RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Страница 2 из 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • »
Модератор форума: DURDON, SAKINA  
ИСЛОМ АХЛОҚИ
RiderДата: Juma, 23-Apr-2010, 23:02 | Сообщение # 16
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Омонат: Сақлаш учун бизга топширилган ҳар бир нарсага омонат дейилади.
Амин: Ишонилган, ҳеч кимга зарари тегмаган, тинч, бехавотир одам демакдир.
Пайғамбаримизни пайғамбар бўлмасларидан аввал ҳам "Муҳаммад-ул-амин", яъни
ишончли, амин одам дер эдилар.
Омонат сўзининг хилма-хил маънолари бор. Омонат фақатгина бизга сақлаш учун
қолдирилган мол эмас. Пайғамбаримиз мелодий 632 йили, вафот этмасларидан уч ой аввал
ҳаж вақтида юз мингдан ортиқ мусулмонга Арафот тоғида ўқиган видо хутбаларида шундай
марҳамат қиладилар: "Сизга бир омонат қолдираман. У омонатни сақласангиз, тўғри йўлдан
адашмайсиз. Бу омонат Аллоҳнинг китоби Қуръони каримдир". Демак, Қуръон мусулмонларга
бир омонатдир. Бу омонатни икки кўзимиз каби авайлаб асраб, биздан сўнг келадиган
наслларга топширишимиз керак. Агар динимизни сақламасак, китобимизни ўрганмасак, бора-
бора динимиз унутилади. У вақтда биз омонатни сақлай олмаганимиз учун гуноҳкор бўлурмиз.
Диндан ва Қуръондан ташқари жон ҳам инсонга бир омонатдир. Жонни берувчи
Аллоҳдир, вақти келганда бу омонатни қайтиб олади. ўз-ўзини ўлдирган кишилар Аллоҳнинг бу
омонатига хиёнат қилганликлари учун катта гуноҳкор бўладилар. Жисмимизни турли
касалликлардан эҳтиёт қилиш, уни саломат сақлашга ҳаракат қилиш ҳам омонатни сақлаш
ҳисобланади.
Бизга топширилган вазифалар, бурчларимиз ҳам омонат саналади. Бу вазифалар ёки
ишларни қўлимиздан келганича жуда яхши қилиб бажаришимиз керак. Агар бурчларимизни,
ишларимизни тўла-тўкис бажармасак, омонатга хиёнат қилган бўламиз.
Давлат ва миллат ҳам бизга бир омонатдир. Миллат ишларини олиб борувчи одамларни
сайлаган вақтда энг яхши кишиларни сайлаб, омонатни муносиб инсонларга топширишимиз
керак. Қуръонда: "Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга
буюради", - дейилган ("Нисо" сураси, 58-оят). Давлат ва миллат моли ҳам бир омонатдир.
Уларга зарар етказиш ва ўз фойдамизга ишлатиш ярамайди.
Ҳазрати Умар бир куни кечаси ҳукумат уйида миллат ишлари билан шуғулланар эканлар,
Абдураҳмон бинни Авор исмли бир дўстлари келиб қолди. Саломлашиб ҳол-аҳвол
сўрашишганидан сўнг, ҳазрати Умар бир шамни олиб ёқдилар, шунгача ўз олдиларида ёниб
турган шамни ўчириб бекитиб қўйдилар. Дўстлари Абдўраҳмон бинни Авор ҳазрати Умарнинг
бу ҳаракатига қараб турдида, сўради: "Ё Умар! Шамнинг биттасини ёқдингиз, биттасини
ўчирдингиз. Буларнинг иккаласи ҳам бир хил шам. Нега бундай қилдингиз?" Ҳазрати Умар
шундай жавоб бердилар: "Сен келган вақтда давлат иши билан шуғулланаёттан эдим. Шунинг
учун давлатнинг шамини ёққандим. Лекин сен келгач, ишимни қолдириб сен билан сўзлаша
бошладим. Сен билан сўзлашаётганимда, давдатнинг шамини ёқишга ҳаққим йўқ. Шунинг учун
ўз пулимга сотиб олган шамни олиб ёқдим".
Ҳар бир инсонга болалари ва оиласи омонат ҳисобланади. Уларни дин ва ахлоқ
жиҳатидан тарбиялаб, урф-одатларимизни ўргатиб, миллий ва диний рухда тарбиялашимиз
даркор.
Сизга сир сифатида айтилган сўзлар ҳам бир омонатдир. Пайғамбаримиз бир
ҳадисларида: "Бир киши сенга бир сўзни сўзлаганда, ён-атрофга қараб гапирса,
билгилки, у сўз сенга бир омонатдир. У сўзни бошқаларга сўзлама", -деган эдилар.
Омонатни сақламаган ва зарар еткизиб хиёнаткорлик қилган кишига "хоин" дейилади.
Омонатнинг зидди хиёнатдир. Бизга топширилган бир нарсага зарар еткизиш, бурчларимиз,
ишларимизни тўла-тўкис адо этмаслик омонатга хиёнатдир ва динимизда ҳаромдир.
 
RiderДата: Juma, 23-Apr-2010, 23:03 | Сообщение # 17
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Бирон одамга ёки одамларга ваъда берсак, уни адо этиш ҳам диний бир бурч саналади.
Ислом динида баъзи бир ибодатлар фарз қилингани каби айрим ишлар ва ҳаракатлар ҳам
фарздир. Шулардан бири ваъда бергач, аҳдида турмоқдир.
Ваъдага вафо қилмасликнинг бир киши ёки кишиларга жуда кўп зарари бор. Бундай
одамлар ўзларининг обрўларини ерга урганларидек, бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам
ҳурмат қилмаган бўладилар. Бундай кишиларга ҳеч ким ишонмай қолади. Ўз эътиборларини
йўқотган бундай кимсаларни биронта ҳам одам ёқтирмайди. Ваъдасида турмаганлар қиёмат
кунида ҳам жавобгар бўладилар. Қуръони каримда Аллоҳ таоло: "Аҳдга вафо қилинглар.
Зеро ахд-паймон (қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир", - деб марҳамат қилган.
("Исро" сураси, 34-оят.) Яна шу суранинг ўзида Аллоҳ одам ўлдириш, зино қилиш, кам тортиш,
етим молини ейиш, мағрурланиш каби гуноҳи кабиралар орасида аҳдидан қайтишни ҳам санаб
ўтади. Пайғамбаримиз бир ҳадисларида: "Мунофиқнинг уч аломати бордир: сўзлаганда
ёлғон гапиради, ваъда берса, аҳдидан қайтади, бир омонат қолдирилса, ўша
омонатга хиёнат қилади", -деб айтгандилар.
Пайғамбаримиз шартномаларга, ваъдаларга алоҳида аҳамият бериб, ҳамиша ахдларида
турар эдилар. Милодий 628 йили маккалик мушриклар, кофирлар билан мадиналик
мусулмонлар ўртасида Ҳудайбия деган жойда бир шартнома тузилди. Унга мувофиқ ҳижратдан
сўнг мусулмон бўлиб Мадинага кўчган маккаликларни ўз ватанларига қайтариш керак эди.
Ушбу шартнома тузилган вақтда мусулмонларнинг раҳбари ҳазрат Муҳаммад эдилар. Макка
мушрикларининг бошлиғи Суҳайл бинни Амр мусулмон бўлган ўгғи Абу Жандалнинг Маккадан
Мадинага кўчиб кетмаслиги учун қўл-оёқларини чилвирлар билан боғлаб зиндонга қамаб
қўйган эди. Шундай бўлса ҳам Абу Жандал бир илож топиб Маккадан қочиб мадиналик
мусулмонлар ёнига келди. Суҳайл бинни Амр ўғли Жандални кўргач, пайғамбаримизга деди:
"Тузилган шартномага мувофиқ аввало ўғлимни сўрайман. Уни бизга қайтариб бер!".
Пайғамбаримиз ҳам ваъдаларига вафо қилиб Абу Жандални қайтариб бердилар. Буни кўрган
Абу Жандал ва мусулмонлар жуда хафа бўлишди. Ҳатто Абу Жандал: "Маккаликлар динимизга
душман. Мени душман қўлида қолдирманг", - деб ёлворди. Пайғамбаримиз: "Сабр қил, Абу
Жандал! Аллоҳдан умидингни узма! Аллоҳ таоло яқин вақтда сенга ва сен каби
мусулмонларга бир чора топади", - деб шартнома ёзилиб қоғозга туширилмаган бўлса ҳам,
ўз ваъдаларида турдилар.
Пайғамбаримиз вақтларида ёзма шартномалар жуда оз эди. Ҳамма нарсани ҳам қоғозга
туширилвермасди. Мусулмонлар ҳаётий ишларида бир-бирларига сўз берсалар, албатта
ишонишар, ваъдаларига вафо қилиб, сўзларида турар эдилар. Шунинг учун "Мусулмоннинг
сўзи - сеқот" дейиларди. Сеқот икки киши орасида келишилиб қўл қўйилган шартнома
маъносида тушуниларди.
Мусулмон тўғри кишидир. Алдовчи, ҳийлакор ва ёлғончи эмасдир. Чунки булар ножўя
хулқлардир. Динимизга кўра қуйидаги ҳолларда ваъда бериш тўғри бўлмайди:
— қўлдан келмайдиган масалаларда;
— Аллоҳ ҳаром қилган ишларда;
— бирон ишнинг гуноҳ эканлигини билмай Туриб ваъда берилса, кейинроқ ўша ишнинг
гуноҳ эканлиги маълум бўлиб қолса, ундай вақтда ваъдадан қайтиш тўғри бўлади, чунки
хатодан тийилишнинг ҳам динимизда савоби бордир
— берилган ваъда муҳим бир сабаб туфайли бажарилмаса, кечирим сўраб, ваъдада тура
олмасликнинг сабаби айтилади.
Пайғамбаримиз: "Ваъдада туриш имондандир", - деганлар. Яъни имони бўлган ҳар бир
мусулмон ваъдасининг устидан чиқиши, ваъда берганидан сўнг уни ўрнига қўйишга интилиши
зарур.
 
RiderДата: Juma, 23-Apr-2010, 23:05 | Сообщение # 18
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Тавба хатодан, гуноҳдан қайтиш, қилинган гуноҳлар учун Аллоҳдан кечирим сўраш
демакдир. Тавба мусулмонларга фарз қилинган. Қуръоннинг турли оятларида, масалан, "Нур"
сурасининг 31-оятида ҳамда "Таҳрим" сурасининг 3-оятида Аллоҳ тавба қилишга буюради.
Пайғамбаримиз ҳам Аллоҳнинг тавбани доимо кутиши ҳақида бир ҳадисларида шундай
марҳамат қиладилар: "Шубҳасиз, Аллоҳ таоло кундузи гуноҳ қилган кишидан кечаси
тавба қилишини кутади. Кечаси гуноҳ қилган кишидан кундузи тавба қилишини
кутади- Бу ҳол қуёш чиқишидан тунга қадар давом этади".
Тавбанинг қабул этилиши учун бир неча шартлар бор:
- тавба қилувчи одам қилган гуноҳига "Нега мен бу гуноҳни қилдим?" -деб ўксиниши
керак;
- гуноҳ ёки гуноҳлари учун тавба қилган одам у гуноҳларни яна такрорламаслиги керак;
- қилган гуноҳини Аллоҳдан қўрқиб такрорламаслиги керак. Гунохдан Аллоҳ учун воз
кечмаса, тавба саналмайди. Масалан, доимо ичкилик ичиб юрган одам соғлиги кетиб
ичкиликни ташласа, бу тавба қилиш саналмайди, чунки бу одам ичишни Аллоҳдан қўрққани
учун эмас, саломатлигига путур етганлиги учун ташлагандир.
Тавба қилиш учун аниқ бир вақт белгиланмаган. Истаган вақтда тавба қилиш мумкин.
Тавба қилиш учун дуолар ўқиш шарт эмас. Одам истаган вақтида гуноҳларини Аллоҳга
билдириб кечирим сўрай олади. Асосий масала тавба қилинганидан сўнг ўша гуноҳни
қайтармасликда.
қуйидаги вақтларда тавба қилиш яхшироқ деб қабул қилинган:
- жума куни, ижобат қабул бўлиши соатида. Бу соатнинг айси вақт эканлиги аниқ эмас.
Пайғамбаримиз бир ҳадисларида шундай деганлар: "Жума кунида бир вақт бор, ўша
вақтда мусулмоннинг дуоси қабул қилинади";
Ислом ахлоқи
- саҳар вақтида; бомдод намозидан аввал уйғониб, истаган вақтда хато ва гуноҳларини
Аллоҳга аён этиб кечирим сўраш мумкин;
- қутлуғ кунлар ва кечаларда. Масалан, Рағойиб, Мерож, Бароат кечалари билан қадр ва
мавлуд кечаларида, Ашура, жума ҳамда ҳайит кунларида;
Аллоҳ таоло холис ният билан қилинган тавбаларни қабул этади. Аллоҳ шундай марҳамат
қилади: "У, бандаларидан тавба-тазарруъ қабул қиладиган, ёмонликларни авф
этадиган ва қиладиган ишларингизни биладиган зотдир" ("Шўро" сураси, 25-оят).
Пайғамбаримиз ҳам шундай деганлар: "Тавба қилувчи Аллоҳнинг суюкли
бандасидир. Тавба қилган киши ҳеч гуноҳ қилмаган киши кабидир".
Тавбани кейинга қолдириш яхши бўлмайди, чунки ажалнинг одамзодга қачон келиши
маълум эмас, у ёшга, қарига қарамайди. Вақти етган кетаверади. "Ҳали ёшман, қарисам тавба
қиларман, Аллоҳдан кечирим сўрайман, ҳозир тавба қилсам, шу гуноҳни яна қилишимга тўғри
келади", — деган киши ўзини ўзи алдайди. Чунки пайғамбаримиз: "Ажал келмасидан бурун
тавба қилишга шошилинг", - деганлар. Яна бир ҳадисларида Расулуллоҳ (САВ) шундай
марҳамат қиладилар: "Жаҳаннамдаги кишилардан кўпларининг азоби тавбани
кечиктиришдан, кейинга қолдиришдандир".
Тавбани саломатлик вақтида қилиш тайинланган. Вафоти олдида, яъни ўлишини
билганидан кейин қилинган тавба қабул қилинмайди. Қуръонда шундай дейилади: "На гуноҳ
ишларни мудом қилиб юриб, қачонки бировларига ўлим келганда, "энди тавба
қилдим" дейдиган ва на кофир ҳолида ўлиб кетадиган кимсаларнинг тавбалари
қабул қилинмас. Улар учун аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз". ("Нисо" сураси, 18-
оят).
Аллоҳ кишиларни хатолари билан бирга яратган. Ҳар ким ҳам хато қилади.
Пайғамбаримизнинг ҳадисларига кўра: "Одам боласининг ҳаммаси хато қилади. Хато
қилувчиларнинг энг яхшиси тавба қилувчидир".
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:48 | Сообщение # 19
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
IV. НОЖЎЯ ҲОЛАТЛАР, ЁМОН ХУЛҚЛАР


1. Ёлғон ва ҳийла.
2. ғийбат қилиш - ёмонлаш.
3. Ўғрилик.
4. Одам ўлдириш.
5. Ичкилик ичиш.
6. қимор ўйнаш.
7. Зино килиш.
8. Туҳмат.
9. Такаббурлик.
10. Исроф.
11. Ҳасад - кунчилик.
12. Гуноҳ.


Бошқаларни алдаш учун айтилган ва тўғри бўлмаган сўзларга ёлғон дейилади. Динимизда
ҳаром қилинган катта гуноҳлардан бири ёлғондир.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло: "... ёлғон сўздан йироқ бўлинглар", - деб буюради.
("Ҳаж" сураси, 30-оят). Иккинчи бир оятда шундай дейилади: "Эй мўминлар, Аллоҳдан
қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар" ("Аҳзоб" сураси, 70-оят).
Кўпгина нохушликлар ёлғондан пайдо бўлади. Ҳийла, алдаш, зулм, ҳақсизлик,
адолатсизлик, эътиқодсизлик, душманлик каби нарсаларнинг барчаси ёлғон ҳамда
ёлғончиликдан вужудга келган ишлардир.
Ёлғончининг ўз-ўзига ишончи йўқ, одамгарчилиги, ахлоқи ва имони заифдир.
Пайғамбаримиз бир ҳадисларида: "Ёлғондан сақланингиз. Чунки имон бир томонда,
ёлғон бир томондадир. Ёлғон билан имон бир кишида жам бўлмайди" - деганлар.
Бошқа бир ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: "Тўғриликни қўлдан бой берманг, чунки
тўғрилик одамни яхшиликка, яхшилик эса жаннатга элтади. Киши ҳамиша тўғри сўзласа, Аллоҳ
ҳузурида сиддиқ, энг тўғри инсон, деб ёзилади. Ёлғондан сақланинг, чунки ёлғон кишини
жаҳаннамга элтади. Киши доимо ёлғон сўзласа, Аллоҳ ҳузурида ёлғончи, деб ёзилади".
Ёлғончи одамларни алдаса ҳам, Аллоҳни алдай олмайди. Чунки Аллоҳ одамларнинг
қилган ҳар бир ишини кўриб туради, билади ва сўзланган сўзларни эшитади.
Ёлғоннинг энг зарарлиси ва энг гуноҳлиси қозихонада (судда) гувоҳлик бериш чоғида
гапирилган ёлғондир. "Нисо" сурасининг 135-оятида Аллоҳ ўзимизнинг, ота-онамизнинг,
яқинларимизнинг зарарига бўлса ҳам тўғри гувоҳлик беришга буюради. "Бу менинг
қариндошим, яқиним" - деб ҳақсизлик билан кимнидир ёқлаш ярамайди.
Ислом динида баъзи ҳолатларда ёлғон сўзлашга рухсат этилган:
- бир-бири билан сўзлашмаётган эр билан хотинни ёки икки мусулмонни келиштириш
учун;
— уруш чоғи душманни алдаш учун;
- бир кишининг жонига, молига, динига ва номусига зулм ва ҳақсизлик билан зарар
етказилса, уларни қутқазиш учун;
— касалларга умид ва қувват бериш учун; пайғамбаримиз бир ҳадисларида шундай
деганлар:-"Одамлар орасини келиштириш учун яхшилик нияти билан ёлғон сўзлаган
киши ёлғончи эмасдир".
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:49 | Сообщение # 20
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Ҳийла ҳам алдаш демакдир. Ёлғон каби ҳийла ҳам ҳаромдир. Ҳийлакор киши икки
юзламачи бўлади, бошқаларни алдаш учун икки қиёфада кўринишга интилади. Ҳақиқий
мусулмоннинг сурати сийратидек, сийрати эса сувратидек бўлади. Ислом динида инсон
ҳурматли бир мавжудотдир, ҳийлакор кишининг эса бошқалар олдида ҳурмати бўлмайди. У
бошқаларни тубан билиб, фақат ўзини ўйлайди.
Пайғамбаримиз бир ҳадисларида: "Бир мусулмонга зарур еткизган ва уни алдаган
киши биздан эмасдир", - деган эдилар. Ёлғончи ва ҳийлакорларнинг дўстлари, қадрдонлари
йўқдир. Бирон кимса уларга ишонмайди.
Динимизга кўра мусулмонлар дўстлик, осойишталик, тотувлик ва муҳаббат оғушида
яшашлари керак. Одамлар орасидаги дўстлик, самимият ва қардошлик туйғуларини барбод
қилиб, унинг ўрнига гина-кудурат ва душманликни рўёбга чиқарадиган энг ёмон нарсалардан
бири ғийбатдир. ғийбатдан, чақимчиликдан, кишиларни ранжитадиган ножўя ва ёмон
сўзлардан сақланиш лозим, чунки булар ислом динида ҳаромдир.
Бир куни пайғамбаримиз саҳобалардан сўрадилар: "ғийбат нима, биласизларми?"
Саҳобалар: "Аллоҳ ва унинг расули билур", -дедилар. Шунда пайғамбаримиз: "Дин қардошига
ёқмайдиган сўзларни унинг орқасидан сўзлашдир", - дедилар. Пайғамбаримизнинг саҳобалари
яна сўрадилар: "Агар қардошларимизни ёмонлаганимиз тўғри бўлса, сўзласак бўладими?"
Пайғамбаримиз марҳамат қилдилар: "Агар сўзлаган сўзларингиз тўғри бўлса, ғийбат
қилган бўласиз. Сўзлаган сўзларингиз тўғри бўлмаса, туҳмат қилган бўласиз".
Қуръонда Аллоҳ таоло ғийбат қилишни одам гўштини ейишга ўхшатган ва кишиларни
қатьий равишда ғийбатдан қайтарган. "Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар!
Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб
юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирон киши
ўлган биродарларининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ана ёмон, кўрдингизми?!
(Бас гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз! Аллоҳдан
қўрқингаз!" ("Ҳужурот" сураси, 12-оят)
Пайғамбаримиз ғийбат қилувчиларни ёқтирмасдилар. Агар бирон киши уларнинг
ҳузурларида ғийбат қилишга тутинса, ғийбатнинг ҳаром ва гуноҳ эканлигини у кишининг ёдига
солардилар.
Пайғамбаримиз ғийбатни эшитишга ҳам рухсат бермасдилар. Ул зот бир ҳадисларида
"ғийбат қилувчи билан ғийбатни тингловчи гуноҳда баробардир", - деганлар.
ғийбатчилар ёмон бир касалликка учраган кишилардир. Бизнинг ҳузуримизда бошқаларни
ёмонлаб турган киши бошқалар ҳузурида бизни айблаш бизнинг ҳақимизда ҳам ножўя сўзлар
сўзлаши муқаррар.
Мусулмон одам бошқаларнинг айбларини қидирмайди ва уларни у ерда-бу ерда сўзлаб
юрмайди. Мўмин киши биродарининг хато ёки айбларини сир тутишга интилади.
Пайғамбаримиз айтганларидек, "Ким бир мусулмон қардошига ёрдам қилса, Аллоҳ ҳам
у кишига ёрдам қилади; қайси бир мусулмон ўз қардошининг дардларига дармон
бўлса, Аллоҳ ҳам қиёмат куни унинг дардларидан бирига дармон бўлади. Ким бир
мусулмон қардошининг айбини яширса, Аллоҳ ҳам охиратда унинг айбини
яширади".
Инсон бошқаларнинг айбларини эмас, балки ўзидаги хатоларни қидириши, яхши кишилар
қаторидан ўрин олишга интилиши зарур. Пайғамбаримиз таъкидлаганларидек; "Яхши
мусулмон ўз айбларини қидирадиган, бошқаларнинг айбларини излашга вақт
топмаган кишидур".
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:49 | Сообщение # 21
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
ғийбатнинг бу дунёга оид кўп зарарлари бўлгани каби, охиратга алоқадор жуда кўп
зарарлари ҳам бор. ғийбатчи ўзи қилган яхшиликлар ва ибодатлардан топган савобларининг
ҳам беҳуда кетишига сабаб бўлади. "ғийбатчи рўза тутмаган кишидур", -дегандилар
пайғамбаримиз. Демак ғийбат кун бўйи оч қолиб, чанқаб тутган рўзамизнинг савобини йўққа
чиқаради.
Мусулмон одам чиройли ва фойдали сўзлар сўзлайди ёки сукут сақлайди. Пайғамбаримиз
бу ҳақда шундай деганлар: "Аллоҳга ва охират кунига ишонган киши хайрли ва
фойдали бир сўз сўзласин ёки жим турсин".
Бир киши мусулмон қардошига, яхшилик тилаб ихлос ва самимият билан уни танқид
қилса, бу ғийбат бўлмайди. Чунки дин қардошининг хато ва нуқсонлардан қутилишига
ёрдамлашиш ҳам ҳар бир мўмининг ўз диний қардоши олдидаги бурчидир. Бундай иш ғийбат
бўлмай, ҳақ ва ҳақиқатга даъват этиш ҳисобланади.
Аввал замонларда баъзи йиллари ёмғир ёғмасдан, экинлар унмай қоларди. қишлоқ халқи
Аллоҳдан ёмғир сўраб илтижо қилишарди. Ҳазрати Мусо ҳам ўз қавми билан бир куни
Аллоҳдан ёмғир сўрашга чиқиб, қўлларини кўтариб, дуо қилди, ёмғир юборишни илтижо этди.
Жаноби Ҳақ ваҳий фариштасини юбориб, шундай деди: "Умматинг орасида жуда ашаддий бир
ғийбатчи бор. Агар уни ғийбатдан тўхтатсангиз, сизга ёғмир бўлади". Ҳазрати Мусо: "Ё раббим,
бу кишининг ким эканини менга билдиргин", -деб дуо қилган эдилар, Аллоҳдан шундай жавоб
келди: "Унинг ким эканини сенга билдирсам, у вақтда мен ғийбатчи бўлурман".
Ўғирлик - бошқаларнинг молини ёки пулини яширин олиб ишлатиш демакдир. Ўғирловчи
кишини қароқчи дейилади. қароқчилар ҳеч иш қилмасдан ёмон йўллар билан пул топишга
интилувчи бадбахтлардир.
Ўғрилик бизнинг динимизда ҳам, бошқа барча динларда ҳам ҳаром саналади. Аллоҳ таоло
"Бақара" сурасининг 188-оятида ва "Нисо" сурасининг 29-оятида ўғирликни ҳаром қилган.
Ўғирлик кенг маънода пул ва мол ўғирлашдагина иборат эмас. Масалан, кам ўлчаш, молни
қиммат сотиб, тез вақтда кўп пул ишлаш, қурол билан кишилардан, уларнинг уйларидан,
банклардан пул ёки молни зўрлик билан тортиб олиш, бизга топширилган ҳукумат пуллари ёки
одамларнинг пулларини ишлатиб юбориш каби нарсалар ҳам ўғирлик ҳисобланади.
Иродаси ва ахлоқи заиф бўлган киши учун энг муҳим нарса пул ва дунё молидир. Шунинг
учун ундай одамлар ўғирликни ҳаром деб билмайдилар.
Ўғирлик кўпинча яширинча амалга оширилади. Ҳар қайси мамлакатнинг қонунларида
ўғрилар учун жазо белгиланган. Ўғриларни тутиш учун ҳар қайси уй, ҳовлига, иш жойларига
соқчи қўйишнинг имкони йўқ. Лекин имони бўлган киши ҳар вақт Аллоҳнинг назорати
остидадир. Аллоҳга ишонган одам ўғирлик қилмоқчи бўлса, Аллоҳдан қўрқиб бу ножўя ишдан
воз кечади. Шунинг учун пайғамбаримиз бир ҳадисларида: "Аллоҳга ишонган одам
қалбида имони бўлган ҳолда ўғирлик қилмайди", - деган эдилар. Демак, одамнинг
имони ва Аллоҳдан қўрқиши жуда кўп нохуш ишлардан тийиб туради.
Аллоҳ яратган энг буюк махлуқ инсондир. Одам Аллоҳнинг энг улуғ асаридир. Мусулмон
бўлсин, ғайри мусулмон бўлсин, Аллоҳ яратган ҳар бир инсоннинг бу дунёда яшашга ҳақи бор.
Одам зотини яратиш ҳам, ўлдириш ҳам Аллоҳнинг қўлидадир.
Одам ўлдириш гуноҳларнинг энг каттаси саналади. Ҳақсизлик билан одам ўлдириш
ярамайди, чунки одам ўлдирганни Аллоҳ кечирмайди. Қуръонда Аллоҳ буюради: "Ким
қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий
қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлгай, Аллоҳ унинг учун улуғ
азобни тайёрлаб қўйгандир" ("Нисо" сураси, 93-оят).
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:51 | Сообщение # 22
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Пайғамбаримиз бир ҳадиси шарифларида шундай дейдилар: "қилинган ҳар турли
хатоларни кечириш мумкин. Лекин кофир бўлиб ўлганни ва бир мўминни ёмон
мақсад билан ўлдирган одамни кечириш эҳтимоли йўқдир".
Бир инсон қандай туғилади? қандай қийинчиликлар билан катта бўлади? Ота-онаси ўз
боласи деб оз машаққат чекадими? Дунёда энг секин ўсадиган одам боласи. Уни ўстириш учун
беҳад катта фидокорлик даркор. Бу қадар қийинчиликлар билан ўстирилган одамни
ўлдиришга, Аллоҳнинг энг зўр асарини нобуд қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
Қуръонда Аллоҳ бир кишининг ўлдирилишини бутун одамзодни ўлдиришга, бир кишини
ўлимдан қутқазишни бор одамзодни ўлимдан сақлаб қолишга ўхшатган ("Моида" сураси, 32-
оят).
Динимизда қатъий равишда маън қилинган нарсалардан бири ўз-ўзини ўлдиришдир. Жон
кишига Аллоҳ омонати. Жонни берувчи — Аллоҳ, вақти етгач, жонни қайтиб олади. Ўз-ўзини
ўлдирган одам Аллоҳ омонатини сақлай олмагани учун ҳам омонатга хиёнат қилгани туфайли
гунохкор бўлади.
Ўз-ўзини ўлдирган кишига яхши назар билан қаралмайди, ҳатто ундай одамга жаноза
ўқилмасин, дейдиганлар ҳам бор. Лекин бизнинг мазҳабимизда, ҳанафий мазҳабида, агар
руҳий касалликка учраган бўлса, бундай одамнинг ҳам жанозаси ўқилади.
Одам жуда оғир аҳволда яшаса ҳам, беҳад қайғу, алам чекса ҳам, сабр қилиб ўз жонини
сақлаши, ўзини ўлдирмаслиги керак. Ислом дини одам ўлдиришни гуноҳи кабира деб
ҳисобласа ҳам, бизнинг замонамизга қадар ҳам, ҳозирги кунда ҳам мусулмонлар орасида
урушлар, жанглар, ўлдиришлар тўхтамади. Улар бу ишларни дин билан асослашга, дин билан
боғлашга ҳаракат қиладилар, бу билан динимиз учун ғоят ёмон намуна кўрсатадилар. Бундай
ҳаракатлар динимизга қизиқувчи ва уни ўрганишни истаган одамларни исломдан бездириши
шубҳасиз.
Ислом дини шафқат ва марҳамат динидир. У, одамларгагина эмас, ҳатто ҳайвонларга ҳам
шафқатли бўлишга, уларнинг ҳаётларини сақлашга даъват қилади, зарарсиз ҳайвонларни
ўлдирманг, деб ўргатади.
Пайғамбаримиз замонида араблар баъзи жонли ҳайвонларни нишон қилиб бир жойга
боғлаб қўйишар ва ўқ билан отар эдилар. Кимнинг яхши мерганлигини жонли ҳайвонларни ўқ
билан отиб ўлдириб аниқлар эдилар. Пайғамбаримиз одамларни бу ҳолдан қайтариб: "Отишга
ўрганаётган вақтингизда жонли махлуқларни нишон қилмангиз", - дедилар.
Ислом дини барча махлуқларнинг ҳаётини ҳурмат қилишга буюради. Бу - диний ва
ахлоқий бир бурчдир.
Ислом динида ҳаром қилинган ва Аллоҳ таоло томонидан қатъий равишда тақиқланган
нарсалардан бири кишини маст қиладиган ичкиликларни ичишдир. Халқ орасида ичкилик деб
юритиладиган бундай нарсаларнинг хилма-хил исмлари бўлиши мумкин.
Номидан қатьий назар кишини маст қиладиган ҳамма нарса ҳаром қилинган. Чунки
пайғамбаримиз: "Кишини маст қиладиган ҳамма нарса ҳаромдир", - деганлар.
Ичкилик нима учун ҳаром қилинди? Унинг ҳаром қилиниши учун қандай сабаблар бор
эди? Бу тўғрида табаррук китобимиз Қуръони Каримни ва пайғамбаримиз ҳадисларини кўздан
кечириш керак.
Биринчи марта туширилган Қуръон оятида Аллоҳ буюради: "Сизлар маст қилувчи
(ароқни) ҳам, гўзал - ҳалол ризқ(нинг ўзини) ҳам хурмо ва узумларнинг
меваларидан олурсизлар". ("Наҳл" сураси, 67-оят).
Бу оят билан Аллоҳ таоло турли меваларнинг сувини сиқиб, улардан фойдаланишни мубоҳ
қилди. Лекин инсон зоти кўп соҳада ўзига осон йўл излайди. Бу оят нозил қилинган вақтда
ичкилик ҳаром қилинмаган эди. Шунинг учун хурмо ва узумдан ичимликлар қилиб, уларнинг
ичига маст қиладиган нарсаларни аралаштириб,одамлар диний жиҳатдан тўғри бўлмаган
ичкиликларни каШф этдилар. Бу ҳол пайғамбаримиз ва (бази бир мусулмонларни ўйлатиб
қўйди. Ҳижратдан сўнг бу ҳол Мадинада ҳам бир қанча вақтгача давом этди. Одамлар ичишар,
пайғамбаримиз ҳам уларга бир нима демасдилар. Бир куни ҳазрати Умар ва Муаз бинни Жабал
исмли саҳобалари пайғамбаримизга дедилар: "Ё Расулуллоҳ, ичкилик тўғрисида бизга йўл
кўрсатинг. Хамр одамни маст қилиб, ақлини бошидан оляпти".
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:52 | Сообщение # 23
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Бир неча вақтдан сўнг, ҳижратнинг 4-йилида, шаввол ойида иккинчи оят нозил бўлди:
"Сиздан ароқ(ичкилик) ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Буларда катта гуноҳ
ва одамлар учун фойдалар бор. Буларнинг гуноҳи фойдасидан каттароқдир"
("Бақара" сураси, 219-оят). Одамларни ичкиликдан қайтарган биринчи оят ҳам мана шу эди. Бу
оят нозил қилингач, баъзи мусулмонлар гуноҳи фойдасидан кўпроқ, деб ичкиликни
ташладилар.
Бир неча вақтдан сўнг пайғамбаримизнинг саҳобаларидан Абдураҳмон бин Авор бир йиғин
ўтказди. Дастурхонда ичкилик ҳам бор эди. Меҳмонлар едилар, ичдилар ва маст бўлдилар. Шу
аҳволда шом намозини ўқишга киришдилар. Имом бўлган одам кўп ичгани сабабли намозда
ўқиган "Кофирун" сурасида адашиб кетди. Бу воқеадан сўнг яна оят туширилди ва шундай деб
буюрилди: "Эй мўминлар, токи гапираётган гапларингазни билишингиз учун маст
ҳолингазда намозга яқин келманглар" ("Нисо" сураси, 43-оят).
Аллоҳ таоло бу оятларни нозил қилиб, ичкилик ичишни камайтириб, бунинг тўғри иш
бўлмаслигини мусулмонларга билдирар эди. Ушбу иккинчи оятдан кейин жуда кўп мусулмонлар
ичишни ташладилар.
Қуръон муфассирларининг фикрича, ичкиликни қатъий равишда тақиқлаган охирги оят
ҳижратнинг 5-ёки 6-йилида нозил бўлди. Бу оятнинг нозил бўлишига сабаб бўлган воқеа
қуйидагича эди:
Мадиналик мусулмонлардан Атбон бинни Молик бир зиёфат уюштирди. Унга мадиналик
мусулмонларни (буларни ансорлар дейилади) ҳамда маккалик мусулмонларни (буларни
муҳожирлар дейилади) таклиф этди. Биргалашиб овқатлана бошладилар. Дастурхонда
ичкиликлар ҳам бор эди, овқатлар ейилиб, ичилиб бўлгач, меҳмонлар маст бўлиб қолдилар.
Шу ҳолда маккалик мусулмонлардан бири - Саъд бинни Абу Ваққос бир шеър ўқиди, Унда
ўзини ва қавмини роса мақтаган, мадиналик мусулмонларни эса камситган эди. Шеърни
эшитган мадиналик мусулмонлардан бири дастурхондан турдида, ейилган туянинг калла
суягини қўлига олиб, у билан Саъд бинни Абу Ваққоснинг бошига уриб ярадор қилди. Ўша
ондаёқ Саъд бинни Абу Ваққос бориб пайғамбаримизга бу одамдан шикоят қилди. Мана шу
бўлиб ўтган воқеадан сўнг охирги оят туширилди ва ичкиликлар ҳаром қилинди. "Эй
мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар(яъни
уларга сигиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон
амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан
сақланингаз" ("Моида" сураси, 90-оят).
Ушбу оят билан ичкилик ҳаром қилинганидан сўнг пайғамбаримиз топшириқларига кўра
жарчилар бу масалани халққа эълон қилдилар. Шундан кейин ичаётган кишиларнинг
ҳаммалари ичкиликни ташладилар, уйларидаги ичкиликларни кўчаларга тўкдилар. Ислом
тарихчиларининг ёзишларича, Мадина кўчаларида ичкиликлар сув бўлиб оқди. Пайғамбаримиз
шу вақтда: "Кишини маст қиладиган нарсалардан сизни қайтараман. Кўп бўлса ҳам,
оз бўлса ҳам, одамни маст қилувчи нарсалар ҳаромдир", - деб буюрдилар.
Пайғамбаримиз яна бир ҳадисларида марҳамат қиладилар: "Ичкилик барча
ёмонликларнинг онасидир". Яъни ҳар хил ёмонлик ва нохушликлар ичкилик туфайли содир
бўлади. Чиндан ҳам, ўйлаб кўрсак, жуда кўп ёвузлик ва ёмонликлар маст одамлар томонидан
содир қилинади; ёнғинлар, ўлдиришлар, ҳар турли жанжаллар, урушлар, ахлоқсизликларнинг
кўпчилиги маст кишилар туфайли рўй беради.
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:53 | Сообщение # 24
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Қинғир йўллар билан пул топиш учун қимор ва бошқа ножўя ўйинларни ўйнаш ислом
динида ҳаром қилинган. Чунки бу ўйинларнинг жуда кўп зарарлари бор. қимор ўйини
одамларни дангасаликка ўргатади. Бу билан одамлар қинғир йўллардан бориб пул топиб
бойимоқчи бўладилар. Ислом дини меҳнатсеварлик динидир, меҳнатсиз топилган пулни ҳалол
дейилмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Инсон учун фақат ўзи қилган ҳаракатигина
бўлур (яъни, киши ўзгаларга боқим ва дардисар бўлмаслиги керак", — деб буюради
("Ван-нажм" сураси, 39-оят). Демак, ҳар қандай пулни ишлаб, меҳнат қилиб топиш керак.
Инсон учун энг ширин, энг баракали пул ўзи ишлаб топган пулдир. Бекордан келган пул
бекорга кетади. Ҳаром ёки шубҳали йўллар билан топилган пул инсонни бахтли қилмайди.
Ҳаром пул коҳиш келтиради, ҳаётнинг мазасини кеткизади. Лекин меҳнат қилиб топилган пул
одамни икки дунёда ҳам бахтиёр қилади ҳамда осойишта яшашга сабабчи бўлади.
Ислом динида одамларнинг моллари ва жонлари муқаддасдир. Бир кишининг иккинчи
киши молига зарар еткизишга ҳақи йўқ. қимор ўйновчилар бир-бирларининг молларига ва
пулларига зарар етказганлари учун ҳаром иш қилган ҳисобланадилар. қимор ўйини одамлар
орасига гина-кудурат ва душманлик солади; жамоат орасидаги тотувликни бузади. Шунинг
учун Қуръони каримда Аллоҳ таоло буюради: "Эй мўминлар, хамр, қимор, бутлар ва
чўплар шайтон амалидан бўлган ҳаром ишлардир. Ичкилик, қимор сабабли шайтон
ўрталарингизга бузуқ адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва
намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!" ("Моида" сураси, 90-91-
оятлар).
қимор ўйини одамнинг вақтини ва кучини кеткизади, руҳий саломатлигини бузади,
оиладаги нохушликларга сабаб бўлади. Кўп кишилар қимор ўйнаб, барча бойликларидан жудо
бўладилар, ўзларини, оилаларини, фарзандларини оғир аҳволга туширадилар. қимор ўйнаш
Аллоҳ ҳузурида ва халқ орасида одамнинг обрўсини пастга уради. Халқ қимор ўйновчиларга
яхши кўз билан қарамайди.
Ютқизган киши пулини қайтариб олиш учун, ютган киши эса янада кўпроқ ютиш учун
қайта-қайта ўйнайдилар. Охирида икковлари ҳам бу ўйиннинг қулига айланадилар. қиморга
ўрганган одамнинг бу ўйинни ташлаши мушкил. Энг яхшиси бу ўйин билан қизиқмаслик ва
ўйинни бошламаслиқдир.
Қимор ўйини карта билангина ўйналадиган ўйин эмас. қимор ўйнашни истаган киши уни
турли қуроллар билан ўйнай беради.
Ҳозирги кунда одамларни қиморга қизиқтириш учун турли-турли ўйинлар чиқарилган.
Булардан ҳар бирининг ўз номлари бор. қандай ном билан аталмасин, қимор ва беҳуда
ўйинлар ислом динида ҳаром саналади.
Ислом динида оилага жуда катта аҳамият берилади. Оила ҳаёти никоҳ билан бошланади.
Уйлангунча никоҳсиз яшаш динимизда ҳаромдир. Никоҳсиз эр ва аёлнинг яқинлигига зино
қилиш дейилади.
Зино қилиш гуноҳи кабиралардан саналиб, барча динларда ҳаром қилинган.Чунки зино
одам учун, миллат учун зарарлидир. Қуръонда Аллоҳ таоло: "Зинога яқинлашманглар.
Чунки (бу) бузуқлиқдир - энг ёмон йўлдир", - деб буюради. ("Исро" сураси, 32-оят).
Пайғамбаримиз ҳам одамларни зино қилишдан қатъий равишда қайтарганлар ва бир
ҳадисларида "Зино қилган киши имонли ҳолида зино қилмас", — деб марҳамат қиладилар.
Демак, зино қилган кишининг имони, зино ҳолида, у кишидан айрилади. Бу ҳол тугагач, имон
яна ўзига қайтади.
Биронта ҳам миллат оиласиз давом этмайди. Шунинг учун динимиз зинони энг катта
гуноҳлар қаторига киритган. Зинонинг жуда кўп зарарлари бор:
- Зино одамларнинг ва оилаларнинг обрўси, шарафига доғ туширади, ерга уради, оила
ҳаётини бузади, йўққа чиқаради.
- Туғиладиган боланинг насли номаълум бўлиб қолади ёки бола никоҳсиз ота-онадан
туғилади. Ислом уламолари никоҳсиз ота-онадан туғилган боланинг шафқатсиз, марҳаматсиз
ва қаттиқ кўнгилли бўлишини айтадилар.
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:55 | Сообщение # 25
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
- Зино туфайли жуда кўп касалликлар одамдан одамга юқади. Ҳозирги кунда кишиларни
ҳалокатга элтаётган касалликлар зино орқасида келиб чиқмокда.
- Зино одамлар ўртасидаги уришишлар, тортишувлар, ҳатто ўлдиришларга сабаб бўлади.
Одамлар тинчлигини бузади.
- Зино қалбнинг қорайишига, имоннинг заифлашишига сабаб бўлади. Зинокор ўзи сезмаса
ҳам, маънавий жиҳатдан жуда кўп нарсалардан маҳрум бўлади. Имони заифланган одамнинг
ибодатлари ҳам озайиб, ахлоқи бузила боради.
Ислом дини зинога олиб борувчи ботин йўлларни бекитган. Эркаклар ва аёллар орасидаги
муносабатлар, танишлар, қариндошлар, яқинлар ва ёт кишилар ўртасидаги муносабатлар
қандай бўлиши керак? Динимиз буларнинг ҳаммасини аён кўрсатган.
Ислом динида зино қилган одамга оғир жазолар белгиланган. Лекин зинонинг охиратдаги
жазоси бу дунёдагисидан оғиррокдир. Аллоҳ таоло буюрадики: "Улар ("Аллоҳнинг мўмин
бандалари) Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ
(ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар.
Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур. қиёмат кунида
унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу
қолур" ("Фурқон" сураси, 68-69-оятлар).
Кишининг энг кўп гуноҳларига сабаб бўлувчи ҳамда жаҳаннамга элтувчи икки аъзоси бор.
Булар тили билан жинсий аъзоси. Бу аъзоларга ҳоким бўлувчи одамлар маънавий жиҳатдан
юксак мартабаларга эришадилар. Пайғамбаримиз бир ҳадисларида шундай марҳамат
қиладилар: "Кимки икки лаби ва икки оёғи орасидаги аъзоларини ҳаромдан тийишга
кафиллик берса, мен ҳам у кишининг жаннатга киришига кафиллик бераман".
Туҳмат - хато қилмаган кишини айблаш, ёлғон гаплар билан у кишини обрўсизлантириш,
бўлмаган иғволарни қилиб, халқ олдида у кишининг номини ёмонга чиқариш демакдир.
Туҳмат ислом динида ҳаромдир. Чунки туҳмат покиза ва гуноҳсиз кишиларни оғир аҳволга
солиб қўяди.
Сўзлаётган вақтда сўзнинг маъносини атрофлича ўйлаб гапириш лозим. Шунинг учун ҳам
"Олдин ўйла, кейин сўйла", - дейди халқимиз. Чунки тил тиғдан ҳам ўткирдир. Тиғ яраси
тузалади, аммо тил яраси тузалмайди. Тил билан қилинадиган гуноҳи кабиралардан бири
туҳматдир.
Кишининг энг "кўп гуноҳига сабаб бўладиган аъзоларидан бири тилдир. Жуда кўп балолар
ва фалокатлар одам бошига тили туфайли тушади. Мақолда айтилганидек: "Тил балоси
бошга".
Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (САВ) бир ҳадисларида марҳамат қиладиларки:
"Шубҳасиз, одам боласи қилган хато ва айбларининг кўпи тили туфайлидир".
Ислом уламолари шундай дейдилар: "Овқат еяётган вақтда оғизга кирган нарсаларга
эътибор этган каби, зарарли ва ёмон нарсаларни танаввул қилмасликка ҳаракат қилган каби,
оғиздан чиққан сўзларга ҳам диққат қилиб, ўзларимиз билан бошқаларга зарар етказмаслик
ахлоқий бир бурчдир".
Ислом дини бу масалага алоҳида диққат қилишга даъват қилади. "Ҳар қандай айтилган
гапга ишонавермаслик керак", - деб уқтиради. Масалан, Қуръонда буюриладики: "(Эй инсон),
ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси
тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир
нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради" —("Исро" сураси, 36-оят). Бошқа бир
оятда: "Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар
(ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингазда бирон қавмга мусибат еткизиб қўйиб,
қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ
кимса олиб келган хабарни) аниқлаб, текшириб кўринглар", — дейилади ("Ҳужурот"
сураси, 6-оят).
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:56 | Сообщение # 26
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Бу оятлардан аён бўладики, ҳар қандай сўзга ишонмаслик керак. Кўпинча одамлар
муболаға қилиб сўзлайдилар. Шу туфайли ҳақиқий аҳвол бир ёқда қолиб, ёлғон гап кучайиб
боради.
Туҳмат кишилик тарихининг ҳар қайси босқичида мавжуд бўлган. Ҳатто пайғамбаримиз
замонларида ҳам юз берган; ҳатто пайғамбаримизнинг хотинлари Ойша онамизга тухмат
қилганлар.
Пайғамбаримиз мелодий 626 йили Бани Мусталик номли бир қабила билан уруш қилишга
мажбур бўлдилар. Бу урушга отланган вақтда хотинлари Ойшани ҳам бирга олиб кетдилар.
Мусулмонлар душман билан уришиб енгдилар ва шартнома тузиб орқага қайтдилар. Йўлда бир
жойда тўхтадилар. Ойша онамиз бомдод намозидан олдин уйғондилар. Таҳоратдан аввал
ҳожат учун одамлардан панароқ жойга кетдилар. Йўлда мунчоқлари тушиб қолди. қайтиб
келгач, мунчоқнинг тушиб қолганини сезиб, излаб ҳожатга борган жойга қараб йўл олдилар.
Мунчоқни излаб топгунча бироз вақт ўтди. қабила тушган жойга қайтиб келиб қарасалар,
барча сипоҳлар кетиб қолишган экан. қандай қилиб бўлса ҳам мени топишар, деган хаёл билан
шу ерда ўтирдилар.
Пайғамбаримиз уруш даврида ҳамиша бир одамни орқада юрувчи қилиб тайинлар эдилар.
У киши унутилиб қолган нарсаларни тўплаб юрар эди. Ўша куни Сафвон бинни Муаттал исмли
бир саҳоба бу вазифани бажарарди. Мана шу киши келаётиб ҳазрати Ойшани кўрди ва туясига
миндирди. Ўзи туянинг жиловидан ушлаганича, лашкар ортидан йўлга равона бўлди. Бир неча
соатдан кейин лашкарга етиб олдилар. Лекин баъзи одамлар ҳазрати Ойша билан Сафвон
ҳақида йўқ сўзларни сўзлаб, ғийбат қила бошладилар, пайғамбаримиз билан ҳазрати Ойшанинг
ораларига совуқлик солдилар. Ҳазрати Ойша касал бўлиб қолдилар. Пайғамбардан рухсат
сўраб, оталари ҳазрат Абу Бакр уйига кетдилар. Бу ҳол уларнинг икковлари учун ҳам ўнғайсиз
эди. Бир неча вақтдан сўнг пайғамбаримизга бу тўғрида оят нозил қилинди ва бу оятда ҳазрати
Ойшанинг айбсиз эканлиги билдирилди. Ушбу оятда оилали ва гуноҳсиз аёлларга туҳмат
қилувчилар агар гувоҳлари бўлмаса, 80 қамчи билан жазолансинлар, дейилди. ("Нур" сураси,
4-оят). Мана шу оятдан сўнг бу туҳматни бошлаган Абдуллоҳ бинни Убай бинни Салул, Ҳасан
бинни Собит ҳамда Ҳамна бинти Жаҳш исмли кишилар 80 қамчи билан саваландилар. Бу жазо
туҳмат жазоси деб аталди. Бу - пайғамбаримизнинг соғ-омон вақтларида бўлиб ўтган воқеа.
Агар Аллоҳ таоло оятлар билан ҳазрати Ойшанинг гуноҳсиз бўлганини билдирмаса, уларнинг
ҳоли не кечарди? Улар умр бўйи қайғу-азобда яшар эдилар. Лекин Аллоҳ пайғамбаримизга
оятлар нозил қилиб, бу хатони тузатди.
қилинган ножўя ишлар ҳеч қачон яширин қолиб кетмайди. Бошқаларга зарар етказган
одам ернинг усти ҳам, ости ҳам бор эканини унутмасин. Балки бу дунёда ёвуз одамлар учун
қочишга жой топилар, лекин охират ҳаётида қочишга ўрин йўқдир. У кунда улар "қиёмат"
сурасидаги оятга кўра: "Қаерга қочиб қутилиш мумкин?" - деб қоладилар. ("Қиёмат"
сураси, 10-оят).
Такаббурлик - ўзини бошқалардан юқори қўйиш, ўзини улуғлаш, мақташ, бошқаларни
менсимаслик, пастга уриш демакдир.
Исломиятнинг мақсади одамларни бир-бирига яқинлаштириб, тотувликда яшатиш, бу дунё
ва охиратда бахтли қилишдир. Лекин Аллоҳнинг махлуқлари хулқи ва табиати жиҳатидан
турличадир. Баъзилари юмшоқ кўнгил ва камтарин, бошқалари тошбағир ва такаббурдир.
Шайтон мағрурлангани ва ўзини бошқалардан устун кўргани учун Аллоҳ даргохотидан
мангуликка қувилгандир.
Такаббурлик ислом динида ҳаромдир. Қуръони каримда ёзилганидек, Аллоҳ: "...
мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди" ("Нисо" сураси, 36-оят),
"Албатта, У зот мутакаббир кимсаларни севмас" ("Наҳл" сураси, 23-оят).Чунки
такаббурлик Аллоҳга махсусдир, ёлғиз Аллоҳнинг ҳақидир. Одамларнинг эса такаббур бўлишга
ҳақлари йўқ. Аллоҳнинг 99 сифатидан бир Ал-Мутакаббирдир.
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:57 | Сообщение # 27
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Такаббурлик қилган одам Аллоҳни ғазаблантиради. Бир қудсий ҳадисда Жаноби Ҳақ
шундай марҳамат қилади: "Буюклик ва такаббурлик менинг кийимим, кибриё, яъни
улуғлик менинг тўнимдир. Такаббурлик ва улуғликда менга тенглашмоқни истаган
одамнинг белини синдираман".
Қуръондаги жуда кўп оятларда такаббурликдан сақланиш буюрилган. Масалан, Аллоҳ
таоло шундай дейди: "Ер юзида кибр-ҳаво билан юрмагин. Чунки сен ерни тешиб
кетолмайсан ва бўйи бастда тоғларга етолмайсан" ("Исро" сураси, 37-оят).
Пайғамбаримиз ҳам бир ҳадисларида: "Такаббур одамни Аллоҳ пастга туширади,
камтар одамнинг эса даражасини кўтаради", -дейдилар.
Нуҳ пайғамбар вафотидан бир оз аввал болаларини чақириб, уларни икки нарсадан:
Аллоҳга шерик қилишдан ва такаббур бўлишдан қайтарган эди.
Пайғамбаримиз ҳамиша камтарин инсон бўлганлар ва буни бизларга ҳам тавсия этганлар.
Пайғамбаримизни биринчи бор кўрган бир араб ул зотнинг ҳузурларида қўрқиб қалтирай
бошлаган эди. Шу вақт пайғамбаримиз: "Эй дўстим, қўрқма! Мен ҳам қурайш тупроғидан
арпа нони еган бир аёлнинг фарзандиман", - деб самимийлик кўрсатганлар ҳамда
ўзларининг пайғамбарликлари билан мақтанмаганлар.
Турли сабаблар туфайли одамлар такаббур бўладилар. Бойлиги, насли, мансаби ёки
билими билан мақтаниб такаббур бўлганлар бор. қайс бинни Мутатийя исмли бир киши
пайғамбаримиз масжидларида намоз ўқишга келганда, азон вақтини кутиб турганлар орасида
араб бўлмаган бир неча мусулмонни кўриб: "Булар Эрондан келган Салмон Форсийга,
Ҳабашистондан келган Билоли Ҳабашийга ва насронийликни ташлаб мусулмон бўлган Суҳайби
Румийга ким бўладилар? Буларнинг биттаси ҳам араб эмас. Биз, араблар исломиятга катта
хизматлар қилдик. Исломият араблар орқали халқ орасига тарқалди", - деб ўзининг қавми
билан мақтанди. қайснинг сўзларини пайғамбаримизга айтиб беришди. Намозни ўқиб бўлгач,
пайғамбаримиз жамоатга сўзладилар ва: "Раббингиз бир Аллоҳдир, отангиз ҳам бир ота,
яъни ҳазрати Одамдир. Араблик сизнинг отангиз ҳам, онангиз ҳам эмасдир. У бир
тилдир, арабча сўзлашган одам арабдир", - деб одамларни насли ва қавми билан
мақтанишдан қайтардилар.
"Мени такаббур одам дейишмасин, мен камтарин одам бўламан", - деб ҳамма нарсага
кўнавериш ҳам тўғри эмас. Мусулмон одам соҳиби виқордир. Виқор, вазминлик такаббурлик
ҳам эмас, енгиллик ҳам эмас, балки ўрта ҳолатдир.
Исроф - пул, мол ва Аллоҳ томонидан бизга берилган неъматларни ножўя сарфлаш
демакдир.
Иктисод - еганда, ичганда, пул ва молни сарф қилганда, ўрта йўлни излаш ва булардан
ортиб қолганини сақлаш, жамағриш демакдир.
Исроф-қилувчиларни мусриф деб аталади. Аллоҳ мусриф одамларни ёқтирмайди.
Исрофнинг зидди бахилликдир. Исроф ҳам, бахиллик ҳам ислом динида ҳаромдир. Чунки
булардан биринчиси пул ва молни сочиш, кераксиз жойларга сарфлашдир. Иккинчиси мол ва
пулни тўплаб, қўлда ушлаш, у мол ва пулдан ўзини ҳам, бошқаларни ҳам
фойдалантирмасликдир. Бу икки йўлнинг ўртасида иқтисод бордир.
Ислом дини барча ишларда мўътадиллик йўлини - ўрта йўлни тавсия этади. Пайғамбаримиз
ҳам бир ҳадисларида: "Ишларнинг яхшиси ўрта йўлдир", - деб айтганлар.
Қуръонда Аллоҳ сахий одамларни мақтаб шундай марҳамат қилади: "Улар (Аллоҳнинг
суюкли бандалари) инфоқ-эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам
қилмаслар, (балки эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида
мўътадил бўлур". ("Фурқон" сураси, 67-оят). Демак, улар исроф қилувчилар ҳам, хасислар
ҳам эмасдирлар.
