RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
sheriyat makoni
OSIYODate: Payshanba, 28-Iyul-2011, 04:24 | Message # 31
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Соғинч

Уммонлар ортида, ўрмон ичида,

Яшаймиз дилларда соғинч ҳукмрон.

Серқуёш ватанни соғинар жуда,

Кўнгилни тинчитиб бўлмади ҳамон.

Амунинг бўйида, саҳро қўйнида,

Қолди азиз Ота-Онам мозори.

Хотира азиздир инсон кўнглида,

Шу сабаб азиздир балким, диёри?

Бизлар умид билан кутиб яшаймиз,

Кутишар барча дўст, қавму-қариндош!

Оқибат не бўлар, лекин билмаймиз,

Кўрармизда охир, омон бўлса бош!
 
OSIYODate: Payshanba, 28-Iyul-2011, 04:25 | Message # 32
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Кечир

Эй менинг ўғилчам, кўзим қароғи,

Ортимда ёққувчи, уйим чироғи,

Билсанг кўп дадангни, дилинда доғи,

Кечир илму урфон, нур беролмасам.

Азал битган бўлсин порлоқ иқболинг,

Нигоҳбонинг бўлсин Ҳақ Зулжалолинг,

Агар ўтиб кетсам кўрмай камолинг,

Кечиргил, мен сенга тўй беролмасам.

Мен сенга Аллохдан имон тилайман,

Мардлик, жасорат, соф виждон тилайман,

Ҳар балодан амну-амон тилайман,

Кечир Она-Ватан, уй беролмасам.

Мен сенга бир дардли, достон қолдирдим,

Ўзим олиб кетмас, армон қолдирдим,

Ҳаққинга дуои-имон қолдирдим,

Кечир молу дунё, пул беролмасам.

Ўтар дунё экан, бири кам дунё,

Ҳаёт ҳам омонат, туш каби гўё,

Уқбо абадийдир, бу ҳаёт рўё,

Кечир хурсанд кунинг, гул беролмасам.

Аллоҳ бўлсин сени доим паноҳинг,

Чексиз меҳрибондир билгил Аллоҳинг,

Кетса бу дунёдан, гар қиблагоҳинг,

Кечир ғам чекканда, дил беролмасам!
 
OSIYODate: Payshanba, 28-Iyul-2011, 04:27 | Message # 33
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Лавҳул маҳфуз



Аслида битилган, тақдири азал,

Аллоҳ ҳукми билан, Лавҳул-Махфузга.

Қалам, нимаики битган ўша пайт,

Шуни кўриш насиб қилади бизга.



Лекин тан оламиз хает синовдир.

Бизларга берилган хоҳиш-ихтиёр.

Нимаики бўлиб ўтибди, барча,

Демак шу, азалда тақдирингда бор.



Бизнинг яхши ёмон қилмишларимиз,

Шубҳасиз, азалда битилган эди.

Аммо айбимизга иқрормиз,-чунки?,

Бизларга ихтиёр берилган эди?!



Азалда қалам не битган бўлса бас,

Битикга мувофиқ тепар юраклар.

Мен ёзарман Қалам ёзганларини,

Мен ёзганни яна, ёзар Малаклар.



Ана шундай ҳаёт этади давом,

Азалий битикга мос ва мувофиқ.

Яшаб ўтган ҳаёт ёзилар яна,

Иккала фаришта доимий котиб.



Ё Раб,-охиримиз Ўзинг обод эт,

Азалда битигим хайрли бўлсин!

Ҳукминга таслимман, дилимни шод эт,

Ҳар икки дунёмиз файзли бўлсин!
 
OSIYODate: Payshanba, 28-Iyul-2011, 04:29 | Message # 34
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Шамоллар



Ёмғир ёғаяпди майдалаб секин,

Вужудимни чирмаб кучар шамоллар.

Жасадим титратар хаелим олар.

Шошилиб кайгадир кочар шамоллар.



Осмонда хам каро булутлар сузар.

Ёкимсиз тунд хаво кунглимни бузар.

Юрак туйгуларим бирма-бир узар.

Тузитиб хар томон сочар шамолла



Бетизгин хаеллар олиб кочади.

Беихтиер дилим тулиб тошади.

Гохида нотаниш хислар босади.

Телба дилим уйнаб учар шамоллар.



Бу нима синоат билган билдирса.

Гохида йиглатиб гохо кулдирса.

Баъзида кунглимни гамга тулдирса.

Баъзан бахри дилим очар шамоллар.
 
OSIYODate: Payshanba, 28-Iyul-2011, 04:31 | Message # 35
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

Умр мазмуни



Ўткинчи дунеда яшаймиз беш кун.

Баъзида гамгинмиз баъзида кулиб.

Эслаймиз утганлар кимлигин гохо.

Ё хурматлаб еки нафратга тулиб.



Ота-боболару кавму-кариндош.

Баъзиси яхши деб эсланар доим.

Якинда утамиз биз хам дунедан.

Ажални белгилаб куйган худойим.



Пайти келиб бизни эсга олсалар.

Нима дейишаркан зурриетимиз.

Арокхур, зинокор, фирибгар, фосик.

Деган сифат билан чикса отимиз.



Баъзи бир имонсиз одамларни хам.

Эсламокка лойик сифатлари бор.

Эслашар уларни зурриетлари.

Ҳатто улар билан килар ифтихор.



Не булди муминлар зурриетига.

Бу кофирлар билан ошно булдилар.

Одамийлик туркин йукотиб буткул.

Улардан баттаррок расво булдилар.



Ширку нохак катл еки угирлик.

Судхурлик кимору ароку зино.

Ғийбат тухмат хасад е порахурлик.

Турли фиску-фасод мусика гино.



Барча екда фошдир бидъат хурофот.

Қонун хам одамлар ихтиросидир.

Илохий низомга йук хеч эътибор.

Имонсиздир ким шуларга розидир.!



Шунинг учун бу юрт боши чикмайди.

Турли хил мусибат офат балодан.

Имонга чакирса бир холис инсон.

Фитначи деб кувилар эл ародан.



Ё турмага камалар е йук булар.

Золимлар уни хеч омон куймайди.

Ўзлари яшайди тинч фарогатда.

Ичиб муминлар конини туймайди.



Таърихлардан маълум булгани шуки.

Ё бу халк булади тез кунда хароб.

Ёки Аллох хак йулга кайтариб.

Ўз-рахмати билан килади сероб!!!



Тиларман е роббим нусратингни бер.

Ҳалок килма бизларни залолатда.

Золимларга офат кулфатингни бер.

Адолатинг курсатиб киематда
 
OSIYODate: Payshanba, 28-Iyul-2011, 04:33 | Message # 36
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

ЮЗИДАН БИЛИНАР ОДАМНИ КАЛБИ



Мехр аен булар кузда дейдилар.

Аввало у дилда буларкан пайдо.

Дилда не бор булса шуни кузимиз.

Акс этиб оламга килади ифшо.

Юзда хам акс этар дилингда бори.

Дейдилар юз ахир дил оинаси.

Юзидан билинар одамни калби.

Юзда намоендир дилни кийнаси.

Жасаддаги муътабар аъзо

Зохир булиб тургани юздир.

Гузал еки хунук таърифлар.

Шу юз учун айтилган суздир.

Юзда булур намоен рухий.

Холатларинг–билдирар кузинг.

Юз билан куз алдаелмайди.

Алдайди тилдан чиккан сузинг.

Хуллас хикмат куп экан юзда.

Юз холати калбинга боглик.

Калб пок булса юзинг хам покдир.

Калб дог булса юзинг хам доглик.
 
OSIYODate: Juma, 05-Avg-2011, 09:54 | Message # 37
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ғазаллар

Онча кавкаб тўкти шоми ғам хаёлингдин кўзум,

Ким ёруди оқибат субҳи висолингдин кўзум.

Холдин кўз тийра бўлмоқ расм эрур, бу турфаким,

Ёруди кўз мардумидек турфа холингдин кўзум.

Қуй ақиқи май суҳайли жом аро, эй муғбача,

Ким ёрур ул ахтари фархундафолингдин кўзум.

Васлингга еттим, биҳамдиллаҳки, зойиъ бўлмади,

Улки қон йиғлар эди ҳар дам хаёлингдин кўзум.

Бу сабабдинким недин сенсиз қолиб кўр ўлмади,

Боқа олмайдур юзунгга инфиолингдин кўзум.

Янги ой кўргач халойиқ кўзни юммоқ расм эрур

Лекин очилди кўруб мушкин ҳилолингдин кўзум.

Шукрлиллаҳким, Навоийдек мунаввардур яна

Хоки пойингдин юзум, шамъи жамолингдин кўз
ум.
 
OSIYODate: Juma, 05-Avg-2011, 10:04 | Message # 38
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
******
Эй кўнгул, бир навъ ўлубмен аҳли даврондин малул,

Ким эрурмен кимки ондин яхши йўқ, ондин малул.



Ҳажр агар будур, нетай мен жонни, жон нетсун мени,

Ким эрур ҳар лаҳза мендин жону мен жондин малул.



Тенгри халқ этмиш мени гўё малолат чеккали,

Ким даме йўқким, эмасмен халқи нодондин малул.



Неча диним узра титрай дилраболар кўйида,

Эй мусулмонлар, бўлубмен кофиристондин малул.



Истасанг мақсад, қадам қўй, таън тошидин не бок,

Каъба топти бўлмағон хори муғилондин малул.



Эй кўнгул, фикрингни қилким, дўсту душманлар юзин,

Кўрмас эрди, бўлмаса сен зори ҳайрондин малул.



Эй муғанний, тут «Ироқ» оҳангию кўргуз «Ҳижоз»,

Ким Навоий хотири бўлмиш «Хуросон»дин малул.
 
OSIYODate: Juma, 05-Avg-2011, 10:04 | Message # 39
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
*********
Меҳр кўп кўргуздум, аммо меҳрибоне топмадим,

Жон басе қилдим фидо, ороми жоне топмадим.



Ғам била жонимға еттим, ғамгусоре кўрмадим,

Ҳажр ила дилхаста бўлдум, дилситоне топмадим.



Ишқ аро юз минг маломат ўқиға бўлдум нишон,

Бир камон абрўда тузлукдин нишоне топмадим.



Кўнглум ичра сарв ўқдур, ғунча пайкон, гул тикан,

Даҳр боғи ичра мундоғ гулситоне топмадим.



Ҳусн мулки ичра сендек шоҳи золим кўрмадим,

Ишқ кўйида ўзумдек нотавоне топмадим.



Кўп ўқудум Вомиқу Фарҳоду Мажнун қиссасин,

Ўз ишимдин булъажаброқ достоне топмадим.



Ул амон ичинда бўлсун, эй Навоий, гарчи мен

Бир замон ишқида меҳнатдин амоне толмадим.



Табъ ганжидан маоний хурдасии, юз қатла ҳайф,

Ким нисор этмакка шоҳи хурдадоне топмадим


 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:21 | Message # 40
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Йиғлатар



Йиғламок осон эмасдир, эй жигарбандим эшит,

Мулки дил садпора бўлгач дийдасидан нам келур.



Боборахим Машраб



Хаётимда кўп синадим, одамни .

Меҳр мухаббату, эҳсон йиглатар.

Аслида йиғламоқ, осон эмасдир.

Инсонни доимо, инсон йиғлатар.



Таърихдан ҳам, ибрат олмоқлик керак,

Қуръон берар, Фиръавн, Намруддан дарак.

Салтанат сохиби бўлса, тош юрак.

Зулм килиб халқин, султон йиғлатар.







Юртда фитналар куп булди,Огохсиз.

тутиб камадилар исбот гувохсиз.

бадном булса одам хеч бир гунохсиз.

нохак булса тухмат бухтон йиглатар.



бу замонда кадрин йукотди имон.

хор булди муминлар хор булди куръон.

жабру-зулм курди канча мусулмон.

золимга йул бериб замон йиглатар.



турмаларда етарсан махкум булиб.

диерингдан эркингдан махрум булиб.

дин учун имон учун мазлум булиб.

калтаклар еб етсанг зиндон йиглатар.



кочиб булмас экан золим зулмидан.

эмасдир бу сузим илми-гайбидан.

билганим шу булди имон илмидан.

адолат истасанг сарсон йиглатар.



имон йиглатади лекин куфрмас.

аламлар йиглатар аммо сехрмас.

халимлик йиглатар газаб жахлмас.

хор булганинг англаш емон йиглатар.



хар кимни бошида хар хил савдолар.

уз жонимизга куп килдик жафолар.

утди биздан куп бехисоб хатолар.

баъзида эслатиб виждон йиглатар.



синовлар келганда киламиз фаред.

истаймиз гамдан тез булишни озод.

агар яхшиликга етса одамзод.

курдимки кувонч хам чунон йиглатар.



тинчи оромин йукотган дилларни.

балолар каърига ботган дилларни.

курдимки тош каби котган дилларни.

гохида укилган куръон йиглатар.



шундай одамлар бор асли нокасда.

кафасда куш куйиб саклаш хавасда.

туткун булса булбул олтин кафасда.

нолон килиб уни ошен йиглатар.


 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:22 | Message # 41
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
********

хали кийналаман эслаб бу гамдан.

юрагим тулгандир дарди аламдан.

хар ким узи учун азиз одамдан.

айрилса–согинчи чандон йиглатар.



тушундим шундайин яралган олам.

хает бошдан оек машаккату гам.

баъзида калтак еб йигламас одам.

баъзан бир огиз суз гирен йиглатар.



югуриб еламиз мол-дуне учун.

бевафо эканин англамай нечун.

эътимод килсанг бу дунега бир кун.

бор йугингни килиб вайрон йиглатар.



угилми-киз булса агар дилбандинг.

яхши булгай хулки шу жигарбандинг.

мехр билан боккан азиз фарзандинг.

баъзан ота-онани кон йиглатар.



кизик экан бу дуненинг ишлари.

тугамайди муаммо ташвишлари.

юракларни уртар согинч хислари.

айрилик хасрати хижрон йиглатар.



адаштирар бизни иблис куп емон.

кошки тузогидан чиколсак омон.

карангки одамзод тугилган замон.

келиб озор бериб шайтон йиглатар.



фарки нима гадомисан-шохмисан.

нодонмисан е доно огохмисан.

е такволи банда е гумрохмисан.

ажал етса тулса паймон йиглатар.



огирдур бир давоси йук дард берса.

яхшидир бир енинга хамдард берса.

мурувватни рад айлама мард берса.

мухтож булсанг жохил нодон йиглатар.



Етар бас, Сахвиё, дилни тиғлаш ҳам,

Ҳар нарсани сабабига, боғлаш хам,

Кулиш хам Аллоҳдан бўлар, йиғлаш ҳам,

Аслида, Қудратли, РАҲМОН йиғлатар!!!
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:23 | Message # 42
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ичинда.



Дўстлар дунё ишларига хайронман,

Рохатни билмаслар, рохат ичинда!

Ақл етмас ҳикматига Худонинг,

Кулфатни сезмаслар, кулфат ичинда.



Одам улай демас умри битса хам.

Ажал екосидан келиб тутса хам.

Бутун умр гафлат ичра утса хам.

Ғофил одам билмас гафлат ичинда.



Умид кушларини тутдик деганда.

Огир дахшатлардан утдик деганда.

Офиятли кунга етдик деганда.

Ихтилофлар чикди уммат ичинда.



Ҳар ким кунгли тортган йулга юради.

Одамзод хар максадга интилади.

Барчаси узини хак деб билади.

Бир-бирга адоват нафрат ичинда.



Бундан кимга фойда бор, кимга зиён?

Ҳак билур ким яхши, ёки ким емон?!.

Фосикларга кулиб бокди бу замон,

Мўминлар азобу-мехнат ичинда!!!



“Хато” дедилар, биз тутган йўлимиз.,

Банд бўлди кишанга энди қўлимиз.

Яна ихтилофда куяр дилимиз,

Расво бўлдик келиб, ғурбат ичинда.



Такдир экан, бугун беихтиермиз,

Мехру-мурувватга оч интизормиз.

Махруму, мазлуму, неъматга зормиз,

Қадрини билмаслар, неъмат ичинда!



Муминлардан “Устун” ўғри каззоблар,

Бизлар гўёки қул, улар “жаноб”лар.

Имонсиз, виждонсиз, кўп ноинсофлар,

Яшаяпди обрў-ҳурмат ичинда.



Гапирмасдан кета олмасман ўтиб,

Кимлар шод, ким ётар ғуссалар ютиб?

Биров етар ўлим хукмини кутиб,

Бировлар айш ила ишрат ичинда?!



бошимга бу дардни солганда билдим.

кузим йулга бокиб толганда билдим.

огир кунлар келиб колганда билдим.

дуст йук экан еру-улфат ичинда.



банда боши тошга текканда англар.

умри поенига етганда англар.

е киемат куни турганда англар.

хисобини кутиб дахшат ичинда.
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:24 | Message # 43
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
******
нафсимиз гунохдан килганда рохат.

узимизга килдик узимиз офат.

билмадим кайдан чиккан бу касофат.

адашдик залолат зулмат ичинда.



муаммодан харгиз булмадик озод.

кошки булса эди охират обод.

хайрон булар экан дустлар одамзод.

турли-туман фитна офат ичинда.



интиламан имкон борича кулда.

сароб хам сув булиб куринар чулда.

яна не фитналар бор экан йулда.

хали кутиб турган навбат ичинда.



келганда исрофил сурин садоси.

тирилар одамзод шоху-гадоси.

берилар мукофот еки жазоси.

жойлашар жаханнам-жаннат ичинда.



кечир хато айтган сузимни е раб.

хакдан кур килмагил кузимни е раб.

узинга топширдим узимни е раб.

тут мани магфират рахмат ичинда.




дуо киларман узинга албатта.

куйма ислом ахлини бу хасратда.

ердам бергил дуне ва охиратда.

харна булса бор бир хикмат–ичинда.
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:27 | Message # 44
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Жаслиқ турмаси

Қуриётган орол бўйида,

Бийдек чўлда қурилган Зиндон.

Жаслик деган, кичик бир қишлоқ,

Борлигин билди бу Жаҳон.

Бу кимсасиз саҳро қаърида,

Каримовнинг жазо макони,

Жаллодлари тўпланиб олиб,

Қон ичар борича имкони.

Бу турманинг маҳбуслари ким?

Кимлар бунда топширдилар жон.?!

Бу турмани жаллодлари ким?!

Нега жимсан,эй Ўзбекистон?!!!

Кимнинг пули маблағи билан,

Кимлар маош олади бунда?!

Кимнинг фарзандлари жон берар,

Ўликлари чиқади кунда?!

Эй имони бутунлар айтинг,

Нолишингиз етгай Худога.

Сизнинг азиз фарзандларингиз,

Лойиқмиди шундай жазога?!

Лойиқмиди ёш, ўспиринлар,

Зулм билан топширишга жон?!

Нега жимдир дунё,нега жим?,

Имон даъво қилган мусулмон?!

Жаслиқ деган,ёшлар умрини,

Гўёки бир офат, заволи.

Ўтиб йиллар, ўтиб асрлар,

Тутар бизни, бунинг уволи.

Хоҳласакда хоҳламасакда,

Ўтмиш ҳам биз,келажак ҳам биз.

Шу бугунни қилолмай ислоҳ,

Билмам қандай юксалажакмиз?!
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:28 | Message # 45
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
****

Ўзбекистоннинг Золим амалдорларига

Қувонмангиз бунча мансабингизга,

Ичидан чириган давлатингизга,

Ўткинчи мол-дунё савлатингизга,

Хиёнат қилдинглар миллатингизга,

Билинг адолатли, Одилдир Худо!

Сизларга ҳам келар,ҳали бир бало?!

Сизни максадингиз саробдир, хомдир,

Золимни заволи якин, тамомдир!,

Ширк келтирганларга жаннат ҳаромдир!

Бу ҳақиқат сўздир,олий каломдир.

Келар сизларга ҳам бир куни навбат!

Ҳали дунёдаям кўрарсиз албат!!!

Виждон йўқ сизларда ва йўқдир инсоф!,

Каззобсиз, Имондан ,урмангизлар лоф!,

Сизлар ҳаққа қарши қилдинглар хилоф,

Ўртамизда фақат шудир ихтилоф,

Сизлар Хак тарафмас, “иблис” томонсиз!

Яшаб қолинг, ҳозирча тинч омонсиз!!

Зулм зўравонлик тутган йўлингиз,

Қонга ботди бугун буткул қўлингиз,

Ҳаром билан топилгандир пулингиз,

Давронингиз келди, ўйнаб-кулингиз!,

Кейин, қонлар йиғлағайсиз,уқбода!

Шунга лойиқ иш қилдингиз дунёда!

Мўминларни ёлғиз Аллоҳ ёридир,

Ҳар икки дунёда мададкоридир,

Сизлар “иблис”га қул,хизматкоридир,

Бўлар не бўлса, қисматда боридир,

Ҳақ барибир ғолиб келур ёлғондан!

Куфр мағлуб бўлмоғи шарт, Имондан!

Аслида ҳеч нарса йўқотмадик биз,

Имонни бу дунёга сотмадик биз,

Сиздек разолат ичра ботмадик биз,

Ўз ватандошимизни отмадик биз,

Шудир биз учун бахт, дилда алам йўқ!

Имон билан ўтган мўминда ғам йўқ!

Энди маҳбусмасман,лек дилим доғдир,

Юрагим хастадир,вужудим соғдир,

Руҳим ўртанади кўнгил ночоғдир,

Жавоб йўқ топганим фақат сўроғдир,

Дилимизда яхши тилак,ўй, ният,

Мўмин одам учун, шудир улуғ бахт!!

Шеърлар эмас ёзганларим “Алам”дир!,

Асли барин Лавҳга ёзган Қаламдир!,

Азалга таслимман хотирим жамдир!,

Дунё иши доим шу, бири камдир!,

Ё Раб,азал қисматимиз обод эт!

Раҳм айлагил, ғариб кўнглимиз шод эт!!
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:28 | Message # 46
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
****

Турмада кўрган тушим

Ўтирибмиз уйда, мехмонхонада,

Еб-ичиб, ўртада тўкин дастурхон.

Ўнтача одам бор эди, хонада,

Танимасдим лекин, кимлигин меҳмон.

Ўртада идишда, сут турган эди,

Бизлар ундан ичиб, тўйгандик гуё!

Учта-тўртта одам, кейин келгану,

Улар ичмагандек кўринди рўё.

Шунда Обид кори олди идишни,

Сут камлиги учун, қўшди озроқ сув.

Мақсад гўё, сутни кўпайтиришдек,

Сўнг олдига қўйиб, дуо қилди, у!

Мен тургандим қараб, ёнгинасида,

Эсладим пайғамбар мўъжизасини.

Ўйлаяпман қори кўрсатмоқчидир,

Бизга каромати натижасини?!

Аммо, зоҳирида кўпаймади сут,

Сутни олиб борди, меҳмонлар томон!

Кейин келганларга қуйиб, узатти,

Қолмади сут ичиб тўймаган меҳмон.

Ушбу тушни кўрдим, саҳар чоғида,

Масков турмасида, қамоқда ётиб.

Ўйлаганим ҳам йўқ эди, ҳеч нарса,

Баландёрлар саси, қўйди уйғотиб.

Майлида не бўлса бўлар, таъбири.

Бизга ғайбдир, Худо билиб турибди.

Лекин ҳаёт воқеълиги аксинча,

Бу кўрган тушга, зид бўлиб турибди.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 07:44 | Message # 47
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
ZILZILA



Yer qimirlar, qimirlar dunyo

Zir titraydi.

Tıtraydı dunyo.

O'yg'otadi g'aflat uyqudan

Qiyomati ko'pganday go'yo

Kalimalar olindi esga,

Bir lahzada o’limni tuydik

Jon shirinda , qaltiroq sasda

Alloh! deya yolvorib qo’ydik…

Alloh o’zing asra deb nolon,

Chirqiraydi onai zorim,

- Bolalarim, nabiralarim- nuri diydam

Dunyoda borim!

Balogardon bo’l o’zing Rabbim!

Deya Otam pichirlar dilgir,

Telefonda raqamlar uyqash,

Qizlaridan so’rolmas ko’ngil…

Pichirlaydi Boburim qo’rqib,

Shahodatni takrorlar bolam,

Zora, shular bahtiga, zora

O'z o'qidan chiqmasin olam!

Ana, kimga, nolon chinqirib

Mahallaga o'tdi “Tez yordam”

Voy, ishqilib tinchlik bo’lsinda?

Vahimasi yomonda biram.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 07:49 | Message # 48
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
BOL ARI VA XIRA PASHSHA


Uchib bog’da bolari

Terardi gul shirasin.

Uchratib qoldi yo’lda

Pashshalarnig хirasin

G’ingillab u yoqimsiz,

To’xtatdi Bol arinini.

Dedi:- Yig’dingmi jo’ra

Asallarning barini.

Gulkosalar bo’m-bo’shku!

Ochko’zmisan shunchalar.

Yoki mendan asalin

Qizgonyapti gulchalar.

Bol ari dedi kulib?

- Tekin asal qayda bor?

Gulshirasin asalga

Aylantirmog’ing darkor.

Qilib mehnat erta-kech,

Mingta guldan yig’ib bol.

Bir payola asalni

Topaman men ehtimol.

Qoch, yo’limdan qoldirma.

Gulchalardan qilma arz .

Sen bekorchi, tanbalga

Tekin asal bo’lsa bas!

Ging’illab uchib ketdi

Xira pashsha nariga.

Endi hasrat qilyapti,

Do'sti Chumak ariga.

 
OSIYODate: Yakshanba, 11-Sen-2011, 07:08 | Message # 49
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Подшоҳимиз қизлари
Подшоҳимиз қизлари,
Гулнорахон, Лолахон.
Отасидек, “ақлли”,
Экани Бизга аён.
Йигирма йилдан ошди,
Оталари Юртбоши.
Шунча йилдир, “чарақлар”,
Мустақиллик қуёши.
Озод бўлган юртимиз,
“Гуллаб яшнаб” борадир.
Ҳар соҳада ривожига,
Ҳамма ҳайрон қоладир.
Олтини бор кони бор,
Нефту Гази бир ёнда.
Халқи бундай меҳнаткаш,
Бошқа эл йўқ жаҳонда.
Хуллас, бу “обод” диёр,
Номи Ўзбекистондир.
Маликаси бу юртни,
Гулнора, Лолахондир!
Тўнғичи Гулнораси,
Элчи, Испанияда.
Истаги муҳайёдир,
Бу қизни сонияда.
Ёш бўлса ҳам “ақлли”
Отасидек донодир.
Битта ўзи ўн эркак,
Хизматига қонадир.
Ёш бўлсада бу хоним,
Кўпдир илмий унвони.
Ишбилармон тадбиркор,
Бақувватдир ҳамёни.
Ўзбекистон тахтини,
Маликаси хонидир.
Олтин кумуш, тақинчоқ,
Бу хонимни жонидир.
Иқтисодчи, файласуф,
Дипломату, хонанда.
Хуллас калом тенга йўқ,
Маликадир Оламда.
Саховати билан кўп,
Машҳур бўлган Оламга.
Беш юз минг Евро берди,
Клинтондек одамга.
Олиб келиб Тошентга,
Стинг деган маддоҳни.
Уч миллион доллар берди,
Қаранг ҳимматин шоҳни!
Қайсидир футболчига,
Миллион доллар берибди.
Қандайдир бир клубни,
Элга танитай дебди.
Мана шундай “мард” экан,
Ўзбекнинг Маликаси.
Бундай бўлишни орзу,
Қилар ҳар уй бекаси.
Лола яшар Парижда,
Сўраманг ахир нечун?,
Албатта сизни ўйлаб,
Сизлар учун халқ учун!
Юртбоши нима қилса,
Халқ учун қилар аммо.
Биз гуллаб, Яшнаяпмиз,
Йўқдир ҳеч бир, муаммо!
Бизни кўролмаганлар,
Ёзар шундай туҳматлар.
Улар мустақилликни,
Кўролмаслар кўрмаслар.
“Ўзбекистон халқини,
Кўпчилиги оч наҳор.
Дунё кезиб юрибди,
Миллион миллион мардикор!
Шароит йўқ имкон йўқ,
Гўдаклари пахтакор.
Уйда ейишга нон йўқ,
Касал нимжон, хору зор.
Иш йўқ, ишлайман десанг,
Арзимаган маош ҳам.
Уни ҳам ўз вақтида,
Ололмас бирор одам.
Одамлар оҳ зорини
Тинглагувчи одам йўқ.
Порахўр амалдорлар,
Бунгачи вақтиям йўқ.”
Буларни қўяверинг,
Тугамас бу халқ зори.
Ахир бизда бор тенгсиз,
Юртимизнинг Сардори.
Яшасин ўша сардор,
Яшасин Маликалар!
Уларга дуо қилиб,
Ўтиринг уй бекалар.
Гапирманглар асло ҳеч,
Тугамас муаммони.
Мадҳия айтинг фақат,
Қўшиб ҳамду санони.
Чунки, сизнинг улардек,
Омадингиз чопганмас.
Балким сизлар улардек,
Уддабуррон чаққонмас?!
Ким бизга туҳмат қилса,
Террористдир ўғридир.
Биз биламиз йўлимиз,
Хатоси йўқ тўғридир.
Ким бизга қарши чиқса,
Улар халқни душмани,
Ҳизбу Таҳрир ваҳҳобий.
Ёки, эркчидир яъни.
Улар кўролмас бизни,
Гуллаб яшнаганимиз.
Ушлай олсак уларга,
Кўрсатамиз ҳали биз.
Бундай имкону бахтдан,
Ўзбек халқи бегона.
Сабабини сўрасанг,
Топилар бир баҳона.
Хуллас, шундай давр бу,
Бўлди бир туртки илҳом.
Сўз очдим бу мавзуда,
Бўлиб қолганда имкон.
Ўқиганлар сўзимни,
Маъносини англашар.
Бу ҳикматни сиррига,
Етолмас, ақли Башар.
Адолату, Ҳақ қайда?,
Кўп ғаройиб аломат.
Ўқиганлар шеъримни.
Бўлсин доим саломат
.

Муҳаммадсолиҳ Абутоv
 
OSIYODate: Yakshanba, 11-Sen-2011, 07:11 | Message # 50
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Розимисиз эй Турон?

Тoшкeнтдa бoрдир Чoрвoқ,

Унинг тўридa бир бoғ.

Кaримoв дaчacи дeр,

Cижжaк aтaлур у eр.

Кўп шинaм уйлaр бунёд,

Aжиб xoвуз иншooт,

Cув кўринмac вoaжaб,

Тoзaлигидур caбaб.

Тeнниc мaйдoнлaри бoр,

Ям-яшил aтрoфи чoр.

Вeртoлёт қўнaр жoйи,

Бoрдиp тўйлaр caрoйи.

Шaҳардeк чирoқлaр мўл,

Тунлaр ёруғ ўнгу-cўл.

Шифoкoр, ишчи биcёр,

Хизмaтгa дoим тaйёр.

Cпутник aнтeнaлaр,

Oбъeкт 1 дeб caнaлaр.

Aтрoфи тeмир қўрғoн,

Қўрур coлдaт бир жaхoн.

Aфcуc бир oдaм учун,

Шунчa eр, бoйлик бутун.

“Юртбoши”дир нoмлaри,

Acли кeтгaн тoмлaри.

