Dunyoning ishlari
|
|
MASTER | Date: Seshanba, 24-Mar-2009, 22:39 | Message # 1 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7312
Status:
|
|
|
| |
|
DURDON | Date: Yakshanba, 12-May-2013, 02:34 | Message # 3 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Baland qavatli uylarning birida faqir bir oila yashardi. Er-xotin va 8 yoshli bolakay. Ota-ona kun böyi ishda, bolakay esa uyda yolg'iz o'tirardi. Bola har kuni soatlab oltinchi qavat derazasidan pastga - bolalar maydonchasida velosiped minib yurgan tengdoshlariga xavas bilan qarab o'tirardi. ўтирарди. U ham özining shunaqa velosipedi bölishini orzu qilardi. Lekin oilada bu orzuni amalga oshirish uchun na pul, na vaqt va hattoki bolaning orzusini eshitadigan kishi ham yöq edi. Bolakay oilasini velosiped sotib olish bilan qiynab qöyishini anglar, lekin uning bu orzusi juda kuchli edi. Bir kuni u onasining "Xudo mehribon, chin dildan nimaiki sörasang albatta beradi" degan sözlarini esladi. Qog'oz, ruchka olib, qog'ozlarni yuzlab, minglab bölaklarga böldi va har bir qog'oz parchasiga: "Ey Хudoyim, menga velosiped ber" deb yozib chiqdi. Bolakay o'zining chin qalbdan tilagan orzusi yozilgan qog'oz parchalarini oltinchi qavat derazasidan bir-bir tashqariga socha boshladi. U "Хudoga qog'ozlarimning biri bölmasa biri albatta yetib boradi va Xudoning menga rahmi kelib menga velosiped yuboradi" deb qalbdan ishonardi. Kunlar o'tib borar, bola har kuni qog'ozchalarni derazadan sochardi. Uning hayoli faqat shu ishda bölib qolgandi. Qog'ozlar tugasa yangisiga yozishni boshlardi, darslik daftarlargacha sarf qildi. Bolakay boshqa hamma narsani unutib, telbalarcha qog'ozlarni yirtar, yozar va derazadan uloqtirardi. Bazan qog'ozlarga ruchka siyohiga bolakayning qop-qora ko'zlaridan tomchilayotgan yoshlar qo'shilib ketardi. Kunlar o'taverardi, bolakay har kuni tongda "Bugun Xudoga qog'ozim yetib boradi" degan umid bilan yangi ruhda ishini boshlardi. Va nihoyat bir kuni eshik taqilladi. Ochsa, 45 yoshlardagi chiroyli kiyingan bir erkak kishi qölida bola chin dildan erishishni istagan, har kuni tushida körib chiqadigan velosiped bilan turardi. Kishining ko'zlarida allaqanday mungli jilmayish zohir edi. U yengil xo'rsinib velosipedni bolaga uzatdi. "Qog'ozing Xudoga yetib bordi, o'g'lim, bu senga, maza qilib min..." Bolakay nima deyishini bilmasdi. Kishi zina tomon yurib ketarkan ortiga o'girildi, uning yuziga bir tomchi yosh dumaladi. U bolakayga yuzlandi: "Endi Xudodan, bir martagina shu velosipedni olib kelgan amakiga ham farzand ber deb so'ragin, xöpmi..."
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 24-May-2013, 03:39 | Message # 4 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Шифохона... Ярим бехуш кампир, кўзлари ёшланиб чолига мўлтираб ётибди. Чолнинг эса халовати йўқ, бир туриб кампирини оёқларини уқалайди, бир келиб қўлларини. Умидлари сўнаётган чол, тақдир олдида кучсиз эканлигини хис этиб, кампир олдига бемажол чўкади. Кўзларига қараб, қўлларини ушлаганча сўзлайди: - Сочларинг хаммаси оппоқ эканлигини, қара, бугун кўрдим. Уларнинг хар бир толасида мени айбим хам, мени қувончим хам, ва бахтим хам нур сочиб турибди. Бу нурли онларгача етиб келдик, нималарни кўрдик, нималардан ўтдик, нурли оппоқ пайтгача бирга келдик. Юзларингдаги ажинни тобинг қочгунгача сезмаган эканман. Мен учун сен хамиша гўзал бўлгансан. Хозир ажинларинг касалликдек, сени олиб кетаётган дарддек кўринмоқда. Уларнинг хар бир қатида менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим хам сингиб кетганини сезаман. Кўзларинг ним ёшга тўлибди... Шу пайтгача йиғлатгандирман, шу пайтгача кўзингдан дув-дув ёш оққандир... қара, сезмаган эканман, ахамият бермабманми? Кўзларинг нурини олган ўзимдир, улардаги ёшларда менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим йилтираётгандир. . . Атрофдагилар бизга қараб, "Ёши хам етган, нима хам йўқотишарди?"- деб ахамият беришмайди. Аслида, иккимизда қанча умр бор, қанча кунлар, қанча бахор, қанча қишлар бор. Иккимизда хаммасидан кўп хотиралар, хаммасидан кўп айб, қувонч ва бахт бор. Хаммасидан кўп сабр ва матонатчи... Мухаббат ёшларники дейишади...ахмоқлар а? Сен билан менга ярашсинда, ахир хаммасидан кўп мухаббат хам сен билан мендаку. Сен билан барчасини йиғиб келдим, иккимиз кўтарган юкни сенсиз қанча хам кўтараркинман? Бир кунда иккимиз кетсак деб гапирмагандим, ўйламаган эканман.. Хозир сени сочларинг, юзингдаги ажинларинг, нурсиз кўзларингдаги ёшларга қараб, хаётимдаги энг азиз инсоним эканлигингни янада сезмоқдаман. Шунча чидам ва бардош...мен хам кетгунча етмадими? Шошиб кетяпсан, "Яхши яшабди"- деб одамлар хитоб қилиб кетишаётганида, тобутинг олдида мункиллаб, эгилиб, юм-юм йиғлаб боравераман..... Охирига келганида айбларим, қувончим ва бахтимни хам кўтара олмайман- тобутингни кўтаришга мажолим хам етмай, йўл-йўлакай қўлма- қўл кетаётган тобутинг олдига келиб, юзимни босиб, уни силаб- сийпалаб, йиғлаб- йиғлаб олавераман... Юзларимдан дув- дув айбларим,қувончларим ва бахтим хам тўкилиб бораверади. Мозорда чидолмасам керак. Чунки тирик кўзларим ўнгида ўз фарзандларимиз хамма айбларим, қувончим ва бахтим устига тупроқ тортишади...Шунисига чидолмайман... Бу хақиқий ...мухаббат сўзлари эди...
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 10-Iyun-2013, 04:25 | Message # 5 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| "КЕЛИН СУПУРГИ БЎЛАДИ..."
Ирода тонг қоронғусида ўрнидан турди. Ўғилчаси уйғониб қолмасдан уй ишларини бажариб олиши керак. Чунки бугун жуда ишлари кўп. Қайнонасининг ҳам маҳаллада ўтириши бор, унга бирон бир пишириқ тайёрлаши лозим.
Қайнсинглиси Моҳинурга иш буюрса, қайнонасидан балога қолади: "Ўз уйида ўйнаб-кулиб олсин, бировнинг эшигида қилади ҳали..." дея кесатади дарров.
Отаси оламдан ўтганда Азимжон олийгоҳнинг биринчи курсида ўқирди. Аввалига у ўқишни ташламоқчи бўлди. Кейин сиртқи бўлимга ўтиб, фабрикага ишга кирди. Кечалари талабаларнинг чизмаларини чизди, курс ишларини ёзди. Уйда мол-қўй боқиб, кўпайтирди. Бир амаллаб рўзғор тебратишга киришди. Топган-тутганига Аллоҳ барака бериб, ўзларини анча ўнглаб олишди.
Азимжон Ирода билан институтда танишишди. Бир кўришдаёқ уни ёқтириб қолди. Онаси уни уйлаш ҳақида гап очганда, кўнглидагини айтди.
- Ҳали хотинниям ўзим танлайман, дегин...
- Ахир, ойи...
- Бўпти, олиб бераман. Аммо билиб қўй, ўша ҳурлиқоинг менинг чизган чизиғимдан чиққан куни ўзини кўчада кўради.
Мастура опа калондимоғ, иззатталаб аёл. Раҳматли эри Маҳмуд ака ҳам унинг шу феълини ёқтирмасди. Эркак бўлиб бир оғиз гапирса, тамом эди. Бир пайтлар ичкуёв бўлиб киргани таъна тоши бўлиб юрагига ботарди. Шундай пайтларда уйдан бош олиб чиқиб кетмоқчи ҳам бўларди, лекин уч боласини ўйларди. Топганини хотини қўлига топшириб, муроса йўлини тутарди. Дардини ичига ютаверган эканми, ё умри қисқамиди, оламдан эрта кўз юмди. Лоақал, Азимжоннинг тўйини ҳам кўрмади...
Мастура опа барча юмушларини Иродага юклаб, уни ишлатмай қўйди. Юмшоқ табиатли Ирода ҳам бу уйнинг "тартиби"га кўникиб кетди. Ирода қайнонасини "гап"га кузатиб қўйиб, ўғилчасини овқатлантиришга ўтирди. Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади. Чиқса, дарвоза ортида укаси турибди.
- Опа, тезда уйга боринг, онам иситмалаб ётибди. Қарагани одам йўқ... - деди у салом-аликни ҳам унутиб, саросима аралаш.
Ирода қўрқиб кетди. Шошиб уйга кирди-ю, ухлаб ётган қайноғаси Аҳаджонни уйғотди. Унга вазиятни тушунтириб, уйга тез бориб келишини айтди. Кийимини ҳам алмаштирмай, ўғилчасини кўтариб уйларига чопди. Борса, онасининг иссиғи жуда баланд. Укасини "Тез ёрдам"га юборди. Ўзи қозон осиб, суюқ солди. Шифокорлар келиб муолажа қилишгач, Адолат опанинг иссиғи тушди. Бир оз ўзига келгач, хавотирланиб қизига:
- Энди тузукман, борақол, қизим. Уйингдагилар хавотир олади, - деди.
Шусиз ҳам безовта бўлиб ўтирган Ирода онасининг юзларидан ўпиб, хайрлашди-да, йўлга тушди. Халлослаб етиб кела солиб, уй эшигини очганини билади, эшитган дағ-дағаларидан капалаги учди:
- Орқага қайтинг! Остонадан ичкарига кирманг! Менга сиздақа ўзбошимча келиннинг кераги йўқ.
- Вой, ойижон, нималар деяпсиз. Ахир онам касал бўлиб... - келиннинг гапи оғзида қолди.
- Онангиз касал бўлса, укаларингиз бор! Отангиз ҳаёт, қолаверса, онангиз ҳали ёш, ўлар чоғи йўқ. Сиз бировнинг хасмисиз!
Шафқатсизларча айтилган бу гаплардан Ироданинг эти увишиб кетди. Кейин йиғлагудек бўлиб базўр деди:
- Ойи, кечиринг, ке-чи-ринг, билмабман...
Мен ўлганим йўқ эди-ку?!
- Шошиб қолдим, Аҳаджон уйда деб...
- Мендан сўроқсиз ҳеч қаёққа бормаслигингиз керак эди! Келин - супурги, қаерга қўйсанг ўша ерда туриши керак. Боринг, боринг, чиқиб кетинг, дедим сизга!
Ирода нима қиларини билмай қолди. Бироз каловланиб турди-ю, қайнонасининг важоҳатидан чўчиди. Бақир-чақирга қўлидаги ўғилчаси ҳам қўрқиб, йиғлаб юборди. Ирода болани бағрига босганича ташқарига чиқиб кетди. Шу пайт Моҳинур ишдан келиб қолди. Келинаясининг авзойини кўриб, қўрқиб кетди. Жиянини қўлига олиб уйга кирди.
- Ойи, нималар бўляпти ўзи? Ҳеч бўлмаса мана бу гўдакка раҳмингиз келмайдими?
- Э, сен қиз, менга ақл ўргатма! Ўзбошимчаликнинг жазоси - шу!
Шу орада Азимжон ҳам ишдан қайтди. Дарвоза ёнида йиғлаб турган хотинини кўриб, тажанглашди. Нима гаплигини суриштиргач, хотини учун онасидан узр сўради:
- Бир сафар неварангиз ҳурмати кечиринг, ойижон. Бошқа қайтарилмайди.
Азимжонга Моҳинур ҳам, Аҳаджон ҳам қўшилишди.
Мастура опа отдан тушса ҳам эгардан тушмайдиганлардан эди. Келини уйга қайтгани билан, анча вақтгача унга гапирмай, қовоқ солиб юрди. Ирода эса оиласини сақлаб қолиш учун қайнонасининг тор феълига базўр чидаб бўлса-да, "ойижон" лашни тилидан туширмади.
Орадан бир йил ўтди. Бу орада Моҳинур тагли-тугли хонадонга келин бўлди. Аммо тўйига ҳеч қанча вақт бўлмай, ўз уйига аразлаб келиб олди. Нима эмиш, қайнонаси "ўткир" эмиш.
Мастура опага қизининг қайтиб келиши анча ҳижолатга қўйди. Айниқса, келининг олдида яхши иш бўлмади.
Ўн кундан бери ҳам қуда томондан хабар бўлмагач, ниҳоят Мастура опа қизини ўзи олиб бориб қўйди.
Моҳинурнинг қайнонаси "ўткир" бўлгани билан инсофли экан. Уларни илиқ кутиб олди-ю, аммо Мастура опанинг юрагини бир гап нақ тешиб ўтди: "Келин супурги бўлади, қуда! Қаерга қўйсангиз ўша ерда туриши керак..." - деди қудаси ҳам.
Мастура опа лом-мим деёлмади. Бошини ҳам қилганича ортига қайтди. Шундан кейин Моҳинур ўз уйида тинчиб ўтириб қолди.
Ирода ҳам қулоғи тинчиб қолганидан хурсанд. Чунки қайнонаси яхши томонга ўзгарган эди. Гоҳида ҳатто Иродага: "Қизим, уйингизга бориб, онангиздан хабар олиб келинглар. Қудаларим ҳам неварасини соғинишгандир?" - деса, Ирода ичига сиғмагудай бўлиб: "Шу аёл менинг қайнонамми?" - дея хурсанд бўларди. Яратганга шукрлар айтар экан бу қаноатнинг ҳосиласи эканлигига яна бир бор амин бўлди.
Барно ШЕРАЛИ қизи.
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 21-Iyun-2013, 15:14 | Message # 6 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Shahar chetidagi mahallalarning birida shinamgina hovli bo'lib, unda kichkina bir oila yashardi: er-xotin va ularning ön yoshli og'illari. Yigit ö'z uyining yerto'lasida ustachilik bilan shug'ullanardi. U qöli gul hunarmand bölib, eshik va romlar yasashda unga yetadigani yöq edi. Kunlarning birida u har doimgidek öz ishini qilayotganida chiroq öchib qoldi. Usta bir qancha muddat kutdi, lekin chiroq yonmadi, aksiga olgandek shu kuni bitirishi kerak bölgan buyurtmasi bor edi. U afsuslangancha, biroz dam olish uchun uyga kirayotganida elektr yoqib-öchirgichga közi tushdi. Kimdir atay elektrni öchirib qöygandir deb öyladi. Darhaqiqat, dastakchalarni tepaga kötargan edi ustaxona chirog'i yondi. Usta biroz asabiylashdi, "Kim qildi bu bema'ni ishni?", - öylardi u. Yertölaga tushib endi boshlagan ham ediki, chiroq yana öchib qoldi. Ammo bu safar u elekrtni kim öchirganligini aniq kördi. Ustaning ög'li sekin chiroqni öchirib, narvonda pastga tushganida, ortida otasi unga jahl bilan qarab turardi. Usta endi ön yoshga tölgan ög'lining bu qilgan ishini kechira olmadi, jahl bilan butun ishni kechiktirgan ög'lining yuziga shapaloq tortdi. "Endi esi kiradi, bir marta öchirgan bölsa ham mayli edi". Bolakayning yuzi qizarib ketgan, labidan qon sizardi. Lekin, azbaroyi g'azab otiga mingan usta ög'lining köz yoshlariga e'tibor ham qilmay uyga kirib ketdi va xotiniga baqirdi: "Bu bolaning maktabda kimlar bilan aralashib yurganligini bilishimiz kerak. Shundayligicha qöyib qöysak boshimizga balo böladi!" Охiri eng oson yöli topdi. Ög'lining qölidan hech qöymaydigan kundaligini öqiydi va uning nima ishlar qilib yurganligini bilib oladi. Хоtinining qarshiliklariga qaramasdan ög'lining kundaligini ochib öqiy boshladi. Bolakay sönggi sahifaga shu sözlarni yozgandi: "Bugun yomon tush kördim. Tushimda ustaxonada ishlayotgan dadamni tok uribdi. Ey, Xudo, dadamni özing asra. Dadam dunyodagi eng mehribon odam. Men ham qölimdan kelganini qilaman....."
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 30-Iyun-2013, 12:48 | Message # 7 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Кечирасиз, телефон устаси қаерда ўтиради? Дўконга кириб келган ёшгина жувон барча сотувчилар эътиборини тортди. У шунчаки истарали эмас, балки жуда чиройли эди. Қизларни "ўраш”бўйича устаси фаранг бўлибкетган Фарҳод унинг олдида ҳозиру-нозир бўлди.- Келинг, келинойи. Нима бўлди телефонизга?-қизларни мафтун этадиган табассумини ишга солиб сўради.- Сиз телефон устасимисиз?- Йўқ. Лекин бирор маслаҳат берарман. Қани бир кўрайчи,-деб қўлини узатди.- Кечирасиз, менга устакерак..Фарҳоднинг қўли ҳавода қолди ва ноқулай вазиятдан чиқиш учун кўрсатгич бармоғи билан устахона томон ишора қилди.Бошқа сотувчилар унинг яна бир "ўлжа”ни қопқонга туширишдаги уринишлари чиппакка чиққанидан устидан кула бошлашди..Жувон устахонадан қайтаётганида Фарҳод яна унинг қаршисида пайдо бўлди.Иккинчи уринишда у бирамаллаб бу гўзалнинг телефон рақамини олиш ниятида эди. Лекин йигитнинг асл мақсади ўзини мазах қилганларни ҳаммасига ўзининг кимлигини кўрсатиб қўйиш эди. Унда содда тил билан айтганда спорт қизиқиши туғилиб ишқий кайфиятни бир четга суриб қўйганди. Аммо бу сафар ҳам бирор натижа чиқмади. Энди ёши каттароқ сотувчилар Фарҳодни очиқчасига ҳангома қила бошлашди.- Ҳап, сеними. Шошмай тур.Сендака олмахонларни кўпини кўрганман!- деб устахона томон югуриб кетди.Уста Тоҳир ҳар доимгидек жиддий нигоҳини сочиб ташланган телефон деталларига тикканча бирнималарни тузатиш билан оввора эди. Фарҳод бу одамдан бирор наф чиқмаслигини яхши билсада уриниб кўришга қарор қилди.- Тоҳир ака, ҳозирги қизни телефонига нима бўлган экан?- Блокировкага тушиб қолибди.- Очиб бердизми?- Йўқ.Ҳар доимгидек совуққина жавоб. Фарҳод уни яна гапгасола бошлаганди Тоҳир бир хўмрайиб берди. Аёл қолдириб кетган телефонни унинг қўлига бермади ҳам, минг сўрамасин. Йигит тарвузи қўлтиғидан тушиб яна жойига қайтди.Тоҳир эса жувоннинг сўзларини эсларди: "Телефон ичидагилар омонат”. Албатта омонат, буни айтишмаса ҳам яхши тушунади. Бирор мартаҳам мижозлар ҳаққига,телефон ичидаги деталлар ёки маълумотларига ҳиёнат қилмаган уста учун бу каби огоҳлантириш ишончсизлик аломатидек туюларди.Қайсидир нопок усталар касрига бошқаларга ҳам шубҳа билан қараш нотўғри эди унинг наздида.Кечки пайт ота-онаси уйқуга кетгач компютерини ёқиб жувон ташлаб кетган телефонни унга улади. Русуми жуда замонавий бўлса ҳам кодни бузиш қийин бўлмади.Телефонни ўчириб, бир четга олиб қўймоқчи бўлганида, кўнглида негадир ғашлик сезди. Жувоннинг сўзлари бўйича бу аппарат яқинда вафот этган эрига тегишлиэкан. Тоҳир унинг ичидаги файлларни бирров кўздан кечириш лозимлиги ҳақида ўйлади. Бошлагач эса "Эҳ!Афсус!” деб юборди. Мана унинг энг ёмон шубҳалари рўёбга чиқиб турибди.Фаҳш видеолар ва расмлар солинган папкалар. Телефон қайтариб берилганда оила аҳли марҳумнинг бу"қизиқиш”и ҳақида билишлари жуда хунук бўлиши ҳақида ўйлади. Файлларни очиб кўрмасдан ҳам ўчира бошлади.Кичкина суратчалари номларидан маълум эди улар нима ҳақида эканлиги. Ёмон расмларни ҳам тозалаб ташлади беш дақиқага қолмай.Доим бундай нарсалардан ўзини тия билган Тоҳирнинг қизиқувчанлик ҳисси бу сафарҳам унинг виждонини енга олмади. У касбининг бу нозик тарафидан нафратланарди.Аммо наилож, бу ҳунарни устаси бўлгунча икки йил вақти кетди. Бундай ноҳушликларга чидашга мажбур.Ҳирсни уйғотувчи файллар ўчирилгач, бошқа папкаларни ҳам тафтиш қилишга киришди.Оилавий суратлар. Булар раҳматликнинг ота-онаси бўлса керак. Сочларига оқоралаган фариштали онахон ва юзидан нур таралувчи отахон. Ўғли ишга кетаётганида улар қўлларини дуога очиб туришларини,ишдан қайтганида эса бағриларини очиб кутиболишларини тасаввур қилди беихтиёр. Аёлини эса устахонада кўрганэ ди. Унинг суратларини катталаштирмади. Бегона жувон суратларига разм солишни ўзига эп кўрмади, у аёл бева бўлса ҳам.Кейинги суратлар раҳматлик йигит ҳаётидаги энг бахтли онларни акс эттирарди.Мана бу ширингина болакай ўғилчаси ҳойнаҳой. Онаси билан, бувиси ва буваси бағрида роса суратга тушибди, турли қилиқлар қилиб. Бирнеча дақиқадан бери қовоғидан қор ёғаётганТоҳирнинг юзига табассум югурди. Ният қилиб қўйди ичида "Менга ҳам шундай ширин ўғилчалар берсин” деб.Бир суратда эса болакай бир эркакни қучиб оғзи қулоғига етгудек кулиб турибди. Мана ниҳоят телефон эгаси ҳамчиқди. Ўлган йигит жуда келишган, салобатли одам бўлган экан. Кўплаб қизларнинг орзу-ҳавасидагидек. Ҳақиқий шаҳзода. Бироқ умри қисқаэкан.Тоҳир оилавий папкадаги сўнгги суратга бироз тикилибқолди. Ёш оила. Уларнинг нигоҳларидаги бахтни фақатгина кўзи ожиз кўраолмасди. Марҳум ўз аёли ва ўғли билан тушган бу сурат устага жуда қаттиқ таъсир қилди. Бир қарашда оддий сурат. Аммо бир оиланинг ҳақиқий бахтини ифода этади.У ўйланиб қолди. Вафот этган йигитнинг хавас қилса арзигулик аёли, оиласи бўлатуриб нега фаҳш суратлар ва видеоларга қизиқиши бўлгани ҳақида...Бошқа суратларни кетма- кет ўтказар экан раҳматликнинг ҳаётига кириб бораётгандек ҳис қиларди ўзини. Мана у дўстлари даврасида.Чойхонада, қозон-ўчоқ олдида чиройли табассум билан капгир кўтариб турибди.Кейингилари ишхонасидан лавҳалар бўлса керак. Катта стол эгаси экан. Ёмон мансабда ишламаган кўринади.Кейинги папка эса яна бир борТоҳирнинг нафратини қўзғотди. Телефон эгаси ишхонасида калта кўйлак кийган бир қизни белидан қучиб турарди. Бирин-кетин уларнинг муносабатларини акс эттирувчи лавҳалар чиқа бошлади. Қиз унинг ўйнаши эканлиги сир эмасди суратлардан. Ҳаттоки қиздан бўса олаётгани ҳам муҳрланган экан.Тоҳирнинг кўз олдида устахонага келган жувон намоён бўлди. Унинг мунгли кўзлари, дард тўла нигоҳи.Севган инсонидан,фарзандининг отаси, жуфту-ҳалолидан айрилгани аёлни ғамгин кўринишида ифода этарди. Бу аёл ўз эри ҳақида билмаган тафсилотлари маълум бўлса қай ҳолатга тушишини тасаввур қилди.Ёрқин, ширин хотиралар устини нафрат пардаси қоплаши мумкин эди.Тоҳир телефонни барча кераксиз нарсалардан тозалашга аҳд қилди. Марҳум йигит ва ишхонадаги қизча муносабатларини акс эттирувчи барча суратлар ўчирилди. СМСлар орасида бирталай севги ёзишмалари бор экан. Мазмунидан ўша бегонақизга тегишли бўлганларини ҳаммасинини йўқ қилди.Уларнинг орасида йигитнинг аёлидан келганларига ҳам кўзи тушди. "Бегим, қачон келасиз? Сизни соғиндик”,"Адаси, чарчамаяпсизми?Сизни севаман”...Раҳматликнинг шаънига доғ тушириши мумкин бўлган барча суратлар, ёзишмалар ўчирилди. Мусиқалар орасида Қуръон суралари ёзилган экан. Тоҳир фаҳш файлларни муқаддас китоб оятлари янграган аудиолар билан қандай қилиб бир жойда сақланиши мумкинлигини тушунолмасди. Онги буни қабул қилмас эди. Гўёки катта жавонда Қуръон китоби ва ёнгинасида шарманда кинолар акс этган дисклар тахлангандек. Ўлган йигитнинг қандай гуноҳларга ботганлигини таҳмин қилар экан уни мағфират қилишини Аллоҳдан сўради.Телефон ичини тозалаб бўлгач ўзини катта ишни амалга оширгандек ҳис қилди ва кўнгли ҳотиржам топди.Бамисоли катта жавонни тартибга келтириб,ифлосликни ахлат қутисига ташлагандек бўлди. Уйқуга кетаётганида бахтли оиласурати кўз олдига келди ва ўша жувон хотиралари энди нуқсонсиз бўлишини тасаввур қилди...Одамлар орасида ўзининг яхши хулқи билан танилганТоҳирнинг жанозасига кўподам йиғилди. Тўсатдан келган ўлим. Шифокорлар ташҳиси шундай бўлди.Йиғилганлар уни уйқуда жони узилганини таъкидлашарди.Маййит ётган хонага кириб чиққанлар эса Тоҳирнинг юзидан нур ёғилаётгандек кўрингани ҳақида гапирардилар...Беш кундан кейин аёл яна ўша дўконга кириб келди. Сотувчи Фарҳод телефонни эгасига етказиш учун шошди.Тоҳирнинг кутилмаган ўлими унга қаттиқ таъсир қилган эди. Устанинг онасидан олган телефонни ичини кавлаганда бу эрли аёлнинг аппарати эканлигини англаган ва ҳушомад қилиш ниятидан қайтган эди.- Келинойи, мана омонатиз.Тоҳир ака тузатиб қўйган эканлар.- Уста ёш кетибдиларда., -деди аёл,- Сабаби нима экан?- Ҳеч ким билмайди... Уйқуда жон берибдилар.- Жойлари жаннатда бўлсин.Хизмат ҳақини уйдагиларига бериб қўйинг. Қиёматда бўйнимда қарз бўлиб қолмасин..Фарҳод пулларни олгач аёлни сўзсиз кузатиб қолди...Жувон эса ташқарига чиққач тўғри уйи томон юрмай яқиндаги ҳиёбонга кирди. Бўш ўриндиқ топиб, раҳматлик эрининг телефонини очди. Аёл кўзларидан сел каби қуйилаётган ёшлар аччиғини унча-мунча одам кўтаролмайди. Бу томчиларда армон, изтироб, алам ва қайғу мужассам эди. Оилавий расмларни кетма-кет кўрарэкан ўзини тиёлмасди. Ичидан тошқин дарё бўлиб яна ёшқалқиб чиқарди.Унга ҳаммадан ҳам таъсир қилгани – телефон дисплейидаги сурат эди. Бу расмни илгари кўрмаганэкан. Ўзи ҳаёл сурибтурганида эри билдирмай олган шекилли. Жуда табиий ва чиройли чиққан суратнинг бир чеккасида "Менинг бахтим” деган ёзув бор эди...Суратни ҳақиқатдан ҳам марҳум эри олган. Бироқ унга сеҳрли сўзларни битиб,дисплейга жойлаштирган одам эса ўз ўлимидан бир неча соат аввал бегона одамнинг шаънини поклаб берган Тоҳир уста эди..!!!
|
|
| |
SAKINA | Date: Dushanba, 01-Iyul-2013, 11:17 | Message # 8 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Уни «ДАДА» дейсанми, қизим? Нега ҳар доим қоқиламан? Нега доим омадим чопмайди? Нима учун ўзимни ўзим эплай олмайман?» Шу саволлар хаёлимда айланиб, кўзларимга ёш келди. «Турмушнинг зарбалари каммиди менга? Одамлар ҳам алдашга уринади. Бу ноҳақликларга чидаб бўладими?..»
Қадам товушларимни эшитиши билан дарвоза олдида кутиб ўтирган тўққиз ёшли қизим югуриб чиқди. Ҳатто шу мурғак қалбнинг кўзларига қарашга ҳам уялдим. «Нега менинг онам бу қадар ношуд?» демасмикан?
— Яхши ишладингизми? — у мени ишлаб келаяпти деб ўйлаб, атрофимда хурсанд ирғишлай бошлади. — Ойи, мактабимга кийимни ўзингиз олиб берасиз, а? Унгача ойлик оласизми?
— Ҳа, — дедим ёлғонимнинг умри қанчалигини чамалаб.
У хурсанд бўлганча акамнинг болалари ўйнаётган ҳовли этагига қараб югуриб кетди.
— Нима дейишди? — деди онам вақтли қайтганимга нима бўлганини сезгандек.
— Менимча, у ердагилар ёлғончи. Пул ишлашнинг яхши йўлини топиб олишган. Ўзи эълонга «даромадли иш», деб фалон сўмни ёзиб қўйишганидан қўрққандим. Ҳар кун борсангиз, ҳар кун бирорта қоғоз беради, тўлдиринг, деб. Кейин «бу «лист»имиз уч юз сўм, икки юз сўм», деб пул олади. Ўзингиз ўйланг, иш излаб юрган нечта одам боради у ерга. «Хабар олиб туринг, одам кўп излаганда тополмай қолмайлик», дея умид беришади. Кейин менга ўхшаб ишонганлар бораверади-бораверади. Ҳар борганда уч юз-беш юз сўм ташлаб келади, тўлдирган қоғози учун. Бир кунда йигирма-ўттизта одам келиб кетаяпти. Ҳеч қанақа иш йўқ у ерда, — гапларимни тез-тез айтдим-да, оғир тин олдим. — Энди бормайман.
Онам секингина уҳ тортди. Кейин эса мени овутган бўлди:
— Сиқилма, ишламасанг ҳам кунинг ўтиб турибди-ку!
Куним ўтаяпти. Қандай ўтаётгани эса иккаламизга ҳам маълум. Кечагина янгам онам билан айтишиб қолди.
— Етти йилдирки, боқаман. Бу эшитган раҳматимми? — дея бақирди у киши. Бу уйда ишламайдиган, пул топмайдиган одам фақат мен. Онам ҳам нафақа олади. Уни албатта менга ва қизимга сарфлайди. Рўзғорнинг каму-кўсти акамнинг бўйнида. Янгам эса тикувчи. Ўйда ўтириб пул топади. Сал жанжал чиқса, «биз ҳам фақат болаларимизни ўйлаб яшармиканмиз? Ё бировлардан ортмай ўлиб кетамизми?» деган гап оғзидан тушмайди. Шу гаплардан бездим. Ўзим униб-ўсган, катта бўлган уйда ортиқчаман. Ўзимни сиғиндидек ҳис қилганим учун уй юмушларининг ҳаммасини бўйнимга олганман. Барибир «чиққан қиз чиғириқдан нари» экан.
Иш излашга киришдим. Ҳеч қаерда ўқимаган бўлсам, қаердан ҳам ишлай? Икки ой аввал ҳам бир иш топгандим. Дафтар чиқарадиган цех.
— Ҳадемай «сезон» бошланади, тезроқ ишланглар, — деб шошириб ишлатган одамлар маошимни ҳалиям бермади. Бошқа иш ахтариб, мана, нима кўйга тушиб ўтирибман.
— Эртага анув «дафтаринг»га бориб қаттиқ туриб ол. Пул беролмасангиз, дафтар беринг ўрнига де. Мана, мактаб бошланаяпти. Сотсанг, пул. Қолганини жиянларинг, қизинг ишлатади, — онам ҳамон мени ўйлаб куюнарди. «Ҳаммага ташвишман» — яна ўзимдан хафа бўлдим.
— Хўп, жанжал қилиб бўлсаям, олиб келаман.
Эртасига эса онамнинг айтгани бўлди.
— Ҳали, дафтарлар сотилгани йўқ. Пул беролмаймиз. Майли, дафтар олиб кета қолинг.
Бир дунё дафтар билан мени кўчага чиқариб қўйишди. Тўхтатган киракашим инсофли экан. Дафтарларни ўзи машинага жойлади.
— Савдогармисиз? — деди у йўлга тушганимизда.
— Йўқ. Икки ой деганда олган иш ҳақим.
— Дафтар беришини билган бўлсангиз, эрингизни жўнатмабсиз-да, анча оғир экан.
— Эрим вафот этган, — кўнглим бўшаб кетди. Кўзларимни олиб қочдим.
— Узр, синглим, мен билмадим. Билмасдан сўравордим. Хафа бўлманг. Умрини фарзандларингизга қўшиб берган бўлсин.
Индамадим. Хотираларим жонланиб кетгани учун уйга қандай келганим, нима қилганимни эслай ҳам олмайман. Ўзимга келганимда ёстиққа юзимни босганча йиғлаб ётардим. Қизим ҳар доимгидек бошимда менга термулганча жим ўтирарди. Қизим, отасининг бир оғиз сўзини эслай олмайдиган, қанақалигини ҳам билмайдиган менинг етимгина, ширин қизим. Қайдан ҳам эсласин? Ўшанда энди икки ёшдан ошганди… Бизнинг овунчоғимиз, қувончимиз эди у. «Ширин аясининг асал қизи», дерди эрим бирданига иккаламизни ҳам эркалаб. «Менинг уйимда ҳамма болдек ширин. Шунинг учун тўймайман!» — бу у кишининг ҳар доимги гапи эди. Ростдан ҳам тўймади у. Тўёлмай бизни тарк этди. Кутилмаган автоҳалокат у киши айтгандек болдек ширин оиламизни аччиқ фироққа тўлдириб кетди. Ҳадемай етти йил бўлади, усиз яшаётганимга етти йил. «Сизларни ҳеч қачон ёлғиз, қаровсиз қолдирмайман», деганига ҳам етти йил… Дод солиб йиғлагим келди. Хаёлимда бақирсам, юрагимдаги йиғилган бор аламлар чиқиб кетадигандек эди. Яна юзимни ёстиққа босдим.
— Тур, аза ҳам узоғи билан бир йил тутилади. Сен эса ҳалиям йиғлаб қон қиласан. Анув таксичининг ҳам юрагини ёрибсан. Энди кетди, бечора, — деди доимгидек жаҳл қилгандек, аммо меҳр тўла овоз билан. — Қизингизни хафа қилмоқчи эмасдим. Билмасдан сўраб қўйдим, деб қайта-қайта узр сўради. Сенам худди эринг ҳозир ўлгандек югуриб кирдинг уйга.
— Шу пайтгача шу ердамиди? — ҳайрон бўлдим.
— Ҳа, дафтарларни уйга киргизди. Бир пиёла чой ичиб кетди.
|
|
| |
SAKINA | Date: Dushanba, 01-Iyul-2013, 11:17 | Message # 9 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Davomi...
Ўша куни тақдирим шу киракаш билан боғланади, деб сира ўйламагандим. Бир ҳафта ўтиб «одам» қўйганида, рости, жаҳлим чиққанди. Аммо онам негадир унинг ёнини олди.
— Сизларга юк бўлдим-да, шунинг учун мендан қутулсангиз бас, тўғрими? — хафа бўлдим онамдан ҳам.
— Унақа дема. Ҳали ёшсан. Эндигина йигирма саккиз ёшга кирдинг. Оила қуришинг керак. Бугун мен борман, бу уйга сиғиб ўтирибсан, эртага ўтиб кетсам… — онамнинг кўзлари ёшга тўлди. — У бефарзандликдан ажрашган экан. Ўн уч йил кутиб яшабди. Сабрли, иймон-эътиқодлига ўхшаяпти. Ёши ҳам жуда катта эмас, қирққа ҳам кирмаган ҳали. Ўттиз саккиз ёш экан.
— Мендан ўн ёш катта-ку! Шу катта дегани эмасми?
— Нега тушунмайсан? Битта фарзандинг бор. У қизингни ҳам олиб кетишингга рози. Кўпчилик эркак бунга рози бўлмайди. Ўша куни ўзим гаплашиб кўрдим, ёмонга ўхшамайди.
Хуллас, онам ўзининг насиҳатлари ва кўз ёшлари билан мени турмушга чиқишга кўндирди. Аммо қизимга нима дейишни билмасдим. Уни бирдан ўзим билан олиб кетиш ниятидаман. Онамдан қизимга ўзи тушунтиришини сўрадим. Аммо у киши рад этди. Ноилож, ўзим бўлсам, ўзим-да. Кечқурун ухлашимиз олдидан уни бағримга босиб гап бошладим:
— Гулруҳ, мен… мен… яна оила қуряпман. Энди биз бошқа жойда, ўша мен турмуш қурган инсоннинг уйида яшаймиз. У сенга ота ўрнида ота бўлади. Уни «дада» дейишинг керак. Айта оласанми?
— Аслида у менинг дадам эмас-а?
— Йўқ, сенинг даданг кичкиналигингда вафот этган.
— Уни «дада» десам, ўзимнинг дадам хафа бўлмайдими? Ўлганлар бизни кўриб туради-ку! — ўзимнинг гапларимни ўзимга қайтарди қизим.
— Йўқ. Хафа бўлмайди. Сен яхши қиз бўлсанг, айтганимни қилсанг, асло хафа бўлмайди.
— Унда айтаман. «Дада» дейман. Ойи, ўзи «дада» дейишни жуда яхши кўраман. Жаҳонгир билан Ойдин тоғамни «дада» деса, менам ичимда айтиб кўрардим, — қизимнинг бу гаплари кўзларимни ёшлади. Унинг тили «дада» деб чиққанди. Аммо мана етти йил шу сўзни айтишга зор бўлди. Энди бир бегонани… У қизимни ҳеч қачон ўз боласидек кўрмайди…
Шуларни ўйлаб йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолдим. Бир ҳафтадан сўнг эса биз иккинчи турмушимникида эдик. Рости ўзим ҳам, қизим ҳам дарров киришиб кета олмадик. Эримнинг уй-жойи, машинаси, ҳамма-ҳамма нарсаси бор эди. Аммо биз… ўзимизни эркин ҳис қила олмасдик. Эрталаб у киши киракашлик қилгани чиқиб кетади. Шундан сўнггина қизим иккимиз катта ҳовлида бахтиёр ва енгил ҳис қилардик. Бу ётсираш камлик қилгандек овсиним буткул совутди:
— Қизингиз тўққиз ёшга ўхшамайди. Анча бўйчан экан. Яна жуда ёқимтой. Кўз-қулоқ бўлинг. Ўгай барибир ўгай-да! Эрингиз ола қараб юрмасин!
Бу гапни эшитиб музлаб кетдим. Шу ондаёқ бу уйни тарк этгим келди. Лекин ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ… Эримнинг феъли бузуқмикан? Овсиним ҳарқалай уни аввалдан билади. Жинни бўлаёздим. Ўша куни эрим қизим учун уйга киядиган халат кўтариб келибди:
— Менинг чиройли қизимга шунақа ярашадики бу!
Унинг сўзлари ҳам юрагимга титроқ олиб кирди. Ҳадик билан яшай бошладим. Бир куни эса… Ярим кечаси қизимнинг овозидан уйғониб кетдим. У ингранар, йиғламоқчидек эди. Ўрнимдан сакраб турдим. Эрим ёнимда йўқлигини кўриб оёқ-қўлимдан жон чиқиб кетгандек бўлди. Аммо қаердан куч топдим, билмайман, ўқдек отилиб қизимнинг хонасига югурдим. Эшик олдида эса таққа тўхтадим.
— Қизим, Гулруҳ кўзингни оч, болам, — эрим унинг тепасида қўлида пиёла ушлаб турарди. — Уйғондингми? Иссиғинг чиқибди-ку, болам! Томоғинг оғридими? Ма, манови дорини ичиб юбор. Роса инградинг. Келиб қарасам, иссиғинг чиқибди.
Гулруҳ ўрнидан туриб ўтирган бўлса-да, кўзлари юмуқ эди. Шу ҳолда дорини ичди. Мен эса хотиржам ўрнимга қайтдим. Бу аҳволда уларга кўрина олмасдим. Чунки вужудимда турган титроқ ҳали кетмаганди. Шу пайт қизимнинг овози эшитилди:
— Дада, яна сув ичаман…
Бу қизимнинг илк бор «дада» дейиши эди. Ҳаяжонданми, улар ёнига қандай борганимни билмай қолдим.
— Болам, «дада» деган тилингдан айланай. Ўзимнинг қизим… — кўзларига ёш тўлган эрим қизимни бағрига босаркан, менга деди: — Онаси, қизимга сув олиб келинг.
Мен ҳам йиғлаб юбордим. Учаламиз ҳам унсиз кўз ёш тўкдик ўша кеча. Аммо бу кўз ёшлар бир ой ўтиб яна такрорланди. Менинг ҳомиладор эканлигим турмуш ўртоғимни йиғлатмасдан қўймади.
— Ўзингга шукр! «Биринчи бахтинг — ой бахтинг», дейишарди. Шунинг учун иккинчи бор оила қураётганимда ҳадиксирагандим. Аммо бахт яратиш ўзимизга ҳам боғлиқ. Биз энг бахтли оиламиз, тўғрими? — деди у киши менга.
Рост, биз энг бахтли оиламиз. Бу бахтни қўлдан чиқармаслик учун ҳамма нарсага тайёрман!
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 23-Iyul-2013, 15:15 | Message # 10 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| "OTA QARG'ISHI". Шаҳарда ўқиб, оқ-қоранинг фарқига бориб қолган қизи аввалига қаршилик қилди. Йиғлади. Лекин онасининг насиҳатлари кор қилдими ё отасининг қаҳридан қўрқдими, ҳарқалай, тақдирга тан берди. Тез орада фотиҳа ўтказилиб, тўй куни белгиланди. Тўйдан аввал Лоланинг хоҳиш- истаги билан дугоналари учун базм ўтказиладиган бўлди. Сабоқдошларига таклифнома улашиб бўлгач, Лола синфдош қизларининг уйига бир-бир кириб, базмга айтиб чиқди. Навбат Нодирага келганда негадир оёғи тортмади. Кўнглидан, айтмай қўя қолай, деган фикр ҳам ўтди. Аммо бир кунмас бир кун учрашиб қолишса, "Ҳаммани айтиб, мени ажратиб қўйибсан-да. Борсам, эрингни тортиб олмасдим-ку”, дея киноя қилишини ўйлаб, уларнинг уйи томон судралгандек бўлиб борди. — Нодирахон, Нодирахон! Ичкаридан "Ҳув, ҳозир”, деган овоз эшитилди. Бир зумдан кейин Нодиранинг онаси — Тожихон ая чиқиб келди. — Келинг, қизим, келинг. Вой, тўй бошлаяпсизларми? — Лоланинг эгнидаги янги либосга кўзи билан имо қилганча деди аёл. — Ҳа, — уялганидан бошини хам қилди Лола. — Шунга, тўйга айтиб келгандим. — Яхши-да, уйга киринг, қизим, ўртоғингиз ҳозир келиб қолади. — Раҳмат, тўйга боринглар. Лола ортига қайтаркан, болалигини эслади. Улар ҳеч қачон чиқишолмасди. Лола оғир, босиқ, кўнгилчан бўлса, Нодира унинг акси эди. У Лоланинг аълочилигини кўролмасди. Шу сабаб доим иккаласи уришиб юришарди. ... Базмга бироз кечикиб келган Нодира ўзининг кимлигини бир зумда оламга ёйди. Меҳмонлар «Бу шаллақи ким?», дегандай, Лолага қараб қўйишарди. Бир пайт кутилмаганда Нодира Лоланинг холасига юзланиб: — Куёвтўра нима иш қиларкан? — деб сўради. — Далада ишлайди, — деди холаси ҳеч гапдан бехабар. — Вой ўлмасам, Лола қаёқдаги деҳқонга тегяптими? Тузукроғи қуриб қолган эканми? Намунча шошилмаса, — беписандлик билан лабини чўччайтирди Нодира. — Ундай деманг, қизим. Тақдир — насиб. Ҳалимжон ёмон бола эмас. Эркак кишининг моли — ерда, ўқимаган бўлса ҳам мингта ўқигандан яхши. Худо хоҳласа бахтли-тахтли, ували- жували бўлиб кетишади. Нарироқда турган Лола холасининг гапларидан бироз таскин топган бўлса-да, бироқ Нодиранинг гапи юрагига тиғдай ботди. Хўрлиги келди. Бўғзига тиқилган аччиқ аламни ичига ютди-да, ноилож ўртоқлари томон юрди. — Яхши ўтирибсизларми? Олинглар, олишиб ўтиринглар. Нодира Лолага кўзи тушиши билан яна бир бор узиб олди: — Лола, шаҳарда уч йил ўқиб, биронта йигит топмаган экансан-да. Ўқиб-ўқиб, тегаётган эрингни қара! Бошинг туйнукдан чиқиб кетмаётганди-ку. Намунча шошилмасанг. Сени кимлар олмасди? Ўзи шундоқ ҳам ич-ичидан эзилаётган Лолага бу қаттиқ зарба бўлди. Йиғлаб юборди. Шу дам унинг миясини бир ўй пармаларди: "Ростдан ҳам менинг бошқалардан қаерим кам? Ўқимаган қизлар ҳам шаҳарга, тузуккина ишда ишлайдиган йигитларга тегишди. Мен ўқиб ҳам...” Уйга ўқдай отилиб кирган Лоланинг ортидан икки-уч дугонаси югуриб киришиб, уни юпата бошлашди: — Нодирани биласан-ку, битта сенимас, ҳаммамизни камситади. Унинг ўзи ким бўлибдики, гапи нима бўларди? Очиғи, у сенга ҳасад қиляпти. Унинг гапларига парво қилма. Лоланинг хаёлини ўғирлаган шайтон унга васваса қила бошлади: — Рост-да, ўшанга тегасанми? Қоч, қочиб кет. Ўз жонимга қасд қиламан, деб қўрқит. Шунда тўй ҳам тўхтайди. Ўзинг хоҳлаганингга турмушга ҳам чиқасан. Лола ўйланиб қолди. Нима қилиш керак? Нима қилса, тўй тўхтайди? Ота-онасига айтгани билан фойдасиз. Отаси бир сўзли одам, бўлади деган ишини бўлдирмай қўймайди. Ростдан ҳам қочиб кетсам-чи? Қаёққа ҳам борардим? Ҳа, топдим, сабоқдош ўртоқларимнинг биронтасиникига бораман. Ҳамма кетиб, тўйхона жимжит бўлиб қолди. Барча қариндошларнинг битта уйда ўтирганларидан фойдаланган Лола сумкасига зарур нарсаларини солди. Сўнг бир парча қоғозга тўйдан норози эканлигини ёзиб, сеплари турган сандиққа солиб қўйди. У онасига бир дугонаси билан никоҳ кўйлаги олиб келмоқчилигини айтиб, кўчага чиқди. Онаси бечора қизининг ниятидан бехабар, рухсат берди. Лола ишнинг бунчалар осон кўчишини ўйламаганди. Севинди. Тўғри қизлар ётоқхонасига йўл олди. Ўша кундан бошлаб бутун қишлоқ аҳли оёққа турди. Уни роса қидиришди. Тўй тўхтатилди. Бир ҳафта деганда уни топиб, отасининг олдига олиб келишди. Лола қўрқувдан дағ-дағ титрарди. Онаси тинмай кўз ёши тўкди. Отасининг ниҳоятда қаҳри келди. У юзини ерга қаратган, ор-номусини ер билан битта қилган қизини ҳозир ўлдиришга ҳам тайёр эди. Аллоҳ инсоф бердими, ҳартугул ота қизига қўл теккизмади. Қиблага қараб туриб: — Сени оқ қилдим. Менинг бундай фарзандим йўқ. Ўша ўзинг хоҳлаб текканингдан меҳр кўрмагин! — деди. Абдукарим ака костюмини елкасига ташлаб чиқиб кетганича, қайтиб келмади. Уларнинг ҳовлисига биронта совчи қадам изи қилмай қўйди. Лола ўқишини тугатиб, ишга жойлашди. У ерда у бир йигит билан танишди. Комил — Лола орзу қилгандай, ўқимишли, топармон-тутармон одам эди. У билан тақдирини боғлади. Аввалига яхши яшашди. Икки фарзанд кўришди. Кейин Комилни нима жин урди, наша чекадиган, бегона аёллар билан кўнгилхушлик қиладиган бўлиб қолди. Бундан сиқилган Лола дардга чалинди-ю, ётиб қолди. У бир оғиз ширин сўзга, парваришга муҳтож эди. Эри бўлса аёлларни бемалол уйгача етаклаб келишни одат қилди. Лола бир ёқда хасталикдан, бир ёқда эса эрининг бемаъни қилиқларидан озор чекаркан, ота-онасини зор қақшатганлиги учун шундай жазоланаётганидан титраб йиғларди. У назар-писанд қилмаган Ҳалимжон ҳозир фермер. Қатор-қатор уйлар солаётган, қўша-қўша тўйлар қилаётган, қишлоқ болаларига янги стадион қуриб бераётган Xам — ўша Xалимжон...
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 14-Avg-2013, 01:58 | Message # 11 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Кабих ота..!
Дугонаси хакида гапирар экан булган вокеани гамгин холда шундай деб бошлади... "Дугонам Анора урта оилада котта булди юзида донагина хуснини очиб турувчи анори бор еди. Биз бирга бахтиёр болалигимиз гаштини сурдик. Хамма вокеа дугонам Анорани ойиси Холида опани иш хонасида юрак хурижидан вафот етгандан сунг бошланди. Хаёт бешафкат екан ендигина 18 бахорри карши олган дугонамнинг бошида ишсиз арок ичиб чекишдан бошка нарсани билмайдигган отаси ва 2 та укалари бн ёлгиз колди дугонам бу ёшида онасиз колиши уни жуда укситарди хамиша кувнок кузларидан нур порлаган дугонам кайгу алам кузлари билан, бокганда ичими алам кемирарди бу хаёт екан ётиб еганга тог хам туриш бермас екан! Дугонам еса буни тушунди анча кийинчилик курди узи емас очликка бардош бера олмайдиган укаларини уйларди отаси гох уйга келар, гох маст булиб кучаларда колар. Дугонам махалла куйдан уятганидан куча куйда излаб уйга олиб келарди. Ишлаб болаларини бокиб буйига этган кизини узатиш еса хаёлига хам келмасди кариндош уруглари еса бошида отаси бор деган гапдан бошкасини етишмарди. Анорага давлат томонидан ойлик нафака тайинланди енди хеч булмаса тирикчилиги утиб турарди лекин, отаси буни хам куп курарди янги одатлар чикара бошлади узига ухшаган дустларини олиб келадиган булди арок тугаса Анорани олиб келишга мажбур киларди дугооонам шурлик махалла болари олдида кулгуга колиб шиша кутариб адасига арок олиб кирирди, кечалари йигидан кузлари ишган дугонаамми кузларини куриб чалгитиб кулдиришдан бошка иш кулимдан келмасди, кулганда хам кузи кулиб калби йиглаши ойдек равшан еди. Уша куни Анора билан бирга кунни утказдик кечги овкатти килдик укалари хамамиз бирга йеб укаларини урнига ёткизди ешик тепкисидан бир иргиб тушган дугонам адам келди диганидан сунг кетишимни айтдим Анора эса бирга коллиши айттди ман рухсат бермадим ва уйга чикдим ешик олдида на оёгини на бошини тополмидигон адасини куриб куркдим ва кетдииим ухлашга ётдим ярим кечаси эшик такиллаб кимларнидир бакир чакир овозини анлай англамай гафлатта колдим ерта тонг Анорани йигиси кушни одамлар овозидан уни уйига чикиб колганими хам еслай олмайман милится ходимлари шифокорлар махалла одамлари тушуниб булмас кандайдир жанжал Анорани адасини милится анорани еса шифокорлар олиб кетганида хам англамадим онам ортидан чикдим нима булганини билганимда еса додлаб фарёд чекганим бекор эди. Ман чикгандан сунг Анорани адаси рооса калтаклаган сунг еса уз пушти камаридан булган жигарини номусига текган. Нахот уз отаси нахот падару бузруквори гулдек кизини умрини хазон килди? Шифохонага куришга борганимда эса уз отаси номусини топтапди деган гапларни кутара олмай уз румолига бугиб жонига касд килибди куролмадим жондан азиз дугонаами куролмадим! Гамгин булса хам сунги бор кузларини куролмадим жонсиз танасини тупрокка топширдик. Тириклигида хабар олмаган хола амалари дод солиб йиглайди енди нима фойдаси бор мани фариштадек дугонамни тириклигида бир бурда нонга зор килган кариндош уруглари не куз ёш тукиб йиглайди дедим ёш еканман уй жойи борлиги хаёлимга келмаганди. утди бу машум кунлар утди йук енди йук мани бегубор кунлида заррача губори йук сирдошим йук кунлар утиб Анорани адасини суди булди онамга анча илтимосимдан сунг бирга бордик мархум булмаса хам давлат давогар булди суд узокка чузилмади Анорани адасини олиб чикишди кани енди имконим булганда богиб куйган булирдим суд савол берди сан кандай отасан кандай уз жигаринга кабихлик килдинг диди.? савол берган суд бу ишдан емас жиноятчининг отанинг падари бузрукворни жавобидан юзи кизарди ота жавоб берди НИМА ЕМИШ УЗ БОГИМДАГИ ОЛМАНИ МАЗАСИНИ ТАТИШНИ ИСТАДИМ... ЕМИШ залдаги онам йиглади барча лаънат айтди аслида жазосини улиб хам юволмайди конунга мувофик жазо олди. ЛЕКИН МАНИ ДУГОНАМ АНОРАНИ ЮЗИДАГИ ДОНАГИНА АНОРИ ОЛДИГА КОРА ДОК ТУШИРГАН АДАСИНИ УЛГУНИМЧА КЕЧИРМИМАН дейди кузида ёш билан"
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 16-Avg-2013, 03:34 | Message # 12 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Uyga qaytganimda ayolim kechki ovqatga dasturxon tuzayotgan ekan. Uni qo`lidan tutib yonimga o`tkazdim va jiddiy gapim borligini aytdim. U jim o`tirib meni tinglardi. Imkon qadar ko`zlariga qarab gapirishga urinardim, biroq ulardagi o`g`riq meni sozlashimni qiyinlashtirardi. Nafasimni jamlab keyingi kunlarda ichimda o`ylab yurganimni shart aytdim qo`ydim: “Sen bilan ajrashmoqchiman”.. Uni bu so`zlarim hayratga solmadi va u sokinlik bilan “Nega?” deb sababini so`radi. Javobdan o`zimni olib qochdim, unga bu harakatim yoqmadi. Nima deb aytishim kerak edi? Hotinimni sevmay qo`ganimga ancha bo`lgan, hozir ko`nglim butkul Dilraboga tegishli. Ertasi kuni ishdan qaytganimda hotinim nimalarnidir yozib o`tirgan edi. Indamay kirib yotdim, Dilrabo bilan o`tgan kunim ta`surotlarini o`ylab shirin uyquga ketibman. Ertalab ayolim qo`limga bir parcha qog`oz tutkazdi. Unda bir shart yozilgan edi. U men bilan ajrashishga qarshilik qilmasligini va buning evaziga mendan biroy muddat so`ragan edi. Shu bir oyni baxtli oiladek o`tkazishimizni iltimos qildi. Sababini oddiygina tushuntirdi. Yaqinda o`g`ilchamiz maktabga borishi kerak edi va yomon ta`surotlar bilan o`qishni boshlamasligini hohlardi. Men rozi bo`ldim. Uning yana bir kichkinagina sharti bor edi. Turmushimizning ilk oyidek uni har tongda uy ichidan qo`llarimda ko`tarib eshik oldigacha olib chiqishimni so`radi. Ayolim ajrashish oldidan aqldan ozibdi degan hayol keldiyu indamadim, shu bilan qutulsam mayli. Ayolimga nisbatan hohish istagim ham yo`q edi, meni yana o`ziga isitib oladi desam. Begonani ko`targandek ko`tarib yurarman bir oy. Birinchi kun g`alati o`tdi. O`g`lim bizni ko`rib qiyqirib yubordi: “Ada nega oyimni ko`tarib oldiz?”. Hotinim ajrashish haqida zinhor gapirmasligimni iltimos qilganligi uchun men jilmayib qo`ya qoldim va kocha eshigigacha ko`tarib bordim. U ishga ketdi… Har tong shunday o`ta boshladi. Har safar ayolimni qo`limga olarkanman qandaydir iliqlik paydo bo`layotgandek tuyulardi. Men o`zimni ishontirardim boshqasini sevaman deb. Dilraboni oldiga oshiqardim. Bir oy bo`lishiga ikki kun qolganda hotinim qandaydir yengillik bilan qo`llarimga o`zini topshirdi. Qo`llari bilan bo`ynimdan quchib boshini elkamga qo`ydi. Orqadan bizni kuzatayotgan o`g`limizni chaqirib yuzidan o`pdi. Biz haqiqatda baxtli oiladek edik. Men har kungidan ham mahkam ko`tarib olgandim ayolimni. Huddi nikoh kunimizdek… Ishxonamga uchib kirdim. Hoziroq borib hammasini hal qilaman. Qarshimdan chiqqan Dilraboga borini aytdim: “Men seni sevmayman. Hotinim bilan ajrashmayman”. Unin javobi yuzimga tushgan tarsaki edi. Yig`lab honasiga qulflanib oldi. Men esa yugurib ko`chaga chiqdim va toza havodan to`yib nafas ola boshladim. Go`yoki sevib qolgan o`spirindek. Yo`l-yo`lakay bitta tort va katta guldasta oldim. Ayolim sevadigan gullardan. Ayolimdam minnatdor edim meni yana oilasiga qaytara olganiga. Urish-janjalsiz chiroyli yechim topganiga. Men uni butun umr qo`limda ko`tarib yurishimga arziydi. Yotoqxonamizga qayta tug`ilgan sevgi qanotlarida uchib kirdim. Ayolim meni kutmabdi… Ishdan qaytgunimcha joni uzilgan ekan. Men ko`zi ko`r shuncha oydan beri oilamdan uzoqlashib ayolim rak kasaliga duchor bo`lganini sezmabman ham. U ham befarq eriga dardini aytgisi kelmagan. Uning so`nggi iltimosining maqsadi esa: farzandimiz ko`z oldida men o`z ayolini va oilasini tashlab ketgan odam sifatida emas, balki sevuvchi er va ota sifatida qolishimni istagan ekan, hattoki ketayotganida ham yaqinlari uchun harakat qilibdi… Hayotda pul yig`ish, mashina va uy olish g`amida yuramiz, biroq bu tashvishlar deb yaqinlarimiz bilan munosabatlarni unutmasligimiz kerak. Hech kim abadiy emas, kim oldin, kim keyin ketadi. Armonda qolmaylik azizlar…
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 27-Avg-2013, 07:31 | Message # 13 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ношукур аёл
Кечаси билан ухлолмай, кунгли бехузур булиб чикди. «Балки доктор адашгандир», деб уйлади. урнидан туриб, стол устидаги, кечадан бери неча марта укиб чиккан когозга яна бир бор куз югуртирди. «Йук, адашмаган. узимни узим овутиб нима киламан? Э, худо, энди нима киламан? Яна буйимда булиб копти-ку. Иккитасини катта килгунча не-не азобларни бошдан кечиргандим-а. Энди учинчиси хам тугиладими? Энди одамга ухшаб яшайман деганимда-я?..» Хали хам ухлаб ётган эрига каради. «Эшитса, хурсанд булади, холос». Ошхонага бориб, нонушта тайёрлашга киришди. уша ердан туриб эрини чакирди. Эри утирган урнида уйкусирар, истамайгина нонушта килаётганди. Бир пайт паришон утирган хотинига кузи тушдию суради: – Тинчликми? – Ха, тинчлик. Булаколмайсизми, ишга кеч коласиз-ку бунакада. – Туришингдан тинчликка ухшамаяпти-да. – Хмм... – бироз уйланиб колди у. Аммо барибир айтмаса булмайди. – Шу-у... яна хомиладорман. – Ростданми? – севинганидан кузлари катта-катта очилиб кетди эрининг. – Жуда яхши-да, чакалок уйнатишни хам согиниб колувдим узи. – Сиз уйнатишни гапирасиз-а, мен уни кандай катта килиш хакида бош котиряпман! Иккитасини катта килгунча буларим булди, кечалари билан ухламай чикканларим-чи. Эндигина узимга келдим деганда, яна кийналишни хохламайман. Олдириб ташлайман! – Нима?! Икки жахондаям рухсат бермайман бунга. Шу гудакни худо берибдими, унинг жонини хам факат худо олади. Бакирма, иккитасини кандай катта килган булсак, учинчисиниям шундай катта килаверамиз. – Хо-о, сизга гапиришга осон, кечлари билан ухламай, бешик тебратиб чикмагансиз-да. – Калланг жойидами? Мен бешик тебратсам, оилани ким тебратади? Булди, мен рухсат бермайман бундай килишингга, тамом-вассалом. Эри жахл билан тезгина урнидан турди-да, ичкарига кириб кийиниб чикди. Эшик олдига борганида у анча узини босиб олган эди. – Уйда бирор нарса йук булса, айт, кайтишимда олиб келаман. – Абортга пул ташлаб кетинг... – Бас кил дедим-ку! Кечкурун гаплашимиз. Эри чикиб кетди. У утирди-утирди-да, узича хурлиги келиб кетди. «Рухсат бермасмишлар, рухсат сураб утираманми?» Шу тоб эсига онаси совга килган билакузуклар тушди. «Эрим олиб бермаган уларни, сотсам хам гинг деёлмайди». У хаёлига келган фикрдан суюниб кетди. У узи карор килган ишни шу бугунок хал килмокчи, кечкурунга гап колдирмокчи эмасди. Чикиб кетаётиб, болаларининг хонасидан хабар олди. Угилчалари ширингина булиб ухлаб ётишарди. «Улар уйгонгунча кайтиб келаман», дея хаёлидан утказди. Биринчи килган иши билакузукларни заргарга пуллаш булди. Кейин эса оёгини кулига олиб, шифохонага югурди. Яхшиям кеча доктор билан гаплашиб кетган экан, дарров кабул килишди. Операцияга тайёргарлик ккраётган хамшираларни кузатиб, уйланиб колди. «Ё олдирмасаммикан?.. Э-э, йук, барибир олдираман». Унинг эсига азобли тунлари тушиб кетган эди. Бироздан кейин эса наркоз таъсирида кузлари юмилиб колди... Канча вакт утганини билмайди. Кузини очганида узини жуда дармонсиз хис килди. – Булдими? – зурга сурай олди хамширадан. – Ха, опажон, булди. Узингизга келсангиз, кетаверишингиз мумкин. – Мен хозир кетмокчиман. – Йу-э, яна бироз ётинг. – Уйга бормасам булмайди. Илтимос, синглим, ташкаридан такси тухтатиб берсангиз. Болалари уйгониб, оч утиришгандир, тезрок бориши керак. У узини ёмон хис килар, боши айланиб кетаётганди. Хамширанинг ёрдами билан бир амаллаб, кучага чикди-да, таксига утирди. – Нима булди, опажон, мазангиз йуіми? – суради дилкашгина куринган хайдовчи. – Йук, хозир анча яхшиман... У килган ишидан мамнун эди, кулимсираб куйди. Махалла бошига етишганида аллаканча машина тикилиб турган экан. – Менимча, у ёгига юролмайман, – деди хайдовчи. – Ишкилиб уйингиз узок эмасми? – Деярли келиб колдик, майли, колганига яёв кетавераман. – Пул узатаётиб эса суради: – Нима булибди узи? – Билмасам, – елка кисди хайдовчи, – каердадир ёнгин булганга ухшайди. Ёнгин сузини эшитиб юраги гашланди. Ишкилиб, болалари тинч утирганмикан? Юришга холи колмади, канча илдамлашга харакат килмасин, огирлашиб бораверарди. Машиналар орасидан утиб, кучасига бурилдию узокдан уйларидан чикаётган кора тутунни куриб, чинкириб юборди. Ут учирувчилар оловни учириб булишган, уйи олдида тез ёрдам машинаси турарди. Уйи томонга кандай югуриб борганини узи хам билмай колди. Томошаталаблар орасини ёриб утганида шифокорлар устига оппок чойшаб ёпилган иккита жажжи жасадни машина куйишаётган эди. – Эсизгина, увол кетибди-я болалар, – деди кимдир. У ортик узини тутиб тура олмай, хушидан кетди..
|
|
| |
SAKINA | Date: Payshanba, 29-Avg-2013, 14:16 | Message # 14 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Biz baribir birga bo'lamiz!!! (Sevgi Hikoyasi)
Bu ikki insonning taqdirida juda ko'p o'xshashliklar sodir bo'ldi. Taqdiridagi o'xshashliklar natijasida uchrashdilar,tanishdilar... Sevishdilar va nihoyat turmush qurdilar.Buni qarangki,ularning oilasi ham bir- biriga o'xshash edi.Qizning otasi- shifokor,onasi-o'qituvchi,Yigitning esa onasi-shifokor,otasi-o'qituvchi edi. Ular bu narsalarga ko'p e'tibor ham berishmagan. Shunchaki bir tasodif deb qabul qilardilar bularni.Ular bir- birlarini qattiq sevardilar va umrining oxirigacha bir-biriga suyanchig' bo'lishga qasam ichgandilar...
* * * Oila a'zolaringizdan birortasida bu kasallik bilan og'riganlar bormi? -Ha lekin u juda uzoq qarindosh bizga.Doktor tekshiruvlarim rostdan shuni ko'rsatyaptimi?Balki adashayotgandirsiz? -Agar bizga ishonmasangiz,boshqa kasalxonada tekshiruvdan o'tishingiz mumkin. -Ho'p,rahmat,sizga doktor...
* * * Oradan bir yil o'tgach oila endi 3ta insondan tashkil topdi.O'G'IL...Ismini ota-ona shirin orzu-umidlar bilan Umidjon qo'ydilar...Ko'zlarida umid uchqunlari porlab turadigan jajjigina chaqaloq.Ular endi ota-ona nomini olgandilar.Oila juda baxtiyor edi... -O'simta miyyangizda rivojlanyapti.Zarnigor opa zudlik bilan davolanishingiz kerak. -Yo'q Yaratgan Egam qancha umr bergan bo'lsa shuncha yashayman.Mana yashayapmanku,bir yil yashadim axir bu oz vaqtmi?Uning mo'jizalari kutilmaganda keladi. -Ammo siz mo'jizani kutganingiz bilan... -Yo'q,Raxmat sizlarga kattakon,endi men boray...
* * * Bu ahvolda ortiqcha yuk bo'lishni istamaydi eriga.Ajrashishni o'yladi.Bu esa oson ish emas edi albatta.Ayniqsa buni aytish qanchalik azob unga.Va nihoyat kechki ovqat mahali keldi.Chaqaloq shirin uyquda.Zarnigor Murodjon (turmush o'rtog'i)ni kutmoqda.Eshik qo'ng'irog'i chalindi...Murodjon hech nimadan bexabar o'g'lining diydoriga,rafiqasining muloyim qarashlariyu,shirin suhbatlariga intiq bo'lib keldi: -Nima ovqat qildingiz? -Palov. Javobini qisqagina qildi Zarnigor.U ajralishni xayoliga,tasavvuriga sig'dirolmayotgan edi. -Bilasizmi,Murod aka, m...m...men ajralishsak degandim. -Nega? Ovqatni qayeriga yeyotganini ham bilmasdi Murodjon.Ovqat yeyaptimi o'zi yo zaharmi farqlolmadi hatto.Lekin shunday bo'lsa ham Zarnigorga hech nimani bildirmadi.Har doimgi holatida oddiygina qilib so'radi.Zarnigor esa turgan gapki buni kutmagan edi. -...Bilasizmi... -Mayli men roziman.Agar o'sha inson mendan yaxshiroq bo'lsa,mayli men roziman.Sizni yaxshi bilaman odam tanlashda adshmaysiz.Ha ,men buni bilaman...
* * * Ha,u xotinini boshqasini sevib qoldi deb o'ylayapti.Zarnigor ham erining xulosasini darhol tushundi va jimlik,sukutni o'ziga to'g'ri deb bildi. Murodjon ich-etini yeb tugatganini hech kimga sezdirmadi ham xatto. Hammasini ichiga yutdi. Ich-ichida zil ketdi.Tun yarimlab, hamma uyquga ketganida Umidjonini bag'riga bosib,uni shiringina yuzlaridan,qo'llaridan o'pdi.Unga to'yib-to'yib qaradi.Chunki biladi Zarnigor Umidjonini ham o'zi bilan olib ketadi,Murodjn esa Zarnigor bilan g'ijillashishni umuman xohlamaydi,chunki uni qattiq sevadi. Tong otdi.Murodjon uxlab qolgan edi.Zarnigor uni uyg'otmadi,aksincha o'g'lini olib sekingina bu hovlidan chiqib ketdi.Ikki tomonning ham ota-onasi hech narsaga tushunishmadi.Sud kuni belgilandi va o'sha kun yetib keldi.Ikkisi ham ming azobda,yo'lovchi taksilarda sud tomon yo'l oldilar.To 'satdan o'rtada yuk mashinasi paydo bo'ldi.Ikki tomondan kelayotgan ikki mashina... Kasalxona... -Tirikmi? -Qizim... -O'g'lim... -Yashaydimi doktor gapirsangizchi... -Umid bormi? * * * Afsus...Ming afsus...Shu payt chaqaloq chirillab yig'lay boshladi.To 'xtamadi.Buvisining qo'lida bir zumda yig'lab ko'karib ketdi.U ham jon berdi.Yo 'q...Ishonish qiyin.Bitta oila,Baxtiyor yashayotgan oila,bir kunda bir- birlarisiz yashay olmasliklarini hammaga isbotlab bu dunyoni tark etdilar.Ular endi yana birga!!! Ularni Xudo ham ajratishni xohlamadi.Ular ajralishmadi...Ajralisholmadi...Endi o'sha abdiy dunyoda bir umrga ajralmay,hayotlarini faqatgina baxtdan iborat qilib yashaydilar!!!
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 22-Noya-2013, 02:23 | Message # 15 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Назокатнинг кўзларига уйқу илинган экан. Эшикнинг зардали тақиллашидан чўчиб уйғонди. Соат тунги икки бўлибди. Эри бўлса керак... Ҳа, адашмабди. Эшик ортида деворга суянганча Шерзод акаси турарди. Кайфи ҳам бор. - Ассалому алейкум, келдингизми Шерзод ака? Эрининг елкасидан тутиб ичкарига киришига кўмаклашмоқчи бўлди Назокат. - Керакмас! Қўлингни торт мендан!- дея хотинини силтаб ташлади Шерзод. Оғир-оғир қадам босиб ётоқхонага кириб кетди. Назокат эшикни ёпиб эрининг ортидан кирди. Оёғидаги туфлини ечмокчи бўлиб туфлисига қўл узатди. Шерзод ўрнидан туриб ўтирди. - Нега ҳали ҳам ухламадинг?! - Сизни кутдим, дадаси... - Дадаси дема! Дадаси дема асло!- бирдан бақириб юборди Шерзод,- қаторлаштириб бола туғиб берибмидинг дадаси дейсан? Дадаси дема мени! Назокатнинг юрагига оғриқ кирди. - Сизга нима бўляпти, Шерзод ака? Олти ойдан бери тинимсиз ичаяпсиз. Бунақада касаллик орттириб оласизку! - Сен менга ақл ўргатма, тушундингми? Ҳаққинг йўқ бунга! Олдин эплаб бола туғиб бергин-да – кейин мени ишларимга аралашгин... Назокат сўзсиз гилам устига ўтириб қолди. Ҳали умрида эридан бундай гапларни эшитмаган эди. - Шерзод ака, мен атайлаб қиляпманми? Илтимос, сабр қилайлик! Биргина биз эмаску фарзанд кўра олмаётган. Аллоҳ сабрли бандаларини севади. Илтимос сабр... Шерзод беҳосдан Назокатнинг юзига тарсаки тортиб юборди. - Сабр?! Саккиз йил ниманинг эвазига соқов бўлиб яшадим? Яна қанақа сабр бўлиши мумкин бундан ортиқ? Яна қанча умримни тиноққа зор булиб ўтказаман?! Назокат ортик гапира олмади. У қийналарди. Йўқ, калтак еганидан эмас, асло! Турмуш қурган йиллари жудаям бахтли эди ёш оила. Бир- бирларини жондан ортиқ севишар эди... ...Иккиси хам бир институтда ўқишар эди, бир гуруҳда. Ўқишнинг сўнгги босқичи. Иккиси ҳам ўқиш тугагач йироқлашиб кетишларидан хавотирда эдилар. Чунки Назокат чекка вилоят – Бухородан, Шерзод эса пойтахтда яшар эди. - Бахтимни қўлдан чиқарадиган аҳмоқ эмасман, бугун ойимлар билан гаплашаман. Совчиликка борадилар Бухорога. Биз албатта бирга буламиз,- дея Назокатни кўнглини хотиржам қилишга уринди институт боғида ўтирганларида. Шерзод ваъдасини устидан чиқди, Бухорога қайта-қайта совчи жўнатиб охир оқибат Назокатнинг отасини розилигини олдилар. Иккиси ҳам оилада тўнғич фарзанд. Назокат икки ука ва бир сингилнинг опаси, Шерзод бир сингил ва бир уканинг акаси эдилар. Тўй кечаси... Ҳамма хурсанд. Лекин бу қувонч келин ва куёвнинг хурсандчилиги олдида тариқдай эди гуё... - Кўрдингизми, Маликам? Уйланаман десам Бухоро подшоҳи қизини беради менга,- дея муғомбирона гап отди келинчакка тахти- равонда ўтиришар экан. Чимилдиқда ўтиришганда эса "Ҳеч қачон армон билан яшашингизга йўл қўймайман" дея бир-бирига сўз беришди... …Шуларни эслар экан Назокат ваъдасини устидан чиқа олмаётганидан азобланар эди. Мастлик устун келиб Шерзод ухлаб қолди. Назокатни эса кўзига уйқу келмас эди... Шу пайт гилам устида ётган Шерзоднинг телефонига смс хабар келди. Олиб қаради, бегона рақам. Беихтиёр смсни очиб юборди... "Шерзод ака, ажойиб тун учун раҳмат. Эртага ҳам келинг..." Назокатнинг танаси музлаб кетди... - Наҳотки... Наҳотки... Йўқк...-дея шивирларди лаблари. Смсни ўчириб юборди ва ҳеч нарса бўлмагандек эрининг ёнига қўйди телефонни. Эрта тонгдан эрининг нонуштасини тайёрлаб ўзи шифохона сари йўл олди. - Синглим, назаримда сизда ўзгариш бор. Қайта текширувдан ўтишингиз керак,- деди эллик ёшлардаги доктор аёл. Назокатнинг юраги орзиқиб кетди, "Марҳаматингни аяма Яратган эгам..." дея дуо қиларди ичида. Бир соатларда қайта текширувдан ўтиб, доктор хонасига кирди. - Хўш, синглим, айтингчи суюнчига нима берасиз менга,- дея доктор мулойим жилмайиб қаради Назокатга. Назокатнинг юрак уриши тезлашиб кетди. Доктор ҳам узоқ чўзиб Назокатни қийнагиси келмади: - Ичингизда "одамча" ривожланишни бошлабди,- деди ўша мулойим табассуми билан. Назокат қотиб қолганди. Ўзини докторнинг оёқларига ташлади. - Раҳмат опажон! Раҳмат... Ўзинга шукр Аллоҳим, ўзинга шукр...- дея дод солиб йиғларди докторнинг оёқларидан қучиб... Уйига қушдек учиб келди. Эри аллақачон ишга кетган эди. Юракда тўла қувонч билан уйни йиғиштиришга тушди. - Энди ҳаммаси яхши бўлади. Шерзод акам энди бегона аёлларга яқинлашмайди. Ишдан келишларига сюрприз қиламан,- дея кечгача уйни чиннидек қилиб тозалади. Кеч киргандан кейин ошни ҳаракатини бошлади. - Бугун энг бахтли кунимиз бўлади,- ўйларди ҳаёлан. Саккиз йил-а?! Саккиз йил кутдим ахир бу кунни. Марҳаматинга тасанно Худойим... Энди интиқлик билан эрининг келишини сония санаб кута бошлади. - Қанча бўлса кутаман, Шерзод ака. Биламан ишдасиз. Мижжа қоқмай кутаман... Шу пайт эшик қўнғироғи чалинди. Учиб бориб қолди гўёки эшик қаршисига. Кўзлари порлаб эшикни очди... Эшик олдида эса нотаниш аёл турарди. Назокатнинг қўллари бўшашди. “Шерзод акам келди” деб ўйлаган эди. Шу онда эшик олдидаги аёл беҳос Назокатнинг сочига чанг солди. Дабдурустдан бўлаётган ишлардан ўзига келиб улгурмай Назокат полга йиқилди. Нотаниш аёл эса унинг устига чиқиб олиб тўғри келган жойига аямай ура кетди. - Шерзод акамни тинч қўй, лаънати туғмас. Эшитяпсанми, тинч қўй! Аммо... Назокат бу гапларни илғайдиган аҳволда эмас эди. Қорнига теккан тепкидан кучли оғриқ турди. Гапиришга-да мадори етмас эди. Қўшнилар шовқин суронни эшитиб югуриб чиқишди. Нотаниш аёлни бир амаллаб ажратиб кўчага чиқариб юборишди. Аёл эса ҳалиям бор овозда қарганарди: - Шерзод акамни тинч қўй, лаънати туғмас... Назокатни тез ёрдам келиб олиб кетди... Наркоз таъсиридан эртасига кўзини очди. Очдию, тепасида Шерзод акасини кўрди. Ҳаёллари теранлаша бошлади ва бирдан: - Дадаси, сизга хушхабарим бор,- деди паст овозда. Гапирган сари баданида кучли оғриқ авж ола бошлади. Лекин хушхабарни эрига айтиш учун тишини тишига босиб кучини туплади ва: - Дадаси, сиз энди дада буласиз... - Кечир Назокат, кечир мени...- дея Шерзод кўз ёшларини тўхтатолмай хотинини бағрига босиб йиғлаб юборди, - кечир, фарзандларимизни сақлаб қола олишмади. Ёлвораман кечир мен нотавон эрингни, кечиир... Назокат карахт бўлиб қолган эди... Ҳа, айнан фарзандлар эди дунё юзини кўришга улгурмаган норасидалар... Орадан ўн кун утиб Шерзод хотинини уйига олиб келди. - Биз ҳали фарзандли бўламиз маликам. Кўп фарзандларимиз бўлади. Илтимос, ўзингни қўлга ол Назо,- деди Шерзод хотинини стулга ўтказиб,- мен ярим соатда келаман жоним. Уйда егулик қолмабди. Бозорчага бориб келаман. Сен уйда ўтира тур,- деб ташқарига чиқиб кетди. Ортидан Назокат ҳам кўчага йўл олди. Уни қарори қатъий эди... Анҳор сари илдамлаб борарди. - Мени фарзандларим бор... Фарзандларим бор... Тинмай шу гапларни такрорларди. Қўрқмас эди. Сира ҳам қўркмас эди. Ҳа, аёл шундай жасур. Шундай иродали. Эрининг сўкишидан қўркиб хатто онасини уйига бормаслиги мумкин, лекин фарзанди учун ўлимдан ҳам қўрқмайди. Мағрур кетиб борарди: - Мени фарзандларим бор... Фарзандларим бор... Ҳозир бориб уларни эмизаман. Қорни оч қўзичоқларимни... Анҳор ёқасига келди. - Болаларимни қорни очгандир... Болам... Бошидан рўмолини олиб, оёқларини жуфтлаб маҳкам боғлади. Калима келтирди. - АРМОНИМ УШАЛДИ... ЭНДИ ФАРЗАНДЛАРИМ БОР...
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 22-Noya-2013, 02:32 | Message # 16 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Кундошининг котилига айланган аёл...Бефарзандлик курбони...." (хаётий ва дардли хикоя)
1-кисм, 2 кисмдан иборат...
Насиба..., мен уни борлигича севдим, калбининг поклиги учун севдим. У менинг бутун хаётим мазмуни... Биз севишиб турмуш курдик. Хаётимиз асалдан хам тотли эди. Унинг пок калби чиройига чирой кушарди. Айникса ойим билан дадамга шунака мехрли эдики, баъзида фарзан булиб мен шунчалик мехр бермасдим. Биз бахтли эдик. Дадам ва ойим бахтдан сармаст эди, хозирги замонда бундай ута аклли ва одобли, мехнатсевар ва гузал келинни топиш амримахол, бизга эса Аллох шундай келинни раво курди дейишиб, дуолар берардилар. Насиба эса тинмай елиб-югуриб хизматини килар эди. Синглим Шахноза билан худди опа-сингилдек эди, 6-синфда укийдиган Абдулла укам эса эркатой, арзанда эди. Баъзи кенойи ва кайнсингилларнинг келишмовчилигини эшитиб хайрон колардим. Чунки Насиба билан Шахноз жуда ахил эди. Биз жуда бахтли оила эдик. Факат уша вокеларгача... Туйимиз булганига хам 2 йилдан ошганди. Аммо биз фарзандли булмагандик. Хаммаси шундан кейин булди, ойим бошида ХУДО БЕРАР... деб куярдилар. Вакт утиши билан ойимнинг Насибага булган муносабати узгара бошлади. Насиба буни сезарди, сабаби хам аник эди. Насиба кечалари ёстикни гижимлаб йиглаётганини билсам-да индамасдим, чунки мендан хафа булади деб уйлардим. Мана, 3 йил хам утди. Ойим бутунлай узгарди. Насибани очикчасига уруша бошлади. Бир куни ишдан уйга келсам, ойим ховлида бакирарди: -Ха, боланг бормики караб вактинг йук булса? Уйда куни билан ётасан, ишлай демайсан. Сендан нима курдик?, деб кимгадир бакирётганди. Насибага эканлигини билардим. Индамай ховлига кириб, ойимга: -Ассалому алайкум, дедим. -Ва алайкум ассалом. Келдингми углим. -Ойи, нима гап? Нега келинингизга бакирасиз? У атай килмаяптику? Худо бермаса биз нима килайлик, дедим узимни зурга ушлаб. -Аслида сен айбдорсан, хотинингни ёнини олмагин. Хозир карагин иш килмасдан ётибди. Шахноза овкат киляпти, нима у раисами? , деди. Ойим билан гап талашгим келмади ва уйга, Насибани ёнига кирдим. У спалнига утириб, ёстикни олдига олганчи мунгли йигларди. Ёнига бориб утирдим ва бошини куксимга куйдим. Бу бечорагинамни мендан бошка хеч ким тушунмасди. Пешанасидан упиб, кузёшларини кулим билан артиб куйдим. Ва: -Насибам менинг, мен сени севаман, сен мени хаётимсан, ойимдан хафа булма, ойимни хам тушун. Хали хамаси яхши булади, деб узимнинг хам кунглим бузулиб кетди, зурга узимни кулга олдим. -Шухрат ака, ойим тугри айтади,мен уларга набера тугиб беролмадим, сиз хам жураларингиздан уялиб юргандирсиз, дея пик-пиклаб йиглашда давом этди. -Бу хакда уйлама, хамаси жойида, мухими биз бир-биримизни севамиз, ахир бу яхшику, Насибам менинг, деб уни юпатиб куйдим. Шу холатда орадан яна 2 йил утди. Туйимизга эса 5 йил утди. Ойимнинг фигони фалакда эди. Хар куни уйда жанжал буларди. Насибам эса кон-кон йигларди. Охири ойимнинг кистови билан шифокор хузурига бордик. 2 кундан кейин натижалар чикишини айтишди. Уйга кайтиб келиб ойим ва дадамга айтдим.Никохнинг биринчи окшомида Насибанинг ёнида эдим. 2 хотиним Лобар эса мени кутиб утирарди. Ёнига кириш хаёлимга хам келмасди. Унинг 9 ойлик боласи шу ерда эди. Насиба жуда хомуш ва жим утирарди. Ташкаридаги оёк товушидан чучиб тушдим. Товуш эшигимиз олдига келиб тухтади ва "Шухрат буёка чиксанг? " деди. Бу ойим эди. Мен индамадим. Насиба: -Шухрат ака, бораколинг, мендан хавотир олманг, деди ва ерга эгилди. -Йук, чикмайман, дегандим ташкарида турган ойим: -Чикаколда энди, тураманми шундай?, деди. Иложсизликдан секин урнимдан туриб ташкари томон юрдим. Эшикни очиб, ташкарига чикар пайт оркамга карадим, Насиба спалнига бошини куйиб уксиб-уксиб йиглаб колди, мен эса Лобарнинг ёнига ойимни йиглаб ялиниши сабабли кирдим...
Насиба ва Лобар уртасида доим кийналар эдим. Ойим айтмасалар Лобарнинг ёнига кириш хаёлимга хам келмасди. Чунки Насибамни ташлаб кетгим келмасди, у менинг куз очиб курганим, биринчи севгим, биринчи бахтим эди. Аммо динда хам 2 хотинликнинг талабларини билардим, шунинг учун хам Лобарнинг ёнига кириб туришга мажбур эдим. Лобар жуда гапга чечан, маккоргина эди. У хар куни ойимга ширин-ширин гапириб, иш килмай гап сотиб утирарди. Менинг Насибам эса тинмай уй ишлари билан банд эди. Ойим 180 градусга узгарди. Хотин зотига хайронман, ким ширин гапириб, кунглини олса шундан яхши одам йук у учун. Онам хам худди шунака эди...
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 22-Noya-2013, 02:33 | Message # 17 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi
Кунлар, хафталар, ойлар ута бошлади. Бу пайтда Лобар аллакачон оила йуритувчига айланди. Насиба ундан сураб овкат килар, иш киларди. Бунинг бошида эса онам турарди. Мен бир сафар аралашган эдим, ойим ХОТИНЛАР ИШИГА АРАЛАШМА, СЕН ЭРКАКСАН деб огзимни беркитди. Ота-она кунглини огритиш канчалар гунохлигини билардим...
Шу тарзда хаётими мазмунсиз ута бошлади. Бу орада Абдулла укам угилли булди. Чакалок оиламизга файз олиб келганди. Унинг углини хамамиз кутариб упиб, эркалардик. Факат бундан Насибам йирок эди. Чунки ойим яна иримларини айтиб, кул теккизгани куймасди. Бир сафар Насиба ойим уйда йуклигида Абдулланинг хотинига: -Овисинжон, сиздан бир илтимосим бор, деди. -Айтаколинг бемалол. -Узингиз биласиз, мен бефарзандман, ойим эса углингизни кулимга олишимга йул куймайди. Илтимосим шуки... деб ерга бокди, кузёшлари дарё булиб окарди. -Илтимосим шуки, углингизни бир багримга боссам, чакалок хидини бир марта булса хам хис этсам дейман овисинжон, деб ерга чуккалаб уксиб мунгли йиглаб колди. Мен уйда жимгина ва ичим эзилим кузатиб туриб, кузларимдан ёш маржон каби куйиларди. Абдулланинг хотини: -Кенойи, мен розиман, йигламанг, факат ойим эшитмасин, мени урушади, мана олаколинг, мана олинг, деб йиглабгина углини Насибага узатди. Насиба худди олтин топгандай куз ёшларини шошганча артиб, чакалокни кулига олди. Аввал юзига термулиб, туф-туф куз тегмасин, деб иримини килди. Кейин эса юзини юзига босди. Багрига босиб уксиб-уксиб йиглай бошлади. Унинг куз ёшларида 12 йиллик сукут, сабр, сабот, дарду аламлар мужассам эди. Бу холатни курган тош хам эрирди. Насибам роса багрига босиб йиглаб-йиглаб олди. Мен ортик чидай олмадим, юзимни бекитиб, йиглаганча дераза олдидан кайтиб ерга утириб колдим...
Уша йуни кечки пайт Лобар илон хамасини курган экан, ойимга ошиги билан бурттириб айтиб берди. Ана уруш, ана тупалон. Ойим Насиба билан Абдулланинг хотинини еб ютиб куйди. Онам булса хам айбини айтаётганимдан афсусдаман, аммо ойим ва Лобар илон туфайли хаётим барбод булди. Бу орада Лобар авалги эрини уйидаги углини хам олиб келди, боз устига МЕНДАН ХОМЛАДОР БУЛДИ... Ана энди унинг хакикий замони етиб келганди. Ойим умуман уни ишлатмай, хама ишни Насибага осиб куйди. Абдулланинг хотининг эса чакалоги бор, деб ишлатмасди. Мен: -Ойи, нега хама ишни Насибага юклаб куйдингиз? десам. -Хотинчанг хам тугсин, дам олиб ётади, деди. Бу накадар беинсофлик эди...
Мен Лобарни ёктирмай колдим, чунки у жуда айёр эди. Ойим унинг айтганидан чикмасди. Насибанинг ёнида булсам, Лобар узини касаллика оларди, ойим эса СЕН УНИ ЁЛГИЗЛАТМА, У ХОМЛАДОР деб холи жонимга куймасди. Насибани роса ёмон курарди, чунки унга доим ёмон куз билан карарди. Чунки менинг Насибага муносабатим бошкача, уни каттик севардим. У Лобар каби айёр, чакимчи, тулки ва ёвуз эмасди. Унинг калби жуда пок, кушдек беозор эди. Лобарни нега бу кадар хакоратлаганимни вакти келиб билиб оласизлар...
Лобарнинг ой-куни якинлашган сари нагмаларию шартлари хам ошиб кетаверди. Ойим эса унинг гапини ерда колдирмай бажарарди. Бир куни НАСИБА КЕТСИН, У МЕНИ ЭРИМДАН СОВУТЯПТИ, МЕНГА УМУМАН МЕХРИ ЙУК, У ЭРИМНИ ИССИК-СОВУК КИЛИБ ОЛГАН деб роса тупалон килди. Насиба эса бир огиз гапирмай уйга кириб кетди. У бефарзандлигидан узини гунохкор хисобларди ва тинмай мехнатда эди... Ох Насибам менинг, шурлигим менинг... Мен бу сафар хам уни хайдамадим. Хуллас Лобар угил тугди. Мен хам Насиба хам, айникса ойим жуда хурсанд эдик. Углимни тугрукхонадан роса дабдаба билан олиб келдик. Кунлар шу тарзда утарди. Мен икки хотинимга хам бир хил вакт ажратардим, энди углим бор эди. Насиба бу чакалокни хам кулга ололмасди. Аммо бу билан мен Насибани ташлаб куймадим, яна авалги мехрим, севгим кайнок эди. Бир куни Лобар: -Фарзандли булсам менга мехрли булади деб уйлардим. Хатто иссик-совук хам килдирдим. Барибир мени яхши курмадингиз, деб додлаб йиглади. Мен эса: -Менга иссик совугинг таъсир этмайди, калбинг пок булса мен хам яхши муносабатда буламан, Насибадан урнак олсанг арзийди, шунчаки у бефарзанд, аммо мен уни севиб ардоклашда давом этаман, деб чикиб кетдим.
Орадан ойлар утди. Насибам эса сабр билан юраверди. Бир куни кечки овкатдан сунг Насиба хонасига кириб кетди, мен эса углимни уйнатар эдим. Орадан 1 ярим соатлар утгача юрагим гаш булиб унинг хонасига кирдим. Не куз билан карайки у ерда огзидан кон ва еган овкати келганча инграб ётарди. "Насибааа" деб бошини кутардим. У йигларди, "Шухрат ака" деб тинмай гапирарди. У сунги нафасларини оларди. "Шухрат ака, АГАР БАХТ ДЕГАНЛАРИ ШУ БУЛСА МЕН БАХТСИЗ БУЛИШНИ ХОХЛАРДИМ ..." деб йигларди. Овозимни эшитиб, ойим, дадам, Абдулла ва хотини хамаси чопиб келишганди. Факат Лобар илон йук эди...
Насибам жон берар эди. "Шухрат ака... Лобарнинг овкатини еманг, у котил, болаааам. Болам Шухрат ака... Ойижон" деб инграй бошлади. Ойим "Ха кизим" деб ёнинга келиб кулини тутмокчи булганда Насиба кулини тортиб олди ва "Узимнинг ойижонииим, ойииии" деб жон талвасасида инграрди. Хаммамиз дод солиб йиглардик. Лобарнинг бу кадар ёвузлигини билмасдим. Насиба давом этди "Шухрат акааа Лобарни химоя килинг, у у, у, у" дедию "Ё Аллох, ё Аллох..." деб чукур нафас олиб 2 типирчиладию жон берди...
Йууук, Насибам дея еру-осмонни бузиб йигладим. Лобар унга захар берибди, экспертиза хулосаларида бу аникланди. Лобарни узим ёзиб бердим, унинг ёвузлигидан куркдим, у Худодан куркмайдими, демак хечнимадан куркмайди... Уни 16 йилга кесишди. Углимни олиб колдим, авалги углини хам олиб колдим. Ойим "Пиширган ошидан пушаймон"эди. Аммо орада менинг Насибам бу разиллик курбонига айланди. Ойим Насиба билан бола асраболамиз деганимда карши чикканди. Мана энди бир эмас 2 та болани узи асрайди. Мен эса Насибамни кора тупрокка топширдим. У бефарзандлик курбони булди. Лобар ва ойим хаётимнинг барбод булишига сабабчи булди... Хозир 4 йил булди Насибамнинг вафотига хамда Лобар илоннинг камалганига. Уйлангани чучияпман, хаётим яна захарланишидан куркяпман, менинг Насибам юрагимда яшайди ва уни то умримнинг охиригача шу ерда саклайман...
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 28-Noya-2013, 02:36 | Message # 18 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. “Тавба қилдим, бу нимаси? Яхшиликка бўлсин” деб ўйладим хўрсиниб. Қоронғуда пайпаслаб телефонимни топдим. Қаторасига бешта СМС турарди. Шошиб, очиб ўқий бошладим. Иккитаси СИМ-картанинг компаниясидан экан, ўқимасдан кейингиларига ўтдим. “Боламга кун бермаётган экансан. Сени Худога солдим . . .” Хатнинг давоми қарғишга тўла эди. Юрагим сиқилиб телефонни ўчирдим, қолган иккита СМСни ўқишни истамадим. “Мен бу аёлга нима қилдим?” деган савол юрагимни ўртай бошлади. Жахл устида унга жавоб ёзмоқчи бўлдиму, лекин эримнинг “оғирроқ бўл” деган гапи эсимга тушиб, аламимни ичимга ютдим. Ўрнимдан туриб тинчлантирувчи дори ичиб, ухлашга харакат қилдим. Бўлмади. Тонггача киприк қоқмадим. Эрталаб ишдан келган эрим кайфиятим ёмонлигини сезиб “тинчликми?” деб сўради. Индамай унга телефонни узатдим. Ўқимасдан нима гаплигини тушунган эрим, уф тортиб телефонни креслога ташлади. - Сенга неча марта айтганман, унинг гапларига эътибор берма, деб . . . Болалар қани? - Овқатланишяпти. - Боғчага қўйиб кел, кейин гаплашамиз. Кечгача бу мавзуда гаплаша олмадик. Эрим “сменад”дан чарчадим деб ўзини ухлаганга солиб ётиб олгани учун мен хам индамадим. Боғчадан келгандан буён инжиқлик қилиб турган Бобурнинг орқасига бир тарсаки тушургач, чидаб туролмадим. Болани қўлидан тортиб олдим. Кўзидан милтиллаб оқаётган ёшларни митти кафтлари билан артаётган Бобур ва акасининг калтак еганидан қўрқиб жойида қотиб қолган Лобарни қўлидан тутиб, хонасига етакладим. Болаларни ухлатиб келганимда хам эрим жойидан жилмаганди. Хона тутунга тўлиб кетганидан нафас олиб бўлмасди. - Балки Бобуржонни бир-икки хафтага унинг ёнига юборармиз . . . - дедим қўрқа-писа. - Нима?! Охири ичингдагини айтдинг-а! Қутулолмай юрганингни билувдим! - Ўйлаб гапиряпсизми . . . Ахир уни ўз боламдек . . . - Ёлғон! Биласанми, сени Лоладан фарқинг нимада?! У қандай бўлса, шундайлигича кўринади. Сен эса иккиюзламачисан! У бизни ёмон кўришини яшириб ўтирмайди, сен эса ўзингни Бобурни яхши кўрган қилиб кўрсатасану, лекин ичингда ўгайлик қиласан! Оёғимнинг учигача музлаб кетдим. Мен нима дардда гапиряпману, у нима деяпти. Алам қилганидан тилим тутилиб қолди. Эрим “боламга ўгайлик қилмаяпсанми?” деб хазил-чин аралаш бир-икки марта гапирган, бу гапга унчалик хафа бўлмаганман. Хамма хам боласи учун хавотирланади-да, бир кун келиб тушуниб қолар, деб ўзимни овутардим. Лекин бугун мени Лолага тенглаштиргани, шунча йиллик мехнатим, бардошим эвазига “ у сендан яхшироқ” дегани юрагимга тиғдек ботди. - Нима?! М-мени кимга тенглаштираётганингизни биласизми? Ахир . . . - хўрлигим келганидан эримнинг юзига хам қарагим келмай, эшикни тарақлатиб ёпиб чиқиб кетдим. Болаларнинг хонасига кириб хам тинчлана олмадим. Нима қилишни билмай у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошладим. Шайтон “қизингни ол-да, чиқиб кет, ўғли билан билганини қилсин” деб кўтара бошлади. Дарров бу хаёлларни миямдан хайдадим. Бобурни ўзим катта қилганман, қандай қилиб уни ташлаб кетаман. Йиғлай-йиғлай болаларнинг ёнида ухлаб қолибман, кўзимни очсам, эрим устимга кўрпа ёпиб кетибди. Шунча гапни эшитиб, хеч нима бўлмагандек юра олмасдим. Лекин болага жабр қилиш хам қўлимдан келмасди. - Захро кечир, жахл устида гапириб юбордим. Индамадим. - Нима қилай, болани унга бергим келмайди-да . . . Лекин қайтариб беришга мажбурман шекилли . . . Қўрқиб кетдим. - Эсингизни едингизми? Нега бундай деяпсиз? Мен фақат боласини соғинган бўлса, кўрсин демоқчийдим . . . - Бошқа иложим йўқ . . . Бундай яшаб бўлмайди. У хам она-ку, ўз боласига ёмонлик қилмас. Шундай қилсам, балки тинч қўяр, биз хам одамдек яшармиз . . . Овози титраб кетганидан бу гапларни айтиш унга қанчалик қийинлигини тушуниб турардим. - Йўқ, ундай қилманг, илтимос. Нахотки тушунмаяпсиз, ахир унинг мақсади хам шу! Бизни уруштириб қўйиб, болани олиб кетмоқчи. - Хозирча бу гапни хеч кимга айтмай тур, мен яхшилаб ўйлаб олай, кейин бир қарорга келаман. Нима қилишни билмай ич-этимни ея бошладим. Бу гапни эшитганимдан кейин кеча эшитган хақоратим хам эсимдан чиқиб кетди. Эрим болаларни боғчага олиб кетгач, шошиб қайнонамга телефон қилдим. - Вой, ўлсин, у менга хам телефон қилганди, сизларга айтмай турувдим . . . Эринг бекорини айтибди, Лолага берадиган набирам йўқ! У хақида эшитган гапларни айтсам, тепа сочинг тикка бўлади. Куни-кеча қўшним келди, ўша шахардаги мехмонхоналардан бирида ошпаз бўлиб ишларкан. “Келинингизни кўрсангиз танимайсиз, сочининг ярмини қирдириб олиб ташлаган, орқасида тўртта кокил қолдирган. Қопа-қора шим ва курткалар кийиб, аллақандай темир-терсакларни тақиб юради. Ишонсангиз, унинг турқидан от хуркади. Мени таниса хам танимаганга олиб ўтиб кетади. Кўринишимни ўзгартирсам, хамшахарларим танимайди деб ўйласа керак-да. Бир ишлар қилиб юрибдики, айтишга тилим бормайди” деди. “У менинг келиниммас, ўғлим ажрашганига беш йил бўляпти, билганини қилиб юраверсин, менга нима дедим”. Тўғриси-да, хозирги замонда чет элда ишлайдиган ёки ўқийдиган одам битта уми? Хамманинг хам ортидан бунақа гап эшитмаймиз-ку. Одамнинг ўзига боғлиқ хаммаси, деб қўшнимни койиб бердим. Бир ёшга тўлмаган боласини ташлаб, “мен бойвуччалардек яшашни истайман” деб кетворган аёлдан нимани хам кутиш мумкин. Менга деса, ўлиб кетсин . . . - Қўйинг, ойи, қарғаманг. Мен уни ўйламаяпман, ўзи шу ахволда яшаса, Бобурга қандай қарайди? Ўғлингизни бир амаллаб бу фикрдан қайтарайлик. Кун бўйи шу хаёл билан юрдим. Боғчадан болаларни олиб келиш учун отланаётганимда Бобурнинг тарбиячиси телефон қилиб қолди. Хавотирланиб гўшакни олдим. - Захро опа, тез келмасангиз бўлмайди, бир аёл келиб “мен Бобурни онасиман” деб жанжал қилиб ётибди. Қандай қилиб боғчага етиб борганимни билмайман. Боғча мудираси ва тарбиячилар қуршовида шанғиллаётган бир аёл тарбиячиларнинг ортидан менга ўгирилди. - Бобуржон қани? - дедим хеч кимга эътибор бермай. - Ётоқхонага кириб яшириниб олган, - айбдорона ерга қаради тарбиячи. Отилиб болалар ухлайдиган хонага кирдим. Лоланинг ёнидан ўта туриб, унинг усти-бошига назар солдим. Қайнонам таърифлаганидек отни хуркитадиган даражада кийинмаган, бошида шапкаси бўлгани учун соч турмаги кўринмасди. “Ўзини сипо кўрсатмоқчи бўлибди-да” деган хаёл ўтди миямдан . . . Болагинам энг чеккадаги каравотда йиғлаб ўтирарди. Эшик очилганидан чўчиб тушиб қўрқув тўла кўзлари билан менга қарадию, бақириб йиғлаб юборди. Кейин қучоқ очганча менга отилди. Шу лахза хаққи, болагинам мендан мадад кутгандек икки қўлини чўзганча югуриб келаётган лахза хаққи, икки дунёда хам болани унга бермайман деб қасам ичдим! Бағримга отилган болагинамнинг юрак уриши эшитилиб турарди. “Болани қўрқитибди” деб ўйладим ва овутиш учун унинг кўзларидан ўпа бошладим. Шу пайт тарбиячи хеч гапдан хабари йўқ қизимни хам етаклаб келди. - Захро опа, бошқа эшикдан чиқинг, анови аёл шаллақилик қилиб ётибди . . . - Йўқ, тўғри йўлдан чиқаман, - дедим ва ўғлимни кўтариб, қизимни қўлидан тутдим. Бу журъат менда қаердан пайдо бўлди билмайман, аёллар йиғилиб турган боғча ховлисига чиқдим. Аёлга кўзи тушган Бобуржон юзини бўйнимга яширди. Хамма менга қараб турарди. Тўғри аёлнинг ёнига бордим ва бошимни баланд кўтариб: - Қанча гапингиз бўлса, эрим билан гаплашинг! Агар яна болаларимни қўрқитадиган бўлсангиз, милиция чақиришади! - дедим эътирозга ўрин қолдирмайдиган охангда ва йўлимда давом этдим. Аёл миқ этмади. Боғчадан чиққанимдан кейин эса қўрққанимдан оёғим қалтираб кетди. Эрим ва собиқ хотини ўртасидаги тортишув анчагача давом этди. Мен бу ишларга умуман аралашмадим, болаларимни хам аралаштирмадим! Лоланинг қилмишлари исботланиб, оналик хуқуқидан махрум этилгач, у яна келган жойига қайтиб кетадиган бўлди. Бу хабарни эшитиб, энди тинч яшасак керак, деб енгил тин олганимда телефонимга бегона рақамлардан СМС келди. “Боламни ўз болангдек кўришингга ишонтирганинг учун хам рахмат. Боламни сенга, сени Худога топширдим” деб ёзилганди хатда. Шу дамда аёлга эмас, онага ачиниб йиғлаб юбордим. Ичимда “агар бир кун келиб Бобуржон онасини кўришни истаса унга қаршилик қилмаслик учун менга куч беришини Худодан сўрадим . . . ! ! !
Дилфуза Собирова
|
|
| |