RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Hijrat
AbubakrDate: Payshanba, 10-Apr-2008, 22:57 | Message # 1
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ҳижрат ва унинг ҳукмлари

Ушбу рисоламни
- Кенг ерлари торлик қилиб ҳижратдан ўзга чора тополмаётган...
- Ягона гуноҳлари «Ла илаҳа иллаллоҳ» бўлгани туфайли барча ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этилган, ўз юртларида хорлик ва хўрлик кўриб, ҳатто инсон қаторидан чиқариб ташланган...
- Фитна ва имтиҳон замонида энг яқин дўстларидаги ўзгаришларни кўриб, ҳайрону лол қолган...
- Ҳақ йўлда юртидан, оиласидан қувғин қилинган...
- Аллоҳ йўлида ҳижрат қилиб, ўзлари учун маъқул бўладиган азизлик ва жиҳод майдонини излаётган...
... Барча-барча муҳожир биродарларимга бағишлайман. Ушбу китобчам мазлум оға-иниларим, мазлума опа-сингилларим қалбига озгина қувонч ва таскин бағишласа, ўзимни бахтиёр сезардим. Албатта Аллоҳ таъоло ҳар нарсани эшитгувчи ва меҳрибон зотдир.

[size=14]Муқаддима

Барча ҳамду санолар Аллоҳгадир. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг расулидир.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда (ҳаёт кечириб, мусулмон бўлган ҳолларингизда) дунёдан ўтинглар!». («Оли-Имрон»-103).
«Эй инсонлар, сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингиздан кузатувчи бўлган Зотдир». («Нисо»-1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг расулига итоат этса, бас, у буюк саодатга эришибди». («Аҳзоб»-70,71)
.
Абдул Мунъим Мустафо
1422-ҳ.й. 24-Рамазон / 2001-й. 9-декабр[/size]


Assalomu alaykum birodarlar
 
AbubakrDate: Payshanba, 10-Apr-2008, 22:59 | Message # 2
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
Энг рост сўз Аллоҳнинг китоби ва энг яхши йўл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидир. Ишларнинг энг ёмонроғи – янги пайдо қилинганларидир, зеро диндаги ҳар бир янгилик – бидъат, ҳар бир бидъат эса залолатдир. Залолат эса дўзахга бошлайди.
Мўмин киши ҳаёти давомида қалбида ҳам, амалда ҳам бутунлай Аллоҳ таъоло тарафига ўтиб олмоғи, ҳамиша Унинг розилигини топишга тиришмоғи лозим. Шу туфайли мўмин киши ўз динига, иймонига ва ибодатига тажовуз қилинмайдиган ҳамда инсон ҳаётининг мазмун-моҳиятини ташкил қилувчи асосий ғоя - Аллоҳ таъоло ибодати - ўзининг энг тоза ва баркамол кўринишида намоён бўла оладиган ерни истамоғи ва шундай ернигина ўзига ватан тутмоғи лозим.
«Мен жин ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим». («Ваз-зариёт»-56).
«Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, у Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) адо этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (йўлдаги миллатнинг) динидир». («Баййина»-5).
Мўмин мажбурлик сабабидан жоҳиллар орасида яшаса ҳам унинг ички ва ташки дунёси ҳамиша улардан фарқ қилмоғи зарур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"(Агар бошқа имконларингиз бўлмаса), улар билан фақат жуссаларингиз аралашиб юрсин, амалларингиз билан эса улардан фарқли бўлинг
».


Assalomu alaykum birodarlar
 
AbubakrDate: Payshanba, 10-Apr-2008, 23:04 | Message # 3
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
Зарур таърифлар

«Ҳижрат» сўзининг луғавий маъноси бир жойдан иккинчи жойга кўчиш демакдир.
Шариатда эса «ҳижрат» деб Аллоҳ йўлида куфр ерини ташлаб, ислом юртига ёки фитна авж олган ердан фитна камроқ жойга чиқишга айтилади.
Демак, бошқача қилиб айтганда Аллоҳ розилигини топиш имкони бўлган ерларга интилиш ва шундай ерларни ўзига ватан қилиш ҳамда Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи ишлар ривож топган ерлардан ўзини олиб қочиш ҳижратдир.
Ҳажр аслида бирон нарсани тарк қилмоқ, ундан узоқлашмоқ дегани бўлиб, араб тилидаги васл (уламоқ, боғламоқ, жамламоқ маъноларини англатувчи) сўзининг зиддини англатади.
Шунинг учун ёмон нарсани ҳажр қилиш вожиб бўлади ва бундай ҳажр таҳсинга сазовор. Аммо шариатда мақталган бир хайрли амални ҳажр қилиш ножоиз бўлиб, аксинча уни васл қилиш, яъни унга яқинлашиш лозим.

Ҳижрат икки турли бўлади:

Биринчиси: Жон ва дин саломатлиги йўлида амалга ошириладиган маконий ҳижрат бўлиб, Аллоҳ йўлида куфр ерини тарк этиб, ислом диёридан бошпана топмоқ ёки фитна авж олган ерларни ташлаб, фитна камроқ бўлган ерга чиқмоқдир.
Бундай ҳижрат шариатда собит бўлиб, у ҳақда бир қанча оят-ҳадислар ворид бўлган.
«Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқса, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, батаҳқиқ унинг ажри-мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир». («Нисо»-100).
«Зулму қийноқларга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган зотларни албатта бу дунёда ҳам гўзал (гўшаларга) жойлаштирурмиз. Энди охират ажри-мукофоти янада каттароқ эканини (одамлар) билсалар эди!». («Наҳл»-41).
«Сўнгра (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, билингки), албатта Парвардигорингиз, (Макка мушриклари томонидан азобланиш, куфрга мажбур қилиниш билан) фитналарга дучор этилганларидан кейин (Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага) ҳижрат қилган, сўнг (Аллоҳ йўлида) жиҳод этиб, (бу жиҳод машаққатларига) сабр-тоқат қилган зотлар учун (мададкор, ёрдамчидир). Албатта Парвардигорингиз У (меҳнат-машаққатларни кўтарганларидан) кейин (улар учун) мағфират қилгувчи, меҳрибондир». («Наҳл»-110).
«Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар - ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир». («Анфол»-74).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Мушриклар билан уларнинг диёрида бирга яшаган кишидан (мусулмонлар) зиммаси пок». (Табароний ривояти).
«Мушриклар орасида яшаётган барча мусулмондан мен покман,- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. - Ё Расулуллоҳ, нега?- деб сўрадилар. - Уларнинг (яъни мушрик билан мўмин) ёққан гулҳанлари (бир-бирига) кўринмаслиги лозим,- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Термизий ривояти).


Assalomu alaykum birodarlar
 
AbubakrDate: Payshanba, 10-Apr-2008, 23:06 | Message # 4
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
«Абу Фотима розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга дедилар:
- Ё Расулаллоҳ, менга шундай бир амални ўргатингки, уни мудом тўлиқ адо этай.
- Ҳижратни маҳкам тутгин, зеро унинг мисли йўқ!- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Насоий ривояти).
Яъни ҳижрат муҳожирга дунёю охиратда кўп яхшиликлар келтиргани боис, унга тенг келадиган бошқа нарса йўқдир.
«Жарир розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байъат олаётганларида ёнларига бордим ва:
- Ё Расулуллоҳ, қўлингизни беринг, сизга байъат бераман. Менга шартларингизни айтинг, сиз яхшироқ биласиз!- дедим.
- Аллоҳга ибодат қиласиз, намозни қоим этасиз, закот берасиз, мусулмонларга насиҳатгўй бўласиз ва мушриклардан йироқ юрасиз. (Ана шу шартларга биноан) байъатингизни қабул қиламан!- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Насоий ривояти).
«Ким мушрик билан бирлашиб, у билан бирга яшаса, ўша (мушрик) билан баробардир». (Силсилаи саҳиҳа).
«Кимга Аллоҳ йўлида (жиҳодга чиққан чоғида) бирон шиш (чипқон) чиқса, бу ундаги шаҳидлар аломати-белгисидир». (Абу Довуд ривояти)
«Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан: Мадинада туғилиб ўсган бир киши Мадинада вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза ўқигач дедилар:
- Қанийди у ўзга юртда вафот қилганида.
- Нима учун, ё Расулуллоҳ?- дейишди саҳобалар.
- Агар киши туғилиб ўсган еридан бошқа юртда вафот этса, унинг учун жаннатда туғилган еридан то қадами узилган жойга қадар ўлчаб берилади». (Насоий ривояти)
.


Assalomu alaykum birodarlar
 
AbubakrDate: Chorshanba, 23-Apr-2008, 16:22 | Message # 5
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг иймон келтирган бандаларимга айтинг: «Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда чиройли амал қилган зотлар учун (охиратда) чиройли (оқибат-жаннат) бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Ҳеч шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари беҳисоб равишда тўла-тўкис қилиб берилур»». («Зумар»-10).
Мазкур ояти каримада Аллоҳ таъоло тақвога буюриш билан Аллоҳнинг ери кенг эканлигини бир-бирига боғлиқ суратда зикр қилди. Гўёки шундай хитоб бўлмоқда: Эй, Аллоҳнинг бандаси, ҳеч нарса сизни тақводан тўсмасин. Агар юртингизда сизни тақводан тўсмоқчи бўлсалар, билингки - Аллоҳнинг ери кенгдир. Бундай ерни тарк этиб, ҳақиқий тақво ва ибодатга имкон бўлган юртни ватан тутинг.
«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», деганларида: «Биз бу ерда чорасиз-бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди? (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишади. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандаям ёмон жойдир у». («Нисо»-97).


Assalomu alaykum birodarlar
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: