RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Ота-онага итоат
DURDONDate: Payshanba, 22-Avg-2013, 02:51 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Ота-онага итоат, уларга
яхшилик қилиш ҳақида жуда
кўп асарлар ёзилган.
Кўпчилигимиз улардан
баъзиларини ўқиганмиз. Аммо
амал қилишга келганда
барибир оқсаймиз. Ўйлаб
кўрайлик, бугун ота-онамизга
қилган муомаламиздан
охиратда Роббимиз,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи васаллам олдиларида
уялиб қолмаймизми? Кейин,
нега бундай қилдим, нега
бундай қилмадим, дея
афсусланиб қолмаймизми?
Бугунданбошлаб ҳар намозда
улар учун ихлос билан дуо
қилиб, истиғфор айтишни одат
қилайлик. Саждаларимизда
уларнинг ҳақларига дуо
қилайлик. Улардан меҳр-
муҳаббатимизни аямайлик.
Баъзи амалий тавсиялар

• Ота-она билан
суҳбатлашаётганда ўзимизга,
айниқса, тилимизга эътиборли
бўлиш. Ўзимизни назорат қила
билиб, уларни ранжитадиган
сўзлар тугул, улар учун
фойдаси йўқ сўзларни ҳам
сўзлашдан ўзимизни тийиш.
• Мажлислардаулардан юқори
ўтирмаслик.
•Уларга юзимизни
буриштириб ёки жудаям
жиддий қараш билан
қарамаслик.

•Сўзларига, насиҳатларига
қулоқ солишга ҳамиша тайёр
бўлиб, маслаҳатларига амал
қилиш. Гапларини бўлмаслик.

•Имконимиз бўлса, молиявий
жиҳатдан доимий ёрдам бериб
туриш.

•Байрамларда кичкина бўлса
ҳам туҳфа тайёрлаш.

•Улар учун улар яхши
кўрадиган таомларни тайёрлаб
ёки келтириб бериш.

•Гапларини эътиборсиз
қолдирмаслик. Бирор иш
буюрсалар, пайсалга солмай,
малол олмай бажариш.

•Алоҳида яшасалар,
ҳолларидан хабар олиб
туришни канда қилмаслик.
Умумануларни хурсанд
қилиш мумкин бўлган ҳар
фурсатни ғанимат билайлик.
Энг муҳими эса улар учун
ҳамиша дуода бўлайлик.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: