SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллохнинг тўксон тўккизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллох токдир ва токни яхши кўради», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят килган. Аллох ток бўлгани ва токни яхши кўргани учун хам Унинг гўзал исмлари тўксон тўккизта бўлган. Ким ўша тўксон тўккиз исмни ёд олса жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллох таолонинг гўзал исмларини доимо зикр килиб юрадиган банда бўлади. Аммо бу Аллох таолонинг тўксон тўккиздан бошка исми йўк дегани эмас. Албатта, Аллох таолонинг исмлари кўп. Кўйидаги хадиси шарифда Аллох таолонинг гўзал исмлари сифатида машхур бўлган тўксон тўккиз исмни зикри келади. Яна ўша кишидан ривоят килинади: «Аллохнинг тўксон тўккизта исми бор. Ким уларни тўлик билиб олса, жаннатга киради. У Ундан ўзга илоху маъбуд йўк Аллохдир. Рахмон, Рохийм, Малик, Куддус, Салом, Мўмин, Мухаймин, Азиз, Жаббор, Мутакаббир, Холик, Бариъ, Мусаввир, Гаффор, Каххор, Ваххоб, Раззок, Фаттох, Алийм, Кобиз, Босит, Хофиз, Рофеъ, Муъизз, Музилл, Самийъ, Басийр, Хакам, Адл, Латийф, Хабийр, Халийм, Азийм, Гафур, Шакур, Алий, Кабийр, Хафийз, Мукийт, Хасийб, Жалийл, Карийм, Ракийб, Мужийб, Восеъ, Хакийм, Вадуд, Мажийд, Боъис, Шахийд, Хак, Вакийл, Кавий, Матийн, Валий, Хамийд, Мухсий, Мубдиъ, Муъийд, Мухъйи, Мумийт, Хайй, Кайюм, Вожид, Вохид, Сомад, Кодир, Муктадир, Мукаддим, Муаххир, Аввал, Охир, Зохир, Ботин, Волий, Мутаолий, Барр, Таввоб, Мунтаким, Афвву, Раъуф, Моликул Мулк, Зул Жалол вал Икром, Муксит, Жомеъ, Ганий, Мугний, Монеъ, Зорр, Нофеъ, Нур, Ходий, Бадийъ, Бокий, Ворис, Рашийд ва Сабур», дедилар». Термизий, Ибн Хиббон ва ал-Хоким ривоят килган. .
|