SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
Луқмони Ҳакимнинг ўғли отасига: "Эй отажон, инсон учун қайси хислат яхшироқ?" деди. Отаси: "Дин", деб жавоб берди. "Агар хислат иккита бўлса-чи?" деб сўради. Отаси: "Дин ва мол", деди. "Агар учта бўлса-чи?" деди ўғли. Отаси: "Дин, мол ва хаё", деди. Ўғил: "Агар тўртта бўлса-чи?" деди. Отаси: "Дин, мол, хаё ва чиройли хулқ", деди. "Агар бешта бўлса-чи?" деди ўғли. Отаси: "Дин, мол, хаё, чиройли хулқ ва сахийлик", деб жавоб берди. Ўғил яна: "Олтита бўлса-чи?" деб ҳам сўраган эди, Луқмони Ҳаким: "Эй ўғлим, агар инсонда мана шу беш хислат жамланса, у покиза, тақводор, Аллоҳга дўст ва Шайтондан узоқ бўлади" деб жавоб қилди.
Мана шу бешта хислатлар борлиги ҳам мўминлик сифатларидандир.
Анас ибн Молик айтадилар: "Албатта, банда чиройли хулқи билан Жаннатда олий мақомга етади, гарчи (нафл) ибодатини кўп қилса ҳам". Ушбу зотнинг сўзларидан маълум бўладики, инсон ёмон хулқи билан бошқа инсонларни кўнглига озор берадиган бўлса, ўша хулқи туфайли қилган яхшиликлари ҳам бекор бўлади.
|