Sunnat bo'yicha davolanish
|
|
DURDON | Date: Payshanba, 21-Fev-2013, 19:01 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Суннат бўйича даволаниш асослари.
Алхамдулиллаҳи Робби-л-аъламийн, солли ва саллим ала Росулуллоҳ, аммо баъд…
Табобат билан шуғулланиш учун авваламбор инсон яратилишининг моҳиятини тушуниб олиш лозим. Ахир одам ўзи билмаган, тушуниб етмаган нарсани қандай қилиб даволаши мумкин? Агар биз номусулмон шифокорга мурожаат қилсак, ташхис қўйиш ва даволанишни бошлаётганда улар ҳеч қачон шайтон ва жинлар борлигини ҳисобга олишмайди, ҳолбуки кўпчилик жисмоний дарду касалликларни айнан шу махлуқотлар ҳосил қилади. Бундан ташқари номусулмон шифокорлар гуноҳларнинг одам танасига бўлган таъсирини, ҳамда касаллик кўпинча бирон бир гуноҳ учун жазо сифатида келишини ва шунинг учун фақат тавба ва хатою гуноҳларни тўғрилаш кишининг Аллоҳ инояти билан тўлиқ шифо топишига олиб келишини ҳам инобатга олишмайди.
Бундай очиқ ҳақиқатларни ҳисобга олмаган кишилар қўлида даволаниш сафсата гапдир, холос! Мисол сифатида бир кимсанинг қорасон (гангрена) дардига учрагани, унинг бу касалликка қандай йўлиққани, касалини қандай даволагани ҳақидаги ҳақиқатда бўлиб ўтган бир воқеани айтиб берамиз. Бу воқеада касалликни даволашда эришилган натижаларни ҳеч қачон номусулмон шифокорга ёинки мусулмон бўла туриб, одамларни даволашда юқоридаги асосларга таянмайдиган шифокорга мурожаат қилиш билан эришиб бўлмайди.
Имом Аз-Заҳабий китобида айтиб ўтилган ҳақиқий воқеа
Бир куни бир қўли елкасидан олиб ташланган кимса одамларга қараб баланд овозда ёлвориб мурожаат қилди: “Менинг бу аҳволимни кўрган ҳар бир киши, илоҳим, ҳеч қачон бошқа адолатсизлик ва ноҳақликка қўл урмасин!”. Ундан сўрашди: “Нимага?”. У жавоб берди: “Мен билан содир бўлган воқеа жуда ҳайратлидир. Бир вақтлар мен адолатсиз зулмкорлар шерикларидан бири эдим. Кундардан бир кун мен катта балиқни ушлаб олиб қайтаётган балиқчини учратдим ва бу балиқни ундан тортиб олмоқчи бўлдим. Мен унга: “Балиқни менга бер!”- деб айтдим. У менга: “Мен балиқни сенга бермайман, мен уни сотиб, бола-чақамга егулик олмоқчиман”, - деб жавоб берди. Шунда мен уни яхшилаб дўппослаб, қўлидан балиқни тортиб олдим. Сўнг йўлимни балиқ билан бирга давом этдим. Йўлда балиқ бош бармоғимни қаттиқ тишлаб олди. Кечаси билан қўлимдаги қаттиқ дарддан кўз юма олмадим, қўлим қаттиқ шишиб кетган эди. Эрта саҳарлаб эса табибга бордим. Қўлимни кўриб чиққандан сўнг у менга айтди: “Бу қорасон. Бармоқни дарҳол кесиб ташлаш зарур, акс ҳолда қўлингиздан маҳрум бўласиз”. Бармоғимни кесиб ташлашди, бироқ қўлимдаги оғриқ кетмади ва мен яна кечани бедорликда ўтказдим. Шунда табиб менга қўл панжасини кесиб ташлаш керак деб айтди. Мен унинг айтганини қилдим, лекин энди қўлим тирсагигача оғрий бошлади ва на кундузи, на кечаси мени тинч қўймас эди. Энди қўлимни тирсагидан кесиб ташлашга тўғри келди, бироқ бу ҳам фойда келтирмади. Табиб агар қўлни елкадан кесиб ташламаса, қорасон бутун танага тарқалиши мумкинлигини айтди. Мен бунисига ҳам рози бўлдим. Шундай қилиб мен бир қўлимдан маҳрум бўлдим. Бир кимса ушбу дардимнинг сабабини сўраган эди, мен унга балиқ билан бўлган воқеани айтиб бердим. Шунда у менга айтди: “Агар сен биринчи оғриқни сезган вақтингдаёқ ўша балиқ эгаси олдига бориб кечирим сўраганингда эди, сен қўлингдан маҳрум бўлмасдинг. Шунинг учун дарров ҳозирнинг ўзида уни олдига бор, токи касаллик бутун танангга тарқамасин”. Шундай қилиб мен ўша балиқчини излашга тушдим, топганимда эса унинг оёқларига йиқилдим ва йиғлаб оёқларини ўпа бошладим. Мен унга ёлвориб айтдим: “Хожам, токи мени кечирмагунингизча мен сиздан ўтиниб кечирим сўравераман!” У ҳайрон қолиб сўради: “Сен кимсан?”. Мен дилим ўртаниб жавоб бердим: “Мен сендан зўрлик билан балиқни тортиб олган кишиман”. Сўнг қўлимни унга кўрсатиб, мен билан бўлган воқеани айтиб бердим. Қўлимни кўрган заҳотиёқ унинг кўзларига кўз ёши келди ва менга: “Бошингга нима тушганини кўрганим билан сени кечириб юбордим”, – деди. Мен унга айтдим: “Аллоҳ ҳаққи айтчи, менга қарши Аллоҳга дуо қилувдингми?”. У жавоб берди: “Ҳа, мен: “Аллоҳим, бу одам ўз кучидан ва менинг заифлигимдан фойдаланиб ноҳақ мендан Сен менга берган нарсани тортиб олди. Энди менга Ўз Қудратингни унда кўрсат! ”- деб дуо қилдим”.
Эй, одамларга ноҳақлик қилаётганлар, уларнинг дуоибадидан қўрқинглар, ахир, дарҳақиқат, Аллоҳ ва уларнинг дуоси орасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. У бу дуоларни осмонларга кўтаради ва айтади: “Ўз қудратим ва буюклигим билан қасам ичаманки, мен сенга албатта ёрдам бераман, ҳаттоки бунга бирқанча вақт ўтса ҳам”. Хўш, агар Аллоҳ сени жавобгарллика тортса ва Ўзи жазолайдиган бўлса, қандай қилиб сен тинч яшашинг мумкин? Қаерга сен бу жазодан қочиб қутилишинг мумкин?
Ана, кўрдингизми? Энди келинг бу воқеани бугунги кун реалияларига кўчирамиз: фараз қилайлик, қорасонга йўлиққан киши номусулмон шифокор олдига касалхонага келди. Шифокор унга нима тавсия қилади деб ўйласиз? Тўғри, антибиотиклар ва ампутация. Тамом! Яъни, бу дард беморга биронбир гуноҳига жазо сифатида берилиши мумкинлигини у ҳатто бошига ҳам келтирмайди. Бундай воқеаларни биз кўп маротаба кўрганмиз ва эшитганмиз, инсон жисми кесилаверилади, кесилаверилади, токи у тавба қилмаса. Шунинг учун ҳақиқий исломий шифокор касалга ташхис қўйганда ва унга даво муолажасини тайинлаганда доим бу асосларни ҳисобга олиши лозим.
Яна бир мисолни келтирамиз: бу – шаръий руқъя. Айтингчи, расмий тиббиёт мусулмон шифокорларидан қайси бири уни беморга даво усули сифатида тайинлайди? Номусулмон шифокорларни эса бу масалада инобатга ҳам олмаса бўлади. Ўз ҳаётингиз давомида сизга бирон марта касалхонадаги шифокор руқъя билан даволанишни тавсия этгнлигини эслай оласизми? Қуръон ва ҳижама билан чи? Ҳолбуки булар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даво сифатида қўллаган усуллардир. Айнан шу сабабли биз бугунги кунда янги ва янги касалликларга дуч келмоқдамиз, чунки биз умуман нотўғри ва Суннатдан узоқ бўлган турмуш тарзини юритмоқдамиз. Бу касалликларга биз даво топа олмаймиз ҳам, негаки бугунги кун даволаниш муолажалари Аллоҳ бизнинг танамизда ўрнатган қонун ва нормаларга мувофиқ равишда тайинланмаяпти. Бу ҳақиқат ҳатто хадисда зикр қилиб ўтилган:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ дардларни нозил қилган, улар билан бирга даво усулларини (дориларни) ҳам. Кимдир уларни билади, кимдир билмайди”. Шундай қилиб биз расмий “касалхона” шифокорларининг беморларни даволашини кўрамиз-у, аммо биронта сурункали касалликни даволай олганини кўрмаймиз. Демак, улар ҳақиқий илм берилган кишилар эмас. Хўш, унда биз энди нима қилайлик? Балким, тавҳидимизни тўғрилаб, ҳақиқий асосларга қайтиш вақти келгандур? Ахир фақат шу ҳолдагина юракларимиз тузалади ва шу билан бирга барча ишларимиз тўғриланади.
Қандай қилиб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “бунда даво бор” деб айтган нарсаларни ҳисобга олмаслик мумкин? Кўпчилик боласига ҳижама қилишдан қўрқади, қортиқ солишдан қўрқади, бироқ шу билан бирга болаларини аллопат-шифокорларнинг игнаси остига қўйишдан қўрқмайди. Бу борада улар ҳатто иккиланмайдилар ва ушбу укол оқибатларидан қўрқмайдилар ҳам.
Суннатга мувофиқ даволовчи табиб қандай кетма-кетликда барча касалликларни – хоҳ у жисмоний, хоҳ руҳий дард бўлсин – даволаши лозим?
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 21-Fev-2013, 19:03 | Message # 2 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi
Қуръон ва ҳижама билан даволовчи табиб Абу Касир (ابو كثير) айтганидек:
… ва мен қуйида келтирилган пунктларни муҳимлиги даражасига қараб жойлаштирдим:
1. Шаръий руқъяни ёд олмоқ.
2. Дуо ва азкарларни ёд олмоқ.
3. Бемор айнан нимадан азият чекаётганлигини аниқлаш учун тўғри саволлар беришни ўрганиш.
4. Касалликни аниқлагандан сўнг руқъя билан даволаш учун беморни тайёрлаш.
5. Даволаш учун тегишли программани тайёрлаш (ушбу пунктимизга ҳижама, доривор ўтлардан фойдаланиш ва бқ. киради).
6. Бемор билан нималар содир бўлаётганини кузатиб бориш.
Демак, ҳар қандай касалликни Суннатга мувофиқ даволаш пунктларида биринчи бўлиб руқъя ва дуо келмоқда. Хўш, дардга чалинган мусулмонлар бугун биринчи бўлиб қайси даво усулига мурожаат қилишмоқда? Тўғри, дарров дорихонага югуриб бормоқдалар! Бу албатта иймон заифлигидандир.
Шайх Муҳаммад ибн Салих ал-Усайминга савол беришди:
“Мўъмин кишида руҳий парокандалик бўлиши мумкинми?Бу каби касалликлар шариатда қандай даволанади, ҳолбуки замонавий тиббиёт уларни фақат замонавий препаратлар билан даволай олмоқда?”
У жавоб берди: “Шубҳасиз, инсон зоти келжаги ҳақида хавотирланиш ва ўтмиши ҳақида қайғуриш каби руҳий касалликлардан азият чекиши мумкин. Руҳий касаллик жисмоний дардга нисбатан одам танасига кўпроқ таъсир кўрсатади. Шариатда руҳий касалликлар шаръий руқъялар ўқиш билан даволанади. Маълумки, шаръий руқъя замонавий дори-дармонларга нисбатан анча самаралироқ.
Бироқ бизнинг давримизда иймон ва тақводорлик заифлашган. Одамлар фақат кўзлари билан кўра оладиган замонавий даво усулларига ишонишадиган бўлган. Аммо ҳақиқатда улар бу даво усулларидан фақат озор чекишади, холос.”
Фатава исламийя (4/465-466).
Эътибор беринг, Суннатга мувофиқ даволаш пунктларида биринчи бўлиб руқъя ва дуолар, касаллик сабабларини аниқлаш ва фақат бешинчи пунктда қолган даво усуллари айтиб ўтилган. Улар ҳам қайсилар? Булар ҳалол, таркибида кўпчилик завонавий дори-дармонлар таркибида бўлгани каби нажас ва заҳарлар бўлмаган даво усулларидир. Улар замонавий дори-дармонлар каби кўпгина даҳшатли асоратларга олиб келмайди.
Замонавий синтетик дори-дармонлар билан даволаниш оқибатларининг қисқача тафсилотини келтирамиз:
«Most Astonishing Health Disaster of the 20th Century» – «20-аср тиббиётининг энг ҳайратли фожиаси» http://youtube.com/watch?v=FPI7zdGdqo4 – видео-роликдан олинган статистика.
Америкада бир йил ичида:
7 минг та бнмор фақат тиббий ёзувлардаги грамматик хатолар туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.
106 минг киши фақат “дори-дармон”га бўлган аллергик реакцияси сабабли ўлмоқда. Бу ўлимларнинг кўпчилиги олдиндан программалаштирилган, яъни бемор бу доридан ўлиши тахмин қилинади, чунки дори ўрамида майда ҳарфлар билан бу ҳақда ёзиб қўйилгандир.
45-64 ёшлардаги кишиларнинг турли препаратлар билан боғлиқ ўлим сони фақат охирги 5 йил ичида икки маротаба ошди.
1,5 миллион та бемор йилида ўзининг касалидан ҳам баттар бўлган дори-дармон асоратларидан азият чекишмоқда.
АҚШда йилида бунга ҳеч қандай зарурият бўлмаган ҳолда 7,5 миллион та операция ўтказилмоқда. Демак, бу операциялар инсон зарарига қилинмоқда.
Тиббий хатолар туфайли Америкада ҳар куни ҳалок бўлаётган беморлар сонини олтита бўғзигача йўловчилар билан тўлган энг катта Боинг 747 самолетларининг чилпарчин бўлишига тенглаштириш мумкин.
2001 йилда 500 та энг сердаромад компаниялар ичида формакологик концерн Pfizer нинг даромади ҳаммадан ҳам кўп эканлиги қайд қилинган эди. 2002 йилдан бошлаб маълум сабабларга кўра у ўз жойини ҳарбий саноат ва нефть саноат комплексларига бўшатиб берди. Pfizer нинг фақат ўтган йилги даромадининг ўзи 7,8 миллиард долларни ташкил қилади.
Ва ана шу хирақасқон “хизмат” учун америкаликлар шифокор ва юристларга ҳар йили 2 триллион доллар тўлашади.
Замонавий “илмий” тиббиёт – бу ЎЛИМ СОТУВЧИЛАРИдир. Улар фақат таркибида ўта токсик заҳарлар бўлган таблетка ва ампулалар ёки “бирон бир жойни кесиб ташлаш”ни таклиф этишади, холос.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 21-Fev-2013, 19:04 | Message # 3 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi
Шу сабабли ҳам кўпчилик касалликлар даволанмай қолмоқда, саратон, диабет, тарқоқ склероз, аутизм ва бошқа қўрқинчли касалликлар эса ҳатто эпидемик даражасида кенг тарқалиб бормоқда.
Нима билан даволаниш керак? Авваламбор, одам организми доимий заҳарланиш ҳолатида яшаш учун мосланмаганлигини тушуниб олмоқ лозим. Вақт ўтиши билан у албатта ишдан чиқади, ахир заҳар заҳарлаш хусусиятига эга. Бизнинг давримизда одамзот қаерда бўлмасин оғир кимёвий унсурлар билан очиқ алоқага киради ва доимий заҳарланиш оқибатида турли хил касалликларга гирифтор бўлади. Атрофимзда ҳамма нарса заҳарланган – ҳаво, сув, ер. Буларнинг ҳаммаси гуноҳларимиз оқибатидир. Шу сабаб боис кўпгина касалликлар аслини олганда организмнинг сурункали заҳарланишидир, холос. Шунинг учун даволашнинг моҳияти шундай ҳам заҳарланган танага яна янги заҳарларни (синтетик таблеткалар) бериш эмас, балки айнан шу токсинларни ҳижама, сано барги ва махсус парҳезлар ёрдамида организмдан чиқариб ташлаш, ҳамда етишмаётган элемент ва витаминлар билан организмни таъминлашдан иборат.
Агар биз Суннатга қайтсак бу муаммонинг ўзаги кўп ҳолларда таомда=ичакларда эканлигини тушунамиз. Камдан кам ҳолларда киши мия ва ичаклар орасида бўлган алоқага эътибор қаратади. Ҳозирги кунда гиперактивлик ташхиси қўйилган кўп болаларни учратиш мумкин. Болани “тўполончи жиннидан” “жим турадиган жинни”га айлантириш учун шифокорлар бу каби болаларга турли психотропик препаратлар тайинлайдилар, тамом. Болани даволаш ва энг муҳими бола нима учун ўзини бундай тутаётганлигини тушуниб етишга ҳатто ҳаракат ҳам қилинмяпти. Мисол:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Одам боласи қориндан кўра ёмонроқ бирор идишни тўлдирмаган”. Термизий (1381), шайх Албоний “Ал-Силсила Сахиха” (2265) китобида хадисни сахих деб баҳолаган.
Аслини олганда, мусулмонлар таомланишга жиддий қарашлари учун бу юқорида зикр қилинган икки сўзнинг ўзи кифоя.
“Ичаклар ва психология” синдроми (Gut And Psychology – GAP) ичаклар ва мия ўртасидаги алоқани белгилайди. ГАП (GAP) синдромли болалар ва катталар тиббиёт фанидаги ушбу бўшлиққа тез-тез тушиб қоладилар (сўз ўйини: gap – бўш жой, рахна). Натижада улар тегишли даво муолажани ололмайдилар.
Аутизм, гиперактивлик ва диққат етишмаслиги синдроми/диққат етишмаслиги синдроми (ГДЕС/ДЕС), дислексия, диспраксия, хулқ-атвор ва ўқишдаги бузилишлар каби болалар касалликларидан ташқари яна бир гуруҳ касалликларни ушбу ГАП синдроми билан боғлаш мумкин. Бу гуруҳга шизофрения, депрессия, маниакал-депрессив психоз ёки биполяр бузилиш ва такрорланувчи невроз каби касалликлар киради. Руҳий касаллар билан узоқ йиллар ишлаган замонавий психиатрия отаси бўлган француз психиатри Пхиллипе Пинел (1745–1828) 1807 йилда қуйидаги фикрни билдирган эди: “Жинниликнинг дастлабки негизи ошқозон ва ичакларда ётади”. Шунга қарамай, замонавий психиатр-шифокор фақат энг охирида беморнинг овқат ҳазм қилиш тизимига ўз эътиборини қаратади.
Шундай қилиб барчасини жамлаймиз-да, хулосани чиқарамиз: даволашнинг негизи, унинг бошланғич нуқтаси – бу руқъя, дуо ва азкарлар, чунки агар касаллик жин, кўз тегиши ёки сеҳр қилинганлик бўлса, уни таблеткалар билан даволашдан не фойда? Бу ҳолда сунъий таблеткалар фақат зиён етказади, органларнинг иш-фаолиятини ёмонлаштиради ва сизга яна янги ва янги таблеткалар ичишга тўғри келади. Шунинг учун аввал руқъя, дуо ва азкарлар, сўнгра парҳез, ичакларни тозалаш ва ҳижама. Парҳез муайян беморнинг эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда танланади. Шифокор-мусульмон беморни даволаганида авваламбор айнан шу чораларни кўрмоғи лозим.
Шунга эътиборингизни қаратмоқчиман-ки, сунъий дори-дармонлар ва жарроҳликка мурожаат қилишнинг баъзан ҳақиқатдан ҳам оқланган ҳолатлари бўлади, бироқ бу оқланган ҳолатлар жуда кам ҳолларда содир бўлади, қўлланган даво воситалари эса энг сўнгги даражадаги зарурият ҳисобланади. Масалан, бунга жанг майдонида бурни кесиб ташланган ва бурун жойида янги сунъий бурун (протез) қўйилган саҳоба ҳақидаги хадисни мисол келтириш мумкин.
Лекин шуни ҳам эсда сақлаш лозим-ки, агар қўлланган даво усулларидан биронтаси ҳам фойда келтирмаса, бу – уларнинг таъсирсиз эканлигидан эмас, балки шунчаки киши умрининг ўз поёнига етганлиги ҳақида далолат беради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ муайян бемор учун бу даво усулларига шифо солмабди:
Кишининг ажали етганида на тиббиёт ва на бошқа даво муолажалар наф келтира олади, чунки Аллоҳ айтади (маънолар таржимаси):
“Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас”. (Ал-Мунафиқун, 63:11)
Тиббий ёрдам фақат ажали етмаган ва Аллоҳ бандаси шифо топиши кераклигини қарор қилгандагина, киши учун фойда келтира олади.
Сеҳр қилинган киши ҳам худди шундай. Аллоҳ имтиҳон қилиш учун ёки фақат Ўзига маълум бошқа бир сабаблар боис сеҳрланган кишининг шифо топиши ва топмаслигини ҳал қилади. Бунда муайян ҳолда даволовчи нотўғри даво усулини танлаганлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Сахих ҳадисда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладир”. У киши яна айтадилар: “Аллоҳ дардларни нозил қилган, улар билан бирга даво усулларини (дориларни) ҳам. Кимдир уларни билади, кимдир билмайди”.
Маджму’ Фатаава уа Макалаат Мутанавви’а ли Самаахат ал-Шайх ал-‘Аллама ‘Абд ал-Азииз ибн Баaз (раҳимаҳуЛлаҳ), 70-бет.
Бироқ дуо тақдирни ўзгртиришини ҳеч қачон эсингиздан чиқарманг:
“Тақдирни дуодан бошқа ҳеч нарса ўзгартиролмайди”. ат-Термизий 2/20, Аҳмад 5/277. Хасан ҳадис. “Ас-Силсила ас-сахиха”га қаранг, 154.
Ибн Умар қилган дуолари: “Эй Аллоҳим, агар мени бахтсиз қилиб ёзиб қўйган бўлсанг, буни ўчириб, мени бахтлилардан қилиб ёзиб қўйишингни Сендан сўрайман!” Абдуллоҳ ибн Аҳмад “Аз-Зухд”китобида, 429.
Шунингдек, Аллоҳ Таоло айтади: “Аллоҳ нимани хоҳласа, маҳв қилур, нимани хоҳласа, собит қилур. Она китоб Унинг даргоҳидадир”. (ар-Раъд сураси, 13:39).
Аллоҳ инсон нима иш қилишини ва ажали қандай келишини билади. Масалан, кишига бир оғир касаллик туфайли дунёдан эрта кетиш тақдир қилиб қўйилган бўлади, бироқ у Аллоҳдан шифо тилаб дуо-илтижолар қила бошлайди ва Аллоҳ унга шифо беради, ҳамда ажалини орқага суради (аммо бу ҳам ушбу касалнинг тақдирида ёзилган бўлади!)
Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло марҳаматидан умидсиз бўлманг ва Ундан ўзингизга шифо тиланг. Аллоҳ Таоло айтади: “Ҳақиқатда Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар”. (Юсуф сураси, 12:87).
|
|
| |