DURDON | Date: Chorshanba, 03-Apr-2013, 00:03 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ilk shahidlar Ammor (roziallohu anhu) va uning ota-onasi ham juda dahshatli musibatga qolgan edilar. Ularga Makkaning qaynoq qumlarida azob berilgan edi. Payg’ambar sallollohu alayhi vasallam ular yonidan o’tib ketayotib, ularga sabr-toqatli bo’lishlarini aytib, jannat haqida yaxshi xabarlar yetkazdilar. Ammorning otasi Yosir (roziallohu anhu) ta’qib qiluvchilar qo’lida, uzoq iztirobdan keyin vafot etdi, onasi Sumayya (roziallohu anho) Abu Jahl tomonidan vahshiyona o’ldirildi. Islomda birinchi masjid Ammor (roziallohu anhu) tomonidan qurildi. Payg’ambar sallollohu alayhi vasallam Madinaga ko’chib kelganlarida, Ammor (roziallohu anhu) unga bino qurib berishni taklif qildi, u yerda payg’ambar o’tirishi, kunduzi dam olishi va salovot aytishi (nomoz o’kishi) mumkin edi. U Islom dushmanlariga qarshi bor kuchi va jasorati bilan kurashdi. Bir kuni u jangda kurashayotib, quvonch bilan dedi: «Men hademay do’stlarim bilan uchrashaman. Men Muhammad sallollohu alayhi vasallam va uning hamrohlari bilan uchrashaman». So’ngra u suv so’radi. Unga sut berishdi. U sutni ichdi va dedi: «Men payg’ambar sallollohu alayhi vasallam menga: «Sut sening bu dunyodagi hayotingda oxirgi nasibang bo’ladi, deganlarini eshitdim». Ammor o’zi mushtoq bo’lgan paytgacha kurashdi. U o’sha paytda to’qson to’rt yoshda edi.
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 03-Apr-2013, 00:04 | Message # 2 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: – Кечаси икки киши менинг олдимга келганини кўрдим. Сўнг иккаласи мени бир дарахтга кўтаришди ва чиройли, афзал бир ҳовлига киргизишди. Унақасини мен ҳеч кўрмаганман. Сўнг улар: “Бу ҳовли шаҳидларнинг ҳовлиси”, – деб айтишди. (Имом Бухорий ривояти). Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Отамни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига мусла қилинган ҳолда олиб келинди. Мен отамнинг юзини очиш учун борган эдим, қавмим мени қайтарди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Фаришталар ўзларининг қанотлари билан уни доим соялаб туради, – дедилар. (Муттафақун алайҳ) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: – Шаҳид ўзига бўлган қатл оғриғини чумолининг чаққан оғриғичалик сезади. (Имом Термизий ривояти) Абдуллоҳ ибн Абу Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг баъзи душманларига йўлиқадиган кунларида қуёш оғгунча кутдилар. Сўнг: – Эй одамлар! Душманга йўлиқишни орзу қилманглар! Аллоҳдан офиятни сўранглар. Бас, агар уларга йўлиқсангизлар сабр қилинглар. Билингларки, албатта жаннат қиличлар сояси остидадир. Эй Китоб нозил қилгувчи, гуруҳларни тор-мор қилувчи Аллоҳим! Уларни тор- мор қилгин ва уларга қарши бизга ёрдам бергин, – дедилар. (Муттафақун алайҳ). Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: – Кимки Аллоҳнинг йўлида бир ўқ отса бу унинг учун бир қулни озод қилган билан баробар, – деяётганларини эшитдим. (Имом Абу Довуд ривояти).
|
|
| |