эрнинг аёл устидаги ҳақларидан
|
|
koko0282 | Date: Yakshanba, 03-Fev-2013, 11:41 | Message # 1 |
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
| Аёл киши ўз молидан бирон нарсани эрининг изнисиз сарфламаслиги ҳам эрнинг аёл устидаги ҳақларидан 4 марта кўрилган Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши эрининг изнисиз бировга ҳадя бериши жоиз бўлмайди» (Саҳиҳу сунанин-Насоий: 3518). Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши эрининг никоҳида турар экан, ўз молидан ҳам бировга ҳадя бериши (яъни, эрининг изнисиз) жоиз эмас» (Саҳиҳу сунанин-Насоий: 3517). Восила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши ўз молидан бирон нарсани эрининг изнисиз беҳуда сарфлаши мумкин эмас» (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 775). Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Бир аёл: «Ё Расулуллоҳ, менинг кундошим бор, агар эрим менга бермаган нарсани ҳам бергандек қилиб кўрсатсам мен учун гуноҳ бўладими?», деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзига берилмаган нарсани берилгандек қилиб кўрсатган одам ёлғондакам кийимларини кийиб олган одамга ўхшайди», деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ). Аёл киши эрининг изни ва розилигисиз нафл ибодатларга машғул бўлмаслиги ва уйига бировни киритмаслиги ҳам эрнинг аёл устидаги ҳақларидан Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эканимизда бир аёл келиб: «Эрим Сафвон ибн Муаттал мени намоз ўқисам уради, рўза тутсам оғзимни очириб юборади, бомдодни то кун чиқиб кетгунича ҳам ўқимайди», деди. Сафвон ҳам шу ерда эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан аёли айтган гаплар тўғрисида сўрадилар. У: «Ё Расулуллоҳ, “намоз ўқисам уради”, деган гапига келсак, у намозида иккита узун-узун сураларни ўқийди, ваҳоланки мен уни бундан қайтарганман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар битта сура бўлса ҳам одамлар учун кифоя қилган бўларди», дедилар. «“Рўза тутсам оғзимни очириб юборади”, деган гапига келсак, у рўза тутиб олади, мен эса ёш йигитман, (жимоъдан тийилишга) сабрим чидамайди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёл киши эрининг изнисиз (нафл) рўза тутмасин», дедилар. «Кун чиқиб кетгунича намоз ўқимайди, деган гапига келсак, биз (экинларимизни тунда суғоришга одатланган ва) шу нарса бизга маъруф (маъқул) бўлган хонадонмиз, (чарчаб тонгга яқин ухлаб қолсак) уйғона олмаймиз-да, кун чиқиб кетиб қолади», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уйғонгач, намозингни ўқиб ол, эй Сафвон», дедилар[1] (Абу Довуд, Ибн Можа ривоятлари, шайх Албоний «Мишкот»да саҳиҳ санаган: 3269). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши Рамазондан бошқа пайт эри борлигида унинг изнисиз рўза тутмасин, эри борлигида уйига унинг изнисиз ҳеч кимни киритмасин» (Муттафақун алайҳ). Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларга – яъни, уйларида – эрларининг изнисиз гапирилишидан қайтардилар (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 652). Аёли билан ўзи истаган кўринишда яқинлик қилиши, фақат орқасига яқинлик қилишдан сақланиши, шунингдек, ҳайз ва нифосли ҳолатида қўшилмаслиги эрнинг аёли устидаги ҳақларидан Аллоҳ таоло айтади: «Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз! (Ҳайздан пок бўлиб) ғусл қилганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни севади» (Бақара: 222). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ансорлар мушриклик вақтида аҳли китоблардан бўлган яҳудийлар билан яшашар, уларни ўзларидан илмли деб билиб, кўп ишларида уларга эргашишарди. Аҳли китоблар аёллар билан қўшилганда аёлларининг фақат олди томонидан яқинлашар ва буни аёллар учун энг ҳаёли йўл деб ҳисоблашарди. Ансорлар ҳам уларга эргашиб шундай қилардилар. Қурайш аҳли эса аёллари билан ғоят эркин-очиқ алоқа қилишар, аёлларининг олдидан, орқасидан ёки аёллари уларнинг устида бўлган ҳолда қўшилишдан роҳатланишарди. Ҳижрат вақтида Маккаликлар Мадинага келганларида, улардан бири ансория аёлга уйланди ва у билан шундай қўшилмоқчи бўлди. Аёл бундан норози бўлиб: «Биз фақат олди томондан яқинлашамиз. Сиз ҳам шундай қилинг ёки менга яқинлашманг!», деди. Бу келишмовчилик жиддий тус олди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қулоқларига ҳам етиб борди. Шунда Аллоҳ таоло оят нозил қилди: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз...» яъни олди томонидан, орқа томонидан ёки аёл эрининг устида бўлган ҳолда. Бу ерда фақатгина бола туғиладиган жой назарда тутилган (Ибн Аббос шарҳи)». (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 896). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Яҳудийлар: «Агар эркак аёлининг олдига орқа томонидан яқинлашса, фарзанди ғилай бўлиб туғилади!», дейишарди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло оят нозил қилди: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олдидан ҳам, орқасидан ҳам мумкин, фақат фаржига (қинига) бўлиши шарти билан», дедилар (Муттафақун алайҳ). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, мен ҳалок бўлдим!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизни нима ҳалок қилди, эй Умар?», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Кечқурун маркабимга (туямга) тескари миндим (яъни аёлимга орқасидан яқинлашдим)», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жавоб қайтармадилар. Сўнг оят нозил бўлди: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз...» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олдидан, орқасидан қўшилаверинг, фақат орқа пешобига яқинлашишдан сақланинг ва ҳайз ҳолатида (жимо қилишдан) эҳтиёт бўлинг», дедилар» (Насоий, Термизий ривоятлари). Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди – аёлларингизнинг орқа пешобига қўшилманглар!», дедилар» (Аҳмад, Термизий ривоятлари, шайх Албоний «Мишкот»да саҳиҳ санаган: 3192). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёлининг орқа тарафига яқинлашган одам малъундир!», дедилар (Аҳмад, Абу Довуд ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 5889). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимда-ким ҳайзли аёлга ёки аёлининг орқа пешобига қўшилса ёки фолбинга бориб, унинг айтганларини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсага (динга, Қуръон ва суннатга) кофир бўлибди» (Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти) бошқа ривоятда “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсадан пок бўлибди”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёлнинг орқа тарафига қўшилган кишига Аллоҳ қарамайди» (Ибн Можа, Байҳақий ривоятлари, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 2431). Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Хотинларининг орқасига қўшиладиган кимсаларни Аллоҳ лаънатласин» (Табароний ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 2429). Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёлларнинг орқаларига яқинлик қилиш ҳаромдир», дедилар (Насоий ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 873). Товусдан ривоят қилинади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан аёлининг орқасига қўшиладиган киши ҳақида сўралган эди, у: «Бу мендан куфр ҳақида сўраяпти», деди (Насоий ривояти, шайх Носир «Одобуз-зифоф»да саҳиҳ деган). Аёлига ҳайзлик ҳолатида қўшилган киши тўлайдиган каффорат Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Аёлига ҳайзли ҳолида жинсий алоқа қилиб қўйган киши ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир динор ёки ярим динор садақа қилади», дедилар»[2] (Асҳобус-сунан ва Табароний ривоятлари). Киши ҳайзли аёли билан қўшилишдан бошқа ҳар қандай ишни қилиши мумкин Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Яҳудийлар аёлларини ҳайз ҳолатида уйдан ташқарига чиқариб қўйишар, уй ичида улар билан бирга еб-ичмас ва бирга ухламасдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда сўралганда оят нозил бўлди: «Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У (эр-хотин учун) азиятдир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар билан уй ичида бирга бўлинглар ва қўшилишдан бошқа барча нарсани қилаверинглар», дедилар. Шунда яҳудийлар: «Бу одам биз қилаётган ҳар бир ишнинг тескарисини қилмагунича тинчимайди шекилли?!», дейишди (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 231).
|
|
| |
koko0282 | Date: Yakshanba, 03-Fev-2013, 11:42 | Message # 2 |
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
| davomi..
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бизлардан биримиз ҳайз кўрганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга изор (яъни, белдан пастга кийиладиган кийим) кийиб олишини буюрардилар. Сўнг у билан бирга ётаверардилар» (Муттафақун алайҳ). Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бизлардан бировимиз ҳайз ҳолатида бўлсаю, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кийимсиз ҳолда қучмоқчи бўлсалар, ҳайз даврида изор кийиб олишни буюрар, сўнг уни қучар эдилар.» (Оиша розияллоҳу анҳо) дедилар: «Қай бирингиз ўз шаҳватига Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эга бўлганларидек эга бўла оларди?!» (Бухорий ривояти). Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирини ҳайзли эканида, эгнида сонларининг ёки тиззаларининг ярмигача тўсиб турадиган изори бўлган ҳолида қучар эдилар» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 239). Итоат фақат яхши ишларда бўлади, Холиққа осий бўлинадиган ишларда махлуққа – унинг шаъни ҳар қанча улуғ бўлмасин – итоат қилинмайди Аёллар билмоқлари лозимки, эрга итоат дегани мутлақ итоат эмас, балки у фақат яхши ишларга ва Аллоҳ таолога итоат қилиш доирасига чекланган. Эр агар Аллоҳ таолога осий бўлинадиган ишларга, масалан намоз ўқимаслик ё ҳижобни ташлаш ё бегона эркаклар билан аралашиб юриш каби ҳаром қилинган ишларга буюрса, унга итоат қилинмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик, (аммо) агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (яъни сохта «худо»ларни) Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин!» (Анкабут: 8). «Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин» (Луқмон: 15). Ота-онанинг фарзанд устидаги ҳақлари ҳар қанча улуғ бўлишига қарамасдан гуноҳ ишларда уларга итоат қилмасликка буюрилган экан, энди аёл киши агар эри уни Аллоҳга ширк келтиришга ёки Аллоҳга маъсият бўладиган ҳар қандай ишга буюрса унга итоат қилмасликка албатта лойиқроқ. Зотан, Холиқнинг ҳаққи махлуқнинг ҳаққидан муқаддам туради, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат қилиш махлуққа итоат қилишдан – у ким бўлишидан қатъий назар – муқаддам қўйилади. Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга маъсият бўлган ишда итоат қилинмайди, итоат фақат маъруф ишлардадир» (Муттафақун алайҳ). Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқдир» (Шайх Албоний «Мишкот»да саҳиҳ санаган: 3696). Вафотидан кейин аёли унга тўрт ою ўн кун мотам тутиши ҳам эрнинг аёли устидаги ҳақларидан Аллоҳ таоло айтади: «Сизлардан (мусулмонлардан) вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, улар тўрт ою ўн кун ўзларига қараб (идда сақлаб) турадилар» (Бақара: 234). Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёл учун маййитга уч кечадан ортиқ аза тутиши дуруст эмас, фақат эри бундан мустасно, унга тўрт ою ўн кун аза тутади» (Муттафақун алайҳ). Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёл эридан бошқасига уч кечадан ортиқ аза тутиши дуруст эмас, фақат эрига тўрт ою ўн кун аза тутади – сурма қўймайди, (чиройли рангга) бўялган кийим киймайди – бўялган ипдан тўқилган мато бундан мустасно, – хушбўйлик ишлатмайди, фақат ҳайзидан пок бўлгач бир қисм хушбўйлик ишлатиши мумкин» (Муттафақун алайҳ). Ботил шарт ҳақида Умму Мубашшир ал-Ансориядан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бароъ ибн Маърурнинг қизи Умму Мубашширга совчи қўйганларида у: «Мен эрим билан ундан кейин турмушга чиқмасликка шартлашганман», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бундай қилиш ярамайди», дедилар[3] (Табароний ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 608). Яъни, бундай шартлашиш дуруст эмас, чунки бу турмуш қилишга, фарзанд кўриш ва наслни кўпайтиришга тарғиб қилувчи ўнлаб шаръий далилларга зиддир. Эр-хотин ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқларга меҳр-муҳаббат ва мулойимлик билан ёндошиш лозим, қўполлик ва қаттиққўлликдан, зўрлик ишлатишдан сақланиш керак. Зеро, Аллоҳ таоло ҳалимдир ва ҳар бир ишда ҳалимликни яхши кўради, ҳалимликка қаттиққўлликка бермаган мукофотларни беради, Аллоҳ бир хонадонни дўст тутса, унга меҳр-шафқат ва ҳалимлик киритиб қўяди. Аллоҳ таолодан уйларимизни ва барча мусулмонларнинг уйларини меҳр-муҳаббат ва ҳалимлик билан тўлдиришини сўраймиз. У Эшитувчи, Яқин ва Ижобат қилувчи Зотдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига салавот ва саломлар йўлласин. Эрнинг аёли устидаги ҳақ-ҳуқуқларини билиб олганимиздан сўнг, энди аёлнинг эр зиммасидаги ҳақлари билан танишиб чиқишга ўтамиз. * * * [1] Сунан Аби Довуднинг шарҳи Авнул Маъбудда шарҳловчи шундай дейди: “Сафвонга бу ҳолат гоҳида бўлиб турган бўлса керак. Бунинг сабаби у билан бирга уни уйғотадиган одамнинг бўлмаслиги бўлиши мумкин. Беузр бундай ҳолатда давом этиш, бўлиб ҳам саҳобийдан бунинг содир бўлиши мумкин эмас.” Сафвоннинг узри ҳам ҳолатнинг давомий эмаслигига далолат қилади. У ухлаб қолишига тунда суғоришни сабаб қилиб кўрсатди. Малумки суғориш мавсумий ва ҳар куни такрорланмайдиган ишдир. [2] Агар ҳайзининг аввалроғида қўшилса 1 олтин динор (яъни 4,25 гр атрофида) каффорат тўлайди, ҳайзи охирлашиб, покликка яқинлашиб қолганда қўшилса ярим динор каффорат тўлайди, валлоҳу аълам.
|
|
| |
koko0282 | Date: Dushanba, 04-Fev-2013, 18:13 | Message # 3 |
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
| Эрнинг аёли устидаги ҳақлари
Эрнинг аёли устида бир неча ҳақ-ҳуқуқлари бўлиб, яхши ишларда унга итоат қилиши ва осий бўлмаслиги, тўшагига чақирганда йўқ демаслиги, йўқлигида ўз иффат-номусини ва унинг мол-мулкини асраб-авайлаши, фарзандларини раҳм-шафқат ва меҳр-муҳаббат билан тарбия қилиши шулар жумласидандир Аллоҳ таоло айтади: «Эркаклар хотинлари устида раҳбардурлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар — яхши хотинлардир» (Нисо: 34). «Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» (Рум: 21). «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг» (Бақара: 223). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одам авлодидан ҳар бири саййид (раҳбар)дир, эркак киши ўз оиласининг саййиди, аёл киши уйининг саййидаси (бекаси)дир» (Саҳиҳул-жомиъ: 4565). Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Ҳар бирингиз роъий (раҳбар) ва ҳар бирингиз ўз раиятингиздан масъулсиз. Амир роъий, эркак киши ўзининг оиласида роъий, аёл киши эрининг уйи ва фарзандларига роия. Ҳар бирингиз роъий ва ҳар бирингиз ўз раиятингиздан масъулсиз» (Муттафақун алайҳ). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазонда рўзасини тутса, номусини (ҳаромдан) сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатга унинг эшикларидан хоҳлаганингдан кир», дейилади» (Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида ривоят қилган, Саҳиҳул-жомиъ: 660). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёлларнинг яхшиси – (эри) қараса кўзини қувнатадиган, буюрса итоат қиладиган, баданида ҳам, молида ҳам у ёмон кўрадиган нарса билан унга хилоф қилмайдиган аёлдир» (Аҳмад, Насоий, Ҳоким ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 3298). Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизларга жаннат аҳлидан бўлган аёлларингиз ҳақида хабар берайми? Хушмуомала, тез рози бўлувчи, зулм кўрган пайтда: «Мана бу қўлим сизнинг қўлингизда, то сиз рози бўлмагунча кўзимга уйқу қўнмайди», дейдиганларидир (Табароний ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 2604). Бир ривоятда: «Сизларга жаннатдаги аёлларингиз ҳақида хабар берайми? Хушмуомала, серфарзанд, агар ғазабланса ёки хафа қилинса ёки эри ғазабланса: «Мана бу қўлим сизнинг қўлингизда, то сиз рози бўлмагунча кўзимга уйқу қўнмайди», дейди (Табароний ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3380). Абу Узайна ас-Содафийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёлларингизнинг энг яхшиси Аллоҳдан тақво қилувчи, хушмуомала, серфарзанд ҳамда мулойим ва ҳамдард бўлувчи аёллардир. Аёлларингизнинг энг ёмони ўзини кўз-кўз қилувчи ва мутакаббир аёллардирки, улар мунофиқдирлар. Бу каби аёллардан жаннатга фақат «оқ қарға»га ўхшаш (яъни, жуда озчилик)ларигина кирадилар» (Байҳақий «Сунан»да ривоят қилган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1849). Талқ ибн Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эркак киши аёлини ҳожати учун чорлаганида у гарчи тандир устида бўлса-да етиб келсин» (Насоий, Термизий ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 534). Эрнинг хотин устидаги ҳаққининг улуғлиги Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар аёл эрнинг ҳаққини билганида, унинг тушлик ва кечки овқати ҳозир бўлганда то у ундан фориғ бўлмагунича ўтирмаган бўларди» (Табароний ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 5259). Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эрнинг аёли устидаги ҳаққи шунчаки, агар баданида яраси бўлса, уни яласа ҳам ҳаққини адо этолмайди[1]» (Ҳоким ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 3148). Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Инсон инсонга сажда қилиши дуруст эмас. Агар инсоннинг инсонга сажда қилиши дуруст бўлганда эди, аёл киши устида эрнинг ҳаққи улуғ бўлгани учун уни ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим. Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, агар эр бошидан оёғигача йирингли яра билан қопланган бўлса-ю, аёли уни ялаб чиқса ҳам ҳаққини ўтай олмаган бўлар эди[2]» (Аҳмад, Насоий ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 7725). Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Муоз розияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, аҳли китоблар ўз епископ ва патриархларига сажда қилишади, нима дейсиз, биз ҳам сизга сажда қилсак бўладими?», деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бировни бошқа бировга сажда қилишга буюрганимда эди, аёл кишини эрига сажда қилишга буюрган бўлардим. Аёл киши эрининг ҳаққини адо этолмайди, ҳатто уни туяни устида бўлган ҳолида нафсини қондириш учун чорласа-да, ўзини унга бахш этсин», дедилар (Табароний «Ал-муъжамул-кабир»да ривоят қилган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3366).
|
|
| |
koko0282 | Date: Dushanba, 04-Fev-2013, 18:14 | Message # 4 |
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
| davomi
Бир ривоятда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бировни бошқа бировга сажда қилишга буюрганимда эди, аёл киши устида эрнинг ҳаққи улуғ бўлгани учун уни ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим. Аёл киши то эрининг ҳаққини адо қилмагунча иймон ҳаловатини топмайди, агар уни туяни устида бўлган ҳолида эри нафсини қондириш учун чорласа, жавоб берсин», дедилар (Ҳоким ривояти, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 1938). Абдуллоҳ ибн Аби Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, аёл киши то эрининг ҳаққини тўла адо этмагунича Раббининг ҳаққини адо этолмайди» (Аҳмад, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 5295). Ҳусойн ибн Миҳсон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Аммамнинг айтишича, у баъзи эҳтиёжлари туфайли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига борган экан. Шунда у зот ундан: «Турмушга чиққанмисан?», деб сўрабдилар. «Ҳа», деган экан, «Эрингга қандай муомала қиласан», дебдилар. «Қўлимдан келганича парво қиламан», дебди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У билан қиладиган муносабатингга диққат қил, чунки жаннатинг ҳам, дўзахинг ҳам удир», дебдилар» «Табароний «Авсат»да ва Ҳоким ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 1509). Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига қизини етаклаб келиб: «Мана бу қизим турмушга чиқишга кўнмаяпти», деб шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизга: «Отангга итоат қил», дедилар. Қиз: «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, эрнинг аёли устида қандай ҳақлари борлигини айтиб бермагунингизча турмушга чиқмайман», деди. «Эрнинг аёли устидаги ҳаққи шунчаки, агар баданида яраси бўлса-ю, аёли уни яласа ёки бурнидан йиринг ёки қон оқаётган бўлса-ю, уни ютиб юборса, шунда ҳам унинг ҳаққини адо этолмайди», дедилар[3]. Шунда қиз: «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, ҳеч қачон турмушга чиқмайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қизларни ўз изнларисиз турмушга берманглар», дедилар (Баззор, Ибн Ҳиббон ривоятлари, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарғиб: 1934). Эрига итоатсизлик қиладиган ҳамда унинг ўзига бўлган фазлу-марҳамати ва мол-мулкига нонкўрлик қиладиган аёлга охиратда бўладиган хорлик ва азоблар ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга дўзах кўрсатилди, қарасам дўзах аҳлининг кўпчилиги куфр келтирадиган аёллар экан», дедилар. «Аллоҳга кофир бўладиларми?», деб сўралганида: «Эрларига кофир бўладилар ва яхшиликка кофир (нонкўр) бўладилар. Улардан бирига агар бир умр яхшилик қилсанг-у, кейин у сендан озгина ёмонлик кўрса: Сендан ҳаргиз яхшилик кўрмадим, дейди», дедилар[4] (Бухорий ривояти). Асмоъ бинт Язид ал-Ансориядан ривоят қилинади: Мен ўзим тенги аёллар билан турган эдим, ёнимиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтиб қолдилар. Бизга салом бердилар ва: «Куфрони неъмат қилувчилардан бўлиб қолманглар!», дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, куфрони неъмат қилиш қандай бўлади?», деб сўрадим. «Биронтангиз бева (сўққабош) ҳолида ота-онаси ёнида узоқ туриб қолади, сўнг Аллоҳ унга эр ато этади ва фарзанд билан ризқлантиради. Кейин жаҳли чиққанда куфрони неъмат қилиб: «Сендан асло яхшилик кўрмадим», дейди», дедилар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ўзи эрсиз яшай олмагани ҳолда эрининг яхшиликларига шукр қилмайдиган аёлга Аллоҳ раҳмат назари билан боқмайди» (Насоий ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 289). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эр аёлини тўшакка чақирганда, у рад этса ва эри ундан ғазабланган ҳолда кечани ўтказса, фаришталар то тонггача унга лаънат айтадилар (Муттафақун алайҳ). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, қай бир киши аёлини тўшакка чақирганида у бош тортса, то эри ундан рози бўлмагунича осмондаги Зот ундан ғазабнок бўлади»[5] (Муслим ривояти). Талқ ибн Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эркак киши аёлини ҳожати учун чорлаганида у гарчи тандир устида бўлса-да етиб келсин» (Насоий, Термизий ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 534). Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Икки кишининг намози бошидан юқорига кўтарилмайди: Хожаларидан қочган қул то қайтиб келгунича ва эрига итоатсиз бўлган аёл то (итоатга) қайтгунича» (Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган, Саҳиҳул-жомиъ: 136). Фузола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уч киши борки, улар (қиёмат куни тортадиган азоб) ҳақида асти сўраманг: жамоатдан айрилган, имомига осий бўлиб, осий ҳолда ўлган кимса; хожасидан қочиб кетганича ўлган қул ё чўри; эри керакли дунёвий эҳтиёжларини таъминлаб қўйиб, бирор жойга кетса, унинг ортидан (бегоналар олдида) очиқ-сочиқ кийиниб юрадиган аёл. Бу учаласи (тортадиган азоб) ҳақида асти сўраманг» «Табароний ва Ҳоким ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 3058). Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Учта нарса саодатдан, учта нарса эса бахтсизликдандир. Қарасангиз кўзингиз қувнайдиган, йўқлигингизда ўз нафсига ва сизнинг молингизга омонатли аёл саодатдан бўлган нарсалар жумласига киради... Қарасангиз сизга ёқмайдиган, сизга қарши тилига эрк берадиган, йўқлигингизда ўз нафсига ва сизнинг молингизга омонатли бўлмайдиган аёл бахтсизлик бўлган нарсалар жумласига киради... (Ҳоким ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 3056). Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бу дунёда аёл киши эрига озор берган вақтда унинг (жаннатдаги) ҳурлардан бўлган аёли: «Унга озор берма, Аллоҳ яксон қилгур. У сенинг олдингда бир меҳмон ва сендан ажралиб, бизга келишига оз қолди», дейди» (Аҳмад, Термизий ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 7192). Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уч киши борки, уларнинг намозлари қулоқларидан юқорига ўтмайди: қочоқ қул то қайтиб келгунича; эри ундан ғазабланган ҳолда кечани ўтказган аёл; бир қавмнинг имомики, улар уни ёмон кўрадилар» (Термизий ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 3057). Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир аёл ҳеч бир сабабсиз эридан талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳаромдир» (Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 2706). Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир аёл эрининг уйидан бошқа жойда кийимларини ечса, ўзи билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасидаги ҳаё пардаларини йиртибди» (Аҳмад, Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 2710). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Хотинни эрига қарши ё қулни хожасига қарши қайраган одам биздан эмас» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 1906).
|
|
| |
koko0282 | Date: Dushanba, 04-Fev-2013, 18:15 | Message # 5 |
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
| davomi
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Иблис тахтини сув устига қуради, сўнг лашкарларини чор-атрофга йўллайди. Улар ичида энг фитнакор бўлганлари унга энг яқин мартабага ўрнашади. Улардан бири келиб: «Фалон-фалон ишларни қилдим», дейди, шунда у: «Ҳеч нарса қилмабсан», дейди. Кейин бошқа бири келиб: «То уни аёли билан ажратиб юбормагунча қўймадим», дейди, шунда унга: «Сен нақадар ажойибсан!», дейди (Муслим ва Аҳмад ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3261). [1] Бундан мурод – айни шу ишни қилиш эмас, балки эрнинг фазли ва унинг ҳаққи қанчалар улуғлигини баён қилишдир. Чунки, бундай қилиш кишининг тоқати кўтармайдиган ишлардан, Ислом инсонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди. [2] Шунча гапларга қарамай, айримлар борки: «Аёлини хизмат қилдиришга эрнинг ҳаққи йўқ», дейишади..!! [3] Юқорида айтганимиздек, бундан мурод айни шундай қилиш эмас, балки эрнинг ҳаққи улуғлигини баён қилишдир. Яъни, аёл киши ҳар қанча ҳаракат қилмасин, эрининг ҳаққини адо этишга қодир бўлмайди. Мабодо баданида яра бўлса, уни ялашга қанчалик қодир бўлмаса, унинг ҳаққини адо этишга ҳам шунчалар қодир бўлмайди. [4] Куфр икки хил бўлиб, бири эгасини диндан чиқарадиган, иккинчиси диндан чиқармайдиган, яъни куфрони неъмат бўлади. [5] «Осмондаги Зот ундан ғазабнок бўлади» деган сўзларидан маълум бўладики, Аллоҳ таоло осмонда, арши узра юксалгандир, У зотнинг юқоридалик ва аршига юксалганлик сифатини инкор қилувчилар айтганидек «У зот ҳамма жойда» эмас.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 09-Fev-2013, 16:04 | Message # 6 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Эрнинг хотин устидаги хаклари
Мусулмон биродар, муслима сингил, биз яна бир бор бир-биримизга эслатишга киришамиз. Чунки, эслатиш муъминларга фойда беради. Бизларнинг зиммамизда вожиб бўлган хукукларни бир-биримизга эслатиш учун яна шу мавзуга кайтамиз, ўтган жумъа насихатларида хотиннинг эр устидаги ва фарзандларнинг ота-она устидаги хаклари билан танишиб ўтган эдик. Хотиннинг эри устидаги моддий ва маънавий хукукларини зикр килгандик улар: махр, нафака, ётокдаги хаккини адо этиш, унга яхши муомала килиш ва диндан ўрганишлиги зарур бўлган нарсаларни унга таълим бериш билан уни дўзах ўтидан саклаб колиш кабилар эди.
Бугун эса Аллохнинг хамди ва тавфики билан эрнинг хотин устидаги хукуклари билан танишамиз. Дархакикат Ислом эр-хотиннинг хакларини бир-бирига фарз килиб кўйган. Ким бу хакларни бузса ёки у хаклардан юз ўгирса ёки била туриб уни адо этишда сусткашлик килса, ўзини Аллохнинг лаънатига ва газабига гирифтор килади. Бундан Аллохнинг ўзи асрасин.
1) Эрнинг хотин устидаги хакларининг энг мухими хотиннинг эрига итоат килишидир. Аллох таъоло эрни оилани бошкарувчи килиб кўйди ва Аллох буюрган ушбу бошкарувчиликни кийинчиликсиз ва орага совуклик тушмасдан кулай ва енгил бажариши учун хотиннинг эрга итоат килишини вожиб килди. Агар никох килиш вактида хотин ишлайман деб шарт килмаган бўлса эр хотинни кўчага чикиб ишлаб келишдан ман килишга хаклидир. Агар ишга чикиши шарт килинган бўлса у холда эркаклар билан аралашмайдиган шаръий ишда ишлашликка рухсат бериб шартга вафо килиши вожибдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Шартлардан вафо килишингизга хаклироги хотинларингизни ўзингизга никох билан халол килиб олаётган вактда кўйилган шартлардир» — дедилар. Агар эр хотинини диний ёки дунёвий ишларга буюрса; мас: болалар тарбияси, талаб илм килиш ва уй ишларини бажариш учун уйда ўтириш кабилар. У холда эрга итоат килиш хотинга вожиб бўлади. Аммо агар Аллох таъоло ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни рози килмайдиган ишга буюрса, масалан: маст килувчи ичимлик ичиш, кўчага безаниб чикиш, фосиклар билан ўтириш ва динсиз ахлоксиз инсонлар билан аралшиш каби ишларга буюрса эрига итоат килмайди. Чунки, яратувчига осий бўладиган ишларда хеч бир кимсага итоат килинмайди, балки яхшиликда итоат килинади, холос. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
«Агар хотин беш вакт намозини ўкиса, рамазон ойи рўзасини тутса, фаржини харомдан сакласа ва эрига итоат килса, киёмат куни унга: саккиз жаннат эшикларининг кайси биридан хохласангиз киринг — дейилади».
Эр хотинини Аллохнинг тоатига буюрган пайтда унга итоат килса хотинга икки бош ажр бўлгани каби Аллохнинг тоатига буюрган пайтда эрига итоат килмаса унга икки бош гунох бўлади.
Шубхасиз аёл ўзининг эрига итоат килиши оилани парчаланишдан ва эрнинг калби ундан нафратланиб колишдан саклайди. Муъмина хотин эрга итоат килмаса хам бўлаверади деб тенг хукукликка чакириб, уни халокат ва харом ишларга жалб килаётган кишиларга алданиб колмаслиги лозим.
Муъоз ибн Жабал розияллоху анху Шомдан келганларида Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга сажда килдилар. Шунда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Эй Муъоз бу нимаси? деб сўрадилар. Муъоз розияллоху анху Эй Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам, ахли китоблар ўзларининг рухонийларига сажда килганларини кўрдим ва мен хам буни сизга килишни хохладим» деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бундай килма, агар мен бировни бировга сажда килишга буюрганимда хотинни эрига сажда килишга буюрган бўлардим. Рухим кўлида бўлган зотга касам, аёл эрининг хакини адо этмагунича зиммасидаги хакларини тўла адо эта олмайди». Яна дедилар: «Икки тоифанинг намозлари бошларидан юкорига ўтмайди (яъни Аллохнинг хузурига кўтарилмайди, кабул бўлмайди), хожасидан кочиб кетган кул хожасига кайтмагунича ва эрига итоатсизлик килган хотин шу итоатсизлигидан кайтмагунича». (Табароний ривоят килган). Хоким Оиша розияллоху анходан ривоят килади. Уммул муъминийн Оиша розияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан «Аёл киши устида энг хаки кўп одам ким деб сўрадим «Эри» дедилар. Эр киши устида энг хаки кўп одам ким дедим? «Онаси» — дедилар.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 09-Fev-2013, 16:06 | Message # 7 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| 2) Эрнинг иззат-нафси ва хис-туйгуларини риоя килиш.
Эр хотинидан суюмли-яхши нарсани кўрсин ва рози киладиган сўзни эшитсин, ундан нохуш нарсага йўликмасин, чунки, муъмин киши ўз уйидагина ором олади ва ўзининг аёли билангина рохатни хис килади. Гохида эр ишидан чарчаб келган бўлади. Уйида дам олиш ўрнига хотини унга куни билан килган ишларидан кўра каттарок муаммоларни тайёрлаб туради. Шикоятларни тўкиб солади, кўшнилар билан ёки эрнинг онаси, сингиллари каби якинлари билан жанжаллашган бўлади. Ёки уйга, уй жихозларига ва тозаликка бепарво бўлади. Таомни вактида тайёрламайди натижада эр ўзини бахтсиз хис килади. Шунинг учун баъзи эркаклар уйда бундай ёмон хулкли хотин билан бирга бўлгандан кўра чойхона ёки ошхонада яхширок рохат топганликлари учун шундай жойларда ўтиришни афзал кўрадилар. Имом Термизий ривоят килган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бирон хотин ўзининг эрига бу дунёда озор берса, унинг жаннатдаги хурлардан бўлган хотини бу озор берувчи аёлга шундай хитоб килади: «Аллох сени халок килсин, бу киши сенинг олдингда вактинчадир якинда сендан ажралиб бизнинг олдимизга келади — дейди».
Эй муслима аёл, сиз эрингизга озор бериб уни ўзингиздан нафратлантиришингиз, тилингиз билан озор беришингиз ва унга итоатсиз бўлишингиз сизга хурсандлик бахш этадими? Агар шундай килсангиз билингки, у якинда жаннатга кирса у ердаги хурул-ийнларнинг эри бўлади. Аллох таъоло у хурлар хакида деди:
«(Улар) чодирларда асралган хурлардир. Уларга илгари на бир инс ва на бир жин тегинмагандир» (Рахмон сураси 72 - 74 оятлар). Вокеъа сурасида шундай сифатлайди: «Дарвоке, Биз уларни (оху кўз хурларни) дафъатан пайдо килдик (яъни, улар онадан тугилмадилар, балки Аллохнинг кудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар). Сўнг уларни ўнг томон эгалари учун (ёшда хам , хусну жамол ва кадди коматда хам) бири-бирига тенг, эхтиросли, бокира кизлар килиб кўйдик» (Вокеъа:35-38) бундан бошка уларнинг кўплаб сифатлари куръон каримда зикир этилмишдир.
3) Эрнинг хотин устидаги хакларидан эрнинг моли, шарафи ва обрўсини саклаш. Хотин сарф-харажатида тадбирли ва эрининг итоатида каттиг бўлиши лозимдир. Эрининг молини факат унинг рухсати ва розилиги билангина сарфлайди ёки бировга беради. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хотин киши эрининг уйидан бирор нарсани унинг рухсатисиз сарфламасин.» Таомни хамми деб сўрадилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «бу моллариимизнинг энг афзали» дедилар. (Термизий ривояти).
Аёл эрининг шарафини ва молини саклаши лозим. Бу эридан бошка бегона эркакларнинг олдида зийнатини кўрсатиб эрига хиёнат килмаслиги, зийнатланиб, хох уйда, хох кўчада бўлсин бегона кишиларга очик-сочик кўринмаслиги ва уларга карамаслиги билан бўлади. Эшикдан мўралаш ва кўча-кўйда, бозорларда бировларнинг кўзига хижобсиз кўриниши ва уларга караши бугунги кунда аёлларимиз мубтало бўлган холатдир. Улар кўчаларга чикишларидан ташкари ховли-жойлари олдидан ўтсангиз эшик олдида турадилар ёки дераза ва балконлардан мўралаб карайдилар. Бу жуда катта хиёнат хисобланади. Агар эр хам бунга рози бўлса, унда икковлари хам Аллохга ва унинг Росули Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга хиёнат килган бўладилар.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 09-Fev-2013, 16:08 | Message # 8 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| 4) Уй ишларини чиройли бажариш, болаларига гўзал тарбия бериш хам хотиннинг бурчларидан. Мана шу иш унинг соглигини яхшилаб унга кувват бахш этади. Болаларини «болалар богчаси»га, уй ишларини хизматкор аёлга ташлаб кўймайди. Хар бир муслима аёл Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кизлари Фотимаи Захродан ўрнак олсин. Кунларнинг бирида Фотима отасининг олдига келиб, кўлтегирмонни айлантираверишдан кўллари каваргани ва эри Алийнинг уй ишларини бажаришдаги машаккатларини шикоят килди ва хизматкор олиб беришни талаб килди. Шунда пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам унга «мен сени хизматкордан кўра яхширок нарсага йўллайинми»? ётогингга кирганингда 33 марта Аллохга тасбех (субханаллох) айт, 33 марта хамд (алхамдулиллах) ва 34 марта такбир (Аллоху акбар) айт, мана шу сенга хизматкордан кўра яхширок.» — дедилар. Буни каранг: Хизматкор сўраб келса Аллохнинг зикрига буюрдилар. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бизнинг хар сохадаги муаллимимиз, у бизга нима фойдалигу нима зарарлигини яхши биладилар.
Аллохнинг зикри гам-ташвишларни кеткизиши ва у билан калблар хотиржам бўлишини куръони каримда ёд килинган: «Улар иймон келтирган ва калблари Аллохнинг зикри билан хотиржам бўладиган кишилардир. Огох бўлингизким, Аллохни зикр килиш билан калблар ором олур» (Раъд:28)
5) Эрнинг хотин устидаги хакларидан, эрнинг уйига унинг изни билангина кариндош эркак ва аёл ёки бегона аёлни киритади. Эр хам хотиннинг олдига Аллохдан кўркмайдиган кимсаларни киргизмайди, у шайтоний караши ёки сўзи билан бу хонадоннинг тинчлигига рахна солиши мумкин. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аёлларнинг олдига киришдан сакланинглар! Эй расулуллох, эрнинг (эркак)[1] кариндошларига нима дейсиз? — Дедилар. Эрнинг кариндошлари ўлимдир» дедилар. Яна бир хадисда шундай дедилар: «уч тоифа одам жаннатга кирмайдилар: арок ичишга муккасидан кетган, окпадар ва даюс» даюс деб хотин-кизларидаги суюкликдан кўз юмадиган ва бунга эътибор бермайдиган кимсага айтилади.
Хозирги кунда исломга ёт бўлган одатлар бизга хукмрон бўлиб колмокда. Масалан: таниш-билиш, дўст-огайни, гўёки булар махрамлар каторида. Бемалол хотинларнинг олдига кириб келишаверади, эр уйда бор бўлсин, йўк бўлсин бунинг фарки йўк. Ха, деса эрининг ошнаси, дугонасининг эри ва хоказо. Махалланинг эркаклари уларнинг хаммалари махрам, улар билан бемалол кўришилади. Бундан хам кизикроги аёллар бенамоз, бетавфик кишилардан унчалик кочмайдилар. Аммо биронта намозхон, такволи кишини кўриб колсалар дархол юзларини тўсадилар. Холбуки бу одам иложи борича уларга карашдан кўзини эхтиёт килади.
Ислом ошна огайничилик, ёру-биродарликни ман килмайди, балки унга буюради. Бирок, исломий чегаралардан четга чикишга хам рухсат бермайди.
Юкорида зикр килинган нарсаларга амал килмаслик окибатида канчадан-канча оилалар бузилиб кетган, хотинлар талок, болалар тирик етим бўлган. Ўйлаб кўринг, буларнинг хаммаси нима учун бўлган?! Пайгамбаримизнинг васиятларига амал килмаслигимиз учун бўлган. Шунинг учун хам Аллох таоло расулуллохнинг буйрукларига хилоф килишимиздан кайтарган: «(пайгамбарнинг) амрига хилоф иш киладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб колиши ёки аламли азоб етиб колишидан хазир бўлсинлар!»
Биз юкорида санаб ўтган хукуклар эрнинг хотини устидаги хукукларнинг хаммаси эмас. Биз уларни ўкувчи малолланиб колмаслиги учун иложи борича киска ва лўнда килишга интилдик. Булардан бошка хам хукуклар бор уларни сўраб, билишга хар бир эр ва хотин харакат килсинлар.
Сўзимизнинг охирида Аллох таолодан барча муъмин ва муъминаларни ўзларининг зиммаларидаги бурчларини танитиши ва уларга амал килишга муваффак килишини сўраб дуо киламиз. Аллох бунга Эга ва Кодир зотдир.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 09-Fev-2013, 16:10 | Message # 9 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Эрнинг эркак кариндошлари: ака-укаси, уларнинг ўгиллари, амакилари ва уларнинг ўгиллари, тогалари ва уларнинг ўгиллари, опа-сингиллар ва амма-холаларнинг хам ўгиллари ва эрлари, буларнинг хаммаси хотинга нисбатан номахрам кишилардир. Эрнинг дадаси ва бобоси эса хотинга махрам хисобланади. Араб тилида юкорида зикри ўтганларга бир калима билан «ал-хамв» дейилади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «ал-хамв алмавт» дедилар. Яъни хамв ўлимдир. Буни салаф уламоларининг баъзилари куйидагича шархлайдилар: эрнинг эркак кариндошлари шу хонадонга алокадор бўлганликлари сабаб уларинг бу хонадонларга кириб чикишлари осон ва бошкаларнинг эътиборини жалб килмайди. Натижада шайтон васвасаси билан зино содир бўладиган бўлса бу аёл ва агар оила кўрган бўлса ўша эркак хам зонийларга кўлланиладиган ислом хукмига биноан тошбўрон килинадилар ва ўладилар. Бунинг акси ўларок бегона кишилар бирон хонадонга икки-уч бор кирсалар дархол назарга тушадилар.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 02-Mar-2013, 14:38 | Message # 10 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Эр аёлига яхши кўришини айтиши керакми? Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: “Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят- белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят- белгилар бордир” (Рум, 21). Инсонни эркак-аёлга ажратиб, жуфт яратишининг ўзи Аллоҳнинг биру борлиги, баркамол сифатлар соҳиби эканининг ёрқин далилидир. Доимо кўраверилгач, унга эътибор берилмайди, аммо эътибор ила тафаккур қилиб кўрилса, инсоннинг эркак ва аёллик ҳолати улкан мўъжизадир. Аллоҳ таоло инсоннинг ўзидан унга жуфт яратиб беришни “сокинлик топишингиз учун” демоқда. Дарҳақиқат, эркак фақат аёлдангина сокинлик, ором, осойишталик ва тинчлик топади. Шунингдек, аёл ўзига керак сокинликни эркакдан топади. “...ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани...” Аллоҳ таолонинг Ўзи эр билан хотиннинг орасига севги, меҳр-муҳаббат, раҳм- шафқат солмаса, улар бир-бирларининг баъзи камчиликларини, қийинчиликларни кўтара олармидилар? Чидаб, бирга яшармидилар? Эркакнинг танасини, аъзоларини, руҳиятини, ҳаттоки энг кичик ҳужайраларигача ўзига хос қилиб яратган ким? Аёлнинг танасини, аъзоларини, руҳиятини, хаттоки кичик ҳужайраларигача ўзига хос қилиб яратган ким? Ҳа, уларни бир-бирига сокинлик, меҳр-муҳаббатли бўладиган, ўзаро келишиб дунёни обод қиладиган этиб яратган зот қудратли Аллоҳ таолодир. “Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир”. Модомики, Аллоҳ таолонинг Ўзи эр- хотиннинг ўртасига меҳр-муҳаббат солишини очиқ айтган экан, эр ҳам ўз хотинига уни яхши кўришини очиқ айтишида ҳеч бир монеълик йўқ. Қолаверса, бу нарсанин очиқ айтиш ўртадаги муҳаббатни яна ҳам кучайтиради. Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Бир киши бир биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини айтиб қўйсин” деб марҳамат қилганлар. Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ривоят қилишган. Ҳадиси шарифда биродарга яхши кўришни айтишга буюрилганидан кейин ўз аёлига бу гапни айтиш яна ҳам муносиброқдир. Зеро, киши ўз аёлига унга бўлган меҳру муҳаббатини билдириб қўйса, бу нарса аёлнинг қалбидаги эрига бўлган меҳр, ишонч, ҳурсандчилик, хотиржамлик каби туйғуларни яна ҳам зиёда қилади. Бу борада Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари бизларга ёрқин намунадирлар. У зотдан “Инсонлардан кимни кўпроқ яхши кўрасиз?” деб сўралганда, у зот алайҳиссалом “Оишани” деб жавоб берганлар. Бухорий ривояти. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кунларини биттадан аёллари учун тақсим қилар, улар ўртасида адолат билан иш тутар ва: “Эй Аллоҳим, бу ўзим эга бўлган нарсадаги тақсимимдир. Сен эга бўлиб, мен эга бўлмаган нарсада эса, мени маломат қилмагин” деб дуо қилар эдилар”. Тўртовлари ривоят қилишган. Ҳадисдаги “Сен эга бўлиб, мен эга бўлмаган нарса”дан мурод эса, севги, меҳр ва муҳаббатдир. Ҳа, инсон зоҳирий ишларни тасарруфини қилиши мумкин. Аммо қалбга, ҳиссиётга боғлиқ ишлардаги эгалик эса, фақат Аллоҳ таолонинг қўлидадир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз “Аёлларимнинг барчасига адолат қилишга ҳаракат қиламан, бунга кучим етади. Аммо, муҳаббат борасида ҳаммаларини бирдай севолмайман. Улардан фақат битталарини севаман, холос”, деган маънода Роббиларига дуо қилмоқдалар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи аёллари бўлмиш Хадича розияллоҳу анҳони вафотларидан кейин ҳам жуда кўп эслар эдилар. Хадича онамиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога уйланишларидан уч йил аввал вафот этган эдилар. Пайғамбаримиз биринчи аёлларини эслаганларида “Менга унинг муҳаббати берилди” деб айтар эдилар. Ибн Абдулбарр ривояти. Демак, биз ҳам юқоридаги оят ва ҳадислардан келиб чиқиб, жуфту ҳалолимизга унга бўлган меҳру муҳаббатимизни билдириб қўйсак, ҳам савобга эга бўламиз, ҳам оиламизнинг янада фаровонлиги сари катта қадам ташлаган бўламиз.
|
|
| |