SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
Суннат бўйича даволаниш асослари.
Алхамдулиллаҳи Робби-л-аъламийн, солли ва саллим ала Росулуллоҳ, аммо баъд…
Табобат билан шуғулланиш учун авваламбор инсон яратилишининг моҳиятини тушуниб олиш лозим. Ахир одам ўзи билмаган, тушуниб етмаган нарсани қандай қилиб даволаши мумкин? Агар биз номусулмон шифокорга мурожаат қилсак, ташхис қўйиш ва даволанишни бошлаётганда улар ҳеч қачон шайтон ва жинлар борлигини ҳисобга олишмайди, ҳолбуки кўпчилик жисмоний дарду касалликларни айнан шу махлуқотлар ҳосил қилади. Бундан ташқари номусулмон шифокорлар гуноҳларнинг одам танасига бўлган таъсирини, ҳамда касаллик кўпинча бирон бир гуноҳ учун жазо сифатида келишини ва шунинг учун фақат тавба ва хатою гуноҳларни тўғрилаш кишининг Аллоҳ инояти билан тўлиқ шифо топишига олиб келишини ҳам инобатга олишмайди.
Бундай очиқ ҳақиқатларни ҳисобга олмаган кишилар қўлида даволаниш сафсата гапдир, холос! Мисол сифатида бир кимсанинг қорасон (гангрена) дардига учрагани, унинг бу касалликка қандай йўлиққани, касалини қандай даволагани ҳақидаги ҳақиқатда бўлиб ўтган бир воқеани айтиб берамиз. Бу воқеада касалликни даволашда эришилган натижаларни ҳеч қачон номусулмон шифокорга ёинки мусулмон бўла туриб, одамларни даволашда юқоридаги асосларга таянмайдиган шифокорга мурожаат қилиш билан эришиб бўлмайди.
Имом Аз-Заҳабий китобида айтиб ўтилган ҳақиқий воқеа
Бир куни бир қўли елкасидан олиб ташланган кимса одамларга қараб баланд овозда ёлвориб мурожаат қилди: “Менинг бу аҳволимни кўрган ҳар бир киши, илоҳим, ҳеч қачон бошқа адолатсизлик ва ноҳақликка қўл урмасин!”. Ундан сўрашди: “Нимага?”. У жавоб берди: “Мен билан содир бўлган воқеа жуда ҳайратлидир. Бир вақтлар мен адолатсиз зулмкорлар шерикларидан бири эдим. Кундардан бир кун мен катта балиқни ушлаб олиб қайтаётган балиқчини учратдим ва бу балиқни ундан тортиб олмоқчи бўлдим. Мен унга: “Балиқни менга бер!”- деб айтдим. У менга: “Мен балиқни сенга бермайман, мен уни сотиб, бола-чақамга егулик олмоқчиман”, - деб жавоб берди. Шунда мен уни яхшилаб дўппослаб, қўлидан балиқни тортиб олдим. Сўнг йўлимни балиқ билан бирга давом этдим. Йўлда балиқ бош бармоғимни қаттиқ тишлаб олди. Кечаси билан қўлимдаги қаттиқ дарддан кўз юма олмадим, қўлим қаттиқ шишиб кетган эди. Эрта саҳарлаб эса табибга бордим. Қўлимни кўриб чиққандан сўнг у менга айтди: “Бу қорасон. Бармоқни дарҳол кесиб ташлаш зарур, акс ҳолда қўлингиздан маҳрум бўласиз”. Бармоғимни кесиб ташлашди, бироқ қўлимдаги оғриқ кетмади ва мен яна кечани бедорликда ўтказдим. Шунда табиб менга қўл панжасини кесиб ташлаш керак деб айтди. Мен унинг айтганини қилдим, лекин энди қўлим тирсагигача оғрий бошлади ва на кундузи, на кечаси мени тинч қўймас эди. Энди қўлимни тирсагидан кесиб ташлашга тўғри келди, бироқ бу ҳам фойда келтирмади. Табиб агар қўлни елкадан кесиб ташламаса, қорасон бутун танага тарқалиши мумкинлигини айтди. Мен бунисига ҳам рози бўлдим. Шундай қилиб мен бир қўлимдан маҳрум бўлдим. Бир кимса ушбу дардимнинг сабабини сўраган эди, мен унга балиқ билан бўлган воқеани айтиб бердим. Шунда у менга айтди: “Агар сен биринчи оғриқни сезган вақтингдаёқ ўша балиқ эгаси олдига бориб кечирим сўраганингда эди, сен қўлингдан маҳрум бўлмасдинг. Шунинг учун дарров ҳозирнинг ўзида уни олдига бор, токи касаллик бутун танангга тарқамасин”. Шундай қилиб мен ўша балиқчини излашга тушдим, топганимда эса унинг оёқларига йиқилдим ва йиғлаб оёқларини ўпа бошладим. Мен унга ёлвориб айтдим: “Хожам, токи мени кечирмагунингизча мен сиздан ўтиниб кечирим сўравераман!” У ҳайрон қолиб сўради: “Сен кимсан?”. Мен дилим ўртаниб жавоб бердим: “Мен сендан зўрлик билан балиқни тортиб олган кишиман”. Сўнг қўлимни унга кўрсатиб, мен билан бўлган воқеани айтиб бердим. Қўлимни кўрган заҳотиёқ унинг кўзларига кўз ёши келди ва менга: “Бошингга нима тушганини кўрганим билан сени кечириб юбордим”, – деди. Мен унга айтдим: “Аллоҳ ҳаққи айтчи, менга қарши Аллоҳга дуо қилувдингми?”. У жавоб берди: “Ҳа, мен: “Аллоҳим, бу одам ўз кучидан ва менинг заифлигимдан фойдаланиб ноҳақ мендан Сен менга берган нарсани тортиб олди. Энди менга Ўз Қудратингни унда кўрсат! ”- деб дуо қилдим”.
Эй, одамларга ноҳақлик қилаётганлар, уларнинг дуоибадидан қўрқинглар, ахир, дарҳақиқат, Аллоҳ ва уларнинг дуоси орасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. У бу дуоларни осмонларга кўтаради ва айтади: “Ўз қудратим ва буюклигим билан қасам ичаманки, мен сенга албатта ёрдам бераман, ҳаттоки бунга бирқанча вақт ўтса ҳам”. Хўш, агар Аллоҳ сени жавобгарллика тортса ва Ўзи жазолайдиган бўлса, қандай қилиб сен тинч яшашинг мумкин? Қаерга сен бу жазодан қочиб қутилишинг мумкин?
Ана, кўрдингизми? Энди келинг бу воқеани бугунги кун реалияларига кўчирамиз: фараз қилайлик, қорасонга йўлиққан киши номусулмон шифокор олдига касалхонага келди. Шифокор унга нима тавсия қилади деб ўйласиз? Тўғри, антибиотиклар ва ампутация. Тамом! Яъни, бу дард беморга биронбир гуноҳига жазо сифатида берилиши мумкинлигини у ҳатто бошига ҳам келтирмайди. Бундай воқеаларни биз кўп маротаба кўрганмиз ва эшитганмиз, инсон жисми кесилаверилади, кесилаверилади, токи у тавба қилмаса. Шунинг учун ҳақиқий исломий шифокор касалга ташхис қўйганда ва унга даво муолажасини тайинлаганда доим бу асосларни ҳисобга олиши лозим.
Яна бир мисолни келтирамиз: бу – шаръий руқъя. Айтингчи, расмий тиббиёт мусулмон шифокорларидан қайси бири уни беморга даво усули сифатида тайинлайди? Номусулмон шифокорларни эса бу масалада инобатга ҳам олмаса бўлади. Ўз ҳаётингиз давомида сизга бирон марта касалхонадаги шифокор руқъя билан даволанишни тавсия этгнлигини эслай оласизми? Қуръон ва ҳижама билан чи? Ҳолбуки булар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даво сифатида қўллаган усуллардир. Айнан шу сабабли биз бугунги кунда янги ва янги касалликларга дуч келмоқдамиз, чунки биз умуман нотўғри ва Суннатдан узоқ бўлган турмуш тарзини юритмоқдамиз. Бу касалликларга биз даво топа олмаймиз ҳам, негаки бугунги кун даволаниш муолажалари Аллоҳ бизнинг танамизда ўрнатган қонун ва нормаларга мувофиқ равишда тайинланмаяпти. Бу ҳақиқат ҳатто хадисда зикр қилиб ўтилган:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ дардларни нозил қилган, улар билан бирга даво усулларини (дориларни) ҳам. Кимдир уларни билади, кимдир билмайди”. Шундай қилиб биз расмий “касалхона” шифокорларининг беморларни даволашини кўрамиз-у, аммо биронта сурункали касалликни даволай олганини кўрмаймиз. Демак, улар ҳақиқий илм берилган кишилар эмас. Хўш, унда биз энди нима қилайлик? Балким, тавҳидимизни тўғрилаб, ҳақиқий асосларга қайтиш вақти келгандур? Ахир фақат шу ҳолдагина юракларимиз тузалади ва шу билан бирга барча ишларимиз тўғриланади.
Қандай қилиб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “бунда даво бор” деб айтган нарсаларни ҳисобга олмаслик мумкин? Кўпчилик боласига ҳижама қилишдан қўрқади, қортиқ солишдан қўрқади, бироқ шу билан бирга болаларини аллопат-шифокорларнинг игнаси остига қўйишдан қўрқмайди. Бу борада улар ҳатто иккиланмайдилар ва ушбу укол оқибатларидан қўрқмайдилар ҳам.
Суннатга мувофиқ даволовчи табиб қандай кетма-кетликда барча касалликларни – хоҳ у жисмоний, хоҳ руҳий дард бўлсин – даволаши лозим?
|