RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
мўминларнинг даражалари
RiderDate: Payshanba, 08-Apr-2010, 19:06 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله و الصلاة و السلام على رسول الله و على آله و أصحابه أجمعين،
أما بعد:

Азиз биродарлар, бу дарсимизда Сизларга мўминларнинг даражалари тўгрисида куйидаги хадисга асосланиб дарс ўтамиз, иншааллох.
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسو ل الله صلى الله عليه و سلم: "المؤمن القوي خير، و أحب إلى الله من المؤمن الضعيف. و في كل خير. احرص على ما ينفعك، و استعن بالله ولا تعجز.. و إن أصابك شيء فلا تقل: لو أني فعلت كذا، كان كذا و كذا، و لكن قل: قدر الله، و ما شاء فعل، فإن لو تفتح عمل الشيطان" ( رواه مسلم: 2664 و غيره)
Маъноси: Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади, айтадиларки: Расулуллох صلى الله عليه و سلم бундай дедилар: “Кувватли мўмин кучсиз муминдан Аллохга яхширок ва суюклирокдир. Хаммасида хам яхшилик бор. Сенга фойдали бўлган нарсаларга тиришгин. Аллохдан ёрдам сўра. Ожизлик килма. Сенга бирон мусибат етганда: Агар ундай килганимда, бундай ва бундай бўлар эди, демагин. Лекин, Аллох такдир килган ва хохлаган нарсасини килди, дегин. Чунки, “агар” калимаси Шайтоннинг амалини очиб юборади”.
 
RiderDate: Juma, 09-Apr-2010, 19:39 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Хурматли ўкувчилар (Сизларга Аллохнинг рахмати бўлсин), бу хадис улуг коидалар ва сермазмун калималарни ўз ичига олади. Улардан бири: Аллох таолога мухаббат сифатини исботлашдир. (Ахли суннат вал-жамоатнинг эътикодида яхши кўриш сифати Аллохнинг камол сифатларидандир. Яхши кўриш сифати буюк Аллохга лойик тарздадир. Аллох таолонинг бу ва бундан бошка барча сифатлари ёлгиз Ўзига хос бўлиб махлуклар сифатларига асло ўхшамайди. Аллохдаги мухаббат сифати билан инсон ёки бошка махлукдаги мухаббат сифатининг бор йўги номи бир. Маъноси эса чексиз фарклидир. Аллохнинг сифатларини йўкка чикариш огиб кетиш ва халокат бўлгани каби, Ул зотнининг сифатларини махлуклар сифатларига ўхшатиш ёки маъносини ўзгартириш бидъат ва залолатдир.) Аллох таолодаги мухаббат сифати Унинг севган бандаларининг холатларига таалукли бўлади. Бандалар У зотнинг мухаббатига олиб борувчи эзгули амаллар килишгандан кейин Аллох субханаху ва таоло уларни яхши кўради. Аллох таолонинг мухаббат сифати Унинг иродаси ва хохишига боглик. Бу сифат фазилатининг мартабалари бир хил эмас. Масалан: Кувватли мўминга бўлган Аллохнинг мухаббати кучсиз мўминга нисбатан бўлган мухаббатидан юксакрокдир.
 
RiderDate: Juma, 09-Apr-2010, 19:40 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Калб эътикод киладиган нарсалар, сўзлар ва феълларни иймон ўз ичига олади. Мазкур хадис бунга далил. Бу ахли суннат вал-жамоатнинг йўналишидир. Зеро иймон етмиш нечтадир бўлимдан иборат. Уларнинг энг олийси لا إله إلا الله калимаси бўлса, энг кичиги озор берувчи нарсани йўлдан олиб ташламокдир. Хаё хам иймондан бўлган бир бўлак. Иймоннинг барча кўринадигану- кўринмайдиган амаллари мана шу бўлакларга кайтади. Шунака экан кимки, иймоннинг барча бўлакларини жамлаб адо этса, фойдали илм ва эзгули амаллар билан ўз нафсини камолотга етказса ва бошкаларни хакка хамда сабр килишга чиройли насихат килса, бундай инсон иймон мартабаларининг энг олийсига етган кувватли мўминдир. Энди кимда ким, мазкур мартабага етмаган бўлса, кучсиз мўмин деб хисобланади.
Бу хадис иймонни зиёда бўлиши ва нуксонлашиб боришига асос бўлган салаф уламоларимизнинг далилларидан. Иймон илмларини тахсил олиб солих амаллар килган кишининг иймони зиёдалашиб борса, маъсиятга юз тутган мўминнинг иймони нуксонлашиб боради. Иймонни зиёда ва нуксонли бўлиб туриши Куръон ва суннатнинг кўп ўринлари далил бўлган асл-коидадир.
 
RiderDate: Juma, 09-Apr-2010, 19:41 | Message # 4
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Пайгамбаримиз صلى الله عليه و سلم мўминларнинг орасини фазилат билан ажратганларида, пастда колганларини кимдир камситмаслиги учун, “Уларнинг хаммасида яхшилик бор” деб кўшиб кўйдилар. Бу эхтиёткорона сўзлашувда канчалар фойда борлиги махфий эмас. Инсонлар орасидаги мартабалар хакида сўз юритаётган киши, Расулуллох صلى الله عليه و سلم нинг бу одобларини хам эсидан чикармаслиги лозим.
Бу хадисдан яна шу нарса хулоса килинадики: яхшилик, Аллохни севиш ва динни барпо килишда мўминлар орасида тафовут ва даражалар бор. "و لكل درجات مما عملوا" (الأحقاف: 19) Маъноси:“Амал килган нарсаларида инсонларнинг хар бирлари -яхшиларию-ёмонлари- учун даражалар бор. Яхшилар амалларига караб дунёда хам, охиратда хам турли мартаба ва даражаларда бўлганларидек, ёмонлар хам килмишларининг кўп- камлиги сабабли турли табакаларга ажратилади.
 
RiderDate: Juma, 09-Apr-2010, 19:42 | Message # 5
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Мўминлар дунёда уч кисмга бўлинади. Биринчиси: Яхшиликларга ошикувчилар. Булар фарз ва мустахаб амалларини чиройли адо этиб, харом ва макрух килмишларни тарк этган кишилар. Бундай кишилар килиниши жоиз бўлган ортикча ишларни хам колдириб, ибодатларини комил суратда адо этадилар ва барча камол сифатлари билан сифатланадилар. Иккинчиси: Иктисод килиб коникарли йўл тутганлар. Бундай кишилар факат фарз амалларини барпо килиб харом ишларни тарк киладиган кишилар. Учинчиси: Ўз нафсларига зулм килган кишилар. Бундай кимсалар солих амалларининг орасига бузук килмишлар хам аралаштириб юборадилар. Бундай кимсалар ибодат хам килади, гунохга хам кўл уради.
Хадиснинг давомида Расулуллох صلى الله عليه و سلم нинг “Сенга фойдали бўлган нарсага тиришгин. Аллохдан ёрдам сўра” деган сўзлари дунё ва охират саодатини камраб олувчи серфойда сўз. Фойдали ишлар икки кисмга бўлинади. Диний ишлар ва дунёвий ишлар. Одам диний амалларга мухтож бўлганидек, дунёвий ишларга хам хожатмандир. Бахтли инсон Аллохдан ёрдам сўраб хам диний, хам дунёвий манфаатли ишларга тиришади. Мана шу даража инсоннинг камолотга етганлиги ва охиратда нажот топиш аломатидир. Кимки фойдали ишларга тиришмасдан дангасалик килган бўлса, юкоридаги ширин сўзлар ва олий мартабалар унга каёкдан келсин?! Ялковлик зиён кўриш ва бўшашишнинг аслидир. Ялков на яхшиликка эришади, на хурмат кўради ва на дину-дунёда насибадор бўлади.
 
RiderDate: Juma, 09-Apr-2010, 19:43 | Message # 6
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Диндаги фойдали ишлар икки нарсадан иборат. 1. Фойдали илм. 2. Солих амал. Фойдали илм калблар ва рухларни поклаб икки дунё саодатига эришадиган самара беради.
Аллох таолога ихлосни жамлаб ва Расулуллох صلى الله عليه و سلم га эргашиб килинган солих амал эса, инсонни Аллох толога якинлаштиради. Юкоридаги шартлар асосида буюрилган амалларни адо этиш ва кайтарилган килмишларни тарк этишга солих амал дейилади.
Дунёдаги фойдали ишлар деганда бандани ризк излашининг лозимлиги назарда тутилади. Шунинг учун инсон ўзининг холатига лойик равишда энг фойдали сабабларни топиши керак. Бу ишларда кучига суяниб колмасдан Роббисидан ризк ва унга барака сўраши лозим.
Касбларнинг энг яхшиси кайси? деб савол тугилса, куйидагича жавоб берилади. Илм ахли бу борада турли фикрлар билдиришди. Баъзилари дехкончилик ишларини афзал кўрса, бошкалари олди-сотди ишларини афзал дейишган. Яна баъзилари ишлаб чикариш корхоналарини юргизиш афзал бўлади дейишди. Буларнинг хаммалари ўз фикрларига далиллар келтиришади. Бу турли туман фикрларни Расулуллох صلى الله عليه و سلم “Сенга фойдали бўлган нарсаларга тиришгин. Ожизлик килма” сўзлари билан келиштирадилар. Дунёвий ишлар холатлар ва шахсларга нисбатан турличадир. Кимгадир дехкончилик фойдали бўлса, кимгадир олди-сотди. Бошкасига эса корхона.
 
RiderDate: Juma, 09-Apr-2010, 19:45 | Message # 7
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Сермазмун калом сўзлаган Расулуллохга Аллохнинг салот ва саломлари бўлсин!
Хадиснинг охирида Расулуллох صلى الله عليه و سلم куч сарф килингандан кейин Аллохнинг такдирига рози бўлишга чакирадилар. Агар инсонга мусибат етиб колса, анави-манави ишларни килганимда эди, мусибат етмасди демасин. Аллохнинг такдирини аччиглигига хам иймон келтирсин. Шунда калб таскин топиб нафси ором олади. “Агар” деса, такдирга бўлган иймони нуксонли бўлиши билан бирга Шайтон амалини очиб юборади. “Агар” калимаси мусибат етган вактда ножоиз бўлгани каби, ёмонлик ва гунохни исташда хам ишлатиш кораланади. Гарчи бу истовчи хохлаган гунохини килмаган бўлса хам, хохлагани учун гунохкор бўлади. Аммо “агар” калимаси яхшиликни орзу килишда ёки фойдали илмни баён килишда ишлатилса мактовга сазовор бўлади.
Пайгамбаримиз صلى الله عليه و سلم мазкур хадисда такдирга иймон келтириш билан фойдали сабаблар ила амал килишни жамладилар. Бу икки асосга Куръон ва суннатнинг кўп ўринлари далил бўлади. Буларсиз дин тўлик бўлмайди.
“Аллохдан ёрдам сўра” сўзлари билан Ул зот صلى الله عليه و سلم Аллохга таваккул килишга амр киладилар. Сабабларга риоя килиш билан барча нарсаларда Аллохга суянишга таваккул дейилади.

Хурматли мусулмонлар, Сизларни хам бизларни Аллох таоло магфират килиб, яхшиликларга ошикувчилар жумласидан килсин! Омийн!
 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 01:05 | Message # 8
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Ёш боласи вафот этган одамнинг фазли

Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи, отасиз қолган етим болага қилиниши лозим бўлган муомалалар баён қилиб бўлинганидан кейин, боласи вафот этган кишилар ўзларини қандай тутиши одоби(маданияти) ҳақидаги ривоятлар тақдим этилмоқда.

Албатта, фарзанд доғи қанчалар оғир бўлишини ҳар ким яхши тушунади. Ота-онанинг фарзанди бу дунёга келгунча ва келганидан кейин чеккан машаққатлари, қилган орзу-умидлари қанчалигини ҳам ҳамма яхши билади.
Ота-онага қўз қувончи бўлиб турган, умид ғунчаси бўлиб турган жигаргўшаси бу дунёни тарк этса, умид ғунчаси сўнса, ота-онанинг ҳоли нима бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.
Бундай ҳолатда ҳар ким ўзини ҳар хил тутади. Бу иш инсоннинг дунёқарашидан, олган таълимотидан келиб чиқади. Мўмин-мусулмон банда бундай пайтда ўзини қандай тутиши одоби ҳақидаги баъзи маълумотларни қуйидаги ривоятлардан ўрганамиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир мусулмоннинг учта боласи вафот этса, бу инсонга ҳеч қачон дўзах ўти тегмайди. Илло, қасам бузилмаслиги учунгина тегади», – дедилар».
Шарҳ: Бу ерда «қасам» деб Аллоҳ таолонинг «Сизлардан бирортангиз йўқки, дўзахга тушмасин» деган қасами назарда тутилмоқда. Ана шу қасам адо бўлиши учун мўмин-мусулмонлар ҳам дўзахга киритилиб, унда куйдирилмай, азоб берилмай, қайтариб олинади.
Демак, ёш боласи вафот этган одамга дўзахнинг иссиғи ҳам, азоби ҳам тегмас экан. Фақат юқоридаги қасамнинг таҳилласи, яъни, тасдиқланиши учунгина уни дўзахга яқинлаштирилади.
Албатта, бу ҳадиси шариф уч боласи вафот этган ота-оналар учун улкан тасаллидир. Аллоҳ таоло ҳар бир бандани бу мусийбатга учратмасин-у, аммо ҳаётда содир бўлиб қолса, сабр қилиш керак бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гўдакни кўтариб келиб:
«Бу боланинг ҳаққига дуо қилинг, мен ундан олдин учтасини дафн қилганман», – деди.
«Батаҳқиқ, сен дўзахдан жуда кучли тўсиқ билан тўсилибсан», – дедилар».
Шарҳ: Яъни, учта боласини кўмган аёл тўртинчисини туққандан сўнг унга узоқ умр, хайр-барака тилаб, дуо олиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлнинг кўнглини кўтариб, агар учта боланг ўлган бўлса, дўзахдан жуда қаттиқ, шиддатли тўсиқ билан тўсилган экансан, жаннатий бўласан, деган башоратни айтган эканлар.
Демак, бу ҳадисда (Аллоҳнинг Ўзи сақласин, ҳеч бир бандани фарзанд доғига қўймасин) мабодо Аллоҳнинг иродаси кетиб, шундай ҳолатлар бўлиб қолса, мўмин-мусулмон одам сабр қилишга чақирилмоқда.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Улуғларнинг олдига аёл киши боласини кўтариб келиб, унга дуо олиши мумкинлиги.
2. Учта фарзандини дафн қилган ота-она уларнинг сабабидан дўзахдан кучли тўсиқ ила тўсилиши.

Холид ал-Абасий розияллоҳу анҳу айтади:
«Менинг ўғлим вафот этди. Бундан жуда қаттиқ хафа бўлдим.
«Эй, Абу Ҳурайра! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса эшитганмисан? Нафсларимизни ўлганларимиздан сахийлик билан кўтарадиган нарса борми?» – деб сўрадим.
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кичкинтой болаларингиз жаннатнинг эркатойларидир» деганларини эшитганман», – деди».
Шарҳ: Бошқа ривоятда келган қўшимчада «Улардан бири отасини учратиб, кийимининг бир тарафидан тутиб, жаннатга киритгунча қўйиб юбормайди» дейилган.
Демак, мўмин-мусулмон банданинг вояга етмаган ёш боласи вафот этса, бу болалар жаннатнинг эркатойлари бўлар экан.
Бошқа ривоятларга кўра, уларнинг жаннатдаги эркатойлиги шу эканки, қани жаннатга кир, де-йилса, олдин отам кирсин, олдин онам кирсин, ке-йин мен кираман, дейишар экан.
Демак, кичкина болалари вафот этган ота-оналар жуда катта умидворлик билан сабр қилишлари керак бўлади. Чунки, вафот этган гўдаклари қиёматда жаннатнинг эркатойлари сифатида ота-оналарининг жаннатга киришларига сабабчи бўлиб қолсалар, ажаб эрмас.
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Мусийбатга учраган шахс илмли одамдан ўзига тасалли берадиган нарсани сўраши мумкинлиги.
2. Мўминларнинг кичиклигида вафот этган болалари жаннатнинг эркатойлари бўлиши.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Кимнинг учта фарзанди вафот этса ва бунга савоб умидида сабр қилса, жаннатга киради», деганларини эшитдим», – деди.
«Ё Расулуллоҳ! Икки фарзанди вафот этса ҳамми?» – деб сўрадик.
«Ҳа, иккитаси бўлса ҳам», – дедилар.
Жобир ибн Абдуллоҳга:
«Аллоҳга қасамки, менимча, «Агар битта фарзанди вафот этса ҳамми?» деб сўраганингларда, ҳа, деган бўлар эдилар», – дедим.
«Аллоҳга қасамки, мен ҳам шундай деб ўйлайман», – деди».
Шарҳ: Демак, учтами, иккитами, биттами фарзанди вафот этган мўмин-мусулмон одам бунга савоб умидида сабр қилса, жаннатга киритилар экан.
Ушбу ҳадис Аллоҳ таолонинг иродаси билан фарзанд доғига учраган мўмин-мусулмон ота-оналарни сабрга чорловчи, бу мусийбатлари эвазига жаннатдан хушхабар берувчи ҳадисдир.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Фарзанди вафот этган ота-она савоб умидида сабр қилиши лозим экани.
2. Учта фарзанди вафот этган ота-она савоб умидида сабр қилса, жаннатга кириши.
3. Иккита фарзанди вафот этган ота-она савоб умидида сабр қилса, жаннатга кириши.
4. Битта фарзанди вафот этган ота-она савоб умидида сабр қилса, жаннатга киришидан умидворлик борлиги.


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 01:08 | Message # 9
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гўдакни кўтариб келиб:
«Бу боланинг ҳаққига дуо қилинг, мен ундан олдин учтасини дафн қилганман», – деди.
«Батаҳқиқ, сен дўзахдан жуда кучли тўсиқ билан тўсилибсан», – дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадиснинг мавзуси аввалроқ ҳам кўриб ўтилган эди. Яъни, бир аёл янги туғилган гўдагини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кўтариб келиб, уни дуо қилиб қўйинг, деб сўрагани, бундан аввал учтасини кўмганман дейиши, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: у ҳолда дўзахдан катта бир тўсиқ билан тўсилибсан, деганлари ҳақидаги ҳадиснинг такроридир.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Ё Расулуллоҳ, биз мажлисингизга доим келишга қодир эмасмиз. Шунинг учун, бир кунни белгилаб беринг, ўша кунларда ҳузурингизга келайлик», – деди.
«Ундай бўлса, ваъда жойингиз фалончининг уйи», – дедилар.
Ўша куни у ерга ваъдага биноан келиб, аёлларга жуда кўп гапларни айтдилар, ўша гапларнинг ичида:
«Қайси бир аёлнинг учта фарзанди вафот этса, ўша аёл уларнинг фироқига савоб умидида сабр қилса, албатта ва албатта жаннатга киради», – деган гап ҳам бор эди.
Шунда бир аёл:
«Ё Расулуллоҳ, иккита фарзанди вафот этса ҳамми?» – деб сўради.
«Ҳа, иккита бўлса ҳам», – дедилар».
Шарҳ: Бу жуда ибратли бир ҳолатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги мўмина, муслима аёллар, саҳобияларнинг илмга, дийнларини ўрганишга бўлган иштиёқлари бизга ўрнакдир.
Демак, саҳобия аёллардан бири туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Бизнинг эркаклар сингари Сизнинг мажлисингизда доим ҳозир бўлишга имконимиз йўқ, бизга алоҳида мажлис ўтказинг», деб талаб қилишлари ҳақийқатан ҳам катта бир шижоатдир.
Шу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бағрикенгликлари, бунга осонлик билан рози бўлишлари, аёлларнинг илтимосига алоҳида эътибор беришлари, фалон жойга боринглар дейишлари, ўша ваъда қилинган жойга боришлари, аёлларнинг таълими билан машғул бўлишлари, уларга дийн, диёнат, эътиқод масалаларини ўргатганлари ҳам кўринади.
Айни пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу мажлисларда аёлларга хос гапларни ҳам гапирганлар. Жумладан, юқоридаги гап эркаклар ҳақида айтилмаган. Аксинча, «қайси бир аёлнинг учта фарзанди вафот этса» деб алоҳида таъкид билан айтилмоқда. Бу улкан синовга савоб умидида сабр қилган муслималарга жаннат ваъда қилинмоқда.
Мўмина, муслима аёлларимиз бундай ҳадислардан ниҳоятда катта ибрат олишлари, дийнимизни ўрганишга ҳаракат қилишлари ва Аллоҳ асрасин, бундай мусийбат бошларига тушиб қолса, жаннат умидида сабр қилишлари керак бўлади.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Муслима аёлларнинг олим ва раҳбар шахслардан ўзлари учун алоҳида мажлис қуришни талаб қилишга ҳаққлари борлиги.
2. Раҳбар ва олим кишилар аёллар учун алоҳида мажлис тайин қилишлари яхши экани.
3. Уч ёки икки боласининг ўлимига сабр қилиб савоб истаган аёл жаннатга ҳаққдор бўлиши.

Умму Сулаймдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Ул зот менга:
«Эй, Умму Сулайм, икки мусулмоннинг учта фарзанди вафот этса, албатта ва албатта Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ва раҳмати ила бу ота-онани жаннатга киритади», – дедилар.
«Иккита бўлса-чи?» – дедим.
«Иккита бўлса ҳам», – дедилар».
Шарҳ: Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг ҳам ёш боласи ўлган эди. Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига тасалли беришни ирода қилган бўлсалар, ажаб эмас.

Соъсоъа ибн Муовиядан ривоят қилинади:
«У Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг бир идишни кўтариб кетаётганларини кўрди ва:
«Эй, Абу Зарр, бола ҳақида нима дейсан?» – деди.
«Айтиб берайми, сенга?» – деди.
«Ҳа», – деди.
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Қай бир муслимнинг балоғатга етмаган, норасида учта боласи ўлса, албатта, Аллоҳ таоло у бандани ўша вафот этган болаларига раҳмати фазли туфайли жаннатга киритади.
Қай бир мусулмон қулни озод қилса, албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўша қулнинг ҳар бир аъзоси эвазига уни озод қилган кишининг ҳар бир аъзосини дўзахдан қутқаради», деганларини эшитганман», – деди».
Шарҳ: Вояга етмаган, кичик ёшдаги болаларнинг ўлимига сабр қилган ота-оналарга жаннатга кириш ваъда қилинмоқда бу ҳадиси шарифда.
Яна, қул озод қилиш канчалик яхши иш экани ҳам баён қилинмоқда. Қул озод қилиш жаннат калитларидан бири экан.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Олим кишиларни учратиб қолганда уларнинг илмидан фойдаланиб қолишга уриниш жоизлиги.
2. Норасида болаларнинг ўлимига сабр қилиш жаннатга киришга сабаб бўладиган ишлардан бири экани.
3. Қул озод қилган киши дўзахдан озод бўлиши.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг вояга етмаган учта боласи ўлса, Аллоҳ таоло уни ҳам, вафот этган болаларини ҳам ўз фазли ва марҳамати билан жаннатга киритади», – дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда аввалги ривоятларда келган маъноларни таъкидлаш билан бирга, ўлган болалар ҳам жаннатга кириши зиёда қилинмоқда.

Чала боласи ўлган шахс

Саҳл ибн Ҳанзолийядан ривоят қилинади:
«У бефарзанд эди ва:
«Агар Исломда турганимда бир болам чала туғилиб, яшамаса, бунга сабр қилишим дунёдаги ва унинг ичидаги ҳамма нарсадан менга маҳбуброқдир», – дерди».
Шарҳ: Демак, боласи чала ёки ўлик туғилган ота-оналар бунга савоб умидида сабр қилсалар, Саҳл ибн Ҳанзала дунё ва ундаги барча нарсадан кўра яхшироқ кўрган улкан савобларга эришар эканлар.

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингизга меросхўрининг моли ўз молидан кўра маҳбуброқ?» – дедилар.
«Ё Расулуллоҳ! Биронтамизга ҳам меросхўримизнинг моли ўз молимиздан кўра маҳбуб эмас», – дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шуни билиб қўйингларки, ичингизда ўз моли меросхўрининг молидан кўра маҳбуброқ одам йўқ. Сенинг молинг тақдим қилганинг. Меросхў-рингнинг моли ортда қолдирганинг», – дедилар».
Шарҳ: Бунинг маъноси шуки, сенинг молинг – бу дунёда ўзинг сарф қилганинг, меросхўрингнинг моли эса, сарфламай жамлаб қўйганинг.
Яъни ота мол-дунё топади, ундан хайр-садақа қилса, ўз номидан қилинган эҳсон бўлади, бахиллик қилиб тўплаб юраверса, ўлганидан кейин меросхўрларига қолади.
Тириклигида, бу дунёда садақа қилинган мол банданинг ҳақийқий ўз моли бўлиб қолар экан, ўлганидан кейин меросхўрларига қоладиган мол эса ўша меросхўрга тегишли бўлади.
Демак, киши ҳаёт пайтида садақа қилган мол маҳбуброқ бўлади. Шунинг учун, банда тириклигида хайр-эҳсон, садақа каби ибодатларини қилиб қолиши керак экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рақуб ҳақида нима деб ўйлайсизлар?» – дедилар.
«Рақуб – фарзанд кўрмайдиган одам», – дейишди.
«Йўқ, рақуб – ўз болаларидан бирортасини тақдим қилмаган одам», – дедилар».
Шарҳ: Яъни, норасида гўдаги вафот қилмаган одамдир.
Бу ҳадис ҳам юқоридаги ҳадис каби гўдаги норасидалигида вафот этган ёки ҳомиласи тушиб қолган ота-оналарни сабр қилишга ундовчи ҳадислардандир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар паҳлавон деб кимни айтасизлар?» – дедилар.
«Кимни курашда ҳеч ким йиқита олмаса, ўша одам паҳлавон бўлади-да», – дейишди.
«Йўқ, полвон ғазаби чиққанда сабр қиладиган одамдир», – дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадиснинг бу бобга киритилишига сабаб шуки, унда ҳам мусийбатга, жумладан, фарзанд доғига сабр қилиш маънолари бор.
Ана шундай оғир мусийбатлар етганда сабр қилган одамни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «паҳлавон» деб сифатлаган эканлар.

Хулоса

Албатта, фарзанд доғи нафақат ҳар бир инсон, балки, ҳайвонот учун ҳам оғир мусийбат. Аммо ўша мусийбат етганда мусийбатзадалар ўзларини турлича тутадилар. Бошқача қилиб айтилганда, фарзанд доғи мусийбатига дучор бўлганда ўзини қандай тутиш одоби–маданияти ҳар хил бўлади.
Баъзилар вафот этган боласига уввос солиб йиғлайди, ўзини ҳар тарафга уради, ҳайкал қўяди ва ҳоказолар. Одамлар бу борада турли нарсаларни ихтиро қилади ва қилиб келмоқда.
Аммо, бу борада Ислом жорий қилган одоб ўзининг мўътадиллиги, яхшилиги ва мақбуллиги ила собит турибди. Бу одобнинг асоси сабр ила Аллоҳ таолодан савоб умид қилишдан иборатдир.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search:
New reply
Name:
Message text:
Security code: