SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10165
Holati:
|
Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ мен тарафга келаётганини кўрдим. Отлиқ менга яқин келганида, у аёл киши эканини билиб, унга салом бердим.
У аёл; "Раҳийм бўлган Роббдан "салом" сўзи бордир", (Ясин 58) - деб жавоб берди.
У бу оятни ўқиганда, менинг саломимга жавоб берди деб тушуниб, қаердан келяпсиз деб сўрадим.
У аёл: "Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг", (Бақара 196), - деб жавоб берди.
Мен шунда у Каъбатуллоҳни зиёратидан қайтаётганини тушуниб, қаерга кетяпсиз, - дедим.
У аёл: "Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ""(Аъроф 186), - деган оят билан жавоб берди.
Мен у бу оятни ўқиганидан йўлдан адашиб қолибди, деб тушундим. Менинг тахминимча у ёши каттароқ кампир эди. Мен: Онажон қаерга олиб бориб қўяй, деб сўрадим.
У аёл: "Аллоҳнинг ҳоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар"(Юсуф 99) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан шаҳарга бориши кераклигини тушундим, мен ҳам шаҳарга боришим керак сизни йўл бошлаб бораман дедим.
У аёл: "Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни хуш кўради" (Бақара 195) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан, йўлбошлаб боришимга рози эканини тушуниб, уловни юганини ушлаб йўл бошлаб кетдим. Бир қанча юрганимиздан кейин, мен баъзи арабча шеърларни ўқишни бошладим.
У аёл: "Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар" (Муззаммил 20) , - деди.
Мен жим бўлдим, лекин бу аёл ким экани ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда мен унинг хонадони ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи эдим,
У аёл буни сезиб: "Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади" (Моида 101), - деган оятни ўқиди.
Мен тушундимки, у оиласи ҳақида гапиришни ҳоҳламаяпти. Бир қанча юриб шаҳарга яқинлашганда мен ундан: шаҳарда сиз ким билан кўришмоқчисиз? - деб сўрадим.
У аёл: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир"(Каҳф 46) - деб жавоб берди.
Мен тушундимки, Аллоҳ унга мол-у дунё ва ўғиллар берган экан. Мен шаҳарга кириб, ҳаждан қайтаётган карвон аҳлига йўлиқдим. Улар юкларини тушураётган экан. Мен у аёлдан: ўғилларингизни исми нима? - деб сўрадим.
|