RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Хайрлисини бер Аллох
SANJAR80Date: Chorshanba, 23-Dek-2009, 15:50 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Фотима ҳовлидаги экинларни тагини чопар экан, ўз ҳаёллари билан банд эди. Бирдан қайнонасининг овозидан ўзига келди:
- Фотима, тез буёққа келинг, сигир туғаяпти…
У шошганча, қўлидаги тешасини ташлаб оғилхона томон югурди. Ҳайвон бўлсада, Фотиманинг унга раҳми келиб кетди: "Жонивор жуда қийналаяпсанми, Аллоҳим сенга Ўзи ёрдам берсин", деб қуйди секин.
[align=justify]

Бу сўзларни эшитган қайнонаси: "Вой тавба буни гапини қаранг, сигирга ҳам шундай дейдими?", саволамуз қаради Фотимага.
Кўзлари ёшга тўлган Фотима:
- Ойижон, қаранг, жуда қийналаяпти-да, мен унга қараб юрагим ачишиб кетаяпти, - дея жавоб берди. Бир соат давом этган қийинчиликлардан сўнг, сигир болали бўлди. Янги туғилган бузоқчасини меҳр билан яларди. Уларга меҳр билан қараб турган Фотимани кўрган қайнонаси:
- Қарангга, сигир ҳам болали бўлди, сиз эса бу ерга келин бўлиб тушганингизга тўрт йил бўлди-ю, лекин биз ҳали неварали бўлмадик, - деди ачитиб. Бу сўзлар Фотиманинг ярасини яна янгилади:
- Ойижон, Аллоҳим ҳайрли фарзандлар берсин, - деди айбдорларча. Қайнонаси эса:
- Ҳайрли, ҳайрсиз!.. Бир фарзандинг бўлсин. Менга набира керак!.., - деди аччиқланиб.

* * *
Фотима аср намозини ўқиб бўлгач:
"Роббим, тўрт йилдирки Сендан ҳайрли бир фарзанд сўрайман. Мен бир ожиза қандай қилиб ҳайрсиз бир фарзандга тарбия бера оламан. Мен ўзимни ислоҳ қила олмас эканман, уни қандай ислоҳ этаман", дея кўз ёшлари билан дуо қилди.

* * *
Фотима бу тўрт йилнинг ичида тўрт бора ҳомиладор бўлди, аммо фарзандларини ҳеч бирини қўлига олиш насиб этмаган экан, улар дунё юзини кўрмай нобуд бўлишди. У эса Раббидан ҳайрли авлод беришини сўрайверди. Бир неча ой ўтгандан сўнг тушида бир овоз:

"Қизим, ҳайрли бир авлодинг қиз бўлади исмини Ҳадия қўй", деди. Фотима тўққиз ой "ҳайрлисини" сўрашда давом этди. Ниҳоят Аллоҳнинг лутфи карами билан болажонини қўлига олиш насиб этди. Исмини Ҳадия қўйди. Фақат Ҳадия жуда кўп касал бўлар, деярли ҳар куни уни докторга кўрсатгани югуришарди. Фотима кечалари уйқу нелигини унутиб, "Нафас олаяптими?" деган ўй ила қизига тикилиб ўтказадиган бўлди. Бир кеча яна докторга олиб бордилар. Доктор:
- Қизим, сен бу болага яхши қарай олмайсан, у жуда заиф, нобуд бўлиши мумкин. Мен эса докторман, унга нималар қилиш кераклигини биламан ва неча йиллардирки бефарзандман, уни менга бер, - деди. Бу сўзлардан дунёси остун-устун бўлиб кетган Фотима: "Йўқ!", деди ва боласини кўтариб уйга қайтди. Ўша кеча икки ракат истиҳора намози ўқиб Роббига ёлворди:

"Аллоҳим, бу фарзанд ҳайрли бир авлод бўлса уни менга насиб этиб севинтир. Мен эса у улғайганда, бир етимга турмушга узатиб, уни севинтирай", деб дуо қилди. Жойнамоздан турар экан: "Берган ҳам Аллоҳ, олган ҳам Аллоҳ, биз фақат дуо қиламиз", деди. Ҳадия кундан кунга яхши бўлиб улғайиб борар, йиллар ўтиб бир ширин қизалоққа айланди. Аллоҳ Фотимага яна тўрт фарзанд берди. "Аллоҳим, ҳайрлисини бер. Мен бир ожиза қандай қилиб ҳайрсиз бир фарзандга тарбия бера оламан. Мен ўзимни ислоҳ кила олмас эканман, уни қандай ислоҳ этаман", бу дуо билан Фотима ҳар намозини тугатар эди.

Ҳадия мактабни мувафаққият билан тугатди. Ота-онасини одоби, меҳнатсеварлиги билан севинтирарди. 16 ёшида унга совчилар кела бошлади. Ёши кичик бўлса ҳам уни келин қиламан деганлар кўп эди. Бир куни жуда бой, ўзига тўқ оиладан совчилар келишди. Шу орада яна бир ота-онаси йўқ бир талаба йигит ҳам унинг қўлини сўратди. Икки оилага ҳам "Қизимиздан бир оғиз сўраб кўрайлик" деган жавобни беришди. Фотима кизига: "Мен жуда кўп қийналдим. Сен қийинчилик кўрма қизим. Камбағал йигит, ўзига бошқасини топар. Шу бойроқ оилага сени узатсак" деди. Ҳадия онасининг бу гапларига ҳеч нарса дея олмади. Бу сукунатни розилик аломати дея тушунган Фотима эри билан маслаҳатлашиб шу бой оилага қизини узатишга келишишди. Эртаси кун бой йигитнинг оиласига рози эканликларини билдиришлари керак. Фотима у кеча тушида Каъбанинг деворларини суварди. Олдида қизига совчи юборган етим йигит ёрдам берарди. Шу аснода Каъба деворларини суваб битирдилар. Узоқдан бир овоз келди:
- Бир етимни севинтирмоқ, Каъбани қурмоқ кабидир. Қизим, берган сўзингни унутма, етимни севинтир, Аллоҳ уни муборак қилсин".

Фотима бу овозни таниди. Бу 16 йил аввал унга фарзандли бўлишидан хабар берган овоз эди. Уйғониб, қизининг хонаси томон йўл олди. Унга тушини айтиб берди. Ҳадия эса: "Онажон, сиз ҳар доим Аллоҳдан ҳайрлисини сўрайсиз. Бу ғаройиб туш. Раббим, кўнгил уйларимизни лутфи ила бадавлат қилсин", деди.

"Парвардигоро, бизни Ўзингга бўйсунгувчилардан қилгин ва зурриёдимиздан ҳам ўзингга итоат қиладиган кишилар чиқаргин. Ва бизга (қиладиган) ибодатларимизни ўргатгин ва тавба тазарруларимизни қабул эт! Шубҳасиз сен тавбаларни қабул қилувчи раҳмлисан" (Бақара, 128).


 
enjoyDate: Dushanba, 11-Yan-2010, 09:05 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:
SANJAR80,

 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: