Иймон заифлашуви. Белгилари
|
|
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:12 | Message # 1 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Иймон заифлашуви. Белгилари Қуйида Шайҳ Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжиднинг “Иймон заифлашуви: Белгилари. Сабаблари. Муолажалари” номли рисолаларидан баъзи иқтибослар келтиришни лозим топдик. Ушбу китобни ўқиб чиқишни барча биродарларимизга тавсия қиламиз. Муқаддима Иймон заифлиги мусулмонлар орасида кенг тарқалиб бормоқда. Кўпчилик дили қотиб кетаётганлигидан шикоят қилиб айтмоқдалар: «Қалбим қаттиқлашиб, Аллоҳни зикр этиб юришдан малолланаётганимни сезяпман», «қилаётган ибодатларимдан лаззат топа олмаяпман», «иймонимнинг таъсирини йўқотяпман», «Қуръон ўқиш билан таъсирланмаяпман», «гуноҳ ишларга осонлик билан тушиб қоляпман»… Қалб мавзуси жуда муҳим мавзудир. Қалб тез ўзгарувчанлиги туфайли «қалб» деб номланган. Ҳадисларда: «Қалбнинг мисоли дарахт учига осиб қўйилган ва шамол эсиб уни ҳар тарафга айлантириб турадиган бир пар (қуш пати) кабидир». Имом Аҳмад ривояти Қалб масаласи шунчалик муҳим ва жиддий экан, Аллоҳ таъолодан қалбларимизни тошдек қаттиқ, қулоқларимизни ҳақни эшитишдан кар, кўзларимизни эса уни идрок этишдан кўр қилиб қўймаслигини сўрамоғимиз лозим. Ушбу рисолада иймонни заифлаштирувчи турли касалликлар ҳақида сўз юритилади ҳамда уларнинг келиб чиқиши сабаблари ва даволаш йўллари тўғрисида фойдали кўрсатмалар берилади
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:14 | Message # 2 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Иймон таърифи Иймон - тил билан талаффуз этиш, қалбда эътиқод қилиш ва дин арконларига амал қилишдир. У Аллоҳга тоат-ибодатлар қилиш билан кўпаяди, ҳамда Унга осийлик қилиш билан камаяди. Имом Собуний айтади: «Тоат-ибодатлари камайиб, гуноҳ-маъсиятлари кўпайган ғофил инсонга қараганда тоат-ибодатлари ва ҳасанотлари кўп бўлган мўъминнинг иймони комилроқ бўлади». «Шубҳасиз, иймон ҳар бирингиз қалбида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингизда иймонни янгилаб туришини сўранглар». Ҳоким ва Табароний ривоят қилган
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:18 | Message # 3 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Заиф иймоннинг кўринишлари Ҳаромга қўл уриш Гуноҳларига тавба қилмайдиган ва маъсиятлардан тийилмайдиган кимсанинг қалби аста-секин тош қотиб, гуноҳ-маъсиятлардан нафратланмайдиган бўлиб қолади. Бундай инсон бориб-бориб ҳаром ишлардан уялиш ўрнига, бу билан мақтаниб, фахрланишга ўтади. Ҳолбуки ҳадисда бу ҳақда қаттиқ гап айтилган: «Умматимнинг ҳаммаси афв қилингандир, фақат гуноҳларини ошкор қилувчилар бундан мустаснодирлар. Гуноҳни ошкор қилиш турларидан бири шуки, киши кечаси бир гуноҳ қилади-да, ҳеч ким билмасдан тонг отгач: «Эй фалончи, кеча мен шундай шундай қилдим»,- деб мақтанади. Ҳолбуки Парвардигори унинг гуноҳини яширган эди, у эса тонг отгач Аллоҳнинг пардасини йиртиб, қилмишини овоза қилади». Имом Бухорий ривояти. Дилнинг қотиши Бу ҳолатда инсон ҳеч нарса билан таъсирланмайдиган метин тошга айланиб қолганини сезади. «Сўнгра шундай мўъжизаларни кўргандан кейин ҳам дилларингиз қотди. Бас у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир». Бақара: 74 Дили қотган инсонга на ўлим эслатмаси, на ўликларни кўриш ва на жанозаларда қатнашиш таъсир қилади. Баъзан бу кимсанинг қабрлар орасидан тобут кўтариб бориши ҳам унинг бошқа ерда юришидан фарқ қилмайди.
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:21 | Message # 4 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Ибодатларни мукаммал адо этмаслик Бу ҳолатга намоз ўқиётганда, Қуръон тиловат қилаётганда, дуо қилаётганда ҳамда бошқа ибодат ўринларида паришонхотир бўлиш киради. Баъзилар агар муайян пайтда айни бир дуони ўқишга одатланган бўлса, вақт ўтган сари қилаётган дуоси маънолари ҳақида фикр юритмайдиган бўлиб, қалби ҳам ҳаракатланмай қолади. Ҳолбуки ҳадисда келади: «Эътиборсиз, ғафлатда бўлган қалбнинг дуосини ижобат қилмайди». Термизий ривояти Тоат-ибодатдаги танбаллик Бундай инсоннинг тоат-ибодатлари қуруқ жонсиз ҳаракатларга айланиб қолади. Қуръони Каримда мунофиқлар шундай сифатланади: «Агар намозга турсалар эриниб турадилар». Нисо: 142 Ибодат вақтларини, яхши амаллар қилиб олиш учун берилган фурсатларни ғанимат билмай, лоқайдлик билан ўтказиб юбориш ҳам ушбу дангасаликка киради. Бу ҳолат инсоннинг ажр-савобга эътиборсиз эканлигини кўрсатади. Масалан у ҳаж қилишни сабабсиз кечиктириб юради, ғазотдан қолади, жамоат билан намоз ўқишдан, бориб-бориб жумъа намозидан қола бошлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилганлар: «Одамлар аввалги сафларга кечикишда давом этаверсалар (яъни аввалги сафларга шошилишга интилмасалар), охир оқибат Аллоҳ таъоло ҳам уларни жаннатга киришларини кечиктиради». Абу Довуд ривояти Бундай киши фарз намозидан ухлаб қолса заррача руҳан қийналмайди, суннат намозини вақтида ўқиёлмай қолса унинг қазосини ўқишга ёки ўрнини бошқа ибодат билан тўлдириб қўйишга эътибор қилмайди. Суннат ёки фарзи кифоя бўлган ибодатларни қасддан тарк қилаверади, баъзан эса ҳайит намозига ҳам чиқмайди, қуёш ёки ой тутилган пайтда ўқиладиган намозни ўқимайди, жаноза намози ва кўмиш маросимида иштирок этишга бепарво бўлади. У қуйидаги оятда сифатланган кишиларнинг акси ўлароқ худди унга ажрнинг кераги йўқдек: «Дарҳақиқат улар яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар». Анбиё: 90 Ибодатдаги дангасалик кўринишларидандир суннат намозларни, таҳажжуд ва бошқа нафл намозларни тарк қилиш. Зуҳо намозини хаёлига ҳам келтирмайди. Парвардигорга шукурлар қилиб намоз ўқиш, масжидларга муҳаббат қўйиш улар учун бегона.
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:25 | Message # 5 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Феъли торлик Бундай инсонлар арзимас нарсаларга ҳам тезда аччиқланади ва доим атрофидагилар ишини ёқтирмай сиқилиб юради. Ҳолбуки ҳадисларда келишича: «Иймон сабр қилиш ҳамда бағрикенгликдир». «Мўъмин одам дилкаш бўлади, бировга қўшила олмайдиган, биров ҳам уни ўзига қўшгиси келмайдиган инсонда яхшилик йўқ». Имом Аҳмад ривояти Қуръони Карим оятларидан таъсирланмаслик Баъзилар Қуръони Каримни тиловат қиладилар, аммо жаннат ва ундаги неъматлар зикри келган ўринларда завқланмайди ва аксинча жаҳаннам ва ундаги азоб-уқубатлар зикри ўтганда дилида заррача қўрқинч пайдо бўлмайди. На ҳалол-ҳаром тўғрисидаги оятлардан, на ундаги буйруқ ва қайтариқлардан ва на Қиёмат сифатлари ҳақидаги оятлардан таъсирланади. Иймони заифлашиб қолган одам Қуръон эшитишдан оғринади ва унинг нафси Қуръон тиловатига сабр қила олмайдиган бўлиб қолади. Қўлига Қуръон олди дегунча, уни ёпиб қўйгиси келаверади.
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:27 | Message # 6 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Аллоҳ таъоло зикридан, Унга дуо-илтижо қилишдан ғафлатда бўлиш Бундай инсонга Аллоҳни зикр қилиш оғир бўлиб қолади, қўлини дуо учун кўтарса ҳам тезда тушириб олади. Аллоҳ таъоло мунофиқларни сифатлаб шундай дейди: «Улар Аллоҳни жуда оз эслайдилар». Нисо: 142 Ҳаромни кўрганда ғазабланмаслик Бунинг сабаби қалбдаги жонкуярлик ўти сўниб, аъзолари ҳаромни инкор қилишдан тўхтаганлигидир. Натижада унинг қалби яхшиликка буюрмайди, мункар ишдан қайтармайди ва унинг юзи Аллоҳ учун бирон марта бурушмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Фитналар қалбларга бўйра қамишлари каби бирин-кетин келаверади. Бирон фитна қайси бир қалбга кириб ўрнашиб олса, бу қалбда битта қора доғ пайдо бўлади… Бориб-бориб бу қалб тўнкарилган қумғон каби қоп-қора бўлиб қолади-да, на бир маъруфни тан олади ва бир мункарни инкор этади. Фақат ҳавои-нафсига ўрнашиб қолган нарсанигина тан олади». Имом Муслим ривояти
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:29 | Message # 7 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Шуҳратпарастлик Унинг бир неча тури бор: а) Раҳбарлик ва ҳокимликка интилиш, масъулиятни ҳис қилмаслик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу сифатдан огоҳлантириб, айтганларки: «Сизлар раҳбарликка қизиқасизлар, лекин у Қиёмат кунида фақат надомат келтиради. Унинг аввали яхши, охири ёмондир». Имом Бухорий ривояти. Аввалининг яхшилиги, мол-дунёси кўп, обрў-эътибори зўр бўлади. Охирининг ёмонлиги, Қиёмат кунида эса оғир ҳисоб-китоб. «Агар истасангизлар, сизларга бошлиқлик ҳақида хабар бераман. Унинг аввали маломат, ўртаси надомат, охири эса Қиёмат кунида азоб бўлади, адолат билан ҳукм қилганлар бундан мустасно». Табароний ривояти Изоҳ: Бошлиқ бўлишнинг аввали яхшилиги шундаки, у дунё ҳаётида обрў-эътибор, мол-дунё келтиради. Охири ёмон бўлиши эса унинг жонига суиқасд қилиниши ёки ишдан четлатилиши ва қилмишлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин, Қиёмат кунида бошлиқ ва раҳбар кишилар қаттиқ ҳисоб-китоб қилинадилар ва ҳисобдан тўғри ўтиш камдан-кам одамга насиб этади. Аммо бирон масъулиятли иш учун бошқа афзалроқ ва лаёқатлироқ инсон топилмаса, худди Юсуф алайҳиссалом каби, ўз хизматини таклиф қилиш, айни иш учун бор кучини сарфлаш, холис ва адолатли иш юритиш мансабпарастлик саналмайди. Аксинча, масъулиятни ҳис қилиб иш юритадиган бундай инсонга: «Боракаллоҳ, яшанг, Аллоҳ таъоло Ўзи сизга мададкор бўлсин!»- деймиз. Лекин кўпинча, мансабга қизиққан инсонлар ўзларини бошқалардан устун қўйишга, ҳақдорлар ҳуқуқларини поймол қилишга, тиш-тирноғи билан ҳокимиятга ёпишиб олишга мойил бўлишларига гувоҳ бўламиз. б) Давраларни бошқаришга қизиқиш, мажлислар тўрисини ўзига бўлишига интилиш ва бировга гап бермаслик, ҳаммадан гапини тинглашни талаб қилиш ҳамда ўзгаларга буйруқ беришни яхши кўриш. Мажлисларнинг тўриси Минбар ва меҳроблардирки, улар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни огоҳлантириб шундай деганлар: «Одамлар қизиқадиган мана бу жойлар – меҳроблардан эҳтиёт бўлинглар». Байҳақий ривояти, Саҳиҳул Жомеъ 1420.
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:30 | Message # 8 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| в) Агар бирор жамоатга кирадиган бўлса, ўзининг касал нафсидаги кибру-ҳавосини қондириш учун одамлар унга пешвоз чиқишлари ва қуллук қилиб ўринларидан туришларини яхши кўриш. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳнинг бандалари ўринларидан туриб унга қуллуқ қилишларидан мамнун бўладиган инсон ўзига дўзахдан бир уй тайёрлаб олсин!». Имом Бухорий Адаб ал-Муфрадда ривояти қилди. Шунинг учун ҳам Муовия розияллоҳу анҳу Ибн Зубайр ва Ибн Омирларнинг олдига чиққанида, Ибн Омир ўрнидан турди, Ибн Зубайр эса жойида ўтираверди. Шунда Муовия Ибн Омирга деди: «Ўтир, чунки мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кимда-ким, одамлар унга қуллуқ қилиб ўринларидан туришларини яхши кўрса, дўзахдан жойини ҳозирласин!»,- деб айтаётганларини эшитганман. Абу Довуд ривояти Агар бундай кишига суннатга мувофиқ ўнг тарафдан ўтирилсин деб айтилса, уни дарров ғазаб чулғаб олади. Бирор йиғинга кириб қолса ҳам, кимдир туриб унга ўрнини бўшатиб бермагунча рози бўлмай тураверади. Ҳолбуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтарганлар. «Ҳеч ким бировни ўрнидан турғазиб, сўнгра ўзи унинг ўрнига ўтирмасин». Бухорий ривояти
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:31 | Message # 9 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Зиқналик ва бахиллик Аллоҳ таъоло ансорларни мақтаб: «Гарчи ўзлари муҳтож бўлсалар-да, (ўзларини қўйиб) ўзгаларни ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир». (Ҳадид: 9)- деди ва нафсларининг бахиллигидан сақлана олганларни ҳақиқий нажот топувчилар эканлигини баён қилди. Шубҳасиз, иймон заифлашуви бахилликни келтириб чиқаради. Насоийнинг ривоятида: «Бахиллик ва иймон бир банданинг қалбида асло жамланмас».- деган эдилар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бахиллик ва зиқналикнинг хатари ва уларнинг инсонларга бўладиган салбий таъсирлари ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: «Зиқналикдан сақланинглар! Зеро шу иллат сизлардан аввал ўтган қавмларни ҳалок этган. Зиқналик уларни бахилликка ундаса бахил бўлишган, қариндош-уруғлар ўртасида алоқани узишга буюрганда бундан ҳам тап тортишмаган, фожирликка буюрса фисқу-фужурга берилишган». Абу Довуд ривояти
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:33 | Message # 10 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Ўзи қилмайдиган ишга бошқани тарғиб қилиш «Эй мўъминлар! Нега ўзларингиз қилмайдиган ишларни (қиламиз деб) айтурсизлар? Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур ишдир». (Соф: 2,3) Шубҳасиз бу мунофиқлик белгиларидандир. Кимнинг сўзи амалига тўғри келмаса, Аллоҳ таъоло олдида мазамматли, одамлар наздида эса бебурд бўлиб қолади. Дўзах аҳли ҳам бу дунёда бошқаларни яхшиликка чақириб, ўзи уни қилмайдиган ҳамда ёмонликдан қайтариб, ўзи уни қилаверадиган кимсалар ҳоли не кечишини Қиёмат куни билиб оладилар. Биродарларига етадиган омадсизлик, зиён-заҳмат ёки мусибатлардан хурсанд бўлиш Бундай кимса биродаридаги неъматнинг қўлдан чиқишидан хурсанд бўлади. Чунки у бошқаларнинг ўзидан ажралиб туришини ёқтирмайди. Қайси биродари ундан бирон соҳада афзал бўлса, ўша соҳада биродарига тенглашиш ҳақида бош қотириш ўрнига, аксинча унинг ҳам савияси ўзининг даражасига тушишини, балки ундан ҳам пастроқ бўлиб қолишини истайди.
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:35 | Message # 11 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Макруҳ саналган амалларга эътиборсизлик аъзи одамлар бирор ишни қилмоқчи бўлсалар уни яхши ёки савобли амал эканига қизиқмай, балки унинг ҳаром ё ҳаром эмаслиги тарафидангина келадилар. Ҳолбуки бу кишини ҳаром ишларга тушиб қолишга олиб боради. Чунки бундай кимса «ҳаром» бўлмаса бўлди-да деган эътибор билан макруҳ ёки шубҳали ишлардан тийилмай қолади. «Кимки шубҳали ишларга ўралашиб қолса, ҳаромга тушиб қолади. Бамисоли қўриқхона яқинида пода боқаётган кишининг подаси ўша қўриқхонага ўтиб кетиши мумкин бўлганидек». Бухорий ва Муслим ривояти Баъзилар бундан-да ўтиб, бирон иш ҳақида фатво сўраганида “ҳаром” деган жавобни олса, унинг қай даражада ҳаромлиги “жуда қаттиқми ёки енгилроқми?”, “уни қилса қанчалик гуноҳ бўлади?” деб сўраб-суриштиришдан ҳам уялмайди. Бу каби инсонлар мункар-ёмон ишлардан четлашиш ўрнига ҳаромлиги енгилроқ бўлган ишларни қилишдан тап тортмайди. Кичкина гуноҳларни енгил санашдан бориб-бориб Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга журъат қилиш ҳамда гуноҳ ишлардан тўсиб турадиган ҳаё ва тақвонинг йўқолиши келиб чиқади. Зеро, саҳиҳ ҳадисда келадики: - Мен умматимдан баъзи кишиларни аниқ биламанки, Қиёмат кунида Тихома тоғи каби улкан ҳасанотлар билан оппоқ бўлиб келишади, лекин Аллоҳ таъоло уларнинг амалларини совурилган чанг каби қилиб қўяди. Шунда Савбон розияллоҳу анҳу сўради: — «Ё Расулуллоҳ, бизга уларни сифатлаб, очиқ баён қилиб берингки, билмайин ўшалардан бўлиб қолмайлик! — Улар сизларнинг биродарларингиз, сизларга ўхшаган одамлардир. Тунлари ибодат қилишдан улар ҳам худди сиз каби насибадор бўладилар. Лекин улар шундай одамларки, агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар билан ҳоли қолсалар, тап тортмай қилаверадилар». Ибн Можа ривояти. Сиз бундай кимсаларнинг ҳеч иккиланмай ҳаром ишларга тушиб қолаётганини кўрасиз. Албатта улар ҳаромга аралашиб қолган чоғи ҳижолат чекиб, руҳан қийналадиган кимсалардан кўра ёмонроқ. Бироқ иккаласи ҳам хатарда. Бу одамлар иймонлари заифлиги туфайли гуноҳларни енгил деб санайдилар, ўз қилмишларини ҳатто «мункар» деб ҳам ўйламайдилар. Ҳолбуки, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу мўъмин билан мунофиқнинг ўз гуноҳларига қай муносабатда бўлиши тўғрисида шундай дейдилар: «Мўъмин одам гуноҳларини қулай-қулай деб турган улкан бир тоғдек, ўзини эса шу тоғ остида уни босиб қолишидан қўрқиб ўтирган кишидек тасаввур қилади. Фожир эса гуноҳларини бурни устига қўнган ва «бундай қилса» (яъни қўли билан уни ҳайдаса) яна учиб кетадиган пашшадек кўради». Бухорий ривояти.
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:36 | Message # 12 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Яхшиликни менсимаслик ва кичкина савоб ишларга бепарво бўлиш Абу Журай Хужаймий розияллоҳу анҳу сўради: «Ё Расулуллоҳ биз саҳро аҳлиданмиз, бизга шундай нарсани ўргатингки, Аллоҳ бизни у билан фойдалантирсин! — Яхшиликдан бирор нарсани ҳам ҳақир санамагин, ҳатто сув сўраган одамнинг идишига челагингдан сув қуйиб беришинг ҳам, биродаринг билан гаплашсанг унга очиқ чеҳра билан туришинг ҳам (яхшиликдир)…». Аҳмад ривояти. Эҳтимол шу арзимас яхшиликлар гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлиб қолар. Зеро меҳрибон Парвардигор бандаларининг шундай арзимас амалларини ҳам эътиборга олади, шу туфайли уларнинг гуноҳларини кечиради. «Бир киши кетаётиб йўл устида ётган дарахт шохига кўзи тушди ва ўзига: «Аллоҳга қасамки, мусулмонларга озор бермаслиги учун шуни йўлдан олиб ташлайин!»- деди. Аллоҳ таъоло уни шу иши туфайли жаннатга киргизди». Муслим ривояти.
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:39 | Message # 13 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Мусулмонлар муаммоларига бепарво бўлиш Мусулмонларнинг ҳолига ачинмаслик, уларни қийнаётган муаммоларга беэътибор бўлиш, уларга на ёрдам, на садақа ва на дуо билан шерик бўлмаслик. Афсуски, кўп биродарларимиз бугун дунёнинг турли чеккаларида мушрику ғайридинлар томонидан чексиз зулм кўраётган диндош биродарлари ҳолига ачинмайдилар. Уларни ҳеч ким безовта қилмаса кифоя. Биродарлари қийналиб жон берсалар ҳам майли. Фақат ўзларининг тинчлари бузилмаса бўлди. Мўъмин одам бунинг акси бўлади. «Мўъминнинг иймон аҳлига нисбатан мисоли бошнинг жасадда тутган ўрни кабидир. Бамисоли жасад бошдаги оғриқ туфайли қийналганидек, мўъмин киши иймон аҳли алами билан аламланади». Имом Аҳмад ривояти. Биродарлар бирдамлигининг йўқолиши «Икки киши Аллоҳ йўлида бир-бирини дўст тутган бўлса, битталаридан бир гуноҳ ўтиб қолиши уларнинг ораларини ажратиб юборади». Имом Бухорий “Адаб ал-Муфрад”да ривоят қилганлар. Ушбу ҳадисда маъсият касофати гоҳида биродарлик ришталарини ҳам узиб юбориши мумкинлигига ишора бор. Гуноҳкор инсон атрофидаги мўъмин биродарларининг ўзидан аста секин узоқлашиб бораётганини сезади. Албатта бундан ажабланмаса ҳам бўлаверади. Дўстларининг унга бундай муносабатда бўлишига сабаб унинг иймони гуноҳ ишлар натижасида сусайиб кетганлигидир. Аллоҳ таъоло гуноҳкорни бандалар назаридан тушириб юборади. Натижада бу кимсанинг ҳоли хароблашиб, ҳатто дўстлари орасида ҳам ўз қадрини йўқотади. Мўъмин дўстлари унга юмшоқлик, меҳрибонлик қилмай қўядилар. Аллоҳ таъоло ҳам уни инсонлардан мудофаа қилмайди. Чунки Аллоҳ таъоло фақат мўъмин бандаларини мудофаа қилур.
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:42 | Message # 14 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Ўз дини олдидаги масъулиятни ҳис этмаслик Бундай ғофил кимса ташқаридан тақводор кўрингани билан, аслида дини учун заррача ҳаракат қилмайди. Ҳолбуки саҳобаи киромлар исломни қабул қилишлари биланоқ Ислом даъвати олдидаги масъулиятларини англаб етганлар ва дарҳол Аллоҳ калимаси олий бўлиши йўлида ҳаракатларини бошлаб юборганлар. Масалан Туфайл ибн Амр розияллоҳу анҳуни олиб кўрайлик. У киши исломга кириши билан ўз қавмини Аллоҳ йўлига даъват қилишга аҳд қилди. Улуғ саҳобий елкасидаги масъулиятни чуқур англагани боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан изн олиб, дарҳол қавмини Исломга даъват қилмоқ учун ўз юртига қайтди. Бугун кўпчилик мусулмонлар динга амал қила бошлари билан то Аллоҳ йўлига даъват қилиш босқичига етиб боргунларича узоқ муддат туриб қолмоқдалар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари исломга кириш тақозо этадиган, кофирларни душман тутиш, улардан безор бўлиш каби ишларга исломга киришлари билан дарҳол амал қилганлар. Масалан Ямома аҳлининг раиси Сумома бин Асол розияллоҳу анҳу мусулмонлар қўлига асир тушиб, олиб келиниб, уни масжид устунларидан бирига боғланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Исломга даъват этдилар. Аллоҳ таъоло Сумоманинг қалбига Ислом нурини ташлади. У мусулмон бўлди, сўнгра Маккага умра қилиш учун йўл олди. Маккага етиб боргач Қурайш кофирларига қарата: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам изн бермагунларича сизларга Ямомадан бир дона ҳам буғдой етиб келмайди!»- деб айтди. “Фатҳул Борий 8/87″ Сумома розияллоҳу анҳунинг кофирлардан алоқани узиб, бундан буён унинг ўлкасидан мушрикларга ҳеч қандай озиқ-овқат ўтмаслигини эълон қилиши унинг исломга кириши биланоқ бошланди. Шу билан у ўзида мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, кофирларни иқтисодий исканжага олиш билан ислом ривожи учун салмоқли ҳисса қўшди. Саҳобийнинг кучли иймони ундан шундай қилишни талаб қилган эди.
Мусибатга сабр қилолмаслик Баъзи мусулмонлар бошига бало-қийинчиликлар тушиб, вазият сал оғирлашадиган бўлса, чидай олмайдилар. Улар назарида барча нажот йўллари ёпилган кўриниб, вужудларини ғам-ғусса эгаллаб олади. Бундай инсон қаттиқ қўрқувга тушиб ўзини йўқотгани боис иймони заифлашади ва атрофида рўй бераётган воқеаларга тўғри баҳо бера олмай қолади. Чунки унинг қалбида сабот ва иймон заифлашади ва оламга собит ва соғлом қалб билан қарай олмайди. Агар унинг иймони бақувват бўлганда эди, оғир мусибатларни ҳам матонат билан қарши олган ва ўзини ҳеч қандай вазиятда йўқотмаган бўларди.
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:44 | Message # 15 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Қалбни қотирувчи тортишувлар «Қайси бир қавм ҳидоят топганидан кейин яна залолатга кетса, албатта уларга тортишув берилади». Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ҳеч қандай далилга асосланмаган, бефойда тортишувлар тўғри йўлдан узоқлашишга олиб боради. Ҳозирда қанчадан-қанча мусулмонлар ноҳақ ва ноўрин тортишувлар билан вақтларини ўтказмоқдалар. Улар ҳеч нарса билмасалар ҳам тортишаверадилар. Ваҳоланки улар мана шу қилмишлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган башоратдан қуруқ қолмоқдалар: «Ўзи ҳақ бўла туриб талашиб-тортишмаган киши учун жаннатнинг ўртасидан бир уйга мен кафилман». Абу Довуд ривояти. Дунёга муҳаббат Заиф қалб эгаси дунёни яхши кўргани боис мол-давлати, обрўси, мансаби ё маскани каби бирон дунё матоси қўлидан кетса ғамга ботади. Бошқаларга насиб этаётган нарса унга бўлмай қолса ўзини маҳрум ва бенасиб ҳис қилади. Агар ўзига насиб этмаган баъзи дунё матоларига бошқа биров эришаётганини кўрса, қаттиқ сиқилади. Баъзан эса унга ҳасад қилиб, ўша нарсанинг эгаси қўлидан кетишини орзу қилади. Ҳолбуки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай иллатдан огоҳлантириб шундай деганлар: «Иймон билан ҳасад бир банда қалбида жамланмайди». Насоий ривояти.
|
|
| |
Rider | Date: Dushanba, 16-Noya-2009, 17:46 | Message # 16 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Аллоҳ ва расули сўзидан оддий инсон сўзини муқаддам қўймоқ Бундай кимса ўзи каби ожиз ақлли инсонларнинг сўзларини ушлайди, ҳаттоки у иймоний хусусиятини ҳам йўқотиб қўяди. У қанча гапирса ҳам, гапларида Қуръон, суннат ёки салаф олимлари сўзларидан бир оғиз ҳам учратмайсиз. Роҳат-фароғатга ортиқ даражада эътибор бериш Бундай кимса зеб-зийнатга жуда ўч бўлади. У ташқи кўринишини безаш мақсадида қимматбаҳо кийимлар сотиб олади, уйини кўркам қилиш учун аслида ҳеч қандай зарурат ва эҳтиёж бўлмаган матоларга моли ва вақтини сарфлайди. Камбағал биродарларининг қаттиқ муҳтожликда ҳаёт кечираётганига ва гоҳида нон-чой каби оддий нарсаларга ҳам пул тополмай қийналаётганига қарамасдан, бундай кимсалар ўз маишатларидан ортмайдилар ва дабдабали ҳаётга ғарқ бўладилар. Ҳолбуки ҳадиси шарифларда бундай ҳаёт кечиришни мазаммат қилинган ва ундан қайтарилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётганларида унга шундай васият қилдилар: «Дабдабали ҳаётдан сақлангин!» Яна бир ривоятда: «Дабдабали ҳаётдан сақлангин! Чунки Аллоҳнинг бандалари дабдабали ҳаёт кечирмайдилар». Имом Аҳмад ривояти. Manba
|
|
| |