DURDON | Date: Juma, 24-May-2013, 03:09 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Жаннат саййидаси. Саҳрода чорваларини ўт-ўлан билан боқиб юрадиган бир бадавий киши бор эди. Чорваси учун ўт-ўлан ва егулик истагида бир ердан бошқа ерга кўчиб юриш бадавийлар одатидан эди. Бадавий киши муштипар қари онасининг ёлғиз ўғли эди. Кўпинча онаси қарилиги сабабли хотирасини йўқотиб қўяр, боласидан ажраб қолишдан қўрқиб ақлдан озар ва ҳар хил гапларни гапирар эди. Онасининг нуқсони мана шу эди холос. Бир куни бадавий киши бошқа ерга кўчишни ҳоҳлаб аёлига: “Агар эртага йўлга отлансак, онамни бирор егулик билан мана шу ерга ташлаб кетгин, балки биров уни олиб кетар ёки шу ерда вафот этиб, биз ундан қутиламиз” дебди. Аёли унга: “Ҳотиржам бўлинг, сиз айтгандай қиламан” деди. Бадавийлар йўлга чиқибдилар, улар орасида онасидан безор бўлган киши ҳам бор эди. Ҳалига аёл эри ҳоҳлагандек ана шу ерга эрининг онасини ташлаб кетибди, лекин кетишидан олдин бир ажойиб иш қилибди. Бадавий киши билан аёлнинг эндигина бир ёшга тўлган ўғилчалари бор эди. Бадавий киши уни жуда ҳам яхши кўрар, бўш вақтида уни эркалаб ўйнатар эди. Аёл мана шу ўғилчасини эрининг онаси билан бирга ташлаб кетибди. Йўлда кетаётган бадавийлар кечга бориб ўзлари ва чорвалари дам олиши учун тўхтадилар ва қуёш чиққандан сўнг йўлда давом этишга қарор қилдилар. Шу пайт ҳалиги бадавий киши одатдагидек ўғлини эркалаб ўйнатиш учун аёлидан боласини сўрабди. Аёл эрига:” Мен уни онангиз билан ташлаб келдим, ўғлингиз ҳам катта бўлса сиз онангизни ташлаб кетганингиздек сизни ҳам саҳрога ташлаб кетади” деди. Бу гаплардан қалбини яшин ургандек бўлди – катта хато қилганини англаб етди.Тезда отини эгарлаб, қалбида дуо билан: “Эй Аллоҳим, онажоним билан боламни йиртқичлар еб кетмаган бўлсин” деб шоша кетди. Чунки бадавийлар кетгандан кейин улардан қолган нарсаларни ейиш йиртқичларнинг одатларидан эди. Бадавий етиб келгач, қараса онаси болани бағрига олган, унинг атрофидаги бўрилар эса болани ва онани ейиш учун шай бўлиб туришарди. Муштипар она набирасини бағрига босиб: “Йўқолинглар! Бу боламнинг боласи”, деб бўрилани ҳайдар эди. Бу ҳолатни кўрган бадавий бўриларнинг бир нечтасини йиқитди, қолганлари эса қочиб қолишди. Бадавий онасини бағрига босиб, унинг пешонасидан ўпиб қилган ишидан пушаймон бўлиб йиғлаб юборди.Онаси ва боласини олиб ортига қайтди. Шундан сўнг бадавий онасидан бир лаҳза ҳам ажралмас, елиб-югуриб хизматида бўлар эди.. Агар бошқа ерга кўчмоқчи бўлсалар, биринчи бўлиб онасини туяга ўтказар, сўнг отга миниб унинг ортидан борар эди. Қалбининг туб- тубига инсонийлик ҳисларини олиб кира олган оқила аёлидан миннатдор бўлиб кетарди. Бизни дунёга келтириб катта қилган инсон – онамиз эканлигини доимо эслаб юрайлик. Юрагимизнинг уриши қадар уларни дуо қилайлик. Оналаримизнинг мунис кўзлари учун уларни дуо қилишни асло унутмайлик. Эй Аллоҳим, онамни гуноҳ узра кўрсанг уларни Сан авф этгин! Мунисгинам маҳзун бўлса, қалбларин сарафроз этгин! Шод қилсанг лутфингдан, Ўзингдан аларни дилроз этгин! Дард берсанг, раҳматингдан, аламларинг бироз этгин! Боқийлик шаробини лабларин узра тутсанг, Жаннат шаробин аларга мерос этгин! Жаннат саййидаларидек Ҳузурингда хос этгин Омин!
|
|
| |