Йўқca қaшшoқ бўлгaн хaлқ,

Бoйлигин қилурми ғaрқ.

Эл юртдa яшap нoчop,

Бoлaлapи нoнгa зop.

Прeзидeнт бўлcaм aгaр,

Элгa қилaрдим хaбaр:

-Дaчaни бoлaлaргa,

Шифoхoнa aйлaргa,

Бeрдим шу бугун фaрмoн,

Рoзимиcиз эй Турoн?
 
OSIYODate: Yakshanba, 11-Sen-2011, 07:12 | Message # 51
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
2.

Ҳap йили икки бора

Эл бўлиб кўп овора,

Шох учун ясар байрам,

Шох кўнгли тусар байрам.

Аввал Наврўз куни деб,

Сўнг Шохлик кунига сеп.

1000 артист вилоятдан,

Бир ой ётиб Тошкентда,

Тайёргарлик олурлар,

Машқин йўлга солурлар.

Ҳap бир секунд ўлчовли,

Номер кетма-кет боғли.

Режиссёр жахлдордир,

Ҳap бир сўзга хушёрдир.

Майдонда юз дурадгор,

Ясар ўринлар қатор.

Талабалар байроқдор,

Йўқса хайдалиш даркор.

Офтобда ўлтир саттор,

На хожатга илож бор.

Бир ойдан сўнгра майдон,

Ўралур темир қалқон.

Минг-минг мелиса турар,

СНБлар ҳам юрар.

Вазирлар тўкар савлат,

Тўпланар аркон давлат.

Келар элчилар шоша,

Бордир тождор томоша.

Аввал шох қилар хониш,

Бошлаб берар намоиш,

Сўнг 12 вилоят,

Артист қилар шижoат.

Келади Амур Темур.

Шохга ҳамдулар ўқур.

Навои, Беруний жам,

Таъзимда бўлур ҳамдам.

Бола боғча, аскар ҳам,

Ўрис, карис ва ажам,

Айтaр шохга тасанно:

-Ишлар зўрдир, беш, аъло.

Уят гапларин отиб,

Беш қизиқ кулар қотиб.

Охир юлдуз-ойчалар,

Шодон куйлаб най чалар.

Ликиллашиб кўп оташ,

Шох бағрига қўяр бош.

Мушакбозлик бошланар,

Гулханлар бирдан ёнар.

Шох шодон ўйнаб кетар,

Сўнг майдонни тарк этар.

ТВ деб бизда ёр-ёр,

Кўрсатар такрор-тарор.

Байрам ўтиб бошқасин,

Келаверади саси.

Халқ дардини тингламас,

Шохга байрам бўлса бас.

Президент бўлсам агар,

Элга қилардим хабар:

-Бундай чиқимлар бўлмас,

Шох байрами бўлди бас.

Маблағлар элга бўлсин,

Халқ ўзи ўйнаб кулсин.

Барча амалдор билсин,

Байрамларни халқ қилсин,

Деб берар эдим фармон,

Розимисиз эй Турон?
 
OSIYODate: Yakshanba, 11-Sen-2011, 07:12 | Message # 52
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
3

Тинмай бир зум йил бўйи,

Пахта-дехқоннинг ўйи.

Ўзбек номи пахтакор,

Пахтанинг мехнати бор,

Қарайверар экинга,

Ишлайверар текинга.

Қўйдек ювош, мулойим,

Раис ота – худойим.

Сўкса мaйли сўк оши,

Урсалар мана боши.

Йиртиқ-ямоқ чопони,

Ўлмагай тошдан жони.

Қамасалар нетади,

Боллар қайга кетади?

Бошинг эг чиқарма ун,

Замон зўрники бугун.

Райис жияни фермер,

Хоким укасида ер.

Дехқонда не ҳам бўлар,

Мол боқса моли ўлар.

Паxcадан yйин қурар,

Ўртада танча турар.

Пул керакдир чироққа,

Пилик соладир ёққа.

Чой қайнарга бор қумғон,

Еярга қоп-қора нон.

Мактаб кўрмас боласи,

Мол боқар, бор даласи.

Бўздан тикилган кўрпа,

Э…дехқон холин сўрма.

Кор-хол бўлса даъфатан,

Кўпларда йўқдир кафан.

Шудир ўзбек дехқони,

Шулар пахтанинг кони.

Давлат пахтасин олар,

Бўйнига қарз ҳам солар.

Бундай давлат зулмкор,

Бу дунёда қайда бор?

Президент бўлсам агар,

Дехқонлаpга бир хабар.

Пахта пулин юз фоиз,

Дехқонга бермоқ жоиз.

Қишлоқ мактаби обод,

Бўлсин болалари шод.

Дехқонларга беринг ер,

Хаққин олсин тўккан тер.

Давлат Сизга ишласин,

Мехнат қилган тишласин,

Деб берар эдим фармон,

Розимисиз эй Турон?


Ахмад Турон
 
OSIYODate: Juma, 30-Sen-2011, 03:23 | Message # 53
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:


СОҒИНИБ ЯШАЙМАН...

Титратиб қалбдаги эзгу, иймонни

Арзир фидо қилмак тан ила жонни

Тунлари боламга билдирмай ҳатто

Соғиниб яшайман Ўзбекистонни!

Гулларнинг сарвари ташласа қиё,

Унга тикилмакдан қилурман ҳаё.

Пойимда тўшалган бўлса ҳам дунё

Соғиниб яшайман Ўзбекистонни!

Кўзим тушганида кулган нигоҳа

Қўлимда гуллаган турфа хил соҳа,

Тушларимда кезиб водию воҳа,

Соғиниб яшайман Ўзбекистонни!

Туғилган заминдан чиққан бир гардни

Олтинга алишмай ўтган бир мардни,

Аёлим тушунмас мандаги дардни

Соғиниб яшайман Ўзбекистонни!

Қалбимни эзғилар турфа химматлар,

Эришдек туюлар етук хизматлар,

Дастурхоним тўла нозу, неъматлар

Соғиниб яшайман Ўзбекистонни!

Инсофи бор кимса ватан демасми,

Ҳамиша элининг ғамин емасми,

Ҳамма ерда тупроқ бир хил эмасми,

Соғиниб яшайман Ўзбекистонни!

Кулманг ҳолатимга кулгунимгача

Гўдак нигоҳидек тўлгунимгача...

Англадим охири - ўлгунимгача

Соғиниб яшайман Ўзбекистонни!
 
OSIYODate: Juma, 30-Sen-2011, 03:31 | Message # 54
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:


Yomoni yo‘q joyga ketamiz.

Bu dunyo - ruhimning azobi,

Ezgulik – umrimning savobi,

Qo‘y, endi yig‘lama ko‘ngiljon,

Bor, axir, barchasin hisobi.

Qo‘lni ber, pok joyga ketamiz,

Yomoni yo‘q joyga ketamiz.

Ko‘zlarim qadalgan samoga,

Tashnaman bir hovuch ziyoga.

Charchadim zaharli so‘zlardan,

Yur, endi g‘iybatu ig‘voning –

Makoni yo‘q joyga ketamiz,

Yomoni yo‘q joyga ketamiz.

Chopamiz quyoshning izidan,

O‘pamiz gullarning yuzidan.

Qizarib, bir shirin tuyg‘ular,

Topamiz lolaning ko‘zidan.

Armoni yo‘q joyga ketamiz,

Yomoni yo‘q joyga ketamiz.

Ko‘zimni sevinch ham yoshlasin,

Qo‘limni omad ham ushlasin.

Tishlarning izi bor ko‘ksimda,

Endi baxt labimni tishlasin.

Ziyoni yo‘q joyga ketamiz.

Yomoni yo‘q joyga ketamiz.
 
SaodatDate: Seshanba, 04-Okt-2011, 10:39 | Message # 55
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:
Ko’p ishonibman, afsus uzimga

Dustlarimni xech, ilmay kuzimga

Armon tuz berar, endi suzimga

Insonning dusti, bor bulsin ekan.

Yurakda orzu, dustlaring bilan

Niyating ezgu dustlaring bilan

Yutmaysan ogu dustlaring bilan

Insonning dusti bor bulsin ekan.

Omading nogox, kaytgan oningda

Dardu alamlar yonsa joningda

Fakat chin dustlar, turar yoningda

Insonning dusti bor bulsin ekan.

Yurakda orzu dustlaring bilan

Niyating ezgu dustlaring bilan

Yutmaysan ogu dustlaring bilan

Insonning dusti bor bulsin ekan

Yurakda orzu dustlaring bilan

Niyating ezgu dustlaring bilan

Yutmaysan ogu dustlaring bilan


Message edited by Saodat - Seshanba, 04-Okt-2011, 10:40
 
OSIYODate: Dushanba, 17-Okt-2011, 11:40 | Message # 56
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
QADRDON


Hayotda ba’zida yiqilsam nogoh,
O’z yo’limni topmay bo’lsam sargardon.
O’zgalar sinovdan etsada ogoh,
Senga talpinarman shu on qadrdon.

Gohi omad kelib yugursam kulib,
Baxtim qushidan bo’lsamda sarmast.
So’zlarimdan bol tomsa to’lib-to’lib,
Senga talpinarman shu on qadrdon.

O’z yorim o’zgani qilsa baxtiyor,
Shunda ham sevgomga sodiq qolarman.
Baxtim izlab o’zgaga berarman ozor,
Senga talpinarman shu on qadrdon.

Oq va qoradir hayot kunlarim,
Yaxshimi yomonmi barin ko’rarman.
Iltijola o’tkazarman tunlarim,
Senga ishonarman har on qadrdon.

 
OSIYODate: Dushanba, 17-Okt-2011, 11:47 | Message # 57
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Hasta bola hasrati...

Osmonni qopladi qora bulut,
Yomg'ir ham tomchilar asta.
Yig'laydi,dardi bo'lmay unut,
Chunki,u bir umr nogiron-hasta.
Yugura olmaydi,hatto turib,
Oyoqlari bo'ysunmas izmiga.

O'ksib yig'laydi,sochlarin yulib,
Tushuna olmasdan hayot
hukmiga. Tengdoshlari pichirlab
sekin,
Maqatashar bol tomib sevganin.
Yuzi kulsada, yuragi lekin,
Yig'laydi, ammo sezmaydi hech
kim.

Asarlarda o'qib sevgi
qissasi,
Yig'laydi,yoshlari ko'mib tizzasin.
Gul uzib, kim unga tutar guldasta,
Kimga ham kerak,
nogiron,xasta...
O'ksik ko'nglini to'ldirib qonga,
Havas qilar Farhod-Majnunga.

Shirinu Layli bo'lmas mayliga,
Uni sevib, kelsa bas yoniga...
Ko'chaga chiqsa, shu aravada,
Hamma achinib unga bir qarar.
Hatto,ba'zilar pul berib deydi:
"Ola qol,bechora,kuninga yarar"
 
ROBIYADate: Dushanba, 02-Yan-2012, 13:29 | Message # 58
Yangilardan
Group: Muslima
Messages: 2502
Status:

