SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
● Улуҳийятдаги ширк Сўнгра эҳтиёт бўлиш керак бўлган гуноҳлардан бири улуҳийятдаги ширк бўлиб, бу – Ислом Оламининг турли бурчакларида, жумладан, ўлкамиздаги одамларнинг адашган тасаввуф ва шунга ўхшаш гуруҳлар таъсирида Аллоҳ азза ва жалладан бошқалар учун дуо ва қурбонлик қилишлари, улардан Аллоҳ қодир бўлган нарсаларни умид қилиб, қўрқишлари, уларни Аллоҳни суйгандек севишларидир. Одам Аллоҳдан бошқаси учун дуо ва қурбонлик қилар, ундан мадад сўрар ёки қабрини тавоф этар ва шунга ўхшаш ишларни қилар экан, Аллоҳнинг илоҳлигига бўлган ишончининг бузилмаганини ва бу ҳам тавассул ва воситанинг бир тури эканини тушунади. Аслида, бу – шайтоннинг ғаламислигидан бошқа нарса эмасдир. Чунки Нуҳ алайҳссалом даврида сиғинилган Вадд, Сувоъ, Яғус ва Наср каби солиҳ одамларнинг расм ва ҳайкаллари бўлсин бутларга сиғинган мушриклар, шу мақсадда – восита ўлароқ уларга ибодат қилишар эди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: ﴿وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى ﴾ «У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)» (Зумар: 3). Улар бу бутлар ўзларини Аллоҳга яқин қилишини гумон қилишар эди. Бошқа оятда ҳам айнан шу мазмун мавжуддир: ﴿وَيَقُولُونَ هَؤُلَاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ ﴾ ««Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар» (Юнус: 18). Ҳозирги мушриклар «восита» деб аташаётган ушбу васила, биринчи жоҳилият давридаги мушриклар эътиқод қилган василанинг ўзгинасидир. Биринчи жоҳилият давридаги мушриклар талбия айтишар экан: ((لَبَّيْكَ لا شَرِيكَ لَكَ إِلا شَرِيكا هُوَ لَكَ تَمْلِكُهُ وَمَا مَلَكَ)) «Амрингга мунтазирман! Сенинг Ўз(инг истаган) шеригинг бор. Сен унга ва унинг мулкига эгасан» дейишар эди (Табароний «Мўъжамул Кабийр» 12179). Улар мазкур тангрилар ва улар эга бўлган нарсаларнинг барчаси Аллоҳники эканини эътиқод қилишар эди. Шундай бўлсада, бу – Аллоҳ таоло тавҳид дини бўлган Ислом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги билан бекор қилган ширкдир. Энди Аллоҳга иймон келтирган мўъмин банда: ((لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لاَ شَرِيكَ لَك)) «Аллоҳим, амрингга мунтазирман! Амрингга мунтазирман ва Сенинг шергинг йўқдир! Амрингга мунтазирман, барча ҳамду неъматлар ва мулк Сенингдир! Сенинг шеригинг йўқдир!» дея бошлади. Бу талбия аввалги талбия ва муширклар эътиқодидаги ширкни бекор қилди. Бироқ бугунги кундаги айрим одамлар гўё ботил талбиянинг ҳақиқатини қабул қилгандек ва ҳатто ижро этгандек кўринадилар. Гарчи уни ҳаж ёки бошқа ибодатларда оғизларида талаффуз қилишмаса ва очиқ сиғинишмасада, лекин авлиёлар ёки тангрилари ёхуд солиҳ одамлар ҳақидаги эътиқодларида намоён этишмоқда. Албатта, улар эътиқод қилаётган одамлар ҳақиқатан ҳам солиҳ ёки авлиё ёхуд фосиқ инсонлар бўлиши мумкин. Шундай бўлсада, Шайтон уларга бу ибодатларини чиройли қилиб кўрсатган. Бу, масаланинг катта жиҳатидир. Аллоҳ таоло айтди: ﴿قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ● لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ ﴾ «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадамиман»» (Анъом: 162, 163). Аллоҳ таоло бандаси ва элчиси бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ширк ботқоғига тушишдан огоҳлантирди. Биз тилга олган нарса ўша ширкдан биридир. Ҳолбуки Аллоҳ таоло: ﴿وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ ﴾ «Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!», деган (Зумар: 65). Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тавҳиддаги миллатига, ширкни тарк этишига ва муҳаббатни Аллоҳ учунгина қилишида эргашишга буюрган халили ва муваҳҳидлар пешвоси Иброҳим алайҳиссаломга шундай фармойиш берди: ﴿وَإِذْ بَوَّأْنَا لِإِبْرَاهِيمَ مَكَانَ الْبَيْتِ أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا ﴾ «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини (ўша уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун) белгилаб бериб, (унга шундай деган эдик): «Сен Менга бирон нарсани шерик қилмагин» (Ҳаж: 26). Ҳозирги кунда ва бошқа замонларда ҳам кўп содир бўлгани учун ширкдан хусусан шу жиҳат – улуҳийят жиҳатидан ҳушёр бўлиш ва огоҳлантириш, зиммамиздаги вазифадир.
|