RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Салафлар ҳикмати дурдоналаридан
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:39 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Салафлар хикмати дурдоналаридан


Муовия ибн Аби Суфён ўзига нисбатан қўполлик қилган кишига деди:

Ҳукмдорлар билан гаплашганда эҳтиёт бўл, зеро султоннинг ғазаби ёш боланинг ғазабидек (тез), ҳамласи шернинг ҳамласидек (кучли).

Имом Аҳмад «Муснад»да саҳиҳ санад билан келтирган ҳадисда Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:

Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени етти нарсага буюрганлар:

1. Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;

2. Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка;

3. Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;

4. Бировдан бирон нарса сўрамасликка;

5. Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;

6. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;

7. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган. 87.

Аҳнаф ибн Қайсга: «Сиз ёши улуғ мўйсафид одамсиз, рўза тутиш сизни толиқтириб қўяди» дейилганда: «Мен буни узоқ сафар учун йўл озуқаси қилиб олаяпман, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тоатида сабр қилиш У зотнинг азобига сабр қилишдан енгил» деб жавоб берди.

Абу Сулаймон ад-Дороний деди:

Қалбга охират ўрнашган бўлса, дунё унинг ёнига тиқилишга уринади. Агар қалбга дунё ўрнаган бўлса, охират унинг ёнига жойлашишга уринмайди. Зеро, охират улуғвор, дунё эса пасткашдир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди:

Эй гуноҳга қўл урувчи! Сен унинг ёмон оқибатларидан ҳаргиз омонда эмассан!

Гуноҳ қилатуриб, ўнгу сўлингдаги кишилардан ҳаё қилмаслигинг қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир.

Аллоҳ ўша гуноҳингни нима қилишини (кечирадими ё йўқми) билмай туриб кулишинг гуноҳдан ҳам каттадир.

Бир гуноҳни қилиш имкониятини қўлга киритганинг учун хурсанд бўлишинг қилинган гуноҳдан ҳам каттароқдир.

Бир гуноҳни қила олмаганингдан қайғуришинг ўша гуноҳни қилгандан ҳам каттароқдир.

Гуноҳ қилар экансан, эшик пардасини қимирлатган шамолдан хавфсирашинг, бироқ Аллоҳ кўриб турганидан юрагинг қалтирамаслиги ўша қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир.

Қуриб кетгур! Биласанми, Аллоҳ Айюб алайҳиссаломни не гуноҳи сабабли бадани ва молида шу қадар мусибатга мубтало этди?!

Айюб алайҳиссаломнинг бор-йўқ гуноҳи шу эдики, бир мискин ундан бошига тушган зулмни даф қилишга ёрдам сўраган, у эса унга ёрдам бермаган, золимга насиҳат қилмаган ва уни бу мискинга зулм қилишдан қайтармаган эди, шу сабабли Аллоҳ азза ва жалла уни балоларга гирифтор этди.

Салафлардан бири деди:

Маъсиятларни хорлик деб кўрдим ва уларни мурувват юзасидан тарк қилдим, шунда бу ишим диёнатга айланди.

Салафлардан бири деди:

Аллоҳдан Унинг сени (азоблашга) қодирлиги миқдорида қўрқ ва сенга қай даражада яқинлиги миқдорида ҳаё қил.

Яҳё ибн Муоз ар-Розий деди:

Мўминнинг сендан эришадиган насибаси учта хислат бўлсин:

Агар унга фойда етказолмасанг, зарар ҳам етказма. Агар унинг кўнглига шодлик киритолмасанг, ғамга ҳам туширма. Агар уни мақтамасанг, мазаммат ҳам қилма.

Аллоҳга муҳаббатинг қай даражада бўлса, халқлар ҳам сени ўшанча яхши кўради.

Аллоҳдан қўрқувинг қай даражада бўлса, халқлар ҳам сендан ўшанча ҳайбатланадилар.

Аллоҳ билан машғул бўлишинг қай даражада бўлса, халқлар ҳам сенинг ишинг билан ўшанча машғул бўладилар.

Ибнул Муборак Авзоъийдан, у Билол ибн Саъддан ривоят қилади:

Маъсиятнинг кичиклигига қарама, кимга осий бўлаётганингга қара.

Ҳотим ал-Асом деди:

Хожангнинг хизматига белни маҳкам боғла, шунда сенга дунё ўзи истамаган ҳолда, охират эса рағбат қилган ҳолда келади.

Ким тақвосиз ҳолда Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилса, у каззобдир.

Ким молини сарф қилмасдан туриб жаннат муҳаббатини даъво қилса, у ҳам каззобдир.

Аллоҳга таваккул қилишда ишимни тўртта хислатга қурдим:

Ризқимни мендан бошқа ҳеч ким еёлмаслигини билгач, нафсим хотиржам бўлди.

Менинг амалимни ўзимдан бошқа ҳеч ким қилмаслигини билиб, амалимга машғул бўлдим.

Ўлимим тўсатдан келишини билиб, у томон шошилмоқдаман.

Қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг назаридан қочиб қутулолмаслигимни билиб, У зотдан ҳаё қиламан.
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:44 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Байҳақий санади билан ривоят қилади:

Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурида бир иш бўйича гувоҳлик берди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга:

- Мен сени танимайман. Бироқ танимаслигимнинг зиёни йўқ, сени танийдиган бирорта одамни олиб кел, – дедилар.

Шу ерда ўтирганлардан бир киши: - Мен уни танийман, – деди.

- Нимаси билан танийсан, – дедилар.

- Адолат ва фазлу карами билан, – деди.

- У сенинг кечаю кундуз бирга юрадиган, ичию ташини яхши биладиган ён қўшнингми? – дедилар.

- Йўқ, – деди.

- У билан кишининг парҳезкорлигига ўлчов бўла оладиган, пул муомаласи қилганмисан? – дедилар.

- Йўқ, - деди.

- У билан кишининг улуғ ахлоқ эгаси эканини билса бўладиган бирон марта сафарда бирга бўлганмисан? – дедилар.

- Йўқ, - деди.

- Сен уни танимас экансан, - дедилар.

Сўнг бояги кишига: - Бор, сени танийдиган одамни топиб кел, - дедилар.

Авзоъий деди:

Илгарилари кулишиб, ҳазиллашиб юрардик. Одамлар бизга эргашадиган бўлгач, табассум қилиш ҳам мумкин эмасдек, қўрқиб қолдик.

Суфён ибн Уяйна деди:

Агар илм талаб қилаётган кишилар илмлари билан Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани исташганда эди, илмларининг фазлидан одамлар улардан ҳайбатланган бўлишар эди. Лекин улар илмлари билан дунё исташди ва шу боис одамларга хор бўлишди.

Молик ибн Набий деди:

Бизнинг фикрларимиз ўрнашмаган ҳар қандай мафкуравий бўшлиқ бизга қарши ва душман бўлган фикрларни кутиб ётибди.

Бир киши Суфён ас-Саврий ҳузурига келиб: «Эй Абу Абдуллоҳ, сизнинг қўлингизда ҳам динорларми?!» деган эди, у: «Жим бўл! Шу динорлар бўлмаганида подшоҳлар бизни хизматкорга айлантириб олишарди», деди.

Яна деди:

Кимнинг қўлида шундан (яъни динорлардан) бўлса, уни ислоҳ қилсин (яъни, тижорат қилиб уни кўпайтирсин). Чунки ҳозир замон шундайки, ким муҳтож бўлиб қолса, энг аввал динини қурбон қилади.

Бир одам Суфённинг ҳузурига келиб: «Эй Абу Абдуллоҳ, мен ҳажга бормоқчиман», деди.

Шунда Суфён: «Сендан карамлироқ одам билан йўлдош бўлма. Чунки, агар сарф-харажатда у билан тенглашаман десанг ўзингни қийнаб қўясан, агар у сенга фазлу марҳамат кўрсатса, ўзингни хорлатган бўласан», деди.

Суфён деди:

Паҳлавонларнинг ишини – ҳалолдан касб қилиб, аҳли-аёлга инфоқ қилишни ўзингга лозим тут.

Ал-Хатиб ал-Бағдодий деди:

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло илмлар учун иккита ўринни қилган:

Бири қалблар, иккинчиси китоблар.

Кимга англаб олувчи қулоқ ва ёдлаб олувчи қалб ато этилган бўлса, унинг мартабаси олий, илмдаги даражаси юксак бўлади, бундай одам хотирасига суянади.

Кимнинг қалби ёд олишдан ожиз бўлса-ю, ўқиган илмини ёзиб борса, бундай одам илмни боғлаб олган бўлади. Унинг илми қалбидан кўра бехавотирроқ ўринда туради. Чунки қалбда унутишлик содир бўлади, ҳар хил кўргиликлар боис фикрлар бўлинади.
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:45 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Ривоят қилишларича, Фузайл ибн Иёз айтар экан:

Алоқа қилсанг, хулқи чиройли одам билан алоқа қил, чунки у фақат яхшиликка чорлайди, дўсти ундан фақат роҳат кўради. Хулқи ёмон одам билан алоқа қилма, чунки у фақат ёмонликка чорлайди, дўсти ундан фақат машаққат кўради.

Хулқи чиройли фожир одамнинг ёнимда бўлиши мен учун хулқи ёмон қорининг (олимнинг) ёнимда бўлишидан яхшироқ.

Фосиқ одам агар хулқи чиройли бўлса, ақли билан яшагани боис одамларга оғирлиги тушмайди ва уни яхши кўрадилар. Обид одамнинг хулқи ёмон бўлса, уни оғир оладилар ва ёмон кўрадилар.

Айюб ас-Сихтиёний айтади:

Агар муаллимингнинг хатосини билишни истасанг, бошқаси билан ўтириб кўр (бошқасининг дарсига қатнашиб кўр).

Ваҳб ибн Мунаббиҳ деди:

Аввалда олимлар илмларини дунёдорлардан қизғанишар, дунёдорлар уларнинг илмига қизиқиб, улар учун пул сарф қилардилар. Ҳозирга келиб аҳли илмлар илмларини дунёдорлар учун сарфладилар, дунёдорлар уларнинг илмига беэътибор бўлиб, мол-дунёларини улардан қизғанадиган бўлдилар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар:

Кимнингдир намози ё рўзаси сизларни алдаб қўймасин. Лекин, гапирса рост гапирадими, омонатга хиёнат қилмайдими, қўлига дунё келганида парҳез қила оладими, шунисига диққат қилинглар.

Ҳазрат Алий ўғиллари Ҳасанга дедилар:
- Эй ўғлим, мендан тўртта ва тўртта нарсани ёдлаб ол, уларга амал қилсанг зарар қилмайсан.
- Улар қайсилар, эй отажон? – деди.
- Энг катта бойлик ақлдир, энг катта фақирлик аҳмоқликдир, энг ёмон ваҳшат такаббурликдир, энг улуғ фазилат ҳусни хулқдир.
- Эй отажон, қолган тўрттасини ҳам айтинг.
- Эй ўғлим, каззоб билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сенга узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилади.
Аҳмоқ билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сенга фойда етказаман деб зарар етказиб қўяди.
Бахил билан дўстлашишдан сақлан, чунки унга энг муҳтож бўлган пайтингда у сени қуруқ қўл билан қайтаради.
Фожир билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сени арзимас чақаларга сотиб юборади. 65.

Вазирлардан бири Абул-Айноъга: - Узр, мен иш билан бандман – деди.
- Ишдан бўшаганингдан сўнг сенга эҳтиёжим қолмайди – деди Абул-Айноъ. 59.

Абдуллоҳ ибн Зубайр деди:
Тақво аҳлининг аломатлари борки, улар шу билан таниладилар ва ўзларини шу билан танийдилар:
Ким балога сабр қилса, қазога рози бўлса, неъматларга шукр қилса ва Қуръон ҳукмига бўйсинса (ўша киши тақво аҳлидандир).
Раҳбар бозорга ўхшайди, бозорда ниманинг савдоси чаққон бўлса, ўша нарсани олиб келинади. Агар раҳбарнинг олдида ҳақ савдоси чаққон бўлса, унга ҳақни олиб келинади ва ҳузурига ҳақ аҳллари келади. Агар унинг олдида ботилнинг савдоси чаққон бўлса, ҳузурига ботил аҳли йиғилади ва ботил ривожланади.
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:46 | Message # 4
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу деди:
Одамлар уч хил бўлади:
1- Раббоний олим. 2- Нажот топиш мақсадида илм ўрганувчи. 3- Тўғри келган одамга эргашиб кетаверадиган, шамол қаёққа эсса ўша ёққа мойил бўладиган гўл одам.
— Илм мол-дунёдан яхшидир, илм сени қўриқлайди, мол-дунёни эса сен қўриқлайсан.
— Илм ишлатиш билан зиёда бўлади, бойлик эса камаяди.
— Илм ўз соҳибини тириклигида тоат-ибодатга, ўлимидан сўнг яхшилик билан тилга олинишга етказади. Мол-дунё сабабли вужудга келиб турган нарсалар мол-дунё йўқолиши билан йўқолиб кетади.
— Мол-дунёни босиб ётувчилар тириклай ўлган кимсалардир, олимлар эса замон тургунча боқийдирлар, жисмлари маъдум, васфлари дилларда мавжуддир.

Ҳасан дедилар:

Зикр икки хил: бири тил билан зикр қилиш, бу ҳам яхши. Бундан ҳам яхшиси – Аллоҳни Унинг буйруқ ва қайтариқлари олдида ёдга олишдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:

Мен ўзим билан ҳаром ўртасига ҳалолдан бир тўсиқ ўрнатишни ва уни ҳаромга айлантирмасликни истайман.

Умар ибн Абдулазиз ўз ҳузурига кирган бир кишидан: «Қавмингнинг саййиди ким?» деб сўради. У: «Мен» деб жавоб берди. «Агар ҳақиқатан уларнинг саййиди бўлсанг бундай демаган бўлардинг», деди Умар ибн Абдулазиз.

«Ат-Тарғиб ват-Тарҳиб»да қуйидагича ҳадис келган:

Гуноҳларни камайтир, жон беришинг осон бўлади.

Қарзларни камайтир, эркин бўласан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

«Ким барча ғамларини битта ғам – охират ғамига айлантирса, Аллоҳ унинг бошқа ғамларига Ўзи кифоя қилади. Ким дунё ғамларини ўзига қаторлаштирса, қай водийда ҳалок бўлса бўлсин, Аллоҳ унга парво қилмайди.»

Ҳасан ал-Басрий деди:

Бир соат тафаккур қилмоқ бир кечалик намоздан яхшироқ.

Яна деди:

Тафаккур – яхшилик ва ёмонликларингни кўрсатувчи ойнадир.

Ийсо алайҳиссаломдан ривоят қилинади:

Гап-сўзи Аллоҳнинг зикри, ҳомушлиги тафаккур ва қараши ибрат бўлган кишига жаннат бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:

Тафаккур билан ўқилган қисқагина икки ракъат намоз ғофил қалб билан ўқилган бир кечалик намоздан яхшироқ.

Молик ибн Анас дедилар:

Ноҳақлик ва салафи солиҳни сўкиш билан иш қилинадиган ерда туриш дуруст эмас, Аллоҳнинг ери кенг. Ҳақни тушуниб, унга амал қилган банда Аллоҳнинг инъомига сазовордир.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:

Ҳақни сўзланг, ҳақгўйлик билан таниласиз. Ҳаққа амал қилинг, ҳақиқат аҳлидан бўласиз.
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:47 | Message # 5
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Умар розияллоҳу анҳу дедилар:

Фожир билан дўстлашма, унга сирингни айтма, ишларингда Аллоҳдан қўрқадиган кишилар билан маслаҳатлаш.

Саъд ибн Убода айтадилар:

Қайтиб келмас бўлиб видолашаётган кишидек намоз ўқи.

Одамларнинг қўлларидаги нарсалардан беҳожат бўл, бойлик аслида шудир.

Тамагирлик ва ҳожатталабликдан сақлан, айни фақирлик шудир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

Кимнинг қасди дунё бўлса, Аллоҳ унинг ишини бўлиб (сочиб) ташлайди, камбағаллигини икки кўзининг ўртасида қилади, дунёдан эса унга Аллоҳ битиб қўйганидан бошқаси келмайди.

Кимнинг нияти охират бўлса, Аллоҳ унинг (сочилган) ишини жамлайди, бойлигини қалбида қилиб қўяди, дунё ўзи истамаган ҳолда унинг ҳузурига келаверади. (Ибн Можа, Термизий).

Умар розияллоҳу анҳу намозхонларга қараб дедилар:

Сизлардан бирингизнинг кўп бора бошини кўтариб-тушириши (кўп сажда қилиши) мени алдаёлмайди, дин – Аллоҳнинг динида парҳезкор бўлиш, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилиш, Аллоҳнинг ҳалол ва ҳаромига амал қилишдир.

Бир подшоҳ вазирларининг биридан сўради:
- Бандага ато этиладиган энг яхши хислат нима?
Деди: - Бир умр ҳамроҳ бўлувчи ақл.
- Ақли бўлмаса-чи?
- Унга зийнат бўлувчи одоб.
- Одоби ҳам бўлмаса-чи?
- Нуқсонларини яширадиган мол-давлат.
- Моли ҳам бўлмаса-чи?
- Уни ҳалок қилиб, бандаларни ундан қутқарувчи яшин.

Бузружмеҳр деди:
Кимки боадаб бўлса, агар паст даражали одам бўлса улуғлиги зиёда бўлади. Танилмаган одам бўлса овозаси тарқалади. Ғариб одам бўлса ҳурмат-эҳтиромга эришади. Камбағал бўлса кўпчиликнинг ҳожати тушадиган одамга айланади.

Жунайд деди:
Нафсинг, гарчи Раббингнинг тоатида сенга итоатда бўлса-да, ундан хотиржам бўлма.

Ибн Дақиқ ал-Ийд деди:
Мусулмонларнинг обрў-номуслари дўзах чоҳларидан бир чоҳдирки, унинг лабида икки тоифа одамлар – муҳаддислар ва ҳокимлар туради.

Абулқосим ал-Жунайд ибн Муҳаммад деди:
Орифлар қошида ибодат шоҳлар бошидаги тождан яхшироқ.

Яна деди:
Ҳимматни маҳкам ушлангиз, зеро ҳимматни қўлдан бермаслик барча нарсаларнинг бошидир.

 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:48 | Message # 6
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Жунайддан: «Қаноат нима?» деб сўрадилар. «Истак-ҳоҳишларинг ҳозир яшаб турган пайтингдан уёғига ўтмаслигидир», деб жавоб берди.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Яхшиликни билмайдиган кимсанинг нонкўрлиги сени яхшилик қилишдан асло тўсмасин. Зеро сен ҳали яхшилик қилмаган кишилар орасида яхшиликни биладиганлар бор.»

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Кимда қуйидаги учта хислат бўлса, у камолотга эришибди: ғазаби Аллоҳнинг тоатидан тўсмаса; ризоси Аллоҳнинг маъсиятига туширмаса; қодир бўлатуриб афв этса ва (ўч олишдан) тийилса».

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Истаган таомингни е, хоҳлаган кийимингни кий, икки нарсадан ҳаргиз қутулмайсан - исроф ва кибр».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Қуйидаги уч сифатдан бири топилиши кишининг гумроҳлигига кифоя қилади: бир ишни айблаб туриб, кейин ўзи ўша ишни қилиши; ўзида бор айбни кўрмасдан, айни айбни биродарида кўриши; кераксиз гаплар билан суҳбатдошига озор етказиши».

Яна дедилар: «Уч нарса биродаринг кўнглида сенга нисбатан муҳаббатни кучайтиради: унга биринчи бўлиб салом беришинг; даврада сурилиб жой беришинг; уни ўзи суйган исми билан чақиришинг».

Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Ижлий айтади: «Ким вақтидан олдин мансабга минса, хорлигига пешвоз чиқибди».

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Юмшоқсўз одам муҳаббатга сазовордир».

Яна айтадилар: «Кишининг қиймати унинг гўзал амаллари билан ўлчанади».

Ундан шукрнинг ҳақиқати ҳақида сўрадилар. (Ҳақиқий шукр нима деб)
«Аллоҳнинг неъматларидан биронтаси ёрдамида Унинг маъсиятига қўл урмаслик», деб жавоб берди.

Жунайд деди:

Мурувват – дўстларнинг хатосига сабр қилишдир.

Яна деди:

Зуҳд – қўлда бўлмаган нарсанинг қалбда ҳам бўлмаслиги, дунёни назарга илмаслик ва унинг асоратларини қалбдан ўчириб ташлашдир.

Яна деди:

Сабр - алам-аччиқни қовоқ уймасдан ичга ютишдир.

Яна деди:

Шукр – ўзингни неъматга лойиқ деб кўрмаслигингдир.

Жунайддан ҳаё ҳақида сўрадилар.

«Неъматларни кўриш, сўнг (уларга шукр адо этишдаги) ноқисликларни кўриш – мана шу иккисидан ҳаё деб аталмиш ҳолат вужудга келади», деди.
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:49 | Message # 7
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Бир донишманддан: «Хунук рост гап нима?», деб сўрадилар.

«Кишининг ўзини ўзи мақташи», деб жавоб берди.

Ҳорис ал-Муҳосибий деди:

Тоатнинг асли парҳез, парҳезнинг асли тақво, тақвонинг асли нафсни сарҳисоб қилиш, нафсни сарҳисоб қилишнинг асли қўрқув ва умид, қўрқув ва умиднинг асли ваъда ва ваъидни билмоқдир.

Ҳорис ал-Муҳосибий деди:

Ҳусни хулқ – озорга сабр қилиш, ҳар нарсага ғазабланмаслик, раҳм-шафқатни дариғ тутмаслик, ширинсуханликдир. Ҳар нарсанинг жавҳари (мағзи) бор. Инсоннинг жавҳари ақл, ақлнинг жавҳари сабрдир.

Муовия розияллоҳу анҳудан: «Олийжаноблик нима?» деб сўралди.

«Ғазаб пайтидаги ҳалимлик ва қодир бўлатуриб кечириб юборишлик», деб жавоб бердилар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Одамларни мақташга ҳам, айблашга ҳам шошилмангиз! Зеро, бугун бир биродарингизнинг мақтовли ишига кўзингиз тушса, эҳтимолки эртага унинг бирон айбли ишига кўзингиз тушар. Бугун унинг бирон айбли ишига кўзингиз тушган бўлса, эҳтимолки эртага мақтовли ишига кўзингиз тушар».

Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Яхшилик қилиш жуда осон - очиқ юзли ва ширин сўзли бўлиш».

Донишмандлардан бири айтади: «Ким боласига ёшлик пайтида одоб берган бўлса, улғайган пайтида ундан хурсанд бўлади».

Донишмандлардан бири айтади: «Уч нарса билан ғурбат йўқдир: шубҳадан узоқлашиш, чиройли одоб ва озордан тийилиш».

Ҳикматларда айтилади: «Одобни маҳкам ушланглар. Чунки у сафарда ҳамроҳ, ёлғизликда улфат, кўпчилик ичида чирой, ҳожатнинг раво бўлишига сабабдир».

Олмонларда шундай масал бор: Ўзгартиришнинг иложи бўлмаган ишни эсдан чиқарган киши бахтлидир.

Дарҳақиқат бўлиб ўтган иш унут бўлмоғи, зеҳндан чиқариб ташланмоғи лозим. Уни қайтиб эсламаслик ва гапириб юрмаслик айни саодатдир.

Кишилар мақтовига ишонма. Уларнинг айблашидан қўрқма. Улар ҳар куни бир ўзгарадилар. Хурсанд бўлсалар ёки ғазаб қилсалар хоҳиш-истакларига қараб қиладилар.

Шунинг учун сен Воҳиду Аҳад, Фарду Сомад бўлган Оллоҳ билан муомалада бўл. Ундан бошқани тарк эт. Чунки Оллоҳ кишилар истасинлар истамасинлар дилларини сен томонга буриб қўяди.

Фаровонлик вақтида дўсту ёрларнинг кўплиги билан алданиб қолма. Чунки улар умудвор пашшага ўхшайдилар. Қийинчилик вақтида улардан жуда камдан камини топасан. Шунинг учун улар билан яхши муомалада бўлгину аммо ёлғиз Оллоҳгагина суян.

Кимки кулфат кўрмаса роҳатнинг таъмини билмайди. Кимки оч қолмаса тўқлик қадрини англамайди. Кимки хаста бўлмаса соғлик неъматини идрок қилмайди. Кимки қамалмаса эркинлик, озодлик иззатини ҳис қилмайди.
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:50 | Message # 8
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Қандай киши бўлмасин унинг фикрини ҳақир санама. Чунки мен жуда кўп инсонлардан фойдаландимки уларда кўп илм йўқ, уларга бармоқлар билан ишора ҳам қилинмайди, юксак ўринларда ҳам эмаслар, бироқ, уларда буюк инсонларда топилмаган тўғри фикрлар, раъйлар мавжуд. Ҳалқ ичида Оллоҳнинг кўп сирлари яширин.

Ўзингдан каттани кўрсанг шундай де: "Мендан олдин мусулмон бўлган, мендан олдин амал солиҳ қилиш насиб қилган, демак, бу одам мендан яхшироқ".

Ўзингдан кичикни кўрсанг шундай де: "Мен гуноҳларни, хатоларни бундай олдин бошлаганман, демак, бу мендан яхшироқ".

Агар биродарларингни сени хурмат, иззат-икром қилаётганини кўрсанг, улар дунёда яхшилик–неъмат пайдо қилдилар де. Агар сен ҳақингда улардан камчилик кўрсанг, қилиб қўйган гуноҳим сабабли де.

Бакр ибн Абдуллоҳ

Ҳорун ар-Рашид Фузайл ибн Иёзга деди: "Мунчалар зоҳидсиз!"

У: "Сиз мендан зоҳидроқсиз, чунки мен фоний дунёга рағбат қилмадим, сиз эса боқий охиратга! – деди.

Харсангларни, тошларни кўтардим, бироқ, қарздан кўра оғирроқ нарсани топмадим.

Али ибн Абу Толиб

Қарз кечаси ғаму кундузи хорликдир. Қарз қулликдир. Қуллигингни ҳаққингни билмайдиган кишига қурбон қилма.

Ҳикматдан

Имом Ахмад Абдуррахмон ибн Жубайр ибн Нуфайрдан у эса отасидан ривоят килди. У деди: «кунларнинг бирида Микдод ибн Асвад хузурида ўтирган эдик, олидимиздан бир киши ўтиб колди ва: Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни кўрган мана шу икки кўзга хавасим келади. Биз хам сиз кўрган нарсани кўрсак, сиз гувох бўлган нарсага гувох бўлсак эди, - деди. Унинг сўзларидан Микдоднинг аччиги чикди, мен эса бундан ажабландим, чунки у ёмон гап гапирмади. Микдод халиги кишига юзланиб деди: Кишини Аллох унинг бўлишлигини хохламаган ўринда «канийди мен хам бўлсам эди» деб орзу килишига нима мажбур килди? У агар ўша ерда бўлса холи нима бўлиши унга коронгику. Аллохга касам, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига шундай бир кавмлар хозир бўлдиларки Аллох уларни юзлари билан жаханнамга улоктирди. Улар пайгамбарни тасдикламадилар, унга бўйсунмадилар. Сизларни оналарингизнинг корнидан факат Аллохнигина танийдиган, пайгамбарингларни тасадиклайдиган килиб чикариб кўйганига, келган бало бошкалар билан даф бўлганига Аллохга хамд айтмайсизларми! Аллох бирорта пайгамбарни пайгамбаримизни юборгандаги каби ёмон даврда юбормаган. Пайгамбаримиз жохилият даврида келдилар, одамлар бутларга сигинишдан кўра афзалрок дин бор деб ўйлашмас эдилар. «Фуркон»ни олиб келдилар, у билан хак ва ботил ўртасини, ота билан ўгил ўртасини айирдилар. Агар бир киши ўзининг отаси, фарзанди ва биродарини кофир холда кўрса, Аллох унинг калбини иймонга очиб кўйгани учун улар ўладиган бўлсалар албатта дўзахга тушишларини билади, ўз хабибини дўзахий бўлишини билатуриб, у кувона олмайди. Мана шу Аллох таоло айтан сўзлардир: «Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти халолларимиз ва зурриётларимиз (нинг сенга килган итоаткорликларини кўришлик) билан кўзларимизга кувонч бахш эт ва бизларни такводорларга пешво килгин», дейдиган кишилардир».

Энг афзал киши улуғ бўла туриб тавозу қилган, қодир бўла туриб зуҳд қилган, кучли бўла туриб инсоф қилган кишидир.

Абдулмалик ибн Марвон
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:51 | Message # 9
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Кимки барча инсонга эҳсон қилмоқчи бўлса уларнинг барчасига яхшилик ният қилсин.

Абу Сулаймон ал-Мантиқий

Ахнаф ибн Кайс бир кишининг: "Кишилар мени мактайдиларми, хажв киладиларми парво килмайман" – деганини эшитиб: "Улуглар кийналган нарсадан кутулибсан" – деди.

Бир киши Ахнаф ибн Кайсни айбламокчи бўлиб: "Кандай килиб кавмингизнинг саййиди бўлиб олгансиз?" – деди. У: "Сени менинг ишимдан мухим бўлмаган томони кизиктирмаганидек мен сенинг ишингидан ўзимга мухим бўлмаган томонини тарк этиб саййид бўлдим" – деди.

Энг ёмон зулм заиф кишига зулм килиш. Очик танбех ички гинадан яхширок.

Ноумидлик акл нуктаи назаридан ўзни ўлдириш. Акли заифлашиб, жунунликка моиллашган кишигина ўзини ўлдиради. Ноумидлик дин нуктаи назаридан куфрдир. Аллох таоло рахматидан кофир кавмларгина ноумид бўлур.

(Шакиб Арслон)

Мазлумга хасадгўйдан кўра кўпрок ўхшайдиган золимни кўрмадим: доимий тиришиш, лозим-лобуд хафалик, битмас кўз ёши.

Хасан Басрий

Ибн Сийринга шундай дейилди: Такво килиш мунча кийина-а!

У: Мунча осон-а! Бир нарсада шубхалансанг уни тарк эт, — деди.

Албатта мен ўрганган илмини унутган кишининг бу унутиш сабаби, шубхасиз, килган гунохи туфайлидир деб хисоблайман.

Ибн Масъуд.

Пушаймоннинг энг ёмони киёмат кунидаги пушаймон, залолатнинг энг ёмони хидоятдан сўнгги залолат, бойликнинг энг яхшиси кўзи тўклик, зоднинг (йўлга олинадиган озик-овкат) энг яхшиси такво, дилга жойланган нарсанинг энг яхшиси якиндир (аник ишонч).

Ибн Масъуд

Мен кетимдан чекмангиз ох катлима, биллох, сусайманг

Бўлмангиз гарк хузн ила сиз кўш ёши дарёсига

Тўгридуркум тангри кошида тирик бўлди шахид

Чин ўлик — сотган Ватанни алданиб дунёсига

Амир Шакиб Арслон шахид тилидан

Бахтли бўлмогимиз учун билмаган нарсамизни билиш, билган нарсамизни эсга олишдан кўра кўпрок нарсага мухтож эмасмиз. Инсон хаётидаги машаккатларнинг кўпроги ўзи билган хакикатларни эсдан чикаришдан пайдо бўлади.

Мустафо Сибоий

Ким динини хурмат килишни истаса, подшохга алока богламасин, аёллар билан хилватда бирга бўлмасин, хавои нафс эгалари билан мунозара килмасин. (Абдуллох ибн Масъуд)

Динга бокдим, хусни х у л к дир устуни

Яхши хулкдин ўзга йўкдир унга посбон

Хулки баднинг дини йўкдир бил буни

Мактмаслар саъйу такво килса хар он

(Иззуддин Аламуддин Танухий)
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:52 | Message # 10
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Адабиётнинг самараси расо аклдир

Илмнинг самараси солих амалдир

(Хукамолардан бири)

Шундай кишилар борки мансабга ўтказилса бу мансабдан уни ўзи четлатади. Бунинг акси ўларок, баъзи кишиларни мансабдан четлатилса фазилати уни мансабга ўткизади. (хукамолардан бири).

Дўстингга бирон нохушлик етса: неъматидан жудоликми, ё бир офатга гирифторликми, билки сен хам у билан бирга балоландинг. Чунки, ё унга кўмак бериб етган нохушликда шерик бўласан, ёхуд ёрдамни тарк этасанда ор-номусга ботасан. (Ибн Мукаффаъ)

Бир киши Умар ибн Хаттобга ўрталарида бўлиб ўтган гапдан сўнг: «Аллохдан кўркинг— деди. Шу ерда хозир кишилардан бири бунинг гапини номаъкул санаб унга: Амирул муъмининга Аллохдан кўркинг дейсизми,— деди. Умар унга караб: индаманг, ушбу гапни менга айтсин. Айтган гапи накадар яхши! Шундай гапни айтмасанглар сизларда яхшилик йўк. Шундай гапни кабул килмасак бизларда яхшилик йўк!— деди.

Кимники ўзидан розилиги кўп бўлса унга нисбатан газабланувчилар ортади. (Хикматдан)

Охир окибати ўлим, ваъда жойи киёмат, хузури Аллох таоло олдида туриш эканлигини билган кишига гам-гуссаси давомли бўлмоги лойик. (Хасан Басрий)

Газабнинг жазоси газаб килувчи шахснинг ўзидан бошланади: Юзини хунук килади, динини камтик килади, пушаймонини тезлатади. (Донишмандлардан бири)

Хар кандай инсонни рози килишга кудратим етади, бирок хасадгўйни рози кила олмайман. Чунки, уни неъматнинг заволигина рози килур. (Муъовия)

Авн инб Абдуллох шундай дейди: Яхшилар бир бирига хатларида ушбу сўзларни ёзишарди:

"Кимки охирати учун иш килса, унинг дунё ишига Аллох кифоя килур. Кимки ўзи билан Аллох ўртасидаги холни яхшиласа Аллох у билан кишилар ўртасидаги ахволни тузатур. Кимки ичини тузатса Аллох унинг ташини тузатур.

Али ибн Хусайн ибн Алий ўгли ўлиб, ундан бетокатлик кўрилмаганда унинг сабабидан сўралди. У : "Ўлим бу келишини биз доим кутадиган нарса! Шундай экан у келди, уни эътироф этдик"- деди.

Ёмонларнинг кучайиши бало яхшиларнинг кучайиши даво. Мўминларнинг кучайиши шифодир. (хукамолардан бири)

Канчадан-канча кунни каршилаганлар борки уни охирлатмас. Канчадан-канча эртани кутувчилар борки бу унинг ажал мухлатидан эмас. Агар ажал ва унинг харакатини кўрганларингда эди, орзу ва унинг алдовини ёмон кўрган бўлур эдинглар. (хикматлардан)

Кишиларнинг хак раъйинг билан каноат хосил килиши сенга вожиб эмас. Бирок, ўзинг хак деб билган нарсани кишиларга айтишинг сенга лозим. (Мустафо Сибоъий)
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:53 | Message # 11
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Жиходнинг энг кийини хавои нафсга карши жиходдир кимки ўзини хавои нафсидан кайтарса дунё ва унинг балосидан кутулгай, дунё озоридан омонда бўлгай, саклангай. (Иброхим ибн Адхам)

Асмоъий шундай хикоя килади: "Ўз кўйларини бокиб юрган бир аъробийга : Бу кўйлар кимники? – дедим. У : "Булар Аллохники, менда турибди!" – деди.

Магрур билан дўстлашишдан ўзингни узок тут! Чунки, у агар сендан яхшилик кўрса ўзига оид деб билур, ва агар ундан ёмонлик кўрилса буни сенга нисбат берур. (Мустафо Сибоъий)

Иброхим Адхам рахимахуллохга Аллох таъолонинг: «Менга дуо килинглар, ижобат киламан» (Гофир: 60) ояти хакида савол берилиб: «Биз Аллох таъолога дуо килмокдамиз, бирок, У дуоларимизни ижобат килмаяпти-ку?!»- дейилди.

Иброхим Адхам рахимахуллох бу саволга куйидагича жавоб берди: «Чунки сизларнинг калбларингиз ўнта нарса сабабли ўлган:

1) Аллохни танидингиз, бирок, Унинг хаккини адо этмадингиз;

2) Аллохнинг Китобини ўкидингиз, бирок, унга амал килмадингиз;

3) Шайтонни душман деб даъво килдингиз, бирок, уни яхши кўрдингиз;

4) Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни севишни даъво килдингиз, бирок, унинг асари ва суннатларини тарк килдингиз;

5) Жаннатни севишни даъво килдингиз, бирок, унга муносиб амал килмадингиз;

6) Жаханнамдан кўркишни даъво килдингиз, бирок, гунохлардан тийилмадингиз;

7) Ўлимнинг хакикат эканини даъво килдингиз, бирок, ўлим учун тайёргарлик килмадингиз;

8) Бошкаларнинг айблари билан шугулланиб, ўз айбингизни унутдингиз;

9) Аллохнинг ризкини еб, Унга шукр этмадингиз;

10) Ўликларингизни дафн этдингиз, бирок, улардан ибрат олмадингиз!».

Абдулмалик ибн Марвон хузурига хорижийлардан бир кишини келтирилди. У катл килмокчи бўлди. Шунда Абдулмалик олдига хорижийнинг йиглаб турган гўдак бир ўглини киритилди. Буни кўриб хорижий Абдулмаликка : «Кўйинг юпатманг эй, Абдулмалик, чунки йигиси лунжини кенг, димогини соглом, овозини узун ва Оллохнинг тоатига рагбат килиб кўзидан ёш тўкай деганда кўзининг бўйинсунишига сабаб бўлади»- деди.

Абдулмалик унинг сўзидан таъсирланди ва ажабланиб унга: «Сенинг хозирги холинг бундай жавобдан сени машгул килиб кўймадими?»- деди.

У: «Мўмин кишини хакни айтишдан бирон нарса тўсмоги лозим эмас»- деб жавоб берди.

Абдулмалик уни камашга буюрди ва катлидан кечди.

Фазилатсиз хусну жамол хидсиз гулга ўхшайди.

Мустафо Сибоъий

Бир кишига сирни омонат кўйиб, фош килган бўлса, уни маломат килиб юрмадим. Чунки сирни унга омонат кўяётганимда менинг калбим уникидан торрок бўлган эди.

Амр ибн Ос (розияллоху анху)
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:54 | Message # 12
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Икки нарса бирга жам бўлмайди: Каноат ва хасад. Икки нарса бир-биридан ажралмайди: Очкўзлик ва юзсизлик.

Сухбатдошимнинг менда учта хакки бор: Юзланганда кўзимни унга каратмогим, ўтирганда унга жойни бемалол килмогим, гапирганда унга кулок тутиб турмогим.

Ибн Аббос (розияллоху анху)

Шаъбий деди: “Кози Шурайх хузурида ўтирган эдим. Ногахон бир аёл кириб колди. У йўк эридан шикоят килар ва уввос солиб йиглар эди. Шунда мен козига: “Эй, Абу Умайя, жуда зулм кўрган аёл кўринади” – дедим. У: “Эй, Шаъбий, Юсуфнинг акалари унга зулм килиб туриб оталари кошига кечда йиглаб келишган эди” – деди.

Пешволикка шошилма. Чунки, сен бунга лойик бўлсанг, замонинг сени бунга такдим этади. Агар лойик бўлмасанг айбинг очилиб колмаслиги сенга яхширокдир.

Саид ибн Мусаййиб –Аллох рахмат килсин- илм билан ишлари бўлмай, пешин билан аср орасида масжидда нафл намоз ўкиётган кавмни кўриб: «Бу хакикий бандалик эмас, хакикий ибодат Аллохнинг дини хакида фикр юритмок ва Аллох хакида билимга эга бўлмокдир»- дедилар.

Муоз –Аллох рози бўлсин- бир кишига насихат килиб шундай дедилар: «Тунда намозда коим бўл ва уйкингни хам ол, рўза тут ва огзинг очик хам юр, касб эт, гунох килма. Охират амалини олдингга кўй. Дунёдан насибангни хам интизом ила олиб тур».

Хофизи куръон – кишилар ухлаганда тунда бедорлиги, еб –ичиб юрганларида рўзадорлиги, бехуда сўз сўзлаганларида хомушлиги, ўйнаб юрганларида гамгинлиги билан билиниб турувчи инсондир.

Кимки кишиларнинг газабини ўйламай Аллох таъолони рози килмокни максад килиб иш тутса Аллох ундан рози бўлиб, кишиларни хам ундан рози килиб кўяди. Кимки Аллох ризосини ўйламай кишилар розилигини ўйлаб иш килса Аллох унга газаб килади ва кишиларни хам унга газаблантириб кўяди.

(Ибн Муборак)

Кулфат шердир. Шер ўлимтик емайди. У тождир. Уни ишчи киймайди. У киличдирки уни кўркоклар кўтармайди. У минбардир. Унга тили ожизлар чикмайди.

Кўргуликнинг умри неъмат умридан киска. Унинг ажри хотиржамлик ажридан катта. Унинг тажрибаси оддий хаёт тажрибасидан буюк. Унинг манфаати тинчликдагидан улкан ва ортик. Кўргулик бу - ибрат олмок, эслатма ва огохликдир. Битмас сабок, яхши сано ва ажойиб тарих хамиша у билан биргадир.

(Оиз ибн Абдуллох ал-Карнийнинг тожул-фавоид китобидан).

Аъзоларнинг осойишталиги юракни оромлантирувчи фазилатдир. Хар бир ўлжада иштирок этиш камол ва олийхимматлик белгисидир.

Мусулмон киши мартабасининг улуглиги ва даражасининг олийлиги жаннатда бўлади. Демак ушбу нарса унинг доимий матлаб –максадига айланмоги даркор.

Икки хислат: зикр ва фикр иймоннинг рухи ва уни алангалатувчи ёкилгисидир. Зохидлик охиратда фойда бермайдиган нарсани ташламок. Вараъ зарари кўркилган нарсадан воз кечмок. Эшитган нарсасининг хаммасини гапирмок кишига гунох тўгрисида кифоя.

Дейдиларки, кишига факат тилинг билан таълим берсанг у хеч вакт таълим олмайди. Чунки гап билан амал зарур. Ундан ташкари такрор кайтариш, давом этиш ва мулозамат шарт. Зеро аччик сўз ўрнашмоги кийин.

Кечаси-тунда вирд-вазифаси йўк толиби илм хам бўладими? Калбиннга хузур багишловчи ишни кил. Омма билан аралашсанг майда камчиликлардан кўзингни юм, ўзингни билмаганга ол.
Кишиларни ёки уларнинг кўринишларини ёхуд баъзи томонларини айблаб камситишдан узок бўл! узок бўл! Уларни факат яхшилик билан тилга ол.

Кўп гапирувчи киши харгиз имом-пешво бўла олмайди. Кўп сўзламок аёллар ва ёш болалар одати.

Кишилар билан динигга путур етказмаганлари холда аралаш. Тажрибали кишигина хакимдир. Кишилар билан викор-вазминлик яхши. Хазил-мутояба хотин билан .

(тожул-фавоид китобидан).
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:56 | Message # 13
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Илм ўрганинглар. Илм олгач амал килинглар. Илм олиб амал килмайдиган киши холига вой. Илм хакида шундай дейилган: «илмнинг офати, айби ва бадбахтлиги бўлади. Офати нисёндир, камчилик-айби ноахллар кошида ёйилиши, бадбахтлиги эса бундаги ёлгондир.

Абдуллох ибн Масъуд

Кишилар сени молинг ёки салтанатинг сабаб икром килаётган бўлсалар харгиз кувонма. Зеро ушбу иззатнин заволи шу иккисининг заволи биландир. Аммо дининг ёки адабинг сабаб хурмат килсалар кувон.

Ибн Мукаффаъ

Умар ибн Хаттоб розияллоху анху ёш болаларнинг олдидан ўтиб колди. Улар ичида Абдуллох ибн Зубайр хам бор эди. Шунда барча болалар кочиб кетишди. Умар унга деди: «нима учун дўстларинг билан бирга кочмадинг?» У : «Эй амирул мўъминийн, жиноят килмадимки сиздан кўрксам, йўл хам тор эмаски сизга йўл берсам» - деб жавоб берди.

Тилим богланиб, калбимга кулф уриладиган диёрдан юз ўгиргайман.

Абу Таммом

Аллохнинг шундай бандалари борки ботилни тарк этиб, уни ўлдирадилар. Хакни зикр этиб, уни тиргизадилар. Рагбатлантирилдилар, рагбат килдилар. Кўркитилдилар, кўркдилар. Хавфда бўлдилар. Хотиржам бўлмадилар. Кўркув уларни мухлисга айлантирди. Ўзлари учун бокий колажак нарса сабаб фонийни тарк этардилар.

Илмсиз ибодатда, фахмсиз илмда, тадаббурсиз кироатда яхшилик йўк.

Али ибн Абу Толиб.

Мен кишини на дунё амалида, на охират амалида машгул бўлмасдан, бекорчи холда кўрсам жуда ёмон кўраман.

Абдуллох ибн Масъуд.

Икки кулогинг ва огзингга бўлган муносабатда эхтиёт инсоф кил. Гапирмогингдан кўра тингламогинг кўп бўлиши лозимлиги учун хам сенга кулокни иккита, огизни эса битта килиб берилди.

Абуд Дардоъ.

Умар ибн Абдулазиз хокимлардан бирига шундай хат юборди: «Аммо баъд: Агар сени кишилар устида кодир бўлиб турганлигинг уларга зули килмокка ундаб колса дархол Аллохнинг сенга кудратини, улар олдига боришинг тугамогини, уларнинг сенга келиши бокийлигини эсла! Вас салом.

Киши доимо илм талабида бўлса олимдир. Агар илм олиб бўлдим деб ўйласа у жохилдир. Хабарлар чашмаси китобидан.

Мендан беш нарсани ёд олинглар. Агар сизлар туяларни миниб буларни изласанглар топишларингдан олдин туяларни холдан тойдириб, нимжон килиб бўласизлар:

Банда факат роббисидангина умид килсин. Банда факао гунохидан кўрксин. Жохил билмаганидан сўрамокдан уёлмасин. Олим билмаганидан сўралса «Аллох билгувчирок» демокдан ор килмасин.

Сабр иймондан бошнинг жасаддаги ўрнидадир. Сабри йўк кишининг иймони йўк.

Али ибн Абу Толиб

Хикмат шундай дейди: ким мени излаб тополмаса билган нарсасининг яхшисини килиб ёмонини ташласин. Ана шунда, гарчи мени танимасада мен у билан биргаман.

Илм амалга нидо килиб уни чакиради. Агар нидога жавоб бериб келса илм туради. Акс холда жўнаб кетади.

Саврий.

Ким ёлгон билан танилган бўлса ростгўйлиги жоиз бўлмади. Кимки ростгўйлик билан танилган бўлса гапига ишонилди. Ким гийбат, адоватни кўп килган бўлса, насихатига ишонилмади. Ким фужур, алдов билан танилган бўлса унга мухаббатда ишонилмади. Ким ўз кадридан юкорини даъво килган бўлса, кадри инкор этилди. Ўзгада ёмон кўринган феълни ўзингда чиройли санама.

Вахб ибн Мунаббих.
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:57 | Message # 14
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Хилмни илмга, афвни кудратга жамъ килинмогидан кўра гўзалрок икки нарса жамъ килинмади.

Умар ибн Абдулазиз.

Эй инсонлар, дунё имтихон диёри. Охират кароргохдир. Ўтаргохингиздан кароргохингиз учун фойдаланинг. Сирингиз махфий колмайдиган зот олидида пардангизни йиртманг. Сизлар дунёда турибсиз. Бирок, ундан бошкаси учун яратилдингиз.

Риёший

Улуг киши тўрт нарсадан ор килмайди: ўтирган жойидан отаси учун турмокдан. Мехмонига хизмат килмокдан.

Юзта кули бўлса хам отига ўзи карамокдан.

Илмидан олиш учун олимга хизмат килмокдан.

Абдуллох ибн Муборак шундай хикоя килади: Суфён Саврийга : «Эй Абу Абдуллох, Абу Ханифа гийбат килмокдан накадар узок-а! Бирон душманини гийбат килганини эшитмадим» - дедим. У: «Абу ханифа яхшиликлари устига уларни кетказадиган нарсани голиб килиб кўймокдан донорокдир» - деб жавоб берди.

Малол ва дангасаликдан ўзнгни узок тут. Зеро бу иккиси барча ёмонликнинг калидидир. Чунки дунгаса бўлсанг хак адо килмайсан.

Абу Жаъфар ал Бокир.

Казо хадиксирашдан кулади.

Ажал орзудан кулади.

Такдир тадбирдан кулади.

Кисмат жахду машаккатдан кулади.

Иброхим ибн Хумайс.

Зохид яна бир зохидга деди:

- Менга панду насихат килинг.

- Оллох сени нахий килган ўринда кўрмасин ва буюрган ўринда йўк кўрмасин.

- Яна зиёда панд беринг.

- Менда бошка зиёда йўк.

Ким ўз нафси билан машгул бўлса кишилардан фориг бўлади. Ким роббиси билан машгул бўлса кишилардан ва нафсидан фориг бўлади.

Абу Сулаймон ад Дороний.

Хунук гап тубан инсонларнинг куролидир. Банда дилига кибрдан бирор микдор кирган бўлса, албатта, шунча микдор ёки ундан кўпрок аклидан камайтирди.

Мухаммад ибн Али.
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:57 | Message # 15
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Абдулмалик ибн Марвон хузурига хорижийлардан бир кишини келтирилди. У катл килмокчи бўлди. Шунда Абдулмалик олдига хорижийнинг йиглаб турган гўдак бир ўглини киритилди. Буни кўриб хорижий Абдулмаликка : «Кўйинг юпатманг эй, Абдулмалик, чунки йигиси лунжини кенг, димогини соглом, овозини узун ва Оллохнинг тоатига рагбат килиб кўзидан ёш тўкай деганда кўзининг бўйинсунишига сабаб бўлади»- деди.

Абдулмалик унинг сўзидан таъсирланди ва ажабланиб унга: «Сенинг хозирги холинг бундай жавобдан сени машгул килиб кўймадими?»- деди.

У: «Мўмин кишини хакни айтишдан бирон нарса тўсмоги лозим эмас»- деб жавоб берди.

Абдулмалик уни камашга буюрди ва катлидан кечди.

Илм молдан яхши. Чунки илм сени кўриклайди. Молни эса сен кўриклайсан. Молни сарфлаш камайтиради. Илм сарфлаш билан кўпаяди. Ундан ташкари илм олимга хаётида тоат, ўлгандан сўнг чиройли хотира- сўз касб этади.

Али ибн Абу Толиб

Кавмнинг улуг саййиди сўралганда сахий, жахолат билан муомала килинганда халим, бирга яшовчисига итоатли, содик кишидир.

Умар ибн Хаттоб (розияллоху анху)

Молнинг ёмони ундан сарф килинмайдигани, дўстларнинг ёмони ёрдамни тарк этувчиси, хокимларнинг ёмони айбсиз киши ундан кўркувчиси, диёрларнинг ёмони хосилдорлик ва хотиржамлик бўлмаган юрт.

Дунёда факат икки кишининг биригагина яхшилик бор. Бири гунохо килиб кўйганда, дархор тавба билан унинг тадорукини килган. Иккинчиси яхшилик ишларда тезлашиб, шошилиб килиб юрган кишидир. Такво билан бўлаётган амал кам бўлмайди. Кабул бўлаётган амал нечук кам бўлсин.

Али ибн Абу Толиб (розияллоху анху)

Эй, инсонлар, урушга киришингиздан олдин амали солих бўлсин. Сизлар амаллларингиз билангина жанг кила олурсиз.

Абу -д-Дардо (розияллоху анху)

Ўлимга ташна бўл, сенга хаёт берилур.

Абу Бакр (розияллоху анху)
 
RiderDate: Shanba, 31-Okt-2009, 07:59 | Message # 16
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Кимки шахватни тарк килишда содик бўлса, Аллох унинг калбидан у шахватни кетказади. Аллох, унинг ризоси учун тарк килинган шахват сабаб бир калбни азоблашдан буюк ва покдир. Абу Сулаймон Дороний

Хаётингдан беш нарса сенинг фойданг учун: Аллохга тоат, маърифат талаби, эзгулик ёймок, кариндош ва дўстларга яхшилик килмок, жисмингдан озорни даф килмок. Булардан бошкаси сенинг зараринг учундир.

Мустафо Сибоъий

Бахилдан сўрама. Чунки бермаса ёмон кўриб коласан. Агар берса сени ёмон кўриб колади.

Кимки шахватини оёги остига кўйса, шайтон унинг соясидан кўркади. Кимнинг илми хавосига голиб бўлса, ана ўша комил олим, мутлак голиб.

Вахб ибн Мунаббих

Бир чакимчи Искандарга бир кишини чакди. Шунда Искандар: «Унинг хакида айтган гапларингни кабул килишимни яхши кўрасанми, шу шарт биланки сен хакингда унинг гапини хам кабул килсам?» - деди. У : «Йўк» - деб жавоб килди.

Искандар: «Ёмонликдан тийил, сендан хам ёмонлик тийилади» - деди.

Кишиларнинг энг холи аянчлиси кўп маърифатга эга, олийхимматли бирок кудрати оз кишидир

Уламолар билан ўтирсанг гапиришдан кўра тинглашга харисрок бўл.

Менга Аллохдан бошка ёрдамчи тополмаган инсонга зулм килишдан хаё киламан.

Муовия (розияллоху анху)

Киши уч хислатга эга бўлмагунча олим бўла олмайди: Ўзидан илмда паст инсонни хакир санамайди. Ўзидан юкори инсонга хасад килмайди. Илмига хак олмайди.

Илми билан ким пешволикни истаса, жуда кўп илмдан курук колади.

Суфён Саврий

Доно олим кишиларни илмига хомушлиги ва вакор-вазминлиги билан чакиради. Эси пас олим вайсакилиги билан кишиларни илмидан хайдайди.

Лукмон

Олим кишига таълим берса кўпол бўлмаслиги, таълим берилса ор килмаслиги яхшидир.

Суфён ибн Уяйна

Газабнинг иззат-галабасидан узок бўл. Чунки, у узр изхор килмок хорлигига элтгувчидир.

Хакимлардан бири

Молик ибн Дийнор айтади: «Тавротда ушбуни ўкидим: олим илмига амал килмаса мавъизаси диллардан - ёмгир катралари силлик тошдан тойгандек тойиб кетади».

Одамийлик – ошкор холда килишдан хаё киладиган нарсангни пинхонда килмаслигингдир.

Мухаммад ибн Имрон Таймий

Бир кишини сенинг хаккингда сенда йўк яхшиликни айтаётганини эшитсанг, сенинг хаккингда сенда йўк ёмонликни айтмогидан хотиржам бўлма.

Вахб ибн Мунббих

Яхши хулк кўп ёмонликларни бекитади, худди ёмон хулк кўп яхшиликларни бекитганидек.

Мустафо Сибоъий

Подшохларнинг энг сиёсатдони халкнинг юрагини кўлга олиб, уларнинг таналарини хукмига бўйинсундирганидир.

Форс хакими
 
RiderDate: Chorshanba, 13-Yan-2010, 20:15 | Message # 17
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Имом Ғаззолий айтади:

Қизиқ, агар қулинг, чўринг, оиланг ва фарзандингдан бирон беодоблик ва амрингни бажо келтиришда ноқислик кўрсанг, уларни жазолайсан. Агар кечириб юборсанг, ишларининг тизгини қўлингдан чиқиб кетишидан ва сенга итоатсиз бўлиб қолишларидан қўрқасан.

Бироқ, ўз нафси ҳавойингни муҳмал қўясан, ваҳоланки у сен учун энг катта душман, сенга қарши қаттиқ туғёнкор. Унинг туғёнидан кўрадиган зараринг аҳли-оилангнинг туғёнидан кўрадиган зарарингдан анча катта. Ақлингни ишлатсанг биласанки, ҳақиқий ҳаёт охират ҳаётидир, унда ниҳояси йўқ бўлган, абадий неъматлар бор. Сен учун охират ҳаётини заҳарлаётган эса ўз нафсингдир. Шундай экан, у бошқалардан кўра жазоланишга лойиқроқдир.
 
RiderDate: Yakshanba, 13-Iyun-2010, 13:03 | Message # 18
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Зикр лаззати


Аллоҳни зикр қилувчилар орасида шундайлар борки, улар зикрни тил билан бошлайдилару, ҳаёллари эса дунё ишлари билан машғул бўлади. Вақт ўтиши билан эса ҳаёлларини йиғадилар ва Аллоҳнинг зикрига қалбларини ҳам жалб қиладилар.

Яна бир гуруҳ кишилар эса фикрларини бир жойга жамлаб, қалбларини зикрга тайёрлайдилар. Шундан сўнгина қалблари билан Аллоҳ таолони зикр қилиб бошлайдилар ва бироздан сўнг тилларини ҳам
жалб қиладилар. Биринчи зикр тилдан юракка қараб борса, иккинчи зикр юракдан тилга, кишининг бутун тана бўшлиқларини тўлдириб чиқади. Бундай банда қалбида зикр қила туриб, тили ҳам зикрга тайёр бўлишини кутади. Тил тайёр бўлганида эса қалб ҳайқиради. Юракдан чиққан зикр тил томон юрар экан кишининг ҳар бир тана аъзоси Аллоҳнинг зикрида шерик бўлади. Оҳир оқибатда эса киши бутун вужуди билан Аллоҳ таолонинг зикрида машғул бўлади.

Зикрларнинг энг яҳшиси ва энг манфаъатлиси юрак ва тил билан қилинган зикрдир. Бу Расулаллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламнинг зикрларидир, бу йўлни тутган банда лаззатнинг асл маъноси ва унинг ҳақиқий лаззатини ҳис қилади.
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search:
New reply
Name:
Message text:
Security code: