Barnohon Karimova sherlari
|
|
DURDON | Date: Dushanba, 18-Mar-2013, 09:10 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Barnohon Karimova ijodidan namunalar
Аллоҳ берганига -да шукур қиламан!
Нима бўлса бўлар,ёнимда юрган, Яқинларим кўриб,шукур қиламан. Майлида дунёлар бермаса агар, Аллоҳ берганига -да шукур қиламан!
Майлига,ортимдан қувмасин бойлик, Соҳта ҳушомаддан айланмасин бош. Кошонам бўлмасин тенгсиз,чиройли, Бир куним ўтганига шукур қиламан!
Майлида,бўлсамда баъзан бегуноҳ, Бошимга туҳматнинг тошин ағдарса, Майлига азобли кунлар куйдирса, Аллоҳнинг синовига шукур қиламан!
Шукур қилгум ҳар бир ўтган кунимга, Диним ила файзли ҳаёт йўлимга, Мағрур боқажакман,хатто ўлимга, Иймонни берганига шукур қиламан!
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 18-Mar-2013, 09:14 | Message # 2 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| ИншаАллоҳ улғайиб,гўзал қизлар бўларсиз. Кўкда ҳусн талашган ҳилолдайин тўларсиз. Шу кун кимлар ҳасадда,кимлар ҳавас қилишар, Шу кун кийган ҳижобингиз сизга жуда ярашар.
Қизалоғим иймонингиз асло тарк этмасин сизни, Ёноғингизда лов ёнган уфқларнинг изи бор. Меҳр доим улашинг, тилингиз ширин сўзни, Аллоҳим ҳадя этган ,менга берган сўзи бор.
Меҳр улашмоқ қийин,сиз-чи меҳриз бўласиз, Аллоҳ-чун бўлиб банда,жон ичида тўласиз. Бу дунё бир кам дунё,очиласиз,сўласиз. Бардош беринг,дунёнинг камларидан куласиз.
Майли жоним улғайинг,Ҳақ йўли бўлсин порлоқ, Ким бўлсангиз ҳам инсон бўлинг,онангиз қийнар сўроқ. Гард юқмасин Илоҳим,иймониз дилда ориз Нурга тўлсин қалбиз доим,тилайди она-зориз.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 18-Mar-2013, 09:17 | Message # 3 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| САМИМИЙ ТИЛАКЛАРИМ.
Тингланг азиз қизларжон, Айтай юрак розимни. Кўнгилдан бахт тиларман, Эшитинг овозимни.
Ҳамроҳингиз бўлсин дейман, Иймон,вафо,садоқат. Чунки сиз-ла кириб келар, Дил уйига нафосат.
Сиз эзгулик рамзидурсиз, Иймонингиз-ла гўзал ҳаёт. Сиз-ла ҳар тонг бошланади, Муҳаббат отли баёт.
Тилагайман қалбингиздан, Ўчмасин Аллоҳ номи. Ҳар мўминга насиб этсин, Ёдлаш Аллоҳ каломи.
Тилагайман тоғдан юксак, Бардошларнинг тоғини, Юзингизда кўрмай дейман, Ҳижрон дардин доғини.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 01-Apr-2013, 12:26 | Message # 4 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Росулуллоҳ чин сўзим,сизни соғиндим!
Ёлғон дунёдан кечиб Ҳақни суйдим. Тушларимда кўрарманми,дея туйдим. Тонг отгунча намоз ўқиб,йиғлаб куйдим, Росулуллоҳ чин сўзим,сизни соғиндим!
Жумла малак сиз учун бўлган ғулом, Қани Аллоҳ бир бора қилса инъом, Ҳар гал айтиб чарчамайман сизга салом, Росулуллоҳ чин сўзим,сизни соғиндим!
"Умматим"деб бу дунёдан кетар бўлдиз, "Намозда сиз бардавом бўлинг"дедиз, "Суннатимни маҳкам тутинг уммат..."дедиз, Росулуллоҳ чин сўзим,сизни соғиндим!
Машаққатсиз эришилмас мукаммалликка, Бунинг учун тайёрдурман ҳар бир камликка, Аллоҳ-чун бўлиб банда,сизга чин умматликка, Росулуллоҳ рост сўзим,сизни соғиндим!
Ниятим дийдор талаб,энди Қиёматдами?.. Кўришмоқлик сиз билан Ҳавзи Кавсар бўйидами?.. Умид қилиб Ўзидан йиғлагайман бу кеч ман, Росулуллоҳ сўзим рост,сизни соғиндимку ман! (Соллаллоҳи алайҳи васаллам)
Barnohon karimova
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 24-Apr-2013, 16:25 | Message # 5 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| ШУНДАЙЛАР ҲАМ БОР АФСУС... Аҳли аёлини суймас эркаклар. Рўзғор ташвишида куймас эркаклар. Мардлик ярашар аҳир сизларга, Аёл қайда...Буни билмас баъзи эркаклар...
Аёл остонадан уйга киради, Эркак қўлда капгир,мулзам туради, Наҳот ярашгайдир шундай манзара, Ҳар ким ўз ўрнида қачон туради...
Аёл елкасида рўзғор ташвиши, Фарзанд тарбияси эмиш эр иши, Ажратиб бўлмай қолдику,эй воҳ, Қайси аёл,қайси эркакнинг иши...
Юрмангиз аёллар фаҳшга кўмилиб, Шайтонлар эгаллаб олмасин қалбни. Кетмангиз эркалар уйга кўмилиб, Аёлингиз ҳимоя қилинг шаънини.
Қалбингиз Ҳақ сари оқсин сел бўлиб, Сизга ярашмайди даюс деган ном. Дуо қилсин жуфтингиз муслима бўлиб, Ортиздан қолсин фақат"Яҳши"деган ном.
Barnohon Karimova
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 27-Apr-2013, 02:33 | Message # 6 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| ДУО ҚИЛИНГ АЗИЗЛАР...
Юрибмиз залолат ичда кўмилиб, Шайтон ҳар қадамда югурар елиб, Кетмасак бўлгани шундай кўмилиб, Дуога қўл очинг мўмин бўлайлик.
Энди биз топайлик аҳд ила иймон, Энсалар қотмасин ўқилса Қуръон, Бўлайлик давомли биз чин намозхон, Дуога қўл очинг мўмин бўлайлик.
Шундай мўмин бўлайлик қаро кўзлардан, Аллоҳ дебон ёшимиз асло тинмасин, Фасод бойламасин бу ғафлатликдан, Шайтон қалбга кирмоққа йўл тополмасин.
Суҳбатимиз бўлсин гўзал ҳадислар, Умримиз ўтмасин беҳуд сел бўлиб, Дунё молин деб юрган ҳарислар, Ўзи инсоф берсин Меҳрибон бўлиб.
Зулматлар ичра руҳ бўлмасин ҳалак, Тобутлардан биз-да олайлик ибрат, Маъсиятдан қораймаса бўлгани фалак, Дуога қўл очинг мўмин бўлайлик.
Шундай мўмин бўлгинки гар кетар бўлсанг, Ортингдан маҳзунланиб ой ҳам йиғласин. Шундай мўмин бўлгинки тақводор бўлсанг, Дуо қилган ҳар бир қалблар йиғласин...
Barnohon Karimova
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 28-Apr-2013, 15:15 | Message # 7 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Бир муслима савоб ишни бошлади, Дўстларининг кўзларида қувонч ёшлади, Улар ичида бир аёл ҳушёрланди,лек Қалби маҳзунланиб,ортга назар ташлади.
Залолат тўлқинлари ичра юрарди, Кунин бесамар ўтганин ўзи биларди, Нафсининг кўйига кириб у ҳайҳот! Қалби ўлик,руҳи ўлик бўлиб юрарди.
Ҳақ унга иймон берди,у гўзал иймон, Қалбидан жой олди бешак,бегумон, Саждага бош қўйди Ё Аллоҳ дея, Сўради"Тўғри йўл бер,кетмай беиймон".
Чин дўстлар орттирди у ғойибона, Дермишлар"Аллоҳ-чун дўстмиз мардона, Ғамгин бўлманг асло бу бир имтиҳон, Ўзидан ўзга Илоҳ йўқ,Удир Ягона"!
Ва лек ул аёл доим қалбан эзилар, Гуноҳларин эслаб мудом сиқилар, "Маҳзунланма эй биродар Қуръон ўқи сен, ИншаАллоҳ дардинга дармон топилар".
Биродарин бу сўзи илҳом баҳш этди, Оятлар,суралар қалбни забт этди, Ниятида собит қолди,асло чарчамай, Аллоҳ каломига ўзни баҳш этди.
Ҳатм қилар экан бу улуғ сўзлар, Қалбларга кириб борар,фақат чин сўзлар, Тоатида бўлмоқни ўрганди мудом, Аллоҳнинг ишқида ёниб у сўзлар.
Мўмин ,мусулмонмиз Аллоҳ бандаси, Дилларга кириб борар Калом нафаси, Такрор айтадурман Ёлғизсан Аллоҳ Ишқингда ёнганларга Ўзингсан Паноҳ!
Ҳаёт зарбалари бошга тушса гар, Сабрла ўкинмай дуо қил фақат. Ўзи тўғри йўлга бошлар бегумон, Нусрат ила иймон бергин Сен фақат.
Barnohon Karimova
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 16-May-2013, 13:17 | Message # 8 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
|
|
|
| |