SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
Жигар учун таомнома Тўғри овқатланиш жигарга тушадиган юкни камайтиради. Даволаш парҳези турли препаратларга қараганда каттароқ самара бериши исботланган. Жигарингиз ёқтирмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни тўхтатинг ёки ҳеч бўлмаса чекланг. – Маринадланган, қовурилган, дудланган, музлатилган, аччиқ таом ва зираворлар, шунингдек, спиртли ва газланган ичимликлар. – Шовул, равоч ва исмалоқ (улар кальций ва темир сингишига тўсқинлик қилади). – Таркибида крахмал кўп бўлган маҳсулотлар (оқ ун, картошка). – Қовурилган гўшт (қўй гўшти), ғоз ва ўрдак гўшти. – Жигарингиз қовурилмаган, буғда пиширилган таомларни хуш кўради. Бу борада вегетарианлик ҳам жуда фойдали. Лекин нима бўлганда ҳам ҳар куни дастурхонингизда сабзавот бўлиши зарур. Бунда лавлаги, жўхори, помидор, қовоқ, қовоқча ҳамда петрушка, шивит кўкатлари етакчилик қилади. – Карамнинг, яхшиси, гулкарам ва брокколисини истеъмол қилинг. Уларни ҳам буғда пиширинг. – Лавлагидан шарбат тайёрлаш (сув билан тенг миқдорда аралаштирилади), салат, карам шўрвага қўшиш ҳамда гарнир учун фойдаланиш мумкин. – Мева ва резаворлардан жигар учун, айниқса, банан, хурмо, олхўри, майиз фойдали. – Оқсилли маҳсулотлардан ёғсиз балиқ (форель, треска, судак, зоғорабалиқ). – Гўштлардан бузоқ ва курка гўшти фойдали. – Пишлоқ, кефир (йогурт), янги соғилган сут, творог, тухум фойдали. – Шўрваларни сабзавотлар қўшиб тайёрлаган маъқул. – Салат, рагуга ўсимлик ёғи (кунгабоқар, жўхори, зайтун)ни қўшинг. – Жигар учун энг қадрли маҳсулот – асал! Кунига 2 маҳал овқатдан ярим соат олдин ҳеч бўлмаса чой қошиқдан асал истеъмол қилиб туринг.
Алкоголни чекланг. Халқ орасида хаста жигар – ичкиликбозлик ёки гепатит асорати деган гап юради. Агар оз миқдорда, мунтазам ичиб турсангиз, ароқнинг жигарга ҳеч қандай зарарли таъсири бўлмайди, деганлар ҳам топилади. Лекин «оз миқдорда» деган иборани хоҳлаганча тушуниш мумкин. Баъзилар бир кунлик максимал хавфсиз миқдор – 40 г тоза этанол, яъни 100 мл ароқ, 400 мл мусаллас ёки 800 мл пиво демакдир. Бироқ бу агар одам ҳар куни 100 граммдан ароқ ичиб турса, жигари соппа-соғ бўлади дегани эмас. Бу кўп жиҳатдан организмнинг ўзига хослигига боғлиқ. Бундан ташқари, аёллар учун хавфсиз миқдор икки баравар кам.
Назорат тести 1. Ортиқча вазнга эгасизми? 2. Сизда қорин шиши, қабзият кузатиладими? 3. Сизда холестерин миқдори юқорими? 4. Ҳазм қилишда муаммонгиз борми? 5. Ўт пуфаги касаллигидан қийналасизми? 6. Чарчоқни тез-тез ҳис қилиб турасизми? 7. Бош оғриғидан қийналасизми? 8. Кайфиятингиз тез-тез тушиб турадими? 9. Қон босимингиз юқорими? 10. Оғзингизда ёқимсиз ҳидни сезасизми? 11. Кўнглингиз ширинликни тусайверадими? 12. Ичак санчиғлари сизни безовта қиладими? 13. Алкоголни кўтара олмайсизми? 14. Аллергиядан қийналасизми? 15. Алкоголга ружу қўйганмисиз? 16. Иммунитетингиз пасайганлиги белгилари кузатиладими?
Агар юқоридаги саволлардан бор-йўғи бир нечтасига «Ҳа» деб жавоб берган бўлсангиз, демак, жигарингизга ёрдам керак.
|