RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Munofiqlik
AbdullohDate: Shanba, 28-Iyun-2008, 03:23 | Message # 1
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
MUNOFIQLIK

Ҳар бир банда ҳазир бўлиши лозим ва қалб хасталикларнинг энг хавфлиларидан яна бири мунофиқликдир.
Араб тилида мунофиқликнинг англатувчи сўларнинг ўзаги бўлмиш «нифоқ» сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача нарсага ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уясига ҳам «нифоқ» сўзи ишлатилади. Чунки улар устидан оддий ерга ўхшайди, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади. Ҳозирги кунда ажнабий тилларда «тонел» деб номланаётган иншоотлар ҳам арабчада «нафақ» дейилади.

Агар бу маънони диний-ақидавий истилоҳда ишлатмоқчи бўлсак, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка мунофиқлик, деб айтилади. Одамлар кўз ўнгида Ислом динига мансублигини эълон қилиб, ҳатто баъзи амалларни ҳам қилиб юрадиган, аслида эътиқоди бузуқ бўлган кишиларни «мунофиқ» дейлади.
Журжоний нифоқни «Таърифот»да: «Нифоқ тил билан иймонни изҳор қилиб, дилдаги куфрни беркитишдир», деб таъриф қилган.
Буни катта нифоқ деб аталади.


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
AbdullohDate: Shanba, 28-Iyun-2008, 03:25 | Message # 2
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
Кўпинча ҳадиси шарифларда мунофиқларнинг аломатлари ҳақида сўз юритилган, улардан бирида Расули акрам алайҳиссалом:
«Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса ёлғон гапиради, омонатга хиёнат қилади, ваъда берса устидан чиқмайди. Кимда шу хислатлар бўлса, унда мунофиқнинг барча хислатлари бўлган бўлади, агар биттаси бўлса, битта хислати бўлади», деганлар.
Бундай нифоқни амалий - кичик нифоқ деб аталади.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан», деган (145 – оят).
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларга жаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир», деган (68 – оят).
Имом Бухорий қилган ривоятда Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу: «Бугунги мунофиқлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидагисидан ёмондирлар. Чунки улар мунофиқликни махфий қилардилар, булар эса ошкора қилмоқдалар», деганлар.

Мунофиқликнинг зарарларидан:

1. Аллоҳ таоло мунофиқнинг амалини қабул қилмайди.
2. Мунофиқнинг қалбида марази бўлади. У мусулмонларга етган мусибатдан масрур ва нусратдан маҳзун бўлади.
3. Мунофиқ бахил бўлади. Молни фақат риё учун сарфлайди.
4. Мунофиқнинг эътиқоди, илми ва амали залолатдадир.
5. Мунофиқ риёкордир ва бошқалар.


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
AbdullohDate: Shanba, 28-Iyun-2008, 03:27 | Message # 3
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
Мунофиқларнинг очиқ-ойдин кофирлардан ҳам катта хатарли эканликларига боис-кофирлар билан бўладиган алоқа ва муомалаларда биз уларнинг кимлигини эътиборга олиб, ўзларига яраша иш тутамиз. Мунофиқлар эса, сиртдан мусулмон бўлиб кўринадилар, одамнинг ичидагини билиб бўлмайди, натижада уларга ҳам мусулмонча муомала қилишга мажбур бўлинади. Бу билан мунофиқларга динга катта зарарлар етказишга имкон яратилади.
Айнан мана шу ҳолат уларга қиёмат куни кофирлардан кўра кўпроқ ва аламлироқ азоб берилишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло мунофиқлар жаҳаннамнинг энг қаъридан жой олишларини таъкидлаб айтган.
Мунофиқлик турли ахлоқий разилатнинг уясидир. Риёкорлик, алдамчилик, хиёнат, ёлғончилик, иккиюзлик, ваъдага хилоф қилишлар шулар жумласидандир. Мунофиқлик ҳар бир умматнинг жисмини титиб юборадиган ижтимоий касалликдир.
Мўмин банда нифоқ ва унга олиб борувчи нарсалардан куйдирадиган оловдан қўрққандек қўрқиши керак. Мўмин киши, катта-кичик нифоққа тегишли ҳар бир нарсадан худди ёниб турган даҳшатли оловдан қўрққандек қўрқиши, унга тушишдан сақланганидек сақланиши лозим.
Инсон тез-тез Аллоҳнинг зикрини қилиб турса, қалби юмшайди, «мулойим бўлади, ҳис қилиш малакаси ошади. Агар Аллоҳ тез-тез эслаб турилмаса, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашилса, инсон қалбини моғор босади, бағри тошга айланади. Унга Аллоҳнинг зикри ҳам, диний таълимотлар ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.
Мўмин банда нифоқ ва унинг аломатларини яхши таниб олиб улардан доимо четта бўлиш чораларини кўриши лозим. Жумладан, Аллоҳнинг зикридан, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашмаслиги керак.


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
AbdullohDate: Shanba, 28-Iyun-2008, 03:42 | Message # 4
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
«Albatta, Alloh haddan oshuvchi, yolg‘onchi kimsalarni hidoyat qilmas» (Fofir surasi, 28).

Ya’ni, Alloh haddan oshib zalolatga botgan va U zot sha’niga yolg‘on to‘qiydigan kimsani hidoyatga, iymonga muvaffaq qilmaydi.

Ibn Mas’ud roziyallohu anhu aytadilar: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Rostgo‘ylikni mahkam tutinglar. Zero, rostgo‘ylik ezgulikka yo‘llaydi, ezgulik esa jannatga boshlaydi. Kishi rost gapirish va rostgo‘ylikka intilishda davom etaveradi, natijada Alloh huzurida rostgo‘y deb yoziladi. Yolg‘onchilikdan saqlaninglar. Zero, yolg‘onchilik fojirlikka (gunohkorlikka), fojirlik esa do‘zaxga boshlaydi. Banda yolg‘on gapirish va yolg‘onchilikka intilishda davom etaveradi, nihoyat Alloh huzurida yolg‘onchi deb yoziladi», dedilar» (Buxoriy, Muslim, Termiziy rivoyati).

Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar: «Munofiqning alomati uchta: gapirsa yolg‘on gapiradi, va’da bersa, ustidan chiqmaydi, omonat qo‘yilsa, xiyonat qiladi» (Muttafaqun alayh).


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
AbdullohDate: Shanba, 28-Iyun-2008, 03:43 | Message # 5
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
Abdulloh ibn Amr roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kimda to‘rt xislat bo‘lsa, u haqiqiy munofiq bo‘ladi. Kimda ulardan biri bo‘lsa, to uni tark etmagunicha unda munofiqlikning bir xislati bo‘ladi: omonat qo‘yilsa, xiyonat qiladi, gapirsa, yolg‘on gapiradi, ahd qilsa, (ahdida) turmaydi, xusumatlashsa (tortishsa), fojirlik qiladi», dedilar» (Buxoriy, Muslim rivoyati).

Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallamning tushlari haqidagi hadisi sharifda shunday deyilgan: «So‘ng orqasi bilan chalqancha yotgan bir kishining yoniga keldim. Tepasida temir changak ko‘targan boshqa birov turardi. Shu payt u (yotgan kimsa) yuzining bir tomoniga yaqinlashdi-da, yuzini burnini va ko‘zini ensasigacha yirtib tashladi. So‘ngra nima qilgan bo‘lsa, shuni qildi. Bu tomonidan bo‘shamay turib, narigi tomoni tuzalib qoldi. So‘ng yana u tomonga o‘tib, birinchi safar qilgan ishini qila boshladi. Men: «Subhonalloh, bu nima?» deb so‘ragan edim, «Yur, ketdik», deyishdi. Keyin ikki farishta Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallamga buni izohlab: «Endi, yuzi ensasigacha, yuzi, burni va ko‘zi ensasigacha yirtilayotgan kishiga kelsak, u ertalab uyidan chiqib, ufqlargacha yetadigan darajada ko‘p yolg‘on gapiradigan kimsadir», deyishdi» (Buxoriy rivoyati).

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: «Uch toifa odamga qiyomat kunida Alloh gapirmaydi, ularni (gunohlaridan) poklamaydi, ularga (rahmat nazari bilan) qaramaydi va ularga alamli azob bo‘ladi. (Ular): zinokor qariya, yolg‘onchi podshoh va mutakabbir kambag‘al» (Muslim, Nasoiy rivoyati).


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
AbdullohDate: Shanba, 28-Iyun-2008, 03:45 | Message # 6
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
Куръони Каримнинг бир канча оятларида (яъни уч юз киркка якин оятда) мунофиклик ва мунофиклар хакида – уларнинг сифатлари, хулклари, шунингдек улар кофирларнинг ёмонларидан эканлигини, борар жойлари дўзахнинг хам тубидалигини баён килиб ўтилган. Мусулмонларнинг улар билан балоланиши очик кофирлар билан балоланишидан огиррок бўлгани, зарарлари хам каттарок бўлгани боис Аллох таъоло муъминларни огохлантириб айтадики: «...Улар душмандирлар. Бас, улардан эхтиёт бўлиниг!». (Мунофикун:4)

Ибн Касир рахимахуллох бу хакида шундай дейди: ″Аллох субханаху ва таъоло мунофикларнинг ташки холатлари билан алданиб колмасликлари учун муъмин бандаларини уларнинг сифатларидан огох этган. Зеро улардан эхтиёт бўлмаслик, уларни аслида кофир бўлгани холда ″муъмин″ деб эътикод килишдан кўнгилсиз холатлар юзага келади. Фожир ва фосик кимсалар хакида яхши гумонда бўлишлик мумкин бўлмаган ишлар жумласидандир″.

Шубха йўкки, Аллох таъолонинг мунофиклар сифатларини баён килиб беришида улкан фойдалар бордир:

– Аллох таъоло муъминларни огох этиб, мунофикларнинг сифатлари ва ахволлари хакида хабар берди.

– Мунофикларнинг йўлидан юриш хамда уларнинг сифатлари билан сифатланишнинг ёмон окибатидан огохлантирди.

– Муъминларни ростгўй бўлишга, калбларини поклашга ва хамда Аллохга таваккул этишга ундади.

Мунофикликнинг шаръий маъноси: ″Калбдаги нарсанинг тескарисини сўзлаш ёки килиш″. Мунофик кимсанинг ичи билан ташкариси бир хил бўлмайди. Шунинг учун Аллох таъоло муъминларни сидк – ростгўйлик билан сифатлаганидек, мунофикларни кизб – ёлгончилик билан сифатлаган:

«...Аллох у мунофикларнинг шак-шубхасиз ёлгончи эканликларига хам гувохлик берур». (Мунофикун:1)

«Одамлар орасида шундай кимсалар хам борки, ўзлари муъмин бўлмаганлари холда ″ Аллохга ва охират кунига иймон келтирдик″, дейдилар». (Бакара:8)


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
MASTERDate: Chorshanba, 16-Iyul-2008, 23:34 | Message # 7
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
ALLOH saqlasin bunday bo'lib qolishlikdan
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: