SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
Биродарлар!!!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг оҳирида, Ашуро кунининг ўзидагина рўза тутмасдан, Аҳли китобларга хилоф суратда, яна бошқа бир кунни қўшишга азму қарор қилган эдилар.
Имом Муслим саҳихларида Ибн Аббосдан Аллоҳ улардан рози бўлсин келтирган ривоятда: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашурода ўзлари рўза тутиб, бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрганларида: саҳобаи киромлар айтдилар: «Ё Росулуллоҳ ахир бу яҳудий ва насоролар улуғлашадиган кун-ку? «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ хоҳласа келаси йилда тўққизинчи кунида ҳам рўза тутамиз» деб жавоб бердилар .( яъни аҳли китобларга ҳилоф суратда ўнинчи кунга қўшиб.)
Ибн Аббос айтадилар, келаси йил кемасидан олдин Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вас саллам вафот этиб қолдилар.
Ибн-ул -Қоййим -Аллоҳ уларни ўз раҳматига олсин- «Зодул маъод» номли китобларида 2-мужаллад 76-бет:
Рўзадор бўлиш мартабалари ҳақида сўз юритиб, шундай давом эттирадилар:
Рўзадор бўлиш мартабалари учта:
Бу мартабаларни энг комил кўриниши, Ашуро рўзасидан бир кун олдин ва бир кун кейин рўза тутиш, кейинги мартаба тўққизинчи ўнинчи кунларда рўза тутиш, шунга кўп ҳадислар келган, бундан кейинги мартаба, фақат ўнинчи куни рўзадор бўлиш.
Ашуро куни рўзасига эришиш мақсадида тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи кунларда рўзадор бўлиш комилроқдир.
Ушбу кунда одамлар томонидан содир этиладиган айрим бидъат ва шариъатга ҳилоф ишлар:
Эй, мусулмон биродарлар, огоҳ бўлинглар!!! Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламдан содир бўлмаган бирор амал машруъ эмасдир. Баъзи одамлар томонидан бу кунда содир бўладиган суннатга зид айрим ишлар ушбулардир: шу кунга ҳослаб сурма суриш,ҳина қўйиш, ғусл олиш, оила-аҳлига кенглик бериб сероб қилиб қўйиш, шир гуруч каби таомларни шу кунга ҳослаб таёрлаш.
Бу каби амалларни қилиш ҳақида келган ҳадисларни ҳаммаси тўқима ва заифдур.
Бундан ташқари бу кунда айрим одамлар томонидан содир бўладиган бидъатлар ҳам бор:
Ашуро кунида муайян бир дуони хослаб ўқиш, бидъатчиларда,«Ашуро руқияси» номи билан машҳур бўлган дуъолар, яна рофизийлар бу кунда қиладиган амалларни шариатда ҳеч қандай асли йўқ, яна мункар ишлардан бири, ҳижрий йилнинг бошида тўпланиш, совға-салом, атир гулларни тарқатиш, ҳар йили нишонланадиган байрам қилиб олиш.
Янги ҳижрий йил ва нафсни бошдан ҳисоб-китоб қилиб чиқиш.
Янги ҳижрий йил бошланиши биланоқ, мўъмин –мусулмон киши, пухталик тезлик билан илгари қилиб ўтган амаларини қайта кўриб, чиқиб ўз нафсини бошдан ҳисоб-китоб қилмоғи муносиб ва лойиқ ишдир.
Нажот кўчаси ва ҳидоят йўли мана шу ердадир. Зеро зукко одам ўзини ҳокисор тутиб, ўлимдан сўнги ҳолатларга тайёргарлик қилиб амал қилган кимсадир. Доно, ақли етук одам ўз нафсига яхшилик йўлларини лозим тутиб, нафсини шариъат тизимлари билан жиловлаган кишидир.
Инсон ўзини ҳисоб-китоб қилганида, икки холатдан чиқмайди,
Агар яхшилик қилувчи–муҳсинлардан бўлса, эҳсону-яхшиликларини янада зиёда қилади.
Агар ҳатоларга йўл қўйиб, амалларида камчиликларга бепарво бўлган бўлса, қилган амалларига пушаймон бўлиб, Аллоҳга тавба қилади.
Аллоҳ таоло айтди:
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон эрта (Қиёмат Куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! (Ал-ҳашр сураси 18-оят.)
Ибни Касир ушбу оятни тафсирида айтадиларки: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан илгари ўзингизни бошдан ҳисоб-китоб қилиб чиқинг, Ўз Роббингизга қайтиб, Унга рўбарў бўладиган кунга қандай солиҳ амаларни заҳира қилиб қўйганингизга қарангиз».
Нафсни бошдан ҳисоб қилиш йўли ва кайфияти ҳақида Ибн –ул Қоййим қисқача қилиб:
« Лўнда қилиб айтганда, биринчи бўлиб ўз нафсини фарз амаллар устида бошдан ҳисоб-китоб қилади, бирон камчилик –нуқсонларни топгудек бўлса, қазосини ўтаб ёки ислоҳ қилиб тўғирлаб олади.
Сўнг қайтарилган ишлар устида бошдан ҳисоб-китоб қилади.
Агар бирор қайтарилган ишни қилиб қўйган бўлса, тавба, истиғфор, гунохни ювиб юборувчи -ўчирувчи яхши амалларни қилиш билан, тўғрилаб олади.
Кейинги бошдан ҳисоб-китоб, асосий мақсад-нима учун яратилганида бўлади, агар бу мақсаддан ғафлатда қолиб кетган бўлса, Аллоҳни кўп зикр қилиш, У Зотга юзланиш билан ўнглаб олади».
Азиз мусулмон биродар! Келган янги ҳижрий йил тонгини тавба, Аллоҳга қайтиш, Аллоҳга юзланиш билан қутлаб олинг.
Зеро, номаъи-аъмол саҳифаларингиз ҳали ҳеч нарса ёзилмай оппоқ турибди, гуноҳ-маъсиятлар билан уларни қоралаб қўйишдан сақланинг. Ҳисоб-китоб қилинишингиздан илгари ўзингизни бошдан ҳисоб-китоб қилиб олинг.
Буюк Аллоҳ таолони кўп зикр қилинг, У зотдан гуноҳларингизни кечиришини сўраб кўп истиғфор айтинг. Яхшиликга далолат қилгувчи, йўл кўрсатувчи, солиҳ ёру биродарлар, ҳамроҳларга харис бўлинг.
Роббим Аллоҳ ушбу янги ҳижрий йилни Ислом динимизга ва барча мусулмонларга ҳайрлик қилсин.
Роббимиздан, гўзал ибодат қилишда ва гуноҳлардан йироқ бўлишда умримизни зиёда қилишини, ҳамда жаннатда остидан анҳорлар оқиб турган хоналарни ўзига жой қилиб тайёрлаб олган кимсалардан қилишини сўраб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва У кишининг оила аҳлларига ва саҳобаи киромларига салоту саломлар бўлсин, деб сўзимизни якунлаймиз.

|