MASTER | Date: Juma, 23-Apr-2010, 00:57 | Message # 1 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| ШАЙТОН БИЛАН СУҲБАТ Зим-зиё кечада Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтон билан суҳбатлашдим. Фажр азонини эшитган заҳотим масжидга кетмоқчи бўлдим. У менга: “Ётақол, ҳали тун узун-ку”, деди. Мен: “фарз намозини ўткизиб юборишдан қўрқаман”, дедим. У: “Бомдоднинг вақти жуда узун”, деди. Мен: “Жамоат намозидан кечикишдан қўрқаман”, дедим. У: «Тоат-ибодат қиламан деб, ўзингни толиқтириб қўйма. Қуёш чиқишига ҳали вақт кўп», деди. Уйғониб қарасам, қуёш чиқиб бўлибди…
Эрталабки зикр-дуоларимни ўқимоқчи эдим, у менга ўй-фикр дафтарини очди. Мен: «Дуодан чалғитяпсан», дедим. У: «Кечқурун ўқирсан», деди.
Қилган гуноҳларимга тавба қилмоқчи бўлдим. У: «Ёшлигингда ўйнаб-кулиб ол» деди. Мен: «Ўлимдан қўрқаман», дедим. У: «Бу сенинг ҳаётинг, бой берма», деди.
Қуръон ёд олмоқчи эдим. У: «Мусиқа, ашула билан ҳордиқ чиқар», деди. Мен: «У ҳаром-ку», дедим. У: «Бу - баъзи олимларнинг гапи», деди. Мен: «Менда бу ҳақда ҳадислар бор», дедим. У: «Уларнинг ҳаммаси заиф ҳадислар», деди.
Олдимдан бир гўзал аёл ўтиб қолди, мен ундан кўзимни олиб қочдим У: «Қарасанг нима бўларди?», деди. Мен: «Бу мен учун хатарли», дедим. У: «У аёлни эмас, уни жамолини ўйла. Аллоҳ яратган гўзал нарсалар ҳақида ўйлаш ҳалол-ку», деди.
Байтуллоҳга умра қилиш мақсадида йўлга чиқдим У: «Қаёққа отландинг?», деди. Мен: «Умра қилмоқчиман», дедим. У: «Хавф-хатарларни бўйнингга олиб, умрага борасанми?! Бундан бошқа савобли ишлар кўп-ку!», деди. Мен: «Гуноҳларим кўп, жаннатга киргим келади», дедим. У: «Жаннатгами? Унга амалларинг билан эмас Аллоҳни раҳмати туфайли кирасан-ку», деди.
Инсонларга дин ҳақида насиҳат қилмоқчи бўлдим. У: «Ўзингга шармандалик орттириб олма», деди. Мен: «Бу инсонларнинг фойдаси учун-ку!», дедим. У: «Шон-шуҳратга берилиб кетишингдан қўрқаман, чунки бу - бузилишнинг боши», деди. Мен унга: «Баъзилар ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Шоҳу гадо – ким ҳақида гапирай, сўрайвер», деди. Мен: «Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида нима дейсан?», дедим У: «У «Сизларга икки нарсани қолдирдим, агарда уни маҳкам тутсангиз, зинҳор залолатга кетмайсизлар, у - Аллоҳнинг китоби ва Набийсини суннатидир» деган сўзи билан мени ҳалок қилди», деди. Мен: «Имом Бухорий ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «У «Саҳиҳ» китоби билан уйимни куйдирди», деди. Мен: «Ҳажжож ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Қани энди инсонлар ичида мингта Ҳажжож бўлса, унинг қилмишлари биз шайтонларни хурсанд қилади, тутган йўли эса дардларимизга дармондир», деди. Мен: «Фиръавн ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Биз ундан ёрдамимизи аямаймиз», деди. Мен: «Абу Жаҳл ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «У бизнинг қариндошимиз», деди. Мен: «Абу Лаҳаб ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «У қаёққа борса, биз у биланмиз», деди. Мен: «Дарвин ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «У менинг она бир, ота бошқа акам бўлади», деди. Мен: «Ленин ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Сталин иккови биз ёзган сценарийнинг бош ижрочилари-ку!», деди. Мен: «Порнографик журналлар ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «У бизни шариатимиз», деди. Мен: «Сафсатабозлик ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Биз у билан инсонни ваҳший ҳайвонларга айлантирамиз», деди. Мен: «Тунги барлар ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Биз у ерда кўнгилхушлик қиладиганларни қучоқ очиб кутиб оламиз», деди. Мен: «Сизларнинг зикр-дуоларингиз нима?», дедим. У: «Мусиқа, қўшиқ», деди. Мен: «Қиладиган ишинглар нима?», дедим. У: «Беҳуда ҳою-ҳавас», деди. Мен: «Бозорлар ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «У - ёр-дўстларимиз тўпланадиган жой, биз эса у ернинг қозиларимиз», деди. Мен: «Коммунистик партиялар ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Мен уларга мол-мулкимни бўлиб берганман, вирду ибодатларимни ўргатиб қўйганман», деди. Мен: «Инсонларни қандай қилиб йўлдан урасан?», дедим. У: «Шаҳватлар, шубҳалар, кўнгилочар нарсалар, ҳою-ҳаваслар ва нафси ҳаволарига эргаштириш билан», деди. Мен: «Аёлларни қандай йўлдан урасан?», дедим. У: «Ҳусни жамолини ҳаммага кўз-кўз қилиб, ўзларига зеб бериб, очиқ-сочиқ юрдириш, Аллоҳнинг буйруқларини тарк қилиб, тақиқларини қилдириш билан», деди. Мен: «Уламоларни қандай йўлдан урасан?», дедим. У: «Шуҳратпарастлик, худбинлик, кибру ҳаво ва ҳасад билан», деди. Мен: «Омиларни қандай йўлдан урасан?», дедим. У: «Ғийбат, иғво, миш-миш тарқатиш, беҳудагарчилик билан», деди. Мен: «Тижоратчиларни қандай йўлдан урасан?», дедим. У: «Судхўрлик, садақа, закот бермаслик, исрофгарчилик қилиш билан», деди. Мен: «Йигитларни қандай йўлдан урасан?», дедим. У: «Севги-муҳаббат, ёндим-куйдим, ошиқ-маъшуқлик, шаръий аҳкомларни назар-писанд қилмаслик, ҳаром-ҳаришларни қилиш билан», деди. Мен: «Яҳудийлар ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Уларни ғийбат қила кўрма, бошинга мусибат орттирасан, уларга қалбимиз тўридан жой берганмиз», деди. Мен: «Шоир Абу Наввос ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «У одам бошимиз устига, гапларимизда шеърларидан иқтибос келтирамиз», деди. Мен: «Оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Улар бизнинг меросхўрларимиз», деди. Мен: «Секуляристлар ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Биз секулярист ақидасидамиз, улар эса дажжоллар, кимда-ким уларга мурожаат қилса, бизга мурожаат қилган бўлади», деди. Мен: «Исломга чорловчи олимлар ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Улар мени жуда азоблашди, қийнашди, қаритишди, ҳоритишди. Уй қурсам, дарҳол бузишади, қўшиқ айтсам, Қуръон тиловат қилишади, ёнларига борсам, Аллоҳдан паноҳ сўрашади», деди. Мен: «Олди-қочди газета-журналлар ҳақида нима дейсан?», дедим. У: «Улар билан одамларнинг вақтини зое қиламиз, умрини ўтказамиз, пулларини қуритамиз», деди. Мен: «Қорунга нима дегансан?», дедим. У: «Хазиналарингни асра, дунё сеники, ҳамманинг орзусига айланасан», дедим», деди. Мен: «Фиръавнга нима дегансан?», дедим. У: «Эй қасрнинг улуғи, Мисрнинг мулки сеники эмасми? Тез кунларда ҳамманинг устидан ғалаба қозонасан», дедим», деди. Мен: «Ароқхўрга нима дединг?», дедим. У: «Ичақол, ғам-ғуссаларингни кетказади, оғирингни енгил қилади. Ахир тавба қилиш йўллари маълум-ку», дедим», деди. Мен: «Сени нима қатл қилади?», дедим. У: «Оятал курси, уни эшитсам юрагим тораяди, ҳибсим узаяди, турли бало-офатларга гирифтор бўламан», деди. Мен: «Сен учун энг суюкли инсон ким?», дедим. У: «Артистлар, шарм-ҳаёсиз шоирлар, маъсият-гуноҳларга шўнғиганлар, менинг изимдан изма-из юрганлар», деди. Мен: «Сенга ёқмайдиган инсонлар ким?», дедим. У: «Масжид аҳллари, ибодатгўй, зоҳид, Аллоҳ ва Росулининг буйруқларига сўзсиз амал қилган, қайтариқларидан қайтган инсонлар», деди. Мен: «Сенинг васваса ва ёмонликларингдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман», дедим, у ўша заҳоти йўқ бўлиб кетди. Мусулмонлар! Мана шу каззобнинг жазосидир. ziyouz.com dan olindi
|
|
| |