"Nur"
|
|
MASTER | Date: Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:18 | Message # 1 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| СЎЗ БОШИ МУАЛЛИФИ ВА МУҲАРРИР ШАМСУДДИНХОН БОБОХОНОВ
ТОЖИК ТИЛИДАН ДИЛМУРОД САИДОВ ТАРЖИМАСИ
“НУР”
Тошкент-1992
(Сўз боши ўрнида) Ҳижрий сананинг 35-йили охирида “Хулофои рошидин” (“Чаҳориёр”)ларнинг учинчилари Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу-Аллоҳ ундан рози бўлсин!) шаҳид бўлганларидан кейин ўринларига ҳазрати Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу!) халифа этиб сайланадилар.
Маълумки, ҳазрати Али Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг пайғамбар бўлганликларини биринчилар қатори-да тасдиқлаган мусулмонлардан ҳисобланадилар.. Ўшанда ёшлари 13 атрофида бўлиб, ҳали балоғат ёшига етмаган эканлар. Оталари-Абу Толиб Расулуллоҳ(с.а.в.)нинг 12 нафар амакиларидан бири эди.
Ҳазрати Али буғдойранг, кўзлари катта-катта, кенг яғринли, серсоқол, бўйлари пастроқ, бошларида сочлари кам, юзлари кўркам, савлатли бир зот бўлган эканлар. Ҳазрати Али илмда жуда ўткир бўлиб, диний илмлардан ташқари илми ҳисоб, фалакиёт, назм, тарих, наҳв ва сарф каби замоналарининг мавжуд фанларида ҳам жуда юқори эканлар. Шунинг учун ҳам жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) ул кишининг ҳақларида: “Мен илмнинг шаҳри бўлсам, Али унинг дарбозасидир. Агар ким илм олмоқчи бўлса, ушбу дарбозага келсин!” (Таброний) ,-деб таъриф қилганлар.
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазрати Алининг шанларини улуғлаб, ўз ҳадиси шарифларида кўп марҳаматлар қилганлар. Жумладан: “Ҳазрати Алининг юзига боқиб ўтиришлик ҳам ибодат ҳисобланур!” (Таброний)
“Кимки ҳазрати Алига озор берса, демак, у менга озор берибдир!” (Абу Яъло)
“Кимики ҳазрати Алини ўзига дўст тутса, демак, у мени ҳам дўст тутибдир. Мени дўст тутган киши эса, Аллоҳни дўст тутган бўлур. Шунингдек, кимики ҳазрати Алини ўзига душман тутса, мени ҳам, Аллоҳни ҳам ўзига душман тутган бўлур!” (Таброний)
Ҳазрати Алининг илмлари ва тадбиркорликлари қанчалик чуқур эканлиги далилларидан яна бири шуки, жаноби Расули Акрам саллоллоҳи алайҳи ва саллам ҳузурларига бирор киши масъала сўраб келиб қолса ёки икки киши хусумат ила ҳукм сўраб, Расулуллоҳга мурожааат қилса, баъзан ҳазрати Алига: “Сиз ҳукм қилинг!”-деб буюрар ва ўзлари қулоқ солиб ўтирар эканлар. Ҳазрати Алининг чиқарган ҳукми ва қилган жавоблари Расулуллоҳга доимо маъқул келар экан.
Салаф уламоларимиз: «Ҳазрати Алининг маноқиблари (хизматлари) шунчалик мақтовга сазо-ворки, илм-фан, салобат ва шижоат, фаросат ва садоқат, зуҳду тақво, сабу қаноат каби фазилатларини муфассал баён қилиш учун бир неча китоб ёзиш керак бўлади”,-деб гувоҳлик берганлар.
Ҳазрати Али дину диёнат, аҳлоқу одобга доир кўпгина ҳикматли таъкидларни айтиб кетганлар. Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳадисишарифларини уламолар эҳтиётлаб, бир-бирларидан нақл қилиб бизгача етказиб келганлари каби ҳазрати Алининг ҳам ҳикматли сўзлари, панд-насиҳатларини оғизма-оғиз ёки ёзма равишда бизнинг давримизгача авайлаб етказиб келганлар. Шу ҳикматомиз сўзларидан баъзиларини эслатиб ўтамиз:
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:19 | Message # 2 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| Davomi
1. Ўз тилига ғолиб келиб келиб, уни забт эта олган киши-сиёсатни яхши тушунган кишидир.
2. Бир кишида бир вақтнинг ўзида ҳам мурувватлилик, ҳам ёлғончилик сифатлари бўлиши мумкин эмас.
3. Бировга эҳсон ёки бирор яхшиликни кўп кечиктирмай, очиқ чеҳра билан қилиш ва орқасидан миннат қилмаслик энг яхши ишдир.
4. Ҳар қандай урушнинг боши шикоятдан бошланади, сўнгра миш-мишлар кўпая боради. Жангнинг охири эса, балою офатлар билан якунланади.
5. Жангда енгилишнинг асосий сабаби-ҳарбий қонун ва қоидаларни бузишликдир.
...Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу беш йил халифалик қилдилар ва ҳижратнинг 40-йили (Рамазон ойининг 11-кечасида) бу зотнинг халифаликларига қарши чиққан “хавориж”лар томонидан уюштирилган суиқасд туфайли шаҳид бўлдилар. Икки кун қаттиқ жароҳатланган ҳолда ётиб, якшанба куни 63 ёшларида вафот қилганлар.
Вафотлари олдидан фарзандлари Имом Хасан билан Имом Ҳусайнга васият қилиб, жумладан шундай деганлар:
“Аввало,гувоҳлик берурманки, Аллоҳ –бир, Расул-барҳақ ва қиёмат кунида бўладиган барча ҳоди-саларни тасдиқ этаман. Сўнгра Сизларга васиятим шулки, ибодатларни ўз вақтида адо этмоқ, қилган гуноҳ ишларга пушаймонлик ила тавба-тазарруъ қилмоқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатли бўлмоқ, халқ билан яхши муомалада бўлиб, бечора-мискинлар, аҳли мусибатларнингаҳволларидан бохабар юрмоқ, ҳар қанча фазилат эгаси бўлишига қарамай, ўзига доимо камтарлик одат қилмоқ, силаи раҳм, зуҳду тақво ва шунга ўхшаш макоримул-аҳлоқ ва маҳосини одобга эга бўлишга ҳаракат қилинглар»
Васиятлари охирида: «Агар мен шу жароҳат туфайли ўлиб кетсам, қотил (Абдураҳмон ибн Мулжам)дан қасос олишдан ҳаддан ошиб, чегарадан чиқиб кетманглар, балки қилич билан мени қандай урган бўлса, худди шундай зарб билан қатл қилингизлар. Ортиқча азоб беришга ўтмангизлар, зеро жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) қасос бобида шариат белгилаган чегарадан чиқиб кетмасликка амр қилганлар. Мабодо тирик қолсам, унга ўзим ҳукм қилурман. То мен бир ёқлик бўлмагунимча унга менинг ҳисобимдан таом бериб, боқиб турингизлар»,-деб “Ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадан Расулуллоҳ”, дея жон таслим қилганлар. Жасади муборакларини Имом Хасан, Имом Ҳусайн, Абдуллоҳ ибн Жаъфар, Муҳаммад ибн Ҳанафия тўртовлари ювиб, Расулуллоҳ кафанлари миқдорида уч қават кафанга ўраб. Дафн қилдилар. Жанозаларини фарзандлари фарзандлари Имом Хасан ўқиганлар, мозорлари Нажаф шаҳридадир.
Ҳазрати Али оталари каби кўп фарзандли бўлганлар. Ҳазратнинг 14 ўғил, 19 қизлари бўлиб, шулардан Имом Хасан, Имом Ҳусайн, Зайнаб ва Умми Қулсум Расулуллоҳнинг қизлари Фотимаи Заҳродан таваллуд топганлар.
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:20 | Message # 3 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| Ҳазрати Алининг номлари зикр қилинганда, одатда, “Каррамаллоҳу важҳаҳу” деб қўйилади. Бунинг маъноси: “Аллоҳ таоло у зотнинг юзларини мукаррам қилсин!” демакдир. Нега бу дуони айтиш жорий бўлган дейилса, нақл қилишларича, оналари Фотима бинти Асад ибн Ҳошим ибн Абди Маноф ҳазрати Алига ҳомилалик чоғларида, одатлари бўйича, бутларга сажда қилиш учун эгилмоқчи бўлганларида қоринларидаги ҳомила(ҳазрати Али) Аллоҳнинг қудрати ила оналарининг бутларга юзланишлари ва сиғинишларига қаршилик кўрсатиш учун бошлари билан оёқларини қорин деворларига тираб олиб, эгилишларига йўл қўймас эканлар. Шу боисдан бўлса керакким, ҳазрати Али Исломдан илгари ҳам, кейин ҳам бирор марта бутларга сажда қилмаганлар, дейилади.
Ақидаи исломия таълимоти бўйича, тўрт халифанинг ҳаммаларини ҳам Расулуллоҳ (с.а.в)нинг энг яқин ва улуғ ёронлари сифатида дўст тутмоғимиз, барчаларини тартиб бўйича ўз мартабаларида кўрмоғимиз лозим бўлади. Зеро, жаноби Расулуллоҳ (с.а.в) бир ҳадиси шарифларида: “Рўзи маҳшар куни Кавсар ҳовузининг тўрт томонидан туриб, тўрт халифам ташна умматларимга сув улашгайлар. Ўша пайтда улардан қайси бирини дўст тутмаган кишига қолган уччовлари ҳам сув бермагайлар!»-деб огоҳлантирганлар.
Шамсуддинхон БОБОХОНОВ,
Ўзбекистон Халқ Академияси “Ислом маданияти
ва Халқ дипломатияси” бўлими мудири.
o (1992 йил)
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:21 | Message # 4 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| ТАРЖИМОНДАН (1992 й., январ.) Қуйидаги таржима матнига биз 1991 йили тожик тилида чоп этилган “Васиятномаи Муҳаммад пайғамбар. Меъёр ал-аҳлоқ” рисоласини манба қилиб олдик. (Қ.:1991 й. Хўжанд шаҳри, вилоят масжидлари бош хатиби Муслиҳиддин Мукаррамзода таҳрири остида, матнларни эса Муҳиддин Ҳомидзода тайёрлаган. Тартибловчи ва сўз боши муаллифи Аҳмаджон Раҳматзода.)
Мазкур рисола ҳақидаги сўз бошида шундай изоҳ берилади:
“...Алоҳида таъкидлаш жоизки, “Васиятнома...” жуда кўп ўқилган “Нодир ул-меърож” китобининг бир бобидир. Бу оламшумул китобни (“Нодир ул-меърож”ни-Д.С.) улуғ донишмандлар ва оқил сўз битувчилар ўттиз йил давомида жамлаганлар ва Ислом суннатларию унинг шаклланиш таърихининг билимдонлари-Шайх Алим Акбарободий, Мавлоно Муъиниддин, Мавлоно Абдураҳмон ибн Жунойдулло Шерозий ва Хожа Аҳмад Бағдодий Муҳаммад алайҳи-с-саломнинг рисолатпаноҳ меърожини мунтазам тартибга солганлар…
... “Нодир ул-меърож” воқеан 52 бобдан иборат бўлиб, ҳар боби бир нечтадан фаслга бўлинган... “Васиятнома...” эса, китобнинг 52-бобида келган...”
БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИЙМ
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб (каррамаллоҳу важҳаҳу) айтадиларки, бир куни ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи ва саллам мени ўз ҳузурларига чақирдилар. Ҳазратнинг хизматларига етиб борганимдан сўнг, менга...буюрдилар: “Ё, Али, бугун мен сенга васият қиламан, сен унга амал қил, дунёда яшашинг гўзал бўлсин, ўлсанг-шаҳид ўлгин...”
Илмнинг аввали ва охири шу васиятномада айтиб ўтилгандир.
Энди, эй мусулмонлар, дунёда ва охиратда балодан сақланай ва оқил бўлай десангиз, бу васиятномани ҳар куни ўқинг, унга амал қилинг ва бажаринг.
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:22 | Message # 5 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| Б У Ю Р Д И Л А Р : -Ё, Али, мўъминда уч фазилат бор: намозни ўз вақтида ўтайди; Рамазон ойида рўзадор бўлади; молининг закотини беради.
***
- Ё, Али, мунофиқда уч аломат бор: сўзлаганда ёлғон гапиради; ваъдасига вафо қилмайди; омонатга хиёнат қилади.
***
- Ё, Али, золимда уч аломат бор: қўлостидагиларни ранжитади; қўлостидагиларни ҳурматламайди; одамлар ҳақини ноҳақ ейишдан қўрқмайди.
***
- Ё, Али, ҳасадчида уч аломат бор: сенинг ҳузурингда хушомадгўйлик қилади; йўқлигингда ғийбатингни қилади; агар бирор кишига мусибат ё ғам етса, шодланади.
***
- Ё, Али, Оқилда уч фазилат бор: бойликка ружу қўймайди; жафо кўрса, чидайди; қийинчиликка сабрли бўлади.
***
- Ё, Али, хушбахтда уч фазилат бор: ҳалол луқма ейди; илм аҳли билан ҳамсуҳбат бўлади; беш вақт намозни ўз вақтида жамоат билан ўқийди.
***
- Ё, Али, бадбахтда уч аломат бор: ҳаром луқма ейди; уламолар суҳбатидан қочади; намозни ёлғиз ва бевақт (ҳушига келганда) ўқийди.
***
- Ё, Али, эзгу ниятли кишида уч фазилат бор: тоат-ибодатда ибрат кўрсатади; гуноҳлардан сақланади; ёмонлик қилган кишига ҳам яхшилик қилади.
***
- Ё, Али, бадкорда уч аломат бор: Худо таолога ибодат қилишни унутади; унинг бандаларига қўполлик қилади; яхшилик қилган кишига ҳам ёмонлик қайтаради.
*** Ё, Али, беш нарса дилни хароб қилади: кўп емоқ; кўп ухламоқ; кўп кулмоқ; дунё орттириш ғамида юрмоқ ва ҳаром емоқ.
***
- Ё, Али, беш нарса фаромушлик келтиради: сичқон теккан таомни емоқ; сувга пешоб қилмоқ; қибла томонга пешоб қилмоқ; кул устига пешоб қилмоқ; бегона аёл билан ишратда бўлмоқ.
***
- Ё, Али, аҳмоқда уч аломат бор: Худо таолонинг фармонларини бажо этмайди; сўзларида Худонинг зикри бўлмайди; кўп сўлаб, Худонинг бандалари ортидан ғийбат қилади.
***
- Ё, Али, яхши кишида уч фазилат бор: Худо таоло ва ўз ўртасида яхши ҳамда тўғри иш тутади; ўз гуноҳларидан тавба қилиш ва кечирим сўраш билан покланади; ўз нафсига нимани лозим кўрса, бошқаларга ҳам ўшани истайди. ***
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:23 | Message # 6 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| - Ё, Али, парҳезгорда уч фазилат бор: ёмонлар билан бирга ўтиришдан сақланади; ғийбату ёлғондан узоқ юради; ўзи шубҳаланган нарсаларни ҳаром ҳисоблаб, шубҳаси тарқамагунча уларга яқинлашмайди.
***
- Ё, Али, сахтдил (бағритош)да уч аломат бор: заифларга раҳм қилмайди; озга қониқмайди; ҳар қанча насиҳат берсалар ҳам қабул қилмайди.
***
- Ё, Али, сиддиқда уч фазилат бор: ибодат, садақа ва ўзгалар гуноҳини яширади-шуларнинг ўзи унинг сиддиқлигидан нишонадир.
***
- Ё, Али, фосиқда уч аломат бор: бузуқликни севади; Хцудо таоло бандаларига зиён етказади; ҳақ йўлдан юрмайди.
***
- Ё, Али, жавонмард (сахий)да уч фазилат бор: жазо беришга ҳақли бўлса-да, авф этади; моли закотини батамом беради; меҳмонни азиз билиб-дўст тутади.
***
- Ё, Али, сабр қилувчи (собир)да уч фазилат бор: тоат-ибодатда сабрли бўлади-шошқалоқлик қилмай, уни тартиб билан бажаради; мусибат етганда Аллоҳнинг ҳукмига сабр қилади; Худо таолодан нимаики етса, рози бўлади.
***
- Ё, Али, дўстда уч фазилат бор: ўз нафсини дўстига бағишлайди; бойлигини дўстига ошкора қилади; дўстнинг сирини фош қилмайди.
***
- Ё, Али, махлас (гуноҳлардан халос бўлувчи)да уч фазилат бор: бойликка душманлик ва Ҳақни улуғлаш: ўз нафсига душманлик; Худо буюрганидан бўлакни ёд этган сўзларга душман бўлмоқ.
***
- Ё, Али, олимда уч фазилат бор: тўғри сўзлайди; ҳаромдан сақланади; одамлар билан мол-дунй орттириш ниятида эмас, балки дўстлашиш учун мулоқот қилади.
***
- Ё, Али, сусткаш (ланж одам0да уч аломат бор: Худо таолога ибодатда сусткашлик қилади ва гуноҳга ботади; намознинг вақтини ўтказиб ўқийди; ота-она хизматига бепарво бўлади.
***
- Ё, Али, риёда уч аломат бор: жамоат ўртасида (намозда) рукуъ ва саждани тўлиқ бажаради; ёлғиз ўқиганда эса пешонасини ерга шундай қўядики, гўё қуш донлаётганга ўхшайди; халқ ўртасида ўзини художўй кўрсатишлик мақсадидагина учун Худони кўп зикр қилади.
***
- Ё, Али, одамлар ўртасида Худо таоло наздида энг ёмони шуки, одамлар уни яхши деб ўйлайдилар. Худо эса, унинг ботинида яхшилик йўқлигини билади; кўринишидан у ёқимли, аммо кўнгли қора бўлади.
***
- Ё, Али, тўрт нарса кўз нурини орттиради: Каъбатуллоҳга қарамоқ; уламолар суҳбатида уларга эҳтиром кўрсатиш; ота-она юзига ҳурмат билан қараш; Қуръон ўқимоқ учун қараш.
***
- Ё, Али, жаннат эшигига: “Бу жаннат бахилларга, риёкорларга ва ота-онасига озор берганларга ёпиқдир!”-деб ёзиб қўйганлар.
***
- Ё, Али, Худонинг розилиги ОТА ва ОНА розилигидадир ва Худо таолонинг ғазаби уларнинг ғазабидадир. Наузанбиллоҳи мин аз-золика!
***
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:25 | Message # 7 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| - Ё, Али, садақа бермоқчи бўлсанг, энг ҳалол молингдан бергин. Бир ҳалол луқма ва бир бўлак хурмо берганинг, худо таоло наздида ҳаром (топилган) юз динорингдан яхшироқ.
***
- Ё, Али, ёдингда бўлсин, ўлганлар билан (бир даврада) ўтиришма.
Сўрадик:
-Ё, Расулаллоҳ, қайси ўлганлар?
Айтдилар:
-Ўлганлар-Жаҳолат ва Ғафлат аҳлидирлар!
***
- Ё, Али, ёдингда бўлсин, “Ихлос” сурасини кўп ўқигин, чунки “Ихлос” сураси Қуръоннинг нуридир.
***
- Ё, Али, сафарга чиқсанг, “Ёсин” ва “Инно анзално” сураларини ўқи, душманларингдан Худо таоло паноҳида бўласан.
***
- Ё, Али, шундай киши тарозубон бўлади: бойларга хушмуомала ва дарвишларга аччиқсўз; бойларга сахий, дарвиш (камбағал)ларга нисбатан бахиллик қилади.
***
- Ё, Али, тарозуда шундай киши бўладики, унинг тириклиги гуноҳда ўтади, у қийинчиликда ва Ҳақ таолога итоатсизлиги оқибатида ўлади.
***
- Ё, Али, тарозуда шундай киши бўладики, умри ва иши қўпол бўлиб, Аллоҳ таоло таъқиқларидан тавба қилмайди, аммо унинг кечиришини таъма қилади.
***
- Ё, Али, тарозуда шундай киши бўладики, у мусулмон биродарига ўзини дўст кўрсатади, аммо уни ҳалок этиш чораларини излаб топади. Ва нима қилиб бўлса-да, унинг оёғидан чалади.
***
- Ё, Али, тарозуда шундай киши бўладики. Умри ғафлатда ўтади, умрининг охирида эса, ланжлик билан тоат-ибодат қила бошлайди. Наузанбиллоҳи минҳу!
***
- Ё, Али, ҳокимни ғазаб келмасдан; собирни қийинчилик келмасдан; дўстни ундан (мусибатда) яхшилик кўрмасдан билиб бўлмайди.
***
- Ё, Али, Худо йўлида дўстни кўпайтиргин, чунки дўсти бор киши икки қўли бутундек, яъни дўстсиз ҳеч бир иш рўёбга чиқмайди.
***
- Ё, Али, Худо таоло менга ваҳий юборди: “Аҳмад, сенга фаришталарим ўзаро биродар бўлишлари лозимлигини айтдим. Яъни, уларга бир-бирлари билан дўстлик ва биродарлик туйғусини бердим. Сен ҳам саҳобаларинг ўртасида шундай қилсанг яхшидир!”
***
- Ё, Али, беш нарса киши нурини пароканда қилади: ғамнинг кўплиги; кўп хаёл сурмоқ; қарз; аёллар иси ва кўп балғам ташлаш.
***
- Ё, Али, хушфеъллилик кишини рўзадорлар ва ғозийлар даражасига етказади.
***
- Ё, Али, таҳоратли бўл! Ҳар ким таҳоратли бўлса, фаришталар унга (ҳақ таолодан) раҳмат сўрайдилар.
***
- Ё, Али, ўғирликнинг ёмонроғи шуки, одам ўз намозини ўзи ўғирлайди, яъни (намоз вақтида) рукуъ ва сажда ҳамда намоз шартларини тўла-тўкис адо этмайди.
***
- Ё, Али, одамлар намоз ва рўзанинг кўплигидан авлиёликка эришмасликлари мумкин, лекин нафсни енгмоқ ва сахийлик билан валийлик топадилар.
***
- Ё, Али, саховат жаннатдаги дарахтнинг номидир. Сахийлик қўли ўша дарахтга чирмашган бўлиб, у дарахт сахийларни жаннатга тортади (олиб киради).
***
- Ё, Али, бухл (бахиллик) дўзахдаги дарахтнинг номидир. Бахилларнинг қўллари шу дарахтга боғлангандир. Бу дарахт уларни дўзахга тортади. Наузанбиллоҳ!
***
- Ё, Али, Худо таоло жаннатни яратди. Жаннат деди:
- Эй Худо, мени кимларнинг улушидан яратдинг?
- Фармон келди: “Сахийлар ва (гуноҳдан) сақланувчилар улушидан!”
Жаннат деди:
- Рози бўлдим.
***
- Ё, Али, дўзах эшигига: “Ҳар ким нафси ҳавасига қаршилик қилса, унинг жойи жаннатдир ва ҳар ким нафси ҳаваси йўлига юрса, унинг жойи дўзахдир”, деб ёзганлар.
***
- Ё, Али, Худо таоло дўзахни яратди ва дўзах деди:
- Эй қодир Худо, мени кимнинг улушидан яратдинг?
Фармон келди:
- Такаббурлар ва бахиллар улушидан.
Деди:
- Рост, улар менга лойиқдирлар.
***
- Ё, Али, улар кимки, ҳаром (луқма) егай, қалби ўлғай ва дини йўқолгай ва тезда у заифлашгай ва тоату дуоси мустажоб бўлмагай.
***
- Ё, Али,шунингдек бу банда жаннат яқинига борса, пардалар пасайгай (у жаннатни кўргай, аммо шу заҳоти) уни жаннатдан қайтаргайлар. ***
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:26 | Message # 8 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| Ё, Али, фармон бўлгайки, “Уни дўзахга элтинг” Банда айтгай:
- Худовандо, мени дўзахга элтишларини буюрар экансан, (менга) жаннатни кўрсатишингнинг қандай сири бор?
***
- Ё, Али, илоҳлик фармони берилади:
“Эй банда, сен дунёда ҳаром умр кечирдинг ва катта гуноҳлар қилдинг ва гуноҳ билан ўлдинг”.
***
- Ё, Али, ҳар ким ҳалол (луқма) еса, унинг дини кучаяди, дили танг бўлмайди ва кўзлари Худо таолодан қўрқиб, ёшланади ва унинг дуоси мустажоб бўлади.
***
- Ё, Али, бу банданинг насибаси жаннатдан ва дини мустаҳкам бўлади, дили қоронғу бўлмайди ва Ҳақ йўлини яхши кўради.
***
- Ё, Али, ҳаётлик чоғингда ўзинг лоақал бир дона хурмо садақа қилганинг вафотингдан сўнг сенинг учун қилинган юз динор садақадан афзалдир.
***
- Ё, Али, таомдан сўнг тишингни тозласанг, хурмо баргидан фойдалан, хас ва супурги чўпидан фойдаланма, чунки улар камбағаллик келтиради ва улардан тиш қуртлаб, офат етади.
***
- Ё, Али, ёдингда бўлсин, ҳамиша тишингни тозалаб юргинки, бунда динга йигирма тўрт фазилат бор. (Бу фазилатлар “Чаҳор китобда қайд этилган!-Таржимон.)
***
- Ё, Али, хушрўй бўл, ки Ҳақ таоло гўзалликни севади, Худо таоло халқи билан қўпол муомалада бўлма ва ўз номаи аъмолингни қаро қилма.
***
- Ё, Али, Худо таоло сенитўрт нарсада азиз қилади, агар бутун олам сенга душман бўлса-да, қўрқмагин. Улар: тўғрисўзлилик; омонатни сақламоқ; сахийлик; хушхулқлик.
***
- Ё, Али, судхўр (ҳаром фойда ундирувчи) билан ўтиришмагин, чунки у Аллоҳ азза ва жалла билан жанжаллашувчидир.
***
- Ё, Али, кимки, мардикор олиб, уни ишлатса, аммо ҳақини тўлиқ бермаса, Худо таоло у одамнинг барча қилган хайрли ишларини бекор қилади ва мен (у дунёда) унинг тарафида бўламан.
***
- Ё, Али, етим йиғласа, Арши аъло жунбушга келади. (Аллоҳ айтади) “Эй Жаброил, етимни йиғлатган кишининг жойини дўзаҳдан қилгинки, мен уни ҳар усул билан йиғлатай!”
***
- Ё, Али, Худо таолодан фармон келди: “Эй Жаброил, етимни шод қилган кишининг жойини жаннатдан қилгинки, мен ҳам уни ҳар усул билан шодлантирай!”
***
- Ё, Али, қимирлаган банда борки, ҳеч бирини лаънатламагин. Ким лаънат айтса, (лаънат ўқилган) нарсаларнинг биридан лаънат қайтиб, лаънатловчининг ўзига тегади.
***
Message edited by credo - Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:27 |
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:27 | Message # 9 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| - Ё, Али, ёдингда бўлсин, мазлум (ноҳақ зулм кўрган жабрдийда)нинг дуои бадидан сақлан. Худо таоло мазлумнинг дуосини мустажоб қилади агар у кофир бўлса ҳам!
***
- Ё, Али, эшик остонасига ёнбошлама ва остонада ўтирма ва юзга қўл билан урма!
***
- Ё, Али, юрсанг, аввал қадамни ўнг оёқдан бошла, оёқ кийимингни ечмоқчи бўлсанг, аввал чап оёқдаги пойафзалингни ечгин!
***
- Ё, Али, тан аъзоларингни зинҳор бегонага кўрсатма, қоронғу кечада ойнага қарама, сувга тупума ва бурун қоқма!
***
- Ё, Али, чолвор (шим)ингни тик туриб кийма ва ечма. Қуёш ва ой чиққанда авратингни ялонғоч қилма.
***
- Ё, Али, ойнинг бошланиш тунида ва охирги кечасида ҳалолинг (аёлинг)ни алоқага тортма, бу кечаларда фарзандлик бўлиб қолса, (бола) тентак бўлади.
***
- Ё, Али, чоршанба куни хотин билан яқинлик қилма, ки боланг бадаҳлоқ туғилади.
***
- Ё, Али, хотин билан яқинлик қилганда бир-бирларингизнинг авратларингизга қараманглар, ки фарзанд кўр туғилади.
***
- Ё, Али, ёдингда бўлсин, нопок-ювуқсиз бўлсанг, хотининг билан яқинлик қилма, бундай вақтда пайдо бўлган бола бахил бўлади.
***
- Ё, Али, ёдингда бўлсин,ки ўз ҳалолинг билан душанба кечаси суҳбат қилсанг, фарзанд хонанда бўлади; агар сешанба кечаси яқинлик қилсанг, фарзанд сахий (жавонмард) бўлмайди. (Аслида сешанба ва шанба кечалари хотин билан яқинлик қилинмайди, чунки бу-ақлсизлик белгиси ҳисобланади.)
***
- Ё, Али, агар пайшанба кечаси хотининг билан яқинлик қилсанг, фарзанд олим ва парҳезгор (гуноҳлардан сақланувчи) туғилади; агар одина (жума) кечасида яқинлик қилсанг, фарзанд обид (художўй) ва махлас (нажот берувчи) бўлади.
***
- Ё, Али, мевали дарахт остида хотинга яқинлик қилма, ки фарзанд золим туғилади.
***
- Ё, Али, илм олишга интил ва сендан илм ўрганишни истаган кишига ўргат ва Худо таоло йўлида қўли очиқ (сахий) бўлгин.
***
- Ё, Али, ёдингда бўлсин,ки либосларингни пок тутгин, билъакс ажал етган вақт киши қийналади.
***
- Ё, Али, ёдингда бўлсин, “Ёсин” сурасини бомдод (тонготар)да ўқиган ҳар бир мўъмин банда кечқурунга қадар Худо таоло паноҳида бўлади.
***
- Ё, Али, ёдингда бўлсин, “Оят ал-курсий”ни кўп ўқиганда унинг ҳар бир ҳарфидан минг баракот ва минг яхшилик етади.
***
- Ё, Али, ёлғончида вафо бўлмайди ва бахилда мурувват бўлмайди ва очофатда асло сахийлик бўлмайди.
***
- Ё, Али, майизни кўп есанг, фасоҳатинг равшанлашади.
***
- Ё, Али, икки гуруҳ борки, уларни дўзаҳга ҳайдайдилар. Уларнинг биринчиси-Абу Бакр, Умар ва Усмонни душман билиб, (фақат) сени дўст тутадилар. Бу-Итоатсизликдир!
***
- Ё, Али, у жамоатнинг иккинчиси Абу Бакр, Умар ва Усмонни дўст тутадилар, сени эса, душман биладилар. Бу жамоат (гуруҳ) бегонадир (Яъни, биздан эмас!)
***
- Ё, Али, меърож кечасида Худо таолодан ўзимдан кейин сенинг халифа бўлишлигинг, сендан кейин улар (Абу Бакр, Умар ва Усмон)нинг халифа бўлишларини тилаганман.
***
- Ё, Али, Худо таолонинг фармони бўлди:” Эй Муҳаммад! Сендан сўнг Абу Бакр ва Умар ва Усмон халифа бўладилар. Халифаликнинг хатми (тугатилиши) Алида бўлгай,ки нубувват (пайғамбарлик)нинг охири сенга берилгани каби!”
***
- Ё, Али, бешта ишни амалга оширмай туриб, уйқуга ётма: аввало, тўрт минг дирҳам садақа қил; иккинчидан, хатми Қуръон қил; учинчидан, жаннатни харид қил; тўртинчидан, ҳажни адо зт; бешинчидан, хасм (душман)ларингни хушнуд қил (яъни, уларда ўзингга нисбатан мойиллик уйғот) !
Амир ал-мўъминун ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу сўрадилар:
-Буларни бажариш қўлимдан келармикан?
Расулуллоҳ салоллоҳи алайҳи ва саллам БУЮРДИЛАР:
-Хуфтон вақтида тўрт марта «Фотиҳат ал-китоб”ни ўқигинки, бу-тўрт минг дирҳам садақа берганинг бўлади;
-уч марта “Сура т-ал-ихлос”ни ўқигинки, бу-хатми Қуръон қилганинг бўлади;
-менга ўн бор салавот юбор, ки бу-жаннатни харид қилганинг бўлади;
-тўрт марта “Субҳоналлоҳу вал ҳамдулиллоҳи вало олиҳи саллоллоҳу валлоҳу акбар”(ни) ўқигинки, бу-Ҳажни тавоф қилганинг бўлади;
-ўн марта “Истиғфор” айтгин,ки бу душманларингни хушнуд (мойил) қилганинг бўлади.
***
- Ё, Али, ёдингда бўлсин, бу васиятларни мен Жаброил алайҳи-с-саломдан ёд олганим каби сен ҳам мендан ёдлаб ол!
***
- Ё, Али, бу васиятларни менинг умматимга ўргат, токи бу васиятларга амалқилсалар, гуноҳлари мағфират этилади.
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 24-Fev-2008, 22:29 | Message # 10 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| БОШҚА САВОЛ-ЖАВОБЛАР Айтадиларки, бир куни бир араб жаноби Расулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи ва саллам ҳузурларига келди ва деди:
-Ё, Расулуаллоҳ!* Одамларнинг энг ақллиги бўлишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Аллоҳ таолодан қўрқ!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Одамларнинг энг бойларидан бўлишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Худо таолонинг неъматларига шукрли бўл!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Одамларнинг яхшиларидан бўлишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Худо таоло халқига манфаат етказ!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Худо таолонинг хос (яқин)ларидан бўлишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Куну тун Қуръон ўқи!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Одамларнинг улуғлардан бўлишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Ўлим ҳақ эканлигини ёдингда тут!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Ҳамма вақт Аллоҳ таолонинг раҳматида бўлишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
- Одамларга меҳрибон бўл!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Одамларнинг қувватлиси бўлишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Аллоҳ азза ва жаллага таваккул қил!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Одамларнинг ҳурматлиси бўлишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Парҳезгор (гуноҳлардан сақланувчи) бўл!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Ҳамма одамлардан ҳам узоқ умр кўришни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Силаи раҳм қил!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Ҳамма одамлардан ҳам фаровонроқ яшашни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Ҳамиша таҳорат билан юр ва ҳалол бўл!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Дўзаҳга гирифтор бўлмасликни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Ғазабингни ичингга ют!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Юким енгил бўлишини истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Ҳеч кимдан ҳеч нарса (қарз) сўрама!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Дуоларим мустажоб бўлишини истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Ҳаром ва шубҳали луқмадан ҳазар қил!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Ишларимдан барака кетмаслигини истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Одамлар пардасини кўтарма!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Банданинг гуноҳлари қайси амаллар билан кечирилишини билишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Хокисорлик ва умидворликда!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Номаи аъмолим хайрли бўлишини истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Ота ва онангни хушнуд қил!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Аллоҳ азза ва жалланинг хушнудлиги нимада ва нима билан ҳосил бўлишинибилишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Ота ва онанинг розиликлари, нафсга қаҳр ва рўзадорликдадир!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Мўъминлик ва эминлик нимада эканини билишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Мўъминларга на қўлинг ва на тилинг билан озор бермагин!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Қабрда танҳо бўлишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Уйқуга ётганингдан кейин «Мулк” (“Таборака”) сурасини ўқигин!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Менга сира макруҳлик етмаслигини истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Ҳар кун ва ҳар тун “Ёсин” сурасини ўқи!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Қиёмат куни дўзаҳ ўтидан омон қолишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Аср ва Шом намозлари орасида(ги вақтда) Худо таолони ёдга ол!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Кўнглим хотиржам бўлишини истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Кийимингни нажосатдан эҳтиёт қил!
***
Деди:
-Ё, Расулаллоҳ! Ҳалол ризқ ва давлат йиғишни истайман!
БУЮРДИЛАР:
-Шом намозидан кейин “Вақаъатил воқиъа” сурасини ўқи!
|
|
| |