Аввалги ва кейинги гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган
|
|
DURDON | Date: Chorshanba, 10-Iyul-2013, 03:17 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Аввалги ва кейинги гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган амаллар
Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким янги кийим кийганда “Алҳамдулиллаҳиллазий касааний ҳаза варозақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва қувва” (“Ўзимнинг куч-қувватимсиз менга ушбу кийимни кийдирган ва уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”) деса, аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”. Абу Довуд, Термизий, Ҳоким, Ибн Абу Шайба, Марвазий ривоят қилишган.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Банда таҳоратни мукаммал қилса, унинг аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади” деяётганларини эшитдим”. Бундан мақсад таҳоратни доимо мукаммал қилиб юришдир, бир мартагина мукаммал қилиш эмас. Зеро, таҳоратнинг мукаммал бўлиши намоз қабул бўлишининг энг муҳим омилидир. Қолаверса, бу нарса банданинг намозга нечоғлик аҳамият беришини кўрсатади.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрадиган икки банда бир-бири билан учрашса, қўл бериб кўришса ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишса, ҳали ажралмасларидан туриб икковларининг аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”. Ибн Сунний “Амалул явми вал лайлати” китобида, Абу Нуайм “Ҳуля” китобида, Аҳмад “Аз-зуҳд” номли китобида ривоят қилишган.
Абу Ҳурайра ва Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Кимда ким Рамазон рўзасини иймон-эътиқод ва ихлос билан, савоб умидида тутадиган бўлса, унинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким ҳажини тугатса ҳамда одамлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлсалар, унинг аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”. Аҳмад ибн Манийъ, Абд ибн Ҳумайд, Абу Бакр ибн Абу Шайба, Абу Яъло ривоят қилишган. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки жума куни имом салом бергандан кейин оёқларини устма-уст қўйиб чордона қуриб ўтиршдан олдин “Фотиҳа”ни, “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни, “Қул аъузу бироббил фалақ”ни, “Қул аъузу бироббин нас”ни етти мартадан ўқиса, аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади ҳамда Аллоҳга, Унинг Пайғамбарига ва охират кунига иймон келтирганларнинг ададича ажр берилади”. Абдураҳмон ибн Абдулвоҳид ибн Абдулкарим ибн Ҳавозин ал-Қушайрий “Арбаъин” номли китобида ривоят қилган.
Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким ҳаж ёки умрани Масжидул Ақсодан Масжидул Ҳаромга бошласа, унинг аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади ёки унга жаннат вожиб бўлади”. Абу Довуд ривояти. Ровий Абдуллоҳ иккисидан (аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади ёки унга жаннат вожиб бўлади) қай бирини айтганлари борасида шак қилди. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан марфуъ ҳолатда ушбу ҳадис ривоят қилинади: “Ким арафа куни рўза тутса, аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”. Аллоҳ таоло барчамизга ушбу амалларни қилиб боришимизни ҳамда аввалги ва кейинги гуноҳларимиз кечирилишини насиб айласин, омин!
Нозимжон Ҳошимжон
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 13-Iyul-2013, 02:27 | Message # 2 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Инсонни гуноҳлардан онасидан туғилган кунидагидек қилиб поклайдиган амаллар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, унда аёли билан жимоъ қилмаса, беҳуда гапларни гапирмаса, фисқу- фужур, гуноҳ содир этмаса, ҳаждан онасидан туғилган кунидагидек гуноҳлардан холи бўлиб қайтади” деяётганларини эшитдим”. Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Аллоҳ учун ҳаж қилиш деганда Аллоҳнинг розилигини кўзлаб, ихлос билан, ҳалол пул топиб, шу пулга ҳаж қилишни тушуниш лозим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Байтни (Каъбани) эллик марта тавоф қилса, гуноҳлардан онасидан туғилган кунидагидек пок бўлиб чиқади”, дедилар. Термизий ривоят қилган. Абу Салама ибн Абдураҳмон ибн Авф айтадилар: “Отам менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадисни айтиб бергандилар: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди. Мен эса сизларга унда кечалари қойим бўлишни суннат қилдим. Ким у ойнинг рўзасини иймон-эътиқод ва савоб умидида тутса, онасидан туғилган кунидагидек гуноҳлардан холи бўлиб чиқади”. Насоий, Ибн Можа ривоят қилишган. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қуёш ботгунича эҳром кийган ва талбия айтган ҳолда кунини ўтгазса, қуёш ботганда онасидан туғилгандек гуноҳлардан қутилади”, дедилар. Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ривоят қилишган.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 13-Iyul-2013, 02:28 | Message # 3 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким бомдод ёки тонгги намозни ўқиб бўлгач, ўша жойга ўтириб, дунё сўзларидан ҳеч нарса сўзламай, то зуҳо намозини ўқигунича Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиб ўтирса, кейин тўрт ракат зуҳо намозини ўқиса, гуноҳларидан онасидан туғилган кунидагидек пок бўлиб чиқади” деяётганларини эшитдим”. Ибн Сунний ривоят қилган. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким таҳорат қилиб бўлгач “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ” деб уч марта айтса, ҳали ўрнидан турмасиданоқ онасидан туғилган кунидагидек бўлиб қолади”. Ибн Сунний ривоят қилган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар банда уч кун касал бўлиб ётса, гуноҳларидан онасидан туғилган кунидагидек пок бўлиб чиқади”, деб марҳамат қилдилар. Табароний ривояти. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Ким Рамазон рўзасини тутса ва орқасидан Шаввол ойидан ҳам олти кун (нафл рўза) тутиб қўйса, гуноҳлардан онасидан туғилган кунидагидек пок бўлади”. Бухорий, Муслим, Табароний ривоят қилишган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилиш учун юрса, Аллоҳ унинг босган ҳар бир қадамига, у то биродаридан ажралиб ортга қайтгунича, яхшилик ёзади. Агар ўша ҳожат раво қилинса, у банда гуноҳларидан онасидан туғилган кунидагидек пок бўлиб чиқади. Борди-ю, шу муддат орасида вафот этиб қолса, жаннатга ҳисобсиз киради”, дея марҳамат қилдилар. Абу Яъло Мўсулий ривоят қилган. Аллоҳ таоло барчамизга юқоридаги амалларни қилиб боришимизни ва онамиздан туғилганимизда қандай пок бўлган бўлсак, гуноҳларимиздан ҳам худди шундай пок бўлишимизни насиб этсин, омин!
|
|
| |