RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 2
  • 1
  • 2
  • »
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Farzand tarbiyasi
BAXORDate: Seshanba, 19-Iyul-2011, 22:31 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
"Фарзандларингизни иззат қилинг ва уларга чиройли тарбия беринг"


(Ибн Можжа ривояти)


Bolalar


 
BAXORDate: Seshanba, 19-Iyul-2011, 22:50 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Болалар ҳаётида дин тарбияси

Психолог Антони Верготи ўзининг Дин психологияси номли китобида бола дин туйғуси билан туғилишини ёзган. Инсон фақат эт ва суякдан иборат моддий бир борлиқ эмас. Уни бошқа жонлилардан ажратиб турадиган руҳ ва туйғу олами бор. Инсон социал борлиқ. Имон, севиш, севилиш, қадр ва куч, кимгадур кераклигини ҳис қилиш каби хусусиятлар соҳиби. Бунга бир динга, оилага, ватанга боғлиқ билан шаклда эришиш мумкин. Ҳар бир жамият ўз қонунларига эга. Бу жамиятни ушлаб турган қонунларни ҳуқуқ деймиз. Ҳуқуқ бўлмаган жойда ғалаён ва ноҳақ куч бўлади. Ўғрилик, ҳақсизлик, зулм, инсон ўлдириш, қисқаси жонга, молга ва номусга тажаввузни таъқиқлаган ҳуқуқларни барча кўринишини динда топиш мумкин. Аллоҳнинг элчилари, ҳамма пайғамбарлар бу қоидаларни инсонларга билдириш ва жамият тартибини сақлаш учун юборилганлар. Ҳалол, ҳаром, савоб-гуноҳ тушунчаларини қўлламасдан, яъни динга мурожаат қилмасдан, болаларга одоб аҳлоқни ўргатиш амри маҳол.

Фарзандларимизга Аллоҳни қандай танитамиз.
Болалар ҳикоя тарзида айтиб берилган, тушунтирилган мавзуларни қизиқиш билан ўрганадилар. Аллоҳ ва Унинг сифатларини ўргатар эканмиз, Луқмони Ҳакимнинг ўғлига берган насиҳатларини ўзимизга дастак қилишимиз лозим. Фарзандларимга Пайғамбар с.а.в. нинг болаларга нисбатан меҳрлари ҳақида сўзлаб берарканман, бу ҳикоямда Фотима р.а. ва ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайн ҳаётларидан мисоллар келтирдим. Саодат даври мўъжизаларини ҳам шундай сўзлагандим. Масалан: Пайғамбаримиз с.а.в. ва Абу Бакр р.а. ҳижрат учун Мадинага қараб кетар эканлар, ортларидан келаётган мушриклардан яшириниш учун ғорга яширинишлари, ўргимчак ва мусича воқеасини ҳикоя қилганимда ўғлим 4 ёшда эди. Бу ҳикоя унга шунчалар ёққан эдики, у ҳар куни бу ҳикояни айтиб беришимни сўрарди. Луқмони Ҳаким ўғлига қилган насиҳатларнинг энг биринчиси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”лигини тушунтириш бўлганини гувоҳи бўламиз.

“Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб айтганларини эсла: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир» (Луқмон сураси, 13 оят)

Биз ҳам бу нуқтага эътибор қаратишимиз керак. Коинотни, қуёшни, юлдузларни, ойни, дунёни ва ундаги бутун жонзотларни яратган Аллоҳдир. У якка ва ёлғиздир. Дунёнинг кучли қиролидан тортиб энг кичик пашшасига ҳам жон берган Удир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Ибодатга ва дуога лойиқ фақат Удир. Сажда фақат Аллоҳ учун қилинади ва дуо фақат Ундан сўралади. Агар инсон бошқа биридан сўраса ўзига нисбатан катта ноҳақлик қилибди. Луқмони Ҳаким ўгитларининг давомида:

“Эй ўғилчам, албатта, у(амал) агар ачитқининг бир дона уруғича бўлсаю у бир қоя тош ичида ёки осмонларда ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва ўта хабардор зотдир”. (Луқмон сураси 16 оят).

Аллоҳ ҳар бир қилаётган ишимизни, ақлимиздан ва қалбимиздан ўтган энг яширин туйғуларни ҳам билишини, Ундан ҳеч нарсани яшира олмаслигимизни, яхши иш қилсак У бизни яхши кўришини болаларимизга тушунтиришимиз керак. Кейинги оятларда Луқмони Ҳаким ўғлига дейди:

“17 . Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир. 18 . Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас.

19. Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир». (Яъни, юришинг ўртача ва мақсадли бўлсин. Бекорчи сохта ҳаракатлар билан куч-қувватни исроф қилиб, кибру ҳаво билан ҳам юрма, жуда лапашанг бўлиб, судралма ҳам эшак бекордан-бекорга бор овози билан ҳанграб туради. Ҳеч бир сабабсиз баланд кўтарилган овознинг эшакникига ўхшатилишининг ўзи етарли. Оятда бу овоз энг ёмон эканлиги ҳам таъкидланмоқда)”.

(Луқмон сураси, 17-19 оят)

Бу оятларда ҳам Аллоҳга, инсонларга нисбатан муашарот қоидаларининг баёни берилган. Бу қоидаларни фарзандларимизга тушунтирар эканмиз, уларни ёши ва ақлий тафаккурини эътиборга олишимиз лозим.


 
BAXORDate: Seshanba, 19-Iyul-2011, 23:58 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar



Саволларга жавобда бола ақли билан ёндошинг

Боланинг ҳар бир саволига жавоб берар экансиз, боланинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўрган ҳолда жавоб беринг. 4 ёшгача бўлган болалар ўзини мен марказ дея тушунади. Жонли жонсизни ажрата олмайди, яъни ҳамма нарсани жонли дея тушунади. Шу сабабдан эртакларга тўла ишонади, ўйдирма эканлигини ўйлаб ҳам кўрмайди. Боланинг мактабгача бўлган ҳаётида эртаклар ва диний ҳикояларнинг роли катта. Эртак қаҳрамонлари шахси ёрдамида болага одоб ахлоқ қоидаларини ўргатиш мумкин. Чунки болада ёшда ўзини эртак қаҳрамони ўрнига қўйиб кўриш ҳисси бўлади. Фарзандларимизга уларнинг тилидаги жавоблар етарли. Бир она ҳикоя қилади: Фарзандим 4 ёш. Бир куни:

- Ойи, нега биз Аллоҳни кўра олмаймиз? - деди.

Мен:

- Кўзларимиз кичик бўлгани учун Аллоҳни кўра олмаймиз, дедим. Мана шу жавобим унга етарли бўлди ва у бу ҳақда бошқа сўрамади. Аммо каттароқ ёшда бўлган болани бу жавоб қониқтирмайди.

- Нега Аллоҳни кўрмаймиз, Аллоҳ қаерда? У каттами, каби саволларга жавоб бериб, уларнинг шубҳаларини йўқотишимиз ва янглиш тушунчаларини тўғирлай боришимиз керак.

10 ёшли ўғлим менга бу саволни берди ва биз у билан бир диалог суҳбат қурдик. Менга унга ёнимда турган столни кўрсатдим:

- Бу стол ўз ўзидан пайдо бўлганми?

- Йўқ.

- Демак, буни кимдир ясаган?

- Ҳа.

- Устингдаги шу кийимларни, оёғингдаги оёқ кийим ҳам ўз ўзидан пайдо бўлмаган-а?

- Ҳа.

- Ким тиккан буларни?

- Одамлар.

- Ҳа, одамлар. Биз уларни тикувчи деймиз. Аммо айтчи ўғлим, тикувчи ўзи тиккан кийимларга ўхшайдими? Тикувчининг оғзи, кўзи, қўлоғи, оёғи, қўли бор. У юради, гаплашади. Энди устингдаги кийимингга қарачи, у буни тиккан тикувчига ўхшайдими? На кўзи бор, на қўлоғи, на юради ва на гаплаша олади, шундайми?

- Ҳа.

- Демак бизларни ҳам яратган Яратувчимиз бор? Ким У?

- Аллоҳ.

- Ҳа, дунёни ва дунёдаги бутун мавжудотларни яратган билим ва куч соҳиби бор. Бу Аллоҳ. Аллоҳ ўзи яратган ҳеч бирига ўхшамайди. Ейиш, ичиш, ухлаш, бир уйга муҳтожлик бу инсонларга хос. Аллоҳ бизга ўхшаш эмас ва бунинг ҳеч бирига эҳтиёжи йўқ. Аллоҳнинг борлигини биламиз лекин Уни кўра олмаймиз. Инсон камчиликли қилиб яратилган, ҳатто бу дунёдаги ҳамма нарсани кўра олмайди, эшита олмайди ва била олмайди. Аллоҳ фаришталарни нурдан яратган ва биз уларни ҳам кўра олмаймиз. Болага ибодат ва дуони тушунтириш 4 ёшдаги бола учун имкони бўлмаган иш йўқ. Унинг назарида ҳамма нарса мумкин, бола 7 ёшигачан турли рамз ва тимсолларга ишонади.

- Кечқурун сен ухлаётганингда бир юлдуз осмондан тушиб сени ўпиб кетди, дейилса, бола ишонади. Бу асли иложи бўлмаган ҳолат эканлигини ўйлаб ҳам кўрмайди. 4 ёшли болага дуо, ибодат тарзи қизиқ кўринади. У катталарга тақлид қилишни яхши кўради. Биргаликда намоз ўқишни, рўза тутишни, масжидга боришни истайди. Биз ҳам бундан фойдаланишимиз лозим. Овқатдан аввал ва кейин берилган неъматлар учун шукр қилмоқ, намоздан сўнг овоз чиқариб дуо қилиш, ўзимизга, турмуш ўртоғимиз, ёши улуғларимиз ва болаларимиз учун яхши тилаклар сўрашимиз керак. Бу фарзандларимизда ёшликдан дуо қилиш, Аллоҳдан сўраш эҳтиёжини ривожлантиради. Улар ўзларини Аллоҳга яқин ҳис қиладилар. Болалар ўз чуқур фикрларини баъзида тўлалигича атрофдаги инсонларига тушунтира олмайдилар. Бир куни бозорда кезар эканман, онасининг қўлида турган 2-3 ёшли бола эътиборимни тортди. Бола кичик бармоқлари билан онасига ниманидир кўрсатарди.

- Ойи, бу нима?

- Бу масжид.

- Ойи, бу нима?

- Бу масжид.

- Ойи бу нима? Бу саволлар онанинг сабрини тугатди чоғи, у овозини баландлатиб, сўзларни дона дона қилиб деди:

- Бу Масжид!

Мен ҳам бу аёлга яқинлашиб:

- Синглим, ўғлингиз масжиднинг номини эмас, балки бошқа уйларга ўхшамаган бу ерда нима қилиниши ҳақида сўрамоқчи, дедим.

Таҳир Берктининг “Мактабгача тарбия” номли китобида ҳаётида содир бўлган бир воқеа ёзилган: 4 ёшли қизим узу кун овқат емади. У на дастурхонга келарди на бир луқма оғзига соларди. Ўша куни қанча уринмайлик унга овқат едира олмадик. Бунинг сабаби нима эканлигини ҳам била олмадик. Кеч тушди. Қизимни кўтариб хонасига олиб бордим. Ётоғига ётқизар эканман, уни қўчоқлаб ўпдим.

- Қизим, мен сени жуда ҳам яхши кўраман. Фақат бугун овқат емаганинг мени жуда хафа қилди, дедим. Қизим бўйнимдан қўчоқлаганча йиғлаб юборди.

- Дадажон, сиз ҳам овқат еманг, деди ва бунинг сабаби нима эканлигини айтиб берди. Онаси ўзи билмаган ҳолда бир хато қилганди. Қизим ҳам ҳамма болалар сингари кўп савол беради. Онасидан:

- Ойи, нега овқат еймиз, - деб сўрайди.

- Катта бўлиш учун.

- Катта бўлганимиздан кейин нима бўлади?

- Қариймиз.

- Қариганимиздан кейинчи?

- Ҳар бир қария каби биз ҳам бир кун ўламиз. Қизим, ўз кичик мантиғи билан ўлимдан қутулишнинг чораси овқат емаслик дея тушунган. Яъни овқат емасам катта бўлмайман, катта бўлмасам қаримайман ва қаримагач ўлмайман деган хулосага келган. Бу ҳикоядан шуни ҳам тушуниш мумкин:

Бола бир кун эмас бир кун албатта ўлим ҳақида ўйлай бошлайди. Яхши кўрган бувиси ёки бобосининг, дўстининг вафот қилиши билан у бу мавзуда саволлар ҳам беради.

- Бувим (ёки дўстим) қаерга кетди ёки унга нима бўлди? – каби саволларнинг пайдо бўлиши табиий ҳол. Аммо сиз бераётган жавобда охират ва жаннат васфи бўлмаса бу кичик қалбни оғриғини камайтира олмайди. Фарзандингиз елкаларда олиб кетилаётган бир тобутни кўриб савол берса сиз унга нима деб жавоб берасиз? Қўрқитиш билан эмас севдириш билан тарбияланг Бола 4-5 ёшгача ҳаёлларида орзу қилган нарсалари ҳақиқатга айланишига ишонади. Укасидан онасини қизғаниб уни ўлишини ёки бўлмаслигини орзу қилганда, бу орзусининг руёбга чиқишидан қўрқиб ўзини айбдор ҳис қила бошлайди. Боласининг тўполонини кўрган она:

- Жаҳлимни чиқараверсанг, бир куни касал бўлиб ўлиб қоламан ёки Аллоҳ оналарини хафа қилган болаларни яхши кўрмайди, дўзахда ёқади, дея дуқ қилади. Шу тариқа ота оналар ўзлари сезмаган ҳолда қўрқитишни ўзларига қурол қилиб оладилар. Тарбия борасида классик ёзувчилардан бирининг “Ёмон тарбия йўллари” номли китобини таржима қилгандим. Улардан қўйидаги “тавсия”ларни сизнинг эътиборингизга ҳавола қилсам: “Болаларни диндан узоқлаштиришнинг йўллари":

- Мажбурий дуо ёдлатинг, ёдламаса жазоланг;

- Тўполон қилганда “Аллоҳ сени дўзахда ёқади”, дея эслатиб туринг;

- Диндошларингизнинг, қўни қўшниларнинг қилган хатоларини болангиз ҳузурида кўп кўп ғийбат қилинг”. Сўнгра китобда бир нодон она воқеаси ҳикоя қилинган: Бу она фарзандларини уч нарса билан қўрқитиб, синдира бошлабди; ажина, ота ва Аллоҳ.

Болаларни уйқуга ётқизар экан:

- Қани тез кўзларингни юминглар, ухланглар бўлмаса ажина келиб сизни ейди, - дерди.

Тўполон қилганларида:

- Онасини хафа қилган болаларни Аллоҳ жаҳаннамга ташлайди, - дея қўрқитарди.

Бирор айб иш қилишганда ёки ёлғон гапиришганда:

- Даданг кечқурун келсин, кўрасан, калтак билан ҳаёлингни жойига келтириб қўяди, - дея таҳдид қиларди. Тарбия борасида сўзларимиздан кўра аҳамиятлироқ бўлгани бу қилаётган ишларимиз, ҳаракатларимиздир. Намоз ўқишга ҳозирланаркан, фарзандларини хонадан чиқариб юборадиган ота оналаримиз бор. Масжидга болаларнинг келишини ёқтирмайдиган қарияларни ҳам кўрамиз.

Улардан бунинг сабабини сўраганда:

- Тўполон қилиб намозни бузади, - дейишади. Аммо бу каби ишларимиз фарзандларимизни диндан совутишга сабаб бўлишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Бир куни қария бир қариндошимизнинг зиёратига бордик. Ўғлим ҳам мен билан бирга эди. бироз ўтирганимиздан сўнг намоз вақти бўлди. Намоз ўқир эканмиз, ўғлим келиб бўйнимдан қўчиб елкамга осилди. Иккаламиз ҳам бунга ўрганиб қолганмиз. Ўғлимга Пайғамбаримиз с.а.в. намоз ўқирканлар, набиралари Ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайн елкаларига осилганликлари ҳақида сўзлаб бергандим. Сўнгра, у ҳам балки ўзини Ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайнга ўхшатдими, мен намоз ўқирканман, бўйнимдан қучиб елкамга осиладиган ва биргаликда шу тарзда сажда қиладиган бўлдик. “Нима қилаяпсан”, дея ундан сўраганларида “Дадам билан намоз ўқияпман”, дея жавоб берарди. Ўғлим билан шу тарзда охирги ракаатни ўқир эканмиз, амаки намозларини тугатдилар. Сўнгра шаҳдам туриб ўғлимни елкамдан олиб, хонадан чиқарди ва эшикни ёпди. Мен салом бериб намозимни тугатган эдим. Улар менга қараб:

- Бу бўлмади, намозни янгидан ўқи, дедилар. Кулдим.

- Амаки, унақа қилманг, - дедим.

– Пайғамбаримиз с.а.в.нинг намозларини бузмаган нарса, нега мени намозимни бузади? Амаки нима демоқчи эканлигимни тушунмадилар.

- Нима экан Пайғамбар с.а.в.нинг намозини бузмаган нарса? Мен Пайғамбар с.а.в. ва уларнинг набиралари воқеасини айтдим.

Аммо амаки барибир тушунмадилар ва:

- Қаердан топасан, бундай ўйдирмаларни? - дея норози бўлдилар.



 
BAXORDate: Chorshanba, 20-Iyul-2011, 00:08 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar




Болаларга жаннат ҳақида гапиринг

Бир куни қечқурун уйда ўтирар эканман, телефон жиринглади. Олдим, қўшним экан, салом аликдан сўнг:

- Ўғлимга кўз тегди, оғизга олиб бўлмайдиган гапларни гапирадиган бўлди, - деди.

- Нима бўлди?

- Оҳ, сўраманг. Мен билан бирга намоз ўқийдиган, масжидга чиқишни яхши кўрадиган бу бола нима бўлди билмайман. Намоз ўқимайман, дейди. Ўғлим, ундай дема, Аллоҳ намоз ўқимаганларни дўзахда ёқади, десам, мен ҳам уни ёқаман, дейди. Гапирган гапларини эшитиб 4 ёшли бола шундай гапларни гапира оладими, деб қўрқиб кетаяпман. Домлага ўқитиб юбориш керакмикин, шайтон гапиртираяпди, чоғи буларни унга. Аммо аввалига сиздан бир маслаҳат сўрай, дедим.

- Домлага олиб боришнинг ҳожати йўқ. У ҳақли, - дедим.

Қўшним бундай жавобни кутмаган эди.

- Нима деяпсиз? – деди шошиб.

- Кичкина болани дўзахда ёққанни бола қандай қилиб яхши кўрсин, намоз ўқисин, дуо қилсин? Болани жаҳаннам билан қўрқитишга ва Аллоҳдан совутишга нима ҳаққингиз бор? Болалар учун жаҳаннам эшиклари ёпиқ эканлигини билмайсизми? Уни бундай қўрқитиш билан Аллоҳга ва болага ҳақсизлик қилгансиз. Боланинг жавоби Аллоҳга эмас, сиз ўйлаб топган афсонагадир.

Бола учун ташвишга тушганим учун гапларим қўрс чиққанди. Қўшним бироз жим қолди:

- Кечирасиз, бошим қотди. Мен пайғамбаримиз с.а.в. нинг болани етти ёшдан эътиборан намозга ўргатинг, деганларини ўқигандим.

- Хўп, аммо жаҳаннам билан қўрқитиб ўргатинг, демаганлар-ку!?

- Тўғри, энди нима қилай? Унга нима дей?

- Бизникига келинг, бир қанча кўрсатмаларим бор, шулар ёрдамида хатони тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

Ота яхши ният билан берган тавсияларимни бажарди. Боланинг бузилган эътиқоди Аллоҳ ёрдами ила қисқа вақтда туғирланди.



www.muslima.uz dan oldim


 
BAXORDate: Chorshanba, 20-Iyul-2011, 01:48 | Message # 5
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:

Bolalarni qanday muhitda tarbiyalash kerak?

Muallif: Nargiza Pulatova

Amerikalik psixoterapevt Sesil R. Benua o’zining “Qachonki bir mehr kamlik qilganda” deb nomlangan kitobida kattalarni, asosan, o’zini tarbiyachi o’rnida ko’radiganlarni quyidagi iboralarni ishlatmaslikka chaqiradi: Agar o’zingni munosib tutmasang, unda hech kim seni yaxshi ko’rmaydi ". (Bola buni quyidagicha eshitadi: "Demak, meni hech kim yaxshi ko’rmasakan "). "Agar o’zingni yaxshi tutmasang, o’rtoqlaring ham bo’lmaydi " ("Men yomon ekanmanda"). "Shunchalik ham axmoq bo’lish mumkinmi" ("Hech narsa qo’limdan kelmaydi"). "Sen hech qachon hech nimani tushunmaysan" (Men qobiliyatsiz, aqlsizman).

Bu kabi iboralar bolaning miyasiga buyruqday kiradi va uning hayotini, xarakterini salbiy tomonga o’girib yuborishi mumkin. Ko’pincha biz jahl ustida nima deyayotganimizga ahamiyat bermaymiz va gapirayotgan gaplarimiz qanchalik og’ir botishi mumkinligini o’ylab ham ko’rmaymiz.

Bolalarni qanday sharoit o’rab turgan bo’lsa, ular shunga o’rganadilar:

· Agar uni tez-tez tanqid qilishsa – boshqalarni muhokama qilishga,
· Agar tez-tez jahl qilishsa, urushishsa – urishishga,
· Agar ustidan kulishsa – uyatchan, tortinchoq bo’lishga,
· Agar tez-tez uyaltirishsa – doimo o’zini nimadadir aybdorday his qilishga,
· Agar bolaga nisbatan sabrli bo’lishsa – matonatli bo’lishga,
· Agar tez-tez qo’llab-quvvatlab turishsa – o’ziga ishonchi oshishiga,
· Agar tez-tez maqtab turishsa – qadrlashga,
· Agar bola bilan to’g’ri bo’lishsa, aldashmasa – u ham adolatli bo’lishga,
· Agar bola xavfsizlikni his qilib yashasa – ishonishga,
· Agar bolani ishlarini ma’qullab turishsa – o’ziga nisbatan yaxshi munosabatda bo’lishga,
· Agar bola do’stona muhitda yashasa va o’zining kerakligini his qilib yursa – bu dunyoda mehr va muhabbat topishga o’rganadi.

O’z FARZANDingizning moslashuvchanlik darajasini tekshirish uchun quyidagi savollarga javob berishga harakat qilib ko’ring. Bu savollar 3-6 yoshli bolalar uchun mo’ljallangan.

1. FARZANDingizni kuldirish osonmi?
2. Bir haftada 2-3 martadan kam injiqlik qiladimi?
3. Uxlagani yotayotganda uydagilarni jahlini chiqarmasdan tinch yotadimi?
4. Me’yorida ovqatlanadimi, injiqlik qilmaydimi?
5. Uning o’zi mazza qilib o’ynaydigan o’rtoqlari bormi?
6. O’rniga siyib qo’ymaslik qo’lidan keladimi?
7. Bosh barmogini so’rish, yig’lamsirash odatlari yo’qmi?
8. Siz uni o’zini boshqa joyda yig’latmasdan, xuddi bir umrga ketib qolayotgandek, tashlab keta olasizmi?
9. Tengdoshlari bilan o’zini yaxshi tutadimi?
10. Arzimagan bo’lsa ham qo’rquv hissi yo’qmi?

Agar shu savollarning barchasiga qo’rqmasdan ha deb javob bera olsangiz, unda Sizda xavotirlanishga asos yo’q. Aks holda, Siz o’z FARZANDingiz bilan munosabatlaringizni o’zgartirishingiz yoki mutaxassis bilan maslahatlashishingizga to’g’ri keladi.

JC_cupidboy


 
BAXORDate: Chorshanba, 20-Iyul-2011, 02:12 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar



Bolalarga ovqat yedirishning 5 oltin qoidasi

Muallif: Nargiza Pulatova

Ota-onalar o’z FARZANDlariga ovqat yedirish uchun turli yo’l tutishadi, aldab ko’rishadi, qo’rqitishadi, baribir befoyda. Agar Sizni ovqat yedirishning eng to’g’ri usuli qiziqtirsa, biz Sizning barcha savollaringizga javob berishga harakat qilamiz. Haqiqatdan ham ba’zida bolalarimiz biz hohlaganimizdek ovqatlanishmaydi. Natijada nimjonlashib ketganday tuyulishadi. Lekin ota-onalar, buvi-buvalar bir narsani yaxshi bilishlari kerak: bolaning ovqat yeyishni hohlash-hohlamasligi organizm talabi, ehtiyojining natijasidir. Shuning uchun ham quyidagi tavsiyalarga har bir kishi rioya qilishi lozim:

1) Ovqat yeyishga majburlamang! Ovqatga zo’rlash organism va shaxs ustidan zo’ravonlikning eng qo’rqinchli ko’rinishlaridan biri, u ham jismonan ham psixik jihatdan zarardir.

2) Sovg’a bilan ko’nglini olmang va qiziqtirmang! Agar uy ishingni qilsang muzqaymoq, shokolad olib beraman, deb va’da berish o’ta noto’g’ri. Ovqat bu bolani odobli bo’lishiga erishish vositasi emas, yashash vositasi ekanligini unutmang.

3) Shoshirmang! Tez bo’l, buncha ko’p chaynading, degan tanbehlar berish o’ta noto’g’ri. Ovqat yeyish tempi bu shaxsiy xususiyat. Agar biror joyga shoshib turilgan bo’lsa, bola bir bo’lak narsani kam yesa yesinu, lekin shoshib-pishib ortiqcha narsani chaynamasdan yutmasin. Bu organizm uchun o’ta zararli.

4) Bola ovqat yeganda diqqati bo’linadigan narsalardan uzoq bo’lishi shart.

5) Tashvishlanmang va tashvishga solmang. Bola ovqatini yedimi, qancha yedi, deb hech ham tashvishlanmang. Faqat yeyilayotgan ovqatning sifatiga ahamiyat bering. “Sen och qolding, ovqatingni tezda yeb ol” – degan ogohlantirishlarning hech ham keragi yo’q. Bolani o’zi eslasin, o’zi ovqat talab qilsin, bolaning o’z tabiati bu narsalarni o’zi belgilab beradi.

Faqat ovqatlar bola qo’li yetadigan joyda bo’lishi kerak. Kattaroq yoshdagi bolalarga esa ovqat tayyor bo’lganligini aytish, ogohlantirish o’zi kifoya. Agar bolani biz o’z aralashuvimiz bilan buzmasak, u nimani, qancha, qachon yeyishini o’zi juda yaxshi biladi, chunki boladagi instinct bu yo’lni doim to’g’ri ko’rsatib turadi.




smile277


 
DURDONDate: Yakshanba, 24-Iyul-2011, 03:40 | Message # 7
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:

Уйқу ҳам тарбиянинг бир бўлаги



Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега болалар ухлашни унчалик ёқтиришмайди? Айниқса, туш пайтида оналари уларни ухлатишга жуда қийналишади. Ортиларидан югуриб-югуриб, баъзилар эса ҳатто ширин-ширин ваъдалар бергачгина, фарзандларини ухлашга кўндиришади. Натижада болалар кўпинча маълум бир вақтда змас, ўзлари хоҳлаганда ухлашга ўрганадилар. Аммо бундай ҳолатга кўникишдан олдин, уйқу вактини тўғри ташкил этишнинг аҳамияти қай даражада муҳим, кичкинтойларни ўзлари хоҳлаганда ухлатган маъқулми ёки маълум вақтдами каби саволларга аниқлик киритиб олиш керак. Бу борада аниқ ва батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида мутахассисларга мурожаат қилдик.

Сайёра Олимхўжаева, психолог: «Ухлашни ёқтирмаслик ёш болалар орасида тез-тез учраб турадиган ҳолат. Кўпинча бунга табиий қаралиб, унинг сабаби сифатида мазкур ёшдаги болаларнинг ўйин фаолиятига қизиқишлари юқорилиги кўрсатилади. Аммо унутмаслик керакки, кичкин-тойларнинг қанчалик соғлом бўлиб ўсиши улардаги кунлик уйқу меъёрига боғлиқ. Хусусан, бунда болаларнинг ўзлари хоҳлаган пайтда эмас, балки уйқу вақти бўлганида ухлашлари муҳим аҳамиятга эга. Кўпинча ота-оналар ухламаганида болалар ҳам ухламасдан уйда ўйнаб юришади, Катталар эса ишлари кўпайиб бораётганидан, айрим юмушларини уйқу вақти эвазига бажаришади. Техника қанчалик ривожланиб, инсониятнинг ўз юмушларини бажаришга илгаригиданда енгилликлар кўпайган бўлишига қарамасдан, катталарнинг юмушларини бажаришга кетаётган мазкур вақти қисқармаяпти. Натижада юза-га келаётган йигирма тўрт соатлик жамият, катталар ёнидаги кичкинтойларнинг уйқу вақтларига ҳам ўз таъсирини ўтказяпти».
«Дунёдаги 65 фоиз жаж-жиларнинг вақтида ухламасликлари аниқланган, -дейди Республика ташхис марказининг етакчи мутахассиси Қосимжон Нуриддинов. - Олимлар уйқу тарбиянинг бир тури эканини ва унга жиддий муносабатда бўлиш зарурлигини эътироф этишади. Тартиб-сиз тарзда ухлашга одатланган болаларнинг катта бўлганида асаб ва хотира тизимида «нозиклашув» сезилиб, улар бошқаларга қараганда сабрсиз ва шошқалоқ бўлиб вояга етади».


 
DURDONDate: Yakshanba, 24-Iyul-2011, 03:42 | Message # 8
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi...

Суҳбатдошларимизнинг юқоридаги фикрларини тинглар эканмиз, кўча-кўйда учраб турувчи бақириқ-чақириқларини эсладик. Балки, сиз ҳам гувоҳ бўлаётганингиз ўша асаб-бузар муносабатларнинг юзага келишига, уйқу вақтининг меъёрини билмасдан иш тутиш, тартибсиз ухлашнинг ҳам таъсири бўлаётгандир? Бу ҳақда ёш мутахассислардан бири Фарҳод Ҳайдаров фикр-мулоҳазаларини билдирди: - Энди туғилган чақалоқ учун бир кеча кундузда - 21 соат, олти ойдан ўн икки ойлик бўлган бола учун - 14 соат, тўрт ёшда - 12 соат ва ўн ёшда - 10 соат, катталар учун эса -7-8 соат кунлик уйқу меъёри белгиланган. Агар каттаю-кичик ана шу уйқу меъёридан кам ухласа ва ундаги тартибга аҳамият бермаса, ўз-ўзидан кайфиятида тажанглик белгилари кузатила бошлайди, тез-тез жаҳли чиқади. Болалар шифокори Дилором Шарипова эса, «Боланинг бир ёш бўлгунича кечаси ва кундузги уйқулари деярли фарқланмайди, аммо ундан кейинги ёшда кечаси ва кундузги уйқуларининг ўз ўрнида бўлишига эътибор бериш жоиз, -дейди. - Одатда, бола ухлашни истамаи хархаша қилса, унинг истакларига тезликда эрк бермаслик керак. Яхши гапириб, эртаклар айтиб, уларни ухлатишга ҳаракат қилиш лозим. Ана шунда болалар уйқуси узоқ давом этади ва улар яхши тушлар кўриб уйғонади».
Ҳаёт - ҳаракатда. Унда ранг-барангликлар бисёр. Инсон ана шундай турфа ҳолатлар асосида ўз кундалик турмушлари, вазифалари, бурч ва мажбуриятларини адо зтиб боради. Кўпинча уларни ўз хоҳиш-истагимиздан келиб чиқиб бажарамиз ёки улгурмаймиз. Аммо ҳаёт тарзимизда овқатланиш, ухлаш каби эҳтиёжлар борки, улар тириклигимизнинг биологик асосидир. Маълу-мотларга кўра, уйқу овқатланишдан-да зарур бўлган эҳтиёж ҳисобланаркан. Одам овқатланмасдан бир неча кундуз яшаши мумкин. Аммо бир неча кун ухламаслик ўлимгача олиб келиши мумкин. Айрим ҳайвонлар эса овқатсиз узоқ кунлар давомида яшаши мумкин бўла туриб, уйқудан маҳрум қилинганда тезда ҳалок бўлади.
Демак, хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, уйқунинг аҳамияти бисёр. У шунчаки, дам олиш воситаси эмас. Шундай экан, юқорида мутахассислар айтган кўрсатмаларга риоя этишга ҳаракат қилайлик. Зеро, шундагина, жамики юриш-туришимиз, соғлиғимиз ва тарбиямизда у ўзининг салбий белгиларини намойиш этмайди.

Зебо НАМОЗОВА


 
BAXORDate: Seshanba, 26-Iyul-2011, 02:10 | Message # 9
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



Bola huquqi u tug`ilgan kundayoq kuchga kiradi

Dinimiz kishilarni yuksak axloq, chinakam insoniy fazilatlarga targ`ib qilish barobarida kichiklarga rahm-shafqatli, marhamatli bo`lishga, hattoki yosh bolalarning haq-huquqlarini ham himoya etishga chaqiradi. Payg`ambarimiz (u zotga Allohning salomi bo`lsin) "jannat rayhonlari" deb e`zozlagan bolalarning huquq va manfaatlari islom dinida har tomonlama muhofaza etilgandir.

Qur`oni karimdan:

"Onalar bolalarini to`la ikki yil emizadilar. (Bu hukm) emizishni benuqson qilmoqchi bo`lgan kishilar uchundir. Ularni yaxshilik bilan yedirib-kiydirish otaning zimmasidadir" (Baqara surasi, 233 oyat).

"(Ey insonlar), bolalaringazni yo`qchilikdan qo`rqib o`ldirmangizlar — ularga ham, sizlarga ham biz o`zimiz rizq berurmiz. Ularni o`ldirish, shak-shubhasiz, katta xatodir" (Al-Isro surasi, 31 oyat).

"(Qo`l ostingizdagi) aqlsiz kimsalarga (ya`ni, yosh, nodon yetimlarga) Alloh sizlar uchun turmush vositasi qilib qo`ygan mollaringizni (ya`ni, qo`llaringizdagi ularning mollarini) berib qo`ymang, balki ularni o`sha mollardan yedirib-kiydiring va ularga yaxshi so`zlar bilan muomala qiling" (Niso surasi, 5 oyat).

"Qachon birovlariga qiz (ko`rgani haqida) xushxabar berilsa, g`azabga to`lib, yuzlari qorayib ketar. Va u (qizni) xo`rlagan holida olib qolish yoki (tiriklay) tuproqqa qorish (to`g`risida o`y surib), o`ziga xushxabar berilgan narsaning (ya`ni, qiz ko`rishning) "yomon"ligidan (nomus qilib) odamlardan yashirinib olur. Ogoh bo`lingizkim, ular (bu qilmishlari bilan) eng yomon (ya`ni, nohaq) hukm chiqarurlar" (Nahl surasi, 58-59 oyat).

Hadisi sharifdan:

"Alloh taolodan qo`rqinglar va bolalaringizga adolat qilinglar" (Muslim rivoyati).

"Kimning uchta (boshqa bir rivoyatda: ikkita) qizi bo`lib, ularni tarbiyalab katta qilsa va ularga marhamat nazari bilan qarasa, jannatga kirishi muqarrardir" (Buxoriy rivoyati).

"Alloh taolo Kur`oni karimda yaxshi bandalarni "abror" deb maqtadi, chunki ular otalariga yaxshilik kilganlaridek, bolalariga ham yaxshilik qilgan edilar. Sening bo`yningda otangning haqqi bo`lganidek, bolangning ham haqki bor" (Buxoriy. "Adabul mufrad").

"Kim kichiklarga rahm-shafqat qilmasa, kattalarga izzat-hurmat ko`rsatmasa, u bizdan emas" (Termiziy rivoyati).

Bola tarbiyasi

"Yo Rasululloh! Biz ota-onaning haqqini bildik. Ammo farzandning haqqi nimadan iborat?" degan savolga Payg`ambarimiz (u zotga Allohning bo`lsin) "Unga chiroyli ism qo`yib, go`zal odob berish", dedilar (Bayhaqiy rivoyati).

"Farzandlaringizni hurmatlanglar va ularning odobini go`zal kilinglar" (Ibn Moja rivoyati).

"Islomda inson huquqlari " anjumash xujjatlaridan:

"Har bir bola dunyoga kelgan kunidan boshlab ota-onalari, jamiyat va davlat tomonidan ko`rsatiladigan zaruriy parvarish, ta`min, shuningdek, moddiy, gigienik va ma`naviy ko`mak olish huquqiga ega. Bolaga ham, onasiga ham maxsus parvarish va yordam ko`rsatish qonunchiliqda belgilab qo`yiladi" (7-modda).

"Islom bolaning asosiy manfaatlarini himoya kiladi, bolaga muhabbat, e`tibor ko`rsatuvchi va havfsizligini asrashni ta`minlovchi tabiiy muhit sifatida oilani muhofaza etadi" (8-modda).

Ota-onalar xushyor bo’ling!

"Bilim olishga intilish bolaga farz va majburiyat, ularga yetarli bilim berilishini ta`minlash esa jamiyat va davlatning bevosita vazifasi xisoblanadi. Davlat ta`lim olishning imkoniyat va vositalaridan foydalanishni ta`minlashi, kishilarga insoniyat baxt-saodati yo`lida Islom dini va koinot ilmi bilan tanishish imkoniyatini berish uchun bilimlarning hartomonlama bo`lishini kafolatlashi kerak".

"Har bir kishi turli o`quv yurtlarida ham diniy, ham dunyoviy bilim olish huquqiga ega.

Har bir kishi turli ijtimoiy institutlar, shu jumladan, oila, maktab, universitet, ommaviy axborot voitalari va boshqalar rahbarligida shaxs sifatida har tomonlama shakllanish, Allohga imonini mustahkamlash, musulmonlarning huquq va majburiyatlari hurmat qilinishi va himoya etilishini ta`minlash huquqiga ega" (9-modda).

Yusuf Qarzoviy, mashhur olim:

"Agar kimdir bolaning otasi emasligini bilaturib, unga otalikni da`vo qilsa, unga jannat eshiklari yopilgandir".

Yot bolani o`zinikiday qilib ro`yxatdan o`tkazib asrab olishni Islom taqiqlashi sababi xususida Shayx bunday deydi:

"Islom bola asrab olishning bu usulini tabiiy tartib va asliyatni soxtalashtirish deb baholaydi".

Ona mehri

Begona bolani oilaga a`zo kilib olish va unga maxram bo`lmagan ayollar bilan uning yolg`iz qolishiga yo`l berish xatodir. Agar farzand asrab olishdan boshqa chora bo`lmasa, asrab olingan bolaga uning haqiqiy ota-onasi kim ekanini albatta aytish va zehniga singdirish lozim. Aks holda, juda xunuk okibatlar kelib chiqadi. Ya`ni, asrandi bola o`zining asl ota-onasini bilmasa yoki bildirilmasa, katta bo`lganida o`zining aka-ukasi yo opa-singlisi bilan er-xotin bo`lib qolishdek jirkanch ehtimollar yuz berishi mumkin. Alloh asrasin.

Yakinda ishlab chikilgan sun`iy homila kdlishning ilmiy usuliga kelsak, u faqat "urug` ayolning eridan olinmaganidagina" taqiqlanadi.

Mahmud Shaltut, Misrdagi "Al-Ajar" dorulfununining sobiq shayxi:

"Begona erkakning urug`idan foydalanib sun`iy homila paydo kilish zino qatoriga qo`shiladi. Ayolni o`z eri urug`i yordamida sun`iy homilador qilish nasl davomiyligining qonuniy usulidir".

Hammod Abdullatif, taniqli olim: "Bola uchun mas`uliyat his etish va qayg`urish ham diniy ahamiyatga, ham ijtimoiy manfaatlarga birday taalluqli masaladir. Bolaning ota-onasi bor-yo`qligidan, ularning soppa-sog`ligi yoki og`ir xastaligidan, nomi mashhurligi yoki noma`lumligidan qat`i nazar, bolaga eng zarur yordam ko`rsatilishi zarur. Bolaning farovonligi uchun mas`ul bo`lgan kishilar, ular bolaning yaqinlari bo`ladimi yoki vasiylik qiluvchilarmi — baribir, o`z burchlarini bajarish uchun bor kuch-imkoniyatlarini ishga solishlari kerak. Agar bolaning yakin qarindoshlari bo`lmasa, unga g`amxo`rlik ko`rsatish bu ish uchun maxsus tayinlangan mas`ullarning ham, oddiy fuqarolarning ham, xullas, butun musulmon jamiyatining umumiy majburiyatiga aylanadi".

Qoniqarsiz o’zlashtirish

Muhammad Abdul Rauf, olim:

YuNISEF bunday ayanchli ma`lumotlarni keltiradi: yer yuzida 2,6 million bola SPID xastaligi virusini tashuvchi sanaladi, bu xastalik 5 million bolaning otasi yoki onasining hayotiga zomin bo`lgan. Yiliga bir million bola noqonuniy jinsiy buzuqliklar savdosining moliga aylanadi.

Islomga ko`ra:

- Bolalar huquqi ular tug`ilgan kundan boshlab kuchga kiradi.

- Qizlar va o`g`il bolalar ota-onalari tomonidan e`tibor va g`amxo`rlikda bab-baravar huquqlarga egadilar. Ular tegishli oziq-ovqat, kiyim-kechak, sog`liqni saqlash va ta'lim olishga haqlidirlar.

- Qiz-o`g`illar baravar ilm olish huquqiga egadirlar. Qur`onning ilk nozil bo`lgan oyati "O`qi!" deb boshlangan. Payg`ambar (u zotga Allohning salomi bo`lsin) ilm olishni har bir muslim va muslimaga farz deganlar.

- Agar ona boshqa erga tegsa va uning yangi eri yaqin qarindosh bo`lmasa, bolalar otaning qarindoshlari tarbiyasiga beriladi.

- Rashkdan chetlanish uchun birorta bola boshqalariga qaraganda ota-onasining ko`proq imtiyoz va e`tiboriga sazovor bo`lmasligi kerak.

- Ota ham, ona ham bolani yaxshi tarbiyalashda, chiroyli xulq bilan unga namuna bo`lishda baravar mas`uldirlar.

- Bolalarni iktisodiy jihatdan ekspluatatsiya qilish, korxona, dala-fermalarda ishlatish, xonadonlarda xizmatkor sifatida yollash Islom qoralagan ma`naviy jinoyat hisoblanadi. Bolaning sog`ligi va xavfsizligiga rahna soladigan har qanday ish qattiq ta`qiqlanadi.

- Bolalar dam olish va o`ynash huquqiga ega. Ularni ruhiy va jismoniy tarbiyalash uchun ularga otda yurish, suzish, merganlik kabi sport turlari bilan shug`ullanish tavsiya etilgan.

- Otalar, Qur`on hukmiga ko`ra, farzandlarini meros olish huquqidan mahrum etolmaydilar.

Bog’chaga boramiz!

- Yosh bolalar ham kattalar kabi jinoyati o`z tasdig`ini topmagunicha aybsizlik huquqidan foydalanadi. Ular odil sudlov tekshiruviga va o`z haqlarini himoya qilish hukukiga egadirlar. Ularni jismoniy, ruhiy qiynash va xo`rlashning boshqa har qanday usullarini qo`llash taqiqlanadi.

- Agar ota yoki ona Islomga zid keladigan narsani talab qiladigan bo`lsagina, bolalar ularga bo`ysunmasligi mumkin.

- Islomda inson huquklari bolalar huquqidan boshlanadi, ular ma`naviy tavsiyalar bo`lib qolmasdan, shariatda qonuniy mustahkamlab qo`yilgan.

- Bola huquki har bir fuqaro uchun ham, jamoa va jamiyat uchun ham majburiy dastur hisoblanadi. Bola uchun oila, fuqarolik jamiyati va hukumat mas`uldir.




 
BAXORDate: Dushanba, 08-Avg-2011, 16:53 | Message # 10
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



Фарзанд тарбияси: Луқмони Ҳакимнинг насиҳатлари I

«Батаҳқиқ, Биз Луқмонга: «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир», деб ҳикматни бердик», (Луқмон сураси, 12 оят).

«Ҳикмат», аслида, ҳар бир нарсани яхшилаб ўз жойига қўйиш, деган маънони беради. Шу боисдан ҳам, ҳар бир гапни тўғри сўзлаш ва ҳар бир ишни тўғри бажаришга «ҳикмат» дейилади. Аллоҳ таоло ҳазрати Луқмонга ана шундай неъматни ато қилганини ушбу оятда билдирмоқда.

«Батаҳқиқ, Биз Луқмонга:»

У кишининг исмларига «ҳаким» лақаби қўшилиб зикр қилиниши сабаби ҳам шундан. Баъзи кишилар бу ҳикмат соҳиби бўлган зотни Пайғамбар деб ҳам айтишган. Аммо аксар уламоларимиз, жумладан, кўпгина тафсирчиларимиз, ҳазрати Луқмон Пайғамбар эмас, ҳаким бўлган, дейдилар. Чунки, Пайғамбарларнинг зикри келган Қуръон оятларида бу кишининг исмлари келмаган. Шунингдек, у кишининг Пайғамбар бўлганлари ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳеч бир хабар бермаганлар.

«Аллоҳга шукр қил.»

«Шукр» сўзи луғатда неъмат берувчига мақтов айтмоқ ва неъматни неъмат бергувчи рози бўладиган равишда ишлатмоққа нисбатан ишлатилади. Аллоҳга шукр қилиш – У зотнинг берган неъматларига (неъматларининг ҳадди-ҳисоби йўқ) қурби етганича миннатдорчилик билдириш ва ўша неъматларни Аллоҳ рози бўладиган равишда ишлатишдир. Бунинг учун иймон келтириб, Аллоҳга ибодат қилиб яшаш керак. Шундай қилган одам фойда топади.

«Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир.»

Аллоҳга иймон келтирган, Унга ибодат қилган одам фақат ўзи учун фойда олади. Икки дунё саодатига эришади.

«Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир.»

Ношукр бўлган банда фақат ўзига зарар қилади. Чунки, унинг ношукрлигидан Аллоҳга зарар етмайди. Унинг шукрига Аллоҳ таоло муҳтож ҳам эмас. Аллоҳ таоло аслида беҳожат зотдир. Ҳеч бир нарсага, жумладан, бандаларининг шукр қилишига ҳам ҳожати йўқдир. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг ҳамду сано ва мақтовларга ҳам ҳожати йўқ. У Ўзи аслида мақталган зотдир.

«Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб айтганларини эсла: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир», (Луқмон сураси, 13 оят).

Боласига панд-насиҳат қилиш отанинг вазифасидир. Айниқса, иймон-эътиқод, дину диёнат масаласида ота фарзандларига нисбатан улкан масъулият ҳис этмоғи даркор. Аллоҳ томонидан ҳикмат берилган зот Луқмони Ҳаким ҳам оталик бурчини адо этиб, ўғлига панд-насиҳат қилмоқда:




 
BAXORDate: Dushanba, 08-Avg-2011, 17:15 | Message # 11
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar


«Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма».

Ота боласига қилиши лозим бўлган бош насиҳат мана шу. Чунки, доимо – қадимда ҳам, ҳозирда ҳам бош масала шудир.

Мана, қайсидир замонларда Луқмони Ҳаким ҳам ўғлига шундай насиҳат қилганлиги келтирилмоқда. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ушбу оятлар нозил бўлаётган пайтда ҳам шундай насиҳат қилинган. Бундан кейин ҳам шундай қилинаверади.



Луқмони Ҳаким ўғлини ширкдан қайтариш билангина кифояланиб қолмади. Балки, ширкнинг нима эканини ҳам баён қилди:

«Албатта, ширк катта зулмдир», деди.

Ҳа, ширкдан каттароқ зулм йўқ. Чунки, ширк яратган Холиқ, ризқ берган Розиқ, Роббул оламийн бўлган Аллоҳ таолога нисбатан катта жиноятдир.

Дунёдаги ҳар бир инсон яккаю ёлғиз Аллоҳ таолога иймон келтириб, фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилиши лозим эди. Лекин баъзи одамлар айнан шу маънода Аллоҳга нисбатан зулм қилдилар. Унга ширк келтирдилар. Баъзи махлуқотларни Аллоҳга шерик қилдилар.



Ўтган оятнинг давоми ўлароқ кейинги икки оятда ота-она ва фарзанд ўртасидаги алоқа қандай бўлиши кераклиги баён қилинади:

«Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йилдадир. Менга ва ота-онага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир», (Луқмон сураси, 14 оят).



Қуръони Каримда фарзандларга ота-онани ҳурмат қилиш, уларни эъзозлаш ҳақида қайта-қайта насиҳат берилади. Чунки, ота-онанинг ҳаққини Ислом юқори қўяди. Бу мавзудаги оятлар ўрни билан ўрганилди ва яна ўрганилади. Ушбу оятда эса, ота-онани ҳурмат қилиш ҳар бир фарзанд учун Аллоҳнинг амри эканлиги баён этилмоқда.



«Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик...»

Тавсия, кўпчилик тушунганидек, ихтиёрий иш эмас. Балки, Аллоҳнинг амридир. Ўша амр нимадан иборат эканини айтишдан олдин ота-онани ҳурмат қилишнинг сабаби айтиб ўтилади.



«Онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди.»

Яъни, ҳомиладорлик пайтида онаси уни қорнида заифҳол бўлиб кўтаради. Борган сари заифлик устига заифлик ортиб боради. Бу ҳол бола туғилгунича давом этади.



«Уни сутдан ажратиш икки йилдадир.»

Яъни, қорнида заифлик устига заифлик билан кўтарган она боласини кейин яна икки йил давомида эмизади.

Уламоларимиз шаръий эмизиш муддати икки йил экани ҳақидаги ҳукмни шу жумладан олганлар. Бола икки ёшга етгунича бирор аёлни эмса, сут орқали насаб собит бўлади. Ҳамда ўша эмизишга боғлиқ ҳукм-лар жорий қилинади. Мисол учун, уни эмизган аёл унга эмизукли она, унинг эри ота, болалари ака-ука, опа-сингил бўладилар. Маҳрамлик ва никоҳ масалаларидаги ҳукмлар ҳам шунга мувофиқ кучга киради.

Хуллас, она ҳам ҳомиладорлик даврида, ҳам эмизиш даврида бола туфайли катта қийинчиликларни бошидан ўтказади. Шунинг учун ҳам, фарзандда онанинг ҳаққи отаникидан кўп бўлади.

Оятнинг давомида тавсиянинг нимадан иборат эканлиги айтилади:



«Менга ва ота-онага шукр қилгин».

Эй, инсон фарзанди, аввало Менга – яратган Роббингга, кейин ота-онангга – сенинг дунёга келишингга сабаб бўлган зотларга шукр қилгин. Бу ишлар сенинг энг олий бурчингдир.



 
BAXORDate: Dushanba, 08-Avg-2011, 17:18 | Message # 12
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar


«Ва қайтиш фақат Менгадир.»

Билиб қўй, ана ўша қайтиш бўлганида, бу ҳақда Ўзим ҳисоб-китоб қиламан.



«Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман», (Луқмон сураси, 15 оят).

Ҳа, ота-онанинг фарзандда ҳаққи кўп. Фарзандлари уларни ҳар қанча эъзозласа, уларга ҳар қанча шукр қилса, итоат этса, оз. Аммо Аллоҳ таолонинг ҳаққи ундан ҳам юқори. Чунки, ота-она фарзанд-нинг дунёга келишига, униб-ўсишига сабабчи бўлсалар, Аллоҳ таоло ҳақиқий яратгувчи ва ризқ бергувчидир. Шунинг учун, Аллоҳ тао-лонинг ҳаққи ота-онанинг ҳаққидан устундир. Бу оятда ана шу ҳақиқат баён этилмоқда.



«Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма!»

Агар ота-она ўз қадрини ўзи туширса, ота-оналик бурчини адо этиш, Луқмони Ҳаким каби, боласини ширкдан қайтариш ўрнига, уни номаълум нарсани Аллоҳ таолога ширк келтиришга зўрласалар, нотўғри қиладилар. Унда фарзанд уларга итоат этмайди. Бу масалада ота-онага итоат этилмаганидан кейин, улардан бошқасига итоат этмаслик турган гап. Мўмин-мусулмон кимса нафақат Аллоҳга ширк келтиришда, балки умуман У зотга маъсият ишларда ҳеч кимга итоат этмайди.



Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Холиққа маъсият бўладиган ишда махлуққа итоат этилмас», деганлар.

Лекин бу дегани, бошқа эътиқодда бўлгани учун ота-онангдан бутунлай воз кеч, дегани эмас.



«Ва дунёда икковларига яхшилик қил...»

Мусулмон фарзанд кофир ота-онасига эътиқод, дину диёнат масаласида итоат этмагани билан, уларга ширин муомалада бўлади, дунёвий эҳтиёжларини қондиради. Ушбу ояти карималар нозил бўлмаган вақтларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос, Саъд ибн Молик каби ота-онаси мушрик бўлган саҳобийларга ота-оналарини ҳурмат этишни, уларга яхшилик қилишни буюрганлар.



«...ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш.»

Яъни, менинг йўлимни тутган мўмин-мусулмонларнинг изидан юр.



«Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир.»

Мендан бошқага эмас. Қиёматда ҳаммангиз менга қайтасиз.



«Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман.»

Ва ҳар ким қилган яхши амалига яраша мукофот, ношукр бўлганлар нонкўрлигига яраша жазоларини оладилар.



«Тафсири Ҳилол»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


 
BAXORDate: Dushanba, 08-Avg-2011, 19:37 | Message # 13
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Қиз тарбиясида оталик меҳри

Фотима розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталик меҳрларидан доимо баҳраманд бўлар эдилар. У киши турмуш қуриб, алоҳида оилалик бўлганларида ҳам бу ҳолат давом этди.

Фотима розияллоҳу анҳо Али ибн Абу Толиб билан камтарона ва саодатманд ҳаёт кечиришар эди. Уларнинг ҳаётлари тақво, зоҳидлик ва Исломнинг барча бошқа қоидаларига мувофиқ ҳаёт бўлганидан ҳам шундоқ эди.

Аммо иссиқ жон, суяксиз тил деганларидек, баъзи ҳолларда эр-хотин «айтишиб» қолишлари ҳам бўлар, ўшандоқ пайтларда уларнинг ораларини Пай¬ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ислоҳ қилар эдилар.



Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳининг «Тобақот»ларида ва бошқа тарих китобларида қуйидаги ривоят зикр қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳоникига ўта ғамгин ҳолда кириб кетаётганларини кўришди. У зот у ерда маълум вақт бўлдилар. Кейин эса юзларида қувонч барқ урган ҳолда чиқдилар. Буни кўрган саҳобалар у зотдан:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бир ҳолда кирган эдингиз, қайтиб чиққанингизда юзингизда бунчалик қувончни кўрмоқдамиз?» дедилар.

«Мен қувонмай ким қувонсин! Ахир мен ўзимга энг маҳбуб икки кишининг орасини ислоҳ қилдим!» дедилар.



***



Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳони шариатнинг ҳар бир аҳкомига амал қилишларини қаттиқ талаб қиладилар. У зот ҳар бир шаръий ҳукмни Фотима розияллоҳу анҳога яхшилаб ўргатишга ҳаракат қилардилар.



Яна уламоларимиз келтирган ривоятларга қайтамиз.

«Бир киши Али каррамаллоҳу важҳаҳуга зиёфат учун таом қилиб берди. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо:

«Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақирсак, биз билан бирга ер эдилар», деди.

Сўнг у зотни чақирдилар. Бас, у зот келиб икки қўлларини эшикнинг икки кесакисига қўйиб турдилар-да, уйнинг бир томонига осиб қўйилган чойшабни кўриб, орқаларига қайтиб кетдилар. Шунда Фотима розияллоҳу анҳу:

«Орқаларидан бориб, назар солинг-чи, у зотни нима қайтарди экан?!» деди.

Мен ортларидан бориб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, сизни нима қайтарди?» дедим.

«Менга (ёки Пайғамбарга) зийнатланган уйга кириш бўлмайди», дедилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам зиё¬фатга чақирилган эдилар, аммо у зот у ерда ўз мақомларига мос келмайдиган нарса борлиги учун кирмай қайтиб кетдилар. Бу эса айнан Фотима розияллоҳу анҳога намунали дарс эди.



Бухорий, Муслим ва Насаий Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси у билан Фотиманинг эшикларини тақиллатиб:

«Икковингиз намоз ўқимайсизми?!» дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, жонимиз Аллоҳнинг қўлида, қачон хоҳласа ўшанда бизни уйғотади», дедим.

Бас, у зот мен ўша гапни айтганимда, менга бирор нарса демай кетдилар. Кейин у зотнинг бурилиб кетаётиб, сонларига уриб:

«Ва инсон аксари ҳолда жадал қилувчидир», деяётганларини эшитдим».



Бу ўз навбатида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳо ва у кишининг оилаларини кечаси нафл ибодат қилишга чорлашлари эди. Ана ўша тарбия таъсирида Фотима розияллоҳу анҳо дунёдаги энг ибодатли кишилардан бўлиб етишди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳода зоҳидалик, тақводорлик ҳисси доимо ҳойи ҳавас, дунё муҳаббатидан устун туриши учун ҳаракат қилар эдилар.



«Нисау аҳлил байт» китобининг соҳиблари ишончли масдарларга эътимод қилиб, қуйидаги ривоятни келтиради:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтганларида Фотима розияллоҳу анҳонинг олдиларига кириб, у ерда узоқ қолар эдилар. У зот бир сафарга чиқдилар. Фотима розияллоҳу анҳо кумушдан иккита билакузук, мунчоқ ва исирға қилдириб олдилар. Оталари ва эрларининг келишларига эшикка парда тутиб қўйдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан келганларида Фотима розияллоҳу анҳонинг олдиларига кирдилар. Саҳобалар кутсакмикан ёки одатдагидек узоқ қолиб кетармиканлар, деб туришган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб қолдилар. У зотнинг юзларида ғазаб билиниб турар эди. У зот бориб минбарга ўтирдилар. Фотима розияллоҳу анҳо у зот бу ишни парда, билак¬узук, мунчоқ ва исирға учун қилганларини фаҳмладилар ва уларнинг ҳаммасини тўплаб бир кишига бериб:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қизингиз сизга салом айтиб юборди ва манавиларни Аллоҳнинг йўлига сарфлар экансиз», деб айтгин», деди.

Ҳалиги одам у зотнинг олдиларига келганда:

«Шундоқ қилдими, отаси унга фидо бўлсин! Шундоқ қилдими, отаси унга фидо бўлсин! Шундоқ қилдими, отаси унга фидо бўлсин! Дунё Муҳаммад учун ҳам, оли Муҳаммад учун ҳам эмас. Агар дунё Аллоҳнинг наздида пашшанинг қанотига арзиганида кофирга ундан бир ҳовуч сув ҳам бермас эди», дедилар».

Ҳа, ана шундоқ тарбия топган Фотима розияллоҳу анҳо замонасининг энг зоҳида аёлига айланган эдилар. У кишининг қалбларда Аллоҳ таолонинг муҳаббати тўлиқ бўлиб, дунё матоҳи муҳаббатига жой қолмаган эди.



Имом Насаий Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Бинти Ҳубайра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кирди. Унинг қўлида йўғон билакузуклар бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлларига ура бошладилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг олдига кириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишдан шикоят қилди. Фотима розияллоҳу анҳо бўйнидаги тилло занжирни олиб:

«Мана буни менга Абул Ҳасан ҳадя қилди», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб унинг қўлидаги занжирни кўриб қолдилар ва:

«Эй Фотима, одамлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларининг қўлида оловдан бўлган занжир бор экан, дейишларини истайсанми?!» дедилар.

Сўнгра ўтирмасдан чиқиб кетдилар.

Фотима розияллоҳу анҳо занжирини сотиб пулига қул сотиб олиб, озод қилди.

Бу ҳақида у зотга гапирилганда:

«Фотимани оловдан озод қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!» дедилар».


 
BAXORDate: Payshanba, 11-Avg-2011, 03:03 | Message # 14
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Hunar orgatish ham tarbiyani bir bulagi

"Аlloh taolo biror bandasini (qilgan amali solihlari tufayli) sevgaydir. Jabroil alayhissalomga nido qilib: "Alloh falon bandasini sevdi, sen ham uni sevgil!” – degaydir. Jabroil alayhissalom ham o`shal bandani sevgaydirlar. So`ng Jabroil alayhissalom osmon ahliga nido qilib: "Alloh taolo falon bandasini sevdi, siz ham sevingiz!” – degaydir. Osmon ahli ham o`shal bandani sevgaydir. Shundan so`ng yer ahlida unga nisbatan muhabbat paydo bo`lgaydir”
Abu Abdulloh Muhammad ibn Ismoil al-Buxoriyning "Al-Jomi’- as-Sahih” kitobidan
Qadim o’tgan zamonda Xasan- Xusan egizaklar yashagan ekan. Ularning onalari erta qazo etgan, hunarmand ota esa uy biqinidagi kichik hujrada yog’ochdan turli buyumlar yasar ekan.
Bir kuni, ota ularni yoniga chorlabdi:
- O’g’illarim, mana ulg’ayib ham qoldingiz. Hademay o’n yoshga qadam qo’yasiz. Endi asta-sekin qo’limdagi hunarimni olsangiz. Hozircha qanotimga kirib ish o’rganing. Hunarmandning noni halol! Inshaalloh kam bo’lmaysiz.
Otaning gapi Xasanga juda ma’qul tushibdi. Chunki u har doim, oddiy yog’ochdan turli ro’zg’or buyumlarini qoyillatib yasaydigan otasiga havas qilar, vaqt topdi deguncha hujraga kirib o’zi ham nimadir yasashni hohlar edi. Ammo usta, yo’g’ochga ishlov beruvchi o’tkir anjomlarini bolalarining qo’liga tushib, jarohatlab qo’yishdan qo’rqib Xasanga ruhsat bermas ekan. Hujraga kirishga ruhsat tekkanidan Xasan nihoyatda sevinibdi va darhol otasining orqasidan ergashibdi.
O’yinqaroq Xasanga esa bu yoqmabdi. "Endi o’nga kirayotgan bo’lsak, hozirdan hunarni nima keragi bor! Undan ko’ra o’rtoqlarim bilan mazza qilib o’ynayman” deya ko’chaga otilibdi. Xusanning kunlari shu tahlit o’taveribdi.Ota har qancha pand –nasihat qilmasin, u o’z bilganidan qolmabdi. Xasan esa sabr,bardosh va qiziqish bilan ota kasbining sirlarini o’rganaveribdi.
Bir kuni qishloqni yov bosibdi. Johil va o’ta rahmsiz bosqinchilar Yoshu-qari demay, hammani uylaridan sudrab chiqib keng yalanglikka to’plashibdi. Ularning maqsadi, bu yerlik aholini bitta-bitta qilichdan o’tkazish va navbatdagi katta shaharni ishg’ol qilish ekan.
Qishloq aholisiga achinib, "Omonlik” so’rab o’rtaga chiqqan oqsoqolning boshi chopib tashlangach halq butunlay tushkunlikka tushibdi.
Bosqinchilar guruh-guruh tanlab olingan odamlarni birma-bir qonini to’kilaveribdi. Navbat Xasan- Xusan va otalariga ham yetib kelibdi.
Bosqinchi hukmdor qo’lini sermab, "Qatl” ishorasini berishi bilan, o’nlab qonsiragan qilichlar egilgan kallalar uzra ko’taribdi.
Shu payt hukmdor e’tibor bersa dod-voy solib yig’lab turgan mazlumlar ichida o’n yoshlar chamasidagi bola nimadir yasab o’tirgan ekan. U "To’htang” deya qatlni bekor qilib bolakayning tepasiga kelibdi.
Uning yonida yana bir o’ziga o’hshah bola dag’-dag’ qaltirardi. Johil hukmdor ikkalasi egizak ekanini tushunibdi. Xusan ularga qadalgan qahrli nigohlarni ko’rib, bosqinching oyog’i ostiga o’zini tashlabdi. Mo’jazgina pichoqcha bilan yo’g’ochga ishlov berayotgan Xasn esa ishini davom ettiraveribdi.
- Hoy tirrancha,- debdi u Xasanga.- O’limdan qo’rqmaysanmi, nima yasayapsan?
Xasan hozirgina yasab bitirgan qo’lidagi yog’och kosani uning qo’liga tutibdi.
-Nima bu!
- Otam o’n yoshimdan boshlab o’z hunarini o’rgatadilar. Mana bir yil bo’ldi ammo shu kungacha tuzukroq yog’och chomich yasay olmagandim. Har safar padari buzrukvorim biror aybini topar edilar. Mana navbatdagisini yasadim.
O’limdan qo’rqmagan bolakayning bu so’zlari bosqinchini nihoyatda ta’jublantiribdi
Ota- debdi, Xasan, bosqinchiga e’tibor bermay,- Bunisi qanday chiqdi? Qo’lingizga olib ko’ring!
Bosqinchi otasi bilan ustahonada gaplashayotganday bemalol turgan bolaga yana hayron qolib, qo’lidagi cho’michni hunarmand otaga uzatibdi.
Ota yo’goch cho’michni qo’liga olib, obdon hamma joyini tekshiribdi. Bosqinchidan shu chomichga suv olib berishlarini so’rabdi. Iltimosi qondirilgach, mazza qilib cho’michdagi suvni ichib, o’g’lining boshini silabdi:
- Rahmat bolam! Endi bu dunyodan armonsiz ketaman. Chunki shunday o’g’il o’stirdim. Bugun mendan bahtli ota yo’q dunyoda!
Bosqinchi yana hayratlanibdi. Nimaga hursand bo’ladi bu tentak chol? Xozir o’zini ham bir tomchi suvdek bir-biriga o’hshash o’g’illarini ham kallasi uzib tashlanadi. Chol uning dilidagilarni uqqanday shunday debdi.
-Eh qonho’r mal’un! Nimalarni o’ylaganingni bilaman. Ammo sen ham mening dilimdan o’tganlarni bilsang yomon bo’lmaydi. Sening ham farzandlaring bordir. Qush inida ko’rganini qiladi. Ertaga ular ham sen tanlagan yo’lni maqbul ko’rib, insonlarni qaqshatadi. Balki sendan ham o’tadigan yovuzlik qilib, dunyodan o’tar. Tarihda yahshi amallari bilan emas, mash’um ishlari uchun eslanadilar. Qarg’ish va nadomat bilan yodga olinadilar. Chunki yahshi nom bilan insonlar qalbini maftun etish senga ham, zuriyodlaringga ham nasib etmaydi.
-Og’zingga qarab gapir yalangoyoq!- o’shqiribdi, bosqinchi chol aytayotgan acchiq haqiqatni tan olib tursa ham.
Hunarmand esa bunga parvo qilmay davom etibdi:
-Egizagimdan biri hunarimni olganidan qanchalik hursandligimni bilsang edi. Balki ular tarihda sening farzandlaringchalik eslanmas ammo la’nat va qarg’ishlar bilan tilga olingandan ko’ra umuman yodlanmagani yahshi emasmi?! Hozirgina Xasanim yasagan cho’michdan oddiy suv emas, shukronalik suvini ichdim. Sen qanchalik qonho’r bo’lmagin, hech qachon men ichgan suvning lazzatini topa olmaysan! Men esa bitta bo’lsa ham qobil farzand o’stira olganimdan mamnunman va o’limni mardonavor qabul qilaman.
Bosqinchiga hunarmandning so’nggi so’zlari juda qattiq ta’sir qilibdi. Otasiga shukronalik suvini taqdim qilgan bolakayning peshonasidan, hunar o’rgangan qo’llaridan o’pibdi. So’ngra o’z odamlariga barcha qishloq aholisini ozod etishni, talangam mol-mulkni qaytarib berishni aytib o’z yurtiga qaytib ketibdi.

Qissadan hissa shuki bolajonim, hadisda aytilganidek Allohning muhabbatini qozonmoqchi bo’lsang, Xasan kabi tirishqoq, mehnatsevar, ziyrak va qobil farzand bo’lgin.
Nafaqat ota-onang balki halqinig ham sen bilan fahrlansin. Halol mehnat, hunar, ilm orqali hurmat qozongin. Zero zulm, qabohat va jaholat bilan hali hech kim Alloh mehrini qozonmagan.


 
BAXORDate: Payshanba, 11-Avg-2011, 03:05 | Message # 15
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Қўлингдан келган ҳамма ишни қилдингми?

Кичкина бир болакай оғир тошни ўрнидан қўзғатмоқчи бўлди. Лекин уддасидан чиқолмади. Уни кузатиб турган отаси сўради:

-Бор кучинг билан ҳаракат қилдингми?

Терга ботган бола:

-Ҳа, қўлимдан келган барчасини қилдим. Бироқ тошни силжита олмадим, - деб жавоб берди.

Ота эса шундай деди:

-Йуқ, болам, ҳаммасини қилганинг йуқ. Ҳали мендан ёрдам сўрамадинг-ку...

Фарзандингиз мактабга илк қадамини қўйганидан бошлаб қийинчиликларни енгишига ишониши лозим. Саволларига у тушунадиган тарзда жавоб беринг. Боланинг муваффақиятсизлигини фалокатдек кўрсатмаслик керак. Унга далда бўлиш, қоқилганида ўрнидан туриб, олдинга интилишни ўргатиш лозим.

Бола тарбиясида, «ёмонга ёмонлик» йўлидан бориш асло ярамайди. Масалан, бола нарсаларини, уйинчоқларини йиғиштирмаса, онаси «Тарбиясизлигинг жонимга тегди, нарсаларингни йиғиштирмасанг, мендан кўрасан» дейиши ёқимсиз холат. Бунинг урнига: «Уйинчоқларингнинг ҳар ерда ётиши яхши эмас, меҳмон келса уятга қоламиз» деса, болани тарбияга ва меҳмонни улуғлашга ўргатган бўлади.

Бола тарбиясида калтакка асло ўрин йўқ. Балки болани калтаклаш билан маълум муддат ёмон ишларни қилишидан қайтариш мумкиндир. Бироқ калтак таъсири кетганидан сўнг бола ўша ҳатоларни яна такрорлаши мумкин. Тарбияда тез-тез калтак ва бошқа жазоларни қўллаш болада килган ҳатоси учун афсусланиш туйғуси ўрнига интиқом, ота-онасидан аччиқланиш, нафрат туйғуларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Юқоридагилардан кўринадики, бола парвариши ва тарбиясида ота-она маълум бир билим ва тажрибага эга бўлиши шарт. Бу борада кеч қолдик, деб ҳисобласангиз, хато киласиз. Ҳамиша бугунги хатоларимизни тузатишга интилайлик. Дастлабки қадамни ташлашнинг ўзи омаднинг ярми демакдир.

Асло эсдан чиқармайлик, оила бир чаман бўлса, фарзанд шу чаманнинг энг гўзал атиргулидир. Бу гўзал ғунчанинг табассуми оила учун энг катта БАХТ.

Ота ва онанинг тутган йўли бола ривожланишига таъсир кўрсатадими?

Мутахассислар боланинг келажакда бахтли ва етук инсон бўлиб етишишида энг тўғри тарбия йўлларини белгилаш ҳаракатидалар. Ота-она ва оиладаги бошқа аъзоларнинг болага муносабати фарзанднинг яқинларига муносабатини белгилайди.

Болани парваришлаш, тарбия борасида бирор йўлни танлашда, албатта, ота-она фарзандининг ривожланиш босқичларидаги ўзига хосликларни эътиборга олиши лозим.

Ҳар бир оиланинг ўзига хос тарбия усуллари бор. Ота-онанинг хулқ-атвори, орзулари, мақсад ва ютуқлари боланинг шахс бўлиб етишишига таъсир қилади. Оиладаги тарбия билан боғлик камчилик ва хатоларни аниқлашда, дастлаб оиланинг болага муомаласини ўрганиш сезиларли натижа беради.

Бола ўзида айнан ота-онасининг фазилатларини мужассамлаштирмаса-да, лекин улардан икки нарсани олиши аниқ:

- меҳр;

-тарбия.

МЕҲР деганда қўллаб-қувватлаш, кўмаклашиш, севиш ва севилиш каби гўзал туйғулар йиғиндисини тушунамиз.

ТАРБИЯ эса барча билимлар, қоидалар, қадриятлар, кишининг ижтимоийлашуви учун керак бўлган барча анъаналарни қамраб олади.

Нотўғри оила бошқаруви

Юқорида айтганимиздек, ҳар бир оилада ўзига хос тарбия усуллари мавжуд. Оиладаги бола тарбияси даражасини аниқлаш учун маълум бошқарув тизимини яратиш лозим.

Нотўғри оила бошқарувида севги, меҳр ва тарбия ноаниқ ўлчовсиз шаклда кўрсатилади. Оқибатда кутилмаган, хаёлга келмаган вазиятлар пайдо булади. Оила томонидан кўрсатилган меҳр ё етарли эмас, ё хаддан зиёда ортиқ тарбия эса жуда бўш булади.

Ўта мулойим бошқарувда ҳаддан зиёд эътибор ва меҳр болани худбин килиб куяди. Бола ўзига унча ишонмайди. Йўлида дуч келган тўсиқлардан ўтишда доим бировдан ёрдам кутади. Ота-онаси кўмакчи бўлишини истайди. Ўзи мустақил бирор муаммони ҳал эта олмайди.

Оилада меҳр керагича берилмагани натижасида бола салбий хислатларга одатланиб қолади.

Ўта талабчан оила бошқарувида болага бўлар-булмас таъқиқлар қўйилади. Йўқ ердаги тартиб-қоида асосида бола улғаяди. Бу бошқарувни танлаган ота-она фарзандининг энг кичик ҳатосини ҳам жазо йўли билан тузатишга уринади. Бундай оила жисмоний жазони биринчи ўринга чиқаради. Ваҳоланки, тарбияда жазо энг сўнгти чора сифатида қўлланиши лозим.

Вақти-бевақт болани жазолаш орқали уни мустақил қарор қабул қилиш, имкониятларини ишга солиш, ўзи оёққа туриш истагидан маҳрум қиламиз. Шахснинг ўзига ишончини йўқотадиган, «жамиятда бир пулчалик аҳамияти йўқ» деган хулосага олиб келадиган бундай тарбия натижасида келажакда кибор, гиначи, таъсирчан, хаддан зиёд нозик инсон пайдо бўлади.

Буш тарбияда оила «хуш қабул қил, эътибор берма» қабилида иш куради. Бунга кўра, ота-она: «Барчасини боланинг ўзига қўйиб бер. У ҳали бола, истаганини қилсин. Бола мустақил,

эркин бўлмоғи керак. Унинг ҳар бир истагини амалга ошир. Унга фақат меҳр берсанг, бас», деган тушунчалар билан йўл тутади. Бу ҳолатда ота) боланинг ноўрин ҳаракатини ҳам мақтайди.

Ота-она бошқарувининг бола тарбиясига таъсир қиладиган асосий омиллар қуйидагилар:

• бўлажак ҳар бир ота-она дунёга келиш арафасида бўлган гудагини хаёлан тасаввур қилади. Дунёга келган фарзанд тасаввурларига уйғун келмаса, ундан қоникмаслик ҳисси уйғонади. Бу ҳислат баъзан ота-онанинг ўз фарзандини қўллаб-кувватламаслигига ҳам олиб келиши мумкин;

• жамият қадрйятлари;

•болалар сони, жинси ва ўзига хос фазилатлари, (табиатан шўх, қайсар бола ота-онаси унга доим эътибор қилишини истайди. Қиз фарзандлар ўзларини севдирадилар. Ота-она ўғил фарзандига алоҳида эътибор бериши лозим);

• бундан ташқари, ота-онанинг болалик чоғларидаги тажрибалари (болалик йилларида ўз ота-онаси билан ижобий муносабат ўрната олмаган, етарли меҳр кўрмаган ҳар бир ота ёки қизлигида хаддан зиёд тазйиқ. остида улғайган онанинг тажрибалари ноурин ҳаракатларга олиб келиши мумкин);

•шунингдек, оиладаги эр-хотин орасидаги муносабат, албатта, фарзанд тарбиясига таъсир қилади.


 
BAXORDate: Yakshanba, 28-Avg-2011, 11:24 | Message # 16
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Sovg’a ulashishni qizlardan boshlang.

Ayol zoti gohida xanjar o’tmas tilsim, gohida kapalak qanotidek nozikkina bir vujud. Goho suv betida charsillab yonayotgan olovdek... Havo birda ochilib, birda bulutlanib turganidek, ayol tabiati ham dilgir, goh muztar bo’lib turlanadi.

Tabiatan nozik ayol zoti, o’ylab qarasangiz, turmushda har xil mashaqqatni ko’taradi: birovining eri erta qazo qilgan, jo’jabirday sag’irlari bilan tul qolgan, birovining oilada baxti ochilmagan, boshqa turmush haqida dadil bir qarorga kelish uchun ko’ylagining etagi og’irlik qiladi, sag’irlar chappa yopishgan.Shuning uchun dinimiz ayollar sha’nini ulug’lagan, maqomini yuqori ko’targan, martabasini oshirgan.

Payg’ambarimizdan (s.a.v.) vorid bo’lgan mashhur hadislarni eslang: "Men dunyolaringizdagi uch narsani — soliha ayol, xushbo’y hidlar va namozni yaxshi ko’raman"; "Jannat onalar oyog’i ostidadir"; "O’z ahli ayoliga mehr-shafqatli bo’lganlaringiz eng yaxshilaringizdir"; "Eridan beva qolib, bolalarni tarbiya qilishda sabr etgan va turli mashaqqatlarga uchraganidan rangi sarg’ayib ketgan xotin bilan jannatda yonma-yon bo’lamiz" (Buxoriy); "Sovg’a ulashishni qizlaringizdan boshlang"...

Qur’oni karim suralaridan biri "Niso" (Ayollar) deb ataladi. Islomiyat johiliyat davrida xo’rlangan, kamsitilgan, haqoratlangan, izzat-nafsi yerga urilgan ayolning martaba-mavqeini yuksaltirdi, haq-huquqlari va erkinliklarini ta’minladi.

Islomiy adolatni qarang: eri o’lib, sag’ir bolalari bilan tul qolgan ayol xohlasa, er qilishi mumkin. Buning uchun ajr-mukofot oladi. Agar turmushga chiqadigan bo’lsa, bolalarni deb yangi erning haq-huquqini ado etolmaslikdan qo’rqsa, oila qurmay ham yuraverishi mumkin. Hech kim uni bunga majburlamaydi, ayblamaydi. Aksincha, qaysi bir ayol eridan keyin qolib, yosh bolalari tarbiyasiga o’zini bag’ishlasa, nafsidan kechib, bolalarini solih insonlar qilib ulg’aytirsa, ulkan savob va ajrlar olishi ta’kidlangan.

Islomiy oilada qiz farzand tug’ilsa, o’g’il tug’ilganidan ham ko’proq xursandchilik qilish buyurilgan. Kattalar ko’chadan sovg’a-salom olib kelishsa, bolalar yugurib chiqqanida hadya ulashishni qizlardan boshlash tavsiya etiladi. Qiz bolalarni to’g’ri tarbiya qilish mukofoti jannatdir. Rasululloh (s.a.v.): "Kimning uchta qizi bo’lib, ularga mehr-shafqat nazari bilan qarasa, jannatga kirishi muqarrardir", dedilar. Shunda bir kishi: "Ey Allohning Rasuli, qizi ikkita bo’lsa-chi", deb so’raganida, Rasuli akram: "Ikkita bo’lsa ham", deb javob qildilar (Buxoriy).

Xullas, dinimiz ayolni e’zozlash, iffati va sha’nini himoya qilishni, uning huquq va manfaatlarini kafolatladi. Turmush mashaqqatlarini, ro’zg’or kam-ko’stini butlashni erkaklar zimmasiga yukladi. Ayollardan esa Alloh taoloning amr-farmonlarini bajarish, erlariga itoat etishgina talab qilindi. Buning evaziga oliy mukofot — jannat va’da etildi. Payg’ambarimiz (s.a.v) aytganlar: "Bir ayol eriga itoat etsa, Allohning oldidagi burchini ado qilsa va vazifalarini bajarsa, unga shahidning savobi qadar savob yoziladi".


 
OSIYODate: Seshanba, 11-Okt-2011, 14:23 | Message # 17
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Bolani hech qachon urmang! Buning iloji bor!


Ko'pincha ota-ona bolasini urib tarbiyaga chaqirganda "Meni ham onam (otam) urganlar, kam bo'lmadim" deb o'zlarini oqlaydilar. Lekin nahotki o'sha payt sizga qanchalik ularning qo'li og'ir botgani esingizda bo'lmasa? Nahotki o'z farzandingiz ham shuni his etishini istasangiz? Axir jismoniy og'riq o'tib ketadi, lekin qalbdagi og'riqlar hayot davomida farzandingizni qiynab qo'yishidan qo'rqmaysizmi?

Yoshligida ko'p kaltak yegan bolalar o'qishda, ishda cho'qqilarni zabt etishi mumkin, lekin bu muvaffaqiyatlar orqasida bolaning ichidagi psixologik stress yotadi. U barcha muvaffaqayatlarga xohish tuyg'usi bilan emas, balki qo'rquv tuyg'usi bilan erishadi. Bu tuyg'u esa unga hech qachon chindan baxtni his eta olishiga yo'l bermaydi. Chunki u maqsadga erishib "jazo"dan qutulganidan xursand bo'ladi, maqsadni qo'lga kiritganidan emas.

Bolani urganda ota-onalar "Yaxshi gapga tushunmaydi" deb o'zini oqlaydilar. Siz o'sha gapti tushuntirib berishga harakat qilib ko'rganmisiz? Albatta bunga ota-onadan ko'p mashaqqat talab etiladi. Urib esa, bolani qo'rquvga solib ota-ona o'z istaganiga oson erishadi. Agar bolaga vaqt ajratib, u nega qarshilik ko'rsatayotganini aniqlab, bolaga siz undan kutayotgan narsani mehr va sabr bilan tushuntira olsangiz, bola albatta quloq soladi. Bola sizni hurmat qilish kerak. Hurmatga esa, urish bilan emas bolani tushunish bilan erishiladi. Sizni quloq solmayotgan bo'lsa, demak siz unga yo'l topa olmayapsiz. Hamma ishingizni chetga surib, bolangiz yoniga kelib uni bag'ringizga bosib, u bilan gaplashib ko'ring. Boshida albatta u o'zini olib qochadi, chunki sizning bunday iltifotingizga o'rganmagan. Keyin esa ochiladi, uni nima qiynayotganini bilasiz. Ko'pincha bola ota-onaga quloq solmasligiga unga mehr va e'tibor yetmaganligi sabab bo'ladi.
Bunday payt bolani ursangiz uni o'zingizdan yanada uzoqlashtirib yuborasiz. Shuni unutmang, bu ketishda u katta bo'lganida siz uni quchoqlayman desangiz ham endi u ko'nmaydi. U payt sizlar teng bo'lasizlar, lekin siz uning mehriga ko'proq zor bo'lasiz.

Bolani urib o'z bo'shligingizni ko'rsatmang. Siz jismonan kattaroq va kuchliroq ekanligingizdan bolani urishga haqqingiz yo'q. Axir u sizga teng kuch bilan qaytara olmaydi. Uni alami ichida qoladi. Bu alam esa hayot davomida har xil vaziyatlarda namoyon bo'ladi.
Bola sizni o'zingizdan chiqarib yuborganini sezdingizmi, tezda uni yonidan keting. G'azablanayotgan paytda aslo bolani oldida bo'lmang. Tinchlanganingizdan so'ng u bilan gaplashib olishingiz mumkin. G'azab juda yomon narsa, bolani qattiq urib yuborish yoki mayib qilib qo'yish ham hech gap emas. Unga yo'l qo'ymang. O'zingizni ushlay olib bola bilan unga tushunarli tilda gaplashishni biling. Axir siz katta bo'la turib o'zingizni qo'lga olishni bilmasangiz, boladan nimani kutasiz?

Ota-onada "Sabrim chidamaydi" degan gap ham ko'p uchraydi. Nega? Nega o'z farzandingizga sabriz chidamas ekan? Bir o'ylab ko'rganmisiz? Nega ishxonadagi boshliqqa, eringizning sizga yoqmas qiliqlariga, xotiningizning kamchiliklariga, boshqa muammolarga sabringiz chidaydi-yu, o'z farzandingizga esa yo'q? Boshlig'ingiz sizni qiynab yuborganda uni urib tashlamaysiz-ku? Chidaysiz, muammoni hal qilish yo'llarini izlaysiz, yon bosasiz, lekin u begona. Farzandingizga kelganda esa negadur hech narsaga vaqt topa olmaysiz? Farzand bu eng oliy ne'mat. Farzandingiz juda tez katta bo'lib qoladi, hozir unga qancha ko'p o'zingizning vaqtingizni, mehringizni va e'tiboringizni ayamasangiz, keyinchalik shuncha o'zingizdan mamnun bo'la olasiz. Mehr va e'tiborga to'yib o'sgan bola juda baxtli va chiroyli hayot kechira oladi.

Bolani urishni o'rniga uni jazolash yo'lini qo'llash mumkin. Masalan, "Dars qilmasang, televizor ko'maysan", "Xonangni tozalamasang, ko'chaga chiqmaysan" va boshqalar. Uni urib uyni tozalatib keyin ko'chaga o'ynashga chiqarib yuborish hech kimni asabiga ham, tarbiyasiga ham foyda bo'lmaydi. Bola siz undan nima istayotganingizni aniq bilsin, unga o'z istaklaringizni tushunarli va aniq qilib yetqazishni biling. Prinsiplaringiz o'zgarmas bo'lsin. Bugun "A mayli chiqaver ko'chaga" deb, ertasi kuni "Nega uyni tozalamasdan ko'chaga chiqib ketding" deyishingiz sizning istaklaringiz bola uchun tushunarsiz bo'ladi.
Unutmang, bola qalbida doim sizni xursand qilish niyatida bo'ladi, shunday ekan unga bu maqsadiga erishish uchun imkoniyat yaratib turing.

Qanday vaziyat bo'lmasin, bola nima qilmasin, ko'pincha bolani betarbiyalik ekanligida ota-ona aybdor bo'ladi. Shunday ekan bolani urib o'z ayb va kamchiliklaringizni berkitishga urunmang. Bolani seva biling. Axir u go'dak, u juda kuchsiz. Uni o'sib borayotgan g'urur va o'zligini sindirmang.
 
OSIYODate: Payshanba, 13-Okt-2011, 08:29 | Message # 18
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Narsa berishda bolalar o’rtasida adolat qilish.

“Sunan”kitoblari, “Musnadi Ahmad” va Ibn Hibbon “Sahih” larida Nu’mon ibn Bashir Raziallohu anhudan rivoyat qildilar:

Rasululloh Sallallohu Alayhi va Sallam dedilar: -“Farzandlaringiz o’rtasida adolat qilinglar”. (Sahih hadis)

Imom Muslim rivoyat qildilar. Bashir Raziallohu anhuning ayollari: “Mening bolamga hizmatkor sovg’a qiling va bu narsaga Rasululloh Sallallohu Alayhi va Sallamni guvoh qiling”, dedi. Basher Raziallohu anhu Rasululloh Sallallohu Alayhi va Sallamni oldilariga keldilar-da : “Falonchining qizi ( ayollarini aytyaptilar) uning o’gliga hizmatkor tuhfa etishimni so’rayapti…”, dedilar. Rasululloh Sallallohu Alayhi va Sallam: “ uning aka-ukalari bormi?”, deb so’radilar. “ha” dedilar. “Ularning hammalariga bunga berganingdek sovga berdingmi?”, deb so’radilar. “yoq”, deb javob berdilar. Rasululloh Sallallohu Alayhi va Sallam: “Bunday qilish yaramaydi, men faqatgina haq narsaga guvohlik qilaman”, dedilar.

Imom Ahmad rivoyatlarida Rasululloh Sallallohu Alayhi va Sallam: “ Meni javrga guvoh qilma, albatta bolalaringning sendagi haqqi ular orasida adolat qilishingdir”, dedilar.

Bayhaqiy rivoyat qiladilar. Anas Raziallohu anhu dedilar: “ bir kishi Rasululloh Sallallohu Alayhi va Sallam birga utirgan edi, uning o’g’ilchasi kelib qoldi va u o’glini o’pdi-da, bag’riga olib o’tkazdi. Keyin uning qizchasi keldi, u qizchasini oldi-da, yoniga o’tqazdi. Rasululloh Sallallohu Alayhi va Sallam “ Sen ular o’rtasida adolat qilmading”, dedilar.

Salaflar bolalarini o’pishda ular o’rtasida adolat qilishni yahshi korishar edi.

(Ibn Qoyyim al-Javziya rahimahullohning “Tuhfatul mavdud bi ahkomil mavlud” nomli kitobidan olindi.)
 
OSIYODate: Juma, 18-Noya-2011, 16:50 | Message # 19
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
1. Диний. Бу тарбияга бола туғилгандан бошлаб, унга имон ва Ислом асосланини ўргатиб бориш киради.

Имон – Аллоҳ таолога, фаришталарга,пайғамбарларига, китобларга, Қиёмат кунига, тақдирга, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан эканлигига ишонишдир.
Ислом арконларидан 5 таси – Шаҳодат калимасини дил ва тилбилан айтишлик ила имон келтириш, намоз, рўза, закот, ҳаж.
Шариат қоидалари – Аллоҳ таоло тарафидан инсонга буюрилган амаллар. Бу амаллар бир инсоннинг кундалик ҳаётидаги ҳолатларни, жамият ҳаётини, инсонлар орасидаги муносабатни ўз ичига олади.
Ҳар бир бола тоза фитратда туғилади. Бунга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ҳар бир гўдак (Ислом) фитратида туғилади. Лекин ота-онаси уни ё яҳудий, ё насроний, ё мажусий қилади” (Мутаффақун алайҳ), деган ҳадислари ҳам исбот.
Бошқача қилиб айтганда бола она қорнини тарк қилар экан, кераксиз фикру уйлар, урф одатлардан ҳоли тарзда дунё эшикларини очади. Унинг қалби тоза бир оқ қоғоз мисол, айнан ота она уни ўраб турган олам ҳақида тасаввур беради, дин танлайди. (Маълум бир дин асосида тарбиялай бошлайди). Айнан шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ҳузурида фарзанди учун жавобгардир.

2. Аҳлоқий. Фарзанд туғилган онидан бошлаб бериб бориладиган одоб аҳлоқ арконлари киради. Бу арконлар инсон шахсиятининг асоси бўлиши керак. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен яхши хулқларни батамом қилиш учун юборилганман”, деганлар. (Бухорий)
Бошқа бир ҳадисда эса: Оиша разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, мўмин ўзининг чиройли хулқи ила рўза тутувчи ва бедор бўлувчининг даражасини топадир”, - деганларини эшитдим. (Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон, ва Ҳоким ривоят қилишган).
(Ахлоқий тарбия кўрган бола Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб тургани ҳисси билан ўсади, ўлғаяди, ўз ҳаракатларида масъулиятни ҳис қилади. Унинг шахсияти шаклланишида одоб ахлоқ қадриятлари илдиз отади. У ота онаси, ака укаси, опа синглисига, дўстларига ҳурмат ва мурувват кўрсатади, ростгўй, вафодор бўлади.
Албатта бунга осонликча эришилмайди. Буларнинг барчасини боладан талаб қилиниши билан бирга ота онада ҳам мужассам бўлиши керак. Маълум бир вақтгача бола оламни ота она мисолида танийди, билади. Ва оилада юқорида зикр қилинган қадриятлар бўлса ва болага эътибор билан булар ўргатиб борилса, фарзанд ҳам бу қадриятлар ҳисси билан ўсади. Унда “Шундай бўлиши керак”, деган қабулланма ҳосил бўлади. Тут дарахтининг ёнидан ўсиб чиққан тут ниҳолларининг бир кун келиб олма бўлишини кўтилмайди, талаб қилинмайди. Баъзи ҳолларда биз ота оналар фарзандларимиздан шикоятчи бўлишни яхши кўрамиз. Аммо фарзанд бизга соф ҳолатида берилган эди ва ҳозирги ҳолатига биз айбдор эканлигимизни унутамиз. Бирор ким бу шикоятимизнинг асл жавобини берса, ундан хафа ҳам бўлиб қўямиз. Чунки тўғри гап баъзан инсонга хўпам ёқавермайди. Фарзандли бўлишга ҳозирланаётган келин куёвларимиз, фарзандларида кўришни истамаган ўз нуқсонларини туғирлашга ҳаракат қилишсин. Ислом инсонни ўзини ислоҳ қилишга чақиради. – таржимондан.)

3. Жисмоний. Кучли, соғлом, мард – оиласи ва жамиятига тегадиган фойдасидан завқ ва мамнуният ҳис қиладиган инсон тарбиялаш.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳадисларда: «Ёзишни, сузишни ва отишни таълим бериш фарзанднинг ота-онадаги ҳаққидандир», дейилган.
Жисмоний тарбия – танани комиллаштириш, иммунитет тизимини мустаҳкамлаш, касалликлардан профилактика қилишдир. Ислом дини соғлиқнинг Аллоҳ тарафидан инсонга берилган энг катта неъматларидан бири эканлигини таъкидлайди.
“Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқдир”, деганлар Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам.
Мусулмонлар саломатликларига диққатли бўлишлари ва уни жисмоний машқлар билан мустаҳкамлаш тавсия қилинади.

4. Интелектуал. Тарбиянинг бу тарафи юқоридаги бўлимдагидек муҳим аҳамият касб қилади. Интеллектуал тарбия болани атрофни ўрганишга, изланишга, илмга иштиёққа ундайди. Асосий кучни бу дунё ва у дунё саодатига элтадиган диний билимларни эгаллашга сарфламоқ лозим. Илмнинг қадри ва инсонларнинг Ислом таълимотларини ўрганиш мажбурияти ҳақида кўпгина оят ва ҳадислар бор.
“...Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт...”. (Зумар сураси, 9 оят)
“Кимки илм олган бўлса, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламдан тўлиқ мерос олибди”, дейилган ҳадисда ҳам илм олиш кераклиги уқдирилган. (Жомеъ ас-саҳиҳ)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимгаки Аллоҳ таоло яхшиликни раво кўрса, уни дин илмидан баҳраманд қилади, илмга илм олмоқ йўли билан эришилади”, дедилар. (Бухорий).

Аммо шу билан бирга бошқа фойдали илмларни ҳам унутмаслик лозим.
Умар разияллоҳу анҳу бундай дедилар: “Илмни чуқур ўрганинг!”

5. Психологик. Болада соғлом ва мустаҳкам психика тарбия қилмоқ. Бунинг натижасида бола жасур, мустақил, комилликка, яхшиликка интилиш ҳисси билан ўсади. Тўғри психологик тарбияда бола ҳасад, нафрат, қўрқув каби ҳиссиётларга берилмайди. У фақат Аллоҳдан қўрқишни, ва Унинг ризолигига интилишни истайди. Унда нафрат, ҳасад каби ёмон иллатлар кузатилмайди.

6. Ижтимоий. Бу аспектнинг вазифаси болани жамият қонун қоидаларига амал қилишни ўргатиш.
Бунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни ўзимизга ва фарзандларимизга ўрнак қилсак бўлади. Аллоҳ таоло:
“...Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир”, (Аъроф сураси, 199 оят) деб буюрган.

7. Жинсий. Тарбиянинг бу соҳасида ота онадан нозикликни талаб қилади. Болага жинслар орасидаги фарқлар айтиб борилади. Болада кейинчалик бу борада саволлар ҳам туғилиши табиий ҳол. Бу ҳақда албатта ота онанинг очиқлама бериши тўғрироқ. Чунки бола бу нарсаларни барибир кўчада, мактабда ўрганиши мумкин. Аммо бу “таълим” қандай тарзда бўлиши номаълум. Шунинг учун ота оналаримиз бу борада керакли адабиётларни ўқиб ва фарзандларининг хулқ-атворларини ва қабул қилиш даражаларини ҳисобга олган ҳолда очиқлаганлари мақсадга мувофиқ.
 
BAXORDate: Juma, 25-Noya-2011, 14:59 | Message # 20
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar


Payg’ambarimiz Muhammad (s.a.v) “Hech bir ota o’z farzandiga yaxshi tarbiyadan a’loroq sovg’a bera olmaydi”deganlar (Termiziy).

Bolalarni Ramazonga o’rgatishda ro’za tutmoqlik, namoz o’qish, axloqiy qadriyatlar, ehson, Qur’on, oila, Hayit kabi Ramazonning tarkibiy qismlari muhim ahamiyatga ega. Bu bolalar o’z farzandlaringiz bo’ladimi yoki o’quvchilaringizmi, har qaysi holda ta’lim yoki tarbiya oson jarayon emas. Bolalar bo’sh miya bilan kelib, uni biz o’rgatgan narsalar bilan to’ldirib ketmaydilar. O’rgatish ko’p mashaqqat, kuch va ba’zi texnikalarni talab etadi. Quyida farzandlaaringizni Ramazonda ba’zi narsalarni o’rgatish uchun qo’llanmalar va texnikalar keltiramiz:

Ularni aralashishiga yo’l qo’yib bering.

“Ta’limning eng muhim maqsadi bilim emas, balki amaliyotdir”
Gerbert Spenser

Bolalar narsalarni qilish orqali o’rganadilar. Umuman olganda o’quvchilar darsning 75%ni amaliyot orqali, 5% ni ma’ruza va 10%ni o’qish orqali o’zlashtiradi. (Brunmer, Jerome, “O’zlashtirish jarayoni”). Masalan, agar farzandingizga Zakot tushunchasini o’rgatmoqchi bo’lsangiz, ularning sizga beradigan Zakotingizni hisoblashlash, uni qayerga yuborishga qaror qilish, hamda xatlarni pochta orqali yuborishga yordam berishlariga yo’l qo’yib bering.
Payg’ambarimiz (s.a.v.) qizlari Fotimani Makkada Ka’baga namoz o’qishga o’zlari bilan birga olib borar edilar. Keyinchalik esa, Madinada ular nevaralari Xasan va Xusanlarni hali namoz o’qishni bilmaydigan darajada yosh bo’lgan paytlarida masjidga olib borar edilar. Bolalar uchun biron bir tushunchaning ahamiyati u haqida o’qishdan ko’ra uni amaliyotda qo’llash orqali shakllanadi. Yillar o’tib ham ularning yodidan chiqmaydi o’sha tajriba, xatto do’stlariga “Zakot hisoblashni bolaligimdan bilaman” deganlarini eshitib qolishingiz ham mumkin.


 
BAXORDate: Juma, 25-Noya-2011, 15:00 | Message # 21
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar



Ularning hissiyotlarini jalb qiling.

Bolalar biron bir faoliyatga hissan yondoshganlarida, uni kamdan kam tashlab ketadilar. Video o’yinlar va television ko’rsatuvlar bolalarning hissiyotlarini jalb etadi. Ota-ona va o’qituvchi sifatida, biz ham o’rgatish uchun xuddi shu texnikadan foydalansak bo’ladi. Hikoyalar, ashulalar, saxna ko’rinishlari va o’yinlar bolalarning hissiy diqqatini talab etadi. Bola biron narsaga qiziqish va hayajon bilan yondoshsa, o’sha narsaning oxirigacha diqqatini buzmaydi va siz unga yetkazmoqchi bo’lgan ma’lumotni qabul qilib oladi. Xuddi biz hayotimizda ro’y bergan biz uchun hissiy ahamiyatga ega narsalarni qanday esda tutsak, bolalar ham “qiziqarli”, “kulgili”, “hayajonli” va “o’zgacha” bo’lgan hodisalar orqali osonroq o’rganadilar. O’rgatish jarayoniga, asosiy maqsadni unutmagan holda, qiziqarli narsalarni qo’shishdan qo’rqmang. Hayit haqida biron bir she'r yozing, “hadislar xazinasi” qutichasini yo’lga qo’ying yoki Madinada Ramazon haqida hikoyalar o’qib bering. Agar bular bolalarga yoqsa, ular albatta yanada ko’proq o’rganishni xohlaydilar.


 
BAXORDate: Juma, 25-Noya-2011, 15:01 | Message # 22
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar



Maqsadni ko’rsating.

Biz ba’zan o’quvchilarning “Nega buni qilishimiz kerak?” yoki “Bu matematik mashq befoyda” deganlarini eshitib qolamiz. Afsuski javob o’rnida “Chunki men shuni xohlayman”, “Chunki qilishing kerak” yoki bundan ham yomoni “Kitobni tugatsang senga CD player olib beramiz” degan gaplarni eshitamiz. Bizlar kabi agar bolalar ham biron faoliyatning maqsadi yoki ahamiyatini ko’rmasalr, uni bajarish uchun motiv bo’lmaydi. Farzandlaringizning Namoz yoki Ro’za haqidagi odatiy shikoyatlariga yo’l qo’ymaslik uchun, ularning Namoz va Ro’zaning maqsadini anglab yetishlarini ta’minlang. Biron bir narsani o’rgatishdan avval, hoh u Payg’ambarimiz (s.a.v) sahobalari haqidagi hikoya bo’lsin, hoh Hayitga oid biron bir faoliyat, bolalarga ushbu faoliyatni nimaga qilayotganingizni va bolalar undan qanday foyda olishlarini tushuntirib bering.Bolalarga ular ibodatni siz uchun emas, balki Allohni mamnun etish uchun qilishlarini eslating. Ularga nega Alloh roziligini qozonish kerakligini va qanday qilib har bir qilayotgan ishimiz idish yuvishdan tortib uyga vazifalarni qilishgacha bunga erishishimizga yordam berishini tushuntiring. Agar bolalar faqat siz uchun Namoz o’qishsa, siz yo’qligingizda ularda Namoz o’qish ishtiyoqi yo’qoladi. Agar bolalar Ro’za tutishni yoki Qur’on o’qishni biron moddiy manfaat uchun (CD player kabi) qilsalar, ularda Allohga bo’lgan sevgi yoki ixlos shakllanmasligi mumkin. Balki aksincha, moddiy mukofotlar to’xtaganida, ularda yuqoridagi amallarni bajarish maqsadi ham yo’qoladi. Farzandlaringizning musulmonlar uchun mukofot albatta bu dunyoda bo’lishi shart emasligini, ba’zan mukofotlar oxiratda berilishini ham tushunishga yordam bering.


 
BAXORDate: Juma, 25-Noya-2011, 15:03 | Message # 23
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar



Asosiy g’oyalarga urg’u bering.

“Inson maktabda o’rgangan barcha narsalarini unutganidan keyin unda ilm qoladi.”
A. Einstein

O’zingizdan so’rangchi, 11 sinf matematika darslaridan nechta tenglamalaru nechta formulalarani eslay olasiz. 5 yoki 2, yoki bironta ham eslolmassiz. Ochig’i ko’pchiligimiz o’rgangan bilimlarimizning ozini eslab qolganmiz. Bolalar ham Fiqhning Zakot, Tahorat yoki Namoz haqidagi hukmlarini eslab qololmaydilar, bunga hojat ham yo’q. Nimani bilishlarini xohlasangiz, asosan o’shani eslab qolishlariga harakat qiling. Alloh bizni ko’rib turishi, Qur’on va Sunnaga asosan harakat qilishimiz, Namoz o’zini poklash yo’li ekanligi kabi muhim ahamiyatga ega g’oyalarni bilishlariga e’tibor bering. Farzandlaringiz bu tamoyillarni o’zlashtirib olganlaridan keyin qolgan narsalarni o’zlari qanday o’rganishlari mumkinligini o’rgating. Farzandlaringizning narsalarni qanday o’rganishlari mumkinligini tushunishlariga yordam bering. Fiqh bo’yicha ma’lumotlarni qayerdan olishlari, biron bir mavzu bo’yicha qanday tadqiqot qilishlarini yoki kimdan ma’lumot haqida so’rashlari mumkinligini o’rgating. Shu asnoda, asosiy tamoyillarni bilsalar, qolgan ikkilamchi ma’lumotlarmi qayerdan topishni bilib oladilar. Barcha hukmlarni eslab qolishga harakat qilish sizning ham, farzandingizning ham vaqtini bekorga sarflash demaktir.


 
BAXORDate: Juma, 25-Noya-2011, 16:11 | Message # 24
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar



Boshqaruvni ularga topshiring.

Ba’zan bolalar ma’suliyatni kattalarga qaraganda jiddiyroq qabul qiladilar. Payg’ambarimiz (s.a.v) Ali, Anas va Usoma ibn Zayd kabi yoshlarni ba’zan yoshi ulug’roq va tajribaliroq sahobalarni boshqarish bilan vazifalantirganlar. Bolalarga muhim ishlarda boshqaruvni topshirib, o’zingiz chetga o’ting. Farzandlaringizdan biriga qolganlarini saxarga turg’izishni vazifa qilib bering. Boshqasiga esa har kungi iftor vaqtlarini yangilashni. Qarindoshlar uchun qanday hayitlik sovg’alarni sotib olishni rejalashtirish va olishda ular sizlarga yordam bersinlar. Ulardan qaysi vazifani bajarishni xohlashlarini so’rang. Farzandlaringizning xato qilishlari va o’z xatolarini anglashlariga yo’l qo’yib bering. Tajriba buyuruqdan ko’ra ko’proq narsa o’rgatadi. Farzandingiz sovuq kunda ustiga kamzulini kiymasdan ketgan bo’lsa, keyingi safar siz eslatmasingizdan avval o’zi kamzulini kiyib oladi. Bolalarning biron bir narsani o’rganishlariga o’zlarini ma’suliyatli qilib qo’ying. Masalan, farzandingizning “Tishimni yuvish ro’zamni buzadimi?” degan savoliga oddiygina “ha” yoki “yo’q” javob bo’lishi mumkin, lekin ko’p vaqt esda qolmasligi mumkin. Undan ko’ra “Bu haqda ma’lumotlarni qayerda topish mumkin? Kel birga qarab ko’ramiz” deng. Ramazonni farzandlaringizdan ro’zani nimalar buzishi va nimalar buzmasligi haqida loyiha hozirlashlarini so’rash bilan boshlang. O’zlari qidirib topgan ma’lumotlar ularning esida ko’proq qoladi va kelasi yil ularni qayerdan topishni ham bilib oladilar.

“Haqiqiy ilm olgan kishi o’rganishni va o’zgartirishni o’rgangan odamdir.”
Karl Rojers


 
BAXORDate: Juma, 25-Noya-2011, 16:13 | Message # 25
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Bolalar



Hayajonlaning.

“Ta’lim chelakni to’ldirish emas, balki yonib turgan mash’aladir.”
W.B.Yeats

Bolalar sizning tashabbusingizdan ilxomlanadilar. O’rgatayotgan mavzuingizga hissiy tomondan yondoshing. Farzandlaringizga Ramazon kelishini intizorlik bilan kuzatayotganingizni ko’rsating. Namoz vaqtlarida xursand bo’ling. Hayit kelishi munosabati bilan uyingizni bezating. Payg’ambarimiz (s.a.v) o’rnak bo’lib o’rgatganlar. Ularning shaxsiyatlari va harakatlari odamlarni ularni sevishga va ulardan o’rnak olishga sabab bo’lgan. Farzandlaringiz qanday bo’lishini istasangiz, ularga shunday o’rnak bo’ling. Ular biron bir faoliyatni yaxshi ko’rishlarini istasangiz, o’zingiz unga sevgi bilan yondoshishga harakat qiling.

O’rgatish jarayoniga sevgingizni qo’shing.

Abu Hurayra rivoyat qiladilar, al-Aqro bin Xabis Payg’ambarimiz (s.a.v) nevaralari Xasanni o’payotganlarini ko’radi. U: “Mening o’n farzandim bor, lekin hech qaysinisini biron marta o’pmaganman.”, dedi.
Bunga Payg’ambarimiz (s.a.v): “ O’zgalarga mehr ko’rsatmagan odamning o’ziga ham mehr ko’rsatilmaydi”, dedilar. (Muslim)

Bolalarga ulani qanday bo’lishlaridan qat’iy nazar sevishingizni ko’rsating. Ularning o’z imkoniyatlari doirasida mukammalik sari qadam tashlashlariga yo’l qo’yib bering. “Qara, Omina allaqachon 15 juzni tugatibdi” deyish bolangizning o’ziga ishonchini va qilayotgan ishiga ixlosini yo’qotishiga sabab bo’ladi. Ortiqcha musobaqa va taqqoslash ko’pincha o’zlashtirishi sekin yoki qiyinroq bo’lgan bolalarda ilojsizlikni keltirib chiqaradi va harakatning yo’qolishiga olib keladi. Farzandlaringizning o’z yutuqlarini o’zlari baholashlari va uni boshqalar bilan emas, balki o’zlarining avvalgi natijalari bilan solishtirishlarini o’rgating. Ramazonni o’zingiz va farzandlaringiz uchun yillar davomida esda qoladigan o’rganish tajribasiga aylantiring
.


 
OSIYODate: Dushanba, 28-Noya-2011, 04:22 | Message # 26
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
BOLALARINGIZNING ZEHNINI OSHIRING


Bolalarning ko’p narsalarni sizga qarab o’rganishini unutmang va ularga yaxshi o’rnak bo’ling. Shu bilan birga uning zehni darajasini ko’tarish uchun quyidagi takliflarni ham e’tiborga olishingiz durust bo’ladi:
1. U bilan gaplashing. Bolalaringiz bilan gaplashish va ularni tinglay bilishingiz juda samarali ikki narsadir. Agar biror kishi u bilan gaplashmasa, u gaplashishni o’rganmaydi va xuddi shunday biror kishi uni tinglamasa, amaliy ko’nikmalari bo’lmaydi hamda shunga muvofiq kishilar bilan aloqa qila olmaydi. Gaplashing, siz bilan aloqa bog’lasga bola hayotining har bir bosqichida ehtiyoj bo’ladi! Tekshirishlarga qaraganda, farzandingiz bilan gaplashish shakli boshqalarning gaplashishidan ko’ra farq qiladi va farzandingiz ham gaplashishni sizning so’zlaringzdan o’rganadi. Miyaning rivojlanishida sizning ona mehriga to’la so’zlaringiz foydalidir.

2. Ashula ayting. Bolangiz bilan birga ashula aytsangiz, kulishsangiz, hazillashsangiz bolangiz siz bilan yanada erkinroq gaplashadi.
3. Narsalarni o’rgating. Unga ba’zi narsalatrni ismini aytib, ta’rif bering, boshqa narsalar bilan taqqoslang, uning nima uchun ishlatilishini ayting. Farzandingiz sizni butun vujudi bilan tinglayotganini sezasiz!
4. Boshqa tomondan kelayotgan tovushlarni to’xtating. Televizor yoki radiyoning tovushi ancha baland bo’lsa, sizni bolangiz bilan gaplashishingizga tosqinlik qiladi.
5. Farzandingiz siz bilan gaplashayotganida butun diqqatingizni unga bering. Orqaga o’girilmaslikka harakat qiling, tiz cho’kib, ko’zingizni ko’zlariga qarating,
6. Unga nimalarnidir o’qib bering, bolangizga bir nimalar o’qib berish – uning til o’rganishiga yordam beradi, idrokini, diqqatini oshiradi. Bu jihatdan kitoblarni hayotingizning bir bo’lagi holiga keltiring, bolangizni uxlatar ekansiz, albatta unga o’qib bering. Bolangiz muloqat qila boshlaganda harflarning shakllarini ko’rsatgan holda o’qing, shu tariqa ba’zi bolalar 3 yoshidan o’qiishni o’rganib oladilar.
7. Musiqa chaling. Garchi mumtoz musiqa bolaning yanada zehinliroq qilishi isbotlanmagan bo’lsada, musiqa uning aqliy va ruhiy dunyosini boyitadi. Ba’zi birovlar musiqaviy va matematik qobiliyatlarning bir-biriga bog’liqligiga ishonadilar. Ammo tadqiqotlar musiqachilarning matematika sohasida ko’pchilik kishilardan farqli yoki ulardan yaxshiroq emsligini ko’rsatadi. Bolalarning matimatikaviy qobiliyatga ega bo’lishlarida ko’pchilik oilalarning kitoblar o’qib beris va bolalar bilan muloqotda bo’lish bilan yordam berislari o’rganishga bo’lgan ishtiyoqni oshishida samarali rol o’ynaydi.
8. Bolangizni uxlatar ekansiz, unga ashula aytib bering. Bu ham bolangizni mazza qilib uxlashiga, ham takrorilash orqali uning so’z boyligining orttirishiga yordam beradi.
9. Musiqa bilan birga boshqa narsalarni ham o’rgating. “1-2-3 qo’l yuvishga tush, 4-5-6 tish yuvishning vaqti…” singari melodiyalar bolangizning fikrini bir joyga to’plashidga va so’larini eslab qolishiga yordam beradi.
10. Bolangizga yoqtiradigan musiqasini tanlashga ruxsat bering hamda doira (baraban)lar, qo’ng’iroqlardan foydalangan holda shovqin-suron, tasir-tusur chiqarishiga bir muddat chidab bering.
11. Qo’ying, bo’yasin. Bolalaringizning rangli qalamlari va o’yin qog’ozlari bilan vaqt o’tkazishiga qarshlik qilmang, chunki ular bolalarning qo’llarini chaqqonlashtirib, ularning badiiy mahoratlarini orttirishga yordam beradi.
12. Ularni yaxshi ko’rishingizni ko’rsating. Qilgan ishlarini ma’qtang va ularni hamma ko’radigan bir devorga osib qo’ying.
13. Farzandlaringizni hunarmandchilikka doir faoliyatlar bilan shug’ullanishlari uchun zarur ashyolarni topib bering. Tuxim soladigan idishlarni tashlab yubormang, savdo dukonlaridan berilgan paketlarni saqlab qo’ying, hojatxona qog’ozlari o’ramlaridan ham kesish va yopishtirishda foydalaning. Boshqa narsalar qilish ucun bog’dagi yaproqlarni to’plashingiz va devorga yopishtiriladigan oboy qog’ozi qirqimlarini bolalaringiz ucun saqlab qo’yishingiz mumkin.
14. Sanashni hayotingizning bir qismiga aylantiring. Farzandingiz matemetikani qanchalik bemalol o’rgansa, shunchalik maza qiladi va o’ziga bo’lgan ishonch ortadi. Bunda xuddi narvon zinapoyalaridan chiqqanday kichik odimlar qo’yishdan boshlang.
15. Sanoqlarni kuy ohangiga mos ravishda o’rganing. “Bir, ikki, uch - yong’oq ichi puch, uchdan keyin to’rt - avtobusni kut” kabi retmik aytishlardan foydalaning.
16. Miqdorlarning katta-kichikligi haqida so’zlashinglar. “Dasturxondagi likobchalar qanchligini sanay olasanmi?”, “Senga ularning kattasi kerakmi, yoki kichigi?” kabi savollardan boshlasangiz bo’ladi.
17. O’yinchoqlar va o’yinlar yordamida sanashga o’rgating. Sovutqich (xolodilnik)ka yopishtiriladigan magnitli rasmlar va boshq narsalar, vannaga tashlashingiz mumkin bo’lgan po’kakdan qilingan narsalar, sanoqlar bilan bog’liqa o’yinlar, masalan, “Monopoliya” o’yininig bolalar uchun moslashtirilgan variantlarini oling.
18. Ba’zi narsalarni qisimlarga bo’lgan holda o’rgating. Yiydigan narsalarni mayda bo’lakarga bo’lib, bu bo’laklar sonini bolangiz bilan sanang.
19. Televizordan hech qachon enaga sifatida foydalanmang. Chunki u bolalaringiz bilan munosabatda hech qachon sizning o’rningizni bosmaydi.
20. Bir videofilmni yoki DVDni farzandingiz ko’p marta ko’rishi sizni tashvishga solmasin. Takrorlash bolangizning o’rganishiga yordam beradi.
21. Sayr qiling va o’rganing. Istirohat bog’iga, kutubxonaga yoki do’konga qilingan sayohatlarda ko’p narsalarni o’rganishingiz mumkin.
22. Vaqti-vaqti bilan faoliyat turlaringizni o’zgartirib turishni maslahat beramiz. Boshqa bolalar bilan o’ynashini, ularni va oilalarini ma’lum bir tartibda ko’rib turishiga e’tibor bering.
 
ilyosbekDate: Shanba, 06-Okt-2012, 13:34 | Message # 27
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 2946
Status:
rahmat

 
ilyosbekDate: Dushanba, 17-Dek-2012, 09:35 | Message # 28
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 2946
Status:
Bolalarni qanday muhitda tarbiyalash kerak?



Amerikalik psixoterapevt Sesil R. Benua o’zining “Qachonki bir mehr kamlik qilganda” deb nomlangan kitobida kattalarni, asosan, o’zini tarbiyachi o’rnida ko’radiganlarni quyidagi iboralarni ishlatmaslikka chaqiradi: Agar o’zingni munosib tutmasang, unda hech kim seni yaxshi ko’rmaydi ". (Bola buni quyidagicha eshitadi: "Demak, meni hech kim yaxshi ko’rmasakan "). "Agar o’zingni yaxshi tutmasang, o’rtoqlaring ham bo’lmaydi " ("Men yomon ekanmanda"). "Shunchalik ham axmoq bo’lish mumkinmi" ("Hech narsa qo’limdan kelmaydi"). "Sen hech qachon hech nimani tushunmaysan" (Men qobiliyatsiz, aqlsizman).

Bu kabi iboralar bolaning miyasiga buyruqday kiradi va uning hayotini, xarakterini salbiy tomonga o’girib yuborishi mumkin. Ko’pincha biz jahl ustida nima deyayotganimizga ahamiyat bermaymiz va gapirayotgan gaplarimiz qanchalik og’ir botishi mumkinligini o’ylab ham ko’rmaymiz.

Bolalarni qanday sharoit o’rab turgan bo’lsa, ular shunga o’rganadilar:

· Agar uni tez-tez tanqid qilishsa – boshqalarni muhokama qilishga,
· Agar tez-tez jahl qilishsa, urushishsa – urishishga,
· Agar ustidan kulishsa – uyatchan, tortinchoq bo’lishga,
· Agar tez-tez uyaltirishsa – doimo o’zini nimadadir aybdorday his qilishga,
· Agar bolaga nisbatan sabrli bo’lishsa – matonatli bo’lishga,
· Agar tez-tez qo’llab-quvvatlab turishsa – o’ziga ishonchi oshishiga,
· Agar tez-tez maqtab turishsa – qadrlashga,
· Agar bola bilan to’g’ri bo’lishsa, aldashmasa – u ham adolatli bo’lishga,
· Agar bola xavfsizlikni his qilib yashasa – ishonishga,
· Agar bolani ishlarini ma’qullab turishsa – o’ziga nisbatan yaxshi munosabatda bo’lishga,
· Agar bola do’stona muhitda yashasa va o’zining kerakligini his qilib yursa – bu dunyoda mehr va muhabbat topishga o’rganadi.

O’z FARZANDingizning moslashuvchanlik darajasini tekshirish uchun quyidagi savollarga javob berishga harakat qilib ko’ring. Bu savollar 3-6 yoshli bolalar uchun mo’ljallangan.

1. FARZANDingizni kuldirish osonmi?
2. Bir haftada 2-3 martadan kam injiqlik qiladimi?
3. Uxlagani yotayotganda uydagilarni jahlini chiqarmasdan tinch yotadimi?
4. Me’yorida ovqatlanadimi, injiqlik qilmaydimi?
5. Uning o’zi mazza qilib o’ynaydigan o’rtoqlari bormi?
6. O’rniga siyib qo’ymaslik qo’lidan keladimi?
7. Bosh barmogini so’rish, yig’lamsirash odatlari yo’qmi?
8. Siz uni o’zini boshqa joyda yig’latmasdan, xuddi bir umrga ketib qolayotgandek, tashlab keta olasizmi?
9. Tengdoshlari bilan o’zini yaxshi tutadimi?
10. Arzimagan bo’lsa ham qo’rquv hissi yo’qmi?
Agar shu savollarning barchasiga qo’rqmasdan ha deb javob bera olsangiz, unda Sizda xavotirlanishga asos yo’q. Aks holda, Siz o’z FARZANDingiz bilan munosabatlaringizni o’zgartirishingiz yoki mutaxassis bilan maslahatlashishingizga to’g’ri keladi.


 
ilyosbekDate: Dushanba, 17-Dek-2012, 09:37 | Message # 29
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 2946
Status:
Seni buyuk ishlar kutmoqda



Go’dakning holiga qarab ish tutish, uni qaysi ishlarga qobiliyati bor, nimalar qilishga tayyor ekanini nazarda tutish zaruriy narsalardandir. U ham yaralgan bir mavjudot ekanini yaxshi anglash lozim va shariatda izn berilgan har qanday yumushni unga yuklab qo’yavermaslik kerak. Chunki unga qo’lidan keladigan ishdan boshqasi yuklansa, u ishni bajara olmaydi va qobiliyati yetadigan narsani ham qo’ldan boy beradi.

Agarda valiy bolani fahmu farosati o’tkir, idroki durust, xotirasi yaxshi, to’g’ri anglaydigan va bilimga rag’batli deb bilsa, bu uning ilmni qabul qilishga tayyorligining alomatidir. Bas, modomiki qalb lavhasi forig’ bo’lib turgan ekan, unga ilmni naqsh qilsin. Toki, ilm qalbga muhrlansin va tobora rivojlanib borsin.

Agarda bolani hamma tomondan yuqoridagilarning aksicha ko’rsa hamda ilmga layoqati va rag’bati yo’q ekanini sezsa, biroq unda bahodirlik va shuning shartlaridan bo’lgan ot minish, o’q otish, nayza o’ynatish kabi ishlarga qobiliyat ko’rinsa, unga bahodirlik omillari bilan shug’ullanish va mashq qilish uchun yo’l ochadi. Mana shu ish unga va musulmonlarga foydaliroqdir. Bordi-yu aksincha, uni bunday ishlarga qobiliyati yo’q ekanini ko’rsa va uning musulmonlarga foydali bo’lgan biron-bir hunarni eplab ketishiga aqli yetsa, o’shanga yo’l ochib bersin.


 
ilyosbekDate: Dushanba, 17-Dek-2012, 19:15 | Message # 30
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 2946
Status:
FARZANDingiz qayerda yuribdi?



Bolalar ulg’aygach, tashvishlar ham, xavotirlar ham ulg’ayaveradi. Ota-onalar bolalari uchun yanada ko’proq xavotirlana boshlashadi. Kichkina bolalar adashib qolishlari, yo’qolib qolishlari, maktabda yoki o’qishda ushlanib, kech qolishlari, mumkin bo’lmagan joylarda o’ynashlari mumkin. Ulardan hamma narsani kutsa bo’ladi. O’smir farzandingizdan ham xavotirlanib charchaysiz: kech kelishlar, yangi tanishuvlar, endigina mashina boshqarishni o’rganayotganlar…

Hozirgi texnika rivoji bilan bunday masalalarni oson hal qilsa va xavotirlarga chek qo’ysa bo’ladi. Shaxsiy trekkerlar (Personal GPS tracker) har doim Sizga yaqinlaringiz qayerda ekanliklari haqida ma’lumot berib turadi. Siz nafaqat yosh farzandlaringiz, balki yoshi katta ota-onangizning ham qayerda ekanliklari haqida xabardor bo’lishingiz mumkin. Shaxsiy trekkerlar yordamida Siz bola aynan qayerda, maktabdan vaqtida ketdimi yoki yo’qmi, trenirovkada nega uzoq qolib ketayapti – hamma-hamma savollaringizga yakun yasaysiz va bexavotir bo’lasiz.

To’liq ma’lumot: 998 97 332 1552




 
  • Page 1 of 2
  • 1
  • 2
  • »
Search: