Ota-onalar uchun islomda bola tarbiyasi
|
|
DURDON | Date: Seshanba, 11-Iyun-2013, 08:16 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| БОЛА ТАРБИЯСИНИНГ БОШЛАНИШИ
Бола ота – онаси ҳузуридаги омонатдир. Унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг савобига ота – онаси ва мураббийси шерик бўладилар. Агар ёмонликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг гуноҳи валийсига бўлади. Валий уни сақлаши, таълим – тарбия бермоғи лозим. Унга яхши ахлоқларни ўргатсин. Уни ёмон болалардан сақласин. Неъматларга қизиқишга одатлантирмасин. Уни зебу зийнатга ружуъ қўйишга қизиқтирмасин. Токим катта бўлганда зебу зийнат ортидан юриб умрини зое қилмасин.
Ота – она болани кичиклигидан, умрининг аввалги кунларидан эҳтиёкорлик билан кузтаиб бориши керак. Уни фақатгина диндор ва ҳалол ейдиган аёлга эмиздирсин. Ҳаромдан ҳосил бўлган сутда барака бўлмайди. Болада пайдо бўладиган сифатларнинг аввалгиси таомга ўчлик бўлади. Шунинг учун ота – она унга овқатланиш одобларини таълим берсин. Баъзи вақтларда фақат нон ейишга одатлантирсин. Токи нонга бошқа нарсани қўшиб емоқни лозим деган хаёлга бормасин. Ота – она боласига кўп овқат ейишни ёмонлигини сингдиради. Кўп таом емоқ ҳайвонлар иши эканини тушунтиради. Ўғил болаларга оқ рангли кийимлар кийиш яхши экани, рангдор ва ипак кийимлар аёлларга хослиги тушинтирилади. Болани сернеъмат ҳаёт кечиришга одатланган болаларга қўшмаслик керак бўлади.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 11-Iyun-2013, 08:17 | Message # 2 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Вақти келганда мактабга бериб Қуръон, ҳадис ва яхшиларнинг қисаларини таълим бериш бошланади. Шу тариқа унинг қалбига аҳли солиҳларнинг муҳаббати солинади. Ишқнинг зикри бор шеърларнинг ёдлашига йўл қўйилмайди. Боладан яхши хулқ ва мақтовга сазовор иш содир бўлса, уни тақдирлаш ва хурсанд бўладиган нарса ила мукофотлаш ҳамда одамлар ҳузурида мақташ лозим. Баъзи ҳолатларда мазкур ишларга хилоф нарсани қилса, ўзини билмаганга солиб унинг айбини ошкор қилмаслик керак. Агар ўша номаъқул нарсани яна қайтадан қилса, ҳеч кимга билдирмай жазолаш ва одамлар билиб қолса уят қилишларини уқтирган яхши. Аммо жазони кўпайтириб юборилмасин. Чунки бу нарса боланинг бетини қатириб қўяди. Кейин уялмай ҳар нарсани қилишга одатланиб қолади. Ота боласи ҳузурида ўз ҳайбатини сақлаб туриши керак. Она боласини отаси ила огоҳлантириб турсин. Отангга айтаман каби гаплар билан. Кундузи ва бевақт ухлашга болани одатлантирмаслик керак. Бунда у дангасаликка ўрганиб қолади. Кечаси ухлашни ман қилинмайди. Аммо ётар жойини юмшоқ қилинмайди. Бола ётоқ, кийим ва таомда дағалликка одатлансин. Бола дангаса бўлиб қолмаслиги учун пиёда юриш, кўп ҳаракат қилиш ва бандантарбияга одатлансин. Бола ота – онасининг бойлиги, таоми ва кийими ила тенгдошлари олдида фахрланишга одатланмасин. Бола ўзи билан бирга яшайдиганлар нисбатан тавозули бўлишга ва уларни ҳурматлашга одатланиши лозим. Болани ўзига ўхшаган болаларнинг нарсасини тортиб олишига йўл қўйилмайди. Унга бировнинг нарсасини олиш пасткашлик экани ўқтирилади. Болага тилло ва кумушга муҳаббат қўйиш ёмонлигини тушунтириш лозим. Болага ўтирган жойида туфурмаслик, бурун тозаламаслик, бировнинг олдида эснамаслик, бир оёғининг устига иккинчисини қўймаслик ва кўп гапирмаслик каби нарсалар таълим берилади. Болага камгап бўлиш, бошқаларнинг гапини диққат билан тинглаш, ўзидан катталарни ҳурмат қилиш, улар келганда ўрнидан туриб кутиб олиш ва одоб билан ўтириш каби нарсалар ўргатилади. Болани уят сўзларни гапиришдан ва уят сўзларни гапирадиганларга қўшилишдан ман қилинади. Зотан боланинг муҳофаза қилиш, уни ёмон улфатлардан сақлашдан иборатдир.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 11-Iyun-2013, 08:19 | Message # 3 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Мактабдан қайтиб келганидан кейин болага чиройли ўйинлар ўйнашга шароит яратиб бериш керак. Бу ила у ўқишдаги чарчоғини ёзади. Бола ота – онасига ва устозига итоат қилишга одатланиши жуда ҳам зарур. Бола етти ёшга етганда уни намоз ўқишга буюрилади. Ўрганиши учун таҳоратсиз юрмасликка одатлантирилади. Уни ёлғон ва хиёнатга яқин келмасликка одатлантирилади. Ўсмирлик чоғи яқинлашганда ундан ўша пайтда керакли бўладиган нарсалар талаб қилинади… Ҳар бир мураббий билиб олиши лозим нарсалардан бири болани ёшлигидан аҳли солиҳ бўлиб ўсишига аҳамият бериш кераклигидир. Агар бу иш амалга ошса яхшилик боланинг қалбида тошга нақш солгандек собит бўлиб қолади.
Бунда ўтган салафи солиҳларимиздан ўрнак бўладиган тажрибалар кўп қолган. Саҳл ибн Абдуллоҳ қуйидагиларни айтади: «Чамаси уч ёшли бола эдим. Кечаси уйғониб тоғам Муҳаммад ибн Сиворнинг намоз ўқишига назар солиб турар эдим. Бир куни тоғам менга: «Сени яратган Аллоҳни зикр қиласанми?» деди. «Уни қандай зикр қиламан?» дедим. «Тилингни қимирлатмасдан, қалбингда уч марта, «Аллоҳ мен билан, Аллоҳ менга назар солиб турибди, Аллоҳ менинг гувоҳим» дегин», деди. Мен у сўзлари бир неча кеча айтдим ва тоғамга хабарини бердим. У менга: «Энди уларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт», деди. Мен уни ҳам қилдим. Бир муддатдан сўнг қалбимда унинг ҳаловатини сездим. Бир ўтгандан кейин тоғам менга: «Мен сенга ўргатган нарсани ёдалб олгинда, то қабрга киргунингча уни давом қил», деди. Мен у ишни йиллар давомида узуликсиз қилиб юрдим. Уларнинг ҳаловотини ичимда топдим. Сўнгра тоғам менга: «Эй Саҳл! Аллоҳ у билан бирга бўлган, унга назар солиб турган ва унинг устидан гувоҳ бўлган одам, У зотга осий бўладими? Маъсиятдан ҳазир бўлс!» деди. Кейин мактабга бориб, олти – етти ёшимда Қуръонни ёд олдим. Сўнг нафл рўзани кўп тутадиган бўлдим. Ейдиган таомим арпа нони бўлди. Ундан кейин кечаларни бедор бўлиб ибодатла ўтказадиган бўлдим». Саҳл ибн Абдуллоҳдан келтирилган бу қисса боланинг тарбиясига, хусусан, руҳий тарбиясига кичиклигидан аҳамият бериш унинг яхши одам бўлиб етишишида қанчалар муҳим эканини яққол кўрсатиб турибди. Биз ҳам бундан ўрнак олишимиз керак.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 15-Iyun-2013, 08:48 | Message # 4 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Болалар тарбияси учун 30 восита
«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-хаво билан юрмагин. Чунки Аллох барча кибру-хаволи, мактанчок кимсаларни суймас. Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст килгин. Чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир». (Лукмон 18-19). Имом Ибн Кудома Алмакдисий ўзининг: «Минхожул-косидин» номли китобида бир неча одобларни зикр килади: «Бола вояга етиб, унда фикрлаш аломатлари намоён бўлса, уни яхши кузатиш ва ахволини ўрганиш лозим бўлади. Чунки, боланинг калби содда ва тоза бўлиб, у хар кандай накшни кабул килишга тайёрдир. Агар яхшиликка одатлантирилса, яхшилик билан улгаяди. Унинг савобида ота-она ва тарбия берувчилар шерик бўлади. Агар ёмонликка одатланса, ёмонлик билан улгаяди ва жавобгарлик унинг якинлари бўйнига тушади. Шунинг учун болани эхтиёт килиш, тарбиялаш, ёмонликлардан пок тутиб яхши ахлокларни ўргатиш лозимдир. Агар бола юзида хаё нурлари кўриниб баъзи ишлардан уялса ва хаё килса ва уни ёмон деб билса, бу Аллох таолонинг хидояти ва ахлокининг яхшилиги ва калбининг тозалигига далолат киладиган яхшиликдир. Агар боланинг холати шундай бўлса, у балогатга етганда комил аклли бўлиши билан келажаги порлокдир. Болага чиройли одоб беришга риоя килиш диккат эътиборга сазовор ишдир». Биз куйида болаларга берилиши керак бўлган баъзи ахлок-одоб воситаларини зикр киламиз:
Биринчи восита: Кўпинча бола таомга очкўз бўлади. Унга таом одобини ўргатиш лозим. Таомни ўнг кўли билан есин, таом ейишни бошлашдан илгари «Бисмиллах» десин, ўзининг олдидан есин ва бошкалардан илгари таомга кўл урмасин. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Умар ибн Аби Саламанинг кўли таом устида ўйнаётганини кўрганларида: «Эй бола, Бисмиллах дегин, ўнг кўлинг билан егин ва ўз олдингдан егин» дедилар. Шоир айтганидек:
Шошилмасман таом узра узатилганда кўл Кавмнинг очкўзроги шошганрогидир бил.
Овкатга ва ундан еяётган кишига карамасин, бу бахиллик далилидир.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 15-Iyun-2013, 08:52 | Message # 5 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Иккинчи восита: Овкатланишда шошилмаслик ва таомни яхшилаб чайнашлик, лукмани кетма-кет олмаслик, одоб билан лукма олиш ва кўлини кийимига суртиб дог килмасликка буюринг. Тўкиб-сочиб пала-партиш емасин.
Учинчи восита: Баъзи пайтлар курук нон ейишга одатлантиринг. Нонни бирор нарса билан ейиш лозим деб ўйлайдиган бўлмасин. Чунки гохо хаётида нон ўткизадиган бирор нарса топилмайдиган холат хам бўлиб колиши мумкин. Болага меъёридан ортикча ейишликни ёмонлиги ва кўп ейдиган одамларни хайвонга ўхшатиш билан баён килинг. Унинг олдида кўп овкат ейдиган болани ёмонланг, кам овкат ейдиган болани эса мактанг, токи у болага эргашсин ва гам-ташвиши факат корнигина бўлган очкўз кишига айланмасин.
Тўртинчи восита: Таомни бошкаларга илиниш ва овкатга харис бўлмасликни болага яхши кўрсатинг. Унинг хузурида дагал бўлган хар кайси таомни макталади, токи ширин таомларга берилиб колмасин, ундан ажралиши кийин бўлади.
Бешинчи восита: Боланинг кийими оппок ва оддий бўлгани яхши. Кизил ва заъфарон ранглар билан бўялган хамда ипак матолардан тикилган бўлмасин. Бундай кийимлар аёллар кийими ва ёмон, динсиз инсонларнинг кийими деган нарса боланинг фикрига сингади ва улардан жирканади.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 27-Avg-2013, 04:03 | Message # 6 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Олтинчи восита: Болага тўпигидан пастда бўлган узун кийим кийиш ёмон кўрсатилади, токи узун кийим киймасликка одатлансин.
Еттинчи восита: Ёш болани фаровонлик, дабдабали яшаш, фахрли кимматбахо кийимларни кийишга одатланган болалардан ва бу нарсаларга кизикадиган болалардан сакланади. Чунки ёш болани ёшлигидан ахамиятсиз ташлаб кўйилса, кўпинча ахлоксиз, ёлгончи, хасадчи, ўгри, чакимчи, ўжар, жонга тегадиган ва беор бўлиб етишади. Ахлоки гўзал бўлиши учун буларнинг хаммасидан сакланади.
Саккизинчи восита: Мактаб дарсларидан ташкари уйда куръон таълими, кейинрок куръон тафсири, Раслуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари хамда фикхни таълим бериш билан машгул килиш максадга мувофик бўлади. Болани куръон ёдлашга, хадисларни ёдлашга кизиктирилади. Бунинг учун «Арбаъийна ан Нававийя» «Булугул маром» каби китоблардан фойдаланилади. Ёдлаш хакикий илмдир ким ёдламаса, кўпинча масъалаларни чикаришга кодир бўлмайди. Яхши мавъизалар, солих кишиларнинг хабарлари, дунёдан юз ўгириш ва нафсни тарбиялаб чиниктириш хакидаги солих кишиларнинг хикояларини эътибор килинади. Боланинг калбига солих кишиларни яхши кўриш ва уларга эргашиш уруги сочилади. Ашъарий, муътазила, шийъалар ва бошка ахли бидъатларнинг китобларидан хазар килдирилади. Тўккизинчи восита: Хажв, аския ва ошикларнинг дил изхори каби шеърлардан ва бунга мубтало бўлган инсонлардан болани саклаш керак. Чунки улар боланинг калбига кирган сайин фасод уругини экадилар. Ўнинчи восита: Хуснихат, шеърий масаллар ва зохидлик хакидаги шеърларни ёдлашга одатлантирилади. Амирул муминин Алий разияллоху анху: «Хуснихатни лозим тутинглар. Хуснихат ризк калитларидандир» — дедилар.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 27-Avg-2013, 04:06 | Message # 7 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ўн биринчи восита: Агар болада чиройли феъл, яхши хулк намоён бўлса, унинг бу хулки билан икром килиб, уни кувонтирадиган нарса билан мукофот лаб, одамлар орасида уни мактаб кўйилади. Гохо бунинг акси бўлиб бир марта ёмон хулк содир бўлиб колганда эса, уни билмаганликка олиб, одамлар орасида айби очилмайди ва обрўси тўкилмайди, бу каби холларда хеч бир бола кайтиб бундай ишни килишга журъат килмайди, хусусан бола уни бекитиб махфий килаётган бўлса.
Ўн иккинчи восита: Бола агар ёмон одатини яна такрорласа, унга махфий суратда дашном берилади ва бу ишни жуда ёмон эканлиги уктирилади ва унга бундай холатда уни бирон киши кўрса шарманда бўлиши айтилади. Лекин дашномни ортикча килиб юборилмайди. Чунки, унинг ўзи хакида маломат эшитиши эътиборсиз нарсага айланади ва гап таъсир килмайдиган бўлиб колади.
Ўн учинчи восита: Ота ўзининг боласига бўлган сўзининг хайбатини саклайди ва болани гохи гохида уришиб кўяди, она уни отаси билан кўркитади ва уни ёмон ишлардан кайтариб, отасининг каттиклиги ва ундан кўркишини уктиради.
Она мадрасадир уни яхши жихозла Асли пок авлод тарбиясин унга хосла Диннинг ёмгирийла сугорилса гар Она богдир гуркирар ва гуллаб-яшнар.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 27-Avg-2013, 04:10 | Message # 8 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ўн тўртинчи восита: Болани кундузи ухлашдан кайтарилади, чунки бу унга дангасалик келтиради. Эрта ухлаб эрта туришга одатлантирилади ва бу одат инсоннинг самарали хаёт кечиришида кўмакчи бўлишини тушунтирилади.
Ўн бешинчи восита: Юмшок тўшак ишлатишдан кайтарилади, хатто аъзолари махкам бўлсин, танаси енгил бўлсин ва фаровонлик бўлмаганида сабрли бўлсин. Еб-ичишда, кийимда ва тўшакларда дагалликка одатлантирилади Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кўп овкат ейишдан саклнинглар, кўп овкат калбни каттиклик билан захарлайди»- деганлар.
Ўн олтинчи восита: Болани яширинча киладиган ишлардан кайтариш керак, чунки у ёмонлигини билган ишларни яшириб килади, бу эса уни хар бир кабих ишни килишга ўрганиб колишига сабаб бўлади.
Ўн еттинчи восита: Кундузи бир вактда юриш, харакат килиш ва шугулланиб чиникишга одатлантирилади, токи ялков бўлиб, дангасаликка гирифтор бўлиб колмасин. Мерганликни ўрганса ва яхши кўрса бунинг зиёни йўк. От миниш хам алайхи ва саллам: «Уч нарса лагв-бехуда саналмайди, инсоннинг оти билан ўйнаши, камони билан ўйнаши ва ахли билан ўйнаши»- дедилар.
Ўн саккизинчи восита: Оёкларини очиб юрмаслик, юрганда шошилмасликка ва кўлини оркасига килиб мутакаббир кишиларнинг килиги каби харакатлантирмасликка одатлантирилади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу юришдан кайтардилар. Ўн тўккизинчи восита: Ўзининг тенгкурлари ва ўртоклари олдида дадасининг нарсаси билан, таом ёки кийим ва шу каби нарсалар билан мактаниб, фахрланишдан кайтарилади ва хокисорликка, бирга ўйнаётган болаларга нисбатан иззатли бўлиш ва улар билан гаплашганида мулойим бўлишга одатлантирилади.
Ўзи каби болалардан бирон нарса олишдан кайтарилади. Агар бола хурматли ва бой-бадавлат оиладан бўлса бировдан нарса олиш ёмонлик, хакирлик ва кадрнинг тушиши эканлигини тушунтирилади. Агар у факир кишиларнинг фарзанди бўлса, бировдан нарса олиш, тама эканлиги, тамагирликда эса хорлик борлиги ва бу итларнинг одати эканлиги, чунки ит бир лукмани кутиб хорланиб туриши тушунтирилади.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 27-Avg-2013, 04:12 | Message # 9 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Йигирма биринчи восита: Болаларга олтин-кумуш, умуман пулни яхши кўриш ва ундан тама килишни ёмон килиб кўрсатилади. Уларни илон-чаёнлар ва захардан кўра кўпрок пул ва олтин - кумушдан эхтиёт килинади. Йигирма иккинчи восита: Мажлисларда, бошкалар олдида тупурмаслик, бурун кокмаслик, мусулмонларга орка ўгирмаслик ва кўп эснамасликка одатлантирилади.
Йигирма учинчи восита: Болага ўтириш кайфияти ўргатилади, чўкка тушиб ўтиради, ёки бир оёги билан чўккалаб, иккинчи оёгини тиклаб ўтиради, ёки икки тиззасини кучоклаб ўтиради. Расулулллох саллаллоху алайхи ва саллам кўп холатларида шу кўринишларда ўтирар эдилар.
Йигирма тўртинчи восита: Аллохнинг зикридан бошка гапларни кўп гапиришдан кайтарилади ва кўп гапириш уятсизлик аломати, тубан ва пасткаш одамларнинг болаларининг одатлари эканлигини баён килинади, токи бола ўзини кўп гапиришдан тийсин. Валлоху аълам.
Йигирма бешинчи восита: Ёшлигидан касам ичишга одатланиб колмаслиги учун, рост бўлсин ёлгон бўлсин, касам ичишдан кайтарилади.
Йигирма олтинчи восита: Бемаъни, бехаё сўзлар, лаънатлаш ва хакорат килишдан кайтарилади. Огзидан шоди кириб боди чикадиган одамларга аралашишдан болани сакланади, чунки уларнинг ёмонлиги иложсиз юкади. Бола одобини саклашнинг асли ёмонларга якинлатмасликдадир.
Йигирма еттинчи восита: Болага довюраклик ва кийинчиликларга бардошли бўлиш ўргатилади. Бу сифатлар унинг олдида макталади. Буларни эшитиш билан унинг яхши амаллиги бола калбига киради ва унга ўрганади. Йигирма саккизинчи восита: Бола нима бўлганда хам бола, у тарбия чарчогидан хордик чикариши учун яхши ўйинларга имкон яратиб бериш максадга мувофикдир.
Йигирма тўккизинчи восита: Етти ёшга етганида намозга буюрилади ва тахоратга одатланиши учун уни тарк этса кечирилмайди. Ёлгон гапиришдан ва хиёнатдан кўркитилади. Балогат ёшига етса унга хамма таклифотлар юкланади.
|
|
| |