SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
davomi
Бундай сўзларни умрида биринчи марта эшитаётган Нуронийя ҳайрону-лол ҳолатда, аммо, дугонасидан миннатдор бўлиб турарди. Энди, у қилаётган ишларининг ва сўзлаётган сўзларининг маъно-моҳиятини ва у ишларга Ислом Динининг муносабатини билишни ҳоҳларди. Шунинг учун, фурсат бўлиб қолганда диний ва дунёвий илмлар билимдони бўлган дугонасига устига-устак саволлар бера бошлади: - Қадимги юнонлар ва Римликлар муҳаббат худосига сиғинишарди деб эшитувдим. Демак, Валентинни насоролар худди ўшалардек муҳаббат худосига айлантириб олишибди да, а? - Ишларининг моҳияти шунга яқин. Лекин, ўзлари бундай эътиқод қилмайдилар. Улар Исо алайҳиссаломни худо деб биладилар. Ҳатто, ўша Валентиннинг ўзидан ҳам Римликларнинг бош худоси Юпитер ҳақида сўрашганда, “йўқ, Юпитер – бу одамлар ўйлаб чиқарган худо. Ҳақиқий худо эса, Исо масиҳдир!” деб жавоб берган экан. Яна уни “авлиё Валентин” дейишади. “Авлиё” сўзининг маъноси “Аллоҳнинг дўсти” дегани. Пайғамбарни Аллоҳ деб эътиқод қилган одам қаёқдан авлиё бўлсин! - Ҳа-я! Айтгандек, дугонажон, негадир ўзимизнинг баъзи қори акалар ҳам қайси бир куни телевизордан гапираётиб, “авлиё Валентин” деган иборани қўллашди. - Барча одамлар хато қилгувчидир. Уларнинг хатоларини Аллоҳ кечирсин! Нуронийя руҳиятида ажиб енгиллик сезиб ўрнидан турар экан, баногоҳ ўзи ирғитиб юборган гуллар орасида оқариб турган бир парча қоғозни кўриб, қўлига олди. Мактуб экан. Атрофларига қўлига камон ушлаган гўдак тасвирлари туширилган. У миттигина, қип-қизил юракни кўзлаб турибди. Нуронийя хатнинг мазмунига қараб ҳам қўймасдан, дугонасига суратни кўрсатди: - Мана бунга нима дейсан? - Бу қадимги Римликлар тасаввуридаги муҳаббат худосининг рамзи. - Вой, ў-ў ў-ўл! Бу ҳам диний маънодаги нарсами? Биз учун оддий нарсаларку, булар! - Ҳаётингга бефарқ, ғарбга тақлидан яшайверсанг, эртагаёқ черковга бориб чўқиниш ҳам оддий нарсага айланиб қолади. - Вой, ундай дема-е! Черковга бормай ўлай! ...Уҳ, раҳмат дугонажон! Сен бугун менинг ҳаётимда бурилиш ясадинг! - Аллоҳнинг Ўзи шуни ҳоҳлаган экан – бўлди. Аллоҳ ҳоҳламаса бўлмас эди. Нуронийя Муборакнинг елкасидан самимий ва меҳр билан қучди: - Отинча дугонамдан айланай! Биласанми, мен сенга то ҳозирга қадар бошқача... қандайдир... қолоқ... замондан орқада қолган қиз деб қарардим. Энди билсам, сен биздан ўн, ўн беш йилга ўзиб кетибсан! Бугундан бошлаб, сен менинг кумиримсан! Мени кечиргин-а?! - “Кумир” эмас, “намуна”. Аммо, барча мусулмонлар учун мутлоқ намуна фақат пайғамбаримиздир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло “сизлар учун Аллоҳнинг элчисидан гўзал намуналар бордир” деган. Агар менда қандайдир ўзингга ёққан хислат кўрган бўлсанг, мен уни барча мусулмонлар каби пайғамбаримиздан олганман. - Дугонажон, мен албатта пайғамбаримизнинг хулқларини ўрганаман! Аммо, ҳозир менга севги байрамига Ислом динимизнинг нуқтайи назарини айтиб бер? -Биринчидан, Биз – мусулмонлар ҳар намозимизда суврайи Фотиҳани ўқиймиз. Унда: اهدِنَا الصِّرَاطَ المُستَقِيمَ (6) صِرَاطَ الَّذِينَ أَنعَمتَ عَلَيهِمْ غَيرِ المَغضُوبِ عَلَيهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ деган оят бор. Унинг маъноси, “(Эй, Аллоҳим!) Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва адашмаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан” деганидир. Ислом олимлари бу оятдаги адашганларни насоролар, ғазабга учраганларни эса яҳудийлар деганлар. Ана, кўрдингми?! Биз ўзимиз ҳар намозимизда Аллоҳ таолога “бизларни насороларнинг йўлидан бошқа йўлга бошла!” деб илтижо қилсаг-у, жойнамоз билан бирга виждонимизни ҳам йиғиштириб қўйиб, бошқа пайтларда ғирт адашган насороларнинг йўлидан юрсак! Дугонажон, биласанми, бу виждонсизликгина эмас, иккиюзламачилик ҳамдир! Наҳотки, биз Аллоҳни алдамоқчимиз?! Ахир У барча нарсадан хабардор Зот-ку! Иккинчидан, Ислом Динимизда бир йилда икки донагина байрам тан олинади: Рамазон ва Қурбон байрамлари. Ундан кейин, ҳар Жума кунлари хурсандчилик кунларидир. Бас. Учинчидан, юқорида айтиб ўтганимдек, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам “кимда-ким (бошқа диндаги) бир қавмга ўхшаса, ўзи ҳам ўшалардандир” деганлар. Ўзинг қара ўртоқ, биз – ўзбеклар ўзимизни мусулмонлармиз деймиз-у, урф-одатларимизга қара: наврўзни байрам қиламиз, ваҳоланки, қадимий оташпарастларнинг байрами! Янги йилни байрам қиламиз, ваҳоланки, насоролар бу кунни Исонинг туғилган куни деб байрам қиладилар! Мана, севги байрами деяпмиз, ҳолбуки, бу ҳам насоро руҳонийси Валентинга нисбат берилган ва аввало бутпарасталарники бўлиб, ундан кейин насоролаштирилган байрам! Кийинишдаги ўхшашлигимизни-ку, айтмай қўя қолай! - Бўлди, дугонажон, тафтингдан бутун шаҳарга ўт тушай деяпти-я! – деб, Нуронийя дугонасининг инжиган юрагига мутойиба билан таскин бермоқчи бўлди ва уни алаҳситиш учун савол берди: - Бунча маълумотларни қаёқдан оласан, дугона? Буларни ҳатто, адабиёт, тарих ўқитувчиларимиз ҳам билмайди. Сен айтган масалаларни-ку, маҳалламиз имоми Қудратулло тоға ҳам айтолмаса керак. Ҳа – ҳа – ҳа. - Булар масала эмас, ўртоқ, оддий ҳақиқатлар. - Хуллас, ўша оддий ҳақиқатларни қайси хазинадан олгансиз? Балки, бизга ҳам айтарсиз, секретлардан? - Ҳозирги замонда “интернет” деган хазина бор эканлигини мендан яхши биласан-ку. - Қайси сайтни ўқийсан? “Сим – Сим, очил” деган сўзнинг ўрнига қайси иборани қўлланади, дейман-да? - Islamhous.com, islamnuri.com, islam.uz, ва бошқа сайтлар бор. Кўпроқ шуларни ўқийман. - Арабча бўлса керак-а? Мен сенга ўхшаб арабча ўқий олмайман да. - Нафақат арабча. Дунёнинг олтмишдан ортиқ тилларида исломий маълумот тарқатади. Ўзбекча бўлими ҳам бор. Шу пайт иккинчи дарсга кириш учун қўнғироқ чалиниб қолди. Дугоналар етаклашиб, синфга йўл олдилар. Энди уларнинг йўллари бир эди
|