RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Аллоҳ Ўз соясида соялантирадиган етти киши ҳақида
SANJAR80Date: Chorshanba, 23-Dek-2009, 15:41 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
285 - дарс
Аллоҳ Ўз соясида соялантирадиган етти киши ҳақида

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللَّهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لا ظِلَّ إِلاَّ ظِلُّهُ الإِمَامُ الْعَادِلُ وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ وَرَجُلانِ تَحَابَّا فِي اللَّهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ أَخْفَى حَتَّى لا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللَّهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ» (متفق عليه).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Етти киши борки, Аллоҳ Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда уларни Ўз соясида соялантиради: Адолатли имом-раҳбар; Роббининг ибодатида улғайган йигит; қалби масжидларга боғланган киши; Аллоҳ йўлида дўстлашган, Унинг йўлида бирлашиб, Унинг йўлида ажрашувчи икки киши; мансабли ва соҳибжамол аёл ўзига чорлаганда: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; махфий ҳолда садақа берган, ҳатто ўнг қўли берганини чап қўли билмаган киши; Аллоҳни холий зикр қилиб, кўзёши тўккан киши» (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ:
Қиёмат куни одамларга қаттиқ қийинчилик ва машаққат етади, қуёш бир мил миқдорида яқинлашади, шунда улар ғоят бетоқат бўлиб, қийналиб кетишади. Мана шундай ҳолатда айрим кишилар Раҳмон таолонинг арши соясида роҳат ва омонликда турадилар. Мазкур етти тоифа кишилар ҳам ўшалар жумласидан, уларни Аллоҳдан қўрқиш ва амални Аллоҳга холис қилиш сифати жамлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг амалларини бизга тарғиб қилиш ва ундаш мақсадида зикр қилдилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Мазкур етти тоифа аҳлининг фазли;
2- Улар қиёмат куни Аллоҳ таолонинг арши соясида бўладиган кишилар жумласидан эканлари.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: