RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
МУСИБАТ ЧОҒИДА!!!...
DURDONDate: Payshanba, 04-Apr-2013, 14:01 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
МУСИБАТ ЧОҒИДА!!!....
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият даъволари билан бақириб-чақирадиган кимсалар биздан эмас» (Бухорий ривояти). Абу Бурда розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Абу Мусо Ашъарий дардга чалиндилар. Бошларини аёлининг тиззасига қўйган ҳолда ҳушларидан кетдилар. Аёли зорланиб дод-вой қила кетди. Уни бирон йўсин билан қайтаришга қурблари етмади. Ўзларига келгач: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пок-бегона бўлган кимсалардан покман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, мусибат чоғида дод-вой солиб бақирадиган, сочларини юладиган ва кийимларини йиртадиган аёллардан покдирлар», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти). Мазкур ҳадисда баён қилинган ноўрин хатти- ҳаракатлар ҳаром эканлигига уламолар иттифоқ қилишган. Худди шунингдек, сочини ёйиб олиш, яноқларига шапатилаш, юзини юмдалаш ва ўзига ўлим – ҳалокат тилаш ҳам ҳаромдир. Умму Атиййа (розийаллоҳу анҳо) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан байъат чоғида дод-вой солиб йиғламасликка аҳд олганлар» (Бухорий ривояти). Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Инсонлар ўзларидаги нарса сабабли кофир бўладилар, насабга таъна қилиш ва маййитга дод-вой солиб йиғлаш» (Муслим ривояти) . Нўъмон ибн Башир розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Равоҳа ҳушларидан кетдилар. Синглиси йиғлаб: «Эй тоғим, эй фалоним, эй фистоним», дея санай кетди. У зот ҳушларига келгач: «Сен нима деган бўлсанг, мендан «Сен шунақамисан?» деб сўрашди», дедилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дод-вой солиб йиғлаганликлари сабабли маййит қабрида азобланади» (Бухорий ва Муслим ривояти). Абу Мусо розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қайси одам ўлса-ю, унинг йиғловчилари: «Эй суянган тоғим, эй саййидим», деса ёки шу каби сўзларни айтса, маййитга икки фаришта вакил қилинади-да, кўкрагидан итаришиб: «Сен шунақамисан?» деб сўрашади» (Термизий ривояти). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яна айтганлар: «Дод солиб йиғловчи аёл агар ўлмасидан олдин тавба қилмаса, қиёмат кунида қатрондан (қора елимдан) кўйлак ва қора қўтирдан совут кийган ҳолда турғазилади» (Муслим ва Ибн Можа ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мен икки аҳмоқона, гуноҳкорона овоздан қайтарилдим: хурсандчилик вақтдаги овоз – ўйин-кулги ва шайтон сурнайи (нағмаси) ҳамда мусибат чоғидаги овоз, юзни юмдалаб, ёқани йиртиш ва зорланиш» (Термизий ривояти). Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дод солиб йиғловчи ва унга қулоқ солувчи аёлларни лаънатлаганлар» (Абу Довуд ривояти).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Икки овоз дунё ва охиратда лаънатлангандир: неъмат – хурсандчилик вақтидаги нағма ва мусибат чоғидаги зорланиш» (Баззор ривояти). Ривоят қилинишича, дод солиб йиғловчилар қиёмат куни жаҳаннамда икки қатор қилиб терилади. Бири ўнг тарафда, иккинчиси чап тарафда. Улар дўзах аҳлига қараб худди итлар сингари акиллайдилар. Авзоъий айтадилар: «Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу бир ҳовлида йиғи овозини эшитиб, у ерга кирдилар. Ёнларида шериги ҳам бор эди. У ердаги аёлларни туртиб-суриб ўтиб, дод солиб айтиб йиғловчи аёлнинг олдига бордилар-да, уни урдилар. Аёлнинг устидан ёпинчиғи тушиб кетди. «Ур уни, – дедилар. – У дод солиб йиғловчидир, беҳурматдир. У сизларнинг қайғуларингизга шерик бўлиб йиғлаётгани йўқ, балки пулларингизни олиш учун кўз ёшларини тўкяпти. У қабрлардаги ўликларингизга озор беради. Чунки у сабрдан қайтаради, ҳолбуки, Аллоҳ сабрга буюрган. У бетоқатликка буюради, ҳолбуки Аллоҳ ундан қайтарган». Дод солиб йиғлаш – овозда маййитнинг яхши хислатларини санаб йиғлашдир.....


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search:
New reply
Name:
Message text:
Security code: