|
Sayt yordamchisi
Guruh:
Ishonchli
Xabarlar:
90
Holati:
|
davomi-----
Билимсизлик ёки, эгалланган билимнинг заифлиги:
Бандани камолотга икки нарса етказади.
а) Хакикатни ботилдан ажрата билиш яъни, хакикатга нисбатан тўла маърифат хосил килиш.
б) Сўнгра хакикатни ботилдан устун кўйиб, уни ихтиёр этиш.
Баъзи бир одам хакикатни билади яъни, бу ўриндаги маърифатга хам эга бўлади. Бирок, уни ботилдан устун кўйишда заифлик килади. Билимсиз одам билимга эга бўлиши билан, бўйсунуш ва эргашишга якинлашади, бу билан у хакикатнинг ярим йўлини босиб ўтади, унинг зиммасида факаткигина тўгри йўлга каратилган азми-карор юкигина колади.
Имоми Ахмад Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламдан мана бу дуони ривоят килганлар: «Эй Аллохим! Сендан тўгри йўлга бўлган азми-карор сўрайман».
Кахф сўрасининг «(Зотан), ўзинг эгаллаб олмаган – хабардор бўлмаган нарсага кандай сабр килурсан?!»(68–оят)ида, билимсизлик бесабрликка сабаб эканига ишора бор.
Мана шу билимсизлик, жуда кўп кофирларни исломни кабул килишларидан манъ килди. Улар ислом хакида тўлик маълумотга эга эмас, унинг мохиятини тушунмас эдилар, устига-устак уни хохламас, балки, ёмон кўрардилар. Улар мана бу маколда айтилганидек: ″Одамлар ўзлари билмаган нарсанинг душмани бўладилар″, – ўзлари яхши билмаган исломга душман бўлдилар.
Афсуски, бугунги кунда, аксарият мусулмонлар ушбу диннинг хакикатидан бехабардирлар. Баъзилари: ″Агар тавба килиб Аллох Таъоло тарафига кайрилиб, яхши амалларни килсам ризки рўзим танглашиб, хаётда кийналиб коламан. Аммо нафсимни ўз хохишига кўйиб бериб, гунох йўлини танласам, эркин бўламан ва ўзим хохлаган ишларни килиб дунё орттираман натижада фаровон хаёт кечира оламан...″ шу каби бемани гапларни гапирадилар. Аслида бундайлар Аллохга эмас коринларига, хавойи нафсларига сигинувчи шахслардир. Фаразан, улар ўйлагандек хидоят йўлини тутганлари сабабли хаётда тангликка гирифтор бўлишса, бу банданинг иймонида содиклигини ва сабрини имтихон килиш учун Аллох Таъоло тарафидан келган синовдир.
Ла илаха иллаллох! Ажабо! Жуда кўп илмсиз ибодат килувчилар, маърифатсиз ўзини диндор хисоблагувчилар ва диннинг асли мохиятидан бехабар бўлган ″олим″ деб танилувчи кишилар мана шу хато фикрга алданиб нотўгри йўлга кетдилар.
Аллох Таъоло айтади: «Одамлар орасида Аллохга шубха билан (яъни, сидкидилдан эмас, балки тил учида) ибодат киладиган кимсалар хам бордир». (Хаж: 11)
Субханаллох! мана шу фитна – мазкур нотўгри фикрга алданиш ушбу диннинг хакикатини англашлик йўлига тўганок бўлиб келмокда. Бунинг сабаби динни тушунмаслик, неъматнинг хакикатини билмаслик, кайси неъматга эришиш учун харакат килиш керак – дунё неъматигами, ёки охиратникига? Мана шу нарсани яхши ажрата билмасликдир. Аслида дунё неъмати охират неъмати олдида хеч нарсага арзимас экани, исбот талаб килинмайдиган очик хакикатдир.
Аллох Таъолонинг фармон ва кайтариклари рахмат ва охират азобидан химоядир. Мўъминлар бу дунёга алданиб, унга богланиб колмасликлари, охират неъматига рагбат килишлари учун Аллох Таъоло бу дунёни уларга гам-гуссалик килиб кўйди
Assalomu alaykum birodarlar
|