uning shabadasi doim g'irillab kelib turar ekan. Yerda ko'm-ko'k maysalar, bedalar yashnab yotibdi. Bir yoqda bug'doy, arpalar; bir yoqda qovun-tarvuzlar, bir taraf keta-ketguncha bog': unda uzum, anjir, o'rik, shaftoli va turli-tuman mevalar g'arq pishgan. Ariqlarda oppoq sutday suvlar sharqiraydi. Borganlarning bag'riga shamol tegibdi. Shunda bu bechoralar juda ham xursand bo'lib ketishibdi. Xursandlikdan ba'zilari yig'lab olishibdi. Ular ko'p och qolishgan ekan. Har qaysisi istagan ovqatini yeb, qornini to'yg'azib, vaqtlarini xushlashib, so'ngra salqin bir joyga kelib dam olishibdi. Yo'l azobi — go'r azobi, deganday, ko'p charchab qolishgan ekan, shu salqin joyda yotib uzoqqina uxlashibdi. Uyqudan turib qo'1-betlarini yuvib, yana xohlagan ovqatlarini yebdilar. Shu bilan bular Susambilga kelib ko'p rohatlanib qolishibdi. Susambilning bir tomoni baland tog' bo'lib, unda kiyik deysizmi, ishqilib ko'p jonivorlar yashar ekan. Tog'ning bir joyida esa bir to'da bo'ri turar ekan. Bir kuni bo'rilarning podshosi ularni to'plab, bazm qilib, ichkilik ichib, kabob qilib yeb o'tirgan ekan. Shunda bo'rilarning podshosi uzoqdan haligi eshak bilan ho'kizni ko'rib qolibdi: — Uh, bizga barra kabob topildi, huv ana, o'tlab yuribdi. Uch-to'rtta bo'lib borib shularni olib kelinglar, kabob qilib yeymiz, — debdi. Bo'rilarning ichida bitta hovliqmasi bor ekan, u turib aytibdi: — Shugina narsaga uch-to'rt kishining nima keragi bor? Bitta o'zim borib olib kelaman! — debdi. Bo'rilarning ichida yana bitta hovliqmasi bor ekan. Haligi bo'rining gapini eshitib, shartta o'rnidan turib:
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 19-Avg-2011, 15:27 | Message # 29 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| davomi — Hov, nima deyapsan o'zing? Men turganda sen qayoqqa borasan? O'tir joyingda! Men o'zim borib olib kelaman! — debdi. Bunga u bo'rining achchig'i kelibdi: — Meni pisand qilmayapsan, sendan nima kamligim bor?! — deb bir-ikki daf qilibdi. Shu yerda ikkovi olishib ketibdi. Shunda bo'rilarning podshosi turib: — Hoy muttahamlar, urishmanglar! Bor, ikkoving borib olib kel! — debdi. Shu bilan ikkovi chopqillashib ketishibdi. Bular ketayotganlarida bizning susambilliklarimiz o'tlab yurishgan ekan. Bir vaqt ho'kiz yerdagi ko'katni yeb, og'zini to'ldirib, boshini ko'tarib, o'tni chaynab, tog' tomonga qarab, uzoqdan chopib kelayotgan ikkita bo'riga ko'zi tushibdi. Shunda ho'kizning yuragi shuvullab ketibdi. U qo'rqib og'zidagi o'tini yerga tashlab, sheriklarini chaqiribdi. Sheriklari ham bo'rilarni ko'rishibdi. «Endi nima qilamiz? Qochamizmi, turamizmi?» deb maslahatlashibdilar. Eshak: — Qochsak, quvib yetib oladi, yaxshisi qochmaymiz, — debdi. Ho'kiz aytibdi: — Basharti oldimizga kelsa, nima qilamiz? Shunda xo'roz: — Men daraxtning tepasiga uchib chiqib ketaman, — debdi. Kalamushlar: — Biz yerni kavlab, kirib ketamiz, — debdilar. Eshak: — Hangrab turaveraman, — debdi. Arilar: — Biz ro'para kelganini chaqib, hamma yog'ini shishirib tashlaymiz! — debdilar. Ho'kizga arilarning gapi juda ham yoqib tushibdi: — Bo'lmasa sizlar jon boricha chaqinglar. Qolganlarini menga qo'yib beringlar! — debdi. Bular maslahatni bir qilib turaverishibdi. Bir zumda bo'rilar yetib kelibdilar. Bo'rining haligi hovliqmasi sherigiga: — Huv anavini sen ko'tar! Mana buni men ko'taraman, — deb ho'kizga qarab yuguribdi. Shunda ho'kiz orqasiga qaytib turib, bo'riga qarab yugurib borib bir suzganda, bo'ri «dod» deb yetti dumalab tushibdi. Buni ko'rib sherigi yugurib kelgan ekan, ho'kiz uni ham qattiq suzib tashlabdi. Kalamushlar qo'rqqanlaridan yerni kavlab kirib ketishga urinibdi. Yer toshloq, qattiq ekan, ular kavlab kirolmabdilar, bir zumda allaqancha joyni o'yib yuboribdilar. Xo'roz bo'lsa daraxtga chiqib olib, hadeb «qu-qu-qu» deb qichqiraveribdi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 19-Avg-2011, 15:28 | Message # 30 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| davomi Arilar har ikkala bo'riga yopishib chaqaverishibdi-chaqaverishibdi, bir zumda do'mbira qilib shishirib tashlashibdi. Bo'rilar shunda ham qochmay, jonholatda kelib, ho'kizga yopishibdilar. Ho'kiz ularni suzaverib, a'zoyi badanini yara qilib tashlabdi. Eshak bo'lsa nariroqda bor ovozi bilan hangrab, nari borib-beri kelib turaveribdi. Bir vaqt bo'rilar olishib-olishib charchashibdi. Qarasa, ho'kiz bilan arilar o'ldirib qo'yadigan. Shunda dastlab haligi hovliqma bo'ri qochishga tushibdi, orqasidan bunisi ergashibdi. Bular shu qochganicha podshoning oldiga yetib borishibdi. Bu bo'rilarning hamma yog'i yorilgan, qonlari oqqan, ari chaqqan yuzlari shishib, ko'zlari ko'rinmaydigan bir ahvolda ekan. Podsho va sheriklari bularning ahvolini ko'rib, rangi o'chib, qoni qochib, iyaklari qaltirab, ko'zlari yaltirab qolibdi. Podsho: — Sizlarga nima bo'ldi? — deb so'rabdi. — Ey taqsir, bular barra kabob emas, boshga kelgan balo ekan! — deyishibdi. — Ha, nima bo'ldi? — desa, bo'rining biri: — Bular bizning jonimizga qasd qilib kelgan ekan. Bularning ichida munkar-nakiri, uning bir juft go'rkovi ham bor ekan. Munkarnakir gurzisi bilan bir urganda, agar sher bo'lsa ham, necha dumalab ketadi, — debdi. Bo'rining yana biri: — Ey mahmadona! Sen tek tur! O'zim gapiraman. Bularning ichida azroil ham bor ekan. Jonni olish uchun nayzasini suqsa, a'zoyi badaning achishib, shishib ketar ekan, — debdi. Endi bunisi: — He, sen bilmaysan! Bular go'rkovi bilan kelgan ekan. Hali biz o'lmay turib, har birimizga yettitadan go'r qazib qo'yishibdi, — debdi. Unisi aytibdi: — Sen ko'rmabsan! Bular so'fisi bilan kelgan ekan. Hali biz o'lmay turib, daraxtning tepasiga chiqib, hadeb odamlarni janozaga chaqiryapti. Unisi: — Lekin bularning ichida bir kattasi bor ekan. Unisi eshoni bo'lsa kerak. Bizga yaqinlashmadi, lekin nariroqda turib ish o'rgatib, bularga baqirib turdi. Agar unisi ham kelganda, biz mutlaqo o'lar edik, — debdi. Bo'rilar bularning aft-angorini ko'rib, gaplarini eshitib, qo'rqib vasvasaga tushibdilar. Podsho: — Endi nima qilamiz? — debdi. Haligilar: — Ey taqsir, agar baloga duchor bo'laylik, kunimiz bitibdi, o'laylik desangiz, turaveramiz. Bo'lmasa qochamiz. Bular bizning orqamizdan quvsa, hali zamon yetib keladi,— debdi. Buni eshitib bo'rilarning podshosi yana qo'rqibdi. — Bo'lmasa turinglar, jo'naymiz, — debdi. Shunda hamma bo'rilar, bu joyga kelmay, har yoqda tirqirab yurganlarini ham topib kelib, Susambil tog'ini tashlab qochib, yetti tog'ning narigi yog'iga o'tib ketishibdi. Susambilliklar endi tamom erkinlikka chiqib, og'zi oshga tegib, sal kunda semirib ketibdilar. Ular goho xo'jayinlarinikida ko'rgan kunlari esga tushsa, o'kinib, bu yerdagi rohatlarni ko'rib sevinib, Susambilning ovini ovlab, dovini dovlab, maza qilib yurishaveribdi. Shu bilan murod-maqsadlariga yetishibdi.
|
|
| |