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:58 | Сообщение # 28
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Ҳар бир ишда исроф ҳаромдир. Масалан, бир ўқувчи ўзига керакли мактаб ашёларини,
қалам, ручка, ўчирғич кабиларни ортиғи билан олиб, баъзиларини ишлатмасданоқ ёки озгина
ишлатиб, ташлаб юборса, бу исроф саналади. Бир кишига бир неча костюм ёки оёқ кийими
етарли, у жуда кўп кийим олиб, уларни киймайдиган бўлса, бу ҳам исроф ҳисобланади.
Ошхонада икки хил овқат билан тўйиш мумкин бўлган ҳолда беш-олти хил овқат олиб, улардан
бир қисмини емасдан қолдириш исрофдир. Намоз ва ғусл таҳоратини олганда, сувни ортиқча
ишлатиш ҳам исрофдир. Ана шундай кишилар ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "...
исроф қилувчилар шайтоннинг дўстлари бўлган кимсалардир", -дейди ("Исро" сураси,
27-оят).
Ҳамма соҳада исрофдан сақланиш лозим. Ҳатто ибодат қилганда ҳам ўрта йўл тавсия
этилади. Пайғамбаримизнинг саҳобаларидан бири тун-кун намоз ва Қуръон ўқир, кундузлари
рўза тутарди. Бир куни ўша кишининг хотини пайғамбаримиз олдиларига бориб: "Ё Расулуллоҳ,
менинг эрим муттасил ибодат билан шуғулланади. Менга ҳамда болаларига қарашга вақти йўқ.
Бизни оғир аҳволга тушириб қўйди", - деди.Пайғамбаримиз бу сўзларни эшитгач, саҳобаларини
чақириб, ибодатлари ва рўзасини камайтириб, оиласи ва болалари учун вақт ажратишга
буюрдилар.
Баъзи одамлар пул ва молларидан ташқари вақтларини ҳам исроф қиладилар. Вақт ҳам
Аллоҳнинг неъмати. Уни яхши ва фойдали ишларга сарфламоқ даркор. Пайғамбаримиз бир
кунни уч қисмга бўлардилар. Бир қисмини ибодат билан, бир қисмини оила ишлари билан, яна
бир қисмини халқ ишлари билан ўтказар эдилар. Халқ ишлари учун ажратилган вақт кифоя
қилмаса, оилаларига ажратган вақтдан олар, ибодат вақтига тегмас эдилар.
Қуръони каримдаги "Вал-аср" сурасини Аллоҳ таоло: "Аср (вақти)га қасамки..." деб
бошлайди. Бу оятда вақтнинг одамлар учун қанчалик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланган.
Пайғамбаримиз ҳам бир ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: "Икки неъмат борки,
одамлар буларнинг қимматини англаб етмайдилар. Улардан биринчиси соғлиқ,
иккинчиси эса бўш вақт". Демак, бўш вақтларини йўққа чиқарган кишилар вақтни исроф
этиб гуноҳ қилган бўладилар. қиёмат кунида одамлардан ўз умрини қаерда ва қандай ишлар
билан ўтказгани ҳам сўралади. Емоқ, ичмоқда, кийинмоқда, уйга керакли нарсаларни олганда
исрофдан эҳтиёт бўлиш лозим. Ўзимизга етарли бўлганидан ортиқча олмаслик керак.
Қуръонда. Аллоҳ буюради: "Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида
зийнатланингиз (яъни тоза либосда бўлингиз) ҳамда (хоқлаганингизча), еб-
ичаверинглар, фақат исроф қилманглар, зотан У исроф қилувчиларни севмас".
("Аъроф" сураси, 31-оят). Демак, доимо тоза кийим кийиш, ҳалол нарсалардан кўнгил
тилаганча еб-ичиш, лекин ҳеч қачон исроф қилишга йўл қўймаслик керак экан.
Ҳасад - бир кишининг қўлидаги неъматнинг ёки бойликнинг йўқ бўлишини тилаш
демақдир.
Ҳасад ислом динида айбланган ва ҳаром қилинган бир ҳаракатдир. Ҳар бир кишининг
фитратида, табиатида ҳасад бордир. Бу ҳиссиётни одам ичида сақласа, бошқаларга бунинг
зарари тегмайди.
Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад (САВ): "Барча одамлар ҳасадгўйдир. Лекин қўли
ва тили билан кўнглидагини ошкор қилмаса, яъни бошқаларга билдирмаса, бу
ҳасад бошқа одамга зарар қилмайди", - деган эдилар. Ҳасад жамиятда гина ва
душманликни кучайтиради, одамлар орасидаги ҳурмат ва муҳаббатни йўқотади. Шунинг учун
пайғамбаримиз: "Одамлар бир-бирларига ҳасад қилмасалар эди, осойишталик ва
яхшилик ичида яшаган бўлардилар", — деб марҳамат қиладилар. Шунинг учун мумкин
қадар ҳасаддан узоқ бўлиш, бундай зарарли бир илоннинг думини босмаслик лозим. Чунки
ҳасадгўйнинг ўзига ҳам, бошқаларга ҳам зарари тегади.
Ҳасад киши кўнглидаги ва миясидаги ёмон фикрлар туфайли унга тинчлик бермайди,
роҳати, ҳузурини ўғирлайди. Ҳасад касаллиги ҳасадгўйни аста-секин еб битиради. Лекин ўзи
буни сезмайди. Шунинг учун ҳам: "Ҳасад шундай адолатлики, у аввало ҳасадгўйнинг ўзини
ёндиради", - дейдилар.
 
RiderДата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:59 | Сообщение # 29
Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус:
Пайғамбаримиз бир ҳадиси шарифларида айтган эканлар: "Олов ўтинларни ямлаб,
тугатгани каби, ҳасад ҳам қилинган яхшиликларни, савобларни худди шу тарзда еб
битиради".
Пайғамбаримиз ҳасад икки нарсада: билимда ва бойлик тилашда жоиз, деганлар. Аслида
булар ҳасад бўлмай, ҳавасдир. Бу ҳақда пайғамбаримиз шундай марҳамат қиладилар: "Ҳасад
икки нарсада дурустдир. Аллоҳ бир кишига билим беради, у киши ана шу билими
билан ҳалол билан ҳаромни ажратиб, Аллоҳ берганича яшайди. Аллоҳ бир кишига
мол ва бойлик беради, у киши ҳам моли ва бойлиги билан яхши амаллар қилади,
садақа, закотлар беради. Мана шундай кишиларга ҳавас қилиб, улардек бўлишни
тилаш ҳасад эмасдир". Бу ҳадисдан англашиладики, бошқаларнинг билими ва бойлигига
ҳавас қилиш ҳасад бўлмай, ўшандай неъматларнинг ўзимизда ҳам бўлишини тилашдир. Мана
шундай фикрлар одамларни меҳнат қилишга ундагани учун мубоҳ ҳисобланиб, гуноҳ
саналмайди.
Ҳасад Аллоҳнинг ёзмишига рози бўлмаслик демакдир. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг
хоҳиши, Аллоҳнинг ёзгани билан бўлади. Одамларга молни, мулкни, бойликни, соғлиқни,
неъматни ва шунга ўхшаган барча нарсаларни берувчи Аллоҳдир. Дунёдаги махлуқларнинг
барчасини Аллоҳ ризқлантиради. Аллоҳнинг берган ризқларига, неъматларига ҳасад қилиш
тўғри бўлмайди. Шундай одамлар ҳақида Қуръони каримда: "Эй Муҳаммад,
Парвардигорингизнинг раҳмати (бўлмиш пайғамбарлик)ни ўшалар
тақсимлайдиларми? (Йўқ, асло ундоқ эмас!) Уларнинг ҳаёти, дунёдаги маишат
тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз ва
баъзилари баъзиларини қўл остига олиб (ишлатиш) учун айримларини
айримларидан баланд даража мартабаларга кўтариб қўйганмиз",- деб марҳамат
қилади Аллоҳ таоло ("Зуҳруф" сураси, 32-оят).
Ҳасаднинг ҳасадгўйларга ҳам зарари бордир. Шайтон такаббурлик қилгани ва ҳазрати
Одамга ҳасад қилиб сажда этмагани учун абадул абад Аллоҳ раҳматидан қувилди. Дунёда энг
биринчи қилинган гуноҳи кабира ҳасад туфайли рўй берди: Ҳазрати Одамнинг ўғиллари қобил
туғишгани Ҳобилга ҳасад қилиб, уни ўлдирди ва кишилик тарихида гуноҳи кабираларнинг
бирини қилган бўлди.
Акалари Юсуф пайғамбарга ҳасад қилганларидан чоҳга ташлаб қутулмоқчи бўлдилар.
Лекин Аллоҳ Юсуф пайғамбарни қутқазди, унинг мартабасини зиёда айлаб подшо қилди.
Баъзи ислом уламолари "Ҳасад шифоси топилмаган хасталикдир", - деганлар. Бу
хасталикдан қутулиш учун Аллоҳнинг берганига рози бўлиб, одамларга ҳасад қилмаслик керак.
Пайғамбаримиз марҳамат қиладилар: "Бир-бирларингизга ҳасад қилмангиз, бир-
бирларингиздан безмангиз, орага совуқлик солмангиз, бир-бирларингиздан
айрилмангиз, сизни бир-бирингизга боғлаган муҳаббат ришталарини узмангиз, эй
Алоҳнинг бандалари, дўст бўлингиз!"
Гуноҳ охиратда одамнинг азобланишига сабаб бўладиган сўзларга, ишларга ва
ҳаракатларга гуноҳ дейилади.
Ислом динида гуноҳлар икки қисмга ажратилади. Булардан биринчисига - гуноҳи кабоир
(катта гуноҳлар), иккинчисига - гуноҳи сағоир (кичик гуноҳлар) дейилади. Баъзи бир ислом
уламолари: "Гуноҳ гуноҳдир, унинг катта -кичкинаси бўлмайди" - деб, бу хил ажратишга қарши
чиққанлар, ҳатто бу тўғрида тортишувлар ҳам бўлган. Гунохларни иккига ажратган кишилар
Қуръондаги: "Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар,
қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил - жаннатга
юритурмиз ", - деган оят ("Нисо" сураси, 31-оят) га асосланадилар.
Баъзи ислом уламоларининг айтишларича, гуноҳи кабиралар ўн еттитадир:
— Аллоҳга шерик қилиш;
— гуноҳи кабираларни ташламай, давом эттириш;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узиш; —Аллоҳ таолонинг кечиришини унутиб,
азобигагина ишониш;
— ёлғон гувоҳлик;
— номусли ва гуноҳсиз бир хотинга туҳмат қилиш ёки сўкиш;
— сеҳр қилиш;
— одамларни алдаш учун тўғри бўлмаган масалалар ҳақида қасам ичиш;
— ичкилик ичиш ва бошқа маст қилувчи моддалар тановул қилиш;
— етим молини ейиш;
— билиб ва истаб фойда ейиш;
— зино қилиш;
— ливот килиш — бир хил жинсдаги одамлар ўртасидаги яқинлик;
- одам ўлдириш;
- бошқа одамнинг моли ё пулини ўғирлаш ёки ўйнаб ютиб олиш;
- ота-онага қарши туриш;
Аллоҳ таоло ўзига шерик қилишдан бошқа барча гуноҳларни кечиради. Мутлақо Аллоҳга
ёлбориб, қилган ишларидан ўкиниб яна ўша хатони қилмасликка ваъда берса ва Аллоҳга тавба
қилса, иншаоллоҳ Жаноби Ҳақ бу бандасини кечирар, чунки Қуръонда: "Аллоҳнинг раҳмат-
марҳаматидан ноумид бўлмангиз", - ("Зумар" сураси, 53-оят) деб буюрилади. Мўмин
ҳамиша Аллоҳнинг раҳматини кутиб яшайди.
Аллоҳ таоло одамларнинг гуноҳ қилишларини истамайди. Гуноҳ қилган бўлсалар,
уларнинг тавбаларини кутади.
 
DURDONДата: Payshanba, 21-Fev-2013, 18:57 | Сообщение # 30
SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус:
Аразлашиш аҳкомлари ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Барча оламлар Робби Аллоҳга хамду санолар бўлсин, У зот бизни гарчи мушриклар ёмон кўрсалар-да, динни фақат Унинг ўзига холис қилган ҳолимизда ибодат қилишга буюрди. Гувоҳлик бераманки, шериксиз, якка-ёлғиз Аллоҳдан бошқа барҳақ маъбуд йўқ ва гувоҳлик бераманки, «Мусулмон киши ўз биродарига уч кундан ортиқ араз қилмоғи ҳалол бўлмайди» деган зот – Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир, у улуғ пайғамбарга, унинг аҳли ва асҳобига то қиёмат кунигача Аллоҳнинг кўпдан кўп салавоту саломлари бўлсин.
Аммо баъд:
Эй ғайбларни билувчи, қалбларни бурувчи Аллоҳим, мен аразлашиш ва қариндошлардан узилишдан, шафқатсизликдан, гина-адоватлардан, ғазабнок бўлишдан, нафратдан ва мўъминлар орасига низо солиб, арзимаган сабаблар ва кичкина ишлар учун улар ўртасида адоватни авж олдирувчи шайтоннинг фитнасидан Ўзингдан паноҳ тилайман.
Аллоҳ мўъминларнинг қалбларини иймон билан поклади, Қуръон ва Суннатда баён қилинган одоблар билан юракларидан шайтоннинг насибасини чиқариб ташлади, учрашган пайтларида бир-бирларига салом бериш ва қўл бериб кўришишни суннат қилди. Улардан ҳар бири ўзининг мўъмин биродарига нисбатан ишончда бўлиши учун бир-бирларига ўзаро мухаббат ва дўстликни изҳор қилишга буюрди. Ана шундай бўлса, улар бир-бирларига сирларини ишонишади, махфий ишларидан бохабар қилишади ва ҳар бири ўз биродари сиймосида хақиқатга кўмакчи, ҳаётий вазифалар ва дунё ишларида энг яхши насиҳатчи ва ёрдамчини кўради.
Азиз дўстлар!
Ислом уммати унинг метин жисмини парчалаб ташлашга ва ИСЛОМ деган ҳимояловчи қўрғонини бузиб ташлашга ҳаракат қилаётган бир неча хасталикларни бошдан кечирмоқда, душманлар бу жисмни заифлаштириш, имкони борича вайрон қилиш устида тинимсиз иш олиб боришмоқда. Душманларнинг феълларидан ажабланмаса ҳам бўлади, чунки улар ўтмишда ҳам душман эди, ҳозирда ҳам душманликларини ошкор қилишмоқда. Аммо мусулмон фарзандлари ўзлари билмаган ҳолда бу жисмни заифлаштиришга ҳисса қўшаётганлари ачинарли ҳол. Мисол учун, дунёвий сабаблар ёки шахсий ғаразлар туфайли ўз биродарига уч кундан ортиқ гина-араз қилаётган киши бу иши билан жароҳатларга тўла бу жисмга янги жароҳат етказаётган бўлади. Зеро гина-араз диндош биродарлар ўртасида алоқанинг узилишига хизмат қилади, метин дўстликни парчалайди, натижада меҳрсизлик, адоват ва нафрат зоҳир бўлади, шайтонга мўъминлар орасига низо солиш учун қулай фурсат туғилади.
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон кишига ўз биродарини уч кечадан ортиқ гаплашмай ташлаб қўйиши, учрашсалар униси у ёққа юз ўгириб, буниси бу ёққа юз ўгириши ҳалол бўлмайди. Уларнинг энг яхшиси саломни аввал берганидир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Ҳадиснинг умумий маъноси шуни ифодалайди-ки, мусулмоннинг араз қилиши уч кеча-кундуздан ортиқ бўлса ва шаръий мақсад учун бўлмаса, бу иш гуноҳи кабира саналади, чунки бунда оранинг узилаб кетиши, озор бордир. Бу маънода кўп хадислар ворид бўлган. Жумладан, юқорида айтиб ўтганимиз Абу Айюб ал-Ансорий ривоятидан ташқари, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис бор-ки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон киши биродарига уч кеча-кундуздан ортиқ гина қилиши ҳалол бўлмайди, кимки уч кундан ортиқ гина қилган ҳолида ўлиб кетса дўзахга киради» (Абу Довуд ривояти, Албоний саҳиҳ деган).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон мусулмонга уч кундан ортиқ гина-араз қилиши жоиз эмас, учрашганида уч марта салом берсин, ҳаммасида алик олмаса, гуноҳи у (алик олмаган)нинг бўйнига бўлади» (Абу Довуд ривояти, Албоний саҳиҳ деган).
Абу Харош ас-Суламий розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Кимки биродарини бир йил гаплашмай ташлаб қўйса, худди унинг қонини тўккан каби бўлади» (Абу Довуд ривояти, Албоний саҳиҳ деган).
Биродарлар орасида кек сақлаш, гина қилиш, гаплашмай қўйиш уч кундан ошиб кетиши ҳаром иш саналади, зеро бундан ижтимоий тарқоқлик, бир-бирини ёмон кўриш ва ўзаро нафрат-адоват келиб чиқади. Агар гаплашмай қўйиш ҳар иккисининг дини учун фойдали бўлса бу ҳаромликдан мустасно, акс ҳолда асло жоиз эмас.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромлар уч кишини Табук ғазотидан узрсиз қолганлари учун эллик кеча кундуз гаплашмай ташлаб қўйдилар, ҳатто кенг ер улар учун тор бўлиб кетди, юраклари жуда қаттиқ сиқилди, сўнгра етти қават осмон устидан уларнинг тавбалари қабул бўлганлиги хақида оят нозил бўлди. Аллоҳ таоло бу воқеани сифатлаб айтади: «Яна ўша уч кишининг (тавбаларини ҳам қабул қилдики), то уларга кенг ер торлик килиб қолгунча ва диллари сиқилиб, Аллоҳнинг (ғазабидан) фақат Ўзига тавба қилиш билангина қутулиш мумкин эканини билгунларича (тавбалари) қолдирилган эди (яъни тавбалари қабул бўлмай турган эди). Сўнгра (Аллоҳ) тавба қилишлари учун уларга тавба йўлини очди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи, меҳрибондир» (Тавба 118).
Агар бу ташлаб қўйиш ташлаб қўйилаётган кишининг қилган гуноҳига яраша бўлса ва уни хаққа, хатосини тузатишга қайтара олса, бунда фойда бор. Аммо ташлаб қўйилаётган кишига фойда келтириш у ёқда турсин, аксинча, ёмонлик ва фосиқликни зиёда қиладиган, унинг ёмонларга қўшилиб кетадиган ҳолатга олиб келадиган бўлса, бу бефойда, балки фойдасидан зарари улканроқдир. Оқил мусулмон ҳолатларни муносиб даражада баҳолай олади ва жамиятга фойда келтирадиган ишларга қўл уради.


 
  • Страница 2 из 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • »
Поиск:
Этот сайт использует файлы cookies для более комфортной работы пользователя. Продолжая просмотр страниц сайта, вы соглашаетесь с Политикой использования файлов cookies.
UzigaBek online