Ne tilaging bo‘lsa, Allohdan tila,
Yo‘qsa ishing to‘xtar, uzayar ohing.
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"Bismillahir rohmanir rohim...”
Allohga hamd bo‘lsin, cheksiz beadad.
Uning hukmidadir osmonu zamin.
Maqtovga loyiq zot Allohdir faqat:
"Alhamdulillahi robbil ‘alamin...”
Borligiga keltir imon,
Tog‘u toshlar bunga shohid.
Alloh birdir, bunga inon:
"Innama ilahun vahid...”
Shafqat, marhamat-la yorlaqar bizni,
Maxluqotlar rizq-ro‘zin yetkazur doim.
Taqdir etgan Udir har ishimizni:
"Zalika taqdirul azizir-rohiim...”
U iroda etsa mutlaq bo‘ladir,
Unga pinhon emas har yon, har iqlim.
Hatto ko‘nglingdagi sirni biladir:
"Vahuva bikulli shay’in aliym...”
U qulni kechirgay, U rahm qilar,
Go‘zal ismlari Raufu Rohiym.
Tavba qilganlarni bilgin afv etar:
"Innahu huvat-tavvabur-rohiym.
Alloh va’dasidir: yetkazar rizqing,
Shubhasiz, bu qulga buyuk marhamat.
Namoz o‘qi. Zakot ber qodir bo‘lsang:
"Va aqimus-solata va atuz-zakat...”
Inson tafakkurda, harakatda hur,
Amallarda sokin, xotirjam bo‘ling.
Alloh qilganingiz har ishni ko‘rur:
"Vallohu basiyrun bima ya’malun...”
Uning izmidadir zaminu samo,
Har ish amri ila bo‘ladi sodir.
U har ishga mohir, qodir doimo:
"Vallohu ‘ala kulli shay’in qodir...”
Alloh sabr aylagan qulni sevadi,
Mo‘min yuksaladi sabr etgan sayin.
Alloh sabrlilar bilan birgadir:
"Innalloha maas-sobiriyn...”
Allohga ko‘p shukr aytgan baxtiyor,
Zero, U har damda – sizdan xabardor.
U bilar chin shokir banda asli kim.
"Fainnalloha shakirun aliym...”
Uning oyatlari ko‘p,
Kofiy bunga ko‘k va suv.
Undan o‘zga Tangri yo‘q:
"La ilaha illa hu...”
Kim u o‘zin sanar juda quvvatli?
Axir hamma uchun hisob bor, hisob.
Allohning azobi, qattiq shiddatli:
"Va innalloha shadidul azab...”
U afv etguvchidir, kechirgay albat,
Nadomat chekib, chin tavba qilaylik.
Alloh gunohlaring aylar mag‘firat:
"Innalloha g‘ofurur rohiym...”
Yomonlikka yaxshilik qilsang ajr bor,
Yaxshilik, go‘zallik – shiori dinning.
Alloh ehson etgan qullarni sevar:
"Innalloha yuhibbul muhsiniyn...”
Fasod bir ilondir, boshin darhol ez,
Fasodchining ishi oxiri barbod.
Alloh fasodchini yomon ko‘radi:
"Vallohu la yuhibbul fasad...”
Insonlar barchasi bir asldandir,
Bo‘lsa ham biri oq, biri qoratan.
Bir millat bo‘lgani shundoq ayondir:
"Kanan – nasu ummatan vahidatan...”
Mumkinmi bir nima Undan yashirmoq?
U hammasin ko‘rar, bilar – qolmas sir.
Hamma ishimizni ko‘rmoqda Haq-rost:
"Innalloha bima ta’maluna basiyr...”
Eng to‘g‘ri qarorni Sen berasan, Sen,
Ey ulug‘ Allohim, ey ulug‘ Rabbim.
Har neni eshitib ham bilasan Sen:
"Innaka antas-sami’ul aliym...”
Musulmon hech kimni urmas va so‘kmas,
Qidirmas kimsani qiynamoq yo‘lin.
Shubha yo‘qdir, Alloh zolimni sevmas:
"Vallohu la yuhibbuz-zolimiyn...”
Sabr etgan doimo murodga yetar,
Ey mo‘minlar, siz ham murodga yeting.
Alloh ham sabrli qullarin sevar:
"Vallohu yuhibbus-sobiriyn...”
"Hikmat yog‘dulari"- kitobidan.


chiroylik imzo coyaman yaqinda
 
OshiqYigitDate: Yakshanba, 11-Mar-2012, 11:27 | Message # 59
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 113
Status:
Yana sensiz o'tdi kun,
Qiynar sog;inch meni nechun?...
Tunlar bedor o'tmoqda,
Yuragim, jonim, seni kutmoqda...
Aytolmayman senga dardim,
Zor-zor yig'lar mening qalbim,
Hayotim mazmuni - seni sevishim,
Bu ham menng bir katta bahtim,
Ham orzuim, ham armonimsan,
Ham koz yoshim, ham quvonchimsan...
Senga yetisholmasligimdan qo'rqaman,
Men seni chin dildan juda sevaman...
 
OshiqYigitDate: Yakshanba, 11-Mar-2012, 11:36 | Message # 60
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 113
Status:
SENI UCHRATGAN KUNIM
YODIMDAN KETMAS
YURAGIM O'G'IRLADIN
BALKI O'SHA KUN
BALKI O'SHA KUN BO'LMAGANIMDA
BUNCHALAR QALBIM A'ZOBLANMASMIDI
BALKI O'SHA KUN BO'LMAGANINDA
SENI KO'RMAY BILMAY O'TARMIDI UMRIM
BALKI SH KUN PESHONAMDA BOR
BALKI U TAQDIRNING ACHCHIQ XAZILI
BALKI BU OLLOHNING OG'IR SINOVI
BALKI YURAGIMNI TALPINGAN KUNI.
SEVAMAN
TO TANAMDAN QON CHIQQUNCHA
TOMRIMDAGI HAYOT SO'NGUNCHA
JISMIMDAN RUXIM AYRULGUNCHA
MEN SENI SEVAMAN SEVAMAN HAMON
O'LIMIM OLDIDAN SO'NGI SO'Z AYTSAM
BU SENI ISMIM BO'LAR SHUPHASIZ JONIM
KO'ZIM BU OLAMDA YUMULGUNICHA
FAQAT SENING SURATIN NOMOYON BO'LUR
MENGA BIR SO'Z AYTSEN KIFOYA
O'TAR EDIM ARMONSIZ JONIM

Sevgi nima iloxiy kuchmi?
Sevgi nima iloxiy burchmi?
Sevgi nima faqat kutishmi?
Yoki sevib kegin unitishmi?
Sevgi nima baxt quyoshimi?
Munis qizning kungil yoshimi?
Sevgi nima aldab ketishmi?
Sevgi nima jondan suyushmi?
G'am utida mudom kuyishmi?
Balki sevgi yozilgan hatdur!
Kungil ichra mitti davlatdur!
Balki sevgi qib qizil guldur,
boglardagi bulbuldur
shuni bildim,sevgan quldur, sevilgach shoxdur.

Unsiz yig'lamoqdan o'zga chora yo'q,
Qalbingga qadalsa armon degan o'q.
Baxtlilar ko'p, baxtlilarning ko'ngli to'q,
Men shu baxtga yetolmayin adoman,
Sabolarga singib ketgan sadoman.
Kimga keng-u, kimlargadir tor dunyo,
Koshonasi vayronasi bor dunyo.
Asli ko'ngli, muhabbatga zor dunyo,
Bu hayotga tushunmayin adoman,
Sabolarga singib ketgan sadoman.
Tog'larni titratib so'zga kirsa tosh,
Tongda umid quyoshi ko'targanda bosh,
Taqdir sinoviga berolmay bardosh,
Ko'z yoshlarim to'xtatolmay adoman,
Sabolarga singib ketgan sadoman.
Bu kun tutay senga alvon gullarni,
Duolarga ochgin endi qo'llarni.
Alloh bersin bizga yorug' yo'llarni,
Haq vasliga yetolmayin adoman,
Sabolarga singib ketgan sadoman.
 
Search: